« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 34


Ташқари ёруғлашибди, мен эса ҳамон шу ердаман! Ана шу фикр билан мен уйқунинг қалин кўрпасидан базур чиқиб, ниҳоят қуёшга юз тутдим.  Қўлларим, оёқларим ҳаракатланаяпти, мен я на воқейликни бошқармоқдаман. Қуёш нурлари тунги қўрқувларимни бутунлай ёйиб юборди. Нимага қўрқдим ўзи? Ана шу қўрқувларим туфайли бу нарса иккинчи маротаба такрорланмаса-я? Булар ҳақида албатта Сарт ва Камга сўзлаб бериш зарур, мен бу нималигини ва бундай ҳолатга қарши қандай курашиш кераклигини билгим келаяпти... Фу, аҳмоқман, тунда ана шу қурқувлардан халос бўлиш учун худога илтижо қилган эдим. Доимо шундай- бошқа мавжудотга айланиш учун ҳар бир тешикка бош суқиб, “инсонийлик қиёфамни йўқотишга ҳаракат қиламан”, реал тажриба ўтказишга вакқт келганда эса, ундан қочаман. Нимага шундай экан-а?

Қўрқув нима ўзи? Бу салбий ҳиссиётларми ёки бошқа нарсами?

Ундан қандай қилиб қутилиш мумкин?

Бугун тунда содир бўлган воқеаларни қўллаб яна қандай тажриба ўтказсам бўлар экан-а?!

Саволлар жуда ҳам кўп!

Сартдан сўрамоқчи бўлган саволларимни йўл-йўлакай тузиб, тезда кийиндимда, юзимни ва тишларимни ювишга ҳам вақт ажратмай, хонамдан отилиб чиқиб, меҳмонхона йўлагида ишсиз, лаллайиб юрган ходимга урилиб кетишимга сал қолди. Атрофни қандайдир ғалати тарзда қабул қилмоқдаман... бундан ўзимни ҳам жуда ғалати ғис қилаяпман... Мен тўхтаб, атрофга қулоқ тутдим-юзада ётган бир нарсага ўхшайди.. ҳа, албатта, ана шу! Ҳеч бунақаси бўлмаган эди. Илгари тонг ёришиб, мен уйғонганимда барча нарсани қандай кўраётган бўлсам, худди шундай кўораётганимга сира ҳам ажабланмас эдим.... Мен уйқуга кетганимдан бери қанча вақт ўтди? Наҳотки бор-йўғи биргина тун бўлса? Назаримда эса худди бир ҳафта уйқуда ётгандекман, наҳотки бу янги тажриба ўз самарасини берди?

Бу сафар кампания икки гуруҳга бўлинди. Биринчисида мен Камни кўрдим, иккинчиси эса мендан  ўттиз метрлар  чамаси узоқликда эди. Уларнинг ичида ким борлигини ажрата олмадим, фақатгина қўлларини тез-тез силкитганича кимларгадир нималарнидир тушунтираётган ўша малласоч қизни танидим, холос. Унинг исмини албатта сўраб билишим керак.

Сарт ҳам ўша ерда!

Бинафшаранг-сиёҳранг гуруҳдаги ўша одам билан учрашиш онларини интиқлик билан кута бошладим. Ҳаяжонланганимдан пешонам терлаб кетди. Ҳозирча уни кўраётганим  йўқ... Ана у Камнинг ёнида ўтирибди... Балки у эмасдир? Айнан ҳозирнинг ўзида нимани хоҳлаётганимни ўзим ҳам билмайман- ўша одам у бўлишини истаяпманми ёки аксинчами? Ўрнимда ғалати ҳолат ва ҳаяжондан қотиб қолдим. Қўрқаётганим йўқ, шундай бўлсада оёқларим оғирлашиб кетган, олдинга бир қадам ҳам олға силжиё олмаяпман. Ҳаммаси худди тушда содир бўлаётгандек... Барча кучимни тўплаб, мен ўзимни қўлга олдим ва тўғри ўша одамнинг ёнига бориб ўтириб, унинг юзига тикилдим.

Сабрсизлик ва ҳаяжон  титроғи бошқа ҳолатга кўчди- бу ўша эди. Айнан ана шу юз ўша гуруҳ ичида эди, айнан ана шу кўзлар мени худди илон қуённи тутгани каби нигоҳимни сеҳрлаб қўйди.

Ҳеч ким билан саломлашмаслик учун бутун диққат-эътиборимни унга қаратиб, мен бу одамга бериш мумкин бўлган энг аҳмоқона саволни бердим.

-Исминг нима?

Бир неча сония ҳеч нарса юз бермади- у оёқларини тагига тикилганича индамай ўтираверди.

 

-Исминг нима? Менинг исмим Майя,  барибир менда ўзимга ишонч йўқ ва менга ҳеч қачон ваҳийлик келмайди... Нега мен ўз вақтида ўзимни тўхтатиб қоларолмайман? Доимо олдинга интилганим... интилган...

У ниҳоят нигоҳини оёқларидан узиб, менга қаради. Жин урсин... у худди меинг ичак-чавоғимни нигоҳи билан ағдариб, уларни алоҳида-алоҳида териб қўйгандай бўлди... Изоҳлаб бўлмас ҳолат... Йўқ у менинг ичак-чавоғимни ағдармади, аксинча мен ўз ихтиёримга қарши бориб, ўзим тушунмаган ҳолда  ўзлигимни унга намоён этдим.  Қизиқувчанлик, ҳаяжон, норозигарчилик, чексиз шодлик... Қай бири қаерда тугаб, ундан кейин қайси бошланаётганини ўзим ҳам билмайман.

-Мен исм сингари юкни олиб юришни истамайман. Менинг исмим йўқ.

Унинг овози худди гулханда ёнаётган шох-шаббанинг қарсиллашига ўхшарди... Изтиробли хотиралар... Сартнинг овозидаги мени ўзига кишан этган оҳанглар унинг овозида йўқ.... Бу инсон овози эмас, балки табиатнинг ўзига оҳанрабо сингари тортувчи табиат оҳангидир.

-Нега исм юк бўлар экан?

-Саволингга ўзинг мустақил равишда жавоб беришинг учун сен неча сония вақт ажратган бўлар эдинг?

-Мен...

-Сенда бирор бир таклиф борми? Мазкур таклифларнинг илк таҳлили нимани кўрсатди? Менинг жавобимдан сўнг икки сония ўтар-ўтмас сен менга савол бердинг. Бу фақат икки нарсани англатади, ё сен феноменал ақлга эгасан ёки ўта ялқов аҳмоқсан. Феноменал ақлга эга шахсга ўхшамайсан, амм ялқов аҳмоққа эса жуда ҳам ўхшаб кетасан.

-Мен... Мен???

-Дангасалигинг шундаки, сен ўйлаб кўрмай менга савол бердинг, демак, ўйлаб кўриш одатинг йўқ. Мазкур машғулотни яхши кўрмайсан, дангасалик қиласан. Аҳмоқлигинг эса шундаки, ўйлаб кўришга эринар экансан, демак шу нарсани қилиш қўлингдан келмайди. Нима бўлган тақдирда ҳам сен мени қизиқтира олмадинг, шу гапни айта туриб ҳам сени аядим ҳисоб.

Мен анқайиб қолдим. Тилим калимага келмади. Мен анча-мунча илиқ сўзларни кутган эдим. Сенинг кўзларингга тик боқиб, кимлигингни билмай, шартта “дангаса аҳмоқсан” деб ташхис қўйишлари.... нима десам экан, мутлақо чидаб бўлмас ҳолат... Унга нима бўлди ўзи? Балки унинг жаҳли исмини йўқлигини дарҳол қабул қила олмаганимдан чиққандир?

-Умуман олганда ҳали ҳеч ким мени дангаса аҳмоқ демаган... тескариси- менга тез-тез жуда ҳам фаол ва ақллилигимни айтишарди...

-Ким?

-Нима “ким”?

-Ким сени фаол ва ақлли деган? Майли жавоб бермасанг ҳам бўлади, буни сенга ўзингга ўхшаган ғирт аҳмоқлар айтган.

-Ўзимга ўхшаган ғирт аҳмоқ??? Суҳбатимиз зўр-ку! Шундай давом этса тезда иккаламиз бир биримиз билан муштлаша бошлаймиз... Мен уларни ғирт аҳмоқ демасдим...

-Албатта, чунки сен худди уларнинг айнан ўзисан.

Тупугимни ютиб у билан биргаликда тобора кўпайиб бораётган ҳақоратли сўзларни ҳам ютиб юбордим, ўзимни қўлга олиб, суҳбатимизни давом эттиришга ҳаракат қилдим.

-   Мен уларни ғирт аҳмоқ демасдим... Дунёда ақлли ва ҳиссиётларга бой одамларнинг камлигини биламан, узоқни кўра олмайдиганлар ҳам кам эмас, уларнинг орасисда эса....

-   Унда сен бу ерда нима қилаяпсан, у яна гапимни бўлди.- Ўзингнинг ақлли дўстларинг олдига бор.

-   Сен жуда ҳам узил-кесил гапирар экансан. Мен турли хил одамлар билан мулоқотда бўлишни, кузатишни, тадқиқ этишни яхши кўраман. Бу ерда бўлишимга сабаб эса бошқа одамлар қаторида Сарт, Кам билан танишдим ва улар билан мулоқотда бўлаяпман ва сен билан ҳам суҳбатлашишни истайман...

У қўлларини силкитиб, яна гапимни бўлди:

-Сен мен билан суҳбатлаша олмайсан, чунки сен мени қизиқтира олмадинг.

-Қизиқ эмасманми, аммо биттагина саволимда қандай қилиб сен шу хулосага келдинг?

У индамай, худди мен бу ерда йўқдек, узоққа тикилди.

-Майли, мен ўйламасдан савол бериб, хато қилдим, аммо ана шу биргина хато деб одамга “ғирт аҳмоқ” деб тамға босиб бўлмайди-ку?

Яна сукунат, мен унинг эътиборини мутлақо тортмаётган эдим.

         -Хўп, демак мен бу ерда ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Демак мен бу ерга кам билан суҳбатлашгани келган эканман. Мен ундан узоқлашиб, Камнинг олдига ўтирдим. Бошимда фикрлар бетартиб равишда сочилиб ётар, нима қилишни ҳам билмасдим.

-Сен ана шу дангаса аҳмоқ билан танишмисан??- У Камга ҳайрон бўлиб тикилди.

Э, Худо , у Камни ҳам менга қарши қайрамоқчи!

Кам жилмайиб, бошини чайқади.

-Ҳа, албатта, -деди у ( уни нима деб аташни ҳам билмайсан.. “у”...), -Кам аҳмоқ эмас.

Мен Камга тикилдим, у уялганиданми ёки қўрққаниданми “унга” қарши боролмаётгани кўриниб турарди. Мен Камнинг кўзларига тикилдим, аммо унинг нигоҳи лоқайдлик билан мени кўрмади. Бундай бўлишини мутлақо кутмаган эдим.

-Кам!! Бу нима қилганинг?? Кечқурун ўзинг мунга эрталаб учрашишни ва унсурлар ҳақида суҳбатимизни давом эттиришни таклиф қилган эдинг-ку! Ҳозир эса худди мен атайин келиб, сизларга ҳалақит бераётгандек ўзингни ғалати тутаяпсан.. Кам, бу нима қилиқ??

Яна шу лоқайд нигоҳ.

-Майли йигитлар... жуда ҳам ғалати экансизлар.. Биламан, сизлар донишмандсизлар, аммо одий инсонийлик қаёқда қолди. Майли, инсонийликни четга қўя турайлик, оддий ҳақгуйликчи??

Мен ўрнимдан турдим.

-Мен сени ҳам, - мен бошимни “ўша” томон ирғидим, сени ҳам Кам мутлақо тушунмаяпман. Сен нега бирданига лоқайд бўлиб қолганингни ҳам англамаяпман. Кам сен самимий эмассан. Мен мана бу одамга ёқмаганим учун сен бирданига ўзгариб, мендан юз ўгирдинг. Сен.. сен менга хиёнат қилдинг, Кам. Кеча сен салбий ҳиссиётлардан эркинлик ҳолати ҳақида гапирган эдинг, ҳозир сен ўзинг менга нисбатан бегоналик ҳисларини туймаяпсанми? Сенинг дўстинг э йўқ, бэ йўқ, мени ёқтирмаганлигини очиқ-ойдин айтмаяптими? Ҳўш, қани бу ерда сизларнинг мақтаган амалиётларинг? Сен менга жуда ҳам ёқасан Кам, аммо мен сизларга ўхшаб, илон сингари сирпанчиқ бўсла олмайман. Менга оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтмоқчиман, чунки сен мендан бутунлай юз ўгиришингни сезиб турибман. Аммо мен ёлғон гапиришни истамайман. Демак... тақдиримиз қўшилмаган экан.

Албатта тақдир ҳақидаги гапларим ортиқча, аммо мен шундай кетолмайман, уни нимадир қилиб, асабига тегишим керак-ку! Ҳозир мен ожизлигим ва қўлиман ҳеч нарса келмаслигидан йиғлаб юбораман... Мен улар томонидан қандайдир хатти-ҳаракат бўлишини кутдим.. аммо улар қимирлашмади. Тескари ўгирилиб, кўзларим намлангани, томоғимга тиқилиб қолган нарса тобора оғриқ бераётганига қарамай, ўзимга нисбатан ишончимни сақлаган ҳолда улардан нари кетдим .. Ҳали ҳеч ким менга шу даражада хиёнат қилмаган эди... кўкрагимда оғриқ туриб,  қадам ташлаганим сари менга азоб бермоқда эди. Сенга энг яқин одамлар юз ўгирганидан кейин яшашанинг нима кераги бор? Қўлдаги қор сингари ҳаёт мазмуни ҳам  секин-аста эриб кетмоқда эди. Улардан узоқроқ кетганим сари, мен тобора азобланмоқда эдим. Қайтсаммикан? Қаерга???

Кўчага чиқиб, ўйланиб қолдим. БОРАДИГАН ЖОЙИМ йўқ.... Боши берк кўчага ҳали ҳеч ҳам бугунгидек кириб қолмаганман. Ҳар қандай фикр мени янада умидсизлик ботқоғига тортиб, яна озгинадан сўнг ҳунграб юборишим аниқ. Меҳмонхонага борсаммикан? Йўқ... якка ўзим  вайрона меҳмонхонанинг дим хонасида  қолишга қўрқаман. Кўчаларда сайр қилсаммикан? Рўпарамда келаётган ҳиндлар илк маротаба менга яқин ва қадрдон бўлиб кўринишди. Гадойга жилмайиб қўйдим. Унинг орқамдан садақа сўраб юриши оз бўлсада кўкрагимдаги оғриқни камайтирди, унга 10 рупия бердим... Улар мени яхши кўришларига ишончим комил эди. Нега уларни тинч қўйишимни исташларини дарҳол айта қолишмади? Оёқ тагимда таянч йўқдай, фақат бир нарсани, Камнинг  лоқайд нигоҳларни кўрмоқдаман. У барча нарсани тагига босиб олмоқда. Уларнинг амалиёти натижасида қандайдир гениал машиналар яратилди- энди улар одамларни бошқара оладилар. Мен эса улкарга  юқоридан ваҳий келганига ишонибман.. Мен уларга ўхшашни истамайман ва ана шу ҳолатга тушиб қолишдан ҳам қўрқаман, ундан кўра ўлганим яхши. Мен улардан қўрқаман ва бошқа уларнинг олдига яқинлашмайман. Энди улар билан бирга бориладиган йўл мен учун ёпиқ, чунки мен уларга мутлақо керак эмасман, менга ҳам улар керак эмас эди, демак улар билан хайрлашиш вақти келди.

Сарт! Қандай қилиб уни унутишим мумкин ... У ҳам мени аниқ олдига қувиб солади! Ҳозир бориб унга ҳаммасини, мен ҳеч нарса қилмаганимни тушунтириб бераман. Нега Сарт ҳам улар билан бирга эканлигига ишончим комил? У мутлақо бунақа одам эмас, буни аниқ биламан. Югуриб ўтлоққа қайтаман. Нима қилсам экан-а... Мен Сартдан юз ўгирдим, ундан ҳеч нарса сўрамадим, унинг олдига бормадим, унга хиёнат қилдим...

-Салом Сарт:), сени кўрганимдан хурсандман... Яхшимисан, Сарт!

Аяжон мени бутун борлиғимни қоплаб, унинг ёнига яқинроқ ўтирдим ва... жисмоний тўсиққа, унинг лоқайд, совуқ , бегона, расмий нигоҳига дуч келдим.

Сарт бундай бўлиши мумкин эмас! Сарт… Сарт!

Ҳой, қиз, Сиз бизга ҳалақит бераяпсиз, илтимос бақиришни бас қилиб, бу ердан кетинг.

Вау!!! Мана буни орқага тепиш деса бўлади. Мен худди туфланиб ташланган одамга ўхшаб ўрнимдан турдим-да, нари кетдим. Аммо кўзим бехосдан тўладан келган малласоч қиз мени қувганларидан хурсанд эканлигини кўрдим.... Мени сотишди... Нима қилсам экан? Энди қандай қилиб яшайман?

Ўзига ишонган одамни тасвирлашга ҳам кучим етмайди... Зўрға бир неча қадам илгари юриб, ўзимни ўтнинг устига ташлаганимча, йиғлаб юбордим... Бу худди юзингга келиб тушган бехос шапалоққа ўхшайди.. Нима учун??? Нима учун улар менга азоб беришди?? Худди бир жойда айланаётган пластинкага ўхшаб миямда бир фикр чарх урарди “нима учун”, “нима учун”?? “Нима учун”... совуқ ва қоронғу жарликка қулаб тушгандай бўлдим.... мен ана шу одамларга, тўғрироғи улар ҳақидаги орзуларимга, яъни қаердадир  ойдин фикрлай оладиган одамлар борлиги ва улар жамолига эришишдек хаёлларимга  шу даражада боғланиб қолганимни билмас эканман. Назаримда улар менинг ҳақиқатга бўлган интилишимни сезишлари ва олға юришимга улар ёрдам беришлари керакдай эди.... Йўқ бундай эмас... Кастенеда билан Дон Хуанда бундай бўлмаган эди!

Балки булар тўғри йўл амалиётчилари эмасдир? Балки Лобсангни излашим керакдир? Аммо Дэни ундан тарқалаётган нафрат ҳақида гапириб берган эди... Дэни қандайдир тунчаларни нотўғри қабул қилган,  ҳаёлини ҳақиқат сифатида қабул қилган бўлсачи? Наҳотки бунинг барпчасида ҲЕЧ НАРСА бўлмаса? Навбатдаги ёлғон ёки ёлғон тарқатувчи ва менга ўхшаган аҳмоқларни илинтирувчи тижорат корхонаси. Сарт доимо биринчи класс вагонларда саёҳат қилади, у бунга қаердан пул олади? Мен бой роҳиблар, бой ҳақиқат изловчиларни ҳеч қачон учратмаганман. Наҳотки бунинг барчаси катта ёлғон бўлса?... Ҳа... Энди қаёққа бораман? Шу пайтгача бундан кейин нима қилиш ҳақидаги савол тўғилмаган эди. Хаммаси кундек равшан эди- тўғри йўл амалиётининг арқонини ушлаб, у кетаётган томон бориш, салбий ҳиссиётларни бартараф этиш борасида  ишни бошлаш... энди нима қиламан? Мен ерга ҳеч нарсани ўйламай, ўйлашни ҳам истамай  ўтирардим... Ҳотираларимда Москва, ёдимдан кўтарилаёзган уйимнинг таниш ислари жонланди. Макс... албатта у узоқни кўра олмайди, аммо у мени ташлаб кетгани йўқ.... нима десам экан-а..., Макс... у ҳаётга қайта олмайман... ҳозир у ерда қиш, кўп ўтмай қор ёғади... қор устида чопиб  юриш нақадар мазза... Ҳиндистон жонимсга тегиб кетди, иссиқ ва ахлатхонада нима қиламан... бу ерда ҳар бир қадамда ҳақиқатни излаётган йоглар, роҳибларни учратаман деб ўйлаган эдим, аммо барча амалиётчилар нега бу ерга келишар экан-а? балки улар ҳам алдаш тижоратини ўрганиб, ўз нонларини мендек аҳмоқларнинг бошини айлантириб топишар?...

Мен ўрнимдан туриб, керишдим. Биринчи руҳий таъсир ортда қолди, бошим бироз ойдинлашди. Менга оилавий бахт ҳақидаги хотиралар керак эмас. Бу ерда мен билмай паншахани босиб олдим, аммо бу нарса ҳеч нарсани ўзгартира олмайди.

Мен ўзимни ёмон ҳис қилганимда негадир дарҳол ҳаёлимда халатда, шиппакда, сервантдаги хрустал идишлар билан азалги уйдаги бахтиёрлик ёдимга тушади. Бошингга кулфат тушганда қариндошларинг атрофингда парвона бўлиб, сенга ҳамдардлик билдиришади ва албатта сени ҳеч қачон ёлғиз қолдиришмайди..... мен ўзимни кучли, олдинга интилувучан, хурсанд ҳолда бўлганимда, буларнинг барчасидан кўнглим айнийди. О! Тўхта.

Ҳаяжонланганимдан, яна ўтнинг устига ўтириб қолдим. Орқага тез назар ташлайман. Улар ҳамон ўша ердами? Ўша ерда ўтиришибди. Яхши. Ҳозир энг асосийси қўлимдаги ипнинг учини қўйиб юбормаслик. Яхшиси дафтаримни олиб,  асосий  бўлимларини қайд қилиш... Демак, биринчидан- мен қанчалик умидсизликка тушсам, ёлғиз қолсам, ўзимга ўзим ачинсам, яъни менда қанча салбий ҳиссиётлар жўш урса, шунча мен уйга, қариндошларим ёнига, ижодий кўтаринкиликни ҳис қилганимда, тириклигимдан қувонганимда  менга энг ёмон жой бўлиб кўринган  ерга кетгим келиши аниқ факт.

Иккинчидан:  ҳозир айнан ана шу ўликхонага кетгим келаётгани эса унданда аниқроқ факт. Бу фақатгина бир нарсани англатади- мен тамом бўлган одамман. Албатта ҳозир бундай эмас, аммо шу дақиқаларгача шундай бўлиб келган эди. Агарда мен шу пайтгача тамом бўлган одам бўлсам, ўлимдан ҳам ёмон бўлган ҳаётга қайтгим келаётган бўлса мен холис бўла оламанми? Соғлом фикр юритиб, шу ҳолатни таҳлил, баҳолай ёки қабул қила оламанми? Албатта, йўқ. Демак, менда ҳозир имконият бор... Бундай имконият бошқа бўлмаслиги мумкин... Бундай имкониятни қўлдан бой бериш жуда ҳам осон, мен деярли уни бой бердим!... Мен қизиқ суҳбатлар илинжида, хурсанд ҳолда уларнинг ёнига келдим. Демак, мен ўз имкониятларим доирасида ҳолатни баҳолай олардим. Бу эса мен таянишим мумкин бўлган ягона факт... демак менда ҳеч қандай имконият йўқ экан-да?!  Аммо мен  қайси дақиқада ҳолат ўзгарганлиги ёдимда йўқ ва мен аҳволни реал баҳолай олмай қолдим, бу аниқ ёдимда. Бу нарса “анови” менга қўпол гапира бошлагач юз берди...ўтирган жойимда фол очмай, буларнинг барчасини яна бир марта текшириб кўришим керак. Демак, режа бундай- ҳозир мен ўтириб олиб, Сарт, Камга нисбатан ҳис қилган самимият рўҳига қайтаман, яъни ғилдиракни орқага айлантираман, бу дегани улар мени хафа  қилганини мутлақо ёдимдан чиқараман... тўхта... ҳозир мен улар мени қандай хафа қилганлигини билмай туриб фикр юритаяпман-у, шу оннинг ўзидаёқ улар мени нима учун хафа қилишганини билган одамдай гапираяпман. Кам менга концепция тўғрисида айтган нарсанинг худди ўзи... Тўхта! Буни қандай сезмай қолдим-а?! Эсимни еб қўйибман, шекилли??!! Салбий ҳиссиётлардан ҳоли бўлиш менга ҳаводек зарурлигини бу нарса ўзгартирадими? Ўзгартирмайди. Мазкур соҳани мен янгидан тадқиқ этишим учун менга ҳеч нарса ҳалақит бермайди. Чунки қатор қизиқ тажрибалар қўйиб кўрганман. Кейин эса мен ҳақиқий амалиётчиларни топишим мумкин, чунки тўғри йўл амалиёти ҳақидаги ғоя ўз-ўзидан пайдо бўлмаган эди... демак мен ҳозир, бу одамлар ҳақиқий амалиётчилар эмас деган фикрга яна қайтдим... жин урсин... ҳа... концепция дегани жуда ҳам қийин нарсада... фикр юритиб, жавобни топдинг дегани эмас. Демак, режамга қайтаман- ҳозир мен ҲИС ҚИЛАЁТГАН самимийликка , ҳа Сарт ва Камга, тушимда кўрган ўша жонзотларга нисбатан ҳис қилаётган самимийликка қайтаманда, уларнинг олдига бориб, ҳаммасини қайтадан бошлайман. Шу пайти уларга нисбатан нимани ҳис қилсам, кейинчалик ана шунга қараб иш қиламан, яъни ўз позициямни ҳозир менда бўлган ёрқин, ёруғ, оддий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда шакллантираман.

Мен ҳеч кимга қарам бўлмай, мустақил равишда ўз изланишларимнинг ниҳоясига етганимдан ҳақиқий қувонч ҳиссини туйдим. Бу менинг кашфиётим билан ўзаро мос келар эди, мен хафа бўлганманми ёки йўқ, ҳозир бунинг аҳамияти  йўқ эди, менда бир нарса ўзгарди, ўз изини қолдирди. Салбий ҳиссиётлар натижасида пайдо бўлган нуқтаи назарлар тез пайдо бўлишидан, кейин ҳеч қачон афсус чекмайдиган қарор қабул қилганимдан хурсанд эдим, чунки ҳозир қилишим бўлган нарсаларнинг ичида бу энг самимийси эди. Бу нарсаларни яхши тушуниб етганим учун бу одамларга нисбатан мен самимийлик ҳиссини туйдим. Улар ким бўлишидан қатъий назар, агарда улар бўлмаганида ана шу ҳолат юзага келмаган бўлар эди мен эса ана шу ҳақиқий таянч нуқтасини тпмаган бўлардим. Мен “ўша”нинг ёнида ҳануз ўтирган Камнинг ёнига бориб, “ўша”нинг тўғрисига ўтирдим ва кўзларига тикилдим.

-Исминг нима?

Бундай қилиш керак эмас эди, назаримда ( барча нарсани баҳолаш ҳам тўғри эмас...), аммо мен ҳозир нима содир бўлишидан қатъий назар ўзимга ачиниб ўтирмаслигимни билиб, кулгим , қувонгим келарди, энди ҳеч қачон тушкунликка тушмайман.

-Мен исм сингари юкни олиб юришни истамайман. Менинг исмим йўқ..

Овоз оҳанглари қуруқ бўлиб, Сартнинг овозидаги ўзига тортувчи оҳанрабо куч унда йўқ эди.

Унинг овози худди гулханда ёнаётган шох-шаббанинг қарсиллашига ўхшарди... Изтиробли хотиралар... Сартнинг овозидаги мени ўзига кишан этган оҳанглар унинг овозида йўқ.... Бу инсон овози эмас, балки табиатнинг ўзига оҳанрабо сингари тортувчи табиат оҳангидир... аммо бу нарса менга бегона эмас эди.

.... Фантастика... суғур куни... ҲЕЧ НАРСА ўзгармади. Мен қулоқларимни, кўзларимни, қўлларимни, бошимни, миямни ишқалаб кўргим келарди... ҳеч нарса ўзгармади- на унинг сўзлари, на унинг оҳанги, на қараши...ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Худди ҲЕЧ НАРСА ЮЗ БЕРМАГАНИДЕК. Демак...буларнинг барчасини кейинроқ ўйлаб кўраман, ҳозир эса унга  режага мувофиқ савол бериб кўраман-ман Камга, унга қандай муносабатдаман ўзи? Ҳеч нарса бўлгани йўқ! Ҳафагарчилик ҳам, ўзимга бўлган ачиниш ҳисси ҳам, умидсизлик ҳам,- унга нисбатан самимийлик, янги нарсани кутиш ҳисси, тўлиқ очиқлик мавжуд.

Исм-юк. Икки-уч дақиқа бўлиб ўтган воқеани таҳлил қилишга уринаман, аммо ҳаммаси бефойда, охир оқисбат бир вақтлар ўқиган назарияни эслайман. Унга кўра исм инсонннинг феъал-атворини аниқланишини айтиб ўтилган эди, демак у исми бўлишини хоҳламаслиги шундаки,  ана шу исмга муте бўлиб қолишни истамайди... шундай бўлсада унинг паспортида исми ёзилган, демак унинг исми бор! Бу ерда мен ўз фикримдан бир қадам ҳам орқага қайтмадим, чунки бу  мен тушунган айнан ҳақиқат эди!

Фикримни овоз чиқариб айтдим.

Гулханга турли хил катталикдаги ўтинларни ташлашди-оҳангларнинг тури кўпайди:)

Тўғри йўл амалиёти хоҳламаган ҳиссиётларни сен истаган ҳиссиётларга алмаштиришни назарада тутар экан,  мен қандайдир исмга муте бўлиб қолишдан, унинг менинг феъл-атворимга таъсир кўрсатишидан  қўрқишимнинг ўзи кулгили. Агарда ана шу таъсир менга ёқмаганда эди, мен шу таъсирдан қочишга ёки уни бутунлай бартараф этишга ҳаракат қилар эдим. Агарда бундай қилишга имконим бўлмаганида, мен “ўз феъл-атворим”даги салбий томонларини бартараф этган бўлар эдим. Демак, бунинг сабаби бошқа нарсада. Инсон ўзининг номи борлигига ишонса, у  ана шу исм томонидан унга юкланадиган вазифаларни ҳам бажаришга рози бўлади, чунки бунга рози бўлмасанг, ана шу исмнинг умуман кераги йўқ.. Ҳўш, бу қандай вазифалар? Масалан сенинг исминг “ана шундай”, сен уни қабул қилган ҳолда онгли равишда “менинг исмим” деган тушунчани ҳазм қиласан ва сени ана шу исм билан чақираётганларида,  у сени ҚИЗИҚТИРАДИМИ ёки йўқми сени чақирган одамга эътибор берасан. Бу нарсанинг ўзи сенинг эътиборинг кераксиз нарсага чалғигани, уни сендан ўғирлашганини англатади, чунки сенда исмингни атаб чақирган ҳар бир одамга эътибор беришга одат бўлиб қолган. Шундай қилиб,  исмни қабул қилсам, мен ҳар қандай одам менинг эътиборимни ўғирлаши мумкин бўлган механизмни ўз қўлларим билан шакллантираман. Бу нарса мен учун керак эмас, чунки мен ўз амалиётим давомида ҳал қилаётган вазифалар фақатгина яхшилаб ўйлаб иш қилингандагина ўз самарасини беради. Менинг паспортимда бирор бир исм  ёзилганига келсак эса... бирор бир нарсанинг бирор бир қоғозга қайд қилиниши кам аҳамиятли нарса, мен уни қай тарзда ишлатишимгина муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Мен божхона кўригидан ўтаётганимда паспортимда ёзилган исмни тан оламан, аммо худдишу тарзда мен стартиб рақамимга ҳам шундай эътибор берган бўлар эдим, аммо ҳаётимнинг бошқа кунлари мен паспортда ёзилган исмимга ва тартиб рақамларимга ниссбатан лоқайдман.

-Аммо паспортда қайд этилган исм ҳар доим турли хил бўладиган тартиб рақами эмаску, шунинг учун ҳам қайта-қайта такрорланганида унга эътибор бериш одамда одат тусига киради-ку?

- “Одат тусига киради” деганинг нимаси? Мазкур жараён мутлақо сенга БОҒЛИҚ эмасдек фикр юритаясан, агарда менда менга ёқмаган одатларим пайдо бўла бошласа, мен уларни тезда бартараф этаман.

- Бу жуда ҳам қийин бўлса керак… мен қандай қилиб буни амалга оширишни тасаввур ҳам қила олмаяпман…

- Тасаввур қилишнинг кераги ҳам йўқ.. Сенинг барча тасаввурларинг олдинги тажрибаларингдан келиб чиқади. Бу тажрибалар эса мутлақо аҳамиятсиздир, чунки одатларни шакллантирувчи санъат даражасида эмас. Бундай тажрибалар ҳиссиз равишда ташқи таътсирлар остида бўлади. Сен ҳаракат қилиб кўр! Ҳиндистонда бунинг  учун имкониятлар мавжуд, бундай имкониятни дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида топа олмайсан.  Одамлар тиқилинч бўлган кўчага чиқда, у ерда сайр қил.  Ҳар беш сонияда сенинг эътиборингни турли хил, яъни «Хэлло», «Мисс», «Май френд»,«Гуд хотель», «Чип прайс», «Рикша?» сўзлари билан ўғирлашга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари гадойлар оёқларингга, қўлларингга ёпишишади, сенинг кўзларингга қарашга ҳаракат қилишади, йўлингни тўсисшади. Ана шу ҳиндлар сенга бирдан ёпишишганида эътиборингни уларга чалғитмай, ўз вазифанг ҳақида ўйлаб, машқ қил- ахир сенда амалга оширишинг керак бўлган асосий вазифанг бор, тўғрими? Уни ҳал қил, кета туриб кундалингингга фикрларингни қайд қил- бу нарса ҳиндларнинг сенга бўлган қизиқишини оширади. Сен эса кучинг нима етаётганини англаб етасан. Агарда кундалингда фақатгина ноаниқ сўзлар бўлса, демак сенинг эътиборингни ўғирлашган ва сен ҳеч нарсага эриша олмагансан.

- Айнан сен айтгандай бўлса керак. Варанаси, Деҳли кўчаларида сайр қила туриб, ҳайратга тушганим ёдимда... аммо сен айтгандай қиладиган бўлсам!

-Агар тажрибани “ҳеч нарса чиқмайди” сўзлари билан бошламоқчи бўлсанг, яхшиси рақамлардан ёрдам сўра.

-Тушунмадим?

-Чекланган назорат амалиётини қўлла. Ўн дақиқани ажратиб, тажрибани ўтказ. Агарда сен ана қшу ўн дақиқа ичида озгина бўлсада эътиборингни ўғирлатсанг,яъни бу бошингни қимирлатиш бўлсада, дафтарга белги қўй. Кейин эса ана шу ўн дақиқа ичида нечта белги пайдо бўлганини санаб кўр. Агардабу ишга қаттиқ киришсанг ва сен “ҳеч нарса чиқмади” деб ўйласанг ҳам, белгилар тобора камаётганини кўрасан. Бу эса ўз навбатида  тажрибанг ортаётганини кўрсатади. Сен тўғри йўл амалиёти асослари билан таниш эмасмисан?

-нафақат салбий ҳиссиётлар, балки одатларни ҳам бартараф этиш мумкинлиги ҳаёлимга ҳам келгани йўқ! Зўр! Рақамлар, ўн дақиқалар... Бу билан мен ўзимни ўзгартира оламан! Сен ростданама мени ялқов аҳмоқ деб ўйлайсанми?

-Нега бундай деяяпсан?

-??

Мен унга бўлиб ўтган воқеани эслатиш учун оғзимни очдиму, аммо шу заҳотиёқ уни ёпдим. Албатта бу ташқаридан кулгили кўринса керак, аммо менга энди барибир эди. Яна ҳамма нарса такрорланишини ўйлаб, баданимдан совуқ тер чиқиб кетди... ҳаммасига тупурдим, энг асосийси ўзимни вақтида тўхтатиб қолдим... унинг саволига жавоб бериш ғирт аҳмоқнинг иши бўлар эди. Албатта  унинг бу саволида яширин мазмун бор, агарда мен автоматик тарзда  ўзимнинг тушунмаганлигимни билдирганимда  бу нарса мен ялбқов аҳмоқлигимни билдирган бўларди, яъни мен яширин мазмунни қидиришга эринган ялқов аҳмоқнинг ўзи бўлардим.

Менга  ана шу одамлар даврасида фикр юритиш ёқади.  Улар орасида “мен бирор бир нарсанитушунмаётганим” ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас- ҳеч ким сенга ҳалақит бермайди, сени тўхтатмайди, гапингни бўлмайди, индамай қолсанг сендан хафа бўлмайди- бу одамларнинг ҳаёт косаси тўлалигини, суҳбатда узилиш бўлиб қолган тақдирда ҳам, улар зирикмаслигини кўриш мумкин- улар ҳаётининг тескари томони билан яшашда давом этадилар.

Бирдан кулгим келиб, мен хохолаб кулиб юбордим. Ташқаридан кўринишим жуда ҳам аҳмоқона бўлса керак!

-Ҳақиқатдан ҳам мен ялқов аҳмоқман, сен ҳақсан!:)) – ҳозир сен ҳаммасини тушуниб турибсанку, тўғрими?

- Сен аҳмоқмисан ёки йўқ,бунинг аҳамияти йўқ.

Бу одам бошқаларни ҳайратга сола олади!:)

-Нега?? Ахир сен суҳбатлашиш учун сенга қизиқ бўлган одамларни танламайсанми?

- Албатта танлайман, ҳозир сенга сен ялқов аҳмоқмисан ёки ақллими бунинг аҳамияти йўқ дедим, чунки айнан шу нарса  менинг одамга бўлган қизиқишимни англатмайди. 

- Қизиқ... мен учун бу ғалати эди, чунки... мен... мен... бу ерда менинг инсонга бўлган муносабатларим ҳам бор....  мен унинг кийимларига, ҳамёнига эмас, балки “унинг ички менига” эътибор бераяпман. У менга ёқмаса, у менга ақллими ёки унчалик ақлли эмаслиги учун ёқаётгани йўқ-ку!.. Аммо айтиш жойизки, агар мен бу одамнинг аҳмоқ ва ялқовлигини билсам унга нисбатан бошқа ҳиссиётларим  пайдо бўларди. Сенда шундай ҳолат бўлганми?

- Йўқ, бунинг учун асос йўқлигини  тушуниб етдим, кейин эса ана ҳаёлларни келтириб чиқарувчи сабабларни ҳам йўқ қилдим.. Битта одам ялқов, иккинчиси аҳмоқ, учинчиси шоколад учун қалбини сотишга ҳам тайёрлиги, тўртинчиси Ватани учун жонини ҳам беришга тайёрлигида бирор аҳамиятли нарса борми?... Ҳар бир одам ҳаёт амалиётини ўтар экан, ўзи танлаган йўлдан боради. Мен учун бу сендаги хафагврчиликка нисбатан бошқа нарса.  Чегара ҳам шу ердан ўтади. Битта одам ўз хафагарчиликларини тан олмайди, ўзини оқллайди, мудофаага ўтади, бошқаси эсма уни тан олади, ундан қутилиш йўлини излайди, бартараф этишга интилади.

-Демак, мен сени бегонасираганим учун ҳам мени ялқов аҳмоқ дединг, шундайми?

- Йўқ, мен сени ялқов аҳмоқ деб, ҳақиқатда ҳам шундайлиги учун айтдим,- у бироз тин олди.- Албатта, сен бирданига хафа бўлдинг?

-Йўқ... Ҳа, ҳа.

Мен  “йўқ” демоқчи эдим, аммо бахтга қарши ҳимоя рефлексини ўз вақтида бартараф этдим ва биринчи сонияларда яна хафагарчилик юзага келди. Бирданига жуда ҳам ўзимни енгил ҳис қилдим. Ўзининг хафагарчиликларига кўз юммайдиган одамни позициясини эгаллаганимдан хурсанд эдим.

-Мен сен билан мулоқотдан бош тортганимнинг сабаби, менда ана шу истакнинг ўзи йўқ эди, агарда унинг сабабларини қидирадиган бўлсак- чунки менинг жавобимга нисбатан сен фақатгина салбий ҳиссиётларни ҳис қилдинг, кейин эса бутунлай уларнинг қулига айландинг. Ҳозир эса кеча тунда сен билан бошлаган тажрибани давом эттиришга тайёрман.

- !! Демак кеча сен мени кузатгансан?!!

- Нафақат кузатдим, аммо бу ҳақида кейинроқ гаплашамиз, ҳозир бу ҳақида гапиргим келмаяпти.

Мен яна  индамай олдинги игапга қайтишга ҳаракат қилдим ва “тажрибани давом эттириш” ва  “сўзлаш” сўзлари орасидаги фарқни топишга ҳаракат қила бошладим.

- Кам,  сен ҳам мен салбий ҳиссиётларга берилганим учун мен билан гаплашгинг келмадими?  Сарт ҳамми… у ҳам мен билан айнан шунинг учун гаплашмадику, тўғрими?

- Албатта. – Камнинг нигоҳи жиддий эди. – Мен учун ҳозир сендаги ҳиссиётлар орқасида турган “Майя” йўқ, яъни мен уни  ўша ҳолича қабул қилмайман, мен учун ундай Майя йўқ.. Мен учун “сен” айнан сенинг ўрнингда пайдо бўладиган ҳиссиётлар м ажмуасидир, аммо мен сенинг жойингда  мен ёқтирмаган бир уюм салбий ҳиссиётларни кўргач, ана шу ҳиссиётлар билан мулоқотда бўлгим келмади. Агар мен ёқтирган ҳиссиётларга дуч келсам, менда дарҳол у одам билан суҳбатлашиш истаги пайдо бўлади.

- Кам,  агар мен шу ҳолатда кетиб қолганимда... сен бирор нарса қилган бўлармидинг? Мени тўхтатиб,  қилган хатоимни тушунтирармидинг?.. ёки сен билан бутун умрга ана шу ҳолатда ажрашармидик?

- Йўқ.. Тўхтатмасдим ҳам, ҳеч нарсани тушунтирмасдим ҳам. Сенда кўрган ҳиссиётлар билан менинг курашишга тоқатим йўқ. Кейин нима бўлишига келсак эса.... мен қаёқдан билай... сендаги ҳиссиётлар, сенинг ҳаётингга фақат ўзинг масъул эканлигингни тушуниб етишинг зарур. Бу тажриба эса одамлар билан бўлган муносабатдаги тозаликни англатади. “Мен” деган субстанцияни ўйлаб кўришдан кўра,  ҳиссиётларингни тескари томонида нима борлигини ўйлаб кўрганинг афзал, бу ҳақиқий самимийлик дейилади ҳақиқй дўст ҳеч қачон дўстидан шубҳа қилмайди, ўзидаги иккиюзламачиликни бартараф этади, сен хафа бўлсанг, олдингдан индамай ўтиб кетмайди. Албатта бунга барча одам етиша олмайди, бунинг учун сен бировнинг таъзирини беришга, уни емон кўришга, камситишга интилмаслигинг керак.

Ана шу тажриба учун мен улардан қаттиқ миннатдорман. Шундай бўлсада қуйидаги савол менга тинчлик бермас эди- “сени қаттиқ хафа қилган одамдан қандай қилиб миннатдор бўлиш мумкин?”. Мен Сартнинг ёнига бориб ўтирдимда, индамай унинг қўлини кафтларим орасига олдим. У жавобан менинг қўлларимни енгил сиқиб қўйди, бундай ҳолатда яна нима ҳам дейиш мумкин?

Менга ҳаммаси тушунарли эди. Аммо....

-Сарт, сени қаттиқ хафа қилган одамдан қандай қилиб миннатдор бўлиш мумкин?

-Муҳими олға қўйилган қадамнинг ташқи кўриниши эмас, балки асосдир. Агарда мен сенга нисбатан қандайдир ножуя ҳаракат қилсам, мазкур ҳаракат қандайдир истак орқали амалга оширилган. Бу истак эса Кечинмалар орқали пайдо бўлади. Кечинмалар ўз навбатида самимийликдан келиб чиқади- сенда ҳам ўз навбатида мен сенга ёмонлик қилган бўлсамда худди ана шундай самимий кечинмалар пайдо бўлишининг ҳеч қандай тушунарсиз жойи йўқ.. Фақатгина бу кечинмалар сенинг онгинг томонидан қай даражада таҳлил этилиши муҳим. Бу ерда “хафа қилиш” сўзининг салбий бўёғи ҳам одамга бу нарсани  тўғри қабул қилишга ҳалақит беради. Чунки хафа қилиш сўзи душманлик, қаттиққўллик, бегоналик жуда ҳам сўзларига яқин, мен эса бу сўз остида ҳеч қандай ҳиссиётсиз одамга нисбатан муомала бўлишни тушунаман. Сен онгингни ана шу ахлатлардан тозаласанг, сенда мутлақо бошқа ҳиссиётлар пайдо бўлади, буларни биз Кечинмалар деб атаймиз.

Раҳм-шавқатдан ҳоли бўлган одамгина ҳақиқий самимий  бўлиб,  меҳр кўрсата олади.

 



<< Бўлим 33 Бўлим 35 >>