"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 02


Жуфтлик дарс тугади ва Андрей дипломатга дафтарлари, ручкаси ва дарсликларини тўп-тўп қилиб солди, катта қадамлар билан зинадан тепага қараб чопди, нима қилиб бўлса ҳам асрлар оша йиғилган чарчоқлик, жаҳолат ва қабиҳликнинг эски ҳавоси туриб қолган дарсхонадан чиқиб кетмоқчи эди, агар ноорганик кимёни қабиҳлик деб аташ мумкин бўлса албатта. Кейинги жуфтлик дарс муҳандислик графикаси бўйича семинар эди ва Андрейни ростакамига бадани жимирлаб кетди. Агар кимёда қандайдир қизиқишни топиш мумкин бўлса, кульман ва қалам билан овора бўлиш очиқчасига эскилик сарқити эди. Бу ҳол анови мудак Чернқшевскийга ёруғ нур билан тўлган дарсхона бўйлаб Наполеонга ўхшаш виқор билан айланиб юришга ва заҳархандали синчковлик билан изометрия, даражалар ва тузатишлар баҳонасида бировни асоссиз айблашга халақит бермасди. Бу бемаънигарчиликдан ҳақиқатдан ҳам одамнинг кўнгли айнирди, лекин синов дафтарчасида махсус катак бор эди ва семестр якунида унинг ичида қандай бўлишидан қатъий назар бирорта баҳо туриши керак эди. Қаламлар ва ўчирғичлар унинг келажак тўғрисидаги қуёшли орзу-хаёллари денгизида чўмилишига шунчалик енгиб бўлмайдиган тўсиқ бўла олади деб ким ўйлабди дейсиз! Олдинги семестрда у бир нечта чизмаларни ўрнини алмаштириб мўъжиза билан уч олганди, лекин бу ярамас кейинчалик барибир билиб қолди ва энди газ камерасини лойиҳалаштираётган Рудольф Ланг сингари шаҳватпарастлик билан унинг кетидан кузатиб юрибди. Уни ёшлигида отаси шунга ўхшаб қийнагани аниқ эди, бўлмаса қандай қилиб ана шундай тепса-тебранмас ҳашарот дунёга келиши мумкин?  Ўфф...  Ёғ босганидан ва мағрурлигидан юзи ярқираб турадиган паст бўйли,  дум-думалоқ математика домласи ёшлигини болалар уйида ўтказган ва энди ён-атрофига чўчқалардай оилавий бахтини сачратиб, ўз уйида ташаббускор талабаларни йиғиб, улар билан турли масалаларни ечиб, уларни ватрушкали чой билан бахтли қилиб юрибди.Бундан баттар бўлган сексга қарши хиёнатни топиб бўлмайди ва улар бир-бири билан қовушиб кетганлигига ажабланмаса ҳам бўлаверади. Унинг ўғли Максик ҳам кам учрайдиган ярамас, параллел гуруҳда ўқийди, безбет, башараси мағрур – қарасанг жирканиб кетасан.  

Бир дақиқадан кейин жуфтлик дарс бошланади, Андрей ўз қадамини тезлаштиришга беҳуда уринди – чизмачилик тахталари бўлган ана шундай сағанага ҳеч қандай куч уни судраб олиб киролмайдигандай туюларди. Тушкунлик экспонента бўйича ўсиб борарди. Икки ҳафта олдин у жорий семестр учун чизмаларни топшириш графигини қайтмайдиган қилиб қўлдан чиқариб юбораётганини сезди ва қандайдир таъсирчан ишонувчанликкга берилиб кетиб, бир нарсаларни ўзича ўйлаб чиқарди ва олдиндан ана шундай азобдан қутулишдан лаззатланишнинг бахтли онларини ҳис этиб, Чернышевский билан суҳбатлашиш нияти борлигини айтди ва Чернышевский унга такаббурона ва қатъият билан рози бўлди.

“Илтимос, тушунинг”, - деб жой куйдириб гапирди Андрей, - “мен физикман, чизмачи эмасман. Мен чизишни билмайман ахир, мен ўзимни ўтириб ана шу проекцияларни англаб олишга  мажбур қила олмайман. Мана айтайлик органик кимё ҳам мен учун даҳшатли ажалдай, лекин у ерда ҳар ҳолда бир оз физика иштирок этади, мен ҳаракат қиламан ва уч оламан. Мен физфакка ўқишга кирдим, балларим етмай қолди, лекин мен у ерга албатта кўчаман, мен проректор билан, физфак декани билан келишиб қшйдим, мен фақат ана шу семестрни охиригача ўқисам бўлди ва мен у ерга кўчиб ўтаман. Менда математика бўйича ҳам, физиак бўйича ҳам фақат беш баҳо, мана, синов дафтарчамни кўрсатишим мумкин, мени кафедрада деярли ҳамма танийди. Мен физикман, чизмачи эмасман. Илтимос менга уч қўйиб беринг ва мен вақтимни бекорга сарфламайман, ҳаётимни синдирманг, илтимос!” Андрей пиджак кийган золимнинг совуқ кўзларига қарарди ва аста-секин бекор овора бўлаётганини тушунарди. Тушкунлик кутилмаган тўлқиндай ёпирилиб келди, кўзларга ёш қалқиди, унинг олдида йиғлаб юбориш етмай турувди!

Дарсхонага ўзини мажбурлаб киритаётган пайтда Андрей Чернышевскийнинг меҳрибончилик қилиб берган ўша разил панд-насиҳатларини, унинг чексиз куч-қудратини ва тантанавор қатъиятини тушуниб етганидан эс-ҳушини йўқотиб қўйганлигини ифода қиладиган башарасини эсларди. Қатъият билан гапираётган башаранинг бичимлари бадандан ажралиб чиқиб, бўм-бўш ва янгроқ дарсхонанинг ҳавосиз бўшлиғида ғалати эгри чизиқларни тасвирлаб, ўзи билан келажакни ўчириб булғаб чиқарди.Агар гильотинадан узилиб тушган одам калласи яна бир неча сония ҳамма нарсани кўриб эшитиши рост бўлса, у афтидан ўша пайтда худди Андрей томонидан ҳис қилаётган кечирмаларни кўриб эшитаётгандай ўзини тутса керак. Андрейнинг бадани худди қаергадир учиб кетгандай бўлди, у на қўлини, га оёғини ҳис қиларди, кейин эса ғичирлаётган овоз товушлари аралашиб кетди ва ҳар қандай аҳамиятини йўқотди, лекин масаланинг моҳияти аниқ эди – у рад жавобини олди.

Баъзида уни тушкунлик иштиёқи ўз гирдобига тортарди. Уйғонганда, у куч-ғайратини йиғиб, дарслигини очаётганини, кульман олдига ўтириб ана шу бемаъни нарсаларни қадам-бақадам чизаётгани,чизаётгани ва яна чизаётганини кўз олдига келтирарди. Ҳечқиси йўқ, бу ўн соатли меҳнатни талаб этади, ахир олдинда мақсад бор-ку – физик бўлиш, олим бўлиш, ана шу маҳаллий псевдоуниверситетдан чиқиб кетиш ва яна Ленка ҳам бор. Уни ўзи билан бирга Москвага, балки Триестга ёки ЦЕРНга ёки Кембриджга олиб кетади. Йўқ улар Америкага, МТИ да ўқишга кетишади. Кечалари у Ленкага ишлари қай аҳволдалигини, қандай тажрибалар ўтказаётганини, уни профессорлар қанчалик ҳурмат қилишини, бўш вақтида баъзан дарс берадиган талабаларнинг кулги қистатишини ва улар Андрейни қанчалик яхши кўриши тўғрисида гапириб беради – у ҳеч қачон асло уларнинг тегирмонига сув қуймаган, доим уларга ҳамдард бўларди, ёрдам берарди.  

У ўз башарасини ҳам кўз олдига келтирарди – жиддий ва бир пайтнинг ўзида меҳрибон, яна у шундай манзарани хаёлига келтиради: бирорта ёқимли америкалик қизга раҳмдиллик ва кўнгилни кўтариш тарзида кулиб боққанида, хўрсиниб,соатига қарагани ва унинг ёнида кечгача қолганида, то у охиригача тушунмагунича ҳамма нарсани тушунтириб, кўрсатганида ва ҳамма ёқда кеч бўлганда, улар салқин куз кечаси, деярли тун бўлган пайтда бўш олийгоҳдан чиқишганида, оғир эшиклар уларни фонарларнинг хира ёруғи билан ёритилган ширин ҳидли димиққан барглар оғушига кузатиб қўйиб оҳисталик билан ғичирлаганда уларнинг қадамлари шундай ёлғиз ва ҳайрон қоларли даражада равшан бўлади, ва қизнинг унга беихтиёр талпингиси келади... йўқ,жин урсин, Ленка нима бўлади? Қандайдир бошқача орзу-хаёлларга берилиб кетган шекилли.

Ленка бўлса шу орада Андрейга жиддий муносабатда бўлмаганга ўхшарди, лекин Андрей бундай вазиятни у ёки бу йўл билан тўғрилашига ишонарди ва у бу муаммони иложи борича тезроқ ҳал қилиш ниятида бўлгани учун ва бошқа одам унга мўлжалланган мансабни эгаллаб қўймаслиги учун бугун ҳам жирканч чизмачиликка бағишланган ва ўз-ўзига ваъда қилинган кеча ўрнига “Харакири” номли мунозара клубига боришга аҳд қилди. Бу клубга бугун Ленка ва Виканинг бориши чизиқли алгебра дарсида маълум бўлди. Вика Андрейнинг бевосита қизиқиш доирасига кирмаса ҳам, лекин ўз-ўзига сир бой бермаслик учун запасдаги вариант сифатида қараларди. Умуман олганда бу кайфиятга боғлиқ эди. Ўзини профессор деб тасаввур қилар экан Андрей ўзгармас тарзда шинамгина оилавий маконни, зил-замбилдай столи бор кабинетни ва барча деворлар бўйича шифгача бўй чўзган китоб уюмларини кўз олдига келтирарди. Меҳмонхонада камин қулай тарзда қасир-қусур қилиб ёнар, машҳурликда ундан қолишмайдиган иккита ёки учта шериклари глинтвейнми ёки бошқа нарсаними ичишмоқда – бу ҳол жуда ёмон кўз олдида турарди. Андрейнинг ўзи авж олиб кетган жиддий мунозарага мулойимлик ва ҳомийлик билан қулоқ солаяпти ва у боши берк кўчага кириб қолган тақдирда иккита ёки учта аниқ фикрлари билан суҳбатни тўғри йўлга олиб чиқарди. Шундай пайтда албатта Вика ҳам бор бўларди – узун момиқли свитерда, катта чармли юмшоқ курсида гўё ўзининг машҳур эрининг истеъдодидан завқ-шавқ билан меҳри товланиб унга қойил қолиб қараётган мушуксифат хотинга ўхшаб ғўжанак бўлиб ётиб оларди. Унга бу нарса ёқарди ва бир оз ноқулайлик туғдирарди, чунки у диққат марказида бўлар эди: “бу УНИНГ хотини!”.

Бироқ бу образ бирмунча сийқаси чиққан эди ва арзийдиган давомига эгамасди. У ерда яна иккита-учта йўллар бор эди – улар орасида Нобель мукофотига сазовор бўлиш, Принстон кафедрасини эгаллашга таклиф ва пасайган овоздаги “фақат у бўлса арзийди, ундан бошқа ҳеч ким, ахир бу янги Виттен-ку”  каби шивирлашлар бор эди, лекин орзу-хаёлларнинг бундай йўналиши суст, турғун ҳолат билан якун топарди, худди уйда ота-оналарда пайдо бўладиган ҳиссиётдай – гўёки ҳамма нарса шинамдай, кечки овқат билан тўйдириб ухлагани ётқизишади, бундаги ҳолат даҳшат уйғотарди. Бундай пайтда Андрей Ленка билан боғлиқ бўлган вариантга эътиборини қаратарди – у гўё жанговар дугонага ўхшаб кетарди, масалан у сув остига тушувчи ва қизиқувчан биолог бўлади, экспедиция-ларда иштирок этади ва улар тўғрисида гапиришганда уларнинг ғайрат-шижоатига, бир-бирига ўрганиб қолганлигига тасанно айтиб, бу роса қизиқ оила дейишади. Ҳа, буни тасаввур этиш ҳар ҳолда Вика билан боғлиқ бўлган хаёлларга нисбатан қувончлироқ...

“Харакири” олийгоҳнинг қандайдир қадимги ташаббускор раҳбарларидан биттаси томонидан учрашувлар, бўш вақтни ўтказишлар ва талабаларнинг мунозаралари учун ажратилган ётоқхонадаги дарсхона эди. Аслида у жуда кенг мақсадда ишлатиларди, то байдаркаларни ямашдан тортиб итариш хонасигача, бунда кечки вақтичоғлик учун олдиндан навбат олинарди. Эрталаб соат 4-5 лардаёқ бу ерда биринчи ташаббускорлар пайдо бўларди, соат 7 да эса асосий фаолимят бошланарди: ўттиз-қирқтача талабалар нутқ сўзлаш учун таклиф этилган одамни ўраб олишарди. Олдин у маъруза қиларди, кейин эса

батамом режалаштирилмаган ва шунинг учун қизиқарли бўлган мунозара қисми бошланарди. Кўпроқ гуманитар фанлар билан боғлиқ бўлганлар таклиф этиларди – жамиятшунослар, руҳшунослар ва шунга ўхшашлар. Улар муҳокама қиладиган мавзулар ҳаммага таниш эди ва ҳар ким бирор нарса дейиши мумкин эди, шу сабабли соат саккиздан бошлаб ҳаттоки клубнинг мустаҳкам ёпилган эшиклари жуда қаттиқ қичқириқларни ушлаб қололмасди. Мунозара авжига чиққан пайтида Андрей клубдан чиқиб кетишни ёқтирарди; у қоронғилик ҳукм сурган коридорнинг узоқдаги бурчагига бориб оларди ва у ерда туриб узоқдаги тушуниб бўлмайдиган шовқин-сўронга қулоқ соларди ва ғамгин паришонлик билан жонга тегадиган даражада капаки қилиш ҳиссини бошидан ўтказарди. У ўзини гўёки топишмоқдай ёлғиз яшайдиган одам қилиб кўрсатишни яхши кўрарди, ваҳоланки кўпроқ ҳаммага кўринишга интиларди,шунинг учун романтик ҳолатдаги ёлғизлик унинг жонига тегарди ва у бамисоли пружинадай отилиб илдам қадам билан орқага қайтарди – ёрқин нур сочиб турган, ўзаро тўқнашаётган фикрлар жўш ураётган, ҳамма бир-бирида яхши таассурот қолдириш ниятида бўладиган жойга қайтиб борарди.

Бугун йигитлар дарсхонага олтмиш ёшларга борган қандайдир динозаврни олиб киришга муваффақ бўлишибди. У қайсидир эскича тилда гаплашарди – ёки ўзини кўрсатгиси келарди, ёки ҳақиқатдан ҳам ана шундай гаплашишга ўрганиб қолган эди. Мавзу бирмунча чаплашиб кетган эди – сиёсий иқтисодга алоқадор бўлган эди. Бироқ бу муҳим эмасди, чунки ихтиёрий илмоқли мавзуни бирмунча ҳаётий ва предметга оид мавзуга буриб юбориш мумкин, шунинг учун аслини олганда маърузачининг кераги ҳам йўқ эди – у етказган маълумотнинг махсус қисми ҳамма томондан эшитиларди ва энг ибратли қизларнинг конспектларига кўчиб ўтарди. Бироқ бу таомил эди ва у бундан кейинги муҳокамаларга аҳамият касб этарди, таклиф этилган меҳмон эса кейинчалик четдан келган обрўли судья сифатида иштирок этарди. Унинг обрўси шундай бўлса ҳам унинг ташқи оламдаги мақомидан қатъий назар жуда кам қадрланарди. Бу ер ўз-ўзига сиқилиб кетган олам эди ва бу ерда обрўни қайтадан орттиришга тўғри келарди.

Динозавр бундан олдин дарсхона олдида кам гапиргани яққол кўриниб турарди, у умидсизлик билан ифодасиз гапирарди, шунинг учун унга ажратилган бир соат ўтар-ўтмас дарсхона узра уйқусизлик учиб юрарди ва фақат правильнқй қиз болаларгина ўзларининг озода дафтарларини чиройли ҳуснихат билан тўлдиришни давом эттирардилар. Андрейда бунинг ҳаммаси жазава тутиб кетадиган даражагача ёқтирмаслик уйғотарди – мана бу бир текисда ёзиб бораётган, ҳар доим ҳар бир нарсаси – дафтарида ҳам, ўтмас каллаларида ҳам озода ва тўғри бўлган роботлар. У ерда доим тартиб-интизом, қолоқлик, ботқоқликка айланган дунё – ҳамма нарса токчаларга тахланган, ҳамма нарса ота-она, ўқитувчи айтгандай. Бу қизчалар мунозараларда камдан-кам иштирок этишарди. Кўпроқ улар ўзининг дунёсини янги тўғри фикрлар билан бойитиб маърузадан кейин дарров кетиб қолардилар. Ленка албатта ихтиёрий эс-ҳуши жойида бўлган одам каби дафтарига ҳеч нарса ёзмасди, Вика эса бундай қилишни яхши кўрарди, гарчи мунозаралардан кетмаса ҳам ҳеч қачон ўзи чиқиб гапирмасди ва курсичасида жимгина ўтирарди. Унинг оёқчаси оёқчасига, тиззаси тиззасига тегиб турарди, рангли пайпоқлари, озодалик билан терилган рангли фломастерлари ва устига семиз рангли бош ҳарфлар билан чиройли қилиб “Мунозара клубининг конспектлари” деб ёзилган покиза дафтари. Қандайдир қабиҳлик. Қарилик. Бироқ ана шу камтарона бир-бирига яқиндаштирилган оёқчалар ва бир оз шишиб кетган тиззачалар шаҳват уйғотарди ва Андрей кўрпа-тўшагида ётиб капаки қилган пайтида кўпинча Викани ёки унга ўхшаш қизни – худди шундай озода, покиза ва камтарин қизни зўрлаётганини кўз олдига келтирарди. Бу хаёллар уни хижолат этарди, ваҳимали қилиб қўярди. Нима учун айнан зўрлаш? Нима учун майингина итариш эмас? Худо билади, нима учун, лекин айнан зўрлаш – қўпол қилиб эмас, бироқ қатъиятлик билан зўрлаш. Бунинг устига у мутлақо бировга озор бериш, бировни қийнашга бўлган заруратни сезмайди. У ҳолда оддий быдло тўғрисида нима дейиш мумкин. Ана шу озода камтарин қизлар уларнинг устки тузилиши, уларнинг уятчан одатлари зўравонларни ўзига худди мураббо пашшани ўзига тортгандай тортишини билишармикан? Шубҳасиз билишмайди. Ўлжанинг юриш-туриши билан дуч келадиган ҳар бир одамда тажовузкорлик уйғонади – бу аниқ нарса. Бир сафар куз кечаларидан бирида Андрей хилват ҳовлилар орқали кетаётган эди ва ниҳоятда ажойиб манзаранинг гувоҳи бўлди – ана шунга ўхшаш яхшигина ва келишган қиз алифдек тик қотиб ва қўрқувдан титраб деворга қапишиб олганди. Унинг рўпарасида қаттиқ чайқалиб ва вертикал ҳолатни зўрға тутиб турган маст одам турарди ва унга қараб дўқ-пўписа қиларди: “Тўхтааааааа! Жойингда тур, қанжиқ!”.  Ўша маст одамнинг югуриш у ёқда турсин, ҳатто унинг олдига яқинлашишига ноқобиллигига қарамай, зўрланиш хавфи билан шол бўлиб қолган қиз жойида қотиб қолган эди. Шу пайт ана шундай ўтакетган даражадаги итоаткорликни кўриб бирпасда Андрейнинг асбоби туриб кетди. У эркак ёнига келди ва уни кучсизгина туртиб юборди. У йиқилиб тушди ва туролмаслигини билиб онадан сўкишда давом этди. Андрей қизга яқинлашди. У ҳалигача қимирламай турарди ва у тўсатдан айни пайтда уни бемалол зўрлаши мумкинлигини тушунди, фақатгина “Энгаш” деса бўлди, у энгашарди, “Оёғинг орасини оч” деса, у очарди – асосийси мана бу мастга ўхшаб дадил ва қўрқинчли қилиб гапирса бўлди эди. Озодагина қизча. Тентаккина. У қўлини чўзди, уни елкасидан олди ва ўзининг иккиланган ҳолатида – зўрловчи ва олижаноб одам ҳолатида - ҳатти-ҳаракатини аниқлаштира олмай қолди. Бирданига у шу нарсани тушундики, бундай вазиятлар оёқ остида ётмайди ва олижаноб бўлиш аслида мутлақо эси паст одам бўлишдай эди, чунки ниҳоят покиза тиззалари бор бўлган ва оддийгина кўйлак кийиб олган итоаткор яхшигина қизни зўрлашдай ўзининг дилидаги сексуал хаёлини амалга ошириши мумкин эди. У қизни ўзига яқин тортди ва у бўйсунди – айни пайтда у ҳақиқатдан ҳам доступнқй эди, у билан ҳозир ана шу хилват жойда исталган нарсани қилиш мумкин эди, иссиқ хом-хаёллар унинг калласига сиғмай кетди, асбоби ҳам шундай шишиб кетдики, иштонига тиралиб қолди ва оғрий бошлади. Шу пайт у барча шубҳаларни улоқтириб ташлади ва қўлини елкасига қўйиб, битта нарсани аниқ тушунди – уни ҳозир зўрлаш қизиқтирмайди. Фикр-хаёл суриш бир нарса, уни амалга ошириш бошқа нарса. Унинг хаёлларида зўрланаётган қиз доимо жўшқинланиб кетарди, кучли ҳис-туйғудан инграб юборарди, ҳам попишини, ҳам кўтини тутиб берарди ва яна,яна ҳоҳларди, бу ерда эса зах қоронғи кечаси, сийиб ташланган ҳовлида, ҳамма нарсаси ҳақиқатдан ҳам қўпол бўлган бўлганда, унинг ҳирсли эҳтиёжлари ва қўрқувлари шунчалик очилиб қолганда, қизнинг кўзлари шунчалик яқин ва иссиққина кўкраклари унинг қўлида бўлганида, у бирдан ҳеч нарса бу ерда айни пайтда бўлмаслигини тушунди – кучли эҳтирослар ва кўтнинг шаҳвоний ҳатти-ҳаракатлари, туғилиб келаётган севишганлик ва романтика бўлмайди – фақатгина обоннинг попишга ёки кўтга оқизилиши бўлади, қизга бир оз қийин бўлади. Ўзи кейинчалик бошидан ўтказадиган қийналишлардан қизнинг кўнгли ҳам оғрийди, чунки сени зўрлашаётганларида қичқириш, қийналиш, ҳаттоки ўз-ўзини ўлдириш шарт ҳисобланади – шунчаки шундай қабул қилинган. У секингина қизчани туртиб юборди, сўнгги марта қўлидаги диркиллама майинликдан баҳра олди ва “Бор, кет” деди. Шундай кейингига қиз юриб кетди, сўнгра чопиб кетди.

Наҳотки ўз қизларида ана шундай итоаткорликни тарбиялайдиган ота-оналар бундан бошқа зўравонлар фойдаланишлари мумкинлигини, бундай итоаткорлик тажовузкорлар учун – худди буқага қизил латтадай таъсир қилишини бтлтшмаса? Ёки улар учун қизларининг қизиқишлари иккиламчи ўринда бўлиб, биринчи ўринда қизлари уларга молдай, товардай, хусусий нарсасидай бўлгани маъқулроқ бўлса, уларнинг итоаткорлиги ва эрксизлиги уларга мойдай ёқиб тушса? Ахир бу ўта шафқатсизликку? Атайлаб, қасддан одамни майиб қилиш. Масалан африка ёки тай қабилаларида ёш болаларнинг бўйнига халқа кийгизишади, шундай қилиб вақт ўтиши билан бўйин чўзилиб кетади ва халқаларсиз бўйинни ушлаб тура олмайдиган бўлиб қолади – “миллий фазилат” деб айтиладиган табиий қийноқ , худди Сомалида ва бошқа шунга ўхшаш разил мамлакатларда одат тусига кирган қизчаларнинг попушларини кесиб ташлаш одатига ўхшайди.  Унинг диққати яна Викага қайтди – худди ўшандай камтарин бўлган қизга қайтди. Унга ҳам “Тек тур, қанжиқ!” десанг у ҳам итоаткорлик билан уни зўрлашларини пойлаб туради. Унинг назари яна озода дафтарларга тушди. Бундай камтаринлик ёқимли бўлиб туюлади, лекин бунинг орқасида нима турганини билсанг? Ўша-ўша итоаткорлик. Ва қарилик.

-                      Илтимос, айт, нима учун унақа гапираяпсан? – Тўсатдан Вика орқали Андрейга Ленка гапира бошлади.

-                      Саволинг учун узр, нимаси унақа экан? – шошиб қолди Андрей.

-                      Нима учун “қаричилик”?

Демак ҳис-туйғулар ошиб-тошиб кетган экан, агар у ўзи сезмаган ҳолда овоз чиқариб гапираётган бўлса.

-                      Умуман олганда қаричиликнинг нимаси ёмон? – Ленка кутилмаганда баланд овозда гапирарди, шу сабабдан яқин турган бир нечта одам жанжал етилиб келаётганлигини сезиб қулоғини дик қилди, кейин эса қолганлар ҳам ўз эътиборини шу ерга қаратди, чунки динозавр тинчиб қолганди ва қўли билан уларнинг йўналишида кўрсатиб “қани бир эшитиб кўрайликчи” дегандай ишора қилди. Диққат марказида бўлиб қолган Андрей тўсатдан қизариб кетди, тили калимага келмай қолди бу ҳолатдан чиқиб кетиш зарур эди. Энг кутилмагани шу бўлдики, ўзининг ихтиёрига қарши у Ленка билан баҳс бойлашга киришиб кетган эди, гарчи буни ҳаммасидан кўра камроқ ҳоҳлаган бўлса ҳам.

-                      Кечирасан-у, нима яхши томони бор? – унинг овози баланд ва қўпол бўлиб чиқди, лекин ўзинии босиб турган ноқулайсизликни бошқача йўл билан енгишнинг иложи йўқ эди.

Ленка тўсатдан буни шахсиятига нисбатан айтилган гап деб қабул қилди.

-                      Қарилик – бу ҳаётнинг тугаши, бу барча тажрибамиз синтезланадиган вақт.

-                      Қаранглар-а, - деб хитоб қилди Андрей. – тажрибаси синтезланармиш! Сен мана бу ўсимликларга қара, бинога кириш йўлидаги скамейкаларда ўтирган мана бу воблаларга қара! Уларда нима синтезланиши мумкин, айт-чи илтимос?

-                      Уларнинг  скамейкаларда ўтирганининг нимаси ёмон, кечирасиз? Улар бутун умри давомида ишлашди, улар бола туғиб уларни ўстиришди, улар невараларига қарайди, оиласига ёрдам беради, худога шукур уларда бўш вақт бор, эндиликда улар ниҳоят дам олишлари мумкин, шунчаки ўзлари учун ўтириб гаплашишлари мумкин.

-                      Хўш бу қандай ҳаёт экан, савол учун узр? – истеҳзо билан сўради Андрей. – Қўшниларнинг суягини қитиқлаб қўйиш, ноўрин душманлик, энг аҳмоқона янгиликларни сийқасини чиқаришми, бу ерда нимани ҳам баҳслашиш мумкин, мен тушунмаяпман? Агар бу жирканч кампирлар бир кунмас бир кун ер юзидан йўқ бўлишса, нафас олиш ҳам осонлашади!

У ўзи ҳам қизиққонлигидан бундай дейиши мумкинлигини кутмаган эди, лекин айтиб бўлингандан кейин бу сўзлар унинг нуқтаи назарини ифодаси бўлиб қолди ва орқага чекинишни иложи йўқ эди, бунга ғурури йўл қўймасди, ва у оқибатини ўйламай давом эттираверди ва бунда Виканинг ҳар қандай ҳайриҳоҳлигидан маҳрум бўлаётганини тушунар эди – у бундай радикализмни кечириши учун ҳаддан ташқари одамшинаванда эди ва эҳтимол Ленка билан бўлган тўқнашув тоза мунозаравий қарама-қаршиликдан ҳам ўтиб кетадиган эди.

Дарсхонага жимлик чўкди.

-                      Ахир бу фашизмку, - деди кимдир.

-                      Қандай қилиб бунақа гапларни айтиш мумкин! – орқадан норози овоз келди.

Динозавр қимирлаб қолди ва кўринишидан бирорта доно гап айтишга шайланган эди, биров Андрейни жазаваси тутиб кетган эди.

-                      Фашизмни бу ерга нима алоқаси бор? У қайрилиб қаради ва ўз атрофига қаратиб жумла кетидан жумла соча бошлади. – Нимага дарров ёрлиқ ёпиштирасизлар? Одамни фашист дейиш учун кўп ақлнинг кераги йўқ. Олдинлари жодугар дейишарди, энди эса фашист тамғасини ёпиштиришади. Сен ўзи “фашизм” тўғрисида нималарни биласан? Ҳеч нарса, мен бунга аминман, лекин сен асосийсини биласан – одамни фашист деб чақирсанг уни ҳамма ёмон кўра бошлайди.

Андрей шундай ҳаяжонланиб кетдики хушмуомалаликнинг зарурий шаклларини ишлатмай қўйди.

-                      У ҳод сен фашист эмас, педофилсан! – дарсхонанинг узоқ бурчакдан кулимсираган овоз янгради. – Ҳозир жодугарларнинг кетидан эмас, балки педофилларнинг кетидан қувлашяпти!

Ўртага оғир сукунат чўкди. Педофилия мавзуси умумий кескинликни келтириб чиқарди. Фашистлар ва чоллар тўғрисида гапириш бир бошқа, педофилия мавзуси эса бир бошқа бўлиб, ҳақиқатдан ҳам ғоят хавфли бўлиб қолди. Яқиндагина уларнинг олийгоҳи бир қатор фош қилинишлар билан ларзага келган эди. Кунлардан бир куни олийгоҳ формали одамлар билан тўлиб кетди, бирма-бир ўқитувчилар билан талабаларни қўлларига қўлкишан кийгазиб – жами йигирма иккита одамни, шу жумладан Ежовни – амалий математика факультети деканини етаклаб олиб чиқишди. Андрюўенко оиласини қамоққа олишди – назарий физика кафедрасининг доценти эди, хотини эса катта курсларда ярим ўтказгичлар назариясини олиб борарди. Бир нечта аспиранлар ва талабалар. Уларнинг қамоққа олиниши кўргазмали, ҳаттоки чиройли, чархлангандай эди – ижрочиларнинг катта тажрибаси билиниб турарди. Энг хунук ва энг жирканч можаро физкультура ўқитувчиси Николаевни олиб чиқишаётганида рўй берди. У машҳур биатлончи эди, кунини тренажер залида ўтказарди, ва уни бош вестибюль орқали олиб ўтишаётганида у бирдан ғалаён кўтариб тўртта ФСБ ликни сочиб ташлади ва бир нарсаларни бақириб югуриб кетди. Унинг оёғига отишди, ўраб олишди ва қонли изига қоқилиб-суқилиб олиб кетишди. Ўша куниёқ олийгоҳда олдиндан тайёрланган буклетларни тарқатишди. Унда Николаев томонидан содир этилган жиноятларнинг моҳияти очиб ташланган эди. Ҳаммаси айнан физкультура ўқитувчисидан бошланган экан. У жиноятчилик тармоғини яратган ва унга қолганларни жалб қилган экан. Андрей у пайтларда бир неча кун шок ҳолатида эди, чунки ўзи ҳам даҳшатли охиратдан қандайдир мўъжиза билан қутулиб қолганлигини тушунар эди. Николаев ёздаёқ уни яхши чанғичи-стайер сифатида кўз остига олиб қўйган эди, биатлон секциясидаги машғулотларга жалб этди, милтиқдан отишга ўргатди ва кутилмаган ҳамда чўзилиб кетган шамоллаш касаллиги уни ҳаёт оқимидан чиқариб юборди, кейин у қишнинг асосий чанғи мусобақасини ўтказиб юборди ва тренери олдида ўзини айбдор ҳис этиб яқин орада умуман машғулотларда кўринмайдиган бўлиб қолди.

Николаевнинг жиноий нияти анчагина ораста бўлиб чиқди. Ўзининг иш мансабидан фойдаланиб у қўшни мактабдаги болаларни олийгоҳ спортзалига жалб этди ва гўёки чиройли баданга эга бўлиш санъатини ўргата бошлади. У болаларни тренажер залида шуғулланишга кўндирди чунки мактаб бундай асбоб-ускуналарга эга эмасди, ва қайсидир сергак бешинчи синф ўқувчиси ғалати нарсани гувоҳи бўлибди. Николаев мушакларни чўзиб юбормаслик учун, уларни максимал даражада ўстириш учун у ёки бу машқни қандай қилиб бажариш кераклигини кўрсатаётганида уларнинг қўллари ва оёқларига ғалати қарар, баъзида эса болаларнинг диққатини чалғитиш учун қандайдир мавҳум изоҳлар бериб уларнинг бицепслари ва трицепсларини ушлаб кўрар экан. Тренажер залига бир пайтнинг ўзида бошқалар, ҳозир қамоққа олинган ўқитувчилар ва талабалар ҳам қатнарди ва гўёки тренажерларда шуғуллангандай бўлиб аслида болаларнинг таранг турган баданларига қараб вуайеризм билан шуғулланишар экан. У ерда яна қандайдир атамалар, талабаларнинг эътирофлари ва хабарларига ссилкалар ва бир нечта шубҳали гувоҳликлар ҳамда ҳар қандай бўлмағур гаплар бор эди. Ҳозирда ҳар бир давлат ташкилотида мавжуд бўлган Педофилияга қарши бўлимнинг бошлиғи (ПҚБ) учинчи даражали “Сергаклик учун” медалига сазовор бўлди ва бу мукофотни унга тантанали маросим билан барча педофилияга қарши курашувчи фаоллар иштирокида топширишди. Мактабнинг директори ва физкультура ўқитувчисисни ҳам қамоққа олишди ва жирканч жиноятда бирга қатнашганлик учун қабул қилинганидек бичиб қўйишди. Рисолада ёзилишича улар ўзларига тобе бўлган болаларни олиб кетишга рухсат берганликлари ва тортиб турувчи кийимда уларни шаҳвоний ниятда кўришгани учун оз бўлмаган пул маблағлари олишган экан. Педофилияда айбланганлик учун суд мажлислари ўтказилмасди, масала фавқулодда педафилияга қарши учлик (ФПҚУ) томонидан ҳал этиларди. Бу ҳол ана шу масалаларда ўзига хос қалтислик келтириб чиқарди – ҳамма ана шу мавзу тўғрисида эслатишни ҳам ўзига эп кўрмайди, шунинг учун бурчакдан келган хитоб иғвогарлик мақсадида қилингани аниқ эди. Энг аниғи иғвогар – бу ПҚБ фаолларидан бири, унчалик ақлли бўлмаган, эҳтимол янги келган одам эди. Андрей қайрилиб қаради ва уни кўздан кечирди – ПҚБ фаолларининг юзини таниш керак эди, гарчи ҳаттоки ўз-ўзи билан ёлғиз қолган тақдирда ҳам ҳеч ким ўз хонасида овозини чиқариб шубҳали мулоҳазаларни билдирмасди. Андрей бешинчи курс талабалари – Лёха ва Антон билан бирга битта хонада турарди ва кечаси уйғониб кетиб Лёха Антонга ота-оналарининг Францияга қилган сафарлари тўғрисида шивирлаб гапираётганини эшитиб қолган эди. Унинг гапига кўра Францияда қандайдир Ривьера деган пляжда катталар ва болалар биргаликда чўмилишлари ва ҳаттоки тортиб турувчи чўмилиш кийимларида бир-бирига қарашлари мумкин экан! Бу нарса Шариат қонунлари Конституциядан устун турган мусулмон давлатида содир бўлса-я! Наҳотки бизда ҳам шунга ўхшаш нарсалар содир бўлса? Бу ниҳоятда даргумон ҳол эди, ва мияда пайдо бўлган нарса оғизга тушиши мумкин бўлганидай бу мавзуга оид бўлган фикр-мулоҳазалар хавфли бўлгани учун Андрей ухлашга ҳаракат қилди ва кейинчалик ана шу эшитилган суҳбатни эсламасликка қарор қилди.

Ўша рисола хотимасида олдинги мукаммал бўлмаган БМТ ни ўрнини эгаллаган Педофилларга қарши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ПҚБМТ нинг аҳлоқи бузуқларга қарши курашдаги ютуқлари шунчалик шубҳа туғдирмасдики, яқин орадаги йигирма йил ичида ана шу энг хавфли жиноятнинг таг-томири билан тўлиқ юлиб ташланишига ишонса бўларди. Сўнгги беш йил ичида , у ерда кўрсатилишича, қирқ миллиондан ортиқ яширин педофиллар ФПҚУ лар олдида  ҳозир бўлишган ва хизматига яраша жазо олишган, яъни қамоқ жазосига тортилишган ёки бичиб ташланишган. Ҳайрон қоладиган шуки, педожиноятчилар ичида аҳолининг барча табақалари тенг нисбатда тақсимланган – чоллар ҳам, хотинлар ҳам, болалар ҳам, эркаклар ҳам, турли хил касб эгалари ва турли маълумотга эга бўлганлар – мана шундай хавфли касаллик экан. Андрей бунинг ҳаммасини ўқиётганида унинг фикр-хаёлларига нотинч ва ваҳимали шубҳалар хавф солиб турарди, лекин у  ақлга мувофиқ иш тутиб бундай шубҳаларни ривожлантириб қолмай, балки муайян фикрларга айланишига йўл қўймади.            

-                      Педофилиянинг бунга алоқаси йўқ, - қатъият билан деди у, бурчакдаги нусхага қараб, чоллар эса жамиятнинг текинхўр қисмидир. Текинхўр, барча жонзотларни ёқтирмайдиган, консерватив қисмидир.

-                      Хўш нима, уларни ўлдириш керак, тамом-вассалом, шундайми? – деб бақирди доим норози бўлган Вика яшириб бўлмайдиган ғазаб билан.

-                      Мен уларни ўлдиришни талаб этмаяпман, мен умуман ҳозир қайси чораларни кўриш кераклиги тўғрисида гапирмаяпман, мавзуни ўзгартирма! Мен фақат улар жамиятнинг фойдали аъзоларими ёки зарарли, текинхўр аъзоларими, шу тўғрисида гапиряпман.

-                      Сен фашистсан, шунчаки фашистсан, қандай қилиб ҳаддинг сиғди... Йигитлар, Андрей кетсин бу ердан! – давом эттирди Вика чинқироқ овоз билан.

Уни қўллаб-қувватлаб ўтирган тажовузкор пичир-пичирлар кучая бошлади.

-                      Менга имкон беринглар, дўстларим, - кутилмаганда суҳбатга аралашди динозавр ўзининг майин овози билан, - ўзаро фикрлар алмашуви ўзгача фикрлайдиганларни таъқиб қилишга айланмаслиги керак.

Мазмундан динозавр ана шу эркин фикрлайдиган талабалар компаниясида обрў-эътибор орттиришнинг пайти келди деб қарор қилганга ўхшади.   

-                      Биз ҳар ҳолда ўз фикрига эга бўлиш энг муҳим қадриятлардан бири саналмиш эркин давлатда яшаяпмиз. Мен ҳозир аниқлик билан ана шу нарса ёзилган Қуръоннинг сурасини эслай олмаяпман, лекин бу нарса у ерда аниқ бор, Библияда ҳам, Талмудда ҳам бор, шунинг учун келинглар бизни донолик, оқиллик билан таъминловчи нуфузли манбаларни ҳурмат қилайлик. Сизлар ҳали ёшсизлар, болалар, - давом эттирди у мағрур ифода билан, - мен эса “278-чи Кодекс” ҳали бўлмаган даврларни эслайман, фараз қилинглар – у пайтда қандай ғала-ғовур, қандай эрксизлик бўлган! Инсон ҳеч қачон қайси мавзуга гапириш ва ўйлаш мумкинлигини, қайси бирига мумкин эмаслигини муқаррар билмаган! Худога шукур, ўша алғов-далғов даврлар ўтиб кетди. Сизлар энди эркин, демократик дунёда, ўша Кодексда кўрсатилган 278 та мавзудан ташқари бошқа ихтиёрий мавзуга гапириш ва ўйлаш мумкин бўлган дунёда туғилиб ўсдинглар. Фақат умумхалқ муҳокамаси йўли билан ва кейинчалик Олий кенгашда тасдиқланадиган мавзулардан бошқа ҳеч қандай мавзу муҳокама қилиш ва мулоҳаза қилиш учун таъқиқланиши мумкин эмас! Мана қонун қанчалик  бизнинг эркимизни мустаҳкам муҳофаза қилади. Мен эса бунинг ҳаммаси энди бошланаётган пайтларни эслайман, - дарсхонадагиларнинг кучайиб бораётган тоқатсизлигини сезмаган ҳолда у хотираларга берилиб кетди. – Ҳозирдай эсимда, олдин Кодексга педофилия тўғрисидаги мавзуни киритишди, ҳа айтмоқчи, - у бурчакнинг қаеригадир ишора қилди, - айнан педофилия мавзуси. Ҳеч ким ва ҳеч қандай вазиятда “секс” ва “ёш бола” сўзи уларнинг синоним ёки семантик ёки мазмуний шаклида... бу адлиявий атамаларни сизларга тушуниш ҳозир қийин бўлади, ҳа майли... хуллас ана шу сўзлар бевосита ёки билвосита алоқада турган масалаларни муҳокама қилолмас эди. Кейин Кодексга совет халқининг иккинчи жаҳон урушини авж олдиргани учун жавобгарлиги тўғрисидаги мавзу киритилди – эндиликда ана шу мавзуга қайтиш, уни муҳокама қилиш таъқиқланган эди, кейин яҳудий халқини антисемитлар томонидан хўрланганини шубҳа остига олиш таъқиқланди, ва ўша ойнинг ўзида ота-оналарнинг ўз болаларига нисбатан ҳатти-ҳаракатларининг қонунийлигига шубҳа қилиш мавзусини таъқиқлаш ва хушмуомалаликнинг зарурлиги мавзусини муҳокама қилишни таъқиқлаш жорий қилинди ва ҳоказо – кўп фойдали нарсалар қабул қилинган эди.

-                      Андрей Николаевич, - ниҳоят журъат этди Игорь, бешинчи курс талабаси, клуб фаолларидан бири, - бу ҳақиқатдан ҳам жуда қизиқ, лекин чолларга келсак...

-                      Ҳа, менинг дўстларим, мана ёш йигитча таъкидлашича... сизнинг исмингиз? Андрейми?  Ажойиб. Демак, Андрей таъкидлашича, чоллар – жамиятнинг текинхўр қисми. Шубҳасиз, бу ундай эмас, бизга бу тушунарли, ва мен имоним комилки, унинг ўзи ҳам буни жуда яхши тушуниб турибди, бироқ келинглар бундай вазиятда ғор одамининг даражасига тушмасдан унга далиллар билан жавоб берамиз ва инсонпарварликнинг тантанасига яна бир марта узил-кесил ишонишимизга имкон бергани учун унга раҳмат айтамиз.

-                      Тантана қилишдан аввал Сиз мавзуга алоқадор бўлган бирор бир тайинли нарса гапирсангиз яхши бўларди, - деб эътироз билдирди Андрей ва ўзи гапираётганига ишонмади. Гап бу ерда унинг уятчанлигида эмасди, лекин дарсхона ўртасида диққат марказида бўла туриб ёши ўтган одам билан ана шундай оҳангда гаплашиш – бундай вазиятга у ҳеч қачон тушмаган эди, шунга қарамай содир бўлаётган воқеалар унга ёқа бошлади. У ўзини барчадан узоқлашгандай ҳис қилди. Балки ҳаётида биринчи марта бу энг юксак ёлғизланиш ҳисси шунчалик равшан бўлиб қолдики, уни бутунлигича ўз домига тортиб кетди. Ягона салбий томони – Зарурий Хушмуомалалик Қўмитаси (ЗХҚ) нинг қутулиб бўлмайдиган жазоси эди, бироқ олийгоҳда бунга жуда ҳам жиддий эътибор беришмасди ва бунда ҳам талабаликнинг эркинлик руҳи ўзини намоён қиларди. Албатта, ЗХҚ даги қўмитачилар бу ерда ҳам бор эдилар – ва 2072 йилги Хушмуомалалик тўғрисидаги Қонунга кўра йиғилганлар сони 20 тадан кўп бўлган ҳар бир мажлисда Ҳеч бўлмаганда битта ЗХҚ ва ПҚб нинг вакиллари иштирок этиши зарур эди, лекин ПҚБ ликлардан фарқ қилиб уларнинг ташрифи маълум даражада юзаки эди. Андрейга кўпи билан стипендиясининг бир фоизини кесиб ташлашлари мумкин эди, ва у аллақачон ана шу жаримага етарли даражада гапиргани учун у ёғига хавотир олмаса бўларди.  

Ўзининг ёлғизланганидан пайдо бўлган ана шу ўткир ҳиссиётдан, бошқалардан яккаланиб қолиш ҳиссиётидан бирданига ғалати кечинма пайдо бўлди, гўёки унинг баданидан битта чўзиб узатилган қўл узоқлигида қандайдир тирик тебраниб турган юза пайдо бўлгандай ва

нима бўлганда ҳам қандайдир тушуниб бўлмайдиган йўл билан у ана шу юзани ўз баданининг ажралмас қисми сифатида қабул қиларди. У ана шу таърифлаб бўлмайдиган ҳис-туйғуга диққат-эътиборини қаратиб қотиб қолди, тирик юза ғайритабиий ҳолатда тўлғана бошлади ва нотўғри шаклдаги қандайдир шаклни яратди ва бу шакл унинг баданини ҳар томондан – орқа томондан камроқ ўраб олди. Яна бир неча лаҳза эзилган кубни эслатувчи бу шакл худди тўғрилана бошлади ва энди катта тухумсимон жисмни эслатарди ва унинг сирти бир пайтнинг ўзида ғадир-будур кул ранг ва ялтироқ бўлиб кўринарди. Йўқ, албатта, реал кўринадиган ҳеч нарса йўқ эди, лекин Андрейни шундай ноқулай пайтда ўз гирдобига тортган ўша ғалати ҳис-туйғуларни сўз билан таърифлашга уриниб кўрилса энг тўғри келадиган сўзлар “ғадир-будир кул ранг” ва “ялтироқ” эди. Бирдан ана шу чўзинчоқ сферанинг қиёфаси равшанлаша бошлади ва бу шунақанги тез сакраш билан рўй бердики Андрей ҳатто бир оз қўрқиб кетди. Нима бўлганда ҳам соғломсизлик атамалари билан боғлиқ бўлган алғов-далғов фикрларнинг парчалари очиқ-ойдин безор қила бошлади. Бир пайтнинг ўзида баданнинг оддий ҳиссиётлари ўтмаслашди, ва бир неча лаҳзага у ўзини зич, тўлғаниб турган тухумсимон ҳеч нарсадай тасаввур қилди ва ташқарига энди қўрқув эмас, балки ҳайрат отилиб чиқди, олдинги “мавжудлик” ҳолатини тиклашга интилиш мақсадида қўллар ўз-ўзидан силкина бошлади, тухумсимонлик ҳиссиёти тезликда йўқ бўла бошлади.

Ана шу бир неча сония давомидаги бошидан кечирганлари ажратилган вақт доирасига зич бўлиб жойлашди ва у бунга ажабланишга ҳам улгурди, қайсидир кул ранг кийимдаги одам ўрнидан туриб паст овозда ва мулойимлик билан Андрей кўпчилик сезгандай албатта беихтиёр ва ўспиринлик ҳаяжонига берилиб кетиб хушмуомаликнинг асосий таомилларини сўзсиз бузганлигини айтганини ҳисобга олмаганда дарсхонада аслини олганда ҳеч нарса содир бўлмади. Ана шунинг учун кул ранг кийимдаги одамнинг раҳми келганига қарамай Андрей кичик жаримага тортилиши ва бу жарима унинг стипендиясидан уриб қолиниши, шунинг учун Андрей ҳеч қанақасига безовта бўлмаслиги эълон қилинди.

Динозавр шу пайтда курсига савлат билан жойлашиб олди ва бармоқларини эга бошлади.

-                      Чоллар, бу биринчидан болалар,сизларнинг ҳаммангизга ҳаёт берган одамлар ва фақат берибгина қолмай сизларни у ёки бу даражада оёққа турғазган одамлардир (бу албатта мана шу шарафли муассасанинг талабалари қаторига киришингизга имкон берган ўзларингизнинг ташаббусларингни асло ерга урмайди). Ва шунинг учун...

-                      Бу асос, кечирасиз-у, ҳеч нарсага арзимайди, - ўша пайтга келиб ўзига келган Андрей кутилмаганда тинчланиб олди, стулга қулайроқ ўтириб олди ва шу мунозарада динозаврнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигига бўлган ишончни ҳис қилди. Бу ғалати эди, чунки Андрейнинг ўзи бу мавзуда ҳеч қачон мулоҳаза қилмаган эди, гарчи “278-чи Кодекс”га ошкора равишда бу мавзу кирмаган эди, шунга қарамасдан у ўша ўспиринлик шижоати туфайли биринчи қарашдан қалтис бўлган нуқтаи назарни эгаллаганидан бери тинчлантирувчи ва қатъий равшанлик билан унинг нуқтаи назари бенуқсонлигига ва ҳаққонийлигига бўлган ишончни ҳис қилди. Худди кўринмас йўллар билан унинг онги далил-исботлар ва аксил далил-исботларнинг мумкин бўлган йўллари ва туташ жойларини пайпаслаб кўришга ва ягона тўғри жавобни топишга улгурган эди – шахмат ўйнашдаги тажрибаси ва комбинацион тизилишларга бўлган иштиёқи ўз таъсирини кўрсатди.

-                      Агар иккита одам, - давом эттирди Андрей, - туғма инстинктларга, оддий жинсий қаноатланишга бўйсуниб, бир-бирига ва пайдо бўлиши мумкин бўлган зурриётига ҳеч қандай ҳис-туйғуларсиз, кўпинча зўрлашни қўллаб, маст ҳолатида ёки зерикканидан жинсий алоқа қилса ва бу қувончсиз, кўримсиз ва ҳатто жирканч ҳаракат оқибатида насл пайдо бўлса (кўз олдингизга келтиринг – улардаги секснинг қай даражадалигини), бу ҳол ана шу содда ҳаётий вазият атрофида турлича сентиментал манқаларни осишга ва инстинктларга уларга хос бўлмаган эҳтиросли аҳамияти деб йўйишга асос бўла оладими? Йўқ, бу вазиятда сиз етарли обрў орттира олмайсиз, муҳтарам зот. Қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун номини айтмасдан шу ердаги қизларнинг биттаси зўрлаш оқибатида дунёга келган  дейишим мумкин – унинг отаси маст бўлиб уйга келган ва хотинини зўрлаган. Хўш, сиз нима, бу вазиятда ҳам улар шу қизга “ҳаёт инъом этишди” дейсизми? Агар бу йўлдан кетаверса, умуман ҳар қандай ёвузлик ва ҳар қандай разилликни тезликда тўқилган олийҳиммат либосга ўраш мумкин, лекин бунда маъно бормикан? Бу ҳол сиз ҳаммамизга сингдирмоқчи бўлаётган олий қадриятларнинг девальвациясига олиб келмасмикан?

-                      Ҳа , бу ҳақиқат, - гап қўшди Аня, афтидан кимё факультетида ўқийдиган кичкинагина бурро қиз, - мен уялмайман ва мени бу ерда беркитадиган нарсам йўқ, шундай бўлган, у ҳар доим онамни зўрларди ва мен уни жуда ёмон кўраман, ва мен у тўғрисида ўйлаганимда ҳеч қандай олий материялар менинг калламга кирмайди, аксинча...

Андрей сохта ишора қилди, недирки “мана қаранглар” дегандек ва шу заҳоти ўзини ўнглаб олди. У савлатли динозаврга ўхшагиси келмади ва уни кўпроқ ана шу мунозарада чала тушунган ҳолда танлаб олган роли қизиқтирарди. Уни яна шу нарса ажаблантирдики, у ўз фикрларини изҳор қилаётган тил бир оз баландпарвоз ва заҳарҳанда-манмансимон бўлиб чиқди. Чамаси у томондан ўқиб чиқилган китобларнинг кумулятив таъсир ўзини билдирган эди.

-                      Албатта ҳамма ҳомиладарликлар ҳам ана шундай жирканч йўл билан келиб чиқмайди, ота-оналар ҳақиқатдан ҳам уларнинг нуқтаи назаридан қараганда қайсидир олийжаноб ғоялар билан болани дунёга келтиришга ҳаракат қилган ҳоллар ҳам рўй беради, - деб ана шу саволга якун ясамоқчи бўлди Андрей. – Лекин менга айтингларчи, бир-бирини итариб ҳомиладор бўлишнинг ниамси қаҳрамонлик? Бундан ташқари ана шу кутиладиган оддий ҳатти-ҳаракатлардан бирини қайсидир қаҳрамонларча қобиқларга ўраб биз “қаҳрамонлик” тушунчасининг ўзини тўлалигича обрўсини тушириб юборяпмиз. Мен масалан ҳар куни итараман, демак мен кўп каррали қаҳрамонманми? Сизларнинг тушунчаларингизда “қаҳрамонлик” дан мени ва менинг дугонамни фақат презерватив ажратиб турган бўлса нега шундай бўлмас экан? Презерватив сифатли бўлгунча биз фақатгина севишганлармиз, у йиртилиб кетса мана сенга иккита янги қаҳрамон тайёр. Шунинг учун, - дарсхонадаги кулги остида Андрей якунлади. – бу ерда мен ушланиб қолмасликни маслаҳат бераман, ундан нари кетамиз.

-                      “оёққа турғизишкан” масаласига келсак, келинглар шу ерда ҳам келишиб олайлик, -давом эттирди у. Мен ўзим оилали корпусда яшайман, у ердаги бир қанча болалар дунёга келади ва яшайди, шу сабабдан биз ҳаммамиз “тарбиялаш” ва “оёққа турғизиш” нималигини ўз кўзимиз билан кўрамиз. Балки шунга ўхшаш бехудани муваффақият билан ўқувчиларга панду-насиҳат тариқасида сингдириш мумкиндир (шу ерда Андрей таъқиқланган мавзуга яқинлашди ва кул ранг кийимдаги одам унинг диққатини ана шунга қаратиш учун стулда тинмай типирчила бошлади), лекин бу ерда унақаси ўтмайди. Болалар, энди туғилгач, доимо бақиради, чичади, овқат ейди, ота-оналар мутлақо чарчаган башаралар билан уйқуга тўймасдан, сикилиб, ғазабланиб юришади.Мен Ленка Стриженова деганини биламан, уни ҳамма таниса керак, мана бу юз фоизли она, ҳар доим хурсанд, мен айтардимки аҳмоқоначасига бахтли, ўзининг эгизаклари атрофида елиб-югуради, уларнинг тилида бир нарсалар дейди, угу дейди, сюсю дейди, хўппа семиз, гўё унинг учун ҳаёт фақат бола туққанидан кейин бошлангандай. Қолганлар эса – ўз болаларидан қўлидан келганича тезроқ қутулишга ҳаракат қилишади, уларга ҳатто бақиришади, уришади, қанақа тарбия тўғрисида гап бўлиши умумкин? Агар сизларга Стрижова айнан қаҳрамонларча оналик тимсоли бўлади деб туюлса, бу катта хатолик бўлади. Бу шунчаки ўзгача зарурат холос – у ўзининг бахти қаро болаларини бўктириб қўяди, ўзининг жонга тегадиган диққати билан хит қилиб юборади! Бунга унинг бутун умри бағишланган, ва унинг болалари келажакда уни қанчалик ёмон кўриб қолишларини фақатгина тасаввур қилиш мумкин.

-                      Кечирасан-у, лекин сен ноҳақсан, - Андрейнинг орқасидан хотиннинг овози келди. Бу Стрижова билан яқиндан дўст тутинган Алена эди. – У ажойиб она ва ўз болаларига қўлидан келганича ғамхўрлик қилади.

-                      Бу ғамхўрлик эмас, сиқадиган машққа ўхшайди, - деб жавоб қайтарди Андрей кулиб. – бироқ мен бу хусусий ҳолатларда тўхталмоқчи эмасман. Келинглар қуйидагиларга рози бўлайлик. Одатда болани тарбиялаш ўртача статистика бўйича биринчи навбатда ота-оналарнинг иложи борича боладан ўзини узоқлаштириш, иккинчидан уни бирорта машғулот билан юклаб қўйиш, бу ҳол ота-оналар ҳамжамияти томонидан ижобий қабул қилинади ва боладан бўш вақтини максимум бўйича эгаллайди – турли хил мусиқали мактаблар, тўгараклар, ёки ҳеч бўлмаганда уйдаги ишлар. Бу болани ривожлантиради деб ўйламаслик керак. Болани унинг қизиқишлари ривожлантиради. Таъкидлайман унинг ўзининг қизиқишлари. Агар бахти қаро болани мажбурлаб мусиқа мактабига судрасанглар, мусиқага нисбатан бўлган нафратдан бошқа нарсани тарбиялай олмайсизлар. Агар мажбуран турли предметлар бўйича дарс тайёрлатсанглар, бу предметларга нисбатан бўлган нафратдан бошқа нарсани ололмайсизлар. Буни текшириш учун болага бугун мусиқа мактабига бормаслиги, мактабдан икки ва уч баҳо олиб келиши                 мумкинлигини тушунтириб кўришга ҳаракат қилинглар, ўшанда кўрасизлар – мусиқали мактаблар бўшаб қолади, икки ва уч баҳо энг оммабоп бўлиб қолади.

Динозавр оғзини очмоқчи бўлиб бир нарса демоқчи бўлди, бироқ Андрей ана шу мавзуда дарсхонанинг қўллаб-қувватлашини сезиб ўзини тўхтатиб қўйишга имкон бермади.

-                      Йўқ кечирасиз, мен тугатиб олай. Қолоқ ва обдолбанный қишлоқиларга сиз мусиқали маълумотнинг, шахмат тўгаракларининг, факультативларнинг ва шунга ўхшаш бўлмағур нарсаларнинг юқори фойдаси тўғрисида ибратли аҳмоқликларни айтишингиз мумкин. Улар умрида ўзлари устида ана шундай ўтакетган зулмни синаб кўрмаган ҳолда, ширин бўлиб туюладиган панд-насиҳатларга қулоқ солишлари мумкин, лекин унинг башарасини шуларнинг барчаси орасига суқиб кўринг ва сиз натижани кўрасиз. Болалар устидан амалга ошириладиган уятсизларча зулм натижасида, болаларнинг ўз қизиқишлари аста-секинлик билан сўниб бориши, ўзларининг фаровонлигини ўйлаши ва Ота-оналар кенгашида яхши аттестат олишга интилиши натижасида биз бу ерда – олийгоҳдамиз, яъни биз бу ерда шарофат билан эмас, хилоф равишдамиз. Айтмоқчи биз бу ерда интилаётган нарсаларимизни топа оламизми? Бизга бу ерда ўша мактабнинг ўзи елкамизга ағдарилади, уни бекорга “олий мактаб” деб аташмайди – худди ўша мантиқсиз билимлар йиғиндиси. Уларни тушуниш эмас, уларни имтиҳон сифатида “топшириш” керак. Бу ерда бизлар “харакиричилар” орасида тўртинчи ва бешинчи курсда бўлганлар оз эмас, улар алдашга йўл қўймайди – хўш, ўқитишга нисбатан бўлган беадаблик, фанларга нафрат, ялқовлик, сусткашлик ҳамда ихтиёрий билимга нисбатан бўлган тўлиқ ва умрбод жирканиш даражаси майда курслардан тортиб катта курсларга томон силжиганда пропорционал равишда ошиб бормайдими?

Андрей тўхтаб олди, лекин унинг гапини ҳеч ким бўлмади.

-                      Чолларга қайтайлик. Мана сиз айтингизки, улар бизни дунёга келтиришган ва оёққа турғизишган деб. У ҳолда табиийки биз улардан миннатдор бўлишимиз керак. Мен масалан бир нечта одамга нисбатан миннатдорман ва улар менга яхшилик қилишган деб ҳисоблайман. Ота-оналарга нисбатан эса, айниқса бувиларга ва буваларга нисбатан ерқалампирча миннатдорчилигим йўқ. Бу нимаси – балки мен қанақадир зоти бузуқман? Балки у, ёки у, ёки у, - Андрей ихтиёрий равишда турли йўналишларда атайлаб бармоғини ўқталарди, - балки улар ўз ота-оналари ва қариндошларига нисбатан миннатдорчилик билдиришар? Ҳа.йўқ,, бўлмаган гап.Фақатгина расмий миннатдорчилик билдириш  билан табиий, самимий муносабатларни адаштирманглар. Ўзлари устидан бажариладиган ихтиёрий зулмни маъқуллаб уни қўллаб-қувватлашга тайёр бўлган сикушка-қизларнинг фикрларини жиддий инобатга олмаймиз, - Андрей ўзини тутиб тура олмади ва Викага қаради, бундан у бошини елкаси ичига киргизди ва стулга михланиб қолгандай бўлди. – Хўш, сиз нима деб ўйлайсиз катталар бундай нонкўрликни қандай тушунтирадилар? Айнан “нонкўрлик” деб! Яъни уларнинг калласига ҳатто...

-                      Кечирасиз йигитча, - кул ранг кийимдаги одам ўрнидан турди, у етарли даражада новча ва унчалик аҳмоқ бўлмаган яҳудий юзли ориқ одам бўлиб чиқди.

Одатда ЗХҚ вакиллари тежаш мақсадида “278-чи Кодекс”нинг назоратчилари сифатида ҳам, антисектантлик тозалигини назорат қилувчилар сифатида ҳам фаолият олиб борардилар ва зарур бўлганда мос мутахассисларни чақирардилар.

-                      Мен сизнинг сўзсиз қизиқарли бўлган нутқингизни бузишга мажбурман, - майин, деярли тилёғмача оҳангда гапирди у, - чунки бизда қонунларни ҳеч ким бекор қилмаган. Сиз эса, азизим, йўл қўйиладиган чегараларни бузиб ўтдингиз ва “Ота-оналар сўзсиз ҳурматга лойиқлар” мавзуси бўйича номақбул бўлган фикрларни билдирдингиз. Бундан ташқари, олдинроқ сиз “харакиричи”лар атамасини ишлатдингиз, секталар тўғрисидаги қонунга кўра эса бу мутлақо йўқ қўйиб бўлмайдиган ҳолат ҳисобланади. Ҳурматли йигитча, сизга эслатиб қўймоқчиман, сектанинг аломатларидан бири – махсус изоҳсиз тушунарли бўлмаган сўзларнинг ва “Аарон Гольденблатнинг таҳрири остидаги Буюк Рус тилининг йиғма луғати” га кирмаган сўзларнинг ишлатилиши ҳисобланади, ва агар сиз мени бошқа одамлар билан боғланишимни...

-                      Йўқ, йўқ, тўхтанг, - деб орага қўшилди клубнинг эски фаолларидан бири бўлган бешинчи курслик Антон. – Андрей шунчаки бир оз қизишиб кетди. Кўриб турибсиз-ку, у қизиққон йигит! – У хушомадгўйларча тиржайди ва ўша шахсни ҳам тиржайишга таклиф қилгандай бўлди.

Вазият чиндан ҳам яхши эмасди ва Андрей хаёлан ўзини ана шундай диққатсизлик учун койиди. “Харакиричи” каби атаманинг рухсатсиз ишлатилиши қўпол хато эди ва бемалол жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин эди – педофиллар билан бўлгани сингари секталар билан шафқатсизларча кураш олиб бориларди ва айни пайтда Андрей жуда кескин жазога учраши мумкин эди. Мана шундай хатолик учун афсусланган Андрей тўсатдан деярли бошқариб бўлмайдиган ғазабланиш гирдобига дучор бўлди. “Яхши қанжиқ, мен сенга қонунга итоат этишни кўрсатиб қўяман” деган фикр пайдо бўлди.

-                      Менинг чуқур узримни қабул қилинг, ҳурматли жаноб, - қўлини кўтариб деди Андрей назоратчига юзланиб. Мен ҳақиқатдан ҳам номақбул фикрларни изҳор қилдим ва сиз масъул шахс ва қонун ҳимоясида бўла туриб, шундай илтифот кўрсатиб, шунчалик самимий ва мен айтардимки дўстона вазиятда менга қилган ақлсизлигимни кўрсатганингиз учун сизга чексиз миннатдорман.

Шахс афтидан қаноатланди шекилли ва энди давом эттирса бўларди

-                      Демак , чоллар тўғрисида. Туғилиш ва тарбиялашни уларнинг хизмати деб билиш зарур, уларга катта раҳмат, мен яна уларга қуйидаги учун раҳмат дейман. Чоллар одатда бу инсониятнинг энг консерватив, энг ёмон кўрувчи қатламидир. Бинога кириладиган эшиклар олдида ўтирган анови ҳурматди чол ва кампирларга бир қаранг, уларнинг калласида битта ҳам фикр йўқ. Улар қачонлардир “мулоҳаза қилиш” нималигини билган бўлсалар ҳам, мен эса бунга шубҳаланаман, улар бу нарсани мутлақо ва батамом унутиб юборганлар. Айтингларчи, шу ерда ўтирганлар, ҳурматли меҳмон ва бошқа ўртоқларни қўшиб ҳисоблаганда, айтингларчи, ораларингиздан кимдир ўзини танигандан бери ўзингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни ривожлантириш ёки уларга нисбатан муносиб оппозицияни топиш мақсадида чолларга суҳбатдош  сифатида мурожаат этганмисиз? Агар у қайсидир сабабга кўра буни амалга оширган бўлса, кутилган натижага эришганми?

Андрей қисқа пауза қилди.

- Ҳеч ким. Бундай бўлмаганда ажабланарли бўларди ҳам. Балки шу ерда йиғилганлардан кимдир қандайдир эмоционал реакция олиш мақсадида ҳоҳ ўзининг буваси, ҳоҳ ўзининг бувиси бўлсин ёки қўшнилар бўлсин , кимгадир юрагидаги кечинмаларини тўкиб солгандир? Агар у буни қилган бўлса, кутилган натижани олдими? Мен ҳатто тўхтаб олмайман ҳам. 

- Мен эътиборингизни қаратмоқчиман, - кул ранг кийимдаги яна ўрнидан турди, - мен яна камситиш ва ҳурматсизликни қайд қилмоқчиман...

- Сиз, менинг азизим, яна Кодекснинг ота-оналар тўғрисидаги моддаси тўғрисидами? – уни Антон етарли даражада кескин гапини бўлди қасосдан лаззатланишнинг ошиб бораётганини кўриб. – Ўтиринг бўлмаса, ҳурматли жаноб, менга халақит берманг, мен ота-оналар тўғрисида эмас, гарчи мен уларни гапларимдан тушунган бўлсангиз чексиз ҳурмат қилсам ҳам, балки бувилар ва бувалар тўғрисида кетяпти, бундай модда эса Кодексда йўқ!

Халқ қувона бошлади.

-                      Тушунсангиз-чи йигитча, буви айнан онангизнинг онаси бўлади...

-                      Бўлмаса сиз ҳам бориб эшитинг – менинг онам ўз онаси тўғрисида камситиб гапирадими-йўқми, мен эса бу ерда ортиқчаман, чунки бувим менинг онам эмас, демак мен бувим тўғрисида гапирганимда онам тўғрисида гапирмаётган бўламан, модомики сиз эса иккаласи бир нарса деб туриб олган бўлсангиз, келажакда ихтиёрий одам тўғрисида камситиб гапиришга ҳаракат қилманг, чунки ҳар бир одам ҳеч бўлмаганда яширинчасига ёки ота, ёки она бўлади, масалан кеча мен аллақачон айтиб ўтган презервативим тешик бўлиб қолиши мумкин эди ва айни пайтда менинг дугонам ҳам эҳтимол она , мен эса ота бўлиб қолгандирмиз. Агар сиз менинг қонун тўғрисидаги изоҳларим тор доирада деб ҳисобласангиз , хўш, менга фарқи йўқ, чунки мен адлиячи эмас, балки физикман, шу сабабдан адлиявий нормаларни чуқур изоҳлашга лаёқатим йўқлигини менга ҳеч ким айб деб қўя олмайди, мен тўғри одамман, буви тўғрисида эмас, она тўғрисида ёзилган, мен шундай қиламан ҳам, шунинг учун... ҳурматли...

Андрей қўли билан ғалати ишора қилди ва уни ҳар ким ўзининг бузуқлик даражаси меъёрида талқин қилиши мумкин эди. Шунга қарамасдан дарсхонада йиғилганлар унинг бу қилиғини қиқир-қиқир билан қарши олишди, ва боши қотиб қолган шахс, юзи билан ноаниқ трагик ҳаракат қилди ва чиндан ҳам жойига ўтирди.

-                      Хўш, ҳаммасини жамлаймиз, -- давом эттирди Андрей, - на мия, на кўнгил, на иқтисодий фаоллик, умуман ҳеч нарса йўқ. “Бувилар” ва “бувалар” деб аталувчи ана шу биомассанинг жирканч бўлакларида инсонийликдан асар ҳам йўқ. Ягона мен тушунмайдиган нарса бу мен нима учун бу нарсаларни олдин тушунмаганлигимдадир. Эҳтимол тентак бўлгандирман. Ҳимолойга бориб кўрайчи, яна бир медитация қиламан, балки яна бирор нарсанинг тагига етарман.

Ўзининг тилига қаердан келиб қолганлигига ҳайрон бўлган Андрей ана шу ғалати жумла билан гапини тугатди, қўлини силтаб стулга ўтирди.Унга бирданига ўрнашиб олган ташаббускорлик шунчалик тез ғойиб бўлди, ва у ўзини ана шундай эмоционал мудофаасиз мутлақо яланғоч ва ҳимоясиз одамдай ҳис қилди. Барча айтилган гаплар бефойдаларча кескин ва ҳатто хавфли бўлиб туюлди, гарчи бундай исёнчи роли унга хуш келган бўлса ҳам , шунга қарамасдан энг оддий кундалик қўрқувлар тезлик билан қайтиб кела бошлади ва уни гапира олмайдиган бияга айлантириб қўйди ва у аслини олганда бутун умр ана шундай бия бўлиб юрганди.

Суҳбат дарсхонанинг бошқа жойига кўчганидан фойдаланиб у максимал лоқайдлик ҳолатини ифодалайдиган юз билан ўрнидан турди ва гўёки ҳожатхонага йўл олгандай бўлди. Бир дақиқача коридорда туриб клубдан эшитилаётган пасайган овозларга қулоқ солди ва бирданига ўзини чарчаганлигини ҳис қилди. Бундай эрта у ҳеч қачон ётмаганди. Бироқ ҳозир – ўзининг бўш хонасини кўз олдига келтириб. У уйқунинг ниҳоятда кучли даражада кучайиб келаётганини ҳис қилди ва ўзининг хонасига йўл олди.

 



<<Бўлим 01 Бўлим 03>>