"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"
Бўлим 09Малпайзияда Андрей олдин Куала-Лумпурда географиядан дарс берди, кейин Кота-Кинабалуда шахматдан дарс берди, ундан кейин эса у кичкинагина қишлоқ – Семпорнуда яшади. Қишлоқ кичкина бўлса ҳам у ерда болалар етарлича кўп эди. Семпорнуда дайверлар йиғилишиб туришарди. Улар шу пайтгача кўрган дайверларга нисбатан анча фаоллиги билан ажралиб туришарди. Дайвинг маълум бўлишича қимматга тушадиган эрмак экан, шунинг учун ҳозирча у билан шуғулланишга Андрейнинг имкони йўқ эди, аммо у Кимико деган япон қизи билан дайверларнинг барида танишиб қолди. Кимико японлар учун камдан кам учрайдиган бўй эгаси бўлиб чиқди – камида бир метр саксон сантиметр. Унинг кўкраги ҳам бақувват экан. Японлар учун одатдагидан бошқача бўлган ана шу жонзотни кўриб Андрей унга тортилиб қолганини ўзи ҳам сезмай қолди. Ҳаммасига қўшимча Кимиконинг овози паст, майин бўлиб чиқди, у осонликча бир кўргандан танишишга ўрганган экан, шунинг учун танишишган кунларининг кечасини бирга ўтказишди.
Кимикода Андрей билан битта кўрпа-тўшакка ётиш ва ҳайрон қоларли даражадаги камтаринлик хислатлари уйғунлашган эди. Андрейнинг япончасига “попиш” деган сўз қандай таржима қилинишини билиб олишга қилган ҳаракати муваффақиятсиз якунланди.
У қатъият билан таржима “асоко” , яъни “у ерда” бўлишини таъкидларди ва бошқа сўзларни айтишдан бош тортарди. Итариш пайтида у эҳтирос билан ҳаракат қиларди, баланд овозда инграшдан уялмасди. Бунинг натижасида меҳмонхонадаги қўшниларнинг барчаси ана шу овозларни эшитарди. Балки унинг аҳлоқи бунга йўл қўйган бўлса керак.
Шу дайв-компанияда сув тагига тушаётган қолган японлар билан муқаррар равишда танишиб, уларнинг кўзида Андрей камтарин ва демак яхши одам обрўсини қозонди. Уни бир неча марта текинга ўз катерларига олишди, шу сабабдан компаниянинг қолган одамлари навбатдаги орол атрофида сув тагига тушишаётган пайтда у кун бўйи кема саҳнида ёки қум устида ётиб офтобда товланиши мумкин эди. Сноркеллинг ёки маскаЮ ласта ва трубка билан сузиш бу ерда офигительний эди, сув ҳарорати – ўттиз градусга яқин, шунинг учун мингта бўлмаса-ям юзталаб балиқлар ва улкан тошбақалар орасида сузиб юриб сув остида бемалол тўрт соат вақт ўтказиш мумкин эди,
Ой охирида, унинг визасиз яшаб туриш муддати тугай деганда Семпорнуга Йолка келди. У ҳаддан ташқари чаққон қиз бўлиб, ёши ноаниқ эди. Унга жиддийлиги ва тиришқоқлигини ҳисобга олиб ўттиз ёш ҳам бериш мумкин эди, қайсидир ҳис-туйғулар таъсири остида сакрай бошлаганида ва шўхлик қила бошлаганида ўн саккиз ёш ҳам бериш мумкин эди. Андрей унга бир оз хавфсираш билан қарарди, чунки У Андрейнинг бевосита бошлиғи эди – фонддаги катта менеджерга ўхшаш – ва унинг қарорига фонд кейинчалик унинг яшашини, йўлкира ва овқатини пулини тўлашни давом эттирадими ёки уни пул тўланмайдиган ташаббускор сафида қолдирадими, ана шу масала боғлиқ эди. Курслар Андрейга ёқди. Бу кунига уч-тўрт соат вақтини оларди, қолган вақт унинг ўзини ихтиёрида эди. Олдинига у асабийлашишдан тўхтай олмади, чунки содир бўлаётган ўқитишни ўқитиш дейишга тил бормасди. Ривожлантирувчи ўйин деса бўларди...
Шундай бўлардики, уч-тўрт соат ичида у ёш болаларга бор-йўғи иккита-учта параграфни ўтиб берарди! Бирор нарсани ўрганиб болалар шу заҳоти жинниси қўзиб кетарди – улар шовқин-сурон кўтарардилар, бир-бирига бир нарсаларни гапириб ва исботлаб юрардилар, шунда анча узоқроқ бўлган мавзуларга ўтиб кетишарди ва қандай қилиб бундай ўзгариш содир бўлганлигини тушуниб бўлмасди.
Таржимон ишининг асосий қисмини унинг гапларини малай тилига таржима қилишдан эмас, балки аксинча уларнинг беъмани гапларини инглиз тилига таржима қилишдан иборат эди. Умуман олганда бу иш фойдали эди, чунки унда доим ўз томонидан бирорта сўз қўшиб қўйиб, суҳбатни ривожлантириш имконияти бор эди. Лекин кейинчалик у тинчланди, чунки ҳамма мамнун эди – унинг учун иш мутлақо осон эди, болалар завқу-шавқдан бошлари осмонда эди, фонд вакиллари ҳаммаси айнан ана шундай бўлиши керак деб ишонтирардилар. Асосийси – унга тугалланган билим бериш эмас, балки болани қизиқтириб қўйиш эди. Қизиқтириб қўйиш, тепиш, унда билим олишга қувончли ҳоҳиш яратиш. Бу ҳоҳиш кейинчалик ўзини намоён қилиши мумкин. “Ўқитиш миясига қуйиш учун мўлжалланмаган” деган содда фикрни унинг миясига қуйишди. Агар одамда билим олишга қизиқиш пайдо бўлса, у ўзи интернет, китоблар, бошқа одамлар билан мулоқотда бўлиш орқали ҳоҳлаган нарсасини ўрганиб олади. Агар уйғонмаса, барча ҳаракатлар, уринишлар зое кетади.Агар фонд унинг сарф-ҳаражатларини тўлаганда эди, унда бутун умр ҳам саёҳат ва сафарларда ўтказиш мумкин. Бу фикр унга ақлга сиғмайдиган , нореал бўлиб қўринди. Бундай бўлмайди. Балки бўлса ҳам , йўқ, албатта бўлади, фақат у билан эмас. Лекин ким билади дейсиз – бирдан бўлиб қолса? Кимдир бошқаси, биорорта японка ёки канадалик қиз бўлса майли, лекин у бўлса –йўқ, иложи йўқ. Йолка унга (айнан таклиф қилмади, балки буйруқ берди) биргалашиб кечки овқатни бирга баҳам кўришни буюрди, худди электротехника ёки чизмачиликдан зачет топшириш пайтидаги каби уни ваҳима босди. “Бугун ҳал бўлиши керак” – деган фикр тинчлик бермасдан мияни кавларди.
Кечки овқат пайтида унинг истагига қарши бошқаларга ўхшамайдиган ҳеч нара содир бўлмади. Йолка бир ўзи келмади, балки иккита қизни – Семпорнадаги ўқитувчилар таркибининг бутун мавжуд ходимларини етаклаб келди. Улар овқат буюрдилар ва уни ейишни бошладилар. Афтидан ўзига таниш бўлган ўқитишнинг бу ердаги ўқитишдан жуда фарқ қилгандай ҳақ тўланадиган ўқитувчилик лавозими учун ўтказиладиган имтиҳон ҳам кутилаётган расмий маросимлардан жуда фарқ қиладиганга ўхшади.
Қўшни стола французларнинг катта гуруҳи кечки овқатни еб ўтирарди. Йолка уларнинг олдига борди, бир-икки оғиз сўз айтишди, шундан кейин уларнинг тўртталаси ҳам французларнинг столига бирикишини айтди. Столларни бирлаштиришди ва кечки овқат давом этди.
- Танишларми? –сўради Андрей.
- Биринчи марта кўриб турибман. Шунчаки туристлар.
- Нимага унда биз кўчиб ўтдик?
- Сабр қил.
Йолка ўқитувчи-қизлардан ьиттасини қўли билан имлади ва улар ҳожатхонага чиқиб кетдилар. Икки дақиқа ўтгач улар қайтиб келишди, лекин қиз эгнида кетаётган пайтидаги шим ўрнига ҳаддан ташқари калта шорта кийиб олганди. Афтидан кўтининг камида учдан бир қисми шортанинг тагидан кўриниб турарди. Ёпиқ футболка ўрнига у топик кийиб олган эди. Улар орасидан кўкраги чиқиб кетгадигандай осилиб турарди, ёритишнинг хира бўлганига қарамасдан унинг ўнғайсизликдан қизариб кетгани кўриниб турарди, лекин Йолка унга рози бўлмасликка имкон бермаганга ўхшарди.
Андрейнинг назарида Йолка атайлаб аста-секин ва айланма ҳаракатлар билан қизни бошқа столларга яқинроқ қилиб юргазди ва французлар столига яқинлаштирди. Малайлик эркаклар жағларини қўллари билан тираб, уларнинг кетидан бошларини шайдо бўлганча айлантиришарди, суҳбатларнинг шовқини камайди, шу жумладан французларники ҳам.
Столга яқинлашаётиб, Йолка унинг кўтига уриб қўйди. Французлар карахт бўлиб қолишди. Хижолатли сукунатнинг ўн сонияси ўтди, қайсидир ёши катта француз аёлишорталар тўғрисида бир нарсаларни тўнғиллади. Йолка тўсатдан хушмуомала бўлиб, стол устида ёйилиб кетай деди ва у нима деганини қайта сўради. Француз аёл шорта жуда калталигини қайтарди.
Ҳа-я! - қулоғигача етадиган кулги билан Йолка рози бўлди. – Шорта калта, жуда калта, ажойиб эмасми?
Француз аёл фикрига қўшилмагандай бошини чайқади.
- Биласизми, - деб бошлади у, - бу мамлакатда, Малайзияда ,тушунасизми, муайян қоидалар бор ва биз уларни ҳурмат қилишимиз лозим...
Йолка хотиннинг ҳар битта сўзига қулоқ соларди ва “ҳа-ҳа” лаб турарди.
- Тўппа-тўғри, сиз тўппа-тўғри айтдингиз! Бу ерда маълум қоидалар мавжуд, сизнингча менинг дугонамга оддий иштон билан футболка кийиши керак эди, тўғрими?
Француз хотин бундай тамомила қўллаб-қувватлашни кутмаган эди ва бир оз дадиллашди.
- Ҳа-ҳа. Кийиши керак эди.
- Нима учун экан?
Йолканинг бу саволи кескин берилди ва ҳар томонлама келишувга бўлган умидни чиппакка чиқарди. Унинг саволи деярли қўпол эди ва шундай вазият вужудга келдики, француз хотин ўз ҳоҳишига қарши баҳсга ўралашиб қолди ва орқага чекинишига имкон йўқ эди.
- Тушунинг ахир, биз маълум бир маданияти бор мамлакатдамиз, уларда ўзининг аҳлоқи бор, биз меҳмон сифатида уларнинг урф-одатларини ҳурмат қилишимиз керак. Бир қаранг, бу ерда боласи бор мусулмон хотинлар кўп, уларнинг эрлари дугонангизга очиқдан очиқ қараётгани сабабли улар ўзларини ҳақоратлангандай ҳис қилаётгандирлар.
- Шимни олиб кийиш жуда осон, тўғрими? – сўради Йолка
- Ҳа, - таажжуб билан деди француз хотин. У нима содир бўлаётганини фаҳмламасди.
- Бу жуда осон, - қайтарди Йолка. – Бир-икки ва шим кийилди, ярим дақиқа етади, тўғрими?
- Ҳа, албатта!
- Ахир уларни ечиш ҳам осон, тўғрими? Бир-икки – уни кийиш худди ечишдай осон, сиз бунга розимисиз?
- Лекин буни нима алоқаси бор?! – француз хотиннинг жазаваси қўзий бошлади.
- Сиз розимисиз ёки йўқми?
- Ҳа, мен розиман, лекин бунинг нима алоқаси...
- Агар мен ҳув анави чодир кийган хотинга шимингни еч десам, у шимини ечмайди,тўғрими? Бу осон ва оддий бўлганига қарамай.
- Нималар деб валдираяпсиз, эй яхши қиз, - деб соқоли бор салобатли француз гапга аралашди.
- У ечмайди. Мураккаб бўлгани учун эмас, уларнинг маданияти йўл қўймагани учун, тўғрими?
- Айнан шундай!
- Ўз маданиятингни бир кунда ўзгартиришнинг иложи йўқ, бир ойда ҳам йўқ, бир йилда ҳам йўқ бўлса керак.
- Ўн йилда ҳам иложи йўқ, - деб бақирди француз хотин.
- Худди шундай, - яна жилмайди Йолка. – Сиз мени деярли ишонтирдингиз, келинг қандай келишувга келганимизни қайд қилайлик: чодир кийган анави хотин шимини ечмайди, гарчи буни амалга ошириш техник жиҳатдан осон бўлса ҳам, шунинг учун “осонлик” сўзини умуман унутайлик. “Сизга буни қилиш қийин эмаску” га ўхшаш жумлалар умуман маъноси йўқ – бизнинг ҳаммамизга кўп нарсаларни қилиш қийин эмас, айниқса биз бу нарсаларни ҳеч қачон қилмасак ҳам, чунки бизнинг маданиятимиз шундай, ўз маданиятингни эса бир кунда ҳам, ўн йилда ҳам ўзгартиришнинг иложи йўқ.
Французларнинг хурсандликдан оғизлари қулоғига етди.
- Бироқ жаноблар, эътиборингизни қуйидаги фактга қаратмоқчиман, яъни – биз шу ердамиз! У бир оз тўхтаб олди ва ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмаётганлигига ишонч ҳосил қилди – бизнинг бу ердалигимизнинг нима алоқаси бор.
- Биз бу ердамиз деганингизни қандай тушунмоқ керак? Бу дегани Малайзия ҳукумати бизга виза бериб, шу билан бизнинг шу ерга келишимизга рози бўлди дегани.
- Ҳа йўқ, тушунсангизчи ахир, - кутилмаганда салобатли эркак тажовузкорона гапириб юборди. – ҳеч ким сизнинг бундай юришга ҳаққингиз йўқ демаяпти. Албатта сиз қонунни бузаётганингиз йўқ, лекин гап ҳурмат қилиш тўғрисида кетаяпти, сиз “ҳурмат қилиш” деган сўзни эшитганмисиз?
- Мен суҳбатни қонунлар ва ҳуқуқлар мавзусига буриб юборгим келмаяпти, - эътироз билдирди Йолка, - мен айнан ҳурмат қилиш тўғрисида гапиряпман, айнан шу тўғрисида. Демак Малайзия ҳукумати бизга виза тарқатди. Бунда улар бизнинг чет эллик эканлигимизни тушунишганм? Мана сизни хижолатда қолдирган менинг дугонам Англиядан келган. Нима деб ўйлайсиз, унга визани топширган зобит у малайлик эмас, инглиз эканлигини тушунганми? Албатта тушунган. Мана энди инглиз аёли, таъкидлайман, малайлик эмас, Малайзия ҳудудига Малайзия ҳукуматининг рухсати билан кириб келди. Малайзия ҳукумати унинг инглиз эканлигини билиб турибди.
- Эй худойим-эй, намунча сизлар доим битта гапни қайтаряпсизлар, нима кераги бор?
- Агар у инглиз бўлса, хонимлар ва жаноблар,у инглиз маданиятининг тимсоли ҳисобланади, шундайми?
- Нима қилибди? Лекин у бу ерга келган-ку, у ҳурмат қилиши керак...
- О, албатта , лекин қулоқ солинг – у инглиз аёли ва инглиз маданиятининг тимсоли. Мана энди у бу ерга кириб келди ва унга айтишяптики, бизда ана шундай, узун шим кийиб юриш қабул қилинган, бизни ҳурмат қилинг ва шим кийиб олинг деб. Яъни унга сизнинг даъволарингиз бўйича иложи бўлмайдиган нарсани – бир дақиқада ўз маданиятига хиёнат қилишни таклиф қилишяпти.
- О...
Французлар ўтирган бутун столни норозилик босиб кетди.
- Қандай бўлмаган гапни гапиряпсиз...
- Қандай сафсата...
- Гап фақат бор-йўғи шим кийиш тўрисида кетяпти...
- “Бор-йўғи”? – қайтадан сўради Йолка. – Демак муаммо унчалик жиддий эмас экан. У ҳолда бу “бор-йўғи” бўлса шимингизни ечинг.
- Лекин биз ечишни эмас, кийишни сўраяпмиз ку, наҳотки фарқини тушунмасангиз.
- Йўқ.аксинча тушуняпман. Мен учун –менинг маданиятим учун – ёш қиз учун узун шим кийиб чиқиш ҳақоратли ҳисобланади. У шу билан ҳаммага мен қари хотинман, менинг истиқболим йўқ, мен фригидний ман, мен диққатга сазовор бўлишимга ишонмайман. Сиз уни ўз маданиятига, яъни йигирма йил давомида кўникиб келган барча андаза ва қолипларга бир онда хиёнат қилиб ўз-ўзини ана шундай қилиб камситишини ҳоҳлаяпсизми?
- Биласизми, агар бу унинг учун шунчалик ҳақоратли бўлса, нима учун у бу ерга келди? Ўз ватанига қайта қолсин!
- У бу ерга шунинг учун келдики, унга рухсат беришган. Агар малайликлар учун унинг шимда юриши муҳим бўлса , унга чегарада шундай шарт қўйишлари керак эди, ва агар у воз кечганида, унга виза берилмас эди – мана шундай қилса адолатдан бўларди. Шунинг учун ўз даъволарингизни Малайзия ҳукуматига келтиринг, зеро у ўз фуқаролари тўғрисида қайғурмас экан, уларни ҳурмат қилмас экан, визаларни тўғри келганга тарқатар экан.
- Аҳмоқлик, қандай аҳмоқлик!
- Бу асос эмас жаноблар. Менга гапнинг моҳияти бўйича эътироз билдиринг.
- Аҳмоқлик-ку бу, бу ерда нимасига эътироз қилиш керак? Гап фақат сен келган мамлакатни ҳурмат қилишда, бор-йўғи шим кийишда...
- Яна эътибор беринг, малайликлар бизга ўзларининг негатив муносабатларини билдирмадилар. Мен бу ерда бир ойки мана шу шортида юрибман, бу умуман олганда менинг шортим, мен эса танбеҳларни фақат валак-салак туристлардан эшитяпман, малайликлар бўлса бақрайиб, сўлагини ичига ютиб юрибди холос.
Кутилмаганда Йолка ўрнидан сапчиб турди ва “кетдик” дегандай ишора қилди. Болалар туришди ва ўз столларини қайтариб олиб келиб қўйишди. Французлар ана шундай жўнаб кетишни шовқин-сурон, ҳаттоки увиллаш, кулги, бақир-чақир билан қарши олишди ва бу уларнинг фикрича ҳақоратли бўлиб кўриниши керак эди. Андрей ҳайрат билан Йолкага қаради, лекин у ерда ўзи кутган бирорта ҳам белги топа олмади – на хафагарчилик, на умидсизлик, на афзаллик аломатлари бор эди. Ўша-ўша одатдагидай тетик ва ҳар нарсага шай турган чеҳра.
- Сизга бу суҳбат қандай бўлди? – Йолка қўшниларига бошқа эътибор бермай сўради.
- Ҳайрон қоларлиси шуки, улар гўё кардай, сен уларга муайян далилларни келтирсанг улар шунчаки эшитмаётгандай бўлди.
- Эшитган. Эшитган ва тушунган, лекин улар яна шуни тушунадики, бу далиллар ҳалокатлидир. Бир дақиқага ҳам ўз маданиятингга хиёнат қилиб бўлмаслигини тан олиб, улар шу билан ўзлари ўтирган шохга болта уришди, ахир туристлар ҳам шундай қила олмайди-ку. Шим кийиш худди шимни ечишдай осонлигини тан олиб улар бирор бир тайинли гап айтиш имкониятидан маҳрум бўлишди. Бироқ! Бу дегани улар ўз нуқтаи назарларини ўзгартиришга тайёрлигини билдирмайди, чунки уларнинг нуқтаи назари – фикр-мулоҳазаларни эмас, соғлом фикрга эргашиш эмас, балки ақидани тақлид қилиб ўрганиб олиш оқибатидир. Улар бунга болаларини ёшлигидан “фикр эркинлиги” ниқоби остида ўргатишади. Аслида Ғарбда ҳеч қандай “фикр эркинлиги” йўқ ва бўла олмайди ҳеч бўлмаса шу сабабданки, уларнинг бирортасида ўз фикри йўқ, йўқ бўлган ва бўлмайди ҳам. Фикрга эга бўлиш учун интеллектуал иш бажариш керак. Уларда ақида эркинлиги бор. Мактабда битта бола бир турдаги ақидани, бошқаси иккинчисини, учинчиси эса учинчисисни айтиши мумкин. Улар ана шу вазият фикр эркинлигини ифода этади деб ўйлашади. Аслида эса ҳамма учала “фикр” – шунчаки ақида бўлиб, улар бу ақидаларни қаердадир топиб олишган ва ҳеч қандай интеллектуал ишловни амалга оширишмаган. Интеллектуал ишлов беришни эса уларга ҳеч ким ўргатмаган, уларнинг ўзи эса бунга ўхшаш нарсаларга қизиқишмайди. Улар салобатли, хушмуомала ва камтарин бўлиб кўринишади. Лекин қаранг-а, мен уларни ноқулай аҳволга солиб қўйганимга уларнинг қанчалик жаҳли чиқди? Қаранг улар қанчалик бир-бирини гижгижлаб занжирдан узилган итларга ўхшаб қолишди. Демак, улар шу пайтгача ўзидаги нафратини йиғиб келишган -
ҳақиқий, ғазабли нафратини йирингга ўхшаб йиғиб келишган. Уларнинг камтарин юзлари остида – тушкунлика юз тутган нафрат.
- Балки шунинг учун улар шунақа бадбашара бўлиб кўринишар! – отилиб чиқди Андрейдан.
- Эҳтимолдан холи эмас. Одам ўзининг бошидан кечираётгани унинг ташқи қиёфасига таъсир кўрсатади. Юз тузилиши номутаносиб, гўзаллик қоидаларига мос келмаслиги мумкин, лекин аслида барибир чиройли бўлади. Тескариси бўлиши ҳам мумкин... Мана сиз мисол учун – сиз ана шундай йўл билан ўз нуқтаи назарингизни менга ўхшаб асослашингиз мумкинми?
- Мен ростдан асослай олмасдим, - дарҳол жавоб берди Андрей, қизлар иккиланиб турган пайтда.
- Чунки сенда ҳам фикрлашга кўникма ҳосил бўлмаган. Сен тенгламаларни еча олишинг, муҳандис ёки математик бўла олишинг ва шу пайтнинг ўзида тўнкадай бефаҳм бўлишинг мумкин. Сенга ўз-ўзидан аниқ бўлиб кўринган нарса устида сен бош қотирмайсан ва ақидафурушлар даражасида бўлиб қолаверасан. Уларга ҳам менинг бу ерда узун шим кийиб юришимнинг лозимлиги “ўз-ўзидан аниқ” дай бўлиб кўринади. Бу борада сизларнинг орангизда фарқ йўқ – сизлар икковингиз бефаҳмсизлар.
Кутилмаганда Андрей енгил тортди ва кулиб юборди
- Мен бефаҳмман. – деди у. – Мен –бефаҳмман! J
- Нимани ҳис қилаяпсан?
- Билмадим... қувонч, енгиллик, равшанлик. Мен – бефаҳмман J
- Сен бефаҳм эканлигингни билганингдан эмас, балки ўз олдингга бефаҳм бўлишни бас қилиб, уни ҳал қилишдай муаммони қўйиш мумкинлигини тушунганлигингдан енгиллик ва қувончни ҳис қилаётган бўлсанг керак?
- Эҳтимол... имоним комил эмас. Эҳтимол.
- Ҳар хил одамларга ҳар хил таъсир этади, - Йолка маънодор қилиб сўз қистирди...
Ҳоҳлайсанми яна битта суҳбат ўтказамиз?
Қайсидир йўл билан иккала қиз ҳам воқеалар ривожидан четда қолиб кетишди. Йолка энди фақат Андрейга мурожаат қиларди, у бўлса қўшниларига нисбатан тезроқ жавоб берарди.
- Ҳоҳлайман!
- Қара – анави стол атрофида бир жуфтлик ўтирибди – отаси билан қизи бўлса керак. Кетдик, -деб бош силкиб қўйди унга Йолка.
Улар иккаласи туриб узоқ бурчакдаги столча томон йўл олишди. Французлар буни сезиб яна шовқин-сурон кўтаришди ва нафрат билан кулимсирашди.
- Кечирасиз, - ўйлаб ўтирмасдан деди Йолка эркак томон энгашиб , - бу сизни...
- Қизингизми демоқчисиз, - деб йўл кўрсатиб берди у.
- О, сиз шунчалик ёш кўриняпсизки, мен сизнинг севгилингизми деб шубҳаланай бошладим.
- О, менинг бундай севгилим бўлганида бу жуда ҳам ажойиб бўларди, лекин у менинг қизим.
- Мен қарасам, сиз қарашлари кенг бўлган одам экансиз, - деб Йолка уни хижолат қилиб кўнглини олишни бошлади. – Бундай дадил жумлалар, тағин қизингиз олдида... сиз сўзсиз ўзига мутлақо ишонган ва сўзсиз ақлли одам экансиз.
- Шундай умиддаман, - деб эътироз билдирмади у.
- Биз эса..., Йолка Андрейга “ўтир” дегандай ишора қилди ва ўзи ҳам бўш стулга ўтирди, - умидсизликка тушганмиз. Гап шундаки, Андрей – менинг дўстим, у пассив гомосексуалчи ва анчадан бери секс билан шуғулланмаган. Шундай пайтда биз сизларни кўриб қолдик – шундай зийнатли, шундай ақлли ва кучли эркак. Мен ўйлаб қолдим, балки сиз менинг дўстимни бахтиёр қила оларсиз? Нима дейсиз?
Андрей ўзини худди ҳаммани олдида иштонини ечиб ташлаганларидай ҳис қилди. У муҳитни бир оз енгиллаштириш учун, ҳаммасини ҳазилга айлантириб юбориш учун бир-нима дейишга ҳаракат қилди, лекин эндиликда бундай ном олгандан кейин ихтиёрий гап унга икки маъноли ва ҳаттоки бемаза туюларди. У қумда ётган балиқдай оғзини очарди ва фақатгина бир Йолкага ожизона бақрайиб қарарди, бир эркак томонга бурилиб қарашга журъат ҳам этмай унинг қизи томонга қарарди.
Шу пайтда эркак сезиларли даражада ўзгариб қолди. У қовоғини солиб олди ва қандайдир ноаниқ – сўроқ назари билан Йолкага қарай бошлади.
- Биласизми, - ниҳоят у фикрини бир жойга қўйиб ва биринчи навбатда насиҳатига муҳтож бўлган қизига қараб гап бошлади, - худо бизни шундай яратди... ёки худо эмас, майли табиат бўла қолсин – барибир, бу муҳими эмас, биз шундай яратилганмизкм, жинсий алоқа насл қолдириш учун мўлжалланган. Мен ҳисоблайманки...
- Биласизми, ҳурматли жаноб, сиз мутлақо бўлмағур гапни гапиряпсиз, - Йолка яна битта сакраб баджаҳл, темирсимон оғангга ўтиб кетди. – Сиз биринчидан, сексни насл қолдириш билан боғлаб ва секс – бу аввалам бор севиш билан ёки усиз кучли роҳатланишга эга бўлиш йўли эканлигини эсдан чиқарган ҳолда мунофиқликни намойиш қилаяпсиз. Иккинчидан сиз ўзингизнинг беадаблигингизни намойиш қилаяпсиз. Сизга маълум бўлсинким, жинсий алоқа билан болалаш – бу мутлақо турли нарсалар бўлиб, улар фақатгина одамлар орасида эмас, балки бутун табиатда учраб, бир-бири билан боғланиши ҳам мумкин, боғланмаслиги ҳам мумкин. Болалаш – бу янги зотни яратиш дегани, жинсий алоқа эса – бу турли зотлардан келиб чиққан янги генлар комбинациясини яратиш дегани. Кўпчилик бактериялар бир-бирига генларини, кечирасиз, асбоби ёрдамида узатиш имконига эгалар. Уларда алббатта у сизникидан фарқ қилади. Бу ўзига хос жинсий тукчалар бўлиб, улар “фибрия” деб аталади. Бу генларни узатиш жараёни, яъни жинсий алоқа болалашдан қатъий назар содир бўлаверади. Улар бундан роҳатланишадими-йўқми, мен ҳали билмайман, лекин роҳатланишади деган умиддаман. Биласизми, одамларга ўзига роҳатланишни раъво кўрмайдиган маъюс тентакларга ўхшаб юриш хос ва улар бошқалар ҳам ана шу роҳатланишни ҳоҳламайдилар деган фикрга борадилар.
Эркакнинг юз ифодаси яна ўзгарди, у қўлини кўксига қўйди ва етарлича мамнун бўлиб кўринарди. У йолкуга кўзини қисиб қаради – бирор нарса ўйлаб топганга ўхшарди.
- Шундай қилиб йигирманчи асрда одамлар китларнинг урғочиси оргазм ҳолатини бошдан кечириши ёки кечирмаслигини билишмасди, - давом эттирди Йолка суҳбатдошининг ошиб бораётган қизиқувчанлигига эътибор бермай. – Кейин бари бир билиб олишди – бошдан кечиришар экан. Китларда клитор топишди. Агар олдинроқ қидиришганида аллақачон топишарди.
- Тушнусангизчи, ёшгина хоним, - эркак киши йўғон овози билан дўриллади. – Бир маймунлар ьилан бактериялардан шуниси билан фарқ қиламизки, биз улар каби кўр-кўрона ҳис-туйғулар билан иш кўрмаймиз ва тўғри келган одам билан ва ҳоҳлаган пайтда жинсий алоқа қилмаймиз.
- Кенг тарқалган бемаънилик, - деб қарши зарба берди Йолка. – Аминманки, бу бемаъни гапни сиз отангиздан ёки бувангиздан эшитгансиз, - улар эса ўз навбатида ўз отаси ёки бувасидан эшитган. Аҳмоқона фикрлар минг йиллаб битта тентакдан бошқасига кўчиб юриши мумкин. Яъни сизнингча, одам ҳайвонлардан шуниси билан фарқ қиладики, ҳаётдан исталган пайтда ва исталган одами билан бирга роҳатланишга халақит берадиган кўпгина таъқиқлар ва чекланишлар билан ўзини ўраб олганми? Фақатгина жаҳолатпараст ва мудак бунақасини ўйлаб топган бўлиши мумкин, ва фақатгина мудак шунақа ишни такрорлаши мумкин.
- Кетишди, - деб Андрейга бош силкитди Йолка ва улар шу заҳотиёқ стулларидан туриб ўз столларига қайтиб келишди. Французлар бу ҳолатни заҳархандали кулгу билан қарши олишди.
Андрей ўзини худди бирорта спиртли ичимлик ичиб ошириб юборгандай ҳис қиларди.
Ғоят шод бўлиш таъсиридаги енгиллик, бош айланиши, ўз жойида ўтириши қийинлашиб қолди. Айниқса уни иккита ўқитувчи-ҳамкасбларининг юз ифодаси ҳайратга солди – улар очиқчасига зерикиб ўтиришарди.
- Тугатдик!
Йолка ўрнидан турди, официантни чақирди, ҳамма учун ҳақ тўлади ва қизларга бирор марта ҳам қарамай Андрейни ўзи билан кўчага етаклади.
Қоронғи тушиб бўлганди. Денгиздан эсаётган шамол баданга ёқимли уриларди, гарчи кундузги жазирама иссиқнинг оқибатларини тўлалигича бартараф эта олмаса ҳам.
- Мен сени оламан, - деди Йолка ва бир зумга Андрей бу жумла бошқа маънони англатишини ўйлади. – Фонд сенинг кўчиб юришларинг, сенинг яшаш жойинг ва овқатланишинг учун иложи борича ҳақ тўлайди. Бу ерда ортиқча дабдабани кутма. Сенга бир ойда бир ярим минг доллар етади деб мўлжаллаганмиз, шунинг учун бундан ортиғини сен ўзинг тўлайсан. Розимисан?
Андрей бошини ирғади, чунки гапиришга гап топа олмасди. Улар денгиз бўйлаб юриб боришарди, оёқ остида денгиз шапиллатиб уриларди ва Андрей жуда қойил қолган эди.
- Мен сенга Непалга кўчиб ўтишни маслаҳат бераман. Сен у ерга учиб кетмоқчи бўлганинг тўғрисида эшитдим. У ерда бўш ўрин бор – фаҳм-фаросатли йигитларни битта гуруҳга тўплашни уддасидан чиқдик. Сен улар билан овора бўлгунингча, қолганларини ҳам топамиз. Розимисан?
Андрей яна бошини ирғади.
- Ўтмиш билан хайрлашаётганинга ачинмаяпсанми?
Хайрлашиш? Нима учун хайрлашиш? Хотирасида хизматкор хотини бор “донишманд”, Ленка, Энди бирин-кетин лип этиб ўтишди. Энди! Агар у бўлмаганида, у бундай ҳаётга сира эриша олмасди. Миннатдорлигидан кутилмаганда кўзига ёш келди ва аста-секин қирғоққа сакраб урилиб келаётган тўлқинларнинг шовқини билан биргаликда йўқ бўлди. Кейин Йолка уни бағрига тортди.
<<Бўлим 08 Бўлим 10>>