« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 42


Ҳар кун ўтган сайин фикрларим қатъий Тайгадан олинган манзил ёзилган қоғозга қайтарди. Рости билан айтганда, у қоғозда мени у жойда кейинги йилнинг кузида кутишаётгани ёзилган, лекин бир йил қандай қилиб кутиш мумкин? Бир йилдан кейин нима бўлишини мен қаердан билишим мумкин? Мен бу ерга умуман қайтмаслигимам мумкинку, касал бўлиб қолишим мумкин, ўлишим … Балки бу синовдир? Балки Тайга бу билан менда ҳаққатдан озодликка эҳтиросим бор йўқлигини текширмоқчи бўлгандир? Чунки агар у бор бўлса, унда қандай қилиб шу эҳтиросга тўғридан тўғри муносабати бор нарсани ҳатто бир ҳафтага қолдириш мумкин?

Хеч бўлмаса у ерга сайр қилиш мумкин, у ерда нималигини кўриш мумкин... Кетябман.

Ҳа, буни манзил деб шартли равишда аташ мумкин – бу кўпроқ маршрутнинг тавсифига ўҳшайди, спортда ориентир олиш учун бериладиган маршрутга ўҳшаш.  Бундай йўлдан бунақа бурилишгача тепага юриш, кейин уёққа бурилиш, яна тепароқ, тошли юздан ўтиш, тушиб кетган қоянинг ёнидан ўтиш … оҳирида йўлка Дарамсала устида баланд мағрур кўтарилиб турган ва бароқ оққарағайлар билан қалин ўсиб кетган  тепаликнинг пастига олиб келди. Кейин кескин тепага ўн ёки йигирма метрга, тошлар орасида солинган йўлкадан кўтарилиш керак, - кичик кўтарилишга ўҳшаб кетади:)

Баррикадаларига қаранг буларнинг … энг тепасига чиқиб, устида йирик ҳарфлар билан бу ҳудуд хусусий эканлиги ва ўтиш қатъиян ман этилганлиги ёзилган кўча эшигига дуч келдим. Ёзувлар хинди ва тибет тилида ёзилган, ҳаммасига қараганда, бу матнни такрорлашган. Ёзилганнинг жиддийлигини тасдиқлаш учун кўча эшигидан икки тарафга ва тепага қараб, анча баланд жойга, бир нечта қатор тиканли сим тортилган. Нимага юрак бундай урмоқда? Ҳаяжон ва жисмоний нагрузка, ҳаммаси аралашиб кетди … Кейин нима? Кетийми? Қандай қилиб кетаман? …Менимча, мен энди кета олмайман, қизиқувчанлигим мендан олдин талпинябди, мен ҳатто турган жойимда рақсга тушишни бошладим. Бундай олиб қараганда, улар учун қандай (юрак қаттиқроқ ура бошлади, мен у ерда ким борлиги ҳақида хеч нима билмайманку, балки...ёки?...) фарқ бор – ҳозир ёки бир йилдан кейинми? …Ҳайдаб юборишсачи? Унда қандай бўлса ҳам аниқлик бўлади... Агар бошқа қўйиб юборишмасачи? Ҳа, аниқ, агар учрашувнинг шартларини бажармаганлик учун бошқа қўйиб юборишмасачи? …Менинг ҳаётимни ўзгартира оладиган нарсани фақатгина яна бутун бир йил кутишни ҳоҳламаганим учун мен билан гаплашишни ҳоҳламаган бундай одамларнинг менга қизиғи бормикан?  Менинг ҳадди харакатим учун менга улар билан гаплашишни тақиқлаши мумкинлигини тахмин қилаётган бўлсам улар ҳақида ҳозирдан яхши фиркдамаслигимдан дарак бераётганга ўҳшайди. Балким мен ниманидир билмасман, тушунмасман, ва ҳозир қандайдир аҳмоқлик, тўғирласа бўлмайдиган ҳатони қилиб қўяман. Нима қилсам экан? Ўзимни қандай тутсам экан? 

Кўчадаги эшик олдидаги бу жойдан унинг орқасини кўришнинг иложи йўқ,  девор ёнидан ҳам тиканли симнинг, ёнбағирнинг кучли кескинлиги ва тиканли бутазорнинг (уни бу ерда атайлаб ўтқазиб қўйишганми нима?) юқори даражада кўплиги дастидан ўтиб бўлмайди. Бир оёғимдан иккинчи оёғимга иккиланиб ўтиб турганимда, тўсатдан кўча эшиги устидаги қора нуқтага кўзим тушиб қолди. Буни қаранг! Аҳир бу камераку! Мана яна биттаси! Демак, улар мени аллақачон кўриб ўтиришган эканда? Ҳаяжоним кучайди. Бу қандайдир дзотку… ваҳима мени аста тегиб ўтиб, яқин атрофда бутазорда осилиб қолди. Айтганча, қўнғироғам йўқ. Ичкарига қандай қилиб кирсам бўларкан? Тош отиш керакми? Қичқириш керакми? Ёки шу атрофда қоянинг ичида яна битта техника мўъжизаси бормикан? Чиқиб келадиган компьютер панели сингари... Тасаввур этиш қобилияти космик урушларга тенг келадиган расмларни тасвирлаётган бир пайтда, эшикдаги қулф кутилмаганда шиқирлади, ва у очилди. 

Бу мени жудаям қувонтирди деб айта олмайман. Ваҳима оққарағай шоҳларида баланд баланд сакрарди, атрофда айланарди, ҳудди отилиб, бўйинда осилиб қоладигандай. Ҳаммаси қандайдир ҳарбийлаштирилган – кузатиш камералари, тиканли сим … нафақат “ичкарига” кириш, балки “ичкаридан” чиқиш ҳам имконсиз бўлиб туюлади!

Мен бу манзилни менга Тайга берганини умуман эсдан чиқарибман! Бу ерда яна нима ҳақида ўйлаш мумкин ўзи? Қатъий бўлиб ичкарига кириб борябман, бир сония ўйланиб қолдим – орқамдан эшикни ёпсаммикан ёки қолдирсаммикан?  Бирдан ҳар томондан ҳаёллар учиб кела бошлади – бу қандайдир одамлар билан савдо қиладиган гуруҳ бўлсачи? Россия ва МДҲ давлатларидан ҳар йили ўттиз минг аёлгача экспорт қилинади. Уларни ҳорижда иш ваъда қилиб алдашади ёки шунчаки ўғирлашади, уларни гапира олмайдиган, ўзининг нонининг пули учун дунёнинг маишатхоналарида, шаллақилик қилиб ишлайдиган молга айлантиришади. Тўғри йўлнинг тажрибаси ҳам фақатгина «ноу-хау», ширин сўзларга учадиган ҳар ҳил жинниларни ўзининг тўрларига туширишнинг омадли бир йўлидир? Мана шундай жинни қилиб, эътиборини тортиб, кейин ташлаб, янада кучлироқ ҳоҳлаши учун, ва манзилни бериб … бу ерга келасан, сени ушлашадида – ва бўлди, қопқон ёпилади … Яна мени кўчанинг ўртасида, қаттиқ сўриб ўпган тентак Тайганинг қиёфаси кўз олдимга келди... Яна таваккал қилишга арзирмикан? …Тайга – бу Сарт ҳам эмас ва Кам ҳам эмас... Мен у ҳақида нима биламан? Улар билан бирга бўлган бўлса нима қилибди, мен унинг улар орасида ким эканини ва уларнинг унга бўлган муносабати қандай эканини билмайманку, балки улар ҳам уни бир икки кун давомида билишар, ва у менинг уларга бўлган муносабатимдан фойдаланиб, мени қопқонга туширмоқчидир… Ҳозир саҳнага яна қизиқувчанлигим чиқиб олди ва илтижо қилиб думини ликиллата бошлади – битта қараб чиқайлик, иккигина дақиқага кириб чиқайлик... Йўқ, йўқ, мен Тайга ҳақида ҳам, ва келган жойим ҳақида ҳам хечнима билмайман, бир нима бўлса мени бу ерда хеч ким топа олмайди. Мен уларга хат ёзиб кетаман, маҳаллий кафеда учрашув белгилайман...

Шшшақ! Вой, жаллаб ! Мен бу ерда ўйланиб тургунимча, кўча эшиги нафақат ўзидан ўзи очилиш, балки ўзидан ўзи ёпилиш қобилиятига эга бўлиб қолибди. Кимдир мени камера орқали кузатган бўлса керак, ва менинг эшикни қўйиб юборганимни кўриб, фурсатдан фойдаланиб, уни ёпиб юборди. Орқамдан ёқимсиз совуқ ўтди. Тутилдинг... тутилдинг... тентак Тайга... тиканли сим... Бошимда нима бўлаётганини хеч ким билмайди – бир тиканли симга ташланиб қайтиб чиқиб кетгим келябди, бир бирданига ҳотиржам бўлиб қолябман, айниқас Тайганинг кўзларини, унинг қўлларини...лабларини эслаганимда. Майли, нима бўлса бўлди. Бу ваҳима белгилари менга ёқмаябди – уларда мен Индияга кетаётганимда ота-онамда тутган жазаваларидан бир нима бордай туюлади. Тепадан кимдир келябди! Қоянинг орқасида қадамларнинг шовқини, мен ўзимни йиғиб олдим, диққатга айландим... яқинроқ... ҳозир! Тошнинг орқасидан битта қизча сакраб тушди – кичкинагина, кўзлари шунчалик мулойимки, менинг қўрқувларим бир пастда йўқ бўлиб қолди. Мен асабийлашиб кулдим, ва бу билан уни ҳайрон қолдирдим шекилли. Японмикан? Кореяликмикан?

- Каору, - қўлини чўзди. Японлик:)

- Охайо годзаймас [яп. «ҳайрли тонг»]. Мен - Майяман. – Унинг қўлини сиқдим, илиқ, ёқимли кафт… Нима бу?! Унинг қўлида уч соат! Туристик агентликларда айрим ҳолларда Ернинг ҳар ҳил жойларида вақтни кўрсатадиган соатлар осилиб туради, унга эса бу нима учун керак? Қўлимдан Тайганинг хатини олиб, дастхатини эътибор билан ўрганиб чиқди.

- Икимасё, [яп. «кетдик»] – шу заҳоти япончага ўтиб, бурилади ва енгил қадам босиб тепага қараб йўл олади, мен унинг кетидан йўл олдим.

Тепага яна бир нечта метр, ва қуёш билан тўлдирилган ялангликлар билан ўралган уйчалар кўзга ташланди. Қалин, баланд бутазорлар ва гулзорларнинг қаторлари ялангликларни бир биридан шундай ажратиб турадики, уларнинг ҳар бири ичида жуда ҳам қулай муҳит яратиладиган қисмларга бўлинади.  Китоб билан ўтирса бўладиган, қалин ўтли қатламда ётса бўладиган... хилват жойлар кўп.. кичкина минора билан сунъий ҳавза... теннис ҳавзаси... бу ерда шундай мазза!

Ясси тошлар билан солинган йўлкалар илон бўлиб қайрилмоқда,уларнинг устидан калтакесаклар ёрқин қуёш остида исиниб, шиддатли равишда югуришмоқда. Каору мени ичкарига олиб бормоқда. Кўзларим югурмоқда, ораси очиқ бутазорлар орасидан кўрса бўладиган жойларга қараб кетябман. Битта ялангликда очиқ душ ўрнатилган, ва унинг остида яланғоч қиз чўмилябди... қандай зўр:) Узоқдаги токчада, осилиб турган дарахтлар остида, қалин ўтнинг устида битта йигит ўтириб, ноутбукда бирон нимани терябди – ноутбукдан кабел ўтнинг остидан чиқиб турган сутунга ўтмоқда. У ерда ва бу ерда чиқиб турган сутунлар мана нима учун керак эканде! Бу нима, бутун ҳудуд шундай тарзда жиҳозланганми? Нақадар истеъдодли қилинган!

Вой, ҳудоим! – беихтиёр қичқириб юбордим, йўлканинг кейинги бурилишидан кейин сикишаётган жуфтга тўқнашиб қолдик. Қиз йўлканинг ўртасида, оёқларини икки томонга очиб ётибди, ва, ҳозир тугатадиганга ўҳшайди... йигит уни шу ерда, ёки қиз йигитни шу жойда:) тутганга ўҳшайди… йигитнинг орқасини тирнаб, буралиб кетмоқда, инграмоқда, унинг лабларини эҳтирос билан ўпмоқда... италияликка ўҳшайди, баланд, дўмбоқ, кўкраклари катта, эҳтирос билан белини букиб, гўёки устидан чавандозни тушириш учун кўтарилганда, ялангоёқлари билан ўтда судрамоқда. Икки томонга беҳаё очилган сал-пал дўмбоқроқ сонларнинг, бутун бадани билан шаҳватга берилиб ва равон харакат қилаётган йигитнинг келишган қоматининг, қизнинг ерда булғанган товонларининг кўриниши тўсатдан қорнимнинг пастида тўлқинланиш бўлиб портламоқда … катта панжалар… унинг овози эшитилмоқда:«Мотто! Мотто!!». Қизиқ,... японликга хечам ўҳшамайди... гап мана нимада экан, аҳир йигит японликку.

Каору улардан ҳатлаб ўтишга тўғри келади, бирдан у эгилиб кафти билан йигитнинг яланғоч кўтини жарангдор ва сезиларли қилиб урмоқда, ҳудди отни қамчилагандай, у ўз харакатларини тезлаштирмоқда, куч билан олдинга орқага, чапга ўнга харакатланмоқда, улар ўпишиб, бир бирининг кўзига қарашмоқда. Каору бир нечта сонияга тўҳтаб, бўлиб ўтаётган нарса билан завқланмоқда, сўнг бошини ирғаб, мени юришда давом этишга чақирди, мен қандайдир хавфсираш билан, эҳтиросга яқинлашаётган жуфт устидан ўтиб кетдиб, юришни давом эттирдим. 

Хавфсираш билан... нимадан хавфсираб?? Қизиқ…Ўзимнинг ичимда диққатли кутишни бошдан кечираётган эканлигимни бирдан сезиб қолдим – уларнинг устидан ўтаётганимда улар мени ушлаб олишмайдими?  Бу диққат ўзи қаердан пайдо бўлди? Мана шу ерда, йўлнинг ўртасида бепарво сикишаётган жуфтнинг кўриниши мени жудаям катта эҳтиросга олиб боради... балким   мен шунчаки билмасман – улар мени ҳам ўзининг ўйинига тортса мен ўзимни қандай тутишим керак? Ноқулайлик? ... Қисман ҳа,… лекин сабаб бундамас. Қаранга, хеч қачон ўйламаган эканман, айнан ерда булғанган қиз оёқларининг кўриниши  шунақанги садо беришини... ҳоҳлаяпман... Ҳозир тозасини ҳоҳламаяпман, айнан ерда булғанган, ўтнинг ҳиди келадиган...қандай мазза жозибадорлик уйғониб, ўзининг ҳаёти билан яшаганда, ҳоҳишлар ўз ўзидан пайдо бўлганда – оддий ва нооддий …

Дарахтлар орқасидан яна битта, жозибали кўринадиган уйчалар гуруҳи кўринди –  бунгало сифат, қизил ғиштдан, уларнинг атрофи ҳам қатор қатор қалин бутазорлар ва момиқ ўтли гиламлар билан ўралган.  Мени Каору олиб бораётган уйчага яқинлашаётганда, мен ҳалиги диққатимнинг сабабини тушундим– мен сикишаётган жуфтга нисбатан салбий муносабатда эдим! Менда одамлар одатда очиқ сексга нисбатан билдирадиган нафрат садоси уйғонди. Агар қаердадир Москвада, паркнинг ичида, йўлнинг ўртасида кимдир бундай иш қилса, ёнидан ўтаётган одамларнинг реакциясини тасаввур қилинг … Ҳа... Ҳаммамизнинг орқамизга ҳасса тиқиб қўйишарди, ва бу ҳасса – секс “махфийлигининг” ғояси, у ҳам кам – бу шу билан бирга ўзининг “махфий” ҳаётини яширмайдиган одамларга нисбатан нафрат сезиш одатидир.  Қаранга … менинг ҳамма сексуал саргузаштларимдан кейин, энг “жирканч”, энг турли ҳил сексуал хаёлларни реализация қилишнинг менга ёқишини аниқ сезганимдан кейин, ўзимнинг ичимда сексдан нафратланадиган кампирни кўриб қолдим!  Бу қандай бўлди?... Ҳа… бу ярамас нарсани ичимдан йўқотишим керак, боғма боғ юлию олишим керак, у мен ҳали қарамаган ҳар битта бурилишдан кейин ўсади…

Уйчанинг ичи жуда шинам экан. Биз Каору билан момиқ кўрпаларда бир биримизга қарши ётиб олдик, очиқ деразаларга қуёш бостириб кирарди, қушларнинг ғала ғовири, баргларнинг шитирлаши, кимнингдир чийилаши эшитиларди – кимдир сунъий ҳавзага ташланаётганга ўҳшарди.

- Сенда белгиланган режинг борми?

- Режа? Йўқ… - мен бу саволга ҳайрон бўлдим, лекин буни кўрсатмасликка харакат қилдим. 

- Қизиқ… унда нимага… - Каору жим бўлиб қолди. – Сени бу ерга аҳир Тайга юборганку, тўғрими?

- Тайга. Сен кўча эшигини очганингда мен шунчаки қизиқиб турган одаммаслигимни қаердан билдинг?

- Шунчаки қизиқаётганлар бошқача бўлади, Майя, ва уларни қўрқитиш учун бизда адекват воситалар етарли, ундан ташқари мен сенинг қўлингда ўтиш чизмаси кўрсатилган хатни кўриб қолдим, - жилмайиб, чўзилди, ва юзида сўроқ билан менга қаради. – Ҳўш, нима қиламиз?

Унга нима жавоб беришни ҳам билмайман … борини айтаман, нима қиламан энди …

- Менга қара, Каору, биз бу ерда нима қилишимизни мен умуман билмайман:)  Мен, Тайга мени бу ерга нимага юборганидан хеч қандай хабарим йўқ. Менинг тушунишим бўйича, бу ерда тўғри йўл тажрибаси билан шуғулланадиган одамлар яшайди, ва мен улар билан гаплашишгим келганди.   

- Гаплашиш?... У сенга умуман бу ерда нима бўлиши ҳақида умуман гапирмаганми?

- Йўқ… - ваҳима яна уйғонди.

- Тушунарли. Ҳўп, майли. У сени бу ерга сен бу жой ҳақида хеч нима билмаслигинга қарамай юборган бўлса, демак у бунда қандайдир маъно кўрган… - Каору ўзининг остига оёқларини йиғиб, кичкина Буддага ўҳшаб ўтириб олди.

- Бу жой –  «ультра» нинг турар жойи.

- Нима?

- «Ультра». Бундай қилиб ўзига ўзи таъсир қилишнинг оддий бўлмаган чораларидан қўлланадиган одамлар ўзларини аташади. 

- Масалан?

- Мен ҳаммасини айтиб бераман, шошилма. Одамлар қандай яшашини қара– улар турли ҳил нарсалар билан шуғулланишади, кинога боришади, ишга боришади, ҳар ҳил буюмлар сотиб олишади, уйларини жиҳозлайдилар, кўчаларда шошилмай сайр қиладилар – умуман олганда, ҳар бир одам ҳаётдан ўзининг қўлидан келганча лаззат олишга харакат қилади. Энди тасаввур қил, уруш бошланди. Ёки сув тошқини, вабо эпидемияси, қисқа қилиб айтганда, фалокат юз беради! Одамларнинг ҳаёти қандай ўзгаришини қарагин. Ҳамма нарса ўзгаради! Улар устига бир ҳил кийим кийишади – ҳарбий кийим, улар ўз ҳоҳишлари билан ҳаётини ҳарбий ёки меҳнат интизомига бўйсунтиришади, янги ижтимоий тизимларга гуруҳ бўлиб йиғилишади  – армияга ёки лашкарларга ёки ихтиёрий ёнғин командаларига ва ҳоказо.  Улар бутунлай ўзининг шаҳсий ҳаёт тартибини ўзгартиришади– бемалол ҳордиқ чиқариш ва иш йўқ– ҳаммаси картага қўйилган, ҳамма куч, бутун вақт умумий иш учун курашга сарфланади, чунки бу курашнинг нарҳи – ҳаёт. Улар ҳарбий вақт қоидалари бўйича яшашни бошлашади.  Ва бу фақат азоб чекишларга олиб келади деб ҳам айтиб бўлмайди. Албатта, одамлар ноқулайликларга чидашади, у ёки бу лаззатлардан баҳра олиш имкониятларига эга бўлмайдилар, лекин шунда ҳам улар кўп ҳолларда хурсанд бўлишади, иштиёққа тўла бўлишади, чунки тушунишади – ҳозир бунинг ҳаммаси келажак учун, уларнинг оилаларини, ўзларини ҳалокатдан қутқариш учун қилинмоқда – эпидемиядан ёки табиат офатидан ёки терроризмдан, ва шулар деб улар ҳамма нарсага тайёр.  Ва яна битта муҳим нарса шундан таркиб топганки, душман аниқ, ва ҳаёт маъноси деярли тушунарли. Шунинг учун биз …

Эшик очилиб, бояги италиялик қиз кириб келди! Кийимлари бетартиб, у кўпроқ танасини бекитишдан кўра, ярим яланғоч баданининг чиройини кўрсатмоқда, ҳозиргина йигитининг остидан чиқиб келгани кўриниб турибди. Тиззасига ўтириб, кулгили равишда, кучукчага ўҳшаб, менинг ёнимга эмаклаб келди, орқамга чиқди, ва ёстиқларга суяниб, қулоғимга шивирлади: «сен менга ёқябсан». Оҳ, жаллаб!:) Қачон бу эътибор беришга улгирибди ўзи… У мени ўзига шундай кучли қисиб ўтиргани менга ёқиб кетябди. Хеч нима қилмаябди  – шунчаки қисиб ўтирибди, бўйнимнинг ёнида нафас олиб .

- …шундай қилиб биз – биз ҳарбий вақтнинг қоидалари бўйича яшаймиз, фақат бу қоидаларни ҳар биттамиз ўзимиз учун танлаймиз. 

- Қандай уруш ўзи ? Ким билан?

Каору ҳайрон қолганидан ҳатто қўллари билан чапак чалиб, кулиб юборди.

- Нима деганинг бу «ким билан»? Салбий ҳиссиётлар билан, албатта!Одатдаги нуқтаи назардан олиб қараганда, салбий ҳиссиётлар  – бу айбсиз гуноҳга ўҳшаган бир нарса, ҳўп жаҳлим чиқди, ҳўп кечир, нотўғри эдим … Менимча, қачонлардир сифилисга шундай муносабатда бўлишган бўлса керак. Бу албатта сифилисдан қўрқинчлироқ, ва шундай ҳолат бўлиши мумкинки, беш юз йилллардан кейин рашк ёки ғазабни бошидан кечираётган одамга нисбатан атрофдагилар томонидан муносабат ҳудди ҳозирги пайтда сифилис билан касал, даволангиси келмаётган ва бошқаларга бу касални юқтиришга харакат қилаётган одамга нисбатан бўлган муносабатга ўҳшаш бўлади. Салбий ҳиссиётлар – жудаям қўрқинчли касал, даҳшатли! У одамни ичидан еб битиради, сенинг қалбингнинг ўзини ейди, сени юриб турган мурдага айлантиради, бошдан кечиришларга бўлган руҳсатдан маҳрум этади. 

Каору, “қўрқинчли касал” ҳақида гапираётиб, на ўзининг мулойим оҳангини на юзини ўзгартирди. Четган қараган одамга биз ҳудди об ҳавони гаплашаётганимиздай туюлиши мумкин. 

-  Мен ўзимни меъёрни биладиган «ультра»ларга киритаман, лекин бизларнинг орамизда ўта чап қанотни ташкил этадиганлар бор, ва уларнинг салбий ҳиссиётларга бўлган нуқтаи назари меникидан озгина фарқ қилади... қолаверса, улар ўзининг тажрибалари ва ўзлари ҳақида ҳам ўзлари гапириб беришади. 

Менинг таассуротимда “ўта чап ультра” ларнинг кўриниши пайдо бўлди – автоматлар билан одамлар кўз олдимга келди, кейин бу кўриниш озиб кетган, ўзларини ўзи ўлдирадиган, ўзларининг салбий ҳиссиётларини кавшарлагичлар билан куйдирадиган аскетларнинг кўриниши билан алмашди, умуман олганда, калламга ҳар ҳил беҳуда нарсала кира бошлади, ва буларнинг ҳаммасини куч билан итариб чиқариб юборишга тўғри келди.

- Каору, мен чап ультраларни қаерда кўришим мумкин? Улар билан ўзи контактга кирса бўладими, улар билан гаплашиш мумкинми, ёки улар 

- Ҳозирги дақиқада, Майя, шундай энг чап ультраларнинг бири ўзининг панжачаси билан сенинг аминга яқинлашмоқда!– Каору кулиб юборди, ва бир сониядан кейин у қўли секин секин қорнимдан пастга тушиб кетаётган... ва энди менинг қов супачамдаги сочларимни бармоқлари билан териб ўтирган италиялик қизнинг қўлини назарда тутаётгани миямга етиб келди. 

- Сен чап ультрамисан? – мен унга қайрилдим, ва у шу заҳоти менинг бурнимга лабларини теккизди.

- Ҳа, ҳа, кейин,кейин гаплашамиз, ҳозир Каоруни эшит… - иссиқ шивирлаши, лаблари билан қулоғимни теккани … ширин тўлқин бутун баданимдан тепадан пастга ўтиб кетди, қаердадир пастда ушланиб қолиб, ширин айланма бўлиб вибрация қилди, ва йўқолди, ўзидан кейин тилимда, лабларимда, эмчакларда ва товонларимда ғалати “электрик” таассуротларни қолдириб.

- Улар яна ҳазил тариқасида ўзларини «коммандос» деб аташади.

- Майли, қисқа қилиб айтганда,– сизларнинг позицияларингиз ўртасидаги фарқ нимада?

Каору ўйланиб қолди.

- Тушунтириш – бу бекорга вақт йўқотиш, яхшиси кўрсатиш, шунда сенга тушунишга осонроқ бўлади...лекин мен буни қила олмайман...балким... Кам? – Каору сўроқ билан Мишельга қаради. 

Униси жавоб тариқасида бошини ирғади.

- Кам?  Кам шу ердами? У шу ердами? – мен хурсанд бўлганимдан сакраб юборишимга сал қолди. 

- Шу ерда у , шу ерда.

Шу пайтда Мишель Каору томонга қўлини чўзиб, бирдан қаттиқ оҳангда талаффуз этди  – «салбий ҳиссиёт»! Каору озгина сесканиб, кўзини қаергадир ўзининг остига олди, ва муштларини қисди, ва шу заҳоти Мишель яна ҳудди шу иборани қайтарди, яна шундай имо билан. Бу гал Каорунинг кўзлари сал кенгроқ очилди, у бир нечта сония индамай ўтирди, хараат қилмай, ундан кейин эса ўзининг ён дафтарчасида ниманидир ёзиб қўйди.  

- Сен салбий ҳиссиётни бошдан кечирдингми?

- Ҳа. Биринчи, мен сенинг таъсирчан қийқириғингга нисбатан беш салбий муносабатини сездим, ва агар сен қидиришга ва салбий ҳиссиётларни йўқотишга эътиборлироқ бўлганингда, сен буни мени оҳангимдан, имо ишораларимдан сезардинг. Менга Мишель буни кўрсатганида, мен салбий муносабатни кечирганимдан уч хафалигини кечирдим, ва икки хафалигини буни ўзим кўриб  йўқ қилмаганимдан, ундан ташқари Мишельнинг уч норозилиги вужудга келди… Битта қайғуни бошдан кечирсанг, у плацдармни эгаллаб олади, ва шу заҳоти қолганлар бостириб келади.

- Тўҳта тўҳта… қанақа беш норозилиги… ниманинг беши?

Каору ҳолатини ўзгартирди ва яна бир марта ён дафтарчасида белги қилди.

- Нима – яна салбий ҳиссиётми?:)

- Ҳа.

- Ҳаа… мен эса шундай тарзда ҳазиллашмоқчи бўлдим …

- Ҳазил ҳазил биланку, лекин сенинг саволларингдан уч норозили яна кўтарилиб кетгани тўғрисидаги фактни йўқ қилмайди.  Агар сен бир қатор хафаликларнинг сериясини ўтказиб юборган ва йўқотмаган бўлсанг, унда яқин орада улар янада кучли таъсир қилишга харакат қилади, мана шунинг учун у яна ўтиб кетди. Лекин, тўғриси, бу гал, бенуқсон бўлмасада, мен уни анча тез йўқ қилдим – бир сониядан кам вақт ичида.

- Сен жадалликни назарда тутябсанми, нима?

- Ҳа, бирдан ўнгача бўлган шкала бўйича жадаллик.  Сен ўзингнинг СҲ ни қандай белгилаб боришингда катта фарқ бор. Агар “биринчи ўзимни ёмон ҳис қилдим, кейин яхшироқ бўлди” ёки “бошида норозилигим кучли эди, кейин сал пасайди”сингари лирик тавсифлар ишлатилса, унда олға сурила олмайсан, агарда “биринчи 5 кучидаги норозилик бўлди, уч сониядан кейин уни учга пасайтира олдим, яна уч сониядан кейин эса уни йўқ қила олдим, ва бундан сўнг қандайдир сифатдаги роҳатга етдим” деб гапирсанг – бу умуман бошқа гап, унда назорат ва СҲни йўқ қилиш жараёнлари анча тезлашади. 

- Бу нима билан боғлиқ?

- Билмадим … мана қара, бундай мисол – айтайлик, сенинг олдингда бармоқда ҳароратни кўтариш масаласи турибди. Агар шунчаки ўтириб бармоғинг исишига харакат қилсанг, бундан хеч нима чиқмайди, ва четдан кузатиб турган одам хеч қандай ўзгаришларни кўрмайди. Агар сен ўзинг ҳарорат кўрсаткичининг кўрсатишларини кузатсанг – мана бу бошқа гап. Сен ҳароратнинг қайсидир пайтда бирдан тепага кўтарилганини кўрасан – озгина, градуснинг юзинчи улушига. Бу қандайдир кутилмаган сакраш, умуман аҳамитяга эга бўлмаган. Бунга қарамай, сен шундай сакрашларнинг бир нечта ўнтасининг гувоҳи бўлманг, сен бора бора ўша пайтдаги ўз ҳолатинг ва кўтарилган ҳарорат ўртасидаги алоқани тушуна бошлайсан, ва натижада, сен ўз бармоғингнинг ҳароратини оз моз бошқара бошлайсан. Бу аутотренингда кенг ишлатиладиган, жуда таниқли таъсирдир. Лекин бизнинг ҳолатимизда сенинг СҲнинг жадаллигини белгилайдиган асбоб йўқ, умуман олганда, бунинг ҳожати ҳам йўқ – сен ўзинг ҳам аниқ баҳо бера оласан, ва бунинг натижасида сен сезишни ўрганасан – айнан қайси харакат СҲнинг пасайишига олиб келади, қайсиси эса  – кучайишига ва ҳоказо.

- Ҳа, бу тушунарли… айтганча, нимага сенда мен бундай жўшиб реакция қилганимдан норозилик юзага келди? Рашк қилябсанми дейман?:)

- Биринчидан, менда ҳар қандай жўшқин ҳиссиётларга муносабат билдириш эски одати бор. Иккинчидан эса, Кам ўзининг ҳоҳишларига қараб иш тутади, меникига қараб эмас  :), ва бу ерда мен у билан яқинроқ гаплашишни ҳоҳлаганимдан кўнглим совиди, лекин айни пайтда бунинг иложи йўқ, чунки у буни ҳоҳламаябди.  

- Нимага?

- Қайси маънода «нимага»?

- Нимага ҳоҳламаябди?

- «Нимага» бўлиши шартми? Унда бунга ҳоҳиш йўқ, ва гап тамом.  Ва агар мен тушкинлик ҳолатига тушиб қолсам, ҳиссиётларни тўғирлаш ишини яхши бажара олмасам, бунинг натижасида турли ҳил салбий ҳиссиётлар юзага келади, «мен умидсизман», «агар у мен билан гаплашишни ҳоҳламаётган бўлса, мен ғирт жинниман» каби ҳир ҳил ҳаёллар пайдо бўлади ва ҳоказо. Мен бундан ўта олганимда эса, унда Кам тўғрисида ҳар қандай фикрда мен хурсандчиликни, унга нисбатан юмшоқликни сезаман, мен ҳозир ҳам у билан гаплашадиган хеч қандай мавзу йўқлигини ҳам анлай бошлайман –  ҳозир менинг олдимда тушунарли ва катта иш миқдори турибди, ва мен ўзим ҳам бошқа нарсага чалғиб кетгим келмайди, аксинча, бутун кучим билан хафаликларни бошдан кечириш одатидан қутилишга киришаман. 

- Бундан келиб чиқадики,… - шу пайт мен дераза орқасидаги қадамларни эшитиб қолдим, Каору диққатга айланди, қадамлар яқинлашди, эшик очилди ва …Кам кириб келди!

Нима қилиш керак?? Ҳаёллар вақимали бошимда айлана бошлади. “Салом” дегим келди, лекин бу ахмоқона эмасми, нимага ахмоқона бўларкан, мен уни кўриб турганимдан хурсанд бўлсам, балки мен ўз ишимнинг фронтини кўрмаётганимга ва уни кўрганимга хурсанд бўлганимдан ахмоқона кўринарман, фақат менинг ишларимнинг фронти қандай қилиб хурсандчилик билан боғлиқ, балки бу ерда бир бири билан қандайдир бошқача мулоқот қилиш қабул қилингандир, нима дегани бу “қабул қилинган”...  Кам киришда туриб, менга қараб турарди, мен эса журъатсизликдан ҳатто қимирлай олмасдим.  У тўғри менинг олимга келганда, мен ўзимдан ўзим кўтарилдим, ва тўсатдан у куч билна мени қучоқлаб, катта жилмайиб, сочларимни тўзғитди.

- Қизалоқ, сени кўрганимдан хурсандман!

Бундай туғридан тўғри реакцияни мен камдан кам кутгандим, ундай бўлса … - мен уни қучоқлаб, чийиллаб юбордим, менинг олдимга иккита қолган маккорлар сакраб тушди, ва биз учаламиз ўлжамизни кўрпага ётқиздик. Мен яна Камнинг чуқур кўзларига қарай олардим … ва яна тасвирлашга ҳозирча тўғри келадиган сўз топа олмайдиган нозик бир ниманинг зарбини сездим.

- Кам, унга салбий ҳиссиётлар нималигини кўрсатгин. Кўрсатасанми? Кўрсатасан … кўриб турибман, кўрсатишингни:) – Каору тезда, ишбилармонлик қобилияти билан ҳаммамизни белгиланган тартибда ўтқазиб қўйди.  Мени орқам билан Мишельга суянтириб қўйди, у мамнуният билан ҳарсиллаб, қўлчалари билан мени қорнимдан қучоқлади… ёки сал тепароқданми …:) Кам менинг қаршимга ўтириб ўйинни бошқаришни ўз қўлига олди, Каору унинг ёнига ўтирди.

- Олдин биз сенинг қабул қилиш қобилиятингни элементар йўл билан озгина сурамиз  – кислородли заҳарланиш ёрдамида, ундан сўнг мен сенга сен кўра оладиган ҳолатни эгаллашинга ёрдам бераман.

- Кўраман нимани?

- Муҳим эмас, кел – йигирма марта нафасингни чуқур олиб чиқаргин, кейин чуқур нафас олиб, нафасингни тўҳтатиб тур, Мишель эса сенинг кўкрак қафасингни сиқиб туради. Болаликда ҳамма бу билан ўйнаган, қўрқма. Хушдан кетвотганингни сеза бошлаганингда менинг кўзларимга тикилиб қара, яхшими? Кўзимга қара, тушундингми?  

- Ҳўп, мен бошлайман.

Йигирма марта тўла кўкрак билан нафас олиб чиқариш осон бўлмади, – мен қила олмайман, деб ўйладим, лекин еткиза олдим, ва оҳирги нафас олганимда ҳавони ўпкамда қаттиқ ушладим, Мишель аста босимни кучайтирарди, ва мен оҳирги кучим билан Камнинг кўзида эътиборимни ушлаб,сузиб кетишни бошладим. Қайсидир пайтда мен деярли хушимдан кетдим – қулоқларимда ғовур-ғувур, кўкрагимда – совуқ, кўзларим олдида – келаётган қоронғулик,  ва бирдан мен нимагадир илиниб қолганга ўҳшадим … буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман. Бузилиб кетаётган дунё суратининг орасида, бўлакларга ажралиб кетаётган ўзимнинг орасида, оролча пайдо бўлди – бошида мен шунчаки шу таассуротга ушланиб тургандим, бошқасига ҳисобот бермасдан – нима бўляпди ўзи, бу оролчадан равшанлик тўлқинлари тарқала бошлади, кўриш ва эшитиши қобилиятлари қайта бошлади, Мишель аста аста босимни камайтирди, ва ниҳоят бутунлай қўлини қўйиб юборди.

- Менинг кўзимга қарашни тўҳтатмагин, ҳўпми? –  Камнинг овози эшитилмас бўлиб туюлади, ҳудди қулоқларим битиб қолгандай. 

Шу лаҳзада мен унинг кўзлари ҳудди ўша менга хушсиз ҳолатга кетиб қолишга йўл қўймаган оролча эканини тушуниб етдим. Унинг кўз қарашига тикилиб қараш ҳайрон қоларли даражада тиниқ равшанлик, мени нима ўраб турганини аниқ кўриш  ҳолатида ушлаб турарди, лекин шу билан бир пайтда мен тушунмасдим  – бундай тоза аниқлик ҳолати қаердан пайдо бўлади, чунки мен ҳамма атрофимдаги буюмларни ён қарашим билан одатдагидай кўриб турардим, ҳатто улар сузиб кетаётгандай туюларди.

- Менинг кўзларимдан қарашингни узма ва менинг баданимни ён қарашинг билан кўриб чиқ, нооддий бирон нима кўрябсанми?

Нооддий? Йўқ, мен бундай хеч нима кўрмадим …

- Расмнинг четларига қара, чегараларига!

- Четларига?

- Баданимнинг кўринадиган чегараларида ён қарашингни йиғиб қара!

- Кўряпман! – кутилмаганда қичқириб юбордим.

- Кўриб турганингни тасвирла.

- Сенинг танангнинг тўғри четидан ёрқин, оқ нур сочиб турган чизиқ ўтяпди, ҳудди бутун тананг ниманидир нур сочгандай. 

- Бу чизиққа яна ён қарашинг билан қара, диққат билан, расм жуда ҳам аниқ бўлиши учун.

Бу ҳалати таассуротда мен яна бир дақиқа ушланиб турдим, лекин тезда тушуниб олдим, нимадан у қорайиб, нимадан ёрқинроқ бўлишини.

- Энди қарашингни менинг кўзимдан ушбу нурланишга ўтказгин, шошилмай, секин, бутун баданимни қарашинг билан айлантириб чиқ.

- Ҳа, ҳа... бўлябди… менинг қўлимдан келябди, мен кўриб турибман.

 

Мен унинг баданини кўзимнинг қараши билан баданининг контури бўйича айлантириб чиқдим ва ҳамма жойда ўша ёрқин нурланишни кўрардим, кенглиги таҳминан ўн беш сантиметргача. Нурланишнинг чегараси тўлиқ бадан бурилишларига тўғри келарди.

- Ҳозир сен ўзинг учун оддий бўлмаган ҳақиқийлигидасан, сен одатда кўз билан кўра олмайдиган нарсаларни кўрмоқдасан. Кескин ҳаракат қилма, ёлғон ишончга берилма, йўлдан адашмаслик учун, ўз ҳолатингнинг созланишини диққат билан кузат, тушундингми?    

- Ҳа. Кейин нима?

- Энди қайта қарашингни менинг кўзларимга қайтар, секин, оқ нурланишга нисбатан бўлган созланишни йўқотма.Секин, Майя, секин...

Мен ўзимни сув остидаги тажрибасиз сузувчи сифатида ҳис қилардим – ҳамма харакатлар секинлашган, дунё бошқача кўринмоқда. Энг оддий харакат бир нечта тиришишни талаб этади, айни пайтда ушбу тиришишлар мен оқ нурланишни аниқ кўра оладиган ҳолатни йўқотмаслик учун керак эди. Мен қарашимни Камнинг кўзларига ўтказдим.

- Кўзингни узмай қара.

Мен шундоҳам кўзимни уза олмасдим … “унинг” кўзлари билан ўшанда тушда бўлган нарсани даҳшатли эслатарди... БУ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ МУМКИН? Менинг оғзим очилиб қолган бўлса керак, чунки Кам тўҳтамай қаттиқ оҳангда қайтаришни давом эттирарди: «Чалғима, шунчаки қара». Чалғийдиган нарса бор эдида … унинг кўзлари менга шундай ЯҚИНЛАШДИКИ, ҳудди мен уларни яқиндан, катталаштирадиган ойнага қараётганимдек. Бу расм ҳудди дунёнинг бошқа кўринишига солинаётганидек туюлди – Кам мендан бир метрда ўтирган одатдаги кўринишга. 

- Иккиланма, арзимаган нарсаларга чалғима, йирик планда диққатингни йиғ! – овози оз-моз эшитилмайди, ҳудди паҳтадан ўтаётгандек. 

Яхши, унинг кўзларида эътиборимни йиғдим, қандай катта… кўллар… чуқур кўллар, ҳаддан ташқари ўткир ҳаворанг рангли …

- Энди биринчи қарашинг билан менинг баданимга қарагин. Нима кўриб турибсан?

Қайтадан эътиборимни “умумий кўриниш”га ўтказдим – оҳ ҳо…!

- Майя, нимани кўриб турибсан? Гапир.

- Мен кўриб турибман… мен нималигини билмаган нарсани кўриб турибман, Кам:) Мўъжизали бир нима …

- Эпитетлардан камроқ ишлатгин, қизалоғим, асосий масала бўйича гапир, - қулоғимга иссиқ шивирлаш ва кўкрагим устидан оқиб кетаётган, чап эмчагимдаги ёқимли портлаш – бу Мишель бармоқчалари билан уни кескин қисиб қўйди... ҳа, бу одамни ҳушига келтиради:)

- Мен кўрябман… ранглар, кўп ранглар, улар шундай … уларни хеч қандай атаб бўлмайди, мен билмайман уларни қандай аташни, мен хеч қачон бундай рангларни кўрмаганман, оч қизил … лекин бу оч қизил эмас … сиёҳранг … аҳир БУНИ қандай қилиб “сиёҳранг” деб аташ мумкин … менда сўз қолмади …

- Яхши, ҳаммаси тўғри. Энди қарашингни Каорага ўтказгин ва диққат билан қарагин  – диққат билан!

Овоз қўнғироқ тусига эга бўлди, ва тўсатдан, мен қора соянинг ялт этиб, Каоранинг баданига санчилганини кўрдим! Буни кутмагандан мен сесканиб юбордим.

- Кўрябсанми, қизалоқ? – яна Мишельнинг қулоғимга шивирлаши эшитилди. – Давом эт.

Яна соя ҳудди кўплаб чегаралардан акс этгандай ялт этди, ақлга сиғмайдиган тезлик билан ўтиб кетди ва йўқ бўлди ( мен ўзи БУНДАЙ тезликда ўтиб кетаётган нарсани қандай қилиб кўришим мумкин!).

- У нимани кўрмоқда? – Каорага савол, аниқ менга эмас.

- Ҳозирча фақат соялар.

(У қаердан билади буни!?)

- Майя, битта жойга тўплан, чалғима. Бу керак бўлмаган соялар, диққат билан қарагин!

Кўзим билан тикилиб қолдим, лабларимни қисдим, қараб ўтирибман… Яна соя, яна.

- Фақат соялар, Кам, бошқа хеч нима кўрмаябман.

- Диққат билан қарагин, расмни ўзинга яқинроқ тортиб олгин.

- Қандай қилиб??

- Сўрама, “қил”! «Қандай» сени қизиқтирмасин, қил, мен сенга ёрдамлашябман! 

Тортиб олдим … соялар катталашди, янада… сезиладиган бўлганга ўҳшади.

- Уларнинг ранги бор, Майя, қара – улар қандай рангда.

Уларнинг хеч қандай ранги йўқ, шунчаки соялар … Бирдан соялардан биттаси Каорунинг атрофида гир айланишни тўҳтатиб, истребитель сингари бурилиб, кескин мен томонга йўл олди, катта, кўкимтир қора сояга айланди, зарб!   У менга урилди! Яна зарб! Оҳ, у шундай оғритдики! Менинг ичакларимдан, кўкрагим устидан ҳудди тиканли симни ўтказишгандек.

- Сен ҳам уни ур, уҳлама!

Урябман – билмайман қандай, лекин урябман, яна, яна, у қайтмаябди, мен бир пайтнинг ўзида ҳам курашнинг маст этадиган нафратини ҳам кучли қўрқинчни бошимдан кечирябман.

- Нафратингни кучайтир, харакатингни тўлдир нафрат билан!

Кучайтирябман, тўлдирябман, – «қандай» билмайман, лекин буларнинг ҳаммасини бажарябман! Соя кейинги зарбни амалга оширишга бурилмоқда, ҳозир уради, шунақанги урадики  … кучларимни тўплаябман, кучланишдан қичқириб юборай дейман, зарб! Мен уни яна тўҳтата олмадим, ва яна оғриқ бутун баданимда тарқалмоқда. Кейин нима бўлади? Қора ярамаснинг янги зарб учун бурилиши, қўрқинч вужудга келди, унинг ўлчамлари ниҳоятда йириклашди, у бутун жаҳонни мандан шунчаки ёпаётган эмас, ҳудди мени айлантираётгандек, бўғаётгандек, уриб, бўғаётгандек, ва шу дамда мен бор овозим билан бақириб юбордим – «Кам! Кам!». «Иккинчи» расм бир пастда тиниқлашди, ва мен яна Камни тўғри осилиб турган соянинг момақалдироқли қоронғилиги орасидан кўра бошладим, ва шу заҳоти мени нимадир тўлдираётганин сездим, менинг ичимга ёки менинг ичимдан қандайдир кучли оқим оқиб кетаётганди – бунинг нимага ўҳшашлигини тасвирлаб бериш қийин – ҳамма нарса шовулларди, бурқирамасдан, жуда жим, менинг ҳолатим кулиш ва йиғлаш чегарасида эди, ва мен шундай хурсанд бўлдимки, бу ҳолатни қўрқитиб юборишдан қўрқардим, кимга нисбатан билмиман чегарасиз ёқтириш пайдо бўлди, ва яқиндан бостириб келаётган соя оч қизил ранг билан товланиб турган, ярқираб турган чегараларнинг мириадалари билан чақнаган миллионлаб бўлакчаларга сочилди.  Ранг жудаям қалин,  лекин қандайдир оғир, ранглар ҳақида бундай гапириш жуда қизиқ туюлади, лекин рангларда умуман янги сифат пайдо бўлди, ва уларни мен, Камнинг кўзларида кўрган ранглар билан бўлган каби, “оғир” ёки “товланиб турган” сўзлари билан тасвирлашга харакат қилябман. Қизил рангнинг қалин, оғир туслари товланмоқда, оқиб тушмоқда, чегаралар билан чақнамоқда, ва тўсатдан … бу ақлсизлик, йўқ, бу ақлсизлик!

- Кўрябдими?

- Менимча, кўрябди, кўрябди … - Каору ва Мишель ўзаро жим гаплашишмоқда.

- Бундай бўлиши мумкин эмас … - бу энди менинг овозим.

- Ҳа аниқ кўрябди,  - биллур кулгу, нақадар ёқимли, у мени бир томонга олиб кетмоқда, ҳаммаси қаёққадир оқиб кетмоқда…

Мишельнинг қўлида кўзимни очдим. Кам, битта ҳам сонияни бой бермасдан, мени бошқаришни давом эттирарди. 

- Вақтни йўқотма, ҳозироқ энг оҳирги дақиқада нима кўрганингни тасвирла, бўлмасам, эсингдан чиқиб кетади, сен ўзингни бўлмаган нарсага ишонишга мажбур қиласан. Оддий бўлмаган таассуротларни дарҳол тасвирлашга ўрган, айниқса бошингдан кечирганларни. Бу қурилган скептик автоматизмини енгиб чиқишга ёрдам беради.

Мен нимани эслардим … Менинг эсимда бор нарсанинг ўзи бўлиши мумкин эмас эди.

- Сен гапиришни бошлайсанми, ёки ўзингни хеч нарса бўлмаган деб ишонтира бошладингми?

- Ҳа, менимча, бошладим …

- Майя, ҳаммасини гапиравер, сўзларни танламасдан, майли бу ахмоқона туюлсин. Сўзларни кейин танлайсан – шунчаки, тилинга нима келса ҳаммасини гапир, агар буларнинг ҳаммаси сенга бўлмағур гап бўлиб туюлса ҳам.

- Ҳўп, майли … Мен битта маҳлуқни кўрдим, ёввойи, бизга ўҳшамайди, у тирик ва онгли эди, у мен уни кўриб турганимни тушунарди, ва бу унинг ғазабини келтирди, лекин булар одам туйғулари эмас, бу бошқа бир нима, керакли сўзларни тополмаябман … Биз иккаламиз – мен ва у  – тушунардик, тушунаётганимзни … уф... адашиб кетдим. Бу ўзи нима эди?

- Салбий ҳиссиёт, албатта:) Аниқроғи – биринчи сен салбий ҳиссиётни кўрдинг, кейин эса унинг орқасида НИМА туришини кўрдинг.

- ??

- Нима деб ўйлайсан, «салбий ҳиссиёт» - нима бу?

- Ман билмадим, Кам… мен сезаётган нарса бўлса керак.

- Албатта, бу сен сезаётган нарса, лекин бу нарса ҳақида гапирмаябман… айтайлик, сен кўзингни ёпдинг ва сенинг олдинга кучук келди – у сенга суйкалади, ялайди, тишлайди, мана ҳозир Мишульга ўҳшаб…:), ва сен буни ҳаммасини сезасан, агар сендан сўраса – «кучук бу нима», унда сен айтасан, у сен сезаётган нарса эканлигини,  лекин, сен сезаётган нарса ортида нима турибди? Аҳир «кучук» - бу шунчаки пайдо бўладиган ҳиссиётлар тўплами эмас, бу каттароқ бир нарса, ва агар сен энди кўзингни очсанг, унда янгича ҳис қилиш, сезиш имконияти пайдо бўлади  - сен уни кўра оласан, унинг кўзларини кўра оласан, унинг ҳиссиётларини, хурсандчилигини ва ҳоказо, ва шунда «кучук бу нима» саволига сен у шунчаки жун ва панжаларининг сезилишларининг тўплами деб айтмайсан  – сен уни шаҳс сифатида таърифлайсан, чунки сен уни бошқача қабул қиласан, сен уни шаҳс сифатида кўрасан. Давом этамиз  – сен уни шаҳс сифатида қабул қилаётганингни «ортида» эса нима турибди ? саволимни тушунябсанми?

- Саволни тушунябман, ҳа, жуда аниқ тушунябман, фақат бу ҳақида хеч қачон ўйламаганман …

- Албатта, сен учун дунё  – бу «объектлар» дунёси, ва у ерда объект сифатида сезиш, ҳиссиётлар ва фикрларнинг бирикмаси иштирок этади. Лекин бунинг «ортида» нима турибди?

- Мен қаердан билай?

- Ҳа, тўғри – қаердан ҳам билардинг, ва сен ҳозирча фақат олдингда бундай саволни қўйишинг мумкин, лекин сен бу саволни фақатгина равшанликни сезгандан кейин қўйишинг мумкин, акс ҳолда сен хеч қандай саволни ўзинга бера олмайсан, аммо бу бошқа мавзу …,  шундай қилиб, сен ўзингни олингда саволни қўймаганингча, сенда уни ҳал этиш, жавоб топиш ҳоҳиши туғилмайди.

- Ҳўп, жавоби нима бўлади?

- Сен нима қандайдир сўзларни кутябсанми?

Тушуна олмаябман … унинг қараши бир пайтда ҳам мулойим ҳам талабчан, шу билан бирга юзида хеч қандай имо ишоралар йўқ, ҳудди мулойимлик ва талабчанлик унинг юзидан нур бўлиб ёғилаётгандек 

- Нима эди?

- Сўзлар жавоб бўлмайди. Тасаввур қил, сен кўрсан ва сенга бир кучук ҳақида гапириб беришмоқда, ва у сен учун ҳозир шунчаки сезишларнинг бирикмаси …

- Ҳа, мен тушундим. Фақат янги таассуротлар жавоб бўлиши мумкин.

- Тўғри. Янги таассуротлар. Агар сен олдинга равшанлик орқали туғилган саволни қўйсанг, агар унга жавоб олишни ҳоҳласанг, унда жавоб айнан янги таассуротлар сифатидавужудга келади. Бу сенга маълум бўлган таассуротлар турлари бўлиши мумкин, лекин умуман янгилари ҳам очилиши мумкин. Ҳозир сенда буни мустақил равишда қилишга имконият йўқ, ва мен сенга “салбий ҳиссиёт” нима деган саволга “жавоб” олишга ёрдам бердим – мен сенга вақтинча янги таассуротларга эга бўлиш қобилиятини бериб турдим, ва сен ҳозир тушуна оласан “салбий ҳиссиён” нима эканлигини  - бу нафақат «сен салбий ҳиссиётнинг таассуроти деб атайдиган нарса» - балки бу яна шундай бир нарсаки, у билан ўзаро таъсирни сен “салбий ҳиссиёт” сифатида қабул қиласан. Фарқни тушунябсанми?

- Албатта!

- Энди сен “салбий ҳиссиёт” нималигини биласан – бу шундай нарсаки, сен ўша “маҳлуқ” билан ўзаро таъсирга эга вақтингда пайдо бўлади, ва “бу қандай маҳлуқ” деган саволга жавоб ҳам янги таассуротларнинг пайдо бўлишини талаб этади, шу таассуротлар ўша саволга жавоб бўлади. 

- Ҳўш, бу қандай маҳлуқ бўлди энди?

- Сенда жавоб олишга қандай таассуротларинг бор? Сен яна шунчаки сўзларни ҳоҳлаябсанми? Эски диннинг ўрнига ўзинга янгисини яратишни истайсанми? Биз бу ерда динни яратмаймиз, бу ерда биз улардан озод бўламиз.

Мишель орқамдан бўшаб чиқиб, ёнимаг ўтирди, қўллари билан мени пайпаслаб, ҳамма томондан еб қўйгудей қараб чиқди.

- Чап «ультра»лар сенинг қабул қилган онгинг билан боғлиқ таассуротларингни улар бизлардан қувват оладиган қандайдир маҳлуқлар, ва биз “салбий ҳиссиётлар” деб атайдиган нарсалар, бу шунчаки ушбу қувватни олиш усули – ва салбий ҳиссиётлар қанча кўп бўлса, бу усул ҳам шунчалик турли деб шарҳлайдилар.

- Демак биз уларни ўз салбий ҳиссиётларимиз билан овқатлантирарканмизде?

- Йўқ, яна бир марта қайтараман – салбий ҳиссиётлар – бу шундай специфик таассуротларки, улар бизнинг ўша маҳлуқлар билан ўзаро таъсир вақтида пайдо бўлади ва уларнинг бизни “ейиш” жараёнига ёрдам беради. Барибир ҳам, ҳудди озиқ – овқат таъм ва озуқавийликка эга бўлгандай. Таъм – бу салбий ҳиссиётлар, озуқавийлик эса – бошқа бир нима, бу ҳақида мен сенга ҳозирча гапира олмайман  – бу ерда сўзлар керак эмас, тажриба керак, у эса сенда ҳозирча йўқ. Ва агар одам салбий ҳиссиётларга уруш эълон қилса, бу билан у ушбу маҳлуқларга озуқавий оқимни ёпиб қўяди, ва бу маҳлуқлар, кўплаб бошқалардан фарқ қилиб,жавобан реакция қилишади, бу реакцияни чап ультралар “уруш” деб шарҳлашади. Уларнинг нуқтаи назаридан, бу маҳлуқлар салбий ҳиссиётларни йўқ қилишга харакат қиладиган ҳар кимга уруш эълон қилишади, айнан шунинг учун парусли таҳтада сузишни ўрганиш, қийиндан қийин масалаларни ечиш шунчалик осон, ва энг оддий салбий ҳиссиётни йўқотиш шунчалик қийин.  

- Сен ҳар доим «шарҳлашга мойил» деб гапирасан, аслида эса нима бўлади? – суҳбат мени шундай қизиқтириб юбордики, мен вақт тўғрисида ҳар қандай тушунчани бутунлай эсимдан чиқардим

- «Аслида эса» нима ўзи бу? Таассуротларнинг бирикмалари бор, уларнинг ҳозирги пайтда бир бирига қарши бўлмаган шарҳланиши бор, шунингдек, яна Равшанликни бошдан кечириш билан шарҳлаш резонанси сингари ҳолат бор, сен ҳали тассавурга эга бўлмаган кўплаб нарсалар мавжуд. Чап ультралар ўзларининг салбий ҳиссиётлар билан бўлган курашида инсонларни қул қиладиганлар, золимлар, ва бизларга ёпишиб олган вампирлар билан бўлган ҳақиқий урушни кўрадилар, ва бунга жуда ҳам жиддий муносабатда бўладилар – ҳақиқий урушдагидек. Сен уларни қандай ва нима билан яшашларини кўришинг мумкин, агар ҳоҳласанг, уларнинг қидириш, уларнинг курашиш муҳитини сезишинг мумкин. 

- Сенга бу муҳит ёқмайдими? Сен нимага «чап ультра» эмассан?

- Мен ўз таассуротларимни озгина бошқача шарҳлашга мойилман, бошқача қилиб айтганда, менда пайдо бўладиган резонансли шарҳлаш бошқача кўринишга эга.

- Унда қандай қилиб …

- Хеч қандай! – учаласи баравар кулиб юборди. – Хеч қандай! Абсолют ҳақиқатнинг ўзи йўқ, Майя, «партия линияси» йўқ, «аслида» ҳам йўқ. Дунё сен уни қандай қабул қилсанг шундай, ва агар йўлимиз бир бўлса, унда йўлимиз бир, агар йўқ бўлса – унда йўқ. Биз – онг океанида саёҳатчилармиз, ва бизнинг кемамиз – бу самимийлик, паруслар – интилиш, матрослар эса – ҳоҳишлар.

Бу сўзларни эшитиб, нимагадир кўзимга ёш келди.

- Кам, сен «кўпчилик бошқалардан фарқ қилиб» дединг. Нима – бошқа мавжудотлар ҳам борми?

- Нима – қаердадир бошқа мавжудотлар йўқми? – Мишельнинг қулоғимга шивирлаши. – Бу сенинг дининг – ўзингнинг атрофингда фақат «ўлик табиатни» кўриш, ҳақиқат эса – бошқа, умуман бошқа…

- Ҳа, бу менинг диним… ва у менга ёқмаябди.

Кам ёстиқларга ташланди ва гапиришда давом этди, мен эса гоҳ унинг кўзларига қараб, гоҳ унинг келишган баданини уятсиз қараб чиқардим, буни кўрганидан илҳомланган Мишель бармоқларини янада чуқурроқ ишга соларди…

- Агар сен оғзинга мухоморнинг бир бўлагини солиб, чайнасанг, унинг аччиҳини сезиб туфлаб юборасан – унинг таъми сенга ёқмайди. Мен салбий ҳиссиётни бошдан кечирганимда, уни туфлаб ташлайман – менга унинг идрок қилиниши ёқмайди, ва менда уни тўҳтатиш ҳоҳиши пайдо бўлади. Мухоморни туфлаб ташлаб, сен “мухомор кўриниши, мухомор таъми” деб тассаввур қиладиган мавжудот билан алоқага киришдан бош тортасан, лекин барибир сен у билан бўлган алоқанинг барча оқибатларини тарк эта олмайсан – сенда қорнинг оғришига ҳали бир нечта соат бор. Бошқа инсон эса бошқача йўл тутиши мумкин. Агар у мухоморни хомлигича эмас, пишириб еб бўлишни билса, унда қориндаги оғриқ унча қаттиқ бўлмайди, инсон тушиб қолган ўзгарган онгнинг ҳолати эса унга қизиқарли туюлиши мумкин.  Бояги кучук билан бўлгандай ҳам – агар унга яқин бориб, у оч қолиб, суякни кемираётган пайтида думидан тортса, жуда ҳам ёқимсиз сезишларга эга бўлиш мумкин, агарда уни биринчи овқатлантириб, кейин бошидан силаб, ва бошқаларни амалга оширса  – бундан ёқимли сезишларни олиш мумкин.

- Мен буни ҳаммасини ҳазм қилишим керак … бўлмаса тишлаб олишим мукин:)

- Ҳазм қиласан:)… шундай қилиб, кўплаб одамлар ўзларининг салбий ҳиссиётлари билан, мухомор билан иш тутган одамга ўҳшаб, айнан шундай йўл тутишади, –  улар салбий ҳиссиётларга шундай шаклни беришга интиладиларки, улар ўлим даражасида чақиб олмайдилар, балки озгина заҳарлантирадилар, ва ўша заҳарланиш туйғуси – яъни, мувофиқ равишдаги ўзгартирилган онг – уларга ёқади, ҳудди наркоманларга чекиш ва санчилиш ёққандай.

- Бундан келиб чиқадики, наркотиклар – бу ҳам қандайдир мавжудотлар, қандайдир онгнинг намоён бўлишлари бўлиб чиқадиган моддалар эканда?

- Ҳа, албатта! Ва улар салбий ҳиссиётлар ортида турган онгга нисбатан камроқ «агрессив» эмас, – яъни айримлар унинг айрим харакатларини «агрессия» сифатида шарҳлашади. Шунинг учун героинга ҳам биринчи қабул қилгандан кейин ўрганиб қолиш мумкин, ва бошқа хеч қачон унинг панжаларидан чиқиб кета олмайсан, нашага ҳам одамлар шундай қаттиқ ўрганиб қоладиларки, қоидагидай, уни кейинчалик хеч қачон ташлай олмайдилар. Ва салбий ҳиссиётлар …

- Менинг билишимча, нашага ўрганиб қолиш мумкин эмас, нимага сен бундай дединг?

- Мен нима гапираётганимни биламан, Майя… нашага нисбатан  камдан кам жисмоний ўрганиш пайдо бўлади, айнан шуни нашага ўрганиб қолиш мумкин эмас деб гапиришганда назарда тутишади – синишлар йўқ, масалан героиндан пайдо бўладиган сингари ундай хечнима йўқ.  Лекин бошқа тарафи бор – руҳий ўрганиб қолиш. Нашасиз дунё шундай кулранг бўладики … қанча олдинга юрсанг, шунча кулранг, ва шунчалик катта даражада яна ўша наша тутунига шўнғиб кетгинг келади, ва сени наркотик етаклаётган тарафнинг ўрнига, сен ҳоҳлаган томонга кетишнинг имкониятлари шунча кам. Наша  – бу қамоқ, даҳшатли қамоқ. Деворлари резинали, бироқ резинанинг остида– пўлат.

- Сен «наркотик етаклаётган тарафга» дединг, нима назарда тутябсан  ?

- Бу тўғрисида сенга кейин айтиб бераман.

Каору соатига қараб, бир нечта тугмачани босди, шимидаги чўнтагидан ён дафтарча билан ручкани олиб, унда қандайдир белгиларни ва рақамларини ёза бошлади. 

- Агар ҳозир ишларингиз бўлса, мен ҳозирча бориб изғиб, кейин яна бу ерга келишим мумкин. 

- Изғиб? – Каору менга кўзини кўтарди. Майя, сен «ультра»лар турадиган жойдасан, “изғишга” вақт йўқ, бу ерда хеч ким “изғимайди”, Дарамсаланинг кўчаларида “изғийсан”, - Каору ибораларни шошилмай гапириб, ҳар доим урғуни “изғиш” сўзига уриб.

- Сен бунча соатни нима қиласан?

Сукунат.

- Сенинг ёшинг нечида? – Каору ёзишни давом эттиргунча, Мишель суҳбатни бошлади. Чуқур, паст овоз, менга ёқябди …унинг қўллари ҳам менга ёқябди 

-  26,нима эди?

- Менга эса 6649.

- Тушунмадим …

- Биласанми нимага сенинг ёшинг 26 да?

- Ҳўш…

- Чунки сен уҳлайсан, яшашнинг ўрнига.

- Не понимаю, что ты имеешь в виду?

- Ўзинга тасаввур қил, сен – спринтерсан, юз метрга югуришинг керак. Юз метр масофада сен ҳаётнинг бир қисмини яшайсан.  Сен ҳар бир дақиқани кузатасан – сенинг у ёки бу мушакларинг гуруҳи ўзини қандай сезмоқда, старт қандай ўтди, тезлашиш қандай кучаймоқда, тамошабинлар ўтиргна стадион бир томонга оқиб кетмоқда, сен қарсакларни ҳам, қичқириқларни ҳам эшитмаябсан – ҳамма диққатинг ўша бир сонияга қаратилган, шунисида, ўнта сониядан биттасида – бу бутун абадийлик, сен батафсил, матннинг икки вароғида уларнинг ҳар биттасини таърифлаб беришинг мумкин … энди эса, марафон югураётган стайерни олгин. Ундан сўрагин  – саксонинчи ва юз саксонинчи метр орасида нима бўлди? У кўзларини бақрайтириб, кулиб юборади. Шундай қилиб, биз  – спринтерлармиз, бизда марафон югуришга вақт йўқ, бизнинг заҳирамизда атиги 50-60 йил бор, бу ҳали энг кўпи. Ундан кейин, гап фақат бунда эмас  – шунчаки биз феълимиз, темпераментимиз бўйича спринтерлармиз. Мен 100 ёки 500 йилдан кейин мен билан рўй берадиган ақлим равшанланишини кутгим келмайди – мен айнан ҳозир яшагим келябди, мен айнан ҳозир ҳаётни тўла ҳис қилгим, унга шўнғигим келади, тшунябсанми? Шунинг учун мен ўз ёшимни йиллар билан ўлчамайман, бу ахмоқлик, бу бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки ҳозир мен бир кун ичида олдин бир ойда бошимдан кечирган нарсаларни бошдан кечирираман – буни кундаликлардан ҳам кўриш осон, ўзинг ҳам буни жуда яхши ҳис этасан. Мен ҳаётимни кунлар билан ўлчайман! Менинг куним шартли «ойларга» бўлинган, чунки бир кун 24 соатдан иборат. Биринчи икки соат – январь, иккинчи икки соат – февраль ва ҳоказо.  Ва ҳар бир ойда мен ўзимга шу вақт мобайнида нималар бўлиб ўтгани тўғрисида ҳисобот бераман. Тажрибада нима қилдим, нима ўҳшади, нима ўҳшамади, қандай янги фикрлар, таасуротларнинг қандай янги туслари  пайдо бўлди ва бошқалар. Каору ҳозир ҳудди шу нарсани амалга оширмоқда – у билан ўтган икки соат мобайнида муҳим бўлиб ўтган нарсалар, ўзининг тажрибасида нималарни қила олганлиги тўғрисида ёзмоқда. Ҳаётга бундай ёндашув сенга қалай, ёқябдими?

- Ақл бовар қилмайди! Нима – ростанам ҳаётингда ҲАР икки соат мобайнида муҳим бир нима рўй берадими?

- Ҳа. Одатда менинг яшаб ўтган «ойим» тўғрисидаги ҳисобот бир бет матнни ташкил этади, айрим пайтлари икки ҳам, беш ҳам, айрим пайтлари бир нечта қатор гап, умуман ёзишга хеч нима бўлмаган пайтлар эса – бундай пайтлар жуда камдан кам бўлади, ва бундай ҳолат менинг ичимда ҳаммаси тугади деган гап эмас, балки мен шу “ойда” “уҳлаб қолганимдан” дарак беради. 

- Ҳўш, Каору унинг “ойининг”оҳирги “икки ҳафтасида” нимани ёзади, агар у фақат мен билан гаплашиб, бошқа хеч нарса қилмаган бўлса? Мана бир жуфт салбий ҳиссиётларни инобатга олмаса 

- О… мен сени ишонтираман – кундалигида жуда кўп нарса ёзади, жуда кўп, Майя!:) – уларнинг иккаласи кулиб юборди, Мишель яна яқинроқ, айиқчага ўҳшаб, мени ён томонимдан оёқлари ва қўллари билан қисиб олди. – Сен жудаям ҳатолашасан, агар у фақат сен билан гаплашиб, бошқа хеч нима билан шуғулланмади деб ўйласанг. Биринчидан, суҳбатнинг ўзи маълум бир тажрибани ташкил этади, чунки ҳар қандай суҳбат – бу бостириб келаётган ҳоҳишлар, ҳиссиётлар, ташвишлар, стереотиплар ва бошқа ҳолатларнинг қоришмасидир. Фақат оддий одамлар ушбу ҳолатда қабул қилинган сўзларнинг оқимига мувофиқ гапирадилар.  Биз бунлай мулоқот қилмаймиз, чунки “қабул қилинган” сўзи - бизни қониқтирмайди, бизга тўғри келмайди. Биз диққат билан ҳар бир сўзимизни кузатамиз, ҳар гал ўзимизни синаб – мен айнан шуни гапиришни ва қилишни ҳоҳлайман деб? А буничи? Ёки бу шунчаки таассуротларни олиш учун суҳбатга киришми? Ёки мен жим туриш ноқулай бўлганлиги учун гапирябманми? Ва, албатта, биз диққат билан мулоқот вақтида салбий ҳиссиётлар юзага келмаслигини диққат билан кузатамиз, ҳиссиётларимизни бошқаришни ўрганамиз. Сенинг олдингда маърифатлашган мавжудотлар ўтирибди, деб ўйламагин:) Мен ҳам, Каору ҳам, ва бу ерда сен учратадиган бошқа инсонлар ҳам – аслида бир ғамгин инсонлар, ва бизни оддий инсондан ажратадиган бир нарса бу ботқоқликдан чиқиб кетишдан иборат мустаҳкам интилиш.  

- Йўғе, менинг кўришим бўйича сизлар унчалик “оддий” ғамгин одамлар эмассизлар … ҳа, яна бир нарса – мен билмайман “ҳиссиётларни бошқариш” нима эканлигини.

- Албатта, бизни жуда ҳам оддий деб бўлмайди, лекин ультра ўзини ҳурмат ва иззат таҳтасига осиб қўйишни яхши кўришади. Бизга бундай эмас: «мана, мен уни ва буни бошимдан кечирябман, ва мен билан оддий ғамгин одам орасидаги жар жуда катта», бундай: «ҳа, бир нима қилинган, шунда ҳам менинг олдимда жуда катта иш ҳажми турибди, менинг олдимда ҳали менга ғамгинлигим туфайли ҳали йўл бўлмаган ҳолатларнинг катта кўламлари бор, ва мени анча маърифатлашган мавжудотлардан ажратаётган жар – жуда катта, лекин уни енгиб ўтиш мумкин» деб ўйлаш ёқади.

- Бу кўнгил совишига, яна бирон нимага..... олиб келмайдими

- Бундай позиция ҳар ҳил таъсирларга олиб келади – кўнгил совишига ва шу билан бирга, ташвишланишга, шунингдек, завқланишга, интилишнинг ўсишига, нурланган мавжудотларга нисбатан бўлган ёқтиришнинг кучайишига, ботқоқликдан чиқиб кетиш ҳоҳишининг кучайишига, ва бошқаларга. 

- Тушунарли. Демак шунга яраша, кўнгил совишини ва қолган беҳуда нарсаларни сизлар йўқотасизлар, ёққанини эса – маданийлаштирасизлар ва қўллаб қувватлайсизлар. 

- Тўппа тўғри.

- Мен ҳиссиётларни бошқариш тўғрисида сўрамоқчиман.

- Бу жуда ҳам осон. Агар айнан ҳозир сен салбий ҳиссиётларни бошдан кечирмаётган бўлсанг, аниқроғи – уларни сезмаябман, деб ўйлаётган бўлсанг, уларни сезмасанг, ва шу билан бир пайтда хеч қандай Бошдан кечиришни, маърифатланган ҳолатни  ичингдан ўтказмаётган бўлсанг, сенинг ҳиссиётларинг тозалигидан гўёки нур сочиб турган кўринмас шуълани сезмаётган бўлсанг, ўзига ҳос юмшоқ экзальтацияни бошдан кечираётганингни сезмаётган бўлсанг, бу айнан ўша пайтда, буларнинг ҳаммасини сезмай турган пайтингда, сенда “бўш” салбий фон борлигидан дарак беради. Ва, унинг нисбатан “бўш” бўлишига қарамай, у жуда кучли заҳардир, чунки у Бошдан кечиришларнинг юзага келишини олдини олади. Фаол қидирув биз олдин эътибор бермаган салбий ҳиссиётларни юзага келтиришга асос бўлади, агар у ҳам хеч қандай янги кашфиётларга олиб келмаса, тўҳтамай юзага келадиган Бошдан кечиришлар эса барибир йўқ бўлса, унда ҳиссиётларни бошқариш тажрибасини ишга солишнинг айни вақти келган бўлади, шунинг учун мен буни сен учун яқин орада амалга оширадиган иш деб ўйламайман, Майя, шундай бўлса ҳам… мен билмайман, бу сенинг ҳоҳишинг билан боғлиқ савол, сен нимадан бошлашинга боғлиқ. Ушбу тажриба шундан иборатки, мен салбий ҳиссиётларни йўқ қилиш бўйича харакатни улар шундоғам... йўқдай бўлган пайтда бошлайман! Яъни, менинг фикримча, улар йўқдай туюлади, чунки, агар Бошдан кечиришлар йўқ бўлса, салбий ҳолатлар бор бўлади. Ва бу харакатни ман хеч нимага қарамай амалга ошираман – ҳозир ҳолатим ёрқинми, ғамгинми, нотинчми ёки яна қандайдирми , ўзимда салбий энергетик ҳолатни сезябманми, ёки хечнима сезмаябманми – барибир мен шундай харакат қиламан, ҳудди айнна ҳозир мен ўзимда салбий ҳиссиётни сезиб, уни йўқ қилаётганимдай.

- Сен менга буни тушунтириб берганинг жуда ҳам муҳим, жуда муҳим, Мишель, чунки бу мен доимо қоқиладиган тошдир  … Агар салбий ҳиссиётлар бўлмаса, унда уларни йўқотиш тажрибасини ишга солиш ҳам керак эмасга ўҳшайди, унда нима қилиш керак? Мен аслида хеч қандай салбий ҳиссиётларни ҳозир бошимдан кечирмаётган бўлсам, унда нимага ҳаётим ғамгин бўлиб қолишда давом этаётгани ҳақида фикр нимага хеч қачон миямга келмаган? Ундан ташқари, менинг миямга хеч қачон салбий ҳиссиётларни улар йўқ бўлган пайтда ҳам йўқотиш мумкинлиги ҳақида фикр келмаган...

-  «Улар йўқ бўлганда» эмас, сен уларни сезмаётган пайтда!

- Ҳа, мен айнан шуни назарда тутаётгандим …

Мишель бир онда Каору билан кўз қараш алмашди, оғзимни кафти билан ёпиб қўйиб, уни Каору гапириб турган бутун пайт давомида гоҳ лабларимни бармоқлари билан силаб, гоҳ бутун кафти билан унга тегиб, кафтини олмай турди. 

- Майя, ҳар гал, сен бу айтмоқчи бўлмаган нарса эканлигини айтаётганингда, ҳар гал бунинг учун сабаб бор. Бу шунчалик писанда эди деб ўйлаш жуда катта ҳато. Масалан ҳозир сен «мен уларни сезмаганда» деб айтмоқчи эдинг , лекин бунинг ўрнига «улар йўқ бўлганда» дединг. «Улар йўқ бўлганда» деб айтаётганингда, сен, бу қандай ғалати туюлмасин, сен ўзингни аслида салбий ҳиссиётлар йўқ дея ишонтиришни давом эттирасан, бу эса тажрибага тўғри келмайди. Майли! – Каору кўтарилди. – Бориб Дарамсалада сайр қил, бу ерга олтида келасан, ҳозир сен билан шуғулланишга ҳоҳишим йўқ.

Мен Камга қарадим – у анча вақтдан бери суҳбатда хеч қандай иштирок этмаётганди, ҳозир ҳам Каорунинг сўзларига хеч қандай эътибор бермади. Энди бу ерда нимаси қизиқ – биламан, менда шубҳасиз бундай қўполликка нисбатан енгил хафалик пайдо бўлади, ҳудди мени “ҳайдаб юборишаётгандек”, хафалик пайдо бўлганидан норозилик пайдо бўлади,  ва мен умуман бу қўполликни хафа қиладиган деб ҳисобламайман, аксинча, менга одамлар нима ўйлашини шунчаки, ҳар ҳил ҳассаларсиз, сўзларни юмшатадиган ёстиқларсиз гапиришгани ёқади  – лекин БАРИБИР ҲАМ  ҳафалик пайдо бўлади:) Ниҳоятда ажойиб қатъийлик. Ҳа… бу даҳмазани тушуниш учун, шунчаки буни ҳоҳлаш кам, шунчаки “ҳаммасини тушуниш” ҳам кам – каттароқ бир нима керак … нимани ҳоҳлаётганимни энди тушунябман шекилли – аввалом бор “коммандос” иши билан яқинроқ танишгим келябди. 

 



<< Бўлим 41 Бўлим 43 >>