« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 21


Ришикешгача чамаси бир соатлар қолган эди. Автобусда ўтказган навбатдаги уйқусиз тунга қарамасдан умуман уйқу келмас эди, ва мен ўзимни шундай тетик ва хаёлим жойида ҳис қилардим, ҳаттоки тўлақонли уйқудан кейин ҳам бундай бўлмас эди. Деярли эрталабки саккиз, қуёш эса шундай ёрқинки, агар ойнадан қараб тескари бурилсанг, қандайдир муддат кўз олдингдан қоронғилик кетмай туради. Бу ердаги тоғлар қалин тропик дарахтлар босиб кетган катта жингалак дўнгликларга ўхшайди. Мен ойнадан бошимни чиқариб, юзимни иссиқ шамолга қўйиб бердим, ва у гўёки менинг ичимдан ўтиб кетаёгандай бўлди. Бадан шунақанги енгил ва сергак эдики, худди ҳозиргина совуқ душ қабул қилгандек. Тозалик хушбўй ҳиди – озгина жунжитадиган, кескин ва айни пайтда жуда нафис…, аммо бу хушбўй ҳид эмас, балки бутун танадаги нимадирга ўхшарди, мен худди ушбу муаттар ҳидни таратиб турган ғунчага айлангандек, ва ҳатто умрбод ҳинд йўлларининг чанги ва лойига ботган автобус ҳам ушбу ортиб бораётган кечинмаларнинг тўлқинини юзага келтирарди. Мен гўёки эрталабки қуёш билан тўлган илк япроқлар салқин денгизига тушиб қолгандек, ва ўзим ушбу япроқлардан бирига айлангандек эдим. Кафтларимда – ментолли совуқ ҳисси, аввалига аранг сезиладиган, аммо тезда шунчалик шиддатли-ки, ҳатто безовталикни юзага келтиради – “бу қанчалик узоққа бориши мумкин”. Ментолли ҳиссиёт кафтларимдан қўлларим бўйлаб кўтарилар ва кўкрак ва юз қисмимда ғоят кучли бўлиб борарди. Нафас олишим ҳам совуқ бўлиб борар, худди оғзимда муз бордек. Бу янги ҳиссиётлар мени қўрқитмасди, улар ҳам мендаги рўй бераётган ўзгаришларнинг бир қисми эканлигига негадир ишонч ҳосил қилган эдим.

Охирги кунларда мени шундай ҳиссиёт тарк этмасдики, худди ҳадемай нимадир рўй беради, жуда муҳим бир нарса, худди бунга мен бутун умр тайёрланиб келгандай ва охир-оқибат бир нечта қадам қолгандай... Яна бир нечта қадам… Қачон ахир? Эҳтимол, она қорни тор бўлиб боргани сайин ва борлиқнинг янги даражасига ўтиш муқаррарлиги ҳар томондан бостириб келганида гўдак ўзини шундай ҳис қилса керак. Мен муштларимни сиқмоқдаман, сабаби ортиқ кута олмайман, нима бўлишини билмайман – ғаройиб мавжудотлар билан учрашувми, ёки буюк бир нарсанинг кутилмаган тўлқини ичимдан келадими, ёки, Ауробиндо ёзгани каби, эрталаб бошқа оламда  уйғонаман, аммо мен биламан, БУ албатта содир бўлади. Менимча, мен ҳар нарсага, ушбу қувноқ жаранг ва эҳтиросли завқ-шавқ билан жўр бўладиган ҳаётдаги ҳар қандай ўзгаришларга тайёрман. Мен қандай яшайман, атрофда қандай манзара бўлади, ўзим хоҳлаган кечинмадан ташқари ҳеч нарсага амал қилишни хоҳламайман. Садху нима демоқчи бўлганини, унинг қайси истаклар ҳақида гапирганларини мен энди тушундим – уларни бошқа ҳеч нарса билан адаштира олмайсан, ва мен улар “тўғри” ёки “нотўғри”лигини таҳлил қилишни хоҳламайман... Ушбу истакларимни назорат остига ололмаслигимни, уларга жўр бўлаётган ўзига хос мафтункор кечинмага тўла ишонган ҳолда фақатгина эргашишимни, берилишимни тасаввур қилсам нафасим ичимга тушиб кетади. Менинг барча туйғуларим айнан қуёш шамолининг шиддатидек, совуқ оқимнинг кучли тўлқинларидек, ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайдиган қуёш нурларидек бўлишини шундай истаяпманки. Воқеалар мазмуни эҳтиросли қизнинг бадани каби жонли ва ҳисли бўлиб борарди – у шодон интилишлар олдида ўз теранлигига йўл очиб борар, мен ҳар куни эрталаб ягона мумкин бўлган ҳаёт сифатида қабул қиладиган ранги ўчиб кетган бемаъни суратдан нари олиб кетар эди... Қандай? Ёки – “нима?” Ёки – ??? Керакли саволни қандай ифодалашни билмайман, аммо ушбу ифодани излашни ажойиб ижодий ҳолат сифатида бошимдан кечирмоқдаман. Балки қандайдир сўзларни топишнинг кераги йўқдир? Худди ҳозироқ оғзимдан чиқиб кетадиган савол учун керакли сўз шаклини танлашга уринишларни ташлаб қўйганимда, барча мумкин бўлган чегаралар оша интилиш жадаллиги янада жўшқин бўлиб боради... Эҳтимол, бу “жавоб”дир?

 

Ришикеш менда иложсиз табассумни юзага келтирди. Мен қадимги ҳинд ибодатхоналари, оқ сочли басавлат йоглар шаҳрини кўришни кутгандим, аммо бирмунча оддий карнавал-маскарадга дуч келдим. Энг тасаввур қилиб бўлмайдиган ярқироқ рангларга бўялган ўнтача катта-кичик ибодатхоналар худди байрам дастурхонидаги каби то у ерда, то бу ерда кўзга ташланиб турибди. Бу ерда квадрат метр ўлчамдаги пупслар (тўсиқ орқасида майдонча, ўртада уч айри, ундан латта осилиб туради, унинг олдида хушбўй моддалар тутатилади – мана муқаддас жой ҳам тайёр), ва “қандайдир йог” ёзувлари осилган пирамидасимон ўн қаватли бинолар. Осмонўпар биноларни сиртидан ўраб олган йўлаклардан одамларнинг тўхтовсиз оқими ўтмоқда. Ҳар бир симёғочда, ҳар бир кафеда қандайдир йога, аллақандай массаж ва бошқа икки кунлик, ҳафталик, ойлик... исталган курсларга қабул қилинаётганлиги тўғрисидаги эълонлар осилиб турибди. Ҳар бурчакда узун қатор бўлиб олиб садхулар ўтиришбди, аммо улар менинг Кулуда кўрганимга умуман ўхшашмайди, булар Дели садхуларига ўхшаб кетади: сайёҳлардн уялмай-нетмай пул тиланар, маъюс ҳолда ғамгин мақолларни минғиллар, тилёғламалик билан тиржаяр, қўлларини чўзар ва умуман ёқимсиз кўринар эдилар – кезиб юрувчи роҳиблар кийимига ўраниб олган оддийгина гадойлар эди.

Мен ўзимга Лакшман Джула тумани – бутун Ришикешда энг ёқимли ва тинч, Ганга бўйлаб марказдан юқорига икки километр бўлган жойда уй ижарага олдим. Бошқа сайёҳлик тумани, Сварг Ашрам, менга жуда чанг босган, сершовқин ва киммат бўлиб кўринди. Биринчи икки кун ҳеч ким билан танишиш истаги йўқ эди – мен шунчаки сўқмоқларда айланиб юрар, ажабланарли-ташвишли юзли ғайриоддий кулранг маймунларга ёнғоқлар бериб юрардим, улар аввалига тинчгина атрофимда сакраб юришган эди, кейин эса битта эркаги бирданига менга ташланиб, қўлимдан маҳкам ушлаб олди, оғзини очиб қатор катта тишларини кўрсатди ва ёнғоқли халтачани тортиб олди. Ақлли махлуқ... ҳа, маймунчалар ҳечам беозор эмас экан… Мен кичкина гадой-қизчаларни суратга олар, улар билан ҳар хил нарсалар ҳақида гаплашар эдим. Уларнинг лол қолдирадиган даражада чиройли, маъноли юзлари, жонли кўзлари мени ўзига тортар эди. Ажабо… бизнинг барча суппермоделларимиз уларнинг тирноғига ҳам арзимайди. Табассумли... мен ҳам уларга жавобан жилмаяр ва табиатнинг ушбу ижодига қараб завқланар эдим.

Шаршарага кўтарилдим, шиддатли оқимлар чиройли ўйиб юзага келган кичкина кўлчада тиззамга қадар сувда турдим, яна баландроқда эса қоронғи, нам ғорга дуч келдим. Деворлар ва шифтдан сув томчилайди, ярим йўлда тушиб кетади ва пастга оғир томчилар кўринишида учади, ҳавода майда сув чанги бўлиб сочилиб кетади. Шу ердаги, яъни, кўприк ёнидаги марказида кўк Шива ўтирган кичкина марказий майдончадан пиёда беш дақиқалик йўлда жойлашган пляжда узала тушиб ётдим. Пляж анча хушманзара – жуда майда оқ қум, ёнгинасида ташландиқ ибодатхона, худди Маугли тўғрисидаги ҳикоялардагидек, Ўрта ер днгизидаги каби тоза сув, кучли бўлмаган оқим ва ўн саккизлар атрофидаги ҳарорат. Хорижий сайёҳлар бу ерда анча тартибли гуруҳ бўлиб олишган, ва ҳинду бекорчилар уларни четлаб ўтади, бу мени хурсанд қилди, сабаби ҳирсли ҳиндуларнинг кўриниши менинг ғашимга тегаётганди. Улар ўзининг соддалиги билан менинг жонимга тегиб кетди! Тўда-тўда бўлиб келишади, қатор бўлиб ўтириб олишади-да, маймунга ўхшаб бир-бири билан тинмасдан вайсашади ва, ўзининг ҳайвоний қизиқишини умуман яширмасдан оқ танли аёлларнинг очиқ елкаларига, оёқларига, қоринларига тикилиб қараб ўтиришади. Кейин буталар орасига ўтиб келишади (ёки ҳожатини чиқаришади, ёки онанизм билан шуғулланишади), қайтиб келиб яна кўзини олайтириб ўтиришади.

Камбағал ҳинду эркаклар, аёллар, қариялар, ва айниқса кичкина болалар ва қизларга мен кўпинча ё бетараф муносабатда бўламан, ёки ёқтираман. Жинсий ҳирсли ёш йигитлар ва эркаклар – сурбет, аҳмоқ, сершовқин, шиша кўзли ва тилла зангжирчали, ва яна, юрганида оёқларини пингвинга ўхшаб қўювчи, оёқлари орасидан осилиб турувчи қоринлари бор, кўчаларда манманлик билан шиллиққурт тезлигида санғиб юрувчи ва бир бири билан ҳеч қандай ҳиссиётсиз, худди сақич чайнаётгандай гапирувчи бой ҳиндулардан қатъий жиркана бошладим. Умуман олганда бу жумбоқ албатта… нега ҳиндулар ҳеч қачон ўз ўзича, ёлғиз эмас, балки беш-ўнта одамдан иборат тўда бўлиб юришади? Ва, жин урсин, улар ўзи нима ҳақида тўхтовсиз гапиришишлари мумкин? Қизиқиш кетидан қувиб сездирмасдан битта жуфтликка қўшилиб олдим: эркак киши қизнинг қўлидан анча беҳаё тарзда ушлаб олганди (сайёҳлик туманларида ҳиндулар баъзан шундай ошкора ахлоқсизликни ўзига эп кўради) ва тинимсиз унга нималарнидир гапирар, вақти-вақти билан имо-ишоралар қўлларди. Шуниси қулай эдики, бу жуфтлик инглиз тилида гапирар эди. Инглиз тили – Ҳиндситоннинг давлат тилларидарн бири ҳисобланади, ва унда кўпинча бой ёки оқсуяк аслзода оила ҳиндулари ўзаро мулоқот қилишарди. Қиз, ҳеч қандай жавоб бермасдан бошини маъюс эгиб юриб борар, аммо вақти-вақти суҳбатни тўхтатмаслик учун бошини қимирлатар, баъзан битта-иккита сўз гапириб қўярди. Дангасалик билан ҳаракатланаётган одамлар оқими билан уларга тасодифан қўшилиб қолган, мақсадсиз кезиб юрган бекорчи сифатида кўринишга ҳаракат қилаётган бир пайтда бошимдан турли вариантлар учиб ўтарди. Балки улар яқинда танишишгандир, ва у қизга ўзи ҳақида гапириб бераётгандир. Ёки бу эр-хотин, ва у хотини билан ўғлини қайси ўқишга бериш тўғрисидаги фикрлари билан бўлишаётгандир, ҳозирча улар ягона тўхтамга келмагакн бўлишса, шунинг учун ҳам у шиддатли имо-ишоралар қилаётгандир. Жуда яқин бориб, мен шуни эшитдимки, эркак киши ҳис-туйғу ва жонли оҳангда… осиб қўйилган эълонларнинг матнларини овоз чиқариб ўқиб бермоқда! Озгина гангиб қолган ҳолда, мен четга чиқдим ва яна ўн дақиқалар тушунишга ҳаракат қилардим – “ахир қандай қилиб бундай бўлиши мумкин???”. Навбатдаги маданий шок, умуман олганда.

Ришикешни томоша қилаётиб, мен ўзим билан ён дафтарча олиб юрардим, унда шу масала бўйича салбий ҳиссиётларим ва фикрларимни  тадқиқ қилишга ўзимнинг дастлабки уринишларимни қайд қилишни давом эттирардим..

 

«** октябр

Худди ҳар доим ниманидир кўтариб юргандек..., мен тўр халта осиб олган бесўнақай холага ўхшардим. Жойимдан қўзғалиб пантера каби ғизиллаб кетишни хоҳлайман, аммо бунинг ўрнига нуқул ҳамма нарсани ўлчаб, баҳолаб қўраман, ҳамма нарсадан таъсирланаман. Кўчадан юриб боряпман, ва ҳар бир воқеадан қандайдир таъсирланаман – ҳиссиётлар, фикрлар. Ярим соатлаб, ва унданам кўпроқ, норозилик ҳис этишим ва буни кўра-била олмаслигим мумкин. Мен кам салбий ҳиссиётларга бериламан десам албатта беъманилик бўларди. Агар мен ёрқин норозилик каби махлуқни сезмасам, унда, аниқланишича, ҳар доим юзага келадиган майда ҳиссиётлар тўғрисида нима ҳам дейиш мумкин. Кеча мен кўча бўйлаб юриб бораётгандим ва тушундимки, мана ким билади қанча вақтдан бери худди менга шишанинг майда синиқлари узлуксиз санчилаётганидек, ва мен шундай яраланган ҳолатда юриб бормоқдаман, аммо бу ҳолат менга шунчалик одатий бўлиб қолгандекки, шу ҳолатдаям нималардир ҳақида ўйлашим, хаёл суришим, орзу қилишим мумкин. “Синган шиша”ни пайқаганим ҳамоно бу нима бўлиши мумкин дея ўйлай бошладим, ва жуда ҳам ёқимсиз нарсани кашф қилдим – кўчада кўрган деярли ҳар бир одамни ёқтирмай бошладим, - кимнидир кўпроқ, кимнидир камроқ. Одамлар менга шунчалик ёқмай қолади деб сира ўйламасдим. Яна шуниси қизиқки, - шу ёқтирмаслик ҳиссиётини тийишга уринганимда, бирданига нимадир ҳурпайиб, барча шохлари билан тиралиб олди, ва дарров одатдаги “яраланган” ҳолатга қайтгиси келиб қолди. Салбий ҳиссиётлар худди жирканч махлуқлар каби қоронғи хонани қуршаб олгандек, улар гўёки кўринмас ва эшитилмасдек, аммо хонани ёритишингиз биланоқ улар дарров ҳаракатга тушиб, тишларини кўрсатади ва чийиллашади. Тезроқ бу хонанинг эшигини ёпгинг ва аввалгидек яшагинг келади. Аммо иложи йўқ... Кўрганимни унута олмайман, ахир бу хона – менинг ўзим. Ўзимни худди ичимда қуртлар тўлиб кетгандек ҳис қилаяпман... ва бундан кейин қандай қилиб эскичасига яшаш мумкин? Ичингни жирканч қуртлар кемираётганлигини кўрмасликка,эътибор бермасликка, унута олишга ўзингни аввалгидек каби мажбурлай олмасанг қандай қилиб бирон-бир нарсага хурсанд бўлиш мумкин?

Ҳозирча салбий ҳиссиётларга (СҲ) қарши ҳеч нарса қила олганим йўқ. Дэнининг айтишича, у фақат бир йилдан кейин (ундаям айрим ҳолатларда холос) СҲни тийишнинг уддасидан чиқа олган, аммо Лобсанг айтган сокин қувончни у ҳеч ҳис эта олмаяпти. Сокин қувонч – нима ўзи?... Ҳозирча меннги қўлимдан умуман ҳеч нарса келмаяпти, ва мен бунинг иложи борлигига кўпинча шубҳа билан қарайман. Нуқул фақатгина бир марта ҳаракат қилиш ва СҲ ҳечам юзага келмайдиган жойда бўлиб қолгин келади. Мана шу менга кўпроқ иуиктн бўлитб кўринади, менинг ҳозир қандайлигим билан эса СҲни босқичма-босқич тийиш деярли имконсиз. Шу ўринда айтиш керакки, Кастанеда ҳеч қаерда СҲни тийиш ҳақида ёзмаган! У умуман бошқа амалиёт билан банд бўлган, ва СҲ борган сайин камдан-кам юзага келган… Аммо менинг олдимда ҳозирча бошқа йўл йўқ, ёнимда Дон Хуан ёки биргина тегиши биланоқ одамнинг зеҳнини ўзгартира оладиган Рамакришна йўқ. Шунинг учу менинг қўлимдан келадигани – бу ўзим нимадир қилишим...

Балки, сеҳрли таёқча силкиниши билан ҳаётимни ўзгартириб юборадиган қандайдир мўъжиза ҳақида ўйлаганимда, мен заифлик кўрсатаётгандирман? Балки, ўзимнинг эркинлигим учун курашиш ўрнига сеҳргарлар ва авлиёларни кутишни афзал кўрадиган бир нотавон бўлганим учун бу фикрлар юзага келаётгандир? Қўлларимни қовуштириб оладиган ва ҳаёт курашсиз ўзгаришини кута бошлайдиган пайтдаги бемаъни шодон ҳолатимга қараганда шунақа шекилли...

Кеча мен шуни аниқ тушундимки, одамларни ёқтирмасликни ҳис этиши хоҳламайман, ахир бу қанақадир баҳолаш эмас, бу МЕНИНГ ҳолатим, бу ёқтирмаслик ҳисси билан мен заҳарланганман. Қандай қилиб бўлса ҳам узил-кесил англашим лозимки, булар қандай одамлар эканлиги, ва уларга нисбатан қандайдир салбий ҳис-туйғулар учун сабаб борми ёки йўқлиги ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Мен софлик, қувонч, енгилликни ҳис этишни хоҳлайман, бошқа одамларни доимий баҳолаш ва ёқтирмаслик билан банд бесўнақай хола бўлишни истамайман».

 

Маҳаллий ўқитувчилар ва донишмандлар билан мулоқотим бошиданоқ ўнгидан келмади. Аввалига мен шу ер, Лакшман Джуланинг ўзидаги, Ганганинг ғарбий қирғоғидан шарқий қирғоғига элтувчи кўприк ёнидаги ибодатхонага бордим. Ибодатхона анча савлатли кўринарди, ва мен, оёқ яланг ҳолда совуқ мармар тоштахталар устида борардим, тош токчаларда турган кулгили ҳайкалчаларни диққат биларн кўриб чиқаётганимда ибодатхона ичкарисидан бир одам чиқди ва у Мураббий эканлигини билдирди. Бу ерда,Ришикешда, истисносиз ҳамма ибодахоналарда барча ташриф қилувчиларга нисбатан кўрсатиладиган хайрихоҳлик жуда ўзига мойил қилади – сен ҳаттоки қандайдир хато қилсанг, сенга ҳеч ким кўз қириниям ташламайди, ва агар катта хато қилсанг ҳам, сенга табассум билан қандай қилиш керак ва керакмаслигини кўрсатиб беришади. Шунинг учун ҳам йога ўқитувчиси у-бу нарсаларни гапириб, ибодатхонани томоша қилишда ёрдам берганида мен ҳайрон бўлмадим. Албатта, суҳбат жуда тез орада ҳақиқат ва маърифатни излаш мавзуларига ўтиб кетди, ва у мени ибодатхонанинг ички қисмига таклиф қилди. Биз медитациялар учун хона – ўқувчилар ўқитиладиган, улар билан суҳбатлар олиб бориладиган жойга келдик. Ёстиққа ўтиргач ва мени ёнида рўпарасига ўтқазгач, у менинг қўлимга қандайдир нусхаланган варақаларни берди ва шахсан унга-бунга ўргатишини, ўзи бир қатор муваффақиятли амалиётларни кашф қилганини гапира бошлади. Уни беш дақиқаларча тинглаб, мен ўзим учун кутилмаганда ортиб бораётган зерикиш ва ҳаттоки мудраш ҳолатини сездим. Нима бу, балки бор-йўғи мириқиб ухлай олмагандирман? Ўзимни ўнглашга ҳаракат қилдим, аммо ҳеч нарса бўлмади. Ўқитувчининг сўзлари худди магнитофон тасмасида каби бир маромда қуйилиб келарди; кўриниб турибдики, бу сўзларни у сон-саноқсиз марта такрорлаган ва ҳозир эса бу машҳулотни эрталабки газетани ўқиш билан бирга олиб бориши мумкин. Лоақал бир дона сўз айтишга бир нечта марта уриниб кўрганимдан кейин тушундимки, унинг нутқида паузалар кўзда тутилмаган, ва бу менга жудаям ёқмади. Маърузани жимгина эшитувчининг роли мени қониқтирмасди, бунинг устига амалий жиҳатдан қаерда ва қандай қўлланилишини тушуниб бўлмайдиган анча мавҳум фикрлар дастидан маърузанинг мазмуни менга етиб бормасди. Айнан ўша пайтда мен манзил бўйича келмаганимни, бу одам мени нимага ўргатмасин, менга на унинг ўзи, на унинг таълимоти қизиқарли эмаслигини аниқ тушундим, аммо шундоқ туриб кетиш ноқулай эди, бундан ташқари унга нисбатан юзага келган муносабатни текшириб кўриш истаги бор эди – менда ўзимнинг ҳиссиётларимга нисбатан ишонч йўқ эди... бир томондан, худди ҳеч қаёқдан юзага келган бевосита таъсир қилувчи софликни ўзида олиб келадиган шабада каби пайдо бўлганида уларга жуда ишонгим, қулоқ солгим келади, бошқа томондан эса, худди озғин ва минғир-минғир скептик ҳар доим: “сенинг ҳиссиётларинг нималар демайди… уларга ишониш мумкин эмас, балки сен адашаётгандирсан…”. Ҳа-а, бу она ташвишига жуда ўхшаб кетади! Худди шунақа чарчатади, ва қўрқув юзага келади – башарти ростданам, балки у ҳақдир ва ўзингнинг истакларингга бунчалик ишониш керакмас, шундай ва шундай қилиш керак, сабаби шундай бўлиши лозим, шунақаси тўғри бўлади, шунақаси ишончлироқ... Жин урсин... онани унинг ташвишлари билан узоқроқ жўнатсанг-да, ва бирданига уни ўз бошингда пайқасанг… ҳа...

Мен барибир ўқитувчига бир нечта савол беришга қарор қилдим ва дадиллик билан унинг сўзини бўлдим. У менинг босимимга хушмуоамалалик билан ён берди. Ундан нимани сўраш кераклигини мен ҳали билмасдим, ва бир дақиқаларча вариантларни танлаб жим туриб қолдим. Шунда мен тушундимки, ҳаётимда деярли ҳеч қачон қарорларни барча шу миямдаги оналар-скепктиклар-қўрқувлар таъсири остида эмас, ЎЗИМ қабул қилмаганман. Яъни мен ҳеч қачон ўзимнинг қизиқишларим ортидан интилмайман, улар қувонч билан ҳис қилинсаям ва завқланиш билан ҳамроҳ бўлсаям, аммо ҳеч кимнинг шахсий обрўли савлати билан мустаҳкамланмаган, ва шунинг учун ички скептик кўзи олдида умуман ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Натижада эса менга бостириб келаётган кулранглик, беъманилик қолади – Индияга нимадан қочиб келган бўлсам, айнан ўша... ва энди нима бўлади… айтишадику – ўзингдан қоча олмайсан, тўппа-тўғри – модомики мен худди шундай тарзда, баъзан пайдо бўлиб қоладиган қувончли жаранглайдиган истакларни писанд қилмаган ҳолда “тўғри-кулранг”ликка хушомад қилишда давом этадиган бўлсам, менинг ҳозир ишда эмас, Ҳиндистонда эканлигимдан нима фойда. Йўқ, жин урсин! Мен ҳозир нима қилиш ва нимани сўрашни билмасам ҳам ўнг-чапга қарамасдан тўғри бостириб бораман, миямга нима келса шуни сўрайман, кейин уёғи бир гап бўлар.

Оғзимни очишим ҳамоно бирданига ўқитувчининг Шива, медитация ва ҳоказолар ҳақида гапира туриб, абадий роҳат-фароғат ҳақида айтиб ўтгани эсимга тушиб қолди. Миямга телбанамо фикр келди, аввалига уни қўпол ҳисоблаб нари ҳайдадим, кейин эса аччиқланиб уни ҳайдаганни ҳайдаб солдим – йўқ-йўқ, қандай савол беришни хоҳласам шундай савол бераман, миямдаги онани ҳам жин урсин.

- Айтинги, Устоз, мана Сиз абадий роҳат-фароғат ҳақида айтиб ўтдингиз. Бу фақат китобларда шундай ёзилганми, ёки бу Сизнинг шахсий тажрибангизми? Сиз ўзингиз Роҳатни ҳис қиласизми?

- Мен яшаётган ҳаётнинг ўзи роҳат. Устоз менга маънодор қараб қўйди, ёстиқларга суяниб олди ва жилмайди.

(Ҳа-а.. бундан кейин нимани ҳам сўраш мумкин?) Барибир унинг табассумида қандайдир сохталик, жўртталик бор эди, на унинг табассуми, на унинг гапириш менга ёқмасди – ҳа, тан олиш пайти келди, у шундай катта ибодатхонада шундай катта ўқитувчи эканлигига қарамасдан менга жудаям ёқмади... Ўқитувчи… Агар уни оппоқ кийимларсиз, одамлар орасида ёки пляжда, аёлларга тикилиб қараб ўтирганини тасаввур қилсам, бирданига одатдаги ҳинду кўз олдимда гавдаланади – оддий, оғир, ҳайвоний қараш, мана шундан қўрқаман??? Яна унга қарайман ва олдимда ўқитувчи ўтирганлигини ўйлаб, безовталанаман – савлатли одам бўлса, у билан мана шундай бемалол гаплашиб бўларканми... У ёқ бу ёққа бир неча март чайқалиб, англадимки, унинг Ўқитувчи эканлигига ўзимни ишонтириб, оддийгина руҳий найрангга учдим – агар ушб маҳсулот энг яхшилигини айтишса, мен унинг ҳақиқатданам яхшилигига ишона бошлайман, ҳодисаларни айнан идрок қилишдан тўхтаб қоламан. Маълум бўлишича, реклама билан осонгина алданиб қоладиган овсарлардан менинг ҳечам фарқим йўқ экан, ахир мен ҳар доим ўйлардимки, бу найрангдар менга ҳечам ўтмайди, одамлардан фарқим ҳам шунда...

  Мен фақатгина ўз-ўзимга ҳисобот беришим зарур эди, гуёки бир силкиндиму, айнан шу вақтдан бошлаб суҳбатимиз тез ва осонроқ кеча бошлади.

Танамдаги қўрқувдан қутулиб, унга нисбатан салбий муносабатда эканлигимга иқрор бўлдим ва негадир тўсатдан ўзимни енгил ҳис қилиб, у билан худди узоқ вақтлардан бери гаплашиб юргандек суҳбатлаша бошладим. Айнан ана шундай ҳолатда кечган суҳбат, гуёки очилаётган гулдек,мен ҳоҳлаган моҳиятни равшанлаштирди.

Шунда  фақат бир нарсани аниқлаштира олдим, суҳбат яшаш тарзини баҳолаш эмас, балки, бевосита кечинмалар,йўқ..йўқ оддий кечинмалар эмас,  балки бахт саодат кечинмалари ҳақида   бораётган эди- ёки у мавжуд, ёки йўқ.

Кейинчалик ўқитувчи ушбу иккаланишга аниқлик киритди, у олиб бораётган ҳаёт тарзида ана ўша бахт-саодат кечинмалари мавжуд экан. Сўнгра у бизга бу жараённи яна тўлиқроқ тушунтира бошлади.

  Унинг тушунтиришларига қарамасдан, ўзимнинг фикримда туриб олишга қарор қилдим, аммо ҳурмат ва шу билан бирга қаътийлик билан уни гапини бўлдим. Кўзларига тик қараб, ҳар бир сўзни доно-доно қилиб, - у бирор марта, ўзи гапираётган  аниқ ва ҳақиқий бахт-соадат кечинмаларини ҳис қилганми ёки йўқлигини сўрадим.         

  Манимча, ўқитувчи биринчи марта бу каби сўроққа тутилиши эди. Авваллари уни тўғри ва жой-жойига қўйилган нутқини бузишга жазм қила олмаган бўлса керак, у  ўз нутқини гиёки фильм лентасидек орқага айлантиришга ҳаракат қилди ва уни яна қўйиб юборди. Унинг нигоҳида қандайдир ваҳима, деярли саросима кўрина бошлади. Кўзлари, тасодифан менга тушди-ю, аммо уни шу заҳотиёқ тепага йўлантирди ва шундан сўнг у ўзига ишонқирамасдан, кейинчалик эса ўзини қўлга олиб, қаътийроқ, албатта бу каби кечинмаларни ҳис қилганлигини эълон қилди. Бироқ, у яна медитация амалиётидаги тадқиқотларини қайтдан ҳикоя қила бошлади (у медитацияни изоҳлаш  вақтида нилуфар гули каби букчайиб зтирмасдан у кўрсатгандек ўтириш кераклигигача гапирди), мен унинг гапини яна бўлдим, яна такроран “бахтиёрлик” сўзи кечинмаларини изоҳлаб беришни такрорладим. Зеро, ҳар бир инсон “бахтиёрлик” сўзини ўзича талқин қилади. Мен бу нарсага ҳар хил амалиётга эга инсонлар билан мулоқот қила туриб амин бўлганман.

  Бу савол уни аниқ ғафлатда қолдирган эди. Чунки кўзлари яна нимагадир  шифтга қараб йўналди (бу ҳолат менга, дарсни билмаган ўқувчи ҳолатини эслатди), сўнгра у ўзида қандайдир бахтиёрлик табассумини мужассам қилишга ҳаракат қилди ва у ҳис қилаётган кечинмани изоҳлаб ёки гапириб бўлмаслигини айтди.

  Бундай ҳолатда нима қила олардим?... бу-жавобдан қочиш учун жуда тўғри йўл эди, аммо менда бундай актёрлик маҳорати, бошқа таасурот қолдирмай қўйди- бу гуёки  шайтонга хос  тасаввурлар эди, аммо бу билан фақат ҳиссиз, билимсиз инсонларни алдаб бўлади. Мен  зоҳирий нарсаларга эмас, балки фақатгина ўзимнинг кечинмаларимга ишонаман. Бу инсон эса менга товламачи бўлиб туюлди.... Аммо яна савол бериб кўришга ҳаракат қиламан....

  Шунинг учун мен ундан ҳали у ерга, ҳали бу ерга қўйиб, гапираётган  бўшлиқ кечинмасини изоҳлаб беришини сўрадим.

Бунисига Ўқитувчи жавоб беришга тайёр эди ва  бу ерда ўргатаётган бу каби медитация машғулоти жараёнида, баъзида кўзини очиб бўшлиқни, баъзида эса доимий ҳаётни кўришини таъкидлади. Шунда мен саволимни аниқ етказа бера олмаганимни тушундим, шунинг учун яна бир бор у нимани кўраётганини эмас, балки нимани ҳис қилаётганини сўрадим. Ва бу вақтда ҳамма нарсани тушуниб бўлган эдим! Агар кимдир ҳаттоки ўзи идрок қилмаган жараённи ўйлаб топса, эски ҳикоялардан, яъни аллақачон маълум бўлган жараёнларни улаб, янгисини ўйлаб топар эканлар.

  Шундай экан, агар кимдир у қандайдир бўшлиқни ҳис қилаётганини айтса, у буни қай ҳолда тасаввур қилади?

  Бу кечинманинг ўрнига у  бўшлиқ “тушунчасини” ёки  бўшлиқ “ҳиссиёти” ҳақида гапиради, гиёки кечинмалар нигоҳда, эшитишда ёки ҳид билишда пайдо бўлгандек!

  Бу килограмм ўлчовини эшитган билан баробар. Мен ўз ҳаётимда бир неча марта, бу каби ўйлаб топилган мавҳумликларга, яъни ўзимни ўзим улар билан овутиб, алдаган, аслида йўқ нарсани тасаввур қилишга ҳаракат қилганман. Бироқ ҳозир гиёки ҳақиқий жараённи тасвирловчи чиройли ва баландпарвоз гаплардан аллергия тошади. 

  Тун ер экваторига тобора яқинлашиб борар эди, қоронғу тушди, Гангадан совуқ кела бошлаб, танамни қалтироқ босди.

Бўялган ўйинчоқ фил ва кулгили одамлар энди мени ўзига жалб қилиши қийин эди, Ўйинчоқ сифат ўқитувчи эса –жуда қийин масала.

Кетишга чоғлана туриб, мен охирида бирор марта салбий ҳиссиётларни бошдан ўтказганми ёки аксинчалигини сўрадим. Ўқитувчининг кўзлари, одатдагидан кўра кичрайиб кетгандек бўлди ва яна шифтга қараб кўтарилиб кетди, менимча у ўта азоб билан суҳбатни тўхтатиб қўйиш ёки давом эттириш ҳақида қарор чиқариш билан банд эди.

 Ва ниҳоят у суҳбатни узишнинг иложи йўқлигини тушуниб етди. Чунки, унинг ёнида турган бу европалик урғочи, яна уни ўзининг саволлари билан деворга қапиштирмоқда.

У саволимга, албатта ҳис қилганини айтди, аммо “Аммо” сўзини талаффуз қилаётганда унинг юзларини ёритувчи  қандайдир тантанали ифода пайдо бўлди.

 -Аммо буни оддийгина ҳис қилиб бўлмайди, жалб қилиб, ҳам бўлмайди, ва ҳеч қандай жавобгарлик ҳам бўйинга олинмайди, у шу пайтда  кимгадир тишларини ғичирлатган, аммо бундан ҳеч қандай азоб чекмаган итга, ёки бўлмаса сигир -салбий ҳиссиётларни бошидан ўтказган-у, аммо буни ип орқали қозиғига айлантириб ташлаган ҳолатини эслатарди.

Ушбу гапнинг таъсирига тушиб қолишимга оз қолди, у нимани назарда тутганини тасаввур қила бошладим, аммо ҳис қилмадим. Шунда аниқликдан, самимийликдан узоқларга қараб оқиб кетаётгандекман, шу билан бирга, фикрларни тиниқлаштирувчи вақт келди, зеро бу ҳолат улар билан курашиш зарурияти йўқ деган маънони англатарди.

Аммо йўқ, мен бошқа қандайдир афсонавий мафтункорликни эшитишга тоқатим йўқ, мен улар билан деярли икки йил яшадим ва оқибатда тутриқсиз ҳаракатлар ва тушунарсиз хира фаровонликдан бошқасини ҳис қила олмадим.

  Ўзимдаги скептицизмни яширмасдан, агарда салбий кечинмалар қуршаб олганда, уларни ҳис қилмаслик жиннилик эканлигини айтдим.

Ўқитувчи ушбу гапга тезлик билан бўйсунди ва мустаҳкамроқ бўлган қанот томонга ўтишга қарор қилди, бу ҳаракатлари уни менинг ҳақ эканлигимни, у салбий ҳиссиётларда маъсулият ҳис қилмаслигини ва буни дунёнинг ажралмас бўлаги каби қабул қилишини яъни, у бу ерда қандайдир нарсани идрок қилишини.... аммо мен охиригча эшитмадим, туриб кетишга рухсат сўрадим.

  Ибодатхона ва ашрам бошида қўрқоқ, ёлғончи, содда қилиб айтганда фирибгар пайдо бўлган эди. Бутун суҳбатимиз давомида, у менга унинг шогирди бўлишга ундовчи  чиройли гаплар  билан ифодаланган варақ берди. Албатта, муайян тўлов билан бирга. Айтганча сумма миқдори кичик эмас!

  Тошларга урилиб, чиройли манзара ҳосил қилаётган ушбу айқираб оқаётган сувда ҳеч қандай ўйлаб топилган сохталиклар йўқ эди. У гиёки жонли шеърга ўхшарди. Унга қараб завқланиш қанчалик ёқимли.

 Суҳбатдан сўнг, менда қандайдир ёқимсиз тасаввур қолган эди, бир сўз билан айтганда байрам бўлди-ю, аммо оқими тўхтаб қолган кулга дуч келдим. Тентаклик, аммо барибир ачинарли, нима бўлганда ҳам,  ибодатхонага бориш ва ўқитувчига учрашаш ҳоҳиши пайдо бўлди.

   «** октябрь..

Табиат мудрамоқда. Мен нонушта қиламан, телевизор кўраман, ишлайман, сайёҳат қиламан, аммо буларнинг ҳаммаси мудратмоқда, бир хилда аллаламоқда, ва баъзида ухлаётгандекман ва буларни барини тушда кўргандекман....Кўзларим ҳеч нарсани кзрмаётгандек....Баъзида буларни кўриш учун куч ва маҳорат керак бўлади.

Барча мудрамоқда-ҳаттоки эҳтиросли алоқалар ва уларнинг йўқлиги, иш ёки унинг йўқлиги-умуман олганда булар  муҳим эмас. Мана парадокс. Мен доимо нима қилаётганим ва нима қилишим ва қилмаслигим кераклиги ҳақида ўйлайман. Ва айнан шу вақтда бошқача яшайман. Ўта қайғули ва камдан-кам ҳолларда тушуниш мумкин бўлган адашмовчилик-зеро айнан  шунинг учун етарли куч, етарли ҳоҳишга муҳтожмиз.

Ҳаттоки ёнимда юзлаб донолар бўлганида ҳам, бундан ҳаётим бошқача бўлиб қолармиди? Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман. 

Мен домий бир хил ҳислар тўлқинидан, бир хил фикрлардан, мақсадларданқочишга ҳаракат қиламан.

Мен ўз тажрибамдан бир фикрга амин бўлганман:, Агар ҳар қандай жойда  кучингиз ўзгаришсиз бўлса, шунда ҳислар пайдо бўлади, дунё кўзингизга теран бўлиб кўринади .

Мен бундай пайтларда ҳаётнинг ҳали етиб келмаган ва имконияти йўқ  янги қирраларини, янги фикрларини билиб олишга ҳаракат қиламан.

Албатта, ўз-ўзидан ушбу моҳиятнинг янги  бўғинларида қандайдир жозибадорлик борлиги аён бўлади. 

У қандайдир ўзига хосликни қамраб олади, зеро бу  фикрни очиш ва йиғиш мумкин бўлган бошқа ҳамма ҳаракатлардан   фарқ қилади.

Тушунчанинг янги қаватлари, авваламбор кечинмалар учун ўта мураккаб ҳисобланади-улар жуда узоқ, улар, нима десам экан,  тушунтириб бўлмайдиган даражада бегона. 

Бундай ҳислар, олдин болаликда ҳис қилган ушбу тўёғуга; яъни шифохонага тушиб, у ерда барча ёд-бегона инсонлар ва нарсаларга дуч келиб, уйингни ота-онангни, эркалатишлардан четда қолган, умуман  таниш бўлган дунёдан ажралиб қолиш ҳиссига ўхшаб кетарди.

.  Аммо, “бегоналик” йўқ экан сўз ҳам  йўқ.. Агар у бегона бўлганда ўзига бу даражада жалб қилмас эди..... тўғрироқ қилиб айтганда “ўрганилмаган”. Тоборо кўчайиб бораётган ҳислар негадир ўзимники эмас эди.  

Буни ҳазм қилиш қийин бўлса ҳам, бу ерда бошқа ерда топиб бўлмайдиган нимадир бор эди. Шунинг учун доимий уни қайтадан ўзига жалб қилади-яна шундай жойга, таниш ҳислар, қадрли шу билан бирга жонга теккан,ҳимоя қилиш ҳисси ва сийқаси чиққан ҳислар йўқ жойга.   

  Мен нима излаётганимни биламан. Мен ўзимнинг ҳаётий катагим ичидаги майдонда нимадир излаяпман.

У ерда шунақанги мусаффолик, у мен нимадир топишим керак бўлган, ёки аксинча топа олмаслигим мумкин бўлган жой ҳисобланади, аммо мен ўша ерга боришим керак. 

 Мен ўша томонлрга қаергадир боришим керак. Аммо у ерга бориш жуда қийин. Барча салбий ҳисларни бартараф қилиш лозим.... наҳотки бунинг иложи бор? Авваллари бу саволга “йўқ” деб жавоб берган бўлар эдим, аммо ҳозир мен билмайман.

Нима учун мен ҳозироқ бу амалиёт билан шуғулланиб кўришга ҳаракат қилмаяпман? Менга нима халақит бераяпти?

Менда салбий ҳиссиётлар жуда кўп?  Яна қанча ҳа сўзи атрофида айланиб юраман? Бошқа бир ҳоҳиш-истакларда ...аҳа... сўзига сирғалиб ўтиб кетиш, бу-амалиёт билан шуғулланиш, мени қандайдир жозибадорликдан маҳрум қиладими? Нимадан? Мен ҳоҳлайманми ёки йуқми? Мана мен  қийинчиликларни енгиб ўта оламанми?

Мен буни бажаришни ҳоҳлайманми йуқми?-салбий ҳислар билан уруш қилиш керакми?

Қанчалик ҳар хил истаклар.... улар жуда кўп... мен ўзининг қозиғи ёки каръери бўлишини ҳоҳлаган  сигир каби, орзуларга етишиш учун уларга қараб фақат интилишим керакми, ёки бўлмаса ундан зерикиб, кўнгил айниб кетганда ўзи учун бахтнинг янги шартларини тасаввур қилиб яна узоқларга учиб кетишим  керакми?

Ўзимни жуда яхши билиб олишим мумкин бўлган разил, бошқа томондан ачинарли томоша. Муз бўлиб қотиб қолишни ҳоҳлайман, юзимга мусаффо шабада урилишини ва ҳеч нарсани англамасдан фақатгина хаёллар ихтиёрига ўтмоқчиман.

 



<< Бўлим 20 Бўлим 22 >>