"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"

Бўлим 01


Чанг йўл ўнқир-чўнқир, ариқчалар ва каменюгаларни ғилдирак тагига қўйиб кетиб, шундай виждонсизларча илон изи бўлиб кетган эдики, эски, зириллаган автомобил шунга қарамай навбатдаги тўсиқни муваффақиятли енгиб ўтганида Джейнда беихтиёр ҳайрат овозлари отилиб чиқарди. Аниқроқ қилиб айтганда – ҳайрат овозлари эзилиб кетган ўриндиқлар таъсири остида отилиб чиқарди. Баъзида кўтарилиб бораётган йўл жуда қия бўлиб кетарди ва таксичи тормоз беришга мажбур бўлиб, машинадан чиқиб ана шу қияликка қайси оптимал йўл билан бир амаллаб чиқиш мумкинлигини ҳисоблаб чиқарди.  Ҳар сафар Джейнга ана шу тўхташ охиргиси ва шу ердан бошлаб яёв юришга тўғри келадигандай туюларди. Бу эса унинг ўн олти соат давомида учиб келганини ҳисобга олганда кўнгилли ҳол эмасди – кўз кўриб, қулоқ эшитмаган жазирама иссиқ эди. Ва ҳар сафар таксичи қаҳрамонларча йўлни давом эттириш имконини топарди – эҳтимол унинг йўлкира нархига баҳолашмасдан кўнишгани таъсир қилгандир. Балки – касб билан боғлиқ бўлган ғурурдир.

-  Унинг ўзи бу ерга қандай қилиб келиб-кетар экан? –ана шундай навбатдаги тўхташдан кейин Джейн гап бошлади.

- У қаерга ҳам борарди,- деди Дик, ўт поясини чайнаётиб. – Унга бу ерлар ҳам яхши, ҳеч қаерга бормайди ҳам.

- Нима, умуман ҳеч қаергами? Мен билишимча, у фаол равишда ҳам альпинизм, ҳам дайвинг билан шуғулланиб жаҳон бўйлаб кезади, бунинг устига бизнес... ахир унинг бутун дунё бўйлаб жойлашган меҳмонхоналар тармоғи бор-ку.

- Йўқ, мен у маънода эмас,- деб сўзини тушунтирди Дик. – Сўқмоқ. Бу ерда сўқмоқ бор, у деярли тик қоя орқали тўғридан-тўғри қишлоққа олиб боради. Бир соат пастга, бир ярим соат тепага, мана шундай...

Нима ҳам деса бўлади, эҳтимол бу сўқмоқ ўтадиган джунглиларда бунчалик иссиқ эмасдир, лекин иккинчи томондан – тиканли буталар, зулуклар, тропик ўрмон чиқара-диган буғлар... ва барибир иссиқ... бир ярим соат юриш, устига-устак тепага... йўқ яхшиси совитиладиган такси ичида бўлган яхши.

Джейн ўриндиқ суянчиғига ётиб олди ва таксичи ўзининг қаҳрамонликларини бажара-ётганини кузатмай қўйди. Пировардида унга пул тўланган, шунинг учун олиб юриши шарт. У бир ҳисобдан нима сабабдан бу ердалигига – ўзининг бевосита иш жойи ҳисобланган Иллинойс штатидаги «Трансмедикал ресерч корпорейшн» дан минг километр узоқдаги жойдалигига тушунмасди. Қолаверса, бу биринчи марта эмас. Худди шу зайлда у нима учун уни, оддий физик-технологни америкалик тиббиёт корпорациясига суҳбатлашиш учун таклиф қилишганини ҳам тушунмасди. Лекин йўл ҳақи тўланган эди, қалам ҳақи суҳбатлашиш натижасидан қатъий назар кафолатланган эди, бунинг устига Дюссельдорф олийгоҳининг раҳбариятининг қаршилиги йўқ эди ва у... охир-оқибат рози бўлди. Учиб келди ва шу ерда қолди. Суҳбатлашиш натижалари уни ишга олганларни қаноатлантирди, бироқ унинг ўзини эмас. Тиббий технологиялар тўғрисидаги умумий гаплар уни нима иш билан шуғулланишидан бехабар қолдирди, лекин бу ерда унинг афсусланадиган жойи йўқ эди? Ҳа, йўқ эди. Ҳеч бўлмаганда жойини алмаштирди – бу Джейнга ёқарди. Бундан ташқари у катта қалам ҳақларини ҳам яхши кўрарди.

Мана энди нима учунлиги ва қаергалиги номаълум бўлган яна битта сафар – қандайдир ҳимолойдаги хилват жой.  Лекин бир томондан – чиройли жой! Ҳа, бунга эътироз қилиб бўлмайди, чиройли. Айтгандай яна тоғлар! Ўшанда Штатларга кўчиб ўтганида, у ўзига иш бошлангунича отпуска сўраб олиб, миллий паркларни кўргани югурганди ва бунга «подъемные» пулларини ҳаражат қила бошлаганди. Гранд Каньон бўйлаб ўтган Dripping Springs трекида деярли одам йўқ эди.  Ён-атрофда қуёш билан ёритилган ёнбағирлар, дара томон пастга қараб тушаётганингда тепадан хилват бўлиб кўринган жойлар гуллаётган кактуслар, юмшоқ тиканли буталар билан қопланганлиги маълум бўларди. Ўша гулларни шунчалик кўп ушлаб кўргандики, ҳозир ҳам ҳеч қийналмай уларни ушлаганда пайдо бўладиган ҳиссиётлар бармоқларида, кафтларида пайдо бўларди. Бу жой тепадан бўзариб кўринарди – эҳтимол бунга ернинг сарғиш-қизил ранги билан ўсимликларнинг яшил рангининг аралашиб кетгани сабаб бўлгандир. Гоҳ у ерда, гоҳ бу ерда ҳар нарсани билишга қизиқувчи олмахонлар пайдо бўларди. Калтакесаклар буталарда ғимирлаб қўйишар ёки тошларга чиқиб олиб қуёшда исинишарди. Ҳамма ёқ жим-жит. Фақат оёқ остидаги қум ва тошларнинг шитир-шитири, олис баландликдаги қирғийларнинг қичқириғи, кучсиз шамол дарахтларнинг баргларини ўйнайди. Қуёш шундоқ сенинг тепангда, сукунат. Эндигина пастга тушишнинг ярим йўлини ўтиб бўлганида, у тепага назар ташлайди – шундай баландликдан тушишганига ишониш қийин, пастга қараса – яна қанча юриш керак!

Ҳам энига, ҳам бўйига улкан бўлган каньоннинг ўлчамлари ақлга сиғмайди. Уч кун давомида бир нечта турли трекларни ўтиб бўлиб, уларнинг устидан вертолётда учиб ўтганингда ҳам у қанчалик катталигини зўрға тушунасан.

Кейин Колорадо деган дарёгача пастга қараб тахминан ўн икки километрга чўзилган Kaibab деган трекка навбат келди. Унда очиқ осмон тагида махсус спальникларда ётишга тўғри келади, эртаси куни эса орқага - Bright Angel – тепага қараб ўн беш километрча юриш керак бўлади.Дарёнинг ранги – яшил-ферузасимон, суви муздай, қум эса қиздирилган. У ерда ҳам, бу ерда ҳам бир дақиқадан ортиқ туриб бўлмайди, шунинг учун у сувдан қумга ва қумдан сувга қараб югуриб юрибди. Тошда ўтириб, жўш ураётган дарё тошлардан сакраб-сакраб кетаётганига бақрайиб туриш мумкин. Илиқ, деярли жазирама. У шорта билан шимариб олинган майка кийиб олган, шунинг учун кўкрагида очиқ жойи қолган.  Кечаси фонарчалар билан лагердан чиқиш бўлади, юлдузлар аста-секин сўна бошлайди ва осмон тобора пушти рангга кириб боради. Бурқираётган дарё устидан ўтган, бир оз чайқалиб турган баланд , тор кўприк бўйича бошқа томонга ўтиш, бир оз нафас олиш қийинлашади, лекин бунинг сабаби қўрқув эмас.

Джейн шу ерда туғилиб ўсганини, узоқ вақт яшаганини, бу ерда унинг болалиги ўтганини кўз олдига келтира бошлади. Ўзини таниш бўлган сўқмоқларни айланиб юрган, лекин бу сафар ўзини бардошлиликка синаб кўриш учун юк халта билан айланиб юрган ўн яшар қизалоқ бўлиб ҳис қилгиси келди. Тошларни, жилғаларни, буталарни хуш кўриш ҳисси, очиқлик, енгиллик, яқинлик уйғонарди, улар худди эски танишдай, дўстдай туюларди, бу жойларга бўлган ишонч пайдо бўларди. Ён томондан тўрва халталар ортилган ва одамлар миниб олган хачирлар турнақатор бўлиб ўтишади.

Бир пайтлар болалигида ёки Флоринда Доннер, ёки Тайши Абелярни китобларини тўйгунча ўқигани сабабли ўша китобда айтиб ўтилган итикотери қабиласи сингари ёввойи қабила орасида яшагиси келарди. Унинг назарида бу жуда қизиқ эди – ўтмиш ва келажак ҳақида ўйламайдиган, ҳозирги лаҳза билан яшайдиган, соғлом турмуш тарзини олиб борадиган, шод-хуррамлик нималигини биладиган одамлар орасида яшаш. Ўн йиллар ўтгандан кейин унга ҳақиқатдан ҳам ана шундай имконият яратилганида – этнографлар экспедициясида қатнашиш – у яна бир марта ўша китобни ўқиб чиқди ва бўш жойнинг ўрнини қандай қилиб тўлдириш мумкин деб ажабланди. Гўзаллик туйғусини бошидан кечираётган ва табиат билан ақл бовар қилмайдиган даражада қўшилиб кетишдан лаззатланадиган хаёлпараст ёввойилар ўрнига унинг кўз ўнгида фақат яна битта банан пальмасини сотиб олиш ва итариш учун эмас, балки ана шу банан пальмасини чопиқ филиш учун яна битта янги хотинга эга бўлиш фикри-хаёлида бўлган чала ривожланган чала маймунлар тимсоли гавдаланди.

Олмахонлар йўлга чиқиб олиб, ёнғоқ орзусида бақрайиб туришибди. У олмахонлардан бирини алдаб ёнғоқ ўрнига тош бермоқчи бўлди ва эвазига бармоғини азоб берадиган даражада тишлаттириб олди. Кейин Гранд Каньон узра вертолет пайдо бўлди. Олти одамга мўлжалланган кичкинагина вертолет. Фақатгина учувчи ёнида яна битта бўш жой бор. Учувчи ёнида ўтиришни одам ҳоҳлайди, бироқ ўтирадиган жойлар зарур мувозанатни сақлаш мақсадида вазнга қараб тақсимланади. Қўнишдан олдин жойнинг номерларини тарқатишди ва унга айнан учувчининг ёнидаги ўша биринчи жой насиб қилди!  Беш дақиқа олдин у учувчининг асбобини секингина пайпаслаб қўйганини ҳисобга олмаганда бу деярли тасодифан юз берди. Фоҳишабозликнинг оддий кўриниши. Буни фоҳишабозлик деб ўйламаса ҳам бўлади – шунчаки олдиндан натижаси кутилган ва маълум бўлган ўйин. Оёқ остидаги майдончани ҳисобга олмаганда пол шаффоф эди. Учувчи дастакларни кўчираётганини, асосий дастакни кўтараётганини кузатиш, учувчининг ҳаракатларига қулоқ солган ҳолда вертолет кўтарилаётгани ёки ён бошлаётганини ҳис этиш мумкин. Шундай пайтда вертолет ҳаттоки самолетни бошқаришга ҳоҳиш уйғонади. Энг кучли ҳис-туйғулар парвоз қилиш ва ўрмон устидан паст учиб ўтаётган пайтда пайдобўлади, бундай пайтда нафас ичингга тушиб кетади ва қандайдир болаларча қувонч пайдо бўлади. Ҳаттоки каньон узра учиб ўтган пайтларда ҳам бунчалик ҳис-ҳаяжонли онлар бўлмасди.

-                      .... у ўз уйида ўтирибди деган умиддаман.

-                      Нима? – Джейн шу даражада хотираларга берилиб кетдики, Дик айтган панд-насиҳатнинг фақат охирини эшитиб қолди.

-                      У ўз уйида ўтирибди деган умиддаман,- деб қайтарди Дик. – Гарчи бу ҳол катта аҳамиятга эга бўлмаган тақдирда ҳам.

-                      Яъни, - тушунмади Джейн.

-                      Кўрасан,- хомуш тарзда ғижиниб ғўлдиради у.- Яна беш дақиқа ўрмалаш керак. Яхши, кўрсак кўрамиз.

.... кейин эса Zion park нинг гали келди. У трекка гидсиз бир ўзи кетди. Қуёш аллақачон ўзи чиқадиган тоғ ортига ботган эди, каньоннинг нариги томонидаги тоғларгина ёришиб кўринарди. Сояда салқин бўла бошлади, унга эса тез кўтарилиш, тошлар устидан сакраб юриш, деярли югуриш жуда ёқди, чунки сўқмоқ жуда қулай жойлашган эди. Лекин бу ҳолнинг салбий томони бор эди, чунки сўқмоқнинг оддийлиги кўпчилик нафақахўрларни ўзига жалб қилар эди ва шу сабабли тепада одамларнинг сони бирмунча кўп эди. Эй худо, одам ҳам шунчалик бадбашара бўладими!! Бундай оломон ичида қолиб томчилаб турган шаршарадан пайдо бўлган кўлмакка бақрайиб ўтиришни одам ҳоҳламайди. У пастга югуриб тушди ва ярим йўлда деярли сезилмайдиган четга олиб борувчи сўқмоққа кўзи тушди. Ундан тепага қараб қум ва тош устидан ўрмалай бошлайди. Фақат майдароқ ва пастроқ бўлган дўланага ўхшаш буталар бир оз ва майингина қўлларни тимдалайди. Бир томчи ҳам аччиқланиш йўқ, аксинча уалрга нисбатан хуш кўриш ва очиқлик пайдо бўлди. Кўкимтир-қора асаларилар ғўнғиллаб турибди, атрофида учиб юрибди, лекин қўрқувдан асар ҳам йўқ , улар чақиб олмаслигига қандайдир ишонч бор. Шу сўқмоқ бўйлаб шаршара кўлмагидан анча баланд бўлган жойгача чиқиб олди ва одамларнинг сафсатаси пастда қолган шовқинга айланди. Энг тепа жойгача, бир бутун қояга чиқиб олди. Қояни силаса бўларди ва бир пайтнинг ўзида рўпарада турган қояга ҳам қараса бўлади. Бирдан унда шундай ҳиссиёт пайдо бўлдики, гўёки у рўпарасида турган қояни пайпаслаётгандай! Гўёки улар иккаласи бир бутун улкан жонзотдай. Zion park да жуда баланд қоя бор. Унга иккала томони бутунлай вертикал жарликдан иборат бўлган тор сўқмоқ олиб боради. Жарликка ҳаддан ташқари яқин турса баландликдан қўрқиш ҳисси осонликча пайдо бўлади, шунинг учун у эмаклаб юриб келади. Баландликдан қўрқиш ҳисси бўлмаса, шундай ҳиссиёт қоладики, ундан юрак тўхтаб қолиб кафтларнинг эти жимирлаб кетади.Тепада ёки қирғий ёки бургут учиб юрарди. Жуда улкан, чексиз борлиқни идроқ этиш ҳисси пайдо бўлади, ана шундай қирғийга айланиб, қанотинг остидаги чексиз майдонни сезган ҳолда ён-атрофда парвоз қилгинг келади...

Машина дарвозага яқинлашганини кўра туриб, Джейн  худди унга қолган ҳамма нарсани эслаш учун вақт етмай қолиши мумкин бўлгандай Bryce каньонининг образларига кўз югуртириб чиқди. Деярли нишаб трек каньоннинг пастки қисми бўйича ўтган. Одамлардан ҳеч ким йўқ. Яна ўзини ўн яшар қизалоқ деб ҳис этади ва яна шод-хуррамлик, ўйинқароқлик пайдо бўлади ва йўлкалар бўйлаб югуриб юргиси келади. У олдинга худди ёш болалардай оёқларини дўпиллатиб бесўнақайроқ  югуриб кетарди, кейин эса яна бир неча қадам орқага қайтарди. Баҳайбат ўткир ҳидли қарағайлар. Унинг пўстига суяниб унинг елимдор ҳидини ичингга ютгинг келади. Агар тепага қарамай каньоннинг тиккайиб турган чўққиларига қарамаса, бу жой бутун ёз бўйи Джейн дам олган Бавария деб фараз қилиш мумкин эди...

Кўп нарсани ваъда қилувчи ёзувни кўриб Джейн ёқимли хотиралар оғушидан бирпасда чиқиб кетди: машина яқинлашган дарвозада мезбонларнинг меҳмондўстлиги борасида ҳеч қандай хом хаёлга бормасликни таъкидловчи ҳар хил тилларда ёзилган шиорни кўриб қолди: “Тошингни тер! Тақиқланган зона. Шахсий мулк”.

Унинг ажабланарли қарашига жавобан Дик фақат тиржайиб қўйди.

-                      Бу ерда қанақадир гэстхауз ёки ресторан бор деб ўйлайдиган тасодифий туристларга мўлжалланган бу ёзувлар.

-                      А…, - енгиллик билан тўнғиллади Джейн.

Дик машинадан чиқди ва керишиб,оёқларини чигилини ёзиб дарвоза олдида турган суҳбатлашиш қурилмаси олдига келди. Девор ортидаги биноларнинг деярли ҳарбийлашган соқчилари кўзга ташланарди – бу ерда фақатгина тасодифий туристлардан ҳимояланиш учун девор қурилмагани аниқ эди. Бу ер эгаларининг ҳеч кимни кўргиси келмаётгани аён эди. Дарвозадан чап ва ўнг томон бўйлаб дарахтлар ўсиб турган жойгача ҳайрон қоларли даражада баланд деворлар қад кўтарганди. Афтидан катта тепаликнинг устки қисмини текислаётган пайтда тупроқнинг бир қисмини унинг чеккасига тўкишган ва бутун иншоотни шундай кўтаришганки, у йўл устидан осилиб турган Монте-Кристо қалъасига ўхшашиб кетадиган қоятошдай эди. Бу қудратли редут ортида нималар содир бўлаётганини бу ердан туриб ҳам, пастликка қараб анча тикка тушиб, қалин ўрмонга бориб туташадиган йўл томондан сал нарироққа ўтиб ҳам  кўриб бўлмасди.

Узоққа қараб чўзилиб кетган периметр бўйича бир қатор камералар; девор остига ва девор устига пухталик билан ўрнатилган тиканли симларнинг тиржайиб турган кенг халқалари; деворга зич жойлашган буталарнинг тиканлари. Бир неча метр узоқликдан ҳам бу тиканларни ҳар қандай йўл билан тегиб ўтиш йодли банкача ёнида узоқ вақт давомида пишиллаб ўтириш ва туфуриб ўтиришга сабаб бўлиши аён эди. Бу нарсаларнинг ҳаммаси ҳалати таассурот қолдирарди ва агар деворда замбараклар учун мўлжалланган махсус туйнуклар топилиб қолганда бу манзарани органик тўлдирар эди. Дикнинг гапига жавобан суҳбатлашувчи қурилмадан Джейн тушуна олмаган бир нарсалар эшитилди, лекин Дикнинг чўзилиб кетган ва ўйчан ҳолатга тушиб қолган юзидан тушунганга ўхшади. Шунга қарамасдан у ярақлаб турган тунука қутига қараб бир нарсаларни тушунтиришга ҳаракат қилди. Джейн шунчаки девор тагида у ёқдан-бу ёққа бориб келарди ва жараённинг бориши билан қизиқмасди – бу ишнинг Дикка тегишли бўлган қисми эди ва Джейн унга ёрдам бериши гумон эди. Ниҳоят, Дик пультдан узоқлашди ва унга қараб қўлини чайқатди.

- Ҳаммаси жойида. Нарсаларингизни ўзингиз билан олиб олға юринг. Мен шу ерда кутиб тураман.

- Менга бир ёки икки соат, балки ундан ҳам кўп вақт керак бўлиб қолиш эҳтимоли кўпроқ,- деб эътироз билдирди Джейн.- Мен билан юринг, мен иш билан банд бўлгунимча ухлаб,овқатланиб оласиз.

- Ҳа раҳмат, ухлаб,овқатланиб олармишман, - Дик қийшайиб туриб тиржайди ва иссиқ чангга қараб туфурди. – У ерга фақат сизни киритишади, бошқа ҳеч вақо, пашша ҳам учиб киролмайди, ана шундай. Мен эса шу ерда ҳам ухлаб олавераман, - у зерикиб турган ҳайдовчиси ўтирган эски машина томон нафрат билан қаради, - боринг.

Ичкари жуда тоза ва шинам эди. Кенг йўлакча ҳовузи бор япон боғи орқали ўтарди. Ҳовуз атрофи ўт билан қопланган дўнгликлар ҳамда тартибсиз экиб ташланган экзотик турдаги дарахтлар билан ўралган эди. Ҳовуз ичида кулги қистатадиган кўкимтир-яшил ўрдаклар сузиб юрарди. Вақти вақти билан улар орқаларини тепага кўтариб сувга кириб кетишарди. Шунда каллалари сув остида, орқалари эса тик ҳолатда сув устида бўлиб қоларди. Йўлакча бўйлаб сочилиб ётган патлар товусларнинг сони кўплигидан далолат берарди, лекин айни пайтда улар кўринмасди. Саккизтача ёввойи майин сарғиш рангдаги каптарлар шундоққина Джейннинг ёнгинасида дарахтдан дарахтга учиб ўтарди. Йигирма яшарлар чамаси непаллик хизматчи аёл иштаҳа уйғотадиган тиззаси ва сонини кўрсатиб турувчи калта шорти ва остида юмшоқ жило билан кўзга ташланиб турган таранг қорни бор бўлган топик кийиб олган бўлиб, Джейнни ўнтача тоғ шароитига мослашган велосипедлари бор майдончага етаклади ва улардан фойдаланиш ёки яёв кетишни таклиф этди. Джейн яёв юришга қарор қилди ва улар тепаликнинг юқори қисмига қараб йўл олдилар. У ерда бутун деворга тенг келадиган кенг хиралашган ойнали ва тарқатиб ташланган айвонлари бор бўлган катта уч ёки тўрт қаватли бино қад кўтарган эди. Шу майдончадан бошланадиган бошқа сўқмоқ яйлов, ҳовузчалар, дарахтзор ва бинолар билан тўлиб тошган бошқа кенг жойга олиб борарди. Бу жой қаердадир узоқда пастга қараган ўйиқ жойлар билан якунланар эди, буларнинг барчасидан орқа томонда узоқ-узоқда эса қуёшда товланиб катта кўл ястаниб ётарди.Ўнгроқда – осилиб турган қорли тоғлар йўналишида қалин ўрмон жойлашган эди ва бу ўрмон Джейнга бир оз ғалатироқ, улар ўтиб борган ўрмонга умуман ўхшамаган бўлиб туюлди. Ҳаттоки у ерда баҳайбат секвойялар ўсарди, лекин бу жойларгача узоқ эди ва у ерларни томоша қилишга вақт йўқ эди. Умуман олганда Конан Дойлнинг “Ғойиб бўлган дунё” китобида тасвирланган манзарадан ҳосил бўлган таассуротларга ўхшаш таассуротлар пайдо бўлди. Беш дақиқадан кейин улар керакли жойга етиб бордилар. Уй ичкариси ёқадиган даражада салқин эди. Ҳар хил поғонали зинапоялар ҳар томонга ёйилиб кетган эди, ташқаридан қараганга нисбатан уй ичкари томондан янада кенгроқ, ҳаттоки улкан бўлиб кўринарди. Майда наҳанглар ва яна қандайдир балиқчалар сузиб юрган очиқ аквариумни кўриб Джейн ўзини тутиб тура олмади ва уларни яқинроқдан кўриш учун аквариумга яқинлашди. Хизматчи аёл унинг кетидан эргашди ва балиқларни қўл билан ушлаш мумкинлигини айтди. Джейн эҳтиёткорлик билан қўлини наҳангларнинг оқиш майин қоринларига яқинлаштирарди, улар эса ҳеч нарса бўлмагандай ўйноқлаб сузиб юришар ва ўзини ушлаб кўришга рухсат беришарди. Наҳангнинг терисини ушлаб кўришдан ёқимли ҳис-туйғу пайдо бўлади – унда таранглик ва куч сезилиб турарди.

Уларга пешвоз чиққан одам тез қадам ташлаб Джейннинг олдига келди ва қўлини чўзди.

-                      Энди. – деб ўзини танитди. – Сиз Трансмедикалдансиз.- бир хил оҳангда давом эттирди у. Натижада Джейн бу саволмиди ёки тасдиқмиди, тушунолмади. Тасдиқ бўла қолсин деб ўзича қарор қилди у ва индамади.

-                      Кетдик.- худди шу зайлда бирорта ҳис-ҳаяжонсиз у олдинга имлади ва Джейн индамасдан унга эргашди. Фақатгина хона эшигига яқинлашганда у ўз исмини айтмаганини эслади, бироқ айни пайтда ўзини танитиш ноқулай эди, ахир уни елкасига қоқиб, менинг отим Джейн демайди-ку. Шундай бўлса ҳам у ўзини тинчлантирди ва унинг отини билишига ишонди.

Хона кенг экан. Битта девор бўйлаб юзлаб жуда ғайриоддий кристалларга эга бўлган бутун бошли минералогия музейи жойлашган эди. Иккинчиси бўйлаб – шифгача етадиган китоб токчалари қад кўтарган бўлиб, улар китобга тўла эди. Узоқдаги бурчакда, полдан шифгача чўзилиб кетган кенг ойнанинг шундоққина олдида иш столи турарди. Марказда эса момиқли гилам устида – журналлар турадиган столча ва унинг атрофида бир нечта курсилар жойлашган эди. Умуман олганда буларнинг ҳаммаси жуда қимматли ва сифатли нарсалардан қоладиган таассурот туғдирарди, гарчи ёлғондакам дабдабанинг беадаб белгилари сезилмаса ҳам. Курсининг ёнида ўлчами икки метрга икки метр ва баландлиги бир метр бўлган кварцли пирамидал кристалларнинг чиндан ҳам баҳайбат қотишмалари гавдаланиб турарди. У камида бир тоннача келарди. Майин нур билан сал ёритилган бўлиб, жуда чиройли кўринарди ва ўзининг товланишлари билан ўзига жалб қиларди. 

Джейннинг назари кристалларга тушганини сезган Энди мана бу оқиш хира кристалл – кальцит эканини, анови кристаллар рангининг тўқ-яшил бўлишига кварц таркибига хром қўшилиши сабаб бўлганлигини, кристалл ичида ялтироқ тилласифат толаларнинг борлиги – “рутилли кварц” эканлигидан далолат беришини тушунтирди. Чуқурлик томондаги тўқ-тилла рангдаги ялтироқ пластинкаларнинг уюмлари – бу слюданинг “мусковит” деб аталувчи тури, мана бу майин-ҳаво рангдаги шаффоф устунлар эса – аквамаринлигини айтди. Бу ер бутун бошли бир дунё эди ва уни узоқдан-узоқ томоша қилиш мумкин эди.Джейн ҳоҳламайгина кўзини олиб қочди ва столга ўтирди.

-                      Мен тушунишимча, сен тиббиётда ҳеч нарсани тушунмайсан, тўғрими? – деб бошлади Энди.

-                      Ҳа, мен физик-технологман, - рози бўлди Джейн.- Менда электронли ва туннелли микроскопларга хизмат кўрсатиш борасида бирмунча тажриба бор, бундан ташқари бир неча вақт мобайнида ЦЕРНда ишлаганман, маълумотларга ишлов бериш бўйича ва элементар зарраларнинг тезлаткичи контурларини совитиш бўйича соф техник вазифаларни бажарардим.

-                      Лекин сенда назарий тайёргарлик ҳам бор-ку? – деб қизиқди Энди.

-                      Ҳа, умуман олганда менинг мутахассислигим бу физик-назариётчи, лекин...

-                      Жуда яхши бўлибди, демак сен протон ва электрон нималигини кўз олдингга келтира оласан, бу эса ҳазил гап эмас.

-                      Фақат... , - елкасини қисди Джейн.

-                      Нима?

-                      ... менинг протонлар,электронлар, тўлқинли функциялар,спинлар ва кварклар тўғрисидаги билимларим тиббиётда қандай қилиб керак бўлиши мумкин? Квантли хромодинамика ва шприцлар...

-                      Бир-бирига номуносиб нарсалар, шундайми?

-                      Шундай эмасми?

-                      Тор фикрловчи одам нуқтаи назаридан қараганда ҳа, лекин микробиолог нуқтаи назаридан қараганда – йўқ ва анчадан бери йўқ. – Энди бармоғи билан кириш олдидаги деворда осилиб турган плакатга ишора қилди. – Қара, кўряпсанми?

-                      Бу участканинг жойлашиш чизмасими?

-                      Йўқ, бу анча мураккаб нарса. Бу митохондрия. Юр кетдик.

Улар ўрнидан туришди ва плакат олдига келишди. У аслида плакат эмас, балки ҳажмли топографик картага ўхшаш нарса  бўлиб чиқди. Ҳа, бу ҳақиқатдан ҳам бир оз митохондрияни эслатади... Джейн мактабдаги биология курсидан шунга ўхшаш нарсани эслади – у кейинчалик қизиқиб бир неча марта дарсликларга кўз югуртирарди ҳамда турли органелла ва ҳужайра структураларини кўриб чиқади, лекин уларнинг номлари бирпасда миясидан чиқиб кетарди – бу ҳар ҳолда унинг мутахассислиги эмасди.

-                      Митохондрия. – яна бир марта ўйланиб такрорлади Энди. – Ҳужайранинг электр станцияси. Атом реактори, тезлаткичи, конденсатори ва ҳоказо ва ҳоказо. Бу жониворнинг тузилиши замонавий атом электр станцияси тузилишидан кўра мураккаброқ, биз шунчаки ҳали кўп нарсани билмаймиз. Яна бизни лизосомалар ҳам қизиқтиради – овқатни ҳазм қилиш станциялари ва айниқса – Гольджи Комплекси – бетакрор тузилишга эга бўлган жонзот. Биз уни ҳали ростакамига яхши билмаймиз...

-                      Энергетик станция, ҳа бу менинг эсимда,- унинг гапини бўлди Джейн. – Демак мен.. мен муҳандис бўлиб айнан АНА ШУ станцияда ишлайман, шундайми?? – Джейн нима сабабдан уни, реакторларга хизмат кўрсатиш бўйича муҳандисни тиббиёт корпорациясига ишга олишганини энди тушунгандай бўлди.

-                      Ҳа айнан ана шу станцияда.

-                      Лекин у ерга элементар заррачалар назарияси бўйича мутахассислар эмас, балки кимёчилар, биокимёчилар, мен билмадим яна ким... микробиологлар керак-ку

-                      Йўқ. – Энди йўталиб олди. – мана қара.

У бармоғини чизманинг бир жойига тиқди.

- Бу мембрана. Соддалаштириб олганда албатта. Батафсил чизмаси ана шу тепаликка тенг келадиган жойни талаб этган бўларди. Ҳар битта митохондрияда битта эмас, иккита мембрана бор, улар орасида мембраналараро бўшлиқ бор...  сен худди бир нарсадан қўрқиётгандайсан, - деб Джейнга жилмайди.

- шундай шекилли, мен доим органик кимёни яхши тушунмасдим ва ...

- Биз эса ҳеч қандай кимё тўғрисида гаплашмаймиз – биз ҳаммасини технологлар ва физиклар тилига ўгирамиз, бу қийин эмас, пировардида сенга ишчи камера деворларидаги қотишманинг аниқ таркибини билиш шарт эмас эди – сен фақат уларнинг характеристика-ларини билсанг етарли эди. Бу ерда ҳам худди шундай. Ички мембрананинг ички қисмида жойлашган ҳамма нарса, яъни митохондриянинг ички қисмини биз “матрикс” деб атаймиз. У албатта мураккаб кимёвий тузилишга эга, лекин сенга ҳали буни билиш эрталик қилади.

- Ҳозирча..., - маънодор қилиб сўз қистирди Джейн. – Кейинчалик барибир билишимга тўғри келадими?

- Шунчаки билгинки, ана шу матриксда турли хил технологик жараёнлар рўй бериб туради – Кребс цикли, ёғли кислоталарнинг оксидланиши – сен буни нима эканлигини билмаслигинг муҳим эмас,  мен ишонаманки, сен албатта асбоб-ускунанинг ҳужжатларини ўрганиб чиқаётганингда тушунмас атамалар ва жараёнлар билан юзма-юз келгансан – сен шунчаки уларни вақтинча кўзинг орасидан ўтказиб юборгансан, кейин эса аста-секин бўлак-бўлаклаб аниқликларни киритгансан ва улар битта умумий манзарани ҳосил қилган. Бу ерда ҳам худди шундай бўлади, сен фақат атамаларни эслаб қол, кейинчалик эса – уларнинг маъносини тушуниб оласан.

- Кребс цикли, - деб қайтарарди Джейн. – Оксидланиш...

- Ёғли кислоталарнинг оксидланиши, - пичирлаб тўғрилади Энди.

- Ёғли кислоталар, эй худойим, - жилмайиб хўрсинди Джейн. – мен кислоталар ёғли бўлиши мумкинлигини ҳаёлимга ҳам келтирмаганман!

- Кўпчилик одамлар учун юзлаб элементар заррачалар, ҳар хил барион, фермион, адрон, мюон, пион ва яна худо билади қанақадир “...он”лардан иборат бўлган ана шу “ҳайвонот дунёси” шайтон ҳам оёғини синдириб оладиган даражада ўтиб бўлмайдиган ўрмондай туюлади, лекин сен учун бу жуда содда тушунчалар, биокимёда ҳам, микробиологияда ҳам аслида ҳамма нарса содда тузилган.

- Умид қиламан. Аниқлаб олсам бўладими – мен у ерда айнан нима иш қиламан, мен бу ерда нима учунман,- Джейн ўнғайсиз ҳолда жилмайди. Бундай аҳволда унинг ҳеч қандай айби йўқлигини билиб турса ҳам, у барибир тайинли нима иш қилишини билмаганлигида ўзини айбдор деб биларди. – Умуман мени бу ерга қанақадир тафсилотларни аниқлаштириш учун жуда қисқа муддатли хизмат сафарига юборишган деб тахмин қилгандим...

- Ҳали ҳам шундай, - жиддий жавоб қайтарди Энди. -  Биз жуда оддий бўлган тафсилотни аниқлашимиз керак – яъни сен бизга тўғри келасанми ёки йўқми, ҳозирча эса мен ва менинг бошқа ходимларим сенга тадқиқотимизнинг айрим жиҳатларини тушунтириб берамиз – жуда қисқа ва лўндагина қилиб, кейин эса... кейин яна ҳам қизиқроқ бўлади, шубҳаланма.- у ўзининг вазминдор қўлларини Джейннинг елкасига ташлади.- Шубҳаланма.

Энди яна бир қўлини чизмага суқиб олди ва давом эттирди.

-                      Яна мембараналар тўғрисида бир оз гапираман. Ички қисми турли хил тароқсимон бурмаларга эга ва биз уларни “крист” лар деб атаймиз.

-                      Кристлар, - итоат билан қайтарди Джейн. Кейин эса ён дафтарчасини чиқариб ёза бошлади. Эндига ана шундай усталарча ёндошиш ёқиб тушди.

-                      Улар мембрананинг ички майдонини жуда ҳам кенгайтиришади,- давом эттирди у.-Митохондриянинг ташқи мембранаси ҳам битта эътиборли тафовутга эга -  махсус оқсиллар унда кўп сонли тешикларни пайдо қилади ва... - шу ерда Энди Джейнни бармоғи билан туртди, - бу ёғи энди сенинг ваколатингда дегандай, - улар орқали катта бўлмаган молекулалар ва ионлар оқиб ўтади. “Молекула ва ионлар” тўғрисида эшитиш сенга масалан “N- ацетилглюкозаминфосфотрансфераза” деган нарсани эшитишдан кўра ёқимлироқ бўлса керак?

-                      О!...,- Джейн нафаси ичига тушиб кетишига сал қолди. – Ҳар доим ҳайрон қолардим, қандай қилиб одамлар ана шундай нарсаларни эслаб қолишаркин?

-                      А, бу қийин эмас, йўқ... шунчаки структура бўйича хотирангдаги бор нарсаларни эслайсан ва уларни бирма-бир айтиб чиқасан – бу худди шеърни ёддан ўқишдай гап, ахир бу ерда ҳам одам минглаб мисраларни қандай қилиб тутилмасдан кетма-кет ўқиб бера олишни уддасидан чиқаркин деб ҳайрон бўласан-ку.

-                      Ахир у ерда маъно бор-ку!

-                      Тўғри. Бу ерда ҳам бор, - эътироз билдирди Энди.- Ким ўшанинг моҳиятини тушунса унга осон бўлади. Бироқ давом эттирайлик – яна бир оз сабр қил. Ички мембранада бундай тешиклар йўқ, лекин!

-                      Энди бармоғини юқорига кўтарди, - унинг ички томонида, яъни матриксга қараб турган томонида ўзига хос молекулалар бор бўлиб, биз уларни АТФ-синтетазалар деб атаймиз.

Джейн навбатдаги атамани ёзиб олгунича Энди кутиб турди ва ҳаммасини тўғри ёзиб олганини назорат қилди.

- Бу молекулалар, АТФ-синтетазалар қўпол қилиб айтганда каллача, оёқча ва ўзакдан иборат, худди қўзиқорин сингари. Мана шу қўзиқоринчаларда, Джейн, жуда ажойиб нарсалар рўй беради – у ерда АТФ – аденозинтрифосфор кислота синтез қилинади. Улар орқали... .- Энди бир оз тўхтаб олди. - протонлар оқиб ўтганида синтез қилинади. Мана энди сен ўзингни отга мингандай ҳис қилсанг бўлади,тўғрими? Сенга шундай яқин бўлган элементар заррачалар пайдо бўлди.

- Ишониш қийин!,- Джейн ҳақиқатдан ҳам ҳайрон қолганди. – Ҳужайравий органеллалар бевосита элементар заррачалар билан муносабатда бўлишини ҳаёлимга ҳам келтирмасдим!

- Бу ягона мисол эмас, лекин митохондриялар биз учун жуда қизиқарли бўлган, ҳаттоки чидаб бўлмайдиган даражада қизиқ ҳайвонлардир.

- Ҳайвонлар?

- Ҳайвонлар эмас албатта, мен шунчаки айтдим. Бактериялар.

- Қайси маънода бактериялар? Митохондриялар – бу шунчаки ҳужайра органлари, органеллалар эса ҳужайранинг бир қисми.

- Албатта буларнинг ҳаммаси содда кўринади, - кулиб юборди Энди. – ҳаммаси жуда содда ва бир вақтнинг ўзида содда эмас. Бир пайтлар қадим, жуда қадим  замонларда митохондриялар ўз ядросига эга бўлмаган аэроб бактериялар эди. Улар ўз йўли билан ҳаёт кечиришарди. Ядросига эга бўлган бошқа ҳужайралар эса – яъни “эукариот”лар ўз йўлига яшарди. Яна алоҳида бошқа ҳужайралар – хлоропластнинг ўтмишдошлари – фотосинтез қилувчи бактериялар ҳам бор эди. Қайсидир вақтдан бошлаб ана шу икки турдаги бактериялар, яъни митохондрияларнинг ва хлоропластларнинг аждодлари уларга нисбатан ривожланган ва ўз ядросига эга бўлган ҳужайралар билан бирлаша бошладилар, чунки биргаликда улар янада самаралироқ ҳаёт кечиришарди. Улар гўёки дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга имзо чекандай бўлишди. Ўша даврдан бошлаб на митохондриялар, на хлоропластлар ҳужайрадан ташқарида кўпайиша олмайдилар, чунки эволюция давомида митохондриялар ва хлоропластлар геномидан ядроси бор геномга генетик ахборотнинг оқиб ўтиши рўй берди, лекин энди уларга мустақил кўпайишга ҳожат ҳам йўқ. – бу ишни ядроси бор ҳужайралар ўз зиммасига юкладилар, митохондриялар эса ўз навбатида ана шу ядроли ҳужайраларга бошқаларга нисбатан яхши бажарадиган нарсаларни етказиб турадиган бўлишди.

- Оқиб ўтиш тўғрисида тушунмадим. Нима очиб ўтарди? – Джейн агар бирор нарсани тушунмаётган бўлса ўзини тушунгандай қилиб кўрсатмасликка қатъийлик билан қарор қилди. Агар у бу ишга яроқсиз бўлса (бу нарса ҳақиқатга яқинроқ эди) бу ҳол кеч бўлгандан кўра олдинроқ маълум бўлгани маъқул.

- Генлар оқиб ўтган. Ген – бу ДНКнинг бир қисми бўлиб, у нуклеотидлардан иборат бўлади ва ўзида ирсийлик информациясини ташиб юради. Олдинлари митохондриялар ўзларининг ҳаёти учун зарур бўлган генларни ўзлари ишлаб чиқарар эдилар, гўё натурал хўжалик каби – ҳамма нарсани ўзим ишлаб чиқараман. Бироқ натурал, ўз-ўзига туташиб кетган хўжаликнинг келажаги йўқ бўлади. Кўз олдингга келтир, биз бу ерда тепаликда ўзимиз ишлатадиган нарсаларни ишлаб чиқарамиз дейлик – буни реал ҳолатда тасаввур қилиб бўлмайди, ва инсоният цивилизацияси тезда натурал хўжаликка ўхшаш хўжаликлар билан алоқасини узди ва ихтисослашишни бошлади. Уни ташкил этувчи субъектлар ихтисослашишга ўтган ва кейинчалик ўз маҳсулотлари билан айирбошлашишни бошлаган дунё анчагина самаралироқдир, шунинг учун бундай турдаги ижтимоий формациялар бошқа турдагиларни, яъни консерватив бўлганларини, ихтисослашишни ҳоҳламаган-ларини ёки битимга келишни ҳоҳламаганларни, ёки ҳеч бўлмаганда ўзининг ҳаддан ташқари тажовузкорлиги ва калтафаҳмлиги орқасидан битимга келиша олмаганларни сиқиб чиқара бошлади. Бу ерда ҳам шу аҳвол: жуда юқори даражада ривожланган “генетик ишлаб чиқариш” тимсоли бўлган эукариот ядроларига митохондриал генларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмади, митохондриялар эса ўз навбатида зериктирадиган ва самарали бўлмаган меҳнатдан халос бўлгач тамомила ўзлари ҳаммадан кўра яхши эплайдиган иш билан – кислороддан энергия ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошладилар. Аста-секин ёш бўлган Ернинг атмосферасида кислороднинг улуши орта бошлади, ва митохондриялар кислородга қайта ишлов бериш бўйича мутахассис сифатида бу ишнинг бемалол уддасидан чиқдилар. Худди шу нарса фотосинтез қилувчи бактерияларнинг бошқа ядроли ҳужайралар билан тузган иттифоқида такрорланди. Фараз қил, иккита тижоратчи фирма прогрессив технологиялар билан қуролланиб ва таъминловчилар билан ўзаро манфаатдор алоқалар ўрнатиб бўлгач кислород миқдорининг кўпайиб кетиш кризисини бемалол бошларидан ўтказдилар.

- Энди тушунарли, - Джейн бошини қимирлатди.

- Биринчи иттифоқдан ҳайвонот дунёсиюиккинчи иттифоқдан эса ўсимлик дунёсига асос солинди. Ядроси бор ҳужайраларнинг бактериялар ҳужайралари билан қўшилиб кетиши қай асосда амалга ошганини биз ҳозирча билмаймиз,лекин ўйлайманки билиб оламиз.

- Нима учун бундай иттифоқлар учта,ўнта,юзта эмас, балки фақат иккитагина бўлди? – Джейн елкаларини қисди.

- Улар албатта иккитадан кўп бўлган,лекин... естественнқй отбор – бу бир, қуёш остида ўзига катта жой эгаллаб олиш учун барча иттифоқларнинг кучи етмасди, бундан ташқари ана шундай эндосимбиотик жараёнларнинг ҳали ҳаммаси ҳам тугагани йўқ., кўпчилиги ҳали ўзининг ривожланиш босқичида ва бундан нима оқибат келиб чиқишини келажак кўрсатади.

- Масалан – яна қандай тугалланмаган жараёнлар? – деб қизиқди Джейн.

- Мисоллар кўп... мана масалан ана шундай жонивор бор – унинг лотинча номи Mixotricha paradoxa. Унинг ҳам бизга ўхшаб ҳаракатлангиси келади, лекин бу мақсадда у бирмунча ўзига хос усул ўйлаб топди – “от” сифатида у чорак миллионтагача Treponema spirochetes бактерияларини ишлатади. Улар ҳақиқатдан ҳам отга ўхшаб аравага қўшилган – яъни ҳужайра сиртига ёпишиб олган. Митохондриялар билан у дўстлаша олмади, лекин уларнинг ўрнини босадиган муносиб вакил – сферик аэроб бактерияларини топди. Тасаввур қиляпсанми – чорак миллион отни бошқаришни ўзи бўладими? Балки айнан шунинг учун оммавийлик орқали ривожланиш йўлининг самараси камроқ бўлди ва  Mixotricha paradoxa ривожланишда орқада қолиб кетди. Яна шундай ҳужайралар борки, улар ўзида сув ўтларини сақлайди. Айтмоқчи ядроли ҳужайранинг ўзи ҳам мураккаб жонзот бўлиб, эндосимбиознинг маҳсули бўлиб ҳисобланса ҳақиқатга яқинроқ бўлади.

- Ҳақиқатдан ҳам ҳужайранинг ҳаёти билан ижтимоий воқеалар орасидаги бундай мутаносиблик жуда қулайга ўхшайди, - рози бўлди Джейн.

- Қулай ва жуда унумли! Фанлар тўқнаш келган пайтда битта соҳада топилган қонуниятлар бошқа соҳада гипотеза сифатида ўз ўрнини топади ва жуда кўп қизиқ ҳодисалар рўй беради. Лекин этнография билан микробиология шунчалик яқин бўлишини ким ўйлабди дейсан?

-                      Наҳотки бунинг орқасида юзаки ўхшашликдан бошқа яна бирор нарса бўлса?

-                      Худди шундайлигига аминман, - тасдиқлади Энди.

-                      Бунга ақл бовар қилмайди, - шубҳа аралаш гапирди Джейн. – Ҳар ҳолда бизни, одамларни,бизнинг онгимиз билан, ирода эркинлиги билан... айтиб ўтадиган бир талай хислатлари бор бўлган одамларни органеллалар билан, яъни оддий жониворлар билан солиштириш мумкин эмас-ку, ахир.

-                      Уларни ҳеч ким солиштиришга ҳаракат қилаётгани ҳам йўқ, - эътироз билдирди Энди, - лекин сен тез оқар дарёга чириб кетган целлюлозадан иборат бўлган ходани ва юқори савияли профессорни ташласанг, улар тахминан бир хил сузишади ва ходанинг ҳаракатини кузатиб бир профессор ҳаракатининг траекториясини аниқ айтиб беришимиз мумкин. Бу ерда худди шундай. Ижтимоий жараёнларда одамлар ўзини худди ходадай тутишади – оқим бўйича сузишади. Агар жамиятда кўчада юрганда иштон кийиб юриш қабул қилинган бўлса, профессор билан фаррош айнан иштон кийиб юришади, шунга кўра “ирода эркинлиги” тўғрисида гапирганда, бу тушунчага инсон ҳаётидаги жуда ингичка соҳани ажратиш мумкин, қолганига бўлса...

-                      Қолганига биз ҳаммамиз ходамиз  , - деб илиб кетди Джейн.-Тушунарли. Ижтимоий қонуниятлар ҳужайра органелларининг жамиятида ҳам, одамлар жамиятида ҳам ўринли бўлиши мумкин, гарчи улардан биттаси кимё, электр кучи ва магнетизм қонунлари билан бошқариладиган нисбатан оддий жониворлар бўлиб, иккинчилари – руҳшунослик, иқтисод, сиёсат ва шунга ўхшаш устқурмалар билан бошқариладиган юқори даражада ривожланган жонзотлар бўлса ҳам.

-                      Ҳа, албатта ҳаммаси тўғри, фақат “оддий” деган сўздан ташқари. – Энди бутун бадани билан керишди, ва Джейн унинг ёшини ҳеч аниқлай олмаётганлигига эътибор берди. – Биз  одатдаги концепцияларга амал қилган ҳолда “оддий” дейишга ўрганиб қолганмиз ва шу билан бир йўла “ирода эркинлиги” атамасининг ишлатилиш кўлами торлигини яна ва яна бир бор исботлаймиз. Қандай эркинлик тўғрисида гапириш мумкин, токи ҳар бир одам бутун умри давомида тўтиқушга ўхшаб бошқалар айтган гапларни қайтаради ва унинг динига, концепциясига, одатларига, ижтимоий чекланишларига хос бўлган ишларнигина бажарса? Агар биз яхшилаб ўйлаб ана шу кўкларга кўтариб мақталган “ирода эркинлиги” нинг намоён бўлиш жойларини қидирсак, биз ҳеч нима топа олмаймиз.Яъни сен уни топа олмайсан, - деб тўғрилади у.

-                      Сен-чи?

-                      Мен топаман.- Энди унга кутилмаганда қатъий назар билан қаради. – Лекин фақат шу сабаблики, менга буни ўша нарсани қидириб топганларнинг ўзлари ўргатишган.Бизга буни тўртинчи синфда ўргатишади.

-                      Кечир?

-                      Нима учун?

-                      Мен “тушунмадим” деган маънода, - Джейн жилмайди.

Энди индамай турди, переносицасини артиб олди. Унинг назари одатдагидай бўлмаган қатъийликни йўқотган, юмшоқ ва хайриҳоҳ эди. Шундай бўлса ҳам, ўша онларда у ҳайриҳоҳлик руҳида эмасди деб айтиб бўлмасди – шунчаки бундай қатъий назар ўзидан четга суриб қўйишлик белгиси, ва демак беркитилган хавф-хатар белгиси деб қабул қилинади, гарчи ушбу вазиятда Джейн қўрқув ҳиссини бошидан кечирмаганига ишончи комил эди.

- Бу тўғрисида кейинроқ майлими, - Энди унинг саволидан ўзини олиб қочди. – Оддийлик масаласига келсак, органеллалар бир-бири билан ва атрофдаги дунё билан мулоқот қилган пайтда протон ва электрон каби элементар заррачаларгача пасайиб борувчи кимёдан фойдалансалар қандай оддийлик тўғрисида гап бўлиши мумкин? Сен физик сифатида ушбу вазиятда “элементарлик” ва “оддийлик” синоним эмаслигини яхши тушунасан, қайтанга тескариси – улар антоним бўлади. Квант физикаси элементар заррачалар орасидаги энг содда ўзаро таъсирни бир бет жой оладиган тенгламалар билан ифодалайди. Биз “ноаниқлик тамойили”, “Планк доимийси”, “электрон булут”, “корпускуляр-тўлқинли дуализм” ва шу сингари атамаларни ишлатишимиз ва аниқ натижалар ҳамда башоратларга эришишимиз мумкин, лекин шунга қарамасдан орамиздан бирортамиз ҳам ушбу нарсаларни қандайдир муайян кўринишда тасаввур қила олмайди. Биз биламизки, микроолам эҳтимоллик қонунлари билан бошқарилади ва буюк физикларнинг ўша микрооламда ҳақиқатдан нима воқеалар рўй бераётганлигини билиш масаласида умидсизларча ожиз бўлганликларини эслаймиз. Қандай қилиб шундан кейин оддийлик тўғрисида гапириш мумкин? Биз руҳшуносликнинг чигаллиги ва мураккаблиги тўғрисида гапирамиз, “ичимиздаги коинот”га тасаннолар айтамиз, бу борада эса шу нарса маълум бўладики, ҳеч қандай мураккаблик йўқ экан, ҳар бир одам воқеа-ҳодисалар оқимида сузиб кетаётган ходага ўхшар экан ва мингталаб таъқиқлашлар, кўрсатмалар, концепциялар ва майл-ҳаваслар билан олдиндан дастурлаштириб қўйилган экан.

- Яъни сен ҳар бир одам...,- деб бошлаган эди Джейн, лекин Энди уни гапини бўлди.

- Мен умуман “ҳар бир одам” деб бошланадиган ҳамма гапларни инкор этаман, - деди у ва унинг назари яна қатъийлашди. – мен ҳар бир одам ҳар хиллигини биламан, лекин шу билан бир қаторда ана шу фарқ ҳисобласа бўладиган катталик эканлигини ҳам биламан. Компьютерга ушбу одамнинг концепция ва кўникмаларини белгилаб берадиган бор-йўғи ўн мингтача параметрни киритсанг сен ўзингга керак бўлган эҳтимоллик билан унинг келажаги ва ўтмиши тўғрисидаги башоратни оласан. Ҳа, одамларга ўзларини мураккаб жонзот, “коинотлар” йиғилмаси деб фараз қилиш ёқади, аслида эса уларнинг ҳаёти оддий ва олдиндан айтиб берса бўладиган даражада бўлади. Йўқ мен одам ўзидаги коинотнинг ташувчисига айланиши мумкинлигини инкор этмайман. Бунинг устига мен буни қандай қилиб қилиш мумкинлигини ҳам биламан. Лекин буни аслида ким амалга оширади? Ким бефаҳмликнинг қўланса кўлмаги устидан, механик равишдаги одатлар устидан, негатив ҳис-туйғулар устидан бошини кўтаради ва ёрқин идрок қилиш дунёсигача бўйи етади? Бу ёрқин идрок қилишларгина одамга ўша махфий мураккабликни тақдим этади ва бу мураккаблик одамнинг ичида сир пайдо қилади ва одамнинг ўзини ҳам сирли қилиб қўяди? Сен бундай одамларни биласанми? Бу риторик савол. Сен бундай одамларни билмайсан.

Хона эшиги очилди ва йигирма яшарлар чамаси қиз кириб келди.

- Марта, - деб уни таништирди Энди.

- Қиз бошини чайқади ва югуриб келиб ўзини қўшни курси қучоғига отди.

- Бизнинг лабораториямиз унчалик бақувват эмас, - кела солиб гап бошлади у, Джейнга қараб.-  шу сабабли бизда Иллинойсдаги бўлим билан бартерли битимга ўхшаш нарса бор – биз сизларни ғоялар ва ўзларинг айрим сабабларга кўра ўтказа олмайдиган баъзи бир тажрибаларнинг натижалари билан таъминлаймиз, сизлар эса бизларни ўз асбоб-ускуналаримизнинг етарли даражада мураккаб бўлмаганлиги сабабли ўзимиз ўтказа олмайдиган тажрибаларнинг натижалари билан таъминлайсизлар. Масалан, ўзингиз кўриб тургандай, тезлаткични биз бу ерда қура олмаймиз, гарчи иккита компакт реакторимиз бўлса ҳам , - деб жилмайди у

- Лекин мен ҳозирча тушунмай турибман...

- Шошилма, - тинчлантириб гапирди Энди. – ҳозир бизнинг бош вирусологимиз...

Эшик яна очилди ва баланд бўйли мускуллари ривожланган эркак кириб келди.

-                      Мана бу айнан ўзи. Макс, Иллинойсдаги бўлимимиздан келган мана бу пупсага икки оғиз билан муаммонинг моҳиятини тушунтириб бер.

Пупса деган сўзни эшитиши билан Джейннинг қошлари тепага кўтарилиб кетди, бироқ у ўзини босиб олди ва ўзига берилган бундай баҳо уни ажаблантирмагандай ўзини тутди. Умуман олганда эса буни эшитиш ачинарли бўлгандан кўра ёқимлироқ эди, шунинг учун хафа бўладиган жойнинг ўзи йўқ эди – Эндининг гап оҳангида ўзини устунлик ёки панд-насиҳат беришга мойиллик сезилмасди, у Джейнга айнан пупсадай – истараси иссиқ шўх қиздай муомала қилар эди, ва бу ҳол умуман олганда Джейнга ёқар эди.Бирдан бир бир оз ғалати бўлган нарса шу эдики, Энди Джейннинг бу ерда олиб борадиган иши тўғрисида бирмунча асосланмаган ишонч билан гапирарди.

Макс Эндидан фарқ қилиб алоқага мойил ва самимий бўлиб кўринмасди. У ўзига алоқадор бўлган ва бу ердан анча узоқдаги бир нарсага диққат-эътиборини қаратгандай туюларди.

-                      Бизнинг лабораторияда, - деб гап бошлади Макс, лекин Джейн унинг гапини бўлди.

-                      Лаборатория бошқа ерда жойлашганми?

-                      Нимага бошқа ерда? – ҳайрон қолди Энди. – Шу ерда.

-                      Лекин... айнан қаерда? Мана шундай кичкинагина ер бўлагида, тепалик устидами...

-                      А, - кулиб юборди Энди, - сен бу масалага жуда юзаки қараяпсан. Тўғри маънода “юзаки” демоқчиман. Биз сен айтгандай “тепалик устида” эмасмиз, балки бир ярим километрли тоғнинг чўққисидамиз, яъни бизнинг тагимизда нима – қоя бор. Расмий жиҳатдан биз ана шу бир нечта тепаликка ва унга ёндашиб турган ўн гектарча ерга эгалик қиламиз, лекин сен нима деб ўйлайсан – бирортаси оёғимиз тагида чуқурликда – ана шу атрофдаги ер жойлашган баҳайбат қоянинг қаърида нималар рўй бераётгани тўғрисида қизиқадими?

-                      А... хўш сизлар қанчалик чуқурликкача... етиб бординглар?

-                      Анча чуқур. Бўш жой ҳам у ерда истаганингча топилади, ҳеч қандай тўсиқ йўқ, тозаликни сақлаш ҳам осон. Кел Макс, пупсага гапириб бер.

Пупса сўзини у яшириб бўлмайдиган мамнуният билан талаффуз қилди, ва Джейнга унинг ўнғайсизлиги устидан бир оз кесатиб гапиргандай туюлди

-                      Сенда герпес борми? – кутилмаганда сўради Макс.

-                      Баъзида... бўлади, лабимга чиқади, - деб тасдиқлади Джейн.

-                      Менда ҳам. Унда ҳам, унда ҳам, ва жуда кўпчиликда ҳам.

-                      Ва...

-                      Нима билан даволайсан?

-                      Сотиладиган махсус малҳам дори билан сураман...

-                      Ёрдам берадими?

-                      Ҳа, агар энди чиққан пайтида сурса.

-                      Нима учун уни бутунлай тузатишни ўйлаб кўрмагансан?

-                      Сизлар шу билан шуғулланасизларми? Умуман тузатишни иложи бўлмаяпти. Мен билишимча, герпес умуман даволанмайди – агар у пайдо бўлган бўлса, бу энди умрбод.

-                      Айнан шундай, - деб тасдиқлади Макс. – Бу умрбод. Бунинг давоси йўқ

-                      Сизлар шу ҳолатни тўғриламоқчимисизлар?

-                      Йўқ. Биз буни тушунишга ҳаракат қилаяпмиз, бундан ташқари бошқа бирорта нарсага мослаштиришга уриняпмиз. Сен нима деб ўйлайсан, қачон биринчи эукариотлар... яъни ядроли ҳужайралар, –деб гапини аниқлаштирди Макс, Эндининг бу ерда махсус атамаларсиз гапирган маъқул деган маънодаги огоҳлантирувчи имо-ишорасини кўриб, - ўз ичига митохондрияларни қабул қилишган..., - Макс яна бир оз тутилиб қолди ва савол назари билан Эндига қаради, лекин у далда бергандек қўлини силтаб қўйди.

- Ҳаммаси жойида, “митохондрия” атамасини мен Джейнга тушунтириб улгурдим.

- Ана ўша пайтда...,- деб давом эттирди Макс, - бу ҳужайра учун даволаниб бўладиган дардмиди ёки йўқми? Ҳужайра ўзидан митохондрияни чиқариб юбориб ўзи якка яшай олармиди? Мен “даволаб бўлади” деганимда биз ҳаммамиз касаллик атамалари ва ҳужайра учун номақбул бўлган нарсалар тўғрисида ўйлаймиз. Агарда “симбиоз” десак, ҳаммаси ўзгаради, ва биз бу ҳодисага бошқача назар билан қараймиз. Нима учун биз герпесни “касаллик” деб атаймиз?

- Нима учун бўларди..., - Джейн нима деб жавоб беришга иккиланиб қолди, - чунки у лабга чиқиб кетса бу кўнгилсиз ҳол бўлади.

- Ҳа, кўнгилсиз ҳол розиман.

- Билишимча, агар герпесни тек қўйиб қўйсанг ва даволамасанг, бутун лабинг шунчалик шишиб кетадики, даҳшат! Кейин яна генитал герпес бор бўлиб, у умуман ниҳоятда кўнгилсиз нарса ҳисобланади ва асоратлари  ҳам бор бўлса керак...

- Ҳаммаси тўғри. Ёқимсиз ҳиссиётлар ҳам бор, асоратлари ҳам бор. Лекин шунга қарамай буларнинг ҳаммаси герпесни касаллик деб эълон қилиш ва ундан даволаниш учун етарли бўлармикан? Ахир кўпинча у организмимизда сезилмайдиган даражада мавжуд бўлади, микрофлоранинг бошқа вакилларига ўхшаб ҳеч кимга ва ҳеч қандай йўл билан ҳалақит бермайди. Масалан мана бундай саволга қандай жавоб бериш мумкин – бу ҳақиқатан ҳам шак-шубҳасиз номақбул бўлган нарсами, яъни касалликми ёки симбиозни янги турининг – вирус ҳамда одам симбиозининг бошланғич формасими?

Вирус ва одам симбиози?? – Джейн ишонмовчилик билан хтитоб қилди.

-                      Нимага ҳам йўқ бўлсин экан? Нима учун биз юз йиллаб бактериялар билан симбиоз тариқасида яшаб келиб вируслар билан симбиозда яшай олмас эканмиз? Албатта, “вирус” сўзи автоматик равишда хавф-хатар билан боғлиқ бўлади, лекин одам ҳам мундоқ олиб қараганда сайёра баданидаги вирусга ўхшайди-ку. Қизиқарлиси шундаки, инсоният ўзини вирусдай тутишни бошлаганидан бери вирусли касалликлар ҳам пашшадай кўпайиб кетди. Табиатда ҳамма нарса қутбланганидек бунда ҳам балки қандайдир қонуният бордир – баъзи вируслар одамзод билан курашишни танлаб олади... ва улар бу фаолиятни ўн тўққизинчи асргача етарли даражада муваффақият билан амалга ошириб келдилар. Кейин эса нима бўлди? Пастер, Кох, Эрлих... юзлаб ва минглаб машҳур олимлар, пенициллин, бошқа антибиотиклар, симобли сурги дорилар ва ҳоказо ва ҳоказо – охир оқибат нима бўлди?  Олдинги пайтларда миллионлаб одамларнинг ёстиғини қуритган испанка қани? Инсоният учун даҳшатли бўлган сифилис қани? Номларининг ўзи бактериология билан тиббиётга нисбатан кўпроқ  тарих ихтиёрига ўтиб қолган ва  воқеликка алоқадорлиги қолмаган ўнлаб касалликлар қани? Баъзи бир вируслар ўзларига бошқа йўл – одам билан бирга қўшилиш йўлини, ҳарбий иттифоқни танлаб олганликларининг ҳайрон қоларли жойи борми, одам организми ўзига бегона бўлган жонзотни шунчаки, “текинга” қабул қилмайди-ку – ғирт зарарли бўлгани учун ҳам эмас, балки шунга ўхшаш қўшилиб кетишлар маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қандайдир ихтилофларни келтириб чиқаради, масалан лаб учларига чиқиб кетадиган дардчил пуфакчалар, улар эса вақти-вақти билан асорат ҳам қолдиради. Йўқ бунинг эвазига бизнинг организм аҳамиятли жавоб тариқасидаги жиддий совғани талаб этади. Мана энди герпес. Қара – у организмда яшайди ва биз уни сезмаймиз. Ҳаддан ташқари совиб кетиш натижасида лаб учига чиқиб кетадиган пуфакчаларга биз ҳозир эътибор бермаймиз, бу ҳар қандай иттифоқда мавжуд бўладиган майда-чуйда нарса. Давом этамиз – уни организмдан сиқиб чиқаришнинг иложи йўқ – уддасидан чиқиб бўлмайди. Герпес шунчалик қаттиқ қаршилик кўрсатадими? Балки шундайдир. Бошқа вирус ва бактериялар эса биз уларни организмдан чиқариб ташлашга уринганимизда қаршилик кўрсатмайдими? Улар ҳам қаршилик кўрсатади, лекин биз уларни бир амаллаймиз, герпес билан эса – ҳеч иложи бўлмайди. Балки бу герпес эмас, балки ўзимизни организмнинг бунга қаршилик кўрсатаётганига бўлган жавобий реакциянинг ифодасидир? Биласизми, бизнинг организм агар ҳоҳласа ўлат ва вабодан ҳам даво топиши мумкин. Агар унинг ҳимоя кучларини антибиотиклар, витаминлар, даволаниб кетишга бўлган ишонч, Ёритилган Идроклар билан қўллаб-қуватлаб турса исталган нарсадан даво топади. Герпесдан эса даволанишни ҳеч иложи йўқ. Ғалати эмасми? Ғалати. Лекин бизга ана шу герпес ёрдам берадими? Агар биз ана шу саволга жавоб топганимизда , агар биз ҳақиқатдан ҳам ана шу герпеснинг бирор фойдаси борлигини аниқлаганимизда у ҳолда янги иттифоқнинг, “янги вирус тавроти”нинг пайдо бўлгани тўғрисидаги гипотеза жиддий асосга эга бўларди, бунинг кетидан эса – ундан ҳам кўпроқ....

-                      Ана шу фойда топилдими? – деб қизиқди Джейн.

-                      Ҳа, сўзсиз топилди. Албатта, яна клиник шароитларда йиллаб ўтказиладиган тажрибалар, синовлар,кузатувлар ва ҳоказолар керак бўлади, бироқ мен сиёсатчи бўлмаганим ва қасамёд бермаганим учун ва дорини ҳозирча ишлаб чиқармай, фақатгина синаётганлигимиз учун, қатъият билан айтаман, олим сифатида мен герпес вируси бизни ОИТС дан ҳимоя қилишига ишонаман. Эҳтимол фақатгина ОИТС дан эмас.

-                      Ростданми, ахир бу жуда ҳам қизиқ-ку! – Джейн ҳақиқатдан ҳам ҳайрон қолган эди, лекин кўпроқ унда биринчи марта тиббиётга бўлган қандайдир қизиқиш уйғонгани уни ҳайратга солди. – Демак биз герпес вирусини тадқиқот қиламиз, унинг таъсирини...

-                      Йўқ. – Энди ўрнидан турди ва қўлларини орқага ташлаб хона бўйлаб юра бошлади.У калта шорта кийиб олган эди ва Джейн унинг гапини давомини эшитиш иштиёқида тиззаларига кўз югуртирди. Жуда ҳам бақувват, мускуллари бўртиб чиққан, териси ҳам чиройли. Айтмоқчи қўлларидаги тери ҳам таранг бўлиб кўринади ва... қизиқ унинг ёши нечада экан?  Кутилмаганда қорнининг ичида у тепиб турган шаҳвоний илиқликни сезди. Бу илиқлик унинг назари тиззаларига тушган пайтда янада кучаярди. Унинг назарида қизара бошлади ва бутун куч-мадорини хавфли йўналишдан чалғишга қаратди.

-                      Ундай эмас. Буни тиббиётчилар ўргансин, бизни мутлақо, мутлақо бошқа нарса қизиқтиради.

Энди курсининг ёндорисига суянди ва унга қаради.

- Сен касалликларни ишонч ва Ёритилган Идроклар билан даволаш тарихи қандай ривожланганлигини биласанми?

- Унчалик эмас, - елкасини қисди Джейн. – Мен буни назариялардан биттаси эканлиги ва баъзи бир клиникаларда уни тадбиқ қилишаётганини эшитганман, лекин ростини айтганда мен буни батафсил билмайман, мен ўзим эскича таблетка кўринишидаги дориларга ишонаман.

- Кўпчилик одамлар сингари, - деб тасдиқлади Энди. – Бу тарих юз йиллардан бери давом этади. Юз йил олдин – йигирма биринчи аср бошида, идрок қилиш назарияси эълон қилинган эди. Бу назария ғамгин идроклар ва Ёритилган Идроклар (қисқачасига ЁИ) ўртасида аниқ чегарани белгалаган эди. Ғамгинларига барча турдаги негатив ҳис-туйғулар, турли хил ақидалар – хурофотдан тортиб дингача бўлганлари ҳамда шундан келиб чиқадиган ҳоҳиш-истаклар киради – “менга у ёки бу нарса керак” ёки “ундай ёки мана бундай иш тутиш керак” ва ўнғайсизликдан тортиб то касал бўлиш ва қаришгача бўлган ҳар хил турдаги негатив ҳиссиётлар киради, биз уларни “механик” турдаги ҳиссиётлар деймиз. Ёритилганларига айнан гўзаллик ҳисси, меҳрибонлик, олдиндан лаззатланиш ҳисси, садоқат, очиқлик ва шунга ўхшаш Ёритилган Идроклар, шунингдек тажриба ва мантиққа асосланган ақл-идрокли равшанлик, лаззатланиш ва бошқа ЁИлар билан бараварига юз берадиган ҳиссиётлар киради.Биз уларни қувончли ҳиссиётлар деймиз. Ёритилганларга шунингдек барча турдаги ёқимли ҳиссиётларни ҳам киритиш мумкин. Ўша пайтнинг ўзида шундай назария илгари сурилдики, унга кўра биз қабул қилаётган доривор воситалар улар ҳақиқатдан ҳам таъсир қилишига бўлган ишонч билан бирга қабул қилинса айниқса самарали бўлар экан. Бундан ташқари бу назария таъкидлардики, Мечников томонидан ихтиро қилинган фагоцитоз – бу иммунитетли механизмлардан бири экан холос, энг юзаки жойлашгани. Бунинг устига бошқа иммунитет механизмлари ҳам мавжуд бўлиб, улар муваффақият билан ана шу қатъий ишонч ҳамкорлигида , айниқса ЁИ билан бараварига юз берган пайтда самарали таъсир кўрсатар экан. Бу борада ўша пайтдан бери кўп китоблар ёзилган ва кўп тадқиқотлар ўтказилган, мен ўйлайманки сен қандай бўлмасин уларга дуч келгансан...

Джейн бошини силкиб қўйди.

-                      ... ҳақиқатдан ҳам, бир қатор клиникалар ана шу услуб бўйича иш олиб боришмоқда ва одамларни мутлақо даволаниб бўлмайдиган касалликлардан халос этишмоқда. Бундай турдаги биринчи клиникалар фақат йигирма биринчи асрнинг ўттизинчи йилларида ўз ишини бошлади? Лекин сен тушунгандай, ҳар ким ҳам ана шундай клиниканинг мижозига айлана олмайди. Фақатгина ишонч ҳосил қилиш билан даволаниш мумкинлигига бўлган ҳаддан ташқари катта ишончсизлик, негатив ҳис-туйғуларга бўлган жуда катта иштиёқ, жуда ҳам ўтказиб юборилган касаллик (бундай пайтда одам тузалиб кетишига ишониш қийин бўлади), эски – медикаментли ва хирургияли тиббиёт томонидан кўрсатилаётган ҳаддан ташқари катта қаршилик, шунингдек ҳеч бўлмаганда ишончни элементар бошқаришни ўрганиш учун талаб этиладиган қатъиятнинг зарурлиги – буларнинг ҳаммаси ана шу усулнинг кенг тарқалишига тўсқинлик қилмоқда. Гарчи – бу кулгили кўринса ҳам – айнан микробиологиянинг шиддат билан ривожланган пайтида “мойиллик” деган нарса билан боғлиқ бўлган ғалати фазилатлар топилган эди. Мен ҳозир аниқ эсимда йўқ, лекин битта оти чиққан ҳикоя бор, китобларда қараб кўриш керак... унга кўра ўн тўққизинчи асрда микробларни тадқиқот қилганлардан бири вабо бактериал келиб чиқишга эга эканлигини исботламоқчи бўлган. У пайтда бундай фикрлар қаттиқ қораланар эди ва вабо тўғрисидаги ушбу фикр ҳам кўпчилик мутахассислар томонидан тан олинмади. Охир оқибат шу билан якунландики, вабонинг бактериал келиб чиқишига рақобат қилган қайсидир машҳур одам ана шу таниқли тадқиқотчидан ўлим келтирувчи даҳшатли злоебучий вабо беркитилган пробиркани сўраб олган. Уни қўлига олиб, ҳайратга тушган аудитория олдида уни шу заҳоти ичиб юборган ва соқолини силаб бундай аҳмоқона назарияни тор-мор қилишига ваъда берган. Назарияни у албатта тор-мор қила олмаган, лекин унда вабонинг ҳеч қандай аломатлари у пайтда ҳам, ундан кейин ҳам сезилмади. Буни тушунтириб бўлмасди. Бироқ журъатли профессор ўша пайтда касал бўлмаслигига метиндай ишонч билан қараганлигига эътибор бериш мумкин эди-ку...

-                      Айтмоқчи, сен янги тиббиётни тадқиқ қилиш бўйича биринчи лаборатория қурилган жойда ўтирибсан, - деди Энди. – мана шу ерда ҳамма нарса бошланган эди. Олдин биз қўлимиздан келганича энг оддий асбоб-ускуналарни сотиб олдик, кейин қоя ичида биринчи хонани яратиб, унда бир оз каттароқ бўлганларини ўрнатдик, мутахассисларни таклиф этдик, кейин эса... кейин ички майдонни кенгайтириш учун бошлаб юборилган ишлар тўхтамай давом этаверди – кўз олдингга келтир – ҳеч бўлмаганда электрон микроскопни жойлаштириш учун қанча жой керак бўлади!

-                      Мен қаердадир тоғ ичидаги лаборатория тўғрисидаги бу воқеани эшитганман, лекин мен буни жиддий эмас, бор-йўғи хом-хаёл деб ўйлагандим! – Джейн ҳақиқатдан ҳам ҳайратга тушган эди.

-                      Йўқ, уйдирма эмас, ҳаммаси ана шу ерда амалга ошган, фақатгина бўлган эмас, бўлади ҳам.

-                      Менимча, қояни тешиб ўтишга кетадиган сарф-ҳаражатлар ўзини оқламаса керак...

-                      Йўқ, ундай туюлмаслиги керак, - деб эътироз билдирди Макс.

-                      Биз қояни тешганга нисбатан кўпроқ кимё билан шуғулланамиз  - деб кулиб юборди Марта.

-                      Ҳа, биз олдин тоғ жинсларини кимёвий эритмалар билан юмшатамиз, ундан кейин эса уни ташқарига чиқариб олиш қийинчилик туғдирмайди, - деб тушунтирди Энди.- Шу туфайли биз синчков назарлардан, табиий омиллардан ва турли хил шовқин ҳамда ифлосланишлардан юз фоиз ҳимояланган бўламиз. Бизга бу ерда қулай, Ҳимолой тоғлари ҳам шундоққина ёнимизда, қорли чўққилар шундоқ тепамизда осилиб туради – гангиб қоладиган даражада чиройли ва ҳоҳлаган пайтингда тоғга трекларга қочиб кетиш мумкин. Албатта, бирорта кенг кўламдаги нарсани бу ерда уюштириб бўлмайди, лекин бизда бу мақсадлар учун Индонезияда ўз оролимиз, Иллинойсда базамиз бор ва фақатгина бу эмас.

- Хўш герпес масаласи нима бўлди?

- герпес масаласи, - Макс қўлларини орқасига қилиб хона ичида юра бошлади. – Эсингдами, эукариотларнинг митохондриялар билан қўшилиб кетиши нима билан якунланди? Митохондриялар энергия йиғишни ва уни узатишни бошладилар, энергия жуда кўп эди ва охир оқибат турли хил ҳайвонлар пайдо бўлди, улар ҳаракатланишни, сакрашни, учишни, тишлашни, чайнашни, бир-бирини итаришни ва югуришни билардилар. Эукариотларнинг бошқа фотосинтез қилувчи бактериялар билан бирлашиши эса нима билан тугади? Хлоропластлар пайдо бўлди. Бевосита Қуёш нуридан кўп энергия олиш имконияти пайдо бўлди. Ва ниҳоят ўсимликлар пайдо бўлди. Боз устига хлоропластлар қанчалик кўп меҳнат қилишса, ўсимликлар шунчалик кўп ўзидан кислород ажратиб чиқарарди, бунинг натижасида ана шу кислородни ишлатадиган митохондрия-ларда иш кўлами яна ошиб кетарди, бу эса ўз навбатида ўсимликлар учун СО2 кўринишидаги озиқани берарди ва ҳоказо. Круг замкнулся ва бир-бирини қўллаб-қувватлаб ўсимликлар билан ҳайвонлар кислороднинг оз миқдори шароитида яшашга ўрганиб қолган бошқа ер эгаларини сиқиб чиқардилар. Динозаврлар ҳам шу қаторга киради, гарчи мен динозаврлар учун жавоб бера олмасам ҳам, кўрмаганман . Лекин эндиликда янги хавф-хатар олдида одам турли вируслар билан бирлашса...

- Турли хил вируслар? – уни гапини бўлди Джейн. – демак гап фақат герпес тўғрисида эмас экан-да?

- Йўқ фақат герпес тўғрисида эмас. – Макс қўли билан бурнини ишқалади ва бир-икки сония ўйланиб қолди. – Ҳозиргача микоплазмоз, уреаплазмозни ва шунга ўхшаш ҳодисаларни касаллик деб ҳисоблаб бўладими-бўлмайдими деган баҳслар давом этиб келмоқда. Ахир кўпчилик одамларда ҳар доим микоплазма ҳам, уреаплазма ҳам бор ва уларнинг концентрацияси бир-икки бирликдан ошмаса, ҳеч қандай ёқимсиз ёки хуш кўрилмайдиган оқибатлар юзага келмайди. Улар шунчаки бизнинг ичимизда яшайди, тамом вассалом. Бироқ одам кучли негатив ҳис-туйғуларни бошидан ўтказишни бошласа, агар у қувончли ҳоҳиш-истакларни ўзида мажбуран тийиб юрса, ўзининг баданини механик ҳоҳиш-истаклар ва шунга ўхшаш бўлмағур нарсалар билан заҳарласа, унинг иммунитети камайса, у ҳолда концентрация тезда ўса бошлайди ва уч-тўрт бирликкача етади ва шунда касаллик бошланади.

- Буни кўпчилик нарса тўғрисида айтиш мумкин, - Джейн қўлларини кенг ёйди, - масалан қондаги шакар концентрациясини ошириб юборса, унда ҳам касаллик бошланади, ёки эритроцитлар ҳам кўпайиб кетса, тромбларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ошиб кетади – мен билишимча бундай хавфга баланд тоғларда яшлвчи маҳаллий аҳоли дучор бўлади, чунки организмни кислород билан яхшироқ таъминлаш учун уларнинг қонида эритроцитларнинг зичлиги анча юқори бўлади. Ахир бу ҳол қондаги шакар заҳарли ёки эритроцитлар хавфли деган нарсани билдирмайди-ку.

- Мутлақо тўғри, - бош силтади макс. – дисбаланс хавфли, боя мен айтиб ўтгандай, ҳужайранинг мукаммал чизмаси тепаликнинг бутун сатҳини эгаллаган бўларди, миллиардлаб ҳужайралар, уларнинг ўзаро муносабатларини гапирмаса ҳам бўлади!

- Қандайдир қудратли компьютер..., - деб бошлади Джейн.

- Ҳеч қачон, ҳеч ким, ҳеч қандай йўл билан ва ҳеч қандай компьютерда ҳеч нарсани ҳисоблай олмайди ва айниқса бажара олмайди ҳам. Ахир бунинг учун аввал ҳар битта ҳужайрадан, ҳар бир органдан минглаб маълумот олиш керак ва..., - у қўлини силтади, -сунъий йўл билан организмдаги балансни тиклашнинг иложи йўқ, тамомила иложи йўқ.

- Оддий дорилар-чи?

- Оддий дорилар, - деб аралашди Энди, - балансни тикламайдилар. Агар организм вайрон бўлишининг сўнгги босқичига етган бўлса ёки дисбаланс бўлса дори-дармонлар фақатгина тузатиш киритувчи зарба бериши мумкин, ва ана шу дисбаланс миқдорини сезиларли даражада камайтириб, докторлар шундай йўл билан бизнинг баданимизга нафасни ростлаб олиш ва унга ишни охиригача , яъни нормасигача етказиш имконини беради.             

- Митохондриялар ҳозир ҳам ўзининг ДНК сига эга, - деб қизиққанича суҳбатга аралашди Марта. У анчадан бери ўзидан бирор гап қўшишни ҳоҳлаб тургани сезилиб турарди. – Ҳозир у  ўз-ўзини ишлаб чиқаришга бўлган қобилиятга эга бўлиш даражасида эмас – митохондриялар ана шу ишни ҳужайра ядросига юклаб қўйишган ва ўзлари бошқа иш билан бандлар -  улар ҳужайранинг энергетик станцияси бўла туриб фақат АТФ билан иш кўрадилар. Шу боис тор маънодаги ихтисослашиш максимал даражада самарали ишлашга имкон беради. Вируслар билан ҳам худди шу аҳвол рўй беради – улар ДНКсининг бир қисми ҳужайра ДНКларига бирлашиб кетади, шу алфозда ҳужайра ядроси ана шу вирусларни ишлаб чиқара бошлайди. Кўпчилик ҳолларда бу ҳужайранинг нобуд бўлишига олиб келади – бундай вируслар бизга дўст эмас, лекин герпес билан бўлган ҳолда – бу ихтисослашишни жорий қилишнинг табиий йўли ҳисобланади.

- Масала шундан иборатки, - деди Энди ва Джейнга таажжуб билан қаради, - одамнинг герпес билан бирлашиши батамомила содир бўлганидан кейин нима бўлади? Одам қай даражада ўзгаради?  Бошланган ўзгаришлар ҳайвонлар билан ўсимликлар пайдо бўлган пайтдагига ўхшаб кетса-чи?  Агар йўқ бўлса – улар одамни қай йўлга солади, қандай келажакдаги ўзгаришларга асос бўлади? Бизни келажакда қандай симбиозлар кутиб турибди?

- Қанотлар пайдо бўладими? – деб кулди Джейн.

- Йўқ, қанотлар пайдо бўлмайди. Қанотлар ҳаракатланиш воситасининг бир тури ҳисобланади, ҳозирча қанотлар пайдо бўлмаганига қараганда уларнинг бизга кераги йўқ. Ёритилган Идроклар билан моҳир уста даражасида шуғулланадиганлар билан содир бўладиган физик трансформацияларнинг турли кўринишларига, Ер морд ларининг идрок қилиш идрокларига келсак... Умуман олганда ўзгаришлар қандайдир бошқача кўринишда бўлади – масалан, югуриб кетаётган қарағайни кўриш қанчалик ғайритабиий бўлса, улар ҳам шунчалик даражада бўлади.

- Бу ерда қандай йўналишда ўйлаш кераклигини хаёлимга ҳам келтира олмайман.

- Биз ҳам  - дадиллик билан жавоб берди Энди унинг кўзларига тик боқиб, ва шу пайт Джейн Энди айни пайтда ёлғон гапираётганлигига ишончи комиллигини тушунди.

Эртаси кун эрталабдан Джейннинг шаҳарча-лаборатория билан танишуви давом этди. Ширин ласси ҳамда асалли творогдан иборат бўлган нонушта мазали эди.

-                      Тушуняпсанми, - қандайдир шубҳа билан Джейнга қараб гапирди Сита, - биз генетика ва эволюцион жараёнлар дунёсига йўл олганимизда, биз Ер сайёраси – олам маркази эмаслигини тан олган Коперникка ўхшаб иш тутишимиз керак. Биз инсон – олам маркази ва унинг моҳияти эканлигини ўз-ўзидан келиб чиқадиган ҳақиқат деб қарамаслигимиз керак. Айниқса биз эволюцион зинопоянинг маълум поғонасида турган одамни назаримизда тутсак. Эволюцион жараёнларга биз ўзимиз тўғримизда қандай юқори фикрда бўлганлигимизнинг аҳамияти йўқ. Агар Ер мавжудлигини бир йилга тенглаштирадиган бўлсак, бизга маълум бўлган цивилизацияларнинг ҳаёти бор-йўғи икки дақиқага тенг бўлади! – бу эса инсон – жуда муҳим ва жуда узоққа борадиган жонзот деган фикрга қатъият билан ишонишга йўл қўймайди.

Сита непаллик қиз. Икки ёшлигиданоқ у қўшни қишлоқда лаборатория олимлари томонидан ташкил қилинган мактабга борган. Оддийгина, манқабурун, ҳурпайган сочли ва катта кўзли бу қиз шунчаки келиб гоҳ у ерга, гоҳ бу ерга ўтирарди, кузатарди ва эшитарди. Аста-секинлик билан у бирма-бир инглизча ҳарфларни, япон иероглифларини, битта суръатни, кейингисини, атом, молекула, буғ машинаси тузилишини ўрганди... саккиз ёшга келиб унинг дунёқарашини ўрта ҳол талаба билан таққосласа бўларди ва айниқса уни атом физикаси, генетика ва молекуляр биология ўзига тортарди. Шунингдек у география ва физиологияни ҳам ёқтирарди. Шундай қилиб уни турли фанлар ўз гирдобига тортиб кетди ва у шу ерда қолди, тилларни ўзлаштирди, болалар учун қизиқарли дарсликлар тайёрлади ва улар билан ўзи шуғулланди, асосий вақтини тиббий тажрибаларга, китоб ўқишга, бошқа тадқиқотчиларга ёрдам беришга сарфлади ва йўл-йўлакай уларнинг соҳасидаги кўп янгиликларни билиб олди.

Кеча Джейн билан бўлиб ўтган бир неча соатлик суҳбатдан сўнг Энди унинг масаласини  ижобий  қилди ва Дик умуман жўнаб кетди. Джейн эса шу ерда стажировкага қолди. Кечаси тепалик тропик ёмғир остида қолиб кетди. Чақмоқлар ўзи билан бутун бўшлиқни тўлдиргандай эди, бир сонияда 5-6 тадан чақмоқ чақарди – бунга ишониш қийин эди. Бир неча марта чақмоқлар унинг коттеджига даҳшатли овоз билан ургандай бўлди ва у каравотида сакраб тушарди ҳамда ўзининг қўрқаётганига иқрор бўларди. Ойнанинг олдида туриб теварак атрофда ҳукм сураётган қудратли табиий офатдан ҳайратга тушарди. Эрталаб эса ҳамма ёқда мутлақо сокинлик ҳукм сурарди. Майин қуёш чарақларди.  Джунгли худди тирикдек эди.  Шундоққина бош устида бургутлар учиб юрарди – жигар ранг, оқ бургутлар. Тўтиқушлар дам кўтарилиб, дам пасайиб дарахтдан дарахтга учиб ўтарди. Колибрилар алп атиргули гуллари устида муаллақ туриб уларга тумшуқчаларини тиқиб гулширасини олишарди ва бошқа гулга учиб ўтишарди.

Ялангоёқ панжара олдида қалин нам ўт устида айланиб юрганида оёғига зулук ёпишиб олди ва бу ноқулайлик келтирди. Кичкина непаллик қизча зулукка туз сепаркан (ўундан кейин у дарров тушиб кетди) зулукдан қўрқиш керакмаслигини – уларнинг ичида фақат битта турдаги бактерия яшашини ва у одам ичига тушганида ғалати даволовчи таъсир кўрсатиб, ёки бир неча ўнлаб, ёки бир неча юзлаб касаллик қўзғатувчи бактерияларни ўлдиришини тушунтирди.

Кейин ярим кун Джейн асбоб-ускуналарни ўрганди. Қўшимча келтирилган асбоб-ускуналардан ташқари умуман олганда ҳаммаси унга таниш эди – уалрда ўзига хос махсус функциялари бор эди ва бу ерда диққат-эътибор талаб этиларди. У ҳалигача лабораторияда аслида нима иш билан шуғулланишларини ва айниқса унинг бу ерда қиладиган ишини ва нимани билиб олиши кераклигини билмасди.

Тушлик пайтида у Сита билан тўқнашиб қолди ва улар гаплашиб кетдилар. Ҳаммасидан кўра Джейнни бу ерда нимани тадқиқот қилишаётгани қизиқтирарди ва у беихтиёр ёки ана шу мавзу тўғрисида гаплашмаслик ёки бунга яширинча қаршилик кўрсатишни кутганди, лекин Сита мутлақо ўз-ўзига сиқилиб қолган эмасди ва турли нарсалар тўғрисида ҳавас билан гапириб берарди.

-                      Биз бу ерда кўп нарсани, жуда кўп нарсани тадқиқот қиламиз, - қизиқиб гапирарди у. – Ахир бу лаборатория аслида қизиқарли масалаларни тадқиқот қилишда биринчи эди ва ана шу ерда бошланган кўпчилик лойиҳаларни умуман олганда ҳали тугаганича йўқ ва яна ҳам илгарилаб кетмоқда. Масалан, мени бу ерда геологлар шуғулланаётган ишлар қизиқтиради.

-                      Геологлар?? –Джейн самимийларча ажабланди.

-                      Буни қара-я, ҳа тўғри! - Ситага бундай савол ёқиб тушди.

-                      Лекин геологиянинг тиббиётга нима алоқаси бор?

-                      А..., мана шу ерда энг қизиғи бошланади. Эҳ, буни сенга мен эмас Суджан гапириб берса яхши бўларди...

-                      Ҳиндча исм.

-                      Йўқ, у непаллик. Бизда бу ерда непалликлар ва тибетликлар анчагина – уларнинг ҳаммаси шу ерда икки-беш ёшидан бошлаб ўқишга киришиб кетган ва кейинчалик уларда турли хил қизиқиш ва истеъдодлар аниқлангач, улар бу ерда яшашади ва ишлашади. Бизда кўпчилик тибет черковларида ўз бўлимларимиз бор, майда руҳонийлар ўқишни жуда ҳоҳлашади! Олдинлари танаффуслар орасида ва улардан кейин зерикарли бўларди ёки улар хўжалик билан шуғулланишарди, ҳозир эса улар ўқийдилар, биз улар учун китобларни тибет тилига ўгирдик, улар инглизчани ҳам ўрганишади.  

- Хўжалик-чи қолиб кетдими? – жилмайди Джейн.

- Қолиб кетмади. Шунчаки олдинлари бир кун сарфланган ишга ҳозирда бир дақиқа сарф қилиняпти – биз технологияларни шилатяпмиз, бу қулай ва фойдали.

- Фан тўғрисида гап кетганда непаллик исмларни эшитиш одат тусига кирмаган. – деб тан олди Джейн. – Умуман олганда менда сизнинг миллатингиз ҳақидаги тасаввурларим бошқача эди. Мен сизларни саводсиз деб ўйлардим, сизлар фақат мол боқиб, Буддага сиғинишни биласизлар деб ўйлардим...

- Шундай эди ҳам, бироқ ана шу лаборатория шу ерда Непалда ўз ишини бошламагунича шундай эди. Олдин... о, Лобсанг!

Сита қўшни галереядан ўтиб кетаётган болакайга қўл силтади, ва у бирпасда етиб келди.

-                      Лобсанг, бу Джейн, у фаҳм-фаросатли қиз, ҳамма нарса билан қизиқади.

-                      Йўғ-а, бахтга қарши ҳамма нарса билан эмас . Лекин менинг назаримда сизларда яна бир ҳафтача яшасам, у ҳолда ҳамма нарсага қизиқиб қолишим аниқ бўлади.

-                      Кел шундай қила қол!

-                      Бу менга боғлиқ эмас, - ўзининг афсусланишига ўзи ҳайрон қолиб жавоб берди Джейн. У чиндан ҳам эртами кечми Иллинойсга қайтиб боришига тўғри келишини била туриб бир оз қайғуга ботди.

-                      Бу қўрқинчли эмас, - деб аралашди Лобсанг. – Агар сен бизга тўғри келсанг, биз сени улардан тортиб оламиз.

Бу пайтда Джейн ана шу фикрни жиддий кшриб чиқишга тайёрлигини тушунди, гарчи кечаги кунда унга биров маоши ёмон бўлмаган нуфузли йирик америка компаниясидаги ишини ёввойи тоғлардаги, молбоқарлар атрофидаги ишга алмашиб қоя бўлаги устида ўтирган бойўғлига ўхшаб ўтиришни ҳоҳлаши тўғрисида гапирса... у ҳаттоки кулмасди ҳам.

-                      Унга геология билан тиббиёт қандай бир-бирига боғлиқлигини гапириб бер, - деб сўради Сита. – Умумий жиҳатларини ўзим ҳам тушунтиришим мумкин, лекин сен буни яхшироқ уддалайсан.

-                       Йўқ мен буни яхшироқ уддалай олмайман, чунки буни уддалаш учун аввал ҳеч бўлмаса геотерапиянинг умумий курсини, ҳам назарийсини, ҳам амалийсини ўрганиб чиқиш керак.

-                      Мен ҳоҳлайман! – Джейн ҳақиқатан ҳам буни ҳоҳларди. Б ужуда ёқимли ҳис-туйғу эди – бирорта янги нарсани ўрганишга қизиқиш.

-                      Биз бу ерда фандаги бир нечта йўналишларнинг олдинги сафларида боряпмиз. Улар тиббиёт билан боғлиқ бўлса-да, у билан чекланиб қолмайди. – давом эттирди Лобсанг. Хўш, менда икки дақиқача бўш вақтим бор, қара – моҳияти қуйидагича. Ернинг тузилиши бизга асосан маълум. Ҳамма томондан қабул қилинган назариялар бор, лекин улар жуда-жуда хом ва жуда-жуда тўлиқ эмас. Ер қобиғи – қаттиқ қобиқ бўлиб, материклар остида тахминан 70-80 километрча, уммонлар тагида эса 20-30 километрча қалинликка эга. Бу Ер радиусининг бир фоизини ташкил этади. У – худди мантия устида сузиб юрган қотиб қолган кўпикка ўхшайди. Ана шу кўпикда биз кўриб турган ҳамма нарса – тоғлар, уммонлар, қолган ҳамма нарса жойлашган. Унинг тагида мантия ётади. Ундан чуқурроқда эса – ядро. Қизиғи шундаки, агар Ер тўғри шаклдаги шар бўлганида Ернинг қоқ марказида умуман вазнсизлик бўлиши мумкин эди, у ердаги босим эса беш ярим миллион атмосферани ташкил этади. Бундай босим остида материя ўзини қандай тутиши бизга номаълум. Лаборатория шароитида қисқа вақт ичида ана шунга ўхшаш портлашларни амалга ошириш мумкин, лекин ана шундай материянинг хусусиятларини ўрганишнинг ҳозирча имконияти йўқ. Бироқ муаммолар фақат ядро билан боғлиқ эмас. Қобиқ билан мантия орасида магма бор. Мантиянинг қобиқ билан чегарасида ҳарорат тахминан минг ва ундан ортиқ градусни ташкил этади, шунинг учун “субдукция зоналари” деб аталадиган жойларда битта тектоник плата иккинчисининг устига чиқиб кетади ва уни босиб қўяди, ана шу босиб қўйиладиган қисми анча чуқурга чўзилиб кетади ва эрий бошлайди. Ана шундан магма ҳосил бўлади. Газлар билан тўйинган енгил (мантияга нисбатан) ва қизиб кетган магма тепага отилиб чиққиси келади ва натижада вулқон фаолияти бошланади. Ҳозир тафсилотларини гапириб ўтирмайман. Бироқ буларнинг ҳаммаси тиббиёт билан қандай алоқадалигини билиш жуда қизиқ!

Лобсанг сал бўлмаганида жойида сапчиб кетай деди. Джейн бу ердаги одамлар – худди электрлаштириб қўйилганга ўхшашига, уларни гўё ич-ичини энергия қаппайтириб юборганига нечанчи марта гувоҳ бўлди.

-                      Эсиз, мен геотиббиётчи эмасман, лекин мен кейинроқ буни ўрганаман.- Давом эттирди Лобсанг. – Қисқачасига ҳаммаси осон. Ўзингдаги ишончни туғдириш амалиётини биласанми?

-                      Умумий тарзда.

-                      Ишонч амалиёти – 500?

-                      Ундан ҳам умумий тарзда.

-                      Кетдик у ерга, - Қаергадир девор томонга қўлини тиқди, лекин Сита уни тушунгандай бўлди.

-                      Кетдик.

Икки дақиқадан кейин иккита коридорни ортда қолдириб ва иккита поғона тепага кўтарилиб, улар кичкина хонага кириб келишди. Бу ерда турли хилдаги диван-матрас-сифат нарсалар кўп эди. Хона қуёш нурига тўлиб турганди. Бу нур бутун деворни эгаллаган ойнадан тушиб турарди. Джейн бу ердаги ер ости лабораториясининг турли поғоналаридаги барча шарқий хоналар ташқарига, етарли даражада қия бўлган қояга олиб чиқишини тушунди.

-                      Одамларда битта механизм ишлайди ва уни “ўлимга иштиёқ” деб аташ мумкин. – давом эттирди Лобсанг. – Биринчидан , муаммолардан, ғам-ташвишлардан чарчаганлик “дам олиш” истагини келтириб чиқаради, бунда одам то тирик экан ана шу барча негатив ҳис-туйғулардан халос бўлмаслигини тушунади – у етарли даражада яшаганини ва вақт ўтган сари қўрқув, тажовузкорлик, хавф-хатарлик, ғам-ташвишлар ошиб боришини тушунади. Иккинчидан – узоғи билан 60-70 ёшгача яшаш мумкинлигига бўлган метиндай ишонч. Омад келиб қолса, унда 80 ёки 90 га ҳам кириш мумкин. Инсон ўзининг тенгдошлари билан вақтни қанчалик кўп ўтказса, улар турли касалликлардан шикоят қилишса, қариларга хос турмуш тарзини олиб борса ва ўлим тўғрисида худди у жуда яқин қолгандай ва у муқаррарлигидай гапирилса бу ишонч шунчалик мустаҳкамланиб бораверади.

-                      Айниқса касалхоналарда жирканч аҳвол вужудга келган! – деб қўллаб-қувватлади Джейн. – У ерда турли хил кампирчалар юради, улардан ўлим, бўрсиган ҳид келиб туради, уларнинг ҳар бир сўзи – ваҳимали даражада ёқимсиз! Бунақасини кўрсанг – умуман 40 ёшингдаги юбилейда ана шундайларга айланиб қолмаслик учун ўзингни-ўзинг осиб қўйгинг келади.

-                      “Юбилей” – айтмоқчи у ҳам эски сўз, - кулиб юборди Лоюсанг. – Ҳа, розиман – ўзингни шундай чол деб фараз қилсанг қусиб юборгинг ва тезроқ ўлиб кетгинг келади.  

Лекин биз бунга қарши бир нарсани қарама-қарши қўйдик. Биринчидан – ишонч, иккинчидан - Ёритилган Идроклар. Албатта, ҳеч бўлмаганда беш юз йил яшашингга ўз-ўзингда ишонч уйғотиш қийин  ва ҳаттоки амалга ошириб бўлмайдиган нарса. Мен ҳар ҳолда буни қилолмайман.

- Мен ҳам, - рози бўлди Сита.

- Лекин бунга зарурат ҳам йўқ. Мен энг соддасидан – бир юз йигирма ёшдан бошладим. Мен камида бир юз йигирма йил яшашимга ишонч ҳосил қилиш жуда осон. Биринчидан, мен ўзлари ҳар дақиқада негатив ҳис-туйғулар кўринишидаги заҳарни қабул қилиб ана шу ёшга етганларни биламан. Иккинчидан, менинг кўз ўнгимда ана шу ёшга етган ва ундан ҳам ўтиб кетган одамларнинг намунавий ибрати турибди. Шунда ҳам улар мендан бир чандон кучлироқ ва чидамлироқдир. Уларнинг баданлари чиройли, уларнинг териси майин ва ёш, улар худди 35-40 ёшлиларга ўхшайдилар. Бу мисол ўз-ўзидан 120-тали ишонч туғдиришни енгиллаштиради.

- Менга бир юз йигирма ёшгача яшашимни тасаввур этиш анчагина осонроқ , - деб тасдиқлади Джейн. Мен 120-тали ишончни фаол равишда яратиб, бошимдан кечираётган пайтимда вақт ўтишини секундомерга қараб ўлчайман ва яна бирорта жойга эътиборим чалғиса уни тўхтатаман. Аввалига буни қилиш қийин бўлади ва ҳар доим Ёритилган Идрокларга ўхшаш омиллар томонидан қўллаб-қувватлаш талаб этади – масалан мен бир юз йигирма ёшга кирганимда ана шу тоғлар оша югуриб юришимни, ёш болаларга даср беришимни, янги тадқиқотларни бошлашимни кўз олдимга келтираман. Бу ҳол олдиндан лаззатланишни пайдо қилади ва ҳоказо. Тажриба тўпланган сари, ишонч-120 фон тариқасида фаолият кўрсата бошлайди. Бунга менинг 120-ишончни тўплаш борасидаги тажрибам ҳам имкон туғдиради ва менда ана шу ёшга алоқадор бўлган режалар пайдо бўлади. Ишонч-120 фон кўринишида фаолият кўрсата бошлаганидан кейин, у ҳолда мутлақо қийналмай тахтачани тепароққа кўтариш мумкин – масалан 140 ёки 170-тали ишонч туғдиришни бошлаш.

- Сенга ана шундай ўз-ўзидан юз берган силжишга қанча вақт керак бўлди? – деб қизиқди Джейн.

- Қандай вақтни назарда тутаётганингга қараб. Мен соф вақтни ҳисоблайман – секундомерда йиғилиб борадиганини. Биз жараён сезиларли тезликда амалга ошишиши учун кун давомида ишончни бошдан кечиришга камида бир соат соф вақт сарфлаш лозим деб ҳисоблаймиз.У ҳолда чегаранинг ўз-ўзидан силжиши икки ҳафталар ёки бир ойдан кейин, яъни тез суръатда  рўй бериши мумкин. Лекин мени шошиб турган жойим йўқ – мен ҳозир йигирма саккиздаман, ва менда камида икки юз йил яшашим мумкинлига метиндай  ишонч бор. Агар мисол учун иккита ўн йиллардан кейин менга чегарани нарироқ суришга ҳоҳиш пайдо бўлса, у ҳолда бундай суръат мени қаноатлантиради.

- Ана шундай ишончни туғдириш аслида сен шунча яшашинг мумкинлигига умид уйғотади деган ишонч ҳам пайдо бўлади? – Джейн ҳаётни узайтиришнинг йўли шунчалик осон бўлишини ҳеч  қабул қила олмасди.

- Ишонч бор. У бошқа одамларнинг тажрибасига ҳам асосланган, ва аҳамиятли томони шуки, бизнинг тадқиқотларга асосланган. Бизнинг лаборатория – шундай масалаларни тадқиқот қилишда биринчилар қаторида туради, ва шу жараён бошланганидан бери биз анча олдин кетиб қолдик.

- Хўп яхши,лекин мен бир нарсани тушунмаяпман, - деди Джейн, -қариш жараёни – узоқ давом этади. Сен қандай қилиб ўзинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлар натижаларга олиб келиши мумкинлигини сезасан, ваҳоланки ўзинг ёш йигит бўла туриб, яна камида ўн йилларча яна ёшлигингча қолсанг.

- Буни қилиш осон, - аралашди Сита, - наҳотки сен фақатгина яққол кўзга ташланадиган қарилик аломатларигина бирданига бошланмаслигини тушунмаган бўлсанг.Ахир қарилик сезила бошланган вақтга келиб одам бадани узундан-узоқ ўзгаришлар кетма-кетлигини бошидан кечиради.

- Яъни сизлар қандайдир физиологик хоссаларни ўрганасизлар...

- Албатта, буни амалга ошириш қийин эмас. Мен ҳам , Лобсанг ҳам бу ишда мутахассис эмасмиз, лекин умуман олганда айтиш мумкинки, қариш жараёнини икки босқичга ажратиш мумкин – руҳнинг қариши ва баданнинг қариши. Биринчи босқич фақатгина руҳий ҳодисалардан – ҳаддан ташқари чарчаш, лохаслик, дангасалик, ҳаракатларнинг секинлашуви, ҳаддан ташқари ғазабланиш ва ўз-ўзига ачиниш каби нарсалардан иборат бўлади. Ёритилган Идрокларни бошдан кечиришнинг тўхтаб қолиши.    

Иккинчи босқичда қаришнинг физиологик аломатлари пайдо бўлади, гарчи биринчи босқич бошланмаса, иккинчиси бўладими? деган савол жавобсиз бўлса ҳам. Қаришда пайдо бўладиган физиологик ўзгаришлар  негатив ҳис-туйғулар кучайишининг натижаси эмасмикан?

-                      Сизлар ҳали бу саволга жавоб бермадингларми? – ҳайрон қолди Джейн.

-                      Ким ҳоҳлайди?

-                      Яъни? – тушунмади Джейн.

-                      Ахир ким буни ўз-ўзида синаб кўради аввал кўп йил давомида қариш ундан кейин эса негатив ҳис-туйғуларга бериб, ўлимтикларга хос ҳаёт кечириш, ва ниҳоят қарилик бошландими ёки йўқми деб текшириш? Кел сенда синаб кўрамиз.

-                      Йўғ-а, фақат менда эмас, - кулиб юборди Джейн. – Лекин сизлар ўзларингга олишларинг мумкин-ку...

-                      Қари одамларни таклиф қилиб, улар ЁИ ни ишлатган пайтда қариш жараёни тўхтайдими ёки йўқми деб текшириш, шундайми?

-                      Ҳа.

-                      Бундай тажриба жуда қизиқ бўларди, лекин бахтга қарши унинг иложи йўқ.

-                      Нима сабабдан?

-                      Сен “қарилик” сўзини тор маънода ишлатасан, “қарилик” эса айнан шундай ҳолатки, унда одам ҳеч нарсани ҳоҳламайди ва ҳеч нарсани қила олмайди, шу жумладан қаришдан тўхташни, негатив ҳис-туйғуларни бошдан кечирмасликни, ЁИ учун курашишни, қизиқарли ҳаёт билан яшашни ҳоҳламай қолади.

-                      Жинни бўлиб қолиш мумкин..., -деб тўнғиллади Джейн.

Ҳақиқатдан ҳам олдинлари у қарилик - нима деган масала устида бош қотирмаган эди. Бу қандайдир қўрқинчли ва жуда узоқдаги ҳолат бўлиб туюларди, ва бирданига – худди тасвир бирдан яқинлашди, бирдан унинг ўзи буни тасаввур қила олди – ҳеч нарса қилгинг келмайди ва ҳеч нарсани ўзгартиргинг ҳам келмайди, қарилик яқинлашади ва бунда сенга нисбатан ачиниш, касалликлар, лохаслик пайдо бўлади, ҳеч қандай қизиқишлар қолмайди, ва бирортаси бирор нарса таклиф этса – кел алмашамиз, бизларга қара, ҳали вақт бор деса бунга жавобан алам пайдо бўлади , ҳаммаларинг йўқол, мен эриняпман, менинг мазам йўқ ва мен ҳеч нарсани ҳоҳламаяпман, мен сизларни – ёшларни - ёмон кўраман, сизларнинг қўлингиздан ҳеч нарса келмайди, бекорга вақт кетқизяпсизлар, ҳаммаларинг ўлиб кетасизлар, ўлиб кетларинг , ҳаммаларинг ўлиб кетларинг!  Унинг лаблари ана шу гапларни айтиб унсиз қимирларди. Джейн тушунган нарсасидан, қариялар ана шундай имкониятни нафрат билан қарши олишларини, унга сўнгги имконият сифатида ташланмасликларини тушунганидан ҳайратга келган эди.

Шу ерга келиб Джейн яна ўзига келди ва Сита билан Лобсангга ҳайратомуз қаради – уларнинг юзларида ажабланиш аломатлари бор эди.

-                      Нима учун сен бизнинг ўлиб кетишимизни ҳоҳлайсан, Джейн? – қандайдир ҳамдардлик билан сўради Сита.

Джейн олдин уялганидан ёниб кетди, кейин эас кулиб юборди ва фикрини тушунтирди.

-                      Қаришнинг иккиламчи аломатлари орасида, - давом эттирди Лобсанг, ҳужайраларда коллагеннинг камайиб кетиши натижасида тери таранглигининг ёмонлашувини кўрсатиш мумкин. Коллаген нималигини биласанми?

-                      Ҳужайралар деворларини қуришга ишлатиладиган қурилиш оқсилими?

-                      Ҳа, ҳайвонларнинг бириктирувчи тўқималари – пайлари, тоғайлари ва ҳаттоки суяклар ана шу оқсилдан иборат. Сен бирор марта дельфин ёки наҳангни ушлаб кўрганмисан?

-                      Яна қандоқ! – Джейн бир марта дельфинлари билан бирга чўмилиш мумкин бўлган ҳайвонот боғига бориб у ерда дельфинлардан биттасини ушлаб кўрганди, натижада дельфиннинг катта асбоби борлиги маълум бўлиб қолди ва у тўппа-тўғри Джейнга ишқаланишга ҳаракат қилганди.

-                      Уларнинг териси қандайлиги эсингдами? Ишониб бўлмайдиган даражада таранг, эгилувчан – бунга сабаб унинг териси кўп қаватли коллагенлар қатламидан тузилган. Айтмоқчи, айнан коллаген динозаврлар – замонавий қушларнинг аждодлари эканлигини исботлашда ёрдам берган – унда олимларга тираннозаврнинг юмшоқ тўқималаридан коллаген ажратиб олишни уддасидан чиққандилар.

-                      Лобсанг... биз қариш тўғрисида гапиряпмиз , - Сита уни юмшоқ тарзда суҳбат мавзусига қайтарди.

- Ҳа... хўш..., - бир зумда Лобсанг орқага қайтди, - ҳужайралардаги коллаген миқдори – бизнинг лаборатория бошқара оладиган кўрсаткичлардан биридир. Оддийгина тажрибани кўз олдингга келтир – сен ўтирасан ва ҳар куни олти соат ёки саккиз соат давомида қаттиқлик ишончини туғдирасан, уч кундан кейин эса...

- Нимани ҳис-туйғуси? – Джейн унинг гапини бўлди.

- Бу айнан геологияга алоқадор савол, ҳозир биз бу масалага қайтамиз, - тушунтирди Сита.

- Хўш, уч кундан кейин эса ҳужайралардаги коллаген миқдорини ўлчайсан. Турлича тажрибаларни ўтказиб, биз ана шу қарилик аломатининг Ёритилган Идрокларга ёки ёритилган ҳиссиётларга боғлиқлигининг етарли даражада асосланган графигини қуришимиз мумкин.  Албатта, аслида ҳаммаси бирмунча мураккаброқ, қизиқроқ, чунки коллагенлар аслида кўп – коллагеннинг бешта асосий типик тури ва ўнтадан ортиқ камёб хиллари мавжуд, бундан ташқари улар гидроксилланиш ва гликозланиш даражаси, глицин ва олтингугуртга эга бўлган аминокислоталарнинг миқдори билан ҳам фарқ қилишлари мумкин... қўрқмасанг-чи, қўрқмасанг-чи , – деб кулиб юборди Лобсанг, Джейннинг кўзларида қўрқув аломатларини сезгач. – Мен шунчаки айтмоқчиманки , бу ерда чуқурроқ изланиш учун имконият бор – ҳоҳиш бўлса бўлди.

- Қизиқ! Яна қандай кўрсаткичларни ўлчайсизлар?

- Бундайлари кўп. Масалан, қариш пайтида тери юпқалашади, чунки эпителийнинг янги туғилиб келаётган ҳужайралари билан нобуд бўлаётган эски ҳужайралар орасидаги баланс бузилади – ҳужайралар пайдо бўлишдан кўра тезроқ нобуд бўлади. Ёритилган Идроклар ана сенга энг содда физик мисол – терининг қалинлиги. Уни ўлчаш қийинмасдай туюлади, гарчи бундай кўрсаткич кимёвий кўрсаткичларга нисбатан назорат учун бирмунча ноқулай ҳисобланса ҳам. Бунга сабаб кимёвий кўрсаткичлар тери қалинлигига нисбатан тезроқ ўзгаради. Шунга қарамасдан агар сен йилда бир марта теринг қалинлигини ўлчатсанг, у ҳолда баъзи бир нарсаларни кузатиш мумкин... Хўш, ўлчаш учун содда бўлган яна битта кўрсаткич – сочдаги минераллар ва витаминлар миқдори ва ҳоказо. Лекин бу – энг оддийлари, умуман олганда бундай кўрсаткичлар бизнинг тадқиқотлар учун тўғри келмайди, ахир сочдаги минераллар миқдорининг ўзгариши учун анчагина вақт керак бўлади, бу вақт ичида эса одам шунча нарсани бошидан ўтказадики... ва бир талай Ёритилган Идрокларни, бир талай турли амали1тларни бажаради – ҳаётнинг аҳамиятли бўлакларидан бири ўтиб кетади. Шунинг учун биз чуқурроқ кириб борамиз – биз ҳужайрагача кириб борамиз.

Буни айтиб, Лобсанг кутилмаганда тиззасига шиддат билан уриб қўйди.

-                      Биз ҳужайрагача кириб борамиз, чунки ҳужайра – бу тирик мавжудот, унинг ички ҳаёти одам ҳис қилаётган нарсаларга боғлиқ равишда тез ўзгариши мумкин. Бу ниҳоятда ҳайратга солади, лекин ҳужайра ҳақиқатдан ҳам сенинг қувонишингга ва қайғуришингга жавоб қайтаради, бироқ бунинг охирига етиш учун жиддий билим ва асбоб-ускуналар талаб этилади. Эсингдами, - у очиқчасига хаёл сурганча  Джейнга юзланди ва Джейн буни эслай олиши мумкин эмаслигини фаҳмламади, чунки бу масалалар билан ҳеч қачон қизиқишмаган, - ўн тўққизинчи асрда соф бактериялар наслини ажратиб олиш қандай муаммо эди?  Ахир бактерияларни тадқиқот қилиш учун, уларнинг нозик жойларини топиш учун аввал уларни соф ҳолатда, бошқаларига аралаштирмасдан ажратиб олиш зарур эди. Улар доимо аралашиб турганлиги учун бунинг иложи йўқ эди. Фақатгина 1881 йилда Роберт Кох “Патоген организмларни ўрганиш усуллари” номли ишини чоп этди ва унда қаттиқ кесикларда тоза наслларни етиштириб чиқаришнинг оддий усулини келтирди. Унинг ғояси жуда содда эди: Суюқликларда бактериялар аралашиб кетгани учун биз картошканинг кесигига мўйқалам билан бир оз сурамиз, уни максимал даражада юпқароқ қилиб сурамиз, ўшанда ҳар бир бактерия атрофида унинг қариндошлари пайдо бўла бошлайди. Олинган массани олиб (бегона бактерияларнинг улуши кам бўлади) уни яна қаттиқ кесикка сурамиз – натижада кутилаётган соф наслни оламиз. Бизда ҳам шунга ўхшаш муаммо – қандай Ёритилган Идроклар ва ёритилган физик кечинмалар у ёки бу касалликнинг даволанишига, қаришнинг у ёки бу аломатларига максимал даражада таъсир кўрсатади?

-                      Қизиқ  - бизни ҳужайралар нима деб биларкин. Худо дебми?? – Джейн буни тасаввур қилишга ҳаракат қиларди. – Агар ҳужайранинг ҳаёти менинг кайфиятимга боғлиқ бўлса...

-                      Қарилик тўғрисида яна бир нарса, - унинг саволига эътибор бермасдан Лобсанг давом этарди. Уни вақтида тўхтатиб қолмаса у бир кунлаб гаплашиши мумкин деган таассурот пайдо бўларди. – Қаришнинг энг асосий сабабларидан бири – ДНК наслининг бузилишидир. Бу ерда биз мураккаб масалага дуч келамиз, чунки ДНК ни тадқиқот қилиш масаласи – ДНК нинг ўзи шу туришича жуда мураккаб бўлганлиги учун қийин ҳисобланади. Ҳужайра ДНК ларининг шикастланиши ёш ўтган сари кўпайиб боради, ва сен тушунишингча, одам соғлигини яхшиламайди. Умуман қарилик биомаркерлари ролига талабгорлар шунчалик кўпки, бир нарса аён бўлиб қолади – қариш жараёнида турли хил физиологик жараёнларда кўп, ҳаддан ташқари кўп ўзгаришлар рўй беради. Олдиндан битта жойда бирор нарсани “тузатиш” нинг иложи йўқ, шунинг учун турли хил қариликни тўхтатишнинг фармакологик йўллари албатта муваффақиятсизликка учраган, гарчи тиббиётчилар ҳозиргача ана шу бемаънигарчилик билан шуғулланмоқдалар. Бу ерда глобал нарсанинг кераклиги аниқ – бу нарса бутун жараёнлар комплексини дарҳол тиклаши лозим бўлади. Сен учун негатив ҳис-туйғу ва Ёритилган Идрокларни жорий этиш ана шундай мададкор восита бўлиб чиққани сир бўлмаса керак.

-                      У ҳолда..., мен тушунмаяпман, у ҳолда сизлар нимани тадқиқот қилаяпсизлар ва нима учун? – ҳайрон қолди Джейн. – Агар узоқ умр кўришнинг калити қўлларингизда бўлса, ана шундай деталлашган тадқиқотларнинг нима кераги бор – у ёки бу ЁИ организмга қандай таъсир кўрсатади? Шунчаки билиш учун билишми? Шунчаки билимга талпинишми? Бирорта кашфиётга дуч келишми? Аниқ бир мақсадсиз?

Кутилмаганда Джейн Лобсангга қаради.Унинг кўриниши худди у бирорта махфий нарсани айтиб қўйгандай эди. Сита ойнага қараб ўтирарди ва тоғ чўққиларини томоша қилаёгандай ўзини тутарди.

-                      Умуман олганда ҳа, биз тадқиқот қиламиз... чунки тадқиқот қиламиз, бизга қизиқ туюлади. – Қандайдир ғижиниб гапирди Лобсанг ва ўрнидан турди. – Мен кетишим керак. Мен ўйлайманки, биз яна машғулотларимизда учрашамиз. – деб йўшиб қўйди у ва чопиб кетди.

Хонага жимлик чўкди.

- Мен ҳам кетишим керак, - ўрнидан турди Сита. – сенинг режаларинг қандай?

-                      Хўш, -Джейн соатига қаради, - ярим сотадан кейин микробиология лабораториясида машғулотим бор, ҳозирча эса режам йўқ, думалаб ётиб , тоғларни томоша қиламан ва сизлар мендан нимани беркитаётганликларинг ҳақида ўйлайман. У шундай деб Ситага қаради. Унга Сита тўғри бехавотир назар билан жавоб берди ва елкаларини қисди.

-                      Ҳа, бу ерда ўзларининг сирлари бор, Джейн. Агар улар бўлмаганда ғалати бўларди. Биз томонга ўт ва сендан беркитадиган сирлар қолмайди, сен жамоамизнинг аъзосига айланасан, сен иш билан шуғулланасан – сен бизга техник томондан ёрдам беришинг мумкин, биратўла ихтиёрий лабораториянинг тадқиқотлари билан танишишинг мумкин бўлади, сенга қизиқ бўлган ҳар бир нарсани ўрганасан. Фараз қил – эллик йил давомида қизиқарли, ижодий фаолият билан шуғулланиш? Юз йил давомида. Икки юз йил давомида. Бизга тушунадиган, фаҳм-фаросатли техниклар жуда ҳам керак, Джейн. Фақатгина техника билан муомала қилишни биладиганлар эмас, балки бизнинг асосий қизиқишларимиз ва қадриятларимизни тушуниб етиб, биз билан баҳам кўрадиганлар керак. Сен ўзинг учун ҳал қил, кейин эса Энди билан гаплаш, ёки аксинча – олдин гаплаш кейин ҳал қил .

Микробиология лабораториясидаги машғулотлар тўсатдан қолдирилди, ва унинг ўрнига Джейн лабораториянинг энергетик марказига экскурсия қилишни афзал кўрди.

- Поль Вердье, - деб унга қирқ яшар эркакни таништирди Энди. – Электрик десак ҳам бўлаверади. У сенга энергетик хўжалигимизни кўрсатади – ўзинг бир тартибга сол.

Тартибга солиш қийин эмасди, гарчи олдинлари Джейн бундай турдаги лабораторияларга рўбарў келмаган бўлса ҳам. Бу қудратли лаборатория, бутун бошли илмий мини-шаҳарча ўзининг электрон микроскоплари, томографларига, ва яна кўп нарсаларига эга бўлиб (балки уларда мини-тезлаткич ҳам бордир) бутунлигича ана шундай кичкинагина майдончага жойлашган қуёшли батареялар ҳисобига қувват олар экан. Дарҳақиқат, қуёш нурлари бу ерда етарли эди, лекин бу айни пайтдаги аҳвол эди.

-                      Бу ерда қуёшли кунлар бир йилда нечта бўлади,Поль?

-                      Ўртача – 365 та, жилмайди у.- Йўқ, албатта қуёш умуман чиқмайдиган кунлар ҳам бўлади, лекин камдан-кам, жуда камдан-кам.

-                      Қишда ҳамми?

-                      Бизда қиш Европадай бўлмайди. Қишда бизда кундузи офтобда қорайиш ҳам мумкин, лекин кечки пайт албатта салқинроқ бўлади. Энг мақбул фасл бу ёз – июндан августгача – уч ой муссонлар пайти, лекин кўриб турганингдек ҳозир июль, қуёш нури эса эса етарли. Кечалари ана шу ёзги ойларда жалалар бўлиб ўтади, бироқ  эрталаб тўққиз-ўнлардан  ва кечки пайтгача жуда иссиқ бўлади. Умуман олганда, тик тушиб турадиган қуёш нурларининг борлиги унчалик аҳамиятли ҳам эмас – биз энергияни булутли кунларда ҳам йиға оламиз. Қуёшли батареяларнинг ишлаш тамойили сенга албатта маълум – фотонлар электронларни атомларнинг ташқи қобиғидан уриб чиқаради ва улар электр токини таъминлаб берадилар.

-                      Албатта мен биламан. Мен ярим йил Стокгольмдаги университетда стажировкада бўлганман, шведлар эса ҳаммаси қуёшли энергиясига муккасидан кетган – айнан Швеция биринчи бўлиб углеводородли энергиядан бош тортгани бежиз эмас.

-                      Биз модомики фотоэлементларимизда кремнийнинг нанозарраларини ишлатар эканмиз, бутун тепаликнинг майдонидан фойдаланилади.

-                      Яъни фақатгина ойналар эмас, балки деворлар ҳам электр токини тўплайдиган наноқатлам билан қопланган, шундайми? – гапини бўлди Джейн.

-                      Ҳа, бутун деворлар, ойналар, томлар – ҳаммаси жнергияни тўплайди, ваҳоланки йигирма қаватли қоплама ультрабинафша диапазонда ҳам, кзгза кўринадиган диапазонда ҳам жуда юқори сифатли фойдали иш коэффициентини таъминлайди. Бундан ташқари тепаликнинг шимолий қисмида – сен у ерда бўлдингми? – икки юз метрли жарлик бор.

-                      Йўқ кўрганим йўқ.

-                      Бориб кўриб кел бўлмаса – у ерда кўпгина қоя маршрутлари ишлааб чиқилган, қоянинг бутун сатҳи бўйлаб нанопленка ўрнатилган – ўзингни тагингда қояли деворга эга бўлиш жуда қулай – у ҳеч кимга керак эмас, бизга эса фойда келтиради.

-                      Ҳа, наноэлементларнинг бундай МАЙДОНИ бор экан, унда албатта, тушунарли...

-                      ФИК нинг даражаси ультрабинафша спектрда деярли 90% га етгани айниқса муҳим, ахир айнан мана шу спектрда нурланиш электр токига кам айланиб фақатгина иссиқ йўқотишларга ва асбоб-ускуналарнинг ейилишига олиб келади, ультрабинафша нурлар эса бизда керагидан ортиқ!

-     Нанозарраларнинг катталиги қандай? – Джейн чамалай бошлади. Ярим нанометрми? Бирнанометрми?

-                      Э йўқ. Бу ўтган асрда бўлган. Нанометрнинг йигирмадан бири.

Джейн ҳуштак чалиб юборди

-                      Бу қимматга тушиши керак... жуда қимматга!

-                      Ҳа, бу қимматга тушади, - рози бўлди поль. – Бироқ бизда морлиялаштириш билан муаммо бўлмайди.

-                      Бундай нарса бўлиши мумкинми? – Джейн шубҳа билан бошини чайқатди. – Қанчал пайтдан бери ишласам доим пулнинг умуман йўқлиги тўғрисида дод-войни эшитиб келаман.

-                      Сен давлат корхоналарида ишлагансан, бу ер эса – шахсий корхона. Ҳар бир алоҳида олинган шахсий корхонада кўп нарсага эришиш мумкин, агар уни калласи бор одамлар бошқарса.

Полнинг шаҳарлик шевасига қараганда, бу ерда айнан калласи бор одамлар ишларди ва улар қаторига ўзини ҳам қўшган эди.

-                      Бундай майда нанозарралардан иборат қатлам мутлақо шаффоф бўлади, шунинг учун биз ана шундай йигирма қаватли плёнкалар қилишимиз, уларни ойналарга ва умуман исталган нарсага ўрнатишимиз мумкин – сен уларни шунчаки пайқамайсан. Ҳаво ҳам бизда жуда тоза – ҳар ҳолда Ҳимолой-ку, бу сенга мегаполис эмас. Ўлчами нур тўлқини узунлигидан кам бўлмаган зарралардаги релега оид тарқалиш ҳам, катта зарралардаги тарқалиш ҳам – бу ерда минимал даражада.

Асбоб-ускуналарнинг уюлиб турганини кўриб, Джейн ҳурмат билан бошини чайқарди.

-                      Ҳа... биз биринчи марта кремнийли қуёш батареяси пайдо бўлгандан кундан анча илгарилаб кетдик.

-                      Қуввати бор-йўғи бир мегаватт бўлган қуёш батареяси асосидаги биринчи электр станцияси яратилган 1983 йилдан ҳам... ,- давом этди Поль.

-                      Фотоэлементлар учун қандай ишчи материалини ишлатасизлар?

-                      Асосан – мис, индий ва селенид бирикмалари , бунинг устига биз атом инжекциясининг махсус технологияси бўйича рутенийдан ҳам фойдаланамиз.

-                      Сизларнинг батареяларингиз бир квадрат метрга неча ватт қувват беради? – Джейн Полни саволлар билан кўмиб ташлашни давом эттирарди.

-                      Киловатт атрофида.

-                      Демак баландлиги йигирма метр ва кенглиги – кенглиги қанча эди?

-                      Тахминан шунча.

-                      Демак... фақатгина қоя сизларга қирқ мегаватт қувват бераркан! Жуда зўр-ку!

-                      Ҳа, яна тахминан шунча қувватни биз бошқа майдонлардан тўплаб оламиз. Қўпол қилиб ҳисоблаганда умумий қувватни етмиў мегаватт дейиш мумкин. Бизда яна ҳар эҳтимолга қарши иккита компакт реакторимиз ҳам бор. Сен тушуниб турганингдек, бизга бундай қувват ортиғи билан етади, шунинг учун қояни ўпириш ишлари тинмасдан давом этади – бизга кўпроқ жой керак.

-                      Мен лаборатория қуриб бўлинган деб ўйлабман.

-                      Хм, - Поль қандайдир ажабтовур оҳангда талаффуз этди. – Мен ҳаммаси энди бошланяпти дер эдим. Олдинлари биз қоянинг ичкари қисмида сунъий ёруғлик билан жуда ҳам шинам шароитда яшамас эдик. Биз пастга қараб чуқурлашиб бормагунимизча биз горизонтал шурфлар ҳисобига тепаликнинг ён бағирларига тешиб чиқишимиз мумкин эди – ҳам тепалик бирмунча қияроқ бўлган шарқий томондан, ҳам қоя деярли тик бўлган шимол томондан, шундай қилиб биз қоянинг ичкарисида қуёшни “тортиб ўтказардик”. Лекин биз ҳозир масаланинг битта қизиқ ечимини топдик.

-                      Қуёшни ернинг чуқур жойигача “тортиб бордингларми”?

-                      Айнан шундай. Аслида буни амалга ошириш унчалик қийин эмас.

-                      Квазиоптиками?

-                      Мутлақо тўғри. Биз лучеводларни ишлатамиз. Уларда ҳаддан ташқари кенг тўлқинли нур тарамлари тарқалади. Бунинг фарқига борасанми?

-                      Йўқ, шунчаки эшитганман... лекин зарур бўлса, ўрганиб оламан, албатта.

-                      Шундай қилиб, - давом этди Поль.- биз чуқурга қараб ўйиб кетяпмиз. Лифт хўжалиги яқинда пайдо бўлди, бирданига тўртта лифтни ишга солдик – ўсиб чиқди дегандек.

Джейннинг тасаввурида мутлақо фантастик манзара пайдо бўлди – ташқаридан ўрта миёна бўлиб кўринадиган тепалик ўз қисқичларини қоя ичкарисига суқади, чуқурроқ, янвдв чуқурроқ, ҳам чуқурига, ҳам энига қараб ўсиб кетяпти, ахир у ерда халақит берадиган нарсанинг ўзи йўқ – тоғ қаърида! Қуёш нури билан ёритилган Ер остидаги шаҳар! У ердаги дарёлар ҳам ер ости дарёси бўлади, ўт ҳам ўсади, томошабоғлари ҳам бор, ҳаттоки энди ўз қуёши ҳам бор, аниқроғи ёруғ қуёш нури бор. Шамоллатиш ҳам зарур. Лекин бундай даражадаги энергия ва бундай босимдаги даражалар фарқи билан... буни амалга ошириш жуда осон... бу жуда оддий...

Аста-секин уларнинг суҳбати тобора махсуслашиб кетаётган эди, охир оқибат уларнинг иккаласи бир-бирига қандайдир тушуниб бўлмайдиган иборалар ва жумлаларни гапира бошладилар ва бир-бирини тушунаётганларидан яшириб бўлмайдиган даражада қувонардилар, шу пайтнинг ўзида бошқа ихтиёрий одам уларнинг суҳбатидан худди Марсдан келган ўзга сайёралик билан суҳбатлашгандай ўзини ҳис қиларди. Голографик чизмалар билан ўзини ўраб олиб, калласи билан ана шу мураккаб хўжаликнинг техник жиҳатларига кўмилиб кетиб улар вақтнинг нечоғлик тез ўтаётганини сезишмасди.

Охир оқибат чарчоқлик ўзини билдирди ва Джейн аста-секин ростланиб ва мароқ билан чинқириб, оғзини катта очиб бутун бадани билан керишди.

-                      Поль сен 500 тали ишончни туғдира оласанми?

-                      Беш юзтали? – Ҳайрон қолди у. – Йўқ, менга икки юз элликталиги ҳам етади.

-                      Буни қандай амалга оширишингни батафсил гапириб бера оласанми?

-                       Ахир бу жуда осон-ку, - бир оз ажабланиб жавоб берди у, бироқ унинг савол тарзидаги сукутини кўриб, давом эттирди. – менда ана шундай ишонч учун ёритилган омиллар рўйхати бор...

-                      У сенда қаердадир ёзилганми?

-                      Йўқ, нима учун... мен уни ёддан биламан, у ерда бор-йўғи ўнта банди бор. Биринчиси – мен уни “мудаклар тўғрисидаги ойдинлик” деб атайман.

-                      ??

-                      Ахир бизга маълумку, ҳатто энг оддий одамлар ҳам кўпинча би юз йигирма – бир юз ўттиз ёшгача яшайдилар. Бир юз ўнга тўлганларнинг сони эса умуман ўн мингтага етади. Хўш, мен бу одамлар қандайлигини ва улар қандай яшашини биламан. Улар ҳар куни ва ҳар сония ўзига СҲ заҳарини юборишади...

-                      СҲ?

-                      Ҳа, салбий ҳис-туйғуларни демоқчи эдим.

-                      Тушунарли, давом эт.

-                      Агар ҳаттоки ана шундай даҳшатли ҳаёт кечириб, СҲ заҳарини ўзига юбориб, ЁИ ни бошидан кечирмасдан туриб уларнинг баданлари бир юз йигирма ёшгача чидаса,  СҲ сиз, ёритилган фонда бўлиб туриб, ЁИ ни ва ёритилган физик ҳис-туйғуларни бошдан кечириб мен ана шу ёшгача ва ундан ҳам кўпроқ яшашим аниқ бўлади.

-                      Физик ҳис-туйғулар тўғрисида мен унчалик тушунмадим… лекин мен уни кейинроқ аниқлаштираман, яна нима?

-                      Иккинчиси – олдиндан лаззатланиш. Мени икки юз, икки юз эллик йилдан кейин кутадиган ҳаётни, кашфиётларни олдиндан сезиб, улардан лаззатланиш. Ҳаттоки олдиндан лаззатланиш эмас, балки олдиндан пайқаш, чунки мен ундан ҳам муайянроқ бўлган нарсани кўз олдимга келтира олмайман, бу объектсиз ҳиссиёт, мен шунчаки ҳамма нарса ҳаддан ташқари қизиқ бўлишини кўз олдимга келтираман. Учинчиси – курашиш қувончи.

-                      Ким билан?

-                      Ҳеч ким билан. Қарилик билан. Мен яшаётган нарса учун, бошқа одамлар аллақачон ва орқага қайтиб бўлмас даражада қарийдиган ёки ўладиган ёшда яшаётганлигим учун кураш. Менга ана шундай спортча деймизми, жаҳд-жадални яна бир ой, бир йил давомида бошдан кечириш ёқади! Мен эса ҳалигача ўшандай кучли, шижоатлиман, менинг ҳаётим янада ва янада қизиқроқ ҳамда мазмунга бой бўлиб кетаверади. Тўртинчиси – баданни ювиш.

-                      Йогами?

-                      Ҳа йўқ, қанақа йога  ,- кулиб юборди Поль. – Баданни роҳатланиш, олтин шуъла билан ювиш.

-                      Менга бу тўғрисида ўқиб кўришга тўғри келади шекилли.

-                      Ўқи, гарчи бу ерда ҳамма нарса оддий бўлмаса ҳам. Сен ахир қачонлардир баданингда шундай бир ширин роҳатланишни сезганмисан? Масалан, ЁИ ни бошдан кечираётганингда кўкрагингда сезганмисан ва бу роҳатланишни бошдан кечиришни бошлайсан, уни баданингда у ёқдан бу ёққа югуртирасан, ва бунда ана шундай ювишдан кейин баданинг тобора кучли, соғлом бўлиб кетаётганлигига бўлган ишонч ҳамроҳ бўлади.

-                      Тилласифат нурчи?

-                      Фараз қил, сенинг теварак-атрофинг тилласифат чақнаб турган учқунлар билан тўла. Улар қуёш нурига ўхшаб тушиб туради. Ана шу тилласифат учқунлар ҳамма ёққа, шу жумладан сенинг баданингни ичига сингиб кетади, сен ҳам бу нарса  баданингни ўлмас қилиб қўйишига бўлган ишончни туғдирасан. Агар ҳаммасини сифатли қилиб ўтказса, ҳаттоки булутли кунда ҳам худди қуёш чарақлаб тургандай туюлади.

-                      Менинг назаримда бу нарса менинг қўлимдан келмайди!

-                      Менда ҳам юошида бўлмас эди, нима қипти? Бу машқ қилишга боғлиқ. Бу билан кунига бир соат шуғуллансанг, масалан ана шундай тажрибанинг 15 дақиқали бўлакларини тўплаб бор, бир ой ўтгандан кейин ҳамма нарсани аъло даражада изҳор қиладиган бўласан, бу қийин эмас.

Поль Джейнга яшириб бўлмайдиган таажжуб билан қарарди, гўёки бундай оддий нарсаларни  қандай қилиб билмаслик мумкин дегандай, лекин Джейнга бу нарсалар оддий бўлиб туюлмасди. Албатта, у қаердадир бу тўғрисида онда-сонда ўқиган эди, бироқ шу пайтгача қандайдир қизиқ бўлиб амалга ошириб бўлмайдиган нарса сифатида қарарди, бу ерда эса у бирдан ана шу нарсаларга эртак сифатида қарамайдиган ва нарсага бор-йўғи икки дақиқа ажратиш етарли деб ҳисобламайдиган, балки бунга усталик билан муносабатда бўлган одамлар орасига тушиб қолди. Уларнинг ҳаёти ана шу барча ғалати кўникмаларни ўзига сингдириб олган эди.

-                      Яна нима?

-                      Бешинчиси – бу мен учун паспортлар образи.

-                      Нима? – тушунмади Джейн.

-                      Паспорт образи. Мен ўзимга-ўзим икки юз эллик ёшга кирганимда бир талай паспортлар йиғилиб қолади деб кўз олдимга келтираман, ахир биз уларни қонунга кўра ҳар йигирма йилда алмаштирамиз. Мен ана шу паспортлар ва бошқа ҳужжатлар уюмини кўз олдимга келтирсам, менда бу образ узоқ умр кўришдан лаззатланиш, унга бўлган ишонч билан ҳамоҳанг бўлиб қолади.

-                      Тушунарли, - чўзиб гапирди Джейн. – Образ уни ўзининг шоирсифат бўлмаганлиги ва шу билан бир қаторда қўпол овқелиги билан ҳайрон қолдирди – чиндан ҳам – бу нарса анчагина ғалати эди.

-                      Олтинчиси – ишончни бевосита тарбиялаш, - давом эттирди Поль. – Мен чўнтагимга тош солиб қўяман ва сен чўнтагингда тош деб ишонасан. Чўнтакнинг эса тешиги бор ва мен сенга буни кўрсатганимда, сенда бошқача ишонч, яъни чўнтакда тош йўқлигига бўлган ишонч шаклланади. Ишончларни ана шу зайлда ўзгартириб бориб биз охир оқибатда ана шу ишончни ҳис қилишга асос бор ёки йўқ бўлишидан қатъий назар уни ҳис қилишга ўрганамиз. Ишонч – ўзига мустақил бўлган идрок ва биз уни ишонч асосида бошқаришимиз мумкин. Мана шундай қилиб мен ҳам икки юз эллик ёшгача аниқ яшайман деган ишончни ҳис қиламан ва бунда гўёки кейинги ёшимни “пайпаслаб” кўраман, “қизиқ, ахир икки юз етмиш ёшгача ҳам уддалай олишим мумкин-ку” деган саволни ўз-ўзимга бераман. Икки юз етмиш ёш тўғрисидаги ана шундай савол 250 тали ишончни янада барқарор қилади. Еттинчиси – тантана. Касалликлар гирдоби, қариш ва ўлим исканжасидан чиқиб кетганлик тантанаси. Мен ўзимни икки юз эллик ёшлик деб кўз олдимга келтираман ва тантанани ҳис қиламан – мен ана шундай мажбурий ўлим чангалидан қутулдим ва у ёғи нима бўлиши – сир. Мана шуни олдиндан сезиш ва сир ҳиссиёти менинг рўйхатимдаги саккизинчи модда. Ана шундай ЁИ ларни бошдан кечириш 250 тали ишонч билан кучли акс садо беради. Бундан ташқари янги билимлар ва кўникмалар ҳосил қилишдан олдинги лаззатланиш Масалан, мен иккинчи йил учувчилар мактабида ўқияпман, лайнер бошқаришни ўрганяпман.

-                      Учмоқчимисан??

-                      Ҳамма гап ҳам ана шунда-ки йўқ, - жилмайди Поль. – Агар унинг бевосита қўлланилишини ҳисобга олса, бу кўникмани умуман фойдасиз дейиш мумкин, лекин менга учишга ўрганиш ёқади! Мен янги кўникмалар ва янги билимлар олаётганимдан роҳатланишни ҳис қиламан ва ана шу икки юз эллик йил ичида яна қанча қизиқ нарсани ўрганишим мумкинлиги кўз олдимга келтириб мен ана шу ёшдан кам бўлмаган ёшгача яшаш учун интилишни ҳис қиламан, менинг ишончим, менинг қатъийлигим мустаҳкамланади.

-                      Охирги ўнинчиси қолди!

-                      Ҳа. Бошқа одамларни ўргатиш. Мен ўз билимларимни, кўникмаларимни бошқа одамларга топширишни ҳоҳлайман, улар учун кўпроқ ёки камроқ иш қиламан – бир-биримизга бўлган қизиқишга қараб туриб.

-                      Яъни... сен айнан ҳозир қилаётган нарсанг ҳам?

-                      Ҳа, мен ҳозир сенга ўзинг билмаган нарсаларни, сенинг ҳаётинги ўзгартириши мумкин бўлган нарсларни гапириб бераяпман.

-                      Лекин мен буни сенсиз ҳам , бошқалар билан гаплашиб ёки қўлланмани ўқиб билиб олишим мумкин эдику.

-                      Албатта, лекин ўзим хуш кўрган одамга бирорта қизиқ нарсани гапириб берганимдан оладиган лаззатланишимда бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди?

-                      Хўш... тўғри.

-                      Майли, - деди Поль. - Бугунга етади.

 



<< Уйга Бўлим 02>>