"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"
Бўлим 03Эндининг хонасида Джейн яна иккита ёши аниқ бўлмаган хотинни кўрди. Бир кўришда уларга ўттиз-ўттиз икки ёш бериш мумкиСҲди, лекин тикилиброқ қараганидан кейин Джейн шубҳаланиб қолди. Қандайдир кўз илғамас нарса улар катталигидан дарак бериб турарди.
- Лин, Калли. – деб уларни таништирди Энди.
- Джейн, - қўлини чўзди у биратўласи иккаласига.- Энди, мен бугун Лобсанг билан гаплашдим – қариш маркерлари тўғрисида – тери қалинлиги, сочдани минераллар, ДНК ва шунга ўхшаш нарсалар – бу жуда ҳам қизиқ экан!
- Физикадан ҳам қизиқроқми? – деб жилмайди у.
- Ҳар ҳолда ундан кам эмас. Умуман нечта қарилик аломатлари бор?
- Мингта, - деб калласини чайқатди Кали. – Уларни санаб бўлмайди. Гомоцистеин миқдорининг кўпайиб кетиши, вилочковая железанинг камайиб кетиши – бунинг кетидан Т-лимфоцитларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган гормон – тимулинни ишлаб чиқарилишининг камайиши; В12 витамини етишмовчилигининг ошиб бориши; эркин радикаллар концентрациясининг ошиб кетиши... мен кечгача санаб ўтишим мумкин!
- Радикаллар тўғрисида мен бир нарсалар эшитганман, лекин менинг билимларим скамейкаларда ўтирадиган кампирларникидан ошмайди деб қўрқаман, - деди афсусланиб Джейн.
- Митохондриялар...
- Яна митохондриялар! – хитоб қилди Джейн. – Мен уларни яхши кўриб қолдим.
- ...ҳа, яна. Митохондриялар биз нафас оладиган кислородни куйдиришади ва энергияни тўплайдилар, лекин бунинг эвазига ҳақ тўлаш керак – кислороднинг куйдирилиши қўшимча маҳсулотларни келтириб чиқаради – ана шулар кислороднинг эркин радикаллари – бошқача қилиб айтганда пероксидлардир. Бу пероксидлар сиртлонларга ўхшаб баданимиз бўйича изғиб юришиб, ҳужайраларга ҳужум қилишади, уларнинг оқсилларини жойидан кўчиришади, мембраналарнинг ичига кириб олишади, ҳужайралар генетик кодини бузишади ва ҳоказо...
- Мен ҳозирча ана шу сиртлонлар қандай тузилганлигини кўз олдимга келтиролмайман. – деб шикоят қилди Джейн. – Мен буни физикага ўхшаб бир қўлим билан ушлаб кўрсам дегандим. Умуман олганда менга сиртлонлар ёқади. Джейн бир куни ҳайвонот боғида сиртлон жойлашган қафаснинг олдига боргани ва ҳайратга тушгани ёдига тушди. Бу башара қафас ичида у ёқ-бу ёққа бориб келарди ва ҳар сафар тўсиқ олдига келганида унинг мустаҳкамлигини тиши билан текшириб кўрарди. Уни эркинликка бўлган шу даражадаги интилиш ҳайратга солган эди. Агар қафаснинг бирорта камчилиги пайдо бўлиб қолса, сиртлон албатта бундан фойдаланади.
- Бу қийин эмас. Эркин радикаллар – бу оддий молекулалар, фақат уларнинг электронлари йўқ, шунинг учун улар ҳамма ёқда изғиб кимдан ана шу электронни тортиб олсам бўларкин деб юришади.
- Бу ёғи менга тушунарли, - хурсанд бўлиб кетди Джейн. – Хўш, нима, улар билан курашишнинг иложи йўқми?
- Нега мумкин эмас экан, - ҳайрон қолди Кали. – Албатта мумкин. Бунинг учун бизнинг организмимиз антиоксидант ишлаб чиқаради. Улар эркин электронини
бериб юборадилар, лекин барибир эркин радикал бўлиб қолмайдилар. Бизнинг организмимизнинг қўлидан ҳамма нарса келади. Назарий жиҳатдан албатта. Масалан у турли антиоксидантларни ишлаб чиқариши мумкин ва улар биргаликда синергетик эффект ҳосил қиладилар.... буниси тушунарлими?
Ҳа, физикада ҳам “синергия” тушунчаси ишлатилади – бу қачонки биргаликда ишлагандаги самара ҳар бир алоҳида иштирокчининг самараси йиғиндиларидан катта бўлса. Демак бизнинг организмни антиоксидант ишлаб чиқаришга рағбатлантириш мумкин?
Ҳа, мумкин. Буни дорилар ёрдамида қилиш мумкин, лекин бундай пайтда натижа шубҳали бўлиши мумкин, масалан Е витаминини, бета-каротин, рух, селен, магний қабул қилиб. Универсал натижага ишонч билан ЁИ лар ёрдамида ҳам эришиш мумкин. Аниқроғи, ишонч ва ЁИ антиоксидант ишлаб чиқарилишининг нормаллашувига олиб келадиган иммун тизимларни қўзғатади. Масалан, биз биламизки, ЁИ ҳужумлар ёрдамида супероксидисмутаза ферментининг фаоллиги кучаяди!
Джейн овози сал бўлмаганда жаранглаб кетай деган Калининг ташаббускорлигига ҳамроҳ бўла олмаслигига афсусланди. Кали бу ҳодиса унинг суҳбатдошига нотаниш бўлганини тушуниб жилмайди ва тушунтирди:
- Генетик жиҳатдан дастурлаштирилгани учун супероксиддисмутазанинг фаоллигини бошқариб бўлмайди деб ҳисобланадию Биз бундаймаслигини кашф қилдик – ЁИ ана шу қатъий дастурлаштирилган жараёнга аралашиши мумкин экан ва уни ихтиёрий йўналишда бошқара оларкан, бу эса эркин радикалларнинг нейтраллаштириш муаммосини 70-80 фоизга ҳал қилади. Биз бу тўғрида кам биламиз, жуда кам, - хўрсинди Кали, - ваҳоланки бу жуда муҳим омил, чунки одам бизнинг усулларни қўлламасдан шунчаки яшаса, у ҳолда эллик ёшларга келиб унинг ҳужайраларидаги ўттиз фоизга яқин... – шу ерга келганда Кали гўёки кимгадир ўқталаётгандай кўрсаткич бармоғини кўтарди, - оқсиллар эркин радикаллар ҳужуми натижасида фойдасиз ахлатга, синдирилган темир-терсакка айланади. Фақатгина оқсиллар ҳалоқ бўлмайди, балки ҳужайра мембраналарида кўп бўладиган ёғлар ҳам нобуд бўлади. Шунинг учун вақтида радикалларни тутиб олиш ва уларни нейтраллаштиришнинг аҳамиятининг муҳимлиги тушунарли. Бу катта мавзу...
- Бу ерда энг асосийси – хусусий ҳолларда ўралашиб қолмаслик, - деб қўшиб қўйди Энди. – Биз бу масалаларни етарлича пухталик билан ўрганиб чиқяпмиз, лекин бу ерда кимё эмас, балки ЁИ бирламчилигини унутмаяпмиз.
Кали ва Лин бошларини силкиб қўйишди.
- Қариш чоғида, ЁИ ни ва негатив ҳис-туйғуларни синаётган пайтда кимёвий жараёнлар қандай кечишини кузатиш биз учун жуда қизиқ, лекин биз бир дақиқа ҳам қариш – комплекс жараёнлигини унутмаслигимиз керак. Бу жараён ниманинг оқибати? – деб қаради у Джейнга.
- Мен бу ерда эшитганимга қараганда ЁИ ни менсимаслик оқибатида бўлса керак?
- Тўғри. Бироқ бу ҳам тўлиқ манзарани бермайди. Тўлиқ манзарани бермайди..., - қайтарди Энди ва кутилмаганда кафтига иягини қўйиб ўйланиб қолди.
Орага жимлик чўкди ва уни ҳеч ким бузгиси келмасди. Бир дақиқа ҳеч нарса содир бўлмади ва Джейн фақатгина ижодий жараёнда иштирок этаётгани ва Эндига халақит бермаётгани учун биргаликдаги ижод қувончини ҳис қила бошлади. Ниҳоят Энди бошини кўтарди.
- Тўлиқ манзара..., - гўёки қаерда тўхтаганини эслаётгандай, аста гапирди у, - шундаки, қарилик эволюцион ривожланиш векторидан сезиларли даражада оғий бошлаган пайтдан бошланади. Биз замонавий одамлар – ҳали тугамаган жараёнмиз. Бизгача бўлган барча жонзотлар жой олган эволюциянинг худди ўша оқимида турибмиз. Олдинга интилиб яшаш ҳам мумкин, кўндаланг туриб оёқни тираб олиш ҳам мумкин, ўшанда эволюциянинг тасаввур қилинадиган оқими сени ювиб кетади, синдиради, қаритади ва ўлдиради.
- Бу оқим... сен ўйлайсанки, у мавжудми... физик нуқтаи назардан? – қизиқди Джейн.
- Йўқ, физик нуқтаи назардан йўқ. албатта, бу образ – шунчаки қулай бўлган образ. – Ўйланиб жавоб берди Энди.
- Лекин мен билишимча, қариш деярли гўдакликданоқ бошланади, - қатъийсизлик билан эътироз қилди Джейн. – Шундай-ку, тўғрими? – деб Калига қаради. У бошини чайқади.
- Тўғри. Эрта болаликданоқ шундай жараёнлар бошланадики, улар ўспиринликда – сезиларли, ўрта ёшларга келиб – аҳамиятли, қирқ ёшдан кейин эса – устун турувчи омилга айланади. Холестерин томирларда йиғила бошлайди, бу эса ҳужайралар ва органларни қон билан таъминлашувини сусайтиради – улар озуқа моддаларини етарли миқдорда олмайдилар ва шлакларнинг организмдан чиқиб кетиши камаяди. Жигар борган сари қонни сув билан эритиладиган токсинлардан кам тозалайдиган бўлиб қолади, бу эса эътибор берган бўлсанг қариган чоғда териларда пигментли доғларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Буйрак қонни фильтрлаши сусаяди, ва қонда сийдик кислотаси, қолдиқ азот ва бошқа метаболитлар йиғилиб боради. Асаб тизими ҳам организмда шлакларнинг йиғилишига сезгир бўлади-ку ахир, уни ҳам тўхтовсиз кислород, глюкоза, кальций ва бошқа озуқа моддалари билан таъминлаш керак. Кўпинча қарилик туғилишданоқ бошланади деб айтишади. Лекин бу ерда бир жиҳатни унутиб қўйишади. Ахир негатив ҳис-туйғуларни ҳам одамлар туғилишдан бошлаб сеза бошлайди-ку! Агар катталар болаликни қандайдир ширин ва беғубор давр деб ўйлашса, бу фақатгина улар ҳамма нарсани унутиб қўйганликлари оқибатидир. Болалар жуда кўп кучли негатив ҳис-туйғуларни бошидан кечирадилар. Шунчаки улар тез жаҳлдан тушадилар, бу ҳис-туйғуларга ўралашиб қолишга одатланиш ҳали кучсиз даражада бўлади, одамзод унга кўникиб кетади, бир бўлиб қўшилиб кетади, ўрганиб қолади. Эътибор бер – сен ахир непаллик қизчаларни кўрмагансан? Катталарини ҳам.
- - Хўш, нима, атайин тикилиб қарашга вақт бўлгани йўқ, лекин Катмандуда мен ярим кун бўлдим ва умуман олганда, кўрдим. Яна юриб кетаётган пайтда, овқатлангани тўхтаганда, мени дарров маҳаллий пупсалар ўраб олишди.
- Сен уларнинг қанчалик хушчақчақлигига эътибор бердингми? Соддадиллигига? Улар ўзларидан ғамгин “салом” ни сиқиб чиқармайдилар, улар ҳақиқатдан ҳам сени кўргандан хурсанд бўладилар, улар ўйинқароқ, очиқкўнгил, соддадил. Улар европалик ва америкалик болаларга нисбатан жуда кам негатив ҳис-туйғуларга бериладилар. Натижага бир қара – кўпчилик катта непалликлар ёш бўлиб кўринади!
- Ҳа, эътибор бердим. Буни соғлом турмуш тарзи натижаси деб ўйладим. Бу ерда Ҳимолой, шундоққина биқинида Эверест...
- Ҳа, соғлом турмуш тарзи бу албатта муҳим, тоғлар ҳам жуда яхши, лекин асосий ташкил қилувчи нарса тоғларнинг ўзи эмас, балки негатив ҳис-туйғуларнинг сезиларли даражада камлиги. – деб якунлади кали. – Ахир Покистонда ҳам, Эронда ҳам, Кавказда ҳам тоғлар бор, ҳолбуки Покистонда худди ўша Ҳимолой , шунинг учун гап тоғларда эмас.
- Энди, эволюция хусусида нима дейсан, - эслатди Джейн.
- Менимча, агар мавжудот эволюция оқимига қарши юрса, у шиддат билан қарий бошлайди. Бу эса бизга ноёб имконият беради – биз қариш жараёни нима сабабдан максимал даражада секинлашишини кўрамиз – ва эволюцион жараён қайси йўналишда кетаётгани тўғрисида хулоса қиламиз. Мен шундай тахмин қиламанки, бу йўналишда ҳаракатланиб, биз энг қизиқарли бўлган, энг кашфиётларга бой бўлган соҳага дуч келамиз.
- Геологиянинг бунга нима алоқаси бор? – Джейннинг эсига тушди.
- Геология? – ажабланиб сўради Энди.
- Ҳа. Лобсанг ва Сита менга бу ерда қайсидир йўл билан ЁИ тадқиқотига аралашган геологлар ҳам борлигини айтиб беришди.
- Ҳа, бу тўғри, - тасдиқлади Энди. – Бу ердаги алоқа жуда оддий. Сен 500 тали ишончни ҳис қилганингда...
- Тўппа-тўғри! – бехосдан баланд овозда гапириб юборди Джейн. – Биз ишонч тўғрисида гапираётгандик, кейин мен геология тўғрисидаги саволга қайтиш эсимдан чиқди, бу ерда нимани олиб қарамасанг, шундоқ қизиқарлики, бирорта мавзуда тўхтаб қолишнинг иложи бўлмаяпти!
- Ҳа бу ерда қизиқ , - деб тасдиқлади Энди. – Хўш, 500 тали ишонч, ёки 120 талими, 300 талими, 1000 талими, фарқи йўқ, узоқ вақт давомида қарор топса, у деярли фон тариқасида ҳозир бўлса, “метинлик” деган махсус ҳис-туйғу пайдо бўлади. Буни тушунтириш осон эмас, бироқ уни синаш қийин эмас – 500 тали ишончни амалга ошириш бўйича машқ қилиш керак холос. Ёритилган Идрокларга диққат-эътиьборни қаратиш пайтида юзага келадиган бундай ҳис-туйғуларни биз “ёритилган физик ҳис-туйғулар” ОФО ёки “физик ечинмалар”деб атаймиз, бунга қарши ўлароқ лохаслик, апатия, ёқимсиз ёки касалсифат ҳис-туйғулар каби “негатив физик ҳис-туйғулар”, НФО лар ҳам мавжуд. Метинлик одатда қорин бўшлиғининг қаеридадир пайдо бўлади, кейин кўкрак томонга кўтарилади, сўнгра физик баданнинг кўзга кўринарли чегараларидан ташқарига чиқиб кетади... ҳа, ана шу бадан чегараси ТАШҚАРИСИДАГИ ҳис-туйғуларни кўз олдингга келтир, ана шу ҳис-туйғулар жуда ғалати кечади. Кейин бу метинлик бадан билан кесишадиган қандайдир шаклсиз объект кўринишига киради, ундан кейин аста-секинлик билан тобора аниқроқ сфера кўринишига киради. Шу билан метинлик эволюцияси тугамайди ва сфералар учта бўлиб қолади – битта кичиги, худди теннис коптокчасига ўхшайди, қаердадир кўкрак қаърида бўлади, иккинчиси – ўртачаси, диаметри бир ярим-икки метр бўлади, учинчиси эса – катта, баъзида эса жуда улкан бўлади. Баъзан катталиги Ердай бўлиб кўринади. Геотиббиёт ҳам диққат-эътиборни тоққа қараб тўплаганда шунга ўхшаш метинлик пайдо бўлади деган кузатувларга асосланиб дунёга келди. Агар ички диалогдан қутулиб диққат-эътиборни тоққа қаратса ва унга нисбатан хуш кўриш, гўзаллик ҳис-туйғуси, бошқа ҳамоҳанг бўлувчи ЁИ ларни бошдан кечирса , агар у гўёки сенга жавобан ажабланиш ва хуш кўриш билан сенга қараётган улкан маҳлуқ деб фараз қилсанг , у ҳолда худди шундай метинлик ҳис-туйғуси пайдо бўлар экан. Шундай қилиб, метинлик тоққа қараганда ҳам, 500 тали ишонч пайтида ҳам пайдо бўлади.
- Бундай ташқари у паришонликни тарбиялаш пайтида ҳам пайдо бўлади, - деб қўшиб қўйди Кали.
- Ўзига хос томони шуки, - давом эттирди Энди, - метинликни синаётган пайтда рўй берадиган физик жараёнлар бу метинлик қай йўл билан пайдо бўлганлигидан қатъий назар бир хил бўлар экан. Демак – тоғни томоша қилиш ва уни хуш кўриш қариш жараёнини секинлаштиради. Агар сен масалан ҳайвонга ёки ўсимликка нисбатан хуш кўришни сезсанг метинлик пайдо бўлмайди. Ерни хуш кўришга диққат-эътиборни қаратиш умуман олганда жуда серунум метинликни пайдо қилади. Баъзида қорин ёрилиб кетадигандай туюлади. Бунинг ҳаммаси муайян гипотезаларга асос бўлиб, улар тажрибалар ёрдамида текширилади.
- Вируслар ҳам одамнинг эволюцион жараёнларида иштирок этишадими? – Джейннинг эсига вируслар тушди.
- Вируслар эволюцион жараёнга ҳамроҳ бўладиган физиологик имконятларни таъминлаши эҳтимолдан холи эмас. Улар – онгли одамзоднинг кейинги ирққа айланишини, эволюцион зинадаги кейинги қадамга ўтишини тезлаштирадиган ва соддалаштирадиган ўзига хос ферментлардир.
- Сен демак, ҳалигача бу қандай қадам бўлишини билмайсан, шундайми? – кулимсираб деди Джейн унга қараб.
Энди индамасди.
- Ҳа майли, - таслим бўлди Джейн. – Мен бу сирлигини тушундим. Ҳақиқатдан ҳам уни билиб олишни ҳоҳламаяпман.
Лин бир ҳаракат қилди ва бир нарса демоқчи бўлди, лекин ниятидан қайтди.
- Йўқ, менга албатта жуда қизиқ, лекин бу... худди мен ўзим хуш кўрган ва мендан буни қилмасликни илтимос қилаётган .- деб тушунтирди Джейн. – Мен қизиқувчанман лекин мияси айниган даражада эмас. Мен қачонлардир бу тўғрисида кўпроқ нарсани билиб оламан деган умиддаман, ҳозирча эса мен билиб олишим керак бўлган нарсалар етиб ортади.
- Бундай дейиш мумкин, - ҳар ҳолда гапни бошлади Лин. Унинг овози кутилмаганда паст, ўқил боланикига ўхшаган бўилб чиқди. – Ўз вақтида бактериялар вақт ва фазони эгаллаб олишга имкон беришди – ҳайвонлар ҳаракатланишни бошлашди, ўсимликлар бирлами ҳужайралар ва бирламчи ҳайвонларга нисбатан жуда кўпроқ яшай бошлашди. Вируслар билан симбиоз бизга вақт ва фазони забт этиш борасида яна бир муайян қадам ташлашга имкон беради.
- Ҳозирча етарли, - деб аралашди Энди Линни тўхтатиб. – Ҳозирча шуни ўзи етарли.
Лин Джейнни девор олдига олиб бориб ва унга ўрмалаб чиқиш маршрутларини кўрсатишга жазм қилди. Йўл давомида улар албатта вируслар тўғрисида гаплашиб кетишди. Джейннинг кўнглида сирларни билиб олиш нияти йўқ эди, лекин бу тўғрисида максимал даражада ахборот олишни ҳоҳларди.
- Хўш, энди нима, ўша пер... перос... ларни овлаймизми, - деб бошлади Джейн, бирор нарсадан гап очиш кераклигини билиб.
- Пероксидантларни – деб тўғрилади Лин.
- Тўғри, энди витаминларни ейишни бошлайман.
- Бекор қиласан. – Унинг ҳовурини босди Лин. – Наҳотки сен одамга қўлтиқтаёқ берсанг у эпчилроқ қадам босиб, югуриб кетади деб ўйласанг? Бу ерда, Ҳимолойдаги трекларда қизиқ манзарани кўриш мумкин – туристлар бир бўлиб, сўқмоқларда чанғи таёқлари билан юришади. Бу одатга бир юз эллик йилча бўлди ва шунга ўхшаш вақт билан илоҳийлаштирилган одатлар сингари мутлақо аҳмоқона одат. Агар сен мувозанатингни йўқотиб таёққа суянаман десанг, қўларингдаги мушакларнинг кучи бунинг учун етарли эмаслигини тушунасан, айниқса сен кутилмаганда мувозанатингни йўқотган пайтдаги ноқулай аҳволда турган бўлсанг. Шу билан бирга қўлида таёқи бор одам гўёки у энди кўпроқ хавфсизликда бўлиши каби сохта ишончни бошидан кечиради ва эътиборсизлик билан қадам ташлайди ва табиийки ўзининг оёқ-қўлига ишонган ҳолатига нисбатан кўпроқ йиқилади.
- Лекин мураккаб жойларда...
- Муракаб жойларда бундан ҳам баттар бўлади – ўзингга қўлинг билан ёрдам бериш, тошларга тирмашиш ёки суяниш ўрнига, турист ўзининг кераксиз таёқларини силкитади ва натижада ўзини ҳақиқатдан мушкул бўлган аҳволга солади. Бу ерда ҳам шундай. Албатта, агар сен ногирон бўлишни ҳоҳласанг – витамин ва бошқа мураккаб дори-дармонларни ич ва улар пероксидларнинг кетидан югуриб юрсин. Бироқ бизнинг тажрибалар қатъийлик билан ва шак-шубҳасиз шуни кўрсатяптики, ўзингни қувончга тўла физик фаоллигининг кўпроқ самара беради, чунки организмнинг ўзи ортиқча ахлатни ташқарига чиқариб ташлашни ўрганади. Шунинг учун витаминларга тупур., шунчаки ҳоҳлаган нарсангни егин,билан кўрсатишича, тананг ўзига нима зарурлигини ўзи ҳал қилади – бизнинг танамиз агар уни юқоридан тавсия этиладиган диеталар ҳамда таблеткалар билан ўтмаслаштириб ва заҳарлаб турмасак ҳаддан ташқари ақллидир. Витаминлар эса бизга фақатгина катализатор сифатида керак, аниқроғи – ферментларга қўшилиб, уалрга турли жараёнларни амалга оширишда ёрдам берадиган коферментлар сифатида керак. Ферментлар эса катализ жараёнида ишлатилмагани боис, организмга витаминлар жуда оз миқдорда керак бўлади. Шу сабабли ўз-ўзини даволаш жазавасида пачкалаб витамин ичадиганлар бор-йўғи ўзини улар билан заҳарлайдилар ва бундай заҳарланишнинг оқибатлари жуда жиддий бўлиши мумкин.
- Агар иккаласини биргаликда олиб борсачи? Витамин ичиб, спорт билан шуғулланса?
- Шунинг ўзи. Натижа шунчаки сенга ёқадиган, сени қувонтирадиган физик фаоллик билан шуғулланга нисбатан сезиларли даражада ёмон бўлади. Шунинг учун одам билан таблетка симбиозининг келажаги қўлтиқтаёқ сингари истиқболсиз.
Суҳбатда “симбиоз” сўзи пайдо бўлди ва Джейн суҳбатни бошқа мавзуга буриб юбориш учун яратилган имкониятдан фойдаланди.
- Вирус билан бошқа ҳайвонларининг симбиозига мисоллар борми?
- Йўқ, бироқ ҳашаротлар бу борада бизлардан ўзиб кетишган. – Деб жавоб берди Лин. - чавандоз қўнғизлар тўғрисида эшитганмисан?
- Сал-пал эшитганман. Балки эшитганман-у, лекин билмайман.
- Кўряпсанми, - калласини чайқатди Лин. – физикларнинг биологиядан хабари йўқ, биологлар тарих тўғрисида ҳеч нарса билмайдилар, тарихчилар кимё тўғрисисда ҳеч вақо билмайдилар – бу аҳволда қандай яшаш мумкин? Ахир бу жуда қизиқку – парча кетидан парчани ўқиб , дунё манзарасини яратиш. Буни амалга ошириш қийин эмаску – биология бўйича ихтиёрий қизиқ китобни очиб, сенга ёққан ва тушунарли бўлган битта парчасини ўқидинг ва сенда натижада билимнинг кичкинагина лекин мустаҳкам бўлган оролчаси бор. Бу сенга ҳузур-ҳаловат келтиради! Бу янги қизиқишларни пайдо қилади ва ҳаётга янги мазмун бағишлайди.
- Лекин ҳафтасига бир абзацдан ўқисам, бирор нарсани ўрганишим учун қанча вақт керак бўлади! –Джейн бундай ўқитишнинг моҳияти нимадалигини очиқдан-очиқ тушунмади.
- Қанча вақт7 – ўз навбатида ҳайрон қолди Лин. – Сен бирор жойга шошаяпсанми? Сенинг имтиҳонинг борми? Сен секс билан оз-оздан шуғулланганингда – сен шунга ўхшаш саволлар бермайсан-ку? Сен шунчаки лаззатланасан – ҳоҳлаганингча.
- Секс бошқа нарса, - эътироз билдирди Джейн. – Сексдан лаззатланишдан бошқа умуман ҳеч қандай мақсад йўқ, фанларни ўрганишда эса... – шу ерга келиб у тутилиб қолди, чунки миясига ғалати бўлиб туюлган фикр келган эди.
- Гап бу ёқда эканда, - кулиб юборди Лин. – Цивилизациянинг бахти қаро фарзанди.
У Джейннинг бошини силаб-сийпади, кейин куч билан елкасидан қучоқлаб олди ва ўзига тортди.
- Ҳоҳласанг сексдан ҳам қамоқ яратиш мумкин – имтиҳон топширишга мажбур қилиш, у ёки буни қилишга мажбурлаш мумкин. Кўз олдингга келтир, мегаполиснинг бахти қаро фарзанди, бу ерда биз фанларни ўрганишга худди сен сексга қандай муносабатда бўлсанг шундай муносабатда бўламиз. Биз фанларни ҳузур-ҳаловат учун ўрганамиз ва бундан ортиқ эмас! Тушуняпсанми – фақат ҳузур-ҳаловат ва бошқа ҳеч қандай мақсад йўқ. Хўш, кўз олдингга келтирдингми?
Буни кўз олдига келтириш мушкул эди. Вақт ўтиши билан фанга шундай муносабат шаклланган эдики, унда ҳузур-ҳаловат қилиш умуман мақсад сифатида қабул қилинмаган эди, бу ерда эса – фанларни ўрганишда ҳузур-ҳаловатни ягона мақсад деб билиш! Наҳотки шундай яшаш мумкин бўлса?? Джейн буни кўз олдига келтиришга уриниб кўрди – уриниши беҳуда кетди! Кўзига ёш келди – менинг ҳаётим шунчалик бузуқмиди, ҳаттоки буни кўз олдимга ҳам келтира олмасам, - деб ўйлади у. Кутилмаганда ҳамма нарса қуёш нури билан ёришгандай бўлди – бир неча сонияга.
- Кўз олдимга келтирдим! – Қувончидан сакради Джейн.- Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, менга ҳузур-ҳаловат олишга нима халақит беради! Мен физикани ўз ишим деб қарашим мумкин, лекин менга кунига бир марта биология, тарих, география бўйича китобга қараб олишга нима халақит беради? Айтмоқчи, ўша физика бўйича ҳам! Мен шунчаки қараб олиб энг қизиқ жойларини кўчириб олишим, жуда оддий бўлган бирор нарсани билиб олишим мумкин, - дерди у худди ўзини ўзи тинчитаётгандай. – Шундай оддий нарсани амалга ошириш шунчалик қийин бўлса! Қандай ярамас одамман-а!
- Қизиқиш қизиқишга талпинади, аслида эса ахборот каллада туюлганга нисбатан тезроқ жойлашади. – деб тушунтирди Лин.- Мен масалан генетика билан шуғулланаман, бу менинг ишим, лекин бундан ташқари мен турли китобларга, шу жумладан математика ва физика бўйича китобларга мўралаб тураман. Мен бундан лаззатланаман, чунки мен ҳеч қаерга шошмайман, мен ҳеч бўлмаганда ўн дақиқа, ярим соат энг оддий саволни ўрганишим, тоза наиқликка эришишим ва натижада ёрқин ҳузур-ҳаловат олишим мумкин. Аслини олганда турли фанлар билан қизиқадиган одам ўзи кўпроқ фарқига борадиган соҳада яна ҳам ижодийроқ ишлай бошлаши тўғрисида гапираётганим ҳам йўқ. Олдинига менга осон бўлмади, мен гўё тошбақа қадамлари билан атом физикасида, электр кучи назариясида илгарилаб борардим, лекин мен ҳузур-ҳаловат ва аниқликка эришардим, ва охир оқибат – мен ўзим у қачон содир бўлганини сезмай қолдим – мен физика тўғрисидаги китобларни худди бадиий адабиётдай тушунаётганлигимни пайқадим. Мен кутилмаганда физикадаги баъзи бир масалаларни ана шу китоб муаллифларидан кўра яхшироқ тушуна бошладим! Мана айт-чи. – Лин тўхтаб қолди ва Джейнни деворга тираб қўйишига сал қолди. – сен физик, математиксан менга айт-чи – функция нима дегани? Бўла қол жавоб бер, мутахассис!
- Функция, - қайтарди боши қотган Джейн, - бу жуда оддий. Бу шундай боғланишки...
- ЙЎҚ! – уни сўзини бўлди Лин ва кулиб юборди. – Сизлар мана шунақасизлар, ҳеч нарсага арзимайдиган физиклар. Сизлар тенглама ечишни ва формулаларга сон қўйишни ўргангансизлар. Шунингдек сизлар тўтиқушга ўхшаб турли жумлаларни унинг моҳиятини тушунмаган ҳолда гапиришга ўргангансизлар. Мен физикани қадам-бақадам тушуна бошлаганимдан бери ниҳоятда қизиқ бир хулосага келдим – физиклар физикани тушунмас экан! Яъни кўпинча улар умуман ҳеч нарсани тушунмайди! Уларда чуқур ўйлашга мойиллик йўқ, аниқлик йўқ, ўзинг туманда сузиб юрганингда қанақа ҳузур-ҳаловат бўлиши мумкин? Агар сен олим бўлмай, этикдўз бўлсанг қанақа ижод бўлиши мумкин? Сен энг оддий нарсаларни тушунмасанг. Мана сен айтяпсанки, функция – бу боғланиш деб ва бу кулгили, чунки сен профессионалсан.
- Лекин... функция – ҳақиқатдан ҳам боғланиш..., - Джейннинг боши қотган эди. – Хўп яхши, бошқача айтиш мумкин, функция қуйидагиларни аниқлайди...
- Бу “функция нима” деган саволга жавобми? “Функция нима” деган саволга бериладиган жавоб фақат “Функция - бу” деб бошланиши мумкин. – деб чўрт кесди Лин.
- Яхши, функция – бу шундай муносабатки...
- Сафсата. Демак, хулоса шундай – физик-профессионал функция нималигини билмайди. Бу – сен таёқ остида ўрганганингни оқибати. Бу ота-онадан жазо олишдан қўрқиш таёғи, ёки кечикишдан қўрқиш таёғи, дарсни ўқиб келмасликдан қўрқиш таёғи, икки олишдан қўрқиш таёғи бўлиши мумкин ва ҳоказо. Университет ва мактабларда ўқиб ўқишдан ҳузур-ҳаловат олишнинг ҳеч қачон ва ҳеч қандай вазиятда иложи йўқ. Чунки у ерда муддатлар, графиклар, режалар бор. Сен у ерда ўзингга ёққан нарсани ва ўзинг ҳоҳлаганча эмас, балки режа бўйича ўқийсан. Бу- режали ва муқаррар ўз-ўзини ўлдиришдир. Функцияга келсак... функция бу сон. Билиб қўй физик . Бу маълум бир қоидага асосан битта сонга мос қўйиладиган бошқа сон. “Икс онининг функцияси – бу игрек сони”. Албатта халқ тили билан айтганда айнан шу қоидани функция дейилади, шунинг учун хато катта эмас ва келтирган мисолим муваффақиятли бўлмаса ҳам кўргазмали. Ана шундай кўпчилик оддий саволларга сенинг жавобинг нотўғри бўлишига ишончим комил. Бизнинг ёш болаларга мўлжалланган дарсликларни ўқиб кўр – жуда ҳам билишга арзийдиган даражада ёзилган, сенга рост гапиряпман! У ерда ҳамма нарса шу даражада сийқаланиб ёзилганки, оддий мактаб ва олийгоҳларда буни ҳақоратли деб билишарди. Лекин натижадаги фарқ ҳам кўриниб турибди – мактабдан ақли заифлар чиқиб келади, бизда эса истеъдод эгалари чиқиб келади!
Лин гапираётган пайтда Джейнда бир неча бор хафа бўлиш аломатлари пайдо бўлганди, лекин у ҳар сафар ўзини қўлга оларди ва бу ерда хафа бўлиш ўринсизлигини тушунарди, чунки буларнинг ҳаммаси ҳақиқат эди.
- Мен розиман. Сен ўз-ўзини ўлдириш деб тўғри айтдинг. Мен борган сари шу ерда қолгим, шу ердаги асбоб-ускуналарга қарагим ва қизиқарли бўлиб туюлган нарсани ўрганишга кўпроқ вақт ажратгим келаяпти!
- Унда қола қол.
- Блин! - кулиб юборди Джейн. – Ҳал қилиш қийин. Америка, замонавий олийгоҳ, катта маош, обрў...
- Хўш..., - елкасини қисди Лин. – бизда ҳам сезган бўлсанг замонавий олийгоҳ бор. Кўпчилик фан соҳаларида биз бутун ер юзида пешқадамлик қиляпмиз, ва шундай йўналишлар борки, биз умуман олдинга кетиб қолганмиз. Ваҳоланки бу йўналишнинг ўзи кўп жойларда ҳали номаълум. Маош... маош бу ерда бошқа жойдагиларга нисбатан кам бўлмаса керак. Ён атрофингда зўр табиат, кўпчилик қизиқувчан мутахассислар бор... мен ўйлайманки сенда бор-йўғи “Америка – бу жуда зўр” деган босма қолип мавжуд , у ернинг нимаси зўр экан? Хўп... сен қара, ўйлаб кўр.
- Мен албатта ўйлаб қўраман, - деб ваъда берди Джейн.- нима бўлганда ҳам..., мен учун, физик-технолог учун функциянинг мана шундай таърифини билиш муҳиммикан?
- “Муҳим”? – қайта сўради Лин. – Сен нимани назарда тутаяпсан? Албатта, бу масалаги ҳаддан ташқари аниқликнинг етишмаслиги сенга бошқа функцияларни бажаришга халақит бермайди. Лекин бирорта янгилик яратиш учун, бу ерда соф аниқлик керак. Энг оддий тушунчаларда аниқлик бўлмаса, ўтмас бульдозерга айланиб қоласан ва тадқиқотчи ҳаётининг асосий латофатини ташкил қиладиган роҳатланиш ва хурсандчиликни бошингдан кечира олмайсан.
Улар қоя чеккасига келиб қолишди. Пастда қандайдир ўтакетган даражадаги манзара намоён бўларди. Парвоз қилиш ҳиссидан халос бўлишнинг иложи йўқ эди ва Джейннинг деворга тирмашиб чиқишга ҳоҳиши қолмади., шу ерда қолиб, шамолда, тепадан осилиб турган қорли тоғларга бақрайиб ўтиргиси келди.
- Вируслар нима бўлди, - деб эслади у.
- Ҳа-я, шундай ҳашаротлар бор – чавандоз қўнғизлар. Уларнинг тури ўн мингдан ортиқ. Табиатда уларнинг аҳамияти жуда катта, чунки улар ўсимликхўр ҳашаротларнинг миқдорини тартибга солишда иштирок этадилар. Улар жуда қулай ўрнашиб олишган – уларнинг тухумлари шундоқ капалак қуртининг баданида яшайди ва уни тириклигича кемиради.
- Брррр, - сесканиб кетди Джейн.
- Ҳа, Дарвин ҳам худди шундай сесканиб кетган , - кулиб юборди Лин. – Ўз хатларидан биттасида у эзгули ва шафқатли парвардигор ана шундай жонзотни яратган бўлиши мумкин деб ёзган эди. Шунинг учун чавандоз қўнғизлар ўзларини турларнинг келиб чиқиши назариясига муаллифдош қилиб ҳисоблашлари мумкин, чунки улар Дарвиннинг кўнглида яратганнинг мавжудлигига шубҳа уйғотишди. Бу эса мана бундай содир бўлади – чавандоз бечора қуртнинг устига ўтириб олади ва унинг баданига тухумларини сочади. Табиийки, қуртда ҳимояланиш механизмлари ишга тушади, шунинг учун ўзининг эволюцияси давомида чавандоз ўзининг тухумлари билан биргаликда вируссимон зарачаларни – уларни поли- ДНК-вируслар деб атаймиз ёки ПДВ. Эҳтимол келажакда қуртларда ПДВ га қарши жавобий восита ишлаб чиқилар, ана ўшанда тарози палласи уларнинг томонига босиб кетади, улар ҳоҳлаганларича ўрмалаб юраверишади,чавандозлар эса наслини сақлаб қолиш муаммосига дуч келишади. Кейинчалик албатта табиий танлов ўз жойида қотиб қолмайди ва чавандозларда ана шу заҳарга қарши заҳар ишлаб чиқилади ёки бошқа томондан айланиб кириш имконияти пайдо бўлади.... бу ерда фаровонлик билан таққослаш жуда қўл келади: уларнинг иммун тизими чавандозларни уддалай бошлаганини кўрганидан кейин қуртлар фаровонлик ҳолатига тушиб қолиши биланоқ улар чавандозларнинг ошиб борувчи пассионарлик ҳолатининг қурбонларига айланадилар, чавандозлар эса ўз навбатида бироз вақтдан кейин ўз баданларида ПДВ ишлаб чиқарилаётганлигидан фаровонлик ҳолатига тушадилар ва ҳоказо – халқлар пассионарлигининг циклик алмашиш назариясига жуда ўхшаб кетади, шундай эмасми?
- Ҳа, ўхшайди, - рози бўлди Джейн. – Ҳақиқатдан ҳам шундай бўладими? Ҳақиқатдан ҳам ҳайвонот дунёсида пассионарликнинг аналогига ўхшаш нарса борми?
- Билмадим, - лин калласини чайқади, - менинг ўзимнинг калламга шу фикр энди келди. Хўш, ҳар бир ПДВ бир нечта ДНКнинг жуда майда халқали молекулаларига эга. Бу молекулалар ўзида оқсилларнинг генини олиб юради ва бу генлар қурт организмининг ҳимояланиш реакцияни бартараф этишади. Натижада – оқсиллар қуртнинг иммунитетини бартараф этади, чавандоз тухумлари эса қурбонларининг танасида бемалол яшайверади. Тадқиқотчилар поли-ДНК-вирусларига диққат билан разм солишганида, улар ростакам, тўлақонли вируслардан келиб чиққанлиги аниқланди. Бу вирус жуда қадим замонда, тахминан юз миллион йил аввал чавандоз геномига қўшилиб олган ва “хонакилаштириш” га дучор бўлган экан, унинг генлари эса чавандознинг генларига қўшилиб кетган экан. Ўшандан бошлаб ана шу вируслар ўз-ўзини ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйишган, ПДВ лар эса ўз-ўзидан кўпая олмайдилар – улар бевосита чавандоз урғочиси тухумдонида ишлаб чиқариладиган бўлди. Тухумдонлар ПДВ ни улардан фойдаланиш ёки ташқарига чиқариш учун кўп ҳужайрали ҳайвоннинг ихтиёрий органи бошқача турли моддалар ва молекуляр комплексларни синтез қилгандай синтез қилади. Шундай бўлгани учун вирус деярли чавандоз қўнғиз организмининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Ҳозир биз симбиозни унинг якунловчи фазасида кўриб турибмиз, бунда максимал самарага эришиш учун меҳнат тақсимланиши тамомила якунланган. Вирус билан симбиозда бўлиш чавандоз учун шунчалик қулайлик яратдики, натижада биз ўн етти мингта замонавий турларига эга бўлиб турибмиз! Шунинг учун, - хулоса қилди Лин. – ҳайвонларнинг вируслар билан симбиози – эволюция йўналишида ўта истиқболли жараёндир.
- Ўн етти мингта тур! – ҳайратланиб сўради Джейн. – ишониб бўлмайдиган даражада кўп-ку.
- Бу доимо рўй беради. Табиат ниҳоятда керагидан ортиқ нарсаларга эга. У аввал жуда кўп миқдорда ҳар хил турларни яратади, кейин эса уларни деярли ҳаммасини нобуд қилади, кейин яна яратади ва яна нобуд қилади... эволюция чизиқли эмас... у кенгаядиган ва тораядиган босқичлар кетма-кетлигидан иборат.
- Ҳа, мен яқин орада бу тўғрисида ўқигандим. Ордовикс даврида кўплаб янги турлар пайдо бўлган экан, охирига келиб эса уларнинг деярли ҳаммаси нобуд бўлган экан, чунки Аппалачи тоғлари кўтарилиб иқлим совиб кетган экан, -деб тасдиқлади Джейн. – Ҳайрон қоларлиси шуки, мен буни қандай қилиб эслаб қолибман экан! Мен учун бу даврларнинг ҳаммаси – кимё каби эслаб қолиниши қийин бўлган материя ҳисобланади...
Улар бир қанча вақт ўтиришди, ҳар бири ўзига тегишли бўлган нарсани ўйлаб ўтиришди. Бирор нарса тўғрисида гаплашиш ёки сўрашни ҳеч ким ҳоҳламасди. Джейн қандайдир руҳий тушкунлик ҳолатига тушиб қолди – сўнгги кунлар ичида тўплаган ахборотларнинг ва тааасуротларнинг ҳаддан ташқари кўп бўлиб кетганлиги эҳтимол бунга сабаб бўлгандир.
Джейннинг миясида “Илм маскани ” деган эскириб кетган адабий ибора бирдан қалқиб чиқди. Ҳа, ана шу ғалати лаборатория кўпроқ ана шундай масканга ўхшаб кетарди. Фан бу ерда ҳамма ёқда, ҳар бир қадамда ҳукм сурарди. У Джейн ҳали яқинлашмаган амалий тадқиқотларда мужассамланарди, у бу ерда учратган ҳар бир инсонда яшарди. Ана шу чумоли уясида фан билан қизиқмаган бирорта ҳам техник ёки лойиҳа раҳбари йўққа ўхшарди. Эски фантастик китобларда Джейн муаллиф ана шунга ўхшаш хом-хаёлни тасвирлашга уринганига гувоҳ бўларди, бироқ ҳаракатлантирувчи куч бўлиб доим қандайдир бегона, ўзидан қочирадиган нарса хизмат қиларди – гоҳ капитализм дунёси билан синфий кураш, гоҳ аксинча коммунизм иллати билан кураш. Гоҳ шунчаки эгалик қилиш учун космосга эгалик қилиш ғояси, ҳукмронлик учун ҳукмронлик қилиш, кенгайтириш мақсадида кенгайтириш. Муаллиф энг юқори, тоза, соф идеал асосларгача етиб боришга ҳаракат қилганида у ҳолда олимлар бир-биридан ўзиб кетишга ҳаракат қилардилар, тезроқ кашфиёт қилишга ҳаракат қилардилар ва натижада янги фикс-ғоя пайдо бўларди – кашфиёт қилиш учун кашфиёт қилиш. Ҳайрон қоладигани шуки, бироқ одамларга ҳаётдан лаззатланиш учун ҳаёт кечириш ғоясини тушуниш ва қабул қилиш ниҳоятда қийин бўлган. Аниқлик, равшанликдан ҳузур-ҳаловат қилиш, янги нарсани ўрганишдан олдин лаззатланиш сабабли фанларни ўрганиш. “Фанни ўрганиш” сўз бирикмаси ҳар доим “жиддий ёндошув” билан, “профессионаллик” билан ҳамоҳанг бўлади, шу аснода мана бу Ҳимолой тепалигида қандайдир ажойиб “принципиал дилетантлик”таълимоти амалга ошган ва маълум бўлишича у профессионаллика зид бўлмай, аксинча унинг ишини осонлаштирарди, уни тирик қолишнинг мажбурий чораси эмас, балки тирикликнинг қизиқарли шакли деб кўрсатишга уринарди.
Шиддат билан кўтарилган шамол унинг сочларини ҳурпайтириб юборди ва бутун ҳаёти расво бўлди – бир қисқа онда Джейн эски ҳаёт тугаганлигини тушунди. У бундан буёғига қандай қилиб яшашини, нима учун яшашини, ким билан ва қаерда яшашини ҳали бу пайтда тушунмасди ва тушуна олмасди ҳам . Уни бу ерда қабул қилишлари ёки қилмасликларидан қатъий назар, аввалгидай яшамаслигини аниқ биларди. Қандайдир сийқаси чиққан ва зах бўлиб кетган нарса қайтариб бўлмайдиган даражада синди. Ҳозир, ана шу ички ҳалокатдан кейин бир дақиқа ўтгач, у ҳайрон қолди – қандай қилиб у бутун ҳаёти давомида ана шундай кундалик турмуш тарзини кечирган экан, ва бошқа ҳаёт тўғрисида хаёл қилиш у ёқда турсин, ҳаттоки бунақа ҳаёт тўғрисида хаёл қилишга арзийдиган нарса эмас деб ўйларди.Бу шунчалик равшан ва шунчалик соф эди. У ана шу аниқликни йўқотиб қўйиш қўрқуви, орқага аҳмоқона ҳаётга қайтиш қўрқуви бўлмаганлигидан ҳайрон қолди – бу ҳақиқатдан ҳам тўлиқ, умумий халокат эди ва бундан сакрагиси, қувончдан ва ўйноқиликдан чирқиллагиси келарди, лекин бошқа нарса ҳам бор эди – ўзининг янги ҳаётини ҳар қандай бўлса ҳам, нима қилиб бўлса ҳам қуришга қатъийлик ва жиддийлик билан киришгани рост эди.
<<Бўлим 02 Бўлим 04>>