"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"
Бўлим 06Тепаликда ўтказилган икки ой Джейнга бир йилдай туюлди. Ҳеч қачон ҳаёт унга ҳозиргидай воқеаларга бой бўлиб кўринмаган эди. Бу ерда вақтли қоронғи тушарди, ва шунинг муносабати биланми ёки йўқми, соат ўнларга келиб кичкина дунё ҳувиллаб қоларди. Олдинига Джейн одат бўйича ярим кечагача қолиб кетарди, бироқ аста-секин умумий режимга ўрганиб қолди ва бунга ачинмади. Эрталаб соат бешда, ҳамма ёқ қуюқ туманга бурканган пайтда туриш клёва эди. Соат олтига келиб туман тарқарди, соат еттида эса қуёшнинг биринчи нурлари очиқ ва тоза ҳавони тамомила қарор топтирарди. Кўпроқ у ўз хонасида ухларди, лекин баъзида ўзига шу ерда майдон бўйича сочилиб ётган бирорта кулбани танларди – ботаника боғида ҳам, ҳовуз марказида ҳам (ўшанда ҳам соат 4 да ўрдаклар ғағиллаб қоларди ва уларнинг овозларига уйғониш клёва эди), очиқ яйлов ўртасида ҳам. Баъзи микрокулбалар бамбукнинг қалин чакалакларида беркиниб турарди – у шунчалик қалин эдики, қўлни узатиб ҳам бўлмайди. Ана шундай йирик, йўғонлиги одам қўлидай келадиган бамбук пояларининг тутамининг диаметри 4-5 метр келарди, бир томондан йўл очиларди, ичида микрокулба учун жой тозаланарди (аслида тескариси қилинган бўлса керак, олдин кулба қўйиларди, кейин эса атрофига зич қилиб бамбук экиларди) Джейн баъзида ташқи дунёдан беркиниш учун ана шундай жойларга келарди. Ботаника боғи унинг умидларини оқлади. Дунёнинг барча бурчакларидан бу ерга турли хил ўимликлар келтирилган эди, лекин уларни танлашда ҳеч қандай тизим йўқ эди, улар мутлақо ўзининг ёқимлилиги, ажойиблиги бўйича танланарди. Джейн Нерпа билан танишди. У бу ерда барча ана шу яшил дунёга ўзининг ёрдамчилари – непаллик ва тибетлик қизлар билан бошчилик қиларди ва улардан шу яшил “мордалар” (бу ерда ўсимликлар ана шунақа аталарди) тўғрисида, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, тарқалиш жойлари, улар билан боғлиқ бўлган кашфиётлар тўғрисида кўпчилик қизиқ воқеаларни эшитганди. Бу ҳикоялар қанчалик қизиқарли , шунчалик турлича эди, лекин Джейннинг гуманитар фанларга созланган миясида яхши жойлашиб қолмасди.Ҳаттоки бирорта қушнинг лотинча номини эслаб қолиш унинг учун жуда осон иш эмасди.
Ҳақиқатан ҳам бу ерда секвойялар ўсарди! Диаметри метр келадиган дарахт поялари тепага қараб чамаси эллик метрларгача чўзилиб кетарди. Уларнинг бу ердаги турлари ҳар хил эди, уларнинг баъзилари илдизлари ёрдамида ўзининг асосида мутлақо тасаввур қилиб бўлмайдиган лабиринтларни ҳосил қилардилар – илдизлар ер сатҳидан қалинлиги бор-йўғи 5 сантиметр ва баландлиги бир метргача бўлган юпқа деворлар кўринишида тарқалиб кетган эди. Ана шундай иккита илдиз-девор ўртасида китоб билан ётиб думалаш мумкин эди, шунда сени ҳеч ким икки метр масофадан сезмасди. Джейн уларнинг зотини қаердан олиб келинганлигини эслаб қолишга ҳаракат қиларди, лекин ҳозирча бу ишини ташлади – усиз ҳам ўрганадиган нарса кўп эди. Микробиология, генетика, биокимё, геология, минералогия, кристаллография, эмбриология, цитология – уни бир пайтлар келиб ана шу нарсалар қизиқтириб қолади деб ким ўйлабди дейсиз? Энди ҳақ эди – олдинига ҳаммаси қийинчилик билан қабул қилинарди, бироқ кейин қўрқув уни тарк этди. Бир томондан ундан бу ерда ҳеч ким ҳеч нарса талаб қилмасди ва ўзининг иш кунини мустақил белгилаб исталган нарсаси билан шуғулланиши мумкин эди. Иккинчи томондан ана шундай оқкўнгилли эътибордан кейин ҳаётга ва ўқишга қизиқиш ўсиб мустаҳкам-ланиб борарди. Албатта унга баъзи бир талаблар қўйиларди, лекин уларнинг моҳияти етарли даражада кутилмаган эди – деярли ундан фақатгина ўқиш билан банд бўлиши талаб этиларди. Нимага ўқиш ва қайси тартибда ўқишнинг, кимнинг қўлида ва қайси режа асосида ўқишнинг фарқи йўқ эди. Ўқиб ва бунга кунига камида олти соат сарф қилиб у шу билан уни ишга олганларнинг ишончини, унинг банк рақамига узлуксиз тушиб турган ойлик маошини оқларди. Бу ҳол уни ҳалигача ажаблантирарди, бироқ энди безовта қилмасди. Унга эркин ўрганиш учун тақдим этилган фанлар рўйхати шунчалик кенг эдики “ нимага ўрганишнинг фарқи йўқ” жумласи муболаға эмасди. Унга тарих ҳам, социология ҳам, ҳаттоки маркетинг ва этнография кирарди. Джейн агар топология ва чизиқсиз логикани, ботаника ёки лотин тили ҳамда қадимий юнон тилини ўрганишни ҳоҳлаганида унга фақатгина рад жавобини бермасдан, балки мос равишда устоз топиб беришларига ишончи комил эди. Нима бўлганда ҳам бу ерда ботаниклар ҳам, математиклар ҳам, ҳар хил тиллар бўйича мутахассислар бор эди, буни Джейн аниқлаб билганди. Шу одамларнинг ҳаммасини нима бирлаштириб турарди? Буниси топишмоқ эди. Шунингдек ана шу рангли оломон юқори маош ва ана шу ғалати тоғ овулини яшаб туришини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳамда мутлақо аён бўлган қўшимча сарф-ҳаражатлар мавжуд бўлган шароитда даромадли бўлиб ишлаб турганлиги ҳам топишмоқ бўлиб қолмоқда эди.
Джейн имтиҳонлар ўрнига бу ерда “гувоҳликлар” тизими жорий этилганлигини сезиб турарди: уни ўқитаётганлар вақти вақти билан унинг ўқиши нақадар олдинга силжиётганлиги тўғрисида ўзларининг хулосаларини чиқаришарди. Ана шу муносабатда ҳам Джейн ўзини хотиржам ҳис қилар эди, чунки ўз-ўзини ўқитишга бажону-дил кунига олти соатдан ортиқ вақт ажратарди. Ҳақиқатдан ҳам, эрталаб соат бешдан кечаси соат ўнгача ўқитиш узлуксиз олиб бориларди, яъни.... ўн етти соат? У буни ҳисоблаб чиққанда ҳайрон қолди – ҳеч қачон умри давомида ўқишга шунчалик кўп вақт ажратмасди, бунинг устига ундан яна роҳатланарди ҳам. Албатта ана ўн етти соатдан тахминан ярим соатини кунига энергетик қурилмани ва бошқа электротехник тншоотларнинг профилактикасига кетадиган вақт ташкил этарди. Ҳозир унинг назорати остида қуёш батареялари тизими ҳам, энергия тўпланадиган улкан буфер-конденсатор ва тахминан ўз қувватининг тўртдан бирига ишлайдиган иккита реактор (ростини айтганда ишлабчиқарилаётган энергияни улар қаерга жўнатишаётгинини у ҳалигача билмасди, чунки ички истеъмло бутунлигича қуёш энергияси ҳисобига таъминланарди) ҳам, тшртта лифт ҳам бор эди. Уларнинг иккитаси вақтинча ишламай, эҳтиётдан турарди ва ҳеч ким уларни ишлатмасди, чунки қолган иккитасининг ўзи етарли эди, бунинг устига кўпчилик зиналардан югуриб юришни афзал кўришарди. Бу унинг фойдали юкламасининг бир қисми, базага техник хизмат кўрсатиш бўйича қиладиган иши эди. Джейн эътибор бердики кўпчиликнинг ана шундай юкламаси кунига ярим соат вақтни талаб этарди, масалан кимдир электр симлар тармоғининг профилактикаси билан, кимдир – кондиционерлар билан, яна кимдир – ёритиш билан , у ёки бу хизматларга буюртмалар бериш, хизмат кўрсатувчи персонални бошқариш ва ҳоказолар билан шуғулланарди. Ана шу барча хизматларни бошқариш учун исмлар ва карточкалар кўрсатилган оддий стенд мавжуд эди. Ҳар бир одамнинг “чўнтаги”да унга юклатилган вазифаларнинг моҳияти кўрсатилган электрон карточкалар ва ана шу ишлар етарли даражада синчковлик билан ёртиб кўрсатилган тавсифловчи файл турарди. У ернинг ўзида “алмаштириш” карточкаси турарди, унда ушбу одамнинг қўлидан келадиган ва малакаси бўлган ишлар рўйхати ҳамда уни зарур бўлган пайтда алмаштира оладиган одамлар рўйхати кўрсатилган эди. Агар кимдир қайсидир сабабга кўра бошқа ишлар билан банд бўлиб қолса у шунчаки ўзининг карточкасини бошқа одамларга берарди ва шундай қилиб ҳеч қандай иш бажарилмасдан қолиб кетмасди. Олимлар базада етарлича бўлгани учун техник қурилмаларнинг ва турлича хўжалик эҳтиёжларнинг етиб ортишига қарамасдан ҳар ким ҳам ҳар куни тизимнинг ишлаб туришини таъминлаш ишларида қатнаша олмасди, шунинг учун кўпчилик кун ора ёки ойлик ора – қайси бири қулай бўлса - алмашиниб туришарди. Шу билан ҳар кимнинг малакасини бир маромда сақлаш таъминланарди. Ана шу чумоли ини ичидаги тартиб намунали эди, шу вақтнинг ўзида мажбурий эмасди. Джейн ана шу уйғунлик билан ишлайдиган механизмнинг фойдали қисми эканлигини сезаётганидан мамнун эди.
“Механизмнинг қисми бўлиш”... бу жумла ҳар доим фақатгина умидсизларча зерикиш, ўлимтиклик билан боғлиқ эди, лекин бу ерда ҳаммаси бошқача эди. Ҳамма нарса ўзингга ва атрофдагиларга боғлиқ экан – агар ҳаёт қизиқарли бўлса, ана шу механизмнинг қисми бўлиш ҳам қизиқарли бўларкан.
Қоянинг ичкарисидан базани кенгайтириш ишлари тинмасдан давом этарди. Джейн бу ишларнинг кўлами тўғрисида фақат тахмин қилиши мумкин эди. У баъзида архитекторлар олдига кириб навбатдаги иморатни лойиҳалаштириш қай йўсинда кетаётганини кўрарди. Баъзан у пастга тушарди – айни пайтда тоғ жинсларини чиқариб ташлаш кетаётган жойга тушарди – уни “ошқозон” дейишарди. Баъзида қояниолдиндан химикатлар ёрдамида юмшатишарди, лекин кўпинча эскичасига – оддий отбойка болғаси билан ишлашарди. Етарлича тоғ жинси чиқариб ташланганидан кейин ҳосил бўлган бўшлиқнинг ички қисмини мтеаллдан қилинган аркалар ва бетон билан мустаҳкамлашарди., лучеводлар тизими ҳосил бўлган залга қуёш нурини олиб келарди, хона устидан интерьер бўйича мутахассислар ишлаб бўлганидан кейин энг оддий, нур билан тўлган хоналар пайдо бўларди ва уларда ҳоҳласанг ишласа, ҳоҳласанг яшаса бўларди. Джейн шу ерда ўтказган икки ой ичида ҳеч нарсадан эни йигирма метр, узунлиги юз метр ва баладлиги етти метр бўлган катта ер ости зали яратилди ва ҳозирда уни тахта тўсиқлар билан бўлиб чиқиб, навбатдаги икки қаватли лаборатория эҳтиёжлари учун тайёрлашаётган эди. Бу лабораториядан кўзланган мақсадни Джейн билмасди. Шу ерда бир сафар лабораториянинг келажакдаги раҳбари, ўттиз беш ёшлардаги соқол қўйган Джеррини кўриб қолиб Джейн лаборатория интронларнинг бир нечта қизиқароли гипотезаларда тутган ўрнини текширишга бағишланиши тўғрисидаги маълумотни билиб олди. Джерри бир оз муфассалроқ гапириб ҳам бермоқчи бўлди, фақат уч дақиқа ичида Джейнга қараб айтилган атамалар ва жумлалар оқими ичидан бирорта тушунарли нарсани билиб олиш учун унинг тайёргарлик даражаси ниҳоятда етарли эмасди ва Джейн уни тўхтатиб қўйишга мажбур бўлди. Ўзининг мағлуб бўлганини тан олиб ва қаттиқ қўл сиқишганидан кейин умуман кетиб қолди ва Джеррининг маслаҳатига кўра генетика бўйича машғулот олиб борадиган Мартанинг олдига йўл олди. Марта – йигирма беш ёшлардаги баланд бўйли қиз бўлиб, яққол билинадиган яҳудийча кўринишга, катта-катта маънодор кўзларга ва дўмбоққина лабларга, таранг сонларга ва етарли даражада катта маммачаларга эга эди – Джейн билан биринчи куниёқ танишиб олганМарта беш дақиқа ичида Джейнга ДНКнинг таркибидаги генлар парчалардан иборат бўлиб, уларбир-бири билан кодлаштирил-майдиган участкалар билан ажратилган бўлиб, айнан шу участкалар “интрон” деб аталар экан. Оқсилнинг пайдо бўлиш жараёни қўпол қилиб айтганда ики босқичдан иборат. Олдин ахборот ташувчи рибонуклеин кислота шаклланади, қисқачасига ахборот РНК, ёки бошқачасига айтганда матрицали РНК ёки яна ҳам қисқароқ мРНК деб аталади. Бунинг шаклланиши элементар алмаштириш орқали амалга ошади. Генларнинг таркибидаги ҳар бир муайян нуклеотидга фақатгина бошқа муайян нуклеотид тўғри келади ва уни тўлдириб туради – яъни “комплентар нуклеотид” ҳосил бўлади. Агар ген маълум кетма-кетликдаги нуклеотидлардан ташкил топган бўлса, уларнинг ёнида занжир бўлиб фақат бошқа нуклеотидларнинг маълум кетма-кетлиги жойлашиши мумкин (бу жараён “транскрипция” деб аталади) ва бу кетма-кетлик жойидан кўчиб матрица ҳосил қилади ва шу матрица асосида худди ана шундай тамойил бўйича маълум бир оқсил яратилади. Табиийки, биринчи навбатда олимларнинг диққати транскрипция жараёнининг ўзига қаратилган бўлиб, узоқ вақт давомида генлар кодлаштирадиган участкаларнинг узлуксиз занжиридан эмас, балки кодлаштирмайдиган қўшимчаларга ҳам эга эканлиги эътибордан четда қолар экан, бунинг оқибатида эса мРНКнинг яратилиш жараёнида бунинг учун ажратилган келган жойда фойдасиз бўлган, кодлаштирмайдиган участкалар ҳам пайдо бўларкан. Фан олдинга қараб кетган сари интронлар албатта кутилганидай ўз вазифасини бажараётгани маълум бўлди. Олдинига улар мРНКнинг ядро ташқарисига чиқиши учун жавоб бериши аниқланди, ахир мРНКнинг транскрипцияси ҳужайра ядросидан ташқарида амалга ошса, оқсилнинг ўзи ҳам мРНК ёрдамида ҳужайра ядросидан ташқарида ҳосил бўлади. Ядро ҳужайранинг қолган қисмидан қудратли тўсиқ билан ёпилган бўлиб, уни фақат махсус “гувоҳнома”га эга бўлганлар кесиб ўта олади. Кейин эса интронлар бошқасидан ташқари “эпигенетика” деб аталувчи ажойиб фантастик жараённинг ҳал қилувчи иштирокчилари экан деб тахмин қилишга асос пайдо бўлди. Эпигенетика базада яшовчилар учун алоҳида қизиқиш уйғотгани сабабли, ана шу соҳадаги жиддий муваффақиятларга эришиш учун энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган айнан шу қудратли ер ости иншооти қурилаётган экан. Мартани худди бошқалар каби чексиз узоқ вақт эшитиш мумкин эди, лекин олдин генетика асосларини эгаллаш мақсадга мувофиқ эди.Базанинг ички сайтида Джейн генетикадан навбатдаги жиддий курслар июлда бошланишини ва уларни айнан Марта олиб боришини билиб олди, шунинг учун у шу заҳоти ана шу курсларга ёзилди ва олдиндан лаззатланишни бошидан кечирди. Эртаси куниёқ у ўзининг электрон почтасига генетика бўйича илмий-оммабооп адабиётлар рўйхати келганини кўрди. Уларни ҳар бир бўлажак курс қатнашчиси материални яхшироқ ўзлаштириш учун ҳоҳласа ўқиб чиқиши мумкин эди, ҳоҳламаса ўқимаслиги ҳам мумкин эди. Яна шу ўн етти соатдан турли хил спорт машғулотларига кетадиган вақтни чиқариб ташлаш керак эди –кунига бир соатдан икки соатгача. База ҳудудида учта бир-бири билан туташган катта заллардан иборат етарлича катта бўлган ёпиқ спорткомплекс бор эди. Сентябрдан майгача у кучли қуёш нурларидан ҳимоя қиларди. Бу қуёш нурлари тагида битта сет ҳам туриб бўлмасди. Ёз пайтида жаладан ҳимоя қиларди. У ўз ичига бешта теннис кортларини жамлаган эди ва улар комплекснинг битта секциясини эгалларди. Стол тенниси учун ўнтача столлар, стандарт ўлчамдаги тўртга тўрт метр бўлган бешта бокс ринглари, иккита волейбол майдончаси ва битта бадминтон майдончаси иккинчи секциянинг ичидаги объектларни ташкил этарди. Мини-футбол учун иккита майдонча, катта тренажер зали ва учта турли катталикдаги сауна учинчи секцияни ташкил этарди. Спорткомплекс ҳеч қачон бўш турмасди, худди шунга ўхшаб югуриш ишқибозлари учун тартандан қилинган сўқмоқлар ҳам бўшамасди. Улар гоҳ юқорига қараб,гоҳ пастга қараб секвойялар орасидан илон изига ўхшаб чўзилиб кетган эди. Пастга тушиб реакторларга қараш керак бўлган пайтда Джейн инерция бўйича лифтдан фойдаланар эди, лекин икки ҳафтадан кейин реактор жойлашган пастки қаватдан тепага еттинчи қаватга ҳеч нарсани сезмасдан югуриб чиқадиган бўлди. Ён-атрофда касалсифат, эскиликдан далолат берувчи ҳеч нарса йўқлиги ёқарди. Бундай муҳитда Джейн бирпасда кучли, қайишқоқ ҳайвонга айланиб бораётган эди ва бу ҳол унга жуда ёқарди.
Лабораторияларда олиб бориладиган тадқиқотларнинг аксарияти анъанавий бўлмаган тиббиётга алоқадор эди, шунга қарамасдан кўпчилик тиббий маълумотга ва амалий тиббиёт тажрибасига эга эди, шунинг учун ҳар қандай шикастланишлар ёки тасодифий касалликлар шу ернинг ўзида, база деворлари ортида даволанарди.
Июнь кириб келди. Жалалар ҳар кечаси тепалик устида шиддат билан ёғиларди, баъзида эса кун давомида ҳам ёғарди. Бу пайтда жуда иссиқ бўларди ва Джейн сув оқимлари остида яшил мордалар чакалаклари, гоҳ у оёғини гоҳ бу оёғини кўтариб юрган товуслар, чакалаклардан мўралаб турган лемурлар, қарағайлар орасида чопқиллаб юрган оласичқонлар, ҳовузларда ўмбалоқ ошиб юрган ўрдаклар, ўйинқароқ лабрадорлар ва колли, унинг боши устидан учиб ўтаётган янада улкан бўлиб кўринадиган ярим метрли думи бор бўлган баҳайбат тўтиқушлар, улар устидан ўзининг секин айланма чизгиларини бажараётган шафқатсиз бургутлар орасидан сўқмоқлардан югуриб ўта кучли завқ-шавқ оларди. Энди қаергадир учиб кетди, ёки Малайзия ёки Таиландга. Ёки Индонезияга – у ерда қаердадир узуқ-юлуқ маълумотларга қараганда бутун бошли оролни ёки унинг бир қисмини эгаллаган лабораториянинг бошқа бўлими жойлашган эди. Джейн ташкилотнинг ташқи алоқаларини ўрганишга интилмасди., унинг ўзини эса ҳамма маълумот билан ҳали охиригача таъминлашмасди. Охирги пайтда у вақтини Поль Вердье билан кўп ўтказадиган бўлиб қолди. Шуниси қизиққи у Джейнга физикани ўргатарди. У билган физика билан унга поль тушунтираётган физика орасидаги фарқ сезиларли эди. Университетда олинган билимлар парча-парча ва ҳаётий бўлмаган бўлиб чиқди. Поль ўзининг физикага ёндошишига илова қилиб Эрик Роджерснинг жумласини цитата сифатида келтирди: Ҳақиқий физик – оғирлик кучи таъсири остида ерга тушаётган жисмни кўриб туришдан роҳатланади. Улар элекрдан бошлашди – бу соҳа биринчи қарашда ўзида бирор бир ғайриоддий ва ажойиб жиҳатлар бекитилмаган бўлиши керак эди, шунга қарамасдан ҳар сафар Джейн дарслардан кейин фаннинг бир нечта қизиқ саҳифаларини очгандай кайфиятда қайтиб келарди. Электр ва магнетизм бу ерда, базада яна шунинг учун ҳам ҳурмат қилинардики, биологик тадқиқотлар уларни нафислик билан ва махсус даражада билишни талаб қиларди. Ҳеч қайси микробиолог, цитолог ёки генетик электр билан магнетизм соҳасида улкан билим билимга эга бўлмаса ўзининг соҳасида ҳам мутахассис бўла олмайди, шунинг учун Джейн билан биргаликда Полнинг маърузаларига эндигина биологияни ўрганаётганлар ҳам , аллақачон бу соҳада мутахассис деб тан олинганлар ҳам келишарди. Кўпинча машғулотларга Джерри ҳам келарди, ўшанда айниқса қизиқарли бўларди, чунки у электр назариясининг у ёки бу абстракт соҳалари биологик тадқиқотларда ўзининг қўлланилишини топган чексиз мисолларнинг манбаи сифатида гавдаланган эди.
Июлда Энди яна пайдо бўлди ва Джейнга ўқишдан дам олиб, тоғларда югуриб келишни таклиф қилди. У бажону дил рози бўлди. Уларнинг гапи билан айтганда бу “югуришг”да яна бир нечта одам иштирок этди. Луклуга эрта учиб келиб, тушлик пайтида улар Намчеда бўлдилар. Ола-чипор гестхаузлар уларни тибет байроқлари билан қарши олди, монастирдан келаётган тибет карнайларининг овози эса гоҳ булутлар орасидан сузиб чиқаётган , гоҳ улар орасига яширинаётган Намченинг муҳитини тўлдириб турарди. Улар катта бўлмаган, 30 та хонадан иборат бўлган шинам отелга жойлашишди. Бу ерда уларни кутишарди ва бу кутиб олиш биринчи марта бўлмаётган эди. Отелнинг хизматкорлари ўзининг қилиқлари билан базадагиларни эслатарди, ва Энди Джейннинг тахминини тасдиқлади.
- Ҳа , бу отел бизга тегишли. Бир томондан Намче бизга Эверест атрофида югуришни ҳоҳлаётганлар учун микро-база сифатида ёқади, иккинчи томондан эса туристик мавсум авжига чиққан пайтда у бизга даромад келтиради.
- Сизлар отел бизнесида ҳам пул ишлайсизларми?
- Ҳа. Бу қулай ва фойдали бизнес. Туризм доим бўлади. Ундан ташқари у ўсиб бораяпти ва бундан кейин ҳам ўсиб боради. Агар кимгадир асосий маблағлар нефть, энергетика ёки банк иши атрофида айланиб юради деб ўйласа, у хато қилган бўлади – жаҳон туризм тармоғининг бир йилдаги қўшма айланма маблағи йигирма биринчи асрнинг ўрталаридаёқ ҳаммасидан ошиб ўтиб биринчи ўринга чиққан эди ва буни тушунтириш мумкин.
Улар катта стол атрофида саккиз киши ўтиришган эди, тушлик осонликча ўтмаган етти соатлик учиб ўтишдан кейин даҳшатларча ширин бўлиши кутилган эди.
- Агар сен кир нарсаларингни ювмоқчи бўлсанг, сенга кир ювадиган машина керак. – давом эттирди Энди, ҳамма ўзининг буюртмаларини амалга оширгандан кейин. – Бизда базада сен минус бешинчи қаватда ана шундай фойдали нарсаларнинг бирталайини кўргансан. Биз уларни ўн йил олдин сотиб олдик ва ҳозир улар албатта бир оз эскирган – замонавий кир ювиш машиналари бошқача кўриниши, бир оз яхшиланган энергия сарфи билан, тебранишларни йўқ қилишдаги устунлиги ва шовқинсизлиги билан ажралиб туради. Хўш, нима қилибди? Бизга бунинг фарқи йўқ. Улар ўн йилдан бери ишлаб келяпти ва бу ҳол бизни қониқтиради. Улар яна ўн йил ишлайди ва шундан кейин биз уларни алмаштирамиз. Натижада – ўн-йигирма йилда бир марта кир ювиш машинасининг эгаси уни янгилашни ҳоҳлаб қолади. Сен кир ювадиган машиналарни ишлаб чиқаришга бел боғлармидинг? Мен – боғламасдим. Шуни ўзини музлаткич, автомобил ва бошқа нарсаларга нисбатан айтиш мумкин. Бироқ туризм билан аҳвол бошқача. Агар сен сафарга мисол учун Мадагаскарга бориб келган бўлсанг, бундан сени сафар қилишга бўлган интилишинг камайибгина қолмай, балки янада ошади! Сен яна борасан, яна ва яна - вақтинг билан пулингга қараб. Сен янги кир ювадиган машинаси билан мақтанаётган одамни кўз олдингга келтирасанми? Хўш... бу бирмунча ғалати бўлиб тубларди, тўғрими?
Янги сафар, саёҳат билан мақтаниш, у ерда содир бўлган воқеа-ҳодисалар тўғрисида ўртоқлашиш эса анчагина ёқимлироқ ва қизиқарлироқ бўлади. Яна шуни ҳисобга олиш керакки, сен агар кир ювадиган машиналарга унчалик қизиқмасанг сенга ўнтача модделар орасида танлаб олишингга тўғри келади. Саёҳатлар сони эса чексиз – ҳоҳлаган дидга, мижозга, ёшга ва чўнтакка мос келадиган мингталаб саёҳатлар мавжуд.
- Ахир отеллар сони ҳам чексиз-ку! – Джейн ҳали танишишга улгурмаган ва бор-йўғи бир мартагина кўрган қиз елкасини қисди. -
- Албатта Айрин ўз-ўзидан. Отеллар сони чексиз, лекин шунинг ўзи бу ерда тилла кони борлигини билдиради! Кир ювадиган машина ишлаб чиқарадиганларни қанчасини биласан? Ўнтами? Сен шахсан нечта отелнинг номини биласан? Сен бир неча Индонезияда бўлгансан ва сўзсиз қўшни архипелагларда ҳам бўлгансан. Ўнтача отелни аниқ биласан, агар яна саёҳат қилсанг – юзталаб билиб оласан. Агар пул ишлаб топмоқчи бўлсанг – юқори рақобат ҳукм сурган бозорга чиқ, чунки у ерда мижозлар кўп, сен у ерда ўзингни улушинг учун курашишинг ва уни қўлга киритишинг мумкин – албатта сенинг миянг бўлса. Биз отел тармоғимизни қуриб бўлдик ва қуришда давом этаяпмиз. Бунда бор нарсани такрорлаётганимиз йўқ. Мана шу Намчега бир қара. Бу ерда юзталаб гестхаузлар бор. Улардан қанчаси ноёб? Қанчаси ўзининг шахсий, туристларнинг кўзи олдида ўрнини ҳеч нарса боса олмайдиган ўзига хос тафовутларига эга? Мен сенга айтаман – фақат битта! Ва у – бизнинг отел. Айнан шунинг учун атрофдагилар учун мавсум олти ой давом этади – сентябрдан ноябргача ва мартдан майгача. Қолган олти ой гестхаузлар деярли бўм-бўш бўлади. Лекин мавсум пайтда ҳам улар фақат октябр билан апрелда лиқ тўлади. Қолган ойларда – ўттиз фоиз тўлса ҳам катта гап. У ердаги номерлар ҳам беш доллардан йигирма долларгача туради – бунақа бизнесда кўп ишлаб топиш мумкинми? Кўп эмас, лекин уларга етади, уларда иззатига тегадиган режалар бўлмайди. Бизнинг отеллар – Намчеда бўлсин, Покхарда бўлсин, Катмандудаги иккита отел бўлсин, Лумбинидаги бўлсин, Делидаги Коннот-Плейсдаги бўлсин, Маврикийдаги Флик-энд-Флакедаги бўлсин, Флореседаги Лабуанбаджодаги бўлсин ёки Сулавесидаги Бунакенеда бўлсин, Ко-Тао ёки Ко-Самуе, Пном-Пен ёки Ха-Лонг, Чанг-Мае ёки Коломбо бўлсин...- уларнинг ҳаммаси мавсумийлик деган нарсани билмайди, улар доим лиқ тўла бўлади ва улардаги номерларни брон қилиш учун ярим йил олдин ҳаракат қилиш керак. У ердаги нархлар ҳам чақади! Номери бир кунига юздан беш юз долларгача. Масалан, мана бу отелда номер кунига ўртача олганда бир юз йигирма доллар туради. Ҳозир у шунинг учун бўшки, айни пайтда июль ойи, Непалда бундай пайтда туристлар деярли бўлмайди, сентябр бошланса бу ерга одам сиғмай кетади, октябрда эса бу ерда яшаш учун бир юз элликдоллардан тортиб люкс номер учун икки юз долларгача тўлашга тўғри келади. Яқинлашаётган октябр ойига бўш номерлар йўқ, қасам ичишим мумкин... Минмар! – деб бақирди у ошхона томон қараб, - Do we have free room on the October?
- No, Sir. Absolutely no. – деб жавоб берди у ердан отилиб чиққан қирқ яшар непаллик. – Not possible.
- Do we have some booking on the next October?
- Of course, Sir. Not many just now.
- Ҳаттоки келаси йилнинг октябр ойига ҳам баъзи бир номерлар бронлаб қўйилган. Биз фақатгина тадқиқот қилмаймиз, биз яна пул ишлашни ҳам биламиз, чунки биз ўйлашни биламиз, энг прогрессив ва самарали нарсалар билан қуролланамиз. Бизнинг генетика мутахассислари эпигенетика джунглилари орасидан ёриб чиқмоқдалар , бизнинг биогеологлар тиббиётда ва идрокларни бирлаштиришда ноёб кашфиётларни амалга оширяптилар, маркетологларимиз эса бизнес фазосини забт этмоқдалар.
- Яъни айнан туризм бутун ташкилотнинг молиявий асосини ташкил этади, шундайми? – аниқлаштирди Джейн.
- Асосини – ҳа, эҳтимол аслида даромаднинг бошқа манбалари ҳам бордир.
Масалан, биз микробиологик тадқиқотларимизнинг натижаларини сотамиз. Фармацевтик компаниялар бизнинг баъзи бир патентларимизни сотиб оладилар ва ҳаттоки биз кейинги тадқиқотларни ўтказмасликка қарор қилсак ва ўзимизда бор нарсани сотишга тайёр турган пайтда баъзи хом тадқиқотларимизни ҳам сотиб оладилар.
Тарихан шундай вазият юзага келдики, бу йўналиш бизда ёмон ривожланмаган, ишлаб чиқаришнинг ўзи билан шуғуллангимиз йўқ – саноат монстрига айлангимиз келмайди, катта бўлмаган, лабораторияларнинг компакт тизими бўлиб қолмоқчимиз. Яна нима... тепалигимизнинг орқа томонидаги анови иккита реактор бутун Непал бўйича кўпчилик ташкилот ва корхоналарни электр энергияси билан таъминлайди, яқинда эса биз ҳинд бозорига ҳам кириб бордик – ьиринчи навбатда Гракпурга, яқинда яна катта ўлжа кутмоқда – Варанаси. Биз Непалдаги мавжуд электр энергиясини ишлаб чиқарувчиларга рақобат қилишни ҳоҳламаймиз. Биз бор-йўғи энергетик секторда “премиум” сифатидаги маҳсулотни яратиб уларни тўлдириб турамиз. Бизнинг энергия нисбатан қиммат, бироқ тўхтовсиз ишлайди. Непалда сен оддий тармоққа уланишинг мумкин, лекин ҳар куни икки соатдан электр энергияси бўлмайди, генераторни ишга туширишга тўғри келади, ёки умуман ихтиёрий пайтда ёки кучланиш тушиб, кўтарилиб кетиши мумкин ёки умуман тугаб қолиши мумкин. Бироқ арзонга тушади. Агар сен сифатли хизмат олмоқчи бўлсанг, сенга уч баравар қиммат тўлашга тўғри келади, бироқ сен қимматбаҳо асбоб-ускуналаринг кучланиш ўйнаган пайтда куйиб кетиши мумкинлиги, ток тугаб қолган пайтда технологик жараён тўхтаб қолиши мумкинлиги тўғрисида бош қотирмайсан, шунинг учун кўпчилик отеллар, коммерциявий госпиталлар, турли хил нозик ишлаб чиқариш ташкилотлари ва яхши таъминланган шахсий фуқаролар бизнинг мижозимиз бўлишни афзал кўрадилар, айниқса электр энергиясининг нархи абсолют жиҳатдан катта эмас, шунинг учун биз вақт ўтиши билан бозорнинг катта қисмини эгаллаб олишга ва ана шу бизнесни фойда келтирувчи бизнес қилишга ҳаракат қиламиз, ҳозирча эса бутун даромад шахсий электр тармоқларимизни такомиллаштиришга сарф бўлмоқда.
- Яъни бутун корпорация холдинг бўлиб, ундаги кўпчилик бўлимлар тадқиқот ва бизнес билан шуғулланишади?
- Ҳа. Кўпинча биз эҳтиёжларимизни қондирадиган бўлим яратамиз, бироқ биз мияси ишлаган одамлар бўлганимиз учун, бизда бу иш яхши ривожланиб кетади, натижада биз уларнинг хизматларини четга сота бошлаймиз, баъзида эса бу бўлим мустақил йирик бизнес даражасигача ўсиб чиқади. Масалан, майда дастурчилар гуруҳи Россиядаги энг йирик бешта корхонага айланди ва бутун дунё бўйлаб дастурий таъминотни сотиб юрибди.
- “Трансмедикал ресерч корпорейшн” ҳам фақат холдингнинг бир қисмими?
- Бутунлагича эмас. Бу акционерлик жамияти, у ерда бизнинг ҳиссали улушимиз бор, лекин бутунлигича бошқара олмаймиз.
- Бироқ асосий нарса нима – тадқиқотми ёки бизнесми? – суриштириб билмоқчи бўлди Джейн.
- Униси ҳам эмас, буниси ҳам эмас.
Бу гап ташриф буюрганлар орасида кулгига сабаб бўлди, лекин Энди бошини чайқади.
- Ҳозирча изоҳ бермайман. Келажак барчасини ўз ўрнига қўяди.
Кейинги бир неча кун ҳақиқатдан ҳам тоғларда югуришга бағишланди. Эрталаб вақтли чиқиб кетиларди, ҳали қоронғи бўлганда, соат бешларда. Тахминан ярим соат – Санасыгача югуриб бориш, у ердан эса йўл учта йўналишга бўлинади: Гокьо кўлига, Лобучега ва нарироқдаги Эверестнинг база лагерига ҳамда Чукхунгуга. Намченинг баландлиги 3400 метр, маршрутдаги чекка нуқталарнинг баландлиги – беш минг метр ва унадн ҳам баландроқ. Биринчи куни улар Гокьога йўл олишди. Тўхтамасдан юришди. Фақат Гокьонинг ўзида тўхташди, отелда товуқ шўрва ичиб (Джейн бу отелнинг ҳам компанияга тегишли эканлигини билиб ҳатто ажабланмади ҳам) ва орқага қараб кетишди. Йўлда гуруҳ бўлинди.Энди ва Джейнни ҳисобга олганда яна тўртта одам секинроқ ҳаракат қилишди, қолган учтаси эса, афтидан тажрибалироқ ва кучлироқ бўлганлари, олдинга қараб югуриб кетишди. Кейин маълум бўлишича улар олтинчи кўлгача етиб боришибди ва ўша куниёқ ҳаммаси Намчега қайтиб келишди. Барча югуриш жараёни ўн уч соат вақт олди, лекин ғайриоддий сабабларга кўра чарчоқ ҳаддан ташқари сезилмасди ва Джейннинг ҳоҳишига қарши овқат ейиш истаги кучсиз эди.
- Организм ёғларни ишга солиш режимига ўтган бўлса керак, - деб Энди ёки ҳазиллашди, ёки жиддий изоҳ берди.
Кечаси сота тўққизга келиб очлик ўзини билинтирди, бунинг устига олтинчи кўлга бориб келган гуруҳ қайтиб келди, шунинг учун кечки овқат устида яна ҳамма йиғилди.
- Эртага дам, индинга эса – кайфиятга қараб.- Умумий чапиллатиш остида Энди гапирди. – Ҳоҳловчилар кейинги югуришни амалга ошириши мумкин. Биз бу ерда саккиз кун бўламиз, шунинг учун вақт етарли.
Бир кун дам олгандан кейин ҳамма ниҳоят бир-бири билан танишиб чиқди ва маълум бўлишича “Тепалик”дан (базанинг номи) бу ерда фақат тўртта одам эди – Джейн, Энди, шунингдек ака-укалар Максим ва Сергей – иккита рус йигитлари. Улар базада туғилганидан бери яшар эканлар. Аслини олганда улар базада туғилган ҳам эдилар, шунинг учун уларни руслар билан боғлаб турган нарса – рус тилида гаплашишларива иккитали фуқароликка эга бўлишгани эди, биттаси русча, иккинчиси эса янги зеландиялик фуқаролик эди. Биринчи олти йил улар тепаликда яшашган, кейин ташкилотнинг Янги Зеландиядаги филиалига кўчиб ўтишган, ўн икки ёшларида эса яна Непалга қайтиб келишган. Айрин йигирма икки ёшда эди ва маълум бўлишича у ҳам бу ерда худди Джейнга ўхшаб янги келган ҳисобланар экан, бироқ ўз стажировкасининг ярим йилини Индонезияда, оролдаги базада ўтказган. Унинг юзи очиқ, кулгили эди, лекин у суҳбатга аралашганда кутилмаганда ўзини етарли даражада жиддий ва катта одам қилиб намойиш этарди. Маълум бўлишича у минералогия бўйича мутахассис экан, причем у билан анчадан бери, ўн икки ёшидан – унинг отаси уйга қаерда сотиб олингани номаълум бўлган минерал олиб келган вақтдан бошлаб қизиқаркан. Минерални кўриб у ана шу золимнинг сеҳрли гўзаллигига маҳлиё бўлиб қолган ва шундан кейин минералогия музейлари ва экспедицияларининг доимий қатнашчисига айланиб қолган экан. Сорбонндаги геология факультетини битириб у кутилмаганда бундан бу ёғига нима қилишни билмаётганини фаҳмлабди. Мутахассислик бўйича ишлашнинг фойдаси йўқ эди, чунки қандайдир экскурсиячи лавозимида ишлаш тўғри келмасди – уларнинг оиласи бой эди ва пулга муҳтожлик сезилмасди, бундай мутахассис – чиройли минераллар ҳаваскори яна қаерда керак бўлиши мумкин? Иқтисодий геологоразведканинг унга қизиғи йўқ эди. Бирор вақт давомида лақиллаб юрди, зерикишдан қийналди, кейин дугонаси билан Ҳиндистонга йўл олди. Дарамсалада қайсидир канадалик фонд томонидан очилган маҳаллий қашшоқ болалар учун мўлжалланган мактабга кўнгилли хизматчи бўлиб жойлашди. Шароитлар унга қизиқарли бўлиб кўринди – унга болаларни ўзига ёққан нарсаларни ўргатишга рухсат берилди. У болаларни эплай олмаслиги тўғрисидаги фикрлардан одам бир оз қўрқарди, лекин селекционерлар , улар ким бўлишидан қатъий назар яхши ишлашган эди – болалар кўзи катта-катта, сершовқин ва қизиқарли эдилар – асосан тибетликлар эди. Иккала таржимон қиз – тибет ва ҳинд тилларига таржима қиладиганлар – ҳам етарлича ёқимтой ва жилмайиб турадиган эди. Улар синфда тартибга ўхшайдиган бирор нарсани ўрнатишга мутлақо ҳаракат қилмадилар, лекин Айрин гапирган нарсаларини тўғри таржима қилишарди. Маълум бўлишича бу ўқитишнинг энг яхши усули экан – шошилмасдан, тартиб-интизомсиз, тўла эркинлик шароитида ҳоҳлаган вақт дарсдан кетиб дарсга ҳоҳлаган пайтда келиш. Болалар геология ва минералогия бўйича жуда ҳам кўп нарсани ўрганишди деб айтиб бўлмас эди, бироқ уларнинг ўрганган нарсалари қизиқарли эди. Битта нарсани Айрин узил-кесил айтиши мумкин эди – курсни битирганларидан кейин бу болалар бунгача бўлган пайтга нисбатан ўқитишга янада қизиқувчан бўлиб қолишганди.
Бундан ташқари курснинг тахминан тўртдан бири болаларни руҳий тайёрлашга мўлжалланган эди. Аслини олганда барча руҳшунослик етарлича оддий ва очиқ-ойдин нарсаларга келтириларди ва улар муфассал ёзилган услубий қўлланмада бор эди. Бу қўлланмани ўрганиш учун унга икки йил зарур бўлди. Ана шу руҳийшунослик кўникмаларининг геологияни ўрганишга тадбиқининг мисоллари умумий ҳолда кўрсатилган эди,бироқ Айринга уларни янада муайян ва батафсиллашган шаклга келтириш оғир иш эмасди.
Фонд вакилларини ҳам унинг иши қаноатлантирди ва унга бошқа мактабда ўқитишни давом эттиришни таклиф этишди. У камбоджани танлади, кейин Лаос ва Вьетнамда дарс берди. Кейинчалик унга индонезия оролининг илмий-тадқиқот марказида иш таклиф қилишди. Бу шунчалик даҳшатли даражада қизиқарли бўлиб туюлдики, у эндиликда ўз ҳаётини ана шу тадқиқотларсиз, марказда учрашиб қолган ана шу одамлар билан мулоқотсиз тасаввур қила олмайди. Яна бир зўр бўлган томони шу эдики, унинг минералогия соҳасидаги билимлари жуда талаб қилинадиган бўлиб чиқди. Қолаверса бу тадқиқотларнинг моҳиятини қайсидир мавҳум сабабни баҳона қилиб Айрин гапириб бермади.
Қолган учтаси ичида хотинлар иккита эди: Флоринда ва Фосса ва қирқ яшар эркакнинг оти Томас Хельдстрем эди. Ўзи тўғрисида улар умуман ҳеч нарса гапириб бермадилар, лекин қолган ҳолларда жуда мулоқотчан бўлиб чиқишди, кўп сўроқ қилишарди, айниқса Джейн билан Айринни, шахматни жуда зўр ўйнашарди ва тоғларда фантастик даражада югуришарди. Айнан улар кеча Санасда умумий гуруҳдан ажралиб, ундан кейин – уларни кўриш имкони бўлгунича тўхтамасдан Монкгача югуриб боришди. Ярим йиллик фаол ҳаётдан кейин Джейн ҳам ана шу сўқмоқ бўйича бир оз югуриши мумкин эди, у ҳатто уриниб кўрди ҳам, лекин унинг кучи бор-йўғи 50 метрга етди. Юқорига бир соат давомида югуриб чиқиш учун қанақа маҳлуқ бўлиш керак... ҳозирча бу фақатгина унинг имониятларидан ташқарида эмас, балки тасаввуридан ҳам ташқаридаги нарса эди. Джейн бу учала одам югуриб юришдан, ўйин ва суҳбатлардан лаззатланибгина эмас, балки унинг кетидан ва Айрин кетидан кузатишаётганига боғлиқ бўлган васвасадан қутула олмаётган эди. Шундаймиди ёки йўқмиди, лекин воқеалар ўз йўлига давом этарди. Кейинги югуриб чиқиш Чукхунггача эди, бу сафар улар қоронғида қайтиб келишди. Жуда ҳам чиройли, сирли эди – зулмат ичидан, пешанадаги фонарикдан тушаётган нур уч-беш метр узоқликкача ёритадиган қуюқ туманда. Тенгбочега қараб тушишаётганида улар тепаликнинг қирраси бўйлаб кетган тор ва қия сўқмоқдан юришди. Сўқмоқ сирпанчиқ ва хавфли эди, айниқса у силлиқ қоя билан туташиб кетадиган жойида. Ўзининг борлигини фақат пастдаги дарёнинг қаердадир узоқда шовқин-сурон қилаётганидан билдираётган жарликка қулаб тушмаслик учун кўтга эҳтиёткорлик билан таяниб у бўйлаб сирғалиб тушишга тўғри келди. Учта монстр нақ соат ўнда келишди ва Чукхунг-Рига – Чукхунгдан қуюқ туман сабабли кўра олишмаган тоғнинг чўққисига чиқишганини айтишди.
Кейинги кун барча мушаклар ростакамига оғрий бошлади ва Джейн дастурда сўнгги қилиб кўрсатиган Кала-Паттарагача бўлган охирги югуриб боришдан бош тортди, бунинг ўрнига Дебочегача бориб ,у ердаги мох билан қопланган тош-оролчалар устидан сакраб-сакраб юрди. Бу тош-оролчалар қияликдан тушаётган ва пастга жарга қараб оқиб тушаётган сув билан тўлаётган майда кўлча ўртасида жойлашган эдилар. Дарахтлар баргини бўяган рангларнинг турли-туманлиги ҳайратга соларди. У кўлча ичидан чиқиб турган тошлар орасидан ўрмалаб борарди ва мохларнинг ҳар хил турларини ўрганиб борарди. Улар орасида шундай қаттиқлари бор эдики, уларни бармоқ билан тешишнинг иложи йўқ эди ва шундай юмшоқлари бор эдики, уларнинг ичида кафтлар тўсиқни сезмагандай босилиб кетарди. Энди у билан бирга борди ва у ҳам тошлар орасидан ўрмалаб, сувга шапиллаб тушиб юрди, чунки улар барибир бошдан оёқ ҳўл эдилар.
Қуёш чиқиб турганида, кийимлари бирпасда қурирди ва жуда иссиқ бўлиб кетарди. Бунинг натижасида ер устида қуюқ пар пайдо бўларди ва теварак-атроф хирасифат нореал кўриниш оларди.
Кетишга икки кун қолганди. Кечаси одатдагидек шунчалик кучли жала ёғдики, назарингда бошингга кимдир челак кетидан челак сув қуяётган эди. Кундузи эса қуёш чиқарли ва ҳамма нарсанинг умумий қуриши бошланарди. Нонушта устида Энди оддий суҳбатларни тўхтатди ва шахмат, балда ва словодел деган ўйинларни тўхтатди.
- Мен ўйлайманки битта янгиликни айтишга фурсат келди, - деди у баланд бўлмаган оҳангда ҳаммага, биринчи навбатда Флоринда, Фоссе ва Томасга мурожаат этаётгандай бўлиб.
- Томас бошини силкитди.
- Янгилик Джейн ва айринга тегишли, - давом эттирди Энди одатдаги овоз билан ва Джейнга ҳозир муҳим гап айтиши аён бўлди. – Бу янгилик шундан иборатки, улар марказимизда яшаган ва ишлаган ярим йиллик ҳаётини биз кузатдик ва улар бизга мос келади деган хулосага келдик, биз уларга доимий иш таклиф қилишга тайёрмиз ва уларга қизиқарли бўлган барча экспериментларда тўлақонли қатнашишларига рухсат берамиз.
Джейн ва Айрин давомини кутган ҳолда индамай ўтиришарди.
- Бу ерда Намчеда, Флоринда, Фосса ва Томас ҳам сизларни текширишди ва сизларни ишларимиз тўғрисида хабардор қилиб, доимий шартнома тузиш ҳақидаги фикримга қўшилишди.
“Ишлар” тўғрисида эшитиб Джейн ўз-ўзига нимани назарда тутишяпти экан деб савол берди, лекин ўзининг қизиқувчанлигини тийиб ҳеч нарса сўрамади.
- Сизлар шуни билишингиз керак, - Энди иккаласига қаради.- тадқиқотлар ва бизнес айтганимдек бизнинг мақсадимиз эмас. Улар бизнинг асосий фаолиятимиздан келиб чиқади холос, унга зид келмайди ва хусусий масалаларни ҳал қилишда ёрдам беради.
- У ҳолда нима билан шуғулланасизлар ахир!? –Айрин Джейнга нисбатан биринчи бўлиб сабри чидамади.
- Биз янги ҳаёт қуряпмиз. – шундай деб Энди қулоғини ушлаб қўйди ва савол назари билан Айринга қаради.
- Қайси маънода?
- Биз янги маданият, янги ижтимоий тамойилларга асосланган одамларнинг янги жамиятини қуряпмиз. Биз кейинчалик умид қилганимиздек бўлажак дунёни барпо қиладиган нарсани қуряпмиз.
- Сен назарда тутаётганинг..., - деди Айрин.- ўша тамойиллар...
- сен уларни болалар учун мўлжалланган руҳий тайёргарлик асослари сифатида ўргангансан, - деб гапни илиб кетди Энди. – сизлар икковингиз асосий китоб билан танишсиз, унда одамзод ва инсониятнинг ривожланишига янгича ёндошишнинг асосий тамойиллари келтирилган. Сизлар ана шу мавзулар бўйича семинарларда қатнашгансиз ва шу масала бўйича экспертлар билан гаплашгансиз, лекин шу пайтгача сиз бу нарсаларнинг “фанларга психологик қўшимча” эмас, балки аксинча бошқа қолган фаолиятлар унга қўшимчалигини билмасдингиз.
- Лекин бунақа хилма-хилликнинг моҳияти нима?
- Моғияти? – Энди жим бўлиб қолди. – Моҳияти очиқ-ойдин. Одамлар амалиёт учун мўлжалланмаган, балки амалиёт одам учун мўлжалланган. Тадқиқотлар ьилан шуғулланиш, турли тилларни ўрганиш, футбол ўйнаш, тоғларда югуриб юриш, ўз баданингни ва ақлингни чиниқтириш, ўз руҳиятингни турли хил негатив ҳис-туйғуларни, аҳмоқликларни бартараф этиш бўйича амалиётлар билан ривожлантириш қизиқ эмасми ахир?
- Қизиқ.
- Бизнинг эҳтиёжлар бизни ҳаракатланишга мажбур этади. Биз ўзимизга қизиқарли бўлган ишларни қиламиз, бизни қаерга тортса ўша ерга интиламиз. Яна ҳар кимда ўзига хос жиҳатлар бор. Кимдир ўзининг вақтини фаҳмлаш мумкин бўлган тушларни ва тирик мордалар зеҳнини бир бутун қилиб бирлаштиришни тадқиқот қилишга кетказади, кимдир ана шу ишни лаборатория билан боғлаб олиб боради, кимдир амалиётга камроқ эътибор бериб кўпроқ вақтини бизнесга ва баданни машқ қилишга сарфлайди – ҳаммада ҳар хил, бизнинг дунёга қабул қилинган ҳар бир одам унда ўзи учун шуғулланадиган иш, максимал даражада роҳатланиш йўлини топади.
- Сизлар ҳам ўзингиз учун ким бўлмоқчи эканлигингизни ҳал қилишингиз лозим., -давом эттирди Флоринда. – Биз учаламиз шу ердалигимизга сабаб шуки, сиз икковингиз оддий қочоқ эмас, балки ундан сезиларли даражада фарқ қиладиган жой эгаллайсизлар.
- Қочоқлар?
- Мен сизларга ҳудудларимиз аҳолисини ташкил этганларни қандай қилиб тавсифлашимизни тушунтириб бераман, - деб гапга қўшилди Томас. – биринчидан, Бодхи деган зот мавжуд. У мана шу ишларнинг бошида турган, ҳозирги ҳолатига олиб келган ва ундан кейин ҳам ривожлантиряпти.Бир томондан у тўғрисида кўп нарса гапиришим мумкин, иккинчи томондан – деярли ҳеч нарса йўқ, шунинг учун у тўғрисида гапирмайман. Иккинчидан – дракончалар бор. Бу шундай одамларки, улар учун узлуксиз ЁИ ларга эришиш ва уларни тадқиқот қилиш улар ҳаётининг асосини ташкил этади, асосий эҳтироси ҳисобланади. Бу эса уларга бошқа турли қизиқишларга эга бўлишга тўсқинлик қилмайди. Дракончалар Бодх билан максимал даражада мулоқот қилишади, ундан ўрганишади ва бошқаларни ҳоҳишига қараб ўргатишади. Дунёга саботли ва шодиёна руҳда қизиқишлари сабабли улар бошқаларга нисбатан тез ўзгарадилар ва қолганлар учун, Бодх сингари ва ҳаттоки ундан юқори даражада, тақлид қилиш намунаси бўлиб хизмат қилишади. Ана шундай саботли ва шодиёна қизиқишни улар ўз ичида ва ўз атрофида яратадилар ва тадқиқот қиладилар.
- Нима учун “унадн юқори даражада”? – гапни бўлди Айрин.
- Чунки дракончикларнинг ривожланиши уларга яқин бўлганлар кўз ўнгида содир бўлади. Бу ривожланишни кўриб, ҳис этиб бўлади, уларнинг ҳаёти шу ернинг ўзида кечади, унда қатнашиш ва уни кузатиш мумкин. Баъзи бир дракончиклар аста-секин уйғонадилар, иерархия зинапоясини тез босиб ўтадилар, шунинг учун улар янада кўргазмали ибрат ҳисобланадилар.
- Бодхи-чи? Унинг ҳаёти сир сақланадими?
- Кимдан қанақа. Морда ва дракончиклар билан у тез-тез ва доимо мулоқотда бўлади, шунга қарамасдан у бизлар учун қайсидир ривожланиш йўлини босиб ўтаётган одам ҳисобланмайди. Биз учун у – узоқдаги қотиб қолган олий мақсад кабидир. У қайсидир йўл билан ривожланса ҳам ва бирор нарсада ўзгарса ҳам, биз учун бу нарса номаълум бўлади ва сезилмайди. Биз уни бевосита ривожланишини кўра олмаганимиз сабабли , у биз учун ҳам дракончалардай ибрат бўлиб хизмат қилмайди.
- Унинг ўзи гапириб бермайдими?
Флоринда ва Томас бир-бирига қараб қўйишди.
- Йўқ деб ҳисоблаймиз. Бу мавзуни қолдирайлик. Агар у ўзи тўғрисида бирор нарса дейишни ҳоҳласа, у буни ўзи бажаради.
- Леикн сизларга бирор нарса демаганми? – деб ўзини боса олмасди Айрин. У Джейнга нисбатан бирмунча сурбетроқ ва ўзига ишонган эди.
- Гапириб берган.
- Хўш...?
- Бизга бундан яна ҳам тушунарлироқ бўлмади – бу қандай жонзот, аслида одаммикан, билмадим.
- ??
- Буни қўяйлик, - такрорлади Томас.- Дракончиклардан кейинги поғона – бу “морд”лар. Қолганлар учун мордлар билан дракончиклар орасидаги фарқ кам сезиларли, лекин мордларнинг ўзи дракончиклар билан ораларидаги фарқни сезиларли даражада равшанроқ кўришади. Биринчи навбатда улар ўзининг самимийлик даражаси ва ўзидан янги одамни яратишдаги тиришқоқлик билан фарқ қилишади. Мордларда уларнинг самимийлиги шубҳа остига олинадиган бир нечта мавзу бўлиши мумкин – дракончикларда эса бунақаси бўлмайди ва бўла олмайди ҳам – ихтиёрий мавзу, у қанчалик мураккаб ёки касалсифат бўлмасин, бир хилда самимийликнинг ўткир пичоғига дуч келади. Мордлар у даражада қатъий эмаслар ва амалиётда тиришқоқ эмаслар, шунинг учун улар дракончиклар етишиши мумкин бўлган нарсаларга етиша олмайдилар – мен инсоннинг ривожланиш даражаси билан боғлиқ бўлган тоза функционал имкониятларни назарда тутяпман. Агар морд билан дракончикни битта компанияга ўтказиб қўйса, у ҳолда норасмий етакчи бўлиб дарҳол дракончик бўлиб қолади, гарчи у ўзини пассив ҳолда тутса, ҳаттоки морд бўлмаган ҳам етакчилар орасида дракончикни ажрата олади. Бу шу билан боғликки, дракончиклар жуда ҳам ифодаланган жиддийликка эгалар. Бу одам кучаниб, пешанасини тириштиргандаги жиддийлик эмас, - умумий кулги остида тушунтирди Томас. - Бу шундай ЁИ ки, у фақат дракончикларга , кам даражада мордларга ва жуда ҳам кам даражада қолганларга хос. Мен айтганимдек, мордлар ва дракончиклар ҳаммаси зарур бўлган тақдирда истисносиз Бодхга етишиш имонига эгалар. Қолганларни Бодхнинг ўзи ўқитмайди – бу албатта, у думлар орасида пайдо бўлмаслигини, у ёки бу нарса тўғрисида қочоқлар билан суҳбатлашмаслигини билдирмайди. Лекин ўқитиш билан тасодифий маслаҳат бериш орасида фарқ бор. Мордлар – бу ўзини шундай даражада ўзгартириши мумкин бўлган одамларки, умуман олганда ўзини исталганча ўзгартиришлари мумкин –ҳақиқатан ҳам уларнинг ривожланиш истиқболи чекланмаган.
- Кейинги категория – “думлар”. Бу ўзларининг қочоқ бўлганликларига тан бермаган ва “морд” лар категориясига ўтишга ҳаракат қиладиган қочоқлар. Қочоқлар эса “Бодхи мамлакати”нинг энг кўп сонли аҳоли категориясидир.
- Бодхи мамлакати? – қайта сўради Джейн.
- Ҳа, қишлоқлар, базалар ва бошқа турар жойларининг қўшма йиғиндисини биз “Бодхи мамлакати” деб атаймиз. Табиийки, бу ном тасодифан қўйилмаган, бизнинг юристларимиз алоҳида давлат бўлиб ажралиб чиқишимиз устида бош қотиряптилар.
- Клево! – жойидан сакраб тушди Айрин.
- Бизга Канада, непал, чили, Аргентина ва бошқа давлатлардаги катта ҳудудлар тегишли. Канададаги ҳудудларни биз саксон йил олдиноқ сотиб олишни бошлаганмиз. Мамлакат катта, ёввойи ўрмонлар, кўллар, тоғлар у ерда нисбатан арзон туради. Ҳозир Канададаги умумий ерларимиз бир неча минг гектарни ташкил этади ва биз уни кенгайтиришда давом этяпмиз. Канададаги база экологик технологияларга асосланиб қурилган, архитектураси жуда ҳам оддий бўлмаган шаҳар типидаги қишлоқдир. Канада қонунчилигининг бўшлиги бизга яқин икки йил ичида ана шу ҳудудларнинг алоҳида давлат сифатида ажралиб чиқишига имкон беради, чунки шунга ўхшаш ҳодисалар бўлган – Квебек канададан ажралиб чиққанидан сўнг бу жараён етарли равишда очиқ-ойдин бўлиб қолди. Конституция ва асосий қонунлар деярли амалий жиҳатдан ишлаб чиқилди. Бу яна шунинг учун ҳам содда бўладики, фақат қочоқдан кам бўлмаган категорияга эга бўлганлар давлат фуқаролари бўла оладилар. Сиз икковингиз бизнинг базаларда яшадингиз ва ҳеч қандай жиноятчилик йўқлигини биласиз – жиноятчилик у ёқда турсин, ҳеч қандай жанжал ва талашишлар ҳам йўқ. Бунга сабаб аҳоли бирор нарсадан қўрқаётгани ёки ўзининг тажовузкорлигини боса олгани эмас, балки айнан қочоқлар бошқа мордларни хуш кўришларида, улар билан яқиндан суҳбатлашишни ҳоҳлашларида, улар билан ёнма-ён яшаб, ўйнаб,ўқиб, у ёқдан бу ёққа биргаликда югуриб юришларида ва биргаликда мордомаданиятни ривожлантиришга интилишларидадир, лекин бунда уларнинг самимийлик даражаси ва ғамгинликдан, ЁИ ларни бошдан кечиришдан қутулишга интилувчанлик даражаси жуда суст, шунинг учун мамнунлик уларнинг асосий ҳолати ҳисобланади ва агар улар мамнунлик ва дўстлик, жонкуярлик, оилавийлик каби бошқа позитив ҳис-туйғуларни бошдан кечирсалар, умуман олганда шунинг ўзи уларга етарли бўлади. Агарда юқори самимийлик ва ҳаётга қизиқишнинг уларда йўқлиги хусусида уларга кимдир миясини доебываться қилмаса, одатда улар ўзини думлар, мордлар ва дракончиклар компаниясида эркин ҳис қиладилар. Мордоуюшмада улар учун энг қулай жойлар – боғбончилик, олимлар, кичик ёшдагилар учун мўлжалланган мактабларда ўқитувчилик қилиш ва ҳоказо.
Джейн уларда ботаника боғи билан шуғулланган қизни эслади – афтидан у ҳам қочоқ бўлган.
- Бизларни дракончиклар, думлар, мордлар ва қочоқларга бўлишда зарурат бўлмаса биз “мордлар” деган йиғма атама ишлатамиз, у ана шу категориялардаги ихтиёрий одамни англатади, - тушунтирди Фосса. У бошқаларга нисбатан кам гапирарди ва кўпроқ Джейн билан Айринга қарарди.
- Ҳар бир морда автоматик равишда “Бодхи мамлакати”нинг фуқаролигини олади. Келажакда биз давлатимизга бошқа давлатларда мавжуд бўлган анклавларнинг қўшилиши процедурасини ишга тушириб юборамиз, - давом эттирди Томас. – шунинг учун бизнинг бизнес яна битта моҳиятга эга – биз пулларни ер сотиб олишга сарфлаймиз. Ҳозир бизларда ер уларни эгаллаши мумкин бўлган мордлар сонига нисбатан бирмунча кўп, бироқ биз келажакка умиб билан қараймиз. Айрин иштирок этган болалар учун мўлжалланган курслар тизими кенгайиб бормоқда. Ўн йил олдин ана шу курсларни ўқиб тугатган болалар ҳозирда ўсиб қолишди ва улардан симпатлар етишиб чиқаяпти. Симпатлар бу шундай одамларки, улар симпатларнинг тўртта асосий тамойилларини тан олишади ва қўшимча тамойилларга қарши чиқишмайди – тафсилотларини www.bodhi.ru да кўриб чиқишингиз мумкин.
- Ҳа.мен ўқиганман: тажовузкор ҳис-туйғуларни номақбул билиш, ... ақидаларни номақбул билиш..., - Джейн санай бошлади.
- Ҳа ўша. Симпатлар “Бодхи мамлакати” фуқаролигини олмайдилар, лекин бошқа қолган одамлардан фарқ қилиб, уларнинг баъзилари (уларни қочоқларга номзодлар деб аташ мумкин) виза олишга ва бизнинг қишлоқларимизни келиб кўриш имкониятига эга бўладилар. Баъзи симпатлар ҳозир ҳам шундай имкониятга эгалар.Улар ўзининг симпат-маконларини яратишяпти ва у ерларда учрашиб, суҳбатлашиб туришибди, биз уларга кўмак беряпмиз. Кўпчилик симпатлар бизнинг отеллар тизимида ишлашади, чунки бу уларга кутилган эркинлик ва қулайлик тақдим этади, шу билан бир қаторда уларга мақбул келувчи даромад даражасини таъминлайди. Симпатлар, асосан Амалиётнинг ғояларини маъқулласалар ҳам, ўзларининг кучсиз самимийлиги ва ўзгаришга бўлган ҳоҳишларининг заифлиги боис мордалар билан узвий алоқа боғлашга ҳаракат қилмайдилар, шунга қарамасдан улар тамоман мордомаданиятнинг ривожланишига тарафдорлар. Бундан ташқари улар ҳар қанақасига бизнинг тиришишимизни қўллаб-қувватлайдилар ва бунда оддий одам бўлиб қолаверадилар, гарчи уларнинг эси пастлик даражаси ва тажовузкорлиги албатта амалиётни билмайдиган ва уни ҳеч қандай кўринишда ишлатмайдиган одамларга нисбатан пастю
- Бундай курслар ҳозир нечта? – Қизиқиб сўради Джейн. – мен ҳам ёш болаларни фанлардан бирортасига ўқитиб кўргим ва биратўласи уларда бошқа ҳаёт – улар яшашга ўрганаётган ҳаётдан фарқ қиладиган бошқа ҳаёт борлиги тўғрисида тасаввур пайдо қилмоқчиман. Ҳеч бўлмаганда вақти вақти билан менга шу билан шуғулланиш қизиқарли бўларди, бир пайтнинг ўзида саёҳат қиламан...
- Беш юзга яқин курслар параллел равишда олиб борилади, уларнинг рўйхати ва батафсил графиги сайтда кўрсатилган, лекин айнан шу билан биз шуғулланмаймиз, - жавоб берди Флоринда.- Ҳар бир курс бир ҳафтадан бир ойгача давом этади. Ўртача ҳар бир курсда бештадан йигирмата ўқувчи шуғулланади, демак – ўн -ўн беш мингтача одам айни пайтнинг ўзида лойиҳага жалб қилинган. Сен албатта иштирок этишинг мумкин, бу қизиқарли, лекин асосан курсларни олиб бориш билан симпатлар, шунингдек тасодифий эркин ёлланганлар ва ёлланма ўқитувчилар шуғулланадилар.Улар бизни шахсий характеристикалари билан қаноатлантирадилар ва амалиёт ғояларини айнан бир хиллик билан қабул қиладилар. Бир йил ичида икки юзга яқин бола курсларда ўқийди, бу албатта,жуда кам, бироқ объектив қийинчиликлар бор бўлиб, улар ана шу дастурни янада кенгайтиришга тўсқинлик қиладилар – биринчидан, болаларни тортиб олиш осон иш эмас. Агар аслида умуман ҳеч нарсага қизиқмайдиган ва қизиқишга мойиллиги ҳам бўлмаган курсга кирган болаларнинг сони критик нуқтага етса, у ҳолда қолган иштирокчилар учун
материални мос равишда ўрганиш эҳтимоли тезда камаяди – бунга сабаб керакли муҳитнинг мавжуд бўлмаганлиги бўлиши мумкин. Бундай муҳит ўқитишнинг катализатори ҳисобланади, шунинг учун саралаб олиш билан мордларга ва дракончикларга шахсан шуғулланишга тўғри келади, уларда эса бунинг учун вақт кам.
Бунинг устига мос келадиган ўқитувчини топиш ҳам осон эмас.
- Флоринда, Фосса ва Томас икковингни орангдаги диққатни тенг бўладилар, - аралашди Энди суҳбатни бошланғич ўзанига қайтариб. – Қолган нарсалар ўз жойида қолади- сизлар ўзингиз ҳоҳлаган фанларга ўқишингизни давом эттирасиз, бундан ташқари сиз уларнинг учаласи қўл остида ўқийсиз. Томас асосан восприятие ларни бир бутун қилиб бирлаштириш асосларини ўргатади, Флоринда тушуниб олиш мумкин бўлган тушларнинг дастлабки кўникмаларига ўргатади, Фосса эса биринчи тўртта синф бўйича олиб ўтади – аниқроғи олиб ўтишга ҳаракат қилади, ва шундай қилиб айнан у сизлар билан кўпроқ мулоқотда бўлади ва керак бўлганда ўзига ёрдамчиларни жалб этади. Ана шу зина бўйича қанчалик узоқ боришингиз фақат сизларнинг қизиқишингиз ва тиришқоқлигингизга боғлиқ бўлади – тўртинчи синфгача бориб етасизларми ёки қаердадир ўртароқда ёки бошиданоқ тўхтайсизларми. Нима бўлганда ҳам, -эндитинчлантириб кафтини кўтарди, - нима бўлганда ҳам, қайси босқичда тўхтаб қолганингиздан қатъий назар, агар қачонлардир ўз ривожланишингизда амалиёт ўзанида тўхтаб қолсангиз, сизларга “Бодхи мамлакатининг фуқароси” қаторидан ҳайдалиш хавф солмайди. Сиз қочоқ деб ҳисобланасиз, сиз қочоқларнинг барча сифатларига эгасизлар, агар сизлар билиб олган йўналишларда ривожланишни ҳоҳламасангиз ҳам, сизлар бизнинг ҳудудларда яшашни давом эттиришингиз, бизнинг лабораторияларда ишлашингиз ва ўзингиз ҳоҳлаган лойиҳаларда итштирок этишингиз мумкин. Ҳаёт ҳар қандай бўлганда ҳам қизиқарли ва ҳодисаларга бой бўлади – шунчаки биз сизларга уни фақатгина қизиқарли эмас, ақл бовар қилмайдиган даражада қизиқарли қилиш имкониятини бераяпмиз, лекин бу ерда кўп нарса қобилиятга боғлиқ ва биз буни олдиндан айта олмаймиз.
- Менга бизнес билан шуғулланишга ўрганиш мумкинми? – сўради Айрин.
- Албатта, - бош ирғади энди. – қолган нарсалар каби. Бундан ташқари, бу зарурдир.Биринчи синфданоқ сизларга маркетинг, реал бизнесда кўникмаларни ишлатишни ўрганиш таклиф этилади, чунки қанчалик ғалати туюлмаса ҳам, бу кўникмалар шахсий идрокларни бошқаришни ўрганиш учун зарур ҳисобланади.
Ақли расолик тажрибаси, маркетингда ҳал қилувчи рол ўйнайдиган позиционирование ва табақалаштиришнинг асосий тамойиллари ҳам идрокларни бошқаришда катта аҳамиятга эга. Биз ўхшаш тамойиллар бир қарашда бир-биридан узоқда жойлашган поғоналарда ҳаётни самарали бошқариши мумкин деб айтиб ўтган эдик.
- Ягона ўзгариш, - қўшиб қўйди Фосса, - Айринга “Тепалик”ка кўчиб ўтишга тўғри келади.
- Эсиз, дайвинг бўлмас эканда..., - хўрсинди Айрин.
- Яхши, оролда қола қол, машғулотларни сал кейинроқ бошларсан.
- Э йўқ! – Айрин афтини қизиқ бужмайтирди. – Дайвинг ҳеч қаерга кетмайди. Улгураман ҳали.
<<Бўлим 05 Бўлим 07>>