"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 12


Самолётга фақат олтита одамни сиғдирарди, лекин  бўлса ўнта одамни ҳам сиғдириш мумкин эди, зеро конструкторларнинг ҳисоб-китобига кўра “олтита йўловчи” деганда олтита оддий, вазни юз килограммлар атрофида бўлган нормал одамлар назарда тутиларди, база аҳолисининг эса ортиқча вазнга мойиллиги йўқ эди. Джейн уларнинг ўз самолёти борлигидан хабари йўқ эди, чунки у маҳаллий тайёрагоҳда сақланарди. Экипаж доимий ички авиайўналишларда хизмат кўрсатадиган непаллик учувчилардан иборат бўлиб, улар зарурат туғилган пайтда жалб қилинар эдилар. Самолёт кичкинагина, қўғирчоққа ўхшарди, Непалдан Индонезияга қўнмасдан учиб ўтиш учун етарли бўлган тўғри учиб ўтиш радиусига эга эди. Бироқ ҳозир мақсад яқинроқ эди: улар Джомсомга учиб кетишаётган эди. “Улар” бу – учта типратикан, шу жумладан Росомаха, шунингдек Фосса, Джейн, Серена, Берта,  параллел гуруҳдаги Арчи билан Магнус эди. Джейн қизиқишдан ёрилиб кетай дерди – ҳам иккита янги типратиканни текширгиси келарди, ҳам Арчи билан Магнуснинг хизматларидан ҳар қачонгидан ҳам унумлироқ фойдаланиш мумкин эди, гарчи уларнинг “унча-мунчани менсимаслиги” ҳақиқатдан йироқлигини Джейн тушунса ҳам. Ҳозир улар торроқ жойда бирга бўлишга мажбур бўлиб қолишган бир пайтда уларни аслида бир-биридан ажратиб турадиган кўринмас қирралар яққол кўриниб қолди. Типратиканлар биринчи синфдагиларнинг ҳаёти билан камдан-кам кесишадиган ҳолда ўзининг ҳаёти билан яшаши умуман олганда табиий ва тушунарли бўлиб кўринарди, гарчи биринчи қарашда ундай туюлмаса ҳам, бироқ Джейн маълум бўлишича олдинлари биринчи синфдаги иккита параллел гуруҳ орасидаги фарқ қанчалик катта бўлиши мумкинлиги тўғрисида ўзига ҳисобот бермаган экан. Ҳар ҳолда у бирор нарсани сўрагиси келса ёки Серена билан Бертага мурожаат этмоқчи бўлса бир сония ҳам иккиланмасди, шу билан бир пайтда Арчи билан Магнусга бирорта савол бериш тўғрисидаги фикр мутлақо аҳмоқона бўлган баҳона билан бартараф этилган бўларди, гарчи бу риёкорлик у томонидан шу заҳотиёқ  фош қилинган бўлса ҳам у савол бермас эди.  У савол бериш истагини ўзида тийиб олганини тўғрисида ўзига ҳисобот бериб бўлганидан кейин ҳам бу саволни бермади. Уларнинг иккаласи Джейнга янада ақллироқми-ей ёки ривожланганроқми-ей бўлиб туюларди ва бу ҳол унда ШТТҲ туғдирарди. Айнан шу ШТТҲ билан курашга у бел боғлаганди ва бунда ШТТҲни тўғридан-тўғри ҳаракатлар билан енгиш фикридан қайтди, чунки у ўзига ёқмайдиган бу ҳолатни яширгиси келмасди ва ундан бутунлай қутулмоқчи эди.

Джомсомдан улар ўша эртасиёқ Муктинатхга йўл олишди ва у ерда компакт бўлган шинамгина отелга жойлашишди. У қишлоқдан ярим соатлик пиёда юргандаги масофада эди. Джейннинг тушунишича, бу уйча том маънода отел эмасди – у ёки “ўзимизники”лар томонидан ишлатиларди ёки бирорта VIP мижозга маълум муддатга ижарага берилар эди.

Соат олти-еттиларда улар уйчадан чиқиб кетишарди ва Торонг-Ла довонига йўл олишарди – ҳар ким ўзининг суръати билан юриб кетарди ва афтидан бу пайт ҳар ким ўзининг иши билан овора эди. Эртаси анча совуққина эди, кейин тахминан йўлнинг ярмини тепага қараб жазирама иссиқда юриш керак эди, тепада эса яна совуқ ва шамол эсиб турарди. Биринчи куни, Эверест ҳудудидаги трекинг тажрибасига қарамасдан Джейн довонгача етиб бора олмади – 5100 метри баландликда уни касаллик йиқитди, кучлари бирдан уни тарк этди ва у фақат пастга тушиши мумкин эди. Типратиканлар ҳам маълум бўлишича умрларида биринчи марта бундай сафарга чиқишлари экан. Саккиз яшар Росомаха бу компанияда энг каттаси эди ва олдинлари бунчалик фаол машқ қилишга қизиқмасди ва уни базадаги шароитларнинг ўзи етарли даражада қаноатлантирарди, шу билан бир вақтда Силовсин ва Лиссни – қизчага ва беш яшар ўғил болани жадал суръатлардаги физик машғулотлардан ушлаб қолиш қийин эди.

Поймав себя на этой мисли Джейн жилмайди – “ушлаб қолиш қийин” жумласи мордлар ҳамжамиятида бирмунча архаик сўз ҳисобланарди, чунки бу ерда ҳеч ким ҳеч қачон болаларнинг ёшидан қатъий назар уларни бирор ҳатти-ҳаракатдан ушлаб қолмаган. Бу тамойил билан очиқчасига биринчи марта тўқнашгандан кейин Джейн ўзида бир талай иррационал қўрқувлар борлигини тушунди. Бу қўрқувлар унга олдинлари иррационал бўлиб туюлмаганди. Уларнинг барчаси у ёки бу маънода “жуда вақтли” тушунчаси билан бирга келишарди ва уларнинг ҳаммаси ҳам бирорта асосга эга эмасди – агар болага бирор нарса ёқса ва у шуни ҳоҳласа, бу нарса нима учун “жуда вақтли” бўлиши керак экан. У ҳаётга “ҳоҳлаган бўлса ва ёқса айни вақти бўлади” тамойилини мордлар ҳамжамиятида қабул қилинганидек татбиқ қила олмаслигини тушунарди, лекин у бу ерда шаклланган жамиятга тушиб қолган эди ва бу жамиятда бу тамойил кўп йиллар давомида қўлланилиб келинарди. Гарчи Джейн фақат Росомаха билан Кунгани озми-кўпми таниган бўлса ҳам шунга қарамай қолган типратиканлар билан юзаки яқинлашишнинг ўзи ҳар қандай мулоҳазалардан кўра ишонтирар эди – агар болаларнинг атрофида насиҳатгўйлик-концептуал ва фожиали даражадаги апокалиптик қабилидаги турли васвасаларни яратилмаса, болалар деярли ихтиёрий ёшида ўзлари учун нимани ва қай миқдорда ҳоҳлашларини жуда яхши билишади.

Джейн олдин Силовсинни дзюдо машғулотларига келган пайтида бир неча марта кўрган эди – Силовсин кунг-фу билан қизиқарди ва у билан оёққа турганидан бери, ҳаттоки ундан олдинги вақтдан бери шуғулланарди. Ҳозирда унинг ҳаракатлари унчалик бақувват эмасди, лекин ҳаракатларининг чиройи ва мукаммаллиги шу даражада эдики, қараб кўзинг тўймасди. Лиссни Джейн бирор марта ҳам кўрмаганди ва яна бунга ҳайрон қолди – базада яшаётганига анча вақт бўлганига қарамасдан ҳар доим янги шахслар пайдо бўларди ва баъзан узоқ вақтгача кўз ўнгидан ғойиб бўларди – афтидан битта қишлоқдан иккинчи қишлоққа кўчиш одати амал қиларди ва бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ эди.

Биринчи кечасиёқ  довонга уюштирилган “югуриш”дан сўнг (гарчи Джейн билан бўлган вазиятда бу ҳол кўпроқ ўрмалашга мос келарди) кечки овқатда Томас пайдо бўлди ва Фосса билан биргаликда гуруҳлар энди қайтадан сараланганлигини эълон қилишди: шу ердаги бешта одам эндиликда иккинчи синф гуруҳини ташкил этишади,  Арчи эса ўзининг учинчи синф дастури бўйича шуғулланади. Турли хавфсирашларга қарамай ва Джейннинг бахтига биринчи синфда қолган Трапп, Карен ва Айринларга нисбатан устунлик ҳис-туйғуси, такаббурлик, мамнуният пайдо бўлмади – фақатгина янги амалиётлар борасидаги олдиндан лаззатланишлар ва қолганлар ҳам тезроқ унга қўшилишига бўлган истак бор эди. Бу янги амалиётлар яқин орада пайдо бўлди.

Томас тушунтирганидек, иккинчи синфдагиларни биринчи синфдагилардан фарқи биринчи навбатда ёритилган идрокларга бўлган ҳаваскорларча эмас, балки профессионал ёндошув эди. Профессионал ёндошув деганда у бир нечта нарсани назарда тутган эди. Биричидан, парчаларни тўплашни янада ғужлаштириш керак эди. Ўнта ёки йигирмата энди жуда оз эди. Йигирма бешта ёки ўттизта энди оптимал эди. Буни эшитиб Джейн шоша-пиша фикрлай бошлади – агар ҳар битта парча ўртача ўн беш дақиқа вақтни талаб қилишини ҳисобга олса қандай қилиб бир кунда ўттизта парчани тўплаш мумкин экан!

-                      Бу жуда осон, - деб унинг ўй-хаёлларини (афтидан фақат унинг эмас) топди Томас. – Кўпчилик амалиётларни умуман меҳнатсиз амалга ошириш мумкин, меҳнат талаб қилмаслиги у ёқда турсин, ҳаттоки уларнинг самараси ҳам ошади. Ҳар бирингиз ажратиб олинган амалиётлар тажрибасига эга бўлганингиз учун уларни биргаликда амалга ошириш қийин бўлмайди.

-                      Масалан, 200 тали ишонч ва ҳар бир дақиқани қайд қилиш амалиётлари, - деб таклиф этди Серена.

-                      Масалан шу айтганинг, - деб рози бўлди Томас. – Яна биз бу ерда кўп вақтимизни ҳаракатда ўтказамиз. Довонга чиқиб тушиш Гокьога югуриб боришга нисбатан мураккаб вазифа, шунинг учун ярим соатлик фаол тепага кўтарилишни физик фаорлликнинг бир парчаси деб қабул қиламиз, шунинг учуг тоққа чиқаётган пайтда бир пайтнинг ўзида учта, баъзида эса тўртта парча тўпланади. ЁИ ларга профессионал ёндошувнинг иккинчи аломати шундан иборатки биз ҳозир сизларга маълум бўлган ЁИ ларнинг рўйхатини тузамиз ва кейинчалик унинг асосида ЁИерядка ва бошқа амалиётларни бажарамиз.

-                      ЁИерядка бу иккинчи босқичдаги парчами? – деб аниқлаштирди Джейн.

-                      Ҳа. Атом физикаси билан шуғулланиб ҳозирги пайтгача маълум бўлган элементар зарраларни билмаган одамни тасаввур қилиш қийин бўлади, шундайми? ЁИ билан ҳам шу аҳвол.

Шу заҳоти ишга киришиб кетилди. Типратиканлар субат пайтида иштирок этдилар, лекин ҳеч нарса демадилар. Джейн ҳатто уларни бирор нарсага қулоқ солишганига шубҳа қилди. Росомаха иммунология бўйича бир нималарни ўқиди, Лисс билан Силовсин эса бир-бири билан шахмат ўйнай бошлашди, кейин эса математик ўйинларга ўтиб кетишди – Джейн қулоғининг қирраси билан уларга қулоқ солди ва улар ўн олтилик саноқ ситемасидан бошқасига, масалан еттилик саноқ системасига ва аксинча сонларни ўтказишни машқ қилишаётганини тушунди, кейинроқ Джейн улар нима билан машғуллигини кузатишни бас қилди.

Натижада ярим соат ўтгандан кейин шундай рўйхат ҳосил бўлди: қатъийлик, жиддийлик, дадиллик, олдиндан лаззатланиш, интилиш, қойил қолиш, қувонч, янгилик, тантана, мавжудлик, завқ-шавқ, гўзаллик туйғуси, хуш кўриш, садоқат, очиқлик, даъват қилиш, шукроналик, таажжуб, нафислик, ўйинқароқлик, сидқидиллик, олдиндан сезиш, доимий баҳор, умидсизлик, мустаҳкамлик. Бу ЁИ лар ҳар кимга ўзининг тажрибасига асосан таниш эди, лекин ўзига хос томонлари ҳам юор эди. Серенада “сидқидиллик” тушунчаси билан муаммолар пайдо бўлганида, Фосса айнан шу ЁИ ни яхши ажратадиганларга унга ҳамоҳанг бўлган тавсиф беришни таклиф этди. Джейн ўзининг образини таклиф этди: худди жазирама иссиқ куни у салқингина жилғага ётиб олади ва сув уни ўраб олиб, танасидан сингиб ўтиб чарчоғини олиб кетади, бунда у жилғага нисбатан тирик жонзот сифатида нафислик туйғусини ҳис қилади ва бу туйғу икки томонлама бўлиб, улар гўё қўшилишиб кетишади. Кейин Фосса ҳар бир ЁИ учун битта-иккита энг ёритилган омил мос қўйишни таклиф этди. Унинг гапи бўйича бу ҳол ЁИерядка учун зарур эди. Кейинги икки соат мавжуд бўлган ЁИ ларни тартибга солишга, қайсидир олдиндан тартиблашган схемани яратишга қаратилди. Бу вазифа қизиқарли бўлиб чиқди, чунки ЁИ ларда маълум тартибни яратиш учун уларни кўп марталаб бошдан кечиришга ва бир-бири билан сотиштиришга тўғри келарди. Фосса билан Томас ўзларини бир оз четга олиб туришди ва болаларга хато қилиш ва бу хатони тўғрилаш учун имконият яратиб беришди. Улар етарлича аҳамиятли бўлган хатоларни тўғриламасликлари аниқ эди, шунинг учун фақатгина ҳар ким ўзининг сезгирлигига умид қилиш мумкин эди, шундай бўлгач у ёки бу ЁИ ни қайси гуруҳга бириктириш борасида мунозаралар бошланиб кетарди. Баъзида алоҳида ЁИ лар ўз “прописка”ларини ўзгартиришарди, баъзида эса бутун бошли секторлар у жойдан бу жойга кўчиб ўтарди. Охир оқибат ЁИ ларни иккита катта гуруҳга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади деб қарор қилишди – объектга йўналтирилган ва объектсиз ЁИ ларга ажратишди. Маълум бўлишича, баъзи бир ЁИ лар учун мос келган жуфтлик дарҳол топиларди, масалан, олдиндан лаззатланиш – бу ҳар доим “бир нарса борасида олдиндан лаззатланиш” бўлади,  “олдиндан сезиш” атамаси бўлса айнан объектсиз ЁИ ларга мос келарди. Масалан ёшинг икки юздан ошгач ҳаёт қандай бўлишини олдиндан сезиш мумкин ва шунда сен тез орада бўладиган муқаррар ўлим ва мункиллаш чангалидан қутулганинг маълум бўлади. Лекин бу ҳаёт қандай бўлиши  - икки юз яшар ёш бақувват қиз қандай бўлиши мумкинлиги мутлақо ноаниқ эди, олдиндан сезиш пайтида муайян лаззатланиш объекти умуман бўлиши шарт эмаслиги равшан эди. 

Бундан ташқари ЁИ ларни секторлар бўйича тартибга солишди, лекин бу ўз-ўзидан назарда тутиладиган нарса эди, чунки ҳар ким Бодха китобида бу тўғрисида ўқиган эди. “Интилиш”, “Мавжуд бўлиш”, “Роҳат-фароғат” ва “Бирдамлик” секторларини алоҳида таъкидлаб ўтишди, бунда маълум бўлишича ўз таркибига бефарқлилик, жиддийлик, мустаҳкамлик, мавжуд бўлиш ва янгиликни киритган “Мавжуд бўлиш” сектори бутунлигича объектсиз бўлиб чиқди, гўзаллик туйғуси, ҳайратланиш, хуш кўриш, садоқат, очиқлик ва сидқидилликни ўз ичига олган “Бирдамлик” сектори эса объектга – йўналтирилган бўлиб чиқди.  “Роҳат-фароғат” сектори қувонч, тантана, завқ-шавқ ва роҳат-фароғатни ўз ичига олган ҳолда аралаш сектор бўлиб чиқди: масалан қувонч объектли ва объектсиз ҳам бўлиши мумкин, шу гап тантана билан завқ-шавққа тегишли, роҳат-фароғат эса фақатгина объектсиз бўлиши аниқланди. Табиийки савол туғилди – объектсиз интилиш мавжудми, яъни жадвалдаги барча бўш қолган жойлар мос келган ЁИ лар билан тўлдириладими-йўқми?

ЁИ лар жадвали ЁИ нинг турли қўшимча хусусиятлари билан белгиланадиган позициялари қўшилгандан кейин натижавий кўринишга келди. Бу хусусиятлар: магнетиклик, шиддатлилик, кенг кўламлилик ва теранлик эди. ЁИ ўзининг магнетиклик жабҳасида бошдан кечирилганда шундай ҳолат юзага келадики, у гўёки турғундай, уни ҳеч ким йўлдан оздира олмайдигандай бўлиб кўринади ва бунда ЁИ ўзининг номагнетик бўлган кўринишидан фарқли равишда шундай тарзда бошдан кечириладики, унга алоҳида ном бериш мақсадга мувофиқ бўлиб чиқди. “Тантана” деб магнетик ҳолатидаги қувончни тушунишга келишиб олинди. Худди шунга ўхшаб “янгилик” деб “мавжуд бўлиш”нинг шиддатлилик формаси қабул қилинди, шу билан биргаликда “роҳат-фароғат” – ўша қувончнинг кенг кўламдаги формаси эканлиги тан олинди.

Жадвалнинг шаклланиши охирига етгунча ҳар ким унинг бўш турган катакчаларига термиларди ва ўзига-ўзи мисол учун қатъийликнинг шиддатлилик кўриниши нима бўлиши мумкин деб савол берарди? Қатъийликнинг чинқироқлик формасини бошдан кечиришга навбат келганда бу ниятни амалга оширмасликка қарор қилишди – унга мос келувчи ЁИ ҳозирча топилмади, интилишнинг шиддатлилик формасини топишга бўлган уриниш эса дарҳол муваффақият қозонди – ҳар ким дарров бундай ЁИ ни бошидан кечира олди, мана энди уни нима деб аташ масаласи пайдо бўлди. Бир неча уринишдан сўнг “пищуха”атамасида тўхташди – бир томондан бу сўз қўғирчоқсифат сичқончани билдирарди, иккинчи томондан эса “бирор нарсани шиддат билан бажариш” жумласи билан ҳамоҳанг эди, яъни бирор нарсани шиддатлилик билан бошдан кечиришни англатарди.

Олдинлари алоҳида ҳисобланган баъзи ЁИ лар иккита ва ундан ортиқ асосий ЁИ ларнинг ҳамоҳанглиги деб топилди, масалан, “майинлик” – эротик қизиқиш плюс хуш кўриш, “ҳайрон бўлиш” завқ-шавқ плюс очиқлик, “ўйинқароқлик” эса қувонч плюс  хуш кўриш деб эътироф этилди.

Ушбу қилинган ишнинг натижасидан бири шу бўлдики, ҳар ким бир неча соат давомида турли хил ЁИ ларни бошидан кечира олиши ав бир пайтнинг ўзида уларни бирма-бир кўрикдан ўтказиб тадқиқот қилиши мумкинлиги аён бўлди.

ЁИерядка оддий  ва қизиқарли ўйин бўлиб чиқди. Фосса бу ўйинни камида ҳар куни эрталаб уйқудан туриш биланоқ амалга оширишни таклиф этди, кечаси бўлса ўн беш дақиқага уйғониб уни амалга оширса ундан ҳам яхши бўлишини айтди: чап томонга устун қилиб барча мавжуд ЁИ лар ёзилади, ўнг томонга эса – қисқача ва схематик равишда – ана шу ЁИ ларга мос келувчи ёритилган омиллар ёзиб чиқиларди. Шундан кейин ўн беш дақиқа давомида ана шу ЁИ лар рўйхати бўйича кўз югуртириб чиқилади ва ҳар бирини бажаришга киришилади. Бунда ҳар биттасига беш сониядан ўн сониягача вақт ажратилади. ЁИерядкадан кейин одам ўзини худди ионли душга кириб чиққандай ҳис қилар экан!

-                      Энди – филни келтириб чиқаришни ўрганамиз! – деб баланд овозда эълон қилди Томас ва ана шу ўйланган нарсани тўпланганларнинг жинсий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириб бўлмаслиги тўғрисидаги бир нечта скептик фикрларни эшитди. – Фил – бу “шахсий жавобгарлик соҳаси” атамасининг қисқача айтилишидир. Сен диаметри икки-уч метр бўлган сферани кўз олдингга келтирасан. Унинг ичида ўзингга шахсан тегишли бўлган воқеа-ҳодисалар рўй беради ва ташқаридаги бирорта нарса ҳам ичкарида бўлаётган ишларга алоқаси бўлмайди. Фараз қилайлик шу ерга ҳозир бирорта нотаниш одам келади ва ўзи шундай қизиқарли одамлар компаниясига кириб қолганлиги учун унинг ҳаёти автоматик равишда тўлароқ ва қизиқарлироқ бўлиб қолади деб ўйлайди. Лекин аслида бундай эмас – унинг ҳаёти кўримсиз ва ўлимтиклигича қолиб кетаверади ва бу нарса бирламчи позитив ҳис-туйғулар тугаши билан дарҳол сезиларли бўлиб қолади. Тескариси ҳам ўринли – агар атрофингдаги одамлар, ҳоҳ бутун инсоният бўлсин, негатив ҳис-туйғулар ва аҳмоқлик оғушида чириб бораверса бу ҳол сенга таъсир қилмайди, чунки сенинг ҳаётинг ва сенинг ҳис-туйғуларинг айнан сенинг ўзингга боғлиқ ва сенинг шахсий жавобгарлигинг сферасига ўзга таъсирлар оддий равишда суқулиб кира олмайди. Ана шу сферани тўғридан-тўғри фараз қилинглар, - деб таклиф қилди Томас. – Бу сферадан барча ташқи таъсирлар урилиб қайтади ва унинг ичида сенинг ҳаётинг фақат ўзингга боғлиқ бўлади. Бу амалиёт ишончни туғдиришга тааллуқли бўлиб, уни ихтиёрий нарса билан, шу жумладан бошқа ишончларни туғдириш билан ҳамоҳангликда амалга ошириш мумкин.

-                      Демак биз параллел равишда бажариш мумкин бўлган яна бир неча жуфтликка эга эканмиз-да! – деди мамнуният билан Серена.

-                      Яна битта иккинчи босқич амалиёти, - деб давом эттирди Томас, - атрофингдаги бутун борлиқ олтинсифат нурланиш билан қопланганлик образини туғдиришдир.Буни “олтинсифат ёғду” амалиёти дейилади. Бунда олтин учқунлар осмондан тушаётган ва бутун борлиқни, шу жумладан сенинг танангни ҳам тешиб, уни абадий яшайдиган қилиб ўтгандай бўлади. Агар сенда ҳақиқатдан ҳам атроф қуёшли бўлиб кетиб, қуёш нурлари кўпайиб кетгандай бўлиб туюлиш иллюзияси пайдо бўлса амалиёт муваффақиятли деб ҳисобланади. Битта нарсадан диққатни бошқа нарсага кўчириб ва ишончнинг қабул қилса бўладиган миқдорини сақлаб турган ҳолда бир пайтнинг ўзида “олтинсифат ёғду” амалиётини, 200 тали ишончни, филни... амалга ошириш мумкин.

-                      Бундан ташқари тоққа чиқиш,  ҳар бир дақиқани қайд қилиш ва декламация қилиш мумкин! – деб кулиб юборди Берта.

-                      Ҳа мумкин. – Томас етарли даражада жиддий эди. – Мумкин, мумкин! – деди у, худди бунга шубҳа қилаётганларни ишонтириш учун, шубҳалар бўлган тақдирда ҳам улар ҳамма болаларни ўз домига тортиб олган ажиотажга бас кела олмас эди, шунинг учун эртанги кунни ҳамма интизорлик билан кутадиган бўлди.

-                      Арчи, учинчи синфда бундан ҳам қизиқроқ нима нарса бўлади? – ҳазиллашиб сўради Серена, худди олдиндан жавоб бўлмаслигини кутгандай, лекин ҳамманинг ажабланишига Арчи мутлақо ҳеч нарсани бекитишга интилмасди.

-                      Бўлади. ОС лар – англаб етиладиган туш кўришларги эришишга қаратилган амалиётлар бўлади, бундан ташқари “оқиб тушишлар” ва “ҳамлалар” бўлади, яна бундан ҳам жиддийроқ бўлган ишончни машқ қилишлар ва ҳоказолар бўлади, ҳоҳласанг батафсил гапириб беришим мумкин.

Бундай жавобни ҳеч ким кутмаганди ва болалар қайсидир саросима билан Томас ва Фоссага қараб қолишди, лекин улар ҳам кутганларидан фарқ қилиб аралашишмади. Орага жимлик чўкди – ҳеч ким “ҳа, гапириб бер” демади ва Арчи индамай турарди. Ниҳоят Фосса аралашди.

- Балки сизларда катта синфдагилар сирли нарсалар билан шуғулланишади деган фикр пайдо бўлгандир. Лекин аслида ундай эмас.

- Лекин мен сендан иккинчи синфга тегишли бирор нарсани ўргатгин деб сўрагандим-ку, сен эса бош тортган эдинг, - ҳайрон қолиб деди Джейн.

- Бош тортдим, - рози бўлди Фосса, - чунки маълум бир кетма-кетлиака риоя этишни мақсадга мувофиқ деб биламан, лекин бу сир борлигини билдирмайди – бу бор-йўғи менинг айнан шу услубда ўқитгим келаётганлигининг бир аломати холос. Бу эса Арчига – у учинчи синфда нималар билан шуғулланаётгани тўғрисида сизларга гапириб беришга ҳалақит бермайди, лекин унин гапларини тушунтириб ва уларга изоҳ бериб ўтирмайман. Чунки бу тўғрисида ўз вақтида, менга буни бажариш қизиқ бўлган вақтда, сизлар бунинг учун етарли даражада тайёр эканликларингни ҳис қилган пайтимда гапиришни афзал кўраман. Айнан шундай қилсам менинг насиҳатларим зое кетмайди.

- Мен Арчи гапиришини ҳоҳламайман, - деб гапга аралашди Магнус. – Албатта менга қизиқарли бўлаяпти, лекин менинг бошқа қиладиган ишим йўқми? Мен ҳаттоки ҳозир бегона таассуротларга чалғигим келмаяпти. Мен янги амалиётларни бажараётган пайтда ўрганадиган кўникмаларга диққатимни қаратмоқчиман, машқ қилиб турли парчаларни мужассамлаштиришни ўргатмоқчиман. Хўш..., - деб ўйланиб қолди у, - айтайлик мен биринчи синфни тугатмасдан туриб иккинчи синфда бирданига бир нечта амалиётни бажара олиш мумкинлигини билдим дейлик, бу менга нима беради? Агар менда у вақтгача алоҳида парчаларни амалга ошириш қобилияти бўлмаган бўлса, бу менга пуфакчаларга ўхшаш таассуротлардан бошқа нима беради? Шунинг учун йўқ, - деб гапига хотима ясади у, - мен шошилаётганим йўқ, Мен Арчи ўз вақтини самарасиз машғулотларга сарфлашини истамайман, ундан кўра у менга бу тўғрисида сал кечроқ, мен бу нарсаларни қабул қила оладиган бўлганимда гапириб берсин. Унда шундай сўлак чиқарувчи рефлекс ишлаб чиқилсинки, мен билан овора бўлиш қизиқ бўлмаслигидан дарак берсин.

- Розиман, - деб бошини ирғади Серена. – мен розиман.  

Уларнинг Муктинатхадаги охирги кунларининг эртаси келганда Джейнга бир ҳафта эмас, бир ой ўтгандай туюлди. Эрталаб охирги марта югургани чиққанида атиги етти соатдан кейин улар орқага, иссиққа, энди ҳеч қачон олдинги бўла олмайдиган олдинги ҳаётга қайтиб учиб кетишларига ишонгиси келмасди. Кунига ўттизтадан парча тўплаш – эскиларини ҳам, янгиларини ҳам – олдинига туюлгандек қийин машғулот эмаскан.Айниқса “фил”ни иккинчи босқичдаги қўшимча амалиётлар билан биргаликда олиб бориш қизиқарли бўлди. Кунлардан бир куни у элликта парча тўплади – бир ҳафта олдин бундай рақамлар унга етишмас орзу, бемаънилик бўлиб туюларди, ҳолбуки камида ярим кун фанларни интенсив эгаллаш билан банд бўларди – ҳозирда Джейн топология билан генетика эътибор қаратган эди. Довонга ошиб чиқиш оллдингидай қийинчилик туғдирмасди, кеча у биринчи марта уч соатни “майдалади” – чой етиштириладиган уйчалардан довонгача икки соату эллик дақиқада чиқди. Фоссанинг натижаси – икки соату ўн бир дақиқа ҳали ҳам нореал даражада тезкор ҳисобланарди.

Унинг фанлар билан шуғулланишининг парчаларга асосланганлиги тўғрисидаги хавфсирашлар Фоссанинг қатъий позицияси олдида йўқ бўлди.

-                      Қизиқишлар ўзининг қонунларига биноан ривожланади, сен буни ўз тажрибангда кўрасан. Бизнинг қизиқишларни ривожлантириш стратегиямиз бу қонунларни синдиришга қаратилмаган – аксинча – уларни аниқлаб ва уларга ёрдам беришга қаратилган.  Олдинига фандаги битта парчани билиб олиш қизиқ бўлади, кейин эса – иккинчисини. Бу дастлабки босқич ҳоҳлаганча давом этиши мумкин – ҳоҳ бир ой, ҳоҳ бутун умр, лекин бошқача йўл йўқ. Агар ташқи дунёдагига ўхшаб ўзингни ўзинг зўрлашни бошласанг ва қўрқувлар, имтиҳонлар, шуҳратпарастлик каби ҳар хил дерьмо лардан иборат бўлган омиллар тизимини яратсанг натижа ҳақиқатдан ҳам жуда тез олинади, лекин бу натижа жирканиш ва фанларга бўлган нафрат бўлади.

-                      Агар бу дастлабки босқич ҳеч қачон ўтиб кетмаса нима қилиш лозим?

-                      Ҳеч нарса қилмаслик керак. Ҳаётдан максимум роҳат, максимум қизиқиш олиш учун худди шундай яшайвериш керак. Лекин шахсан мен бундай вазиятга дуч келмаганман ва бу билан дуч келган одамларни ҳам билмайман – ҳаммада дастлабки босқич шу билан тугардики, қандайдир фанда ёки ҳаттоки бир нечтасида қизиқишлар шу қадар кўпайиб кетардики, сенга кунига бир жуфтлик парчани ёзиб олиш етарли бўлмай қолади, сен эндиликда ўнта-йигирмата парчани тўплаб, ундан кейин янада тизимлашган билимларни эгаллай бошлайсан, кейин эса сени бу нарса ўз домига тортиб кетади, қизиқиш салмоқдор бўлиб қолади ва ёрқин тус олади. Шунда сен шохинг билан тиралиб қоласан ва ўра қазий бошлайсан, синчковлик билан битта курс кетидан кейингисини ўргана бошлайсан, ана шу мавзу бўйича китоб кетидан китоб ўқийсан. Мен тушунишимча, сенинг генетикага бўлган қизиқишинг айнан иккинчи ва учинчи босқич орасида турибди, шундайми?

-                      Ҳа, шунақага ўхшайди, - рози бўлди Джейн. – Бугун мен кун бўйи “индамай турувчи мутация”ларни ўрганиб чиқаяпман ва менга бу ҳам кам бўлиб кўриняпти.Мен то ухламагунимча ўқийман ва эртага – довонга бўладиган охирги югуриб бориш пайтида яна қайтадан самолётга ўтириб ўша материални ўрганишни давом этишим борасида аниқ равишда олдиндан лазатланишни бошимдан кечираман.

-                      Индамай турувчи мутациялар, бу менга ҳам қизиқарли, - давом эттирди Фосса унинг гапини. – Кам ўрганилган соҳа, модомики унинг намоён бўлиши деярли сезилмайди. Лекин у биз учун шуниси билан қизиқарлики, типратиканларда индамай турувчи мутациялар оддий одамлардагига нисбатан бир поғона камроқ рўй беради.

-                      Мен уларнинг тезлиги камроқ эмас, кўпроқ бўлишини кутган эдим, - ҳайрон бўлди Джейн, - ахир уларда умуман ҳамма нарса тез содир бўлади-ку, эволюцияларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам.

-                      Ушбу вазиятда айнан тезлашиш эмас, секинлашиш қарор топган, бу ердан келиб чиқадики, агар биз фойдали ёки зарарли деганда ушбу жараённинг эволюцияга ёрдам бериши ёки уни тўсқинлик қилишини тушунсак, камида кўпчилик индамай турувчи мутациялар фойдали бўлганга нисбатан зарарлироқ бўлиб чиқяпти. Олдинлари модомики индамай турувчи мутациялар эволюция жараёнида сақланиб қолар экан, демак улар бирор нима учун керак деган нуқтаи назарга риоя қилишарди, лекин бу айнан эволюция натижасимиди? Ҳозир биз биламизки, ҳаёт тарзи ва у билан боғлиқ бўлган организмдаги ўзгаришлар, яъни фенотип генотипга сезиларли ўз таъсирини ўтказади, агар мисол учун сўнгги минг йиллар давомида сексни қабул қилмаслик, барча турдаги ақидавий ва диний аҳмоқгарчилик каби паранойялар кучайиб кетган бўлса, буни эволюция деб бўладими? Ҳар қанақа йиғилиб борувчи ўзгариш ҳам эволюция бўла олмайди.Мен уч йил олдин Россия бўйлаб саёҳат қилгандим. У ерда чегарани кесиб ўтаётганингда хуш кўришларни ҳаммани олдида намоён қилиш таъқиқланади деб ёзилган эслатма беришади. Ахир бу охуеть қилиш мумкин-ку? Нафратни ҳаммани олдида намоён қилиш тўғрисида ҳеч нарса ёзилмаган, марҳамат ҳоҳлаганигча намойиш қилавер, хуш кўришни эса намоён қилиш мумкин эмас. Агар итариш ўрнига нафратланишни танлаб оладиган одамлар ўз генотипига индамай турувчи мутацияларни киритсалар, буни эволюция деб бўладими? Келиб чиқишининг сабаби айнан шу мутациялар бўлган касалликлар миқдори борган сари кўпайиб кетмоқда, ўша фенилкетонурия ҳам,ўша гидроцефалия ҳам, гранулематоз ва яна юз хили бор.

-                      Индамай турувчи мутациялар бу шундай мутацияларки уларда кодлаштирадиган триплет унга ўхшаш, синоним бўлгани билан алмаштирилади – аниқлаштиргандан кўра тушунтирди Берта. – Масалан биринчи ва иккинчи нуклеотидлари гуанин бўлган ҳамма триплетлар “глицин” деган аминокислотани учинчи нуклеотид қандай бўлишидан қатъий назар кодлаштиради

-                      Ҳа. Бунда бир томондан гўёки ҳеч нарса бузилмагандай бўлади, чунки трансляция тўғри кетаётган бўлади ва оқсилларнинг ҳам керакли бўлганлари тўпланади. Бутун генетик ахборот “ёзув”ни ташкил этади, яъни бир-бири билан ДНК молекуласида бирлашган тўртта азотли асосни – аденин, тимин, гуанин ва цитозиннинг кетма-кетлигини ифода этади. Шу сабабли учтадан олтмиш тўртта мумкин бўлган комбинациялар мавжуд бўлади, яъни олтмиш тўртта триплетдан учтаси “стоп-сигнал”, қолган олтмиш биттаси оқсилларни синтези учун ишлатилади, аминокислоталар сони эса бор-йўғи йигирма битта, шунинг учун ана шундай нуқтали мутация рўй берса ва битта триплет ўхшашига алмашса ҳаммаси гўёки жойида бўлади, лекин фақатгина “гўёки” бўлади, чунки цитоплазмадаги турли кислоталарнинг концентрациясида сезиларли даражада фарқ бор ва оқсил синтези анча секинлашиб қолиши мумкин. Биз айнан триплетлар тўғрисида гапиряпмиз, чунки аминокислоталардан керакли оқсилни яратиш учун ана шу аминокислоталарни матрицали РНК га етказиб берувчи транспортли РНК лар ўзининг аминокислотасини қўйишга жой қидиришади, мРНК да биз “кодон” деб атайдиган қайсидир уч нуклеотидли кетма-кетликни таниб олишади ва кераклисини топишганида асосий конструктор бўлиб ҳисобланган рибосома ана шу аминокислотани ўсиб бораётган полипептид занжирига улайди... бу ёғи тушунарли. Яқин орада сенга битта мақола кетидан иккинчи мақолани, битта китоб кетидан иккинчи китобни ўқиб чиқишни ҳоҳлаб қолсанг мен ҳайрон қолмайман. Охир оқибат сен ўз билимларингни жиддий, фундаментал бўлиб кетганини сезмай қолсан. Модомики бошқа биологик ва ҳатто биологик бўлмаган фанлар бўйича парчалар йиғаётган экансан, сенинг ҳаётингни шу нарса қизиқарли қилиб қўядики, сен битта фан билан чекланиб қолмайсан, шу сабабдан сенда доимо янги ғоялар, янги қизиқишлар пайдо бўлиб боради. Шунинг учун бу қўрқув тоза чўкинди ҳисоб. Масалан типратиканларда у умуман йўқ.

-                      Омадлари бор экан! – деб қойил қолди Джейн.

-                      Омадлари бор. – рози бўлди Фосса. – Фақат сенинг ҳам омадинг бор. Янги одам, ёритилган одам сари интилишни бошлаган ҳар битта одамнинг “омади” бор. Бу йўналишда сен ҳам, мен ҳам, типратиканлар ҳам ҳаракатланиши мумкин, шунинг учун – кимнинг ва нимада “омади” кўпроқлигини солиштиришнинг фойдаси йўқ. Ҳамма нарсанинг асосий мезони – ҳаётнинг тўлалиги, ҳаётдан роҳатланишнинг тўлалиги ва агар сен уни фанлар билан шуғулланмасдан ҳам бошингдан кечирсанг, демак сен айнан шундай яшайсан ва фанлардан қўшимча роҳатланадиган одамга нисбатан камроқ бўлмаган даражада бахтли бўласан ва бор бўлганингдан тўла завқ-шавққа эга бўласан.

-                      Бундайлар борми? – қизиқиб қолди Джейн.

-                      Умуман фанлар билан шуғулланмайдиганларми? “Умуман” дейдиган бўлсак, унақалар йўқ, нима бўлганда ҳам бу қизиқ, лекин шундайлар борки, улар фанларга кам эътибор беришади ва ниҳоятда қизиқарли ҳаёт билан яшаб, ўзларининг фанларга бўлган қизиқишларини жуда ҳам ичкарига кириб кетмаган тақдирда парчаларни эпизодик равишдаги танланмаси билан қондирадилар. Бу дегани уларда тадқиқот қилишга, кашф қилишга истак бўлмаган дегани эмас – шунчаки бу бошқа соҳаларда ўз ифодасини топади.

-                      Масалан, қайсиларида? – қизиқди Магнус.

-                      Масалан, англаб етиладиган туш кўришларда, - деб Фоссанинг ўрнига одатда гапиришдан кўра кўпроқ тинглайдиган Арчи жавоб берди.

-                      Масалан шундай, - рози бўлди Фосса. – лекин фақат шунинг ўзи эмас.

-                      Биз ҳам ўша даражагача етиб борамизми? – овозидаги тоқатсизлик билан деди Магнус.

-                      Эҳтимол, - Томас билан бир-бирига қараб олиб мужмалгина жавоб берди Фосса. – Ҳар ҳолда биз шунга умид қиламиз.

Охирги югуриб чиқиш ҳамма учун мураккаб бўлди. Тўсатдан совуқ тушди ва буни улар дарҳол пайқамадилар, чунки эрталаб беш яримда бу ерда доим совуқ бўларди. Одам танаси толиқиб кетган эди, чунки икки кун улар тепага дам олмасдан чиқишди ва кечаги рекорд Джейнга зўрға насиб этди, натижада улар чойли уйчаларга етиб қолишганида шу ердан бошлаб ҳар ким ўзининг тезлиги билан ҳаракат қилди ва Джейн бу ёғига оғир бўлишини тушунди – оёқлари оғирлашди, орқасининг мушаклари ҳам оғриб турган эди, афтидан бунга сабаб икки соатлик қайтиб тушишни югуриб бажарганида эди (маълум бўлишича пастга қараб икки соатлик югуриб тушиш ҳам етарлича куч талаб қилар экан) Шунга қарамасдан бу охирги кун эди ва ҳамма чарчоқлик сезганига қарамасдан акклиматизациядан фойдаланиб янги рекорд қўйиш истаги бор эди. Фақат Берта чойли уйчага яқинлашиб тепага чиқиш борасида олдиндан лаззатланиш йўқлигини пайқаб қолди ва орқага қайтди. Кўтарилишнинг ўртасидаёқ кучли шамол ҳамманинг юзига ура бошлади. У шунчалик кучли ва совуқ эдики, ҳимоя қилувчи иссиқ маска етарли бўлмай қолди. Пастки лабни чўччайтириб илиқ нафас билан бурунни иситиб туришга, уни доимо ишқалаб туришга, юзни кафт билан тўсиб туришга тўғри келди. Кафтлар ҳам ўз навбатида музлаб кетган эди ва бунинг оқибатида Джейн ён дафтарчасига оралиқ натижани зўрға ёзиб улгурди. У тепага кўтарилган сайин шамол ҳам шунчалик кучаярди. Бурунни, оёқни, қўл бармоқларини ва яланғоч сонларни улар музлаб қолмаслиги учун доимий назорат қилишга тўғри келди. Лекин қайтиб боришни ҳеч ким ҳоҳламади. Охирги ярим соатни у имконияти борича ўтди, лекин қатъийликни синаш ёқимли эди. Шорта ўрнига рюкзакдаги шим кийишни ҳам одам ҳоҳламасди – умуман олганда вазият назорат остида эди. Эверестдаги тажрибасига асосланиб амалга оширилган зўр беришлар кейинчалик қатъийлик учун жуда соз ёритилган омил бўлиб хизмат қилишини Джейн биларди, қисман ана шу ҳисобига, қисман эса спортчасига қизиқиш туфайли у тепага охирги кучини ишга солиб чиқиб кетаётганди. Биринчи юқоридаги тепаликни айланиб ўтаётиб у узоқдан пастда эгри йўл бўйлаб Фосса чиқиб кетаётганини кўриб қолди. У ҳамма билан биргаликда довонга етиб олиш учун ҳаммадан кеч йўлга отланганди – ахир унинг тезлиги ҳайратда қолдирадиган даражада эди! Джейн бир кунмас-бир кун у ҳам ана шундай маҳлуқ бўлиб қолишини ўйлаб, ана шу борада олдиндан лаззатланди.

Типратиканлар довонга ярим соатдан кейин етиб келишди, Джейннинг назарида ҳамма учаласи ҳам етарлича оғир аҳволда эдилар. Улар тўғрисида қайғуриш борасидаги механик истак пайдо бўлганини сезиб у ана шу аҳмоқона-оналарча реакцияларни бартараф этди ва тўғри фикр юритилса улар билан айни пайтда мусобақалашиш ҳали вақтли эканлиги ҳақида ўзига ҳисобот берди. Олти-саккиз яшар бола катта одамга нисбатан юқорироқ фикрлаш қобилиятига эга эканлигига ўрганиш ҳар ҳолда осон эмасди, ва афтидан улар айни пайтда икинчи синф ўқувчилари сифатида ўрганаётган нарсалари ана шу типратиканлар томонидан аллақачон ўтиб бўлинган эди. Ана шу ғалати фактни қабул қилишни енгиллатадиган бирдан-бир нарса шу эдики, узуқ-юлуқ гапларга қараганда англаб етиладиган туш кўришларда вақт ухламаётган пайтдагига нисбатан мутлақо бошқача ўтиши маълум бўлди, ва бир соат ЁҲ давомида тўлақонли бир ойни яшаб ўтиш мумкин экан. Типратиканлар эса фаол даражада ЁҲ лар билан шуғулланишлари борасида унинг шубҳаси йўқ эди – улар билан ЁҲ лар бўйича мутахассис томас ўртасидаги яқин алоқа ҳаддан ташқари узвий эди.

Об-ҳавонинг ёмонлашиши давом этарди, қор ёға бошлади, ва ҳаттоки ҳамма кийимни кийиб олиб, югурса ҳам барибир совуқ эди. Кўпчилик ана шундай сайрдан кейин касал бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас, деб ўйлади Джейн. Фосса охирги бўлиб тушаётган эди. У гуруҳни назорат қилиб турарди ва ҳеч қандай имо-ишораларни кўрсатмаганига қараганда ҳеч кимга ёрдам керакмас эди. Шунга қарамасдан Джейн иложи борича пастга тушиш борасидаги хуруж қилиб қоладиган истакни енгиб ўтиб, типратиканлар билан бараварига югурарди. Пастда илиқроқ эди, лекин бу энди сезилмасди, чунки ҳамма бошдан-оёғтгача музлаб кетган эди ва пастга тушиб бўлишганидан кейин ўн беш дақиқа ўтгач джип уларни Джомсомга қараб олиб кетди. Яна икки сотадан кейин улар базанинг иссиқ мини-ҳовузида ёрқин ва иссиқ қуёш остида исиниб ўтиришарди.

“Эпигенетика лабораторияси.

Дастлабки ҳисобот.

Батафсил ҳисоботни ики кундан кейин тақдим этамиз, лекин уни мутахассис бўлмаганларга ўқиш қийин бўлади, чунки уни ёзишга Джерри киришиб кетган, Джерри бўлса ўзининг ҳисоботларини қандай ёзишини ҳамма билади, шунинг учун ҳаммага қийин бўлади, ҳаттоки бизга ҳам.  Шундай қилиб биз – Лабораториянинг ташаббускорлар гуруҳи ошкор бўлган маълумотларнинг қизиқарли бўлганлиги сабабли ана шу дастлабки баёнотни беришга қарор қилдик. Бунинг эвазига бизга янги хона насиб этишига умидвормиз – блаки кимдир бизнинг икки қаватли “футбол майдон”имизга ҳавас қилаётгандир. (Поль, биз сени назарда тутмаяпмиз, ўйламагин тағин!), лекин жамоатчиликни ишонтириб айтамизки, бу бизга камлик қилади ва биз яна шунча ҳоҳлаймиз! Яна биздан барча вирусологларни четлатинглар! Улар аста-секинлик билан Б-16 секциясини қўлга олишди ва Б-17 га кўз тикишяпти!

Баён қилиш услубимиз учун узр сўраймиз – шошилинчда ёзаяпмиз, иш тиқилиб ётибди.

Торонг-Лага уюштирилган бир ҳафталик югуриб ўтишдан қайтиб келган типратиканларнинг кечаги қайтиб келиши янги кутилмаган совғалар тақдим этди. Охирги куни уларни совуқ, шамол ва қор довонда анча қийнаб қўйди, шунинг учун баъзи бир қийинчиликлар рўй берди. Бу қийинчиликларни болалар жуда яхши енгиб ўтишди, шунга қарамасдан улар тушиб қолган шароит улар учун жуда ва жуда оғир бўлиб чиқди. Бу эса бизга уларнинг организми экстремал вазиятларда ўзини қандай тутиши тўғрисида биринчи марта маълумотга эга бўлиш имконини берди. Натижаларнинг ўзиёқ кўрсатиб турибди, аниқроғи кўрсатиб тургандан кўра кўпроқ савол келтириб чиқаряпти десак тўғрироқ бўлади. Биринчидан, учта типратиканнинг организмида жуда катта миқдорда дипиколин кислотаси аниқланди(очиғини айтганда мен нормал одамнинг организмида умуман борлигига шубҳаланаман, лекин бу ҳозир муҳими эмас – буни кейинроқ ўрганиб чиқамиз) Бу нимани англатиши ихтиёрий бактериолог-мутахассисга аён (майли, вирусологлар ҳали биз билан яшаб туришсин, лекин барибир кейинчалик уларни кўчириб берасизлар, уларнинг митти маҳлуқлари жонга тегди – оёқ тагида ўралашиб юришади) Ҳа айтмоқчи бизнинг ўқувчиларимиз асосан мутахассис эмаслар... Майли, нима бўлса бўлсин бу нимани билдиришини айтиб ўтамиз. Йўқ ,олдин яна бир нарса – сизларга маълум бўлишича бундай югуриб боришларга қуруқ паёк берилади, ва бизнинг ҳолатда типратиканларда ҳам паёк бўлиб, унинг таркибига қайнатилган тухум, шоколад ва кола кирган эди. Фосса ва у билан бирга бўлган болаларнинг таажжуб бўлганига қарангки, типратиканлар тухумларини олиб уни ичидагини ташлаб юбордилар, бироқ тухум пўстини бўридай кальций атомининг охиргисигача битта қолдирмай ютиб юборишди! Уларга кальций керак эди! Яна уларни шоколад тўғрисидаги хаёлнинг ўзидан кўнгиллари айнади, колани ҳам ичиш у ёқда турсин, ҳаттоки кўргани кўзлари йўқ эди - фақат минерал сув ичишди. Ана энди таққослаб кўринг: дипиколин кислота, бу бир, кальцийга бўлган ўткир даражадаги эҳтиёж, бу икки, ва ширинликни хуш кўрмаслик, бу уч. Қалай, етиб бордими? Майли, аудиторияни қийнамаймиз, бактериологиядан баъзи бир нарсаларни эсга соламиз. Баъзи бир бактериялар, айнан – таёқчасимон грам-ижобийлари, споралар ҳосил қилишдай ноёб хислатга эга. Ўта кучли бўлмаган мутахассислар учун эслатиб ўтамиз, биологияда “спора”лар деганда самарали мунозаралар ҳам, шу билан тенг қаторда самарасиз сўз олишувлар ҳам тушунилмайди. Аниқроғи “спора” эмас, “эндоспора” дейиш керак эди – улар ажабланарли даражадаги иссиққа чидамликка эга. Бошқалардан фарқли бўлган терморезисторли эндоспоралар бир неча соатгача қайнатиш мумкин, улар кейинчалик барибир шсиб чиқишади. Шундай қилиб спораларнинг пайдо бўлиши баъзи бир оқсилларнинг парчаланиши билан биргаликда рўй беради, натижада... айнан дипиколин кислота пайдо бўлади. Унинг синтези давомида... кальций ионларининг актив сингиб кетиши амалга ошади! Яна бактериологларга спораларни ҳосил бўлишини глюкоза бартараф этиши маълум!

Эндиликда барча фактларга эга бўлганда, фақатгина аҳмоқ тушунмаслиги мумкин – экстремал вазиятларга тушганда типратиканлар организми... спораларни ҳосил қилишга киришиб кетган! Умуман, спораларнинг ҳосил бўлиши – энг мураккаб бўлган механизмлардан бири бўлиб,  унинг ичига ҳужайранинг тенг бўлмаган бўлиниши ва бошқалар ва бошқалар киради. Бактериялар уларнинг нобуд бўлишига сабаб бўладиган экстремал вазиятга тушиб қолишганида ана шу иш билан шуғулланишади.

Қўл остингда ана шундай яққол фактлар бўлиб турганида фақатгина микроскоп олдига ўтириб спораларни ўзини қандай бўлса шундайлигича топиш масаласи турган эди ва биз буни амалга оширдик! Умуман олганда уларни аниқлаш осон эмас, лекин биз уларни юқори даражадаги синиш кўрсаткичи асосида аниқладик, ахир спораларда оқсил концентрацияси юқори бўлади-ку. Модомики бизни ҳар хил шубҳалар ўраб олган экан, биз мавжуд препаратни фуксиннинг карбол эритмаси билан қайнатдик, шунинг натижасида споралар (агар улар мавжуд бўлса) бўёқ моддани қаттиқ бириктириб оларди ва этанол билан кейинги ишлов беришда рангсизланмай қолишган бўларди... бу ёғи энди тафсилотлар бошланди, мумуман олганда ҳаммаси ана шундай бўлиб чиқди – споралар топилди ва мен ўзимнинг чиройли кўзларим билан уларни кўрдим. Уларнинг ҳосил бўлиш механизми табиийки ҳали маълум эмас ва бизга ҳали ишлашга тўғри келади, лекин биз оптимистик руҳни сақлаб турибмиз, чунки ҳаёт узундан-узун ва ўсиб қолган типратиканлар яна бир неча бор яшаш учун оғир бўлган вазиятларга тушадилар. Буни биз уларга эҳтиёткорлик билан қилишни маслаҳат берамиз, чунки фан фан билан, лекин асосийси – ҳаётдан роҳатланиш. Таъкидлаб ўтамиз – “ҳаётдан”!

Умуман олганда баъзи бир ҳужайраларда иккита плазматик қобиқ пайдо бўлади ва уларнинг ҳар бири спораларнинг жуда ва жуда мустаҳкам бўлган ва ўзида камроқ  сувмиқдрини сақлаган спора деворларини яратилишида иштирок этади. Бу ҳол спораларга юқори иссиқлик ҳароратига ва бошқа экстремал шароитларга, шу жумладан паст ҳароратларга, кимёвий элементлар таъсирига ва бошқаларга чидаб бериш имкониятини беради. Типратикан спорасидаги сув фоизини биз ҳозирча олти-еттига тенг , яъни жунинидагига нисбатан юқори деб ҳисобладик. Споранинг қобиғи цистеинга бой бўлганва кератинни эслатадиган оқсилларни ўзида сақлайди... майли сизларни тафсилотларини айтиб ўтирмаймиз, яна бундай гап. Кенг тарқалган тажрибалар натижасига кўра қуруқ ерда ҳар эллик йилда тўқсон фоизга яқин бактерияларнинг споралари ўзининг яшаш қобилиятини йўқотади. Ўн фоизи эса қолади. Яна эллик йилдан кейин ана шу ўн фоиздан ўз навбатида яна яшаш қобилиятига эга бўлган ўн фоизи яъни бошидагига нисбатан бир фоизи қоладива ҳоказо. Уларнинг миқдорини ҳисобга олганда қуруқ ерда яна бир неча минг йиллардан кейин яшаш қобилиятига эга бўлган споралар мавжуд бўлади. Беккерель эса йигирманчи асрдаёқ баъзи бир микроорганизмлар абсолют нолга яқин бўлган ҳароратда миллион йиллар давомида яшаш қобилиятини сақлаб қолиши мумкинлигини ҳисоблаб чиққан, шунинг учун космик ҳалокат юз берганда ҳам споралар пайдо бўлиши бузилмаса генни ташкил этувчи материал миллион йил ва ундан кўпроқ ҳам яшай олади. Айтайлик бизнинг сайёрамизга метеорит ёки бошқа сайёра келиб урилган тақдирда ва типратиканлар ўлими бир зумда рўй бермаса, улар ҳеч бўлмаганда бир неча соат давомида ҳаёт учун курашса, уларнинг организмида ҳайвонлар учун фантастик ҳолдаги, ақл бовар қилмайдиган фаолият бошланади: уларнинг ДНКси  ҳеч бўлмаганда баъзи бир ҳужайраларида энг мустаҳкам бўлган қобиқ билан қопланади ва бизнинг сайёрамиз чил-парчин бўлган вазиятда ҳам уларннг ДНК си билан бўлган споралар – ёритилган инсон споралари космос бўйлаб яна миллион йил саёҳат қилади. Бу ҳол кимгадир керак бўладими-йўқми... умид қиламизки, бу масалани бизга реал шароитда ҳал қилишга тўғри келади... лекин бу фактнинг ўзи офигенный қизиқ! Типратиканлар бизга ҳали анча вақт давомида керакли материал таъминлаб беришадиганга ўхшайди.

Хўп майли, сиз ҳайрон бўлаверинг, ҳозирча эса сизга яна иккинчи рақамли янгилик. Типратиканларда спораларнинг пайдо бўлишини келтириб чиқарадиган экстремал шароитлар (одамларга нисбатан “спораларнинг ҳосил бўлиши” жумласини қўллашга ҳали кўникишга тўғри келади шекилли) яна қайсидир ўзгаришларга олиб келади, лекин фақат ана шу экстрема шароитлар сабаб бўладими-йўқми, бу ҳам  бир масала. Яна битта гап. “Шундан кейин” деганда “шунинг оқибатида”ни англатишини тушунмаслик керак. Буни бизга Джеррининг ёнидан югуриб ўтаётган Марта эслатиб ўтмоқда. Ҳа, у ҳақ – типратиканлар бир ҳафта давомида Томас билан уларнинг тили билан айтганда “ботиш”ларда иштирок этишганини ҳисобга олиш керак. Бу “ботиш”лар ўз-ўзидан ҳали кам ўрганилган ва уларнинг одам танасига таъсири ҳам ҳали ўрганилмаган. Биз ҳам “ботиш”га ўрганишни ҳоҳлаймиз. Томас, мижғов бўлма, бизга ҳам кўпроқ вақт ажрат. Ҳозир биз генетикани ўрганишга муккасидан кетганмиз. лекин ҳеч нарса бизга биратўласи “дайвер” бўлишга ҳалақит бермайди, сизлар ўз тажрибаларингизда ана шу атамани ишлатасизлар-ку? Мутахассис бўлмаганлар иккинчи рақамдаги янгиликни баҳолаши учун эслатиб ўтамиз. Тирик организмлар деярли тўқсон тўққиз фоизга тўртта кимёвий элементдан иборат: водород, кислород, углерод ва азот. Кўпчилик биомолекулалар шунингдек олтингугурт ва фосфор атомларига эга. Айтиб ўтилган макро элементлар барча тирик мавжудотлар таркибига киради. Умуман олганда, бу олтилик – бизнинг тушунишимиздаги ҳаётнинг асоси ҳисобланади. Шунга қарамай, ҳаваскорлар орасида тарқалган бундай маълумот ҳам бор: биологик нуқтаи назардан қараганда иккинчи гуруҳга тегишли бўлган ва биргаликда одам вазнининг тахминан бир фоизини ташкил қилувчи кимёвий элементлар, баъзи бир мустасно ҳолатларни ҳисобга олганда ионлар кўринишида мавжуддирлар. Бу гуруҳ ишқорий металлар бўлган натрий ва калийни, ерда учрайдиган ишқорий элементлар бўлмиш магний ва кальцийни ўз ичига олади. Галоген бўлган хлор ҳам доим ҳужайраларда ион ҳолатида учрайди. Яна бошқа ҳаёт учун муҳим бўлган кимёвий элементлар ҳам оз миқдорда иштирок этади ва уларни “из қолдирувчи элементлар” деб аташади. Булар қаторига темир, рух, кобальт ва марганец киради.  га баъзи бир металлмас моддалар. Ҳаёт учун муҳим бўлган микроэлементлар қаторига йод ва селен каби нометаллар киради. Шу билан бўлди. Типратиканларда эса, ҳаммасида эмас, балки бизга довондан қайтиб келган учтасида ҳали ҳаммаси эмас. Уларнинг организмида яна қўшимча иккита элемент топилган – рубидий ва цезий, лекин бу ҳол улар бирорта яхши бўлмаган овқатни еб қўйишганини билдирмайди. Мисол учун рубидий транспортли РНК ларда, цезий эса лизосомаларда топилди.Улар қаердан келиб қолгани ва у ерда нима ишлар қилишини худонинг ўзи билади. Ҳар ҳолда Джеррига бу нарса ҳали маълум эмас.

Майли, батафсил ҳисоботни икки кундан ёки йигирма икки кундан кейин ўқийсизлар – бу ёғи ишнинг кўламига боғлиқ. Умуман айтсак ўқимаганларинг ҳам маъқул, чунки агар сизлар бизнинг микробиологлар қаторига кирмасаларинг барибир ҳеч нарсани тушунмайсизлар. Марта ўқитишга совуб қолмагунича генетика бўйича семинарларга келинглар. Генетика  - бу клёво!

Ва қўшимча яна бир нарса. Типратиканлар эволюциясининг суръати баҳайбат даражада бўлгани шу қадар ҳайрон қолдирармикан? Менга бундай туюлмайди. Эволюциянинг тезлашиши биз учун янгилик эмаслигини унутмаслик керак. Мен айтмоқчиманки, биз эволюциянинг тезлашишини фақат одам мисолида кўрмаймиз. Маасалан, эллик миллион йил аввал эогиппус деган зўр жонивор яшаган. Биринчи от десак ҳам бўлади. Катталиги овчаркадай бўлган, мияси эса жуда кичкина бўлган – мияси вазнининг бутун вазнига нисбати у билан биргаликда яшаган бошқа сут эмизувчиларга нисбатан икки баравар кам бўлган. Кейинчалик отлар “миясини ишлата бошлашди”. Натижада мияларининг абсолют ва нисбий ўлчамлари бирданига ошиб кетди. Бунда янги қобиқ ва айниқса унинг пешана қисми худди одамгидай ривожланиб кетди. Одам ҳам олдинига секин ривожланди, кейинчалик эса – тезроқ ва янада тезроқ ривожланди. Фақатгна одамда болани туғиш жараёни кучли оғриқ билан боғлиқлигини билдирувчи факт нимани англатади? Шунчаки одам ҳали янги туғилган чақалоқларнинг миясининг бирдан катталашиб кетганига кўникмаганини билдиради – бу эволюцион ўлчовлар бўйича яқиндагина рўй берди.

(Қизларнинг янги шароитларга мослашиши қай даражада бўлишини сўраманглар – агар попушлар унчалик тор бўлмаса, бу ҳол бизни асбоб ичкаридан тўлдириб турган пайтда ҳис қиладиган роҳатланишни йўқотмаслик учун асбоблар ўлчамининг катталашишига олиб келадими? Бундай вазият номақбул бўлар эди, чунки кўтга итариш қийинроқ бўлади- умуман эволюциянинг бу топишмоғи олдида мен ўзимни йўқотиб қўяман)

Замонавий одамнинг бош суяги бундан икки миллион йил аввал пайдо бўлган “ишбилармон одам” (homo habilis) никига нисбатан тахминан икки баравар катта. Агар одамга узоқдан ўхшайдиган жонзот сайёрамиз бўйича эллик миллион йил аввал югура бошлаганини ҳисобга олсак бу ҳолни жуда яқинда рўй берган десак бўлади. Айнан неокортекснинг ривожланиши бош мия ўлчамининг ўсиб кетишига олиб келди.

Янги туғилган чақалақлар бош миясининг тўла қонли соч билан қопланмаслиги хусусида  - тепабош ҳақида. Тепабошнинг мавжудлигини ҳам одамзот мияси ўлчамининг катталашиб кетганига кўникмаганлиги натижаси дейиш мумкин. Шундай қилиб эволюция шаҳдам қадам ташламоқда ва қанчалик олдин кетгани сайин, шунчалик тезлашиб кетмоқда. Эволюциянинг ёритилган идрок ва унга боғлиқ бўлган “қувончли истаклар”, “ниятлар”, “англаб етиладиган туш кўришлар”, “физик трансформациялар” ва яна бошқа шу каби бақувват асбобларига эга бўла туриб табиат янада ўз қадамини илдамлатганига ҳайрон бўлиш керакмас. Лекин бу ерда мен эволюция бўйича мутахассисларга ўрнимни бўшатишим керак, сизланинг машғулотларингизга келаман, шуни назарда тутинг. Ҳозирча эса бўлди, тамом.

Нашр бўйича масъул: Энн Локвуд”



<<Бўлим 11 Бўлим 13>>