« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 26


Ҳарорат бир оз тушди ва  Ришикеш кўчаларида сайёҳлар кўпайиб қолди. … Мен бу ерда 10 кун бўлмадим.  Меҳмонхонада менинг йўқлигим борасида ҳеч қандай ҳайрат изҳор қилинмаган эди, хона учун пул тўланмагани боис юкларимни йиғиштиришибди. Улар мени чойшаб, кўрпа ва бошқа хўжалик  лаш-лушлари йиғиб ташланган катта уюмда кутиб туришарди. Одамлар Ҳиндистонда йўқолиб туришади, ва  менга ким  йиғиштиргани номаълум бўлган рюкзагимни менга узатаётган болакайнинг бефарқ юзига қараганда, бунга кўникиб қолишган.

Ўзимни худди чўққига чиққан кишидай ҳис қиляпман, ясси манзаралар  слайдлар каби липпиллаб ўтяпти. Бу кишилар қандай яшайди? Юздан мосуво новча  йигит олдида  ўтирган  бу қизча нимага  табассум қилиши мумкин?  Наҳотки  унинг рости билан ҳам жилмайгиси келяпти?  Нигоҳларини саҳифалардан олиб, Ганг дарёси томон гоҳ маъносиз, гоҳ орзуманд боқаётган  қиз дафтарига нималарни саришталик билан ёзаётган экан. Сайёҳлар, бир-бирларига эринчоқлик билан жилмайган ҳолда, турли рангдаги кўйлакларда ийиғи чиқиб кетган шимларда  кўчалар бўйлаб кезишади. Уларга бу каби  ланж ва бир маромдаги ҳаёт, қаҳвахонадан қаҳвахонагача, битта диққатга сазовор жойдан иккинчисига ўтиб юриш ёқади. Бизларнинг ўртамизда эса – чуқурлик, ундан на мен, на улар ўта олишади.

…Яна бир неча кун. Тай билан учрашув тушга ўхшайди. Ҳеч нарса, ҳаттоки Тогонинг ғира-шира акс-садоси ҳам қолмади. Нимадир, қандайдир улуғвор нарса бўлганини эслайман, аммо нима? …Ҳамма томон бўм-бўш, Бунақаси ҳеч қаерда йўқ. Ва бўлмайдими? Бўлмайди... Қадам ба қадам хотирада барча суҳбатларимизни тиклаш, қадам ба қадам  ишни бошлаш керак. Бошқа йўл йўқ, аммо ҳозирча ҳатто шунга ҳам куч йўқ, - ҳаммаси ёниб кетди, фақатгина бўм-бўш қалбда совуқ шамолнинг шиддати, на истаклар, на қўрқув. Ҳар бир тонг ўтган сайин мен  яна ҳам кўпроқ оддий инсонга айланиб боряпман.

 

Ҳали, Ҳиндистонга тайёргарлик кўраётганимда, мен амалий  йўриқномаларни излаб  Интернетга киргандим, аммо чалғитувчи техник маълумотлар ҳамда психопатик-кўтаринки тавсифлардан ўзга ҳеч нарса топа олмадим, уларга бир тийинлик ҳам ишонч йўқ – бу қайдларнинг муаллифлари  бирор-бир мўъжизакор нарсани  топишни шунчалар исташгани, бу мўъжизани  ҳар қандай нарсада – ҳатто мана бу разилликда  тасвирлашни исташгани етти чақиримдан сезилиб туради… шу фикр билан болаларча дўлворлик билан бурнини кавлаётган ҳинддан узоқлашаман. Яна тўлиб-тошган автобус... балки мен бу ерга келмаслигим керакмиди? Аммо Lonely Planet “Ҳиндистоннинг энг муқаддас шаҳарларидан бири” – Харидварни бориб кўришни маслаҳат беради. Ришикешда мен қўлимдан келганича ҳамма нарсани кўриб чиққаним, Харидвар эса бир қадам –автобусда бор-йўғи бир соатлик йўл бўлгани учун мени яна таассуротлар излаш иштиёқи тортиб кетди. Маҳаллий Хар-Ки-Паири ибодатхона мажмуасига том маънода икки йил олдингина киришга рухсат беришгани ҳам сирлилик бағишлади.

Хар-Ки-Паири аслида ҳам катта таассурот қолдиради. Ўзининг ўтакетган маънисизлиги биландир, балки... Навбатдаги кўзга ташланиб турган  бўялган ибодатхоналар, яна Ганг дарёсига элтувчи зиналарда  ўтириб олган, ётиб олган кишиларнинг тўдалари... йўқ,  бу жойларнинг жозибасини тушуниш мен учун эмас. Қандайдир ўйингоҳга ўхшаган жой. Майдон ўрнида Ганга оқиб ўтади, томошабинлар учун ўриндиқларда эса – ўз маросимларини бажариш учун ёлғиз ва бутун оиласи билан узоқлардан келган ҳиндлар ўтиришади, ухлашади, овқатланишади. Баъзида улар дарёга киришади, унда тик туришади, дуоларини айтишади, шўнғиб олишади, сувни махсус кўзачалар билан олишади ва устидан қуйишади. Ўғил болалар...ҳа, бу ердаги ўғил болалар чиройли...ўн икки –ўн тўрт ёшлардаги бир неча ўсмир болалар сувга ботирилган махсус ёпишқоқ думалоқ тутқа ва катта  шишали узун таёқлар кўтаришиб, белларигача сувда ботганича кезиб юришибди. Бу барча  ускуналар уларга дарё тубидан таёқнинг ёпишқоқ учини суқиб,  тангаларни топишга ва йиғиб олишга муваффақиятли имкон беради. Болаларнинг танаси ҳайратланарли равишда баркамол, ва мен ўзимни тута олмасдан, бир неча фотосуратларни тасвирга оламан. Гангани суратга олаётгандай бўлиб, мен ўғринча уларнинг таналарини суратга олдим – мана улар сувга  тикилиб туриб, бир оз эгилишди, мана улардан бири имо-ишоралар қилган ҳолда  бошқасига нимадир деяпти, бошнинг  нафис бурилиши, қўлни силкитиш,  ҳўл плавкалар ичидаги  таранг думбачалар, плавкалар ичидаги қанчалик кўнгилни суст келтирадиган бўртмалар, қанчалик тор, аммо мушакли елкалар, билаклар, қанчалик чиройли товонлар … ха шунчаки баркамолликнинг ўзи! Бу каби таналарни кузатишдан ҳузурни бошдан ўтказмаслик учун қанчалар ҳар қандай ҳиссиётдан маҳрум тўнкага ўхшаш телба бўлиш лозим...ҳа...мен қанчалик мамнуният билан кафтларим, лабларим билан теккан бўлар эдим...аммо улар ҳали бола-ку...аммо шаҳвоний ҳиссиёт ёш билан қандайдир боғлиқмикан? ...йўқ. у ҳеч нарса билан боғлиқ эмас – у ҳиссиёт уфуриб турган ҳамма нарсага шунчаки намоён бўлади, шаҳвоний ҳузур ва секс каби турли нарсаларни нима учун аралаштириш лозим? Ва бирибир  ярим яланғоч ўғил болаларни  кузатишдан ҳузур орқали  қандайдир енгил гуноҳкорлик ҳисси  сизиб чиқади. Табиатнинг бу баркамол ижодига боқиш қанчалар  нозик ҳузур...

Хўп, майли. Демак мен бекорга келмабман...Ришикешга қайтишда автобус силкинишлари мени безовта қилмайди – мен фикран  ҳўл болаларни эркалайман ва  уларнинг суратларини қандай томоша қилишим ва яна нималар ҳақида хаёл қилишимни олдиндан сезиб роҳатланаман... Яна қаерга бориш керак? Ҳар қандай ҳолатда мен автобуслардан ўлгудай чарчадим. Демак, поездда йўл юриш мумкин. Мен Интернетда ҳинд поездларининг тавсифини ўқиган эдим – улар қандайдир ўзгача чиройли бўлишади, перронга жўнашдан бир соат олдин келиш керак, чунки у ерда вагонлар рақамланмайди, балки тўғридан-тўғри вагонга осиб қўйиладиган йўловчилар рўйхати мавжуд, ва тентираш ва ўз фамилиямни излашим керак. Умуман олганда,  менинг тасаввуримда поезд кетишига бир соат қолганда йўловчилар рўйхатини  сидқидилдан махсус тахтачаларга осаётган ўта расмиятчи вагон кузатувчилари, бениҳоя далалар узра енгил йўл босаётган чиройли батартиб вагонлар қолди,  ва менга кулгули туюла бошлади –наҳотки поездга шунчалик жиддий муносабат билдирсам,  аммо бошқа томондан бунинг ўзига хос  ёқимлилиги ҳам бор – балки  19-асрда кишилар поездларга нисбатан ўша ўзига хос  эҳтиромни ҳис этиш мумкин бўлар? Аллақачон сийқаси чиққан  нарсада  мўъжизани ҳис қилиш – бунда  ўзига хос  қизиқарли нарса мавжуд..ҳа, мен бундан сўнг поездда юраман.

Чипталарни сотиб олиш ҳинд воқелиги билан учрашувдан навбатдаги карахтликни  келтириб чиқарди. Вақти-вақти билан ёпирилиб келаётган саросимани енгиб ўтар эканман, мен Пушкин ҳам “Ўлат пайтидаги зиёфат” асарини ёзганида шунга ўхшаш нарсани тасаввур қилгани  ҳақида ўйлардим. Вокзал олдидаги майдон машиналар ва моторикшалардан чиқаётган нафасни бўғиб қўювчи газга тўлиб кетган, унинг ичкарисида эса алқ бовар қилмас нарсалар рўй бермоқда. Кўзимга кети кўринмайдиган узун даҳшатли зулукни эслатувчи навбат тизилган бир нечта чиптахона чалинди. Навбатда кимлар йўқ дейсиз..., айнан чиптага навбатда турганлар орасида ҳинд жамиятидаги қадимдан то ҳозиргача сақланиб келаётган барча касталар, табақалар ва бошқа тузилмавий элементлар билан танишиш мумкин бўлса, ажабмас. Гўё асрлар бир бири билан аралашиб кетгандай – тилла соат тақиб олган, замонавий костюм ва лакланган туфли кийган баобрў ҳинд жаноби, оқ чакмон кийиб олган, қўлида бидон ва ҳасса ушлаб турган қарияни; бошига аёллар рўмолини ўраб олган оддий шаҳарликни ва қандайдир латталарга ўраниб олган кўриниши ёввойига ўхшаш одамларни битта навбатда кўриш мумкин...умуман олганда, Ҳиндистонда ёввойи ташқи қиёфа ортида анчайин беозор кишилар яшириниб ётганига ҳам, ташқи маданийлик ортида ҳиндларга хос бемисл тийиқсиз феъл-атворни кўришга ҳам кўникиб қолдим... Буни қарангки, олдимда турган кўринишидан баобрў жаноб лаззатланиб бурнини полга қоқди, шу ернинг ўзига қусиб ташлади, аммо юзидаги бирортаям мускул унинг вазминлигини бузмади – бир бирига зид нарсаларнинг ғаройиб бирикуви – катарсисни ҳис қилиш вақти келди шекилли, орқа ён томондан нимадир мени итара бошлаганида, мен деярли кулаётгандим. Бу ерда кимдир ўзининг кимлигини унутган кўринади – ахир мен Оқ танли хонимман, буни эсда тутишингизни сўрайман...орқамга ўгирилганимда, истаган нарсани кўришга тайёр эдим, фақат улкан қора СИГИРНИ эмас, эҳ... мана у, катарсис... Сигир шошмасдан навбатни иккига ажратди ва тепса-тебранмас жониворни имкон қадар мулойимлик билан  чиптахонадан узоқлаштиришга ҳаракат қилаётган ҳиндларнинг ҳой-ҳойлашлари ва қарсакларига ҳеч қандай эътибор қилмаган ва ҳаммамизни дўстона бадбўй ҳид билан сийлаган ҳолда, ичини бўшатди ва яна йўлида давом этди. Мен “Ревизор”даги овозсиз саҳнани тасвирлаётган бир пайтда, ҳиндлар ўзларининг одатий ишларига қайтдилар, энди улар учун қўшни навбатга тиқилиб кирган сигир йўқ эди, оёқ остидаги гўнг уюми эса... кўрилмаган нарсамиди, гўнг... бир уюмга кўпми ёки озми, нима фарқи бор, умуман олганда эса, буларнинг барчаси муқаддас – сигир ҳам, гўнг ҳам, шу ернинг ўзида учиб келган пашшалар ҳам, оёқ яланг гўнг уюмини босиб олган ва ўзи билан илоҳий ташриф изларини вокзал бўйлаб олиб кетган мана бу садху ҳам...   

Яхшилаб қараб, бу ерда аёллар учун алоҳида навбат борлигини кўриб қолдим, у бошқаларига қараганда анча қисқароқ эди. Бу менга бугун жўнаб кета олишимга умид бағишлади ва мен зудлик билан ўша навбатга туриб олдим. Бироқ поездим жўнаб кетишига бир соатдан сал кўпроқ вақт қолганди, навбат эса жуда секин ҳаракатланарди. Олдинда – худди бизнинг Россиядаги каби қандайдир қаллоблар нуқул навбатсиз ўтишга ҳаракат қилишарди. Аёллар бақир-чақир билан уларни қувишга ҳаракат қиларди, аммо ҳаммаси беҳуда – улар ўзларини гуноҳкорона тутиб, дўстона жилмайган ҳолда навбатни бир чеккага суришар ва дарча томонга барибир суқилиб кираверишарди. Мен навбатларда курашнинг совет тажрибасини қўллаб кўришга уриндим, аммо бу борада мағлубиятга учрадим – менинг аччиқланиб бор овоз билан қичқиришларим ҳиндларга умуман таъсир қилмади, улар жилмайишда двом этишарди, мен эса уларни туртиб-суришни мутлақо хоҳламадим – чиройли оқ танли аёлнинг туртинишлари уларга қандай таъсир қилар экан, тушунарсиз, тўсатдан оргазмни ҳис қилиб қолишсачи... нима қипти? Агар улар шу ернинг ўзида бурун қоқиб, бовул қилишга тайёр бўлишса – нега энди худди шу ернинг ўзида тугатишмас экан?    

Тўсатдан ғала-ғовурнинг ўртасида полициячи пайдо бўлди – у эринчоқлик билан, аммо дағдағали равишда таёғини олиб, навбатсиз суқилиб кирган эркакларнинг орқаларига ва думбаларига тушира бошлади. Э худо, ҳозир нима бўларкин... йўқ, ҳеч нарса юз бермади – ўша-ўша мулойим ва, мени жин урсин, самимий табассумлар, дўстим, мени кечир, шунчаки шошяпмиз дегандай гуноҳкорона қарашлар, яна бир жуфт калтак, яна бир жуфт таёқнинг кўтарилиши ва дағдағали қарашлар – мана тартиб ҳам тикланди.    

Ҳиндистонда бир неча юз, балки мингта тил мавжуд. Уларнинг учтаси расмий ҳисобланади – ҳинд, инглиз ва ушбу штатнинг тили, аммо анави қорага ўранган, бутун ҳаётини ақл бовар қилмас овлоқ бир жойда ўтказган ва ниҳоят, муқаддас Ганг дарёсига саёҳатга чиққан кампирлар буни қаерданам билсин – улар ўзларининг қандайдир шевасида чуғурлашяпти, навбатдан уларни тушунадиган бирор кимсани жонсараклик билан излашяпти. Охир-оқибатда имо-ишоралар ёрдамида ҳаммасини уддалаш мумкин, кампирлар чиптали бўлишди, пуллар уч марта санаб чиқилди, аммо вақт... менинг вақтим кетяпти! Шу тарзда чанг-тўзонли Дехрадунда бир кечага қолиб кетаверардим, аммо омад яна менга тўқ қизил рангдаги салла ўраган замонавий ёш ҳинд кўринишида кулиб боқди. У олдимга келиб, жилмайган ҳолда чиптахона томонга қараб итара бошлади. Кўнглим нохушликни ҳис эта бошлаган эдики, чиптахона томондан кимдир мен томонга бетоқатлик билан имо-ишоралар қилаётганини кўриб қолдим. Бу чиптачилардан бири эди. Тўсатдан зал бўйлаб худди эшитилмас импульс ўтгандай бўлди, навбатдагиларнинг ҳаммаси оналик инстинктини ҳис этди ва қўллар, табассумлар, кўзлар тўлқинига берилган ҳолда, ўзимни она Кали қўлидаги илоҳий Гопаладай ҳис қилдим ва хизмат хонасига олиб борувчи йўллак сари ошиқдим. У ерда мени мулойимлик билан стулга ўтқазишди, нималарнидир сўрашди, қандайдир тоифаларни... яна қанақа тоифалар?...а ўринларнинг турли тоифалари, менга фарқи йўқ – арзонроқ бўлсин... ҳа, нега бўзраясизлар?.. негадир менга бақрайиб қолишди... ҳа, менга арзонроғи керак, ҳашаматли апартаментларнинг кераги йўқ, энг оддий чипта ҳам бўлаверади... мана, менга чипта ёзиб беришди, соат неччида ва қаердан поездим жўнаб кетишини беш марта тушунтириб беришди ва оқ йўл тилаб, қўлларини силкиб қолишди. Барибир Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилиш мумкин! Кейин эса Ҳиндистонда хорижлик сайёҳ темир йўл чиптахонасига умумий навбатда турмаслиги кераклиги, балки бирданига орқа эшикдан кириши, стулда бемалол ўтириб, ўзининг чиптасини олиши лозимлиги ўз-ўзидан равшан нарса эканлигини билиб олдим. 

  Арзонлигини айтмайсизми! Шу хаёллар билан перронга учиб кирдим. Бор-йўғи 150 рупия! Гангиб қолиш мумкин! Уч долларга поездда минг километрлик жойга борса бўлади! Эҳ-ҳе... бу ерда ҳақиқатан ҳам саёҳат қилиш мумкин... Нимадир судралиб келяпти... Ё худо, бу нима – молларни олиб юрадиган товар поездими? Бу нимаси, бош перрондан олиб ўтишни нима кераги бор – бошқа йўлдан олиб ўтишса ҳам бўларди... тезроқ узоқроққа олиб кетишсайди... тушунмадим...тушунмадим... Бу нимаси – МЕНИ ПОЕЗДИММИ!!?? Шаффоф сувли дарёлари оқаётган яшил водийларни батартиб ва шошмасдан кесиб ўтаётган шинам вагончалар ҳақидаги оппоқ орзуларим йўққа чиқди. Мужмал товушларни чиқарган ҳолда анграйиб қолдим, аммо сусткашликка вақт йўқ – поездни жўнаб кетишдан 15дақиқа олдин беришди, шу боис бир соат олдин келишдан маъни йўқ эди. Перрон ҳаракатга келди, омма тебрана бошлади, тугунлар бошлар устида, ҳаммаси аралашиб, қаппайиб ва узайиб кетган. Қаердадир шу ерда менинг вагоним бўлиши, унда эса менинг фамилиям ёзилган рўйхат бўлиши керак. Чиптамда негадир вагон рақамини тополмадим... Эътиборни тортишга унчалик умид қилмасам ҳам чиптани олдимда пайдо бўлган биринчи ҳинднинг тумшуғига тутдим, аммо у кутилмаганда тўхтади ва қўлимдаги қоғозни, худди тақдири шунга боғлиқдай, диққат билан ўргана бошлади. Ёнимизда яна иккита ҳинд тўхтади ва улар биргаликда ниманидир тушуниб, менга ҳам чиптам борлигини, аммо жойим йўқлигини тушунтира бошлашди. Жой қанақасига йўқ бўлиши мумкин?? Шунақасига, йўқ...Йўқ, қанақасига ахир? Қандай кетаман? У ерга боришим керакми? Майли...Ёнимдаги гвардия ҳам менга ҳамроҳ бўлди. Поездни ифлос дейиш, ҳеч нарсани билдирмайди. У ДАҲШАТЛИ ТАРЗДА БОТГАН. Балки, бу қандайдир қўшимча... ҳа йўқ, ҳеч ким ажабланмаяпти, ҳаммаси жойида, демак бу одатий ҳолат...аҳа, мана бироз тузукроғи – деразалари ёруғлик тушмайдиган қилиб қўйилган, проводник ҳам фуражкада... унга чиптамни кўрсатдим – у бошини чайқайди ва қўшни вагонни кўрсатади. Хўп майли, қўшни бўлса қўшни, ҳозир ётиб мизғиб оламан...шу ерда кетаманми? Шу ердами... Яхши... БУ ЕРДА??!! Нафасни қайтарадиган иссиққа қарамасдан, қандай жойда кетишимни кўришим билан миямдаги фикр қотиб қолди. Қизиқ, ҳозир сочларим ўзи қимирлаяптими, ёки бу шабадами? Тўхтамоқчи бўламан, аммо бунинг иложи йўқ – атрофимда, устимда, остимда – ҳамма жойда одамлар, тугунлар, канистралар, қоплар ҳаракатланяпти – улар мени ўз гирдобига тортиб, вагонга олиб кириб қўйди. Энди мен БУНИ ичкаридан кўряпман. Ўзимни жуда ёмон ҳис қила бошладим, бошим айланиб кетди... йиқилиш мумкин эмас – босиб-янчиб кетишади...бу ерда бирортаям бўш макон йўқ. Бизнинг плацкарта вагонларимизга ўхшайди, аммо бўйламасига иккита эмас, балки уч қатор токча, яна уч қатор йўлак бўйлаб. Ҳар бирида бир-бирига зич ёпишган, елкама-елка, оёқлари бошларига тегадиган тарзда худди “паззл” ўйинчоғига ўхшаб камида тўрт-беш киши ўтирибди, полда ҳам одамлар... мени орқамдан туртишмоқда – орқада ғазабланган ҳиндларнинг башаралари – худди, ҳой сигир, нега турибсан, ўтақолмайсанми, деяётгандай, аммо ҚАЕРГА?? Мени тортинмасдан бир чеккага суриб қўйишди, мен қандайдир қопларнинг устига йиқилдим ёнимдан бор халқ буюмларни ва бошқа одамларни босиб ўтган ҳолда, вагонга ёпириб киряпти! Нима қилсам экан... чиптахонада арзонроқ чипта сўраганимда, нега менга бақрайиб қолишганини энди тушундим... ахир қаердай ҳам билай... тирсакларимни бор кучим билан ишга солиб, тамбурдан перронга чиқишга ҳаракат қиляпман... оқимга қарши юришнинг имкони йўқ... умидсизликка тушиб қолдим, кейин эса ичимда ғазаб алангалади – шунақами, ҳозир сизларга рус қишлоқларида яшовчи аёлни кўрсатиб қўяман...от ҳақида билмадим-у, аммо ҳозир мана бу башарани аниқ ёраман... бунисини ҳам... айиққа ўхшаб бўкириб юбордим, қушга ўхшаб отилдим, кимнингдир башарасига шундай ўқрайгандим-ки, бечорага энди психиатр керак бўлса ажабмас...чиқиб олдим... фу... онангни...тирикман шекилли. Қарасам бир аёл турибди – назоратчига ўхшайди! Олдига югуриб бордим, гапиришга ҳожат йўқ – у ҳаммасини юзимдан тушуниб олди, худди “Ленин” музёрари каби хотиржам, мана яна биттаси, жилмайишяпти, чиптамни олишди, унга ниманидир чизишди ва узоқроқдаги вагонни кўрсатишди – йўқ, менга ҳеч нарсани кўрсатишни ҳожати йўқ, энди ортинглардан қолмайман! Энди бу музёрар билан кильватерда юраман, сен менинг нажотимсан, энди мен бу имкониятни қўлимдан чиқармайман. Уларга чакамуғдай ёпишиб олдим, назоратчилар мени бошқа вагонга олиб боришди, ичкарига кирдим – э худо, қандай яхши... ўша плацкарт, аммо ҳар бир полкада бор-йўғи икки-уч кишидан ўтиришибди, кимнидир қувишди... аҳа, менга ЎЗЛАРИНИНГ ЖОЙИни беришди! Энди ўзимнинг полкам бор, битта, меники... бошқа тоифа вагони учун чиптага қўшимча тўлашим керак – униси умумий эди, буниси эса – “слиппер”, қўшимча пул бердим – барибир арзон – бор-йўғи 450 рупия, ўн доллар. Юз бўлмайдими.

Ярим соатда ўзимга келдим, аста-секин атрофга назар солдим, совуяпман, ҳазм қилишга уриняпман ва яна қизиб кетдим, бу сафар энди чидаб бўлмас димликдан. Умуман олганда, слиппер ҳаракат қилишнинг энг афзал усули бўлиб чиқди – ҳар бир токчада муқаррар уч кишини кўрасан, назоратчилар бир неча соат оралиғида тахминан бир марта ўтишади, оралиқ бекатларда халқ келиб, яна кетади, шунда сенинг токчанг бироз бўшайди, аммо дарҳол у ерни йўлак бўйлаб доим ўтиб турувчи бошқа кимдир эгаллаб олади. Токчангни тўлиқ эгаллаб олишнинг ягона йўли – бу унга ётиб олиш, бу ҳолда оёқларинг ёнига биттагина одам ўтириши мумкин. Бунга кўникса бўлади шекилли... аммо ҳозир эмас, буни кейинроқ синаб кўрарман, ҳозир эса мен ўтиб кетаётган назоратчидан поездда яна уч турдаги “Эй Си” деган сирли вагонлар борлигини илиб олдим (бу ерда жуда зеҳнли бўлиб қолдим!) – гапига қараганда, у ер зўр ва шинам, рюкзагимни олиб, унинг ортидан поезд бўйлаб кетдим, АС-2 – ҳа... қойил... алоҳида, яна бунинг устига ярмигачаям тўлмаган купе, пардалар тутилган, салқин – кондиционер ишлаяпти (нафасни бўғиб қўювчи ҳинд жазирамасидан озодликка шарафлар бўлсин!), проводник фуражкада, деразалар тўсилган, тоза чойшаблар, бошқа вагонларга ўтадиган йўлак қулфлаб қўйилган... ҳа, шу ерда қоламан. Бу арзон эмас – 40 доллар, шунинг учун ҳам вагонда одам кам – Ҳиндистонда жуда камчилик сафар учун бундай пул сарфлаш имконига эга, мен купеда бир ўзимман, қўшни купеларда бир нечта хорижлик сайёҳларни, вазмин ҳиндларни кўрдим – энди уйқум келяпти, тушликка буюртма бериб, ётиб олдим – энди Варанасига аниқ етиб оламан.

Шом тушяпти... ғилдираклар шовқини, салқинлик, сокинлик... икки соат мизғиб олиб, яна қайта ҳаётга қай    тдим. А, тушликни олиб келдингларми? Бу яхши – итдай қорним очди. Тушликмисан-тушлик бўпти! Мен омлет ва яна товуқли нимадир буюртма қилгандим, улар бўлса, менга олтита таом олиб келишибди! Товуққа яна гуруч ва қайнатиб пиширилган турли сабзавотлар аралашмаси солинган тўртта тарелка қўшиб берилар экан. Ноннинг ўрнига чапати – мазали! Фақат санчқич олиб келишни унутишибди.. ҳой, санчқич қани? Нима?? Қанақасига санчқич йўқ бўлади... унда қошиқ келтир... нега қошиқ йўқ бўларкан...?? Пардани очдим, қарасам – қўшни купеда кимдир овқатини маза қилиб ея бошлабди, унга қошиқ беришибдику, менга йўқми? О!... кўксимдан нола отилиб чиқди, ўзимга қаратилган мулойим табассумли қарашларни кўрдим – қўшни купеда бадавлат ҳинд оиласи кетаётган экан, оёқларини туркчасига чалиштириб токчаларда ўтиришибди, ҳар бирининг олдида патнис – унда сабзавотли гуруч, иккала қўлларини овқатга тиқишган. Олдинига улар овқатни қориштиришди, қўллари билан қайла солишди, гуруч керакли консистенцияга келгунича яна аралаштиришди, кейин ундан кесакчалар ясаб, уни оғизларига тиқишди, йўўўўқ... бундай қилолмайман... эҳ, она Ҳиндистон... Ҳиндистон ҳақидаги қайсидир телбанамо ҳикояда мен “Она Ҳиндистон мени борлиғим билан олди!” деган жумлани ўқигандим, ҳозир ушбу жумла ғилдираклар тақа-туқи остида миямда турли талқинларда айланяпти. Тирсакларимгача беланган ҳолда бир уюм еса бўладиган биомассани паққос туширдим... Ҳиндистон онангни... Ҳиндистон онангга... онангни Ҳиндистон... чикен, онангни, Қани Ҳиндистонинг... бўлди... тўйдим...уф... ҳаммасини ўзимга олдим...

Вагонга кирганимдаёқ, унинг қандайдир қисқалигига эътибор қаратгандим, энди, жазирамадан бир оз совуб, қорнимни тўйдириб олганимдан кейин, жуда аччиқ гуруч ва қайлали омлетдан сўнг оғзимдан олов чиқарган ҳолда шу атрофдаги маконни ўрганишга отландим. Нафсиламрини айтсам, ҳожатхонаси ёмонмас... бизнинг поездларда бунақасини учратмайсан, бошқа томонда нима бор экан... аҳа... вагон ўртасидан иккига бўлингани учун қисқагина экан, у ёқда... охо...мана гап қаёқда... уёқда “Эй Си-1” апартаментлари жойлашган... ҳа... ҳиндларга баракалла! Бизда бунақаси йўқ. Ҳақиқий апартаментлар, диван, кенг хона – бир кишига ёки икки кишигами, дизайни ҳар хил – худди зўр меҳмонхоналардагидай. Бўм-бўш. Бу роҳатижон анча қиммат турса керак. Менимча, кейинги апартаментларда кимдир бор! Тўппа-тўғри...

Диванда миллати номаълум, аммо ташқи кўриниши маълум бир киши ўтирарди – юз тузилиши ўзига хос, аммо бу уни ғалати тарзда чиройли қилиб кўрсатарди, худди уни ёқимтойлик ҳиди ўраб олгандай. У бошини бурди, менга қаради. Бунча қизиқ нигоҳ... мен кишига бундай бақрайиб туришим бетакаллуфлик эканини тушунардим, аммо ўзим билан ҳеч нарса қилолмадим, бунинг устига яна аҳмоқона шодлик ва яна қизиқиш ҳисси ҳам қўшилди. Унинг юзи ҳеч қандай асабийлик, тажовуз ва норозиликни ифодаламагани ҳам мени ҳайрон қолдирмади, мен ҳиндларнинг бундай ўзига хос феълига бироз кўникиб қолдим, аммо олдинига бу, яъни тажовузнинг ҳар қандай кўзга ташланадиган ифодасининг умуман йўқлиги, мени карахт қилиб қўйганди. Айнан “кўзга ташланадиган”. Узоқ вақт бирор бир маданият ичида яшасанг, биринчидан, қаердадир одамлар мутлақо ўзгача яшаётгани ҳақида умуман тушунчага эга бўлмайсан, иккинчидан, бунга шу даражада кўникиб кетасанки, энди ҳеч нарсани кўрмаётганингни кўрасан. Эсимда, Эльбрусга ярим ойлик кўтарилишдан сўнг уйга қайтганимда, ғаройиб дунёга тушиб қолгандим – мана бир одам метрода газета ўқиб ўтирибди... ақл бовар қилмайди! Ахир қандай қилиб ички сукунатни сиёсий ва машҳурлар ҳақида ўқиш билан тўлдириш мумкин?? Улар қандай гапиряпти, нима қиляпти... ҳаммаси худди ғаройибдай туюлади. Кўтарилаётганингда ҳар бир дақиқа кетма-кет иш билан ўтади, соат сайин оғир меҳнат қиласан, ҳар бир қадаминг охиргисига айланиши мумкин, миядаги бўлмағур нарсалар шунчаки учиб кетади ва ҳамма нарса кетганидан кейин фақат нима қолган бўлса, ўша нарса қолади – чиқариб ташлаб бўлмайдиган нарса, у ичингни шаффоф софлик билан тўлдиради, беташвиш палахсадай қотади. Уй томон борар экансан – аэропорт, метро, автобус, кўча – юз бераётган нарсалардан ҳайратланишдан чарчамайсан. Доим миянгда битта савол айланаверади: “Улар нима қилишяпти??” Мана бир ҳафта ҳам ўтди, яна бир ҳафта, энди ўша пайтдаги ҳайратдан асар ҳам йўқ, кўникиб қоласан, энди атрофдагилар танлаган ҳаёт кечиришнинг ғалати усуллари унчалик кескин таъсир қилмайди. Мен бу ерга, Ҳиндистонга келганимда, руслар ва бошқа одамлар – ҳиндлар, саёҳатга чиққан хорижликлар – орасида катта фарқни жуда аниқ кўрдим. Рус кишисини ҳар доим ҳар ерда унинг тажовузкорона, серзарда хатти-ҳаракатидан таниб олиш мумкин. Бунга исталганча муносабатда бўлиш мумкин, ҳақиқат, бу айниқса барча миллатлар Бобил тўдаси каби аралашиб кетганда яққол кўзга ташланади. Энг ёмон салбий эмоцияларга – ақл бовар қилмас даражадаги муросасизлик, тажовуз, серзардалик, ғазаб, норозилик, нафратга тўлиб-тошиш борасида россияликлар билан мусобақалаша оладиган миллат жуда кам бўлса керак. Бу ҳислар ҳаддан ортиқ даражада ўзига ачиниш ҳисси билан алмашади. Бошқа миллатлар фонида рус кишисининг ҳаёти менга ана шундай кўринадиган бўлди. Буни ифодалаб бўлмайди, буни бошқа муҳитда пайдо бўлиб қолиб, ҳис қила билиш керак, Ҳиндистонда эса бу жуда яққол кўринади. Рус кишисини бошқа сайёҳлар орасида кўрганингда, кўчада портлашга тайёр турган чипқон пайдо бўлгандай туюлади. Бу бизнинг ҳақиқий фожиамиз бўлса керак. Ҳақиқий. Ахир ҳар қандай ташаббус жазоланади, ҳар қандай ўй-фикр қораланади, танқид қилинади, ҳар қандай ҳаракат аввало ҳуштак билан обрўсизлантирилади. Бизда, Россияда, ўткир тумшуқли, тобланган жангчи бўлишинг керак, бундай муҳитда эса истеъдодларнинг ўсиши қийин, ижодкор шахс, умуман оддий инсон бўлиш жуда мураккаб. Ҳозир мен ушбу атроф муҳитга муваффақият билан “мослашганимни”, шунчаки кўп нарсаларда ўшаларга ўхшаб қолганимни тушуняпман. Жуда яхши эсимда, дугоналаримдан бири деярли ҳар куни эрининг калтакларидан азобланарди, ундан нафратланарди, ачинарди, аммо у билан ажрашишни эса умуман хаёлигаям келтирмасди – менимча, эри ёнида бўлмаганида, у ҳатто зерикса ҳам керак... худди мана шу азоб-уқубатлар ҳаётимизни жонлироқ қилади деган таассурот пайдо бўлади, қизиғи шундаки, кўпчилик булар айнан азоб-уқубат эканини жуда яхши тушунишади, аммо улардан воз кечишга келганда эса... – йўқ, ҳеч қачон... мана мен ҳам... мен ҳеч бўлмаганда битта, мени заҳарловчи кераксиз эмоциянинг ўзидан воз кеча олдимми? Агар очиқчасига гапирадиган бўлсак, менинг БУТУН ҳаётим ҳар турли ярамас нарсалар билан тўлиб кетган – дақиқама-дақиқа... қаерда дейсиз, сонияма-сония тўғри маънода тўлиб-тошган. Рашк, ачиниш, қўрқув, ғазаб, жаҳл, норозилик, хафагарчилик, ғазаб отига миниш, таажжуб, ҳақорат, қаҳр, ҳасад, хавфсираш, хавотир, жирканиш, нафрат, уят, эҳтиёткорлик, лоқайдсизлик, эринчоқлик, маҳзунлик, хафсаланинг пир бўлиши, очкўзлик, ўзимга нисбатан ачиниш, қасоскорлик... ҳеч нарса тирик қолмайдиган бадбўй бўтқа... балки бўрттираётгандирман?... балки ҳаммаси ҳам унчалик ёмон эмасдир... биз аллақачон бу рўйхатдагиларнинг кўпчилигини айнан салбий эмоциялар қаторига деярли киритмай қўйганмиз. Агар киши портлаб кетиб, кимгадир бақирса ёки санчқични отса – ҳа, баъзида бунда у ўзини хунук тутганини тан олиши мумкин. Агар у енгил норозиликни ҳис этган бўлса, унда у мутлақо ҳеч қандай салбий эмоция бўлмади деб сўзида охиригача туриб олади, ўзим ҳам ҳар доим шундай қиламан... яна қандай яшаш мумкин... ахир бирор нарсани муҳокама ҳам қилиб бўлмайди, чунки аста-секин бегоналашиш, эҳтиёткорлик юзага келади, ундан кейин эса мия аниқ фикрлаш қобилиятини йўқотади... наҳотки ҳаммаси ёмон бўлса... ёки менда Дэнининг ҳикоялари катта таассурот қолдирдими? Эсимда у лобсанг қанчалик чиройли эканини гапираётганида, ўзимнинг анча каттароқ ёшимга қарамасдан, мен бизнинг рус қариялари ва капирларини эсладим! Эй худойим... бу қандайин мажруҳлик... ахир бу одамни тўлиқ чириб кетишгача олиб келган эси пастлик, маразм, нафратку, одамми... хўш, бу ерда одам қани? Мана кичкина қизалоқ, у ҳовлида коптоги билан сакраб юрибди, у ёқимтой ва нозик, аммо 40 йилдан кейин у касалликларга чалинган қопсимон, мараз, шиша кўзли, невараларига заҳрини сочадиган, навбатдаги ғийбатни қаердан олиш ҳақида ўйлайдиган бадбўй танага айланади. Менчи – ҳа айнан мен – подъезд олдидаги скамейкада ўтирган бу қариялар қилмаган қандай ишларни қиляпман? Мен ҳали бирор мартаям “ҳа, мен ҳам мана шундай қарияга айланаман” деган одамни кўрганим йўқ. Ҳамма бир овозда жўр бўлиб “йўқ, мен умуман бошқача бўламан”, дейди... албатта, барибир улар ўзларида ўша заҳарни йиға бошлайдилар ва охир-оқибатда ўша битта нарсага айланадилар. Бррррр... ўзингни ана шундай кампирдай тасаввур этиш даҳшат. Нимадир қилиш керак, НИМАДИР ҚИЛИШ КЕРАК! Ахир ўттиз, йигирма беш ёшдаёқ одамлар оммавий тарзда қарий бошлайдилар, ҳамма жойларини ёғ, мулк, қариндошлар, биродарлар, қўрқувлар, ташвишлар, кети кўринмайдиган ташвишлар босади... бу ҳе қаерга олиб бормайдиган бемаъни югуриш, биз ҳаммамиз ҳаёт пайтимиздаёқ чириймиз ва ўламиз. Ёшлик ва қарилик орасида бор-йўғи ўн йил ўтади, ҳатто шу қисқа оралиқ вақтда ҳам ҳеч қандай маъно йўқ, чунки одамни ҳар доим вазифалари ўғирлаб қўяди – у болалар боғчасига, мактабга, институтга, ишга ва ишдан уйга оиласига қайтади... агар уни ўша жой ўзига тортсаку бошқа гап! Биз ҳаётимиз давомида ўзимизни бегоналарнинг ва ўзимизнинг ахмоқлигимизга қурбон қиламиз. Онамизни хафа қилгимиз келмайди, бувимиз хафа бўлмасин деймиз... ҳа бу яхши эмас, ва керак ҳам эмас.. кейин эса ўзимизни болалар ва неваралар учун қурбон бўлишга мажбурлаймиз, шу тарзда инсон тақдири даҳшатли айланаверади... Сансара... 

Мана беш дақиқадан бери мана бу одамга тикилиб турибман... яна чалғиб, ташвишларни эсдан чиқардим, у ҳам ҳеч қандай норозилик белгиларини билдирмаяпти – диванда ўтириб, хаёлларига чўмган ҳолда, олдига қараяпти, менга эса унга қараш ёқяпти... қизиқ, у билан гаплашишга ҳаракат қилсамчи, нима бўларкан? Ҳозир ўзимча хаёл қилсам-у, кейин у оғзини очганида, сирлилик гардиши йўқолса ва менинг олдимда оддий бой ҳинд ёки эси паст сайёҳ пайдо бўлса, афсусланаман.  

- Сен ҳиндга ўхшамайсан.

У бошини мен томонга бурди. Йўқ, яхшиси оғзини очмасин, эй худо, нигоҳи шундай чуқуруи – яна озроқ орзу қилай. Мен сунъий табассум қилдим, эндигина ўзимдан бачкана “бай-бай”ни чиқармоқчи эдимки...

- Мен ҳинд эмасман.

Аҳа… овози ҳафсаламни пир қилмади. Бурун қоқмоқчи, қусмоқчи, тухумларини қашимоқчи ва қўлини овқатга тиқмоқчи ҳам эмас, шекилли.

- Унда қаердансан? (Нега бундай ахмоқона саволларни беряпман... ҳар бир кўрган кишим «Hello», кейин эса «Where are you from» деб қайтаравериши ўзимнинг ҳам ғашимни келтирадиган бўлган) Инглиз тилингга қараганда, сен Австралиядан ёки Янги Зеландиядансан, шундайми?

- Мен ғирт космополитман.

Хўш… «космополит» сўзи нимадандир дарак беряпти – бундай сўзлар ерда ётмайди, а биринчи учратган кишинг бундай сўзларни чўнтагида олиб юрмайди... гапнинг пўсткалласига ўтамиз... 

- Менга атрофингни худди ўраб олгандай бўлиб кўринаётган муҳит ёқяпти, агар мен шоирона кайфиятда бўлганимда ўзингдан кучли ва юмшоқ ёғду чиқаряпсан деб айтган бўлардим. Нима ҳақда ўйлаяпсан?

Қўл ҳракати билан мени қаршисидаги диванга ўтиришга таклиф қилди. Ўтираётган пайтимизда, унинг бармоқларига эътибор қилдим – парвариш қилинмаган, аммо қўпол эмас, кўринишидан ёқимли. Қўл имоси нозик, бироқ бачкана эмасди. У жилмаймасди, аммо жиддий ҳам эмасди – умуман олганда, юзи бирор аниқ нарсани ифодаламасди, деб айтишим мумкин эди, шунга қарамасдан, менга у жилмаяётгандай туюлди... Кьяранинг табассуми... Унинг юзи бошқача тузилгандай эдики, ҳатто кўзга ташланарли мимикасиз ҳам муайян ҳолатни, кайфиятни ифодалаётгандай таассурот қолдирарди.

Буларнинг барчасини мен унга айтдим, у менга қизиқиш билан қараяпти... балки менга яна шундай туюлгандир? Яна, бу юз... у доимий тарзда қизиқиш билдираётгандай, аниқроғи муайян бир нарсага қизиқиш билдираётгандай, қизиқиш эса умуман олдиндан қандайдир роҳатланиш, ҳа, аниқроғи у олдиндан роҳатланиш ҳолатини ифодалаяпти.

- Нима ҳақда ўйлаяпсан? Исминг нима? Меники Майя.

- Мен ҳозир ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпман.

- Унда нима қиляпсан?

- “Қиляпсан” сўзи остида нимани назарда тутяпсан, балки ўша фикрларнидир?:)

- …Ҳа... шундай бўлса керак.

- Оддий одам ҳамма вақт фикрлайди, доим, узлуксиз равишда. У худди юриб, юриб, кейин эса стулга дам олиш учун ўтиргандай бўлади, оёқлари эса ўз-ўзидан тўхтовсиз ҳаракатланишда давом этади. Мен диванга ўтирганимда, оёқларим ҳаракатланишдан тўхтайди.

- Яъни сен ички диалогни тўхтатасанми? Мен бир неча бор ҳаракат қилдим, аммо уддасидан чиқолмаяпман, мен ҳатто бир дақиқаям ҳеч нарса ҳақида ўйламасдан туролмаяпман. Бир дақиқаси  нимаси... –Енгил асабийликдан халос бўлиш учун кулдим. Унинг ёнида умуман асабий бўлишни истамайсан. – агар ички диалогни тўхтатса, унда қандайдир ўзгача нарса юз бера бошлаши ҳақида ўқигандим... “Кастанеда” номини эшитганмисан?

У бошини силкитди.

Ҳа, демак – ўзимизнинг одам. Хўўўўш...

- Ички диалогни тўхтатганингда сенда нима юз беради?

- Бу оддий савол эмас, Майя. Ички диалог ҳақида гапираётганингда айнан нимани назарда тутасан?

- ?? Яъни? Шунинг ўзини – ички диалогни.

У бошини қимирлатди ва мен буни фикримга қўшилишдан ўзгачароқ нарсани билдиришини англадим.

- Айтаётган гапларингга қараганда, сен ақлнинг сокинлиги ҳақида ҳеч нарса билмайсан, чунки одам узлуксиз ички диалогни тўхтатишга уринишни бошлаганида, бирор бир ягона диалог йўқлигини, унинг ўрнига ўз хусусиятларига кўра мутлақо турлича бўлган бир нечта қатламлар борлигини сезади, ушбу қатламларнинг кўр-кўрона айланиш механизмини тўхтатиш учун анчагина турли саъй-ҳаракатлар керак бўлади.

Мен бир сўз айтмасдан диққат билан тинглардим, у гапиришда давом этди.

- Энг биринчи қатлам – биз уни “баланд товушли ички диалог” ёки “баланд товушли фикрлар” деймиз. Булар аниқ ичимизда айтадиган мантиқан тугалланган жумлалар ёки ярим жумлалар. Уларнинг тугалланишидан биз қандайдир натижаларни кутамиз, уларга қараб ўзимизнинг фикларимизни тузамиз. Бу фикрлар сабаб, мақсад ва маънога эга бўлгани учун уларни, бир томондан, техник жиҳатдан энг бошида ёки ўртасида тўхтатиш ва шу тарзда йўқ қилиш осон. Бошқа томондан, қийинчилик ҳам бор, у ушбу маъно биз учун муайян қимматга эга бўлиб, уни “йўқотишдан” афсусланишимиздан иборат, ҳатто бу маъно жуда саёз бўлса ҳам, у қанчалик саёз бўлмасин, бу барибир таассурот, агар сен бунгача механик ментал таассуротлар истаги билан ишламаган бўлсанг ҳам, унда йўқотиш ҳиссини уддалашинг осон бўлмайди. 

Тўхтади, жимли чўкди, диққат билан ва шу билан биргаликда енгилгина юзимга қараяпти. У юзимдан нимани излаяпти? У нима ҳақида гапираётганини тушуняпманми ёки йўқми шуни англашга ҳаракат қиляпти. Тушунаётганимни тушунди. Мени тушунаётганимни тушунганини мен қандай тушунаман?.. Қорнимда ғалати ҳиссиётлар...

- Яна бир жуда муҳим жиҳат мавжуд. Кимки салбий эмоцияларни йўқ қилиш бўйича пухта ишламаган бўлса, баланд товушли фикрларни йўқ қилиши жуда қийин бўлади, чунки салбий эмоциялар..., - у юзимда салбий бўлмасада, аммо эмоцияларнинг жунбушга келганини кўриб, жим қолди.

- ?!?!?!

Нимадир демоқчи бўляпман, аммо ҳеч нарса чиқмаяпти, оғзимни балиқдай очиб-ёпяпман, кўзларим карахтликдан катта очилган – наҳотки тўғри йўл амалиёти бўлса?

- Нима? – мен уни бой мимикам билан ҳайратда қолдирдим, шекилли.

- Тайни биласанми? – ҳамма нарса жимиб қолди, бу савол суҳбатимизнинг кейинги йўлини очиб берди.

У ўзини енгилгина диванга ташлади ва менга янада жиддийроқ қарай бошлади. Агар сал олдинроқ у пашшани кузатаётган мушукка ўхшаган бўлса, энди у урғочи мушукни кўрган мушукка ўхшарди. Балки сичқоннидир? 

- Сен тушлар уйида бўлганмисан?

- Қаерда?

- Тушунарли.

- Нимаси тушунарли? Илтимос, менга айт, сенга нима тушунарли, чунки мен мутлақо ҳеч нарсани тушунмаяпман, -буни гапиряпману, булар ҳаммаси бошқа нарса эканини ҳис қиляпман, аммо нега – тушунмаяпман. 

У диққат билан менга эмас, менинг ортимга қараётгандай эди, - худди унинг нигоҳи қалбимнинг тубигача тушгандай, аммо бундан унинг илиқ тафтини сездим ва тўсатдан уни кичкина боладай меҳр, муҳаббати билан бағримга олгим келди, буни  жуда қаттиқ истадим, ҳатто ушбу кутилмаган тўлқиндан қўрқиб ҳам кетдим.

- Сен умуман ҳеч қандай амалиёт билан шуғулланмаганингни кўряпман …

- Ҳа, шуғулланмаганман, у ҳақда кўп эшитганман, аммо менда батафсил йўриқнома йўқ, шу боис мен...

- агар бу амалиёт ҳақида билсанг, унда у билан шуғулланиш учун деярли барча зарур нарсаларни биласан – чунки у ҳам тўғри йўл амалиёти, тафсилотлар эса иш давомида аниқлаштириб борилаверади, шунинг учун тафсилотларни билмайман дейишинг – шунчаки баҳона, бу деярли амалиётдан воз кечиш дегани.

Унга жавоб қайтариш учун менда сўз йўқ – у нима ҳақда гапираётгани ҳақида муайян тушунчам йўқ эди, аммо баҳслашиб ўтиришни истамадим, балки сўзини охиригача айтишига қўйиб бердим – балки унинг сўзларидан бирор муҳим нарсани илиб оларман? Бироқ у яна жим қолди. Шу тарзда биз яна беш дақиқа ўтирдик, агар мен унга яна бир марта Тай ҳақида савол бериш ва жим ўтириш истаклари орасида юрган бўлсам, у эса ўзини анча яхши ҳис қиларди, ундан шундоққина ўзига хос тўлиқлик нафаси урарди, у ерда ташвиш ва хавотирга ўрин йўқ эди. Аниқ! Мени Эльбрусда чулғаб олган худди ўша яхлит, оғриқни тўхтатувчи хотиржамликнинг салқин палахсаси. Мен бу туйғуни танидим, уни минглаб бошқа туйғулар орасидан таниб оламан. 

Қарор қилдим.

- Тайни биласанми? У ҳақда менга гапириб бера оласанми? У ким? Нима учун сен ўша жойни тушлар уйи деб атаяпсан, бу нимани англатади?

- У сенга истаганини айтиб бўлган деб ўйлайман – ўзи ҳақида ҳам, ўша жой ҳақида ҳам.

- Аммо ҳануз ҳеч нарсага тушунмаяпман! – ё умидсизлик, ё норозилик билан ҳайқирдим мен.

- Буни менга алоқаси йўқ, - маъноси кескин бўлган жумла, аммо негадир хафа бўлмадим.

У худди менга нисбатан ҳар қандай қизиқишни йўқотиб қўйгандай кўринарди, мен шу заҳотиёқ у Тай ҳақидаги саволларимга жавоб бермаслигига ишора қилган бўлса ҳам ундан жавоб талаб қилганим учун бўлса керак деб ўйладим.

Аммо ўрнимдан туриб кетиш ҳақида сўз ҳам бўлмаслиги керак. Қандай кетиш мумкин... Унақаси бўлмайди. Олдинига Дэни билан учрашув – кутилмаганда умуман бошқа юзада очилган одатий танишув... Кулудаги Садху – тушми? Ахир айнан у менга Тайни учратган жойим Ришикешга ишора қилдику... Мана энди яна бир учрашув. Менинг ҳамроҳимни бу мутлақо ҳайрон қолдирмаганга ўхшайди, - мен унга Тай ҳақида гапирганимда у худди ҳаммасини дарҳол тушунгандай бўлди – шу жумладан, нимага мен унинг купесига келиб қолганимни ҳам. Балқи буларнинг барчаси атайин уюштирилгандир?

Миямда мени тузоққа тушириш режасини тузаётган фитначиларнинг образлари, автобуслар ортидан кузатув, вагон рақамлари ўқдай учиб ўтди... Йўқ, улар менинг режаларим ҳақида ҳеч нарса билишлари мумкин эмас... Кейин нима фарқи бор – бу уюштирилганми ёки йўқми, ҳаётим шунга боғлиқ, буниси энди баландпарвоз гаплар эмас. Бирор сонияниям йўқотиш мумкин эмас, у бошлаган суҳбатни давом эттиришга шошиламан.

- Сен ички диалог ҳақида охиригача айтганинг йўқ, яна қандай қатламлари бор?

- Яна баланд товушли кўр фикрлар қатлами бор, - дея худди ҳеч нарса бўлмагандай давом этди у, - кейин тезлашган фикрлар қатлами, рамзли фикрлар қатлами… агар амалиёт билан шуғуллансанг, буларни ўзинг кашф қиласан, ҳозир эса бу ҳақда гапиришдан маъни йўқ – сенда ҳатто баланд товушли фикрларнинг қўпол қатламини ҳам тўхтатиш имкони йўқ, бу барча юзага келувчи салбий эмоцияларни буткул бартараф этишга эришмагунингча давом этаверади. Бу гап-сўзларнинг барчаси сенга фақат ички диалог учун янги озуқа беради, холос.

- Уни қандай тўхтатиш мумкин?

- Буни фақат шу истагинг энг кучли бўлган пайтдагина қила оласан. Акс ҳолда ҳеч нарсани уддалай олмайсан. Ҳозир бу ҳафда батафсил гапиришдан маъни йўқ, яна такрорлайман – салбий эмоцияларни ҳис этар экансан, қўлингдан ҳеч нарса келмайди.

Давом эттиришга ундашга ҳожат йўқлиги аниқ бўлди. Унинг интонациясида ажойиб тарзда юмшоқлик, ҳатто эркалаш, ва қатъий ишонч, қатъиятлик бирлашиб кетганди, энди унинг қарорига кўндаланг бўлишни истамай қолдим.

- Тай билан бирга пайтимда, менда салбий эмоциялар йўқ эди. Шунчаки... Ҳозир бу ҳақда ҳеч нарса айтолмайман, буни эслолмаяпман. Сенчи нималарни ҳис қиляпсан?

- Мен сенга бу ҳақда бир нечта сўз айтаман, чунки сенда бунга жавоб берадиган бир нарса борлигига ишонч ҳосил қилдим. Сенда мурожаат этадиган одам бор. Мен сенда нафақат қулоқларни, нафақат қизиқишни, нафақат ташқи кўпикни кўрдим – ўзинг ҳам мендаги БИР НАРСАга жавобан сендаги БИР НАРСА жавоб берганини ҳис этган бўлсанг керак…

- !! Ҳа, аммо бу ҳақда билишинг ақл бовар қилмайди, бу менга ЎЗИМНИНГ кечинмамдай       туюлганди, буни қаердан билишинг мумкин – сен ҳам фикрларни ўқий оласанми?

- Бу фикрлар эмас, кечинмалар, улар ҳеч кимга тегишли эмас, улар ҳеч қаердан келмайди, ҳеч қаерда бўлмайди, ҳеч нарсага йўналтирилмаган. – У “кечинмалар” сўзига алоҳида урғу берди. – Фикрлар ва эмоциялар дунёсида уларга ўхшаши йўқ – бу мутлақо бошқа нарса, мана қара – ҳис қиляпсанми? – бу умуман бошқа нарса.

Ва у яна мени ўзининг нигоҳига ғарқ қилди, ва яна борлиғимнинг тубидан кучли меҳр тўлқини кўтарилди, ҳаммасини ғарқ қилди, у мен ўйлашим мумкин бўлган исталган кишини бағримга босган бўлса ҳам, аслида аниқ бирор кимсага йўналтирилмаган эди, “мен буни ҳис қиляпман” деган фикрнинг ўзи бемаънидай туюларди – бу меҳр ҳеч қаердан, ҳеч қанақа “мен”дан, ёки бошқа жойдан келмаётганди.

- Буни қандай қила оласан?

- Мен экспертман. Мен бу кечинманинг ташувчиси ва мен бу борада экспертман.

- Бу нимани билдиради?

Проводник ўтаётиб, бизга қаради. Ўзимни негадир ноқулай сездим – бошқача ўйласа-я... жин урсин, нима ўйлаши билан нима ишим бор... бу хавотир худди тили билан ҳозиргина мен ҳис этган нарсанинг нозик жозибасини ялаб ўтгандай бўлди ва менинг ўзидан жаҳлим чиқди, ҳатто суҳбатдошимдан, проводникдан ҳам, шу боис унга савол беришдан яхшироқ ишни тополмадим – АС-1 да кетиш АС-2 қараганда қанча қиммат. Мен проводник йўл-йўлакай қандайдир рақамни айтиб кейин кетишини кутгандим, аммо ундай бўлмади. У диванга ўтириб олди, аста-секин кулгули вазминлик билан рақамларга тўлиб кетган дафтарчани, ручкани олди ва дафтарчадан рақамларни кўчиришга ва уларни қўшишга тушди, яна қандайдир амалларни бажарди.

- Тахминан!! – дея ёлвордим мен, уммо у ҳатто пинагини ҳам бузмади! Икки дақиқадан сўнг муқаддас амаллар тугади ва рупиясигача аниқликда қўшимча тўлов қиймати пайдо бўлди. Бу ҳақиқатан ҳам қиммат эди – 80 доллар атрофида, албатта мен бундай ортиқча қулайлик учун қўшимча ҳақ тўламайман. Ақлли қиёфа билан бошимни қимирлатдим, проводникка миннатдорчилик билдирдим, кейин у кетди.

- “Эксперт” дегани нима?

Мен суҳбатдошим ўзимни проводник билан ахмоқона тутганимдан ҳеч қандай норозилик билдирмаганига эътибор қаратдим. Ҳар сафар, унинг нутқи бўлинганида, қандай бўлса, шундайлигича қоларди – хотиржам, яширин энергияга тўла, ўзидан ишончли меҳрни тарқатувчи. Яна гапиришни бошлаганида эса, худди умуман тўхтамагандай туюларди. Вазиятнинг қандайдир ғаройиб бенуқсонлиги. 

- Қисқача қилиб айтганда, тўғри йўл амалиёти – бу исталмаган идрокни исталганларига тўғридан-тўғри алмаштириш. Яъни агар сен ҳозир чарчоқни ҳис этишни истамасанг, балки масалан шартсиз ёқишни ҳис этмоқчи бўлсанг, унда сен ҳаракат қиласан ва керакли ҳолатга “сакраб ўтасан”, агар сенда уни ошдан кечириш тажрибаси бор бўлса, худди ўзингни ҳозирнинг ўзидаёқ унинг ичидагидай эслайсан.

- Исталмаганларни исталганларга алмаштириш... лекин тўхта, агар шундай бўлса, унда мен бир айлана бўйлаб абадий юришга маҳкумманми? Агар мен фақат исталган идрокни ҳис қилаверсам, унда нима бўлади? Интиҳоми? Ёки шу тарзда бир унисини, бир бунисини аралаштиравераманми? Бу ерда янги, ҳали ўрганилмаган нарсага жой қаерда? Тушунишимча, ҳар қандай амалиёт – бу қандайдир янги нарса томон ҳаракат ёки ундай эмасми?

Тўғри йўл амалиёти – бу янгилик томон ҳаракат, бу тўғри. Шу билан бирга, бу маълум нарсадан, бошқа маълум нарса томон ҳаракат амалиёти. 

- ?.. Йўқ…

- Маълумдан маълумга, Майя. Сен ўзинг билмаган нарсани хоҳлай олмайсан. Сен фақат қачонлардир бошингдан кечирган кечинмани исташинг мумкин холос, ва айнан шундай ёндашув бу амалиётган ақл бовар қилмас самарани беради.

- Унда нимага...

- Хулоса қилишга шошилма. Айтайлик, сен “норозилик” идрокини “шартсиз ёқиш” идрокига алмаштирасан, ва бу машғулот жараёнида қайсидир бир сонияда тўсатдан нимадир янги, кескин, соф, олдин ҳеч қачон ҳис этилмаган нарса ловуллаб ёниб кетганини сезасан. Бу янги идрокка қулайлик учун қандайдир ном беришинг ёки уни бошқа одамларнинг таърифлари билан таққослаган ҳолда, ўзаро ягона ном билан аташга келишиб олишинг мумкин, аммо моҳият шундаки, маълум хоҳланмаган нарсадан маълум хоҳланган нарсага томон ҳаракат жараёнида  тўсатдан ўз-ўзидан қандайдир мутлақо янги, олдин ҳеч қачон ҳис этилмаган нарсанинг намоён бўлишида, энди у маълум нарсага айланди, энди сен, идрокларни тўғридан-тўғри алмаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда, уни кўпроқ ҳис этишга интилишни бошлашинг мумкин, энди сен яна маълум нарсадан маълум нарса томон ҳаракатланяпсан, яна янги нарса намоён бўлади, шу тарзда онгнинг саёҳати амалга ошади.  

- Ажойиб… - ушбу манзара кўз ўнгимда шундай яққол пайдо бўлдики, нафасим қайтиб кетди. – Сен айтиб берган нарсаларда шундай қудрат, шундай чексиз қувонч борки, нега энди.... тушунмаяпман...балки...ҳа, бу ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигини, ҳеч қандай ташқи шартлар йўқлигини, сенга на худолар, на устозлар, на таълимотлар кераклигини – дунё сенга шунчаки мавжудлигинг учун ўзини очишини билидиришиданмикин! О... бу ажойиб...

Бироз гаранг ҳолатда ўтирибман ва ахмоқона жилмайяпман, у ҳам менга жавобан жилмайяпти... буларнинг бари менга шундай ёқяптики...

- Хўш – озодликни ҳис этдингми?

- …

- Сен тундлашган инъикосларни алмаштириш амалиётини бошлаётганингда... мен салбий эмоциялар, механик истаклар, механик ички диалог ва шунга ўхшаш нарсаларни назарда тутяпман, хуллас, уларни нур таратувчи ёқиш, сокин қувонч, осойишталик каби ёруғ инъикосларга алмаштиришни бошлаганингда, сенда ўз-ўзидан сонияларнинг қисқа зарраси ичида Кечинмалар шуъласи намоён бўлади, ҳар бир кишида, биринчи навбатда, ўзига яқин нарса, қандайдир ўз Кечинмаларининг муайян қатлами сояси намоён бўлади. Бу шуълалар – яқиндаги ишлар фронтидан кўра, асосан бўлғуси ютуқларга ишорадир. Бу худди айнан шу кишигагина келгусида ниманидир осонликча, тезроқ, тўлиқроқ ва ишончлироқ уддалай олиши хос эканлигига ишорага ўхшайди. Тун инъикосларни бартараф этиш амалиётининг бажарилишига қараб Кечинмаларнинг бу шуълалари кучаяверади, улар орасидаги ёруғ ҳолатларнинг янги оролчалари намоён бўлади ва ҳозир бор нарсадан ва охир-оқибатда шу жойнинг ўзида Кечинмаларни яратиш санъатини эгаллаб оласан. Келажакда эса битта Кечинма ўз ортидан бошқаларини эргаштиришини кўришинг мумкин, аммо шунга қарамасдан баъзи бир индивидуал ўзига хосликлар сақланиб қолади. Кимгадир Ёпишқоқ Роҳат кечинмаси, кимгадир Нур таратувчи Ёқиш, кимгадир Бўшлик Айланаси яқинроқ ва... янада қадрлироқ бўлиб чиқади, шунда бу одам шу Кечинма бўйича экспертга айланиши, унинг соф хусусиятларининг ташувчиси, ўзига хос эталон, камертон бўлиши мумкин.

- Энди ўша ерда... тушлар уйида мен билан нима юз берганини озроқ тушуна бошлаяпман... Киши бир нечта Кечинманинг эксперти бўлиши мумкинми?

- Албатта! Агар унга хос бўлган, яъни биринчи навбатда ўз-ўзидан намоён бўладиган нарсада у нисбатан тез ва осон муваффақият қозонса, унда бошқаси учун унга кўпроқ меҳнат талаб қилиниши мумкин, шу боис биз кўп ҳолларда ўзаро алмашинув, ўзаро ўрганиш усулини қўллаймиз. Масалан, мен ўзимга таниш бўлган Кечинманинг соф товушини бошқа киши “илғаб олишига” ёрдам беришим мумкин – масалан, ҳозиргина мен сенга қилган совғадай, у эса ўз навбатида, ўзида намоён бўладиган нарсани идрок этишимга ёрдам бериши мумкин. Экспертнинг вазифаларидан бири ана шунда – ўзининг созланмасини бошқа амалиётчиларга беришда.

- Вазифа деганда сен бирор бир мажбуриятни тушунмайсан, тўғрими? Қандайдир сўз... вазифа..:)

- Албатта, ҳеч қандай мажбуриятлар ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас. “Вазифа” сўзи аслида яхши ифодаламайдиган сўздир, кўпроқ “инъом”, “имконият” сўзлари яқинроқ. Мен муайян Кечинма ташувчисида кўп ҳолларда ўз санъатини ўрганиш иштиёқи бор бошқа изловчига бериш каби ёруғ истак пайдо бўлишини назарда тутяпман.

- Экспертнинг яна қандай вазифалари бор?

- Улар бир нечта, уларни яққол сезса ҳам бўлади. Масалан, эксперт берилган Кечинманинг турли кўринишларини тадқиқ этиш билан шуғулланади – улар экспертга осонлик билан очилади, ушбу кўринишларнинг аниқ созланмасини ўзлаштириш унга осонроқ, ҳар бир кўринишнинг эса ўз сири, ҳаётий тўлақонлиги мавжуд, чунки унинг кечинмаси, биринчидан, худди Кечинманинг исталган ифодаси каби ўзи қадрли, иккинчидан эса, ҳар бир кўриниш – бу юошқа инъикослар томон йўл, Кечинмаларнинг янги ўлчамлари томон йўл, созланиш санъати бўлса, бошқа амалиётчиларга берилиши мумкин. 

Мен бу поездни ҳам, ҳиндларни ҳам, навбатда туртиб кетадиган сигирларни ҳам, умумий вагонда мени қўрқитган ёввойиларни ҳам яхши кўриб қолишга улгурдим, слипперда токчамга келиб ўтирганларни, охир-оқибатда эса ўзимни ҳам хирапашшадай ёпишқоқликлари туфайли у ерни тарк этишга мажбур қилганларни яхши кўриб қолдим, йўлак бўйлаб сайр қилишга мажбур этган аччиқ омлетни ҳам яхши кўриб қолдим. Мен бир умр бу купеда ўтиришга тайёрдай эдим. Аммо вақтдан кўра саволларим кўп эди, буни яхши тушунардим.

- Буддизмда шундай атама бор – “бағишлов”, мен баъзи бир роҳиблар, уларнинг сўзларига кўра, бир талай ана шу “бағишловлар”га эга бўлишларини эшитганман, менимча, агар бу бағишловларни муайян Кечинмаларга созланиш санъати маъносида изоҳлаб берилса, ниҳоят, “бағишлов” сўзи маънога эга бўлади, маъноям жуда аниқ, унда ҳеч қандай мистика йўқ...

- Ҳа, шундай паралеллни ўтказиш мумкин, тўғри йўл амалиёти билан шуғулланувчилар орасида буддойилар кам эмас, аниқроғи буддизмнинг у ёки бу мактабига расман мансуб бўлганлар кам эмас. 

- Лобсангни биласанми?

Жавоб ўрнига у менга шундай қарадики, мен олдинига жим қолдим, фақат бир неча сониядан кейингина, унинг шапалоқ ургандай нигоҳидан ўзимга келганимдан сўнг мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаган нарса ҳақида, бор-йўғи қизиқиш туфайлигина сўраганимни тушундим.

- Экспертнинг яна қандай вазифалари бор?

- Сен маълумотларни тўплаб юрасанми, Майя?

Суҳбатдошим бошқа ҳеч нарсани гапирмайдиган кўринади, ҳа аслида ҳам, бу мавзуга бўлган қизиқишим жуда мавҳум эканини тан олишим керак, ахир ўзим ҳам... ўзим бу амалиёт бўйича нима қилдим? Ҳеч нарса –мутлақо ҳеч нарса...

- Ҳа, сен ҳақсан, мен эътиборни амалиётнинг ўзига жамлашнинг ўрнига таассурот ола бошладим... бошлаш керак... менга нуқул ахборот камдай, йўриқномалар етишмаётгандай туюляпти, аммо аслида – деярли ҳаммаси маълум бўлса, менга ўзи яна қанақа йўриқнома керак бўлиши мумкин! Мен ҳозир нимани ҳис қилаётганимни биламан, масалан, хавотир. Шунингдек, менга хотиржам ишонч нималиги ҳам маълум – мен уни кўп марта ҳис қилганман. Биринчиси мен учун керак эмаслигини ҳам биламан – яъни мен уни ҳис этишни истамаяпман. Иккинчиси мен учун керак эканлигини биламан – мен уни ҳис этишни истаяпман... ҳақиқатан ҳам, яна нима керак бўлиши мумкин? Унда нима учун мен баҳона қидиряпман?

- Чунки сенда ҳали саъй-ҳаракатни амалга ошириш кўникмаси йўқ. Инъикосларни алмаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишни бошла, шунда сенда ўша кўникма пайдо бўла бошлайди, буни ҳозирнинг ўзидаёқ қилишинг мумкин – мен буни ҳамма вақт “ҳозирнинг ўзида” қилиш мумкинлигини назарда тутяпман, бунинг учун ҳеч қандай шароит керак эмас, ҳар қандай шароит ҳам бўлаверади, шу боис ҳам тўғри йўл амалиёти самарали, уни узлуксиз равишда амалга ошириш мумкин, ҳар доим, ҳамма жойда.

- Мен ҳаракат қилиб кўраман... мен албатта синаб кўраман.

Шу пайт мен Ришикешдаги йога устози билан суҳбатни эсладим. Бу кишига ҳам ўша саволларни бериш қизиқ бўларди. Саволлар унга қандай таъсир қиларкан? Уни синаб кўриш эмас, балки самимийлик ва ёлғон ўртасидаги фарқни кўриш, уни сингдиришни истардим. 

- Сен бирор бир пайтда роҳатланасанми? Ёки бўшликни ҳис этасанми?

Унинг нигоҳи бир сониягаям титрамади, бошқа томонга ёки тепага қарашга интилмади, у бир неча сонияга ўйланиб қолди, аммо бунда “тўғри” жавобни беҳаловатлик билан излаш белгилари йўқ эди.

- Ҳа, мен бу кечинмаларни ҳис этаман.

- Нима, ҳозирнинг ўзидами?

Яна бир неча сония танаффус.

- Ҳа, ҳозирнинг ўзида.

- Сендан бирор нарса сўраганимда, нима ҳақда ўйланиб қоласан, агар сен буни ҳозирнинг ўзида ҳис этсанг, унда дарҳол жавоб беришинг ҳам мумкин, агар мен сендан “қўлинг борми?” деб сўрасам, ўйлаб ўтирмайсанку. Бу саволга дарров жавоб берасан.

Унинг юзида норозилик белгиларини кўришдан қўрқаётганимга қарамасдан, охиригача виждонли тадқиқотчи позициясини эгаллашга қарор қилдим. Аммо норозилик кўринмади, унинг юзи хотиржам, ёимлилик ва жиддийликни таратувчи бўлиб қолаверди, у жавобларини тезлаштирмади, олдингидай жавоб олдидан бир неча сония танаффус қиларди.

- Қўл билан бўлган ҳолатда “қўл”ҳақида гапира туриб, нимани назарда тутаётганимизни иккаламиз ҳам яхши биламиз. Роҳатланиш ва бўшлик борасида эса, ундай эмас – биринчидан, бу сўзлар остида нимани назарда тутаётганингни билмайман, иккинчидан, бу кечинмаларнинг кўплаб томонлари, кўринишлари бор, мен ўйланаётганимда шунчаки саволингга кўпроқ тўғри келадиган жавоб шаклини танлаётган бўламан.

Мен бу суҳбатдан қандайдир тўйинишни, ҳатто ортиқча тўйинишни ҳис этдим, жойимга бориб, ухлашни истаб қолдим. Бунинг устига тун ҳам тушиб қолди, менда илк бор бу кишини ушлаб олиш ва уни қўйиб юбормаслик истаги туғилмади. Мени ғалати ишонч қамраб олди, ҳеч қандай конкрет нарса билан боғлиқ бўлмаган шунчаки ишонч. Балки бу мен биринчи марта ўзим ҳаётимнинг, ҳолатларимнинг ижодкори эканлигимни аниқ кўрганлигим билан боғлиқдир, шундай экан, мен ўзим ҳар турли тундликларнинг ахлатхонаси бўлсам, бу одамларга ёпишиб олишимдан маъни бормикин? Бу одамлар борлигининг ўзи етарли, мен ўзимнинг сасиган инъикосларимни бартараф этганимдан кейин, мен албатта бу одамларга йўлни топаман – буни қандай қилишимни билмайман, аммо топаман, буниси аниқ.     

- Сен ҳам Варанасига кетяпсанми? – хайрлашишни истамадим, аммо жимгина туриб кетиш ҳам ноқулай эди.

- Йўқ, мен ундан узоқроққа – Бодхгайяга кетяпман, у ерда дўстларим билан учрашаман, сен билан учрашувим ҳам охирги эмаслигига умид қиламан.

- Мен ҳам бунга жуда умид қиламан! Агар Бодхгайяга бориб қолсам, сени қаердан топишим мумкин?

- Бодхи дарахти атрофидаги майдончаларнинг бирор жойидан изла – биз у ерда учрашиб турамиз ва ўтлоқда ётамиз.

- Сенга нима демоқчи эканимни биласанми? Сенинг, дўстларингнинг, бундай амалиёт ва шундай амалиётчиларнинг борлиги айни пайтда ҳаётимдаги энг асосий дақиқа ҳисобланади.

Бу нарса миямга ҳозиргина келди ва уни ҳеч қандай кутиш ва хавотирларсиз айтиш истаги туғилди. Қандайдир янги, ҳақиқатан ҳам янги, аммо олдинги ҳаётим билан алоқаси бўлмаган нимадир бошланганлиги ҳисси пайдо бўлди. Ҳозир мен ўзимни, ниҳоят олдида улкан, нотаниш дунё очилган янги туғилган мавжудотдай ҳис қиляпман. Купега, ўзимнинг жойимга борар эканман, ҳар бир қадам билан ўша ўйноқи қувонч, қуюлиб келаётган ёқтириш ҳисси кучаярди. Мен буни ундан юқтириб олган бўлсам керак? Балки бу унинг совғасидир? Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен сассиқ-сентиментал эмас, балки ҳақиқий миннатдорчиликни, меҳрни туйдим. У мен орқали ҳеч қаердан ҳеч қаерга ўтарди. Бир пайтнинг ўзида ҳар бир қадамимда мени қамраб олган олдиндан пайқашни ҳис этдим.  

 



<< Бўлим 25 Бўлим 27 >>