"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 10


Айрин Томаснинг маслаҳатига биноан ниҳоятда ғаройиб машғулот билан шуғуллана бошлади. У бирорта минерални қўлига олиб, бирор жойга олиб кетарди, уни кўздан кечирарди, ушлаб кўрарди, фонарик билан ёритарди, кафтида ирғитиб кўрарди. Агар бирорта ЁИ билан ҳамоҳанглик сезилса, у шунга мувофиқ ёзувни дафтарига туширарди.

Томас уларга бир нечта янги амалиётларни ўргатди ва бу амалиётларни улар ўзларининг парча тўплаш фаолиятларига қўшиб қўйдилар. Улар оддий эди, лекин қизиқарли натижа беришарди, масалан “дарё эмас, тоғ эмас” амалиёти шунадн иборат эдики, ҳар сафар ўтга ёки тошга қараганда, амалиётчи одам мос равишда “ўт эмас”, “тоғ эмас”, “тош эмас”, “кўл эмас” деб такрорлайди. Шу билан бўлди. Бутун амалиёт шундан иборат эди. Бундай амалиёт тошлар ҳам, шамол ҳам, ва бошқа кўпгина нарсалар қандайдир жонсиз, одатдагидай ўлимтиксифат, серый бўлиб кўринади деган босма қолипларни енгиб ўтишга мўлжалланган эди. Томас ўз томонидан ҳеч қандай қўшимчалар қилиш ва турли эзотерикаларни зўрма-зўраки ҳосил қилишлар бўлмаслиги кераклигини, тоғларни тирикдай туюлаётганини фараз қилишга интилмаслик зарурлигини махсус уқтириб ўтганди.

-                      Мен айтаётган нарсаларни айнан бажаринглар, ундан кам ҳам эмас, кўп ҳам эмас. Айтилган нарсаларни охиригача ўйлаб пиширишни эмас, менинг маслаҳатларимни ҳеч бир муболағасиз қабул қилишга ўрганинглар. “Дарё эмас, тоғ эмас” амалиётида “не” олд қўшимчасини Ердаги ихтиёрий мордни, ихтиёрий жонзотни ифодаловчи ҳар бир сўз олдига қўйиш керак – ундан бошқаси керак эмас.

Олдинига Джейнга Томаснинг кўрсатмаларини бажариш осон бўлмади. Ҳар доим бирор нарса қўшиб қўйишни ҳоҳларди, “не” олд қўшимчасини қўшиш билан чегараланиб қолиш қийин туюларди. Лекин Томас жиловини қўлдан бериб қўймасди. Беш мартадан у ҳар кимни сўраб чиқарди – у ёки бу амалиётни қандай бажараётгани текширарди, тафсилотларигача қизиқарди, ўзгартиришлар киритарди.

Биринчи ўн кунликда натижа умуман бўлмади, лекин бир куни кечаси Джейн атрофидаги мордларга қараб сайр қилаётганди ва амалиётнинг ана шу парчасини бажариб кетаётган эди. Кутилмаганда ҳеч қандай зўрланишсиз Ернинг қайсидир мордига қарашидан ва ич-ичида такрорлашидан ЁИ хуружлари бошланиб қолди. Ҳайрон қоладигани шу эдики , эндигина кўримсизликнинг зичлашган негатив фони – фаровонликни ошириб юборишга бўлган реакция мавжуд эди. Дарахт-эмаслар шу пайтгача номаълум бўлган ажиб мавжудот бўлиб кўринди, осмон-эмаснинг ранги тўқроқ бўлиб қолди, вояларнинг мордлари худди олдинга туртиб чиқиб турарди, атрофидаги яланглик ва дарахтларга нисбатан ажралиб турадиган бўлиб қолишди. У шу пайтгача буни сезмаган ҳолда бошидан кечираётган ётсираш ҳис-туйғуси йўқолди. Ана шу парчани якунлаб у сир ҳис-туйғуси билан боғлиқ бўлган сакраб ўтишни бажара бошлаганида буни осонлик билан амалга оширди. Бунинг учун қуёшнинг сўнгги нурлари остида чўмилаётган кўлга ёки турли рангдаги булутларга тўла осмонга қарашнинг ўзи кифоя эди.

Яна битта қизиқ амалиёт – “Фоссанинг юзи – гўшт бўлаги” деб номланар эди. Томас у тўғрисида гапираётганида Фосса кўриниб қолди ва “амалиётга тушиб қолди”.

-                      Агар... айтайлик Фоссани гўшт қиймалагичдан ўтказса, - деб гап бошлади Томас.- унда қийма ҳосил бўлади. Бирортангизда бу борада шубҳа борми?

Эътирозлар бўлмади, гарчи бу ғоя юмшоқ қилиб айтганда бир оз ғалати бўлиб кўринган бўлса ҳам.

-                      Агар бульдозер билан ана шу қояни расхуячить қилса бир уюм тош пайдо бўлади, - давом эттирди Томас. – Бунга ҳам ҳеч ким шубҳа қилмайди. Лекин бунда биз аниқ биламизки, Фосса гўшт бўлаги бўла туриб фақатгина ана шу гўштнинг ўзини ифода этмайди. Қояга нисбатан эса бизда механик равишдага ишонч бор, яъни бу бор-йўғи бир уюм тош холос.

-                      Лекин бизда қоя – бирорта тирик ёки фаҳмловчи мавжудот дейишга ҳеч қандай асос йўқ-ку?

-                      Сизда йўқ, - рози бўлди Томас. – барибир бу ҳол механик ишончни қўллаб-қувватлаш учун асос бўла олмайди. Амалиёт шундан иборатки, иккита мутлақо ҳақиқий бўлган фикрни галма-гал алмаштириб баён қилиш керак холос. Бошқа ҳеч нарса талаб этилмайди. Биринчи фикр: “Фоссанинг юзи – гўшт бўлаги”. Иккинчиси: “бу қоя – тошлар уюми”. Ана шу жумлаларни ҳар ўн сонияда галма-гал такрорланглар. Битта парча ўн беш дақиқа давом этади.

“Дарё-эмаслар” билан бўлгани каби биринчи ҳафта ҳеч қандай қизиқарли натижа бермади. Джейн “Фоссанинг мордаси” ни мутлақо “формал” равишда, яъни талаб этиладиган даражада бажара бошлади. Ва бирдан – амалиёт билан боғлиқ бўлмаган энг оддий кунлар оралиғида Джейн ғалати ҳис-туйғу хуружини сезиб қолди. Бу ҳис-туйғуни “тоғ менга қараяпти” деган қабилида аниқроқ қилиб ифодалаш мумкин эди. Ҳеч қандай образлар, ҳеч қандай орзу-тилаклар ёки яхшилаб ўйлаб кўришлар пайдо бўлмади – бу айнан олдинлари нотаниш бўлган ҳис-туйғу, ғайритабиий ҳолат эди, худди тоғ қайсидир йўл билан уни идрок қилаётгандай эди. Одам таассуротларининг аксарият қисмини кўзи орқали қабул қилгани сабабли, айнан шунинг учун олдинига бу ҳолатни “тоғ менга қараяпти” деб аташга тўғри келгандир, лекин ҳеч қанақа “қараш” бу ерда содир бўлмаган, фақатгина тоғ қандайдир йўл билан уни кузатаётгандай бўлган.Дарҳол шунинг кетидан қоринда, киндик атрофида зўрайиш пайдо бўлди, худди қаттиқ таёқча қоринга тиралиб уни қаппайтириб юбораётгандай эди.

Флоринда болалар билан камроқ мулоқотда бўларди ва ҳозирча ҳеч қандай амалиётни ўргатмас эди ва умумий мавзудаги суҳбатлар билан чекланиб қўя қоларди. Бироқ бу суҳбатлар ҳам эсда қоладиган даражада бўлиб, ўзидан кейин из қолдирар эди.

-                      Сиз ертўласи бор уч қаватли уйда яшаяпсиз деб фараз қилинглар, - деб кутилмаганда гап бошлади у. – Лекин буни тушунмайсизлар ва тентак бўлиб қолаверасизлар. Ертўла – бу ғашлик ва диққатпазликдир. Сизларнинг юзингиздан кўриниб турибдики, ёниси ҳам, буниси ҳам сизларда гоҳ-гоҳ содир бўлиб туради. Ертўлада сидириб олинадиган чуқурлар ҳам бор. Уларга йиқилиб тушиш осон – бундан негатив фон, негатив ҳис-туйғулар ҳосил бўлади. Ертўланинг жиддий ўзига хос томони шундаки, сиз у ерда бўлганингизда тепага чиқишни ҳоҳламайсиз. Ёки ҳоҳласангиз ҳам бу ҳоҳиш жуда кучсиз бўлади. Бунинг устига ЁИ ни бошдан кечириш мумкинлиги тўғрисида фикр пайдо бўлса дарҳол нафрат ва тажовузкорлик пайдо бўлади. Ҳар бирингиз ертўлада ҳар куни бўласиз, тўғрими?

Ҳеч ким эътироз билдирмади. Умуман Флориндага эътироз билдириш қийин эди, бунинг устига – у билан шунчаки гаплашиш ҳам мушкул эди. Суҳбат пайтида у шундоқ кўзингизга қарарди ва суҳбатдошига нигоҳини олиб қочишга заррача имкон бермасди. Бу ғалати,ноқулай,хижолатли эди. Бирортаси билан гаплашаётганида у шундоқ олдига туриб оларди – юзма-юз бўлиб турарди, ва бу вазият бирмунча ғайритабиий туюларди, айниқса шу сабаблики, унинг юзи камдан кам бирор белгини ифода этарди ва шунга қарамасдан жонсиз ва қотиб қолгандай туюлмасди – балки аксинча эди. Худо билади – у қандай қилиб буни уддаларди экан. Болаларнинг ҳайвонийлиги тутиб унга тақлид қилишга уринганларида ва ҳар қандай мимикани бартараф этишга ҳаракат қилганларида нимагадир тўмтоқларча сигирнинг башарасидай образ пайдо бўларди ва у қаергадир интилиб, учиб кетгиси келгандай бўларди, буни кўраётганингда беихтиёр маҳлиё бўлиб қолардинг. Яна битта жиддийлик – у Флоринданинг юзига назар ташлаганда автоматик равишда пайдо бўлар эди.

 - биринчи қават, - давом эттирарди у. – бу энг кучсиз қизиқишлар, кучсиз ёритилган фон. Сиз биринчи қаватдалигингизда яна ҳам тепароққа чиққинг келади, бироқ бу ҳоҳишнинг кучи аввалгидай кучсиз бўлади – у фаровонлик, ижобий ҳис-туйғулар билан босиб турилади. Парчаларни тўплаш истаги пайдо бўлиши мумкин, лекин бошлаш учун қайсидир арзимаган нарса етишмаётгандай эди. Ҳар онда ўзингга-ўзинг ҳисобот бериб туришинг керак – сен айни пайтда ертўладамисан ёки биринчи қаватдамисан. Агар ертўлада бўлсанг, сен зулмат қўйнида тезда қидириб топиш ва ундан фойдаланиш учун тепага олиб чиқадиган зинапоя қаердалигини доим эсингда тутишинг керак. Ертўладан биринчи қаватга олиб чиқадиган зинапоя  - бу ҳар қандай фаолиятнинг тўхталишидир. Ҳар қанақасини. Нима қилаётган бўлсанг ҳам тўхта. Қувончли истакларни амалга ошириб бир пайтнинг ўзида кўримсизлик ва негатив ҳис-туйғуларни бошдан кечиришнинг иложи йўқ. Демак – сен механик истакларни амалга ошираётган бўласан, масалан таассурот қолдирасан, бирор нарсадан қўрқаётган бўласан ёки зерика бошлайсан. Қувончли истакларнинг изига туш. Бошқа одамларнинг мавжудлигини унут, ўз-ўзингдан сўра – нима билан машғул бўлмоқчисан, нима қизиқарли бўлиб туюляпти? Олдиндан лаззатланиш пайдо бўлмагунча, жойингда ўтир ва ҳеч нима қилма. Бундай вазиятларда ҳаттоки кучинг қолмаган бўлса ҳам парчаларни тўплашни бошлаш мумкин, чунки парчалар ўз моҳияти бўйича одамнинг ҳолатини ўзгартириб юборади – айниқса сенда парчалар тўплаш тажрибаси бўлса. 

- Афтидан парчаларни тўплаш пайтида ЁИни бошдан кечириш одати ҳам бу ерда амал қилади шекилли? – деб Трапп ишонқирамай тахмин қилди.

- Буниси ҳам бор. Кейинги босқичга ўтамиз – иккинчи қават – барқарор ёритилган муҳит, ЁИ ларнинг тезда пайдо бўлиши, идрок ва одатларни биргаликда ўзгартиришга, парчаларни тўплашга қаратилган ишончли истак, матонат билан ҳаракат қилишга қаратилган ва вақтинчалик вужудга келадиган истаклар. Ўзингни биринчи қаватда эканлигингни тушуниб етгандан сўнг иккинчи қаватга чиқиш учун қайси зинапоядан фойдаланмоқ лозим? Ўзингиз ўйлаб кўринг. Ва ниҳоят учинчи қават – матонат билан ҳаракат қилишга интилиш. Сен учинчи қаватда бўлиб қолганингда тўхтатиб бўлмайдиган даражада жанг қилишга чорланасан, ва натижада сен қўчқорга ўхшаб деворга тиралиб қоласан а унга бор кучинг билан босасан – соат сайин,кун сайин. Ёритилган Идроклар тез-тез ва жуда яққол равишда пайдо бўлишади. Шу пайтгача бўлган жамики нарсани сен тўлақонли ҳаёт деб ҳисоблай олмайсан –сен шу пайтгача чириётган тўнкага ўхшаб тутаб ёнаётгандай ўзингни ҳис қиласан.

- “Чириётган тўнкага ўхшаб тутаб ёниш”... ҳа, бу менга жуда таниш бўлган ҳолат..., - кулги билан тасдиқлади Карен, - лекин бундай бўлиниш жуда қўпол-ку, бошқа кўпгина оралиқ ҳолатлар мавжуд-ку.

- Албатта бор, бу бўлиниш жуда қўпол, лекин унинг ютуқ томони ана шунда – бундай бўлинишдан фойдаланиб ҳар онда қайси қаватда эканлигингни билиб оласан. Мана шуни амалга оширавер.

- Розиман...

-Ахир бу ҳар дақиқавий қайд этишнинг ўзи-ку, - деб хитоб қилди Серена. – Биз айнан ҳар бир “қават”га мос келувчи рақамларни қўйиб чиқамиз.

- Сенда ана шундай ҳар дақиқавий қайд этишнинг (ҲДҚЭ) парчалари кўпми? – аниқлаштирди Флоринда.

- Ҳозир. – Серена ён дафтарчасини очди. – Ҳаммаси бўлибми ёки қандай?

- Мисол учун охирги ҳафтада?

- Йигирма иккита.

- Яъни кунига тахминан учтадан ҲДҚЭ. Қирқ беш дақиқа. Сизга кун бўйи  - эртадан кечгача ҲДҚЭ ни амалга оширишга нима тўсқинлик қилади?

- Менга айни пайтда бу ишни бажаришнинг иложи йўқ, - деб тўнғиллади берта. – Бу билан қолганларини қандай қилиб бирга олиб бориш мумкин?

- Бирга олиб бориш билан ҳеч қандай муаммо туғилмаслиги керак, - деб кесиб ташлади Флоринда. – Худди сенинг ҳаётинг азбаройи мазмунга бойлигидан лоҳасликка, алғов-далғов чалғитишларга, дам олишга, тўхтамларга бир сония ҳам вақт кетмайдигандай гапиряпсан.

- Албатта вақт кетади...

- ҲДҚЭ ҳар бир дақиқанинг сўнгида роппа-роса бир сониялик чалғишни талаб қилади. Бунда дақиқаларни аниқ қайд этиш шарт эмас, бир мартасида қирқ беш сония, иккинчисида – бир дақиқаю ўн сония вақт ўтса ҳеч қандай хавотирли жойи йўқ. Бундан ташқари – сен аслида нимадан ўзингни чалғитишинг керак? Масалан, ЁИ ни ҳосил қилишдан бу чалғитадими? Сен ҳозир бир пайтнинг ўзида ЁИ ни бошингдан кечириб ён дафтарчада мос келган рақам қўя оласанми?

- Қўя оламан.

- Сизга иккинчи синфга ўтса ҳам бўлаверади, сиз бўлса ҳали ҳам шу ердасиз. – Флоринда ўрнидан турди ва ён атрофига қаради.

- Менимча сиз ҳеч қаерга шошилмаяпсиз, сизни шундоқ ҳам ҳаммаси қаноатлантирадими?

- Йўқ, қаноатлантирмайди Флоринда! – сал бўлмаганда бақириб юборай деди Серена. – Табиийки биз имкони борича кўп нарса ўрганмоқчимиз.

- Ана шундай истакингиз қандай намоён бўлаяпти? Камтарона юриш ва хўрсинишми? Яқинда сизни иккинчи синфга олиб ўтишларига умид қилаяпсиз? Хўш, кута қолинг...

- Менинг калламга ҳам келмадики..., - деб бошламоқчи эди Карен, бироқ Флоринда унинг гапини бўлди.

- Балки сенга ташқи дунёга қайтиб бориш тузукдир? У ерда камтаринлик ҳурмат қилинади. Сени балки бирорта арзийдиган эркак хотин қилиб олар, камтарин хотинлар доим жуда қиммат туришган. – Флоринданинг овози темирсимон оҳангда чиқарди. – Сен бу ерда ўзи нима қилаяпсан? Бу ерда сенинг камтаринлигинг ҳеч кимга керак эмас, бу ерда унинг қадр-қимматига ҳеч ким етмайди. Бу ерда ўзингни олдинги ўринга қўйиб юришинг керак, бу ер сенга будда монастири эмас. Ювош одам билан ўтиришнинг кимга қизиғи бор? Сен фақат ўз-ўзингга қизиқарли бўлиб туюлсанг ва ана шу барча қизиқишларни ичингдан тўкиб солсанггина бошқаларга ҳам қизиқарли бўлиб туюласан. Масалан, агар Арчи ҳар куни мени қидирса ва унга қизиқарли бўлиб кўринган барча нарсаларни ичидан тўкиб солса , у ҳолда менга ким билан қизиқарлироқ бўлади – сен биланми ёки у биланми?

- Ўйлайманки, у билан. – секингина жавоб берди Карен.

-  Неча марта сен мени қидирдинг? Ўз парчаларингни тўплаётган пайтда қизиқарли нарсаларга дучор бўлиб, неча марта сен мени қулоқ солишга мажбур этишга ҳаракат қилдинг?

- Бирор марта ҳам.

- Камтаринлик бўғиб ташладими ёки ҳаёт шунчалик шалпайганми.

- Йўқ менга яшаш қизиқ... камтаринлик. Сени чалғитким келмайди.

- Мана Серена бўлса мени чалғитгиси келади, албатта Арчидай тез-тез эмас. Шунинг учун Серена сизнинг, биринчи синфликлар орасида, Арчи бўлса учинчи синфда.

Болаларнинг оғзи очилиб қолди.

-                      Уже учинчидами?! Лекин биз гуруҳ бутун таркиби билан синфдан синфга ўтади деб ўйлагандик.

-                      Ўйлайверинглар,ўйлайверинглар, - бошини чайқади Флоринда. – Сиз ўйлаб ўтираверасиз, Арчи бўлса ҳаракат қилади. Параллел гуруҳдан фақат у учинчи синфда, Магнус энди иккинчи синфда, қолганлар эса сиз каби бир нарсаларни ўйлаб юришибди. Ўйлаб кўринглар, бу сизнинг ҳаётингиз, қулоғингиздан ҳеч ким тортмайди. Дзен-буддизм мифологиясида бундай ҳикоят бор – қайсидир домла монастирга келибди, у ерда маърузалар курсини ўқибди ва тингловчилардан бирортаси ҳам махфий билимларни ўрганишга арзимайди деб жўнаб кетибди. Ярим соат ўтгач унгаошпаз етиб олибди – у роҳибларга овқат тайёрлар экан ва ҳар доим машғулотларни зимдан кузатган экан. Ошпаз қиличини чиқарибди ва агар билимларини унга ошкор қилмаса ўлдиришини айтибди. Унинг билимларга бўлган ташналиги шунчалик эканки, ҳаттоки ўлим билан домласини қўрқитиб шу билимларга эга бўлишдан қайтмаган экан. Сизларнинг ўзингизни тутишингиз билан унинг орасида осмон билан ерча фарқ бор.

Улар параллел гурухдагилар билан деярли учрашмасдилар – ёки тасодифан шундай бўлиб қоларди, ёки ўзи олдиндан шунақа режалаштирилганди. Лекин очиқчасига айтганда мулоқот қилиш учун имконият бор эди ва улар бундан фойдаланмасдилар. Бунинг сабаби ўқувчилар Флориндага нисбатан нима учун ўзларини пассив тутишларининг сабаблари билан бир хил эди.

-                      Иккинчи синфга ўтиш учун нима қилиш керак, - болалар сакраб туришди ва гўёки ўтиб кетишига йўл қўймаётгандай Флориндани ўраб олишди.

-                      Биринчисини тугатиш керак!

-                      Биринчисини тугатиш учун нима қилиш керак?

-                      Биринчи синфда ўзлаштирилиши лозим бўлган барча парчаларни билиб олиш, уларни амалга ошириш бўйича тажриба тўплаш ва менда ўзингизга нисбатан қизиқиш уйғотиш. Мана сен, -Флоринда бармоғини Каренга тиқди, - сен шунчаки огороддаги физалиясан, ясси қанотли додекаэдрсан, чиқинди қувурларида яшовчи гулмоҳисан, йўл ёқасидаги... гулсан, камтаринлигингни йиғиштир, бўлмаса охиригача йўл четида қолиб кетаверасан. Сенга ўзинг тўплаётган фрагментлар ёқмайдими?

-                      Ёқади! Мен ҳаттоки кечалари уйғониб уларни бажараман.

-                      Бойўғлиларни тўплайсанми?

-                      Кимни дедингиз?

-                      Кечаси ҳосил бўладиган парчаларни биз “бойўғлилар” деб атаймиз. Эрталабки уйқудан туришдан бошлаб эрталаб соат тўққизгача бўладиганини “қарға” деб атаймиз.

-                      Йўқ, махсус тўпламайман, шунчаки менга Томас маслаҳат берди, чунки кечалари менга ҳар бало тушимга кираяпти – гоҳ мен онам олдида ҳисобот бераётганмишман, гоҳмактабга кечикаётганмишман..., у менга кечаси ҳар икки соатда уйғониб ҳеч бўлмаганда беш дақиқа давомида масалан мусиқа тинглаётиб ЁИ ни ҳосил қилишни ёки учта парча тўплашни маслаҳат берди. Менга ёқиб қолди, ўзимни ҳис қилишим тезда яхшиланди, тушлар кечалари билан ўзгара бошлади ва эрталабдан янада тетик бўла бошладим ва ЁИ ларни осонроқ бошимдан кечира бошладим. – Карен ҳозирда умидсиз майин гулга ўхшаб кетмасди, гарчи бу серҳаракатлик унга катта зўриқиш билан насиб этса ҳам.

-                      Агар сени парчалар қизиқтирса, нега қандай парчалар бўлишини охиригача сўраб олмадинг?

-                      Мен ҳаракат қилдим! Мен Фоссадан сўрадим, у кейинроқ айтаман деди

-                      Шу билан сенинг ташаббускорлигинг тугадими? Сен энди қачон Фосса гапириб берар экан деб кутиб ўтирдинг?

-                      Ҳа...

-                      Сен ундан бошқа ҳеч ҳам сўрамагансан? Томасга ҳам учрашмагансан? Менга ҳам ҳеч учрашмагансан.

-                      Йўқ, яна бир мартагина сўрадим холос.

-                      Сен шунчалик қизиқмассанки. –Флоринда Каренга ҳар доимгидек тик қарарди.

-                      Сен қизиқ эмассан, тушуняпсанми?

-                      Ҳа! – деди Карен ўзини қарши қўйиб. – лекин мен шундайлигимча қолмайман, мен ўзгараман, мен бошқача бўламан. – Ҳозирда у Флориндадан кўзини олиб қочмасди, балки унга ҳам очиқ назар билан қарарди. – Мени ўзгаришим аниқ! Қандай парчалар бор? Гапир, блин!

Карен Флориндага ёпишиб олди ва уни пишган нокдай силкита бошлади.

-                      Бўл гапир, бўлмаса ўзимни қиличим билан чопиб ташлайман!

Флоринда қўлини сезилар-сеўилмас қимирлатди ва болаларнинг кулгиси остида Карен ўтга думалаб тушди. Ўрнидан туриб у ўшқириб яна Флориндага ташланди ва зўрға сезиладиган тепки таъсирида яна ўт устига думалаб тушди.

-Фосса сизларга биринчи босқичдаги парчаларни гапириб бериши керак, ундан сўранглар.

- Бўл гапир! Фоссани ҳали қачон топамиз, балки бир неча соатдан кейиндир, сен эса ҳозир бизга гапириб берасан ва биз уларни синаб кўрамиз!

- Яхши. Ёзинглар. Икки соатли қайд қилиш амалиёти. Ҳар икки соатда кун давомида то ухламагунингча яшаб ўтган икки соатинг тўғрисида ҳисобот ёзасан. Бу ҳисоботга бор-йўғи бир дақиқа ажратасан, ундан кўп эмас, ва фақат ана шу икки соат ичида ҳаётингда рўй берган қизиқарли воқеа-ҳодисаларни ёзиб борасан. Агар ҳеч нарса содир бўлмаган бўлса, шундай ёзиб қўяверасан: икки соатда ҳеч нарса бўлмади. Куннинг ҳар икки соатини ойларнинг номи билан аташ қулай: ярим тундан кеч соат иккигача бўлган вақтни январ дейсан ва ҳоказо. Икки соатли қайд қилишнинг бир куни – битта парча. Тайёрми? Кетдик у ёғига, - давом эттирди Флоринда, уларнинг реакциясини кутиб ўтирмасдан. – Очликни назорат қилиш амалиёти. Овқат ейиш ёқадими? Ёқади, - яна жавобни кутиб ўтирмади у. – Сизларга овқат ейиш ёқади.

Флоринда болаларни синчковлик билан қараб чиқди.

-                      Карен ва Берта чсуни бошидан кечирганлар.Табиийки нимжон чиқинди сувида яшайдиган гулмоҳи ва тўғрисўз қиз – уларга овқат ейиш ёққани учун улар чсуни бошидан кечиришлари лозим, ахир уларни онаси шундай ўргатган, тўғрими? Мен ҳам овқат ейишни ёқтираман, ва айнан шунинг учун мен буни максимал даражада роҳатланиш учун қиламан. Ҳаммага маълумки, ўн беш соатли яхшигина югуриб келишдан кейин бир бурда нон ҳам лаззатли бўлиб туюлади. Агар тўйиб овқатлансанг, унда овқат ана шундай роҳатланишни ҳосил қилмайди. Бу ердан келиб чиқадики – очликни назорат қилиш амалиёти – кунига ўн марта есанг ҳам майли, фақатгина очлик ҳис-туйғусининг интенсивлиги учдан кам бўлмаса. Очликни ҳис қилиш – ўз-ўзидан жуда ёқимли ҳис-туйғу. У қанчалик ғалати туюлмасин ЁИ билан ҳам ҳамоҳанг бўлади. Баъзида очлик ҳис-туйғусини учгача олиб бориш,баъзида еттигача олиб бориш ёқимли бўлади, ҳар доим ўзинг ҳал қиласан, лекин ҳеч қачон очлик ҳис-туйғуси учдан кам бўлганда овқат емагин. Ҳар доим оз-оздан егин, чунки овқат ўзлашгунча ўн беш дақиқа ўтади ва агар сен шу пайтда еб ўтирсанг шу вақтнинг ичида бўкиб қолишинг мумкин. Ёзилдими? Кетдик у ёғига.

-                      Очликни назорат қилишнинг бир куни – битта парчами?

-                      Ҳа. Ундан кейин қимирламай ётиш амалиёти. Бундан осони йўқ – ётасан ва қимирламайсан. Умуман қимирламайсан. Бармоғингни ҳам, бурнингни ҳам қимирлатмайсан – ҳеч қаерингни қимирлатмайсан. Қўл-оёғинг баданингга тегмай туриши керак. Ўн беш дақиқа – битта парча. Бир оз қимирламай ётганингдан кейин ғалати ҳиссиётлар пайдо бўла бошлайди- ёки қўл-оёғингни “йўқолиб қолади”, ёки шундай туюладики, гўё қўлларинг қаердадир бошқа жойда, бошқа ҳолатда бўлгандай – фарқи йўқ. Қимирламай ётишда давом этасизлар. Тайёр бўлдими? Ёзиб олдингларми? Ундан кейин – “ЁИ ни куйдириб босиш”. Бу эмоционал сайқал беришнинг бир кўриниши. Эмоционал сайқал беришда тахминан ҳар бир ўн сонияда сенинг кўкрагингда ёрқин портлаш бўлаётганини кўз олдингга келтирасан. Бу портлаш барча идрокларни онасиникига чиқариб ташлайди – ҳис-туйғулар, фикрлар, истаклар – ҳаммасини истисносиз чиқариб ташлайди ва мутлақо тоза, ёрқин муҳит қолади. Айтмоқчи эмоционал сайқал бериш – биринчи синф ўқувчилари амалиётининг зарурий элементларидан бири ҳисобланади. Битта парча – ўн беш дақиқа. ЁИ ни куйдириб босишда портлаш фақат ЁИ ни чиқариб ташлайди, негатив ҳис-туйғулар ва бошқалари тўғрисида ўйламайсан ҳам.

-                      Тушунмадим , - фаҳмламай қайта сўради Трапп. – Чиқариб ташлаш... ЁИ ми??

-                      Мен агар бирор нарса гапираётган бўлсам, мен айнан шуни назарда тутаяпман, - кесиб ташлади Флоринда. – Фараз қил, ёрқин портлаш қандай қилиб ҳамма ЁИ ларни чиқариб ташлаётганини кўз олдингга келтирасан, улардан кейин қоладиган нарсаларни кўз олдингга келтирмайсан. У ёғи нима бўлса бўлаверсин. Ҳосил бўладиган нарса ҳосил бўлаверсин. Битта парча – ўн беш дақиқа. Шу билан тамом. Бажаринглар. Натижалари тўғрисида гапириб беринглар.

- Флоринда, биз Серена билан 120 тали ишонч амалиёти нима учун метинликни физик кечинмаларини келтириб чиқаришини тушундик. – маккорона оҳангда гапирди Карен.

- Қизиқ, нима учун экан? – Флоринда Каренга қизиқиш билан қаради.

- Шунчаки бу амалиёт пайтида шунча қувончли истаклар пайдо бўладики, ҳозир ёрилиб кетаман деб ўйлаб қоласан. Шунинг учун ҳам биз ёрилиб кетмаслигимиз учун ана шундай метинлик ҳисси пайдо бўлади.

Серена ҳиринглаб юборди, кейин эса хохолаб юборди. Флоринда жилмайди ва кетиб қолди. Трапп ўйланибгина унинг шорта билан қисиб боғланган кўтига маҳлиё бўлиб қараб қолди. Серена бу борада ҳам бир жуфт ҳазил қилишни унутмади.

Джейннинг фикр-хаёллари кўпинча Кунгега қайтиб борарди. У бир ўзи шундайми ёки унга ўхшаганлар яна борми? Шубҳа йўқ эди – бу болалар экспериментал бўлганлиги  муқаррар эди, агар генетик ўзгаришлар қарғаларда содир бўлаётган бўлса, улар шубҳасиз болаларда ҳам пайдо бўлиши керак эди. Унинг ичида бир тўда хавфсирашлар қимирлаб қолди. Болалар устида ўтказилаётган экспериментлар, шундай дадил экспериментлар ўзини оқлармикан? Агар бирорта хаёлга ҳам келмайдиган нарса рўй берса болаларнинг ҳоли нима кечади? Джейн бу саволлар билан кимга мурожаат этиш мумкинлигини ўйлаб ўтирган чоғда у Мартани танлади, чунки Джерри эпигенетиканинг худолари турадиган энг юқори қисмида юрар эди ҳаддан ташқари банд бўлиб кўринарди. Мартани топиш энди осон бўлиб қолганди – у янги икки қаватли лабораторияда деярли кеча-кундуз ўтирарди. Бу лаборатория эндиликда мукаммал кўринишга келиб, янги асбоб-ускуналар билан ярақлаб турарди ва ўзининг улкан ўлчамларига қарамасдан аллақачон бутун деворни эгаллайдиган жавонлар билан тиқилиб кетган эди. Бу жавонларда катталиги футбол тўпидан филгача келадиган экинлар етиштирилар эди. Ишчи ўринлари шинамгина ва меҳр билан жиҳозланган эди. Бундан ташқари замонавий лабораторияга хос бўлган барча қолган жиҳозлар билан таъминланган эди.

-                      Болалар устидаги бундай экспериментлар ўзини оқлайдими? – ҳайрон қолди Марта. – Болалар устида унинг қийналишини келтириб чиқарадиган ёки ҳеч бўлмаганда унинг қаршилик кўрсатишига сабаб бўладиган, норозилигини келтириб чиқарадиган экспериментлар ўтказилганда бундай саволни берса бўларди. Марта бутун бадани билан керишди, қўлини орқасига ўтказди ва стулдан туриб кетди. Шу пайт у стол устида турган китобларнинг биттасига тегиб кетди ва ўша китоб пастга тушиб кетди. Джейн ажабланиб бу китоб Гомернинг “Илиада”си эканлигини кўрди.

-                      “Илиада”? Нима учун?

-                      Хурсандчилик учун, яна нима учун бўларди? Менга бу тил ёқади, менга хотирани машқ қилдириш ва ана шундай мураккаб матнларни ёдлаш ёқади. Сенингча Кунгага зўравонлик қилинаётгандай кўриндими? Ёки у  бирор нарсадан сиқилаяптимикан, кўнгли ғашмикан...

-                      Йўқ, йўқ, буниси менга тушунарли, масала бошқа ёқда, - деб унинг гапини бўлди Джейн. – Оддий дунёда болалар устида шафқатсизларча ва ғайриинсоний тажрибалар ўтказилиши тушунарли – уларни эрталабдан кечгача зўрлашади, уларнинг руҳиятини тушириб юборишади... лекин руҳ тарбияси деймизми, руҳий муҳитни яратиш, қизиқишларга кўмаклашиш – бошқа нарса. Лекин генотипга аралашиш! Бу умуман бошқа нарса. Аслида бизда бу ерда янги турдаги, янги генотипли одам шаклланмоқда. Бу янги одамлар бизга қандай муносабатда бўладилар? Уларни қандай тасвирлаш, ифодалаш мумкин?

-                      Саволларинг етарлича маъноли, ўйлаб кўрилган кўринади, Джейн, лекин биз скальпель билан генотипга хуруж қилмаяпмиз-ку, бизнинг мафкуравий ва аҳлоқий тамойилларимизга мос қилиб ўзгартиришга ҳаракат қилмаяпмиз-ку. Биз умуман уни ўзгартиришга ҳаракат қилмаяпмиз.биз бундай мақсадни қўйганимиз ҳам йўқ.Биз ҳоҳлаган нарса  - болаларга уларга қизиқарли бўлиб кўринган ҳаёт билан яшашга имкон беришдир. Биз уларни ЁИ билан таништирдик, уларга негатив ҳис-туйғулар ва шунга ўхшаш қоронғи ҳиссиётлар тўғрисида гапириб бердик. Генотипдаги ўзгаришни биз тасодифан билиб қолдик.

-                      Лекин бошқача таъсир ҳам бор-ку – сизнинг “ниятингиз”ни болаларга кўрсатаётган таъсири, - деб эътироз билдирди Джейн.

-                      Албатта. Бизда болалар қизиққан нарсаларда ва бизга қизиқарли бўлиб кўринган нарсаларда уларга кўмаклашишдай қатъий қувончли истак бор. Биз уларни хуш кўрамиз. Оқибатда генотип бунга жавоб берди. Биз табиатнинг янги қонунини кашф этдик, биз унинг ичига ўз мафкурамиз билан суқулиб кирмоқчи эмасмиз. Биз қандай бўлсак – шундаймиз, биз хуш кўришни ҳоҳлаймиз ва бизга хуш кўринган одамларга кўмаклашишни ҳоҳлаймиз. Улар ҳам қандай бўлсалар шундайлар. Уларнинг ўқигиси, ЁИни бошдан кечиргиси, ўзларида бизнинг хуш кўришимизни синаб кўргиси келади ва биз томондан кўмак бўлишини ҳоҳлайди. Удар ҳам, биз ҳам эволюция меваларимиз. Биздан келиб чиқадиган таъсир эволюцион жараёнга бегона эмас. Ҳозирги янги шароитларда бола генотипининг шунчалик тез ўзгариши биз томондан тепки босилганини билдиради. Табиат аллақачон тепкини кўтариб қўйган, фақат уни босадиган ҳеч ким йўқ эди – минг йиллаб одамлар бир-бирини ва ўз-ўзини ўлдириб ва эзиб келишди. Инсоният тарихининг минг йили – бу минг йил қийноқ, ўта шафқатсизлик ва мазохизм дегани. Табиат бошқача қилиб айтганда кутиб турганди. Ва ниҳоят ниятига етди. Қоронғи ҳиссиётларни бартараф этадиган ва Ёритилган Идрокларни тарбиялайдиган одамлар пайдо бўлди. Ва тепки шу заҳотиёқ босилди – генлардаги ўзгаришлар бошланди. Бизга қилаётган ишимизни давом эттириш қолди холос, чунки биз кўриб турган нарса бизга ёқади. Биратўласи биз қандай генотипик ўзгаришлар рўй бераётганини ўрганиб, ўзимизнинг табиий фанларга алоқадор бўлган қизиқишларимизни қондирамиз. Аслида биз фақатгина шаклланган боланинг ривожланишинигина эмас, балки ҳомиланинг ривожи қандай бораётганини ҳам биринчи сонияларданоқ кузатиб борамиз.

-                      ?

-                       Сени нима ҳайрон қолдирди? Замонавий технологиялар ҳомиланинг ривожланишини жуда эҳтиёткорлик билан кузатиш имконини беради. Биз кўпчилик қизиқарли четга чиқишларнинг гувоҳи бўлаяпмиз. Биз кўриб турган нарсаларимиз билан қўлга олинганмиз. Масалан – биласанми, мен ҳозир нима билан бандман? Ҳоҳлайсанми, гапириб бераман?

-                      Албатта ҳоҳлайман!

-                      Ма, ён дафтарчани олиб атамаларни кўчириб ол, агар ҳоҳласанг кейин янада батафсилроқ кўриб чиқасан. Умумий манзарани мен ҳозир тушунтириб бераман. Ҳомила – мен ҳозир инсон ҳомиласи тўғрисида гапиряпман -  шенка қорнида ётганида....

-                      Шенка???

-                      “Она” сўзи биз учун ёқимсиз кўринади, шунинг учун биз “шенка” сўзини ишлатамиз ва урғуни “е” ҳарфига қўямиз – бу ўйинқароқликдан далолат беради ва кулгили кўринади.

-                      Демка, ҳомила шенка қорнида ётганида, умумий организмни умуман 3 қисмга ажратиш мумкин: ҳомила, шенка ва ҳомиладан ташқаридаги тўқималар – улар гўё прокладкадай иккала организмни ажратиб ёки бирлаштириб туради, охиргиси аниқроқ, чунки ҳомиланинг қон томирлари шаклланганида ана шу ҳомиладан ташқаридаги  тўқималар орқали эриб кетувчи моддаларнинг транспортировкаси бошланади. Ҳомиладан ташқаридаги тўқималар уларнинг ичига ўрнатилган қон томирлари билан биргаликда “хорион” дейилади. Хорион бачадон билан қўшилишиб кетганида “плацента” яратилади.Одамда хорион шунчалик бачадонга ўрнашиб олганки уларни шенка билан ҳомилага фожиали даражада талофат етказмай уларни ажратиб бўлмайди. Ҳозирча тушунарлими?

-                      Ҳа, ҳозирча тушунарли, - деб тасдиқлади Джейн, бир неча ёзувни кўчириб ёзиб.

-                      Хорионнинг ташқи қобиғидан махсус тукчалар чиқиб туради. Уларда ҳам қон томирлари бор ва улар ёрдамида хорион билан шенок қонининг бир-бирига тегиб туриш майдони тезда катталашади, натижада шенок билан боланинг қон томирлари қўшилиб кетмаса ҳам, шунга қарамай уларнинг зич ҳолда бир-бирига тегиб туриши натижасида иккала йўналишда модда алмашуви рўй беради – тахминан шунга ўхшаб биздаги қон ўпкага келиб тушадиган ҳаводан кислородни тортиб олади. Шенка болага озуқа моддаларини ва кислородни узатади, ҳомила эса унга углерод диоксиди СО2 ни ва мочевинани қайтариб беради – тафсилотларга берилмаса ана шундай бўлади.

-                      Тушунарли.

-                      Лекин айнан шу ерда биз асосий масалага тўқнашамиз – нима учун шенканинг организми ҳомилани умуман қайтариб юбормайди? Ахир бу бегона элемент-ку! Одам организми эса бегона элементлар билан курашишнинг жуда зўр ишлайдиган механизмига эга.

-                      Қанақасига бегона бўлсин, агар у онанинг қорнида шаклланган бўлса? - ҳайрон қолди Джейн.

-                      Шаклланишга-ку шаклланган, тўғри, лекин сен шуни ҳисобга олмаяпсанки, бола организми фақатгина шенканинг эмас, балки эркакнинг ҳам генетик материалидан пайдо бўлади. Гликопротеин деган нарсалар бор. Глико... протеин..., - у Джейн тўғри ёзиб олиши учун атайлаб секин қайтарди. – Айнан ўшалар бегона тўқималарни қайтариб юбориш учун жавобгардирлар. Уларнинг номи етарли даражада мураккаб ва узун: “тўқимали мутаносиблик асосий комплексининг антигенлари”. Бу антигенларни бола эркакдан ҳам мерос қилиб олади, шунинг учун агар кейинчалик шенкага унинг ўз боласининг органларини кўчириб ўтказса, унинг организми уларни қайтариб юборади, чунки уларда эркак антигенлари бор. Лекин ҳомиладорлик жараёни пайтида бундай ҳол юз бермайди. Нима учун?

-                      Балки улар болага ривожланишнинг энг сўнгги босқичида ўитб кетар? – деб тахмин қилди Джейн. 

Марта кулиб юборди.

-                      Ўтакетган феминист учун бу ғоя ёмон эмас, лекин бу етарли даражада дадил тахминдир, чунки эркак генотипининг бир қисми ҳомила ривожланишида иштирок этмайди. Нима бўлганда ҳам, ғоя нотўғри, чунки эркак антигенларнинг экспрессияси жуда вақтли содир бўлади, шунинг учун шенканинг иммунитет даражасидаги жавоби муқаррар бўлиб туюлади, бироқ у рўй бермайди.

-                      Балки қайсидир моддалар ана шу оталик антигенларини кўринмас қилиб қўяр, ёки ҳимоясини таъминлайдими?

-                      Йўқ, барчаси бошқачасига содир бўлади, бу жуда қизиқ. Умуман олганда хорион – ажойиб нарса. У масалан махсус гормонни, аниқроғи – пептидли гормонни, “хорионик гонадотропин” деган гормонни ишлаб чиқаради.

-                      Тўхта..., - Джейнга яна ана шу ваҳимали сўз бирикмасини ёзиб олиш учун тўхтам зарур бўлиб қолди. – демак ана шу гонадотропин...

-                      Йўқ, организмда кўпинча бир-бирига айланишларнинг жуда кўп турини топиш мумкин, бу ҳол уни мослашувчанлигини таъминлайди – агар битта занжир нобуд бўлса, дарҳол  бошқалари ишга тушади. Бу гонадотропин ўзи қуйидаги ишни бажаради – у плацента ва тухумдон ҳужайраларини “прогестерон” ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Прогестерон эса – бу стероидли гормон бўлиб, бир қатор муҳим функцияларни бажаради, масалан, у бачадон деворлари етарли қалинликда бўлишини рағбатлантириб туради, лекин бундан ташқари – кел ана шу занжирни давом этишини кўриб чиқамиз – у ҳомила буйрак ости безларини соматомаммотропин ишлаб чиқаришга мажбур этади. Унинг янада соддароқ номи – “плацентар лактоген”. Ўйлайманки шу номнинг ўзидан у шенкада кўкрак бези ва сут ишлаб чиқарилишининг жадаллашувини кучайтириши  сенга тушунарли бўлгандир... хўш. Мен негадир узоқ кетиб қолдим, атрофингда шунча қизиқ нарса турганда битта мавзуни сақлаб туриш шунчалик оғирки.

-                      Менга қизиқарли бўлаяпти, давом эттиравер. – Джейн ўз ёзувларига кўз югуртириб чиқди. – Ҳа, ҳаммаси тушунарли.

 

- У ҳолда хорионларга қайтамиз. Бу кичкинагина, оддий қатлам бўлиб кўринадиган нарса ноёб хусусиятларга эга эканлигини сен тушуниб бўлдинг, ана шулардан биттаси – онанинг иммун тизимига бўйсунмаслик ҳисобланади.  Бу қуйидагича рўй беради... Марта тўхтаб, ўйланиб қолди. – Сен ҳаммасини тушунишинг учун яна бир марта мавзудан четга чиқаман. Бизнинг иммун реакцияларимиз ўзига хос ҳужайралар билан таъминланган. Улар “Т-лимфоцитлар” деб аталади. Т-лимфоцит бегона ҳисобланган тўқимали мутаносиблик асосий комплексининг антигенларини ўзида сақлаган ҳужайра билан тўқнашган заҳоти уни бегона деб қабул қилади ва шу пайтнинг ўзида ажойиб ҳодиса рўй беради – Т-лимфоцитлар тезликда бўлина бошлайдилар ва кўпайишиб кетадилар, шундан кейин улар тўда бўлиб бегона ҳужайраларга ёпириладилар ҳамда уларни нобуд қиладилар.Хорион эса ана шу Т-лимфоцитларнинг бўлиниш жараёнини тамомила тўхтатадиган модда ишлаб чиқаради, шунинг учун ҳомила атрофида одам учун хос бўлган зўрлик билан тортиб олиш реакцияси рўй бермайди.

- Жуда зўр-ку, офигительно клёво! – Джейн ҳам организм ана шундай ажойиб тарзда тузилганлигидан,ҳам ўзи ҳаммасини тушунганлигидан ғоят хурсанд эди.

- Бироқ битта муаммо бор. Бу муаммо қайсидир маънода шенокларнинг офати ҳисобланади.

- Мен тушунаётганга ўхшаяпман! – уни гапини бўлди Джейн. – Муаммо шундаки, ҳомиланинг она иммун тизимига таъсири ҳаддан ташқари бўлиб кетиши мумкин ва оқибатда оналик билан боғлиқ бўлган хилма хил касалликлар шодаси пайдо бўлади.

- Тўппа-тўғри! – деб тасдиқлади Марта. – мана энди ниҳоят мен сенга айни пайтда нима иш билан шуғулланаётганимни айтишим мумкин. Маълум бўлишича, унга қаратилган ниятлар муҳитида юрган морд томонидан кўтариб юриладиган ҳомиланинг хориони шенка организмига анчагина раҳмлироқ таъсир қиладиган моддалар ажратиб чиқарар экан – шу даражадаки биз иммун тизимининг қийналиш эффектини ҳомиланинг бевосита атрофидаги муҳитдан бошқа ҳеч қаерда топа олмадик. Хориондан сезилмайдиган бир миллиметр улушига четга чиқсанг ҳам Т-лимфоцитлар у ерда ҳам олдингидек ваҳшийларча иш қиладилар. Ҳозир биз янги модданинг фарқи нимадалигини тушунишга ҳаракат қиляпмиз. Кимёвий таркиби бир хил, биз буни биламиз, шунинг учун фарқни энди молекулалар изометриясида қидириб кўриш мумкин. Агар у ерда ҳам топилмаса, янада чуқурроқ боришга тўғри келади.

- Жуда қизиқ.

- Аслида бу бор-йўғи нима дейди, юзаки қатлам холос – ҳар куни қанча янгилик кашф қилаётганимизни сен кўз олдингга ҳам келтира олмайсан. Агар сен ҳоҳласанг бизнинг тадқиқотларимизга бугуннинг ўзидаёқ қўшилишинг мумкин. Сен ўзингга-ўзинг ҳисобот бера оласанми?

- Менми? Менга кеч.

- Қайси маънода?

- Хўш, Етти ёшлардан бошлаб ҳаракат қилиш керак шекилли...

- Нима учун?

- Қанақасига нима учун?

- шунақасига, нима учун?

- Чунки деярли ўттиз ёшли одам нолдан бошлаб шундай оғир фанни ўзлаштира бошлаганини ва қандайдир муваффақиятга эришаётганини кўз олдига келтириш жуда мушкул.

- Муваффақият? Кўз олдига келтириш? Азизим, сен шунчаки босинқираяпсан. – Марта қовоғини солди. – сен нима дарахтдан йиқилиб тушдингми? Калланг биланми?

- Ҳа, шунақага ўхшайди, - ўйланиб туриб тўнғиллади Джейн. – Маълум бўлишича бу ёввойи андоза ҳали ҳам менда яшаётган экан...

- У фақатгина яшабгина қолмай сенинг ташаббусингни, сенинг қувончли истакларингни ўлдиради. Ҳозир сен йигирма бешдасанми? Фарқи йўқ. Агар кейинги эллик йил ичида сен ғайрат-шижоат билан генетика фани бўйича шуғуллансанг, нима деб ўйлайсан, сен охуенний мутахассис бўлиб чиқа оласанми?

- Ўйлайманки, ҳа.

- Ёки сен юз йилда ўлишга аҳд қилдингми?

- Йўқ, аҳд қилмадим.

- Кашфиётлардан қатъий назар сен ўзингга қизиқарли бўлган нарса билан шуғулланганинг учун роҳатланаман деб ўйлаяпсанми?

- Ҳа. Лекин Марта, менга ҳали тушунарсиз... сен шу ерда қанча вақтингни ўтказасан, бу ривожланишдаги қандайдир силжишга олиб келмайдими? Ахир сен масалан парчаларни тўплай олмайсан...

Мартанинг кулгиси уни тўхтатди.

- Эҳ, ёш боласан ҳали, биринчи синф ўқувчиси. Парчаларни тўплай олмайман деяпсанми? Парчалар ҳақида кўп нарса билар экансан. Учинчи синфга ўтганингда айни пайтда муракаб ва тушунарсиз бўлиб кўринаётган ҳамма нарсани бошқача кўзгу остида кўришинг мумкин бўлади!



<<Бўлим 09 Бўлим 11>>