"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 27


Ётоқхонага тушиб, Тора ҳар эҳтимолга қарши бармоғи билан мониторни босди – экранда келган хат тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзув турарди. Брайсданми? Уйқучилик бирмунча кучли эди, бироқ Тора автоматик равишда кўзлари билан хатни югуртириб чиққанидан кейин батамом йўқолди.

 

“Кеча дайвингнинг сўнгги куни эди – мен скуб-дайвингни назарда тутяпман, акваланг билан бўладиганиниJ - Маврикияда менинг олдинги гуруҳимдаги болалар йиғилган экан,

хабардор бўлишни, биринчи қўлдан эшитишни ҳоҳладим. Биратўласи акваланг билан шўнғидик. Менинг чуқур ҳавога қизиқишимни сен биласан – мени ундаги кураш ўзига тортади – бир пайтнинг ўнтача параметрни кузатиб бориш керак – азотли заҳарланиш даражасини, кислородли заҳарланиш эҳтимолини, у ёқ-бу ёққача етадиган ҳавони ҳисобга олиш, кучсизланиб бораётган эс-ҳушингни назоратга олиш, чуқурликни назорат қилиш, нафас чиқариш ҳавони тежаш мақсадида парчаланган ҳолда бўлишини, кислород билан мияни озиқлантириш учун нафас олиш чуқур бўлишини назорат қилиш, ва бунда азот билан заҳарланиш рўй бермайдиган даражагача олиб бормасликни кузатишга тўғри келади – бу худди тезкор шахматга ўхшайди. Бугунги биринчи сув остига тушиш оддий эди, иккинчисини эса ўзим ўтказишга қарор қилдим. Бунгача уч кун олдин 80 метргача сув остига тушгандим – ақл-идроким секин камайиб борар эди – 9гача борди – яъни жуда зўр эди. Энди ўзимни яхши ҳис қилишимга қараб янада чуқурроқ тушишга аҳд қилдим. Баллонда негадир бор-йўғи 190 бар эди, лекин қайтиб боришга одам эринди, шунинг учун ҳар доимгидан бошқача йўл билан тушишга қарор қилдим – одатда мен калламни пастга қаратиб ва ласталар билан ёрдам бериб, фақатгина биринчи 40-50 метрни ўтаман, кейин эса калламни тепага қаратиб қайрилиб оламан ва тинчгина сузишда давом этаман. Бу сафар ласталар ёрдамида ва калламни пастга қилиб энг пастгача тушишга қарор қилдим. Тахминан 90 метрларга келиб қулоқни продувка қилиш масаласида муаммога дуч келдим – одатда мен уларни продувка қилмайман – шунчаки “қулоқлардаги ғарч-ғурч” усулини қўллайман, ва улар уфлаш бўлади – бу ерда эса бурунни қисиб, ростдан ҳам уфлашга тўғри келди.  Бундай чуқурликда ҳаво жуда зич бўлади, нафас олиш қийинлашади, айниқса калланг пастда бўлса – қулоқларингни продувка қилаётганингда, нафас бузиб юборилади, кучланиш пайдо бўлади – умуман олганда бундай қилиш хато бўларди – охиригача каллани пастга қилиб сузиш. 100 метргача 4 минутда тушдим! Ақл-идрок 5 гача тушиб кетди – чидаса бўлади – яна чуқурроқ тушдим. 105 метрда тушундимки, буни бекор қиляпман – ахир охирги ҳафта ичида бор-йўғи битта 80 метргача тушишни амалга оширган одамга бундай чуқурликка тушиш, бунинг устига бузилган нафас билан тушиш – хавфли албатта. Яна менга шу нарса етиб бордики, 100 метрда мен ўзимни мақбул даражада ҳис қилдим, лекин мен мен кўтарилмаяпман-ку, балки пастга тушяпман, шунинг учун 100 метр чуқурликда одатдагидай 5 сония эмас, бир оз кўпроқ, сезиларли равишда кўпроқ бўламан. 105 метрда ақл-идрок 2 гача тушиб кетди, ва мен шуни сездимки яна бир оз вақт ўтса бор кучим билан ҳаракат қилишимга тўғри келади. Шу заҳотиёқ тепага қайрилдим ва менга туюлгандек – тепага қараб анча узоқ суздим, компьютер бўйича эса чуқурлик ҳалигача 100 метрдан пастни кўрсатарди. Бадандан ажралиш ҳисси пайдо бўлди – барча жисмоний ҳиссиётлар қаердадир узоқда эди, қаердалигимни ва нима қилаётганимни деярли тушунмай қўйдим, бироқ бир сонияга ҳам ана шу тушуниш ғойиб бўлмади – қўлларим билан фаол ҳаракат қила бошладим – бу ҳол ҳавони камайтиради, аммо баданни сезиш туйғусини қайтаради .

Ақл-идрокни сақлаш учун бўлган кураш мақбул таваккал қилиш даражасига  90 –чи метрларда қайтди –ақл-идрок 3-4 гача чиқди ва мен ҳаммаси жойида деб қарор қилдим, аммо иккита нарса рўй берди: 1) мен ақл-идроким жойидами ёки йўқми – сезмай бошладим. Буни таърифлаш мураккаб. Бир томондан – мен бирор нарсани тушунмаётганимни тушунаётган бўлсам, у ҳолда таъриф бўйича мени эс-ҳушим жойида, иккинчи томондан балки мен мени “эс-ҳушим” ҳозир шундай ҳолатдаки, мени барча нарсани ўз ҳолига ташлаб, ярақлаб турган тубсиз чуқурликка сузиб кетишимга ундайди? Мезон қаерда – мен ўзимни ҳақиқатан ҳам бошқаряпманми? Балки мен ухлаётгандирман? Ёки алаҳсираяпманми? Агар мен ҳозир ухлаяпман деб ҳисобласам – барча нарсани ташлаб, исталган хуйня билан шуғулланишни бошлашим мумкин-ку, ахир бу туш-ку, хавфли жойи йўқ ва ўз-ўзидан натижада мен ҳалок бўламан. Узоқ вақтгача тушунмадим – ухлаяпманми ёки йўқми – ва охиригача кафолатланган ҳолда тирик қолишим учун мен ухламаяпман деган хаёлга бораман деб аҳд қилдим.

2) регуляторга бир нарса бўлганга ўхшайди – бу жуда кутилмаган ҳол эди. Ҳавони кириб келиши тўхтатилди – баллондаги ҳаво умуман тугаса, шундай бўлади – уни куч билан сўриб чиқариб оласан, у ерда бўлса озгинагина бор холос ва тамом. Компьютерга қарадим – чуқурлик 90 метр. Тамом бўлганимни тушуниб турибман – умид йўқ. Бундай чуқурликдан декомпрессиясиз қайтиб чиқиб бўлмайди – фақатгина шишиб кетган мурданг сузиб чиқади холос. Нима бўлганда ҳам – 10 метр чуқурликдан ҳавосиз сузиб чиқиш мумкин, 15 метрдан ҳам мумкин, агар астойдил ҳаракат қилсанг, лекин 90 метрдан... ҳаво қандай қилиб тугаб қолди экан? Худо билади – балки мен ҳар ҳолда ҳушимни йўқотиб, менга туюлганидан ортиқ масофага сузиб боргандирман – бу ерда – бир юз беш метрда ҳаво 11 баровар зичроқ-ку, у деярли суюқликка ўхшаб қолади ва мос равишда ердагина қараганда 11 баровар тезроқ сарфланади – эҳтимол бир неча дақиқа гангиб у ерда сузгандирман, ва натижада ҳаво қолмагандир.Компьютерга қарадим – талаб этиладиган декомпрессияни 40 дақиқа деб кўрсатяпти. Бу кўп – чунки мен ҳали 90 метрдаман... Шу ерда ниҳоят мен охир-оқибат енгилтаклик билан ҳаётимга нуқта қўйганимни англадим.

Ҳаво датчигига қарашни ўйламабман ҳам – эс-ҳушим ҳам худо билади қай аҳволда эди, ва умуман бошқа ишлар билан банд эдим – регулятордан қолган ҳавони сўриб олишга ҳаракат қилдим, кўтарилишни тўхтатдим – фойдаси йўқ эди, ҳавони сўриб олишга бутун эс-ҳушимни жалб этдим, сал бамайлихотирроқ нафас ола бошладим ва охир-оқибат ҳаво бирдан кела бошлади... 70 метрларга келиб ҳавонинг оқиб келиши тикланди, қарадим – ҳаво бор – фақатгина 50 бар. Бошни пастга қилиб сузиш орқали ҳавони тежашга бўлган уринишим ёмонлик билан тугади – нафас олишдаги адашиши натижасида кўпроқ нафас ола бошладим, устига устак ҳавони келмай қолиш сабабини билгунимча ҳам нафасни ростлашга тўғри келди , кейин йўтал бошланди, чунки ҳавони сўриб олаётганимда регулятор ичига сув ўтиб кетди – ичимга кўп сув кирмади, лекин йўтал пайдо бўлди – йўталгунимча, ҳаво яна бир карра сарфланди. Шундай қилиб натижада 40 дақиқа 40 бар билан ўтиришга тўри келди – ва яна кўтарилиш керак эди – астаҳсекинлик билан 3 метргача кўтарилдим ва маржонга ётиб ёпишиб олдим, лекин барибир 7 дақиқа ўтириш керак бўлган пайтда ҳаво тугади – бунинг аҳамияти йзқ эди, асосийси – тирик қолдим.

Мана шундай қилиб мен ўз ижодий фаолиятимни тугатишимга сал қолди J Қўрқув умуман йўқ эди – қандайдир совуқ, ғамгин ҳайрат бор эди – ўлим етиб келди! Чуқур ҳаво билан ишламасликка аҳд қилдим – юз метрдан ортиққа сиқилган ҳаво билан бундай сувга тушишлар ҳавфли бўлади – ҳар қандай техник носозлик фожиага олиб келиши мумкин, айниқса эс-ҳушинг бундай торайган пайтда.”

 

Шу ерда Тора ўқишдан тўхтади ва ўйланиб қолди. Брайснинг сув остига тушиши, бунинг устига якка ҳолда тушиши, сиқилган ҳаво билан тушиши ҳар доим Торада турлича йўналтирилган истакларги вужудга келтирарди. Аввал автоматик равишда “бундай қилиш керак эмас – ахир бу хавфли-ку” дегинг келади (она,ота ва бошқа жонсиз механизмлар билан яшашнинг кўп йиллик тажрибаси билинади). Кейин ўзи бу тўғрисида гапирганлиги эсига тушади – фаҳмлаб бўладиган тушлар дунёсига саёҳат қилиш, идрок қилишнинг интеграцияси, вертикал-жойлашган дунёлар ҳузурида бўлиш шуннчалик кам ўрганилган жараёнки, биринчидан, хавфсираш туйғуси камаяди, ва бунинг устига – ҳақиқий жанговар шароитда қўлдан бой берилаётган эс-ҳушни назорат қилишни тренировка қилиш жараёнида у дунёлар орасидан бир-бирига ўтиш вақтида, бир талай идрок қилишлар интеграциясида ўзини янада дадилроқ сеза бошлайди. Бу ҳол уни янада қатъиятлироқ қилади ва оқибатда олдин номаълум бўлган фазо турига йўлиққанида у каттароқ эҳтимоллик билан эс-ҳушини сақлаб қолади ва ҳеч нарсага қарамасдан шошилинч страховка процедураларини бажаради ҳамда орқага қайта олади. У ерда ҳам – хавф-хатар, бу ерда ҳам хавф-хатар. Кейин яна битта фикр “битта ўзингга нимага керак, ахир сув тагига тушишни назорат остида, страховка билан қилиш мумкин-ку” қалқиб чиқади – у ҳам автоматик наседковость, Торага тушунтиришсиз ҳам аён эди – агар янги рекордлар қўйиб, ўзининг зўрлигидан таассурот олинса, унда албатта, – ана шу минг йилликлар давомида физик активликдан хурсанд бўлиш ҳиссиётини заҳарлаган, ўтмишнинг саратон ўсимтаси бўлмиш ҳар бир спорт турида бўлганидек – страховка керак бўлади. Бироқ Брайснинг мақсади физиологик қўрқувни енгиб чиқиш кўникмаларини ҳосил қилиш учун,     ёлғизлик қўрқуви туридаги негатив ҳис-туйғулар фантомини кислородли етишмаслик ва азотли заҳарланиш билан кескинлашган нотўғри ажиотаж, сенга бирдан ёпирилиб келадиган носоғ қаровсизлик, апатия ва тиниқ эс-ҳушлик пайтида осонликча ажратса бўладиган ва бартараф этиладиган бошқа иллатлар ҳамда эс-ҳуш хиралашган пайтда қайсидир хилват жойлардан тирмашиб чиқа олишга имкон берадиган кўникмаларга эга бўлиш учун айнан реал хавф-хатар шароитида реал машғулотлар ўтказишдир. Брайс ҳам у каби “кул ранг” дунёдан – улар шундай деб амалиётчилар билан гарчи битта ҳудудда яшаётган бўлса ҳам ўзини алоҳида тутиб, ўтмишнинг кўпчилик концепцияларини қўллаб-қувватлаб, кўпчилик НЭ ларни сингдирадиган оилаларни аташарди. Шу сабабли унда синчиклаб қилинадиган ва узоқ давом этадиган ҳис-туйғули тренировкалар орқали бартараф этиладиган ҳар қанақа ифлосликларнинг бир талай юки бор эди – бундан ўтишлар пайтидаги НЭ га нисбатан ўта юқори ўзгарувчанлик пайдо бўлади ва чуқур ҳавода сувга тушиш каби амалиётларга зарурат туғилади... лекин ҳар ҳолда бу жуда хавфлидир.Ана шундай тажрибадан орттириш мумкин бўлган барча афзалликларни тушунган ҳолда, Тора ўзи бунга ботина олмасди. Бошқалар билан биргаликда бир неча марта у 70 метргача тушган эди, лекин бу – жуда ҳам хавфли ва асосийси зарурий эмас. Ёрқин ЁИ лар жуда тез бўлмаса ҳам янада тўлақонли натижа беради, чунки ЁИ ни ҳажмини ошириш учун самимийлик ҳужуми талаб қилинади, ҳозир эса самимийлик ҳужуми учун етарлича ҳоҳишни қаердан топиш мумкин – бу абадий савол ва унга ҳозирча ягона жавоб бор -  янги ҳужумни ўтказиш имкониятини яқинлаштириш эҳтимолини оширадиган амалиётдаги ҳамма биладиган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш зарур. Коммандос буни энг самарали йўл билан биринчи навбатда самарали усулларни қўллаб амалга оширади – бироқ командос бўлиш учун, кураш лаззатини бошидан кечирган ҳолда ана шундай ҳаёт билан яшашга тайёр бўлиш учун ўз навбатида бунгача ишлайвериб чарчамоқ лозим.

Тора хат ўқишга қайтди.

 

“Бундай қарорни қабул қилгандан кейин худди ўша мақсадга энг тўғри усул – ЁИ ни яратиш усули билан эришишни давом эттиришга бўлган ва бир дақиқали прогресс учун ўртага ҳаётини тикишни бас қилишга бўлган қаттиқ ишонч пайдо бўлди.Шундай қилиб, пйадо бўлган ғоят даражадаги хавфли вазият ва бундай тажрибаларни ўтказишдан бош тортиш тўғрисидаги қарор ўз-ўзидан ҳужум ўтказиш имкониятига олиб келди. Барча ишларини йиғиштириб қўйдим ва зичлаштирувчи кучланишларини бажара бошладим. Ўзига хос инжиқлик билан идрок қилишларга эътибор бераяпман, тартибсиз чалғитишлар билан курашяпман. Зичлаштириш амалга ошяпти. Натижада кўкракдаги ёрқин фон бугун деярли доимий ва етарли даражада жадал – 7-8 га тортади – унда роҳатланиш ҳам, “қийналиш” ҳам бор – кўкрак томондаги 30 сантиметр диаметрли жойда бир нарса содир бўлмоқда. Қанчалик амалиёт тўғрисида, ЁИ тўғрисида эсда тутишни зичлаштириш актив бўлса – шунчалик бу жараён фаолроқ содир бўлади.Кўпинча босимни камайтиришга, дам олишга механик ҳоҳиш пайдо бўлади, бироқ  дарҳол аниқлик киритиш керак – “дам олиш” – чала ўлик ҳолатга қайтиш дегани. Бундай фаол “қийналиш”, “қизиб кетиш” ҳолатида ўзимни ўта даражада тирик деб ҳис қиламан.

Жараённи давом эттираяпман, мени бирор нарса ушлаб қолишининг ҳозирча ҳеч қандай имконияти йўқ. Баданга ҳаддан ташқари оғир бўлиб кетган тақдирда ҳам амалиёт тўғрисидаги эсда тутишни зичлаштиришни ошириб боришга бўлган мустаҳкам қатъийликни сезиб турибман.  Зичлаштириш пайтида шуғулланадиган нарсаларим ичида – “ўзим” бўлишни бас қилмоқчиман – унинг ўрнига Бодхи идрок қилишлари ўзини намоён этишини истайман – ўзимни унинг ўрнига қўйиб кўраман – ўша ерда бўлиб ўтган идрок ўқилишларни намоён бўлишини ҳоҳлашим тўғрисидаги фикрдан ҳам қувончлироқ фикр йўқ – биров мен уни интилишни зичлаштириш, эсда тутишни зичлаштириш ёрдамида эзиб ташлайман, ва у эзилади. “Мени ҳеч нарса тўхтата олмайди” деган фикр ана шу ҳолат билан ҳамоҳанг бўлади,  чунки текинхўрларча илҳомланишсиз, бу шундай хотиржамли ва қувончли фаҳмлашки, ҳеч қандай тўмтоқ-позитив ҳис-туйғулар,ҳеч қандай қониқиш билинмайди. Ўзим билан бирга Сонорнинг Бодхи тўғрисидаги китобини олиб юрибман – тўғри келган жойда парча-парча қилиб ўқияпман. Шу китоб билан бирга бошдан кечирган нарсаларнинг акс садоси юзага чиқиб келади – у эски пайтда нашр қилинган, унинг муқоваси деярли чириб кетган, ўзи титилиб кетган, лекин уни янгисига алмаштиргим келмайди – шундай қилсам акс таъсир пайдо бўлади, ахир бу ўспиринлик пайтимда ота-она ғамхўрлигидан қутулиб чиқиб Байкалга саёҳат қилган ва гуруҳни ташлаб Авлиё Бурунга чиқиб кетган, ўша ерда шарқий қирғоққа чиқаман деб сал бўлмаса ботқоқ ва билқилллам тупроқларда ҳалок бўлимшимга оз қолган пайтдаги китобим-ку, кейин мен у ерда мордларни кўриб қолганман ва уларга кучук боласидай садоқатни ҳис қилиб ўзларининг Ушканьи оролларидаги базаларига бирга олиб кетишларини илтимос қилгандим. Ўшанда “Бодхи” сўзи менга жуда ғалати акс таъсир кўрсатарди – мен у тўғрисида умуман ҳечнарса билмасдим, лекин биринчи марта шу сўзни эшитганимда, мени худди бир нарса тешиб ўтгандай, жуда чуқур тегиб ўтгандай ҳис қилганман ўзимни. Мен худди шу сўз билан “тўхтаб қолгандайман”. Ҳаёт тўхтаб қолди ва кейин албатта яна айланиб кетган. Мен унинг тўғрисидаги қандайдир жиннича китобни топиб олдим – бизнинг қишлоқ кутубхонасида бошқаси йўқ эди – лекин мен у китобда ўқиган нарса мени бефарқ қолдирди – бунинг устига у ерда муқовада Бодхининг қайсидир суръати бор эди ва бу суръатда уни гердайган, савлатли, деярли сурбет қилиб кўрсатишган. Матни ҳам кўнгилга урадиган эди, бир сўз билан айтганда хуйня. Мен Бодхига нисбатан кўнглим совиди, лекин менинг унга бўлган муносабатимдан қатъий назар ана шу сўз қандайдир ғалати ёниш билан жавоб қайтарарди, мени унга тортарди, мен шу китобни яна олардим ва яна тўлиқ нафратланиш ҳис қилардим. Кейин мен муаллиф шунчаки оддий шахс бўлганидан шунақа зерикарли ёзган бўлса керак деб тахмин қилдим ва тамомила тасодифан Сонорнинг китобига дуч келдим – ўқишга қарор қилдим ва ўзим билан Байкалга олиб кетдим. Гуруҳ билан биргаликда Аршан водийсига етиб келганимизда у ерда кичкмна “меҳмонлар уйи” да яшай бошлаганимизда ва тоғлар ҳамда шаршаралар орасида сайр қилишни бошлаганимизда китоб ўқишни бошладим. Китоб мени ҳақиқатан “ўлдирди”. Эски ҳаёт тугади. Мен ёшлигимда бир неча сониялаб бошимдан ўтказган ҳузур-ҳаловатнинг куч билан қўшилишини бошимдан ўтказдим – энди бирданига бир-нарса ёна бошлади, кунига бир неча марта лоп этиб ёнарди ва ярим соатгача, бир соатгача то баданда оғриқ пайдо бўлмагунча  ўчмасди. Айнан ўша пайтда мен ўз-ўзини ўстиришнинг қайси йўлини танлаб олишимдан қатъий назар негатив ҳис-туйғуларни бартараф этишни ҳоҳлайман, бу НЭ лар билан эса бизни маданий тарбиялаш мақсадида тўда қилиб етаклаб олиб бришмоқчи бўлган тибет-бурятлик ламанинг олдига ҳам бормайман деб қарор қилдим. Ўшанда мордлар билан икки ой яшаб бўлиб, бўлғуси бошқа одам бўлганимдан кейин мен экранопланда Иркутскдан Цюрихга “типратиканлар” мактабига учгандим ва 20га тенг бўлган олдиндан лаззатланиш завқини бошимдан ўтказдим. Ўшанда мен ҳеч қачон “уй”имга, зах босган оддий одамларнинг зах босган оддий ҳаётига қайтиб келмаслигимни билардим. Экранопланда мен бу китобни ўқиб тугатдим, ана шу экранопаландаги икки-уч соат ҳаётимдаги энг аҳамиятли бўлиб қолди – у ерда бўлган нарсалаларни таърифлаш жуда қийин – атрофимда қуёш порларди – ҳамма ерда,экранопланда, курсиларда, йўловчиларда, ойна ортидаги осмонда – ҳамма ёқдан ёғду келарди, худди ҳамма нарса ва мен ҳам қуёшга айлангандай. Мен ойна томонга бурилдим ва гўё китоб ўқиётгандай қилиб ўзимни кўрсатдим, чунки кўзларимдан ёш оқарди ва мен уларни тўхтата олмадим – Бодхи мен учун борлиққа айланди. Кейин албатта укндалик ташвишлар бошланди ва мен оддий ҳолатимга қайтдим. Кейин бир неча марта шу ҳол такрорланди – мен Закарпатьега қадимий гуцул овулларини кўргани борганимда (умуман нотаниш жойларга бориб у ерда яшагим, баланд бўлмаган тоғлар орасида айлангим келди) китобни ўзим билан олгандим ва тўсатдан яна ҳаммаси қайтарилди.  Кейин шунга ўхшаш вазият икки ёки уч марта қайтарилди, эсимда йўқ ва эслагим ҳам келмайди – у пайтда мен эсламаганимга сабаб шу эдики, ўша ҳолатга тушганимда мен – ўликлигим, менинг ҳаётим бу менинг ҳаётим эмаслигини ҳис қилардим. Ҳозир эса ҳаётим жуда зич тўлдирилганлиги, мен ўзимнинг зичлаштирилишимга бориб тақалишимни давом эттиришни ҳоҳлаётганим ва ана шу хотираларга чалғишни ҳоҳламаётганим учун эслагим келмайди.

Мен ўшанда биринчи марта – тўла маънода, 100, 200% га, охиригача, тўлиқ ноиложликкача куч сарфлаш нималигини бошимдан ўтказдим. Айниқса кучли даражада – чидаб бўлмайдиган даражагача – мен бу жазаваси тутгунгача куч сарфлашни Бодхуга унинг аждарчалари - қандай соддалик ва ўзини аямаслик билан унга содиқ бўлишганлиги тўғрисида ўқиганимда бошимдан ўтказдим. Мен Бодхуга нисбатан бўлган ҳис-туйғуларимни уларга нисбатан ҳам бошимдан ўтказардим”

 

Тора ўқиётган пайтда Брайснинг хатига яна бир нечта жавоблар келди, ва бу ерда у эслади – ахир джойстикда шошилинч чақирув сигнали бор эди-ку!  Жин урсин... Тепага чопиб чиқиб у джойстикни ушлаб олди, чақирувлар рўйхатини очди, лекин сигнал ўчиб кетган эди, демак масала энди долзарб бўлмай қолди. Лекин уни чақирган бўлиши мумкин? Бу ерда умуман нима зарурат бўлиши мумкин ва қандай қилиб сигнални чақирган одам уни ўчириб ташлаган-ки, Тора энди уни фақатгина  ўқибгина эмас, балки кимдан келганлигини ҳам билолмай қолди – кимдан келди? Қизиқ... Майли, фиг с ним, энди нима... Тора яна уйқусизликни сезди ва яна зинапоядан пастга тушиб кетди, шунда у Вайу бутербродни чайнашни давом эттираётганлиги ва у чоптириб келган пайтда сезиларли даражада зўрайганлигини пайқади. Ҳа, ана шу комплексларни бартараф этиш вақт талаб қилади – вақт ва ўзига зўр беришни талаб қилади. Тора ётоқхона эшигини итарди ва уни совуқ тер босди – эшик қандайдир юмшоқ нарсага тиралиб турарди!

Кейинги воқеалар ошиб борувчи тезликда ва зичликда бир-бирини алмаштира бошлади. Ҳушидан кетган Вайуга урилиб кетгач, Тора албатта ҳайрон қолган эди, бироқ ана шу ҳодиса кўпроқ ёки камроқ тушунарли бўлган воқеалар чегарасидан чиқмасди – одам коттежга кириб келди ва ҳушидан кетди – ғайриоддий ҳеч нарса йўқ. Лекин эшик ЯНА юмшоқ нарсага урилганида...  Тора бу хонада бир неча дақиқа олдин БЎЛГАН ЭДИ ва у ерда ҳеч нарса сезмаган эди!  Шол қолдирувчи ажабланиш ўрнини совуқ қатъият билан алмашди, Тора кучаниб эшикни очди, чироқни ёқди, ерда ётган қизнинг гавдаси ёнига ўтирди ва шу ерда ўзининг ҳаяжонсиз ҳаракат қилаётганидан ҳайрон қолди – гўё ҳеч нарса содир бўлмагандай. Қиз Вайуга ўхшаб кийинган эди, аниқроғи у ечинтирилган эди – яланғоч попиши (умуман жуни йўқ) ва сонидан қорнигача борган кўти: тиззалари модага кирган кўринишдаги тиззабандлар билан ёпилган ва юзининг пастки қисми беркитилган эди. Ҳеч тортинмай Тора қизнинг юзидаги боғичини ечиб олди.

-  Бу ера сизларга у ер эмас, - ваҳимали оҳангда тушунарсиз нарсаларни тўнғиллади Тора. –Вайу! Тезда бу ёққа кел! Тез! – бақирди у ва бармоқларини уйқу артериясига тегизиб пульсни топишга ҳаракат қилди. Пульс бор эди. Тепада Зинапоядан югуриб тушаётган Вайунинг шовқини эшитилди. У хонага ёриб кирди,  ғайритабиий равишда ён-атрофига қаради ва муштини сиқди ва бир неча сониядан кейингина Торага ҳеч ким хавф солмаётганлигини, эҳтимол умуман бошқа одамга хавф солинаётганлигини тушунди.       

- Пульс бор, -шошилиб деди Тора, - Сенга ўхшаб у ҳам ўзига келади деб умид қиламиз. Сенинг дугонангми? Сен уни биласанми?

Вайу кўзини узмасдан қизнинг яланғоч лабларига, ярим очиқ оғзига қарарди, кейин унинг юзини силади, кулимсиради, ва Торага шубҳаланиб қараганча қатъиятсизлик билан бошини “йўқ” деган маънода чайқатди.

-                      Билмайсан, демак...лекин сиз иккалангизни кимдир яхши биладиганга ўхшаяпти...,-Тора қизнинг елкасини енгилгина силкитишга ҳаракат қилди, лекин Вайу уни тўхтатди.

-                      Силкитиш керак эмас. Мен аниқ билмайман, лекин менимча мени ҳам бундай ҳолатда силкитишларини ҳоҳламаганман.

У қизчанинг оёғини бир оз кўтарди, улар орасига ўтирди ва асбобининг учини тешигига тегизди, асбобини лабчалари орасида у ёқ-бу ёққа олиб борди, клиторига тиқди. Бир неча сониядан кейин асбоб тура бошлади.Вайу эҳтиёткорлик билан уни ичига тиқди ва ишни билган одамдай кўтини қимирлата бошлади.

- Шундай қилса яхши бўлади, - деб тўнғиллади у ва асбобини бир оз четга олиб бориб олиб кела бошлади ҳамда қорнини қисиб турди. Ҳақиқатан ҳам – бир дақиқадан кейин қиз инграб юборди, унинг кўти қарама-қарши йўналишда ҳаракатлана бошлади ва Вайу асбобини чиқариб олди.

Шу пайт Торанинг джойстикида яна шошилинч чақирув сигнали чала бошлади. Уни ушлаб, у очилган голографик экранга кўзини қадади. Нортондан келаётган чақирув? Ахир у... у ахир тажрибада қатнашяпти-ку, нима бўлди экан? Чидаб туролмай Тора бармоғини ячейкага босиб юборди ва маълумот очилиш ўрнига ёпилиб қолди.

Шайтонни сўкиб, у яна джойстикни актив ҳолатга келтирди. Маълумот жуда қисқа ва жуда тушунарли эди: “тезда етиб кел”.

- Хўш... ажойиб..., - Тора ўзини довдираб қолгандай, бўлакларга бўлиниб кетаётгандай  ҳис қилди. Бу ерда Вайу,бу ерда янги қиз, бу ерда негадир шифр талаб қилаётган ва Нортондан келган чақирув сигнали, у ёғи нима бўлади?? – Вайу...

- ?

- Бу ерда қоласан, қизни ҳушига келтирасан, мен кетишим керак. Блин! Шу етмай турувди!

- Нимага кетасан? – тўсатдан сўради Вайу – нимага сен кетишинг керак?

 – Мени зудлик билан битта одам чақиряпти, у эса.... хуллас мен кетишим керак.

Шу пайт қиз инграб юборди ва кўзини очди. Унинг нигоҳи хиралашган эди – худди Вайуда ўзига келганининг дастлабки дақиқаларида бўлганидек.

-                      Вайу, саволлар билан кейинроқ, у билан шуғуллан, менинг ростдан ҳам вақтим йўқ.-Тора айвонга чиқиб кетди ва эгилиб илонга ўхшаб сувга шўнғиди. Қирғоққача баттерфляй услубида сузиб етиб олиш, шамол қулоқларни қоматига келтирадиган даражада сўқмоқ бурилишларини кесиб чиқиш, қуёшда қуриб ётган дарахт поялари устидан сакраб ўтиш, тўртта-бешта зина оралаб пастга керакли қаватгача тушиш, эшикни туртиб, лаборатория залига олиб борувчи кейинги эшиккача етиб олиш – хуллас марказнинг шаффоф гумбазига етиб бориш – уч дақиқа вақт олади. Эшик олдида бир оз нафасни ростлаб олиб Тора юрагини ҳовучлар  жимирлаб турган кириш доирасига ўзининг кафтини қўйди. Эшик итоаткорлик билан ён томонига очилди.

-                      ... мен аминман – дельфинларнинг бунга даҳли йўқ.

-                      Унда кимнинг даҳли бор?

-                      Мен билмайман кимнинг даҳли борлигини!

-                      Яхшиси Чок сакрасин, Трикс билан Магнусни топсин, улар қаердалигини у билади, улар эса...

-                      Улар нима қила олади? Ҳеч нарса қила олмайди!

-                      Биз қаердан биламиз улар нима қила олишини, нима қила олмаслигини? Лекин улар аллақачон ўша ерда – шунчалик кўп вақт уларгача ҳеч ким у ерда бўлмаган, шунчалик узоқ ватқ. Уларда янги кўникмалар,янги ғоялар пайдо бўлими мумкин.

-                      Тўхтанглар болалар, агар бу Мейсон дунёлари, вертикал-йўналтирилган дунёлар бўлмаса, тасмали дунёмаслиги муқаррар ва афтидан бу ... эмас

-                      Бу ...эмас, Харви, бу айнан “эмас” лар – у ҳам эмас, бу ҳам эмас – бу биз билмаган маълумот, назариябозлик қилишнинг нима кераги бор.

-                      Биз яна нима қила оламиз?

-                      Билмасак нима бўпти? Биз эксперт баҳосига асосланиб таваккал қилишимиз, синаб кўришимиз мумкин ёки агар сен олдиндан лаззатланишни ҳоҳласанг... биз нимани йўқотамиз?? Бу ерда ўтириб ва бир-биримизга бақириб биз вақтни йўқотишимиз аниқ!

-                      Олдин қилиш керак эди...

-                      Бу оддий мағлубиятчилик – керак эди, керакмас эди – биз болалар боғчасида эмасмиз.

Тора хона марказида турар эди. Бирорта сўз қистиришнинг иложи йўқ эди, ҳамма бир-бирига гап бермай бақирарди, ҳолбуки гапирадиган гапи ҳам йўқ эди.

- Мен керакманми? – секингига гапирди Тора.

Бирданига ҳамма жимиб қолди ва бу давом этаётган сукунат бундан олдинги тўполондан хавотирсизроқ эмасди.

-                      Мен керакманми? – саволини қайтарди Тора ва яна ҳеч ким жавоб бермади. Шунда у атрофида ўтирган ва тика турганларнинг юзларига тикилиб қарай бошлади. Таниш чеҳралар кам эди.

-                      Ким бу?? – кимнингдир ажабланарли овози янгради ва Тора унинг бу ерда кутилмаган меҳмонлигини тушунди.

-                      У қандай қилиб бу ерга келиб қолди? – бу савол овози бўғиқ, анча баджаҳл одам томонидан берилганди.Қайрилиб Тора овоз эгаси юзлари қайсидир йиртқич қушни эслатадиган баланд бўйли, ориқ киши эканлигини кўрди.

-                      Унда рухсат бор, -деб тушунтирди кимди. – У гувоҳларнинг биттаси томонидан таклиф қилинган эди, лекин Тажрибада иштирок этишдан воз кечган, рухсатини эса бекор қилиш ҳеч кимнинг эсига келмаган.

Йиртқич қуш Торанинг олдига келди ва қандайдир оддий бўлмаган усулда унинг юзига тикилиб қаради – биророта сўз айтмасдан ва юзидаги бирорта ифодасиз қаради.

- Келинглар бирор нарса қилайлик,- кимдир чарчаган овоз билан гапирди ва бу овозни Тора таниди.

- Арчи! – Тора ҳайратининг чеки йўқ эди. Унинг олдига келиб, Тора юзини силади, қўлларини елкасига қўйди. – СЕН бу ерга қандай қилиб келиб қолдинг?! Сен ахир мендан кейин саккизинчи базадан Шаолинга кетгандинг-ку, мен сен ҳақингда ҳеч нарса эшитмадим! Бу ердалигинг жуда зўр бўпти!

Тора Арчининг атрофида Пастки Майдонлардаги зачумосик сингари сакрарди. 

-                      Сенинг кунг-фу машғулотларинг қалай кетяпти? Сен энди бақувват монстрга айландинг?! Учишни ўрганмадингми?:)

-                      Арчи жилмайди

-                      Шаолинда куз бошланяпти,-деб бошлади у ғалати оҳангда, худди саволларга жавоб бермай, овоз чиқариб муҳокама қилаётгандай. Унинг нигоҳи ҳам – гўё Торанинг кўзларига қадалган, гўё қаергадир ичкарироққа қараган. – шамол кучайяпти, ёмғирлар деярли ҳар куни ёғади. Тушликдан кейинги машғулот тугамасидан қоронғи тушяпти. Яқинда қиш бошланади. Мен эса шу тарзда шуғулланавераман, ҳаракатларни кундан-кунга пухта қилиб боравераман. Баданда роҳатланиш, чексиз саёҳат, қувончли орзу-истакларни қидириш ва рўёбга чиқаришга қаратилган интилишлардан лаззатланиш пайдо бўлади.

Арчи лабларини ялади, ўйланиб қолди. Улар атрофида вақт қотиб қолди. Тора шу ерда гувоҳ бўлган ўша ваҳимали шошилинч, деярли саросима ўз-ўзидан тўхтаб қолди. – Ҳамма уларга қараб индамасдан томоша қилишарди.

- Бирор нарса қилишга қувончли орзу-истак бўлса, унда ўзгаришлар ҳам анча тез, қувончлироқ рўй беради. Бирор нарса қилишга қувончли орзу-истак бўлса, - деб қайтарди арчи, - шу нарсани қилаётган пайтимда мен қатъийлигимни, ўжарлигимни, жараёндан роҳатланишни бошдан кечириш истагини ва натижага эришиш истагини синовдан ўтказаман. Мен икки юз-уч юз марта муайян ҳаракатни бажаргандан кейин механик равишда натижага эришаман деб умид қилмайман. Менда “мен график бўйича шуғулланишим керак” деган концепция бўлганлиги учун эмас, энг яхши бўлиш учун эмас, балки мен бу иш билан шуғулланишни ҳоҳлаганим учун машғулотларни ўтказиб юбормайман. Соатлаб битта ҳаракатни пухта қилишим мумкин. Бундай ҳаракатлардан қатъийлик ва қувонч, олдиндан лаззатланиш-тахмин қилиш пайдо бўладики, агар физик зўр беришларни шундай пухта қилиш мумкин бўлса, унда демак ёруғ идрок қилишларни юзага келтиришга қаратилган ҳаракатларни ҳам пухта қилиш мумкин, агар бунга қувончли орзу-истак бўлса. Машғулотларда ўзингга нисбатан деярли ачиниш сезмайсан, машқларни, ҳаракатларни кўп ва узоқ бажаришим мумкин. Агар бирор нарсани ҳоҳласа. У ҳола шикоят қилмайдиган, ишни кейинга қўймайдиган, ҳеч қандай НЭ ни ифода қилмайдиган , фақатгина иш, иш, иш қиладиган кучли одам каби олдиндан лаззатланиш ҳис-туйғуси пайдо бўлади. Бундай ҳолат бачканалик билан бир-бирига мос кела олмайди.

Арчи секингина, сўзларини ўйлаб ва топиб гапирарди, ҳеч ким унинг гапини бўлмасди- хонани чуқур сукунат эгаллади ва барчани ўзига сингдириб кетди.

- Яна ЁИ томонидан келиб чиққан зўр беришлар ёки НЭни бартараф этишга қаратилган зўр беришлар бўлмаса ҳам физик зўр беришларга ўхшаб ўта қудратли зўр беришларни бошдан кечириш ёқимли бўлиб қолди. Мен ана шундай зўр беришларни содир этаётган пайтимда бошдан кечираётган ҳолатимни эслаб қоламан, бунинг устига шундай аниқлик пайдо бўладики, агар “мен қила олмайман” деган фикр мавжуд бўлса ҳам мен шуни қилишда давом этавераман, ва бунда жуда ёқимли идрок қилишларни бошдан кечириш мумкин экан. Ўзимнинг физик имкониятларим тўғрисидаги тасаввур ўзгарди. Масалан – машғулот тугаганида прессимни 9 та акт чегарасида қимирлатардим. Ҳар битта актда 30 та қимирлатиш бор. Ҳар бир акт орасида танаффус 30-40 сония. Натижада мен пресимни машғулот охирида 270 марта қимирлатардим ва бунда мен ўзимни шундай чарчаганман деб шйлардимки, буни қилишга кучим етмайди деб ўйлардим.

- Бироқ... ўзига келгандай дели Тора, - сен бу ерда нима қилаяпсан?

- Ҳозирча билмайман,- жилмайди арчи. – Лекин сен ҳам бу ерда нима қилаётганлигингни билмайсан-ку?

- мен бу ерда билмайман  - нимага, сен буни тўғри айтдинг. Мен ҳам билмайман.Бироқ мен бу ерга нима учун ва қандай қилиб келганимни биламан. Ва нимадан кейин келганимни биламаню Қандай қилиб – сакраб чопиб, дарахт поялари ва зинапоялар устидан сакраб чопиб. Нима учун – чунки Нортон менга шу ерга етиб келгин деб маълумот юбордию лекин унинг ўзи бу ерда нимагадир йўқ.. Нимадан кейин – олдин менинг коттежимга осмондан менинг бувим  сунъий асбоблардан уялганидек бутербродлардан уяладиган яланғоч эркак тушганидан, ундай кейин эса ҳали танишишга улгурмаган яна битта қиз тушганидан кейин.

Тора Нортон ҳақида гапни айтганда, ёввойи қуш креслодан туриб, унинг олдига шундай яқин бордики, оҳирги сўзларни Тора деярли унинг юзига қараб айтди. Аммо, унга жуда яқин келиб, у шунчаки, ҳечнима гапирмай, унга қараб турарди.

- Кеча мен машғулотларимда бир-икки кунга танаффус қилишга қарор қилиб, денгизга, шимолий Сулавесига учиб кетдим, - давом этарди Арчи. – Бугун эрта саҳарда мен Манадо-Туа қирғоғидан юриб, дельфинларнинг жуда яқин шўнғиб, ўйнаётганларини кўрдим. Улар жуда ҳам яқин эди! Мен яқинроқ бориб, сувнинг ичига кирдим, улар мени ўради. Мен уларнинг терисидан силардим, уларнинг башараларидан ўпардим, улар эса мени сонларимдан, кўтимдан эзиб, кулиб турган кўзлари билан менга қарашарди. Ўша пайтда, уларнинг менга ўҳшаб онгли мавжудот эканликларига 10га тенг бўлган ишонч пайдо бўлди – мен ўша дамда бошқача бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйламасдим ҳам. Уларнинг, ЁИларга сиғинадиган одамларга ўҳшаб тирик ва ҳақиқий эканликларига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. Янгиликнинг, барраликнинг мустаҳкам, фонли туйғуси вужудга келди, ҳудди мен нотаниш дунёга тушганимдай, қўрқинч ҳам, қаергадир кетиш, бекиниш туйғуси йўқ эди. Эркинликни идрок этардим – “зич”, “тўйинтирилган”, “бузилмас” сўзлари билан резонанс қилади. Кейин мен шўнғиб, кўзимни сувнинг остида очдим. Битта дельфин менинг олдимга сузиб келди, мен уни қучоқлаб, эзишни, қучоқлашни бошладим  – мен ҳаётимда ҳис қилган бирлик ва очиқликдан булар энг юқори даражадагиси эди. “Ўзимни” ва “дельфинни” алоҳида мавжудотлар сифатида фарқ қилиш туйғуси йўқ эди. “Биз” бутун бир нарса эдик. Биз қайта тепага сузиб чиққанимизда, мен унинг башарасига шунчаки юзимни тиқиб, бундай мавжудотларнинг бор бўлгани учун хурсандчиликдан, бирликдан йиғлай бошладим. Атрофимда яна кўп дельфинлар сузарди, уларнинг ҳаммаси жонли, ҳақиқий, самимий мавжудотлар эди.  Мен уларни эзиб, улар билан ўйнардим, ва билмадим қайси лаҳзада ўзимга мана таҳминан ярим дақиқада мобайнида менинг онгимда жуда ёрқин тарзда фикрнинг чақнаётганига ҳисобот бердим – мен уни деярли кўрардим – кўзим билан сингари – у шунчалик аниқ ва ёрқин эди.

- Фикр?

- Ҳа, мен уни “фикр” деб атадим, чунки ҳали билмас эдим – бундай ўзгача идрокни яна қандай деб аташни.

- Ҳўш, қандай фикр эди у?

- Фикр мен дарров Сипаданга келиб, сени топишим кераклигим тўғрисида эди.

- Мени??!

- Сени. Мен сувдан сакраб чиқиб, энг яқин экранопланга қараб югуриб кетдим. Мен унинг беш дақиқадан сўнг қаергадир шимолга учиб кетаётганини эшитиб ҳайрон ҳам бўлмадим – кейин ҳаммаси осон эди – биз озгина айланиб, мени шу ерга ташладик, мен келиб сени қаердалигингни сўрадим, менга, сен Тажрибада қатнашаётганинг учун, сен билан гаплашишнинг иложи йўқлигини айтишди, мен бу ерга келдим ва менга сенинг қатнашмаётганингни ва қаергадир кетганингни айтишди, унда мен сени оролда қидиришга аҳд қилдим, аммо шу пайт уларда бир нима содир бўлди, ва улар югура бошлади, мен уларга ҳеч қандай ёрдам беролмаслигимни, ва яхшиси кетишим кераклигини ўйлаб, чиқиб кетмоқчи бўлганимда, сен кириб келдинг. Мен эса яна деярли ҳайрон бўмадим – буларнинг ҳаммасидан кейин.

Ниҳоят қуш-одам оғзини очди:

- Сен Нортон ҳақида нима гапирдинг?

- Нортон менга юборгани

- Бер.Қуш қўлини чўзди, ва Тора унинг кафтига джойстикни солди.

- Қуш, сенинг исминг нима?

Эркак унинг саволига ҳеч қандай эътибор бермади. Унинг джойстигини ёқиб, у “кириш ҳатлари”га кирди, ва у ерга қараб, унинг қараши яна ёввойи бўлди.

- Қани?

- Ким?

- Нортондан ҳат.

- Аҳа… тушунарли

- Нима тушунарли сенга? – Қуш-одамнинг овози хотиржам эди.

- У яна йўқолган бўлса керак.

- Йўқолган??

- Йўқолган. Биринчи тезкор ҳатни мен ундан ярим ёки бир соат олдин олгандим, аммо у ҳақида унутибман, чунки битта жуда эътиборга лойиқ жанобни бутерброд билан йўлдан ураётгандим, эсимга тушганимда эса ҳат йўқ эди. Умуман ҳечнима йўқ эди – у шунчаки йўқолди ва мен билмагандим – уни менга ким юборганини. Ҳат яна бир марта келганида эса, мен уни ўқишга улгурдим, нозик, яланғоч дўмбоқчани Вайуга қолдириб, бу ерга қараб шошилдим. Бу ерда ҳам эса – мен тушунишга улгурганимга қараганда – нимадир жойида эмас шекилли.

Қуш-одам унга, бошини сал эгиб, тингларди, бу унинг филиппин бургути ёки кондор билан ўҳшашлигининг таъсирини янада кучайтирарди. Ва жим турарди. Тора гапини тугатганда, у яна индамай турарди. Ва қарарди.

- Демак – Нортон сен бу ерга тезда келишинг учун ҳат юборган, - у нейтрал довушда гапирди, аммо унинг бу довуши шундай даражада нейтрал эдики, Тора дўқни сезди.

- Ҳа.

- Ажойиб. Демак сенинг, ҳатнинг айнан Нортондан бўлганига, ишончинг комил.

- Ҳа. Нима эди?

- Ва сен уни ўн дақиқа олдин олдинг, шундайми?

- Ҳа! Нима эди??

- Йўқ, аҳамиятга лойиқ ҳечнима йўқ…, - қуш-одам сал узоқлашиб, қўлларини орқасига қўйиб, тўҳтади, - аҳамиятла ҳечнима йўқ, агар Нортоннинг бир соат олдин ўлганини ҳисобга олмаса.

- Ўлди? – Тора қулоқларига ишонмасди.

- Ҳўш, - у креслонинг олдига бориб, шошмасдан унга ўтирди ва бошини Арчига қаратди, - агар аниқроқ гапирадиган бўлсак, уни дельфинлар ўлдирди.

 



<< Бўлим 26 Бўлим 28>>