"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 28


Архив 68/3132.

«Бодхи кундалиги»дан фрагмент

 

*) Яна битта аждарчанинг пайдо бўлишини осон тасаввур қилиш амалга ошганда, кучли олдиндан завқланиш пайдо бўлди. Ушбу аждарча характерининг қирралари ҳам жуда равшан кўз олдимга келмоқда: бу ёш қиз, деяли ўспирин, аммо бошқа аждарчалар ва башаралардан шу билан фарқ қиладики, у одамлар орасида ўзини ЎЗҲча ва ЎМҲча тутмасди. У  – «босмачи», тўполончи. Ундан қутилишга тайёр бўлган, ва унинг улардан тезроқ даф бўлишини кутаётган ота-онаси учун азоб. Ундан ҳам қўрқаётган, ҳам унинг дўстлигини, ҳукмронлигини қидираётган тенгдошларнинг тўдаси. Агар кимдир унга нисбатан куч ишлатса, осон курашиши мумкин, сўз қидирмайди жавоб учун. Унинг, бошқа аждарчаларникидай сингари, фарқ қиладиган ҳислати, - самимийликка интилиш. Унинг учун нуфузли бўлган одамлар мавжуд эмас – у уларни тишлаб кўриб, раҳмсиз ва ўйланмай, ҳоҳ улар дўстларининг ота-онаси бўлсин, ҳоҳ мактабдаги ўқитувчилари ёки бошқа муҳим инсонлар бўлсин, уларнинг ичини чақиб очади. Бу харакати билан уларда ўзига нисбатан ғазабни туғдиришдан қўрқмайди, ва уни очиқ кутиб олади. Ҳамманинг олдида унинг устидан кулиш унда на қўрқинчни, на ЎЗҲни вужудга келтиради. У ҳамма билан бир пайтда курашишга тайёр, унинг ақли жуда аниқ ишлайди, у билади – қандай қилиб далиллар келтириб қарши чиқишни, ва қандай қилиб одамнинг заиф томонидан тишлаб олишни, шунинг учун, уни муҳим одамларнинг навбатдаги муҳим мажлисидан ҳайдашганида, одамлар ўзларини унинг зафи жойга тўғри келиб уриладиган гапларидан чичиб қўйгандай ҳис этишади. У дўстона бўлишни ҳоҳларди, у ёлғизликни ва яқин мажудотни ҳамда идеалларни топишга эҳтиёжни сезади, шунинг учун тез тез ундай ёки бундай ўқишлар, харакатлар билан қизиқиб қолади, аммо ҳаммаси ҳар доим афсусланиш ва фатализм ҳамда умидсизликнинг янги тўлқини билан тугайди.   

ТЙТси билан танишиб, у танишни ва завқланишни ҳис қилмоқда, ва ҳаммасини ташлаб, тажриба билан шуғулланишни, унга бутунлай берилишни ҳоҳлаётганини атймоқда. Келиб, Бодханинг ўзини, аждарчаларни, башараларни кўргиси келаётганини атймоқда. Бундай вазиятларда одатда бўладиган жавобларга жавоб қилиб, уларда унинг самимийлиги аниқ кўриниб турган батафисл ҳисоботларни юборишни бошламоқда. Келишга таклифга жавоб сифатида иложи борича тезроқ етиб келмоқда. Мен билан  – шу заҳоти кучли даражадаги ёқтиришни, ишончни, интилишни сезса ҳам, ўзини дўстона тарзда тутмаябди. У сергак, яна афсусланиб қолишдан қўрқади. Мени “тишлаб” кўрмоқда, фақат саволлари билан эмас, балки белгили харакатлар, маълум шароитларни кўриб чиқишлар билан. Кўплаб, тегида маъноси бор саволлар бермоқда, менинг жавобларимда астойдил самимиятсизликни, ёлғонни қидирмоқда. Иккинчи-учинчи кунга мени етарли даражада яқин мавжудотни тан олмоқда, ва бундан кейин фаол равишда биргаликдаги тажрибага киришмоқда, доимо кўплаб ғояларни таклиф қилган ҳолда.  Унинг бошқа аждарчалардан фарқ қиладиган томони – ғояларнинг кўплиги, улардан кўпи мақсадга мувофиқ ва қизиқ. Жуда ҳам меҳнаткаш бўлишга қобилияти бор. Башараларнинг ғамгинликларини жавонларга раҳмсиз қўйиб чиқади, уларда (ўзининг нуқтаи назаридан) хира самимиятсизликни, тажриба билан шуғулланишга ҳира ҳоҳишни аниқлайди. Аждарчаларни эса, улар уни тан олгандай, тан олади биринчи қарашдан. Унинг аждарчаларга бўлган вафодорлиги ҳақиқий.

 

*) “Сиёҳранг кўришнинг” таъсири: пешона марказида бирдан тўғри ёки деярли тўғри доира шаклида ёруғ, сиёҳранг доғ пайдо бўлади. Бунда кўзлар ёпиқ. 100%ли уйғоқликнинг ҳолати. Бу доғ – ҳудди атрофдаги қоронғуликдаги тешикдай каби, ёпиқ кўзларда бўлганидай. Мен ушбу сиёҳранг тешикка ҳудди очиқ кўзларим билан қараб турганимдай иллюзия. Мен “кўзларим билан юргиза оламан”, яъни диққатимни ушбу доғнинг ҳар ҳил жойларида фиксация қила оламан – ҳудди оддий қарашда бўлганидай каби. Ушбу “дераза”да мен ниманингдир бўлаётганини кўраман  – одамлар харакатланмоқда, гаплашмоқда, мулоқот қилишмоқда. Ҳаёл қилишнинг, образларни яратишнинг озгина бўлса ҳам элементи йўқ – мен шунчаки “дераза”да ниманинг содир бўлаётганини иштирок этмай кузатмоқдаман.

 

*) Вафодорлик ниҳоят, кўз ёшлари пайдо бўлиб, сўз тополмай қолган даражагача етганда, чидаб бўлмасликнинг “тўлқинлари”нинг бошланишига етади. Бугунги кеча олдинги бутун ойдан ниҳоятда фарқ қилади – экстатиклик тўфони мени ўзининг чети билан тегиб ўтган сентябрнинг ўша кунлари деярли қайтиб келди. Тўлқинлар, тез тез бўлмаса ҳам, устимга келиб тушмоқда.

 

*) Мен ўзимнинг оддий ишларимни бажараётгандим – экстатик ЁИларни тадқиқот қилардим (оҳирги кунларда мен тўҳтамай юқори ва жуда юқори даражадаги [ўша пайтда мен учун]  экстатик ЁИларни ҳис этардим), кашфиётларни амалга оширардим, ҳатларни ёзардим ва ўқирдим, ва бирдан бирон нима юз берди: аниқлик туғилди, шундай ўткир ва осмон ранг-ҳаворанг эдики, уни таърифлашга сўз ҳам йўқ эди – ҳудди жуда ҳам катта, яқин ва хикматли кимдир қулоғимга ширин шивирлагандай, ва бу нарса чуқурликгача етиб бориб, ниҳоятда аниқ, бутунлай қамраб оладиган туйғуга айланди: «бу ерда ҳаммаси тугади, мен ўз ишимни бажардим, мен уни яхши бижардим – натижа менга ёқмоқда. Шу билан менинг ҳаётим унинг ушбу кўринишида тугади, у менга энди керак эмас, бу энди шунчаки ёғоч, у оҳиригича ёниб, кукунга айланиб, шамолда тарқалиб кетади. Амалга оширилганларни тўҳтатиб ҳам, барбод қилиб ҳам бўлмайди. Натижалар эллик, юз, беш юз ёки беш минг йилдан кейин бўлади – аста секин, аммо уларнинг олдини олиб бўлмайди. Олдинги ҳоҳишларим йўқ, ва (ҳозирча) янгилари ҳам йўқ, менинг бу ерда қиладиган ишим қолмади – энди ўзимнинг саёҳатимга шўнғиб кетишим мумкин.» Ушбу фикр шундай кечирма билан амалга ошардики, уни таърифлашга мен ҳозир уринмайман – у ўзида ҳаммасини мужассам этарди, мен ўзим бўлмаган жаҳонда бошқа ҳечнима йўқ, аниқроғи– ҳечнимада мен йўқман – чегаралар йўқ, буюк, чексиз роҳат, аниқлик, вафодорлик, завқ бор… мен ўзимга таниш ва нотаниш бўлган ЁИларни айтиб чиқишим мумкин – улар ҳаммаси шу ерда мавжуд, ҳозирнинг ўзида. Мен столнинг, чумчуқнинг, шарбат билан чашканинг – “мен” эмас эканлигимни эсимга тушириш учун харакат қилиш керак, аммо буни эслашнинг ҳам ҳоҳиши йўқ. Айни дамда – ўз уйчамнинг томида ўтириб, мен ҳаммасини эсладим – бунинг қандай қилиб рўй берганини, мен ўзимга тасаввур қилишим мумкин бўлганидан умуман бошқача тарзда. Сукунатда, чақнаётган учқунларнинг портлашларисиз, зилзила ва омманинг бақиришларисиз – ҳаммаси бир дамда содир бўлди. Менинг фикрларим, менинг вақтим, менинг мулким, менинг ҳоҳишларим, менинг тажрибам – бу ерда бор бўлгна ҳамма нарсани мен ЁИларга интилаётганларга шунчаки бераман. Фикрлар, тоғлардаги оловли ёнишларга ўҳшаб, пайдо бўлмоқда – улардан кейин ҳаммаси ёниб, кўриниши ўзгармоқда: «мен ўз баданимни, ўз ҳоҳишларимни, ўз ЁИларимни, ўз фикрларимни интилаётган мавжудотларга бермоқдаман».

 

*) Энди мен ЁИларни тўҳтамасдан, УШБУ ҳолатнинг яна қайтарилиш учун курашаман. Ўз ҳоҳишимни баланд овозда айтгим келмоқда «мен ўзимнинг танамни, ўзимнинг фикрларимни, ўзимнинг ЁИларимни ҳамма интилаётган мавжудотларга бермоқдаман». ЎША ҳолат ҳозир чақнашлар билан намоён бўлмоқда, айрим пайтлари у хира фонга, айрим пайтлари эса ёрқин фонга эга. Мен у учун курашаман: мен биламаннима учун, ва мен биламанқандай қилиб. Бўшликнинг қисми сифатида қаттиқлик пайдо бўлмоқда қўлларда, кўкрагим олдида. Экстатик лаззат енгил тарзда, кўкракда, томоқда ва юракда тез тез ва ёрқин чақнашлар билан намоён бўлмоқда. Аммо мен уни бермоқчи эмасман мен ҳаммасини бермоқчиман. Айрим пайтлари ажабланаманнаҳотки мен уни сезябман? Наҳотки мен йўл топдим, мен уни топдим, топдим, у бор, мен уни топдим, мен у ҳақида гапирдим, энди ҳаммаси бор, энди ҳаммаси фақат ҳар битта одамга, унинг ҳоҳишларига боғлиқ. Мен уни топдим! Йўл очиқ! Завқ-10, тантана-10, бошимни деворга уриб, мен уни топганим, булар ҳаёл эмас, боши берк кўча эмас ва алданиш эмаслиги тўғрисида бақиргим келади – йўл очиқ, йўл очиқ! Чидаш қийин, тана буни ўзининг ичига тортиб олишни ўргансин. Бунга ишониш қийин – йўл очиқ. Экстатик роҳат одатда 10гача кўтарилади, чидаб бўлмайди, кўкрак ёниб кетмоқда, ўзгарсин, қайтишга йўл йўқ. Доимо фикрлар пайдо бўлади: «бунга чидаб бўлмайди, мен чидай олмайман» -уларни йўқотаман, уларни бошқа ҳоҳламайман, улар механик. Яна ҳоҳлайман, мен тўҳтамайман.

 

*) Ежатининг Ерни, сувни, дельфинларни севиб қолганлигининг таърифи жуда кучли резонанс қилмоқда – мен ҳам Ерни қизча сифатида идрок қиламан ва унга нисбатан, кичкина, интилаётган дўмбоқчага бўлгани каби нозикликни, ёқтиришни сезаман.

 



<< Бўлим 27 Бўлим 29>>