"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 05


Архив 64/5634.

«Бодх Кундалиги»нинг фрагменти.

 

*) Кашф этишни қидирув маросими, яъни нотаниш нарсалар билан ўзаро таъсирда бўлиш, ҳар доим олдиндан завқланиш билан бирга келиши тўғрисида аниқликка етдим. Тадқиқот олдиндан завқланишни кучайтиради, бу эса мен ўрганилмаган нарсаларга яқинлашиб келаётганимни, ва янги кашфиётларни, бу билан бирга янги ёритилган идрокларни (ЁИ) кутишим мумкинлигини билдиради. Бундан келиб чиқадики, катта фарқ бор – ЁИларни шунчаки бошдан кечириш билан уларни бошдан кечириб, ўрганиб чиқиш ўртасида. Иккинчиси онг ичидаги саёҳатда суръатни кескин кучайтиради. Демак – “тадқиқот” жараёнининг ўзини равшан даражада мустаҳкамлаш лозим. 

*) Бугунги кун – ҳайратли. Бошдан кечиришларда олдинга силтаниш, жуда ҳам узоқ вақт давом этадиган. Бир ярим соатча 8-10 ҳузурини тўҳтамай бошдан кечирдим , ундан кейин бутун кеча давомида ва бутун тун давомида вақти вақти билан – роҳатнинг вақти вақтидаги ярқираши билан ёрқин ёритилган фонни бошдан кечирдим. Бу менинг бир нечта соатлар давомида киришлар орқали қалинлаштиришни фиксация қилишим билан боғлиқмикан?

*) Мен фақат тажриба билан шуғулланишни ҳоҳламаган пайтимда, тажрибани амалга ошира олмаслигим борасидаги аниқликка етдим.  “Қўлдан келмаябди” иборасини – аҳлатга ташлаб юборишингиз мумкин. 

*) Олдимга савол қўйилган: хурсанд ҳоҳишлар шароитларнинг шаклланишига, ҳудди менинг ҳолатимнинг ўзгаришига таъсир қилганидай, таъсир қиладими?  Аҳир менинг ҳолатим – бу идрокларнинг бирикмасидир, ва булар ҳам маълум даражада “шароитлар”, ҳар ҳолда ҳамма одамлар ўзларининг идрокларини айнан “шароитлар” сифатида қабул қилишади, яъни таъсир қилса бўлмайдиган бир нима сифатида. «Бугун мен эрталабдан жуда ҳам ғазаблиманки, ҳатто учрашувни бошқа пайтга ўтказишга тўғри келди» - шунга ўҳшаш муносабатни намойиш қиладиган иборанинг мисоли бу. Балки, менинг ҳам “шароитлар”га бўлган муносабатим – мен бир нимани дин сифатида қабул қилиб, уни ўрганиб чиқишга, тажриба қилишга, харакат қилишга харакат қилмаган пайтимдагидай шунга ўҳшаш импотенциянинг мисоли. Ёритилган идроклар менинг ичимда фантастик даражада ўзгартиришларни амалга оширишади, ва номаълум…

*) Мен қатъий равишда ўз тажрибамнинг жадаллиги билан қониқмаябман. Агар мен ҳар соатда хурсанд ҳоҳишларни мустаҳкамлаб, уларга қараб йўл тутиб ва соатнинг оҳирида ўтказилган пайт тўғрисида ҳисобот берсам, бирон ниманинг ўзгаришига тахмин бор. Агар мен ҳатолашмаётган бўлсам, мен буни ҳеч қачон ёки деярли ҳеч қачон қила олмаганман! Ғалати импотенция  – уни бузиб ташлагим келябди.

.*) Бугун тунда мен жуда аҳамиятли даражада баҳолайдиган бир воқеа бўлиб ўтди – ҳаётимда биринчи марта тушим равшан, аниқ англанган туш (АТ) эди. У жуда ҳам оз вақт давом этди – ярим дақиқага яқин бўлса керак, лекин бу жуда ҳам хурсанд далил, ва у энди ёритилган омилга айланди.

Тушимда мен тўсатдан қандайдир ҳайвонларнинг ҳақиқий ҳаётдагидан фарқ қилиб харакатланаётганларини кўрдим. Мен ўзимга савол бердим – бу менинг уҳлаётганимдан дарак бермаётганмикан? Мен ўша лаҳзада ҳатто кулиб юбордим, ушбу тахминнинг абсурдлиги шунақанги аниқ эдики. Шунга қарамай, мен қарор қилдим  – мен ушбу ҳайвонларнинг ўзларини қандай тутишини диққат билан кузатаман, ва агар бу ҳақиқатдан ҳам туш бўлса, бу нарса тезда аён бўлади. Шундай бўлди ҳам. Кузатишнинг бошидан 10 сония ўтганидаёқ мен битта ҳайвоннинг (мушукка ўҳшаш бир ҳайвон) эриб кетганини ва ярим эриган ҳолатида олдинга силжиганини, ва у ерда яна кўринадиган ҳолатига келганини кўрдим. Ўша пайтда мен тушда эканлигим тўғрисида ҳушли аниқлик вужудга келди. Шунинг ортидан дарҳол – сония ёки ярим сониядан кейин бу аниқлик шунчаки ҳушли бўлишини тўҳтатди, ва етарли даражада аниқликнинг ўзгача сифати юзага келди – ҳа, бу туш эди. Бундан кейин, мен қандайдир жойда эканлигимни фиксация қилдим. Мен қайрилиб, юра бошладим – маълум даражада бўшашмай, ҳудди енгил сувда харакат қилаётганимдай. Бирдан бир нима пайдо бўлди...

Мен шу заҳоти уйғонмадим, аниқроғи деярли уйғондим ва қандайдир ўрталик ҳолатида ўзимни ҳис қилдим – мен олдимга ёпиқ кўзларим билан қарардим, ва етарли даражада аниқ ҳолда, ҳар қандай каттайтириш билан фазода “сузиб юрган”, спиралсимон галактикани кўриб чиқардим. Бу одамни ҳайратда қолдирарди!

 

*) Ёритилган идрокларнинг (ЁИ) қалинлашуви кескин кучайганидан кейин юзага келадиган кислородли заҳарланишига ўҳшаш сезишларнинг таъсири кашф этилди. Қандайдир мастлик, бутун танада бўшашиш, иситмали эҳтиросланиш. Бу ҳолат менга ёқмайди, яъни мен унинг умуман бўлмаслигини ҳоҳлардим, шунга қарамай, у тананинг одатдаги ҳолатиган нисбатан кўпроқ даражада ёқимли эди. Менимча, бу ЁИнинг бундай қалинлигига ўрганмаган баданнинг реакциясидир,ва ишончим комилки, бу таъсир аста секин ўтиб кетади. 

*) ЁИнинг алоҳида идроги сифатида “курашнинг хурсандчилиги” янада аниқроқ ва равшанроқ намоён бўлиб, шаклланди. 

*) Олдиндан завқланишнинг (ОЗВ) резонанс қиладиган тасвирланиши –  “ҳудди узоқ вақт кутгандай, энди эса – фақат олдинга!”, “тажриба энди бошланмоқда, мен дастлабки қадамларни амалга оширябман”. 

*) Шароитларга нисбатан муносабат бўйича позиция мустаҳкамланган, ҳудди ҳовлидаги, шалпангқулоқ кучукникидай – самимий қизиқувчанлик ва ишонч билан уларга бошимни қийшайтириб, қулоқларимни осилтириб, ҳудди биронта қизиқ, оддий бўлмаган нарсани кутаётгандай қараябман. Ушбу позиция иккала овчининг ёрқин намойишисиз, СҲлар билан ЁИлар учун ҳар ҳил шароитда курашишга, ҳар қандай шароитларни тажрибани амалга ошириш учун идеал шароитлар сифатида кўришга тайёр бўлиш қобилиятисиз мавжуд бўла олмайди.

Бу ерда ушбу фрагментнинг аҳамиятли бир қисмига ўзгартирса бўлмайдиган даражада шикаст етказилган. 

… бутун бурним, лабларим, бурнимнинг атрофидаги фазо айрим пайтларда майда вибрация билан тўлиб кетади, агар унга диққатни жалб қилсангиз, у кескин кучаяди – бу жуда ҳам ёқимли ҳиссиёт. У билан кўкрак ва томоқ ичидаги қаттиқлик билан резонансда бўладиган пешонанинг ичидаги босим резонансда бўлади, у эса ўз навбатида, ЁИлар билан резонансда бўлади. Яна шуниси ноодийки – бу бармоқларнинг учида уюрманинг жуда аниқ сезилиши – ёстиқчанинг тўғри марказидан – ҳудди бармоқдан жадал ва ўткир воронка “буралиб” чиқиб кетаётгандай.

*) Тўсатдан кўплаб, турли ҳил идроклардан лаззат олаётганимни сездим – дарахт териси кўриб чиқишдан, бир бирига ишқаланаётган қуруқ таёқчаларнинг довушидан – қарағайнинг қуруқ шоҳчасини кўтардим, бир нечта қисмга бўлиб, бир қўлимдан олиб, иккинчисига солардим, ва уларнинг бир бирига ишқаланишидан ва урилишидан чиқаётган довуш ҳам менга лаззат келтирарди. Қушларнинг қичқириши, сувнинг шилдираши, сув устининг кўриниши, арча шоҳининг кўриниши – жуда кўп нарса, ва буларнинг ҳаммаси лаззатнинг янги идрокларини келтириб чиқарарди.

*) Хурсанд ҳоҳишларни реализация қилиш технологиясининг биринчи бешта қоидасини шакллантирдим.

*) Ўрмонга келганимда, мен тез тез, оҳирги ҳафтада эса деярли доим, қандайдир кучли ЁИни бошдан кечираман, лекин уни тасвирлаб, мустаҳкамламоқчи бўлганимда, бу нарса ҳеч қўлимдан келмайди. Тасвирлашни бошлаганимда – натижада қандайдир ахмоқлик ҳосил бўлади– аниқ ҳечнима йўқ, ҳар ҳил турли қоришма, аҳамиятли ҳечнима кўринмайди. Бугун ниҳоятда тушундим мен ўрмонда нимани сезаётганимни, ва тушундим нимага тасвирлай олмаганимни. Тўғри келадиган атама “лаззатлар симфонияси”.  Табиатни идрок қилишнинг кўплаб ҳиллари пайдо бўлади, уларнинг кўписидан оҳирги икки кунда ёрқин даражада намоён бўлган айнан ўша идрок келиб чиқади.   Натижада улар билан чирой ҳиссиёти аралашадиган лаззатларнинг бутун спектри намоён бўлди, улар ўз навбатида туслар спектрини, ва шунингдек ушбу ЁИлар билан резонансда бўладиган бошқа ЁИларни яратади. Шунинг учун ҳам мен тасвирлашни уддалай олмасдим, чунки мен олдин таркибий бўлган, ва ҳозирги пайтда қандай чирой ва лаззат идроклари мавжудлигига боғлиқ ҳолда доим ўзгариб турадиган бир нарсада маълум бир нимани қидирардим. «Лаззатлар симфонияси» ҳиссиётларга бўлган зарб сифатида бошдан кечирилади, сен чўкиб кетаётган бир нимага шўнғиб кетиш, ортиб кетиш сифатида.  Бу ҳудди қиз боланинг нозик эмчакларига тегишни узоқ вақт орзу қилиб, тўсатдан уларни эзса, ўпса ва сикса бўладиган бир тўда қизларнинг орасида бўлиб қолишдай бир гап – ҳиссиётлар ҳаддан ташқари ошиб кетади.

*) Ҳозир мен Ежатинанинг “чидаб бўлмайдиган даражада яхши” атамасининг айнан мен шавқнинг биринчи босқичи – “экстаз” деб атайдиган идрок эканига ишончим комил. Бу нарса у менга “мен ўзимга ўрмонни шунчаки тассаввур этсам ёки унда бўлиб қолсам, ҳар бир майда нарса менинг ичимда мен севиб қолиш деб ҳисоблаб юрган идрокнинг тўлқинланишига олиб келади, лекин мен уни лаззат деб атасам – бу ҳам резонансда бўлади. Мен ўзимни бундай ҳар қандай майда нарсадан чидаб бўлмайдиган даражада яхши ҳис этаман” деб ёзганидан кейин бутунлай аниқ бўлди. Энди аниқ бўлди – лаззат ва экстаз орасидаги чегара қаерда ўтиши  – “чидаб бўлмайдиган” сўзи билан резонанс қиладиган айнан ўша сифат – лаззат 10гача жадал бўлиши, ва шунда ҳам лаззат бўлиб қолиши мумкин, аммо қайсидир бир лаҳзада сифатли сакраш юз беради, ва одам ўзини “чидаб бўлмайдиган даражада яхши” сезади, мен бу нарсани “экстаз” деб атайман – “ботқоқ шавқ”  ёки “ботқоқ экстаз” ҳолатидан олдин келадиган роҳатнинг биринчи босқичи, ундан кейин мен “атман” деб атайдиган нарса вужудга келади. 

*) Ежатина Далай-Лама-Vда “гом” тибет сўзининг бошқа тилларга “медитация” сўзи сифатида таржима қилинишини, бу сўзнинг “ўрганиб қолиш” маъносини билдириши ҳақида ўқигани ёзди , яъни унинг тушунтиришича янги одатни яратиш – буддизм нуқтаи назаридан “яхши” фикрларни, ҳоҳишларни, ҳиссиётларни сезиш одатини яратиш. Тажрибани тушунишнинг бундай тўғри келиши билан яна бир бор ҳайрон қолгани ҳақида ёзмоқда. 

*) Олдин бор бўлиб, лекин ҳозир йўқолиб кетган ўлим ҳақидаги ўша аниқликни эсладим: нимага ўлим ҳақидаги фикр, ўлишга бўлган ҳоҳиш шунчалик кучли ёритилган омил (ЁО): мен “ўлиш” нима эканини билмайман  - ҳозир менда “ўлиш” каби идрокларим йўқ, ва бундай тажриба ҳам йўқ. “Ўлиш” тажрибаси менда бир нечта марта бўлган, лекин “ўлиб кетиш”йўқ, шунчаки мен тирик бўлганим учун.  Шунинг учун бу сўз мен учун ҳамма нарсани тўҳтатишни, ташлаб юборишни билдиради – бутунлай, қолдиқсиз, афсуссиз. “Ўзингни” қолдиқсиз ташлаганингда, фақат ғамгинликлар ташланиб юборилар экан – ёритилган идроклар (ЁИ) фақат кучайиб кетаркан, уларни қанча марта ташламасанг. Ҳиссиётларга сайқал бериш айнан мана шу нарсага асосланган – шунчаки ҳаммасини тозалаб юборасан, бор аҳлат хаскашга илиниб ташланади, ҳаво, ўтлар эса қолади, уларни илинтириб бўлмайди. Ўлим ҳақидаги фикр пайдо бўлганда ЁИлар янада ёрқинроқ бўла бошлайди. Ўлимга бўлган ҳоҳиш бунда мавжуд бўлмайди.

*) Бир соат давомида шижоатни бошдан кечирдим, айрим пайтлари экстатик қатъиятликка тушиб кетардим. Натижада  шижоат билан резонансда бўладиган, мустаҳкам ва аниқ образлар вужудга келди:

=) Резонанс қиладиган сўз бирикмаси – «ортиб кетаётган қатъиятлик», «умидсиз қатъиятлик». «Ортиб кетаётган» бу «ортиқча» дегани эмас, балки чегарадан чиқиб кетаётган маъносини билдиради. 

=) Резонанс қиладиган образ – борича тортилган ўқ-ёйнинг тори, ундан сал пал эшитиладиган жаранг чиқиб келмоқда.

=) Шижоатни сезишнинг биринчи тажрибаларида СҲлар билан курашишга ташланишнинг, хурсанд ҳоҳишларни дарҳол амалга оширишнинг ва “ҳечнима содир бўлмаябди” чангалзори ичидан ЁИларга етиб боришнинг ушлаб бўлмайдиган ҳоҳиши пайдо бўлади.  Шу билан бирга ушбу хурсанд ҳоҳишларни амалга оширишнинг хурсанд ҳоҳиши мавжуд бўлмасилиги ҳам мумкин, у бор бўлган тақдирда, хурсанд ҳоҳишни амалга ошириш шижоатли бўлмайди, ҳаммаси доим “камдай” туюлади, ҳаммасини ичини ағдариб, яна кўпроқ ва кўпроқ қилгинг келади. Бу қисқа муддатли перспективада бир нимани қилишнинг механик ҳоҳишининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, аммо ушбу механик ҳоҳиш йўқотилгандан кейин, умуман бошқа даражадаги баланс вужудга келади – ҳар қандай пайтда ушлаб бўлмайдиган ўқ бўлиб учиб чиқишга тайёрлик ва қатъиятлик билан “тўла” бўлиш мумкин экан, унда қанча узоқ вақт бўлсанг, шунча кўп вақт ушбу ҳолатда қолгинг келади. Сен олдин медуза, чириб кетаётган тўнка бўлиб, мана шундай тўлиб кетиш даражасида, хурсанд ҳоҳишларни амалга оширишнинг экстатик тайёрлиги билан яшаш мумкинлигини ҳатто билмаганим ҳақида аниқлик пайдо бўлади.

=) Қатъиятлик ўзгача жисмоний бошдан кечириш билан бирга келади – «ироданинг чиқиши» (киндик томонда қориннинг ичидан  синиш, ҳудди бирон нима ташқарига чиқиб кетаётганидай) вибрация билан биргаликда бошланади – бир сонияда таҳминан 7-8 вибрациялар, улар синиш марказидан бутун тана бўйлаб тарқалди. Бу жуда ҳам ёқимли ҳиссиёт.



<< Бўлим 04 Бўлим 06>>