"Турларнинг пайдо бўлиши"
Бўлим 31Сийиб келиб, Трайланг муқаддас жойнинг бўш бўлмаслигини кўрди. Эътибор марказида аёл эди, ёши таҳминан ўттиз бешларда, қора майин терили, қомати яхши тузилган, мушакли, ва шу билан бирга жуда нозик. Унинг баданини кўриб чииқш қийинчилик туғдирмасди, чунки у бутунлай яланғоч ўтирарди. Унинг юзини кўриш қийинроқ эди, чунки унда унинг ёнига одамлар орасидан ўтиш керак эди, аммо ҳаммасига қараганда, Трайланг шундай ҳам бошқа шароитларда у кўрмоқчи бўлган ҳамма нарсани кўришнинг имкониятига эга эди, шунинг учун, унинг олдида ҳамма жой очиб сурилганда, у фақатгина жилмайиб, бошини чайқаб, бўш жойга ўтирди, ва бу харакати билан ўзининг атрофида, биринчи аждарчалар каби бундай кўрмаган нарсани яқиндан кўрмоқчи бўлган одам уюрмаларини вужудга келтирди.
- Бу Урмила, - у атайлаб “у” ҳарфига ундов белгисини қўйиб, ўша пайтда бирданига бешта ёки олтита одам билан гаплашиб турган аёл томонга бошини силтаб. –Иккинчи тўлқиндан аждарча. Давом эттираверсин.
- Мен биринчи белгиламоқчиман, - у бирданига бошлади, - сизлар учун шубҳасиз бўлган далилларни, ва уларни таҳминлардан, уларни эса ўз навбатида гипотезалардан ажратмоқчиман. Гипотезаларнинг таҳминлардан фарқи шундаки, таҳминлар – бу, асоси бор фикр билдиришлар – юқорими паст даражада ишончли, гипотезалар эса – бу ўйлаб топиш, олдиндан кўриш, дунё гармонияси тўғрисида умумий фикрлардан келиб чиқадиган қандайдир ақл қурилишлар.
Тора, жиддийлик билан маърузани ўқиётган, бутунлай яланғоч аёлнинг кўриниши жуда нооддий, ҳато қизиқ бўлиб туюлишига эътибор берди. Ўша ўша сафсата – ўша ўша бизнинг қабул қилмаслигимиз, секс бу ажойиб нарса, яланғоч тана бу уятли эмас, аммо маърузаларни мен барибир кийиниб ўқийман.. оҳ, Кремер, қараб тур, мен сени деворга қисиб қўяман, ўйлади у ширин ҳаёл қилиб. Мен сенга Вайуни қўйиб юбораман, мана нима қиламан…
- Далилларга қуйидагилари киритамиз: релятив дунёда вақт секинлашади (бизнинг нуқтаи назаримиздан). ЁИлар қариш жараёнининг секинлашишига олиб келади. Тезлик ёруғлик тезлигига қанча яқин бўлса, қариш шу даражада кучли равишда секинлашади. Жадаллик экстатик катталикларга қанча яқин бўлса, қариш шу даражада кучли равишда секинлашади. Бунда қариш нафақат ЁИларни ҳис этаётган одамнинг ўзининг нуқтаи назаридан секинлашади, балки кузатувчиларнинг нуқтаи назаридан ҳам. Мен яна далилларга энг яқин, бизга самимий бўлиб кўринадиган мавжудотлар, ўзларининг намоён бўлишларида шундай фантастикларига эга бўлганки, биз қанча ҳоҳламасак ҳам унга ишонишимизнинг имконияти йўқлигини киритаман.
- Энди ўз таҳминимизни гапирайлик, - у давом этарди. – Эҳтимол, Трайланг томонидан айтиб ўтилган барча одамлар – дон Хуан, Далай-Лама, Рамакришна, Бодхи, Ауробиндо Гхош ва бошқалар ва бошқалар – ўзларининг ЁИларни, шу билан бирга экстатикларини, жадал бошдан кечириш узоқ тажрибасига эга бўлганликлари сабабли, уларнинг физик бадани таркиб топган материясининг трансфомациясидан ўтишди, ва ушбу трансформациянинг мантиғи шундан иборатки, ушбу материя релятив дунёда унга ҳос бўлган айрим ҳислатларга эга бўлади, яъни бизнинг олдимиздан субёруғ тезикда ўтиб кетаётган санаш тизимида. Балки – нафақат релятив дунё ҳислатларини, балки яна квант дунёсининг – микродунёнинг ҳислатларини ҳам – биз буни ҳозирча тасдиқлай олмаймиз.
Золда шовқин бошланди, ва Урмила жим бўлишга чақириб, панжасини кўтарди.
- Агар сиз эшитганларингизни айнан ҳозир музокара қилишни бошласангиз, биз бу ерда яна кўп ўтирамиз, менинг эса ишларим бор. Мен сизларга сал кўпроқ маълумот бермоқчиман, айрим саволларга жавоб бермоқчиман, кейин эса сизларни қулоқларингизгача ҳомиладор бўлиб қолдираман. Демак, бундай таҳмин, Трайланг гапириб берган ўша касалманд қарама қаршиликни бартараф этади. Ҳаммаси тушунарли бўлади. Башаралар Бодхнинг “трансформация қилган”и тўғрисида гувоҳлик беришдими? Мана у бу ерда, кейин эса ана у ерда, шу билан бирга бир зумда, ҳудди у ўша ерда бўлгандай? Биз физикадан шунга ўҳшаш бирон нимани биламизми? Биламиз. Биринчидан, торлар назариясидан биз фазонинг бурмалари борлиги ҳақида биламиз. Иккинчидан, квант физикасидан биз туннель таъсирини биламиз, бунда заррача битта квант сакраш билан ўзининг қувватининг етишмовчилиги сабабли ўта олмаган потенциал чегарани ўтади. Камалак танада йўқ бўлиш? Ва энди унга параллел топилади – термоядерли синтезда ҳамма жойда ишлатиладиган “қаттиқ материянинг нур таратишга айланиши”. Агар, ҳақиқатдан ҳам, одам таркиб топган материя ЁИлар таъсири остида трансформация бўлса, унда одам квант ва релятив физиканинг қонунларига ўҳшаш қонунларга бўйсунади, унда ана шу одам олдида шундай перспективалар очиладики, гапиришга лол қолади одам. Бундай узун ибораларни айтишнинг ўрнига, биз уларни осонлаштирамиз, ва “ЁИларнинг одамни қалбаки квантрелятив дунёга ўказишлари”ни гапирамиз – “қалбаки квантрелятив” атамаси ҳам унча қулай бўлмаган учун, биз “қалбаки кваредунё” деймиз, ёки бундай хунук сўзлардан қутулиш учун янада осонроқ “аквариум” деб айтамиз. Бундан кейин мен яна бир иккита гипотезани ташлайман. Агар ЁИларнинг турли аккордлари одамни аквариумнинг ҳар ҳил қатламларига ўтказсачи, ёки умуман – ҳпр ҳил аквариумларга? Масалан – саёҳатларга бағшланган мордовикида “Венерага етиш учун етарли даражада фазо бурмаларини тешиш қуйидаги аккорддан фойдаланган ҳолда рўй беради «нозиклик-6 + паришонлик-5 + ўтказувчанлик-5 + тоғдан “қаттиқлик”нинг интеграцияси 7га + шамолдан “жадаллик”нинг интеграцияси 8га». Агар Сатурнга етмоқчи бўлсанг, унда қаттиқлик жадаллигини 7.5гача кўтариш лозим” сингари қўлланма пайдо бўлиши мумкинми? Бошқа нарсанинг ҳам эҳтимоли бор – сен фазони илиб қўя оладиган, парсекларда, ёки ёруғлик йилларида, ёки километрларда ҳисобланган ўша узоқликни белгили ЁИ жадаллигининг аниқ градуацияси учун ишлатиш мумкин. Жуда кўп давом этса бўлади. Бизнинг олдимизда – «ғаройиб янги дунё». Ва биз уни тезлаштиришларни ва космик кемаларни қуришсиз ўрганишимиз мумкин. Бунда асбоблар асри тугаши мумкин, тушунябсизми? Одам ЎЗИНИНГ ТАНАСИДА Марс ёки Альфа Центаврда сайр қилиш қобилиятига эга бўлса, космик кемани қуришнинг нима кераги бор? Айтганча – бизга қатъий равишда “ақлсиз тибет сеҳрлари” мажбур қилиб ўқитадиган “эртаклар” эсингиздами – тертонлар ҳақида эртаклар? Бундай одамлар бормиш гўё – тертонлар – улар баҳайбат қояларни, ҳудди кичкина қутичадай очиб, унинг ичига кириб, қадимги пайтларда бошқа тертонлар томонидан бекитилиб қўйилган матнларни у ердан олиб, яна қояни ёпишнинг қобилиятларига эга эканлар. Бу ўқимаганлар бизнинг қулоғимизга бу лағмонни илмоқчи бўлишгани шундай даражада кулгилики... энди эса ўйланиб қолиш ҳам мумкин – бу лағмонмикан ўзи? Айниқса, бу эртакларни фақат самимий, ЁИларни сезадиган одамлар тасдиқлаётганларини ҳисобга олганда. Ҳозир ҳам, минг йилдан кейин яшайдиган, ва ўзларининг ер ости паноғларида бизнинг йўргаклардан чиқишимизни кутадиган қадимги “риши”лар тўғрисида ҳамма эртакларчи...
- Мен тушунмайман, - кимнингдир овози эшитилди, ва Урила бошини ирғади. – Мен тушунмайман – ЁИларни сезаётган одам ўзида қариш жараёнини секинлаштириб, у таҳминларга кўра, физик жараёнларнинг тезлиги пасаядиган дунёга тушиб қолса, унда у бир нечта маротаба секинроқ харакатланмайдими – биз уни секинлашиб харакат қилаётганини кўришимиз керак…
- …аммо биз уни бундай кўрмаймиз, - Урмила унинг ўрнига тугатди, - тўппа тўғри! Қарама қаршилик! Агар қарама қаршилик мавжуд бўлса, уни тушунтиришга харакат қилайлик, ўзимизнинг таассуротлар тизимимизни мукаммаллаштирамиз. Унинг ортидан позияциялаштирилган тажриба амалга ошадиган назарий фикрнинг олдига силжиши айнан шундай амалга ошади. Сен томондан кузатилган қарама қаршиликни йўқотиш мумкин, агар одамнинг – протонга нисбатан ческиз мукаммалроқ мавжудот эканини эсласак, ва одам таркиб топган материя жуда ва жуда бир ҳил эмаслигини таҳмин қилсак. Бу ҳам шунчаки таҳмин эмас, балки биз томондан кузатиладиган далил. Биз материя атамаларида фикр юрита оламиз, ва биз “фикр материяси”нинг қатъий равишда физик материядан, ва “ҳиссиёт материяси”дан, ва “ЁИ материяси”дан фарқ қилишини айта оламиз. Материянинг ҳар ҳил ҳолатлари (ёки ҳар ҳил турлари – буни маълум бўлмаган нарса деб ҳисоблайлик) у ёки бу таъсирларга ҳар ҳил реакция қилиши аабланарли эмас. Аҳир физика психикнинг дунёсини ҳеч қачон жиддий қараб чиқа олмаган. Қора тешикка юборилган одам нимани бошдан кечиришини ўйлаган физик, бу энди физик ҳам эмас, ўтмишда унинг устидан кулишган бўлар эди. Шунинг учун, физика кузатадиган, тадқиқот қиладиган, экстраполяия этадиган барча нарса – барчаси фақат битта турдаги материяга тегишли – бизнинг физик трансформация қилингмаган танамиз таркиб топган материяга. Ва фақат ҳозир, биз, ниҳоят янги физикани қуришимиз мумкин – ўзида физик дунёни ва психик дунёни бирлаштирган универсал фанни, шу билан бирга, бу бирлашув маълум характерга эга бўлади – мен айтиб ўтганимдай, биз энди ўзимиз лаборант ҳам,лаборатория ҳам, космик кема ва космонавт ҳам, кузатувчи ва кузатиладиган ҳам бўлишимиз мумкин – биз шунчаки “билиб”, “ҳисоблаб” эмас – биз “бошдан кечиришимиз” мумкин!
Бизнинг ўзимизнинг тилимиз бундай турдаги нарсаларга яхши ўрганмаган – аммо бизда бу тилни яратишга ёки уни яратадиганлардан қабул қилиб олишги вақт бор...ишқилиб..., - Урмиланинг гапи бўлиниб қолди, ўйланиб қолди, жойидан туриб, чиқиш томонга тез юриб кетди.
Кетганидан кейин бир дақиқа ўтгач одамлар унинг умуман кетганини тушунишди – ваъда берганидай, қўлоқларигача “пуфаклаб ташлаб”. Аммо Трайлангни улар шунчаки қўиб юборишмайди! Тайёр бўлиб келаётган, саволларнинг ўпирилишини жуда оддий, паст овозда айтилган савол тўсди:
- Трайланг, нимага дельфинлар Нортонни ўлдиришди? – бу Арчи эди, ва унинг хотиржам ва эҳтироссиз кўрнишга харакат қилаётганига қарамай, бу нарса унинг қўлидан унча келмасди.
Трайланг, бироқ, ғамгин кўринмасди.
- Дельфинларнинг цивилизацияси билан биз узоқ пайт давомида танишмиз. Одамлар – ҳатто ҳозир сизларга ўҳшаганлар – ёритилган идрокларга йўлини бошлаганлар, ўзининг ягоналигига бўлган ишончдан воз кечишлари қийин. Минг йиллаб ўстирилиб келаётган, одамнинг ҳудонинг бошқа жонзодлари устидан устунлигига ишончни бошингиздан чиқариш ҳали сизнинг олдингизда – ва бунинг бошланиши бор, чунки ўзларига Ернинг, ҳайвонларнинг, ўсимликларнинг, булутларнинг, тоғларнинг идрокларини фаол интеграция қилаётган дайверлар...аллақачон одамнинг – шубҳасиз табиат қироли, аммо бутун табиатнинг эмас, балки унинг кичкина бурчагининг қироли эканлигини тушунишни бошлашган. Дельфинлар – технологик бўлмаган цивилизациянинг ёрқин мисоли. Одамлар қўлларига таёқни олиб, орқа панжаларига туриб, думлари билан балансни ушлаб, ўша таёқ билан дарахтдан мевани туширишга харакат қилишаётганларида, дельфинлар умуман бошқа йўлни танлашган – албатта мен буни биламан, ва йўлларнинг бўлиниши аллақачон амалга ошган, ва дельфинлар ўзларининг ривожланган цивилизациясини ҳали ҳеч қандай одамларнинг авлодлари – турли ҳил питекантроплар, неандерталликлар ва кроманьонлар бўлмаганда намоён қилишган… Дельфинлар, бундай тарзда, бизга ЖУДА кўп нарсага ўргата олишади, аммо биз ўзимиз улар ўргатадиган нарсага ўрганишимиз мумкин бўлган даражагача етиб бормаган пайтдгача эмас – ва улар буни ҳоҳлашмоқда, эътибор беринг! – бизни ўргатишга… Нортон билан бўлган воқеа… албатта, ғамгин, албатта, - Трайланг бошини ирғади, - аммо, биласизми, ўрганиш талаб қилади...
- Қурбонларни,- кимдир сўз топишга ёрдам берди.
- Ҳа, талаб қилади…вақти вақтида у ниҳоятда ўзгартирадиган чораларни талаб қилади, қурбонларни эмас, агар ушбу чораларнинг ишлатиш объектини қурбон қилиб айтмаса албатта.
- Демак, Нортон қандайдир “чораларнинг самарадорлиги” учун ўлдирилганми?? – Тора ўзи ҳам туриб, ушбу иборани жаҳл билан айтганини сезмади.
Трайланг ишора билан Торани тинчлантирди.
- Сиз ҳаммангиз Кастанедани ўқигансизлар, келинг бугунги суҳбатимизнинг мавзусига қайтиб, қолган “мўъжизалар” орасида дон Хуан ҳар битта жангчининг “дубл”га эга эканлигини айтган – аслида ҳар битта жангчи – иккита, шунинг билан бирга ҳар биттаси мустақил мавжудот сифатида харакат қила олади. Буни тасаввур этиш қийин, аммо… сен ҳудди бошида битта кўзинг билан қарардинг, кейин эса – иккитаси билан. Дунёнинг сурати каттароқ бўлди, кўзларнинг орасида эса конфликт йўқ – улар ўзларини “ҳар ҳил мавжудотлар” сифатида қабул қилишмайди – бу ерда ҳам шундай – дубл-1 ва дубл-2 бир бирини ҳар ҳил деб қабул қилмайди, уларнинг ҳар биттаси мустақил шаҳс бўлишига қарамай. Дельфинлар Нортонга совға қилишга қарор қилишди – улар куч билан уни икки қисмга “бўлиб ташлашди”, бунда биринчи қисм аслида бизнинг нуқтаи назаримиздан “ўлдирилган” эди. Ва Нортон буни яқинлашиб келаётган ўлим сифатида идрок қилган, шунинг учун ўзининг ҳаёти учун бор кучи билан ва умидсизлик билан курашган. У бу курашда енгилди – ва бундан у ютди. У бизнинг орамизда энди мавжуд бўлган ва кейинчалик ҳам бу ҳолатида ҳам мавжуд бўладиганлардан биринчи бўлди, у бизга ўзининг идрокларини ва улар ўзлари билан олиб кетаётган имкониятлари тўғрисида гапириб беради. Шунинг учун, - у, оғзини очиб турган Торага бошини ирғади, - Тажриба барбод бўлмади – шунчаки ақллироқ ва кучлироқ бўлганлар жараённи ўзларининг,эээ... қўлларига олдилар:)
Урмиладан фарқ қилиб, Трайланг мажлисдан кетмоқчи эмас эди, ҳар ҳолда – унчалик тез эмас. Суҳбат маърузага ўҳшамай қолди, Трайланг кўпроқ савол бериб, гапиргандан кўра кўқпроқ тингларди. У – ўтирганларнинг орасида кимдадир бир пайтда “иккита моҳият” идрогининг тажрибаси сифатида шарҳланиши мумкин бўлган тажрибаси борми деб савол берганида, бундай турдаги қандайдир тажриба борлиги аниқланди.
Кейт, сабрсизлик билан сакраб, биринчи бўлиб шунга ўҳшаш бир нимани эслади.
- Бу уйғоқ пайтимда эмас, англанган тушимда бўлганди, Вольф топган ва бир нечта марта мени ўзи билан олиб борган дунёларнинг бирида – ҳаворанг дунёларнинг йўлкасида. Вольф у ерда тараққиётчилик бўйича тажрибаларни ўтказар эди, ва биз унинг бир нечта ўқувчилари билан учрашиб қолиб, ҳаммамиз бирга...расмга тушишга қарор қилдик – бу сўз ўша жараённинг маъносини кўпроқ акс эттиради. Мени расмга туширишни бошлашганида, мен уларнинг мени уларнинг жамиятида бўлганимда, уларга мени қабул қилиш осонроқ бўлиши учун, уларда “ҳаддан ташқари” самимийлигимдан бегоналашиш вужудга келмаслиги учун юмшоқ бўлиб кўринганимда, ўзимни уларнинг ҳолатларига мослаштирганимдагидай эмас, борлигимча, ҳақиқийлигимча кўришларини ҳоҳлаганларини тушундим. Ва мен, ўзимга қандай қараган бўлганимдагидай каби расмга тушираётган одамнинг ёнида турганга қарашга қарор қилдим – чегараланган самимийлик ва жиддийлик билан. Мен харакат қилиб, у одамга ўзимга қараганимдай қарадим. Ва шу пайтда мени у дунёдан бошқа қайсидир дунёга чиқариб юборди, ва мен қараб турган “ўша жойда”...мен ўзим пайдо бўлдим! Мен “унга” қараб, унинг қандай ажойиб мавжудот эканлигидан шавқланардим. У юз фоизга менинг кўринишимга эга эди, кўзлардан ташқари – кўзларнинг қараши ҳайратда қолдирарди – улар шундай чуқур эдики, мен бундай чуқурликни одамларда ҳам, ўзимда ҳам ойнага қараганда кўрмаганман – бу умуман бошқа нарса эди, бу завқ ва ҳатто иззат-икромни юзага келтирарди. Мен “ўзимнинг” кўзларимга қарардим, ва бизнинг ўртамизда бирон нарса эриб кетаётгандай бўларди – ҳудди бизни ажратиб турган девор эриб кетаётгандай, ва ўзимни жуда хурсанд ҳис этардим, ва бу хурсандчилик жўшқин эмас, тинч, тантанали, ҳудди катта дарёнинг эҳтиромли оқимига ўҳшарди. Ҳудди ўша пайтда бир нима отилиб чиқиб, очилгандай бўлди, бутун баданимда ўзгача ҳиссиёт пайдо бўлди – мен ҳудди оқиб кетаётгандай сездим ўзимни, мен битта жойда турибман ва шу билан бир пайтда оқиб кетябман, сурилябман, ҳозир қўл оёқларим ҳам оқишни бошлаб, қаергадир харакатланади. Қайси тарафга билмайман – ҳудди бирданига ҳамма тарафлага каби, аммо бу кучсизлик эмас, аксинча, мен ўзимни ўша пайтда жуда кучли, лекин оқиб кетаётгандай сездик. Кейин, ҳудди баданимнинг ўнг томони, унинг тепадаги қисмида сув каби сезилаётгандай бўлди-салқин, соф, суюқ, оқаётган, аммо харакат йўқ эди, кўлда аста чайқалаётган сувга ўҳшарди. Айнан ҳозир, буни эслаганимда, ЁИлар ва физик кечирмалар пайдо бўлмоқда, оддий бўлмаган софлик ҳиссиёти тўлдирмоқда, 8га тенг ўткир ҳиссиёт, олдимизда йўл очиқлигидан, ҳечнима саёҳатни тўҳтатишим учун асос бўла олмаслигидан, қорнимда 10га тенг парчаланиш, 9га тенг олдиндан завқланиш, 9 га тенг “абадий баҳор”.
Кейт, ёки ўзининг тажрибасини эслаб, ёки ҳозир бошидан кечираётганига диққатини жалб қилиб ўйланиб қолди. Кейин давом этди.
- “Ўзга мен” йўқ бўлиб қолганида, мен айрим пайтга ўша дунёда қолдим, туриб қуёш ботаётган осмонга тикилиб қарардим. Бу ҳолатни “ҳайрлашиш” деб аташ мумкин эди. Мен билан ҳозир жуда ҳам мафтункор, ҳечнима билан таққосласа бўлмайдиган бир ниманинг рўй берганини, унинг тўҳтаганини ва балки ҳеч қачон бошқа содир бўлмасилигини тушундим. Буни тушунганимдан атроф жуда ҳам чиройли бўлди. Ҳудди мен буни оҳирги марта кўраётганимдай. Резонанс қиладиган фикрлар чақнаб ёнарди: «бу бошқа ҳеч қачон рўй бермаслиги мумкин», «бошқа ҳечнима қолмади», «бошқа ҳечнима бўлмайди». Ва шу заҳоти ҳаммаси ёрқин лаззат келтира бошлади – ҳидлар, ернинг ранги, мусаффо ҳаво, дарахт устининг фактураси – мен қотиб қолиб, ушбу лаззатнинг битта ҳам сониясини ўтказиб юборгим келмасди.
- Мен ҳам савол бергим келябди, - головизордан овоз эшитилди.
- Ҳа, Джеффри, - жавоб берди, ва маслаҳатчининг голографик қомати шу заҳоти ёнида пайдо бўлди. – Джеффри Брэнигэн, - тушунтирди Томас Трайланга, - Кенгаш аъзоси.
- Агар сен аждарчаларнинг биринчи тўлқинидан бўлсанг, сенинг эсингда урушдан олдинги ҳаётни, унинг ҳамма нозикликлари бўлиши керак. Биз Пастки Ҳудудларнинг муаммосини ҳал қила олмаябмиз, ва бу айрим қийинчиликларни туғдирмоқда.
Ушбу мавзу қизиқтирмаган одамлар гуруҳчаларга тўпланиб, қандайдир ўзларининг гапларини музокара қила бошладилар.
- Бу қийинчиликлар бизга биринчи вақтинча туюларди, биз уларнинг ўзидан ўзи тарқалишини кутдик, аммо бу рўй бермаябди. Пастки Ҳудудлардан бўлган одамлар, бошқа сўзлар билан айтганда “оранглар” етарли даражада мустаҳкам бўлган ижтимоий конгломератга айланди. Уларнинг ўзларининг иқтисодиёти, сиёсати, ишлаб чиқариши, мактаблари, ижтимоий институтлари бор – умуман олганда, улар, ҳаммасига қараганда, жамиятнинг урушдан олдинги шаклини эслатадиган ҳаёт тарзини олиб боришмоқда. Бу тушунарли ҳам, чунки уларнинг бошқа мисоллари йўқ, бизга қўшилишни эса улар ҳоҳлашмайди, чунки СҲларни сезишни тўҳтатишни ҳоҳлашмайди, улар СҲни қонундан ташқарида, заҳар деб ҳисоблашади, ва шунга асосланиб аҳлатхонада яшашади, у сенга таниш бўлса керак.
- Ҳа, - бош ирғади Трайланг, - бу менга жуда яхши таниш.
- Биз умуман олганда уларни ўзимизга тасаввур қиламиз, чунки ҳеч кимни қулоқларидан бахтга ва қизиқ ҳаётга тортиб киргизиб бўлмайди, бу тушунарли. Табиийки, биз ҳеч қандай шартларда уларга бутунлай озодликни беришга рози бўлмас эдик. Ҳусусан, биз улардан болаларини олиб қўямиз, саноат ривожланишининг ҳавфли йўналишларини тўсиб қўямиз ва ҳоказо. Аммо оранглар билан тинч бирга яшашнинг ҳеч қандай шароитларда иложи йўқ – улар доимий ғазабни ҳис этадилар – ўзларига қарши, бир бирига қарши, бизга қарши, аслида биз “совуқ уруш” ҳолатидамиз. Биз уларга таъсир қилишнинг ҳар ҳил усулларидан фойдаланиб кўрдик – биз уларнинг орасидан, бизнинг фикримизча, сал пал ақлли бўлган ёки ЁИларни сезиши мумкин бўлганларни танлашга харакат қилардик, аммо ҳаммаси бекорга. Биз ҳатто улар туққан болаларни оналарига эмиздириш учун беришдан бош тордик – агар бола ҳеч бўлмаганда ярим йил оранглар орасида яшаса – у шунчалик юқори даражада ахмоқлик, уят, қўрқинч, ғазаб, рашк ва бошқалар билан заҳарланадики, унинг кейинги ҳаёти муаммоли бўлиб қолади, ва кўпинча бундай болалар Пастки Ҳудудларга қайтишади. Туғилган чақалоқларни олиб қўйиш жараёни доимий кучланиш омилини намоён қилади – одатда оранглар уларни бекитишади, бизнинг одамларга ташланади. Статус-квони қўвватлаб туриш оддий масала эмас, уларнинг устидан назоратни гапиришнинг ҳам ҳожати йўқ, чунки ғазабли, ёввойи, ахмоқ одамларга қарши чиқиш – бу жиддий синов. Агар сен СҲдан умуман тоза бўлсанг – бизнинг орамизда ким бундай ҳислат билан мақтана олади? – оранглар билан бундай доимий тўқнашувларда, нафрат ва ғазабнинг доимий объекти бўлганингда, СҲлар кучайишни бошлайди. Биз Сцилла ва Харибданинг ўртасига тушиб қоламиз. Агар биз назоратни пасайтирсак, улар албатта бизнинг ҳолсизлигимизни қабул қилишади, ва вазият ёмонлашади – провокациялар ва ғазабнинг намоён бўлиши кўпаяди. Бундан ташқари, бу туғилган чақалоқларнинг янада кўпроқ бекитилишига олиб келиши мумкин, ва янада кўпроқ болаларни қийнашади, орангларнинг сони янада кўпайиб боради. Агар биз назоратни кучайтирсак, орангларнинг ғазаби янада кучайган ҳолда сачрайди, ва бу нарса, бизнинг у ерда ишлаётган одамларимиз ўзларининг СҲлари билан кўпроқ заҳарланишига олиб келиши мумкин. Ҳозирги пайтга вазият иложсиз туюлмоқда. Биз, албатта, уларни шунчаки ўлдиришимиз мумкин, бу муаммо эмас. Муаммо бошқада – оранглар бу нафратланаётган одамларнинг бир ҳил тўдаси эмас. Уларнинг орасида ҳатто айрим вақтларда қочоқлар топилади, яъни Пастки Ҳудудларда яшашни ҳоҳлаганлар, у ёки бу СҲларни сезишни – масалан, ғамгинликни, раҳмни, рашкни, у ёки бу – масалан, оилавий алоқалар, секснинг уятсизликлари тўғрисидаги концепцияларни маданийлаштиришни ҳоҳлаганлар, улар оила бўлиб яшашни, ўзларида ҳотин, эр ва болалар бўлишини ҳоҳлайдилар, ва шунга қарамай, улар ғазабнинг тўғри келмаслиги билан рози бўлишлари мумкин, улар айрим СҲларни тўҳтатишнинг ва концептуал чекинмаларнинг белгили туридан қутулишнинг хира ҳоҳишларини сезишлари мумкин, уларнинг орасида вақти вақтида ЁИларни сезадиганлар ҳам учраб туради… умуман олагнда – бу бир ҳил одамлар оммаси эмас. Бундан кейин – оранглар туғилишидан бадбашараларга айланишмайди: ўн яшар дўмбоқча – бу ҳали у 20 ёки 40 йилдан кейин айланадиган одам эмас. Умуман айтганда – муаммо шундаки, мавжуд бўлган вазият барқарор эмас ва ҳар доим ижтимоий портлашларнинг эҳтимоллари мавжуд, назоратнинг кучайиши ёки пасайиши эса, бизнинг баҳолашимизча, янада тезроқ ушбу портлашга олиб келади. Биз эса бу вазиятни қўзғолон ва урушларга олиб келишини ҳоҳламаймиз, унда биз уларнинг ҳаммасини йўқ қилишимизга тўғри келади, шу билан бирга ўзимизда ҳам ғазаб экинларини ўстириб.
- Менинг ўйлашимча, бу муаммони ҳал қилиш жуда осон, - Трайланг деярли ишончли равишда гапирди, - мен иккита ёндашувни таклиф этишим мумкин: сиёсат + сепаратизм.
Қиёфаларнинг кўриниши бўйича Трайлангнинг гапи ҳозирча тушунарсиз бўлиб қолганини тушунса бўлар эди.
- Сиз “сиёсат” нима эканлигини эсингиздан чиқардингиз, чунки унда эҳтиёжингиз йўқ. Сиз “сепаратизм” нима эканлигини унутдингиз, чунки унинг сизга кераги йўқ. Аммо ўтмиш одамлари учун бу тушунчалар катта аҳамиятга эга бўлган, ва оранглар учун улар катта аҳамиятга эга бўлиши керак, ва бундан фойдаланиш мумкин.
- Гапир!
Трайланг, ўз фикрларини қандай навбатда баён қилишини ўйланиб қолди шекилли, ўйланиб қолди.
- Ҳозирги пайтда оранглар ягона бўлган жамиятни, улар ичида пишиб ётган қозонни намоён қилмоқдалар. Пастки Ҳудудлар, сиз улар учун урушдан кейин яратган, ва у ерга барча миллатли, барча ғояли, ахмоқлик ва СҲларнинг қабул қилинмаслик доктринасини қабул қилишни ҳоҳламаган одамлар йиғилган паноҳ сифатида хизмат қилдилар. Пастки Ҳудудлар – бу катта шаҳар, зич бўтқа. Бундай бир ҳил бўлмаган тизимда бирон нимани ўзгартиришнинг – деярли имкони йўқ, ҳар қандай ташаббус атрофдаги инерциянинг оғирлиги билан босилади. Эслаб кўринг – жаҳон тарихининг қайси пайтида янги замонга олиб келган жараёнлар пайдо бўлган? Бу жараёнлар оммавий сепаратизм пайтида пайдо бўлган, ва бу ажабланарли эмас. Тўғри йўл тажрибаси пайдо бўлган вақтни эсимизга туширайлик. Йигирма биринчи асрнинг боши. Жаҳон урушлари тугади, одамлар оммавий ўзаро барбод қилишлардан чарчадилар. Ривожланган коммуникациялар, ўз статусини ва яхши ҳаёт тарзини кўтариш учун самарали сифатида таълимнинг тарқалиши, урушлар ёрдамида ижтимоий қаршиликларни ҳал қилиш имкониятини йўқотган ҳарбий технологияларнинг ривожланиши – ушбу ва бошқа кўплаб амалдаги кучлар натижада урушларнинг ҳоҳланган натижаларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида ахмоқона фикрнинг йўқолишига олиб келди. Урушларда доим ҳамма енгилади – эртами ёки кечми. Ўн тўққизинчи ва йигирманчи асрлар – ҳисобсиз майда ҳарбий келишмовчиликларга ва йирик урушларга бой бўлган бу асрлар бу борада зарур бўлган тажрибанинг миқдорини тадқим этди. Салбий ҳарбий тажрибанинг бундай юқори концентрацияси бу тажрибанинг узоқ пайт давомида унутилмаслигига олиб келди. Мисоллар кўп, мен уларни ҳатто келтирмайман. Натижада одамлар мамнуниятга етишга енгилроқ, оғриқ етказмайдиган ва ҳатто қизиқ бўлган усулда диққатларини жалб қила бошладилар – ўзларининг ижтимоий статусларини бизнес, таълим, сиёсат, дин ва қолган ижтимоий институтлар орқали кўтариш йўли билан. Тўлиқ шаҳснинг, унинг юқори қимматлигининг ғояси ўзига аста секинлик билан йўл очарди. Албатта, жамият ҳали тенг даражада ривожланмаган эди – Европада айбланувчиларнинг жойида бўлиб қолмаслик учун кучукни ўлдириш мумкин бўлмаган бир пайтда, Суданда миллионлаб қизларга клиторларни кесиб ташлашарди – уларнинг ўзларининг яхши кўрган онажонлари ва дадажонлари, Сауд Арабистонда эса эҳтиромли кўринадиган араб-эркаклар ўзларининг аёлларини ваболи чўчқанинг ҳуқуқларида ушлардилар, Ҳиндистонда гомосексуализмда айбланиш ўлим жазосига олиб келарди, Россияда метрода қизнинг сузиш учун кийимда пайдо бўлиши натижада нафратнинг портлашини ва зўрлашнинг эҳтимоли бор бўлган қаммоққа олинишни келтирарди, фоҳишалик эса деярли бутун дунёда жиноят бўлиб ҳисобланарди. Шундай бўлса ҳам – мамнуниятга интилиш ижтимоий механизмларининг, таълимнинг ривожланишига, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига ва жаҳон маълумот фазосига интеграциясига олиб келарди. Алоҳида олинган шаҳснинг қимматлигига сиғиниш албатта ўз муҳимлигининг ҳиссиётининг сиғинишига ҳам олиб келарди - ЎМҲ. Масалан, ўша вақтнинг “маданий” Европасида, агар сен бошқа одамнинг саломига алик олмаган бўлсанг, сен радди маъракага айланардинг, ва босилган нафрат сенинг устингга ушлаб турадиган омиллар руҳсат берган даражасида қуйиларди. ЎМҲга сиғиниш эса ўзининг ортидан ўзини идентификация этишнинг ўткирлашган талабини олиб келарди, бошқалардан фарқ қилган ҳолда. Шунга мувофиқ равишда фарқ қилиш имкониятини одамларга бериш индустрияси ривожланарди – менинг музлатгичим мана бундай маркали, мен у ва бу ерларда саёҳат қилганман, менинг дипломим мана бундай, разряд, значок... Ва, албатта, ушбу фарқ қилиш талабининг уюрмасига миллий мустақил ажралишиниг ғояси аралашмаса бўлмас эди. Мен россияликманми? Ҳозир санга. Сендан ташқари яна юз эллик миллион россияликлар бор. Мен инглизманми? Хрен турпдан ширинроқ эмас. Миллат эса – бу шунчаки “инглиз” ёки “шотландлик” сўзи эмас – бу фарқларнинг бутун дунёси! Мадҳия, байроқ, тарих, тил, ўтмишдан олинган ёки йўқ жойда яратилган урф одатлар, спорт, сиёсатли вазн – «бизникилар сизникиларни ютишди!» - миллий мустақил ажралиш ўзида фақрларнинг катта мажмуасини олиб бораётгани камдай, у яна бу фарқларни текинга берар эди, автоматик равишда! Мувафаққиятли спортсмен бўлмоқчимисан – харакат қилиб кўр, бунга ҳаётингни болаликдан бағишлашинг керак. Олим бўлмоқчимисан – харакат қилиб кўр бундай рақобатда. Ҳамма жойда рақобат, ва фарқлар индустриясининг жўшқин ривожланишига қарамай, барибир ҳам, ажралиш учун узоқ вақт давомида кўп харакат қилиш керак. Сепаратизм эса умуман бошқа имкониятларни тақдим этади – «бизникилар сизникиларни ютишди» -ва сен, агар “бизники” бўлсанг, хурсанд бўласан, сен “сизникиларга” нисбатан зўрсан! Эртага ҳаммаси ўзгаради, ҳечқиси йўқ – бизникилар футболда енгилдилар, майли, бизнинг фонд бозоримиз эса кўтарилди! Фонд бозори тушди – ҳечқиси йўқ – бизнинг қизимиз чирой конкурсида ғолиб чиқди – бизнинг, манчестерлик, рязанлик, пном-пенлик. Ҳар доим мамнуниятни сезиш учун сабаб топиш мумкин.
Трайланг танаффус қилиб, шарбатга чўзилди.
- Апельсинлими?
- Манго.
Унинг ичаётган очкўзлигига қараганда мангонинг шарбати ҳам уни қониқтирди.
- Албатта, бу омилларнинг фақат биттаси, аммо жуда кучли омил – “ўзининг бутунлигини сақлашга давлатларнинг ҳуқуқи” билан “миллатларнинг мустақил ажралиш ҳуқуқи” орасидаги баланснинг кескин равишда иккинчисининг томонига тортилишига олиб келган омил. Агар батафсилроқ таҳлилни ҳоҳласангиз – Бодхнинг “Мустақил белгиланишга бўлган ҳуқуқ” мақоласини ўқиб чиқинг. Кейин эса ҳаммаси жуда тез рўй берди – тарихий тушунчалар бўйича, албатта. Мен воқеаларнинг кетма-кетлигини эслай олмайман, аммо ҳаммасининг нимадан бошланганини жуда яхши эслайман. Биринчи бўлиб янги давлат Косово катта жанжал билан ажралди. Кейин – Жанубий Осетия ва Абхазия – янада катта жанжал, гўшт ва қон билан. Аммо қанча қон тўкилмасин, орқага қайтаришнинг иложи йўқ эди, ва ўша қоннинг қанча кўп бўлиши билан, кичкина ҳалқнинг каттасидан ажралишга бўлган қарори қатъий эди. Кейин – ёмғирдан кейин қўзиқоринлар сингари янги давлатлар пайдо бўла бошлади – басклар, генуэзлар, мантуниаликлар ажралди. Бавария алоҳида мамлакатга айланди – бунда ҳам кўп шовқин бўлди, ҳатто шаҳар-мамлакатлар пайдо бўлди. Жаҳон картаси ҳудди патина билан қоплангандай бўлди. Мувофиқ қонунчилик мукаммалашишни бошлади, одамларда эса – эътибор беринг – ҳаётнинг қўшимча стимули пайдо бўлди, томоша қилишнинг, сақлашнинг, йиғишнинг қўшимча стимули. Ва буларнинг ҳаммасининг яна битта қизиқ натижаси бор эди – умумийлик қанча паст бўлса, у шунча осон ўзгаради. Фарқ қилишга талаб билан биргаликда, бу ҳар ҳил турдаги маданиятларнинг ниҳоятда юқори даражада ўсишига олиб келди. Аҳир турли ҳил маданиятлар – бу яна иқтисодиёт учун ҳар ҳил тўйимли муҳитларку. АҚШ каби мамлакатга биронта янгиликни киритиб кўринг!! Майли, Канаданинг қайсидир штати каби баҳайбат қурилишга, Россия республикасига бўлсин. Умидсиз, вақт ва меҳнатнинг сарфланиши натижаларга олиб келмайди. Шаҳар – мамлакатларда эса ҳаммасини тез амалга ошириш мумкин – магистрат даражасида лойиҳа қабул қилинади, бир ҳафта музокара қилинади, кейин умумшаҳар овоз бериш – ва тайёр! Натижада – шаҳар –мамлакатлар ўзларининг тузилмаси билан тажриба қилиш, сиёсий, иқтисодий тузилишнинг, таълим тизимларининг ва бошқаларнинг энг самарали усулларини танлаш имкониятларига эга бўлардилар. Сенинг харакатларинг тез ва кўриниб турган натижага олиб келганида, сенинг фаоллигинг ўсади. Натижада, энг кичкина миллий шаклланишлар одамзод ривожланишининг унинг ҳар ҳил кўринишларида форпостларга айланди, айнан у ерда мамнуният ҳам, яхши ҳаёт тарзи ҳам тезроқ ўсарди, бу эса қолган империяларни парчаланиб кетишига олиб борарди. Табиийки, тўғри йўл тажрибаси ўзига келажакка йўлни ўзига тенг равишда бўлинган қизиқишнинг ўсиши орқали эмас, балки портлаш жараёнлар ёрдамида фаол оча бошлади, бунда битта кичкина давлатдан кейин иккинчиси ТЙТдан бутун бўлаклари билан қуролланардилар – мажбурий таълим тизимига қўшиш, тадқиқот лабораторияларини яратиш, ҳатто расмий миллий ғоянинг таркибига қўшиш. Унда яна ўша нарсани амалга оширинг! Бу шаклсиз, желесимон шиш ажралиб кетсин – уларнинг мақсади пайдо бўлсин – қўшнидан фарқ қилиш. Ҳозир ҳаммаси ҳаддан ташқари “янги дунё – эски дунё” қарама қаршилигига тақалиб қолган, бу уларнинг ташаббусини ўчиради. Улардан болаларини олиб қўйишни бас қилинг…
- !! – бунинг иложи йўқ!
- одамларни қийнаш…
- улар биз панд бердик деб ўйлашади…
Трайланг қўлини кўтарди,ва сукунат яна ўрин олди.
- Уларга болаларини қолдиринг, аммо ҳар битта болага ҳар қандай вақт муддатига уларнинг резервациясидан ташқарига чиқиш имкониятини яратиб беринг – улар буни енгил тортиш сифатида қабул қилишади, уларда болалар бўлган шароитда эса, олдин одамларни бошқарган механизмлар яна ишга тушади. “Болалар – бизнинг келажагимиз” бундай гапни эшитганмисизлар? Уларга келажакнинг иллюзиясини тадқим этинг, ва улар келажак учун ишлашни бошлашади – оила ва шаҳарлар тарихини яратишни, барқарорлик учун курашишни, рақобат қилишни...уларнинг сизлар билан бўлган маъносиз урушларга вақтлари қолмайди, уларнинг қонида уруш олдида қўрқинча ва ЎМҲга нисбатан эҳтирос. Бу механизм шунчаки ишласин – бир марта у ишлаган – аммо бутун одамзодни қамраб олмаган – яна бир марта ишласин – бу ҳаммага қулай бўлади.
- Аммо болалар…
- Қўйинг, - Трайланг қўлини силтади. – Бу ерда ўтирганларнинг деярли ҳаммаси янги вақтда туғилган, ва сизга боланинг тақдири бутунлай унинг атрофига боғлиқ деб туюлади. Бу қарашда кўр ғамҳўрлик ҳам, одобсизлик ҳам аралашиб кетган. Ғамхўрлик, чунки, аслида, ЁИларни сезаётган одам оддий оилавий тираниянинг муҳитига тушиб қолса, у албатта СҲларни ва ахмоқликни ола бошлайди, ва шунинг билан бирга унда ЁИларни сезишга бўлган талаб ўсиб боради. Албатта, аъзоларга шикаст етказиш ва таълим ҳамда бошқа элементар ҳуқуқларни олишда бўлган зўрлаб юклатилган чекланмаларга йўл қўймаслик зарур. Болаларга танлаш ҳуқуқини беринг, ота-оналарга эса – болаларга эга бўлиш иллюзиясини.
- Нимага одобсизлик? – золдан овоз келди.
- Одобсизлик, чунки сизнинг ишончингиз комил, ҳар қандай боланинг ҳар қандай ота-онада туғилиши мумкинлигига. Сиз ўзингизни тасаввур этиб, ўйлайсизлар – мен орангда туғилган бўлганимдачи… Сиз оранглардан туғилган чақалоқларни олиб қўйиб, кейин аниқлайсиз – аҳа, кеч қолдик, бола заҳарланиб бўлган... Сиз эътибор берганмисиз – болаларнинг нақадар турли бўлиб туғилишига? Менинг пайтимда, нафратланадиганлар ўзида босилганлар билан, ахмоқлар ақлан ривожланганлар билан аралаштирилганида бу билинарли эди. Сиз бу ҳақида нима биласиз? Ҳомиладор бўлиш жараёни қандай амалга ошади? Тўлдирилган туғум ҳужайраси шаҳснинг куртаги бўлиши қандай амалга ошади – ўша шаҳси қаердан олинади ва қайси қонунларга биноан? Сиз бу саволларда нодонсиз, аммо бу нодонлик, сиз нодон эканлигингизни тушунмасликка қараганда унча ҳавфли эмас. Сиз ўзингизга шунчаки айтмайсизку: «мен бунинг қандай амалга ошишини билмайман» деб, сизнинг ишончингиз комил, ҳар қайси шаҳснинг ҳар қандай ота-онада туғилиши мумкинлигини билишингизга, сизнинг ишончингиз комил, бунинг рулетка сингари қандайдир тартибсиз, хаотик жараён эканлигига. Ва бу сафсата билан қуролланиб, сиз ўзингизи, ва оҳиргача ривожланмаган жамиятларни ҳавф остига қўйиб, жиддий чораларни кўрасизлар.
Чок Томаснинг олдига бориб, ниманидир қулоғига шивириҳлаб айтди. Тезда гаплашиб, улар иккаласи Трайлангга бирон нимани гапира бошладилар.
- Ҳозирча бўлди, - Трайланг туриб эълон қилди. – Мен Кенгаш билан бир нимани музокара қилишим зарур, қолганлар билан эса ҳали ҳоҳлашган нарсалар тўғрисида гаплашишга вақт бўлади. Мен қуйидагиларнинг қолишини ҳоҳлайман…
Трайланг қолишни таклиф этаётганларнинг исмларини айтиб чиқаётганида, Тора чиқишга қараб йўл олаётганди ва эшикларнинг олдида ўзининг исмини эшитди.
<< Бўлим 30 Бўлим 32>>