"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"
Бўлим 20- Қизиқ бунинг ҳаммаси қандай пайдо бўларкан?
- Нимани айнан назарда тутяпсан?
- Типратиканларни-да.
- Ҳа, буми,жуда осон. Биз шунчаки бир-биримизни итарамиз ва тўққиз ой ўтгач типратиканлар дунёга келади.
- Йўқ, мен бошқа нарсани назарда тутгандим – жараёнинг технологияси қанақа. Нима учун сенда типратикан туғилади,оддий қиз болада эса – оддий одам? Сен ахир ўзинг типратикан бўлиб туғилмагансан-ку, сен оддий одам бўлиб туғилгансан ва фақат йигирма ёшингдагина амалиёт тўғрисида эшитгансан, мордлар қўлига тушгансан ва ўзинг йигирма беш ёшингда мордга айлангансан, демак сенинг генларинг – бу оддий одамнинг оддий генлари,демак...?
Муктинатхдаги VIP – мордлар уйчасининг умумий залида ўтириб,Джейн қорачадан келган ва жуда истараси иссиқ бўлган Нанду исмли шахло кўз непаллик қизчани суҳбатга тортиб ўтирарди. Олдинига у одат бўйича иккиқат урғочини безовта қилмасликка ҳаракат қилиб Нандуга фақатгина юзаки қараётганди, лекин кейинчалик агар бу қиз шу ерда – мордлар орасида бўлса унинг иккиқатлиги ёки ўлим тўшагида ётганига ёки қандай бўлса ҳам ҳолатда эканлигига қарамай унга ихтиёрий савол бериш мумкинлигини тушуниб етди.
Нанду калта шорта ичидан чиқиб турган яланғоч қорнини ташқарига чиқариб бажонидил жавоб берарди.
- Унчалик эмас. Мордлар олдига мен икки ёшимда тушдим,ўашнда мени онам деярли сотиб юборганди.
- Сотиб юборганди??
- Ҳа, сотиб юборганди. Мен оиладаги бешинчи қиз эдим ва менинг дунёга келишимдан юмшоқ қилиб гапирсам ҳеч ким хурсанд бўлгани йўқ. Агар ўғил бола туғилганида оила учун бахт бўларди, қиз бола эса оила учун ортиқча ташвиш. Ота-онам жуда камбағал яшашарди ва мендан қутулишса хурсанд бўлишарди – олдинига улар мени болалар яшаб ўқийдиган интернатга олиб боришди.Интернат мордлар интернати бўлиб чиқди. Мордлар менга қарашди ва синаб кўришга аҳд қилишди. Шундай қилиб мен қолиб кетдим. Ярим йилдан кейин онам келиб кетди – менинг ишларим қай аҳволда эканлигини кўриш учун, лекин мен унинг олдига чиқмадим – вақт йўқ эди. Мен унга узоқдан қўлимни силтадим, ишларим жойида деб бақирдим ва болалар билан ўйнагани югуриб кетдим. Шундан кейин улар мени олдимга бошқа келишмади. Улар интернатликлар мени қабул қилишган бўлса ва қайтариб беришни ҳоҳлашмаётган бўлса, демак ишлар жойида деб хулоса қилишган бўлса керак. Мен ҳам бунга хурсанд бўлдим. Яна икки йил ўтгач мордлардан кимдир ота-онамнинг олдига бориб келди, уларга икки юз доллар тўлади ва қайсидир морд томонидан мени қиз қилиб олишини расмий жиҳатдан ҳужжат билан расмийлаштирилди. Бўлгани шу! Ўзим эса ўн икки – ўн уч ёшларимда морд бўлиб қолдим.
- Яъни генотип...
- Сен генетикани анчадан бери ўрганасанми? – қизиқиб қолди баланд бўйли ва мушаклари бақувват йигит.
- Бир йилдан ошди!
- Сенинг генотип қандай қилиб шаклланиши тўғриисдаги тасаввурининг юзаки экан.
- Қандай қилиб шаклланади??
Джейн гап нима тўғрисида кетаётганини унчалик тушунмаётган эди.
- Шундай деб тасаввур қиламан – хромосомалар ота ва онадан олинади...
- Улар-ку ўша ердан олинади,ҳа. Лекин боланинг генотипи унга ҳомиладор бўлишганидан кейин шаклланади, унгача эмас.
- Ундан кейин?? Бундай бўлиши мумкин эмас!
Джейн кулиб юборди
- Йўқ , бу айнан шундай бўлади, - деб туриб олди ўз гапида йигит.
Нанду бошини силкитди.
- Албатта, айнан шундай.
- Лекин қандай қилиб?? Агар хромосомалар...
- Агар сен генетикани яхши биламан деб ўйлаётган бўлсанг, сен қаттиқ хато қилганинг тўғрисида ўзингга ҳисобот бер. Бу қанчалик ажабланарли бўлмасин, лекин у ҳақ – одамнинг генотипи фақат ҳомила пайдо бўлганидан кейингина шаклланади. Эмбрионда ҳамма генлар фаол ҳолатда бўлади – ҳаммаси бир бўлиб. Ана шу эмбрион ривожланишининг энг бошланғич даврларидан бирида, унинг генотипи устидаги ишлар амалга оширилади – махсус оқсиллар махсус назорат билан барча хромосомалар бўйича юриб чиқадилар ва СН3 метил гуруҳини блокировка қилиш зарур бўлган ҳамма генларга бириктириб чиқадилар. Сен ҳойнаҳой билсанг керак, одам геномининг фақатгина уч фоизи оқсилларнинг ишлаб чиқарилиши учун жавобгар бўлади?
Джейн бошини силкитди.
- Қолган 97%ининг нима иш қилиши номаълум ва кўпчилик уни шунчаки ортиқча юк – эволюциядан ўтаётган тирик мавжудотнинг яшаш учун узоқ давом этган курашининг қолдиқлари деб ҳисоблашади. Ҳар бир вирус геномда ўзининг асоратини қолдиради, бунинг устига яна ўз-ўзини назорат қиладиган кетма-кетликлар - Alu ва LINE ретротранспозонларини қолдиради, улар геномнинг 52%ини ташкил этади ва ҳоказо ва ҳоказо. Айтмоқчи, саратон ҳужайраларида биринчи бўлиб ўтадиган нарса – бу метил гуруҳларининг йўқ бўлишидир, яъни деметиллаш, блокировка қилинган генларнинг қайтадан фаолят кўрсатиши рўй беради. Шундан кейин ҳамма нарсанинг бошқариб бўлмайдиган нусхаланиши рўй беради.
- Одам шундан кейин “очиқ” генотип билан туғиладими?
- Туғилмайди, ҳомила ҳолатига қиради. Ҳа. Оқсиллар вирусларнинг ҳам, транспозонларнинг ҳам, ретротранспазонларнинг ҳам генларини, ва яна ушбу тўқимада кераги бўлмаган генларни метиллашади, яъни жигар пайдо бўлиши керак бўлган жойда бошқа нарса эмас, балки айнан жигар пайдо бўлиши учун. Натижада одамга керак бўлган ўша уч фоизи қолади.
- Демак бола генотипига ҳомила бўлганидан кейин таъсир қилиш мумкин экан-да!
- Ҳа, таъсир қилиш мумкин.
- Натижада типратиканлар пайдо бўладими?
- Пайдо бўлади. Мана яқинда яна биттаси пайдо бўлади.
Джейн ёстиғига ётиб олди. Ҳомиладорлик ва боланинг туғилиши унда доим мутлақо нотабиий ва ташвишли бўлган нарсалар билан уйғунлашарди – ахир қандай одам туғилиши номаълумку ва энг оддий одам туғилишининг эҳтимоли катта бўлади. У кейинчалик ота-онасини қизиқтирган нарсаларнинг бирортасига қизиқиб қолмайди – ана шундайларнинг қанчаси Ерда юрибди, мана. Энди бўлса ҳаммаси бошқачалиги бўлиб чиқаяпти!
- Сизлар буни қандай амалга оширасизлар, эмбрионга қандай қилиб таъсир кўрсатасизлар? ЁИ ни бошдан кечирасизларми?
- Бу ерда бир нечта жиҳатлари бор, ҳаммаси унчалик оддий эмас.
Нанду ёнига ўгирилиб олди ва шарбат қуйилган стаканни қўлига олди.
- биринчидан, биз у ёки бу шахс у ёки бу эмбрионда қандай қилиб шаклланиши тўғрисида ҳеч нарса билмаслигимиздан келиб чиқамиз. Бу - топишмоқ. Лекин битта нарса мутлақо аниқ – одам туғилаётган пайтда у кўп жиҳатдан шаклланиб бўлган бўлади. Кейинги тарбия у ёки бу сифатларни бартараф этиши ёки ривожлантириши мумкин, лекин чуқур ўзгаришларга эришиш қийин ёки умуман иложи йўқ. Одамни мулойим бўлишга, ҳар хил ақидаларга амал қилишга ва малум бир кўникмаларга эга бўлашга ўргатиш мумкин, лекин
олдиндан суст одамни фаол, қизиқувчан қилишнинг иложи йўқ. Негатив ҳис-туйғуларни бошдан кечирадиган одам ҳеч қачон ЁИ ни тарбиялаш ва тадқиқот қилиш амалиёти билан қизиқмайди ва ҳоказо. Биз эндигина ана шу масалаларни ўрганаяпмиз, биз йўлнинг бошида турибмиз.
- Мен буни қаердадир эшитгандим, - кулиб юборди Джейн.
- Шунинг учун биз физиологик эмбрион билан руҳий эмбрионнинг қўшилиш жараёни ким айнан шу эмбрионнни дунёга келтиргани, у ўша пайтда нималарни бошидан кечиргани, ҳомила пайдо бўлгунгача нималарни бошидан кечиргани ва ҳомила пайдо бўлганидан кейин нималарни бошидан кечирганига жуда ҳам боғлиқ деган фикрдан йироқ эмасмиз.
- Унда демак тажриба қилиш мумкин экан-да?
- Ҳа, лекин улар доирасида биз чекланганмиз, - елкасини қисди Нанду. – Агар сенда оддий тнетак туғилса, бундай тажрибада ким ҳам иштирок этишга рози бўлади? Шунинг учун биз ҳозирча эмпирик равишда ишлаб чиқилган ва ёритилган ажратиб олувчи онгга мос келадиган қоидаларга асосланиб иш кўришимизга тўғри келяпти. Масалан, биз агар ярим йил ичида деярли узлуксиз ёритилган фонни бошидан кечирмаган одамлар ҳомила пайдо қилишга ҳаракат қилмаслиги керак деган қарорга келдик.
- Ў-ҳў! – ҳайрон қолди Джейн. – Гарчи... гарчи мен мен ҳозир ўзимнинг бир ярим йил олдинги ҳолатимдан келиб чиққан ҳолда фикр юритяпман, ахир мен ўзим ҳам ярим йил давомида доимий ёритилган фонда бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда ўшанга яқинроқ ҳолатда ўтказдим. Яна қандай қоидалар бор?
- Отани режалаштиришнинг йўқлиги. Мен кимдан бола бўлишини олдиндан билмайман. Ва қачон бўлишини ҳам билмайман. Биз шунчаки қувончли истакларга берилиб иш қиламиз, бунда истак интенсивлиги еттидан кам бўлмаслиги керак, яъни бу ҳамма нарсани қамраб олувчи жуда интенсив қувончли истак бўлиши керак ва у жуда интенсив тарздаги олдиндан лаззатланиш ва қувонч билан уйғунлашган бўлиши керак.
- Яъни шунчалик кўп истаклар мос тушиши керак экан-да, - деб тўнғиллади Джейн. – Йигит жуда кучли тарзда болани ҳоҳлаши керак, сен ҳам жуда кучли ҳоҳлашинг керак, сен бунда албатта у билан итаришишинг керак, у бўлса – айнан сен билан итаришиши керак.
- Фақатгина итаришиш эмас, - тўғрилади уни нанду, - биз бир-биримизга ва бўлажак фарзандимизга садоқатни бошдан кечиришимиз керак.
Джейннинг юзи ажабланишни ифода этди.
- Лекин воқеаларнинг бундай тарзда бир-бирига тўғри келиб қолиши...
- Нимага энди тўғри келиб қолиши? – деб ҳайрон қолди Нанду олдида тукрган йигит. У бир неча бор суҳбатга аралашмоқчи бўланди,лекин фақат ҳозиргина сўз қўшишга қарор қилди. – Садокатни келтириб чиқариш мумкин, бу қийин эмас, агар сенда уни келтириб чиқариш кўникмалари бўлса, агар сен кучли хуш кўришни бошдан кечирсанг.
- Ҳа, розиман, ҳақиқатдан ҳам агар доимо кучли хуш кўришни бошдан кечирсанг, ихтиёрий пайтда садоқатни ҳам келтириб чиқариш қийин бўлмайди... Яъни фақатгина ЁИ ларни келтириб чиқаришда катта тажрибага эга бўлганларгина “типратиканларни” дунёга келтириши мумкин экан-да?
- Ҳа, умуман олганда фақат мордларгина бундай болаларни морд қишлоқларида дунёга келтиришлари мумкин.
- Демак сен морд экансан-да?
Нанду бошини йўқ деган маънода чайқади.
- Йўқ,ҳозирча йўқ, лекин кимдир мен албатта яқин орада морд бўлиб қолишимга ишонади. Ҳар ҳолда ҳомилани пайдо қилиш учун зарур бўлган талабларни бажардим.
- Хўш, ундан кейинчи?
- Ҳомила пайдо бўлгандан кейинми?
- Ҳа.
- Ў-ҳў, ундан кейин энг қизиғи бошланади, - кулиб юборди Нанду. – генларни метиллаштирувчи оқсилларнинг иши қачон бошланиши ва унинг генотипи шаклланаётган пайтда одамнинг генлари билан яна нималар содир бўлишини биз аниқ билмаймиз-ку, шунинг учун биз таваккал қила олмаймиз, яъни...
- Яъни эмбрион шаклланган ҳомила бўлмагунича сен негатив ҳис-туйғуларни бошингдан кечирмаслигинг, ЁИ ларни келтириб чиқаришинг, иложи борича кўпроқ қизиқишларни бошингдан кечиришинг керак бўладими...?
- Ҳа, деярли ҳомила пайдо бўлганидан кейин мен узоқ давом этувчи қаттиқ ҳужумни амалга оширишим керак бўлади.
- Сен буни уддасидан чиқдингми? Морд бўлмасанг ҳам?!
- Уддасидан чиқдим. Лекин битта ўзим эмас.
- Яъни??
- Менга ёрдам беришди. Биринчи тўрт ой давомида мени бир нечта “дракончалар” оталиққа олишди, натижада мен бир дақиқага ҳам якка ўзим қолмадим – уйқусизликда ҳам, ухлаган пайтимда ҳам.
- Жуда зўр-ку! Яъни улар сени тепиб туришган, кўримсизликни бошдан кечиришга йўл беришмаган, саволлари билан қийнаб ташлашган ва сенинг қизиқишларингни жиловлаб туришган, шундайми?
- Ҳа.
- Сенда ана шундай ҳар томонлама эътибордан чарчаш, норозилик пайдо бўлмадими?
- Йўқ. Яна битта шарт – туғмоқчи бўлган одам узоқ давом этадиган қаттиқ ҳужумларни амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши, мордлар ва дракончиклар унга кўрсатиши мумкин бўлган таъсирдан роҳатланишни бошдан кечириши лозим.
- Мен ҳозирча унча тушуна олмаяпман, - гангиб қолиб деди Джейн, - яъни қандайдир формал амалиётлар билан шуғулланиб, парчалар тўплашинг учун дракончиклар узлуксиз сени тепиб туришган...
- Йўғ-э,йўқ албатта, - кулиб юборди Нанду. – Агар мени узлуксиз тепиш зарур бўлганида мен қандай қилиб мордларга номзод бўлар эдим? Қандай қилиб кўримсизлика ботиб қолмасдан ёритилган фонни бошимдан кечиришим мумкин бўларди? Аслида дракончиклар подачи эмас, фақат ёрдамчи ролини ижро этишади. Масалан, улар қизиқишларни, албатта менинг қизиқишларимни амалга оширишнинг оптимал шакли борасида маслаҳат бериши мумкин. Улар сезгир “термометр” ролини ўйнашади – улар кўримсизлик ва кундалик ҳаётга ботиб қолишнинг аломатларини шу заҳоти пайқаб қолишади, улар фикс-ҳояларни қувончли истаклардан ажрата олишда ёрдам беришади, улар истаклар орасидаги танлаб олиш борасидаги қийин масалаларни тартибга келтиришда ёрдам беришади, улар мени бирор бир қизиқарли нарсаларга ўргатишади.
- Отасичи? Ёки бу гаплар фақат онасига тегишлими?
- Йўқ, бу гаплар отасига ҳам тегишли, - Нанду бояги йигитга кўз қиирни ташлади. – яна биз отаси ҳам худди мен каби эмбрион ривожланаётган пайтда шундай вазиятда бўлишлигининг нақадар муҳимлигини билмаймиз, шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши у ҳам мен каби қаттиқ ҳужумни амалга оширади, яъни бу ҳол ҳомиланинг пайдо бўлишига яна битта таъсир ўтказади – отаси ҳам,онаси ҳам бўлажак узоқ давом этадиган қаттиқ ҳужум борасида кучли олдиндан лаззатланишни бошдан кечиришлари зарур.
- Менга эса ҳаттоки типратиканни ҳомиласини етилтирганим ёрдам ҳам берди, - яна гапга аралашди йигит.- мен бутун богшли тўрт ой давомида интенсив, қизиқарли ва фаол ҳаётга шўнғиб кетишим зарурлигини тушунганимда менга ўзимни тутиб олиш, қарорлар қабул қилиш ҳам осонроқ кечадиган бўлди.
- Сенга ҳам дракончиклар ёрдам бердими?
У бошини силкитди.
- Берганда қандоқ...
- Жуда зўр-ку... Ҳа, демак типратиканни дунёга келтириш оддий нарса эмас экан-да... – шунча нарса талаб қилинар экан...
- Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яна биз ўзимиз қилолмайдиган, лекин дракончиклар бажара оладиган шартлар ҳам бор.
- Қандай шартлар экан?
- Англаб етиладиган туш кўришларда эмбрион билан ишлаш.
- Эмбрионлар туш кўрадими??
- Мен билмайман, бу мураккаб нарса. Мен тушунишимча, биз тушунадиган маънодаги ухламаслик ҳолати уларда умуман кузатилмайди, улар туш ичида ёки тушга ўхшаган нарса ичида яшайдилар,дракончиклар эса ўзларининг англаб етиладиган туш кўришларини етилиб келаётган типратиканнинг онги билан боғлаш ва унга таъсир ўтказиш имконияти бор. Бу жуда кам ўрганилган соҳа, айтяпманку – биз деярли бу соҳани энди тадқиқот қиляпмиз.
- Бунинг учун туғиш керакми дейман..., - кулиб гапирди Джейн.
- Ҳа нима бўлибди, кел.Бизда ҳар битта типратикан олтинга тенг.
- Йўқ, агар жиддий гапирсак, мен бунга тайёр эмасман. Айтмоқчи, ким тайёр-тайёрмаслигини ким ҳал қилади?
- Дракончиклар ёки Бодханинг ўзи. Бошқа ҳеч ким.
- Сен типратиканни туғишга тайёрлигингни ким ҳал қилди?
- Улардан бирортаси ҳал қилгани аниқ. – мужмал қилиб деди Нанду ва кулиб юборди.
- Ким бўлар экан – ўғилми ёки қизми?
- Ўғил бола.
- Исмини ўйлаб қўйдингми?
Нанду ажабланиб Джейнга қаради, йигитнинг қараши ундан қолишмасди.
- Ўйлаб топдим? Мен?? Гапни олдинг-ку. Ахир у нима нарсамиди? У ўзи ўйлаб топади, қачон ҳоҳласа ва қанақасини ҳоҳласа. Мен қандай қилиб унга исм беришим мумкин?
- Ҳа, чиндан ҳам... ота-оналар болага исм қўйишига ўрганиб қолибман. Бола ўзига исм қўйса жуда ҳам зўр бўлиши ўйлаб кўрмабман. Типратиканни тарбиясига қараш қизиқарли бўларди-да.
Уларнинг юз ифодасига қараганда Джейн яна бирорта бўлмағур гапни айтиб юборганди.
- Тарбиясига?? Сийворса бўлади!!
Нанду баланд оҳангда кулиб юборди. Джейн шу пайт у қанчалик оддий оналардан – итарилиб ташланган, чарчаган, жанжалкаш, сержаҳл ва нафратланадиган оналардан қанчалик фарқ қилишини тушунди. Нанду ўзи умуман қолган морд қиз болалар ва ўғил болалардан фарқ қилмасди, балки бир оз ўз ҳаракатларида камроқ портлаб кетадиган хусусияти бўлганини ҳисобга олмаса. Оддий ҳомиладор аёл жуда хунук кўринади – ҳувиллаган ва осилиб қолган юзи, худди ҳаёт уни тарк этгандай, бесўнақай ва оғир ҳаракатлар.
- Лекин сени бу ерда ҳеч ким тарбияламайди-ку? – деб сўради ундан Нанду, кулиб бўлгач.
- Меними? Мени ҳеч ким...
- Нима учун уни кимдир тарбиялаши керак экан?
- Яна ўшанинг ўзи – болани тарбияламасликни кўз олдимга келтира олмаяпман!
- Бизда тарбия масаласи осон ҳал қилинади. Биз шундай қоидага амал қилами: бола нима ҳоҳлашини билиб ол ва айнан ўшани унга маслаҳат қил.
- Лекин типратикан бирорта мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки хавфли бўлган нарсани қилиши мумкин-ку?
- Табиийки, бўлади.
- Унда нима бўлади?
- У ҳолда унга нима учун биз ундай ҳаракатларни ҳоҳламаслигимиз тушунтирилади. Масалан, биз типратикан қишлоққа бегоналарни етаклаб келишини ҳоҳламаймиз ва унга бегона одамлар ва қишлоқ аҳолиси орасида катта фарқ борлигини тушунтирамиз. Биз унга бу фарқни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, бунинг учун биз уни “одамлар” орасига оламиз, уни одамларга кўрсатамиз, унга оддий болалар билан ўйнашга, оддий катталар билан мулоқот қилишга имкон берамиз, изоҳ берамиз.
- Агар бу ёрдам бермаса-чи?
- У ҳолда биз унга таъқиқлаймиз.
- Яъни барибир зўравонлик қилишга тўғри келаркан-да?
- Ҳа, албатта. Лекин мен ўқиган ҳисоботларга қараганда бундай зўравонлик можаро бўлиб ҳисобланмайди, душманликни ёки бировдан узоқлашиб кетишни шакллантирмайди, ахир типратикан бизга,мордларга нисбатан кучли ишонч ва очиқликни бошдан кечирса, сенга нисбатан уни туғилган пайтида бошдан кечиради, шунинг учун таъқиқ жанжалнинг сабаби бўла олмайди – биз шунчаки унга айни пайтда нима учун бирорта ҳаракатни амалга оширишни талаб қилаётганлигизни тушунтира олмаслигимизни, лекин келажакда унинг ўзи бунинг сабабини тушуниб олишини ва ўзича қарор чиқаришини айтамиз. Ҳар бир типратикан учун ўзининг саволлар рўйхати тўлдириб борилади, унда ўзи ҳал қила олмаётган саволлар ёзилган бўлади. Бу рўйхат олдинига актив равишда тўлдириб борилади, кейинчалик эса типратикан бир ярим-икки ёш бўлганида шунчалик актив даражада камайиб қолади ва у энди мустақил равишда ўз муамооларини тартибга солишни ўрганади.
- Жуда зўр-ку. Тарбия тўғрисида... яъни яна нима деб аташ мумкин уни?
- Умуман олганда махсус атама йўқ. Кўмаклашиш. Биз типратиканларга уларнинг билишга интилишида, ривожланишида кўмаклашамиз.
- Мана,демак типратиканларга кўмаклашиш тўғрисида кўпроқ билиб олишим керак экан, буни бирор жойда – ҳисоботлардами, кузатувлардами ўқиб олса бўладими?
- Албатта бўлади! – яна ғайрон қолди Нанду. – Сен шунчаки олдинлари мордо-Викидаги ана шу бўлимга эътибор бермаган бўлсанг керак. У ерда ҳамма нарса бор,ҳоҳлаганча ўқишинг мумкин. Бўлди, мен офтобда қорайгани кетдим!
Шундай деб Нанду қуёнга ўхшаб,худди пружина кийиб олгандек сакраб турди ва айвонга шундай чопқирлик билан югуриб кетдики, Джейн фақатгина унинг ҳаракатларида портлаш хусусияти камлиги тўғрисидаги фикрини совуққонлик билан йўққа чиқаришга тўғри келди.
Нанду билан суҳбат Джейнни фикр-хаёллар ва ноаниқ фантазиялар лабиринтига етаклади.
Морд-педагогика... бу ерда ҳам ҳаммасини нолдан бошлаш керак, бу ерда ҳам шунча қизиқарли нарсалар бор. Ёқимсиз ва сийқаси чиққан сўз – педагогика – қизиқ мордо-вики тилида бу қандай талаффуз қилинар экан?
Джейн компьютерни очди. Мордлар буни “ежевика” деб атар экан – типратикан (ёж) сўзидан ва “-ка” қўшимчаси одатий бўлиб қолган фанларнинг номини охирида учрайдиган сўз бўлаги. Нима учун олдинлари у бу бўлимга эътибор бермагани энди тушунарли бўлди – “ежевика” сўзи бирорта қизиқарли нарса билан хеч ҳамоҳанг бўла олмасди, олдинлари у бу ерда Базадаги резавор меваларни етиштириш тўғрисидаги маълумот жойлашган деб ўйларди. Демак ,”ежевика” – типратиканларга кўмаклашиш тўғрисидаги фан.Джейн буни қанчалик одатийлигини, мураккаблигини ва қизиқарлигини кўз олдига келтиришга ҳаракат қилди – типратиканларни тарб... яъни уларга кўмаклашиш. Жуда майда типратиканлар билан танишишга албатта рухсат олиш керак, агар ҳозир бундайлари бор бўлса.
Голографик хабар берувчи қурилма чийиллаб қолди ва компьютер экранида Фоссанинг юзи пайдо бўлди!
- Сен қаердасан?
- Муктинатхдаман. Мен энди шамол мармарли эканлигини биламан!
Фосса мангустага ўхшаб пишиллаб юборди, Джейнга ёни билан ўгирилди ва ким биландир гаплаша бошлади шекилли.
- Ўша ерда бўл. Эрталаб мажлис бўлади, биз сен ҳам иштирок этишингни ҳоҳлаймиз.
Шундай деб Фосса ғойиб бўлди,шу сабабдан Джейн унга савол бера олмади. Бўлган иш бўлди, нима фарқи бор? Мажлис бўладими-йўқми, нима бўлганда ҳам зерикарли бўлмайди.
Соат олтида Муктинатхда ҳали қоронғи ва совуқ бўлади ва Джейн чойли уйчаларгача югуриб бориб, қайтиб келишга қарор қилди, лекин у ерга югуриб борганида оёқлари ва ўпкасини ишга солиб биринчи қиррагача, қиялама кўтарилиш бошланадиган жойгача етиб олишни ҳоҳлаб қолди. Ҳар бир эллик метрдан кейин югуришдан пиёда юришга ўтиб оларди, лекин бундай тиришишдан пайдо бўлган ҳис-туйғулар ёқимли эди.
Қайтиб келиб Джейн бир нарса ўзгарганини сезди. Тезда иссиқ сувли ваннага тушиб чиқди ва умумий залга кирди, у ерда ўн бештача одамни учратди. Баъзи бирларини у танирди, баъзиларини биринчи бор кўраётган эди.
- Ўтир, биз сени муҳокамада иштирок этишингни ҳоҳлаймиз, - деб бош силкиди унга қараб қирқ яшар бир эркак.
Джейн атрофни кузатди. Қайсидир маънода бир оз танг аҳволда қолганлигини сезди, буни қўрқув ёки бегоналашиш деб бўлмасди, лекин бу танглик ўргатилган йўлбарс ўтирган қафасга киришдаги вазиятга ўхшарди – худди уни тўқлиги ва унинг ўзи ўргатилганлигини билсанг-да барибир йўлбарслигини биласан... Уни ўраб олган одамлар Базада у билан яшаган одамлардан фарқ қилишарди. Джейн уларнинг бирортаси билан нигоҳи тўқнашганида ҳаволи ўрага тушиб кетаётган самолётдагига ўхшаш ҳис-туйғулар пайдо бўларди. Шу пайтнинг ўзида уларнинг юзлари тинчлик-хотиржамликдан далолат бериб , очиқ ва ҳаттоки кўнгли очиқ деса ҳам бўларди.
- Сенга бизнес билан шуғулланишни таклиф қилмоқчиман, - деб давом эттирди бояги эркак. – Сенда ғоялар борми? Биз ҳозир бюджетимизнинг баъзи бир кўрсаткичларини белгилаб олмоқчимиз,биратўласи сенинг ғоянгни инвестиция қилиш учун маблағ ҳам ажратишимиз мумкин, агар улар бўлса албатта. Агар йўқ бўлса – танлаб олишинг учун бир нечтасини таклиф қилишимиз мумкин.
- Бизнес билан?? Йўқ, менда ғоялар йўқ, бу тўғрисида ҳеч қачон ўйламагандим... нимага керак?
- Пул ишлаш учун.
- Лекин менда пулда зарурат йўқ, мен катта маош оламан ва уни деярли ишлатмайман..., - Джейн ўзини бир оз довдирагандай сезди, - мен ҳаттоки счётимда қанча борлигини ҳам аниқ билмайман, эллик мингча евро атрофида бўлса керак, мен икки йил ичида бунча пулни сарфлай олмайман, ҳаттоки Базадаги ишимни тўхтатиб қўйсам ҳам.
- Сен учун эмас, биз учун.
- Тушунмадим.
- Ишлаб топилган пулларни сен “морд”лар ртвожлантираётган лойиҳаларга сарфлашинг мумкин, сен мордлар маданиятини ривожлантиргинг, янги қишлоқлар,лабораториялар барпо қилиш, юз минглаб болалар учун курслар ўтказишга ёрдам бергинг, улар орасида қобилиятлиларини ва ЁИ ларни келтириб чиқаришга мақбул бўлганларини танлаб олгинг келмайдими?
- Мен бу тўғрисида олдинлари ўйламаган эканман... ҳа, умуман олганда бу иш яхши бўларди, лекин мен ҳеч қачон бизнес билан шуғулланмаганман, мен бу тўғрида умуман ҳеч нарса билмайман! А... пул ишлаб топиш ўзи нақадар зарур? Молиявий муаммолар борми?
- Муаммолар бор. Масалан пулни қаерга сарфлаш муаммоси.
- Яъни.
- Ҳозир мордо-отеллар тизимида олтмиш учта объект бор. Уларнинг ҳар бири ўртача олганда ҳар йили икки миллион фойда келтиради, яъни тахминан ҳар йили бир юз ўттиз миллионю Сен ана шундай пулни фойда билан инвестиция қила олармидинг?
- Банкка қўйиш мумкин...
- Банкка қўйиш бу инвестициялаш эмас, кўпи билан инфляциядан қутулиб қолиш мумкин бўлади, биз эса маблағларимиз ўсишини, улар ривожланишга сарфланишини ҳоҳлаймиз. Сен бу ишда бизга қандай ёрдам беришинг мумкин, агар қўлингда эллик минг доллардан ортиқ пулни ушламаган бўлсанг?
- Мен ўн минг ҳам ушламаганман. Лекин агар сизлар шундоқ ҳам йилига бир юз ўттиз миллион пул ишласаларинг унда яна пул топишни нима кераги бор!!
- Биз бундан ҳам кўп ишлаб топамиз, лекин бизга барибир етмаяпти.
- Лекин сен ҳозиргина пулни қаерга қўйишни билмаймиз дединг-ку.
- Мен ”пул қўядиган жой йўқ” демадим, мен уларни қаерга қўйиш, қаерга оптимал равишда инвестициялаш муаммоси бор дедим. Масалан, биз янги отел қуришимиз мумкин. Тахминан унга ажратиладиган ер икки-уч миллион доллар туради, уч миллион бўлиши ҳам мумкин, бизнинг отелларимиз доим энг яхши ҳудудларда қурилади,отелнинг ўзи ҳам тўрт миллионга тушади – ҳаммаси бўлиб етти чиқаяпти. Лекин оптимал жой танлаш оддий иш эмас, бунинг учун катта тажриба керак. Бизда кимни танлаш имконияти бор – демак қуриш мумкин, айтайлик бешта отелни. Минус ўттиз беш миллион. Давом эттирамиз – биз Канада ҳудудида алоҳида давлат қуриш учун ер сотиб олишни давом эттиришимиз мумкин – биз яқинда ажралиб чиқишни режалаштирганмиз, чунки шунга ўхшаш воқеалар бўлган ва улар у ерда кўп ерларни сотиб олиш, у ерда пропискадан ўтиш ва у ерда яшайдиган аҳоли орасида “умумхалқ сайлови”ни ўтказиш имконини беради, иккита одам ҳам етади. Биз деярли ёввойи ерларни сотиб оламиз,лекин у ерлар жуда гўзал. Ўша ернинг бир гектари юз минг доллар туради, демак икки юз гектарни сотиб олишга йигирма миллион етади. Эллик беш бўлди. Биз нанотехнологиялардаги бизнесимизга ҳам инвестиция қилишимиз мумкин – бу жуда қизиқарли ва жуда келажаги порлоқ бизнес. Бизда Чилида,Ҳиндистонда ва яна қаерлардадир жойлашган лабораторияларимиз бор. Масалан, биз ҳозир қўлга ва умуман ихтиёрий жойга пуркаладиган соатлар ишлаб чиқариш линиясини ишга туширишга ҳозирлик кўраяпмиз.
- Пуркаладиган??
- Ҳа. Сен сканер кўринишидаги махсус қурилмани қўлингга ёки қорнингга ўрнатасан ва шу жойнинг ўзида бир сониядан кейин бир талай имкониятлари бор соат пайдо бўлади. Соатнинг дизайнини сен ўзинг алоҳида сотиб олишинг ёки ўзинг қилишинг мумкин. Соатга уларнинг тахминий ишлаш давомийлигини киритиш мумкин, масалан, бир кун ва бир кундан кейин улар шу заҳоти сўрилиб кетади, кўринмас чанг бўлиб парчаланиб кетади ва сен янги соатни яна пуркашинг мумкин. Синовли сотишлар жуда яхши натижаларни кўрсатди, лекин янги линияни жиддий равишда ишга тушириш учун бу йилда ўн миллион сарфлашга тўғри келади. Олтмиш беш миллион бўлди ҳаммаси бўлиб. Бу ягона нанолойиҳа эмас. Масалан, биз космик лифтларни лойиҳалаштирадиган ва ишлаб чиқарадиган компаниянинг акционерлари қаторига кирамиз.
- Булар нанотрубкалар асосида ишлайдими?
- Ҳа. Калта нанотрубкаларни ишлаб чиқариш технологиясини етмишинчи йиллардаёқ ўйлаб топишганди, лекин космосга юрадиган лифтни яратиш узунлиги ўн сантиметр бўлган углеродли трубкани қуришга нисбатан мураккаброқ жараён.
- Мен узун трубкалар муаммоси ҳал қилинган деб эшитгандим?
- Ҳал қилинган. Бунинг учун йўлдошни геостационар орбитага тақаб қўйиш керак,унга посанги улаб, ергача етадиган арқон ўтказиш керак – яъни юз километрга етадиган қилиб – буни қилиш қийин эмас. Углеродли арқон пўлатдан қилинганига нисбатан олти баравар енгил ва юз баравар мустаҳкамроқ бўлади, шунга қарамасдан шикастланишлар рўй бериши мумкин. Агар шикастланиш саксон километр баландликда рўй берса шикаст еган тўқималарни қанд қилиб тузатиш мумкин? Арқонни иқлим инжиқликларидан қандай қилиб ҳимоя қилиш мумкин? Биз лифтни экваторда, об-ҳаво максимал даражада тинч ва бир хил бўлган жойга, Тинч уммонидаги платформага илиб кўрдик, шунга қарамасдан об-ҳаво катта аҳамиятга эга бўлган омил ҳисобланади. Метеоритларчи? Метеоритнинг арқонга тегиб кетиш эҳтимоли жуда кичкина, лекин бу ҳол юз километр баландликдан тушиб кетадиганларни тинчлантирармикан? Ахир дунёда доимо жуда кам эҳтимолли ҳодисалар рўй бериб туради. Терроризмдан ҳимояланиш, электр двигателининг оптимал тузилиши. Албатта углеродли трубкалар электрни мисга нисбатан анча кўп ўтказади, лекин оғирликни минималлаштириш учун уларнинг кесими ҳам жуда ва жуда кичкина, атмосферадаги электр ҳодисалари ҳам жуда кучли таъсир кўрсатади. Бундан эллик йил олдин ҳамма космик лифтлар эртами индин ишлаб қолади деб умид қилишганди, ҳозир ҳам кутамиз – жуда ҳам мураккаб жараён, лекин ҳозир биз ҳақиқатдан ҳам буни амалга оширишга яқин турибмиз, юк ташийдиган лифтлар бир неча йилдан бери у ёқдан бу ёққа бориб келаяпти – лекин лифтни ишлатишдан асосий мақсад юк ташиш эмас, балки одамларни ташиш, туризм! Туристларни эса биз станцияларга қабул қилишимизга ҳали вақтли. Шунга қарамасдан – биз бу лойиҳани ҳам инвестиция қиламиз ва бизнинг одам директорлар кенгашида қатнашади. Шунинг учун йигирма миллионча пулни биз ўша мақсадда ишлатсак керак. Натижада саксон беш миллион бўлди. Мен батафсил айтиб ўтирмайман, лекин бизда ўнтага яқин нанолойиҳалар бор – ким биландир биргаликда ёки мустақил амалга ошадиганлари – бу ерда ахборотни сақлаш ҳам бор, наносимни пуркаб чиқариш ҳам, ДНК ли чиплар ҳам бор...
- ДНК ли чиплар? – тирилиб қолди Джейн. – бу нима дегани?
- Бу мураккаб масала. Беш дақиқада айтиб бўлмайди. ДНК молекулалари дастурланадиган ва ўз-ўзини тартибга соладиган хусусиятларга эга ва биз уларни молекуляр электроника ва фотоника масалаларини ечиш учун қўллаймиз. Масалан углеродли нанотрубкаларни ДНК даги махсус жойлар билан улай оладиган оқсилларни оламиз... йўқ, ҳозир тушунтириб ўтирмайман. Яна нанотехнологиялар асосидаги маркерлани биологик усулда ишлаб чиқиш фаол ривожланаяпти. 6Улар ёрдамида касаллик пайдо бўлган жойдаги саратон шишларини аниқлай оламиз. Янги материалларни қидириб топиш ва уларни ишлаб чиқариш бўлса, бу эса умуман бутун бошли олам. Қисқача айтганда бу лойиҳаларга эллик ёки юз миллионни бемалол ишлатса бўлаверади – кам бўлмайди.
- Икки йил олдин Пхеньянда ишга туширилган нанокерамик имплантантларни ишлаб чиқариш заводи ниҳоятда самаралидир – сунъий юрак клапанлари бўлган талаб кўчкига ўхшаб ошиб бормоқда ва яна ҳеч бўлмаганда иккита завод қуриш қарор қилинди – ҳар бири ўн миллионга арзийди.
- Биз яна ўзмизнинг ички лабораторияларимизни замонавийлаштиришмиз мумкин, яна биз ташқи заводларимиз лабораторияларимиз учун истиқболли олимларни ёллашимиз мумкин,яна болалар учун курсларни олиб борадиган мингтача одам ёллашимиз мумкин, яна ихтиёрий пайт ойлик отелнинг қурилиши бошланиб қолиши мумкин – космик лифт лойиҳасида инвестордош бўла туриб ойлик туризм соҳасида жиддий преференцияларга эга бўламиз. А бундай лойиҳани битта ўзимиз эплай ололмаймиз, лекин агар масалан эртага бир нечта қудратли корпорациялар ўз кучларини бирлаштиришса, иш эса ўшанга қараб кетяпти, биз шунчаки бундай фантастик имкониятни қўлдан бой бера олмаймиз ва сотиб олишимиз мумкин бўлган акциялар пакетини сотиб олмасдан иложимиз йўқ – яъни юз миллионча пулни заҳирада ушлаб турсак ёмон бўлмасди. Албатта кредитланиш мумкин, лекин биз бу ишни ўлгудай ёмон кўрамиз, иккинчи томондан эса бундай миқдорни музлатиб қўйиш бундан ҳам кам фойда келтиради, шунинг учун оптимал тактикани ўйлаб кўриш, ишлаб чиқиш керак. Пулни “сарф қилиш”нинг ўзи етарли бўлмайди – пуллар ўз-ўзидан ишламайди, одамлар ишлайди, шунинг учун биз буларнинг ҳаммасини ҳам бошқаришимиз, одамларни ёллашимиз, яъни шундайларани топишимсиз керакки, улар билан ишлаш қулай ва ёқимли бўлсин, улар тажовузкор бўлмасин, серҳаракатчан, дўстона муҳитга интиладиган бўлсин. Молиявий назорат зарур, билимдон ва ташаббускор бошқарувчилар керак - бизда Маврикияда, Порт-Луида ўзимизнинг кадр маркази бор... хўш қалай?
- Бу шунчаки... гап йўқ.
- Сен қидириб кўр.
- Бу одамни эсанкиратиб қўяди. Шундай кўлам...
- Бу ҳали ҳаммаси эмас.
- Сизлар мен бирорта аҳамиятли нарсани... ана шу юзлаб миллионларга қўша оладиган бизнес яратишимни ҳоҳлаяпсизларми? Бу реал эмас, иложи йўқ нарса.
- Йўқ, биз ҳозирча буни ҳоҳламаяпмиз. – Фоссанинг овози Джейнни эсанкираш ҳолатидан олиб чиқди ва одатий ҳолатга келтирди. – Биз сени “ўн миллион долларни инвестиция қилиш” деган жумлани эшитиб бурчакка тиқилиб оладиган инфантил тентак бўлмаслигингни ҳоҳлаймиз. Биз сени ниҳоят йўргакдан чиқиб онангни юбкасидан ушлашни бас қилишингни ҳоҳлаймиз. Биз сени бурчакда туриб олиб томоша қиладиган, кейин эса пуллар, молия ва ҳоказолар тўғрисида гап кетганда уялиб турадиган эмас, балки ана шу дунёни ушлаб турган одамлар қаторида бўлишингни ҳоҳлаймиз.
Джейн яна эсанкираб қолди. Унинг юзи чўзилиб кетди, қўллари ўзига жой топа олмасди.
- Нима учун сени ана шу масалалардаги тўла ожизлигинг қаноатлантиради? Нима учун сен ана шу дунёни ушлаб турганлар қаторига – мордлар, типратиканлар, қочоқлар, дракончиклар оламига киришни истамайсан?
Джейн ҳали ҳам индамай турарди. Айтадиган гапи йўқ эди.
- Чунки менг шундай бўлишига ўрганиб қолганман, - ниҳоят гапирди у. – Мен нотавон совлиқ қўй бўлишга ўрганиб қолганман ва бу мени қаноатлантирарди.
- ҚаноатлантиРАРДИ? Ҳозирчи?
- Ҳозир билмайман.
- Жавоб қабул қилинмайди.
- Ҳозир йўқ , қаноатлантирмайди! Мен ўзгармоқчиман. Менга доим қизиқарли бўлади, шунчаки мен бу нарсаларнинг ҳаммаси айнан мен учун эмаслиги аниқ деб ўйлардим.
- Қачон ўзгаришни бошлайсан?
- Билмадим, мен...
- “Билмадим” дан бошланадиган жавоблар қабул қилинмайди, - яна Фосса чўрт кесиб гапирди.
- Блин... Мен қандай қилиб... билмайман
- Қабул қилинмайди.
- Блин!! – Джейн қўлларини стол устига туширди. – Ҳозир, ҳозир ҳоҳлайман!
- Унда лойиҳани танлаб ол, - яна гапга аралашди эркак. – Сенда бирорта ғоя борми?
- Йўқ.
- Яхши. Мана сенга ғоя – тижорат ҳайвонот боғи.
- Ҳайвонот боғи? – Джейн ҳайрон қолди. – Менингча бу энг яхши ғоя эмас – қафасларда ҳайвонларни сақлаш...
- Сен буни ўзинг ўйлаб топдингми ёки бирортасидан эшитдингми? – қизиқиб қолди эркак.
- Билмадим, лекин бу нуқтаи назарга нима бўлганда ҳам қўшиламан.
- Нима учун?
- Менингча ҳайвонлар қийналади.
- Бу гапни исботлаш керак, лекин фараз қилайлик, шундай бўлсин, хўш,бундан нима келиб чиқади?
- Нима деганингиз? – тушунмади Джейн. – Мен чиройли ҳайвонларнинг қийналиши орқали пул топишни ҳоҳламайман.
- Мен эса ҳоҳлайманми?
- Билмадим...
- Яъни мен сенинг кўзингда тирик мордларнинг қийналиши туфайли пул топишни ҳоҳлайдиган одамман,шундайми?
Джейн хўрсиниб қўйди ва унинг кўзларига тик қаради. У бор-йўғи уч сония чидай олди ва кўзини четга олди.
- Йўқ.
- Унда нима учун айтган гапим устида бир сония ҳам ўйлаб кўрмадинг?
- Мен бу тўғрисида олдин ўйлаганман, шунинг учун ҳайвонот боғига бориш ёқмайди.
- Олдин? Олдин сен тентак бўлгансан. Сен ҳозир шунчаки бир пайтлар сен томондан қабул қилинган қарорларни такрорлаяпсан холосми?
- Йўқ, лекин ушбу вазиятда мен ҳайвонлар қийналишига аниқ ишонаман.
- Тушунарли.
Хонага жимлик чўкди.
- Лекин мен ростдан ҳам шундай деб ҳисоблайман! – қайтарди Джейн.
- Сен, - гап бошлади Фосса, - одамлар табиатни нобуд қилаяпти деб ҳисоблайсанми? Ҳайвонларни ўлдираяпти, ўрмонларни яксон қилаяпти, музликларни кўтига тиқаяпти деб ҳисоблайсанми?
- Ҳа.
- Сен шунга тўсқинлик қилмоқчимисан?
- Ҳа.
- Сен нима деб ўйлайсан – одамлар ҳайвонларни кўриш мумкин бўлган, баъзида ҳатто силаш ҳам мумкин бўлган ҳайвонот боғига келишганида нималарни бошидан кечирадилар?
- Ўйлайманки.. меҳр-оқибатни, баъзилари эҳтимол қувонч, хуш кўришни ҳам сезишлари мумкин.
- Болаларчи?
- Болалар меҳр-оқибатга нисбатан ҳаммадан кўра хуш кўришни бошдан кечирадилар.
- Катта ҳайвонот боғида бир кунда нечта болалар бўлади? Катталарчи?
- Билмадим...
- Қабул қилинмайди.
- Блин. Яхши, мен ҳайвонот боғида бўлганман, кириш олдида йигирматача одам турган эди ,демак беш дақиқада йигирмата одам, олти соатда – мингга яқин.
- Демак, йилига уч юз мингта. Уч юз мингта одам 6меҳр-оқибатни ёки хуш кўришни бошларидан кечиришлари мумкин – айни пайтда бунинг фарқи йўқ. Асосийси бошқа – уларнинг фикрлаши бироз экологик бўлиб қолади. Уларнинг ҳайвонларга нисбатан муносабати – бир оз бефарқлилик ва ғаразлик камаяди. Сен ана шундай натижа учун икки юзта ҳайвонни қийналиши қурбон қилиб бўлмайди деб ҳисоблайсанми?
Джейн бундай нуқтаи назардан ҳали бу масалага қарамаган эди.
- Ўйлайманки, ҳисобламайман.
- “Ўйлайман”? Жавоб қабул қилинмайди. Ёки ҳа, ёки йўқ.
- Ҳа.
- Бу лойиҳа сенга қизиқарлими?
- Ҳа, қизиқарли!
- ОК, дунё бўйлаб саёҳат қил, ҳайвонот боғлари қандай тузилганлигини ўрагниб чиқ – бизнес-режа тузиб чиқ, жўнатиб юбор.
- Жинни бўлиб қолса бўлади! Хўп яхши, мен бораман!
- Позициялаш учун ғоялар қидир.
- Нима учун?
- Позициялаш учун. Дунёда минглаб ҳайвонот боғлари мавжуд. Нима учун одамлар айнан сенинг ҳайвонот боғингга келиши керак? Нима учун улар ана шу шаҳарда бўлиб қолишса айнан ҳайвонот боғига бориши керак? Сен ҳаммага тушунарли ва ёқадиган ажратиб турувчи белги топишинг керак. Сен ёки ана шу бизнесда мавжуд бўлган қаторда биринчи одам бўлишинг керак, ёки уни ўзинг яратиб ва автоматик равишда биринчи бўлишинг керак.
- Мен тушунмаяпман, қандай қилиб қатор яратаман?
- Масалан, голофонлар бор – уларнинг минг хили бор, лекин ширин ҳидга эга бўлганлари йўқ, сен ширин ҳидга эга бўлган голофон яратиб ўзингни реклама компаниянгда, бу жуда зўр, замонавий ва шунга ўхшашларни тарғибот қиласан. Эҳтимол харидор унча кўп топилмас, лекин яратилган қаторда сен ягона ва биринчи бўласан. Одамларнинг онгидаги “ҳидли голофонлар” деган категория сенга тегишли бўлади. Бировни биринчи ўриндан тушириб юбориш эса жуда-жуда қийин масала.
- Лекин кимдир худди шундай голофонлар чиқара бошласа ва катта реклама уюштирсачи?
- Унда бу реклама сенинг фойдангга ишлайди – одамлар рақобатчингни рекламасини ўқиб кўришади, унинг маркетинг ғоялари билан рози бўлишади, ўзларини голофонлар жуда зўр нарса эканлигига ишонтиришади, лекин уни сотиб олишга келганда сенинг тооварингни сотиб олишади, чунки айнан у уларнинг онгида ана шу қаторда биринчи ўринни эгаллаган.
- Қизиқ...
- Сен бўлса ҳайвонот боғлари борасида қатор яратиб кўр.
- Менда битта ғоя бор... агар ҳайвонлар максимал даржада эркин бўладиган ва уларни ушлаб кўриш мумкин бўлган ҳайвонот боғи яратсачи? Мен Куала-Лумпурдаги аквариумда бўлганимда у ерда кираверишда битта кичкина кўлмак бор эди ва у ерда майда наҳанг болачаларини ва яна бир нималарни ушлаб кўриш мумкин эди. Чанг-маеда бўлса тирик йўлбарс боласини ушалб кўриб, у билан ўйнашиш мумкин. Яна Куала –Лумпурдаги қушлар боғида мен қўлимдан туяқушларни боққан эдим! Бу жуда зўр, айтиб бўлмайдиган даражада жуда зўр! Туяқушга ширин қоғоз узатсанг у ўзининг узун бўйнини чўзади, сенинг бармоқларингни ушлаб олади, лекин бу оғритмайди, улар билан ўйнашиш мумкин, бошини ва бўйнини силаш мумкин – жуда зўр бўйни бор-да – пахмоқли, эгилувчан, қаттиқ! Нимага бошқа жойларда унақа қилишмайди?
- Мен эса бўғма илонларни, кўршапалакларни ва қундузларни ушлаб кўриш мумкин бўлган жойни биламан. Кўршапалаклар сенинг устингда ўрмалайди, шу қадар зўрки, бошлари майда кучукникига ўхшайди, қундузлар ҳам жуда ҳаракатчан ва чиройли бўлади – уларни стол устига қўйсанг улар югура бошлайди ва сен билан ўйнашади, - деб Джейнни қўллаб-қувватлади нотаниш бир қиз.
- Агар диққат билан қараса, жуда кўп ҳайвонлар ва қушларни ҳайвонот боғида шундай сақлаш мумкинки, одамлар ҳайвонларни ушласин, улар билан ўйнашсин, ўшанда хуш кўриш ҳам анча кучлироқ қарор топади! – Джейн бу ғояси билан машғул бўлиб қолганди. Эсладим яна ўша қуш боғида мен қўлимдан товус ва қарқараларни ҳам боққан эдим. Агар айнан шундай позициялаш мумкин бўлса,мен шундай қилардим.
- Эҳтимол сен ҳақдирсан, - бошини силкитди эркак. – Яхши ғоя бердинг. Энди шундай иш қилиш керак – турли ҳайвонот боғларида кўриб чиқиш керак - қайси ҳайвонлар билан ўйнашиш мумкинлигини ва қандай шароитларда, зоологлар билан маслаҳатлашиб кўриш керак – улар яна нималар маслаҳат бериши мумкин, кейин одамлар онгида ёқимтой ва очиқ ҳайвонлар образи билан ҳамоҳанг бўлган савдо белгисини ўйлаб топиш керак.
- Савдо белгиси нима учун керак?
- Битта ҳайвонот боғи бу ҳали бизнес эмас, ҳайвонот боғларининг тармоғи эса бу қизиқроқ нарса, агар одам Куала-Лумпурдан Торонтага ёки масалан Бангкокка учиб келса ва реклама тахталарида таниш ҳайвонот боғининг номини кўриб қолса ва у ерда бирорта янги мордларни ушлаб кўриши мумкинлигини тушуниб етса, у ҳолда у сенинг мижозингга айланади. Дунёда қанча йирик шаҳарлар бўлса, сенинг ҳайвонот боғи тармоғинг учун потенциал нуқта бўлади. Лекин албатта, бу ерда технологияни ишлаб чиқиш, адлиявий муаммоларни ҳал қилиш керак бўлади, у ёки бу шаҳардаги рақобатчиларни ўрганиб чиқиш, уларнинг ташкил қилиш , реклама ва маркетинг сиёсатидаги ва ҳоказаолардаги кучли ва кучсиз томонларини билиб олиш керак бўлади. Шаҳар маъмурияти билан узвий алоқа ўрнатиш мақсадга мувофиқ бўлади, масалан, болалар шанба кунлари ҳайвонот боғига текин бориши мумкинлигини, бирорта тўгаракка аъзо бўлиб, ҳеч бўлмаганда ойига бир марта келиб бирорта ҳайвонни боққани ёки унинг қафасини тозалагани учун доимий текин кириш ҳуқуқига эга бўлишини айтиш керак бўлади.
- Жуда зўр...
Джейнни бирданига ғалати ҳиссиёт чулғаб олди, худди парашютдан сакрагандай. Мана ҳозирнинг ўзида унинг ҳаётида кескин бурилиш ясалди ва у яна қандайдир янги, унга номаълум бўлган оламга сакрамоқда эди.
- Займан, Траут ва Райс китобларини ўқиб чиқ, - деб маслаҳат берди эркак. – Улар деярли юз йил аввал ёзилган, лекин ҳеч ким ҳозиргача у ерда ёзилган билимларни қўлламайди. Одамлар ҳар доимгидек ҳамма нарсани эскичасига қилишга одатланиб қолган. Биз эса – диференцияаллаш, конвергенция қабилидаги позициялаш ва ҳоказоларни тушунамиз ва амалиётда қўллаймиз – сен ҳам ўқи ва амалиётда қўлла. Бизнинг ички ҳисоботларни ва тавсияномаларни ўқиб тур. Бизнесни юритиш масалаларида сен Қундуз билан маслаҳатлашинг мумкин.
Уларнинг суҳбатига доим аралашиб турган қиз қўлини кўтарди ва ўзини кўрсатди.
- Қундуз? – кулию юборди Джейн. – Қундуз мени ҳайвонот боғи тармоғини юритиш масалаларида маслаҳатчим бўладими? У ҳолда иш яхши кетади! Лекин менинг машғулотларим нима бўлади... қолгани-чи? Томас мени ўргатаяпти...
- Қолганига ҳеч нарса бўлмайди, - жавоб берди Фосса. – шубҳаланма.
- Ана шундай улкан режаларни тузиш мумкинлиги мени ҳайратга солаяпти... мана шундай олиб ўзингни янги дунёингни, янги ҳаётингни қуриш ва яна устига устак ўз давлатингга ажралиб чиқиш!
- Биз янги маданият яратаяпмиз, тўғри ,ҳа бу айнан янги дунё, - деб гапирди кичкинагина ва жуда келишган сочлари майдо олинган қизча. У бир қарашда шунчалик енгил эдики, назарингда учиб кетиши ҳам мумкин эди. – Олдинлари бунинг иложи йўқ эди. Фараз қил – агар Тернате оролининг султони Тидоре ороли султони билан қирпичоқ бўлишни бас қилиб ўзаро ҳамкорлик қиши учун ўзига меҳмонга таклиф қилса нима бўларди? Уни дурустгина баҳона билан ўлдиришарди. Ўзининг қўшниларига нисбатан тезроқ ва олдинроқ ривожланаётган улкан цивилизацияларнинг тақдири нима бўлган? Улар шеърларни ўқиш ва канализация ҳамда водопроводларни қуриш ўрнига отда чопиш ва душманни найза билан ўлдиришни машқ қилган варварлар томонидан муқаррар забт этилган. Майда ижтимоий гуруҳларни гапирмаса ҳам бўлади? Улар нобуд бўлардилар. Бундан атиги юз йил олдин йигирманчи асрда вайронагарчилик келтирган жаҳон урушлари бўлиб ўтган эди ва улар ўз йўлида ҳамма нарсани супуриб-сидириб кетган эди. Яна эллик йил аввал ўзларини маълум этник гуруҳларга мансуб деб ҳисоблаган бутун бошли миллионлаб одамлар алоҳида давлатга ажралиб чиқиш масаласида жиддий қийинчиликларга дуч келишган эди. Биринчи шаҳар-давлат ўн йил олдингина ташкил топди. Шунинг учун, аслида энди ҳозиргина қўшнилардан ўзини ажратиб олиб, ўзининг кичкина дунёсида, ўзларининг қадриятларига мос келадиган ўзларининг қонунлари бўйича яшаш ва ҳам халқаро қонунлар билан, ҳам бутун борлиқнинг иқтисодий ўзаро боғлиқлиги билан ҳимояланган ҳолда олдинга ёки орқага силжиш – кимга қанақаси ёқади – имконияти пайдо бўлди.
- Масалан, бизда банк бор, - деб тушунтирди Джейнга мордобизнес тўғрисида гапирган ўша эркак. – Кўпчилик симпатлар мордлар ҳамжамияти турғун ва рақобатбардошлигини тушуниб уни консерватив инвестициялаш учун асбоб сифатида ишлатишни афзал кўраяптилар. Ишончлилик ва қулайлик эса фақатгина симпатларга нисбатан талаб этилмайди, ва биз бир қатор жуда катта мижозларга эгамиз ва улар мордлар маданиятига эътиборсизлик билан, лекин адоват кўзисиз қарашади. Бу айтмоқчи позициялашнинг яққол намунасидир ва у иш беради. Масалан, бизда фақатгина битта офис бор – Куала-Лумпурда ва бизга бошқаси керак эмас. Бизнинг мижозлар – ўз уйларига яқинроқ банкни қидирадиганлар эмас. Бизнинг мижозлар – биринчидан ўзининг пуллари иш бошқаришга жиддий ёндашадиган одамлар томонидан бошқарилишини ҳоҳлаганлар, биз эса бунга қодирлигимиз қолган мордобизнесимиз томонидан намоён бўлмоқда, бўлмаганда ўша отеллар тармоғи мисолида кўриш мумкин. Иккинчидан, бу мордлар маданиятига ҳеч бўлмаганда бевосита ёрдам беришга тайёр турганлар. Учинчидан бу ўзларининг пуллари тирик табиатга зиён етказадиган лойиҳаларда қатнашмаслигини ҳоҳлаганлар ва ҳоказо – бизда ажратиб турувчи аломатларнинг бутун бошли рўйхати бор. Шунинг учун Куала-Лумпурдаги ягона офисга эга бўлиб туриб бизнинг Японияда ҳам, Янги Зеландияда ҳам ,ҳаттоки Гренландияда ҳам мижозларимиз борлигига ҳайрон қолмаса бўлади.
- Сен айтгандинг-ки..., - Джейн эльф-қизчага мурожаат қилди, - ... айтмоқчи исминг нима эди, - қизиқиб қолди Джейн.
- Саат.
- Сен янги маданият тўғрисида гапираётган эдинг. Демак, ҳозир қўшниларга эътибор қилмасдан оддий халқаро ҳуқуқ нормаларига амал қилган ҳолда ташқи дунёдан алоҳида давлат чегаралари билан тўсилиш ва исталган йўл билан ривожланиш, ўзингни йўлингдан бориш мумкин экан-да!
- Аслида биз ана шуни етмиш йил давомида амалга ошираяпмиз. Давлатнинг тузилиши шунчаки янги қулайликлар туғдиради. Биз ўз йўлимиздан кетаяпмиз.Биз ўзимиз ўзгараяпмиз, бизда типратикан болалар туғилаяпти, биз ўзимизга яқин бўлган одамларни қидиряпмиз ва қидириб топаяпмиз, биз ўзлаштираяпмиз... , - Саат мос келувчи сўзни қидириб ўйланиб қолди, - биз англаб етиладиган туш кўришлар орқали топган чексиз борлиқни ўзлаштираяпмиз, биз янги технологияларни ўйлаб топаяпмиз ва ўзлаштираяпмиз – сотиш учун ҳам, ўз эҳтиёжларимиз учун ҳам. Биз шундоқ ҳам ўзимиз ичидаги дунёмиз, ва у шиддат билан кенгайиб бормоқда, шу жумладан географик нуқтаи назардан ҳам.
- Канададаги икки юз гектар ер бу йил сотиб олинадими?
- Сотиб оламиз. Ундан ҳам кўп сотиб оламиз ва фақатгина Канадада эмас. Олдинлари айтайлик икки юз йил аввал ерни сотиб олиш ёмон оқибатларга олиб келарди, қўшнилар милтиқ ва замбараклар билан келиб оларди, лекин ҳозир доимий қадриятга айланди, яна бундан ташқари кўпайтирилмайдиганига. Ер заҳиралари чекланган, гарчи албатта бўш ерлар шу пайтгача тиқилиб ётибди, лекин биз бошқа одамларга ўхшаб фақатгина яқин орадаги юз йил тўғрисида қайғурмаймиз. Биз қанақадир икки юз йилдан кейин нобуд бўлишни ҳоҳламаймиз, бундан ташқари мен яқин орада ўлишимни билган тақдиримда ҳам мен барибир максимум кучимни янги маданиятни барпо этишга, янги дунёни барпо этишга сарфлаган бўлардим. Бу янги дунёда мен биладиган ва мен ҳеч қачон била олмайдиган, лекин уларга нисбатан ёки уларнинг нисбатан садоқатни бошимдан кечирадиган одамлар яшайдиган бўлади.
- Ойнинг забт этилиши яқин орада бошланадими?...
- Бошланади, албатта, биз бошлаймиз ҳам, лекин Ер – ягона, ҳеч қандай Ой ҳеч қачон ана шундай чиройли ва яшаш учун қулай бўла олмайди, ҳаттоки биз Ойда кратерлардан музни ажрата олишни ва сунъий атмосферани ярата олишимизни билган тақдирда ҳам, гарчи Ойнинг босим кучи пастлигини ҳисобга олганда буни тасаввур қилиш қийин бўлади. Шунинг учун келажак авлод учун ерларни сотиб олиш масаласи – жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган ишдир, мана шу ерда бизда айнан муаммолар бор – маблағларни қандай қилиб тақсимлаш керак. Агар ҳаммасини ер сотиб олишга ишлатилса, биз маблағларни кўпайтира олмаймиз ва янги ерларни сотиб олмаймиз – бунинг учун баланс керак бўлади.
Шунчалик кўп одам тўпланган ва уларнинг ҳар бири Джейн учун уникига нисбатан янада чуқурроқ ва интенсивроқ бўлган бутун бошли олам бўлиб туюлган ана шу кичкина хонада ўтириб Джейн унинг ҳаёти яна ўзгаргани тўғрисида ўзига ҳисобот берди. У ойдинлик ва ҳамоҳанг сўзларни қидириб ўйланиб қолди ва суҳбат унинг иштирокисиз давом этарди. Ўзида ҳис қилган ўзгаришлар шунчалик силлиқ ва табиий эдики, у фақат эндигина уни пайқаб қолди. Унинг ҳаёти майда тафсилотларигача ўзгариб кетганди. Джейн бутун деворга чўзилган катта ойнага қаради – унинг орқасида уйча атрофидаги томошабоғ бор эди, унинг орқасида эса узоқда – қор босган тоғлар, унинг нигоҳи қаерга тушмасин, ўшанинг ҳаммаси унда акс таъсир топарди. Айнан ҳамма нарса, ёки деярли ҳамма нарса, лекин нима бўлганда ҳам олдинги ҳаётидагига нисбатан солиштириб бўлмайдиган даражада кўп эди. Худди барча симлари блокировка қилинган арфа тургандай эди ва сен угна қанчалик қўлингни текизмагин, ҳаттоки ёстиқ билан туширсанг ҳам ундан барибир садо чиқмасди. Кейин эса симлар бирин-кетин блоклардан бўшала бошладилар ва бу жараён аста-секинлик билан рўй берарди, шунинг учун бир ҳафта олдин бўлган нарса билан ҳозирги аҳволни солиштириб бўлмасди. Ҳозир эса Джейн бирданига ўзини олдинги ҳолатини, бир неча йил олдинги ҳолатини эслади – у блокланган арфа сингари эди. Дунё бўлиб туюларди фақатгина айрим жуда кучли таъсирлар натижасида ўткир ва ёқимсиз, ясси овозлар пайдо бўларди. Бу ҳол ҳозирги вазиятдан шунчалик фарқ қилардики. Джейн нигоҳини араукариянинг яшил мордига ўтказди, ундан кейин оёқ остидаги паркетга, одамларнинг юзларига, Саатнинг келишган оёқларига, унинг кўкраклари ва шаффоф футболкаси остидаги қоринчасига, ундан кейин майин чизиқ бўлиб буралган футболканинг четига, кейин бирор нарсани кўришни бас қилиб шунчаки хаёл сурмай ўтирарди – у нима қилмасин унда доимо “арфанинг товушлари” майинлик билан жавоб берарди – кечинмаларнинг майда хуружлари билан, бутун аъзойи баданидаги тинч ва осойишта ҳис–туйғулар билан акс этарди. У яшарди – бутун борлиғи билан яшарди. Айнан ана шу майда, товланувчи, тўлқинланувчи, опоссум сингари қалашиб юрувчи ҳис-туйғулар ва кечинмалар ҳаммаси биргаликда ҳаётнинг ўзига хос тўлиқлигидан пайдо бўладиган ўткир сезгини пайдо қиларди. Бу сезгини на эгалик қилиш, на ҳаракатланиш, на истак билан тавсифлаб бўлмасди. Агар ҳозиргидай шунчаки фаолиятсиз ўтирганида ва бирор нарса билан шуғулланишни истаб қолганида бундан ярим йил олдин ҳаётнинг интенсивлиги тушиб кетиши муқаррар бўлган бўларди. Ҳозир эса истаклари бундан камайгани йўқ эди, шунга қарамасдан ана шундай “фаолиятсиз вақт ўтказиш” жуда чуқур эди, у худди ичидаги чуқур жойда шаклланарди ва ичкарида аста-секинлик билан уйғона бошларди, гўёки унинг ички дунёси кўп йиллик уйқудан ўзига келиб турли кечинмалар, фикр-хаёллар, ҳис-туйғуларнинг турли кўринишлари вужудга келарди.
Бу кишини ўзига тортадиган ҳол эди.Бу ўткир, аъзойи баданни тешиб ўтувчи озодлик ҳис-туйғусини вужудга келтирарди. Истаклардан озод бўлишми? Кулгили туюларди. Аниқроғи ҳар дақиқада ўзининг тириклигини ҳис қилиш учун истакларини амалга оширишга бўлган заруратдан озодлик. Яна ҳам аниқроғи – ҳар бир дақиқада ана шу истакларни бошдан кечиришга бўлган заруратдан озодлик. Ҳозир Джейн билардики ихтиёрий пайтда - фақатгина кичкина тиришишни амалга оширса, ҳаттоки тиришиш эмас, худди ана шундай яшаш йўли борлигини, истакларни қандай бошдан кечиришни эслаш орқалигина бу истаклар унинг ичидан эпчил қундузлар каби чиқиб кетишлари аниқ эди, лекин у бундай тиришишни амалга оширмасди. Ҳозирнинг ўзида бирор бир фаолликка умуман истак йўқ эди, лекин шунга қарамасдан ҳаёт мазмунга бой эди.Бу жуда,жуда охуительний эди. Ўрмон узра югуриш – бу жуда зўр эди, лекин маълум бўлишича ўтирмасдан шунчаки дарахт тагига ўтириб ёки ўтга ётиб олиш мумкин экан ва шунда сенинг ичингда бутун ички дунё – худди ёрқин қуёш нурида ётган бўғма илоннинг терисига ўхшаб товланарди. Ички дунё, қанчалик сийқаси чиқиб кетган сўз. Оддий одамда яна қандай ички дунё бўлиши мумкин?? Ахлатхонада қандай ички дунё бўлиши мумкин?
Бирдан истак пайдо бўлди - агар ЁИ ни куйдириб келтириб чиқаришни синаб кўрсачи? Бир дақиқа иккиланишда ўтди, лекин истак чекинмасди ва у барча бошдан кечираётганларини бартараф эта бошлади – ёрқин оппоқ чақмоқ ичида портлаётганини бошдан кечираётган ҳамма нарсани - барча роҳатланишларни, бутун ҳаётнинг тўлиб-тошганлигини , ўзининг ғалатилиги билан қитиқлаётган чуқур кечинмаларни супуриб ташлаётганини кўз олдига келтирди – чақмоқ кетидан чақмоқ – жин урсин, ҳаммасини йўқ қилиш керак, ҳеч бало қолмасин. Дастлабки йигирма сония ҳеч нарса ўзгармади, кейин эса кутилмаганда шиддат билан роҳатланиш кучайиб бора бошлади. Джейн уни бартараф этишда давом этарди ва ёрқин чақмоқ роҳатланишни онасиникига кетказаётгани фараз қилиб ўтирарди, ҳар бир тиришиш ғалати таъсир қиларди – роҳатланишни ва паришонликни насос каби дамларди. Бундай кучдаги роҳатланишни у ҳеч қачон бошидан кечирмаган эди ва тамомила қимирламай қотиб қолди. Шу пайтнинг ўзида қатъият ва қандайдир тушкунлик билан роҳатланишни бошдан кечира бошлади – чақмоқ кетидан чақмоқ. Аъзойи баданининг ҳис қилишлари йўқола бошлади, бўшлиқнинг ўрта қобиғи худди сув тагидан шўнғиб чиққандай бирданига пайдо бўлди ва худди магнит сингари биз “ҳис-туйғу” деб атайдиган идрокларнинг бирлашмасини ўзига тортиб олди – улар қобиқнинг ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам бошқа йўқ эди, фақатгина қобиқнинг ўзида бор эди ва у ингичка бўлиб, ички кучи таъсирида жаранглаб турарди.
<<Бўлим 19 Бўлим 21>>