« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 43


Овулдан киришдан кўра чиқиш осон бўлди. Энг кўринарли жойда кўзга тез ташланадиган тугмача чииқб турибди – босгандим, эшик очилди. Мен уни бу ердан чиқиб кетишни ҳоҳлаганимда нимага кўрмадим, симга ташланмоқчи эдим … қўрқув одам билан нималар … аслида, қўрқув ҳам – салбий ҳиссиёт, ёқмайди бу туйғу менга.  Бошқа тарафдан… мана ҳозир йўлакдан кетябман, ва бир томонга қадам қилсам – чилпарчин бўламан, демак қўрқув қўриқчи эканда, у тирик қолишга ёрдам берадими? Ёки йўқми? Мен чилпарчин бўлишимни шунчаки ўзимнинг миям билан тушунмаябманми? Албатта, тушунаман. Шуниси ойдинки, қўрқувларнинг катта қисми умуман олганда маъносиз ва керак эмас, бу шунчаки ўзининг ортидан умумий сиқилишни, оммавий юкланишни тортиб кетаётган балластдир, ва мен камида мана шу овсар, керак эмас қўрқувларни аниқ йўқ қилмоқчиман.  

Тўсатдан ўрмондан бир тўда маймунлар дувуллашиб чиқдилар – ўнта, йигирмата… қирқ… қанча ўзи улар?! Жунгли жонга кирди, юзлаб шоҳлар  чайқалмоқда, бутазорлар шивирламоқда, ҳамма жойда харакат, ва йўл юзига ўнталаб янгидан янги маймунлар чиқиб келмоқда, уларнинг катталиги ҳилма ҳил – жажжи маймунчалардан одам билан тенг баҳайбат маймунларгача, бунга ўҳшаш кўринишни Маугли ҳақидаги мультфильмда кўрганман  – хеч қачон ўйламаган эканман, мультфильмнинг ҳақиқатга шунчалик ўҳшашини! Шунчаки дарё – ҳақиқий маймунли дарё. Менинг ёнимдан ўтиб кетмоқда, икки томонимдан мени оқиб ўтмоқда … ва бу қўрқинчли, мен сизларга айтсам! Тирик оқимнинг ўртасида таянчга ўҳшаб турибман, менга ташланишсачи?

Икки дақиқа давомида жунглидан тирик дарё жунглига йўлнинг бир томонидан иккинчи томонига оқарди, ва ҳудди бошланганидай бирдан тугади. Жунгли яна қимирламоқда, денгиз каби нафас олмоқда, лекин секин тинчиб, орқага қайтмоқда. Фақатгина битта урғочи иккита боласи билан йўлнинг четида ушланиб қолди, ўтирибди, менга қараб  – раҳм биланми, ёки ғамгинми – ўтириб қараябди, кулгили қашланиб, ҳаддан ташқари кичкина болалари жунига чирмашиб, осилиб туришибди ҳудди  … маймунлар сингари, албатта:) Очми нима, … берадиган эса хеч вақо йўқ, хечнима йўқ ўзим билан – чўнтакларимни титкиладим – хечнима йўқ. Раҳмим келди, олдига бориб, ўтирдим, кўзларим унинг кўзлари билан учрашди, шунақанги мунгли … вой… ВОЙ!!! Буни қаранг!! Мунгли маймунча бир пастда фурияга айланди! Менинг кўзларим унинг кўзлари билан учрашган дақиқадан, унинг кўзлари дарров қонга тўлди, маймун тишларини кўрсатиб, мен томонга бостира! Бутазорлар орқасидан катта нар сакраб чиқиб, бар заҳотда менинг оёқларим ёнида пайдо бўлиб қолди, кенг қўйилган панжаларига тиралиб, елкаларини тўғирлади, ҳозир сакрайди! Тишлар ! О!... Иблисларча катта очилган коми ШУНАҚАНГИ тишлар билан тўлдирилиб ташланганки – ҳақиқий акула дейсиз! Оҳири менга уларнинг кўзларига қараш керакмаслиги етиб келди – нимагадир бу уларни ғазабга келтиради. Лекин, менимча, кеч бўлди … Қўрқувдан мен жойимдан қимирламай қолдим, кейин эса, ҳужум қилишини олдини ололмаслигимни билиб, мен ўзимдан кутмаган нарсани қилдим  - кескин нарга энгашиб, деярли башарасининг олдига, оғзимни катта очиб, унга қараб вишилладим, қўлларим билан силкитиб, юзимни ғазабли қилдим, ва ўзимни тутмай, йиртқичларга ўҳшаб тишларимни тақиллата бошладим … ҳозир мени кимдир кўрса эди:) Ҳозир у мени ўлдиради, ярамас… буни қаранг!… таъсир қилди! Нар озгина шаштидан тушди, аста чайқалиб, ён тарафи билан қайрилди, орқага қадам ташлади … ва биз шу билан тинчгина тарқалдик. Келажакка дарс бўлди – маймунларнинг кўзига қараш мумкин эмас. Қўрқув айрим пайтлари кутилмаган қарорга келишга ёрдам бераркан – миямга хеч қачон фикр келмасди бундай тишибни кўрсатиб, вишиллашга, қандайдир қадимги инстинктлар уйғондими ёки? Демак қўрқув бир ҳил пайтлари тўғри қарорни қабул қилишга ёрдма берарканде? Демак – менга шубҳасиз ҳалақит бераётган нарсани олиб ташлашга харакат қиламан, қолганини эса синчиклаб текшириб кўриш керак. Шуни инкор этмаслик керакки, салбий ҳиссиётлар ва асоссиз қўрқувларнинг мавжуд бўлган аҳлати йўқотилганда, равшанлик ҳам кўпроқ киритилади. 

Умуман олганда, қандайдир қизиқ ҳаммаси  … Каорунинг айтиши бўйича, у – меъёрни биладиган ультра, Мишель эса – коммандос, лекин уларнинг ташқи кўриниши аксинча: Каору – эътибори жамланган, фаол, ҳатто қаттиқ, бунга қарамай йигитнинг кўтига эҳтирос билан урди  … жирканч жаллаб, бу аниқ … Мишель эса – иссиқ, шошилмайди, қулоғинга шивирлайди, ёқимли сўзларни гапиради … менинг кўкракларимни қўллари билан эзиб ташлади … мени ичимдан ўтиб кетган эҳтирос тўлқинидан силтади … Кам эса… йўқ, ҳозирча тушунмаябман – уларнинг орасидаги фарқ нимада.

 

Мана ўн дақиқадан бери Уларнинг Ҳазратларининг офисининг зиналарида юрибман, ҳамма эшиклар очиқ, лекин бир зот йўқ. Ёлғиз тибетлик чол иштироксиз менинг харакатларимни кузатмоқда, ўнг қули билан оҳирида занжири бор қандайдир тибетлик буюмни айлантирябди, унинг лаблари харакатларига мос равишда қимирламоқда, - бу унинг тажрибаси шекилли. Қизиқ, наҳотки у қандайдир темирчани айлантириб туриб ёришмоқчи бўлса? …Лекин, мен билмайманку, у яна бу, менинг назаримда беъмани бўлган, харакатлардан бошқа нималар қилишини. Сўрашга харакат қилдим, лекин у , албатта инглиз тилида гапира олмайди, ва менга кулиб қўйиб, яна ўзининг монотон машғулотига шўнғиб кетди.

Бирон нимани аниқлашдан умид узиб, мен кимдир қуёш билн тўлдирилган, ўртача ҳовлига олиб чиқиб қўйган қийшиқ стулга ўтирдим. Бу ерда ҳаёт умуман бошқача, ҳозир қаердадир метро, шошилинч, ғамгинлик, қиш, иш борлигини тассаввур этиш қийин … Тибет дунёсининг шошилинч бўлмаган, монотон, мафтун қиладиган вазни жудаям табиий равишда Неспешный, монотонный, завораживающий ритм тибетского мира овулдаги ҳаётнинг ҳар дақиқадаги қизғинига ва илдамликка қўшилиб кетади, - ҳудди иккита совуқ ва иссиқ оқимлар қўшилиб, аралашиб кетмагандай. Менга арғимчоқда сингари у томондан бу томонга чайқалиш ёқади – осойишталикдан қаъийликка, шошилмасликдан интилишга, жиддийликдан бошни узиб ташлайдиган эҳтиросга. Дунёнинг устида чайқалаётган арғимчоқлар... Мен қандайман ўзи? Бу саволга мен хеч қачон ўзимга жавоб бера олмасдим.

- Кимнидир кутябсанми? – тўла, паст бўйли тибетлик ҳовлининг узоқдаги оҳирида пайдо бўлди.

- Ҳа, менга офисдан кимдир керак.

- Мен офисда ишлайман.

- Ростданми? Зўрку:)Ундан менга айтчи, Кармапнинг аудиенциясига қандай қилиб кириш мумкин.

- Эртага соат 11 да сенинг унинг резиденциясида паспортинг билан келишинг керак.

- У ерга қандай қилиб етиб бораман?

- Такси олиш мумкин, бу қимматроқ, албатта. Энг яхшиси, автобусда, фақат биринчи паст Дарамсалагача бориб, кейин у ерда Норбулинга томонга автобусга ўтиришинг керак. Бу қийин эмас:), албатта, агар сен Индияда биринчи кун юрмаётган бўлсанг.

 

Индияда мен биринчи кун эмас эдим, лекин  я была не первый день, но к явлению под названием “local bus” номли ҳодисага хеч қачон ўрганмасам керак, айниқса тоғда!  Бу эски бўлган арава, темир ва пластикдан ясалган ажралиб кетаётган қовурға тоғларнинг бураладиган йўлларида қандай қилиб бундай кескин қайрила олиши умуман тушунарсиз. Менинг олдимда битта ўриндиқда ўтирган иккита индус (маҳаллий автобусларда ўриндиқлар учтали, тўғрисини айтганда жуда ҳам озғин одамларга мўлжалланган), мени тўҳтамай ойнага ўзларининг иккиланган вазни билан қисиб қўйишарди, “мажбурий” қисишлардан кейин ҳоҳишсиз яна жойларига қайтиб. Темирнинг гумбурлаши, мияга тўҳтамай уриб турган гудок, ғилдиракларнинг ғичирлаши, ва бунинг устига яна йўловчиларнинг ярми қўшилиб ашула айтаётган, маҳаллий шўҳ мусиқанинг ақлдан оздирадиган каскади қўшилиб турарди. ..Уф, бошқа тоқатим йўқ… Бу пастки Дарамсалами? Уёғига таксида кетаман, қанчалик қиммат бўлмасин.

Бундай экзотик тушишдан кейин менинг кўнглим жудаям айниди. Автобус мени тор, кир кўчага байрамона юришнинг энг ўртасига туфлаб юборди. Иссиқ кундуз офтобида ярқираётган мис трубаларнинг овозлари ва ўнлаб ростакасиммас худолар серғайрат ва ўринсиз равишда уриб турган, катта бронзали ликопчаларнинг жаранглаши билан атрофдагиларни кар қилиб, процессия шошилмай кўчадан пастга қараб юриб кетарди.

Мен йўлкага чиқиб кетдим, лекин байрамни нишонлаётган оммаларнинг ёпишқоқ оқими бу ерга ҳам ўтиб кетибди, ва умидсизликдан мен биринчи дуч келган дўконга, Кармапа томонга кейинги ирғиш олдидан нафасимни ростлаш учун югуриб кирдим.  Дўкон мени одатдаги қизиқувчанлик ва маҳаллий кимёнинг ўткир ҳиди билан кутиб олди. … Йўқ, кўча яхши бўлса керак бундан... шу қўланса ҳид етмай турганди ўзи.

Қояларга, тоғларга чиқишнинг ва тўсиқлардан енгиб ўтишнинг барча кўникмаларидан фойдаланиб, мен ниҳоят таксилар турган жойга етиб бордим ва биринчи дуч келган машинага сакрадим.

Биринчи қаватдаги тор қабулхонада уюм бўлиб йиғилиб, келувчилар белгиланган вақтларини кутиб турибдилар. Ҳа, Кармапнинг кармаси зўридан эмас, агар у ўзининг аудиенцияларида бу одамларни кўришга мажбур бўлса. Ҳаммада битта табассум, - ҳудди улар уни битта дўконда сотиб олишгандай. Улар ҳозир нимани сезмоқда? Уларнинг олдига бориб, сўраш мумкинку! Битта жуфтнинг олдига бордим – ёш йигит юзсиз аёлга ниманидир напириб берябди, улар ҳозир Кармапа билан учрашувдан олдин нимани сезишаётганини сўрадим.

- О! О! Мен шунақанги хаяжонланябманки … Аҳир бу тирик худоку! Менинг ўзимни унинг олдида бола сифатида сезаман, бўлмасам менинг ёшим 40, уники эса 17да, - унинг юзи буларни гапираётганда бўш, зерикарли, лекин табассум билан жилмайиб турибди.

- Мен ҳам ҳозир муҳим бир нарса, менинг ҳаётимда жуда муҳим нарса бўлишини сезябман, - йигит ўзининг дугонасининг гапига қўшилиб .

Кўриниб турибди, унга ҳам “тирик худони” кўриш жуда қизиқ, аммо ҳудди шундай қизиқишни мен унда ... нисбатан ҳам тасаввур қилишим мумкин... Нима қиламан ниманидир ўйлаб топиб! Менимча, у умуман хеч қачон қизиқишни бошидан кечирмаган, ҳақиқий, тирик, эҳтиросли қизиқишни, қачонки сени тортаётган одамга нисбатан сен ҳамма нарсани ташлашга, беришга тайёр бўлганингда… Умуман бундай одамлар борми ўзи? Ҳа бор, мен уларни Бодхгайеда кўрганман, овулда … Лекин қолганлар, атрофда ҳозир юриб, тўҳтамай ўзларининг қалбаки хайратланишни билдираётган мана бу ҳамма одамлар,  - уларнинг ичида тирик бирон нима борми ўзи?

Аслида, мен ҳам тез тез шундай қалбаки бўламанку! Менга қаерда ва нимага хайратда қолиш кераклигини ўргатишган, ва айрим пайтлари ўзим менга бирон нима ҳудди ёқаётгандек ўзимни тутаман... Индияга келишимдан олдин, мен нима билан яшаганман ўзи? Менга ҳар доим туюлардик, ҳудди менинг ҳаётим жуда тўла, жадал, ёрқиндек, лекин ҳозир у кўзим олдида бир нечта сония ичида ўтиб кетди… Мен ёрқин ва жадал деб ҳисоблаган барча нарсалар ҳозир мен учун хеч қандай аҳамиятга эга эмас. Қўрқитадиган ва хурсанд қиладиган кашфиёт.лекин фақат бу эмас. Лекин фақат бу эмас эди. Фақат бу эмас. Бутун бу қалбаки нарсалар ичидан интилиш бўлиб тирик асаб ўтади, биринчи шубҳали билс бўладиган, мақсадга эга бўлмаган, кейин эса ўзи ҳақида аниқроқ ва аниқроқ маълум қиладиган, ва оҳири эски ҳаёт билан узилиш билан ва бу ерга саёҳат билан портлаб, ноаниқ нарсаларни қидиришда умидсиз ирғиш билан.. 

…Бунинг ҳаммаси Кармапага нима учун керак ўзи? Қизил ипчаларни тақдим этиш жиннича маросими ҳам, бу маъносиз маъруза ҳам, у нечинчи бор зерикиб кетаётган ва монотон оҳангда талаффуз этаётган бу расмий иборалар ҳам? Аҳир у фақатгина ўн етти ёшда бўлса … Йўлбарснинг кўзлари, лаблари … Паст уриб турган ҳоҳиш … Панжалар, қараш, - у менга бола сифатида қараябди он! Бошқа монах Кармапанинг сўзларини таржима қилаётганда, у менга ёки ёш болага ўҳшаб, ёки ҳайвонга ўҳшаб тикилиб қараябди … Уни қучоқлаб олиш керакми, ўзимнинг ортимдан етаклаб кетишим керакми, балан ўтда у билан ағанашим керакми, кулиш, кўзларига қараш. Эҳтиросли тибет боласи монахлик кийимида … Қизиқ, у шаҳвоний тушлар кўрадими?

Оммалар учун бу буддизмда мен хеч нарса тушунмайман. Ҳар битта мавжудотта ўзингнинг онангни кўриш нима дегани? Нима, она – бу мен учун ҳаммадан яқин бўлган мавжудотми? Нимага? Менга, агар бизга ҳар битта мавжудотда Далай-Ламани, Буддани кўришни ўргатишганда, тушунарли бўларди, лекин онани??? Йўқ, агар мен онамни ҳар битта ўтда кўра бошласам… Ачиниш ғояси ҳам менга тушунарли эмас. Улар бу ҳақида қандай қилиб гапиришгандан, муҳими сен бошингдан кечираётган нарсанг эмас,амалга оширган нарсанг эканлиги – ёрдамлашиш, бериш ва бошқалар эканлиги таассуроти ҳосил бўлади.  Ҳудди ёрдам фақат беришдан иборат бўлгандай! Мен берганимдан кейин, одам янада очкўз,қизғанчик, бўлиб қолсачи, ўзининг ғамгинликларида янада кўпроқ мустаҳкамлашсачи? Ёрдамга, одамни энг зўр нарсаларга олиб келадиган бирон нимага аниқ тегишли бўладиган харакатлар борлиги билан рози эмасман… Энг зўр нарсага? Зўр нарса бу ўзи нима?мен учун зўр бўлган нарса, боша учун зўр бўлмаслиги мумкинку...  Нима билан бошқарилиш керак унда? Демак, буддистлар уларнинг “энг зўр нарсаси” “ҳақиқий”лигидан келиб чиқишади, агар улар ўзларининг харакатларини бошқа одамларга ёрдам деб билишса? 

 Норбулинг боғининг манзарали йўлаклари мени кичик булоқ билан декоратив кўприкчага олиб келди.  Шу ерда мен ўзимнинг ҳаёлларимни тушуниб олишга тўҳтадим. Энг зўри – энг ёмони – бу нима ўзи ? Агар мен ёруғланишни ҳоҳласам, унда мен учун энг зўр бўлиб, мени у ерга олиб борган ҳамма нарса ҳисобланади. Лекин бу шартли равишда мен ёқадиган нарса бўлиши мумкин эмас!  Аксинча, - менинг азоб чекишларим қанчалик ёрқинроқ бўлса, менинг ҳаётим шунчалик чидаб бўлмайдиганга айланмоқда, ва мен шунчалик шижоат билан СҲ дан бўлган озодликка интиламан. Бундан келиб чиқадики, менинг мақсадим учун – озодлик учун, раҳми келадиган ва менга ёрдам беришни ҳоҳлаётган инсон, агар мен айни дамда шуни ҳоҳлаётган бўлсам, менга азоб чекиш вужудга келадиган ҳолатларни яратиши шарт!  Бироқ мендан кимдир сўраябдими – мнн ҳозир нимани ҳоҳлавотганимни? Битта буддист бўлса ҳам бу ҳақида гапирадими? Мен бундай ҳолатлар тўғрисида эшитмаганман. Улар ҳаммаси қандайдир яхши ишлар тўғрисида гапиришмоқда, ва албатта, барча қолганлар ҳудди шундай тушунишябди – оҳиргисини бериб юбор, эшит, ғазабни кўрсатма отдай … Тушунарсиз.

Ачиниш нима бу ўзи? Биргаликда азоб чекишни билдирмаса керак. Мен олдин ҳудди шундай ўйлардим – агар мен кимдирнинг азоб чекаётганимни кўрсам, мен ҳам шуни бошдан кечиришим керак эди, ва бу менинг “касал кўнглим”нинг аломати эди. Қандай бўлмағур гаплар! Битта азоб чекаётган одамнинг ўрнига энди иккитаси бўлади. Ёруғланиш шундан иборатми ?

Йўқ, хеч қандай равшанлик йўқ. Орқага қайтиш керак. Қора полли ва бенуқсон тибетлик рассомлик ўрин олган салқин чиройли гомпада ҳали ўтирсам бўлар эди, лекин мен ҳозир бошқа бирон нимани ҳоҳлаябман, мен ҳозир ўтира олмайман. Менга харакат керак.



<< Бўлим 42 Бўлим 44 >>