« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 32


Сарт мени ҳеч кимга таништирмади  ва шунча кутганимга яраша  менга ҳеч ким эътибор ҳам бермади, ҳамма ўз иши билан машғул эди. Кимдир ўтнинг устида юмалаб ётар, кимдир осмонга тикилганича ҳаёл сурар, бошқалари паст овозда суҳбатлашишар эди.  Сарт мени ўзининг дўстларига таништириш учун олиб келганида, ҳаяжоним юқорига кўтарилаётган,  водород билан тўлдирилган пуфак сингари қаёққадир йўқолди.

...Улар нима ҳақида  гаплашишаяпти? Уларнинг баъзи бир гапларини тушунаяпман, баъзи бир қулоққа чалинаётган ибораларни тушунмасам ҳам, ўйлаб туриб, маъносини чақишга ҳаракат қилаяпман. Асосий гапдан чалғишим натижасида суҳбатнинг мағзини илғаб олаолмаяпман. Уларни томоша қилишдан бошқа чорам йўқ. Бу доимо менга қувонч баҳш этар эди, ҳозир эса  уларни мамнуният билан кузатмоқдаман- уларни яхшилаб билгим, юрагимга яқин олгим, ҳис қилгим келаяпти.Ўтлар устида чалқанча ётиб, оғзига ўтчани солиб олган, қотмадан келган, ўрта бўйли одам, кўринишидан анча бақувват эди. Унинг баданига кўз югуртирар эканман, юрагим остида  қандайдир, ҳозирнинг ўзида бирор нарса содир бўладигандек, номаълум ҳиссиёт пайдо бўлди. Аммо нима содир бўлади? Унинг нигоҳини ушшлашга ҳаракат қилсамда, у бепарво, осмондаги бир нуқтага тикилганича ётар, шу ҳолатда у саотлаб ётишга тайёр эди. Унинг ёнида бўлиқ сийнали, кўккўз, оқ малла сочли, тўладан келган қиз ўтирарди. Менга спортчининг қоматига эга, ориқ қизлар ёқарди, аммо ҳозир менинг эротик қарашларим ўзгарди, унинг тўлалиги менга ёқа бошлади. Қучоқлаш, ушлаб кўриш, кўзларига тикилиш... ҳа, мени уни  хоҳлаяпман, бундан бошим ҳам айланиб кетди..

Қиз Сарт билан нимларнидир муҳокама қиларди. Менга унинг юз ифодаси, овози ёқди, аммо Сарт билан солиштирганда ўртада фарқ катта. У ҳали қаноти чиқмаган қуш боласини эслатар, унинг оҳангида ишончсизлик, норозилик сезилмоқда, аммо шунга қарамай у нима қилса ҳам унга нисбатан самимий ҳис-тўйғуларим йўқолмаяпти.

Иккита  эркак менга орқасини ўгириб ўтиргани учун, уларнинг юзини кўролмадим.

Уларнинг ичида фақатгина ўтлоқда юмалаб ётганигина менга “эркин” кўринди. Мен паст овозда бораётган суҳбатларга қўшилмай, айнан у билан танишишни олдимга мақсад қилиб қўйдим. Унинг олдига худди ҳайвон боласи каби, тўрт оёқда эмаклаб боргим келди. Эмаклаб бориб, осмонни тўсганча, унинг кўзларига тикилдим.

- Менинг исмим Майя.

... Аттракциондаги ёки тушдаги сингари пастга қулаб тушиш... Бу ҳиссиёт шунчалик ҳақиқийки, мен беихтиёр бармоқларим  билан ўтларни чангалладим, бутун баданим музлаб, тукларим дикрайди. Мазкур ҳиссиёт бизнинг нигоҳларимиз тўқнаш келган пайти пайдо бўлиб, бир неча сониядан сўнг йўқолди. Бу ўзи нима эди? Нафасимни ростлаб, оёқларимга ўтирдим, аммо унинг нигоҳи мени таъқиб этмай, яна осмонга тикилди. Мен яна қўлларимга тиралганча унинг юзига қарадим. Яна пастга қараб учиш!...Ҳиссиётларим шунчалик ўткирлашдики, бармоқларим яна биринчи галдаги сингари бехосдан ўтларни ғижимлади. Бу яна ўз-ўзидан такрорланиши мумкин эмас эди.

-Менга нима бўлаётганлигини тушунтириб бера олмайсанми? Мен ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмаган эдим...- у менга эътибор  бериши учун нима қилишни ҳам билмас эдим.

Тўртоёқлаб унинг ёнида мушукча сингари турганимдан ҳижолат чекаётганим йўқ, -бу унинг бирор нарсани ўйлаётган, бирор нарса билан банд бўлган одам қиёфасида эмаслиги учун менда  балки ана шундай ҳис пайдо бўлгандир. У “мутлақо ишсиз” ётибди, дея олмайман ҳам, чунки унинг нигоҳида зерикишдан, кулрангликдан, лоқайдликдан, бирор қизиқ нарсага эътиборини қаратишга эринишдан пайдо бўладиган  “ҳеч нарса билан машғул бўлмаслик” ифодаси йўқ. Бу одам ҳеч нарса қилмай туриб, ўз атрофида тўйинган ҳолатни пайдо қилган эди. Мен жисмонан буни ҳис қилардим. Бу худди тоза, бир оз тўйинган, совуқ қудуқ сувига ўхшар, мен уни ичганим сари, у мбутун баданимга ёйилмоқда эди.

Мен яна ногоҳ унинг нигоҳини ушлаб олдим, тўғриси бутун вужудим билан ана шу кўз қарашига шўнғидим. Бу сафар мен кўкрак қафасимда қандайдир момиқ ҳиссиётни туйдим. Буни бошқача таърифлаб ҳам бўлмасди- у айнан момиқ, ўйноқи, таранг, у ёқдан бу ёққа мени турткилаб, майда тилларанг учқунларга сочилиб кетмоқда эди.

-Исминг нима?- мен яна бир бора унга яқинлашишга ҳаракат қиламан.

-Кам.

Мен  негадир айнан унинг Камлигини билган эдим! Унинг ёнига ўтириб, Камни томоша қила бошладим. Нега менинг хотирамда унинг қиёфаси  сақланиб қолмаётганига ҳайронман. Агарда нигоҳимни ундан узиб, Камнинг тузилишини кўз олдимга келтиришга ҳаракат қилсам, у бутун бир қиёфа сифатида шаклланмас эди.

Ҳозир у кичик, бирор бир жиддий иш билан машғул бўлиш учун жуда ҳам ёш болакайга ўхшаб кетарди. Ёнимда ўтириб, қўлидаги чўп билан қумни ўйнаб ўтирибди, ҳозир эса яна осмонга тикилди, шу заҳотиёқ ундан инсоннинг кўкрагига келиб уриладиган кучли қувват тарқала бошлади...

Сарт сенга мен ҳақимда шамол сўзлаб берганини айтган эди, шамол эса менинг бу ердалигимни етказган. У нима демоқчи эди?

- У  айтган нарсасини назарда тутган.

Тўғри йўл амалиёти ҳақида илгари эшитган нарсаларим, ҳар қандай назмий муболағасиз аниқ эди шунинг учун ҳам мен бир оз иккиланиб қолдим- ундан яна нима сўрасам бўлар экан? Унга мен ҳақимда шамол сўзлаб берган...

Агарда мен  шиваит ибодатхонасида ёки москвалик эзотерика шинавандаларининг йиғилишида бўлганимда у менга оддий таассурот қолдирмоқчи деб ўйлаган бўлардим, аммо Камдан ва шу ердаги бошқа одамлардан тарқалаётган қувват мутлақо бошқача, енгил, пуфаксимон, оқувчи ва тўйинган эди.

Кам қорнига угирилиб ётиб, яланг оёқларини ўйнатганча, бошини қўлларига тираб олди. У бошқаларнинг суҳбатига қулоқ тутаётган эдими... йўқ, аммо у бирор нарсани диққат билан эшитмоқда эди. Енгил шабода сочларимни ҳурпайтириб, қаёққадир учиб кетди, мен эса Камнинг товонларига эътибор бердим. Улар жуда ҳам тўғри шаклда, сал тўлароқ, худди ёш қизалоқники ёки  ҳиндлар плакатларда  аёлсифат қилиб тасвирлайдиган Будданики каби эди. Мен товонларнинг қимиллашини кузата туриб, беихтиёр равишда биттасини ушлаб олдим. Бирдан оқиб келган ҳиссиёт менга Тайни эслатди. Вақт тўхтаб қолиб,  мен, Кам ва Тай ўртасида нозик, меҳрга тўла риштани тортгандек бўлди... Иккита қоя, тушдан сўнгги осмон, кўл, Камнинг нигоҳи, товонининг ҳарорати, Тайнинг қўллари, - макон қонуниятларига қарши равишда ҳамма нарса аралашиб кетиб, шу даражада чарақлаб кетди-ки,  мен беихтиёр кўзларимни чирт юмиб,  зўрға эшитиладиган эротик инграшнидан ўзимни тутиб тура олмадим.

Кам бунга мутлақо эътибор бермай, ҳеч нарса бўлмагандек ўтлоқда думалаб ётарди. Мен кафтим билан оёғининг тагини силадим, яна бир марта, яна... унинг бармоқларини енгилгина сиқдим.... Бунга чидаб бўлмайди... Мен қаерда эканлигимизни тушуна олмай қоляпман...

Мен унинг олдида кимдир борлиги, бизни улар ёки мутлақо бегона одамлар  кўриши мумкинлиги ҳақида унутдим... Яна, яна бир маротаба унга ёпишмоқ, жисмоний жисҳатдан эмас, бошқача қилиб... Мен бошқа ўзимни тутиб тура олмайман, менинг юзим, унинг ловуллаган товони, бир-биридан ажратиб бўлмайдиган иккита денгизнинг учрашуви.

Мен ақлдан оздим! Нима қилаяпман ўзи?... Ўтларнинг ҳиди билан аралашиб кетган панжанинг  иси.. Мен ана шу момиққина панжани ялагим, унга юзларимни, пешонамни  ишқалагим, кафтимда сиққим келаяпти... Аммо ўзимни куч билан тўхтатиб қоламан, ерга қайтиш вақти келди.

Кам менга сўзлардан ва хатти-ҳаракатдан  кўра кўпроқ нарса айтган узундан узоқ нигоҳ ташлади. Унинг нигоҳида ёрқин шаҳвоний ҳаяжонланишни ўзисда акс этадиган  спазматик ҳеч нарса йўқ эди. Унда теран қувват, тўқ-қизил рангли уфқ томон оқаётган кенг тўқ дарё бор эди.

-Кам, менга шамол ҳақида айтиб бер. У билан қай тарзда гаплашасан?У менга қараб, елкаси билан мени елкамга туртди.

-Сен диндор қизалоқмисан?

-Мен... йўқ. Сени тушиниш учун диндор бўлиш керакми?

-Тескариси, агарда сен диндор бўлсанг, менинг гапларимни тушунмайсан.

-Сен диндорлик деганда нимани назарда тутаяпсан?

-Бирор нарсага ишониб, унинг мавжудлигига сенинг асосинг бўлмаса. Агарда сен худоларни кўрмай туриб, уларнинг борлигига ишонсанг, бу диндорлик бўлади. Ўтган ҳаёт ҳақида сенда ҳеч қандай хотира бўлмасада, унинг борлигига ишонсанг, бу ҳам диндорликка киради.

-А, тушундим. Менда бундай муаммо йўқ, деб ўйлайман. Мен жуда ҳам прагматик одамман. Бу менинг камчилигим бўлса керак, чунки мен ҳамма нарсани кўришим, менга асослаб берилиши, уни ўзимда ҳис қилишим лозим... Мен шунинг учун тез-тез  ўзимни чеклангандай ҳис қиламан.

-Сен барибир диндор бўлсанг керак. Агарда ана шу ҳиссиётни енгиб ўтмасанг, олдинга бир қадам ҳам қўя олмайсан.

Бирдан Кам яна ўзгарди. Энди ундаги ёш бола қиёфаси  йўқолиб,  нигоҳи совуқ, ўткир бўлиб қолди.... йўқ, “совуқ” сўзи бунга тўғри келмайди, чунки унда қандайдир бегоналик пайдо бўлсада, Камнинг кўзларида ана шу бегоналик йўқ эди... ўта совуқлик- мана шу сўз унинг нигоҳини таърифлашга тўғри келади... эрта баҳорда енгил аёз ўтни музлатгандек. Сукут сақлаганча, мен кейин нима бўлишини кутмоқда эдим.

- Аҳмоқ- бу ҳар доим ҳамма нарса ҳақида биладиган одам. Ҳар қандай саволга унинг жавоби тайёр ва ўз қараши мавжуд. Ана        шу қараш асосланган бўлсада, ҳақиқатни излашга даҳлдор эмас. Унинг вазифаси бошқа- аҳмоқ фаолият юритадиган рамкадаги қатъий схеманинг даҳлсизлигини ҳимоя қилиш. Мазкур таърифга кўра, сен кўраётган барча одамлар аҳмоқдир. Фақат жуда ҳам кам одамгина берган саволингга дарҳол жавоб бермай “бунинг учун ўйлаб кўришини” ёки “мазкур саволга нисбатан менда бирор бир фикр ҳозирча йўқ”, деб  айтади. Албатта бу типик реакция эмас, шундайми?

-Ҳа, тўғри... Менинг ўзи ҳам ҳеч қачон бундай жавоб бермайман, мен аҳмоқ бўлсам керак-а?:)

-Сен шундай деб жавоб бермайсан, аммо ана шундай ҳаракат қиласан.

-Гапинг тўғри, шекилли... буни ҳам сенга шамол айтдими?

-Сен ўзинг ёнимда турганингда менга шамолнинг нима кераги бор? Мен сенинг юзларингга тикилиб турибман, сенинг овозингни эшитяпман, хатти-ҳаракатингни кўраяпман- шунинг ўзи етарли, чунки бирор нарсани кутаётган ва афзал кўраётган ҳоли одамдан бирор нарсани яшариб бўладими? Ҳар қандай одатий реакция юз ифодасида, ҳаракатида ўз аксини топади. Буни фақатгина кўр одамдангина яшириш мумкин, барча одамлар эса кўрдир. Сарт сенга салбий ҳиссиётлар ҳақида сўзлаб беради, ҳозир эса мен сенга мисол сифатида бир нарсани айтмоқчиман. Агар сен ўзингдаги салбий ҳиссиётларни қайсидир йўл билан юқота олсанг,  бошқа ҳар қандай одам сендан ўзининг салбий ҳиссиётларини яшира олмайди- улар худди кафтдагидек кўринади ва сен ҳар қандай  одамнинг психологик портретини чизиб бера оласан. Бирор бир аниқ  асосга эга бўлмаган фикрларни билдириш ва уни таъкидлаш ҳам аҳмоқликдир- агарда сен ана шу аҳмоқликдан ҳоли бўлсанг, сен бошқа одамларда уни яққол кўрасан. Сен ўзингда ана шу аҳмоқликни қўллаб-қувватлаётганингни кўриб турибман, аммо мен сенда яна самимийликка бўлган интилишни ҳам кўраяпман. Сен ана шу аҳмоқликни тўхтатиб қолиш мумкинлигини билмаганинг учун ҳам аҳмоқсан.

-Мантиқан сени  тушуниб турибман, аммо ўзгариш учун нима қилиш кераклигини тушунмаяпман?

-Ҳозир тушунтириб бераман.- Кам нигоҳини менинг кўзларимдан олиб, бошимнинг тепасига қаратди, шу заҳотиёқ енгил шабода сочларимни тортқилаб ўтди.- Мана, масалан шамол... Сен шамол ҳақида нимани ўйлайсан? У нима ўзи? Миянгга келган биринчи фикрни айтди.

-Шамол.. бу ҳавонинг ҳаракатланиши, у...

Қўли билан Кам мени тўхтатди.

-Етарли. “Шамол ҳавонинг ҳаракатланиши”, худди шунга ўхшаш нарсани эшитишимни билган эдим. Энди эса айтган гапингни асослаб бер.

-Асослаб? Ҳм-м.. Нимани асослаб беришим керак?

-Сенинг мазкур саволинг қуйидагиларни англатади? “шамол-ҳавонинг ҳаракатланишини қандай қилиб асослаб бериш мумкин, чунки шамол-бу ҳавонинг ҳаракатланишидир” шундайми?

-Ҳа, аммо мен нима демоқчи бўлаётганингни тушунмаяпман.

- Ҳозир сен шу ернинг ўзида енгил норозилик билдирдинг.

-Мен?

-Нега буни мендай яна сўраяпсан?

-Мен сенинг фикрингга қўшилмайман...

Камнинг нигоҳи яна ўзгарди, унда ёмғир келтирувчи булутларнинг қуввати пайдо бўлди.

-Майя, сен салбий ҳиссиётларга берилганинг ҳақингда ўз олдингда ҳисобот беришинг керак, бусиз уларни йўқота олмайсан. Уларни йўқотмасдан туриб, бошқа ҳеч нарса қилиб бўлмайди, тушундингми? Ҳозирнинг ўзида тўхтаб, бироз ўйлаб ол, “сен нима демоқчи бўлаётганингни тушунмаяпман” деганингда, ўзингда пайдо бўлган енгил норозиликни илғаб олаяпсанми?

Агарда унинг овоз оҳангида оз бўлсада норизигарчилик ёки насиҳат сезилганида, мен яна ўз фикримни тасдиқлашга тушган бўлардим, аммо унинг овозида ҳар қандай аралашмасиз фақатгина қатъият, ўзига бўлган ишонч бор эди. Мен Камни яхши кўриб кетдим . Яна бир маротаба унинг панжасини силаганимда менда пайдо бўлган ажойиб ҳис-туйғуларни эсладим... ва шу заҳотиёқ у менга  айтганида норозилик ҳиссиётларимни туйганлигим ёдимга тушди.

-Ҳа, сен ҳақсан:)

- Минг маротаба сен “мен сенинг фикрингга қўшилмайман...” деган гапни такрорлаб, норозигарчилик, асабийлашиш ҳолатларини бошингдан кечиргансан ва бу сенга одат бўлиб қолган. Мазкур месханизм эндиликда сенинг иродангга қарши ишламоқда, у сени қоплаб олган, у сенга  қабул қилиш ҳиссини ангалшга йўл бермаяпти.

-Фикрингга қўшиламан.

-Сен шамол-ҳавонинг ҳаракати эканлигига ишончинг комил, шунинг учун ҳам уни асослаб бериш ҳақидаги илтимосим сенга аҳмоқликдек туюлди.

У шамол ҳақидаги мавзуни менинг норозилигим ҳақидаги фикрни якунламасдан туриб, давом эттирди. Аввалги ҳолат суҳбатнинг дадвомига мутлақо таъсир кўрсатмаётгани мени ҳайрон қолдирди,  бу  ҳеч нарсани ўзгартирмади, кайфиятни бузмади- яъни...яъни у  шабода сингари енгил эсиганидан сўнг, бирданига тоза ҳаво уфургандек бўлди, у бўлмаса- ҳамма нарса аввалгидек, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ..

-Албатта, мен шамол- ҳавонинг ҳаракати эканлигига ишончим комил... Сен нима демоқчи эканлигингни тушунмаяпман...., кулиб юбориб, пешонамга шапатилаб урдим,- буни қара-я, яна...

-Албатта. Бу яна ва яна такрорланади, чунки сенда бу одат бўлиб қолган, яъни мазкур гапда норозилик ҳиссиётларини сезиш. Бу нарса йўқолиши учун, қандайдир ҳиссиётларга берилиш, бирор бир хатти-ҳаракатларни қўллаш керак эмас. Бунинг учун янги одатларга – ана шундай ҳолатларда норози бўлмаслик одатларга эга бўлиш, ва бунга ана шу ҳолатни кўп маротаба такрорлаш орқали, шу гапни айтганда яхши кайфиятда бўлишга эришиш лозим.

-Демак, бунинг учун мен шу гапни ўн минг маротаба такрорлашим керак...

-Йўқ. Сенинг норозилик ҳиссиётларга эга бўлиш одатинг механик равишда пайд бўлган, сен ўз олдингга ана шундай мақсад қўймагансан, бунга эришиш учун сенда майл бўлмаган. Бундан ташқари, ана шу одат сенинг хоҳиш-истакларингга қарши равишда пайдо бўлган, чунки у сенга ёқмаган. Бунинг учун одатнинг шаклланиши учун бир қанча такрорланишларн ва ташқаридан кучли босим керак. Агарда сенда  норозигарчиликка чек қўйиш борасида қувончли  истак пайдо бўлса, шу мақсадда ўз устингда ишласанг, охирги зарбани беришни хоҳласанг- масалан,  ўтириб, бир соат давомида сен ўзинг тушунмаётган бирор бир фикрни асос қилиб олиб,  тинмай “мен буни тушунмайман” деб такрорласанг ва шу билан биргаликда норозигарчиликни йўқ қилишга ҳаракат қилсанг, шу билан биргаликда  сенга ёққан нарсани, хусусан эротик нарсаларни ўйласанг, ана шу бирлашган кучлар сенинг механик равишда пайдо бўладиган одатларингдан кўра кучли бўлади. Бу албатта, тушунтиришда жуда ҳам оддий... Чарчадингми?

-Йўқ, йўқ!

-Кел, яна шамолга қайтайлик. Мен сенга тушунарли бўлиши учун бир мисол келтираман. Мушук нималигини бирор бир мавжудотдан сўраймиз. Ана шу мавжудот олтингугурт кислотасини олиб, унда мушукни эритади ва молекулаларни санаб чиқиб жавобини беради? Мушук бу шунча миқдордаги элементдан ташкил топган мавжудот. У ҳақми? Ёки дарахни олиб, уни майда бўлакларга бўламиз - сен унда бир ҳафтадан кейин пайдо бўладиган гулларни топмайсанми? Тушунаяпсанми? Сенинг “шамол нима у?” деган саволинг кимёвий ва физикавий нуқтаи назардан иборат. Сен олдиндан бу ерда физикадан бошқа ҳеч нарса йўқлигига ишонасан. Аммо одам фақатгина 70 килограмм гўштдан иборат эмас- бу умуман бошқа мавжудот. Ана шу нарсани  - ҳиссиётлар, фикрлар, интилишларни ҳис қилишинг учун, на шулар сенинг ўзингда бўлиши керак. Улар бир бири билан қўшилиши, таъсир этиши ва шу орқали  борлигини маълум қилиши мумкин. Агарда сен керакли миқдорда молекулаларни йиғсанг ва уни керакли тартибда териб чиқсанг ҳам, сен мушукка эмас, балки мушукнинг макетига эга бўласан. Қандай қилиб унинг ҳиссиётларини, истакларини ясаш мумкин? Қайси молекулалардан?

- Одам ва дарахт ҳақида барчаси тушунарли, аммо шамолга қайтишим билан миямда туфон туради – чунки “шамол бу...”:)

-Айнан шу нарса механик диндорликка киради, чунки сен худо бор ёки йўқлигига ишонасан, шамол бундай нарса, денгиз эса мана бундай дейсан ва бу билан бутун дунёни “биламан” деган тур билан қоплайсан, шу йўл билан эса ўзингга келаётган тоза ҳавонинг, янги кашфиётлар, янги ҳиссиётлар йўлини ёпасан. Бу позиция олдиндан дунёни аниқ, тушунарли  бир нарса сифатида қабул қилиш демакдир, бу эса янги ҳиссиёт ва тушунчалар билан мувофиқ келмайди. Бу ундан қочиб кетиб бўлмайдиган фактдир.

- Аммо  бошқа томондан олиб қарайдиган бўлсак Кам, мен шамолнинг яна бошқа нарса эканлигини қаердан биламан?  Мен жуда ҳам кўп маротаба мана бу ҳайкалда Шива яяшашига ишонувчан ёки  қўлларини итоаткорона бирлаштирганча, оғизсларисдан тупук сачратиб, ўзини ишонаётган қилиб кўрсатаётган одамларни кўрдим. Демак, улар ҳақиқатга  мендан кўра яқин канларда, шундайми? Аммо мен бирор нарсани қўшимча ўйлаб кўриб, бўшлиқда расм чизишни истамайман. Бундан менинг ичимдаги бўшлиқ оғриққа айланади. Мен ҳақиқатни, у қандай бўлмасин, ҳақиқатни билишни истайман.

-Айнан ҳақиқатга бўлган интилишинг сени жонкуяр бўла олишингни белгисидир, -деди Кам менга диққат билан тикилиб ва унинг бу нигоҳидан яна кўкрагимда  ўша момиқ ҳиссиёт қимирлаб қўйди.

-Қўшимча уйлар ҳақидаги гапларинг эса нотўғри.  Мен сен ўз тассаввурларингда яшашингни истамайман. Мен сенга қаттиқ таянчга эга бўлган реалликни таклиф этаяпман, мазкур реаллик эса СЕНИНГ БИЛМАСЛИГИНГдир, яъни ҳаво ҳаракатида шамолдан бошқа нарса борми ёки йзқ. Сен қайси позицияда туришинг муҳим аҳамиятга эга, яъни бу нарсани билмаслигингни тан олиш позицияси ёки буларни ҳаммасини аҳмоқларча инкор этиш позициясини эгаллаш, ёки сени қабул қила олмаслигингни билдирувчи бундан ҳам аҳмоқона позиция. Улар орасидаги фарқни осонгина илғаб олиш мумкин.

- Ҳа... албатта менда бундай тажриба ҳали йўқ, аммо мен ҳозирнинг ўзида аниқ бир нарса дея олмайман. Сен айтаётган  нарсаларда айнанликнинг таъми мавжуд, яна буни қандай қилиб тушинтиришни ҳам билмайман. Мен доимо айнан ҳақиқатни қай тарзда тушинтириб беришни билмас эдим, буни айтиш учун ҳақиқатни билиш керак деб ўйлардим, аммо ҳақиқатнинг ўзини қандай билиш мумкин? Чунки менинг нуқтаи назарим ўзгариши, унга янги фактлар қўшилиши, натижада фикрим ўзгариши мумкин. Мен ҳеч ҳам ана шундай муаллақ ҳолатда  айнан ҳақиқат бўлган ва қаттиқ таянчга эга бўлган  муҳим бир нарсани айтиш  мумкинлиги ҳаёлимга ҳам келгани йўқ.. Мен ҳозир аниқ равишда шамолда ҳавонинг силжишидан бошқа бирор нарса борми ёки йўқлигини билмаслигимни айтишим мумкин, ана шу фикрим эса айнан ҳақиқатнинг ўзи... Бу нарса қанчалик менга ёқаяпти! Мен бу нарса йўлнинг боши эканлигини,  бу йўл эса саргузаштларга тўла эканлигини ҳис қилмоқдаман. Саргузаштлар эса доимо мени ўз домига тортиб келган.

Бир неча дақиқа биз ўтлар устида  жимгина ётдик. Мен ана шу жуда ҳам оддий нарсани ўйлашга ҳаракат қилар, аммо ўйлай бошлашим билан унинг асоси қаёққадир йўқолиб, уни ҳеч ҳам ушлай олмасдим... жуда ҳам муҳим нарсани... жуда ҳам муҳим нарса менга тутқич бермаяпти...

-   Кам, менга жуда ҳам муҳим нарса тутқич бермаяпти. Ҳаммасини тушуниб турибман, аммо... ана шу тушуниш.... жуда ҳам заиф, нордон, ачиб қолган, назаримда... тушунаяпсанми?

-   Албатта! Суҳбатимиз давомида илк  бор у жилмайди.- Мен ҳозир сен нима ҳис қилаётганингни аниқ биламан, чунки бу йўлни ўзим ҳам босиб ўтганман. Сенинг тушунчанг нордонлиги шундаки, ҳозир сенда  фақатгина ҳиссиёт бор, аммо сен унинг ичида эмассан. Шу билан биргаликда сенга қулай бўлган бошқа ҳиссиёт ҳам бор- бу ҳиссиёт “шамол- ҳавонинг ҳаракатланиши” ҳақидаги аҳмоқона тушунчага ишонишдир. Ана шу икки ҳиссиёт ўртасидаги келишмовчилик, плюс ана шу келишмовчилик мавжудлигини билишдан сенда пайдо бўлаётган салбий ҳиссиёт- сенга тоза ҳолатда Аниқликни англашга йўл бермаяпти. Бунинг учун  меҳнат қилиш лозим- салбий ҳиссиётларни ижобий ҳиссиётларга алмаштиришга интилишни ўзида мужассам этган меҳнатдир.

          Энди барчаси ўз жойига тушди. Шу пайтгача мендаги аниқлик ачиб қолган эди, энди эса ана шу аниқлик нега ачиб қофлганлиги ҳақида аниқлик пайдо бўлди, бунждан ташқари ачиб қолган ҳолатдан уни аниқ ҳолатфга ўтказиш тўғрисисдаги кичик аниқлик ҳам пайдо бўлди.

- Қабул қилаётган нарсанг ҳақида гувоҳлик бериш ва  қабул қилмаётган нарсаларинг ҳақисда МУТЛАҚО ҲЕЧ НАРСА демаслик жуда ҳам осон-ку. Масалага айнан ана шундай ёндошиш янги нарсалар, ривожланиш, ўьсиш учун “дарча” қолдирадими?

-Айнан шундай.

-Қарагин... унда вентелятор нима бўлади? Чунки вентелятор ҳам ҳавонинг ҳаракатланишини юзага келтиради, у ҳақида мен нима деб ўйлашим керак? Бу сшамолми ёки шамол эмасми?

-Нимани қабул қилсанг, шуни ўйла. Агарда сен иккала ҳолатда ҳам фақатгина ҳавонинг ҳаракатланишини қабул қиладиган бўлсанг, “мен иккала ҳолатда ҳам ҳавонинг ҳаракатланишини шамол сифатида қабул қиламан”, деб ўйла. Агар менга келадиган бўлсак,  мен иккала ҳолатда ҳам ҳаво ҳаракатланишини сифатида қабул қиламан, яъни вентелятор масаласида мен ҳеч нарсани қабул қилмайман, шамолга келсак... мен яна жуда ҳам кўп нарсаларни қабул қиламан, чунки мен шамолга нафақат ҳавонинг ҳаракатланиши сифатида, балки бошқача – буни тирик, онгли  мавжудот билан қиёслаш мумкин, холос.

-Ростданми???... Йўқ, йўқ, йўқ. Сенга ишонмаяпти, деб ўйлама. Мен сенга ишонаман, шунинг учун ҳам айнан ҳозир мен ҳиссиётлар гирдобида қолдим... Ҳаттоки, кўзимдан ёш ҳам чиқиб кетди. Кам, буни ўрганиб бўладими?

-Шу пайтгача сен билан нимани гаплашаяпмиз, ўзи? Албатта бунга ўрганиш мумкин, фақат бунинг учун сендаги механик диндорликдан, салбий хиссиётлардан халос бўлиш керак, чунки уларнинг барчаси заҳарли  қуюқ булут сингари айтиш қийин бўлган барча нарсани қоплаб олган. Сенда салбий ҳиссиётлар яшар экан, сен ҲЕЧ НАРСАга эриша олмайсан. Мен буни ўз тажрибамда синаб кўрдим, сен ҳам ўз тажрибангда синаб кўришинг мумкин. Ҳозир эса мен айтган гапларни диний эътиқод сифатида қабул қилиш ёки қилмаслик сенинг ишинг.

- Тирик...онгли... мавжудот... Шамол...

- Ўзингни атрофингда “ тирик бўлмаган” ёки “онгсиз” табиат ўраб турибди, деб ишонтириш, барча ҳиссиётларни ўлдириш, бутун ҳаётинг давомида ана шу эътиқод билан юриш демакдир... натижада ўзинг онгсиз, тирик бўлмаган нарсага айланасан... бу ҳавас қилиб бўлмайдиган ҳаёт, тўғрими? Сен учун онгли ва тирик нарсалар бу ҳаракатланаётган ва гапираётган  мавжудотлардир ва ҳоказо. Мен учун онгли ва тирик нарсалар менинг Ҳиссиётларим ичига кириб кетаётган, менга янги тассуротлар берувчи нарсалардир.

-Мен бу ҳақида эшитган эдим. Кулунинг Нагаррасидаги бир чол  худди шу сўзларни такрорлаган эди: “сен учун онгли ва тирик нарсалар...”, сен уни танийсанми?

-Нима фарқи бор? Агарда икки одам бир олмани кўриб, уни бир хил равишда, сўзма сўз таърифлаётган бўлишса, яъни қизил, думалоқ, ичида уруғи бор деб... сен Ҳиссиётларга қандайдир ноаниқ, чайилиб кетган, аниқ бўлмаган нарса сифатида қарашга ўрганиб қолгансан.

-Ҳиссиётлар деганда сен нимани назарда тутаяпсан?

-Ўзингдаги хафагарчиликни юқота бошлаганингда сенда пайдо бўладиган нарсани. Бу ҳақида сенга Сарт ёки бошқа амалиётчилар айтиб беришади.

-Ким у амалиётчилар?

-Тўғри йўл амалиёти билан шуғулланаётганлар.

-Кам, менда саволлар шунчалик кўпки, уларнинг бирортасини ҳам сенга бера олмаяпман! Мен барча амалиётчилар билан суҳбатлашгим келаяпти!

- Саволга жавоб бериш ҳисси, савол аниқ, ўз тажрибангдан келиб чиққан ҳолда берилган бўлсагина пайдо бўлади ва янги ҳиссиётларга йўл очади. Инсон билан бўлган ўзаро алоқа, агарда у оддий қизиқувчанлик  билан савол берган, унинг саволларида интилиш сезилмаса, жавоб олишга бўлган хатти-харакат билан мустаҳкамланмаган бўлса,  заифлашади

-Нма демоқчи бўлганингни тушундим:)

Тезлик билан қоронғи туша бошлади, икки эркак эса суҳбатлашишда давом этар, уларга яна уч нафар одам- икки йигит ва бир қиз келиб қўшилишди. Уларнинг барчаси ўрнидан туриб, хайрлашмай, орқага ўгирилмай кетишди. Бир неча дақиқадан сўнг Сарт ҳам ўрнидан туриб, кетди. Сочи сариқ, оппоқ қиз эса менга ҳеч қандай қизиқиштсиз назар ташлагани учун ҳам унинг олдига боргим келмади- назаримда у нима ҳақидадир қаттиқ ўйламоқда эди.

-Эртага уйғонишинг билан, яна шу ерга кел, -Кам ўрнидан туриб, кийимига ёпишиб қолган ўтларни қоқиб туширди.-Яна суҳбатлашамиз.

У индамай, айланиб, кетди. Одамлар учрашиб, хайрлашаётганида қабул қилинган одоб меъёрлари бу ерда кўрсатилмагани менга тегиб кетганлигини сездим. Шундай бўлсада, ана шу қоидаларни ўзим ҳам ёқтирмасдим.! Ана шу меъёр ва қоидалар бу ерда йўқлигидан енгил тортишим керак эди, аммо...норозигарчилик, енгил хафагарчилик сезмоқда эдим: “ у менга бошини ирғитмади, жилмаймади ҳам, фақатгина ўрнидан туриб, худди мен бу ерда йўқдек, индамай кетди”. Аҳмоқгарчилик... Мен умумий қабул қилинган одоб-аҳлоқ меъёрларидан воз кечган ҳолда, унинг сал чегараланган шаклини қўллаб-қувватлар эканман ва унга юошқа одамлар сингари боғланиб қолган эканман, натижада ҳозир хафа бзлиб ўтирибман.... Ишим жуда сҳам кўп, енгни шимариб, олға! Аммо айнан ҳозир мен нима қилишим кераклигини ҳануз тушунмаяпман?

Мен ўрнимдан туриб, автоматизмга берилмаслик ва қолоқ қизалоқ сифатида таассурот қолдирмаслик учун ўзимда ўсиб келаётган ҳақиқий оғриқ ва ноқулайлик ҳиссини ҳис қилган ҳолда  тезроқ бу ерни тарк этдим.. Унинг шакли қоронғуликка сингиб кетмагунича мени ана шу оғриқ тарк этмади.

 

«** октябрь.

Бугунги учрашувдан сўнг менинг танамда нимадир чайқаляпти, мен сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳиссиётларни кузатаётган томошабинман гўё, чунки мен уларни кўраяпман ва ҳис қилаяпман. Бизга ташқи дунё томонидан берилган одатлар,  қўрқувлар сингари ташқи ҳиссиётларни фақат ўзингагина тегишли бўлган ички ҳиссиётлардан қандай қилиб ажратиш мумкин? Бу ерда мезон шундаки, ташқи- бу одат бўлиб қолган, ички ваҳийликка эга бўлмаган, ҳис қилиб бўлмайдиган нарсадир. Иккинчиси эса тескариси- индивидуалликдан, менда табиий равишда пайдо бўлиб, шаклланган кучлар ва интилишларнинг инъикоси бўлган индивидуалликдан пайдо бўлган, у ана шу ваҳийлик алангаси ёрқинроқ ёниши учун ўтин ташлаб туради. Бу иккаласи ўртасидаги фарқ жуда ҳам аниқдир. Шундай қилиб, ички ваҳийликка, ички қувончга, ҳаётдан қониқишга эришиш, нафақат мазмунга балки мезонга айланади, демак ҳар қандай мазмун мезонга сҳам айланар эканда?! Демак, мезонга бўлган эҳтиёж ташқи керакмас нарса сингари йўқолиб кетади. Менинг ўзим-бу ҳам мезон, ҳам ҳаяжонланиш.

Барча стериотипларни йўқотсак нима юз беради? Шахснинг ўзи йўқолиб кетмайдими? Одамлар билан ўзаро мулоқотда бўлиш ҳиссини йўқотмайманми? Қуриб қолган, барча нарсага бефарқ мавжудотга айланиб қолмайманми? Кам ҳам,  Сарт ҳам қурутилган нарсага ўхшашмайди- аксинча, улар билан солиштирсганда мен ўзимни тункага ўхшатаяпман. Ўз салбий ҳиссиётларимни  йўқотиш ҳақида ўйлаётган бир вақтда мени бу савол ҳам қийнаётган экан. Ана қшу одамлар билан қисқа мулоқотдан сўнг, мен ўз хафагарчиликларимини йўқотишга ҳаракат қилиб, фақатгина кўр-кўрона одатларимни ёрқин индивидуалликка алмаштираётганимни тушуниб турибман. Шахс йўқолмаяпти, аксинча қайта туғилаяпти. Ҳар бир ҳаракат, ҳиссиёт, тана ёки фикр бузиб бўлмас нарсани бузаётгани йўқ, аксинча- услар билан ҳамоҳанг бирлашмоқда. Мен учун топишмоқ бўлган амалиётчилар билан суҳбатлашганимда бир неча сониягина пайдо бўлган ана шу ғалати ҳиссиётлар, менда акс этмоқда, худди менинг ичим уларни аллақачон биладигандек уларга бор кучи билан интилмоқда.

Сабабсиз бахтиёрлик- мен уни доимо ҳам ҳис қиламанми? Ҳис қилган тақдиримда ҳам ана шу дақиқаларни қадрлайманми? Илгари мен сабабсиз бахтиёр бўлган дамларимда, ундан дарҳол қутилишга сҳаракат  қилганларимни, яхши эслайман- бу нарса менга жиддий эмасдек туюларди. Бундай аҳмоқгарчилик яна кимда бор? Агарда мен у ёки бу нарсадан қониқиш туйсам- бу жиддий одам савиясига тўғри келади, аммо ўз-ўзидан бахтни ҳис этиш... ҳа бахтни... Балки мен ушлаб бўлмайдиган нарсадан беихтиёр равишда қочишга ҳаракат қилганим, бунинг асосий сабабидир, демак гап ана шу нарсадан кейин фойдаланиб бўлмаганидадир? Балки мен сабабсиз баҳтиёрлик ҳолатидан қўрққандирман, чунки бу ҳолатни яна ихтиёрий равишда такрорлаб бўлмаган, мен эса қаёқдандир пайдо бўладиган  ўз ҳиссиётларимнинг қулига айлангим келмаган. Миямда эса инкорни инкор этиш тамойили пайдо бўлиб,  мен  тушунарли бўлган бахтиёрлик ҳиссига эришишга ҳаракат қилганман, сабаби уни яна ва яна такрорлаш мумкин бўлган. Йўқ... айнан сабабсиз бахт бу сҳақиқий бахтдир, сабаби бўлган бахт  ҳақиқатда эса бахтсизликдир, демак тўйиниш ҳисси... Мен кўринмас тугмачани босиб, тезда тўйиб кетиш ва заҳарланиш ҳолатига тушаман. Сабабсиз бахнинг ажойиб хусусияти бор- у туганмас ва жонга тегиб кетмайди. Ҳозир мен ўзимга ўзим буни таъкидлашдан қўрқмайман”.

 



<< Бўлим 31 Бўлим 33 >>