« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 41


Дарамсалада эрта саҳар. Тибетнинг узоқдаги горнлари , ўткир ва совуқ қуёш, ноғораларнинг бўғиқ зарблари, ичимда уриб турган эҳтирос – буларнинг ҳаммаси менинг ичимда Тай ҳақидаги ҳаёлларни ўйғотиб юборди. Бу ҳаёллар эмас, бу бошқа бир нарса -... У менинг ёнимда эканлигини яна тушимда кўрдим, у менга қўлини сал-пал теккизганидан бутун баданим олов бўлиб ёниб кетди. Мен яна яшаяпман, бугун янги абадият бошланди, бугун энди янги олам, кеча жудаям узоқда қолиб кетди. Кеча. Бу кун менинг ҳотирамда доимо қолади – кеча мен барча салбий фикрларни йўқотдим. Буни қандай қилганимни ўзим билмайман. Мен бутунлай ҳоҳишга, эҳтиросга, яшаш учун шиддатли ниятга айландим! Шиддат мени ичимдан ёндириб юборди, ҳаммаси ёниб кетди ва ҳали ҳеч қачон бўлмаган жимжитлик ҳаммаёқни қамраб олди. Ҳа, Дэни, ҳа менинг нозик вужудим, ҳозир сен менга шунчалик яқинсанки, ҳа, энди мен эшитилмас қувонч нима эканлигини биламан. Бу айнан ўша сўзлар, энди мен ҳам ҳато қилиш мумкинмаслигини биламан, бу ҳолатни ўйлаб битириш мумкин эмас, ҳудди шу ҳолат бўлганлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Мен ҳозир ҳам унинг акс садоларини эшитиб турибман, менинг бутун вужудим унга интилмоқда, унга қараб очилмоқда. Дэни, болам...:) 

 

 

Дарамсаланинг марказий майдонидан тоғ йўлидан атиги йигирма дақиқалик йўл (Маклеодни майдон деб жудаям шартли равишда аташ мумкин), ва биз Лесси билан Багсудамиз. Бу ерда ҳаммаси Маклеод Ганджга нисбатан умуман бошқача. Нима билан фарқ қилишини қандай қилиб тасвирлашни ҳатто билмайман ҳам, лекин буни аниқ сезиб турибман. А-а… Тибетликлар деярли йўқ, Хануман ибодатхонаси, дўконларига чақираётган сурбет, қора башаралар... Аниқ, бу ерда индуслар яшайди. Айланиб ва болаларни қараб юрган кечаги кун мобайнида (қидирувлар ҳеч нимага олиб келмади, - атрофимда фақат бадбашаралар ва чекиб ўзларини барбод қилган бадбашаралар), мен тибетликлар ва индуслар ўртасида, Палестина ва Израиль орасидаги каби душманлик йўқ бўлсада, лекин ҳаммаси туристлар кўргиси келганидай тинч эмаслигини тушунишга-билишга-сезишга улгурдим. Тибетликлар барча энг қиммат бўлган дўконларга эгалик қилишади, - кумуш, эсдалик совғалари, кийим, мусиқа. Индуслар сабзавотлар билан савдо қилишади ва рикша ҳамда таксилар билан ҳоли жонингизга қўйишмайди.Тибетлик йигитлар европалик қизлар билан қучоқлашиб юришади, индуслар эса бунга нафрат ва шавҳат билан қарашади.Тибетликлар ўз ҳаётлари билан қониққан кўринади, индусларда эса ҳудди бир нима етишиб тургандай, - хира норозилик, жим нафрат (бу ҳам омадли атама).

…Умуман, тезроқ шаршарага, - ибодатхона дарвозаларининг рангли аркасидан, юзсиз Хануман ёнидан (индуизмни шу бўйича тушуна олмадим), ювинаётган индуслар билан тўла, тошдан қилинган сунъий ҳовузни айланиб ўтиб, айланаётган темир турникет, ва унда осилиб турган мишиқи боладан ўтиб (у нимага ўзи бу ерда ўрнатилган), - тоққа қараб.

Кенг йўл тепага қараб кетяпти, узоқда малина рангли нуқталар кўринмоқда, - монахлар ҳам тоққа кетишмоқда. Биз қадамимизни тезлаштиряпмиз, тепага бутун оилалари билан зўрға кетаётган, ох тортиб ва тўҳтамай гаплашиб кетаётган, терлаб кетган индусларнинг тўдасидан тезроқ ўзиб ўтиш мумкин, уларнинг оилалари жуда катта бўлади. 

Лесси билан шунчаки индамай кетиш мумкинлиги қандай яхши. У айрим пайтлари мендан тўҳташимни илтимос қилади, тамакидан ингичка папиросларни қайиради ва уларни тортмасдан, тутунни чиқаришда юзини кулгили равишда жиддий қилиб чекади. Менга шунчаки унинг ёнида бўлиш ёқади. Агар унга қарамасдан, шунчаки ўз ҳиссиётларинга қулоқ солсанг, Лесси ўтирган жойда эрта баҳор очилади – апрелнинг боши, нам ва тоза ҳаво, булоқлар билан оқаётган, қора асфальт, қора нам дараҳтлар, баҳорги тумандан ўтаётган ингичка қуёш нури, янги оборотларни олаётган кучни олдиндан сезиш.

Иссиқ. Бутунлай ҳўл бўлиб кетганимизга қарамай, бизга тез-тез тепага чиқиш ёқади. Кимдир орқамиздан чақиряпти, лекин биз қайрилиб қарамаймиз, - биз нимани ҳоҳлаётганимизни билгандан кейин бунинг нима кераги бор?

Шива кафеси. Марихуана дарахтлари, одам юзли ўсимликлар, ҳаворанг сув билан тўла кичкина сунъий ҳавза, тошларда рангли расмлар, кимдир шахмат ( кўзимнинг учи билан қараб кетяпман, шахмат тахтасининг олдидан шунчаки ўта олмайман, - ҳа, қирол ўйиннинг ўртасида бу ерда туриши учун одам қанчалик даражада чекккан бўлиши керак!), кимдир қуёш остида ётибди, кимдир эса дарахт тегида... Биз яна тепароқ кетамиз деб умидланаман? Лесси менинг таажжубланишимни кўриб, мени йўлда яна нари итарди. Йўлчакдан биз тўғри шаршарага тушдик ва кўп ўтмай, тоғ булоғи билан ювилаётган катта тошлардан сакраб, тошларнинг орасидаги кичкина кўлча ёнидаги катта тошли майдончага кўтарилдик, унинг чуқурлиги белимгача сал-пал етиб турарди.   .

Мен енгил тортиб, устимдан шилқ хўл бўлган футболкамни ечдим ва тепага чиқиш билан қизиб кетган баданимни енгил, лекин сезиларли даражада салқин шабадага қаратдим.  Лесси ҳам шу заҳоти ечинди, ва энди мен унинг озғин қорача баданига, узун келишган оёқларига, йирик пушти ранг учли кичкина эмчакларига тикилиб қарашим мумкин... Ўткир тошлар устидан чаққон ўтиб, у сув ичига кирди, совуқдан озгина қисилиб, кейин эса паст овоздаги қичқириқ билан тезда сувга шўнғиди. Илҳомланиб, мен ҳам унинг кетидан ташландим.

!!! Қандай муздай сув! Куйдирадиган даражада муздай! Кутилмаганликдан мен шундай қаттиқ қичқирдимки, Лесси баланд довушда кулиб юборди.

- Кутмаганмидинг?

Мен ўқ бўлиб орқага чиқиб кетиб, қалтираётган гувалачага айланиб, тезда мен офтобда тобланмоқчи бўлган катта рўмолни топиб олдим.

- Буни қаранга! – ҳеч ўзимга кела олмаяпман.

Лесси яна кулиб юборди.

- Ҳозир юзингни кўрсанг эди! – яна бир неча сония манга қарадида, лекин тезда қизиқишини йўқотди ва чошгоҳ қуёши остида қизиган катта, ясси тошда чўзилиб ётди.

Мен ниҳоят исиндим, деярли (“деярли” сўзи жуда ёқиб турибди)иссиқ бўлди. Ён дафтарча, плеер, иссиқ тош, шаршаранинг шовқини, тоғлар, қуёш, -  мен бу ерда чексиз бўлишим мумкин.

Шаршаранинг шовқини мени қеёш иссиғи билан аралашган, тез алмашаётган кўринишларнинг ширин тушга ўҳшаш ҳаёлга олиб кетмоқда, мусиқа жарангдор кулгу ва тушлардан ибораларнинг парчалари билан аралашиб кетмоқда. …Ҳозир, ҳозир, мана у! …шаршара шовқини, мусиқа… Ҳозир! …бу фақат туш… қандай яхши… қачондир қуёш мени бутунлай олиб кетади.

Мен бир неча соат ўтиб кетганлигини сезмай қолибман. Ҳеч нима ёзмадимам. Оқшом олди салқини кетиш пайти келганлигини ва овқатлансак ёмон бўлмаслигини тортиниб эслатди, балки айнан бугун мен болани топаман, ва умуман, ҳоҳлаганингни қила олиш қандай мазза. 

Қўлларимни икки томонга ташлаб, чўзилдим, - қандай мазза! …Ҳаммаси яна ўзгарди, - гумбурлаётган шаршара, туганмас чегаралар ва шуълалар, нам тошлар, сув, чангалзор билан ўсиб кетган тоғларнинг ягона оқими билан акс этиб, пастга, узоқ водийга интилмоқда. Бу ердан кўринмас музларнинг нафаси билан кўтариб олинган қуёш иссиғи, ўйинга чақириб... Ҳаёт салбий ҳиссиётлар йўқ бўлганда умуман бошқача! Мен ҳозир сезаётган ҳолатни тасаввур қилиш мумкинмиди? Мен буни қандай тасвирлашни ҳам билмайман, чунки у шунчалик даражада мен сезиш мумкин бўлган кутишлар ва таасуротлардан устун келади. Лекин мен бундай ҳолатда қандай қолишим мумкин? Бошқа хеч қандай йўл йўқ, -  фақат НЭ ни йўқ қилиш, фақат шу . Лекин ҳозир ичимдаги шиддат қандай даражада, ҳозир, мен НИМА учун курашишни ҳоҳлаётганимни билганда. Ҳозир мен ҳаммаси ҳар доим шундай бўлишини, хеч нима ўзгариши мумкинмаслиги ҳақида ўйлаяпман, лкин бундай ҳолатлар бўлган, кўп бўлган, ва яна қайтиб НЭ лар пайдо бўлган, яна БУНИНГ хеч қандай, ҳатто кичкина чақнашлари бўлмаган.  Аҳир бу шунчалик кўп давом этиши мумкинку! Мен ҳар доим бошқача бўлиш мумкинлигини кутаман, яна озгина ва ҳаммаси ўзидан ўзи, курашсиз содир бўлади. Бундай кутиш ўлимга ўҳшаш... Йўқ, бу ўлимнинг ўзи. Мен курашишни бошлаган пайтимда, БУ шу пайтда бор бўлади! Бошқа оламдан нимадир бор бўлади, умуман бошқа ҳаётдан. Буни қаранг! Ҳайратга соладиган кашфиёт, балки оҳирги пайт мобайнида энг муҳим кашфиётдир.

- Майя, сен ҳозир шундай чиройлисанки:)

- Ростданми? Сен бу чиройни қандай қилиб кўряпсан?

- Билмадим… Масалан, кеча, сен қандайдир мижғов бўлиб қолдинг! (Қаранга, эътибор берибди!...уят.) Ҳозир эса умуман бошқачасан. Сен жуда кескин ўзгарасан,- ҳозир Лесси мўъжизага мафтункор бўлиб қараётган кичкина болага ўҳшайди. У ҳам ўзгарди. 

Мен унга жуда яқин эмакладим ва тўғри унинг кўзига тикилдим. Баҳор тозалигининг тўлқини ҳамма харакатларни қамраб олди, тўсатдан Лесси мени елкамдан ушлади ва куч билан мени орқамга ётқизди. Бошимда ҳаммаси тўлқинланишнинг кескин сакрашидан ура бошлади, нафасим йўлдан адашди. Лесси… Қовушмаган ўспириндан у менинг баданимни секин қарашлар билан эркалаётган, ҳукмрон ва мулойим кўзли кичкина жодугарга айланди...  Юзимга айбсиз ва чуқур бўсалар … инграгим келяпти. Ингичка бармоқлар тегар тегмас ўмров суякларимдан ўтиб, эмчакларга қараб тушяпти... Ўткир ва чидаб бўлмас лаззатдан эгилиб кетяпман.... яқинлашиб келаётган эҳтирос вулқони қисиляпти...Тўҳта! …Тўҳта, Лисенок, бўлмаса мен ҳозир тугатаман … Мана шунақа… Яна! Илиқ кафти билан пешонамга, иккинчиси билан кўкрак қафасимга босиб турибди, кўзимга қараяпти... Баҳор, апрел оҳири.. Нам дарахтлар, бўш ер, нозик ипакли- кулранг осмон, - сал-пал чиқиб турган йирик спиралларга қоришаётган, чуқур океан оқимлари. …Гулламасликнинг энг юксак чегараси, айнан ҳозирнинг ўзида гуллашнинг беғам ва овозсиз бошланишига айланадиган баҳорнинг энг юксак чўққиси. …Ушбу “айнан ҳозир”  қанчалик узоқ давом этиши мумкин? …Наҳотки????!!!

 

Биз онда-сонда, ёнимизда ўтиб кетаётган, одамни кар қиладиган моторикшалардан чўчиб, қоронғилашган йўлдан орқага қайтаётгандик. Бугунги саҳар шунчалик орқада қолдики, эслашга, буни вақтни одатдаги англаш билан таққослашга харакат қиляпман, лекин қўлимдан хеч нима келмаяпти, - мени пўкка сингари чироқларга етаклаётган, ҳали узоқдаги кечги осмонни акс эттираётган ярим қоронғи йўлга чиқариб ташламоқда. Фикрлар гўё музлаб қолмоқда, ва уларни тирилтиришга хеч қандай куч йўқ. Бўш ва енгил танада юмшоқ ва қитиқлаётган лаззатдан айланиш...  Айрим бир дақиқаларга бадан ҳудди йўқолгандай, - тиниқ қалин фазода кичкина кумушсимон балиқ уруғлари, ва уларнинг ҳар бири лаззатни таратмоқда. …Буни қандай таърифлаш мумкин? Ва ҳамма, ҳамма кўриш таасуротлари ҳам шу балиқ уруғларига айланди – енгил, чақнаб турган, салқин … Озодлик! Мен озод бўлишни ҳоҳлайман! Сен мени эшитябсанми??? Эшитябсанми??? .. Баланд осмон, ёниб турган қараш, ғазабли чақириқ. Эшитябсанми???

 

- Лесси, менинг ҳозир биронта монастирда ўтиргим келябди, билмайсанми, бунинг иложи борми?

- Ҳа, сенга йўлни кўрсатаман. Бу тўппа-туғри Далай-Лама резиденциясининг ёнида жойлашган. Кечқурун у ерда жудда зўр, - хеч ким йўқ… Лекин, ашула айтишмайди. Кундузи эса айтишади. Ҳар куни тўртта монах. Пуджа ва ҳар ҳил байрамлар бўлганда, ҳамма монахлар йиғилади. Ва улар билан ўтириш мумкин.  

- Шундайми???

- Сени нима шунчалик ҳайрон қолдирди?

- Гап ҳайрон қолдирганда эмас … Лекин бу ҳам бор. Наҳотки монахлар билан шунчалик осон гаплашиш мумкин бўлса? 

- Ҳа.. Фақат улар инглиз тилида гаплашмайдилар. Бунақаси камдан-кам учрайди. 

- Мен битта одамни қидиряпман, у аниқ инглиз тилида гаплаша олади.

- Ҳа, тушунарли. ..Майли, сенга йўлни кўрсатаман.

- Сенсиз кетаётганимга кўнглинг ранжимадими?

- Озгина:) Лекин сен, менинг кўнглим ранжигани учун қолишингни ҳоҳламайман.  Сенга озгина ўрганиб қолганим ўзимга ёқмай турибди, шунинг учун ҳозир ўзим ҳам ўлғиз қолгим келябди. Ана қара, шу йўлдан тўғри кетасан ва тўғри монастирга чиқасан. – Қайғурма, кичкинтой:)

 

Зиналар, зиналар, бурилишлар, бу ерда адашиб кетиш ҳеч гап эмас менимча … Ҳа, мана! Тошли плиталар билан солинган катта ҳовлида монахлар шошилмай, тасбеҳларини қўлларида бармоқлари билан териб ўтирарди. Чироқлар остида ҳам монахлар ўтирибди ва, бир томондан иккинчи томонга сал-пал чайқалиб, ашула қилиб тибет китобларини ўқишмоқда. Ҳар биттаси ўзининг тажрибасигу бутун эътиборини қаратган. Хеч қандай сафсата, дўстона муносабат, мамнуният йўқ, шу билан бир пайтда бу православ димиққан черковларнинг ғамгин муҳити эмас, - улар билан умумий хеч нима йўқ. Бу кўпроқ илмий институтга ўҳшайди, бу ерда ҳамма ўзининг тадқиқотлари билан банд, ва ишнинг жиддийлиги одамларни ҳўмрайган ва одамови қилмайди. Мени кўриб қари монах табассум қилиб, кўзини қисиб қўйди ва кетишда давом этди, «Ом Мани Падмэ Хум»ни секин ашула айтиб. Мен ўзимни бу ерда ҳудди уйдагидай ҳис қилябман! Шу билан бир пайтда, мен тибет монастирида биринчи марта эканлигимни аниқ биламан. Хотираларга жуда ўҳшаш ёрқин кўринишлар рангли уюрмада айлана бошлади.  Мен темир скамьяга ўтирдим, бу ердан кириб келаётган тунда йўқ бўлиб кетаётган уфқ орқасига кетаётган водийга қараса бўлади. 

Ҳужра. Ҳам ёруғ деворларни ҳам бир нечта оддий буюмларни, - буйрани, юпқа кўрпани, ёғоч косани, узун тўқ қизил тасбеҳни қуёш билан тўлдирган ўртача дераза.. Катта зал, олтин Будда, баданнинг бир оҳангда ва мафтун қиладиган чайқалиши, қўнғироқ сингари бўш танада акс этадиган, ликопчаларнинг баланд зарблари... Олтин билан тўқилган сариқ рангдаги тахт.. Иззат-икром.. Чегарадан чиқиб кетаётган хурсандчилик. Далай-Лама! Юзи, юзи, унинг юзи қанақа? Буни эслай олмаяпман. 

Мен скамьядан ҳаммасини дарҳол аниқлаш қатъий мақсади билан сакраб турдим. Биринчи дуч келган монахга мурожаат қиламан ва унга Далай-Лама билан учрашгим келаётганини айтаман. У жилмайиб, бошқа монахларни чақирди, ва ниҳоят улар орасида инглиз тилида зўрға гапира оладиган кимдир топилди.

- Уларнинг Ҳазратлари ҳозир Дарамсалда йўқ. Аммо эҳтимол кейинга ҳафтада улар қайтадилар ва уларнинг оммавий аудиенцияси бўлиб ўтади.

- Сиз Лобсангни билмайсизми? Юқориларнинг орасида Лам Лобсанг борми?

Улар бир бирига қараб, елкаларини қисдилар.

- Менга Далай-Ламага яқин биронта одам керак.

- Балким Ҳазратлари Кармап?

- Уни қандай топса бўлади? У билан учрашиш мумкинми?

- Ҳа, албатта. Уни топиш жуда осон – пастдаги Дарамслага бориш керак. 

- Ва улар билан осон учрашиш мумкинми?

- Ҳа.. Ҳафтада уч марта у ҳам оммавий аудиенциялар ўтказади, ва у ерга кириш жуда осон. Сен буни офисда билиб олишинг мумкин, у Тибет меҳмонхонаси ёнида жойлашган, Маклеодда. Лекин бугун шанба, шунинг учун беш кун кутишинга тўғри келади.

- Беш кун? Ҳа майли, рахмат… Уларнинг Ҳазратлари Далай-Лама қаерда туради?

- У ерда, - монахлар узоқда жойлашмаган дарвозаларга кўрсатдилар.

Уларнинг инглиз тилининг билимлари туфайли суҳбат жуда қийин қуриларди, шуниси аён бўлдики, ишга оид маълумотдан бошқа, мен улардан бошқа хеч нарса била олмайман, ва бу билан, ҳамда Далай-Ламанинг Дарамсалда йўқлиги билан афсусланган ҳолда мен дарвозага қараб йўл олдим.

Бепарво юзли ва қўлларида биринчи жаҳон уруши вақтидан бўлган милтиқларни ушлаб олган баланд индуслардан ташкил топган қоровул мен тарафга қаради. Мен улардан сўрадим – ичкарига кириш мумкинми… Албатта, йўқ. Қаранга, узр сўрашябди … Ҳўш, демак – болалар, овқат (мен ҳайвон сингари оч эканманку!), интернет. … Балки ҳозироқ бориб Лессини топсаммикан?

 



<< Бўлим 40 Бўлим 42 >>