"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 16


Охирги марта Джейн шаҳватини... қачон қондирганини эслаш ҳам қийин – ёзувлар киритилган файлни топиш қийин. Ярим йил ўтган бўлса керак. Ўз ҳолатининг сезиларли даражада ўзгарганини у бир ҳафта ўтгандан кейиноқ сезди, кейин бу эффект ёйилиб кетди, кейин яна бир ойдан кейин пайдо бўлди, кейин – энди ёрқин даражада – уч ойдан кейин қайтиб келди, ҳозир эса шаҳватини қондирмаслик оқибатлари мулақо равшан сезилиб турарди. Фоссанинг гапи бўйича агар одам негатив ҳис-туйғуларни бартараф этмаса, ЁИ ларни ҳосил қилмаса, парчаларни тўпламаса шаҳватни тугатмаслик ўз-ўзидан кам маънони англатади. Бунинг устига ғамгинлик билан йиғилиб борадиган заҳарланишлардан қутулиш учун одам қанчалик кўп негатив ҳис-туйғуларни бошидан кечирса, унга шунчалик кўп шаҳватини қондириш лозим. Бироқ у бир ойда камида бир мартадан кўп шаҳватини қондирса тез орада сулайиб қолиш пайдо бўлади, шунинг учун ана шу Сцилла ва Харибдалар орасида одам ўлиб ҳам кетади.

Ҳозир – оргазмдан кейин ярим йил ўтгач – шу даражада мазмузга бой бўлган ярим йил умри ўтгач Джейн ўзини жуда ҳайрон қоларли даражада ҳис қиларди. Олдинги ҳаёти унга ҳаёт бўлиб ҳам туюлмасди. Унинг аъзойи-бадани ўзини энг яхши шаклида бўлганидай ҳисқиларди, худди у узоқ вақт давомида тажрибали мураббий бошчилигида Олимпия ўйинларига ўхшаш масъулиятли мусобақаларга тайёргарлик кўргандай бўлди ва бугунги кунда мусобақалар бошланиб, у ўзининг спорт формасининг энг юқори нуқтасига етгандай эди. Ихтиёрий пайт у ўрнидан сакраб туриб ҳоҳ довонга бўлсин, ҳоҳ футбол майдонига бўлсин, ҳоҳ татамига бўлсин чиқиши мумкин эди, унинг аъзойи-бадани ёқимли ва мазмунга бой фаоллик билан тўлиб тошган эди ва портлаб кетишга ҳам тайёр эди. Чарчаш олдингига нисбатан камроқ пайдо бўларди,ҳаттоки у ҳам ўша ўлимтик, совуқ, лоҳас ва қабристондаги каби олдинги аҳволидан фарқ қиларди. Ҳозирда агар у фаол равишда футбол ўйнаса унда бир соат-бир ярим соат фаол ўйин натижасида кучли чарчаши мумкин эди, лекин ҳайрон бўладиган томони – бу айнан мушакларининг чарчаши эди... ҳаттоки буни таърифлаш қийин – мушаклар чарчаган ва дам олиши керак, шу пайтнинг ўзида организмнинг портлаб кетадиган даражадаги тайёргарлиги бир озгина камайган холос,ва аъзойи бадандаги роҳатланиш умуман тугамаган эди, фақат ўзининг сифатини ўзгартирган эди. Ахир у умуман касал бўлмайдиган бўлиб қолди-ку.

Ҳақиқатан ҳам олдиндаои у бирор нарса билан касал бўларди, қанақадир жигар касалликлари бор эди, у ҳаттоки врач ҳузурига сурункасига чарчаш синдромининг аломатлари билан қатнаган эди! Буни ҳаттоки тасаввур қилиш қийин. Буни ҳаммаси бир пайтлар у билан содир бўлганини тасаввур қилиш жуда қийин. Йўқ, у Джейн эмасди, у қайсидир бошқа, ўлимтик одам эди. Кеча сайёҳатлар тўғрисидаги ҳужжатли филмни томоша қилаётиб у одамларнинг юзларига эътибор қилди. Ҳозир уларнинг ўлимтиклиги, ҳар куни бўлиб турадиган воқеа-ҳодисаларнинг кўримсизлиги кўзга ташланарди. Юзлари қандайдир сўлғин, қуйи солинган, уни ҳаттоки нафратланишдан бадани жимирлаб кетди. Бу айнан ўлимтик одамлар эканлиги аниқ равшан бўлди. Уларда умуман қизиқиш бўлмайди. Балки улар ўз ишида фан билан шуғалланишар ёки болаларини тарбиялашар – аҳамияти йўқ – уларнинг қизиқиши йўқ, уларни ўзига жалб қиладиган, уларда олдиндан лаззатланишни келтириб чиқарадиган ҳеч нарса йўқ. Кўримсиз юзлар, бўм-бўш, ҳеч қандай. Блядь, бунга қарашга одам қўрқади. Золимлар. Хотиржам, мулойим, тинчигина одамлар, қабристоннинг ўзи. Йўқ, албатта золимлар орасида танлаш бўлса, ундай бўлса тажовузкор мутаассиблар ўрнига тинчгина ва мулойим бўлганлари маъқул, агар бундайларда бола туғилса ва у Бодха амалиёти билан қизиқиб қолса ва ота-оналар уни руҳини тушириб юборишмаса ва яксон қилмаса – улар мулойимлик билан ёки унчалик мулойимлик билан эмас, ҳаттоки мулойим бўлмаган бир нима десалар, бундан кейин бола ўзи қилган ишларини давом эттиришлари мумкин бўлади.

Истакларнинг ўзи бошқача бўлиб қолди – бошқачасига бошдан кечириладиган бўлишди.Фақатгина физик аъзойи бадан алертли бўлиб қолмади, балки истаклар азойи бадани худди шундайлигича қолди. Истаклар қудратли бўлиб қолди! Тўппа-тўғри, айнан бу сўз ҳаммадан кўра кўпроқ тўғри келади. Ҳоҳлаш жараёни, ана шу ҳоҳлашни амалга ошириш жараёни – улар кучли даражада бошдан кечириларди. Олдинлари бунақа ҳеч қачон, ҳеч қачон бўлмаган, агар ундан бир йил олдин кучли истаклари борми деб сўрашганида, у “албатта бор” деб жавоб берган бўларди, лекин унда солиштирадиган нарсанинг ўзи йўқ эди. Ҳозир эса у олдинлари ҳеч қандай истагим бўлмаган деган бўларди. Бу комада ётган ва баъзида қўлларини қимирлатиб қўядиган одамни физик жиҳатдан фаол дейиш билан баравар. Кома тугади ва Бодханинг истакларга нисбатан айтган “циклон” атамаси унга тушунарли бўлди. У ўзини табиатнинг бақувват ҳодисаси, торнадо деб ҳис қиларди ва бу торнадо атрофидаги бор нарсаларни ўзига сўриб оларди. Ҳозир улар гуруҳдаги болалар билан ўз қизиқишларини муҳокама қилишаётганида бу ҳол иккита торнадонинг тўқнашишига ўхшаб кетарди. Бу торнадолар бир-бири билан фараз қилиб бўлмайдиган куч билан тўқнашиб,ўзларини бир-бирига сўриб олади ва яна қайтадан тарқалиб кетади. Циклон. Бу циклон аъзойи бадан бўйлаб роҳатланишлар оқими бўлиб тарқалади ва бу ҳам ажойиб кашфиёт эди. Маълум бўлишича, ёрқин қувончли истак аъзойи бадандаги роҳатланишга олиб келар экан. Ҳозир кўп сонли циклонлар ҳолатида унинг ҳаётида ана шу истакларга ҳамоҳанг бўладиган ёритилган идрок ларни – олдиндан лаззатланиш, ташаббускорлик, сир туйғуси, билишдан қувониш, бошқа изланаётган мавжудотларни хуш кўриш, даъватни сезмаган бирор бир сония (!!!) бўлмагани учун унинг аъзойи бадани ҳам шунга мос равишда узлуксиз роҳатланарди. Бу алоҳида ҳаёт эди, аъзойи баданнинг ўзи роҳатланиш билан ўйнашарди, уни у ёқ-бу ёққа қайтадан олиб қуярди, гоҳ унинг ўзани бир жойга, гоҳ бошқа жойга кўчиб ўтарди, гоҳ умумий “сув тошқини” ҳамма ёқни босиб кетарди, баъзида эса, лекин камдан-кам сув тошқини шундай тўлақонли ва мазмунга бой бўлиб кетардики, Джейн жойида тўхтаб, қотиб қоларди, на шу ҳолатга тўлалигича ўзини баҳшида қиларди ва аъзойи бадан бўйича думалаб бир жойдан иккинчи жойга ўтадиган роҳатланишнинг экстатик ҳиссиётларига нисбатан оддий оргазм қандайдир саёз, ачинарли, икки ўлчовли оқ-қора проекцияга, бунинг устига  ҳар томондан тишлаб ташланганга, чўлтоқ ва мутлақо қизиқарли бўлмаган нарсага ўхшаб қоларди. Ана шундай пайтларда қатъият айниқса метиндай бўлиб кетарди – ҳеч қачон ҳеч қандай шароитда шаҳватини қондирмаслик борасида. Ундан кўра агар оргазм тезлик билан ва жуда хавфли равишда яқинлашиб келаётган бўлса олдинроқ ўзингни тўхтатиш ва ўзингни сексдан оладиган роҳатланишнинг кичкинагина парчасидан маҳрум қилганинг маъқул. У айни пайтда сонияма сония, дақиқа кетидан дақиқа, соатма соат  ва кунма кун ҳис қилаётган туйғулардан охуительнийроқ  нарса йўқ эди. Эҳтимол... йўғ-э, аниқроғи мутлақо тўғриси шу эдики, унинг ҳаётининг ҳар бир сонияси мазмунга бой деб айтган одамни у тўхтатиб бўлмайдиган хаёлпараст деб айтарди. Қандай сониялар тўғрисида гапириш мумкин, агар бутун бошли кунлар ва ойлар умуман ҳеч қандай  асоратсиз кўримсиз, рутубатли ва зим-зиёли зерикиш ва кундалик турмуш муҳитида ўтиб кетаётган бўлса!

Агар Джейнга унинг ҳаёти тўлиб тошгандай кўринганда унга яқин кунларда ўзининг тушунчаларини қайтадан кўриб чиқишга тўғри келарди, чунки Флоринда уларнинг гуруҳига янгича ҳужум қилишга уриниб кўрди.

-                      Энди бўлса, - деб бошлади у, ҳаммани катта бассейн атрофида тўплаб. -  келинглар “қаттиқ ҳужум” деган тушунча тўғрисида гаплашамиз. Сизлар бирор марта қаттиқ ҳужумни амалга оширганмисиз?

-                      Мен бир неча марта қилиб кўрганман ва бу тўғрисида гапириб бергандим. – Серена ҳақиқатдан ҳам бир неча марта эрталабдан кечгача турли амалиётларга тиш-тирноғи билан ёпишиб олгани ва бир кунда етмиштача парча тўплашни уддалагани тўғрисида гапириб берганди.

-                      Мен эса йўқ, - Джейн калласини чайқади. – Бир неча марта ҳаракат қилмоқчи эдим, бошлагандай ҳам бўлгандим, бир нималар қилгандим, лекин ҳар сафар етарлича омил бўлмагани учун тўхтатардим.

-                      Мен ҳам йўқ, - Магнус еласини қисди. – Эҳтимол... ҳа, эҳтимол сабаб айни омил бўлмаганида бўлса керак, ҳаёт шундоқ ҳам тўлиб-тошгандай кўринади ва сен...

-                      Сен ҳозир мен тўғримда гапиряпсанми ёки ўзинг тўғрингдами, - деб гапини бўлди Флоринда?

Унинг овозининг майинлиги болаларни бошқа чалғита олмасди ва Магнус олдинлари бундай вазитда унча ўйлаб кўрилмаган, юмшоқ савооларни бера бошлаган бўлса, энди у жим қолди ва хотирасида ҳозиргина гапирганини айлантира бошлади.

-                      Тушундим. Йўқ,  “Тушунганингда! эмас, балки мен ҳозир ана шу тўлақонлик ва тўйинганликни бир оз оширишим мумкинлигини тушунганимда, ташаббускорлик етмайди, гўёки ҳамма нарса шундоқ ҳам тўлиб бўлгандай, яна нима кераги бор дегандай?

-                      Розиман, - тасдиқлади Берта. – Менда ҳам худди шундай.

-                      Яхши, мен сизларга омил бераман, - Флоринда уларга кўз югуртириб чиқди. – Қаттиқ ҳужумлар зарурий нарса. Қаттиқ ҳужум бўлмаса ҳеч нарса бўлмайди.Бунинг сабаби жуда оддий. Ҳозирги пайтадги оддий ҳаёт билан яшаётганингизда сиз ўзингиз фаровонликка берилиб кетганингизни сезмай қоласиз.Албатта бу оддий ҳаётни кечирувчилардай фаровонлик бўлмайди, лекин шунга қарамасдан сизлар ҳали ўтмишдан узоқ кетганинглар йўқ. У ҳали сизларни ўзингизга туюлгандан кўра кучлироқ ўз домига тортади. Масалан ҳар бирингизда келажак билан ташвишланиш фонининг юпқа қатлами бор. У сизлар бошингиздан кечираётган ҳиссиётларга қаршилик кўрсатиш учун жуда ҳам юпқа, лекин шунга қарамасдан у сизларни экстатик ЁИ лардан ажратиб туриш учун етарли даражада қалин, масалан сиз бирорта ҳаёт даражасида қаттиқ ҳужумсиз мустаҳкамланиб қолсангиз турли ташвишланишларнинг ана шу кучсиз заҳари аста-секин сизларни кемира бошлайди. Ёки масалан Бертани олайлик, - Флоринда унга бармоғини тиқди. – унинг ҳаёти ҳозиргидай аҳволда экан у нисбатан мақбул вазиятда эканлиги аниқ, лекин иккинчи томондан унда ШМҲ борлиги ҳаммага аён-ку ва у қисман унинг сексуал масалалардаги уятчанлигида ўз ифодасини топади. Шунинг учун, - Флоринда бир оз тўхтади, - қаттиқ ҳужумларсиз олдинга силжиш бўлмайди. Қаттиқ ҳужумлар ёрдамида биз ўзимизнинг турғун бўлагимизни гўёки босиб ташлагандай бўламиз. Биз қандай қилиб яшаш мумкинлиги тўғрисидаги қисқа лекин интенсив ва ёрқин тажрибага эга бўламиз. Гарчи қаттиқ ҳужум ҳолатида доимо бўлишнинг иложи йўқ бўлса ҳам... нима? – Флоринда Джейннинг кўзларида савол аломатларини кўрди.

-                      Нима учун мумкин эмас?

-                      Тавсифи бўйича. Қаттиқ ҳужум  - бу ушбу пайтга келиб деярли мумкин бўлмаган бўлиб туюлган, деярли ақл сиғмайдиган зўр беришларнинг ишга солинишидир. Қаттиқ ҳужум шунинг учун ҳам қаттиқ ҳужум дейиладики, сен биринчи қарашда имкони бўлган даражадан ташқаридаги ҳатти-ҳаракатларни амалга оширасан.

-                      Агар сен қаттиқ ҳужум пайтида тўлиқ охуение ҳолатини бошингдан кечирмасанг, агар терламасанг ва дастлабки бир-икки соат ишдан кейин ўзингни ҳолдан тойганингни сезмасанг демак сен уюштирган қаттиқ ҳужум тўлақонли бўлмаган. Қатиқ ҳужум гўё бизни ўраб турган ҳаракатсизлик қоясида янги тоннель қазийди. Сен нима қилиш мумкинлиги ва нима қилиш мумкин эмаслиги тўғрисида янги тасаввурга эга бўласан. Маслан фараз қил сен эрталаб олтидан кеч олтигача ўн сонияли қайд этишни амалга оширяпсан. Ўн икки соат давомида ўн сониялик қайд қилиш.

-                      Хўш..., - тўнғиллади Джейн, - қўлимдан келади деб ўйлайман, гарчи терлашга тўғри келса ҳамю

-                      Шу билан бирга параллел равишда генетикани ҳам ўрганишга тўғри келишини фараз қил.

-                      Ўйлайманки, бошидаги бир-икки соат қийинроқ бўлади, кейин эса ўрганиб кетаман.

-                      Яна параллел равишда галма-гал алмаштириб бошқа парчаларни бажарасан – 120 тали истакни, ЁИ ни ҳосил қилишни, “фил” ва ҳоказо.

-                      Буларнинг ҳаммаси мураккаб бўлади, - рози бўлди Джейн. – ўқиб туриб ўн сонияли  қайд қилишни амалга ошириш – бу тушунарли, лекин буларга бошқа парчаларни қўшиб бажариш... бу анча қийин бўлади.

-                      Қаттиқ ҳужумларга ёндошишнинг бошқа йўли ҳам бор. Битта ёки иккита амалиётни сизлар одатдагидай қиладигандай бошқалари билан алмаштирмасдан кун давомида қилиб кўриш керак. Масалан, ярим соат ёки бир соат давомида муайян аккордни яратаётган бўлсанг қотишмани кашф қилишга уринишнинг фойдаси ҳам йўқ. Қотишмани олиш учун – аккордни ташкил қилувчи иккала ЁИ лар худди бир-бирига чирмашиб кетиши учун ҳеч бўлмаганда биринчи сафарга аккорднинг янада узоқроқ давом этиши талаб қилинади ва фақат шундагина қотишма ҳосил бўлиши мумкин. Бу ерда кимёвий реакция билан ўхшаш томонлари бор – иккита модда бир-бири билан ўзаро таъсирланиши ва қотишма ҳосил қилиши учун уларни фақатгина ёнма-ён қўйиш эмас, балки уларнинг иложи борича бир-бирига тегиб туришини таъминлаш зарур.

-                      Ҳа, бундай ўхшатиш тушунарли, - бош силкиди Берта.

-                      Арчи, сен бирорта қотишма топдингми? Сен ахир биздан анча олдин учинчи синфдасан-ку! – Серена Арчининг биқинига туртиб қўйди.

-                      Ҳа, ҳозирча фақат битта.

-                      Сен ҳам ҳозирча қотишмалар бўйича маълуотномаларга қарамаяпсанми?

-                      Ҳозирча йўқ. Флоринда ҳозирча қарамасликни маслаҳат берган.

-                      Шунчаки қизиқишданчи? – яна туртди уни Серена. Ҳеч бўлмаса кўзингни қири билан!

-                      Қизиқиш кучли, - жилмайди Арчи.- лекин мен қарамаайман. Мен Флоринданинг кўрсатмаларига амал қилмоқчиман. Мен шундай қилсам ҳаёт янада қизиқлашиб кетаверади, менда бундай тажриба бор.

Балки Арчи учинчи синф дастури бўйича бир неча ойдан бери шуғулланаётгани учунми, балки бошқа сабабданми лекин у тўққизинчи синф кўринишига эга бўлиб, шунга қарамай қолганлардан бир озгина катта туюларди. Уни гўё жиддийликнинг кўзга кўринмас қобиғи ўраб турарди. У ҳамма қатори шўхлик қиларди ва худди отга ўхшаб кишнай оларди, у билан курашиш ва у билан овора бўлиш мумкин эди,ҳеч ким уни қандайдир оғир-вазмин хулққа эга ёки у ўзини бирорта устунлигини намойиш қилади дея олмасди ва ҳар кимга Арчининг бир оз катталиги ва бир оз жиддийлиги кўзга ташланарди.

Джейн бу тўғрисида айтганида Флоринда бошини силкиди.

-                      Худди шундай. У жиддийроқ. Фақатгина бу эмас, лекин жиддийлиги кўзга ташланади. Биласанми нимага? У бир оз тўхтаб олди, лекин бошқа ҳеч ким фикрини айтмади.

-                      Чунки у учинчи синфда сизлардан кўпроқ ўқийди ва унинг тажрибаси, мос равишда амалиётлари ҳам кўпроқ.. Энг асосийси – унда учинчи синф учун зарурий бўлган қаттиқ ҳужумлар тажрибаси бор. Қаттиқ ҳужумлар одамни ўзгартиради. Унда биз “кристалланши” деб атайдиган жараён бошланади. Гапнинг индаллосини айтганда кристалланиш бошланмагунча сиз ҳали одам эмассизлар, балки ҳом ашё, ярим маҳсулотсизлар. Сизларни йўлдан оздириш осон, сизнинг ҳаётингиз бузиш, ҳаттоки вайрон қилиш осон. Сиз ҳимоячисиз ва бировга қарамсизлар. Учинчи синфда сизлар қаттиқ ҳужум бўйича биринчи тажрибага эга бўласизлар, тўртинчида эса бу тўғрисида янада кўпроқ билиб оласизлар. Кристалланишнинг ҳар бир қадами – бу янги ҳаётга қўйилган қадамдир. Фақатгина кристалланиш мақсадга эришиш имконини беради ва ўшанда сизларнинг ЁИ га эришиш йўлидаги зўр беришларингизнинг самараси масалан ўн баравар ўсиб кетади.. Ер мордларининг ўзаро бирлашуви, қотишмаларни кашф этиш... кўп, кўп нарса бошқача бўлиб қолади, бошқа томондан намоён бўлади. Мезонлар, кристалланишнинг ўзига хос хусусуиятлари, у билан боғлиқ бўлган барча механизм ва эффектларни биз кейинроқ кўриб чиқамиз ва мулоҳаза қиламиз ва яна “коммандос”лар сафига фақат тўртинчи синфда муваффақиятли зқиётганлар қабул қилинади, “коммандос” ҳақида эшитганмисиз?

Болалар бошларини силкитишди.

-                      Табиийки ҳар ким ҳам коммандосда бўлишни ҳоҳламайди, лекин бу – амалга оширса бўладиган йўналишлардан бири, амалга оширса бўладиган ва қизиқарли йўналишлардан биридир... Ишонаманки, мен сизларга қаттиқ ҳужумлар билан тажриба ўтказиш учун етарлича омилларни келтирдим? – деб кулди Флоринда.

-                      Менга нисбатан ҳа, - ишонч билан айтди Серенаю – Кристалланган...  нима десам бўлади, кристаллашиш рўй бераётган ва тажрибаси катта бўлган одам ўзининг мақсадлари билан бошқасини ўзи билан бирга АЕТК га ёки бошқа оламлар бўйлаб саёҳатга олиб кетиши мумкинлиги ростми?

-                      Ҳа, бундай имконият бор, - тасдиқлади Флоринда, - лекин бу ерда турли жиҳатлар бор.Ҳар кимни ҳам, ҳар ким ҳам, ҳар лаҳзада ҳам ва ҳар бир АЕТК га ҳам... олиб кетиб бўлмайди. Бу ерда турли нарсалар кўп Ўз пайтида ҳаммаси бўлади, ўз ишларингиз билан шуғулланинглар.

Ишлар эса кўп эди, нафақат парчаларни тўплашда ва АЕТК ларда База Инфрастуктураси, ва фақатгина ҳимолой базасини эмас сезиларли ўзгаришларга дуч келмоқда эди.

Биринчидан, ниҳоят қуёш батареяоаридан воз кечишга қарор қилинди. Улар энди яққол эскилик сарқити эди ва бу сарқит замонавий кўринмас плёнкаларга осилиб олган эди ва у билан боғлиқ бўлган хўжаликка хизмат кўрсатиш борасидаги ташвишлар орқали асосланган танқид остига олинган эди. Космик қуёш электрстанциясини яратган ва уни қўллаб-қувватлаётган японлар билан чекланмаган вақтга мўлжалланган ниҳоятда имтиёзли шартлар билан келишиб олишга муваффақ бўлинди – катта миқдордаги энергия учун жуда кам тўланар эди. Бунинг эвазига ана шу энергетик манбанинг ютуқлари тўғрисидаги ахборотни иложи борича кенгроқ тарқатишга ваъда берилди.

2030 йилда космосга биринчи қуёш электростанциясини учириб японлар дастлабки ўн йид давомида уни маромига келтирдилар ва фақатгина 2040 йилда NEC, Sharp, Mitsubishi Electric ва Fujitsu компанияларидан тузилган консорциум кўмагида технологик занжир ишлаб кетди – Қуёш вайрон қилувчи куч билан станцияни ёритади ва бу билан деярли чекланмаган энергияни узатади, станция бўлса ўзининг кўплаб гектарга чўзилиб кетган эгилувчан ва юпқа қуёш панеллари ёрдамида ана шу нурни илиб олади ва уни энергияга айлантиради ва кейинчалик бу энергия лазерли оқим кўринишида Ерга юборилади.

Олдинига японлар углеводородларга бўлган қарамликдан қутулиб ўз-ўзларини таъминладилар. Станция кичкина эди, бир гигаваттага мўлжалланган бўлиб, кетма-кет кенгайтиришлар ва ўзгартиришлар туфайли унинг қувватини тўрт гигаваттгача етказишди, бу эса тўлақонли атом электростанцияси қувватига тенг эди.

Ниҳоят ўз хатоларида ўрганиб, 2070 йилда бирданига янги авлодга мансуб бўлган ва ҳар бирининг лойиҳавий қуввати йигирма гигаваттга тенг бўлган бир нечта станцияни учирдилар, кейин ўша ернинг ўзига орбитада элликка яқин олиб узатувчи энергия тақсимлагичларини “илиб қўйдилар” , шу сабабдан сайёранинг кўпчилик саноат марказлари учун бу энергияга потенциал равишда эришиш имконияти пайдо бўлди.

Иккала реакторни вақтинча тўхтатиб қўйишди, лекин бузиб ташлашмади. Ҳар эҳтимолга қарши. Космос – мураккаб нарса ва ҳамма тухумни битта қутига солиш ярамасди. Шунга қарамасдан станция электр хўжалигига хизмат кўрсатиш тезда осонлашди, имкониятлари шунчалик ошди.

Джерри,Эд ва поль янги лабораторияни яратиш ишларини жадаллаштиришга шошилардилар. Янги зални ўйиб олиш ишлари якунига етиб қолганда деярли тайёр бўлган залнинг бурчагида майда дарз кетган, деярли сезилмайдиган жойни топиб олишди. Уни бетонлаб ташлаб борлигини унутиш ўрнига кимдир унинг ичига бармоғини тиққан ва қанақадир силлиқ нарсани ушлаб олган.  Отбойка болғаси билан бир неча соатли ишдан кейин тирқишнинг ичини ёритиш ва унинг ичига қараш мумкин эди. Ана шу пайтдан бошлаб База аҳолисининг ҳаёти ўзгариб кетди.

Джейн ўзидан кутиши мумкин бўлган имкониятларга қарамай, айниқса Флоринда билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейинқаттиқ ҳужум ўрнига у ғалати ҳолатга тушиб қолди. Бу ҳолатда амалиётда ҳам, ҳаттоки фанларни ўрганишда ҳам ҳеч қандай актив фаолият билан шуғулланиш исталмасди. Истаклар қоларди, лекин қандайдир пасайтирилган тарзда бўларди ва фаолият бошланишига олиб келадиган интенсивлик даражасигача етмасди.Биринчи беихтиёр, деярли спазматик қарор бўлиб ана шу ҳолатни бузиб ташлаш, ўз машғулотларини давом эттириш бўлди, лекин бир соат ана шундай “мажбурий” ҳаётдан кейин истакнинг интенсивлиги янада камаярди ва ихтиёрий уринишларни қандай қилиб бўлса ҳам давом эттириш, ўзингни машғулотлар билан шуғулланишга мажбур қилиш истаклар ёрқинлигидаги тўла қонли инқироз ва ҳаттоки заҳарланиш билан тугаши аниқ бўлиб қолди.

-                      Бу нормал ҳол, - деб тинчлантирди уни Флоринда. – ҳайрон қоларлиси сен билан бу нарса содир бўлаётганлиги эмас , балки бу нарса олдин содир бўлмаганидир.

-                      Менда ана шундай ҳолатда қолиб кетишим мумкинлиги, кун кетидан кун ўтиб, қизиқишлар заифлашиб қолиши ва охир оқибат мен бошида бошлаган ўлимтик ҳолатимга қайтишим мумкинлиги юзасидан ваҳима босади.

-                      Қолиб кетмайсан, - ишонч билан айтди Флоринда. – Ҳар ким албатта тушкунлик даврини бошидан кечиради, бу муқаррар нарса, ва умуман олганда ана шу нуқтаи назардан бу давр тугагач,сенда барча тушкунлик даврлари муқаррар чегарага эгалиги ва якунга эга эканлиги юзасидан аниқлик пайдо бўлади. Бу шунчаки инерция ҳаракатининг натижасидир. Сенинг ҳаётинг олдинги ҳаётингдан шунчалик фарқ қиладики, инерция сени орқага тортади. Инерция хуружи тугайди ва сенинг истакларинг олдинги ёрқинлик ва ўткирлик ҳолатига қайтади.

Джейн уни ўйчан ҳолатда тинглади, лекин юзининг ифодасига қараганда ана шу тушкунлик даври муқаррар тугашига бўлган ишончи у қадар мустаҳкам эмасди.

-                      Ваҳима барибир бор

-                      Айтайлик, сен унга кўникишинг, уни бартараф этишинг, умуман олганда барибир. – давом эттирди Флоринда. – Келажак билан боғлиқ бўлган фонли ваҳима умуман олганда ҳар кимда бўлади.У одам ҳаётини қалин ёки юпқа қатлам билан қоплайди ва бир сонияга ҳам тўхтамайди. Агар сенда айни пайтда ҳеч қандай негатив фон (НФ) бўлмаганда сен ҳозирнинг ўзида, доимо, ҳар сонияда ёрқин ЁИ ларни бошдан кечирган бўлардинг. Одатда одамларда НФ тўла қонли чидаб бўлмаслик даражасигача етиб боради ва ўшанда улар одамни йўлдан уришади, масалан эмоционал ҳолатни дарҳол ўзгартирадиган гиёҳванд моддалар ёки ўткир таассуротлар билан йўлдан уришади. Гиёҳвандлар – бу ўз ҳаётини нажотсиз боши берк кўчага олиб кирган одамлардир.

-                      Лекин ихтиёрий одам гиёҳванд моддани синаб кўриши мумкин-ку – зерикканидан ёки қизиққанидан, ҳаттоки ошналари билан компанияда ўтириб ўша ердаги аҳмоқликдан ҳам дейлик, - деб эътироз билдирди Джейн.

-                      Албатта, ҳар ким синаб кўриши мумкин, лекин ҳар ким ҳам гиёҳванд моддаларга қарам бўлавермайди. Сен афтидан сиёсий аниқлик учун ойдин бўлиб турган оддий нарсаларни менсимайдиган ва гиёҳвандлар – оддий одамлар, шунчаки “касаллар” деб таъкидлайдиган ижтимоий ташвиқот қурбонисан.Улар ҳеч қанақасига касал эмаслар. Яъни умуман олганда улар касаллар, лекин грипп билан касалланган одам маъносида эмас. Гиёҳванд бу ўз-ўзини хушомадгўйлиги, ўзини бировнинг фикри борасидаги қўрқувлари, ўзининг художўй концепциялари билан ёки бошқалардан нафратланиб ўзини яхши кўришга мойиллиги билан ўлдирган, вайрон қилинган шахсни ифода этувчи одамдир. Гиёҳвандлик – унинг ана шундай йўлининг хотимасидир.

Джейн эшитганларини таҳлил қиларди ва бу унга осонликча қўлидан келмасди, чунки унинг ана шу хусусдаги қарашларига жуда ҳам зид келарди.

-                      Сен гиёҳвандлар ўзларининг ҳеч қандай асосга эга бўлмаган тажовузи билан потенциал хатарли ҳисобланишини биласанми?

-                      Ҳа, ахир уларда “ломка” бошланса...

-                      Гап фақат “ломкада” эмас. Албатта “ломка” жараённи тезлаштиради. Лекин масала шундаки – қандай жараёнларни? Бу ўсиб борувчи нафрат жараёнларидир. Гиёҳванд моддаларга ўчлик,ҳоҳ марихуанага бўлсин, ҳоҳ тамаки ёки ароққа бўлсин бу умуман нафратланувчи одамнинг аломатларидан бири, яъни фақатгина вақти-вақти билан нафрат, ўч олиш ва зиён етказиш, бузиш,синдиришни эмас, балки ана шуни бошдан кечиришни ҳоҳлайдиган, ана шу нафратни муқаддас ва ўзи учун ёқимли ҳисоблайдиган, нафратни қайта-қайта бошдан кечириш учун баҳона қидирадиган одамнинг аломатларидан бири.

-                      Аломатларидан бири? Қолганлари қайси?

-                      Ўзига раҳм-шафқат. ШМҲ ли одамлар юзаки қараганда нафратланадиган бўлиб кўринади. Бу жуда оддий алоқа: агр сен ўз-ўзингга раҳм-шафқат сезсанг, сенга зиён етказиши, туртиб кетиши, камситиши, ҳақоратлаши мумкин бўлган теварак атрофингдаги оламдан қўрқасан ва бу қўрқув айнан нафратни келтириб чиқаради. Кўпинча шундай бўладики, ШМҲ ли одам ва эзилган одам кимдир шахсий мағрурлик ҳиссини унга нисбатан кучлироқ намоён қилаётган шароитда бўлиб қолишса ёки у биров устидан кутилмаган ва ҳар томонлама ҳукмронликка эришса яна қўй терисини ечиб ташлайди ва нафратланувчи садист бўлиб қолади.

-                      Яна мулойимлик ҳам, - эслади Джейн.

-                      Ҳа. Агар одам ўта мулойим бўлса, бу тажовузкорлик борасидаги қўрқув билан ва шунчаки одат, тарбия билан ҳам тушунтирилиши мумкин, лекин ана шу мулойимликни тўхтатиб оддий дўстона тилга ўтиш тўғрисидаги сенинг таклифингга жавобан буни бажармасликка бир талай баҳоналар мавжуд бўлса, бундай одам потенциал хавфли бўлади – у мулойимликни овқатдан олдинги ибодат сингари бирорта зарурий нарса деб ҳисоблайди ва бундай одам қандай қилиб сенинг мулойимликни менсимаслигингга жавоб бериши мумкин?

-                      Нафрат билан...

-                      Яна тажовузкорлик аломатлари бўлиб қандай яхши сабаблар мақсадида бўлмасин нафратланадиган одамлар билан дўстона муносабатларни сақлаш ҳисобланади. Яна – мордларга, Бодхага  нисбатан параноик даражада бўлган шубҳаланиш, недирки Бодханинг китобини ўқиб бўлганидан сўнг “у буларнинг ҳаммасини ёзганига сабаб қизларни алдаб уларни итариш эмасмикан?” каби шубҳаларга бориш. Бодхада ва мордларда хафа бўлиш ва яхшилаб ўйлаб кўришда, одамга юборилган хатларига жавоб келмаганида... нафратни кўриш каби реакциялар - буларнинг барчаси ва бир нечта бошқаси – нафратланадиган одамнинг энг яққол аломатларидир.

-                      Ва самиммий бўлмаслик ҳам. – эслатди Джейн.

-                      Ҳа, самимий бўлмасликнинг ўта даражадагиси. Масалан, - Фосса ўйланиб қолди, - мен Бодханинг унинг почтасига ёзадиган одамлар билан эски ёзишмасини кўриб чиқаётган пайтимда, мен унинг қабул қилиб бўлмайдиган даражадаги тажовузкор ва самимий бўлмаган одамларни бирдан билиб олиш қобилиятига эътибор бердим. Баъзида унинг реакцияси менга етарлича асосланмаган бўлиб туюларди, лекин мен доим ўзимнинг хато қилаётганлигимга ва унинг ҳақлигига ишонч ҳосил қилардим. Масалан мана бундай ҳикоя – қайсидир қиз амалиёт билан қизиқиб қолганлигини ва у билан анчадан бери шуғулланаётгани ҳамда сезиларли муваффақиятларга эришгани, негатив ҳис-туйғуларни деярли бошидан кечирмаётгани тўғрисида ёзган экан. Ва энди ниҳоят унинг Бодха бу тўғрисида ёзиш фикри келганлигини айтган экан. Хат ўз-ўзидан ғалати эди.Агар одам Бодханинг китобини топиб олган бўлса ва унда ўзига бирор яқин нарсани кўриб қолса наҳотки унинг Бодхага, мордларга – унга яқин бўлиши керак бўлган одамларга ёзгиси келмасди? Нимага бутун йил ёки икки йил давомида бу одам негатив ҳис-туйғуларни ва аҳмоқликни бартараф этиш, ЁИ ва қувончли истакларни тарбиялаш билан қизиқадиган ва шу билан шуғулланадиганлар ўрнига уни ўраб турган эси пастлар ва тентаклар билан мулоқот қилишни афзал кўрган? Фақат шунинг ўзи шубҳа уйғотади. Хат ҳам мен айтсам, жуда тўғри ва мулойим тарзда ёзилган экан. Бу ҳам шубҳали эди. Бодх хат ёзган одамнинг у билан ва мордлар билан илгари мулоқот қилишга уриниб кўргиси келмагани, ўзининг кашфиётлари билан ўртоқлашмагани ёки ҳеч бўлмаганда ўзига ниҳоят яқин бўлган одамни топгани, “Бодх, сен ва мордларнинг борлиги, сен худди ўзим ёзгандай ана шундай китоб ёзганинг бу жуда ҳам зўр. Нима деб ёзишни билмаяпман, шунчаки бирор нарса ёзмоқчиман” каби хат ёзмаганини Бодхга ғалати туюлгани тўғрисида ёзган. Бундай хат албатта кам мазмунли бўларди, лекин у самимий қувонч, кучукларча завқ-шавқни ифода этарди, мулоқотнинг контсруктивлигини эса бирорта ўзаро қўшма ҳаракатлар натижасида, ёки Бодханинг саволлари ёки маслаҳатлари орқасидан аста-секин ошириб борса бўларди. Жавобида у қиз ана шундай мулоқот кўринишига ўтиши мумкинлигини,лекин бу унинг характерига тўғри келмаслигини айтган.

-                      Яъни у айнан оддий мулоқот кўринишига ўтишдан бош тортган, - деб таъкидлади Джейн.

-                      Ҳа, кейин у амалиёт билан ўзининг ўн икки яшар ўғли билан шуғулланаётганлигини айтган. Эрталаб ўғлидан – чой ичасанми ёки кофеми деб сўрар экан. Бодх ҳайрон қолиб сўраган – ўн икки яшар болани ана шундай тарзда мажруҳ қилишнинг нима кераги бор деб?? Бундай тажовузкорона ғамхўрлик кўрсатишни нима кераги бор, ахир беш ёшида ҳам одам ўзига осонликча нонушта тайёрлаши мумкин-ку. Бунга жавобан у қиз ўзининг идрокларини жуда яхши фарқига боришини ва бу ерда ҳеч қандай ғамхўрлик йўқлигини ва у нима учун ўзига яқин бўлган одами билан нонуштани баҳам кўриб бўлмаслигини ва у боласи учун ана шу дунёдаги йўлбошловчиси эканлигини ёзган.

Джейн кулиб юборди.

-                      Тушунарли.

-                      Мана шундай қилиб Бодхага ҳаммаси тушунарли бўлди ва у жавоб хатида номақбул бўлган носамимийлик туфайли мулоқот тугаганини ёзган. Менга эса ана шундай носамимийлик асосида одам билан мулоқот қилишни бутунлай ва умрбод тўхтатиш ҳақиқатан ҳам мақсадга мувофиқ бўлармикан деган масала тушунарсиз бўлди. Балки у бирор нарсани охиригача тушунмагандир, балки у, балки бу...

-                      Ва натижада?

-                      Натижада мен у қизнинг жавобини ўқиганимда шубҳаларим тарқалиб кетди. Бу хатида у Бодхага унга ўргатадиган нарсанинг ўзи қолмаганини ва у аллақачон ҳамма нарсани билиб, ҳамма нарса қилишни ўрганганини ёзган. У ҳақ бўлиб чиқди – хотин фақатгина “айбсиз-носамимий ” бўлибгина қолмай балки ўз-ўзини яхши кўрадиган эзотерик бўлиб чиқди.Шундан кейин мен уни тажовузкорона – аҳмоқча қиёфада кўрдим ва ҳақиқатдан ҳам бундай одам билан мулоқот қилиш умуман қизиқарли эмаслигини тан олдим. Бундай воқеалар кўп бўлиб туради ва айнан унинг хат ёзишмаларини кўриб чиқиб мен оддий саволлар билан одамнинг асл башарасини очиб ташлашини ва унинг учун у хотиннинг идроклари кафтида турганидек равшан бўлганини кўрдим.

Флоринда ўрнидан турди ва тиззаларига ёпишган ўтни қоқиб ташлади.

-                      Фонли ваҳимага келсак, унинг устида ишлаш лозим – унинг ўзи ҳеч қаерга кетмайди. Ўзингни ваҳимангни батафсил таҳлилини қилиб чиқ, яъни ўзингга савол бер -  келажакда мени нима қизиқтиради? Айнан қандай манзаралар менга потенциал жиҳатдан хавфли ва ваҳимали бўлиб кўринади? Кейин эса ҳақиқатдан ҳам ана шу қўрқувлар асосланганми ёки йўқми, шуни батафсил ва далиллар асосида текшириб чиқ, агар далиллар етмаса зарур бўлна тажрибаларни ўтказ. Масалан, агар сен кунлардан бир куни эрталаб уйғониб ҳеч нарсани ҳоҳламай қолишингдан қўрқсанг , у ҳолда уйғонгин-да, ҳеч нарса қилма. Ўрнингда ёт ва ўн беш дақиқача, агар чидай олсанг ярим соат ҳеч нарса билан шуғулланма. Ниҳоят сен нималар рўй бераётганини кўрганингда, ўшанда сенда баъзи далилий фикрлар учун асос пайдо бўлади.

-                      Агар мен яна ётиш ва ҳеч нарса қилмасликни истаб қолсамчи?

-                      Агар ҳақиқатдан ҳам ҳеч нарса қилмагин келса унда ётавер ва ҳеч нарса қилма, лекин сен айнан ҳеч нарсани ҳоҳламаслигинг мумкин эмас. Сен ахир бирор нарсани ҳоҳлайсан-ку? Агар одам мутлақо ўлимтик ҳаёт билан яшаса. Агар у ўзида оиладаги, диндаги, ишдаги юзлаб мажбуриятларни етаклаб юрса, агар унинг қўрқувлар ва мажбурият ҳис-туйғулари билан оёқ-қўли боғланган бўлса, агар у аҳмоқ бўлса ва негатив ҳис-туйғуларни бошидан кечирса, у ҳолда албатта унда айнан ҳеч нарса қилмасликни ҳоҳлаш истаги бўлади – ўзича қайсидир маънода ҳалок бўлиш истаги бўлади. Лекин сенинг ҳаётинг бошқача-ку, шунинг учун сенинг ҳеч нарса қилмаслигинг улардаги каби содир бўлмайди. Сен айнан ҳеч нарсани ҳоҳламайсанми? Ёки “ҳеч нарсани ҳоҳламаяпман” деб ўйлаганингда ҳар ҳолда бирор нарсани ҳоҳлайсанми?

Бу савол Джейнни ўйлантириб қўйди.

-                      Ҳа шекилли... бирорта ширин нарса егим келади, яъни таъм таассуротларини... яна бирорта китобни,лекин жуда-жуда “енгил” бўлган китобни масалан Шерлок Холмс ёки Кристини ёки Жьюл Верна ёки Эмар, Майн Рид каби энг оддий саргузаштлари бор бўлган бадиий китобни ўқигим келади.

-                      Шундай бўлиб чиқаяптики, муаммо истакларнинг йўқлигида эмас, балки тушкунлик пайтидаги истаклар сенга уятсиз, шармандали бўлиб туюлишида эканда? – деб якун ясади Флоринда.

-                      Шундай бўлиб чиқаяпти...

-                      У ҳолда оддий зўр беришни бажар – ана шу насиҳатгўйсифат охуениени чеккага йиғиштириб қўйиб, ҳоҳлаган нарсанги қил. Яъни сенга деярли стратегияда ҳеч нарсани ўзгартирмасликка тўғри келади – сен олдингидек ўзинг ҳоҳлаган нарсани бажараверасан.

-                      Мен ўзимни томошабоғда тентираб юрганимни, ўтда ётиб Эмарни ўқиётганимни, чой билан торт еб ва ҳнч нарса билан шуғулланмаётган ҳолатимни зўрға кўз олдимга келтираяпман. Яна филмлар кўргим келади, бирорта боевик ёки фантастикани!

Джейн ташқаридан ана шу манзарани кўз олдига келтириб кулиб юборди.

-                      Боевикларингни кўравер. Тортларингни ҳам еявер. Китобларни танлаётганда сен ҳар ҳолда уларнинг ичидан оддий бўлмаганларини танлаб олишинг мумкин, шундай экан Жюль Верн билан Эмар ўртасида танласанг биринчисини танлаб ол, чунки унинг китобларида ҳар ҳолда тирик мордларнинг тависиф бор, у ерда қандайдир фикрлар бор – бу нарса “юмшоқ ҳолатда бўшатиш” дейилади – сен бунда нафақат югуриб келиб ботқоққа ташлаб, у ерда кўнглинг айнимаганича ётасан,балки аста-секинлик билан ўзингни вақтичоғлик поғонангни пасайтирасан – вирусологиядан жиддий дарсликдан қизиқарли ахборотни ўзида сақласа ҳам, имкони борича содда тилда ёзилган “XXVаср генетикаси дарслиги”га ўтиб кетасан. Агар бу ҳам ши бермаса бир поғона пастга тушасан – шунчаки оддий тилда ёзилган илмий-оммабоп китобни олгин, гар бу ҳам иш бермаса, майли Жюль Верн ёки Майн Ридни олиб ўқигин ва агар янада соддароқ нарсани истаб қолсанг унда Эмар ёки Жакни олиб ўқи. Қолганларида ҳам худди шундай иш кўр – катта теннис ўйнагинг келмаса бадминтон ўйна агар йўқ десанг кичкина теннис ўйна, агар бу ўйин ҳам ҳаддан ташқари тезкор бўлиб туюлса у ҳолда бориб нишонга қараб дротикларни от. Поғонадан поғонага пастга қараб тушиб келавер, ўшанда сен максимал даражада ўзингни қайд этасан, сенинг тушкунлигинг минимал бўлади ва сен тезда ўзинг учун нормал бўлган фаоллик ҳолатига, олдиндан лаззатланиш ҳолатига қайтасан. Саёҳат қилишинг мумкин – жой ўзгартиришдан таассуротлар оласан. Вақти вақти билан “ҳеч нарса қилмаслик”ни амалга ошир, лекин бу айнан “ҳеч нарса” бўлишини назорат қилиб тур! Ўтириш ёки ётиш ҳам мумкин.

-                      Лекин мен дарҳол тўла ботқоққа тушиб кетсам, бу ҳол айнан “қаттиқ ҳолатда бўшатиш” бўлмайдими?

-                      Йўқ. Тушкунликнинг энг қуйи поғонаси – бу фаолиятнинг йўқлиги эмас, - деб тушунтирди Флоринда. – Бу айнан зич, ҳамма нарсани ўзига тортиболувчи фаолият бўлиб, унда одам аҳмоқ қилиб қўядиган ва заҳарлайдиган, мияга ўрнашиб қоладиган кўримсизликни енгишга ҳаракат қилади. Ҳеч нарса қилмаслик ақлни киритади, худди сенда ёки ҳаётидаги уят, қўрқув, мажбурият, диний ва оилавий концепциялар ва бошқа заҳарлар билан асосланган механик фаолият томонидан кўрсатилаётган зўравонликдан умуман охуевший бўлиб қолган одамда мана шундай тушкунлик мавжуд бўлган вазиятларда қизиқтиришни уйғотади.

-                      Саёҳат қилишчи..., - деб тўнғиллади Джейн. – Ҳа бу қизиқарли!

-                      Унда бизнинг спелеологларга қўшил ва олдинга қараб, аниқроғи пастга қараб олға!

-                      Ҳа, ҳоҳлайман, ҳоҳлашим аниқ! Пастга ўрмалайман!

Очиқ ғорнинг тадқиқоти билан ўнтача одам шуғулланар эди. Албатта, ҳар ким бир неча марта яқин атрофдаги ўтиш жойлари ва залларни ўрганиб чиқишга улгарган эди, лекин жиддий тарзда фақат ана шу бир неча одам  биринчи бўлиб ўтган  - булар асосан қизиқишлари доирасига альпинизм ва геология кирган одамлар эди, шунинг учун Айрин, Суджан, Лобсанг ҳам шу ерда эдилар. Улардан ташқари таассуротлардан ҳайратга келган бир талай типратиканлар доимий равишда у ёқдан-бу ёққа елиб-югуришарди. Уларнинг ташаббуси бир оз Эд томонидан ўртача ҳолга келтирилган эди. У типратиканларни катта залга тўплаб уларга спелеологиянинг хавф-хатарлари акс эттирилган филм намойиш қилди. Типратиканларга ўзларининг ҳаётларини қай даражада хавф остига қўйишни белгилаш учун етарли даражада катта эканликларини эслатиб ва у намойиш этган фильм ва унинг гаплари ҳам керакли таъсир кўрсатганига ишонч ҳосил қилгач у ўзининг ишини охирига етган деб ҳисоблади ва типратиканларга тўла эркинлик берилди.

Фосса ва Томас ҳам ғорда кўп вақтларини ўтказардилар, Флоринда эса бу ерда бир-икки марта бўлган эди ва шу билан унинг ғорга бўлган қизиқиши қондирилган эди ёки вақтинча тўхтатиб қўйилганди. Джейн учун биринчи экскурсияни Лобсанг ўз бўйнига олди ва йўл-йўлакай Джейнни уни ҳаттоки ғалати бўлган ҳаракатсизлик ҳолати фонида ғорлар тўғрисидаги маълумотлар билан кўмиб ташлади. Бу ғорлар Джейнни беихтиёр қизиқтириб қўйганди. Умуман олганда буни “юмшоқ ҳолатда бўшатиш” билан боғлаш мумкин эди, чунки Лобсангни ҳикояларини мутлақо малоллик келтирмасди ва билим олишнинг оддий йўли ҳисобланарди.

-                      Бу ғор карстлардаги ғор дейилади, - деб бошлади у. Улар асосий ғор ҳудудига олиб чиқадиган тор ва бўйига қирқ метрларга чўзилган ва кенгайиб кетадиган ўтиш жойидан юриб борардилар. – Бу шундай ғорларки, улар турли тоғ жинсларининг сув билан ювилиши натижасида пайдо бўлади, шунинг учун улар ўз-ўзидан фақат ана шу эрувчан жинслар бўлган жойлардагина бўлади.              

-                      Оҳактошми? Лекин бу ғор мустаҳкам-ку, бу ерда оҳактош нима қилсин?

-                      Фақатгина у эмас, - деб эътироз билдирди Лобсанг. – Доломит, бўр, гипс, туз – булар ҳам осон эрувчан жинслар ҳисобланади.

-                      Лекин улар бу ерда ҳам бўлмасликлари керак – ғорнинг ичида-я!

-                      Улар йўқ, лекин мармар бор.

-                      Мармар? – ҳайрон қолди Джейн.

-                      Нимаси сени ҳайрон қолдиряпти? Бу ерда – непал тоғларида мармарнинг миқдори чексиз.

-                      Йўқ, буни-ку мен биламан, лекин мармар эриши мумкинми? Ахир у жуда қаттиқку!

-                      У қаттиқ, лекин эриши мумкин, бу вақт масаласи, ахир мармар – бу кальцит, CaCO3 дегани. У доломитлардан ташкил топган ва...

-                      Бўлиши мумкин эмас! – Джейн қотиб қолди ва ўзининг орқаси билан ўтиш жойини ёпиб қўйди, шу сабабдан Лобсанг унга боши билан урилиб кетди. – Доломитнинг катта кристали бизда ғаров ўрмонидаги уйчалар орасидаги майдончада туради, ахир бу кварц сингари шаффоф бўлган катта кристаллар-ку, ахир улардан мармар ҳосил бўлиши мумкинми??

-                      Бўлиши мумкин, мумкин.

Лобсанг боши билан унинг орқасига туртди ва ҳаракатланиш давом этди. – Бу жараён “қайтадан кристалланиш” дейилади.

- Нима учун ўтиш жойини кенгайтирмайсизлар? – қизиқиб қолди Джейн, тор аркадан ўтиш учун энгашаётиб.

- Билмадим, бундан бошқа ишлар ҳам бор, ғорни тезроқ тадқиқот қилгимиз келади. Ҳозирча мана ҳаво ўтадиган қувур ўтказаяпмиз, - Лобсанг полда ўрмалаб кетаётган семиз шлангани тепиб юборди, - вентиляция қилаяпмиз, бўлмаса у ерда нафас олиб бўлмайди...

Мана, карстли ғорлар дунёда кўп, бундан ташқари лавали ғорлар ҳам бор – бу шундай ғорларки, лаванинг ташқи қобиғи қотиб қолади, ичкарисида эса қувурдагига ўхшаб эриб турган магма оқишини давом эттираверади ва у оқиб чиққанидан кейин ғор пайдо бўлади.Яна тектоник ғорлар ҳам бор...

- Гипс демка у ҳам минерал ҳисобланади? – деб гапини бўлди Джейн. – Мен бу тўғрисида сира ўйлаб кўрмаган эканман, менинг назаримда гипс – бу саноат йўли билан тиббиёт учун қилинадиган нарса деб ўйлардим.

- Гипс – у ҳам кальций ҳисобланади, фақат фосфат кўринишида бўладигани, яъни CaSO4 ва яна гипс структурасига сув киради ва гипсни бир юз эллик даражагача қиздирса бу сув чиқиб кета бошлайди ва гипс кукунга айланади. Айтмоқчи гипс ҳам кристалл кўринишида мавжуд бўлиши мумкин.

- Гипс кристаллари! – кулиб юборди Джейн ва шу лаҳза унинг “ўрмалашлари” якунига етди – тоннел катта зал билан туташарди ва унинг кулгиси лабида қотиб қолди.

- Ў-ҳў..., - дея олди у фақат ва тоннелдан чиқиш учун Лобсангга яна уни орқасига туртишга тўғри келди.

Бундан ортиқ гапирадиган нарса ҳақиқатдан ҳам йўқ эди – бошни тепага кўтариб қарашдан бошқа илож йўқ эди. Залнинг баландлиги ўн метрча ва диаметри ўттиз метрга яқин эди. Унинг марказида бир уюм бақувват тошлар тўпланган эди. Бутун зал нурга тўлган эди – кучли даражада эмас, лекин унинг сирти ҳаво рангли оловдай жилваланиб турарди.

-                      Аквамаринлар, - деб тушунтирди Лобсанг. – Жуда тозасидан.

Яқинроқ бўлган деворга яқинлашиб, Джейн улкан кристаллни қўли билан ушлаб кўрди, унинг диаметри беш сантиметр ва узунлиги йигирма сантиметр эди. Унин атрофида ҳар ёқда майдороқ аквамаринлар сочилиб ётарди, ундан ҳам нарида эса – яна битта шундай катта аквамарин бор эди, ҳаммаси – майин ҳаво рангнинг турли жилвалари рангида эди, умуман оппоқлари ҳам бор эди, тўқ ҳаво ранглари ҳам бор эди.

-                      Ақл бовар қилмайдиган сталактитлар..., - деб тўнғиллади Джейн бошини юқорига кўтарди.

Баъзи бир сталактитлар ғорнинг тубигача етишарди ва уларга қараб ўсиб кетаётган сталагмитлар билан тўқнашиб кетишарди.

-                      Сталагнатлар, - уларнинг йўналишида бошини силкитиб деди Лобсанг.

-                      Сталагнатлар?

Джейн олдин бунақа сўзни эшитмаган эди.

-                      Сталагмитлар билан қўшилиб кетган сталактитларга шундай дейилади.

-                      ... бу қандай рўй бериши мумкин? Ғор у ёғига қаерга олиб боради? Бу ерда бирорта кўршапалак борми? – Джейн қайси савол уни кўпроқ қизиқтиришини билмасди ва уларни кетма-кет бериб ташаверди.

-                      Ана шу тирқишга дуч келиб қолганимиз омадимиз бўлди, - деб гапирарди Лобсанг юмалоқ катта тошларнинг марказий гуруҳи орасидан ёриб ўтиб. Оптимал маршрут нурни қайтарувчи белгилар билан кўрсатилган эди. – Бу ерда баъзида ер қимирлайди, одатда майдалари, лекин афтидан бир неча минг йил аввал роса катта кус билан силкитганга ана шу тирқиш пайдо бўлган. Биз унга дуч келдик ва у бизни шу ерга етаклаб келди. Афтидан ана шу ер қимирлаш билан сувнинг ҳам йўли бекилди ва у бу ердан йўқолди. У ерда пастроқда ва узоқроқда сув яна пайдо бўлади, лекин бу ғор энди қуруқ бўлиб қолган. Бу тирқиш горизонтал йўналишда қирқ метрга чўзилган эди ва биз шу даражада узоққа силжиймиз деб режалаштирмаган эдик.Албатта, бир неча йилдан кейин биз барибир унга дуч келардик, лекин балки дуч келмасдик ҳам...

Ариқдан ўтиб олиб Лобсанг узоқ девордаги қора доғга ишора қилди..

-                      У ерда давоми.

Бу жойга яқинлашиб Джейн пастга қараб қирқ беш градус қиялик билан бир метр баландликдаги япалоқ тирқиш чўзилиб кетганини кўрди. Пастга тушиш қийин эмасди.

-                      Ғорни кучли ёритмаганинглар жуда яхши бўлибди! Бундай кўриниши роса клёво экан – фақатгина нур қайтарадиган белгилар ва жуда енгил қўшима чироқлар ёниб турибди, фонарик синиб қолиши мумкинлигидан хавотир олмаса бўларди.

-                      Ҳа ундан қандайдир “туристик объект” қилишни ҳоҳламадик – унинг қўл тегизилмаган кўринишидан баҳраманд бўлиш имкониятини қолдириш лозим деб  топдик.

Узоқ давом этадиган пастга тушишнинг ўн дақиқаси ўтгач улар яна очиқ жойга чиқишди – бу сафарги жой уч-тўрт метр баландликдаги ва горизонтал йўналишда қаергадир олдинга чўзилиб кетадиган тоннел эди.

-                      Олдин бу ерда ер ости дарёсининг ўзани ўтган , - деди лобсанг, оёғи билан қумни тепиб. –Энди анчадан бери дарё йўқ, лекин биз бу галереяни “Нил” деб атаймиз.

Бу жой ҳақиқатдан ажойиб эди. Майинлик билан бурилиб тоннел ўнг томонга қараб кетарди. Унинг туби тўлалигича майда пляжда учрайдиган қум билан тўлдирилган эди, девор билан шифи эса мияни эслатувчи ғалати кўринишдаги халқоблар билан қопланган эди.

-                      Олдинга яна бир километрга яқин юриш керак, кетдик.

-                      Километр!..., - Джейн эсанкираб қолди. – Мен ғор бунчалик узун бўлади деб тасаввур қилмагандим!

-                      Узун? – кулиб юборди Лобсанг. – Биринчидан биз ҳали у қандайлигини билмаймиз,чунки биз эндигина уни ўргана бошладик, узунлик масаласига келсак... масалан АҚШ даги Мамонт тоғидаги барча маълум галереяларнинг умумий узунлиги олти юз километрга етади. Олти юз, буни кўз олдингга келтира-а?! Бу ғор ҳам қанчалик тармоқланган ва узун бўлиб чиқишини биз ҳали билмаймиз. Мана масалан бу ерга биз ҳали жиддий мақсадда қадам босмагандик, - Лобсанг девордаги ёриққа ишора қилди. – Карстли қудуқ.

Улар ёриқ олдига келишди ва Лобсанг у ерни фонарик билан ёритди.

-                      Чуқурлиги тахминан эллик метр.

-                      Тушамизми?! - таклиф қилди Джейн.

-                      Фойдаси йўқ. Пастда катта бўлмаган горизонтал шурф бор, унинг орқасида эса – сув бор, ер ости кўлига кирадиган жой бўлиши эҳтимоли бор. Биз ҳозирча аниқлаб ўтирмадик, чунки акваланг билан сув остига тушиш учун олдин бу ерга асбоб-ускуналарни етказиш керак. Биз пастда сувга тушадиган жойни жиҳозлаш учун жой қура бошладик, лекин бунинг ҳаммаси кейин бўлади, ҳозир эса енгил йўл билан етиб олса бўладиган жойлар қизиқтиради.

-                      Мен эса акваланг билан сув остига тушишни жуда ҳоҳлардим! Сув остига тушишлар қачон бошланади?

-                      Эҳтимол икки ҳафтадан кейин, лекин ундан вақтли эмас. Сувни тўсатдан ифлослантириб қўймаслик учун зарур шароитлар яратиш керак., шунинг учун бу ерда шошилишнинг кераги йўқ.

Километр жуда узун бўлиб чиқди. Тепада масофа атрофдаги ўзгарувчан манзара ҳисобига билинмайди, бу ерда эса ҳамма ёқ бир хил кўринишда, овлоқ жой оёқлар ҳам аста-секин қумга ботиб қоларди, яна шундай теварак атрофдаги дунёдан абсолют даражада ажралиб қолганлик ҳиссиёти бор эди ва вақти вақти билан ғира-шира тўлқинлар билан туманли қўрқувлар хуруж қиларди,гарчи қўрқадиган  нарсанинг ўзи йўқ бўлса ҳам, лекин қўрқувлар ҳар қандай ақл-идрокли асосга қарамай пайдо бўлаверарди ва Джейн ажабланиш билан уларни бартараф этиш учун сезиларли куч талаб этилишини аниқлади.

Тоннел яна битта – биринчисига нисбатан кичикроқ ҳажмдаги,лекин гўзалликда ундан қолишмайдиган зал билан тугарди – унинг шифи ва деворлари энди қизир ранг билан товланарди.

-                      Бу нима?

-                      Турмалинлар. Пушти турмалинлар – жуда кам учрайди, ва жуда катта бўлади,мен бунақаларини ҳеч қачон кўрмаганман,ҳаттоки музейларда, - тушунтирди Лобсанг.

Турмалинлар зал сиртини аквамаринлар каби мўл-кўл қоплаган эдилар. Пуштиранг турмалинларнинг улкан ўсимтаси шундоққина залга кираверишда дикайиб турарди. Унинг кристаллари энига йигирма сантиметрча келарди ва турли бурчаклар остида кесишиб кетарди. Фонарик ёруғи остида бу манзара шунчалик фантастик ифода касб этардики, фақатгина оғизни очиб анқайиб туриш ва сенинг аъзойи баданинг бўйлаб ҳам бу нарса худди ана шу оловнинг таъсири каби ёйилиб кетаётганини сезиш қоларди холос.

-                      Мана шу ердан бошлаб энди у ёғи унчалик оддий эмас. – Лобсанг атрофини ёритди ва Джейн бу залдан турли поғоналарда ўпирилган жойлар қорайиб турганлигини кўрди.

-                      Бу залдан бутун бошли саккизта ўтиш жойи кетган. Баъзилари горизонтал йўналишда кетган, баъзилари – пастга қараб қиялаб кетган ва биттаси тепага қараб кетган. Ундан ёғига тармоқланишлар давом этади, шунинг учун бу ер – ғордаги сўнгги хавфсиз жой. Биз ҳозирча озми-кўпми бир нечта маршрутларни текшириб чиқдик, у ерда белгилар қўйдик ва картага туширдик. Карта мана бу ерда.

Лобсанг уни катта тош олдига етаклади. Унинг ўпирилган жойида ноутбук бор эди. Ноутбукнинг ёнида картанинг бир нечта қоғозли нусхаси, эҳтиёт олиб қўйилган фонариклар, аптечка бор эди.

-                      Биз картага янги участкаларни туширганимиз сайин биз эски қоғоз карталарни янгисига алмаштиряпмиз.

-                      У ерда адашиб қолиш мумкинми?

-                      Жуда осонлик билан. Мана масалан анови тоннелни олайлик, - Лобсанг қорайиб турган ва “3” рақами ёниб турган ўпирилган жойга ишора қилди, - мен ироса жинни қилган. Кетдик ўша ерга, лекин олдин кўрсаткичларни ўчирамиз.

Лобсанг ноутбук олдига келиб, ундаги клавишаларни чиқиллатди ва ўтиш жойига олиб борадиган нурли йўлакча ўчди.

-                      Агар у ерда кимдир бўлса-чи?

-                      Ҳозир ҳеч ким йўқ. Агар кимдир муайян маршрут бўйича келаётган бўлса, у бу тўғрисида компьютерга хабар беради ва у ердан ташқаридаги асосий пультга юборилади.

-                      Сен ҳам ҳозир ана шундай хабар жўнатдингми?

-                      Албатта.

Ўтиш жойи олдингидан кўра мураккаброқ бўлиб чиқди. Олдин тошлар оарсидан сидирилиб тепага ўрмалаб чиқишга, кейин эса уч метрли ўпқонни айланиб ўтишга, кейин иккита уч метрли ҳарсанглар орасидан суқилиб ўтишга, кейин текис бўлмаган сирт бўйича пастга беш метрларча тушишга, кейин яна тошлар уюмини айланиб ўтишга ва қоянинг ён қирраси бўйлаб тепага ўрмалашга тўғри келди ва шундан кейингина атрофдаги деворлар худди кенгайиб кетгандай бўлди ва Джейн ўзини катта бўлмаган тепалик устида кўрди. Ундан бу ёғига йўл уюлиб ётган тошлар остидаги қоронғиликка қараб кетганди.Уларга ҳамма уюмларни айланиб ўтиб ва тор ёриқлардан сиқилиб ўтиб, ана шу мураккаб зонани айланиб ўтиш ва текис майдончага чиқиш учун яна беш дақиқа керак бўлди.

Джейн нафасини ростлаб олганидан кейин Лобсанг унга орқага қайтишни таклиф этди.

-                      Нимага бунчалик эрта?? Кетдик яна олдинга қараб!

-                      Яхши, биз яна олдинга юрамиз - деб туриб олди у, - лекин аввал орқага қайтамиз, мен у ерда би рнарсамни унутибман.

-                      Хўп майли, ўрмаласак ўрмалабмиз-да!

Джейн орқасига ўгирилди ва пастга қараб тушиб кетди. Яна тошлар орасидаги тор жарликка тушишга, яна тирқишларга... суқилиб киришга тўғри келди ва бир дақиқадан кейин Джейн улар бу ерда бўлмаганликларини тушунди. Бу жуда кутилмаган ва ғалати ҳол эди. Лобсангнинг борлиги тинчлантирарди ва нима бўлганда ҳам у мутлақо равшан саросима хуружини сезаётган эди. У фонарик билан олдиндаги йўлни ёритиб турарди ва нима бўлганини ҳеч тушуна олмасди.

 

-                      Ваҳима босаяптими? – қизиқиб сўради Лобсанг.

-                      Ҳа, - деб тан олди у. – Ўлгудай нохуш туйғу, лекин ҳеч нарса қила олмаяпман – мен уни бартараф қилишга ҳаракат қилаяпман, лекин натижада фақатгига ушлаб турибман холос, гўёки бу қўрқув менинг устимдан катта тўлқиннинг ўркачига ўхшаб осилиб тургандай – уни бир оз қўйиб юборсанг, у шу заҳоти ёпирилиб эзиб кетади.

-                      Ваҳима – энг ёмони, - тан олди Лобсанг. – Ҳали қилиш мумкин бўлган нарсани бемалол қилиш ўрнига одам ғор ичида ўзини у ёқ-бу ёққа ура бошлайди ва охир оқибат умуман йўлни йўқотиб қўяди. Ҳаммаси жуда осон. Сен орқага кетаяпман деб ўйлайсан, аслида эса олдинга кетаётган бўласан.

-                      Олдинга??? Бўлиши мумкин эмас, мен ахир орқага қайрилдим-ку!

-                      Қайрилдинг, албатта, лекин сен олдинга қайрилдинг, орқага эмас.Биз бу лабиринт бўйича ўрмалаб юрганимизда, у доим бизни бир оз ўнгга олиб кетарди, буни сезиш жуда қийин – бу ерда умуман ўзининг турган жойини аниқлаш жуда қийин, кўз билан бирор нарсани илинтириб бўлмайди, ахир бу ерда на горизонт бор, на қуёш нури бор – ҳеч нарса йўқ. Фақат бир хил тошлар,деворлар, ўпирилган жойлар ва ўтиш жойлари.

-                      Демак компас керак экан.

-                      Ҳа, компасдан фойдаланиш мумкин, лекин унга ҳам ишониб бўлмайди – баъзи бир жинслар уни мутлақо изидан чиқариб юборади ва натижаси ёмон бўлиши мумкин.

-                      Унда нима қилиш керак?

-                      Эҳтиёткор бўлиш керак. Биринчи бўлиб ўтишларни арқон ва компас билан ,яхшиси теодолит ва гироскоп билан амалга ошириш керак. Шунда қайилиш ва қияликларни градусларда ўлчаса бўлади. Белгилар қўйиш керак. Мен ҳам сенга ўхшаб ана шу қармоққа тушганман. Ҳамма тушади. Биз бу жойни энг қизиққон ташаббускорларни ҳовуридан тушириш учун ишлатамиз, - кулиб юборди Лобсанг- Мен бу ерга биринчи бўлиб кирдим ва олдиндан лаззатланиб яна ичкарироқ кириб боравердим-кириб боравердим ва натижада турмалин залидан чиқиш жойига етиб келганимни билиб қолдим. Менинг омадим келди, чунки мен кўпроқ эҳтиёткорлик ишлатиб, сенга ўхшаб “қайтиб келиш”ни қарор қилганимда олдинга кетиб қолардим. Шунинг учун ана шу жойда бизнинг ғорни забт этишимизнинг “хаёлий даври” якунланади ва биз бу ерда ҳаёт билан видолашиш мумкинлигини тушундик.Биз тадқиқотларни тугатдик ва хавфсизлик тизимини ишлаб чиқдик. Шу жумладан навигацияни тизимини авария ҳолатида ёқишни ҳам, мабодо кимдир адашиб уни сен кетаётган ўтиш жойида ўчириб кетган бўлса.

Лобсанг яна бир неча метр олдинга юрди ва фонарик билан деворни ёритди – у ерда тушган ёруғликни қайтариб компьютер значоги ёниб турарди. Навигацион значокларни ёқиб у қўлини силтади.

-                      Кетдик бу ердан, олдинда органли зал бор!

Органли зал ўн беш метр чамаси баландликдаги,  гумбазли катта бўлмаган зал бўлиб, ундан ҳар томонга жуда ғалати тузилмалар – худди япалоққа ўхшаган эгри-букри вертикал ёриқлар тарқалиб кетган эди.

- Бу ёриқларнинг кўпчилиги боши берк кўчадан иборат, лекин бутун бошли ўн иккитаси янги галереяларни бошлаб беради. Уларнинг баъзиларини биз бир неча километр чуқурликкача тадқиқот қилдик,  ҳамма ерда – янги тармоқланишлар, янги қаватлар ва қават остилар. Бир нечта қудуқ бор ва уларга дарёлар қуйилади, жуда тор ўтиш жойлари бор бўлиб, биз уларга суқилиб киришга ҳали уриниб кўрмадик, кенг тоннеллар ва янги заллар бор.

- Тошлар билан қопланган заллар яна борми?

- Ҳа, унақалардан кўп. Бу ғор ягона десак ҳам бўлади, мен бундайлари тўғрисида ўқимаганман. Балки бунга сабаб сейсмик фаоллик туфайли у ўн минглаб йил аввал ёпилиб қолган, шу сабабдан бу ерга ҳеч қачон одам қадам босмаган ва улар ғорни талаб, уни бузишга улгурмаганлар, балки сабаблардан яна биттаси – унинг атрофидаги тоғларнинг ҳеч қаерда учрамайдиган минерал таркиби, ахир Ҳимолой тоғлари турли хил минералларга бой ҳисобланади. Бу ерда малахитли – азуритли ғор бор, бу ерда иккала минерал турли хил ақлга сиғмайдиган шакл ва бирикмаларда бир-бирига айланиб тураверади. Тоннел бор бўлиб, биз унда баҳайбат гигант ҳарсангларни – бир метр диамердаги ёқутни топиб олдик.

- Бир метр диаметрли ёқут!! Яъни бу шундай улкан кристаллар!

- Йўқ, - жилмайди Лобсанг. – Ишлов берилмаган, ёввойи ёқут шунчаки тўқ қизил ранг

тошга ўхшайди, бу тош кўринишидан кўримсизгина эди , битта қарашда ёқут дейиш қийин. Ғорнинг шарқий қисмида яна битта узун япалоқ тирқиш бор, у ерда девор ўрнини непал сапфирлари – кианитларнинг улкан кристаллари ўтайди. Улар етарли даражада мўрт бўлади, шу сабабдан биз кристалларга шикаст етказмаслик учун ана шу тирқиш орқали махсус сўқмоқ ўтказаяпмиз. Бу ерда шунча нарса кўпки...

-                      Худди фанларга ўхшаркан. Бутун умр тадқиқот қилиб охирига етиб бўлмас экан.

-                      Мен ўйлайманки бу эҳтимолдан холи эмас, - рози бўлди Лобсанг. – ана шу ғорнинг картасини биз юз йилдан кейин тугата олмаслигимиз ҳам эҳтимолдан холи эмас.Биринчидан ғор жуда катта ва ғайритабиий, иккинчидан ахир у билан бизнинг қизиқишларимиз поёнига етмайди-ку... албатта бу клёво – бир-икки кунни яна битта сўқмоқ ўтказишга, яна битта йўл қисмини картага туширишга, лаборатория учун яна бир нечта намуналар тўплашга сарф қилиш мумкин, лекин одамнинг фақатгина шу билан шуғуллангиси келмайди.

-                      Ҳа, - деб тасдиклади Джейн ва унинг “истаклар аъзойи бадани” қимирлаб қолди ва ўзининг панжалари билан ёқимли равишда керишиб қўйди, у билан ҳамма нарса жойидалигига, бирор бир катастрофик ҳодиса рўй бермаганлигига ва рўй бермаслигига , бу истаклар тушкунлиги – вақтинчалиги, бу унинг ҳаётидаги бир лавҳаси эканлигига осойиштагина ва ёқимли ишонч пайдо бўлди. Вертикал тирқишларнинг қирраларини ташкил этувчи силлиқ халқобларни пайпаслар экан Джейн Лобсангга интенсив истакларнинг кутилмаганда ғойиб бўлганлиги тўғрисидаги воқеани қисқача айтиб берди.

-                      Умуман олганда мен тушкунлик ёки орқага қайтиш деган вазиятларга эътибор бермайман, - деб изоҳ берди Лобсанг. – Тушкунлик ёки орқага қайтиш – бу асабийлашиш ва зерикиш хуружлари пайдо бўлганда намоён бўладиган нарсалар ҳисобланади, сен эса гапириб берганингга қараганда бундай нарсаларни бошингдан кечирмаяпсан. Шунчаки сенинг истакларинг вақтинча тўхтаб қолишган ва сен ўзига хос сукунатда қолиб кетгансан. Ана шу сукунатда қолиб кетиш қўрқуви бўлмаганда сен умуман ана шундай ҳолатдан роҳатланишинг ҳам мумкин эди.

-                      Ҳа, тажовузкорлик ва зерикиш хуружлари кузатилмади, - рози бўлди Джейн. – лекин роҳатланиг... айтиш қийин, балки ҳақиқатдан ҳам мен ана шундай ҳолатдан роҳатланган бўлармидим, менга ҳозир бир нарса дейиш қийин.

-                      Бодхи бир сафар менга Резерфоорд тўғрисида битта воқеани айтиб берганди. Резерфорд ўзининг аспирантига савол берибди. “Сиз эрталаб нима қиласиз?” “Ишлайман” . ”Кечаси нима қиласиз” “Ишлайман” дебди. Афтидан у ўзининг тиришқоқолиги учун мақтов эшитади деб ўйлаган аспирантга ҳайрон қолиб:”Агар сен доим ишласанг, у ҳолда қачон сен ўйлайсан” дебди.

Джейн кулиб юборди.

-                      Сен айтмоқчисанки, бундай истакларнинг тўхтаб қолиш даври ўйланиб қолишга ўхшайди, тўғрими? Бундай пайтда одам тўхтаб туради ва қайтадан баҳо беради, қайтадан кўриб чиқади ёки шунчаки янги қараш, янги ғояларнинг келишини шунчалик кутиб ўтирадими?

-                      Ҳа.

-                      Сенга Бодх билан бирга бўлиш ёқадими?

Лобсанг унга қаради ва кулиб юборди.

-                      Асл моҳияти ўзининг қизиқувчанлигини қолдириш бўлган маккор саволми?

-                      Ҳа, - тиржайди Джейн. – Ахир бундай қизиқувчанлик бирор жиҳати билан номақбулми?

-                      Йўқ, ҳеч жиҳати билан номақбул эмас. Ҳа, менга у билан қизиқарли бўлади. Жуда ҳам. Кейинги лаҳза нима бўлишини ҳеч қачон билмайсан.У жуда қизиқ ғояни ўртага ташлаши мумкин – ҳоҳ фанга тегишли бўлсин, ҳоҳ амалиётга тегишли бўлсин, сен ўйлаётган, лекин ошкора гапирмаган мавзуга алоқадор бўлган бирор маслаҳат бериши мумкин. Сенинг биринчи қарашда айбсиз бўлиб туюлган ҳатти-ҳаракатингда носамимийлик ёки аҳмоқлик топиши мумкин, фақатгина топиб гина қолмай бу носамимйоик ёки аҳмоқлик ҳақиқатдан борлигини шак-шубҳасиз исботлаб бериши мумкин. Унинг мантиқий фикрлаш қобилияти самимийлик, кузатувчанлик ва идрок ларни тадқиқот қилишдаги улкан тажрибаси билан биргаликда мутлақо ҳайратда қолдирадиган самара беради ва у сени худди бошдан-оёқ кўриб тургандай бўлади.

-                      У Базада қанчалик тез бўлиб туради? Нимага мен у билан мулоқот қила олмайман? У мен учун эртаклар ва ривоятлардаги аллақандай қағрамон бўлганича қолиб кетаяпти. Албатта, сен у билан учрашиб, гаплашиб туришингга ишонаман, Фосса ва Флоринда ҳам ва бошқа катталар ҳам у билан учрашиб,гаплашиб туришларига ҳамда ўндан ўрганишларига ишонаман, нима бўлганда ҳам унинг принципила жиҳатдан тутқич бермаслиги унинг йўқлигини билдирувчи қандайдир ғалати туйғу уйғотади...

-                      Билмадим, - елкасини қисди Лобсанг. – Ким билан ва қанчалик тез учрашишни унинг ўзи ҳал қилади ва нимага асосланиб бундай қилиши менга қоронғу. Сен ҳозир учинчи синфдасан-ку?

-                      Ҳа.

-                      У ҳолда нимага ташвишланаяпсан. Демка сен у билан ҳойнаҳой учрашасан. Сен ахир тушунасан-ку, Флоринда, Томас ва Фоссада ўргана оладиган шқувчилар кўп эмас, демак Бодха ҳойнаҳой сизларни кузатаяпти, яъни ишларингиз билан қизиқяпти, сизларнинг ҳисоботларингизни ўқиб турган бўлса ҳам ажаб эмас.

-                      Жин урсин.Мен бу тўғрисида ўйлаб кўрмабман. Биз – учинчи синфда ўқиётганлар -ҳақиқатан ҳам озчиликмиз ва шунинг учун унда ҳеч бўлмаса баъзида қизиқиш уйғотишимиз керак... гарчи бошқа томондан қараганда мен бошқа базаларда худди шундай “курсант”ларнинг қанча борлигини билмайман-ку... Майли, буларнинг ҳаммаси беҳуда гаплар, лекин баъзида типратиканларга ҳавасим келади, улар мен билишимча Бодха билан ҳоҳлаган пайтларида мулоқот қилишлари мумкин.

-                      Хавас? – қайта сўради лобсанг.

-                      Ҳа, гарчи бу сўз тўғри келмайди, чунки мен уларга “мана улар билан у мулоқот қилади, мен билан эса йўқ, бу нотўғри” деган маънода ҳавас қилмайман... бу қандайдир бошқача ҳавас.

-                      Бошқача ҳавас бўлмайди. – қатъийлик билан деди Лобсанг. – Ҳавас – муайян атама, ва у негатив ҳис-туйғуларнинг муайян тўпламини билдиради, бироқ бу тўпламлар тажовузкор кўринишда бўлади ва агар сенинг ҳавасинг “бошқа” бўлса, уни бошқача номла, бўлмаса яқинда сен нафратланишингни , лекин бу нафрат “бошқа”чалиги тўғрисида гапирадиган бўласан... Ўзингни идрок ларингга тенг кучли бўлган белги топ ёки тегишли атама бўлмаса уларни шунчаки санаб ўт. Атамаларни чалкаштиришни Бодха қатъиян ман қилади ва бу менга ёқади, мен ҳам ана шундай қилишга ҳаракат қиламан.

-                      Розиман. Бу ҳавас эмас. Мен Бодха типратиканлар учун доим эришса бўладиган одамлигини ўйлаганимда мен айнан нимани бошдан кечираётганимни фарқига бормоқчи эмасман. Лекин мен бу мавзуни эсдан чиқармайман. Кейинчалик, истаклар фаолроқ бўлганида яна шу мавзуга қайтаман.

Эртаси куни Джейн соат бешда уйғониб, биринчи навбатда пастга қараб,ғор томон  югуриб кетди. У биринчи бўлиб етиб келишни истаганмиди, буни айтиш қийин, лекин нима бўлганда ҳам у ғорнинг кириш қисмида қандайдир фаолят бўлаётганлигини кўрганида ҳайрон қолмади – бир нечта типратиканлар у ёқдан-бу ёққа елиб-югуришарди ва афтидан дайвинг учун мўлжалланган қандайдир ускуналарни ташишарди.

Лобсанг ўтиш жойини кенгайтириш ишларига бошчилик қиларди ва бунда Айрин етказиб турган бир нечта тошларни кўздан кечирарди. Суджан Берта билан алланималарни муҳокама қиларди ва ўз-ўзидан Энди ҳам шу ерда эди. Унинг устида қишлоқ ҳудудининг кенгайтирилиши ва ривожланиши учун асосий масъулият юкланган эди.

Бу ерда кўрган одамлар орасида иккита янгиси ҳам бор эди – етарлича баланд бўйли йигит ва кўзлари беихтиёр ўзига жалб қиладиган қиз бор эди. Улар ёнма-ён туришарди ва атрофда бўлаётган воқеаларга қараб, аралашишмасди ва унда иштирок этишмасди.

-                      Бу болалар ким, - уларга ишора қилиб сўради Джейн қўша баллонларни етаклаб кетаётган Магнуснинг қўлидан ушлаб олиб.

-                      Тай ва Майя, мени тинч қўй, бўлмаса оёғимга тушириб юбораман!

Пишиллаб, у юкини ғор ичкарисига олиб кириб кетди.

Джейн уларнинг ёнига келиб ўтирмади ва кейинроқ улар билан танишишга улгураман деган хулосага келди. Ҳозир эса у мана бундай жонланишга нима сабаб бўлганлигини билмоқчи эди.

-                      Қандай жонланиш? – ҳайрон қолди Кунга. У Джейннинг кейинги “ўлжа”сига айланди. – Бу ерда ҳар эрталаб шундай бўлади. Биз эса ҳозир қуқуққа тушамиз!

-                      Қайси қудуққа, ановинисигами...

-                      Нилнинг бошида турганига.

-                      Аҳа, демак аквалангларни ҳам ўша ерга олиб кетишаяптими?

-                      Ҳа сен ҳам тушасанми?

-                      Ойдек равшанку, албатта тушаман! Ким сув тагига тушади?

-                      Биринчи бўлиб Седрик ва йолка.Яна Малайдаги қишлоқдан Чок билан Джеффри келишган, улар ҳам биринчи гуруҳда бўлишади.

Йолкани Джейн бир неча бор кўрган эди – у Базага келиб кетган эди, лекин узоқ қолмаганди. Уларга бир-бири билан гаплашиш насиб этмади, гарчи ташқаридан қараганда Йолка Джейнга ёқимли бўлиб кўринарди – унда ўзига хос ғайрат-шижоат бор эди ва бу ғайрат-шижоат унинг аъзойи баданидан туртиб чиқиб турарди. Йолканинг назари бир пайтнинг ўзида жиддий ва истеҳзоли эди, ҳар доим у бирор нарса билан машғул бўлиб туюларди – бу Базанинг қизиқишлардан шикоят қилмайдиган қолган аҳолиси фонида янада сезилиб турарди.

Қолганларни у билмасди, лекин Седрик тўғрисида ниҳоятда тажрибали чуқур сув остига шўнғийдиган дайвер ва Бодха ҳамда Чок билан траймиксда ҳам, ҳавода ҳам рекордлар қўйган одам сифатида эшитганди.

-                      Кейинчи?

-                      Кейин... улар нима топишига боғлиқ.

Шундай деб Кунга баланд бўйли ўт ичидаги сичқон каби от миндириб кетди – ўзининг панжачаларида баланд-баланд сакраб ва думи билан тумшуғини олдинга чўзиб.

Эндигина Джейн бугун ҳеч нима қилмаслик тажрибасини ўтказмоқчи бўлганини эслади! Унга кулгили эди. Мана сенга тажриба. У ғорга югуриб келиш ва унинг ичида ўрмалашни шунчалик ҳоҳлаганидан ҳаттоки у тўғрисида эсламади ҳам.

- Бирор қизиқ нарса чиқдими? – сўради у биринчи қарашда оддий бўлиб кўринадиган тошлар намуналарини кузатишда давом этаётган Лобсангдан.

- Ҳа!  - Гап геология тўғрисида кетганида Лобсангдан икки марта сўрашнинг ҳожати йўқ эди. Агар сен эшитиб туриб тушунишга тайёр турсанг у соатлаб бу тўғрисида гапириши мумкин эди. – Гранит!

- Гранит?  - кулиб юборди Джейн. – Мен пирит ёки малахитнинг қандайдир чиройли мордлари деб ўйлабман...

- Чиройли..., - пишиллаб гапирди Лобсанг. – геолог нуқтаи назаридан энг чиройлиси, бу гнейсдан иборат бўлган катта қоялардир.

- Улар йўл-йўл бўлади, мен биламан.

- Ҳа, йўл-йўл. Улар – Ердаги энг биринчи пайдо бўлган нарсалардан биридир ва энг тарқалан минераллардан биридир – бу ерда Ҳимолойда улар ҳамма ёқда учрайди.

- Джомсомдан Муктинатхга кетаверишдаводийнинг чеккасида ҳамма нарса улардан ясалган, жуда чиройли, бақувват мордлар.

- Улардан геологик платформаларнинг қадимий пойдеворлари ясалган, - давом эттирди Лобсанг. – Уларга уч миллард йил ва ундан кўп бўлган!! Фараз қилгин-а – сен қўлинг билан уч миллиард ёшга тўлган тошларни пайпаслашинг мумкин бўлса-я!

- Хўш, гранит сени нимаси билан қизиқтириб қўйди, ахир у ҳам оддий кенг тарқалган тош-ку.

- Лекин бу ерда савол тоза геологияга алоқадор. Айрин бутун бошли галереяни топди...

- М8 секторида, - аниқлаштирди Айрин. – “ухлаб ётган дракончик” олдида.

- Менга ҳозирча бу ҳеч нарсани тушунтирмади, - елкасини қисди Джейн, - мен ҳали умуман бу ғорни яхши билмайман...

- Қизиғи шундаки, гранит умуман бу ерда бўлмаслиги керак, - ўйланиб давом эттирди Лобсанг, гўё бир пайтнинг ўзида бу ерда бўлмаслиги керак бўлган гранитларнинг қандай қилиб бу ерда бўлиб қолганлигини тушунтирмоқчи бўлгандай. – Мен сени формулалар билан бошингни айлантирмайман, - Лобсанг кулиб қўйди ва қўлидаги тошни юқорига отди, - қўпол қилиб айтганда гранитлар 60% га дала шпатларидан, 30% га кварцлардан, қолгани эса темир-магнийли силикатлар, масалан биотитдан иборат. Агар гранитни ташкил этувчи жинсларнинг тоза кимёвий жиҳати тўғрисида гапирадиган бўлсак, у 70-80% га кремнеземдан SiO2, 15%га  Al2O3 дан ва тахминан 5% га CaO + Na2O + K2O дан иборат. Албатта бу фоизлар тахминий. Яна бир оз қисмини Fe2O3 + FeO + MgO ташкил этади.

- Яна сен формулалар билан бошимни айлантирмоқчи эмасдинг?? – кулиб юборди Джейн

- Хўш нима қилай, - елкасини қисди Лобсанг, - бу ерда иложи йўқ...

- Майли, Fe2O3 плюс FeO плюс... у ёғи нима эди – мен буни эслаб қоламан. Натижада нима?

- Қизиқ, нима учун гранитлар айнан шу ерда пайдо бўлган, ахир улар Кер қаъридан ташқарига чиқадиган силикатли эритмалар, яъни магманинг совуши ва қотиб қолиши натижасида пайдо бўлади-ку.

- Ў-ҳў, бизнинг тагимизда – ухлаб ётган вулқон борми!!! – Кутилмаганда ер тагидан пайдо бўлган Росомаха Джейнни бармоғидан туртди ва баланд овозда “ВулқонларЮтагимизда вулқонлар!! Ўзларингни қутқаринглар!!” деб бақириб ғорга қараб югурди.

- Ҳақиқатдан ҳам вулқон борми? – ҳайрон қолди Джейн.

- Йўқ, бу ерлда вулқонларнинг бўлиши мумкин эмас, - қўлини силтади Айрин.

- Йўқ, йўқ, - рози бўлди Лобсанг. – тагимизда вулқон йўқ, лекин бу вулқон бу ерда ҳеч қачон бўлмаганлигидан дарак бермайди. Балки юз минг йилаввал ёки ярим иллион йил аввал... ва агар бу ерда вулқон бўлган бўлса...

- У ҳолда биз магматик ғорни қидириб топамиз ва унинг қоқ марказига тушамиз! – Джейннинг ҳам позитив ҳис-туйғулардан сакрагиси келди.

- Хўш..., бу ерда бир нарса дейиш қийин, нимани топамиз,нимани топмаймиз. Лекин мана бу кўримсизгина тошча бизга ҳар ҳолда тагимизда ниҳоятда қизиқарли нарса борлигига умид уйғотади,гарчи у аллақачон сўнган ва ухлаб ётган бўлса ҳам. Агар биз радиоуглеродли усул ёрдамида ана шу гранитларнинг ёшини аниқласак биз бундан ҳам кўпроқ маълумотга эга бўламиз...

- Мен ҳозир бориб Эдга ёпишиб оламан! – сакраб тушди Айрин. – Биратўласи асбобни ишлатишни ўрганиб оламан. – Асосийси у иш билан бандлиги ва бошқа фигняларни баҳона қилмаса бўлди.

Лобсанг сакраб турган Айринга бир нималар демоқчи бўлди, лекин Джейн уни тўхтатиб қолди.

-                      Хўш, биз сен билан иккаламиз ҳам бу ишни қилишимиз мумкин, - деди у, - бу қийин эмас, сен ўзи тоғжинсининг ёшини аниқлаш борасида ишлатиладиган тамойилнинг ўзини тушунасанми?

-                      Тўппа-тўғри ахир сен бизда физиксан-ку! Тамойилини тушунаман, мен буни “XXVаср атом физикаси”да ўқиганман, бу қийин эмас – ядросида олтита протони ва олтита нейтрони бўлган углерод бор, у  углерод-12 дейилади, яна нейтронлар сони олтита эмас, саккизта бўлган изотоп бор, у углерод-14 дейилади ва углеров радиоактив ҳисобланади, яъни вақт ўтиши билан парчаланиб кетади, яъни бир неча минг йиллар давомида...

-                      ... беш минг етти юз, - деб қўшиб қўйди Джейн.

-                      ...ҳа, беш минг етти юз йил давомида бор нарсанинг тоза ярми парчаланиб кетади. Яна беш минг етти юз йил ичида қолган қисми парчаланади, шундай қилиб биз шунчаки бу жинсда эээ..... га нисбатан қанча углерод-14 қолганлигини кўрамиз...

-                      Ҳа бу ерда хомкаллалик қилдинг, - кулиб юборди Джейн. – Биз гранитнинг ўзини ололмаймиз. Биз унинг ёнидаги қандайдир океаник чўкмани топишимиз керак. Агар биз Ердаги муайян бирор жойни олсак, унда яшовчи ва яшаган организмлар моддаларнинг умумий айланишида иштирок этишган, шу жумладан углеродли алмашувда ҳам. Углерод теварак атрофдан ўсимликлар орқали ютилади, кейин ўтхўр ҳайвонлар организмига тушади, кейин йиртқич ҳайвонлар лрганизмига тушади, яъни натижада барча тирик организларнинг шаклланишида иштирок этади.

-                      Ҳа,ҳа, менинг эсимда... – деб тўнғиллади Айрин.

-                      Битта жойнинг ўзида ва битта тарихий даврнинг ўзида аомосфера ва биосферадаги углерод изотопларининг  нисбати тахминан бир хил бўлади, ахир изотоплар деярли фарқ қилинмайдиган амалий кимёвий хоссаларга эга бўлади, шунингучун атмосферадаги изотоплар нисбати қандай бўлса, организмдаги нисбат ҳам шундай бўлади. Организм ҳалок бўлганда,ҳоҳ дарахт бўлсин, ҳоҳ ҳайвон бўлсин, ундаги моддалар алмашуви тўхтайди ва шу пайтдан бошлаб радиоактив изотоплар ўз жойларида қоладилар ва ўша жойнинг ўзида парчалана бошлайдилар. Шунинг учун бизга бирорта суякни қидириб топиш керак,Айрин, - кулги аралаш якунлади Джейн. – сен у ерда суякларни кўрмадингми?

-                      Суякларни – йўқ...

-                      Тошкўмир ҳам бўлаверади.

-                      Кўмир ҳам кўрмадим...

-                      Бу дегани уни умуман йўқ дегани эмас, ахир сен махсус қидирмагансан-ку.Бизга эса микроскопик заррача ҳам етади.

-                      Гранитнинг ёши қанча бўлиши мумкин?

-                      Жуда турли бўлиши мумкин, - бошини чайқади Лобсанг. – уч ярим миллиард йилдан бошлаб бор-йўғи бир неча миллион йилгача. Ҳимолой- ёш тоғлар ҳисобланади ва улар ўсишда давом этмоқда. Гранитлар ўн-ўн беш километр чуқурликда ҳам пайдо бўлиши мумкин, кейин эса уларни ташқарига олиб чиқилади, йўл-йўлакай уларни қоплаган жинсларнинг ювилиши содир бўлади. Бу “кўчирилган гранит”лар бўлиб, уларнинг массивлари улкан ўлчовларга эга бўлиши мумкин. Масалан, Перудаги Қирғоқ тизмасида гранитлар баландлик бўйича тўрт километрдан кўринади ва пастга қараб номаълум чуқурликка кириб кетади. Йирик гранит массивлари бир неча юз квадрат километр майдонни эгаллаши мумкин.Биз ҳали қудуқдаги сувнинг кимёвий таркибини ҳам ўрганамиз.Намуналарни аллақачон олиб бўлганмиз.

-                      Бу бирор нарса берадими?

-                      Кўп нарсани. – Лобсанг гранит бўлагини чўнтагига солди. – Мен яна гранитли ғорларда перидот ва оливинни ҳам топмоқчиман,ўшанда биз қандайдир аниқлик киритамиз... ахир Қадимий Ер ташкил топган протосайёрали модда таркиби бўйича содда тошли метеоритлар – хондритларга яқин бўлган ва унинг дифференциацияси асосан магнезиал оливин ва пироксендан иборат бўлган Ернинг перидотитли юқори қобиғининг шаклланишига олиб келган...

Кейинги икки дақиқа давомида Лобсанг Джейннинг миясига сиғмайдиган бир нималар билан хаёл қилишни давом эттирди. Айриннинг юз ифодасига қараганда у ҳам кўп нарсани тушунмаган эди. Уларнинг қулоғига “амфибол сақловчи жинслар”, “метаморфизланган кварц-дала шпатли жинслар” ва “гидроксилли жинсларнинг дегидратация эгри чизиғи” каби сўз бирикмалари кириб бўлганидан кейин Джейн Лобсангнинг майкасидан тортди ва у ниҳоят жимиб қолди.

- Кетдик – ундан кўра дайверларимиз нима тутиб олишларини кўрамиз, - деб таклиф қилди Джейн. Бу вақтга келиб ғор олдидаги ғимир-ғимирлар анча тинчиб қолганди ва улар ичкарига – ғордаги сув ости чуқурликларини тадқиқот қилувчиларга етиб олиш учун кириб кетишди.

Маълум бўлишича, қудуқда қулай бўлган арқонли зинани илиб қўйишган экан. Бу зинадан пастга тушиш жуда қизиқарли эди. Пастда – қаердадир чуқурда,- сўзлашишлар, ёруғлик нури, қандайдир металларнинг ғичирлаши эшитилиб турарди, сен эса пастга ўрмалаб тушасан. Сенинг рўпарангда бу ерда асл ҳолича сақланиб қолган ва  бир миллионми, бир миллиардми йил давомида турган эгри-бугри девор кўриниб турарди ва фонарикнинг нури нам тортган тошлар устида ёйилиб, сочилиб кетарди ва ҳамма ёқда қайсидир тилласифат ва кумушсифат нарсаларнинг майда заррачалари пуркалгандай эди. Қудуқнинг тубида майдонча кичкина  ва бир оз қияроқ эди, шу сабабдан Джейн кўтида икки метрча пастга қараб сирғалиб тушди. У ерда горизонтал ва кенгайиб борадиган ўтиш жойи бошланарди. Яқинроқ келганда Джейн ажабланиб қотиб қолди – бу жуда ҳам ғаройиб манзара эди – олдида мутлақо қоп-қора ва мутлақо ҳаракатсиз сув ястаниб турарди. Олдинда ғор ўн метрлардан кейин тугарди, шундай қилиб бу кўлча шунчаки катта ва чуқур бўлмаган кўлмакка ўхшарди. Джейн у ерда чуқурликда балки бутун бошли сув ости дунёси беркиниб ётганлигини кўз олдига келтирганида унинг том маънода нафаси ичига тушиб кетди.

Бу ерда бир оз торроқ эди ва атрофига қараб Джейн бирорта ҳам дайвер йўқлигини аниқлади.

-                      Кетиб бўлишдими??

-                      Ҳа, - деб бош силкиди Росомаха. – Иккита балондаги ҳаво тежаб ишлатилганда икки-икки ярим соатларга етади, шунинг учун... у ерда нима борлигига боғлиқ...

Сталактитга боғлаб қўйилган ягона капрондан қилинган арқон тўғри сувга олиб тушарди ва бу сув устида кўриш мумкин бўлган нарсанинг ҳаммаси эди.

-                      Қанчалик қора-я, - тўнғиллади Айрин.

-                      Қизиқ, биз сув тагида ва мумуман бу ерда, масалан мана бу лойда нима топишимиз мумкин?

Лобсанг энгашди ва шундоқ кўлчанинг қирғоғида кичкина лой бўлагини ясади.

-                      Нима ҳам топишимиз мумкин?

-                      Микроэлементларни. Литий, бериллий, фтор, титан, хром, кобальт, рух, кадмий, вольфрам, симоб, қўрғошин... ҳоҳолаган нарсангни.

-                      Симоб ва қўрғошин? Яъни бу лойлар заҳарли бўлиши мумкинми? – ҳайрон қолди Кунга.

-                      Йўқ. Умуман олганда заҳарли элементлар бўлмайди, балки уларнинг заҳарли концентрацияси бўлиши мумкин ва уларнинг концентарцияси бу ерда энг арзимаган миқдордан ошиб кетиши амри маҳол, шунга қарамасдан геолог учун бу вазиятда кўп нарса равшан бўлиши мумкин. Мана масалан агар биз олтингугурт,фосфор ва магний топиб олсак . бу нимадан далолат беради?

-                      Ўсимликлар, - деган овоз қаердандир чапдан келди.

Джейн ўгирилиб қаради. Бу йигитчани у ёки физиклар ҳузурида, ёки яна қаердадир кўрган эди.

-                      Тўғри, - тасдиқлади Лобсанг. – Айнан шу учта элемент ўсимликлар кули асосини ташкил этади. Агар топганимиз фтор билан титан бўлсачи?

Жавоб ўрнига сукунат чўкди.

-                      Фтор билан титан литосферада топилади, - деб тўнғиллади Лобсанг ва бир нима тўғрисида ўйланиб қолди.- Ана шундай атама бор – “биофил-элементлар” деган. Бу шундай кимёвий элементларки, уларнинг ўсимлик кулидаги миқдори ер билан литосферадагига нисбатан бирмунча кўпроқ бўлади – улар қаторига йод, молибден, рух, мис, бор киради. Шунинг учун ернинг устқи қатламида биофиллар концентрацияси ундан чуқурроқ қатламдагиларга нисбатан ортиқроқ бўлса, демак бу ерда катта эҳтимоллик билан ҳаёт бўлган дейишимиз мумкин. Худди шу принцип ўзга сайёраларда ҳаёт борлигини аниқлаш учун ишлатилади.

-                      Биз учун ҳам микроэлементлар жуда муҳим таркибий қисм ҳисобланади, - кимнингдир таниш овози эшитилди.

-                      Марта, сиз ҳам шу ердамисиз!

-                      Шу ердаман, шу ерда, - қаердандир ғорчанинг гумбазидан овоз келди. – фақат сен қизиқувчанмисан. – Микроэлементлар ферментлар, гормонлар, витаминлар таркибига киради ва уларсиз ҳаётни тасаввур қилиб бўлмасди. Масалан, карбоксилаза – эсингдами шунақаси?

-                      Йўқ...

-                      Майли, шарт эмас. Бу фермент таркибига ҳатто олтита микроэлемент киради: магний, кобальт, мис, темир, кальций ва рух.

-                      Мен темир атоми гемоглобин молекуласи таркибига киришини биламан ва айнан у ўзига кислородни бириктириб олади ва эритроцитлар киборглар – узилмас занжирга бириккан темир ва бирикмалар билан – лиқ тўла бўлади!

-                      Ернинг ҳосил бўлишида микроэлементларнинг роли беқиёсдир, - давом эттирди Лобсанг, - шу сабабли унинг таркибига кирган микроэлементларнинг аниқ таркибини аниқлаб, - у қўлидаги лой бўлагини айлантирди, - биз қадимий пайтларда бу ерда нималар содир бўлганини билиб оламиз – ёки бу ерда глей ҳосил бўлган, ёки иллювирланиш содир бўлган, ёки бу ерда коллоидлар синтезланган, балки бу ерда гумус бўлгандир... биз ана шу жинсларнинг тарихини очиқ китобдай ўқиб чиқамиз... Йодни топсак яхши бўларди..., - деьб тўнғиллади у. – Бу кўпнарсани тушунтирарди.

-                      Нима сабабдан?

-                      Йод ҳаммадан кўпроқ торфли-ботқоқли-яйловли ерларда учрайди, чунки йоднинг ердаги концентрацияси органик моддалар концентрациясига тўғри пропорционал, тоғларда эса йод айнан жуда кам учрайди.

-                      Яъни сен ана шу жинслар яйловлар ва дарёлар негизини ташкил қилган деб тахмин қиляпсанми?

-                      Бундай эҳтимол бор.

-                      Ва уларда динозаврлар югуриб юрганми?

-                      Эҳтимолдан холи эмас.

Джейн шубҳа билан қора сувга тикилди.

-                      У ерда-чи... ҳеч қандай динозаврлар ҳозир сузиб юрган бўлиши мумкин эмасми?

Афсуски Лобсанг елкасини қисди холос.



<<Бўлим 15 Бўлим 17>>