« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 40


Қизғиш-сиёҳранг сув қуюқ, шошилмай оқим билан баланд, ўйилган қирғоқлардан пастга тушади. Қирғоқлар осмонга туташган гулларнинг гилами билан опланган. Тай мени шу ерга олиб келди, у ёнимда… Сарт ҳам, Кам ҳам, Кьяра ҳам, - уларнинг барчаси яқинимда тургандек... Хов анови, дарё қайрилган жойда туришибдими?... Нега бу тушлар бунчалик тез тугайди? Улар одамга умид бахш этишади. Агарда мен уларни уйғоқлигимда топа олмасам, тушимда кўраман. Ана шу ғалати, иррационал ўзимга бўлган ишонч мен бир неча кун тарк этмайди.  У нима сабабдан пайдо бўлганини умуман эслай олмаяпман. Ҳозир мен ортимга угирилиб, уларни кўраман … Дарамсала.  Автобусда 15 соат қандай қилиб ўтиб кетганини сезмай ҳам қолдим. Маклеод Ганджда эрталаб. Тор кўчалар худди юлдуз нурлари каби мендан ҳар томонга тарқалиб кетган. Узоқдан гулханнинг ҳиди димоғимга урилди, тоғнинг совуғи этимни жимирлатади. Энди қаёққа бораман? Биринчи дуч келган йўналишни танлайман ва тезда  тўғри йўл танлаганимга амин бўламан. Югуриб кетдим, аммо тез орада рюкзагим ҳалақит бериб, тўхтадим.

Турли хил юз ифодалар! Аёллар, болалар, монахлар, қариялар, - бу шовқинли, ран-баранг Ҳиндистондан сўнг мутлақо бошқа дунё. Мустақилликни орзу қилган кичкина Тибет.  Йўловчиларга қараб жилмайгим, уларнинг қисиқ қароқларига тикилгим, улар орасида, ана шу нурли ўзига ишонишнинг ичида бўлгим, нигоҳларни ўзимга қаратгим келади.

Яшагим келган жойни топганга ўхшайман. Бу унча катта бўлмаган, йўл чеккасида жойлашган, оқ рангдаги деразаларини эрталабки тиниқ тоғслар томон қаратган қизил коттеж. Бу жой “Шоколод ини” деб аталади. Чунки шу ерда кичкина, шинам шоколад сотиладиган қаҳваҳона бор. Унинг тош зинапоялари ям-яшил ўтлоққа тушади, у ерда эса кўзларини юмганича бўғдойранг қизалоқ офтобда тобланмоқда.

Коттеж бекаси мени ҳайрон қолдирди. У жуда ҳам замонавий тарзда ҳиндча-итальянча кийинган, инглиз тилида жда ҳам яхши гапирарди. У мени уйнинг .нг юқори қаватига кузатиб қўйиб, мен ҳинд меъёрларига кўра энг ҳашаматли  аппартаментга олиб келиб, курсига ўтқазгандагина ўзимга келдим. Бу ерда хатто ўзининг газ плитаси ва  музлатгичи ҳам бор эди.

Ичимдаги шайтонча  болаликдаги сингари яна ташқарига чиқишга ундайди. У пайтлари мен ҳар дақиқа қизиқарли саёҳатга чиқишга тайёр эдим. Темир спиралсимон зинапоя қадамларим остида тарақлайди, мен ташқарига югуриб чиқаман ва мен охирги зиналардан ўтлоққа сакраб тушганимда унинг овози ўчади.

Малла сочли меҳмони бор ўтлоқ  сояларнинг сакраши ва қуёш қуёнчалари билан менга қизиқиш билан қарайди.

-Қаеққа югуриб кетаяпсан?- мовий кўзлар бугунги эрталабки осмон каби менга тикилади.

-Яшаш учун. Сен кимсан?

-Мен-Лесси:).

- Қандай ажойиб исм! Бу ерсда яшайсанми?

-Ҳа.

- Кечқурун олдимга кел.

- Келаман:)

- Кечга яқин, ОК? Соат бешларда бўладими?

- Бўлади.

- Мен кетдим! Албатта кел, хўпми?

- Албатта келаман.

Лесси… Менга атрофни томоша қилдиришни ундан сўрашимга бир баҳя қолди. Аммо шу нарсани қилсам, охир-оқибат ҳамма нарса кулранглик ва зерикиш билан тугашини ҳис қилдим.  Нима учун? Нима учун мен қизча кечқурун уйимга келса қувонишимни, ҳозир ёнимда бўлса зерикишимни ўйлаяпман?

 Мен доим А нуқтадан Б нуқтага ўтаётгандек яшайман. Мени худди ана шу тўғри чизиққа  боғлаб қўйишгандек. Қачон ана шу тўғри чизиқда “Лесси” нуқтаси пайдо бўлар экан-а? Бир соат олдинми ёки бир соат кейин? Ҳаммаси ўликка ўхшайди! Мени худди икки томондан бетон плиталар босиб тургадек-у, мен фақат улар орасидан судралиб ўта олман, гуё.

Тирик истаклар-ана шу нарсалар плиталарни улоқтириб, саёҳат дунёсига йўл очади! Кейинги қадамда мени нима кутиб турганлигидан бехабарман. Ҳар бир ҳаракат- кейинги босқичда пайдо бўладиган реалликдир. Озгина эътиборингни чалғитиб,  янги тирик истаклар тўлқинидан четга чиқиб қолсанг, кулранг кундалик ҳаётингга қайтасан. Нега шундай? Буни билмайман ва тушинтира олмайман ҳам. Аммо янги кашфиётлар томон мени олиб борадиган тилла ип бор.

Буддизм худоларининг башаралари билан безатилган дарвозадан кал, жуда ҳам ёш монах аёллар югуриб чиқишди. Қизғишранг кўйлакларининг этакларини кўтарганча, чиройли, оҳанги одамни ром этадиган тилда гаплашганларича бузуқ йўлдан пастга энишди. Улар нима ҳақида гаплашишаяпти, нимани ўйлашаяпти, нима билан яшашмоқда, буларнинг барисини жуда ҳам билгим келаяпти... Тибет белгилари бўлган байроқчалар шамолда ҳилпирайди, қуёш нурлари унча катта бўлмаган дунгликда, тоғ қарағайлари ва кенг шохли оққарағайлар ичида жойлашган оч сариқ рангдаги моностир деворларига урилади.

Баланд осмон муҳим янгилик олиб келаётган бир туда қарғалар кўринишида атрофга сочилади. Ҳар бир қадамимга қулоқ солиб, секин юргим келаяпти.

Эшикдан бир тўда кучукбаччалар шовқин-сурон билан кўчага отилиб чиқишади. Думларини кўтарганича, бир бирларини беозор тишлаб, вовуллаганча менинг атрофимда бироз айланиб,  шу пайти қорамтир икки қатор елини осилган қора итнинг олдига югиришади ва унинг кўкрагига ёпишишади. Кўкрагимнинг марказида ана шу ҳайвонларга нисбатан меҳр уйғониб, бутун юаданим юўйлаб тарқалди.

Бу ернинг сигирлари ҳам бошқача! Ёки бу ер менга ёққанлиги учун шундай кўринаяптими? ... Қизиқ, мен Лобсангни қандай қилиб топаман?  Топа оламанми? Дэни зудлик билан Францияга қайтиши кераклигини ёзиб юборган эди, унга нима бўлганидан ҳануз бехабарман. Лобсанг қандай кўринишга эканлигини билмайман, хатто. Монастир деворлари ортида  мўъжизалар рўй берса? Наҳотки айнан шу ерда инсон ўзининг устида ишласа? Шу фикр ҳаёлимга келиши билан оёқларим учидан тепага кўтарилган қизғиш олов баданимни куйдирди.

Ҳиссиётлар кўплигидан чарчадим. Бахтли бўлиш орқали ҳам чарчаш мумкинлигини билмас эканман. Ҳозир эса дўконга киришни, бўлар бўлмас нарсаларни ўйлашни истайман. Аҳмоқ бўлгим келаяпти! Яхши таом егим, ўзимга янги кийим олгим, хов анови дўконда мусиқа эшитгим келаяпти. Атрофимда йигитлар... Менга нима ьўлаяпти ўзи? Дам оладиган  жойни топишим керак... Йигитлар. Лесси исмли қизалоқ.. Бугун у ёнимга елади.

Ширин таом, йигитлар.

-“Момо” нима дегани?

- Момо? – тибетлик официант-йигитча менга қизиқиб қарайди, билмайсанми?… Момо – бу момо:) Истасанг сенга олиб келиб кўрсатаман.

- Майли

Бир неча дақиқадан сўнг ликопчада чучвара кўтариб келади.

- А-а! Тушунарли:) Мен асалбилан олмалигисини ейман… Тибет нони қандай бўлади?

- Бу катта патир, ичи бўш, жуда ҳам мазали. Кўпчиликка ёқади

- ОК, бепишлоқ билан бирга олиб кел. Кейин анави шоколадли тортни ҳам ва қайноқ шоколад ҳам.

- Ширинликларни яхши кўрасанми? – менга болаларча ҳавас билан қарайди.

- Ҳа:)

Қўпол ёғоч столлар қўйилган, бурчакда компьютери бор кичкина қаҳваҳона. Деворда “Биз хитой молларини сотмаймиз!” деб ёзилган плакат осилган.

Хитойликлар вирус сингари Тибетни босиб олиб, ҳозир ҳам уни қаттиқ ушлашмоқда. Тез орада Тибетдан ҳеч нарса қолмаса керак. Тибетни босиб олиш давомида хитойликлар олти минг ибодатхона, бир миллион икки юз минг нафар тибет монахларини ўлдиришган.  Миллион!!  Тибетликларнинг ўзи эса бор йўғи 6 миллион. Ҳар қандай миллий характерни янчиш, барча ижтимоий кўринишларда ҳуқунинг паймол қилиниши, кўп йиллик қамоқхона жазолари, аммавий қатллар, эркак ва аёлларни  оммавий равишда стериллаш- мана шу Тибетдан қочиб кета олмаган тибетликларнинг ҳаётидир. Энди Тибет йўқ, унинг ўрнида фақат Хитойнинг тибет провинцияси бор, холос.

Дунё кўр ва лоқайд. Фақатгина она юрти учун курашаётган бир гуруҳ ақлдан озганларгина Хитойдек иқтисодий гигантга қарши курашишга бел боғлаган. Нима учун? Тибетликлар учунми...йўқ, долларлар муҳимроқ. Далай-Ламага Россияга кириши учун виза беришмади. Чунки бизнинг хитойлик ўртоқларимизнинг асабига теккилари келмади. Россия провославлар мамлакати, далай-Лама билан унинг нима ҳам иши бор, газ, электр қувватига бўлган шартномалар бу ёқда турганда... Зўравонлик? Ирқий камситилиш? Террор? Албатта буларнинг барчаси яхши эмас... аммо бари бир Далай Ламага виза бермаймиз. Нима? Зўравонлик ва ирқий камситилиш билан чиябуриларча шартнома тузиш? Йўқ албатта, бу фақатгина  халқимиз манфаати учун стратегик фикр юритиш,холос.

 

 

Лесси, Лесси, Тулкича, қизалоқ… Ҳозир мен ухлагани ётаман, уйғонганим билан сен келасан. Келасан, тўғрими?:) …Абвтобусда ўтказган тун мени чарчатган экан, караватга ётишим билан, устимдан бир нарса босиб, ширин туман мени чўлғаб олди. ... Эрталабки ўтлоқдаги малласоч қизалоқ ҳақида ўйлаб, ухлаш нақадар ёқимли. .. Агар сен келмасанг, ҳеч нарса ўзгармайди, ҳеч нарса ўзгармайди, қизалоқ... Уйқу уммони нақадар чуқур, мен сенга тиқиламан, баданингни ҳидини сезаман, бу меҳр ҳиди.

 

Эшикнинг тақиллаши менга ғалати туюлди.. Оддий тақиллаш-у, аммо бу Лесси эмаслигини аниқ биламан. Бу тақиллаш ёқимсиз... Аниқ, бу коттеж бекасининг хизматкори. У мендан паспортимни сўради. У ёқимсиз тиржайганича мени кўздан кечирарди.  Унга шубҳали назар ташлаб, паспортимни ўзи олиб бориб беришимни айтдим, чунки у ёқимсиз ишларга қодирлигини сезиб турардим. Камтар, аянчли одамларнинг ниқоби остида мен бир неча маротаба  худбин, даҳшатли кимсаларни учратганман.

 Балки бу яшаш учун яширинишга одат қилган  оддий қаҳраланишдир?

Мана Леси ҳам келди!

- Юр томга чиқамиз, мен у ерда ҳар куни кечқурун ўтираман, у ер сенга ёқади. Ҳозир кун ботаяпти, унинг овози худди эрталаб жилдираётган дарё сувига ўхшаб кетарди. –Фақат ўзинг билан иссиқроқ нарса ол.

Думалоқ, ясси томдан тоғларга,  пастдаги ўйчан водийга, қоронҳултк баҳрига сингияётган моностирга тииклиш мумкин. Кузги манго ва тоғ теракларининг басавлат таналари қушларнинг кечки ўйинларини инсон нигоҳидан яширади. Дарамсала чироқларини ёқмоқда ва эндиликда тагимиздаги тўқ яшил жарлик турли хил чироқлар билан тўлмоқда.

Мутлақо гаплашгимиз келмаяпти.... аввалига секинлик билан, кейин тортинчоқлик билан моностир бизга куйлаётган аёллар овози билан тегиб ўтаяпти. Унга янгидан янги овозлар қўшилмоқда! Ишсиз, қиз бола роҳибаларнинг бирданига жиддий бўлиб қолишини кўз олдимга келтираман.  Мен ўзимда ана шу унсурни ҳис қилаяпман.  Мен айнан ана шу тарзда  тибет куйини тасаввур қиламан.  Мен танамда ана шу  унсурни ҳис қилаяпман-қутираётган бўрон, қирғоққа урилиб, кўпираётган тўлқинлар, кумушранг мавж.

… Лобсангани қандай топсам бўлади?

- Тулкичам менинг, сен музлаб қолмадингми? – Лессини баҳримга тортдим ва у мушукча сингари унга сингиб кетди.

- Ҳа, озгина совуқ… Менга иссиқ ёқади, аммо жуда ҳам иссиқ бўлса ёқтирмайман. Мен доимо баҳор бўлишни истайман:)

- Нима? Мен эса кузни ёқтираман! Худди ҳозиргидай. Мен яшаётган жойда бундай куз фақатгина бир йилда бир неча кун бўлади, холос.

- Яқин орда океан ўзгаради. Сен Гоада бўлганмисан?

- Йўқ, ҳозирча йўқ.

- Ҳозир у ер ҳам иссиқ, аммо декабрь ойида кун енгиллаб, кечқурунлари эса анча салқин бўлади.

- Енгил? Нимани назарда тутаяпсан?

- Нима десам экан?  Бундай пайти сен мутлақо об-ҳавони сезмайсан, сенга иссиқ ҳам совуқ ҳам бўлмайди.…

- А, тушундим, тушундим, менга ҳам ана шундай енгиллик ёқади, у биллурга ўхшайди …

- Биллурга ўхшатдингми, зўрку! …Ҳа, бу  биллурга ўхшайди, - у менга янада ёпишиб ўтирди.

- Наҳотки сен ёлғиз ўзинг саёҳат қилапсан?

- Ҳа.

- Ёшинг нечада?

- Ўн олтида.

- Ўн олтида???

- Ҳа:) Мен бу ерга ота-онам билан келган эдим. Улар айнан Гоада танишишган. Тўғилганимдан бери шу ерга келаман... Мен билан дугонам ҳам бирга эди.

- Дугонанг? Сен дугонангни назарда тутапсанми ёки у яхши кўрган қизинг эдими?

- Менинг қизим. Мен– лесбиман.

- Буни қара-я! Бириничи маротаба ўзини лесбиянка деб атаёиган қиз билан учрашишим. Ота-онанг бундан хабари борми? 

- Ҳа, уларга менинг ёрим борлиги ёқади. Менинг отамда ҳам  16 ёшлигида йигити бюўлган. Унинг фикрича аввал гомосексуал тажрибани орттириб, кейин эса қарама-қарши жинс вакили билан ишқий муносабатда бўлиш керак экан. (унинг тилидан   «fuck» сўзини эшитиш ғайритабиий)…  ва аксинча:)

- Шундайми? Сен мени ҳайрон қолдираяпсан! Қизингга нима бўлди?

- Биз уришиб қолдик. Аввалига биз муносабатларимиз очиқ бўлишини келишиб олдик, яъни ҳар биримиз истаган одамимиз у ўғил бола бўладими ёки қиз бола жинсий алоқада бўлишимиз мумкин эди. Кейин эса менинг йигитим пайдо бўлди... йигит ҳам эмас, бир кечалик эркак.. у мени рашк қилиб, бу қилиғимни кечира олмади. Мен эса фақатгина у билан бирга бўла олмаслигимни тушундим, чунки менга эркаклар билан жинсий алоқада бўлиш ёқади. Мен ҳеч қачон унинг рашкини бошқа кўришни истамайман.  У менга бақириб, йиғлаб, қўл ҳам кўтарган. Шунда мен унга “кет” дедим. Чунки бунақа ҳолатдан сўнг биз бирга бўла олмас эдик. Сен мени тушунапсан?

- Албатта. Рашк – бу барча тирик жонзотнинг ўлими, у калий цианиддан ҳам баттар заҳар:)

- Тўппа тўғри! – у қўпол кулди.

- Ота-онанг бу ерда сени ёлғиз қолдириб кетишдими?

- Улар бу ерда яна ярим йил қолишимни исташди, уларнинг ўзи б у ерда мен турли химл патилар билан бирга бўлишимни,  йигитлар ва қизлар билан ишқий муносабатлар юритишимни хоҳлашди.

- Лесси! Мен туш кўраяпманми? Ота-онанг ҳақида гапириб бер.

- Улар бир пайтлари хиппи бўлишган…

- А, тушундим:)

- …Гоада бир неча йил чайлада, чайлада ҳам эмас,  чивиндан ҳимояланадиган тўр остида яшашган. У пайтлари Гоада сайёҳлар ҳам, меҳмонхоналар ҳам йўқ эди. Бу нарса оз-моз эсимда...13 ёшга тўлганимда  ота-онам менга марихуанани татиб кўриш учун беришган.

- Улар чекадими?

- Бир умр. Улар учун бу ҳаёт фалсафаси. Аммо мен бошқачаман. Менга гиёҳванд моддалар ҳам, патилар ҳам, кўпгина йигитлар ҳам ёқмайди. Мен фақатгина ўзимда тўғри ҳиссиёт пайдо бўлган тақдирдагина ишқий муносабатга киришаман. 

- Тўғри ҳиссиёт?

- Ҳа:) Бу бирор бир одамга тикилиб туриб, уни хоҳлаётганингни билдиради.

- Бу ҳиссиёт менга таниш! Сен жуда ҳам тўғри топиб айтдинг- тўғри ҳиссиёт. Қизларчи? 

- Қизлар менга кўпроқ ёқади. Мен йигитлар билан жинсий алоқада бўлмасаммикан демоқчиман...

- Йўқ, Лесси, меҳрибон йигитларни топиш қийинроқ, холос. Аммо мен айнан ана шунаыаларни учратганман:) …Юр бирга чой ичамиз, ҳаво ҳам совиб кетди.

- Юлдузларга бир қарагин!

Аммо мен уларга қарагим келмаяпти-иккиланишми, ўзимга ёқмаслик ҳиссими, кулрангликми ёки уларнинг барчасими қорнимда ўзига йўл қидириб, ўз оёқларини кўкрагимга, томоғимга юбораётир. Бунга умидим пучга чиққанлиги ҳам қўшилган бўлса ажаб эмас. Мен Лессини нозик қиз деб ўйлаган эдим, у бўлса кескин куладиган ўсмир экан, холос. Кутишлар, кутишлар, уларнинг барчаси хафсаламни пир қилмоқда, ана шу нарса мени дунёдан тўсмоқда. Бу худди боққа бурнингга ўрнатилган ва фақатгина бир ҳидни сеза оладиган қурилма билан келиш демакдир. Боғда кайфиятсиз юрган ҳолда сенга бу пайти ҳеч нарса ёқмайди.

Ҳозир эсачи? Ҳозир мен нима истаётганимни ўзим ҳам билмайман. Лесси билан қолайми, ёки у билан учрашувни эртага қолдирайми, бу пайти мен ўз истакларимни тушуниб етишга ҳаракат қилардим. Чой! Ахир уни чойга ўзим таклиф қилдим-ку! Майли, ортиқча 15 дақиқа ҳеч нарсани ўзгартирмайди... Айнан шу пайти Москвада дугоналарим билан учрашганим ёдимга тушди. Уларни ўзим уйга таклиф қилардим, аммо улар келши билан мен зерика бошлардим. Шундай пайтлари индамай ўтиргим, баъзида эса уларни ҳайдаб солгим келарди.  Айнан ана шу зерикиш ва аҳлоқ-одоб мен нимани истаётганимни англашимга йўл бермасди.

-О, бу ер зўр экан! Мен Ҳиндистонда биринчи маротаба бундай жойни кўраяпман, телек ҳам бор экан! Пирожнийларни шу ерда, Шерилдан сотиб олганинг маъқул, уники энг зўри.

-Сен бирор нарсага қизиқасанми?- орамиздаги масофа узоқлашиб бораётганини ҳис қилаяпман, унинг саволлари менинг асабимга тегапти... Мен ҳозир унинг опаси ёки тўғри савол бераётган онасидек ўзимни ҳис қилаяпман.

-Ҳа...

-  Нима билан?- ўзиинега буни сўраяпман?

-Баъзида китоб ўқийман, унинг жавоб бергиси келмаётгани шундоққина кўриниб турибди, у худди мен ўзгарганимни сезгандек.

Бир пайтлари ёзда мен Туркияда аниматор бўлиб ишлаган эдим. Эрталабдан кечгача одамлар билан мулоқотда бўлганман, аэробикадан машғулотлар ўтганман, турли хил танловлар уюштирганман, дискотекалар, шоу. Агарда ўзим қувноқ кайфиятда бўлсам, арофдагиларни осонгина “ёқардим”. Бундай пайтлари мен ўзимни сув томчиларини ёрқин ўйин гирдобига тортиб кетаётган тўлқин сингари ҳис қилардим. Мен зерикиб, ўзимни ҳарчанд қувноқ кўрсатишга ҳаракат қилсамда, ҳеч нарса чиқмасди-сув томчилари иссиқ Туркия қуёши тафтида қуриб, мен атрофга ялқовларча тикилардим... Ҳозир Лесси ҳам ўзгарганимни ҳис қилиб турибди... Ҳозир эса менда калит, йўқ калит эмас аниқ йўналиш бор. Амми андай қилиб уни топишим мумкин? Ҳиссиётларни ҳозирнинг ўзида ўзгартириш мумкин. Мен  қўлимни чўзиб, олгим келаётган нарсамни олишим мумкин Бу худди ўша нарса... Лесси худди ана шундай нигоҳ билан телевизорга қараяпти, унга эътибор бермаса ҳам бўлади, қизалоқ ниҳоят истаган нарсасини топди:)… Чақалоқ бўлган пайтим, мен қўлларимдан фойдаланишни билмас эдим, уларн и ишлатиш учун бир неча ой вақт керак бўлди Нега энди ҳозир ҳамма нарса осонликча амалга ошишини кутаяпман? Бир соат курашдан сўнг нега умидсизликка тушдим?... Бир соат??? Ёлғон!  Мен қачон фақат бир соат курашганман? Бунга ишонгим келаяпти, аммо бунинг барчаси ёлғон-ку! Мен айнан ана шу ёлғон билан тинчланаманю. Мен ҳеч қачон бир соат курашмаганман. Мен ҳақиқатда неча соат курашганимни билмайман... Йигирма дақиқа? Ўн? Беш? Наҳотки фақат фақат беш дақиқа бўлса? Агарда мен бу машғулот билан болалигимда шуғуллансам, оғзимга қошиқни олиб бориш учун ўрганишга бир неча йил кетган бўларди, ҳозир мен шунча вақтни СҲ бартараф этишга сарфлаяпман.

Леси эринчоқлик билан каналдан каналга ўтиб, пирожное емоқда, унинг мен билан мутлақо иши йўқ, мен бир неча маротаба  унга  ширинликни чойсиз ичмаслигини айтмоқчи бўлдим... Балки туғиб, тинчланишим керакдир? Кичкина лесбиянканинг кўкракларини ушлаб, ўпиш ўрнига унинг бошида худди она товуққа ўхшаб, хурпайиб ўтирибман.... буни қилма, ундай қилма.. Лесси, мана бу аҳмоқона сериални томоша қилма, кел ҳаёт мазмуни ҳақида гаплашамиз... Ўзимни аҳмоқ аёлга , йўқ,  самоварда ўтирган аҳмоқ кампирга ўхшатаяпман- қурбақа сингари шишиб, қўлимни қўлимга қўйганча, қизалоқнинг аҳмоқона ўйинларини томоша қилиб ўтирибман.

Ниҳоят чой ичиб бўлинди ва мен Лессига уйқум келаётганини (бунчалик ёлғончи бўлмасам!) эртага учрашишимизни айтдим.

-Сен шаршарада бўлганмисан?

-Ҳозирча йўқ.

-Мен эрталаб сени олиб кетаман. У ер зўр. У ерда ялонғоч тобланса бўлади... Тўғриси, у ердан баъзида роҳиблар ўтиб-қайтишади:)))

- Майли, келақол Лэссичам, - балки эрталаб мен ёлғонларимдан ўзимга келарман?

Ухлашга ётишим билан кулранг чуқурликка тушиб кетгандай бўлдим. Бунча тез ҳалок бўлдим-эрталаб қувноқ, ҳаётга тўла одам эдим, Лесси билан 20 дақиқа гаплашишим билан мен  бўш жойга айландим- ҳеч қандай истагим йўқ, кулранглик, умидсизликка айланиб қолдим. Буни бартараф этиш мумкинми?  Аваллари оддий эди- хоҳласам истакларимни руёбга чиқара олардим. Ҳозир эса эрталаб нима хоҳлаганимни ҳам эслай олмайман. Фақатгина ёрқин бир нарса бўлганлигини, менинг ҳар бир қадамим атрофда қувноқлик билан овоз чиқарганлигини  биламан, холос. Бу нарса энди ҳеч қачон такрорланмаса-я??? Каравотдан сапчиб туриб, чироқни ёқдим. Ҳаётга бўлган муҳаббатим мутлақо йўқ бўлиб кетмаганлигига нега ишончим комил. Йўқ, фақат бу эмас. Ахир бу ўлим билан баробар-ку. Ҳозир мен ўликман, буни аниқ кўриб турибман! Бундай ҳолатда ухлаш мумкинми?!?!

Хона бўйлаб бетоннинг кулранг намҳўш ҳиди уфурар, худди деворлар эриб,  мени умидсизлик гирдобига тортмоқда эди. Кулранг қоронғилик қаърига катта тезликда сирғалиб тушар экан, мен ҳеч нарсани ушлаб қололмасдим. Қани мени таянчларим? Мен учун таниш ва барқарор ҳолатга тушиш учун имконият борми? Ўзимни ухлашга мажбурлаш керак? Тинчликнинг мустаҳкам деворлари ва инсоннинг кундалик ҳаёти мен уларга бармоғимнинг учини теккизишим билан беқарорлик шамоли олиб кетган аянчли картон қутилар бўлиб кўринди. Аммо бандаргоҳ қаерда? Наҳотки бунинг ниҳояси бўлмаса? Ҳамма нарса менга азоб берарди: электр чироғи сукунат, дераза ташқарисидаги тун, полдаги оғир совуқ  кўрпа... Ҳаво етишмаётгандек оғир нафас оламан. Қорнимда ғалати кўнгил айниш белгилари, қандайдир заҳарланишдагидек кўнглим айнимоқда. Менга нима бўлаяпти ўзи, ҳали бирор маротаба ҳам салбий ҳиссиётлар мени бунчалик оғир аҳволга солмаган эди.. Менинг айбим нимада?... Кўнглим бўшади, бақириб йиғлагим келди, ўзимга ачина бошладим, бирор нарсадан қўрқдимми, барқарорликдан асар ҳам йўқ. Яна озгина вақт ўтса бетонга чўкиб ўламан, у менинг устимга босиб тушади... тушади..тушади... Йўқ!!! Юзимни ётиққа босиб бор кучим билан бақирдим, уни деворга отдим ва шу заҳотиёқ деворни ёрилиб, пайдо бўлган маконда қаҳр учқунланди. Йўқ!! Мен таслим бўлмайман!!!

Сукунат. Ҳалати сукунат... Йўқ бу сукунат эмас... Тинчликми? Хотиржамликми?...Тинчгина қувонишми? Тинчгина қувонишми? Тинчгина қувониш!!! Тинчгина қувониш. Ҳозир мен салбий ҳиссиётларимни бартараф этдим.

 



<< Бўлим 39 Бўлим 41 >>