« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 33


Мен одатдагидан эртароқ – соат бешларда уйғондим. Тушларим бетартиб бўлиб, ҳаммаси аралашиб кетганди – Бодхгайя, болаликка оид қандайдир тасвирлар,  мени ўраб олиб, меҳмонхона таклиф этаётган ҳиндларнинг ғалати-ғалати товушлари, ҳамда ҳар хил нарсалар арлаш-қуралаш эди, шунинг учун мана шу бемаънигарчиликларни улоқтириб ташлаб, кўзни юмганча бирор бир ёқимли нарсалар ҳақида туш кўргинг келади. Балконга чиқдим, атроф зим-зиё бўлиб, тангадеккина ҳам ёруғлик кўзга ташланмасди.  

Кечаси бу ерда анчагина салқин – хатто озроқ совқатиш ҳам мумкин. Умуман, маҳаллий иқлим менга мос эмас экан, иссиқ жонимга тегди. Қанча ювинма, барибир кир ва елимшаклигингча қолаверасан. Ҳиндларнинг доимий ва безор қилиб юборадиган эътиборидан чарчадим – хатто бирор нарсани тиқиштиришга уринишмаган пайтда ҳам улар албатта савол беришади, бақрайиб қарашади, орқангдан нимадир деб бақиришади... балки уларга қўполроқ муносабатда бўлиш керакдир? Ҳиндистонда бўлгани каби кўламда тасаввур қилиш қийин бўлган бундай бетартиблик ва фантастик ифлосгарчиликдан чарчадим.

Ҳа, мен у қадар яхши кайфиятда уйғонмадим шекилли. Менга нима бўлаяпти ўзи? Кеча, бу ерда, мана шу иркит Ҳиндистонда мен шундай одамлар билан бирга эдимки, улар билан мулоқотда бўлиш учун мен нафақат кир ва елимшак бўлиб юришга, хатто қулоғимгача ювиндига ботиб ўтиришга ҳам тайёрман... Улар билан бирга бўлганимда, худди одатий ҳаёт менга тааллуқли эмасдек, атрофимда нима юз бераётгани қизиқтирмай қўяди. У мен ўзимнинг ажойиб оламимда яшаётган кўзга кўринмас шар атрофидан сирпаниб ўтиб кетаётган ҳеч нимани англатмайдиган голограммага ўхшайди.

Мана ҳозир балконда туриб, худди кеча ҳам, поездда ҳам, Ришикешда ҳам, Кулуда ҳам ҳеч кимни учратмагандек, ҳеч нарсани бошдан кечирмагандек, яхши маълум бўлган чала депрессия ҳолатига тушганча,  қариларча норозилик ҳолатидан баҳраманд бўлиб ўтирибман. Шундай бўлиши мумкинми? Кастанедада у ўз ҳаётининг афсунгарлар орасида ўтказган бутун бир қисмларини буткул унутиб юборгани ҳақида ўқиган эдим. У  ушбу ҳолатни тўпланиш нуқтасининг ўрни билан изоҳлайди, ўрин ўзгарса – тамом, яна оддий одамга айланасан... У мен сезилмасдан ва бемалолгина тушиб улгурган қариларча нолиш ҳолатига бутунлай ўтиб кетса-чи? 

... Мен йиғилиш нуқтаси нима эканлиги ҳақида ҳеч нарса билмайман-ку! Кеча мендаги йўқ ҳиссиётларга  ҳеч қачон таянмайман, деб, ишончим комил эди. Яна шу нарсага дуч келдим... Энди нима қиламан? Йиғилиш нуқтасини тасаввур этмай туриб, у ҳақидаги фикрлардан воз кечиш  ҳақида ўйлашнинг ўзидаёқ, худдименинг севимли ўйинчоғимни тортиб олишаётгандек, йўқотиш ҳисси пайдо бўлди. Ана шу тарзда инсонлар ботқоққа ботишади...

Бирдан умидсизлик пайдо бўлиб,  йиғлагим, кимгадир дардимни тўуиб, солгим келди. Яна ҳаммаси менинг гарданимга тушаяпти... Кеча нимани тушунган бўлсам ҳам, нимани бошимдан кечирган бўлсамда, барибир, мен барибир, барибир, барибир... Нималар деяяпман ўзи? Биттаси бўлмаса, бошқаси. Нима қилиш кераклигини ҳам билмайман. Ундан кўра бориб ухлаганим  маъқул, бўлмаса ич-этимни еб битираман...

Хонага қайтиб кириб, тўшакка ўзимни отдим. Бироз ётдим, керишдим... бу ерда уйқусираган, илиқ, юмшоқ Кристи пайдо бўлиб қолса эди... унинг кўкракларини эзғиласам, кўкрагининг учларини яласам, оёқларини ўпсам, бўйинлари тишласам, диркиллаган думбаларини сийпаласам... қўлим беихтиёр пастга сирпаниб тушиб, бармоқларимнинг учи клиторимга тегди, бутун танамни қайноқ лаззат ҳислари чулғаб олди. Кўзларимни юмганча, дам оргазмга яқин бориб, дам янада кўпроқ лаззат олиш, роҳатбахш ҳислар осмонида баландроққа парвоз қилиш истагида ундан узоқлашиш билан мана шу лаззатдан баҳра ола бошладим...

Уйқу ўз домига қаттиқроқ торта бошлади, ширин уйқусираш билан бармоқларим уйқу таъсирида дам тўхтаб қолар, дам мени яна фантазиялар оламига қайтарар ва яна туш... тимсоллар қоришиб кетади... Сартнинг, Камнинг юзлари, Кристининг диркиллама кўкраклари... ана Кам майса устида ётибди... Кам... Кам?... Бу тушми ёки ўнг? Бирдан худди катталаштириб кўрсатадиган ойна сингари аралашиб бораётган тимсоллар ва ҳиссиётлардан парчани юлиб олдим, ярим англанган, уйқусираган идрок этишлар чангалзорлари орасида гўёки аниқлик оролчасини ташкил этиб, уни мустаҳкам, тиниқ ҳолда акс эттирдим. Мана шу оролча ҳам – айнан “мен”, унинг атрофидаги чалкашликлар ҳам “мен” экани аниқ эди.   

Катталаштириб кўрсатадиган ойнанинг кўрсатиши ниҳоятда равшан эди.  Оролча тўғри доира шаклини олди, бинафша-сирен рангига кирди, мана шу катталаштириб кўрсатадиган ойнага қараб туриб, у ерда кўрганларимни шунчаки кўрмаётган эдим, мен уларни бошимдан кечираётгандим, бошқача айтганда, мен бир вақтнинг ўзида ҳам кузатувчи, ҳам кузатилувчи эдим. Бу шунчалар табиий, шунчалар оддийки, жин урсин, қанақасига бундай бўлиши мумкин? Қанақасига?

Қизиқ, мен кечаги оқшомга қайта олармиканман? Дарров биз ҳаммамиз ўтирган яланглик пайдо бўлид – мана Сарт малласоч қиз билан гаплашиб турибди, мана Кам, бу эса мен... Мен??? 

Балки бу шунчаки галлюцинациядир? Аниқки, бу тасаввур эмас!  Мен тасаввур қилганимда, нимани тасаввур қилмоқчилигимни биламан, сузиб пайдо бўлаётган тимсолларни ихтиёримча аралаштираман, жйоини ўзгартираман, ҳозир эса ҳеч қандай ўйланган иш ҳам, тимсолларни ихтиёрий равишда бошқариш ҳам йўқ – мен шу нарсани кўришни хоҳладим ва кўрдим, аммо кўриб турган нарсамга аралаш олмайман, хаёл қилолмайман. Худди сюжетини ўзгартиришим мумкин бўлмаган кино томоша қилаётгандекман... энг қизиғи, худди экрандагидек тиниқ кўраяпман! 

Йўқ, бу хаёл эмас, бу ўз ҳаёти билан яшаётган ва мен уни кузатишим мумкин бўлган ўзига хос нарса. Ана кеча мен яхшилаб кўра олмаган икки киши ўтирибди, аммо ҳозир бинафшга ранг нур уларнинг юзларини шундай ёритдики, менинг диққатимни кўринишдан бақувватроқ, дадилроқ бўлгани ўзига жалб этди... Унинг юзларини аниқроқ кўрмоқчиман! Тасвир хоҳишимга бўйсунганча ўрнидан силжиди. Мен юзга диққат билан қарайман, уни йирик ҳолда кўраман, шунчалик тиниқки, истасам, теридаги майда тешикчаларни ҳам кўра оламан...  Ҳеч қачон кўриш қобилиятим бунчалик ўткир бўлмаган!

Наҳотки, унинг қиёфаси аслида шундай бўлса??? Бу хаёл бир вақтнинг ўзида ҳам хайратга солди, ҳам қўрқитиб юборди. Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас, ахир бу тушку, менинг тушим... Аммо мана шу тушдан, мана шу ўйиндан мен шундай ҳузур олаяпманки, уни қандай таърифлашни ҳам билмайман – ҳали ҳеч қачон бунақаси бўлмаган. Ҳозир бирданига ҳамма нарса қандай пайдо бўлган бўлса, шундай йўқолиб қолсачи? 

Йўқ, йўқолмаяпти, бирор фикр мени чалғитганда ҳам у ерда ҳаёт давом этмоқда. Униг кўзлари бунчалар чиройли бўлмаса! Жудаям йирик план, агар салгина “ортга сурилсамчи”... кучли қўрқув тўлқини кўкрагимга келиб урилди ва шитоб билан бутун танам бўйлаб тарқалди – бу кўзлар мени КУЗАТАЁТГАН ЭДИ! Бунақаси бўлиши мумкин эмас, бу ўйин жуда ҳам чегарадан чиқиб кетди, жуда ҳам... Бу ғалати тажрибани дарҳол тўхтатиш керак, мен ўйиндан чиқмоқчиман, мен бошқа истамайман, бошқа бундай қилмайман, бошқа бундай қилмасликка ваъда бераман... Бинафша ранг доғ хиралашиб, деярли йўқ бўлиб кетди, ана холос... бир амаллаб чиқиб олдим... Менимча, илтижоларим ёрдам берди.

Енгил тин олдим... аммо бир дақиқа ўтиб кайфиятим ўзгарди. Қандай қўлим борди? Қандай қилиб шундай тажрибани йўққа чиқардим? Дарров орқага қайтиш керак! Ўчиб бораётган қўрқув импульсларини енгиб ўтиб, тасвирни “қайта жонлантирдим”. Мана яланглик, унда одамлар бор, яқин бораман... яна унинг юзи... кўзига қарасаммикан ёки йўқ? Агар яна менга тикилиб турган бўлсачи?.. Барибир қарайман... Ҳозир, яқинроқ бораман... Яна қўрқув бостириб келади – у мени кузатиб тургани АНИҚ! Қўрқув кучайиб, устма уст бостириб келаверди, мен ҳеч қачон бунчалик қўрқмаган эдим... Йўқ, бўлди, етарли, кучим етмайди... бўлмаяпти! Тасвирдан кўзимни оломаймаяпман! 

Бу одам мени ўзига махлиё қилиб қўйди! Ўзини кузатиб турганимни сезгач, у менинг қарашимни бутунлай тутиб қолди! Кўзимни очишим керак, ахир мен ухламаяпманку, ушбу хаёл пайдо бўлган мудроқ ҳолатидан қутилиш зарур... Иложи бўлмаяпти! Совуқ даҳшат – у ҳозир мени бутунлай музлатиб қўяди. На кўзни оча оламан, на қўлимни қимирлатаман – иложсиз! Танам бутунлай фалаж бўлиб қолган, бундан мен даҳшатга тушаяпман.

Бор овозда бақиргим келади, аммо тилим ҳам айланмаяпти... Тамом бўлдим. Шу онда қўрқув қандайдир чегарани кесиб ўтди-ю, унинг нариги томонида таянч нуқтасини, тўғрироғи, унга ишорани кўрдим. Мен бор кучимни бир нуқтага жамладим, бир уриниш билан қимирлашга ҳаракат қилдим, устимдан босиб турган нақ бир тонналик тош тахтани четга улоқтириб, ниҳоят чап томонга ёнбошладим. 

Мана бўлди... энди кўзни очиб, ўриндан туриш керак... ёки кўзларим аллақачон очиқми? Ҳар ҳолда мен бутун хонани кўриб турибман... аммо мен қандай қилиб уни тўлалигича кўришим мумкин?? Шу дақиқада мен бўлиши мумкин бўлган ҳамма нарсадан ташқарида бўлган, ҳеч қандай ҳиссиётларни туғдирмайдиган нарсани англадим, фақат қўрқув ботқоғига янги куч билан ботиб кетдим: танам менинг ўнг томонимда ҳали ҳам ҳаракатсиз ҳолатда чалқанча ётар,  мен эса юзимни қарама қарши томонга бурганча “ёнбош ётиб” унга қараб турардим!

Мен баланд овозда бақириб юбордим ва шу ондаёқ тушундимки, овозимни фақат ўзим эшитаётган эканман – танам ҳаракатсиз ётарди, шу боис у бирор овоз чиқара олмасди. Нима қилиш керак??? Шу онда ярқ этиб бир фикр келид, мен уни таҳлил қилиб ҳам ўтирмадим, чунки бу вазиятдан чиқиб кетишимга ёрдам бериши мумкин бўлган ҳамма нарсага тайёр эдим. Бир неча марта “баланд овозда” бақирдим: “Сарт, менга ёрдам бер!” Мен энди ўзимни бу бор-йўғи туш ёки хаёл эканлиги билан юпата олмасдим, ҳаммаси жуда ҳам ҳақиқийдек эди. Аммо бақириб-чақиришим шунга олиб келдики, қўрқув дарҳол йўқолди, ҳар ҳолда энди у мени босиб турмас, қаердадир пастда тебраниб турарди. Мен Сартни ёрдамга чақиришда давом этдим, ҳамда “менинг” қайсидир анчагина кенг бўлган марказий қисмимда тинчлик юзага келди. Тинчлик ҳолати кучайиб, хотиржамликка айланди. Унинг шиддати шу даражага етдики, “бутун мен”имни ёқимли, кучли титроқ босди.  Қўрқув “менинг” “ташқарим”да тебраниб турарди-ю, аммо хотиржамлик ҳудудига кира олмасди, хотиржамлик титроғи учун учун ўтиб бўлмас тўсиқдек эди, шу боис мен гарчи ҳали ҳам унга нисбатан кўнгил айнишини ҳис этиб турган бўлсам-да, аммо бу ҳол қандайдир олисда, ташқарида эди. Шу пайт Сартнинг овози қулоғимга чалинди: “Унинг кўзларига қара ва уларга ишон”. Бу аниқ Сартнинг овози эди, адашишим мумкин эмас, мен унинг қайси томондан келаётганини билмасдим, у титраб турган хотиржамликнинг ичидан чиқиб келаётгандек эди.      

Сартга ишончим мустаҳкам эди, шу боис мен қатъиятсизликдан воз кечиб, худди совуқ сувга шўнғиётган одамдек, диққатимни бир жойга жамладим, яна бинафша рангли доғни кўришни истадим ҳамда тез орада уни кўрдим, яна ялангликка “қайтдим”, яна (қўрқув аралаш) ўша одамни кўрдим, “учиб бориб”, унинг юзига тикилдим, яна бир неча сония бир қарорга келолмай турдим. Бўл, бўла қол, қўрқоқликнинг пайти эмас... чуқур нафас олиб, мен унинг кўзларига тикилдим, яна мени худди ток ургандек қўрқув силтаб ташлади – бунга қандай кўникиш мумкин???

Бу сафар унинг кўзлари кулимсираб турарди, аммо мен куладиган аҳволда эмасдим. Энди нима қилишни билмаганимдан, унинг кўзларига қараб туришда давом этдим, тез орада улар менинг иштирокимсиз бир-бирига яқинлашди. Худди “менинг ичимда” автопилот ишлаб кетган-у, мен таъсир кўрсата олмайдиган, Сарт мана шу мавжудотга ишонишни маслаҳат бергани билан ўзимни овутганча, бунга интилмай ҳам қўйган нарсаларни у бажараётгандек эди гўё. Мен унга шунчалик яқин келдимки, энди унинг фақат битта – ўнг кўзини кўрардим, у катта бўлиб, бутун кўриш майдонини тўсиб олган, ҳамда унда ғаройиб ҳаёт намоён бўлиб турарди. Фақат узоқдан қараганда у кўз эди, ҳозиргидек яқин борганда эса у таърифлаб бўлмайдиган нарсага айланганди, мен диққатимни кўз уммонидаги ягона мустаҳкам оролча бўлган қорачиққа қаратдим, қорачиқ тезлик билан очилди-ю, мен бир дақиқада ҳар қандай англаш қобилиятини йўқотиб, унинг ичига кириб кетдим.  

 



<< Бўлим 32 Бўлим 34 >>