« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 45


Мен ёрқин қуёшдан уйғондим. Уйчанинг иккита девори иккита катта ойнани намоён қиларди, шунинг учун қуёш ичкарида деярли бутун кун турарди. Соат атиги тўққиз, лекин ёмон қиздирябди… яна бу ноябрда! Балким пардани паст тушириб, яна озгина мизғисаммикан... бошқа томонимга ағдарилиб, мен, уйқимни бир зумда умуман ҳайдаб юборган бир нимани кўрдим – қаршидаги девор ёнида Кам ўтириб, деразага қарарди.

- Кам!

- Мен бугун кетябман ва кетиш олдидан сен билан гаплашиб кетмоқчиман.

- Сен қаерга кетябсан? Балким, мен сен билан кетсам бўлади?

- Шри-Ланкага, лекин сен мен билан бора олмайсан.

- Нимага?

- Менда бундай ҳоҳиш йўқ.

- Мен сенда ҳоҳиш пайдо бўлиши учун бирон нима қилишим мумкинми?

- Ҳа деб ўйлайман.

- Салбий ҳиссиётларимни йўқотишми?:) – мен кўрпанинг остидан чиқиб, тортилдим, менга Камнинг қарашида ялонғоч бўлиб чўмилиш ёқарди.

- Албатта, яна нима бўларди. Сен Индияга келдинг, тажриба қилаётганлар билан учрашдинг, тўғри йўл тажрибаси нима эканлиги тўғрисида оз моз маълумот олдинг, энди сен учун қолган нарса, бу ёки бу тажрибани бошлаш, ёки бунга рози бўлмасдан, уй бекаси ёки журналистнинг ёки саёҳатчининг оддий ҳаётига қайтиш – муҳим эмас.

- Мен…

- Сен ҳозирги пайтда – хеч нимасан.  – Кам буни шундай юмшоқлик билан айтдики, мен битта сонияга бўлса ҳам хеч қандай ҳафаликни сезмадим, ҳатто… ҳатто юрагимда қитиқлаётган бир нима уйғонди, ширин сакраб, чап қўлимга кетиб қолди ва у ерда эриб кетди.– Ҳозирги дамда сен шунчаки бўш довушсан, мозор апологияси. Шамол бўлди, барг шоҳдан узилиб, тиззага тушди. Қоқиб юбординг  – ва у йўқ. Одамлар туғилади, яшайди ва ўлади, ва бунинг ҳаммаси қуруқ баргларнинг шитирлаши, бундан ортиқ нарса эмас.

- Мен тажриба билан шуғулланаман, бунга ишончим комил.

- Мен эса – йўқ.

- Нимага? Мен сенга умидсиз туюлябманми, сенинг фикрингча, менинг қўлимдан келмайдими бу?

- Йўқ, шунчаки мен умуман  шартли майлда ўйламайман, келажак ҳақида фикр юритмайман, чунки хеч қандай келажак йўқ, ҳозирги дам бор, у фақат ҳозир мавжуд, ва ҳозир сен ёки ёруғланган, ёки ғамгин ҳолатларни бошингдан кечирмоқдасан, ва хеч қандай сўзлар ҳозир мавжуд бўлган нарсаларни ўзгартира олмайди.

- Мен шуғулланаман, мен тушуниб турибман, менинг сўзларим хеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини, лекин мен шуғулланаман.

- Мен айнан шу сўзларинг хеч қандай аҳамиятга эга эмас деб айтганим йўқ, Майя. Сен биринчи марта айтган сўзларинг хеч қандай аҳамиятга эга эмас эди. Ҳозир сен ўша сўзларни қайтардинг, лекин бунда сен бошқа бир нарсани ҳис қилдинг  – сен ўзинг зўрға ишонаётган нарсани шунчаки айтмаябсан, сен кўпроқ қатъиятлик, чорасизликни ҳис қилябсан. Бу кўпроқ “аҳамиятдан” дарак беради. Шу билан бирга сен яна кўпроқ харакат қилишни, уларни мустаҳкамлашни, мана шу, айнан шу дақиқа учун курашишни бошласанг, у ҳолда ҳар бир харакатинг билан сенинг ҳаётинг янада ва янада кўпроқ аҳамиятга эга бўла бошлайди  – фақат мен учун эмас, биринчи навбатда ўзинг учун.

- Мен тушунаман. Мен бу тушуниш учун курашишни бошлайман.

- Яна «бошлайман»? “Бошлайман” мавжуд эмас, Майя. Ҳозирдан бошла – эртага эмас, тушликдан кейин эмас, ҳозирдан, ва шундай тарзда гапир “мен ҳозир курашмоқдаман” ёки “мен ҳозир курашмаябман”, қолган ҳаммаси – бу шунчаки ўзингни алдаш. Буларнинг ҳаммаси шунчаки ширин гаплар, улар билан сен ўзингни алдайсан, чунки сен учун сенинг режаларинг эмас, ҳозир нима мавжудлиги муҳим.

- Мен ҳозир хечнима билан шуғулланмаябман. Мен ўзимнинг салбий ҳиссиётларимнинг рўйҳатини тузмаябман, мен мустаҳкамламаябман – улар қандай жадалликга ва давомийликка эга бўлганларини, уларни йўқотиш учун ҳақиқий, аҳамиятга эга бўлган харакатларни амалга оширмаябман, жудаям катта харакатларнику гапирмай қўяй, салбий ҳиссиётларни менга ёқадиган таассуротларга алмаштиришга харакат қилмаябман.

- Ҳа, бу бошқа гап, - Кам мамнуният билан кулиб қўйди. – Сен фарқни сезаётгандирсан?

- Фарқни?

- Ҳа, биринчи сен “бошлайман” дединг, кейин эса - «мен хечнима қилмаябман». Четдан кузатган одамга, тажриба ҳақида хеч қандай маълумотга эга бўлмаган одамга,  биринчи ибора руҳни кўтарадиган бўлиб туюларди, иккинчиси эса, аксинча, руҳни тушурадиган бўлиб. Сен ўзингни қандай ҳис қилаётганингда фарқни сезябсанми?   

- Ҳа… ҳа, сезябман. Биринчи ҳолатда – ноаниқлик...аниқ хеч нарса айта олмайман. Иккинчисида эса  – кўпроқ жамланганман, кўпроқ ҳоҳиш бор, ҳа, аниқ – кўпроқ ҳоҳиш бор ва...хурсандчилик, шекилли.

- Олдиндан завқланишми?

- Ҳа, ва олдиндан завқланиш … мана нима, Кам…менимча, менинг учун бу ерда қолишнинг ҳожати йўқ. Овулда ҳам, Дарамсалада ҳам, умуман Индияда ҳам, ва албатта Шри Ланкага боришнинг ҳам кераги йўқ. Овулда менинг ҳозир қиладиган ишим йўқ,мен ҳали жўжаман, Индияда … бу ерда мен қизиқ хеч нарса топмадим, бу шунчаки бошқа мамлакат, бошқа одамлар, бошқа ерларга нисбатан озми кўпми тирик одамлар. Мен мана нима қиламан … ўйлашимча, уйга кетаман. У ерда ҳолатларнинг минглаб сони бўлади, уларда мен тажриба билан шуғуллансам бўлади. Шундай тассаввур қилябман, яна ўша ботқоқликка тушишимни, яна ота онамни кўраман, танишларимни, ишга бораман … бир пастда шунча салбий ҳиссиётлар юзага келмоқда!! Сен тассаввур ҳам қила олмайсан!!:)

- Тассаввур қилябман:) – Кам баланд овозда кулиб, бошини ирғади. – жуда ҳам тассаввур қилябман, мен туҳумдан чиқмаганку, мен ҳам ўзимнинг йўлимни ғамгинликка тўла ботишдан ҳозирги дамгача ўтганман. Ҳа, менга сенинг қароринг ёқябди.

- Сенинг фикрингча, у тўғрими?

- “Тўғри”, “аҳамиятга эга” ва шунга ўҳшаш сўзларни унут. Қайтарябман – у менга ёқябди. Менга сен уйга қайтиб, ўзингнинг ботқоқлигинга бошинг билан шўнғишингни тассаввур қилиш ёқади – айнан ўзингникига, Майя, чунки сенда пайдо бўладиган салбий ҳиссиётлар, бу айнан сенинг салбий ҳиссиётларинг, шунинг учун “бу ботқоқлик” деб гапирма, “менинг ботқоқлигим” деб гапир!  Менга сен йўлбарснинг урғочиси каби ғамгинликлар билан курашишингни, улардан ютиб чиқишингни, умидсизликка тушишингни, хурсандчиликдан ярқирашингни тассаввур қилиш ёқади. Қайсидир дамда сен ҳаммага туфуришга қарор қиласан – тажрибага, тажриба билан шуғулланаётганларга, Сартга, менга ва бошқаларга …

- Кам, …

- Мен биламан нимани гапираётганимни. Сен бундай қарорни ҚАБУЛ ҚИЛАСАН, балким бир марта ҳам эмас. Сен гоҳ ботиб, гоҳ юзага чиқасан, ва менга бу ёқади, чунки бу кураш, сен ғолиб чиқишинг мумкин бўлган кураш. Бу курашнинг йўқлиги – олдиндан билса бўладиган ва бутунлай мағлубият..

- Мен ўзимга тажрибани...сени ташлашга қарор қилиш мумкинлигим хеч тассаввуримга сиғмаябди, ҳўп, майли, сен айтгандингку, фақат ҳозир бор бўлган нарса аҳамиятга эга деб, нега унда ўзинг бўлиши мумкин, ва балки бўлиши мумкин бўлмаган нарсаларни тассаввур қилиш сенга ёқишини? 

- Сен жудаям мижғов қизсан, - Кам кулимсираб қўйди. – бу тарафинг сенга керак бўлади, агар уни ўзингнинг ғамгинликларинга қарши қарата олсанг, ва шундай қилиб уни ўз тарафинга келтира олсанг. Мен нимадир бўлади, деб гапирмаябман, мен буни менга тассаввур қилиш ёқаётганлигини гапирябман, ва бу таассуротлар айнан ҳозир мавжуд  – менинг сени ўз салбий ҳиссиётларига ташланаётган шиддатли йўлбарс урғочиси сифатида тассаввур қилиш ҳоҳишим ҳам, менинг бу тассаввур қилишимдан бўлган лаззат ҳам. Лекин бундан хеч қандай ҳатолашиш томир қўймайди  – ҳаммаси бошқача бўлишидан қўрқув пайдо бўлмаябди, сенинг олдингда турган масала оғир эканлигидан ташвишланиш ёки мамнуниятсизлик ҳосил бўлмаябди, ва ҳоказо. Ёритилган таассуротлар фақат янги ёритилган таассуротларни туғдиради. Сени шиддатли йўлбарс урғочиси сифатида тассаввур қилиш ҳоҳиши сенга бўлган ёқтириш билан бирга пайдо бўлди, бу ёқтириш қаердан келдими? Ким билсин...билмайман.  Балким сен қилмаётган нарсаларингни санаб ўтишни бошлаган пайтдадир, сен шу дамда харакат қилдинг, сени ухлатадиган тинчланишдан бош тортдинг, самимийлигини кўрсатдинг, интилишни бошдан кечирдинг  – аҳир булар ҳам ёритилган таассуротларку, ва битта учқун иккинчисинининг пайдо бўлишига сабабчи бўлди, иккинчиси эса – кейингисини, чунки Бошдан кечиришлар шаҳсан кимгадир тегишли эмаску – бу “сен” ва “мен” ортидаги бир нарса, шунинг учун сенинг самимийлигинг менинг хурсанд, роҳат фароғат билан бирга келган хаёлимни туғдирди, у эса, ўз навбатида, қачондир сенда ёки кимдадир, сен жуда оғир ҳолатда, ғамгинликлар билан енгилган бўлганингда акс этади ва сенга яна бир марта бор кучингни йиғиб, ғолиб чиқишга ёрдам беради. Ёки аксинча – сен хурсанд бўлиб, ҳатто ғамгинликлар мурдаларидан тозаланган, жанг майдонини кўздан кечираётганингда, у сенинг ичингда чексизликнинг ёғдуси ёки мустаҳкам қатъиятлик, ёки ботиб кетадиган роҳат бўлиб ёнади,–  нима билан бўлса ҳам, ким билсин, шунинг учун сенинг битта ҳам самимийлигингнинг акти, сенинг харакатларинг акти бекорга кетмайди, шунинг учун ҳар бир сония учун кураш, чунки шу сония сен томондан ёки ёритилган таассуротларда, ёки ғамгин таасуротларда, ёки ғамгинликлар билан курашда ўтказилиши мумкин – бошқаси мавжуд эмас.

- Тайга мени бу ерга кейинги йили таклиф қилди, у бу ерда бўладими?

- У бу ерда бўлиб қолишни ҳоҳлайди, нима бўлиши ва аслида қандай бўлиши – бу, тушунишингча, номаълум. Мен ҳам ҳоҳлайман, сенинг бу ерда бўлиб қолишингни, ва бизнинг ҳаммамиз орамизда ва ҳар биримизнинг ичимизда бўладиган нарса бутунлай биз бу йилни қандай қилиб ўтказишимизга боғлиқ.

Умуман олганда, ҳаммаси тушунарли, бу ерда яна нимани гапириш мумкин … фақатгина битта савол юзага келади, ва шу заҳоти уни ҳудди пичоқ билан кесиб ташлашгандай – мен бу саволга жавоб бериш учун нима қилдим? Ҳозирча, хеч нима, унда нима ҳақида сўрайман? Мен ҳозир ўзимнинг ахмоқона ҳолатимда нимани ҳам тушунардим? Мен ахмоқликлардан тозаланишни ҳоҳлайман, салбий ҳиссиётларни йўқ қилишни ҳоҳлайман, ва менга кейинги йил бу ерга умуман бошқача, бутунлай БОШҚАЧА бўлиб келишимни тассаввур қилиш ёқади  – бундай кайфият бўлиши учун эмас, шунчаки чунки менинг олдимги ҳолатим бўлмайди, чунки айнан мен бошқа инсонга айланаман  … ва мени ўша пайтда Кам ҳам, Сарт ҳам, ва “анави” одам ҳам кўп нарсага ўргата олишларини ўйлаганимда … шундай...шундай туйғу вужудга келадики...бутун ҳаёт олдинда, ҳақиқий ҳаёт олдинда! Мен умуман яшамаганман, лекин яшашни бошлаш учун курашаман, имкониятимдан фойдаланиш учун. 

- Кам, мен сен билан сайр қилмоқчиман. Кетдикми? Менда яна битта савол бор, мен уни аниқлаштирмоқчиман.

- Нима савол экан?

- Салбий ҳиссиётлар тўғрисида, уларнинг ортида нима тургани тўғрисида – мен ҳозир қанчалик мумкин бўлса бу ҳақида аниқликка  эга бўлмоқчиман.

- Ҳўп, йигирма дақиқалардан кейин кўча эшиги олдида кўришамиз, тепага тоққа чиқамиз ва гаплашиб оламиз.

 

МакЛеод Ганджда тушиб, биз шаршара томонга юрдик. «Green Hotel»нинг ёнида дайди сигир шоҳларига мени ўтқизишига сал қолди, бу нимани билдиради, ҳозиргача тушунмайман:) Қовурғанг тегига қаттиқ суякни тиқишганда, бу жуда ҳам сезиларли … сўтак… нимага манга жаҳл қилди у? Қуёш бизнинг елкаларимизни, атрофдагиларнинг қарашларидан уялмай яларди. 

- Демак, мен нималарни олдинги суҳбатдан ўзим учун тушуниб олдим … Одам маълум даражада мукаммал одатларни яратиш қобилиятига эга, агар ҳоҳласа, у мўъжизаларни яратишга қодир, лекин салбий ҳиссиётлар билан бошқачароқ – биринчидан, улардан хеч ким қутилмоқчи эмас, буни қилиш мумкинлиги ҳақида фикр ҳам келмайди мияга. Иккинчидан, агар ҳоҳлаб қолса ҳам, катта харакатсиз хеч нима бўлмайди, энг оддий ранжишни йўқ қилиш учун одам ўзининг теридан чиқиб кетиши керак, буни мен жуда яхши биламан... Ва одамнинг салбий ҳиссиётни бошидан кечираётганини кўриб турганлар, уларнинг кўзида одамни ҳудди қандайдир маҳлуқлар еб ташлаётгандай, шундайми? 

- Улар бир нимани кўрадилар, ва буни еб ташлаш деб шарҳлайдилар.

- Бироқ, агар бу еб ташлаш бўлса, унда одамда бирон нарса озроқ қоларканде, маҳлуқларда эса кўпаярканде?

- Албатта, ҳудди шундай, шунга қарамай, “еб ташлаш” – бу айнан шарҳлаш, чунки агар сен ҳаммомда тоза бўлсанг, ва сендан кир йўқолса, бани ҳудди сув сени еб ташлаётгандай шарҳлаш мумкин, чунки сенинг устингда кир камайиб бормоқда, сувда эса – кўпаймоқда.

- Менинг тушунишим бўйича, салбий ҳиссиётлар билан иш озгина бошқача бўлади, хеч бўлмаса, чунки ювингандан кейин мен ўзимни яхшироқ ҳис қиламан, салбий ҳиссиётдан кейин эса – жуда ёмон.

- Ҳа, шунга қарамай, мен “еб ташлаш” шунчаки шарҳлаш эканини унитмасликка харакат қиламан, чунки бошқа шарҳлаш билан тасвирланаши қулайроқ бўлган, таассуротларнинг янги аспектлари очилмаслигига хеч қандай кафолат йўқ, “улар бизни янада катта фожеадан сақлайдилар” дан бошлаб, “улар бизни ҳаётнинг оҳиригича қулларига айлантирдилар” гача. 

- Ҳаммаси шунчалик даражада ноаниқ бўлса, унда нима қилиш керак? Тажриба давом этмоқдаку, ва бизда хеч қачон таассуротларнинг якуний тўплами бўлмайди, тўғри келадиган шарҳлашни ўзгартира оладиган янги нимадир доимо олдинда очилади...унда нима қилиш керак, Кам? Сен ҳозир бўлаётган нарсани аниқ баҳолаётганинга ишонч бўлмаса, унда қандай қилиб ниманидир қилиш мумкин ўзи?

Кам мени елкамдан сал қучоқлади, ва биз Багсуга олиб борадиган йўлдан секин кетдик.

- Майя, яна бир марта қайтараман – хеч қандай якуний шарҳлаш йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас.  Ўша пайтда сенга тўғри келадигани бор, сенда шу пайтда мавжуд бўлган таассуротларга тўғри келадигани. Масалан, сен кимдир сенга пичоқ билан қўл кўтараётганингни кўрябсан. Сен фикр юритасанми  – у сени ўлдирмоқчими, ёки шунчакт қўрқитмоқчими, ёки умуман сени эмасми, ҳозир тикилиб қараб, сен эмаслигини кўриб, оҳирги сонияда қўлини тушурадими? Аҳир, аслида нима бўлса ҳам юз бериши мумкин, лекин бу сенга қатъиятли харакатни амалга оширишга ҳалақит бермайди – пичоқни уриб, қўлидан чиқаришга, зарбдан қочишга, кейин эса таҳлил қилишга. Шунинг учун “агарда абсолют тўғри шарҳлаш мавжуд бўлмаса, ниманидир қандай амалга ошириш керак” деган саволга оддий жавоб бор – ҳоҳлаганингни қил. Мавжуд бўлган шарҳлаш шароитида амалга оширишингни ҳоҳлаган ишни қил.

- Агар кейинчалик, сенинг шарҳлашинг нотўғри бўлганлиги юзага келсачи?

Кам менга кулимсираб, қараб қўйди.

- Майя, сен менга болалари устида титраб турган онани ўҳшатасан, нимадир бўлиб қолмаса эди, деб … агар сен ўз харакатларинг натижасида янги аспектларни топсанг, унда шарҳлашингни ҳам ўзгартирасан, ёки ҳоҳишларинг ўзгаради. Шундай қилиб, сен ўрганасан, бошқача қандай йўл бор? Бошқача йўл йўқ.

- Йўқ, Кам, аслида менга бу ёндашув ёқади, лекин мен атайлаб шундай она позициясига турмоқчиман, ҳамма нарсани тушуниб олиш учун. Мен ўзимга бундай тадқиқотлар натижасида ўзимга шикаст етказишимам мумкинми? 

- Ҳа, бундай бўлиши ҳам мумкин. Агар сен роликда учишни ўрганишна харакат қилсанг, унда ҳам ғурраларни оласан, лекин бу нарса сени қайғуга соладими? Агар солса, унда сен учишни ўрганишни тўҳтасан ва бошқа нимадир билан шуғулланасан, ва учаётган одамларни кўриниши сенда қайғу туйғусини туғдирмайди, мана улар биладику учишни, мен эса йўқ каби, чунки сен биласан – сен ҳоҳладинг, харакат қилдинг ва тўҳтатдинг – тортмаябди сени. Ўзингнинг қизиқишинга, ҳоҳишларинга кўр бирон нимага муносабатда бўлгандай бўлиш кеоак эмас. Ҳоҳишлар, қизиқиш, олдиндан завқланиш  – бу тирик таассуротлар. Оддий инсонда буларнинг ҳаммаси қуриб кетган, чунки у болалигидан ўзи ҳоҳлаган нарсани эмас, қабул қилинган, руҳсат берилган нарсани қилишга ўрганган, ва ўзини ўша қамоқдан чиқара бошлаганда шуни биладики, унинг ҳоҳишлари такомил эмас, бир бирига қарши келади, кам ҳолатларда олдиндан завқланишга ва кўп ҳолатларда  – салбий ҳиссиётларга олиб келади, негативными эмоциями, лекин болани битта йўл билан ўстириш мумкин – унга ўсишга руҳсат бериб. Ҳоҳишларинг намоён бўлсин, уларни ғамгинланган таассуротлардан ҳалос этгин, ёритилган таассуротларни туғдир, ва улар тез пайтда мустаҳкамлашади, ва сенинг идрокинг учун тушунарсиз равишда сени кашфиётларга олиб келади..

- Ҳа, мен биламан! Мен буни қанча марталаб ўзим учун очганман! Сен ҳаммасини тўғри тасвирладинг, Кам:) Демак, мен  бизни бошқа маҳлуқлар томонидан ейишига олиб келадиган салбий ҳиссиётларни таассуротлар сифатида шарҳланиши кейинчалик менга яримтали ёки адекват бўлмаган равишда кўриниши мумкинлигини тушунишимга қарамай, салбий ҳиссиётлар мен сезишни ҳоҳламайдиган, аксинча улардан қутилишни ҳоҳлайдиган ҳолат бўлиб қолади, ва мен бу шарҳлашни фақат у асосга эга бўлганлиги учун, ва харакатларни мобилизация қилиш имкониятини бера олиши учун ишлатаман.  

- Ҳа, энди сен ҳаммасини тўппа тўғри тушундинг.

- Зўр… менга сен билан гаплашиш ёқади, камертон бўйича фортепьянони созлашга каби бир нарсага ўҳшайди:) Довуш чиқараман  (яъни фикр туғилади), бу довуш сенда акс этади, эталон билан таққосланади (равшан тушуниш билан), орқага менга белги билан қайтади  – бу ерда соҳталик, бу ерда – ҳудди шундай, бу ерда эса  – ҳаммаси тоза. Нимаси қизиқ … мен ҳар гал ҳайрон қоламан – мен нимага ўзим бунга тушунмадим? Нимага бу сохталикни ўзим кўриб, уни тўғирламаганман ? Аҳир мен сенинг тушунтиришларингни шунчаки кўр равишда қабул қилмаябманку, мен уларни тушунябман!

Тор, металл парракдан зўрға ўтиб, биз ясси тошлар билан солинган, шаршарага олиб борадиган йўлга чиқдик, ва тибетлик монахларнинг  гуруҳидан ўтиб кетиб, тепага қараб йўл олдик.

- Яхши, Кам. Салбий ҳиссиётларни шарҳлаш ҳақида яна бирон нима гапириб беришинг мумкинми? Мен бундай шарҳлаш тўғри келиши тўғрисидаги ўзимнинг тушунчамни янада аниқроқ қилишга ёрдам берадиган бирон нарсани? Менда у алоҳида таассуротлар йўқку, шунинг учун мен фақат… мен нима қилишим керак, агар таассуротлар йўқ бўлса? Мен янги концепцияни, янги динни яратишни ҳоҳламайман, шунинг учун фақат менда мавжуд бўлган таассуротлардан фойдаланишим мумкин, улар эса менда йўқ, нима қилишим керак бундай тақдирда?

- Сен ростакасимга ўзингда бор далилларни кўриб чиқишинг мумкин. Аслида буни хеч ким амалга оширмайди.

- Унда ҳамма нимани қилади?

- Улар маълумотни фильтрлайдилар, фикрларини цензурага текшириб қўядилар. Агар сен ўзингда бор маълумотларни ҳалол равишда солиштирсанг, жуда ғам қизиқ ҳулосаларга келасан. Ҳўп, мен бу ишни сенинг ўрнинга қиламан. Қара, нима бўлишини.

Кам футболкасини ечди, мен лаззатлани, унинг қорнини ва орқасини, бига қараб оқиб келаётган, хайратда қолган индус туристлар кўзи олдида кафтим билан силадим. Улар учун бу ҳақиқий беҳаёлик.  

- Биринчи. Биз кўп одамларнинг жуда мураккаб нарсаларга ўрганишини кўрамиз –дифференциал масалаларни ечишга, битта ғилдиракда ҳайдашга ва бошқалар. Лекин оддий, салбий ҳиссиётни йўқ қилишни ўрганиш  … мен шунчаки “СҲ” деб гапираман – қисқаси, СҲни йўқ қилиш бу жуда мураккаб, деярли бажариб бўлмайдиган иш. Бу ҳали аслида ҳар бир одам ўҳшаш ҳолатларда СҲ пайдо бўлишини ва пайдо бўлмаслигининг тажрибасига эга эканлигини инобатга олганда. Ҳар битта одамнинг ёритилган таассуротларнинг тажрибаси мавжуд – юмшоқликнинг, севиб қолишнинг, ёқтиришнинг, хурсандчиликнинг, нималардан танлашга имкон бор. Бу ердан келиб чиқадики, бегона кучлар мавжуд, улар одамларга бу харакатларни амалга оширишда халақит беради, бундан ташқари, бу кучлар ҳар ҳил йўналишларда таъсир қилади.

- Иккинчи. Мана бундай ғалати нарсага эътибор бергин. Христианлик вужудга келгандан кеийн, шу заҳоти бидъатлар пайдо бўлди. Қандайдир назариянинг вужудга келиши билан, ушбу назарияни тадқиқот қиладиган, унга қарши чиқадиган одамлар дарров топилади. Ерда ягона дин йўқ – ўнталаб “асосий”лари бор, ва уларнинг минглаб турлари мавжуд. Одамлар бир қаторда юрмайдилар – уларга ҳоҳлаган жойларига бориш ёқади. Агар ҳукумат мамлакатни ривожлантириш дастурини қабул қилса, шу заҳоти ўзларининг мақсадлари учун бу дастурни ўзгартирадиган, “йўқотадиган” ҳуқуқларни ҳимоя қиладиганлар, адвокатлар, сиёсатчилар пайдо бўлади. Агар жамоатда, Америка йўқ, деб қабул қилинган бўлса, шу заҳоти уни сузиб бориб, қидириш учун тайёр бўлган инсонлар топилади. Агар оммавий секс  – бу «ёмон» деб қабул қилинган бўлса, шу заҳоти юзлаб одамлар кўчаларда кийимларини ечиб, ўзларини намойиш қиладилар. Сен бунга ўзинг ҳам юзлаб мисоллар келтиришинг мумкин, энди эса СҲга қара. Қизиқарли равишда бутун одамзод, ҳамма ҳамма уларсиз яшаб бўлмасликка, уларни йўқотиб бўлмасликка, бундай фикрлар энг яхшиси ишонмаслик билан, энг ёмони ғазаб билан – Австралияда, Японияда, қаерда бўлишидан қатъий назар, қабул қилинишига ишонадилар. Бу дунёда хеч ким қарши чиқмайдиган, бутун жаҳон бўйича тарқалган бир динга ўҳшайди! Унинг адолатлигига хеч ким шубҳа билдирмайди! Ўзининг олдига СҲдан тўлиқ қутилишни мақсад қилиб қўйган одамнинг ўзи йўқ! Оммавий келишим ва розилик! Бу жуда, жуда ғалати. Ўзинга тассаввур қил, сен – чўпонсан, сен сигирларга қарайсан. Тўдани бутунлай сақлашнинг энг яхши йўли, бу сигирлар, деворнинг орқасида бошқача ҳаёт борлиги ҳақида ўйламасликларини таъминлаш, фақат шундагина улар деворни уриб йиқитмайдилар, ҳатто уни қидирмайдилар, ўйламайдилар ҳам, фақат пешоналари билан урилиб, орқага қайтадилар.  Агар қайсидир сигир “ахмоқлиги” учун ўзининг олдига шундай масалани қўйса, дарров барча ичимизга қурилган институтларнинг армияси хужм бошлайди, моральдан бошлаб очиқчасига зўрлаш билан тугатиб.

- Давом этамиз. Учинчи. Одамларнинг урушларга, эпидемияларга муносаьатини қарагин. Масалан, бутун шаҳар грипп билан касал бўлиб қолди – ҳамма ўзини жуда ёмон ҳис қилябди, одамлар тўҳтамай азобланябди, оғриқдан ақлини йўқотябди, уларнинг соғлиги кескин ёмонлашябди, бошқа касалликлар бошланябди … Аҳоли қандай чораларни кўради? У барча кучларни ишга солади, мажбурий вакцинацияни киритади, касалларни бошқалардан ажратишади, ва умуман олганда, жуда даҳшатли шовқин бошланади. Энди қара  – СҲлар бутун дунёни қамраб олди, ва бунда одамлар уни асабланиб бошларидан кечирмоқда, бу касал билан касалланиш даражаси жуда юқори. Хеч кимга СҲлар азоб экани тушунтириш керак эмас, уларга шундай ҳам ҳаммаси аён. «Сен менга оғриқ келтирдинг » - одам ҳафаликни, рашкни, ғазабни, қандай СҲни бўлса ҳам келтирган харакатдан кейинги одатдаги  реакция.  Одамлар тушунишади СҲлар азоб эканини, лекин хеч бўлмаса ўйлаб кўриш учун – бу масалани қандай ҳал қилса бўлади, азобланишни қандай қилиб тўҳтатса бўлади, азобларнинг омилини қандай йўқотса бўлади, бу борада улар хеч қандай харакат ҳам қилмайдилар.  Бу ғалати эмасми? Мамнуниятга, комфортга, соғлиққа интилаётган одамлар ўзларининг асосий азобларига қарши хеч нима қилмасликлари ғалати эмасми?  Мана яна бир марта ўзингни чўпон қилиб тассаввур қил. Агар соғиш жараёни сигирларга азоб келтирса, сен улар бу азобга нисбатан, ўз ўзидан маълум нарсага каби муносабатда бўлишини таъминлайсан, уларда бу нарсага қарши бирон нима қилиш мумкинлиги ҳақида ҳатто ҳаёл ҳам ўтмаслиги учун.   

- Кейин.Тўртинчи. Бизнинг маданиятимизга, китобларга, кинога қара. СҲнинг у ёки бу шакли культивацияланмаган биронта китоб йўқ. Кўплаб ҳиссиётларни юзага келтиришни эплай оладиган китоб ёки фильм яхши ҳисобланади, ўша ҳиссиётларнинг таркибига қараб кўргин? Энг зўри, хурсандчилик ва юмшоқликнинг беш фоизи бор, қолганлари – СҲ. Агар сен чўпон бўлганингда – сен, албатта, сигирларда деворнинг орқасига қарашни ман этадиган, уларда ўзининг турар жойига боғланишни таъминлайдиган, ўша жойни тарк этгандан кейин азобланишини билишини ўргатадиган маданиятнинг бор бўлишининг ғамини ердинг

- Бешинчи. Психология каби фанга қара. Психологлар бўлмаса ким бахтга, озодликка йўлларни тадқиқот қилишлари, излашлари керак? Улар қидирмоқда, фақат қандай қилиб? Ақлли чўпон албатта “психологияни” яратадики, бу психология сигирларнинг яшаш жойидан озодликни...ўша яшаш жойининг ўзида қидиради. Мана сенга ягона бир мисол – Буюк Британияда кимнингдир эмас, Қироллик илмий жамиятнинг бошқаруви остида инсон бахти бўйича муаммолари бўйича олим-психологларнинг семинари ўтказилади, бу ерда асосан қайсидир Мартин Селигманнинг (Пенсильвания штатидан америкалик психологнинг) “замон” кашфиёти – “ижобий психология” назарияси муҳокама қилинади. У бу назарияни ғамгин ҳолатларнинг устида 30 йил мобайнида ишлаб, яратди, ва жараён мобайнида ёмон кайфиятни эмас, яхши кайфиятни кузатиб иш тутиш кераклиги тушунди.   Унинг фикрича, бахтли инсон нимани сезишини ўрганиб чиқиб, бахтнинг критерийларини аниқлаш мумкин. Ушбу критерийларни кейинчалик бахтсиз инсонларга нисбатан, уларни бахтли бўлишгу ўргатишда қўллаш мумкин. Селигман ўзининг назариясини оммаларга киритгандан кейин, ўзининг тадқиқотлари учун 30 миллион долларга эга бўлди, энди эса Кембридж университетининг олимлари билан биргаликда ўзининг назариясини Европада тарқатмоқчи ва унинг устида ишламоқчи. Қараб турсанг, бунинг нимаси ажойиб ? Мана сенга, Майя, бу назарияда бирон нима шубғали туюлябдими? 

- Йўқ … менимча, йўқ, одам бахт рецептларини қидирмоқда:)

- Мана, кўрябсанми, сенга ҳам хеч нарса шубҳали туюлмаябди. Бунинг маъноси шундаки, оддий одам, буни ўқиб, ҳулосага келади: “ана, худога шукур, улар ниҳоят яқин орада бахт рецептини топишади ва мени бахтли инсонга айлантиришади, мени керакли ҳолатга тушуришади”. Бунинг натижасида у харакатсиз ўтириб, кутади  – қачон булар бахт дорисини кашф қилишаркан деб. Ва, албатта, унинг ўзининг миясига бирон нимани қидириш фикри келмайди ҳам. Буни қандай қилишим мумкин! Аҳир йирик универстителардан чиққан буюк олимлар қандай бахтли бўлишни ўйлаб топиша олмаябдиларку, менга йўл бўлсин  ... Ҳамма бахт дорисини кутадилар, хеч ким хаммаси унинг қўлида эканлиги тўғрисида ўйланмайди ҳам. Шундай қилиб бундай “илм” одамларда қидириш қобилиятларини тамоман кесиб ташлайди. 

- Йўқ, менга қара… тўҳта, сен бу билан, ўша маҳлуқлар одам бўлиб кийиниб, чиқишнинг иложи йўқ бўлган ҳолатларга хомийлик қилишадими …

- Албатта, йўқ :). Лекин,шунда ҳам, сенинг миянга энг маъносиз, олдиндан ғаройиб бўлган вариант келиши мени хайрон қолдирмайди. Бу нима учун керак? Бу маҳлуқлар одамларга тўппа тўғри таъсирга эгадирлар, аҳир улар одамларнинг ҳиссиётларини бошқарадиларку!  Сен нима, улар уларни ҳиссиётларга боғлаб қўйиб, кимлардир томонидан белгиланган қаттиқ чегаралар билан ҳаёл суриш озодлигини чегаралаб, уларнинг фикрларини бошқармайди, деб ўйлайсанми? Ўзинга тассаввур қил, сенда шундай имконият бор – сен дунёнинг қиролисан! Битта одамда сен ўзинга ёқмайдиган инсонларга ва назарияларга нисбатан нафратни туғдирасан, иккинчисида – бошқасини, ва ҳоказо. Шундай қилиб бу олимлар ўтириб, маърузачини тинглашмоқда, ва улар уни нафақат тинглашмоқда, улар ҳиссиётларни бошдан ўтказмоқда, Майя. Уларнинг фикрлари концепциялар билан чегараланган. Уларнинг ҳиссиётлари ва фикрлари устидан назоратни қўлинга ол, ва сен қолганига эга бўласан.

- Ҳиссиётларга келсак, мен розиман, лекин концепциялар... олимлар, шунинг учун ҳам ...

- Олимлар – бу оддий ғамгин одамлар. Улар масалаларни ечиши мумкин ёки ўша ҳиссиётларни тадқиқот қилишлари мумкин, лекин кимдан бўлса ҳам сўра  – нимага катталарни ҳурмат килиш керак, ва у бақрайган кўзлари билан жавоб беради: «аҳир бу бор нарсаку», «нима, сен, кичкинтой, буни тушунмаябсанми?» «бу жамият қоидалари» ва ҳоказо. Сен ундан сўра  – нимага у ҳотини билан яшаябди, унинг қайси таассуротлари унга ёқади? Бу ерда, у қандай даражада олим бўлмасин, сненга бир талай ғазабни ва маъносиз ибораларни чиқариб беради. Сенда олимларга нисбатан адашишинг кўп. Улар билан суҳбат қил. Ҳар биттаси концепцияларнинг қатъий тўпламига эга, уларнинг чегараси ортига у чиқа олмайди эмас, бу ҳақида ўйлашга ҳам журъат эта олмайди. Ва ҳар ҳил одамларда бу қатъий чизмаларнинг тўпламлари турли бўлгани сабабли, улар хеч қачон бир бирини тушуна олмайдилар. Табиий вавилон тўқнашуви. Агар мен миноранинг бузилиши билан ташвишланган худо бўлганимда, мен хеч қачон одамларга ҳар ҳил тилларни бериш каби даҳмазалар билан шуғулланмасдим   – бунинг нима кераги бор? Улар шу заҳоти луғатлар яратишарди ёки кимнингдир битта тилини ўрганишарди. Уларга терли ҳил концепцияларни бериб, уларни СҲдан ташкил топган қўриқ билан таъминлардим, мана шунда натижага эришилади, чунки музокараларнинг ўрнига одамлар шунчаки бир бирига ўзларининг концепциялари билан туфлайдилар, битта нарсани ўйлашга ҳатто ҳоҳиш билдирмасдан  – нимага улар айнан ўзларининг концепцияларини тўғри ҳисоблашларини.

- Сен гапиришни давом эттираётганингдан, мен ўзимни шунча ноқулай сезмоқдаман …

- Давом этами, Майя. Тассаввур қилгин, қайсилир сигир ғазабланиб, ўзига келди ва ташқарига интилмоқда, табиатга, пандарани шоҳлари билан уриб, уни қимирлатиб ташлаябди. Сен, чўпон сифатида, нима қилар эдинг? Кел, мен билан биргаликда, ўйлаймиз.

- Ҳўш… мен биринчи навбатда пандарани мустаҳкамлардим.

- Тўғри. Агар сен тўғри йўл тажрибаси билан шуғулланишни бошласанг, сен СҲнинг КЎПАЙИШИНИ кўрасан, улар янада фаол, ёрқин намоён бўла бошлайдилар, ва айрим пайтларда сенга  – бу ўзи қандай тажриба, унинг натижасида СҲлар янада кўпроқ ва кўпроқ бўлса деган фикр келади! Агар сен эҳтирос чегарасида тўҳташ тажрибаси билан шуғуллансанг  – ҳудди шу таъсирга эга бўласан! Биринчи вақт сен СҲдан ва тугатиш ҳоҳишидан икки томонга ажрала бошлайсан! Мана шу бизнинг ақлидан озган сигиримиз олдида деворни қуриш жараёнидир …

- Кам… мен тушунаман, сен ҳозир хеч нарсани ўйлаб топмаётганингни, сен ҳаққатдан ҳам менга ҳар бир одам биладиган нарсаларни кўрсатябсан, лекин..мен ростдан ҳам қўрқиб кетябман

- Агар сигир тўҳтамай панжарадан ўтишни давом этаётган бўлса, панжарада ҳадемай тешик қилиб, ўзи майли, бошқаларни ҳам етакласа, сен бу ҳолатда яна нима қиласан?

- Билмадим,… шаҳсан менга келсак, мен уни қўйиб юборган бўлардим:)Нима кераги бор у билан овора бўлиб... ёки ўлдирардим..вой 

- Айнан шундай.

- Кам, сен СҲни бартараф этишга харакат қилаётганлар учун ҳаётига зиён етказиш хавфи бор деб ҳисоблайсанми??

- Йўқ, мен бундай ўйламайман. Менда бундай ўйлашга асос йўқ, чунки тажриба билан шуғулланадиган барча одамлар, нафақат ўлмайдилар, аксинча, улар аъло соғлиққа эга бўладилар. Бу, айтганча, мен ўша маҳлукларнинг бизга душман бўлган кучлар сифатида шарҳланишини тўлиқ қўллаб қувватламаслигимнинг бир сабабидир. Ҳўп, сен йўлдан кетаётгандинг, сигирни кўриб қолдинг, унинг сути жуда ширин...ҳўп, унга арқон осаман, ўзим билан олиб кетаман, ундан ташқари, у ҳам қарши эмас...нима, қаршими?...унда қаттиқроқ тортамиз..жуда ҳам қаршими?..майли, йўлингдан қолма, бор. Мен айнан шундай шарҳланишни қўллаб қувватлайман. Арқон ҳаддан ортиқ кучли тортилганда, бизни қўйиб юборишади.    .

- Аҳир ўлдириш осонроқ эмасми, нимага ўлдиришмайди? Бошқаларга ҳам яхши мисол бўлади. Мана биз сен билан ҳозир қоянинг тепасига чиқиб кетябмиз, мени озгина итариб юборсанг – бўлди, тажрибаланувчи йўқ бўлади:)

- Сен жуда ғалати фикр юритасан, Майя… сен ўзинг ҳам ўша ёндашувга қараб иш тутасан  – «ўлдириш осонроқ», қачонки сенинг режаларинга ҳалақит бераётган кимдир билан тўқнашсанг?

- Йўқ, ўзим қилмайман.

- Маана улар ҳам йўқ. Ундан ташқари, эсингдан чиқарма, улар итара олмайдилар, улар фақат кимдадир нафратни уйғота оладилар, ва шунда у инсон сени итара олади. Ва мен шу нарсани ҳисобдан чиқармайманки, улар онда сонда ҳаққатдан ҳам шундай чораларни кўришлари мумкин  … улар ҳам, биз одамлар сингари, ҳар ҳил бўлишлари мумкин. Ва бу мен ижтимоий томонлама мосланадиган одам бўлишни ҳоҳлашимга бир сабаб. Агар ҳозир мени бошқа биринчи дуч келган одамлар билан бир қаторга қўйиб, “нормаликка” текшириб кўришса, мен бу танловни ютиб чиқаман,мен ўзимни салобатли ва ҳамма ҳурмат қиладиган жаноб сифатида кўрсатаман, чунки мен ғамгин одамларни бошқарадиган механизмларни жуда яхши биламан.

- Мени ҳайрон қолдирадиган нарса шуки, бир томондан сен – умуман сирли бир нарсасан, сен билан алоқада бўлиш менда жуда кўп... оддий бўлмаган нарсаларни туғдиради, шу билан бирга сен жуда адекват равишда илм ҳақида гапира оласан, биз сен билан Дарамсала бўйлаб кетаётганимизда, мен сени танимай қолдим, сен ростдан ҳам жуда бошқача бўлиб қолдинг   – оддий ҳорижий турист, ва фақат сенинг кўзингда мен Бодхгайеда танишган кимсани, сени – офатни танидим.

- Бу санъат. Тирик қолиш санъати. Сени одам тоғларга чиқиб, қояларга чиқишни, арқондан ва қоя учун илгаклардан фойдаланишни ўрганишни бошлаганда қайрон қолдирмайдику. Мана, мен ҳам, инсон жамиятига борганимда, барча аслаҳа-анжомларимни ва бу муҳитда тирик қолиш санъатини ўзим билан бирга оламан.

Биз, Лесси билан бир нечта кун олдин ўтирган тошларгача кўтарилдик. Мен ёлғиз қолишим керак бўлган пайт келганини, бир нечта дамлар қолиб, менинг ҳаётимнниг яна битта босқичи тугашини сездим. Кейин нима бўлади? ...Шаршара водийга қараб кетмоқда, унинг ичида кумушсимон илонча каби йўқолиб. Кам кўзларини ёпиб ўтирибди, унинг юзи завқни ва бутун танасида ғалати, нотаниш бўлган тангликни ифодалаб турибди.  У сал пал сезиларли ғувиллашга ўтиб, гурсиллаётган сув ва тошларнинг офатига жавоб қайтармоқда. Бадан менинг қандайдир иштирогимсиз бир томондан иккинчи томонга чайқала бошлаябди. Сурат ҳадди тушдагидай зирилламоқда... Уйқунинг кескин хужуми, ва мен куч билан кўзимни очябман.. Кам! ...Бунинг бўлиши мумкин эмас! Кам!!! Мен бундай у кетиб қолишга улгириши учун кўп вақтга ухлаб қолишим мумкин эмас эди, мен умуман уҳламадим!Кам!Кўзимдан ёш чиқиб кетди, - мен бундай ҳайрлашишни ҳоҳламагандим, мен шунчаки уҳлаб қолишни ҳоҳламагандим… Аммо у ўзи ҳудди шундай, ҳудди шундай кетишни ҳоҳлаган.... Кам, нимага? Мен яна тошга ўтириб, йиғлаб юбордим, ўзим нимаданлигини билмай. Менинг ўзимга раҳмим келарди, битта ўзим қолгим келмасди ва энди уйга ҳам қайтгим келмасди… Стоп! Зарб, яна битта зарб, ирғиш, мустаҳкамландим, кесиб қўйдим, яна зарб, яна мустаҳкамландим, нафастни ростлаш..Озодликнинг кичкина оролчаси  

Тибет монастири! Мен саркраб тушиб, тошлар устидан пастга югурдим … Осмон, булутлар, водий, қарағай, қушлар – ҳаммаси мени озодликка етаклаётган уюрмада айлана бошлади. Чаранглаётган завқ, бутун жаҳонга кулгу, мен ҳаётни шундай яхши кўраманки!  Мен монастирга ҳудди йўлда учрайдиган ҳаммани ўзининг ўйинига киритмоқчи бўлган кичкина йўлбарсчага ўҳшаб югуриб кирдим... Бир оҳангдаги қўшиқ, тинчлаштириш, олтин Будда, ҳаёлларнинг битта жойда тўпланиши.

Мен бурчакка ўтириб, деворга суяндим... Салбий ҳиссиётлар. Мен ҳозиргина салбий ҳиссиётларни бартараф этдим. Бу ҳақиқат. Ва бу ҳақиқатнинг ортида дунёлар очилади, уларнинг ҳатто кичкина сояси ҳам баҳайбат кўринади. Бу девор нақадар юпқа! Шунчаки салбий ҳиссиётларни йўқотиш керак! ...Лекин қанча эҳтиросни, умидсизликни, қатъиятликни, мардликни ўша “шунчаки”га баҳш этиш керак!   

Қачондир менда оғмахон бўлган, у ҳар куни темир қафасни кемирарди. Бу ҳар доим ҳайдаб юборишни ҳоҳлаган шубҳали туйғуларни келтириб чиқарарди. У қафасда югуриб, ғилдиракка сакрарди, уни гоҳ бир томонга, гоҳ иккинчи томонга айлантириб, яна темир хипчинларни кемира бошларди. Мен унинг хеч қачон, ХЕЧ ҚАЧОН озодликка чиқа олмаслигини аниқ билардим... Агар мен ҳам шундай оғмаҳон бўлсамчи?  Балким???! Бу хеч нимани ўзгартирмайди. Мен ўз қафасимни кемираман, мен ғилдиракка хеч қачон кўникмайман.   

Бошимни эгиб, муштларимни қисиб, мен бу ҳаёлни, бу абадий скептикни ҳайдаб юбордим, у доим умидсиз мардликнинг учқуни мавжуд бўлган ҳар қандай бошлаган ишинга ўзининг ёқимсиз овози билан суқилишади. Шиддатли ташланишлар, ҳаётга эҳтирос. Мен бу мамлакатда бошқа қоидаларни ўрнатаман. Мен бу ерда ЎЗИМНИНГ қоидамни ҳар сония ўрнатаман. Жим Хурсандчиликнинг Қонуни. Осойишталик Қонуни. Офат Қонуни.

- Таши делек!

- Таши делек!

Ҳайрон қолиб кичкина, ёқимтой монахни кўриб чиқябман... Ноодий кўриш таассуротлари... бутун тана бўйлаб электрик иссиқ, ғувиллаш, енгил зириллаш тарқалмоқда...

- Мен билан юр:)

- Қаерга? ..Албатта, кетдик!

Ҳайрон қоладиган даражада қийинчилик билан кўтарилдим, ва бу билан шўҳ қарашли болада дўстона кулгини келтириб чиқардим, ғалати, бундай қарашли бола қандай қилиб монах бўлиши мумкин... Ғалати жисмоний кечирмалар … Бутун тана ҳудди увушиб қолгандай, мен ўзимни оғир оёқ кийим ва ҳали бошқаришни ўрганмаган, катта скафандрдаги косманавт сифатида ҳис қилябман.  Буларни сезиш ёқимли деб айта олмайман. Лекин олдин хеч қачон бундай бўлмаган! Бу фикр руҳланиш билан қабул қилинди, ва мен олға силжидим. Мен учун тушунарсиз ҳолда мени ҳаво шари сингари, мен бундан бир нечта кун олдин ўтирган, монастирнинг ҳовлисига кўчирди. 

…Енгил куз шабадаси бўш кичкина ҳовлида сариқ баргларни айлантирябди … Дарахтлар милтиллаб, сал пал чайқалмоқда … Агар уларга тўғри қарасанг, улар оддий бўлиб қолади, агар ён қарашинг билан қарасанг – яна милтиллашни бошлашади. Гўё сеҳрлангандай, мен уларга бундай ва ундай тикилиб қараябман, умуман қаерга кетаётганимни эсимдан чиқариб. Ҳаёл йўқ умуман.

- Хой, юр, бизни кутишябди  !

- Ким? – мен шу заҳоти кичкина монахнинг ортидан кетаётганимни эсладим.

- Ҳозир кўрасан, юрақолсангчи.

Дарвозалар йўқ! Буни қаранг … Лекин бу туш бўлиши мумкин эмаску.

- Менга қара, бу тушми?

- Туш? Сен нимани назардя тутябсан?

- Нимани бўларди? Тушни назарда тутябман.

- Мен бунинг нималигини билмайман, -унинг юзидан у ростдан ҳам мен нима ҳақида гапираётганимни тушунмаётганлигини кўрдим. 

- ТСен, нима, хеч қачон уҳламайсанми?

Бола шошиб қолиб, у ҳам биз қаерга кетаётганимизни эсидан чиқарганга ўҳшади. Менга тушунмайдиган қараш билан қаради. 

- Мен ростдан ҳам сени тушунмаябман.

- Демак, бу ростлан ҳам туш:)

- Сен жуда қизиқ мавжудотсан! – у кулиб, дарвозалар бўлиши керак бўлган томонга югуриб кетди. Лекин у ерда ҳозир фақат катта шоҳли, сарғаётган дарахтлар бор.   

Мен монастирни кўзим билан айлантириб чиқдим, ва фақат бир нечта сониядан кейин менга кўринган сурат мустаҳкамланди. Атрофда бир зот йўқ, аҳир мен бу ерга келаётганимда одамлар кўп эдику! Барибир ҳам, бу туш эмас, бу бошқа бир нима. Нима? Оҳ, шайтон, мен яна бола ҳақида унутушимга сал қолди. Мен ҳудди мастман. Мен ҳатто бошимни орқамга қаратолмаябман! Йўқ, фақат бу эмас, фақат бу эмас … Уни қандай қилиб бурашим мумкин?

- Менга ёрдам бер! – бор кучим билан қичқирдим ва шу заҳоти кимдир мени қўлимдан ушлаб, ўзининг ортидан, иродасиз мушукчага ўҳшаб тортиб кетди.

Менга бу бир нечта марта эсимни йўқотар даражада ичиб, дўстларим мени уйимгача олиб боришларига тўғри келган ҳолат эсимга тушиб кетди, ва равшанлик фақатгина оз оздан чақнаб қайтарди.   … Мен жуда ҳам чарчадим.

Ва яна чақнаш! Биз ўртача, кенг хонадамиз, атрофимга қараябман... Бу одамлар ким? Уларнинг ҳаммаси менга қараябди … Монахлар… Олтин тинчланиш, қуёшли осойишталик, жим хурсандчилик, бузилмас ишонч, - наҳотки бундай бўлиши мумкин?

- Мен уни бу ерга зўрға олиб келдим! – боланинг жарангдор овози орқам бўйлаб учуқунлар бўлиб тарқалди.

- Ҳўп, ҳўп, кичкинтой, гердайма! Агар сен бундай ахмоқ бўлмасанг, бу қиз сенга кўп нарсани ўргатиши мумкин..

Балким, бу Лама бўлса керак, ундан шунақанги куч чиқиб келябдики, ва шу билан бир пайтда хамма харакатлар юмшоқликни, тинчликни, шошилмасликни тарқатмоқда..

- Бу тушми? – нима бўлаётганини мен жуда ҳам тушунгим келябди.

- Сен нимани туш деб аташинга қараб, - суҳбатни юзининг чизиқлари йирик ва чиройли бўлган баланд Лама  бошлади … У шунчалик Лобсанга ўҳшаб кетадики! Мен уни ҳудди шундай тассаввур қилганман! 

- Сен Лобсангмисан?

У жилмайиб қўйди.

- Ҳа, ва менинг сен билан учрашгим келди. Сен мени қидираётганингни билардим.

- Сенга бу ҳақида ким айтди?

- Сен уни Тай деб биласан.

- Тай??? У шу ердами?

- Йўқ, ҳозир у бу ерда йўқ...

- Ҳозир? Лобсанг, “ҳозир” нима деганинг ? Менинг уни шундай кўргим келябдики! Буни қандай қилиб амалга ошириш мумкин?

- Сен буни менсиз ҳам биласан. Салбий ҳиссиётларни йўқ қил, тушингда ўзингни тўҳтовсиз англашинга эришгин ва сен уни топасан… Сенда нима қайғуни келтиради? Сен бу масалани еча олмайсан деб ўйлайсанми? Сен бундай равишда қанча кўп ўйласанг, шунча уни ҳал қилишдан узоқлашасан. Бошқа йўл йўқ, фақат харакат. Тўҳтовсиз, ҳар сонияда бажариладиган харакатлар. Сен бошқа қандайдир ҳаёт ҳоҳламаябсанку?

- Йўқ!

- Унда мижҳовланишни тўҳтат, ва ишга кириш. Сенга айнан ҳозир салбий ҳиссиётларни ҳис қилишни тўҳтатишга нима ҳалақит бермоқда? 

Қисилган муштлар, шиддатли бўкириш, яна, яна, яна! Бор! Йўқ қилдим!

- Қара, кичкинтой, унинг буни қандай қилиб амалга оширишини диққат билан кузат! Мана шундай қилиб барча таассуротларни алмаштириш мумкин, ҳаммасини.

- Икки – уч йиллик матонатли ишдан кеийн сен бутунлай салбий ҳиссиётлардан озод бўласан, шунда биз яна учрашамиз, ва мен сенга кечирмалар чорраҳаси томонга келажакдаги олға силжишинга ёрдам берадиган нарсаларни эслашга ёрдам бераман.

- Қаерга?

- Кечирмалар чорраҳаси – бу ном билан биз салбий ҳиссиётлардан, тартибсиз фикрлардан, механик ҳоҳишлардан, кўрона фарқлайдиган англашдан ва танани одатдаги қабул қилишдан озод бўлган мавжудотни атаймиз.

- Сизлар уни Будда деб айтмайсизларми?

- Ҳа, шундай атаса ҳам бўлади.

Унинг ҳар битта сўзи менинг ичимга олтин асал бўлиб оқиб кирмоқда. Сўзи?... Йўқ, бу айнан ҳозир, у жим турганда содир бўлмоқда. Тушуниш, гул очиладигандай, туўилмоқда, ҳаммаси ўз ўрнига турмоқда, кўкрагимда хурсандчилик океани чайқалмоқда. Мен қандай қилиб бефарқ бўлмасликни тушунябман, лекин шу билан бирга, азобнинг кичкина соясини ҳам бошдан кечирмаябман. Мен тушунябман...сўзларнинг нима кераги бор, улар фақат тўҳтатади, мен Лобсангнинг кўзларига ўзимни бағишлаябман, унинг юзига сеҳрланиб қараябман, ва тушуниш кенг, шошилмаётган дарё бўлиб оқмоқда… У қандай йўлни ўтди, у ЯНА нимага интилмоқда? Тайчи? ..Кам, Сарт? …Чақиришларига қарши чиқиш мумкин бўлмаган, офат қиёфалари.

 



<< Бўлим 44 Бўлим 46 >>