"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 13


Архив 64/5722.

«Бодхи Кундалигининг» фрагменти.

 

*) Бугун баданим кечаги ЁИларга жавоб берди ҳамма оёғим “ёнмоқда”терининг сезилувчанлиги ҳудди уни қайноқ сув билан куйдиргандай. Юрганингда – шимнинг оёғинга тегишидан бўлган сезилмалар чидаб бўлмайдиган даражада, умуман ҳар қандай харакатда ҳам. Олдин майдон анча чекланган эди – айтайлик, фақат болдирлар, ҳозир эса – бутунлай ҳамма оёғим, тухумларни, сонларни, қорнимнинг пастини ҳам қамраган ҳолда. Бир икки ой олдин ўнг оёқ айниқса “ёниб кетарди” – ҳозир у ўзини енгилроқ ҳис этмоқда, чап оёқ эса энди ўша пайтга етиб бормоқда:). Ҳатто ҳозир умуман харакат қилмасанг ҳам, барибир уриб турган чўғ, ёниш. Ҳаммасининг бутунлай куйгани, нафақат устида, балки бутун ҳажм бўйича ичида ҳам куйганнинг иллюзияси. Фарқи фақат оғриқларнинг кучли эмаслигида, аксинча... улар бундай жадал бўлмаганида, балки кўпроқ ёқарди – бундай жадалликда уларни ёқадиган деб аташ қийин, ҳар доим “ўзингни қўлда ушлашинг” керак, чунки сезишларнинг жадаллиги жуда кучли, бу дегани кўтинга тиканни тиқишга ўҳшаган бир гап.

“Куйдириш” оқимлари тепага кўкракгача, юракгача, томоқгача етиб бориб, у ерда аниқ лаззатга айланиб, ноқулайлик туғдирмайди.

*) Эрталабдан – мамнуниятнинг – даҳшатли заҳар эканидан ўткир бўлган аниқлик. Унинг уҳлатадиган, ўлдирадиган кучи – ниҳоятда катта. Ҳозир, СҲлар анча пайтдан бери муаммо бўлмай қолганида, гап фақат СҲнинг майда тўлқинларини қамраш ва йўқ қилиш тажрибаси ҳақидагина бораётганида, мамнуниятнинг ўлдирадиган кучи ниҳоятда аниқ бўлди. Агар мен шунча йилдан бери нақадар кучли мамнуниятда яшаганимни эсласам, мени даҳшат ҳиссиёти қамраб олади, ва ундан ҳам кучли даҳшат – мен ўзимга ҳозир мамнуниятнинг олдида умуман ҳимоясиз эканилигим ҳақида ҳисобот берсам. Мен ҳеч қачон, жиддий даражада мамнуниятни ўлим сифатида қабул қилмаганман. Мен ҳозир унга нисбатан сезаётган шиддатли ажратиш каби туйғуни мен ҳеч қачон сезмаганман.  Мамнуният – бўғиб, маст этадиган ўлим. Албатта, мамнуниятга бўлган бундай муносабат фақат СҲдан, салбий фондан узоқ вақт давомидаги озодликнинг фонида пайдо бўлиши мумкин.

Тушликдан бошлаб кундузги соат иккигача деярли тўҳтамай 8-10 экстатик қатъиятлигини сезябман, ва мен бунга қайтиб, ўзимга мамнуниятнинг даҳшатли ўлим, ўлимдан ҳам қўрқинчлироқ нарса эканига ҳисобот берганим билан у янада кучайиб бормоқда. Айрим дамларда экстатик қатъиятлик ҳаддан ташқари кучаяди, ва бир-икки дақиқа давомида мен чидаб бўлмайдиган жадалликни сезамаман, ҳеч нарсани ўйлашнинг, қилишнинг иложи йўқ – ҳаммаси олов билан қамраб олинган, кўздан ёш чиқмоқда, жисмоний кечирмалар баданим бўйлаб югурмоқда, лекин уларни фиксация қилишнинг ва ажратишнинг ҳоҳиши йўқ – бундай ҳолатда буни жадалликни йўқотмай қилишнинг иложи йўқ, мен эса уни йўқотишни ҳоҳламайман, мен бу идрокни хотирада қолдиришни ҳоҳлайман, уни бошдан кечиришни истайман, экстатик қатъиятликнинг ҳар бир – ниҳоятда катта бойлик, ҳар бир сония – бу йўқотмаслигимнинг, эсимдан чиқармаслигимнинг, яна ва яна қайтишимнинг имконияти.



<< Бўлим 12 Бўлим 14>>