« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 27


Дунёнинг ҳеч бир бурчагида Ҳиндистондагидек бадбўй жой йўқ.. Мен доимо ҳид билувчи ҳайвон сингари турли хил исларга нисбатан сезгир эдим. Метро, тиқилинч йўловчи транспортлари, лифтлар -менинг сезгиларимга салбий таъсир кўрсатувчи ва мени доимо қийнаб келадиган жойлар: мана бу эркак эрталаб аччиқ пишлоқ еган, мана бу аёл эса устига бир флакон энг арзон атирни қуйиб олибди, ўнг томонимдаги қўшнимнинг ошқозони оғриган шекилли, чап томонимда ўтирганнинг эса ранги худди  йўлакдаги асфальт сингари кулранг - кўп чекса керак.... Атрофга нафталин ҳидини тарқатиб юрувчи нафақахурларни айтмасам хам бўлади! Уларнинг ҳидлари мени худди ютиб юборгувчи қабр сингари чўчитади. Наҳотки, менинг ҳидларга бўлган сезгирлигим янада кучайган бўлса? Бундай бўлиши эҳтимолдан анча узоқ... аммо авваллари бундай бўлмаган эди. Балки бу илгарилари мен сайёҳлар юрадиган ҳудудлардан ташқарига чиқмаганим учундир? Чунки бир жойдан иккинчи жойга хамма жойи ёпиқ автобусларда борардим. Ёки Ҳиндистоннинг Ҳимолай ҳудудлари унинг  қитъадаги қисмига нисбатан анча тозамикан? Менимча у ердаги барча ахлат музласа керак?

Турли бурчаклардан бурнимга урилаётган сассиқ ҳидлар уларнинг қаердан пайдо бўлаётганини таҳлил қилиб кўриш имконини бермади. Йўқ, буларни ҳид деб бўлмайди, бу сассиқ алафнинг ҳидидан хам баттар бўлган қўланса, бадбўй ис!

Э, Худо! Одамнинг кўзини ачиштириш даражасида нима сасиши мумкин? Мени Банороснинг чеккаси турли хил ахлатларнинг тоғдек  уюми, сассиқ кимёвий моддалар, ўлган ҳайвонларнинг аста-секинлик билан чирияётган мурдалари, билчиллаган тупроқ, машиналардан чиқаётган ишланган  газлар билан кутиб олди. Поезд хам шошилмасдан ҳар бир метр йўлни ўйлаб босаётгандек ҳорғинлик билан олға силжирди. Бу ҳидлардан ҳеч қаерга қочиб бўлмайди... Томоғим улардан ачишиб кетаяпти, ана шу заҳарли ҳидлар билан  тўйиниб бўлдим, мен нафақат мана шу заҳарланган ҳаводан нафас олаяпман, мазкур заҳарларни нафас орқали чиқараяпман хам.

Йўтал, ачишаётган томоқ . Яхшиси йуталмаганим маъқул, бўлмаса ана шу бадбўй ҳид танамнинг барча ҳужайраларига етиб боради. Яқинда Банораснинг номини  Варанаси деб ўзгартиришди. Ҳиндистонда номлардан ташқари ҳеч нарсани ўзгартириб бўлмайди, шекилли.

Менининг қаршимда ўтирган йўловчи икки аёл (онаси билан қизи бўлса керак), ҳеч нарса бўлмагандек тинмай гапиришаяпти. Уларнинг оғзи мутлақо ёпилгани йўқ, фақатгина тунда озгина мизғишди, холос. Энди эса бир-бирларига қараб чордона қуриб ўтириб олишгунча, бошларидан сирғалиб тушаётган сарини дам-бадам тўғирлаб, тинмай нималардир ҳақида гапиришади. Сари  хам тушиб кетаверади, улар эса худди автомат сингари бунга ахамият бермай, уни тўғирлаб қўйишади. Замонавий ҳинд аёллари ва қизлари панжоби кийишади, аммо асрлар давомида уларнинг қон-қонига сингиб кетган бошидаги сарини тўғирлаш борасидаги хатти-ҳаракатлари эса панжобининг шарфини тўғирлаш учун қўллашади (балки бу ҳаракат уларнинг ҳаёт мазмунининг бир бўлагидир?) Уларнинг бўйни, кўкраги ва елкаларини бегона нигоҳлардан бутунлай ёпиб турувчи  катта ва узун шарфни сари сингари ҳар дақиқа тўғирлаб туришади

Ҳинд аёли қаерда бўлмасин унинг бошидаги сариси ва елкасидаги панжобининг шарфи тушиб кетаверади, улар бўлса буни сезмаган ҳолда бошидаги матони тўғирлаб,  уй юмушларини бажараётганларида, яъни пол, кир ювиш жараёнидами, овқат тайёрлашдами, кўчада кетаётгандами, давлат ишида ишлаётганларидами тўғирлаб қўяверадилар. Мен бўлсам  бошимдаги нарса доимий равишда сирғалиб тушиб кетаверса жинни бўлиб қолардим, улар эса бунга мутлақо эътибор беришмайди.

Ниҳоят поезд икки-уч маротаба силкиниб, тўхтади. Қорайтирилган дераза ойнасидан ташқарига қарайман. Аниқ бу перрон. Вагонга шу заҳоти қизил кийимда, нигоҳлари мижоз қидириб, ҳар бир йўловчига бир тўхтаб ўтадиган ҳиндлар ёпирилиб киришади. Бу юк ташувчилардир. Улар учун мен энг яхши мижоз бўлишим мумкин. Беш нафари мен келган купе олдида туртина-туртина, бир-бирларини итарганича эътиборимни  ўзларига жалб қилиш илинжида туришибди. Аммо мен кўпни кўрган сайёҳ сифатида уларга мутлақо эътибор бермайман, ўзимга нисбатан  ишончим кучли.

-Қани йигитлар, йўлдан қочинглар,- қўлим билан улар менга йўл беришларини кўрсатиб, ифлос (бундан ортиғини кутмаган эдим) перронга амаллаб чиқиб оламан.

Умуман олганда бу жойни перрон деб, фақат расмий равишда аташ мумкин. Кўпчилик учун бу ер яшаш, ухлаш, дам олиш, бирор егулик топиб ейиш, ювиниш, ведаларнинг нозик жиҳатлари ҳақида фалсафий уй-ҳаёлларга берилиш жойи десам тўғри бўлади (ҳазил албатта!). Ҳақиқатда эса бу одамлар бир умр йиртиқ тўшаксимон латталарнинг устида вокзалнинг шовқини, ҳаётини кузатиб ётадилар. Эсимдан чиқай дебди, албатта улар шу ернинг ўзида хожатларини чиқарадилар. Семиз каламушлар, думлари кулгили равишда  дикрайган сичқонлар, турли хил ранг ва ҳажмдаги пашшалар, қарасанг, одамнинг раҳми келар даражада ориқ итлар, ногиронлар, дайдилар, қашшоқлар, йўловчилар, сичқондек келадиган сувараклар –буларнинг барчаси ғидлиракларнинг чийиллаши, тарақ-туруқ шовқинлар ва аччиқ тутун билан аралашиб кетган. Тезроқ бу ердан кетиш керак...

Вокзал биносига кираверишда мени янги синов—рикшаларнинг ҳужуми кутиб турарди. Улар бақиришади, ниманидир ачинарли ҳолатда илтимос қилишади, йўлимни кесишади, олдимда, ёнимда югуриб,  юзимга қарашга,  бир сония бўлсада эътиборимни ўзларига қаратишга ҳаракат қилишади. Менга нима кераклигини жуда хам яхши биламан. Уларга қанча ҳақ тўлаш кераклиги хам менга аён «Lonely Planet» йўриқномасидан ёдлаб олган сўзларни ҳаёлан такрорлайман- бунинг барчаси аутотренингга ўхшаб кетади. Бир қадам хам орқага силжимайман.

- Шивала гатгача эллик рупий.

-Мана бу машина хоним, йўқ мана буниси, хоним, Шивала гат эллик рупий, хоним!- бирдан бир овозда бақирди рикшалар. Кимдир мени елкамдаги рюкзагимдан тортди. Улар аёл танасига қўл текизишга қўрқишади.

Уларнинг орасидан худди бошқа нарса ўйлаб тургандек, чеккада жимгина турган ориқ, ўрта бўйли  йигитчани танлайман. У севиб қолган ёки бирор бир диний оқимнинг намоёндаси бўлса керак?! Унга қарата бош ирғиб, у  билан кетишимни билдираман.

-Машинанг қаерда?

У ғилдираклари бор кичкинагина қора  қўнғизсимон машинани кўрсатади. Шу заҳтиёқ бошқалар худди лотореядаги ютуқни бой берган одам сингари башараларини қийшайтириб, бизни   тарк этишади. Аммо мен машинага ўтиришим билан улар мен ҳақимда, ҳозиргина яхшигина мижозни қўлдан бой беришганини унутишади. Ҳаёт шунақа. Ана шундай курашда уларнинг куни ўтади. Уларнинг ҳаётида бирор бир янгилик йўқ, кунлари ана шу сассиқ, баданга ёпишувчи  ҳаво бу одамлар учун барча нарсадан азиз.

Кичкина машина двигатели ишга тушиб, силкина бошлайди, кейин эса Шумахерни хам ортда қолдиргудек бўлиб, олдинга – хаотик кўча ҳаракатига қараб интилади. Иссиқ ва ифлос ҳаво, турли хил нигоҳлар менинг кичкинагина  бошпанамга ёриб киради... Бораётган жойим унчалик узоқ эмас. Тезроқ салқин душга етиб олсам...  Ташқарини мутлақо томоша қилгим келмайди, чунки Ҳиндистоннинг барча шаҳарлари бир-бирига эгизак сингари ўхшаш- аянчи, ярим вайрона ва бесунақай қурилган уйлардан иборат, албатта тарихий ёдгорликлар ва сайёҳлик жойлари мавжуд бўлган ҳудудлар бундан мустасно. Агарда сенинг қонинг қайноқ бўлса, Ҳиндистон турли хил тажрибалар ўтказадиган жой эмас, бу ерда йўриқнома ва мамлакат бўйлаб сайёҳатда анча тажриба орттирганларнинг маслаҳатига биноан иш кўрган маъқул.

Илоҳий Банорас хам бошқа шаҳарлардан деярли фарқ қилмайди. Бу ерда қандай қилиб яшаш мумкинлигига ақлим етмаяпти... Шу пайт Москвада йога курсига қатнаб юрганимда, у ердаги ғалатироқ маърузачи ўйга толган ҳолда, хамма нарсани ташлаб Банорасдаги Ашрамда яшашини ҳоҳлашини, аммо унинг кармаси ҳозирча ҳаттоки Ҳиндистонга бориб, ўз устозини хам кўришга  йўл қўймаётганлигини айтгани хаёлимга келди. Албатта, ўша пайти маърузачи менга ғалати кўринмаган, “Банорас”, “Ашрам”, “Устоз” сўзлари эса қаердадир ана шундай жойлар борлиги ҳақида мени ширин хаёллар оғушига олган эди.

Банорас  илоҳий Ганга дарёси бўйида жойлашган Шива, яъни индуизмда ўлим худосининг  шаҳри. Бу ерга қариялар оқиб келиб, ўз ўлимини кутиб ётишади.

Ганга бўйидаги Банорасда гулханда куйиш бахти, уларнинг наздида  Шива билан қўшилиш, карма фаолиятининг тўхташи, танадаги миллиардлаб нуқталарнинг қайта ҳаёт бошлаши демакдир. Бунча хамма нарса оддий бўлмаса... Сен қай тарзда ўз ҳаётингни ўтказдинг, нималарни орзу қилдинг, нималарни ўйладинг, буларнинг барчаси шу ерда сенинг жасадинг ёқилишига  тенг кела олмайди. Шундай оддий  эътиқодга берилиб яшаш учун, шу  даражада гўл, содда бўлиш мумкинми? Балки бу эҳтиқод миллатнинг ўзига хос хусусиятидир?.. Бутун жонимни суғуриб олаётган бу йўл яна қанча давом этиши мумкин? .. Йўқ, мен индиузмни хўш кўрмайман, бу ердаги ҳаётдан кўпроқ бохабар бўлганим сари, бу диний йўналиш менга ёқмай кетаяпти. Варанасида мен кўп қолмайман.

Ниҳоят! Қисман  европа услубида қурилган бино менинг меҳмонхонам. Номланиши жуда хам лирик -«Sunrise Hotel»… Зах ва ахлатлар уни хам ўраб ола бошлабди ва ўн йиллардан кейин у шаҳар дейишга тилим бормаётган  мана шу тош-ахлат жунгли билан бир-тан,  бир жон бўлиб кетади.

 Бинонинг ичкарисида хам зах ва вокзалдан бошлаб мени таъқиб келаётган ўзига хос ҳид ҳукмрон. Бу ҳид ҳиндлар қаерда бўлса, ўша ерда мавжуд. Менга тепакал, лаблари четида қон юқи бўлган одам чиқди! Унга нима бўлди экан? Унинг оғзи қонга тўлган шекилли, тўғри гапира хам олмаяпти. Бошини орқага ташлаганича нимадир деб минғиллаяпти. Қаерга қўнғироқ қилиб, ёрдам сўрасам экан? Полицияга? Тез ёрдам хизматига? Аммо унга ҳеч ким эътибор бермаётганлиги жуда хам ғалати! Жин урсин,  мана яна бир меҳмонхона хизматчиси оғзи қонаб чиқди... ва йўлакка қон аралаш сўлакни туфлаб ташлади. Кўнглим айнияпти, тескари  томонга қарайман... Мени кутиб олишга яна бир меҳмонхона хизматчиси чиқади. Бу одамларнинг қайси бири меҳмонхона хизматчиси, қайсиниси эса оддий йўловчи эканлигини англаб бўлмайди, хаммасининг усти кир, нигоҳлари худди қўғирчоқники сингари шишасимон, қотиб қолган. Кўз қорачиғи деярли кўринмайди... жин урсин, улар кинолардаги вампирларга ўхшаб кетишади-ку!

Кейинчалик мен аксарият ҳиндлар бетел чайнашларини, яъни хар бир бурчакда сотиладиган унча кучли бўлмаган наркотик истеъмол қилишларини билиб олдим. Банорасдаги барча кўчаларнинг асфальтлари, инсон бўйи билан баробар уйларнинг деворлари бетел  шарофати билан қизилга бўялган тупуклар билан қопланган. Бу шаҳар шишасимон нигоҳларни ўзида акс этган бетел ботқоғига ботган!

Менинг хонам жуда хам оддий - ифлос деворлар, кулранг чойшаб, тинмай айланаётган вентилятор, тош пол, оёқларида зўрға турган, чанги артилмаган стол, ноқулай стул... Бу ерда фақатгина ухлаш мумкин. Балконга чиқадиган эшик тамбаланган. Тезлик билан тоза ҳаво учун йўл очишга харакат қилиб, тамбаланган эшикни очаман... Жин урсин, қаерда эканлигим мутлақо ёдимдан кўтарилибди. Ташқаридан иссиқ, нафасни буғувчи ҳаво хонага отилиб киради. Тезроқ эшикни қайта тамбалайман. Қувонарли жиҳати бу ерда ювиниш учун иссиқ сув, кунига бир доллар тўласангиз кўриш мумкин бўлган телевизор хам бор. Лекин у менга текинга  хам керак эмас. Ниҳоят мени зўравон ташқи дунёдан холи бўлган, орзиқиб кутган сукунат ичида қоламан.

Қизиқ, нега улар хона ойнасини  ички йўлак томон очишар экана-а?.. Ойнани ёпиб бўламикан? Яхшилаб муштлаб туширсам, ёпилармикан? .. Ана шундай.. Энди яхши бўлди.. Нима учун мен бўлар бўлмас нарсалар ҳақида ўйлаяпман ўзи? Аммо қаерга хам қочиб қутулардим? Баъзида одам ўз ҳаёли билан тинчланади, баъзида эса улардан эси оғиб қолай дейди. Ўзимни мушук думига боғланган кончерва банкасидек ҳис қилаяпман. Фикрларим тўзғиб кетган, мен эса уларнинг ортидан югуриб, асфальтга қулоқларни қоматга келтирувчи шовқин билан  тарақ-туриқ этиб урилмоқдаман.

 Мазкур ҳолат жисмоний заифликка ўхшайди - бор кучингни тўплаб, мушакларингни бирор-бир ҳаракат қилишга интиласан-у,  шу заҳотиёқ дармонсизликдан бўшашиб, йиқиласан. Аммо энг ёмони, айнан ана шу ҳолат менга жуда хам ёқади. Мен ҳозирнинг ўзидаёқ кўринмас тугмачани босиб, ҳаракатчан, интилувчан бўлишимни тасаввур қилдим... Даҳшат!!! Айнан ана шу ҳолатимда хам мен ҳеч қандай ўзгаришни ИСТАМАЙМАН. Мен ҳаётимда ҳеч нарсани ўзгаришини хоҳламайман... хам хоҳлайман, хам хоҳламайман... шунинг учун хам одам ўзини  бирор бир нарсага мажбурласа,  норозилик келиб чиқади. Йўқ, бундай эмас- ўзингни қилгинг келмаган ва келган нарсага нарсага  бир вақтнинг ўзида мажбурласанг.  Ақл бовар қилмайди... Қандай қилиб мен  интилувчанлик ўрнига ана шу ялқовликни танлаяпман? Бир вақтнинг ўзида “хоҳлайман” ва  “хоҳламайман”  дегани нимаси? Бундаё бўлиши мумкин эмас, мен яна ниманидир тушунмаяпман,  фикрлашда адашаяпман. Қандай қилиб бу ерга жойлашсам экан-а?

Агар мана бу столни каравот олдига суриб... унга ишчи ён дафтарчамни қўйсам- обод қамоқхонадаги иш кабинетига ўхшаб қолар экан. Ёмон эмас! Аввалига бўлиққина уй бекасида қандай қилиб БУ ШАРОИТДА яшаш, тадқиқотлар ўтказиш, нимадир ёзиш мумкин деган фикр пайдо бўлади. Агарда бу жойга бошқа кўз билан қаралса... жуда хам яхши шароит- фикрингни ҳеч нарса чалғитмайди, бутунлай ишингга бошинг билан шўнғишинг мумкин. (Қамоқхона шароитидан лаззат олиш ҳаёлимга хам келмаган эди).

Яхши, ортга қайтаман - ҳозир мен нимани ҳис қилаяпман? Мен ўз ҳолатимни ўзгартирмоқчиманми ёки йўқми? Йўқ, бундай эмас. “Ўзгартириш” бу фаоллик демак, аммо масала бунда эмас. Мен кўринмас тугмачани босиб, мана шу кулранг ҳолатдан чиқишни истайманми? Истамайман. Йўқ, истайман! Аммо бир пайтнинг ўзида хоҳламайман. Менга нима бўлаяпти ўзи.. ғирт аҳмоқлик!

Ҳозирнинг ўзида мен бирор нарсани истайманми ёки йўқми, билаолмаяпман! Қандай қилиб мен ана шгу оддий нарсани ҳал қила олмай туриб,  ҳаётнинг мураккаб чигилларини ечишим мумкин? Ҳўш, хоҳлайманми ёки йўқми?! Йўқ, истамайман. Бундай бўлиши мумкин эмас... Нима учун мен бундай бўлиши мумкин эмас, деяяпман? Менинг тинч яшашимга ҳалақит бераётган нарсани топганга ўхшайман... бу ўша.. “бўлиши мумкин эмас”. Нима учун мен бундай бўлиши мумкин эмас, деб туриб олдим? Доимо мавжуд ҳақиқатни тан олиш учун хам жасорат керак, ҳақиқат эса  шундаки, бир пайтнинг ўзида мен буни истайман ва истамайман.. Аммо бу ёғи қизиқ бўлди-ку?! Агарда хозирнинг ўзида мен буни истасам, унда ким буни истамаяпти? Агарда хозирнинг ўзида мен буни истасмасам, унда ким буни истаяпти? Ким буни истаяпти? Ким буни истамаяпти? Бу ёғи жуда хам қизиқ бўлди-ку!.. Ким? “Ким” нима ўзи?.. ҳм... боши берк кўча... Яна боши берк кўча. Демак, мен ҳозир нима ҳис қиляётганимга қайтамиз. Ҳақиқат шундаки, мен ҳозирнинг ўзида  ким нима хоҳлашидан қатъий назар, иккита нарсани истаяпман. Хулоса шуки... қайси тарози оғирроқ тош босса, шундай бўлади.  Нега мен ҳайрон қолаяпман, ўзи? Ҳозирнинг ўзида мен ҳожатхонага хам, Ганга дарёсини кўргани хам боргим келаяпти, аммо шу билан биргаликда шу хонада қолиб, ҳаёдлларим уммонидан чиққим хам келмаяпти. Доимо шундай, доимо менда бир неча истак бир пайтнинг ўзида пайдо бўлади. Агарда қисқичбақа, чўртан балиқ ва оддий балиқ турли томонга  менинг аравамни турли хил куч билан тортишса, у қаерга кетишидан қатъий назар ўрнидан силжийди. Шунинг учун бошқача савол бераман- бирор бир истагимни кучайтириб, иккинчисини орқага сурсам бўладими? О!.. Бу қандайдир тушунмовчилик, ўтиб бўлмас чангалзор:))

Эшик тақиллайди- ким у? Паспорт? А, паспорт… кейинроқ дедим-ку! Ўзим паспортимни олиб тушиб бераман, айтдим-ку, ўзим олиб бориб бераман, деб! Ҳа, биламан, ресепшнга!

Демак, менда ҳозирнинг ўзида бир неча истак бор. Ана, яна биттаси қўшилди – паспортимни ресепшнга олиб боришим керак. Ҳар бир истак ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Ҳожатхонага бориш истаги, сийдик пуфаги тўлиб, мияга  тўлқин жўнатаётганидан пайдо бўлади. Бундан ҳеч қаерга қочиб қутула олмайсан ва истайсанми ёки йўқми ҳожатхонага қараб, йўл оласан. Яна шуни биламанки, ҳожатхонага боргач, мен бу истакдан қутуламан. Ганга дарёсининг бўйига эса янги таассуротлар олиш учун боргим келаяпти, албатта бу истак қизиқишдан, бундан ташқари зерикишдан хам пайдо бўлди. Агарда ана шу иккаласи бўлмаганда, у ерга бориш истаги тўғилмаган бўларди. Мен инсонга қувонч келтирадиган истаклар ва бирдан пайдо бўладиган хоҳишлар ўртасидаги фарқни биламан. Иккинчисини истак деб хам бўлмайди. Ҳозир айнан мендаги хоҳишлар бирдан пайдо бўлган истакка киради, чунки атрофда менда таассоурот қолдирадиган, мени ҳаяжонлантирадиган ҳеч нарса йўқ.- фақатгина яланғоч деворлар ва мен ўз кундалигим билан.

Паспортни пастга олиб бориш истаги хам мавжуд, аммо у зарурат ва ноқулайликдан келиб чиқди, чунки пастда мени кутишаяпти... бу ғирт аҳмоқлик, албатта,  у ерда мени ҳеч ким кутмаяпти, улар ўз бетел чайнашлари билан машғул бўлиб, ҳеч кимни, ҳеч қачон кутишмайди, лекин мен барибир безовталанмоқсдаман, чунки тартибга мени ўргатишган, бунга мен ўрганиб қолганман... Айнан ана шу масалани ойдинлаштириш истаги хам бор- “ким нимани истайди”. Бу менинг биринчи галдаги истагимдир- чунки айнан  ҳар қандай тушунмовчиликка ойдинлик киритиш менга қувонч, лаззат бахш этади.

Яхши, “ким нимани истаяпти” деган масалани четга сураман, чунки унга нима деб жавоб топишни билмай турибман. Аммо шу ерда хам иккиюзламачилик қилаяпман- агарда “мен” бир нарсани истасам, қандай қилиб “мен” ўша пайтнинг ўзида бошқа нарсани исташим мумкин? Балки бу бир пайтнинг ўзида бир истакдан иккинчи истакка ўтишдир? Ахир биз бир пайтнинг ўзида атрофимиздаги турли хил буюмларни, столни хам, ён дафтаримни  хам, деворларни хам кўраяпман-ку! Бир пайтлар кимдир бу борада тажриба ўтказган экан, яъни инсоннинг кўз қорачиғига лазер нурини ўзида акс этувчи датчик ёпиштиришган, ва бу қурилма инсон “фақатгина столга” қараб турганда, унинг кўзи жуда хам тез микроскопик ҳатти ҳаракатлар қилиб, атрофдаги нарсани илғаб олган ва инсонда у бир буюмга қараб турса хам, бир пайтнинг ўзида атрофдаги буюмларни хам кўраётгандек туюлар экан. Худди шу тарзда инсон бир вақтнинг ўзида иккита турли хил нарсалар ҳақида хам ўйлайди, инсоннинг истаклари билан хам худди шу нарса юз беради, чунки инсон ўз диққат-эътиборини тезлик билан бир нарсадан иккинчи нарсага қаратади. Майли, нима бўлган тақдирда хам бу тўғри, ёки  унинг фақатгина ярмисигина тўғри, ёки умуман хато бўлиши мумкин. Менга бу тушнтиришларнинг мутлақо кераги йўқ. Мен мутлақо бошқа нарсани хоҳлайман, яъни бирор бир нарсани бошқаларисга нисбатан қай тарзда кучайтириш мумкин?

Қандай қилиб кучайтириш... аммо буни “кимдир” қиладими? О!.. Ҳа буни айнан “ким” эмас, балки “кимдир” қилиши керакми? “Мен” эса кимман? Нега айнан  ўзлигимдаги “мен” ана шу  истакни кучайтириши керак? Қандай қилиб?... Яна боши берк кўча...

Механик равишда бўлса хам бирор бир нарсани ўзгартиришга ҳаракат қилиб кўраман- ҳолатимни ўзгартираман, елкаларимни тўғирлайман, қаддимни кўтараман, юз ифодамни ўзгартираман, шу ҳолатда қанчалик узоқ вақт ўтирсам, мен шунчалик ўзимни ноқулай ҳис қилаяпман. Каравот мени ўзига суяниш мумкин бўлган юмшоқ ёстиқ билан тортаяпти...

Тортди. Энди дунёдаги ҳеч қандай куч мени ўрнимдан туришга мажбур эта олмайди. Бироз чўзилиб ётмоқчиман. Фақатгина ҳозиргина содир бўлган нарсалар ҳақида ўйламаслигим керак, бўлмаса оёқни чўзиб, баҳузур ёта олмайман хам. Зерикарли кулранглик билан бўлган жангда мен ютқиздим, у мени ўз домига тортиб,  ифлос-жилосиз унут уммонига ғарқ қилди. Билагимга игна суқиб, хаммасини унутиш керак... Зерикарли кулранглик - энг кучли гиёҳванд модда.  Кўпинча янги жойга тушганимда мени илк икки кун давомида янги таассуротлар шу қадар кучли қамраб олар эдики, улар барча ҳиссиётларимни, одатий истакларимни, туйғуларимни ютиб юборар, мен худди ўзимни бу дунёда мавжуд эмасдек ҳис қилардим, фақат бир нарсани истар, янгидан янги таассуротларни... Кейин эса таассуротлардан лаззатланиш аста-секинлик билан йўқолиб, чарчоқлик, дам олиш истаги билан алмашинади. Ёлғиз қолишни, ўз истакларим гирдобида бўлишни хоҳлайман, ҳаётга бўлган қизиқишим орта боради. Қизиқ, бу нима билан боғлиқ экан-а? Бу заҳарланишга ўхшайди... Биринчи кун менинг диққат-эътиборим истагимдан фарқли ўлароқ  турли хил таассуротларга интилиб, парчаланади. Менинг.. унда ким янги таассуротлар оғушида қолишни истайди? Яна ўша аҳмоқона гап... Мен қаерда эканлигимни яхши билишим керак, шунинг учун хам менинг нигоҳим худди тўр тўқияётган ўргимчак сингари ҳар бир бумни қамраб олишга ҳаракат қилади ва  шу тарзда янги жойнинг умумий  кўриниши хотирамда жойлашади. Бунга қай тарзда қарши туриш кераклигини мутлақо билмайман. Теварак-атрофга қарамасамчи?.. Худди тубсиз жарга назар ташлагандай бўлдим.. Мутлақо бегона жойга тушиб қолиб, теварак-атрофга қарамасликка ҳаракат қилаётганимни тасаввур қилаяпман. Буни қаранг-а! Бегона нарсага қўл текизаяпман.. Дунёнинг орқа томонига назар ташлайман, унда барча нарсани ҳалок этувчи шафқатсиз, кўпикли уммон.

... Чўзилиб ётиш жонга тегди. Бу “мен” бошқа ётишни истамайдими ёхуд “унинг ўзими”? Агарда “унинг ўзи” бўлса, унда “мен” қаёққа кетди ва у қандай қилиб бирор нарсага таъсир кўрсатиши мумкин? Шу саволнинг жавобини топишга интилиш хам жонимга тегди! Мен “ким”нинг жонига тегдим?? Охир –оқибат бу тарзда жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас:)  Эндигина кундузги соат икки бўлди, куннинг айни исиган пайти, дарё соҳили бўйлаб айланиб келсаммикан? Ресепшндаги шахс (у ўзи хизматчими ёки бу ерга адашиб кириб қолган йўловчими- жин урсин, кимлигини ажратиб бўлмайди) мени кўриши билан тўхтамай гапира бошлайди. Унинг айтишича мен жуда хам омадли инсон эканман, эртага байрам, шунинг учун хам тонг саҳардан дарё бўйлаб қайиқда сайр қилиш учун олдиндан буюртма бериб қўйиш керак экан, ундан сўнг мусулмон мавзелари бўйлаб айланиб, қўлда шойини қай тарзда тўқишларини томоша қилса бўлар экан.

-Эртага эрталаб, сиз Ганга бўйига илоҳий сувда чўмилиш, ибодат қилиш ва дарёга ўз атаганларини бериш  учун қанчалик кўп одам келишини кўрасиз. Фақатгина эртага шойи тўқувчилари фақат бир кунгина  бегоналар томоша қила олишлари учун ўз устахоналарининг деразаларини очиб қўядилар, бу жуда хам қизиқ томоша. Сиз уларни ҳаттоки суратга хам олишингиз мумкин... Демак, эрталаб соат бешда мен сизни шу ерда кутаман.

Зўр! Бир дунё тассуротлар олишим аниқ.. Аммо бошим ичига кимдир кириб олиб, бир нималар деб минғиллаяптими? Бировларнинг таъсирига тушиб қолмаслик ва турли хил ваъдаларга ишонмаслигим кераклигини айтаяпти, шекилли! Майли, нима бўлса бўлар, жонимга тегса уйга қайтаман. Кейинчалик мен ресепшендаги шахс ҳар бир меҳмонхонага келган янги одамга айнан шу гапларини такрорлашини сезиб қолдим. У бу гапларни уялмай, ҳеч кимга эътибор бермай, менинг олдимда бошқа одамга такрорлади.

 



<< Бўлим 26 Бўлим 28 >>