« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 44


“Кўча эшиги”нинг олдига боришим билан, у шу заҳоти очилди, – наҳотки кимдир ўтириб, ҳар дақиқа камерага қарайди? Каору ўзининг уйчасида битта ўзи ўтирарди.

- Каору, сен нима – куни билан кўзчага қараб ўтирасанми?:)

- Тентак бўлма, Майя, сен йигирма биринчи асрда яшаябсан. Йўлка бўйлаб инфрақизил датчиклар қўйиб чиқилган, ундан ташқари камералар йирик объектлар харакатини сезади. Компьютер кўринишларни солиштиради, ва агарда кўриниш маълумотлар базасида мавжуд бўлган кўриниш билан тўғри келса, эшик автоматик равишда очилади. Йўқ бўлса – бошқариш пультига сигнал келади ва воқеаларнинг келгуси ривожланишига қараб мувофиқ чоралар кўрилади. Ҳаммаси оддий, хеч қандай мўъжиза йўқ.

- Агар кимдир менинг расмим билан ниқобни юзига кийиб олсачи?

- Бу жой сенга АҚШнинг ТҲК базаси эмаску! Дарамсаланинг ҳамма яшовчилари учун – бу шунчаки оддий йога ҳусусий мактаби, бу ерда уларнинг ўнтаси бор, кимнинг миясига ниқоб билан бўлмағур ишларни қилиш келади фақатгина йога ёки массажнинг кейинги курсларини кўриш учун?? Бундан ташқари, компьютерларнинг имкониятларида шубҳаланиш керак эмас. Шунчаки ташқи қиёфалар солиштирилмайди, одамнинг ҳадди харакати ҳам таққосланади – одам қандай қилиб юриши, унинг ўлчовлари, шунинг учун хеч қандай муаамо йўқ бу борада. Агар бу ерга кимнингдир киришини тасаввур қилсак ҳам – у нимани кўради? Одамлар ўтириб, ўзларининг ён дафтарчаларида ниманидир ёзишлариними? Зерикишдан ўлиб қолиш мумкин … Юр,мен сени Мишельга олиб бораман. 

Мишельнинг уйчаси ҳимоя рангларига бўялган эди, ва умуман олганда жуда жанговар бўлиб кўринарди.

-  «Коммандос»лар шу ерда турадими?

- Ҳа, - Каору менга қараб, тўсатдан кулиб юборди. – Бундай рангларга бўяш  - бу ҳазил, “коммандос” сўзининг ўзи каби бу ҳам ҳазил. Лекин улар шуғулланадиган нарса– бу умуман ҳазил эмас.

Эшикни очиб, мени ичига итариб юборди ва ўзи йўқ бўлиб кетди.

Мен нимани бўлса ҳам кўришга тайёр эдим, лекин аслида кўрган нарсамни кўришга тайёр эмас эканман. Кутмаганликдан ман ҳатто турган жойимда ўтирдим.

 

Ўн йилдан кейин

- Василий, халатимни олиб кел!

- Ҳозир, ҳозир, Майя… кўрмаябсанми, мен бандман? Нимага мен ҳар доим газета ўқишга ўтирганимда сенга шу дамда бирон нима керак бўлиб қолади … мен ичкарига сурилиб, ўтириб бўлгандим … ҳўп, олиб келябман, олиб келябман … олиб келябман, дедимку!

-  Гришка қаерга даф бўлди? Яна мактабдан кейин дарёга ўшалари билан кетдими … ўша комапанияси ёқмайди менга… мен нима гапираётганимни эшитиб турибсанми ўзи, Василий? Мен сен билан гаплашябман !

- Бугун еттида «Спартак» ўйнайдику! Сал қолса эсимдан чиқардия … - газетанинг шитирлаши авжига чиқиб кетди. – Тўртинчидан бўлади …

- Нима?? Йўқ, етади мендан сенинг «Спартак»ларинг, - Майя ваннадан сочиқ билан ўралган бош билан чиқди, - мен Познер билан шоуни кўраман, ҳоҳлаганингни қил шунинг учун … ана Иванникига бор, ўша ерда кўрасан футболингни …

Газетани бир четга ташлаб, Василий қўлларини силкитди ва нафрат билан хотинига тикилиб қолди.

- Сен жуда яхши биласанку, унинг Зойкаси мени кўришга тоқати йўқлигини, қаерга бораман,а ?

- Билмадим,Василий,ҳоҳишинг … - ойна олдида тасаввурга сиғмас харакатларни қилиб, Майя ўтган ҳафтада юзига чиққан ҳуснбузарни кўрарди. – Ва эсингдан чиқмасин эртага Бирюковларникига боришимиз, ҳар ҳолда неваралари туғилди … Гришкага ҳам ўзинг айт, вақтида келсин … совға олиш керакку … балки, анави биллур гулдонни олармиз, эсингдами, сен билан кўргандик … нимага ҳар доим мен бу ҳақида ўйлашим керак, а? Нима, менинг – бошқа ишларим йўқми? Сен мана хеч қачон ўйламайсан ҳам …

- Ана, бошлааанди, кеееетди …

 

Ёввойи ҳаёл … БУНИ кўрганда яна нима ҳаёл келиши мумкин? Менинг кўзларим олдида турган сурат шунақанги гангитиб қўярдики, бунга бошқа сўз ҳам топа олмайсан, ва келажакдаги азалги Майя, бошида бигудилари билан ўзининг турмуш ўртоғи билан ит мушук бўлаётгани ҳақида ахмоқона ҳаёл ҳам бу жойда жуда ҳам тўғри келарди.

Мишель ёстиқларнинг устида, ломани кемириб ўтирибди, ва телевизорга ахмоқона кўриниш билан тикилиб ўтирибди. Менга яқинроқ, боя йўлкада у билан ағанаган ўша японлик йигит ўтирибди, чипсиларни чайнаб, у ҳам бутун ҳаёли билан телевизорда.  Крикет! Улар крикет кўрмоқда! Одамнинг миясига сиғмайдиган нарса … Индияда одамлар футболни ҳам, хоккейни ҳам кўрмайдилар, у ерда хеч кимга катта тенис ҳам, енгил атлетика ҳам керак эмас – Индияда крикетни кўришади… кунлар бўйи бир нечта каналлардан одамзод томонидан қачонлардир ўйлаб топилган, энг ахмоқона ўйинлардан биридан репортажлар олиб борилади. Битта эркак югуриб, коптокни отади, иккинчиси унга лаптаси билан уради, копток бир томонга учиб кетади, уни ушлашади ва ҳамма баҳтли бўлади. БЎЛДИ! Бутун спорт шундан иборат. Қандайдир очколар ҳисобланади, албатта, кимдир ютиб чиқади..юлдузлар, интервью, лекин буни қандай қилиб кўриш мумкин? Икки харакат минг марталаб қайтарилади … отдинг – урдинг, отдинг – урдинг, отдинг  – урдинг … соатдан кейин соат, кундан кейин кун… миллионлаб  индуслар экранга қарамоқда … отдинг – урдинг… тирик мурдалар … уларнинг мияси яқинда қулоқларидан оқиб чиқади. Энди мен бу иккита, муросага кела олмайдиган «ультра»ларнинг ўтириб, шуни қараб ётганини кўриб турибман  !

Телевизордан кўзини узмай, Мишель ёнидаги ёстиқнинг устига уриб, ўтиришга таклиф қилябди.

- Чой ҳоҳламайсанми, азизим ?

«Чой»? «Азизим»?? Овозини қаранг … қандайдир разил, ҳудди менинг ҳаёлий антиутопиядан. Мишельнинг ёнига ўтаётиб, японликка сал тегиб кетдим

- Астойдил харакат қилиш мумкинми?!

- НИМА??

- Нима-нима? Астойдил харакат қилиш мумкинми, дедим?

Кўриниши сурбет …нима даъво бу яна? Нима деб жавоб бериш керак … Э, тошини терсин… Мишель!

- Кел, қотиб қолма, ўтир, - у яна ёстиғини қўли билан урди. – Бу ерда жуда қизиқ.

- Гапирма… Мишель… бу ерда нима бўлябди ўзи?

- Чийиллама,мушукча, ҳозир тушунтирман. Тасаввур қилябман, ҳозир миянгда нималар бўлаётганини:)

- Ҳақиқий алғов далғов!

- Қара, кўрябсанми? – Мишель қаердандир ён дафтарчасини олиб, уни бурнимнинг олдида айдантирди. Сен, у доимо менинг ёнимда эканлигига эътибор бердингми?

- Йўқ.

- Бу ерда телевизорнинг олдида ўтириб, олмани чайнаб, юимга ахмоқона кўриниш бериб, мен тўҳтамай ҳиссиётларни бошқариш тажрибасини амалга оширябман, тушундингми? Тўҳтамай! Чунки, агар бир дақиқага тўҳтасанг, салбий ҳиссиёт шу заҳоти пайдо бўлади. Бу уйчада биз алоҳида шароит яратдик, ва уларнинг ҳаммаси фақат битта нарса учун яратилган – одамда салбий ҳиссиётларни, унда маиший мамнуниятни, ёки аксинча, маиший мамнуниятсизликни уйғотиш йўллари орқали вужудга келтириш. Бу ерда тасаввур қилса бўладиган, энг ахмоқона поп ашулаларининг танланганлари бор, - Мишель магнитофон тарафга қўли билан силтади. – Бу ерда энг ахмоқона китоблар, ахмоқона фильмлар танланган, одамлар бу ерда йиғилиб, чой ичадилар, об ҳаво, сиёсат тўғрисида гаплашадилар,ўзаро урушадилар, бақирадилар, даъволарини билдирадилар, ва бунинг ҳаммаси шунақа табиий кўринадики, хеч қайси ташқаридан келган одам буни сохтакорлик деб атай олмайди, агар кимдир тентакликни унча табиий кўрсатмаётган бўлса, демак, унда қандайдир ғамгинлик бор, ва у уни қидира бошлайди. 

- Сен тентакни табиий кўрсата олмасанг, бунинг қандай ғамгинлиги бор??

- Қандай бўлса ҳам. Масалан, энг оддийси – одамларнинг фикридан ташвишланиш. Сен қўрқасан, улар сени ҳаққатдан ҳам тентак деб ўйлашларидан, шунинг учун табиий бўлмаган ҳолда ўйнашни бошлайсан, уларга сен аслида бошқа эканлигингни кўрсатиш учун. Бу ерда, ўзиникилар орасида, бу атиги биринчи босқич, ҳақиқий машғулот сен жамиятга чиққанингда бошланади, ва оддий одамлар орасида ўзингни тентак қилиб кўрсатганингда  - улар бунга ишонишадиган даражада кўрсатасан. Бу жуда ҳам қийин – одамларнинг фикри билан ташвишланишни ҳақиқий ҳаёт шароитида йўқ қилиш, лекин бундай шароитда амалга ошириладиган харакатлар “дивандаги тажрибадан” анча самарали ҳисобланади. Биз ишнинг бу қисмини “ижтимоий тажрибалар” деб атаймиз. Ва ижтимоий тажрибалар ёрдамида биз ғамгинликларни бартараф этиш учун кўплаб харакатларни ишлаб чиқамиз. Мен салбий ҳиссиётлардан бенуқсон қутилишга эришаман, бу менинг энг асосий мақсадим, ва бу мақсад учун мен барча нарсани беришга тайёрман. 

- Менга сенинг қатъиятлигинг ёқади жуда ҳам..

- Менда имконият бор нимани нима билан таққослашга. Сен салбий ҳиссиётлардан бенуқсон қутилишга қанчалик яқинроқ бўлсанг, Бошдан кечиришлар ҳам шунчалик ёрқинроқ юзага келади, ва биласанми … Бошдан кечиришларнинг чайқалиши пайдо бўлганда … одатдаги ҳолатга қайтиш – бу кичкина ўлим, ва мен ўлим билан курашаман. Одамлар ўйлашича, уларнинг юраги уришни тўҳтатганда, улар ўладилар, лекин бу жуда даҳшатли ҳато  – улар салбий ҳиссиётни сезганларида ҳар гал оз оздан ўладилар.

Мен яна Бодхгайеда ялангликда ўтирганимизни эсладим, Сарт ниманидир гапираётганди, ва ҳамма атрофдагилар унга ҳудди биринчи марта эшитиб турганларидек қўлоқ солардилар. Ҳозир мен аниқ тушундим – нимага улар бундай қулоқ солишганини – улар нафақат ўзларининг идроклари билан, балки бутун вужудлари билан тушунишни ҳоҳлардилар. Мишель ҳозир аслида янги бўлган хеч нима гапирмади, шунга қарамай, мен тушунишнинг ичимга қуйилаётганини жуда аниқ ҳис қилябман – ҳар бир салбий ҳиссиёт – бу кичкина ўлим экани, ва у аста секин касалликка, қариликка ва оҳири ўлимга айланиши ҳақидаги тушунчага эга бўлдим.

- Мишель, ҳар бир одам шундай ўладику Мишель…

- Салом, кампиршоҳ!! – Мишель ёмон овоз билан увиллаб, паровозга ўҳшаб кулиб юборди. Мен, японлик ҳатто юзида ўзгаргаманига эътибор бердим – у битта шу мамнуниятсизлик билан ўтирарди. Айтиб ўтиш керакки,жуда табиий … наҳотки, бу шунчаки ўйин бўлса?...

- Нимага «кампиршоҳ»?

- Сен бу иборани минглаб кампирлардан, чоллардан, ва қолган тирик мурдалардан эшитган бўлсанг керак. Сен ўлим ҳақида нима биласан? Сен учун “ўлим” – бу бўш сўз. Сен одамлар ўлаётганини кўрасан, лекин – улар ўша пайтда нимани бошларидан кечираётгани ҳақида сен нима биласан? Сен – уларнинг ҳар бири учун ўлим нима эканлиги тўғрисида нима биласан? Хеч нимани билмайсан, шунинг сен ўлим ҳақида хеч нима айта олмайсан. Мен эса айта оламан, ўлим  – у ҳаёт каби ҳар ҳил эканлигини. Аҳир менга ва миясини чекиб битирган, оддий дарамсалалик туристга қараб, айтиш мумкин – иккалангиз яшаябсизлар. Ҳа, биз иккаламиз яшаябмиз. Лекин биз ҳар ҳил яшаябмиз, унинг ҳаёти ва менинг ҳаётим – бу яшашнинг умуман ҳар ҳил шакллари, ва бу далилда “ҳаёт” деган битта сўз билан аталмиш нарсани хеч нима ўзгартирмайди. Ўлим билан ҳам ҳудди шундай  – бир ўлим иккинчисига ўҳшамайди. Ўлим  – бу бутун ҳаёти ҳамма нарсанинг шундай якуни бўлган одамлар учун барча нарсанинг якунидир – механик таассуротларнинг оддий фосфоресцирланиши.

Нафасим қайтиб кетди …  «ўлим» сўзи устимга тушди, ундан кейин эса бу фантом билан боғлиқ барча балоларнинг бутунлай чириган қояси шайтонга қараб учиб кетди.  Кейин бир ўтириб, ўлим билан боғлиқ ҳамма менинг таассуротларимни билан диққат билан қараб чиқишим керак бўлади  … ҳудди чуқурликка қарагандай … ҳа… ҳудди шундай ҳиссиётни мен Камнинг кўзларига қараганимда ҳис қилдим – чуқурликка тез тушиб кетиш. Бир дамли завқ, нимадир очилади, кўкракда қандайдир қисиб қолиш  … йўқ, қисиб қолиш эмас – ҳудди воронка ҳосил бўлиб, мени унинг ичига тортиб кетаётгандай …

- Жисмоний бошдан кечириши?

- Нима?

- Менинг айтаётганим – танангда оддий бўлмаган бирон нима сезасанми? – Мишель ўша “воронка” нинг чайқалиши бўлиб ўтган жойга қўли билан тиқди.

- Ҳа, ҳудди шундай. 

Мен шунчаки ўтиргим келди – жим, сўзсиз, ҳаёлсиз, шунчаки ўтириб, Мишельнинг ўлим ҳақидаги сўзларидан кейин пайдо бўлган тушунчага тинчланишга вақт бериш.  Ҳозир мен деярли ЖИСМОНАН бу тушунчани сезардим – ғаройиб ҳис қилиш … йўқ, албатта бу ҳис қилиш эмас, шунчаки идрок одат бўйича буни одатдаги сўз билан айтмоқда, мен буни танам билан ҳис қилмаябман, лекин бу ҳиссиёт ҳам эмас, ҳаёл ҳам эмас...нима бу унда?!

Мени қўрқув босиб, бир лаҳзада ичимда бўлиб ўтаётган нарсаларнинг ҳаттоки изларини ҳам ўчириб юборди. Оҳ, сўтак!! Мен бу қўрқувни нимага сездим! Бу шундай муҳим эдики, шундай...шундай муҳим – ўша бўлаётган нарса … Мишель мени диққат билан кузатарди, аниқ бир жойга қарамасдан, лекин ён қараши билан менга қараб. Мен билан нима бўлганини унга гапиришни бошладим, лекин ҳикоямнинг ўртасида у менинг гапимни бўлди.

- Айнан ҳозир, Майя,сен гапириб бераётганингда, сен ўзинга нисбатан раҳмни, йўқотганликнинг раҳмини, қўрқувга нисбатан жаҳлни ва бошқаларни сезябсан, ва шу билан сен бутунлай ўз тажрибангни устидан ёпиб қўйябсан. 

- Нима қилиш керак унда?

- Нима қилиш керак? Яна шу нарсаларни  – салбий ҳиссиётларни улар пайдо бўлган ҳар пайтда йўқотиш. Параллел равишда – айнан «параллел равишда »,  «ўрнига» эмас, энг яхшиси йўқотиш маросимидан кейин, у билан боғлиқ бўлган концепцияларни қидириш. Сен ҳозир тажрибани бошдан кечирдинг  – бу янги таассуротнинг тажрибаси эди! Айнан янги, уни сен қачондир бошингдан ўтказган бирон нимага тенглашнинг иложи йўқ. Тўғри йўл тажрибасининг таъсири шундан иборат. Сен ҳамгинликларни йўқотиб, сенга ёқадиган ҳолатларга интилаётган пайтингда, сенда умуман янги бўлган таассуротлар, янги туслар пайдо бўлади, ва сен қайтадан уларга интилиш ва ҳолатларнинг янгидан янгидан фазоларини кашф этиш имкониятларига эга бўласан.   Сен тажрибани бошингдан ўтказдинг, ва ҳозир амалга оширилиши мумкин бўлган энг ёмон нарса – бу, дам жуда ҳам қисқа бўлганидан раҳмни, бошдан кечиришга йўлни ёпган қўрқувга нисбатан жаҳлни ва ҳоказоларни сезишни бошлаш.  Сен бу тажрибани бошингдан ўтказиб бўлдинг! Буни тушун ва уйингда деворда катта плакатни осиб қўйгин – «МЕН БУ ТАЖРИБАНИ БОШДАН ЎТКАЗДИМ», ва буни сендан хеч ким энди олиб қўймайди. Тажриба ҳам сенга ёқадиган ҳолатга яна ва яна тушишга, дам ортидан яна дам йиғишга интилишдан иборат, аҳир бу дамларни бошдан кечириш тажрибаси ҳудди ёшга ўҳшаб йиғилади. Сени ўн иккига тўлиб, тананг кескин ўзгариб, ҳайз бошланиб, кўкрагинг ўсгани хайрон қолдирмайдику? Бошдан кечиришлар билан ҳам  – ҳудди шундай. Уларнинг пайдо бўлишининг маълум бир “ёши” йиғилганда – улар алмашади, ўз сифатларини ўзгартиради, ёрқинроқ бўлади, бутун вужудинга эга бўладилар, уни ўзгартирадилар, янги имкониятларни очадилар. Ўз дамларингни сонияма сония йиғ, ҳар битта дам учун кураш, аҳир айнан ҳозир сен салбий ҳиссиётларни сезмаслигингам мумкин бўларди, сен уларни йўқотиб, ўша бошдан кечиришларни яна, яна бошингдан кечирсанг бўларди!  Кейин эса улар дамлар гуруғига йиғила бошлайдилар, ва бошдан кечириш бир нечта сония давом этади, кейинчалик эса – бир нечта дақиқа! Бу ҳудди қайтадан туғилиш каби бошингдан ўтади, бу шундоғам қайтадан туғилиш, лекин буни таърифлай олмайсан – буни бошдан кечириш керак.

Ўн дақиқа давомида биз индамай ўтирдик, мен эшитганимни ва бошдан кечирганимни ҳазм қилардим, Мишель японлик йигит билан ишларини давом эттирардилар, гоҳида ён дафтарчаларини олиб ва уларда қандайдир белгилар қўйиб..

- Демак, мен бу ерда кўриб турган ҳамма нарса – бу ўйин эканде…

- Ҳа, бу ўйин. Ўйнашни ҳоҳлайсанми?:)

- Йўқ, ҳозирча йўқ …

- Сен тентак юзини қилсанг, сен шу заҳоти шунга айланишни бошлайсан, сен ўзингни ахмоқ бўлиб тута бошласанг – ахмоқона сўзларни гапирсанг, ҳаддан ташқари мулойим бўла бошласанг ва ҳоказо, уна сен шу заҳоти ахмоққа айланишни бошлайсан, миянга ахмоқона ҳаёллар келади, кўплаб салбий ҳиссиётлар вужудга келади. Мана сенга машғулот. Бу чиройли йигитнинг тухумлари билан қасам ичаманки,  - Мишель японлик ўтирган томонга қўли билан кўрсатди , - сен эшикдан менинг олдимгача келгунингча, йигирма ёрқин салбий ҳиссиётларни бошингдан кечирдинг.

- Ҳа, кечирдим. Демак… у мен билан ранжиб гаплашганида, мени шунчаки текширган эканде?

- Текширган? Нима учун?:) Майя, менинг кичкина жаллабим, мактабдаги одатларингни унут. Бу ерда кимнидир текшириш каби нарсалар билан хеч кимнинг иши йўқ … фақат ўзининг иши йўқ одам текшири мумкин, бу ерда эса бундай одамлар йўқ, бу ерда бир дақиқага тўҳтасанг – тайёр, дарров қандайдир даҳмаза бошланади. Сенинг пешонангда, сен кичкина, қўлидан хеч нима келмас одам деб ёзилмаган, сен бу ердамисан – демак сен, ҳоҳлайсанми буни йўқми, бизнинг тажрибамиз айланмасига киришиб кетябсан, шунинг учун сенинг келишинг машғулот учун ишлатилган, бу ҳолатдан қандай фойдаланишинг – фақат сенга боғлиқ, сен танлашинг керак. Сен ғамгинликни, салбий муносабатни бошдан кечиришни танладинг.

- Мен танламадим, мен…

- Нима??

- Ҳа… албатта, тўғри…

Буни қаранг – ҳозиргача “мен жаҳл қилишни танламагандим, у ўзи...” деб айтиш ўзидан ўзи чиқиб кетябди. Ҳаммасини “тушунаётганга” ўҳшайман, лекин ҳақиқий тушуниш ҳали йўқ – менинг ҳамма харакатимни, сўзларимни, нафасимни тўлдирадиган тушуниш.

- Ўзларингиз учун яна қандай провокациялар усулларини танлайсиз?

- Кўп, жуда кўп … кимнинг ҳаёли нимага қодир бўлишидан боғлиқ, аҳир кўп нарса одамнинг шаҳсий ҳусусиятларига боғлиқ – кимдир тез тез ранжийди, кимдир мамнуният ҳис қилади…

- Мамнуниятни ҳам йўқотасизларми?

- Албатта! Мамнуният  – бу дизентирия таёқчаси учун аҳлат бўлаги сингари бир нарса. Ўзинг сезмаганмисан, қанча кўп мамнуният ҳис қилсанг, шунча тез ахмоққа айланасан, ва шунча кўп салбий ҳиссиётларни ҳис қиласан, ва шунча кам ҳаётга бўлган қизиқишни, интилишни сезасан?  Шунинг учун, мамнуният ҳис қилишга ўрганган одам – умуман олганда, бу ҳаммага тегишли, албатта, тренажер сифатида ўзига уйдаги оддий шинамликни, комфортни яратади, ва бу нарса мамнуниятни келтириб чиқаради, ухлатади. Юмшоқ ёстиқлар, ширин таомлар, қизиқ кино, секс 

- Секс?

- Албатта. Тажриба билан шуғулланмайдиган барча одамлар учун секс – бу аввалом бор таассуротларни олиш, мамнуниятни сезиш, тугатиш ва ўзини билмай қолиш. 

- Бундан келиб чиқадики, мамнуният – бу ёмонми?

- «Ёмонми»??

- Оҳ, шайтон, мен назарда тутаётганим … ҳа. Бу бўлиб ўтганди. «Назарда тутаётганим». Демак…

- Ҳа, буни билдирадики, сен фақат расмий равишда яхши ва ёмон хеч нима йўқлиги билан рози бўласан, аслида эса, сен ўзингда шу концепцияларни ушлаб туришда давом этасан.  Ҳа, концепцияларга қараб йўл тутиш одатидан қутилиш осон эмас, бу ерда шунчаки “тушуниш” етарли эмас – яна бу тушунишни ўз ҳаётинга ўтказишинг керак, ҳар бир харакатингни у билан тўлдиришинг керак, бунинг учун ҳам провокациялаш тажрибаси жуда қулай, лекин бу бошқа суҳбат, ҳозир эмас … ўзингни ичингдан ахмоқлик уруғларини чиқариб ташлашнинг кўплаб усуллари мавжуд, масалан, механик алмаштириш тажрибаси … майли, бу ҳақида кейинроқ. – Мишель озгина жим турди. – Мамнуниятга қайтсак. Мен кўп нарсалардан, кўп таассуротлардан лаззат оламан, бундан ҳам кўпроқ  – айнан лаззат олиш бизнинг харакатлантирувчи кучларимиздан бири ҳисобланади, сен ҳётдан лаззат олишни ҳоҳлайсанку, тўғрими? Мен – ҳоҳлайман, ва менга бунда салбий ҳиссиётлар ва қолган даҳмаза ҳалақит беради, ва, бу қандай қизиқ туюлмасин – мамнуният! Ҳа, мамнуният билан лаззатни адаштирма. Бу умуман ҳар ҳил нарсалар. Лаззат сени кўпроқ ғайратли, эҳтиросли қилади, олдиндан завқланиш уйғонади, бошдан кечиришларнинг турли ҳил чегаралари пайдо бўлади, интилиш шиддатлига айланади … лекин мамнуниятнинг пайдо бўлиши билан – ҳаммаси бошдан оёққа алмашади. Бу саволни ўзинг ўрганиб чиқ  – бу осон. Жамият томонидан истиғфор қилинадиган энг ёввойи ахмоқликлардан бири – бу айнан мамнуният одамни бахтга, тўла ҳаётга олиб келиши тўғрисидаги ёлғон концепциясидир. Аслида, ҳаммасининг тескариси тўғри, шунинг учун сен мамнуният билан заҳарланмагунингча, буни сезиш оғир. 

- Унда нимага одамлар мамнуният билан заҳарланиб ва бунга – шундай оддий тушунчага келмаябди?

- Қандай қилиб?

- Нима?

- Улар қандай қилиб мамнуният билан заҳарланиш мумкин? У билан заҳарланиш учун уни биринчи бошдан ўтказиш керак, одамлар ўз ҳоҳишларига биноан иш тутмасалар, уни қандай қилиб сезадилар? Мамнуниятни сен, ҳоҳлаган нарсанга эга бўлган пайтингда сеза бошлайсан, агар ҳоҳлаган нарсани қилмасанг, бутун ҳаётинг давомида эрта болаликдан ичинга киритилган дастур-концепцияларни бажарсанг, унда мамнуният қандайдир хаёлий ёлғончи мақсадга айланади. 

- Ҳа… қизиқ… қийин бу…

- Қийин? – Мишель сўроқли равишда бошини эгди. -  Сен яшаётгандек, тўла маразмда яшашчи – бу қийинмасми? Сен танлашинг керак, Майя, фақат сен.

 



<< Бўлим 43 Бўлим 45 >>