"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 17


Йолка Андрейни Кхумджунгга етаклаб келди ва ҳозирча шу ерда ишлашни таклиф этди. Непалликлар нуқтаи назаридан йирик бўлган тоғли қишлоқ Намче пастда бир соатлик йўл узоқлигида жойлашган эди. У ерда туристлар тўпланишиб маҳаллий иқлимга ўрганишар эди, у ер шовқин ва ранг-баранг эди, уч минг меир баландликдаги тоғли чакалакларда жойлашган Кхумджунг бўлса осойишта жой бўлиб кўринарди ва у  ерга туристлар кириб кетган тақдирда ҳам, узоқ қолиб кетишмасди ёки йўл-йўлакай ўтиб кетишарди. Қишлоқнинг марказида непалча мактаб-интернат ўрин олган бўлиб,унинг эгаллаган жойи катта бўлмаган юравериб босиб ташланган майдонча эди, атрофида эса – баракларга ўхшаб кетадиган бир қаватли уйчалар бор эди, шуларнинг ҳаммаси девор билан тўсилганди. “Курслар”да ўқиш учун танлаб олинган болалар асосан атрофдаги ва бир оз узоқроқдаги қишлоқлардан эди ва улар мактаб ҳудудидаги алоҳида коттеджда яшардилар. Уларнинг дарслари қолганлардан алоҳида ўтиларди, қолгани биргаликда бўларди. Бу бир томондан уларни ўз дастури билан ўқитишга имкон берарди, иккинчи томондан эса улар курсларда олган сабоқларини шамол уруғларни учиргандай бошқа болаларга қизқишларига қараб тарқатардилар.

-                      Менгес. – Йолка унга ўрта бўйдан бир оз баланд бўлган, қотмадан келган, кўзлари ақлли, ҳаттоки ҳаддан ташқари ақлли ва хотиржам бўлган одамни танитди. Унинг кўзларида ғалати равишда ғайрат-шижоат ва қатъийлик балқиб турарди.

-                      Андрей.

-                      Бу сафар болалар билан нимани ўргатмоқчисан? – сўради Йолка.

Улар бир соатдан кейин болалар билан тўладиган ва улар учун синф хонаси бўлиб қоладиган хонанинг тахта полида ўтиришарди.

-                      Мен... тарих билан деб ўйладим, - ўзи учун кутилмаганда деярли шу заҳоти жавоб берди Андрей. – Физика,кимё,биология, генетика,математика,шахмат,буларнинг ҳаммасини ўтиб кўрдим, буларнинг ҳаммаси аниқ фанларга яқин, лекин мен тарихдан дарс бера олармиканман? Ўзимда ҳеч қачон гуманитарни ҳис қилмагандим, лекин охирги икки ойда мен тарихдан йигирматача китобни шариллатиб ўқиб ташладим. Албатта, мияда кам қолган, бироқ қандайдир тасаввур пайдо бўлди.

-                      Йигирматача китоб калик қилади деб қўрқаман..., - шубҳа билан деди Йолка.

-                      Йўқ, бу умримда ўқиганларимнинг ҳаммаси эмас, мен унгача ҳам кўп ўқиганман, шунчаки олдин буни... қандайдир ғайратсиз қилардим,ҳозир эса айнан жуда қизиқарли бўлиб туюлаяпти – бир-бирига таққослаш, таҳлил қилиш.

-                      Болаларга қайси мавзуни ўтиб бермоқчи эдинг? – сўради Менгес. Унинг овози юмшоқ ва бир пайтнинг ўзида кучли эди.

-                      Америка цивилизацияси қандай барпо этилганини айтиб бермоқчиман, биринчи шаҳарлар қандай қурилгани, “Мэйфлауэр” тўғрисида, асосчи-оталар ва уларнинг тамойиллари тўғрисида, Пенн ва Брэдфорд тўғрисида...

-                      Ҳиндулар тўғрисида ҳамми? – худди шундай юмшоқ оҳангда сўради Менгес, лекин унинг саволида қандайдир тагмаъно бор эди.

-                      Ҳиндулар тўғрисида? – тушунмади Андрей.

Йолка ўтириб олиб, бир нарсадан куларди, гўёки вақтичоғликни кутиб ундан лаззатланаётгандай.

- Ҳа, ҳиндулар тўғрисида ҳам гапириб берасанми? Улар европаликларнинг келишигача қандай яшагани ва ундан кейн қандай яшагани тўғрисида ва нима учун бундай бўлгани тўғрисида?

- Хўш..., билмадим, бу тўғрисида гапириб берса ҳам бўлади, фақат мен буни нимаси қизиқарли эканлигини кўрмаяпман,гарчи нимага ҳам йўқ бўларкан! Ҳиндулар тўғрисида ҳикоялар болалар учун қизиқарли бўлиши мумкин.

- Мумкин, - рози бўлди Менгес. – Шуҳратли ва дўстона совет халқлари тўғрисидаги ҳикоялар ҳам қизиқарли бўлади, Павлик Морозов тўғрисида ҳам,довюрак ва меҳрибон комиссарларнинг ёвуз буржуйлар билан қаҳрамонларча курашганлари тўғрисида ҳам – буларнинг ҳаммаси қизиқарли бўлиши мумкин.

- Сен русча фольклорни яхши биларкансан, - кулиб юборди Андрей.

- Худди шундай, айнан “фольклор”ни, - рози бўлди Менгес, фақат нима билан рози бўлгани ноаниқ қолди, - сен ахир тарих тўғрисида гапиряпсан, мана менга ўзинг билмаган фанни қандай ўтишингни билиш қизиқарли бўлиб қолди.

- Худди генетикани қандай ўтган бўлсам – “XXVаср дарслиги”ни очаман, масалан,ўзим аниқлаштириб оламан, бирор нарсани интернетда кўриб оламан ва...

- Генетика – бу фан, - унинг гапини бўлди Менгес. – тарихчи?

- Тарих... ҳам фан

- Наҳотки? Менимча эса йўқ.

- Қизиқ, унда нима экан??

- Фоҳиша.

- Мен тушунмаяпман, - бошини чайқатди Андрей. – Нима учун фоҳиша?

- Чунки тарихни у ёки бу сиёсий буюртмани бажарадиган одамлар ёзади. Масалан, Россиянгизни олайлик. Юз йиллаб сизларга инқилоб ва иккинчи жаҳон уруши тўғрисидаги ғайритабиий воқеаларни мажбуран ўқитишарди. Юз йиллаб юз миллионлаб одамлар ўзларининг шалпангқулоқларига ана шу уйдирмани осардилар. Оқибатда нима бўлиб чиқди? Виктор Суворов пайдо бўлди ва эртаклар ниҳоясига етди, уни қанчалик бостиришга уринишлар бўлмасин ревизионистик ҳаракатлар бошланди ва йигирма йилдан сўнг совет тарихида ҳақиқатнинг фоизи нолга тенглиги аниқ бўлди.

- бу билан мен розиман. Бу ерда ҳаммаси тушунарли – коммунистлар уларнинг ҳокимиятини оқлайдиган афсоналар тўқишган, тарихни қайтадан ёзибчиқишган, лекин вақт ўтиб кетаверди, аммо бизга ҳақиқатни билиш барибир насиб этди.

- Насиб этди, лекин ҳаммасиними? – шубҳа билан деди Менгес. – Агар ревизионизм бошланган бўлса, у қанчалик олдинга қадам ташлаган? Сен Нюрнберг суди бошдан-оёқ майнабозчилик ва адолат ғоясининг ўзига қарши жиноят бўлганини эшитганмисан.

- Эшитганман, лекин шунчаки, ҳеч қандай муайян нгарса йўқ...

- Албатта, чунки Европа ва Американинг сиёсий кучлари ҳозиргача ҳақиқатни тан олгилари йўқ. Сен мақолаларни ўқиб кўр... масалан Марк Вебер, Юрген Граф, Ричард Харвуд, Дэвид Дюк, Рас Грэната, Рональд Ленард, Майкл Харви, Роже Гароди кабиларни ўқиб кўр, ўшанда сен биз ҳозирда “тан олинган тарих” сифатида эга бўлган манбаларнинг ҳақиқатдан қанчалик йироқлигини билиб оласан.

- Яхши, мен ҳозирги пайтда ҳам ҳалигача билмаслигимиз ва кўп нарсаларни бузиб кўрсатилган ҳолда билишимизни тан олман, лекин мен замонавий тарих тўғрисида гапирмаяпман-ку, мен узоқ зтмишдаги тарих тўғрисида гапиряпман, ахир бу америка цивилизациясининг пойдевори, у ерда ахир ҳеч нарса бузиб кўрсатилмаган бўлиши керак-ку.

- Нима учун?

- Нима учун деганингиз нимаси?

- Мана шундай, нима учун? – Менгес ўзининг нуқтаи назарини қатъий ҳимоя қиларди.

- чунки бу уч юз йил аввал бўлган. Ва чунки у ерда бекитадиган ва бузиб кўрсатадиган нарсанинг ўзи бўлмаган...

- Ҳеч нарса бўлмаганми?

- Ҳеч нарса бўлмаган.

- Сен қаердан биласан?

- Айтайлик...

- Сен ҳам буни ўша ернинг ўзидан биласан – американинг ўзининг манбаларидан, миллатнинг қаҳрамонона ўтмишини кўкларга кўтариб мақтайдиган қаҳрамонларча эпослардан биласан. Совет одамларига адолатли ватан урушига бўлган ишончдан маҳрум бўлиш қийин бўлганми? “Буюк инқилобнинг” ҳаққонийлигигачи? Қийин бўлган. Сен нима деб ўйлайсан – тўрт юз миллион америкаликларга ўзлари томонидан ўйлаб топилган қаҳрамонона ўтмиши билан видолашиш осон бўладими?

- Ўйлаб топилган? Ахир Линкольн билан Вашингтон ўйлаб топилмаган-ку, “Мустақиллик деклорацияси” ҳам ўйлаб топилмаган-ку ва...

- Йўқ, ўйлаб топилмаган. – рози бўлди Менгес. – Шунчаки улар худди ҳавосиз бўшлиқда тургандай тақдим қилинган, худди ана шундан Америка тарихи иборат бўлгандай, тарих бўлса декларациядан эмас, реал ҳатти-ҳаракатлардан, шу жумладан реал геноциддан иборат бўлган.

- Геноцид? Мен тушунмаяпман,сен ҳиндуларни назарда тутяпсанми?

- Мен уларни назарда тутяпман. Сен биласан – Европаликларнинг Америкага фаол кўчиб ўтиши бошланган пайтда, яъни ўн саккизинчи асрнинг охирига келиб Америкада ҳиндулар сони қанча эди?

- Билмайман. Ўттиз-қирқ миллонча бўлса керак.

- Бир юз эллик. Йигирманчи асрнинг охирига келиб-чи?

- Ўн миллиончами?

- Тўрт юз минг. Қолганлари қаерга кетди?

- Мммм... билмадим.

- Лекин сен ўзингга-ўзинг бу фактни қандайдир тушунтиргансан-ку – сен ҳисобладинг, улар эллик миллион бўлган, икки юз йилдан кейин эса, яъни улар икки юз йил давомида кўпайишиб ривожланиб юрганидан кейин улар... ўн миллион бўлиб қолганми? Сен ўзингга буни қандай тушунтирдинг – қирқ миллиони ва уларнинг икки юз йиллик зурриёти қаерга кетди?

- Мен бу тўғрисида ўйлаб кўрмабман.

- Худди шундай. Агар мияни яхшилаб тозаласа, унда одамлар ҳозирги пайтда ҳаттоки ўйламайдилар ҳам. Сен бир юз эллик миллион ҳиндуларнинг қаергадир йўқолганини қандай тушунтирасан? Яна ўзларининг икки юз йиллик зурриётлари билан бирга?

- Сен уларни америкаликлар шунчаки... ўлдирган деб ўйлайсанми?

- Ҳаммасини эмас. Баъзиларини ўлдиришган, фақатгина ўқ отадиган қуролдан эмас, балки биологик уруш воситаларидан фойдаланиб ҳам. Масалан чечак билан касалланган одамлардан қолган адёлларни ҳиндуларга тарқатиш йўли билан. Қонни оммавий заҳарлашдан иборат бўлган оммавий “вакцинация”ларни ўтказиш билан. Ҳиндуларнинг озуқа базасини яксон қилиш билан. Масалан, бизонлар ўша пайтларда шунчалик – бир юз эллик миллионта бўлган. Биласанми, ўн тўққизинчи аср охирига келиб қанча қолганлигини?

- Йўқ.

- Ўттиз тўққиз.

- Яъни тўртдан уч қисми... яксон қилинган эди! Лекин бу эҳтимол ўсиб борувчи аҳолининг натижаси бўлгандир ва унга озуқа етишмагандир...

- Сен тушунмадинг. – Менгес тиржайди. – Мен “ўттиз тўққиз миллион” эмас, мен “ўттиз тўққиз” дедим.

- А...!! Жинни бўлиб қолиш мумкин-ку...

 

 

- Ҳаммалар эмас. Баъзилар ўлдирилган эди.

- А…!! Охуеть…

- Уларни озуқа учун ўлдиришмаган. Ҳиндунинг скальпи учун ҳозирги йигирма минг долларга тенг миқдорда пул тўлашган. Сен нима деб ўйлайсан, агар Европадан Америкага асосан жиноятчиларни кўчириб келишганини ҳисобга олса бу нимага олиб келди? Бу хунрезликка олиб келди, чунки тезда бойиб кетишнинг йўли топилганди.

- Лекин ҳиндуларнинг ўзлари ҳам скальпларни олишган-ку...

- Сен буни бадиий фильмларда кўргансан холосми?

- Умуман олганда,ҳа...

- Бадиий фильмлар бу ахборот манбаи эмас.Назаримда буни ёш бола ҳам тушунса керак. Мана масалан ажойиб ёзувчи бор – Робер Мёрль. Бир нечта ажойиб бадиий китоб ёзган, уларнинг орасида “Ўлим – менинг касбим” – гўёки Освенцим коменданти Рудольф Гёсснинг тавба қилиши сифатида ёзилган. Китоб ҳамма жиҳатлари билан яхши, биттасидан ташқари – у фақатгина Гёсснинг ўзининг кўрсатмаларига асосланиб ёзилган. Бу кўрсатмалар ундан ваҳшийларча қийноқлар ёрдамида ундириб олинган ва тарихий ҳақиқатга узил-кесил қарама-қаршидир. Ана шу фактларни очиб ташловчи “ревизиончи”- тарихчиларнинг овози эса Мёрлгача етиб келмаган. Ктитоб яхши чиққан, лекин унинг тарихий қиймати нолга тенг. Худди шу аҳвол ҳиндулар билан содир бўлган. Бир-биридан скальпларни ўн олтинчи асрларданоқ айнан европаликлар, шотландияликларми ёки ирландияликларми – ҳозир аниқ айта олмайман - олишни бошлашган. Ҳиндуларга инглизлар испанликлар ва французларнинг скальплари учун, испанлар эса ўз навбатида ҳиндуларга инглизларнинг скальплари учун ҳақ тўлашни бошлаганларида, хунрезлик бошланди-қўйди, лекин бунда кўп жиҳатдан маданият “асосчилари”га нисбатан ҳиндуларни кўпроқ айблаш тўғрими?

Ахборот билан кўмиб ташланган Андрей жим ўтирарди.

-                      Ёки Шукур қилиш кунини – энг қадимий америка байрамини олиб қарайлик. У билан жуда кўп урф-одатлар боғлиқ. Бу байрамнинг келиб чиқишининг пўстлоққа ёзилган сабаби билан тарихий ҳақиқатнинг бир-бирига тамомила қарама-қарши чиққанини билиш америкаликларга осон бўлармикан?

-                      Мен бу тўғрисида бир оз ўқигандим. Биринчи кўчиб ўтганлар “Мэйлфлауэр”га етиб келишган ва Плимут колониясини ташкил қилишган. Уларнинг биринчи қиши жуда ёвуз бўлган, лекин маҳаллий ҳиндуларнинг ёрдами билан улар янги экинларнинг уруғларини олишга муваффақ бўлишди ва биринчи йилдаёқ кутилмаган катта ҳосил олишган ва бунинг шарафига...

-                      Етарли, - уни гапини бўлди Менгес. – айнан –“кутилмаганда катта” бўлган. Лекин мен сенга шундай дейман – нимага у “кутилмаганда катта” бўлган – чунки ҳеч қандай ҳиндулар ҳеч қайси кўчиб ўтганга ёрдам бермаган. Бу кўчиб ўтганлар ҳиндулар ерига келишган ва уларнинг омборларини талон-тарож қилишган, болалар ва хотинларни омборларга қулфлаб, тириклигича ёқиб юборишган. Ўн ёшдан катта бўлган ҳар бир ўғил бола ўлдирилиши лозим эди, қолганларини эса қулликка сотишарди. Мана шу орқали “кутилмаганда катта” бўлган. Ана ўша пайтдан бошлаб оммавий, ҳеч қаерда тарихда ўзига тенги топилмайдиган геноцидни меҳрибон америкаликлар оила атрофида байрам сифатида кутиб олишяпти. Фараз қил – мамлакатнинг деярли ярим миллиардлик аҳолиси ҳақиқат ошкор бўлгани сари қай даражада дарғазаб бўлиши керак, шунинг учун ана шу ахборот ошкора бўлмаслиги учун қўлидан келганича ҳаракат қилиняпти.

-                      Яъни қайсидир “махфий маълумотлар”?

-                      Йўқ. Улар махфий эмас, уларни ҳоҳлаган одам топиши мумкин.Шунчаки улар тор тарихий лабораторияда мавжуд бўлиб, ундан ташқарига чиқарилмаяпти, агар маҳаллий кишилардан кимдир шунга ўхшаш маълумотни билиб қолса, у эътибор бермасдан қўлини силтайди ва эсдан чиқаради. Мана яна бир нарса., ҳиндулар ёввойи ва қолоқ бўлганини, европаликлар эса – ақлли ва прогессив бўлганини, демократия ва тараққиёт нурини сочиб туришганини сен ҳойнаҳой биласан, тўғрими?

-                      Умуман олганда ҳа, мен шундай деб ўйлайман, ундай эмасми?

-                      Балки шундайдир. Агар милтиқлар ва бошқа технологиялар билан синашса, бу ерда европаликлар чексиз олдинда кетишаяпти, лекин сен одамнинг шахсий хусусиятларига унда замонавий тўппонча ёки компьютер борлигига қараб баҳо бермайсан-ку? Маданиятлар билан ҳам худди шундай аҳвол – уларнинг яхшилиги ёки арзимаслигини шу маданиятлар ишлаб чиқаришга муваффақ бўлган механик қурилмалар билан ўлчамаймиз. Кел, сенинг ўзинг баҳо бер – ҳиндулар қай даражада содда бўлганига .

Менгес мини-юк халиасини очди ва у ердан ноутбук чиқарди. Унинг устида бир дақиқача ивирсиб, уни Андрейга узатди.

-                      Мана бу – Сиэтлдаги ҳиндулар сардорининг 1854 йилда ўша пайтдаги Америка президентига ёзган жавоб хати. Ўқиб чиқ.

Андрей ноутбукни олди ва қуйидагини ўқиди:

“Вашингтондаги Буюк Сардор бизнинг ерларимизни сотиб олмоқчи эканлигини изҳор қилибди. Буюк сардор шунингдек бизга дўстлик ва яхши ният хабарини йўлламоқда.

У бизга жуда меҳрибон, чунки биз биламизки, бизнинг дўстлигимиз – унинг ихлоси учун арзимаган мукофот. Бироқ биз Сизнинг таклифингизни ўйлаб кўрамиз, чунки еримизни сотмасан оқ танлилар милтиқ билан келиб уни биздан куч ишлатиб тортиб олишини яхши тушунамиз.

Сиз осмон билан ер ҳароратини қандай қилиб сотиб олишингиз мумкин? Бу фикр бизга тушунарсиз. Агар биз ҳавонинг тозалиги ва сувнинг шапиллашини бошқара олмасак, сиз қандай қилиб уни биздан сотиб олишингиз мумкин? Менинг ҳалқим учун ернинг ҳар бир қаричи муқаддас. Ҳар бир ярақлаб турувчи қарағай ғуддаси (шишка), ҳар бир қумли соҳил, қоронғи ўрмондаги ҳар бир туман парчаси, ҳар бир ўтлоқ ва ҳар бир ғинғиллаётган чивин – уларнинг барчаси халқимнинг хотираси ва ҳиссиётлари учун муқаддас ҳисобланади. Дарахт танасида оқувчи шира ўзида қизил танлиларнинг хотирасини ташиб юради.

Юлдузлар оарсидаги йўлга чиқиб олиб ,марҳум оқ танлилар ўзлари туғилиб ўсган жойларини унутиб қўйяптилар. Бизнинг марҳумлар ана шу ажойиб ерни ҳеч қачон унутмайдилар, чунки у – қизил танлилар онаси. Биз –ернинг бир қисмимиз, у ҳам бизнинг бир қисмимиз. Хушбўй гуллар – бизнинг сингилларимиз, буғу, от, катта бургут – бизнинг оғаларимиздир.

Тоғ чўққилари, серсув яйловлар, мустангнинг иссиққина бадани ва одам – уларнинг ҳаммаси битта оила. Вашингтондаги Буюк Сардор биздан ерни сотиб олмоқчи эканлигини гапирганда у биздан ҳаддан ташқари кўп нарсани талаб қилмоқда. Буюк Сардор бизга жой ажратишини ва биз у ерда фаровонликда яшашимизни айтмоқда.

У бизга ота бўлиб қолади, биз эса унинг болалари бўламиз. Лекин ҳамма ҳам нарса унчалик оддий эмас, чунки биз учун бу ер – муқаддас.

Дарёлар ва сойларда оқиб турган бу ялтиллаб турувчи сув – шунчаки сув эмас, у бизнинг аждодларимизнинг қонидир. Агар биз сизга еримизни  сотсак, сиз унинг муқаддаслигини унутмаслигингиз керак. Сиз ўз фарзандларингизга унинг муқаддаслигини ўргатишингиз керак, чунки у муқаддас ва кўлдаги тоза сувлардаги ҳар қандай тасаввур қилинадиган шуъла халқимнинг ҳаёти ва хотирасидаги воқеа-ҳодисалар тўғрисида баён қилади. Сувнинг шилдираши – бу халқим отасининг овози. Дарёлар – бизнинг оғаларимиз, улар чанқоғимизни қондиради. Дарёлар бизнинг қайиқлармизни кўтариб олиб юради ва болаларимизни боқади. Агар еримизни сизларга сотсак сиз ҳам фарзандларингизга, дарёлар – бизнинг оғаларимиз ва сизнинг оғаларингиз эканлигини ўргатишингиз керак; бундай буён сиз дарёларга ўз оғаларингизга қандай меҳрибон бўлсангиз, худди шундай меҳрибон бўлишингиз керак.

Қизил танли ҳар доим унинг олдида кетаётган оқ танлидан орқада бўлган, худди тоғдаги туман эрта қуёш олдида чекингандай. Лекин оталарамизнинг хоки муқаддасдир. Уларнинг қабрлари – муқаддас жойлардир, шунинг учун бу тепаликлар, дарахтлар ва ер майдонлари биз учун муқаддас бўлиб қолган. Биз қизил танли фикрларимизни қабул қилмаслигини биламиз. У учун битта ер майдони бошқасидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди, чунки у кечаси келиб ердан истаган нарсасини тортиб оладиган келгинди. Унинг учун ер оға эмас, балки душмандир, ва уни забт этиб, олға  қараб юради. У оталарнинг қабрларини орқасида қолдириб кетади, лекин бу ҳол уни безовта қилмайди. У ўзининг фарзандларидан ерни тортиб олади, лекин бу ҳам уни безовта қилмайди. У ўзининг она ерига ва ўзининг осмон-оғасига қўй ёки ярақлайдиган тақинчоқ сингари сотиб олиш, сотиш ёки талон-тарож қилиш мумкин бўлган нарса сифатида қарайди. Унинг очкўзлиги ерни бадном қилади ва ўзининг кетидан фақат чўл жойни қолдиради.

Мен тушунмайман... Бизнинг фикрлашимиз сизларникидан фарқ қилади. Сизларни шаҳарларингизнинг кўриниши – қизил танлининг кўзига оғир ботади. Балки бундай бўлишига сабаб қизил танлиларнинг ёввойилигидадир. Оқ танлилар шаҳарларида тинчлик йўқ. У ерда баҳорда куртаклар чиқиши, ҳашаротларнинг қанотлари қандай шитирлашини эшитиб ўтирадиган жойнинг ўзи йўқ. Менимча, шовқин фақатгина эшитиш қобилиятини таҳқирлайди. Агар одам ёлғизликда бўлган аланганинг чинқирашини ёки ҳовуз олдидаги қурбақаларнинг баҳсини эшита олмаса буни ҳаёт деб бўладими? Мен – қизил танлиман, мен еўп нарсани тушунмайман. Ҳиндулар ҳовуз устидаги шамолнинг майин овозини, кундузги ёмғир билан ювилган қарағай елими билан шимдирилган ана ашу шамолнинг ҳидини афзал кўришади. Қизил танли учун ҳаво – қимматбаҳо бойлик, чунки у билан бутун тирик мавжудот нафас олади: ҳайвон ҳам, дарахт ҳам, одам ҳам ҳамнафас ҳисобланади. Оқ танли ўзи нафас олаётган ҳавони сеймайди. У бир неча кундан бери ўлим тўшагида ётган одам каби сассиқ ҳидни сезмайди. Лекин агар биз еримизни сизларга сотсак, сиз ҳаво –қимматбаҳо бойлик эканлигини, ҳаво бутун тирик мавжудот билан ўзининг руҳи орқали ҳамнафас бўлишини унутмаслигингиз керак .

Бизнинг боболаримизга нафас ато этган ўша шамол уларнинг сўнгги нафасини қабул қилмоқда. Ана шу шамолга бизнинг фарзандларимиз ҳаётини руҳ билан тўлдириш вазифаси юклатилган. Агар биз сизларга еримизни сотсак, сиз ундан ўзингизни нарироқ тутишингиз ва унга ҳаттоки оқ танли келиб яйловдаги ўтлардан ширин бўлиб кетган шамол таъмини сеза оладиган муқаддас жойдай қарашингиз керак бўлади.

Биз сизларнинг еримизни сотиб олиш тўғрисидаги таклифингизни ўйлаб кўрамиз. Агар биз буни қабул қилсак, мен битта шарт қўяман: оқ танли ана шу ернинг ҳайвонларига ўз оғаларидай муносабатда бўлиши керак. Мен – ёввойиман, мен бошқача ўйлай олмайман. Мен прерияларда минглаб ўлик бизонларни кўрганман – уларни ёнидан ўтиб кетаётган поезддаги оқ танли қолдирган. Мен ёввойиман ва бир нарсани тушуна олмайман: қандай қилиб буруқситиб турган темир от биз фақат ҳалокат ёқасида турган пайтимиздагина ўлдираган бизондан муҳимроқ бўлиши мумкин. Агар ҳайвонлар йўқолса одамга нима бўлади? Агар ҳама ҳайвонлар нобуд бўлса одамлар руҳнинг мутлақо ёлғизлигидан ҳалок бўладилар. Ҳайвонлар билан нима бўлмасин, бу ҳол одам билан ҳам содир бўлади. Ҳамма нарса ўзаро боғлиқ.

Сиз фарзандларингизни уларнинг оёғи сотидаги ер – бизнинг аждодларимизнинг хоки эканлигини ўргатишингиз керак. Ўшанда улар ана шу ерни ҳурмат қиладиган бўлишади ва ўз болаларига ер қаърида бизнинг уруғимизнинг ҳаёти сингдирилганини тушунтиришади. Ўз болаларингизга биз болаларимизга ўргатган нарсани ўргатинглар, биз эса уларга ер – бизнинг онамиз эканлигини ўргатамиз. Ер билан нима бўлмасин, бу ҳол унинг болалари билан рўй беради. Одамзод ерга тупурган маҳалда у ўз-ўзига тупурган бўлади.

Биз биладиган нарса шу: ер одамга тегишли эмас, балки одам ерга тегишли. Биз биладиган нарса шу: дунёдаги ҳамма нарса бутун бошли уруғни бирлаштириб турган қон сингари ўзаро боғланган. Ҳамма нарса ўзаро боғлиқ.

Ер билан нима бўлмасин, бу ҳол унинг болалари билан рўй беради. Одам ҳаёт тўрини тўқимайди – у фақат у ердаги битта тола ҳолос. Агар у тўр билан бирор нарса қилиб қўйса, бу ишни ўзига нисбатан қилган бўлади.

Шунга қарамасдан биз сизнинг халқимиз учун тайёрлаб қўйган резервацияга кетиш тўғрисидаги таклифингизни ўйлаб кўрамиз. Биз сизлардан чеккароқ жойда яшаймиз, биз тинчликда яшаймиз. Умримизнинг қолган қисмини қаерда ўтказишимиз унчалик муҳим эмас. Бизнинг болаларимиз оталарини мағлубият билан таҳқирланган ҳолда кўриб бўлишган.  Бизнинг жангчиларимиз уятни сезиб бўлишган. Мағлубиятдан сўнг уларнинг ҳаёти бекорга ўтадиган бўлиб қолди, улар ўз баданларини ширин овқат ва қаттиқ ичимликлар билан нобуд қилаяптилар. Умримизнинг қолган қисмини қаерда ўтказишимиз унчалик муҳим эмас. Улар кўп эмас. Фақат бир неча соат, бир неча қиш, шундан кейин бир пайтлар ана шу ерни яхши кўрган ва ҳозирда ўрмонларда кичик гуруҳ бўлиб юрган буюк қабилаларнинг ўғилларидан ҳеч ким тирик қолмайди. Бир пайтлар сиздай қудратли ва умидларга тўла халқнинг нобуд бўлиши борасида ҳеч ким кўз ёши тўкмайди. Менга ўз халқимнинг нобуд бўлишини кўз ёши қилишнинг нима кераги бор? Қабила – бу бор-йўғи одамлар дегани, ундан ортиғи эмас. Одамлар денгиз тўлқинига ўхшаб келади-ю кетади.

Ҳаттоки ёнида худоси билан бирга юриб кетаётган ва у билан дўст сифатида суҳбатлашиб кетаётган оқ танли умумий тақдирдан қочиб қутула олмайди. Охир оқибат биз балки ҳали оға бўлиб кетармиз – кўрамиз. Лекин биз шундай нарсани биламизки, оқ танли бир-кунмас-бир кун биз билан унинг худоси ягона эканлигини билиб олади. Ҳозир сиз еримизга эгалик қилишни ҳоҳлагандай ўз Худоингизга ҳам эгалик қилаяпман деб ўйлайсиз, лекин аслади ундан эмас. У – ҳамма одамларнинг Худоси ва қизил танлиларга ҳам, оқтанлиларга ҳам бирдай қайғуради. У учун бу ер – қимматбаҳо бойлик ва ана шу ерга зиён етказиш Яратганга қўл кўтарган билан баробар. Оқ танлилар ҳам бир кунмас бир кун бу дунёдан кетишади, гарчи қолган қаьилаларга нисбатан кечроқ бўлса ҳам. Ўз ётоғингизни булғашни давом эттираверинг ва бир куни кечаси сиз ўз ахлатингизда бўғилиб ўласиз. Лекин сиз ўз ўлимингизда жуда ёрқин из қолдириб ёнасиз ва бунда сизни ана шу ерларга олиб келган ва қайсидир алоҳида сабаб билан сизга қизил танлилар устидан ҳукмронлик қилиш ва ана шу ерларга эгалик қилиш қисматини берган Худо қудратининг олови сизни чулғаб олади.

Биз учун бундай тақдир – топишмоқдир, чунки биз нима учун бизонларни ўлдириш лозимлигини, ёввойи отларни ўргатиш нима учун кераклигини, ўрмоннинг сирли ўйларини одамлар тўдасининг иси билан таҳқирлашнинг нимага кераклиги, тепаликлар ён бағрини гапирадиган симлар билан доғ қилишнинг нимага кераклигини тушунмаймиз.

Чакалакзорлар қани? Улар йўқ. Бургутлар қани? Улар йўқ. Нима учун тезкор понилар  ва ов қилишдан воз кечиш керак? Бу ҳаётнинг охири ва тирик қолиш учун курашнинг бошланишидир.

Биз еримизни сотиб олиш тўғрисидаги таклифингизги ўйлаб кўрамиз. Агар бир рози бўлсак, сиз ваъда берган резервацияларда хавф-хатарсиз яшаймиз. Шундай қилиб биз ўз умримизнинг қолган кунларини ўзимиз ҳоҳлагандай яшаб ўтишимиз мумкин бўлади. Ана шу ердан охирги қизил танли йўқ бўлиши билан ундан хотира сифатида фақат прерия узра сузиб бораётган булут сояси қолади, ана шу қирғоқларда ва ўрмонларда олдингидай халёимнинг руҳи сақланиб қолади, чунки у бу ерни янги туғилган чақалоқ ўз онасини яхши кўргандай яхши кўради. Агар бир еримизни сотсак биз ўз еримизни яхши кўргандай уни яхши кўринглар. У тўғрисида худди бизга ўхшаб қайғуринглар. Ўз хотирангизда ана шу ернинг биздан тортиб олаётган пайтдаги кўринишини эслаб қолинглар. Бутун кучингиз билан, бутун фикру-хаёлингиз билан, бутун юрагингиз билан уни ўз болаларингиз учун сақлаб қолинг – уни... Худо бизнинг ҳаммамизни яхши кўргандай яхши кўринглар.

Биз битта нарсани биламиз: биз билан сизнинг Худоимиз битта. Унинг учун бу ер – қимматбаҳо бойлик. Ҳаттоки оқ танлилар ҳам умумий тақдирдан қочиб қутула олмайди. Охир-оқибат биз ҳали оға-ини тутинишимиз мумкин.Вақт кўрсатади”

Бу руҳан яқин бўлган одам томонидан ёзилган эди – Андрей сатрдан сатрга ўтган сари борган сари кучлироқ сеза бошлаган ҳиссиёт ана шу эди. У матн охирига келганда ҳаттоки ноутбукни қандайдир авайлаб ва ҳурмат билан ушлай бошлаганига эътибор берганди, гўёки у ана шу сатрларда жамланган Ҳаётнинг олдида тиз чўккандай ва унинг самимийлик руҳини ўзига сингдириб олгандай. Ана шу сўзлар ёввойи одамга тегишлими? Айтмоқчи, у “Мустақиллик деклорацияси” даги сатрлар руҳан мана шу сатрларга яқинлиги тўғрисида ўйлади, шу сабабдан ғарб маданияти ва ҳиндулар маданиятининг энг зўр вакилларини солиштирадиган бўлсак, улар камида тенг бўлиши аниқ бўлиб қолди.

-                      Хўш , қайси тарихдан ва қандай қилиб энди дарс бермоқчисан? – унинг ўйларини бузиб юборди Менгес. – Болаларнинг миясига ана шу бемаъни гапларни сингдирасанми?

-                      Йўқ.

-                      Унда ҳақиқатни гапирасанми?

-                      Нимага гапирмас эканман?

-                      Чунки у ҳолда бизнинг курсларни ёпиб қўйишади.

-                      Хўш... унда нима қилиш керак??

-                      Бунинг йўли бор.

Менгес ўрнидан турди ва хона бўйлаб юриб чиқиб, соатга қаради.

-                      Атрофдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда қилиш мумкин бўлган нарсани қилиш керак. Бу вазият эса шундайки, биз ҳали ҳам ёввойи, аҳмоқона ва тажовузкор дунёда яшамоқдамиз. Биз болаларга тарихни мустақил ва самимий кузатувчи нигоғида гавдаланадиган кўринишда ўта олмаймиз. Лекин биз уларни ўйлашга, тарих бузиб кўрсатилгани ва айнан – нима учун ва қай йўсинда ўзгартирилганлиги борасида ўзига ҳисобот беришга ўргатишимиз мумкин. Биз уларни “ишонарли манба” деган тушунчага ўргатишимиз мумкин. Биз уларга “кимдир айтди” ёки “менга айтишди” ёки “мен қаердадир интернетда ўқигандим” каби гаплар аслида ундаймаслигини тушунтиришимиз мумкин. Биз уларни тарихий ҳақиқатни ,ҳаттоки астойдил беркитилган тарихий ҳақиқатни қандай қилиб ҳисоблаб чиқиш мумкинлигига ўргатишимиз мумкин, чунки уни қанчалик яширмагин кўпчиликда барибир қулоқ гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда туртиб чиқиб туради. Ўша Суворовни эслаб кўр. У ҳеч қандай махфий архивлар ва шунга ўхшаш манбалардан фойдаланмасдан қанчалик ёлғонни фош қиларди ва аниқликка эришарди. Биз уларни гувоҳликларни тўплаш ва уларни таҳлил қилишни, бир-бирига солиштиришни, бу манба- қанчалик фойдали эканлигини, ўзи нимадан иборатлиги тўғрисида тахминлар қилишга  ўргатишимиз мумкин. Биз уларни сиёсий нафсониятлар таъсир қилмайдиган энг айбсиз бўлган мисолларда ўргатишимиз мумкин, ундан у ёғига эса  улар агар ҳоҳлашса олинган кўникмаларини ҳоҳлагай жойларида қўллашлари мумкин бўлади. Агар масалан Наполеонни шахсан билган одам у етарли даражада эгоманьяк бўлган деб гувоҳлик берса, бу гувоҳлик исбот бўлиб хизмат қила оладими?Йўқ Лекин биз Наполеон шахси тўғрисидаги масалани ҳал қилишимиз мумкин, ана шу гувоҳликни келтириб, биратўласи ана шу гувоҳнинг шахсий характеристикасини билиб олишимиз мумкин бўлади. Унинг ёнида.эса – Наполеоннинг характеристикаси тўғрисидаги бошқа одамнинг гувоҳлиги, ва ҳоказо, натижада ҳар ким ўзи хулоса чиқариши мумкин бўлади.

-                      Биз ўша одамларга қандай қилиб характеристика бера оламиз?- ҳайрон қолди Андрей.

-                      Худди ҳозир биз қилаётгандай. Агар одам сенга халат кийишни ва камин олдида шиппак кийиб ўтиришни яхши кўришини айтса, сен унда қарилик аломатлари пайдо бўлган деб хулоса қиласанми?

-                      Ҳа.

-                      Ана. Худди шу йўл билан биз Наполеон шахси тўғрисида ва уни таърифлаганлар шахси тўғрисида хулоса чиқаришимиз мумкин бўлади. Биз болаларга битта ҳатти-ҳаракатнинг ўзи турли хил одамлар томонидан талқин қилиниши мумкинлигини тушунтиришимиз керак. Агар Наполеон

Мюратни биқинига туртган бўлса, битта гувоҳ Наполеон уни урган дейди, Иккинчиси далда берган дейди,учинчиси яна бошқа нарса дейди. Бу дегани тарихий ҳақиқат амалга ошмайди дегани эмас. Амалга ошади, фақат бунинг учун катта ва жиддий меҳнат талаб этилади. Ана шу турткига изоҳ берганларнинг шахсларини таҳлил қилиб, биз қийналмасдан энг эҳтимоли катта бўлган тахминни илгари суришимиз мумкин бўлади – бу туртки аслида нима бўлгани тўғрисида. Мана шу айнан тарих бўлади.

-                      Лекин шундай бўлаяптики, оддий фактни аниқлаш учун ҳам мисли кўрилмаган меҳнат ва вақт талаб қилинар экан-да!

-                      Албатта. Бу фанни характерлайдиган жиҳат. – Менгес ўз нуқтаи назарида қаттиқ турарди. – Ҳозирги “тарих” билан тахтачада ўтирган ихтиёрий кампир шуғулланади. Бу тарих эмас, бу фольклор. Ҳаққиқий тарих эса фан сифатида синчков ва жиддий тадқиқот талаб қилади, ва сен қайсидир соҳада илгарилаб кетсанг, сен бошқа қўшни соҳаларда ҳам равшанликка эришасан. Шунинг учун...,- Менгес тиржайиб Андрейга қаради, - тарихдан сен ҳозирча дарс бера олмайсан, чунки ўзинг ҳали ачинарли аҳволдасан – сенинг миянг охиригача тарих деб ўзини кўрсатадиган фольклор билан лиқ тўлган. Сенинг ўзинг илмий-тарихий ёндошишга ўрганиб олишинг керак, ундан кейин эса...

-                      Ундан кейин яна сувга тушишлар, - деб қўшиб қўйди Йолка.

-                      Йўқ, сувга тушишилар..., - Менгес елкасини қисди.- Ҳозирча биз энди бошлаяпмиз, биз ҳали сувга тушишларни тарихий маълумот манбаи деб жиддий равишда айта олмаймиз. Ана шу усулни тарихий фан усули сифатида ишлатиш учун йиллаб тадқиқотлар ўтказиш керак.

-                      Қанақа сувга тушишлар? – қизиқиб қолди Андрей ва нимагадир ўз саволига жавоб ололмаслигини олдиндан сезгандай эди. Ички ҳиссиёти бу сафар алдамади.

Йолка яна Кхумджунгда бир ойдан кейин пайдо бўлди, лекин Андрейга бир ҳафта ўтгандай туюлди. Болалар билан машғулотлар кунига икки –уч соат вақт оларди, қолган вақт эса тонг отгандан қош қорайгунча янги эҳтиросли қизиқиш – тарихга бағишланган эди. Биратўласи инглиз тилида ҳам яхшигина амалиёт бўларди, чунки кўпчилик қизиқарли китоблар айнан шу тилда ёзилган эди. Ўқишдан ташқари у яна Менгес таклиф этган усулда шахсий тадқиқотини ўтказди ва натижа жуда қизиқарли бўлиб чиқди ва яна давом эттиргиси келарди. Ўзининг тадқиқотини у йолкага йўллади ва бир неча кундан кейин Менгесдан жавоб олди.Бу жавобида у кўпчилик хатоликларга ишора қилганди, лекин умуман олганда унинг тиришишларини юқори баҳолади ва қизиқарли маслаҳатлар берди. Яна бир ҳафтадан кейин Андрей Менгесга ва йолкага ўзининг тузатилган ва тўлдирилган меҳнатини юборди, гарчи жуда зўр, қизиқарли нарса бўлаётганини ўзи сезиб турган бўлса ҳам Менгес унга “Муайян тарихчилар ахборотномаси”да унинг иши чоп этилганини хабар қилганида у ҳайрон қолди. Бу ахборотнома тарихга янгича ёндошиш билан қизиқадиган фонд ходимларининг тор доирасида тарқатиларди. Менгеснинг маслаҳатига кириб ўзининг чоп этилган мақоласини ўқиб чиққанида бундан ҳам кўпроқ ҳайрон қолди, чунки унга кўплаб ўзгартиришлар ва аниқликлар киритилган эди. Ўзининг матнини ахборотномадагиси билан солиштириб Андрей унинг идроклар соҳасидаги кўникмалари ҳали кучсизлигини ва Менгесга ўхшаб одамларнинг ҳатти-ҳаракатини фарқлай билишни ва муайян идрокларни асосли равишда таққослашни ўрганиб олса, тадқиқотлар янада қизиқарли ва самарали бўлишини тушуна бошлади.

Шундай қилиб Йолка унинг хонасига кириб келганида, Андрейнинг биринчи саволи ”Одамларни бир-биридан ажраишни қандай ўрганиш мумкин” бўлди, иккинчиси эса – “ким мени бунга ўргата олади” бўлди.

-                      Ўргатадиганлар кўп, - курсига жойлашиб олиб ва назарини қаергадир ойна томонга қаратиб жавоб берди Йолка.

Бундай кейин вужудга келган тўхтамни Андрей бузиб ўтирмади ва Йолка яна бирор нима арзигулик нарса дейишини кутди.

-Ўргатадиганлар кўп, - деб яна такрорлади йолка, - агар, албатта, ҳоҳласа...

- Бундай баёнотни мен истиқболли деб айта олмасдим, - кулиб юборди Андрей. – Ким ҳоҳлаши мумкин?

- Сўрасам майлими?

- Сўра.

- Сўрайман.

- Лекин бу қачон бўлади? Вақт кетаяпти ахир!

- Сен вақтни қадрлайдиган бўлиб қолдингми? – Йолка унга тикилиб қараб қолди.

- Бўлганда қандоқ. Вақт ўлгудай етмаяпти. Машғулотлар бошланган пайтда ҳам менда олдингидай яққол пайдо бўладиган олдиндан лаззатланиш пайдо бўлмаяпти, чунки тезроқ олдинги тадқиқотларимга қайтгим келаяпти.

- Балки унда машғулотларингда танаффус қилиш мақсадга мувофиқ бўлар? – Йолка уни биринчи марта кўраётгандай ва у тўғрисида тасаввур ҳосил қилмоқчи бўлгандай тикилиб қарашни давом эттирарди.

- Танаффусми... балки керакдир. Бу билан мен сенинг, фонднинг режаларини бузмайманми?

- Йўғ-э, биз сени алмаштирамиз.

- Унда ҳоҳлайман. Бир ойларга бўлса керак. Нимага бу тўғрисида ўзим ўйлаб кўрмадим? Ахир бу зўр фикрку – танаффус қилиб, таътилга чиқиб кетиш! Энди менда ҳар куни қўшимча тўрт соат пайдо бўлади ва машғулотларга тайёрланишнинг ҳам ҳожати бўлмайди. Кунига тўрт соат ичида қанча янги нарсани ўрганишим мумкин, қанча нарса қилишим мумкин бўлади!

Йолка уни кўздан кечиришда давом этарди. Олдинлари ҳойнаҳой ўз фикридан ташвишланиш пайдо бўлиши мумкин эди, ҳозир эса йўқ, бу ташвишланиш бу ерда, унинг ортиб бораётган қизиқишлари дунёсида ортиқча эди.

- Мен генетикани ўрганишни ҳам давом эттиришим мумкин бўлади, ҳеч бўлмаганда кунига ярим соатдан ва колумбгача бўлган ҳиндулар тўғрисидаги Керамнинг китобини, неолит маданияти тўғрисидаги китобни ўқишни бошлайман ва яна... – Андрей ўйланиб қолди, у ҳаммасидан кўра нима ҳоҳлаётганини, бир четга ажратиб қўйилган истаклар ичида энг очиқ-ойдинини, энг ўзига тортадиганини танлаётган эди.

- Эртага Немчега кел,- ўрнидан туриб деди Йолка. – Мен сени эрталаб соат ўнда Намчега киришда жойлашган ва тибет ёзувлари билан қопланган каттакон тош олдида кутаман – у ерда Кхумджунгдан тушиб келадиган сўқмоқ бор.

- Яхши, машғулотлар нима бўлади?

- Эртанги кундан сен таътилдасан.

Маълум бўлишича, эрталар соат бешдан тўққизгача бир кун ўтар экан! Эрталаб сакиизда машғулотлар бошланишини англаб етиш Андрейни ғалати йўл билан қуролсизлантириб қўйган экан ва у кечроқ ўрнидан турарди, баъзида олтита ёки ҳатто еттида, кам нарса қилишни улгурарди, гарчи олдинлари бундай туюлмаган бўлса ҳам. Ҳозир эса у ўрнидан сакраб туриб у китобларга ёпишиб олди ва эрталаб соат тўққизга бутун бошли кунни бошдан ўтказгандай мамнун бўлди. Кечасидан тахлаб қўйилган юк халтасини олиб ва уйдан чиқиб кетиб у Намчега қараб йўл олди. Кетаётган пайтда имидазол ва пиримидиннинг формулаларини кетар, Пелапоннес урушларининг асосий саналарини Лисиппнинг яширин аутизми тўғрисидаги тахминлар фойдасига топган аргументларни ва Периклнинг сиёсий чап беришларга қодир эмаслигини такрорлаб кетар эди.

-                      Кетдик, - қисқача деди Йолка ва улар айланма юқори сўқмоқ бўйлаб Намченинг қарама –қарши томонига қараб кетишди. Монастир орқасига икки юз метрча юришганидан сўнг, улар қишлоқ томонга тушиб кетишди ва бир дақиқадан кейин Андрей катта бўлмаган, лекин шинам бўлган гестхаузга кириб бормоқда эди.

-                      Сен қаерда яшашинг, қаерга боришингни ҳал қилдингми?

-                      Ҳозирча йўқ. Индонезия ва Филиппинга бориб келмоқчиман, ороллар бўйлаб кезмоқчиман, янги жойларни кўрмоқчиман, лекин иккинчи томондан... билмадим, буни қўиш, фанларни ўрганиш билан биршаликда қандай қилиб олиб борса бўларкан?

-                      Ҳа, дилемма..., - кулиб раҳми келди Йолканинг. – Биз бу ерда... бир оз мулоҳаза қилишга келишиб олдик, у тўғрида-бу тўғрида... қўшиласанми?

-                      Мулоҳаза қилишга?

Йолка бу жумлани шубҳали равишда оддий ва лоҳаслик билан талаффуз этди, шу сабабли Андрей дарҳол фирибгарликни сезди ва етарли даражада эътиборли бўлиб қолганига ва Йолка уни шунчаки алдай олмаганига хурсанд бўлди. К кафти билан соқоли олинмаган юзини силади. Юзи бир-икки-уч ҳафталик соқол билан қопланиши ёқарди – исқирт бўлиб кўриниш учун етарли даражада узун бўлмагани, қириб олиш учун етарли даражада калта бўлмагани ва қўлларга ёқимли бўлиб туюлиши учун етарли даржада юмшоқ ва қалин бўлгани.

-                      Бўпти, кел мулоҳаза қиламиз.

-                      Биз тепада бўламиз, у ерда медитация қилиш учун хона бор, биз уни ижарага олдик, нонушта қилиб ол ва тепага чиқ.

-                      Яхши...

Йолкадан “нонушта қил ва тепага чиқ” жумласи яга ғалати равишда нотабиий чиқди, нима бўлганда у томондан ташвиш қилишни кутишнинг фойдаси йўқ эди. Демка бу жумла “сен ҳозир бизга керак эмассан – кейинроқ кел” деган маънони билдирарди, лекин у буни шундоқ ҳам айтиши мумкин эди, демак гап бошқа ёқда эди. Асосланишни қидириб топиш қизиқарли машғулот эди – сўз ишлатилишига қараб туриб, бўлаётган воқеа-ҳодисанинг намойиш қилинаётганини эмас, балки асл маъносини аниқлаш. Демак Йолка уни  “мулоҳаза қилиш” учун вақт етгунча кундалик ҳаёт, тинчланиш муҳитига кўниктирмоқчи ва бу учрашувга бўшашган ҳолда келишини ҳоҳлаган. Нима учун? Эҳтимол... бирор нарса билан контраст ўткирроқ бўлиши учундир, у қайсидир маънода “контрастли душ”ни қабул қилиши учундир. Депак, у ерда, тепада уни кундалик ҳаётдагидан максимал даржада фарқ қиладиган бирорта ажойиб нарса кутаяпти, демак у ерда бирорта қизиқарли нарсага рўбарў келади.

Бундай фикр-мулоҳазалардан қаноатлангач, у нонушта буюрди ва калласидан олдинги учрашувдан қолган фикрларни чиқариб ташлаб бутунлигича Жозеф де Гобино китобини ўқишга киришиб кетди. Бунда у ёки бу мавзуга бағишланган алғов-далғов мулоҳазаларга ботиб қолмаслик ва тўлалигича айни пайтда қизиқарли бўлган фаолиятга берилиш – бу ҳаётга, ўзининг идрокларига, фанларга нисбатан ошиб борувчи ва мустаҳкам қизиқишни бошидан кечира бошлаганидан бери Андрей билан юз берган яна битта ўзгаришлардан бири эди. Унга бепарволик ва фикр тарқоқлиги,  фикрни бир жойга жамлашни амалга ошира олмаслик – бу одам шахсиятининг “ёқимли хусусиятлари” бўлибгина қолмай, балки унинг руҳиятига олиб борувчи фаол чиритувчи жараёнларнинг исботи, умумий кўримсизликнинг исботи ва демак бутун борлиққа нафратнинг исботи эканлигини тушунарли бўлди. Ўзингни идрокларингни, одамларнинг ҳатти-ҳаракатларини кузатаётганингда ва хулоса чиқаришни болаганингда олам тўғрисидаги тушунчаларнинг қанчалик ўзгариши ажабланарли ҳол экан.

Ана шу фикрнинг кетидан боришни ҳоҳлаб қолди ва Андрей китобни бир чеккага қўйиб, ана шундай қизиқарли китобни ўқиш бошқа вақтга кўчирилаётганлигидан кўнгил совишини ҳис қилмаганини қайд этди. Шунчаки битта қувончли истак бошқасини енгиб чиқди ва бундан кўнгил совиши содир бўлмайди! Бодха бунда ҳам ҳақ бўлиб чиқди, гарчи қувончли истаклар тўғрисидаги бобни ўқиётганида Андрей ана шу жойда шубҳаланди. Агар кучли қувончли истак амалга ошмаса, бунда негатив ҳис-туйғуни бошдан кечирмасликнинг иложи бор деган фикрни фараз қилиш қийин эди.Шунчаки у бу вазиятни кўз олдига келтирганида у ҳолда қувончли истакларнинг бундай зичлигини фараз қилиш қийин эди. Умуман олганда айнан қувончли истакни фараз қилиш ҳам қийин эди – унга, бутун умрини ташвишланиш муҳитида бошқалар томонидан негатив муносабатнинг қўрқуви, фикри остида яшаган одамга қийин эди.

Олдинлари паришонхотир одамлар Андрейга энг беғараз, очиқкўнгил одамлар бўлиб туюларди, энди маълум бўлишича, бундай бўлиши мумкин эмасди – улар очиқкўнгил бўла олмайди, ҳеч қанақасига! У эслай бошлади – у кимни битта мавзуда фикрини жамлай олмайдиган паришонхотир одам сифатида танирди? Нина Новикова – кўзойнак таққан ва қаердадир ўзининг дунёсида кезиб юрадиган  ғалати қиз. У ихтиёрий нарсани эсдан чиқариш бўйича чемпион эди. Агар сен у билан бирор нарса тўғрисида келишиб олсанг – у ёки икки соатга кечикиб келарди ёки эсдан чиқариб ҳамма нарсани чалкаштириб юборади. Уни ҳамма интроверт деб ҳисобларди, яъни қандайдир ички интенсив ҳаёти бор деб фараз қилинарди ва Андрей унга қандайдир аччиқланиш аралаш меҳр билан қарарди.

Лекин ана шу кўкларга кўтариб мақталган “ички ҳаёт” айнан нимада

ўз ифодасини топарди? Бирор нарсага қизиқадиган одамда  нарса билан адаштириб бўлмайдиган муайян намойишлар кўзга ташланади – қизиқадиган одам доим ўзининг қизиқишлари билан елиб югуради, улар тўғрисида қизиқадиган одамларга ҳам, шунчаки қулоқ соладиганларга ҳам, ҳеч қачон бунга қизиқмайдиганларга ҳам гапириб беради! Қизиқишлари бор бўлган одамлар доим ўзининг дўстлари ва танишларини ана шу қизиқишлар билан яхши маънода касал қилишга ҳаракат қилади – унга шунчаки бундай яшаш қизиқарли бўлиб туюлади! Балки Нина аутистдир? Йўғ-э, унда айнан дўстлари ва дугоналари кўп эди... Демак, унда қизиқишлар йўқ эди, унинг ақл бовар қилмайдиган паришонхотирлиги ана шу хулосага мос келади!

Андрей завқ-шавқ хуружини ҳис қилди. Ҳақиқатдан ҳам одамларнинг ҳатти-ҳаракатларини самимий равишда ва диққат билан кузатишни бошлаганда улар олдингда  худди кафтингда тургандай очилиб қолади, худди у тўртинчи ўлчанишдан уч  ўлчовли бадан ичига бемалол сингиб киргандай. Демак тарих ҳам умидсиз равишда чигиллашиб кетмаган ва уни чигалини ёзиб равшанликка эришиш мумкин.

Андрей бир пайтлар Нинанинг уйида кечгача қолиб кетганини ва унинг уйида бошқа болалар билан ётиб қолганини эслади. Нина кийимини ўзгартираётганида у қайрилиб туришини илтимос қилди ва унинг рад қилган жавобига шундай тажовузларча ҳатти-ҳаракати билан жавоб бердики (гўёки қайрилишнинг нима кераги бор, яланғоч елка билан кўтни кўрсатишнинг нимаси уятли дегандай) у кейинчалик бу хотирани сиқиб чиқарди – бунинг ҳаммаси уятчан юмшоқ қизнинг образи билан мутаносиб бўлмасди.Шунинг учун тажовузкорлик ҳам бор эди, яна қанақаси! Яна ҳаммаси бир-бирига мос келди.

Яна бувиси тўғрисида.  Ҳам жуда паришонхотир эди ва Андрей унинг олдига беш яшар пайтида югуриб келганида ва бирорта қизиқарли китоб тўғрисида гапириб берганида бувиси уни эшитиб тургандай ўзини тутарди ва ўн сониядан кейин хаёлан бошқа жойларга учиб кетарди. Аниқроғи – у бундай ўйлашга ўрганиб қолган – “хаёлан кетиб қоларди”, бундай хаёлларнинг унда умуман бўлганига асос бормиди ўзи?? У ҳеч қачон умрида қўлига китоб олмаганди, у қўшнилари билан гаплашиб ўтирарди ва саотлаб шакар ва тузнинг нархларини мунозара қилиши мумкин эди..., у ҳам жуда тажовузкор эди! У кўпинча балконга чиқиб ҳовлида тўпланиб турган ўғил болаларга бақириб берарди – шунчаки вақтичоғлик учун.

Ҳа, тушунарли. Паришонхотирликнинг қизиқишларнинг йўқлиги, кўримсизликнинг ва юқори даражадаги тажовузкорликнинг мавжудлиги билан боғлиқлиги тўғрисидаги хулосалар тўғри бўлиб чиқди ва агар бу занжирга қўшимча кузатувлар қўшила олмаса, уларни шубҳасиз тўғри бўлган мантиқий кетма-кетлик сифатида ишлатиш мумкин.

“Халтачада” пиширилган тухум ва  билан ичиладиган cheese tomato toast ни еб бўлиб Андрей электрон китобни ўчирди ва Гобинонинг китобидан бир сатр ҳам ўқимасдан тепага қараб чиқдию Медитация учун мўлжалланган хонанинг киравериш жойи парда билан тўсилган бўлиб, бу парда тибетчасига ёзилган буддача белгилар билан қопланган эди. Уни четга тортиб Андрей ўлчамлари бешга ўн бўлган кичкина хонага кириб кетди.

Деворлар бўйлаб турли курсиларда, матрасларда, ёстиқларда, гиламчаларда ва шунчаки тахта пол устида ўн яшар ўғил болалар ва қиз болалар думалаб ётишарди. Биринчи қарашда улар ўн бештача эди. Бурчакда Йолка ўтирарди ва кичкина яланғоч товонли йигирма беш яшар қиз билан гаплашиб ўтирарди.Бу қиз қорнида ётиб оёқларини ҳавода силкитиб ўтирарди. Баъзида Йолка унинг панжаларини ушлаб оларди, ўпиб қисиб оларди ва бу бокира эркалаш унинг кўкрагининг юқори қисмидаги давомли роҳатланиш билан ҳамоҳанг бўлди.

- Болалар сенга бир неча савол беришмоқчи экан, - баланд оҳангда гапирди Йолка. – Ҳоҳлаган жойингга ўтир ёки ётиб ол ёки тур, ҳоҳлаганинг.

Андрей кўзлари чақчайган болакайларнинг бутун бошли тўдаси диққат марказида қолганидан ўзини ноқулай сезди ва қанчалик хотиржам тутишга уринмасин шунчалик бунинг уддасидан чиқа олмаётган эди. Непаллик болакайларга у ўрганиб қолганди, лекин булар асосан оқ танли болалар эди.

- Хўш, мен тайёрман, - деди у бўрттирилган даражада ўзини тетик қилиб кўрсатиб.

Болаоар уни синчиклаб кузатишда давом этишарди ва бу жумла ҳавода жавобсиз ва ҳеч қандай реакциясиз қотиб қолди. Йолка ҳам индамай ўтирарди.

-                      Нафрат билан ЁИ бир пайта амалга ошмаслигини сен тушунасанми? – ниҳоят деди оқсоч қиз. Унинг юзи шу қадар маъсумадор эдики, гўёки гап пирожка ёки фантиклар тўғрисида кетаётгандай эди.

-                      Албатта.

-                      Ойдинлик” нима дегани?

-                      Бу... шундай ҳолатки, у...

-                      Ойдинлик ҳолат бўла олмайди, - деб унинг гапини бўлди ўша қиз, -  ахир бу равшанку. Ойдинлик – бу алоҳида идрок ҳисобланади, ҳолат эса – идроклар мажмуасидир.

 Буни гапириб бу қиз Андрейга тоза ва маъсума назар билан қарашда давом этарди. Бу назар орқасида унинг муносабатини ҳеч аниқлаб бўлмасди. Андрей хафа бўлиш аламини тотиб кўрди, ахир бу ҳайрон қоларли вазият эди – уни, умуман олганда катта ва ақлли бўлган одамни майда қизча тўғрилаб турса.

-                      Розиман. Ойдинлик – бу қачонки...

-                      Ойдинлик “қачон” бўла олмайди, ойдинлик “нима” бўлиши мумкин.

Бундай бўлишини Андрей кутмаганди. Бу болакайларнинг компаниясини кўриб у очиқ кўнгиллик ва бўшашганлик билан ўзини тайёрлаганди, бундай қаттиққўлликка умид қилмаган эди.

-                      Ойдинлик пайдо бўлади..., - деб бошлади у, лекин шу заҳоти ўзини тўхтатиб қолди. У ҳозир яна “мен ойдинлик нималигини сўраганим йўқ, у қачон ва қандай пайдо бўлишини сўрадим” каби гапни эшитишини тушунди.

Лекин қизча Андрей ўзининг янги жавоб беришга бўлган уринишининг номутаносиблигини тушунган деб ўйлаб индамасди.

-                      Бекор қиламан, - деб тўнғиллади Андрей.

-                      Сен менга ҳаммаси тушунарли деб айтдинг, шу пайтнинг ўзида “ойдинлик” атамасини сен тахминан ҳам тушунтириб бера олмаяпсан?

-                      Кўп нарсаларни мен тушунтиришга ҳаракат қилмаганман, лекин бу дегани мен бу атамалардан фойдалана олмайман дегани эмас, ахир мен учун энг асосийси – суҳбатдошимни тушуниш ва у ҳам мени тушуниши керак, бунинг учун эса тахминий тушуниш ҳам етарли.

-                      “Ойдинлик” атамасининг тахминий тушуниш нимадан иборат экан? – деб болакай қатъийлигини кўрсатди.

-                      Ақл-идрок ойдинлиги бор ва ЁИ ли ойдинлик бор, - бошлади Андрей. ЁИ ли ойдиклик нималигини мен яхши билмайман. Баъзан шундай бўладики, у ёки бу вазият ниҳоят даражада ойдиндай туюлади, ва мен унинг жиҳатлари тўғрисида мулоҳаза қилганимга қарамай мен деярли ўйлаб ўтирмасдан ихтиёрий саволга тез жавоб бера оламан – бундай вазиятларда мен мантиқий фикр-мулоҳазаларда, мантиқий назарияларда, хулосаларда зарурат сезмайман – мен фақат саволнинг моҳиятини тушунишим керак ва жавоб шу заҳоти пайдо бўлади, яъни мен жавобимнинг моҳиятини дарров биламан ва бунинг натижасида фақатгина керакли сўзларни ўрнига қўйиш қолади. Баъзида эса менда фақат ақл-идрокли ойдинлик билади, яъни ақл ёрдамидаги фикр-мулоҳазаларнинг натижаси, менга  бўлган фактлар, кузатувлар ва маълумотларга асосланган мантиққа амал қилиш натижасидир.

Андрей шубҳа билан қизчага қаради.Унинг назарида камдан кам катта одамга тушунарли бўладиган жумлаларни ана шу қизчага гапираётгани бирмунча ғайритабиий ҳол эди.

-                      ЁИ ли ойдинлик нима эканлигини тушуниш учун, - бир оз тўхтамдан кейин давом эттирди қизча, - сенга олдин ЁИ ли ойдинлик бўлиб ҳисобланмайдиган вазиятларнинг тажрибаси керак бўлади, яъни бошқача ЁИ лар ва ақл-идрокли ойдинлик. Акс ҳолда сен оддий элементларни билмай туриб мураккаб элементларни тушунмайдиган ва ер билан сув ҳамда ўсимликнинг фарқига бора олмайдиган геолог ҳолатига тушиб қоласан. 6Аҳмоқ бўлишни ва негатив ҳис-туйғуларни бошдан кечиришни бас қил, ақл-идрокли ойдинлик ва ЁИ ни бошингдан кечир, ўшанда ўз-ўзидан униси ҳам, буниси ҳам бўлмаган нарсалар равшан бўлиб қолади ва сен уларни ўрганишинг мумкин бўлади. Худди шунинг ўзи масалан АЕТК ларга тегишли – уйқусизлик ҳолатини ўрганиб чиқ, уни тартибга келтир, тентаклик ва негатив ҳис-туйғуларни бартараф эт ва натижада АЕТК ни бошдан кечириш муаммо бўлмай қолади.

-                      Негатив ҳис-туйғуларни бартараф этиш амалиётига  билан қарайдиганларга муносабатинг қандай? – деб сўради хонанинг бошқа бурчагида ўтирган ва калта иштон-шорта кийиб олган ўғил бола.

-                      Мен уларни умидсиз деб ҳисоблайман. – тез жавоб берди Андрей.

-                      Яъни сен уларга нисбатан раҳм-шафқат сезмайсан?

-                      Раҳмим келади, лекин ачинмайман. Раҳм-шафқатни мен Бодха таърифлагандай тушунаман – яъни қувончли истак сифатида, ана шу одамда ЁИ га нисбатан қизиқиш пайдо бўлиши учун ва негатив ҳис-туйғуларни ҳамда тентакликни ўзидан чиқариб ташлаши учун.

-                      Мана қара, - болакай елкасига ўгирилиб олди ва панжаларини тепага баланд кўтарди, - жуда ҳам кучли даражада тубан тушган, айниқса умидсиз бўлган одамни кўз олдингга келтир. Бу одам бошқа нафратни ҳис қилишни ҳоҳламаса ана шундай одамга нисбатан очиқлик ва кўмак беришни ҳис қилиш  садоқат билан жуда номутаносиб бўлади. Бу одам тўғрисидаги ўйлаганингда сенда садоқат пайдо бўлади. Бу айнан тубан тушган одам бўлгани учун садоқатнинг ана шундай кучли намоён бўлиши кузатилади. Чунки айнан шундай одамга нисбатан ҳамма ва ҳар қаерда фақатгина нафрат, жирканчлик, узоқлашиб кетиш ва қоралашни ҳис қилади, ҳар доим уни айблашади ва ундан юз ўгиришади. Бундай одамга нисбатан кучли негатив муносабатни (НМ) ҳис қилиш одатий ҳол ҳисобланади.У тўғрисидаги фикр ҳеч қачон ўзгармайди, унга одам сифатида қарашмайди. Натижада ҳаттоки ана шундай одамни ўзидан итариб юбормаслик,  ҳеч кимга, ҳаттоки энг тубан тушган одамга нисбатан НМ ни ҳис қилмаслик иштиёқи пайдо бўлади. Ҳамоҳанг бўлувчи фикр – “ НМ ни ҳис қилмаслик ва ҳаттоки энг тубан тушганни ўзидан итариб юбормаслик” фикри пайдо бўлади. Бу садоқат объектсиз бўлиб ҳис қилинади, яъни интилиш ёки бирорта истакни келтириб чиқарадиган образнинг ўзи ҳосил бўлмайди. Фақатгина ана шу идрокни бошдан кечириш  уни кучайтириш истаги пайдо бўлади. Рашк қилиш ва хуш кўриш, интилиш билан солиштиришни қилиб кўриш мумкин бўлади. Айниқса қиз бола оддий ўғил бола билан сиқилишиб юрганида эмас ( бу пайтда рашк қилишни бартараф этасан), балки у чиройли ва энг клёвий болакай билан эркаланиб юрганида ҳамда шу сабабли унга қизиқиб кетиб ўзини унутиб қўйган пайтда ана шу қиз болага нисбатан ёрқин интилиш, завқ-шавқ, майинлик ҳисси пайдо бўлади. Яъни рашк қилиш энг кучли намоён бўлиши мумкин бўлган вазиятда, сен розимисан?

Андрей олдинига болакай айтган гапларида чувалашиб қолди, лекин тезда ўзини қўлга олиб ҳаммасини чигалини ечди

-                      Сенда ҳамма нарса битта уюмга қоришиб кетган. Одамни ўзидан итариш унга нисбатан нафрат ёки жирканишни англатмайди.  Сен унга нисбатан қизиқишни ҳис қилмаганинг учун, у хаавфли бўлгани учун, у жирканч бўлгани учун уни ўзингдан итарасан. Худди шу тарзда сен оғзингдан аччиқ ёнғоқни туфлаб чиқарасан – таъмини сездинг, муносабатни шакллантирдинг ва туфлаб чиқардинг. Нафратни ҳис қиладиган одам мен учун умуман номақбул ҳисобланади. Сен айтяпсанки – “агар бундай одам  қилиш ҳиссини тугатиш истагини бошдан кечирса” деб, лекин “агар” дегани нима дегани?  Агар бундай одам ҳақиқатдан ҳам нафратни ҳис қилишни тугатишни истаб қолса у ҳолда бу энди бошқа одам бўлади ва бу одамга нисбатан менда қандайдир бошқача муносабат пайдо бўлади... лекин умуман олганда ана шу нафратланувчи одам ўзгаришни истаб қолишини асослайдиган нарса борми? Йўқ, бу албатта ваҳшийларча туюлиши мумкин, лекин мен мана бундай эртакларча ўзгаришларга ишонмайман. Албатта ҳар ким вақти вақти билан тажовузкорликни намоён қилиши мумкин, лекин тажовузкорлик ҳам турлича бўлади.Туюлаётган адолатсизликка нисбатан тажовузкорлик – бу бир нарса, бошқача қилиб айтганда адолатли нафрат. Бошқаларга ҳам яшаш худди сенинг негатив ҳис-туйғуларингдаги каби жирканчли бўлиши учун ҳамма ёқни вайрон қилиш ҳиссиёти – бу бошқа нарса. Биринчи одам менга умидсиз бўлиб туюлмайди, иккинчиси эса туюлади. Ҳар битта одам – бу бутун бошли коинот эканлиги тўғрисида,  ҳар бир одам уни ёки буни уддалаши мумкинлиги тўғрисида ҳар қанча гапирмайлик.. менда муайян  назар бор – мен ана шундай тажовузкор одамни учратганимда, у ўзи учун нафратланишни  азобланиш амас, балки роҳатланиш деб билса, у мен учун умрининг охиригача мавжуд бўлмайди ва мен бундай одамларнинг ўзгариши мумкинлигига ишонмайман, улар билан иш қилишни ҳоҳламайман ва уларни кузатишни ҳоҳламайман-улар ўзгарадими йўқми, охир оқибат мен ўйлайманки ҳар кимни ўзига хос нарсага тортади.Агар кимдир шу билан шуғулланишни, яъни нафратланувчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг ўзгаришини кутиш билан шуғулланишни ҳоҳласа – бемалол, лекин менинг қизиқишларим ўзгача, мен бундай одамлар билан ҳеч қандай алоқа ўрнатмайман.

 Андрей тутилиб қолди ва Йолкага қаради. У Йолкадан ҳозирги вазиятдагидай ўзи учун жуда равшан тарзда шакллантира олмаган саволига жавоб ббериш учун маслаҳат кутгандай эди. Ўзи учун кутилмаган ҳолда у биринчи марта ана шу масалада ўзининг нуқтаи назарини баён қилган эди. Бу кўпроқ жиҳатдан вазиятдаги умумий ноқулайликнинг, уни ким эшитаётгани, у ким билан гаплашаётганини тушунмаслик аломати, шарпаси эди? Болакайларми ёки бошқаларми? Ёки уларни жуда ҳам бола деб бўлмайдими? Уларнинг оддий кундалик шахсий ривожланиш нуқтаи назаридан қараганда аниқ равишда ҳаддан ташқари ривожланиб кетган онги қай даражада биз болалар, ўсмирлар, катталар орасида фарқ қилмайдиган даражада ўтиб кетган экан? Биз ёш бола билан мулоқот қилганимизда ёки ўзимизни ёш бола деб ҳис қилганимизда беихтиёр равишда силлиқроқ қилиб кўрсатишга ҳаракат қиладиган ёки ҳаттоки бекитишга уринадиган катталар дунёсининг манзараларини қай даражада очиқ-ойдин ва шафқатсизларча кўрсата олишимиз мумкин? Ахир ёш бола шу қадар етилмаган мавжудотки, у ҳақиқатга нисбатан жуда заиф бўлади. Лекин бу болалар ҳеч ҳам етилмаган бўлиб туюлмасди.

У яна бир марта унга тикилиб турган болакайларнинг кўзларига разм солди ва унинг елкаси жимирлаб кетди – бу болаларда ҳеч қачон болалик бўлмагани аниқ ва равшан эди.

Улар тушуниш ва таниб олишга ўрганган  энг биринчи лаҳзадан бошлаб фильтрланмаган, бузиб кўрсатилмаган ахборотни ола бошлашган ва бу унга даҳшатли бўлиб кўринди. Кейин унинг миясига “болалик” – бу аҳмоқона башара билан чучук тилда гаплашиш эмас, болаларни эзгулик эмас, балки аҳмоқлик, зўравонлик ва шафқатсизликка даъват қилувчи эртаклар билан алдаш эмас деган фикр келди. У тахминан бир йил олдин тасодифан эртаклар ёзилган файл устидан чиқиб қолгани ва қиладиган иши бўлмаганидан уни варақлай бошлагани эсига тушди.Бу ғаройиб кашфиёт эди!  Ҳаттоки минг уринган тақдирингда ҳам ана шундай тажовузкорлик, ақидапарастлик ва кўримсизликнинг бирлашмасини ўйлаб топиш қийин эди! Ана шундай экстремистик адабиёт таъсирида болалар қанлай идрокларни ўзига қабул қилиши ва тарбиялаши мумкин?

“Шундан кейин улар кўп яшашибди ва бойлик орттиришибди” Еб вашу мать!!  “Улар қувонч тўла ҳаёт билан яшашибди ва бир кунда бу дунёдан кўз юмишибди”. Бўққа қорилган гаплар. Эртак қаҳрамонлари қандайдир моддий бойликлар учун курашадилар, ёки хотин қилиб маликани олиш, ёки ярим подшоликка эгалик қилиш. Ўзининг мақсадига эришиб улар фақат умумий бахтга эришадилар ва бу умумий бахт “роҳат-фароғатда яшаш” ва бойлик тўплаш, яъни комодлар, шкафлар,сервантлар ва шунга ўхшашларни сотиб олиш билан ўлчанади. Рус эртакларидан кўнглим айниб у “эски меҳрибон Гофман” варақлаб чиқди ва унда жирканч, аҳмоқ ва тажовузкор эси пастни ахтариб топди. Грузин эртаклари, япон, француз...  камдан кам ҳолатларда энг юқори сифатли аҳмоқлик ва нафратнинг бирлашмасини ташкил этади. Буларнинг ҳаммаси  ниқоби остида тақдим этилади. Мана шуми “болалик”? Ана шу болалар қандай қимматбаҳо нарсадан маҳрум бўлишди экан? Улар биринчи кунлариданоқ теварак атрофдаги дунёдан мос равишдаги ахборотни олиб туришган, “катталарни ҳурмат қилмаслик” ни ўрганишган, мантиқий равишда ўйлашни ва идрок ларни самимйлик билан  тартибга солишни ўрганишганми? Оддий болаларнинг кўзларида чақнаб турган мана бу соддалик, мана бу беғамлик реал ҳаётни бутунлигича билмасликдан, хаёл қилинадиган меҳрибон парилар, қор боболар ва меҳрибон бувижонлар оламидан келиб чиқадими? Албатта, бу барча хаёлотларга қаратиб эртами кечми қақшатқич зарба берилади ва бу зарба болани синдиради, лекин балки шундай қилган арзир – ҳеч бўлмаганда икки-уч йил содда ва тоза ҳаётдан баҳраманд бўлиш? Ҳозир уларнинг ҳаёти ана шундай эмасми?

Андрей ноқулайлик сезишни бутунлай ҳис қилмай қўйди, у ҳаттоки саволларга жавоб бераётганини ва унинг жавобларини кутишаётганини унутиб қўйди. У қизиқиш билан уларга тикилиб қарарди – ана шу болаларнинг кўзларига ва у ерда кўриб қолишдан қўрққан нарсаларни – кўримсизлик билан сурбетликни кўрмади, аслида умуман бошқа нарсани – гўдаклик, ўйинқароқлик, ҳушёрлик ва ўша ўзига хос кўзларнинг ҳаракатчанлигини кўрди. Бундай кўзларни у непал қишлоқларида кўпинча пайдо бўладиган қари тибетлик монахларда кўрган эди – бу кўзлар хуш кўриш ва самимий қизиқиш, самимий ҳаёт қувончини уйғотади ва ҳаттоки унинг ўз–ўзини янгилашга ва ўз-ўзини намоён қилишга бўлган кучи олдида бош эгиб таъзим қилишга ўргатади. Агар бу болалар энг бошидан ўзида ана доимий янгиланиб турадиган тозалик манбасини топишган экан, улар болаликдан маҳрум бўлишган деб бўладими? Тескариси тўғри эмасми – улар болаликни ўзининг доимий ва чексиз фойдаланишига орттириб олишмадимикан?

-                      Мен эса бир қизни билардим, унда ҳам Лисс таърифлаган мана шундай механизм бор эди, - деди кутилмаганда бир қиз. Бу қизнинг оёқларини Йолка сиқиб ўтирарди. – У нафратланадиган одамларга, мудакларга, золимларга раҳми келарди.У менга бу қандай рўй беришини гапириб берарди.  У ўзига бирорта ғайритабиий нарса содир бўлганини фараз қиларкан ва бу нафратланувчи золим ЁИ ни бошдан кечирар экан, ўз қилмишларига тавба қилиб ҳаётнинг нақадар гўзаллигини тушуна бошлар экан. У демак кун ботишини томоша қиларкан ва унинг юзидан кўз ёши оқиб тушаркан. Бунда у ўзини ана шу воқеаларнинг бевосита қатнашчиси деб фараз қиларкан – ёки унга бирор нима дер экан, ёки қилар экан ва бунинг оқибатида золим ўзгарар экан.Мана натижада  - золим бахтдан йиғлаб юборар экан, у эса ёнида туриб, елкасидан қоқиб унга меҳрибонларча кулиб тураркан. Бунда шундай идрок пайдо бўлар эканки, уни албатта у юксак атамалар билан кўкларга кўтарган бўлади, аслида эса у фақат таъсирланувчанликнинг намоён бўлиши эди. Бодханинг китобида ёзилган одам қанчалик тажовузкор бўлса у шунчалик таъсирланувчан бўлади деган гапларини эсламасдан бўладими?

-                      Балки бу таъсирланувчанлик эмас, садоқат бўлса-чи? Сен буни қандай фарқига борасан? – бу саволни бераётган қизча камчиликни ташкил қилган қорачадан келган қизчаларнинг бири эди, эҳтимол у непаллик эди.

-                      Бу жуда оддий. Яна қандай идроклар садоқат билан ҳамоҳанг бўлади? Қатъийлик. Завқ-шавқ. Даъват. Ўжарлик. Интилишлик. Ўзининг таъсирчанлигини садоқат деб атайдиган ана шу одам нимани бошидан кечиришини кўриш қоладими? ЁИ нинг аломатлари борми ёки бу бошқа нарсами? Бу ерда бошқа яна бир нарса бор.

-                      Нима?

-                      Лоҳаслик, ялқовлик, ихтиёрий пайтда ловиллаб кетиши мумкин бўлган норозилик ва ғазабланиш, миясидаги алғов-далғов, ўзининг бошқа идрокларини ажрата олмаслик ва ўзининг тушунишга “ лаёқати йўқлиги”га доимий равишда ишора қилиши – у нимани бошидан кечираётгани, гапларидаги алғов-далғовлик, равшан бўлиб турган фактларни тан олмаслик – бунақалар тиқилиб ётибди. Мен садоқатда катта мутахассис эмасман, лекин мен бу нималигини биламан , мен буни бошимдан кечирганман ва уни бошидан кечирган бошқа одамларни кўрганман, менга ана шундай ақл-идрокли ёндошишдан ташқари садоқат бўлиб нима хизмат қилиши ва нима қилмаслигини ажратиш осондир. Албатта, аҳмоқ ва ғамгин одамга мен ўзимнинг ҳақлигимни исботлай ололмайман, лекин бу менга керак ҳам эмас. Яна бир нарса – мен хаёлий тажриба ўтказаётган пайтимда – мен нафратланадиган одам ўз қилмишларига тавба қилганини, 6эс-ҳушини йиғиштириб олиб ёритилган одамлар дунёсига кириб бораётганини хаёл қиламан, бундай осойишта манзарани хаёл қилгандан кейин меҳр товланиб кетади. Бу ерда аҳамиятли жойи шундаки, бу лаҳзада мен бу одамни мавжуд бўлмаган идрок лар мажмуаси билан фараз қиламан – тавба қилган, нафратланадиган эмас, ёки ҳеч бўлмаганда нафратланишни ашаддийларча ҳоҳламайдиганни, бунда реал воқеликка позитив муносабат шаклланади – яъни нафрат билан тўлиб-тошган одамга! Нафратланадиган одамнинг ўзгаришга бўлган потенциал лаёқати атрофида турли хил гапларни тўқиш мумкин, лекин менга равшан ва оддий фактлар, аниқ ечимлар ёқади, шунинг учун мен идрокларнинг ҳийла-найрангларида ўралашиб  юргим келмайди, балки ўзим учун худди Андрейга ўхшаб қарор қиламан – кимга нисбатан менда позитив муносабат ёки раҳм-шафқат пайдо бўлса, мен ўшаларнинг томонида бўламан. Гиёҳвандларга тортса,демак мен ўзим ҳам гиёҳвандман ва барча гиёҳвандларни ҳимоя қиламан. Пиёнисталарга тортадими, демак мен ўзим ҳам пиёнистаман. 8Ўзининг бутун умрини зерикиш ва балчиқда ўтказадиган бомжларга тортадими – демак мен ҳам уларга ўхшаганман, ўзимнинг ҳаётимни барбод қиламан, ижод қилиш ва бунёд этиш душмани бўламан. Нафратланувчи ҳиссиётсиз золим-қотилларга тортадими, демак мен ҳам уларга ўхшаганман, ва мен улар билан бирга бўламан. Ана шу позитив муносабат нима сабабдан пайдо бўлишининг аҳамияти йўқ – тажовузкор золимлар олдидаги қўрқув натижасидами ёки уларга раҳм-шафқат қилиш натижасидами ёки ўзингни қутқарувчи қилиб сезиш истагиданми – натижа барибир бир хил бўлади.

Қиз бола орқа панжаларини қайириб ўтириб олди ва давом эттирди.

-                      Демак, яна бир марта – нима учун бу ғамгинликлар мен учун номақбул. Биринчиси -  ойдинликни бартараф этиш. Мен мавжуд бўлган асосларга зид келадиган ҳодисани кўз олдимга келтираман. Нафратланувчи одам шунинг учун ҳам нафратланувчи бўладики, у нафратланишни ҳоҳлайди. У ўзининг тақдирини белгилаган – нафратланувчи одам бўлиш. Унга шундай бўлиш ёқади. Одам бирданига ўзига ёқадиган нарсадан воз кечиши учун ҳеч қандай асос бўлиши мумкин эмас. Минглаб одамлар чекишни ташлашни ҳоҳлашади, камдан кам одам буни уддасидан чиқади. Нафрат эса – бу чекиш эмас, ҳаттоки нафратланишни ҳоҳламасликни исташ ҳам қийин, бунинг устига атрофингдаги ҳамма одам нафратланса, масаланинг реал ҳал этилиши тўғрисида нима дейиш ҳам мумкин.Бунинг устига асос бўлиб фақат ғамгинликни қидириш, уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар хизмат қилиши мумкин, мен билган золимлардан бирортаси ҳам буни қилмаган. Иккинчиси – ёлғондакам ишончларнинг шаклланиши. Мен нафратланувчи одамнинг ЁИ ни бошидан кечиришини фақат битта шароитда кўз олимга келтираман! Мен уни тавба қилган ҳолда фараз қиламанми-йўқми бунинг аҳамияти йўқ – ишончлар шартли бўла олмайди, улар ёки ундай ёки бундай бўлади. “Агар тавба қилса, мен унга нисбатан очиқ-ойдин бўламан” образи эса -  бу шаклланган ишончлар бўлиб, ўзини намоён қиладиган очиқ-ойдинлик, ёки раҳм-шафқат, позитив муносабат бўлади. Шундай қилиб золимларнинг ҳатти-ҳаракатларини сиқиб чиқариш, уларни бир пайтнинг ўзида ҳам нафратланадиган, ҳам аҳмоқ, ҳам ЁИ ни бошдан кечиришга интилаётган  ҳолатда кўриш одати мустаҳкамланади! Сурункали аҳмоқликдан бошқа нарсага  келмайди бу. Учинчиси – нафратланувчиларга нисбатан позитив муносабат.6Ана шу золимларга нисбатан, уларнинг идрокларига нисбатан муросага келмайдиган муносабат пайдо бўлмайди. Уларнинг ҳар бири мисол учун имконият бўлиб қолса сени ўлдиришдан, зўрлашдан қаноат ҳосил қилиши борасидаги ойдинлик сиқиб чиқарилади. Бу эса шунга олиб келадики, ўзингни нафратингга, тажовузкорликка, ҳафагарчиликка нисбатан ҳам муросага келмаслик юзага келмайди. Бунга қўшимча ана шу одамларга нисбатан позитив муносабатни ҳис қилиб сен борган сари уларга ўхшаб борасан, уларнинг идрок ларини ўзингга сингдириб оласан.

-                      У билан нима содир бўлди? – Андрей бир пайтлар севиб қолганида уни чулғаб олган ёпишқоқ ва ёқимсиз сиқиқликни сезган ҳолда қизга мурожаат этди.

-                      Ўша қиз биланми? Ҳеч нима бўлмади. Ҳамма қатори яшапяпти, эрга тегди, туғди ва табиийки ҳеч қандай ЁИ билан қизиқмайди. Яъни у шундоқ ҳам ўзини ёмон одам эмас деб ҳисоблайдиган одамлар қаторига киради.Бундан ортиқ яна нима керак...

Уларнинг нигоҳлари тўқнашди ва яна ёпишқоқ сиқиқлик ҳолати Андрейга хуруж қилди ва яна силкиниб уни ташлаб юборишга, ана шу васвасадан халос бўлишга тўғри келди, шундан кейин фақат хуш кўришгина қолди – силаб-суркаладиган щенга ўхшаб тоза ва қувончли туйғу қолди.



<<Бўлим 16 Бўлим 18>>