"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 07


Кутганига қарамай, Энди билан битта каравотдаги туш оддий туш бўли чиқди. Андрей ётаётганида Энди унинг муваффақиятлари билан қизиқди, унга  энди бошланаётгани  ва у ҳали улгуришини айтиб далда берди кейин ухлаб қолди. Иссиқ эди ва улар ҳаттоки чойшаб ҳам ёпишмади ҳамда яланғоч ухлашди. Эндининг маслаҳати билан кечасига кондиционерни ёқишмади, чунки акс ҳолда у шамоллаб қолиш кафолатланган бўлишини айтиб ўтди, бундан ташқари Андрей қанчалик иссиққа мослашиш уддасидан чиқса  шунчалик яшаш осонроқ бўлади. Ойна орқали хонага кўчадаги ёруғ тушиб турарди ва Энди хотиржамгина ухлаб қолганида Андрейнинг қизиқувчанлиги қўзиб кетди ва у яқинроқ келиб унинг баданини томоша қила бошлади. Бадани чиройли эди, эни бўйига мос эди, мушаклари бақувват эди, шу билан биргаликда майин, силлиқ чизиқлари билан ажралиб турарди. Унда качокларга хос бўлган мушакларнинг ўйдим-чуқур ва ғадир-будурлиги йўқ эди. “Худди йўлбарсникидай” деган ассоциация эсга тушди. Қўллари ва оёқлари панжаларининг шакли ҳам ҳайрон қоларли даражада чиройли, деярли қиз болаларникидай эди. Андрейнинг эътибори Эндининг асбобига қаратилганда бу ерда ҳам қарашга арзийдиган эди. Асбоби ўртача катталикда,  ҳеч бўлмаганда тинч ҳолатда, кесилмаган эди, тухумдонлари думалоқ коптокчадай йиғилган эди. Андрей бир-икки дақиқа жим турди, лекин физифувчанлиги енгиб чиқди ва у қўлини чўзиб оҳистагина шкуркани пастга туширди ва асбобнинг калласини яланглади. Эндининг пишиллаши тўхтамади, тўхтолмасди ҳам – унинг ҳаракатлари ухлаб ётган одамни уйғотиб юбориш учун ҳаддан ташқари майин эди. Асбоб калласи чиройли, ҳатто жуда чиройли бўлиб чиқди. Калладаги тешикча енгилгина қавариб чиққан эди ва у ўсмирларча, ўйинқароқларча ифода бағишларди. Андрей то Энди ухлаб ётгунича ўзини қизиқувчанлигини қондириш учун яна ва яна илдамроқ ҳаракат қилишини биларди. Баданининг оғирлигини битта тирсагига ўтказиб у оҳистагина асбоб калласига яқинлашди ва уни лаблари билан тишлаб олди. У Эндининг уйғониб кетишини хаёлига келтирганида бир онли ваҳима босди, лекин Андрей унинг томонидан тажовуз бўлишини кўз олдига келтира олмасди. Унинг юзини эслаб, Андрейга унда тажовуз пайдо бўла олмайдигандай туюлди, шунинг учун қўрқувини енгиб унинг  калласини майингина лаби билан силашда давом этарди. Майин ва шу билан бирга таранг. Тилининг учи билан у калласини асос томонини ялай бошлади, тилини асбоб асосидан калласига қараб  олиб бориб олиб келди. Шунга қарамасдан у ана шу тажрибани давом эттиришга юраги дов бермади ва у орқасига ағанаб тезда уйқуга кетди.

Таиланд бўйича саёҳат узоққа чўзилмади. Андрей Энди билан биргаликда Чанг-Майга бориб келди ва нима бўлганда ҳам ледибойлар билан секс қилишнинг биринчи тажрибасига эга бўлди. Улар Бангкокдагиларга нисбатан уятчан ва ширинсўз бўлиб чиқди. Биринчи уч куни у ўзини тўхтата олмади ва тўртта ледибой билан битта қизни кунига итарди, шунинг учун учинчи кун якунига келиб у ҳаддан ташқари кўп итариб ташлаганини ва заҳарланганини тушунди. Унинг ҳолати жирканчли эди, ҳамма нарсадан кўнгли айнирди ва ётиб то шу чиркин ҳолат ўтиб кетмагунча бир-икки кунга ўлиб қолгиси келарди.

Энди жилмайиб унинг саргузаштларини кузатарди ва олдингидай маслаҳат берарди. Унинг маслаҳатларини охири йўқдай туюларди. Андрейнинг ҳайратига Энди физикани жуда зўр билиши маълум бўлди ва энди секс тўғрисидаги хаёллар кўнгил айнишини келтириб чиқарган пайтда сексдан йироқроқ бўлган нарса айни муддао эди. Шахматни ҳам у анчагина яхшироқ ўйнайдиган бўлиб чиқди. Ўйин давомидаги Эндининг тушунтиришлари ниҳоятда қизиқарли эди, улар ҳақиқатдан ҳам ўйинни ҳис қилишга, стратегияни тушунишга, алдаб олиб киришга, ҳимояланишга ва миқдор жиҳатдан устунлик яратиб досканинг ҳал қилувчи жойида ҳужум қилишга ўргатарди. Андрейнинг ана шундай бир нечта ўйиндан кейин маҳорати қанчалик ошгани номаълум, бироқ роҳатланишнинг анчагина ошгани аниқ эди. Андрей таажжуб билан савдойига ўхшаб ўйнашини тушунди – унга инъом этиладиган пешкаларга ҳамла қиларди ва омадга ишонарди, ўйиннинг муайян режасига эга эмаслигини ва рақибининг руҳиятини ҳисобга олмаслигини тушунди. Бир сафар Энди унга шахмат ўйнаётган пайтда рақиб билан секс билан шуғулланаётгандай ҳис қилишини айтди ва бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди – унинг ўйини қойил қоладиган даражагача эротик ўйинларни эслатарди – худди шундай авраб қўлга туширишлар ва бир-бирига суйкалиш, масхара қилишлар ва гижгижлашлар, шундай кейин эса тезлик билан ёпишиш, Андрейнинг сипоҳлари ҳар томондан ўралиб қоларди ва аста-секин унинг қаршилиги сусаярди ва унинг шоҳи охир оқибат таслим бўларди. Ҳақиқатдан ҳам эротика.

Чанг-Майдаги ҳайвонот боғи офигенний эди. Уни айланиб чиқиш учун камида бир кун керак бўлади. Кўпчилик ҳайвонлар шундоқ оёқ тагида ўралашиб юради, тирик шер боласи билан ўйнаш мумкин – жудазўр эди, лекин ҳаёт мазмунсиз ҳаётнинг умумий ҳис-туйғуси ташвиш сола бошлади. Ажабланиш билан таассуротлар ўзидан ўзи ҳаётнинг ғўрлигини тўлдира олмаслигини тушунди. Бирмунча умидсизлик билан яқин орада таассуротлар – улар қанчалик бўлмасин – меъдага тегишини, кундалик гарса бўлиб қолишини ҳам тушунди. Ёлғизлик ҳуружлари пайдо бўла бошлади. Улар ҳозирча Энди билан қизиқарли суҳбатлар ўтказиш имконияти билан босиб туриларди, лекин Андрей яна битта ўзи қолишини кўз олдига келтирганида, зерикиш муқаррар равишда пайдо бўларди. Бу жуда ҳам даҳшат эди ва саёҳатдан олинадиган лаззатланишни бўғиб ўлдирарди.

Лекин аниқланишича Эндида мана шу балодан ҳам қутулиш йўли бор экан. Биринчи навбатда у Андрейга оргазмни бошдаш кечиришни таъқиқлаб қўйди. У Андрейга фоҳишалардан “тўхта” дейиши билан буйруғини сўзсиз бажаришларини талаб қилишни ўргатди – фақатгина талаб қилишни эмас, балки текшириб, талабни бажаришни мажбур қилишга ўргатди. Буни қилиш осон бўлмади, чунки мижознинг оргазми бошланса фоҳиша учун шартнома тугагани аниқ бўларди, улар эса бунга тезроқ эришишга ҳаракат қилишарди.

Яна у Андрейга билим олишни ўргатди, бу ғалати, оддий бўлмаган ёндошув бўлиб, у фақатгина ва ҳаддан ташқари роҳатланишга асосланган эди. Энди бу усулни “билим парчаларини тўплаш” деб атарди.

-                      Сен ихтиёрий фан бўйича ихтиёрий китобни очишинг керак – у сенга ёқадими-йўқми бошидан очасанми ёки охириданми, ўртасиданми, олдиндан ўқиб бўлмайдиган мураккаб китоб бўладими ёки оддийми фарқи йўқ. Очасан ва варақлайсан. – Энди Андрейга ўзининг лэптопини узатди, унда генетика бўйича қанақадир ўта мураккаб китоб очилган эди.

Андрей лэптопни олди.

- Варақла ва сенга тушунарли бўладиган абзац ёки жумлани қидир. Тушунарли ва қизиқарли бўлганини. Тушунарли ва ҚИЗИҚАРЛИ бўлсин, фақатгина тушунарли эмас, тушундингми?

Икки минут варақлашдан кейин Андрей ниҳоят бирорта тушунарли жойини топди ва кутилмаганда оддий тил билан ёзилган ва шу билан бирга қизиқарли фактни ёритиб берган параграфга дуч келди. Энди қаради ва бошини ирғади.

-                      Жуда яхши, бу айнан керак бўлган нарса. Энди ана шу парчани компьютерга кўчириб ол. У ерда “генетика” деган файл ярат ва унги ана шу парчани кўчир.Бу сенинг генетика бўйича билимларингни биринчи парчаси бўлади. Лекин ёзаётганингда фақатгина кўчирма – уни шундай ёзгингки, жумлалари оддий ва тушунарли бўлсин, ортиқча нарсаларни чиқариб ташла ва биттасини, билимнинг қисқача парчасини қолдир. Жуда ҳам узоқ ёзма – бу қисқароқ абзац бўлсин.

Ўн дақиқадан кейин икки бет матн учта абзацгача қисқарди:

“Агар қалпоқчаларининг шакли ҳар хил бўлган “ацетабулярия” номли иккита ўсимликни олиб, улардан биттасининг ядросини иккинчисига кўчириб ўтқазса, у ҳолда ана шу ўсимликда унинг ўзига хос бўлмаган қалпоқча эмас, балки ядроси олинган ўсимликдаги қалпоқчага хос бўлгани ривожлана бошлайди ”

Бундан ташқари агар ривожланишнинг дастлабки босқичида қалпоқчанинг шаклланишидан олдин ацетабуляриянинг ядросини олиб ташласа – шунга қарамасдан бир неча ҳафтадан кейин нормал кўринишдаги қалпоқча ҳосил бўлади, гарчи организм охир оқибат нобуд бўлса ҳам.

Бу шуни билдирадики, биринчидан ядро ҳосил бўладиган қалпоқчанинг турини аниқлайдиган ахборотни ўзида сақлайди, яъни генетик ахборотни ўзида сақлайди ва маълум турдаги қалпоқчаларнинг ҳосил бўлишига жавоб берувчи оқсилларнинг синтезини таъминлайди.

Иккинчидан бу ахборот ядродан цитоплазмага қалпоқча пайдо бўлишидан олдин ўтади ва бир неча ҳафта давомида ишлатилмайди. Шундай қилиб цитоплазма ўзи ишлатиладиган жойга генетик ахборотнинг кириб келишини бошқаришида муҳим роль ўйнаши маълум бўлди”

-                      Парча бир оз узунроқ чиқди, лекин бўлаверади, - деб изоҳ берди Энди. – Ахборот ҳақиқатдан ҳам қизиқарли, чунки цитоплазма ҳамма томонидан пассив нарсадай қабул қилинади, худди ҳужайранинг ичидаги нарсалар сузиб юрган шўрвага ўхшаб. Энди сенда генетика бўйича битта, лекин муайян, тушунарли билим оролчаси бор. Андрейнинг миясида ўрнашиб қолиши учун у бу жумлани уч марта такрорлади.

-                      Энди айтчи – сен олган билимингдан мамнун бўлаяпсанми? Ана шу мамнуниятнинг интенсивлигини бирдан ўнгача бўлган шкалага кўра қанчага баҳолайсан?

-                      Уч бўлса керак.

-                      Ҳозиргина сен генетикага бўлган қизиқишинг нол эди. Энди эса – уч. Сенинг ҳаётинг ўзгарди, сен шуни тушундингми? Ҳозирнинг ўзида биз ҳаётингни ўзгартирдик.

Андрей юзи мазмундан бир оз скептицизм аломатларини билдириб турарди, бироқ Энди тинч қўймасди.

-                      Сенинг ҳаётинг ҳозиргина ўзгарди. Қизиқиш нол эди, ҳозир эса – сен учга тенг бўлган қизиқишга эгасан. Эртага, сен ўз билимингни ана шу парчасини эсга олганингда сен яна шу учга тенг мамнуниятни ҳис қиласан. Шу пайтгача сенда бундай имконият йўқ эди – ҳозир эса бор. Энди кейинги қадамни босамиз

У кейинги файлни очди. Бу  бўғозлар, уммонлар, оқимлар тўғрисидаги китоб эди. География ҳеч қачон Андрейни қизиқтирмаганди, бироқ у китобни варақлай бошлади ва қизиқарли фактга дуч келди. Икки дақиқадан сўнг “География” файлида биринчи парча пайдо бўлди. Биргаликда ишлов берилгандан кейин у қуйидаги кўринишга келди:

“Ла-Манш бўғозининг туби текширилаётган пайтда Дорсетшир британия графлиги қирғогига яқин жойда қадимий дарё ўзани топилди. У Британия ороллари континентал Европадан бўғозлар билан ажралмаган пайтда оқиб ўтар экан. Дарё сув тагида тахминан 12 минг йил аввал, сўнгги музлик даври пайтида йўқолиб кетган. Ҳозирги пайтда ўзан 40 метр чуқурликда жойлашган бўлиб унинг эни 80 метрдан 150 метргача ўзгаради. Дарё чуқурлиги 10 метр, айни пайтда ўзан чўкинди қатламлари билан тўлиб қолган”

-                      Қизиқарлими?

-                      Ҳа, бешга тортади! Маълум бўлишича Англия ўн икки минг йил аввал материкдан ҳали ажралмаган экан, у билан материк орасида кенг дарё дарё оқиб ўтган экан ва унинг ўзанини ниҳоят топишибди.

-                      Энди сенла география бўйича билимнинг муайян парчаси бор.  Энди сен бундан мамнун бўлдинг эртага ҳам эсингга тушганида ёки файлни кўриб чиққанингда яна мамнун бўласан, индинига ҳам, бир йилдан кейин ҳам. Ҳозирнинг ўзида биз ҳаётингни ўзгартирдик, - сеҳр-жодудай яна қайтарди Энди ва Андрей башараси нинг скептикларга хос ифодасини кўриб яна бир қайтарди.

-                      Бирор нарсаси нотўғрими?. – Қизиқди у.

-                      Ҳа..., - кулиб юборди Андрей, - сен “ҳаётингни ўзгартириб юбордик” деяпсан, лекин биз уни ўзгартирдикми?

-                      Албатта. Бир соат олдин сен зерикиб қийналаётган эдинг, ҳозир эса генетикадан учга тенг бўлган даражада, географиядан бўлса бешга тенг даражада мамнун бўлишинг мумкин.

-                      Шундайку-я, лекин... бу нимани ўзгартиради?

-                      Бу ҳамма нарсани ўзгартиради. – Энди унга юмшоқ назар билан қаради, лекин унинг қарашида ўзига ишонч ва қатъият бор эди ва бу нарса қисман Андрейни гипноз қилиб қўйган эди. – Бу ҳамма нарсани ўзгартиради, - қайтарди у. Сен шунчаки тектаклик билан заҳарлангансан, сен фақат оламшумул ўзгаришларни қадрлайдиганлар тоифасидансан.

-                      Лекин менинг ҳаётимда айнан нима ўзгариши мумкин?

-                      Иккита парчадан ҳеч нарса ўзгармайди, - унинг гапини бўлди Энди. – Бироқ сен ҳозиргина зерикиш ўрнига мамнун бўлиш имконини берадиган усулни билиб олдинг. Сенга ана шу тажрибани ҳар куни беш, ўн марта қайтаришга нима ҳалақит беради? Шундай қилиб сен ўз ҳаётингни беш, ўн дақиқасини ўлим чангалидан қутқарасан. Бу қизиқиш ошиб ва мустаҳкамланиб боради, то сен парча кетидан парча қўшиб, уларни қайтариб тургунингча.

-                      Демак эртага мен яна бир неча парча ёзиб олишим керак...

-                      Шарт эмас. Буни зарурий ҳолатга айлантирма. Эртага ўзингдан сўра – бирор парчани ёзиб олгим келаяптими? Агар “ҳа” десанг, унда... ҳадеб ёзиб олиш шарт эмас.

-                      Нима учун?

-                      Чунки сен бирор парчани билим олишни ҳоҳласанг, сенда қувончли истак пайдо бўлади, яъни олдиндан лаззатланиш ғис-туйғуси пайдо бўлади ва шу пайтда сен зерикмасдан, яшаётган бўласан. Сен Ёритилган Идрокларни бошингдан ўтказасан – олдиндан лаззатланишни ва шундай қилиб ўзингни ҳаётингни бойитасан, уни жонлироқ ва қизиқроқ бўлишини таъминлайсан. Ўзинг шундай қоидани жорий эт: агар олдиндан лаззатланиш жадал бўлса, яъни сенинг фаразингдаги шкала бўйича бешдан ошса, унда уни амалга ошир. Агар кам бўлса – ўйлаб кўр – сен уни амалга оширмоқчимисан ёки фақатгина олдиндан лаззатланмоқчимисан.

-                      Бундай суръатлар билан мен озроқ ўргана олмайман J

-                      Озроқ? Сен ўйлагандан кўра анча кўп. Сен бирорта дарсликни қўлингга олиб уни ўргана бошлаганингда, ҳар куни кўплаб параграфлар, сен албатта тезлик билан дарслик бўйича олдинга кетасан. Бир ойдан кейин эса сени дасрликдан ва умуман ўқиш жараёнидан кўнглинг айниётганини сезасан. Устига устак сен томондан ўрганилган маълумотлар кўлмакда эриб кетаётган сиёҳ доғидай йўқ бўлиб кетади – маълум бўлишича, сен эслаб қолинганни ёмон эслайсан ва ундан ҳам ёмони – тушунмайсан. Сенга ўтилган материалдан маза қилишга вақт бўлмаган, сен қизиқ бўлган нарсани ўрганмай, китобда бор нарсани бирин –кетин ўргангансан. Ва натижада нима бўлди? Сен узоққа кетдингми? Ҳеч қаерга сурилмадинг. Экзамендан бир ойдан кейин сен ўрганилган нарсани шунчалик эсдан чиқарасанки, худди ҳеч қачон билмаган даражагача эсдан чиқарасан. Бунинг устига ўрганиб олишга нисбатан нафратланиш пайдо бўлади, яна нима ҳам бўлсин? Сен терингни тўкиб меҳнат қилдинг, натижада нима бўлди? Йўқ.

-                      Худди шундай, - рози бўлди Андрей,ўзининг унчалик катта бўлмаган, лекин ибратли университет тажрибасига қараб қўйиб.

-                      Энди мен таклиф қилаётган йўл билан ўқисак натижада нима оламиз? Олдинига сен бир ойда ўнтача парчани ўрганиб оласан. Балки ундан ҳам камроқ. Лекин бу билим пишиқ, пухта бўлади. У сенга қизиқ ҳам бўлади ва сенинг фанни ўрганишга бўлган ҳоҳишинг ортади. Қайсидир пайтга келиб бирорта фанга нисбатан қизиқиш интенсивлигининг сакрашсимон ўсиши рўй беради ва ўшанда сен ўтириб кўп ахборотни ўзлаштирасан. Фақатгина қизиқиш бўлса ўқиш мумкин. Шунда ўқиш суръати қанчалик паст бўлмасин, бошқа ҳеч қандай усул ҳеч қанақа суръатни таъминлаб бера олмайди. Нари борса сен бирорта лабораториянинг предикати бўлиб қоласан, роботга ўхшаб стандарт ҳисоб-китоблар билан шуғулланасан ва синаб кўриш методи билан бирор нарсани топишга ҳаракат қиласан ва бунда ўзингни тектакларча ҳис қиласан. Сен ўзингни университетингда олимларни кўрганмисан?

-                      Кўрганман. Улар олдимизга маъруза ўқигани келишарди.

-                      Улар қизиқувчан, қувончли, ҳар куни эрталаб янги кун бошланаяпти деган қувончли фикр билан уйғонадиган одамлар сингари таассурот уйғотадиларми?

-                      Вот уж хрен! – кулиб юборди Андрей. – Ғамгин каракатицалар.

-                      Бунинг устига шунақанги ғамгинлик яхши олимнинг аломатига айланди. Қувончли, қизиқувчан ва сабрсизликдан сакраётган олим... бу манзара аслида ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи асрлар учун хос. У пайтда одамлар йиллаб ва ўн йиллаб у ёки бу мавзу устида беғамлик билан ишлашлари мумкин эди. Ҳозир олимлар илмий станокка қўшимча, шогирд бўлиб қолишди. Сенга шу нарса керакми?

-                      Ҳоҳламасдим...

-                      Агар сенга тирик қолишинг учун ана шундай қўшимчага айланиш зарур бўлиб қолса, айтайлик физикада, хўш, ундай бўла қол, агар пул ишлаб топишни яхшироқ йўлини топа олмаган бўлсанг, лекин қолган барча жабҳаларда сен атрофингдаги оламни ўрганиб ундан завқ-шавқ олишинг мумкинку?  Яхшиси фоҳиша бўлгин...

-                      Нима учун? – Андрей суҳбатнинг шу йўсинда ўзгариб кетганига ҳайрон қолди.

-                      Нима учун йўқ? Сен ўзингни физик сифатидаги миянгни қанчага сотасан? Сенга бу пуллар муносиб, қизиқарли, барча қулайликлар билан, таассуротлар олишлари билан, етарлича бўш вақти бўладиган ҳаёт кечиришингга етарли бўладими? Сенда пул ҳам бўлмайди, бўш вақтинг ҳам бўлмайди. Ана шу қувончсиз келажак учун ўз миянгни сотиш арзийдими?  Сен ҳам фоҳишалик билан шуғуланаётганлигингни тушунаяпсанми? Тағин энг ёмони билан. Сен беш йил ўқийсан – ўйлаб кўр-а – беш йил! “Ўқиш” нима дегани ўзи? Сен ўзингни, ўзингни фанларга, ўқишга,ҳаётга бўлган қизиқишингни бадном қиласан. Шунинг барчаси беш йил ўтгач “илмий дастгоҳ”га ўтириб  у ерда бутун умр қашшоқларча маош олиш учунми? Бу қизиқарлими?

Андрей ҳозирча нима деб жавоб беришни билмасди. Университетдаги ўқиш унга ҳаётдаги мустаҳкам босқичдай туюларди ва уни айланиб ўтишнинг иложи йўқ эди.

-                      Бир пайтнинг ўзида ўз баданингни сен ҳозирнинг ўзида сотишинг ва бунинг эвазига муносиб ҳақ олишинг мумкин. Яна бунинг устига сен роҳатланишинг ҳам мумкин.

-                      Лекин бу қандайдир... ғалатимикан...

-                      Албатта, ҳаммаси из бўйича кетяпти. Сен ҳам из бўйича боришинг мумкин. Оқибатда қолганлар борган жойга бориб қоласан. Сенинг кўзинг олдида бунга мисоллар кўп. Сенинг отанг олий маълумотга эгами?

-                      Отам ҳам , онам ҳам...

-                      Қандай бўлар экан? – кулимсираб қизиқди Энди. – Бу ибрат олиш учун муносиб намунами?

-                      Йўқ, - хўрсиниб тан олди Андрей. – умуман олганда бу даҳшат албатта. Лекин фоҳишалик...

-                      Фоҳишалик бу жиддий эмас, бу ҳатто шармандалик,айниқса дегенератлашган жамиятларда, у ерда секс билан боғлиқ барча нарсалар таъқиқланган ва шармандали ҳисобланади.

-                      Лекин мен қандай фоҳишалик билан шуғулланишим мумкин? Яширинчами?

-                      Албатта. Мен албатта сенга фоҳишахонага боришни таклиф қилмаяпман. Лекин сен ўзингга ёмон пул тўламайдиган мижозлар қидиришинг мумкин. Сенинг баданинг чиройли, сен шуни биласанми?

-                      Ҳа...

-                      Анчагина эркаклар ва хотинлар сенга тўлаши мумкин эди. Сенинг майингина сўришингга қараганда сен ҳиссиётли йигитсан ва сенга мижозлар ёпишиб олиши аниқ.

-                      Демка... сен ўшанда ухламаётганмидинг? – тўсатдан Андрей қизараётганини сеза бошлади.

-                      Ухлаётгандим, лекин уйғониб кетдим, чунки ўша ҳолат ёқимли эди. Икки кечада сен илмий машинага қўшимча бўлиб ишлагандаги бир ойлик пулни ишлаб топишинг мумкин. Наҳотки у шунга арзимаса?

-                      Розиман. Бу жуда зўр бўларди. Лекин менга жирканч бўлиб туюлса...

-                      Илмий соҳадаги қора ишчилардай яшаш жирканчлимасми? Бундан ташқари сен ўзинг хуш кўрганларни, сени шаҳватингни келтирадиганларни танлашинг мумкин.

-                      У ҳозирча, менга йигирма ёш бўлган пайтгача, ундан кейинчи?

-                      Кейин? Агар ҳоҳласанг яна шунинг ўзи. Қирқ ёшда сен йигирма ёшдагидан кам бўлмаган талабга эга бўлишинг мумкин. Менга масалан доим пулга секс таклиф қилишади. Ундан кейин – сенга ҳозир йигирма бўлганида қирқ ёшлигинг тўғрисида ўйлаб нима қиласан? Ўттиз ёшларга бориб сен етарлича пул тўплайсан, ўз бизнесингни очасан... бунинг ҳаммаси умумий гап, албатта, ҳар бир алоҳида ҳолатда ҳаммаси ўзига хос бўлади, мен сенга шунчаки сенинг ҳаётга бўлган ёндошувинг қанчалик соддалигини кўрсатмоқчиман. Сен намуна сифатида ҳаётдан чарчаган бахти қароларни тўплайсан, ўзинг атрофида “нима бўлади” каби қўрқувлардан девор қурасан. Улар орқали битта ҳам фикр ўта олмайди, сен ҳамма юрган йўлдан юрасан ва бу йўл охир оқибат мутлақо ҳеч нарсага олиб келганини кўрасан. Фоҳиша бўлиш шарт эмас, мен шунчаки калламга келган биринчи фикрни айтгандим, лекин дунё катта-ку, унда ақлли, серғайрат одамлар кам. Ана шундай одамлар керак. Сен йигирма ёшингда бирорта отелда югурдак бўлиб юрадиган бола, кичик менежер бўлиб ишга киришинг, ўзингни фаҳм-фаросатингни, ишбилармонлигингни кўрсатишинг ва икки йиллардан кейин отел бошқарувчиси бўлишинг мумкин. Агар мен – отел хўжайини бўлсам, наҳотки мени неча ёшдалигинг  ва маълумотинг қанақалиги қизиқтирса, ҳолбуки сен ҳамма нарсани бирпасда тушунсанг, сенга топширилган хўжаликни қўлингда ушлаб тура олсанг ва менга даромад келтирсанг? Мен буни далилсиз гапирмаяпман.

-                      Буниси қизиқ.

-                      Ҳа, бу қизиқ. Таваккал қилиш керак, уриниш керак, сен ўзинг фараз қилган энг яхши ҳаёт сари интилиш керак, одамлар билан мулоқот қилиш керак, сенинг ҳаётингда фаол иштирок этиши мумкин бўлган ва уни ўзинг ҳоҳлаган йўналишга буриб юборадиган одамлар билан танишиш керак, имкониятларни қидириб улардан фойдаланиш керак, ахир улар оз эмаску. Сенинг танишларингдан бирортаси шундай қиладими?

-                      Йўқ,ҳеч ким...

-                      Фан парчаларидан ташқари, сен худди шу йўл билан тилларни ҳам ўрганишинг ва улардан роҳатланишинг мумкин. – Энди мавзуга қайтганди. – Ахир одамлар тилларни қандай ўрганадилар? Ахир бу ўрганиш эмас, ўз-ўзининг жонига суиқасд-ку. Сен бундай қил: Чет тилида ёзилган китобни очиб қўй ва ёнига таржимасини қўйиб қўй. Уни шундай ўқигингки, таржимаси умумий жиҳатларда тушунарли бўлсин. Кейин таржимасига қара ва фақат сени қзиқтириб қўйган сўзларни таржимасини кўчириб ол,асло ҳаммасини эмас. Ҳар бир янги сўз кўчирганингда, олдинги ўнтасини қайтар. Эртаси куни текшир – қайси сўзлар эсингда қолди, қайсилари қолмади. Агар сўз эсингда бўлмаса, сен уни шунчаки ташлаб юбор, савдойига ўхшаб ёпишиб олма. Агар эсингда бўлса – уни асосий рўйхатга кўчириб ёз. Бу рўйхат сенда сақланади ва сен уни вақти-вақти билан кўриб чиқасан.Шу йўл билан сен озми-кўпми эсингда қолган сўзларнигина кўчириб ёзган бўласан. Ёд олинган сўзларни элликтадан қилиб гуруҳларга ажрат ва бошланишида ҳар икки кунда бир марта, кейин 4 кунда бир марта, кейин ҳафтасига, икки ҳафтада бир марта, ойига қайтар, кейин эса шунчаки ташлаб юбор.Агар кейинчалик бирортаси эсингдан чиқса ҳам, у барибир пассив хотирангда бўлади ва осонлик билан эсга тушади ва эслаб қолинади. Сен “керак” бўлган сўзларни ўргансанг осонлик билан эсда қоладиган сўзларни ўрганаётганда пайдо бўладиган умидсизлик шаклланмайди.

-                      Осонлик билан эсда қолмайдиган сўзлар нима бўлади? Мен уларни ҳеч қачон ўргана олмайманми?

-                      Бу енгиллик кўп жиҳатларга боғлиқ. Бугун қайсидир сўз сенга қийин бўлиб, ақлингга жойлашмайдигандай бўлиб туюлади, бир ҳафтадан кейин уни кўрсанг сен кутилмаганда у сўз осонлик билан эсда қолаётганига ишонч ҳосил қиласан. Сен ҳам роҳатланасан, ҳам сенинг ҳоҳишинг кучайиб бораверади. Муайян, майда қадамлар ташла, ва сенинг ҳаётинг ўзгара бошлайди. Ўз ҳаётингга бир неча дақиқа қўшсанг ва бу дақиқалар давомида сен қизиқ ва мазмунга бой ҳаёт кўрсанг, у ҳолда бутун ҳаётинг аста-секин ўзгара бошлайди. Оламшумул кашфиётларга интилма – битта кичик қадам кетидан бошқа кичик қадам қўй, оқибатда сен ҳоҳлаганингча ўзгаришинг мумкин бўлади.

Энди билан хайрлашиб, Андрей Таиланддан КуалағЛумпурга учиб кетди. У ердан маълум бўлишича непал авиакомпанияларининг самолётлари тўғридан-тўғри катмандуга учар экан. Бу маршрут энг арзон бўлиб чиқди. Энди унга қайсидир Ричарднинг манзилини берди. Ричард Куала-Лумпурда яшаб, саёҳатни давом эттиришнинг бирорта йўлини айтиб бериши мумкин эди. Бундан ҳам муайянроқ нарсани Андрей била олмади, бунга унчалик тиришмади ҳам, чунки шундоқ ҳам саёҳат қизиқ бўлишидан дарак берарди. Ричард унга қайсидир канада фирмасида ёлланган хизматчи бўлиб ишлашни таклиф қилганида у рози бўлди. Бу фирма малайлик камбағал болаларни текин ўқитиш билан шуғулланарди. Олдинига у физикадан дарс беришга қарор қилди, лекин Малайзиядаги курслар раҳбари билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин қарорини ўзгартирди.

-                      Нима учун бошқа фандан дарс бериш мумкин эмас? – деб тушунтирди унга чаққон қиз. – Охир оқибат бу бор-йўғи кичкина, мутлақо саводсиз бўлган болалар, уларга мутахассис бўлиш керак эмас, уларга биология, кимё, геология ёки тарихдан дарс ўтиш учун бир жуфт илмий-оммабоп китоб ўқиб чиқишнинг ўзи етарли. Асосийси – ҳаммага қизиқарли, материал ҳаммага тушунарли бўлиши керак. Бизнинг вазифамиз болаларга маълумот бериш эмас, балки уларни ўқишдан роҳатланишга ўргатишдир, уларда билимга қизиқиш уйғотиш, уларда қизиқарли ҳаётга қизиқишни уйҳотиш, биратўласи биз уларга руҳан тайёрлаймиз ва кейинчалик бу тайёргарлик уларга фақатгина фанларни ўрганишни эмас, балки ҳаётни ўрганишда ҳам ёрдам беради.

Материалларни ўрганиб, Андрей роппа-роса бир кеча иккиланди, бироқ Эндининг дадилроқ эксперимент қилиш тўғрисидаги маслаҳатини эслаб, ўзининг қатъиятсизлигини енгиб чиқди ва ўзини гирдобга ташлади – яъни рози бўлди.



<<Бўлим 06 Бўлим 08>>