« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 22


Ришикешедаги Садха, ҳа у Ҳиндистондаги энг фойдали касблардан. Шунақа фикрлар билан мен  қора ойнали европа кафеси кўчаси бўйлаб судралиб юрардим. Бундай касб учун малла рангли  жулдурвоқидан ташқари ҳеч нарса талаб қилинмайди. Зеро Ҳиндистонда деярли ҳар куни иссиқ, ҳатто кўчада яшаш мумкин. Бундай уйлаб қараганда кўпчилик шундай яшайди ва садха бўлиш улар учун фойдали ҳисобланади. Негаки, жулдур кийимли кишиларга пул бериш бошқа-ю, авлиёга бериш бошқа нарса. Бу эса кармани юксалтиради, гиёки СССР давридаги ягона халқ партиясидек.

    Садхалар ҳар куни эрталаб одам гавжум жойларга ўрмалаб, метал бидонларини ушлаганча, шунингдек турли шаклларда суръатга тушишни, ҳаттоки йога билан шуғулланиб турган ҳолатини суръатга олишини таклиф қилиб, пул сўрайди. Уларнинг юз ифодаларида қандайдир сирлиликни кўрсатишга ҳаракат қилади, аммо бу бефойда, чунки жинниликдан бошқа ҳеч нарсани кўрмадим.Бу тентаклик- улар бу ерга тиқилиб келишади, чунки садхани кўриб қолди, балки у ерда галлюцинацияни олиб келувчи буғлар бордир?

- Менга иссиқ шоколад ва қўймоқ …

- Кечирасиз, бу шаҳарда тухум ейиш мумкин эмас

- ?

- Ришикеш – бу, дарёнинг қирғоғидаги муқаддас жой, шунинг учун бу ерда тухум, гўшт, балиқ, пиёз, саримсоқ пиёз ейиш мумкин эмас.

- Гўштку тушунарли, аммо пиёз ва саримсоқ нима учун?

- Чунки сан нима истеъмол қилсанг худо ҳам шуни ер экан. Пиёз ва саримсоқда сассиқ ҳид бўлгани учун уларни истеъмол қилиш ман этилади.

-Буни сизга худони ўзи айтганми?

-Пандитлар шунақа дейишади, хоним.

 - Хуп, худо пантдитларга айтганми?

- Мен бир оддий одамман хоним, булардан унчалик хабарим йўқ. …

- Демак бу ернинг ҳеч қаерида тухум йўқ?

- Ҳеч қаерида.

- М-м… Ҳаа, яхши унда менюни бер, ўйлаб кўрай нима ейишни.

… Нима учун бўғ буркаган ғордан чиққан бу садха менга айнан шу ерга келишга маслаҳат берди? Йўқ, бу оддий ажойиб  галлюцинация эканлигини тасаввур этиш қийин, бу фақатгина туш. Бу ерда аниқ чалкашлик бўлган, билмайман қанча миқдорда... аммо чалкаш... бундай тушлар ҳам, галлюцинация ҳам бўлмайди, аммо барибир ҳам чалкашлик, зеро мен авваллари олмаган ҳақиқий маълумотларни  олдим, фақатгина оддий маълумот эмас, бошқа томондан олиб қараганда, тасодифий шарпанинг пайдо бўлиши натижасида ҳеч қандай муҳимлик, долзарблик  йўқ. Ҳозирча мен булардан келиб чиққан ҳолда, тарихда кимнидир онги иштирок этмоқда ва ҳақиқий мавжудот мен билан баҳслашди ва бу ерга келишга маслаҳат берди. Қизиқарли одамларни излаб, бутун ашрамларни айланиб чиқа олмайман....

Танамда яна қандайдир норозилик пайдо бўлди, мен яна кеча садха билан учрашганим учун муҳим янгилик бўлганини ва  доимо у айтган нарсага қайта-қайта тўхталаётганимни, бу мавзудаги хаёлларни  олдинлари  ўйлаб кўрмаган ана шу фикрларни тўғдираётганини унутдим.

Бу “учрашув” дан кейин менда нимадир ўзгарди- гуёки мен пайқамаган, аммо шу билан бирга мунтазам халақит берадиган инжиқ одамдек.

Аммо, ҳозир  ҳам бундай бемаъни ва тушунарсиз маслаҳатга нисбатан норозиликни ҳис қилганимда,  яна барча ўзгаришлар беихтиёр содир бўлгани ҳақида ўйладим ва “уни”  бунда алоқаси йўқ эди.

Бизнинг учрашувимизнинг мистик ҳолатини ҳам ўзим ўйлаб топганман, ҳаттоки мистик ҳолатгача уни ўзим учун чизиб олган эдим.

Зеро Ражадан бундай топишмоқ тарихини ўзлаштириб олганимни миридан-сиригача сўраб олишни ўрнига, ҳеч нарсани аниқлаштира олмадим, буни фақатгина бехосдан унинг ажойиботини йўқотиб қўймаслиги учун.....

-Илтимос менга сабзавотли қиймали блинчик.... олмали оладья..... иссиқ шоколад.... Сизда Иссиқ Шоколад йўқ бўлса керак?

   -Нега энди бор. У жуда ҳам ширин ҳид таратаяпти, қасам ичаман худо сиздан хурсанд бўлади.  Ок,   ҳозирча фақат блинчик билан Иссиқ шоколад –қолгани овқатдан кейин, КЕЙИН, яхши?  Кейинми ёки олдин,(барибир ҳамма нарса аралашиб кетган) … зеро, ушбу учрашувда қандай ҳолат бўлганлиги муҳим эмас, бундан кейин мени ҳаётимда қандай ўзгариш бўлганлиги муҳим.

  Ҳаттоки бу ҳикояни ўзим ўйлаб топганимда ҳам, барибир ҳаётимдаги энг ҳайратланарли учрашувлардан бири бўлар эди. Бу фикр мени ҳайратга солди.... У бўлганми ёки йўқ, бунинг аҳамияти йўқ. Мен қаердан бирор нарса бўлганини ёки бўлмаганини биламан? Бу савол мени қўрқитади, мен гиёки дунёнинг охирига келиб йўқолиб кетгандекман, у ерга қарадиму яна орқага қайтдим. Жин урсин, бу ҳолда умуман адашиб қолиш ҳеч гап эмас... Мен ўз келажагим учун курашаман, аммо ўтган тарих ўтиб кетди- бу ўтган замон, ундан ҳеч қаерга қочиб бўлмайди ҳатто буни жуда ҳоҳлаган тақдиримда ҳам  уни ўзгартириб бўлмайди... унда мени нима бунча қўрқитиб юборди? Фикрлар бир-бирини жуда тез алмаштириб кетадики, гоҳида биттасига тўхталиш қийин кечади-доимо шунақа, бошқа мавзуга ўтмай битта нарсани уйласанг ҳам, барибир у ҳақда уйлашни ўзи бўлмайди, негаки, қаердандир керак эмас фикрлар илашиб олади, ёки ўша вақтлардаги воқеаларга умуман алоқаси бўлмаган хаёллар ёпишиб олиб, мен ўйлашим керак бўлган фикрларни ўрнини босиб олади. Мен уларни ҳеч бирини тартибга сола олмаяпман, яна норозилик пайдо бўлди-уна яна ушладим деганда, яна ўйлашни бошлайман, аммо йўқ-ҳеч қанақасига, у худди сирҳлувчи балиқдек думи билан бир силкиниб, сувга ғарқ бўлади. Норозилик эса, фақатгина аҳволни оғирлаштиради, - у пайдо бўлганда мен умуман ғалати ҳолатига тушиб қоламан. Шундай қилиб, блокнот, ручка олиб,  ёзишни бошлайман. Мен нима бўлганини-ю нима бўлмаганини  билмайман”. Қандай қилиб, уларни юз берганини ёки бермаганинига қандай қилиб ишонч ҳосил қилиш мумкинлигини тасаввур қила олмайман?  Албатта мен ёшлагимдан кичик бўлса ҳам, эслаб қолган  нарсалар ҳам бор, яна менда аниқ бир нарсалар пайдо бўлди, аммо у айнан нима эди? Бироқ, мен уларни эслай оламанми, йўқми билмайман, аммо  у мени шахсий ҳаётимга айланган, ҳаётимнинг тарихида нимадир содир бўлганини қандай биламан? Ўтмиш-бунда ҳеч қандай аниқлик йўқ. Умуман олганда, мен нима учун ниманидир тарихимнинг қисми сифатида эслай оламан-у, ниманидир тасаввур ҳам қила олмайман?  Қанақа белгилар билан  мен ўз хотираларимни танлаб оламан? Қандай, нималар бўйича.....ҳамма каби, ҳаммадек... демакки, бўйсунган қўй каби шахсий тарихимни ўзим учун муҳим бўлгани учун эмас, балки уни муҳим деб ҳисоблаш кераклиги учун унга муҳтожлигимни тушуниб етаяпман.  Ишлар ёмон... Мен ўзимнибундай фикрлавр билан кўмиб ташладим.... Дарвоқе мен учун нима муҳим?

  Модомики, нечанчи йилда тўғилганим, қаерда таҳсил олиб, нимани қўлга киритганим, нимани бошимдан ўтказиб, нимани тушуниб, нимани ҳис қилганимни аҳамияти йўқ.... модомики, тушларимда тез-тез севиб қолардим, бу ҳақиқий, тиниқ, ҳайрталанарли  эди ва у  ташвишлар, ҳаттоки тескарига айланиб кетган ҳодисалар  билан ҳам унутилмади, менинг шахсий  ҳаёт тарзимга айланди.... нима бўлишини тасаввур қила оламан, агар бланкада “қисқача афтобиография бўлса” ўз тушларимни санайман:)

 .... Яна қайтамиз, имкон борича  ҳолатни осонлаштираман. Мана мен ойнадан қарадим-тоғни кўрдим, ажойиб, энди мен ойнадан угрилдим. Ўзимдан сўрадим-мен нимани кўрдим? Жавоб – «тоғни». Қизиқ... нима учун? Нима учун мен ишонч билан тоғни кўрганимни тасдиқлай оламан, қандай қилиб мен ҳозироқ тоғни кўрганимни   исботлай оламан, денгизни тасаввур қилиш осон, тоғни тасаввур қилиш осон, ҳавони ҳам, ишончим комил, айнан шу ишонч –ишончнинг негизими?... қанақа сафсата …бу ишонч қаердан келади? Умуман олганда, бу нима-ишонч деганлари шуми? Мда… Қаердан ҳам, бундай кўриниш ҳақиқатдан  ишончлигини қаердан ҳам биламан, бу ишончни ўзгартириб бўладими? Модомики, мен бирор нарсага ишонч ҳосил қилганимдан кейин менга –Майя, сен бошқа жойга қарадинг, сен хато қилдинг, ўшанда менинг ўзим ҳам камчилигимни кўраман, ана ўшанда ишонч ўзгаради, бу ўзгариши мумкин бўлган ишончни ўзгартириши мумкин, бошқа бир қанча қоидалар бўйича олиб қаралса... бу қоидани ким ўйлаб топган?

  Нима учун қоида бундай яралган? Мен бу ҳақда ҳеч нарса билмайман, фақатгина уларга амал қиламан холос … Аммо, буни қандай амалга ошираман? Ишончни қандай ўзгартираман? Қаранг-а... буни минг марта қилганман-у, аммо қандай билмайман Ишончим комилки, мен адашдим ва бу мени олдинги ишончимни ҳам ўзгартирди... ишонч ишончни ўзгартиради.Ҳислар эса ҳисларни ўзгартиради, фикрлар бошқа фикрларни рад қилади, ҳислар эса ҳисларни, аммо ҳислар фикрни ўзгартира олмайди. Бундан нима келиб чиқади? Масалан, мен шўрвага пиёз ташласамда, кейин бу қоидаларни бузгандек, шўрвага сабзи ташлаб юборсам, кутилган таъмдан бошқачароғини сезишим мумкик, демакки, бу фикр ўйланган, аммо у қанақа фикр? Уларнинг чегараси борми? Мен доимий амал қилаётган ишонч қаерда?Ҳаттоки уларни шакллантира олмайман … балки улар йўқдир, балки кичкина қоидаларни ўз ичига олган  оддийгина эмпирик тўпламдир, балки бошқалари мавжуддир....буларнинг ҳаммаси нимани англатади, ўтмиш нима-– ёки у мутлақо  мавжудлик эмас? Холисликчи? …»

Уффф…. Мен креслога ўзимни ташлаб, пешонамдаги терини артиб ташладим. Ҳаа,  ҳаттоки терлаб кетдим! Ҳаётда ҳеч қачон бунчалик кўп ўйламаганман.... нима учун? Бундай олиб қараганда етарлича кўп ўйлаганман, университетга тайёрланганда ҳам, ўтириб зўр бериб ишлганман, уни нима-ю, бошқаси нима.... қандай фарқ бор? Манимча, мен бу ерда эзмаланганим йўқ, балки бу билан қоиданинг ўзини излаяпман, БИЛМАЙМАН, бу ерда қандай ўйлашимни билмайман, бу гуёки  умуман ўзлаштирилмаган жойлардаги буғлардек, бу худдики ижод каби кечади, яъни ҳаёт нафасидек. Буни  қимирлатиш қанчалар қийин! Худдики танк жойидан қимирлаётгандек- фикрлашдан хурсандчиликни юзага келтириш учун бундай тўсқинликни, албатта енгиб ўтиш керак.  Буни қандай ҳолат билан тенглаштиришингиз мумкин, биласизми? Гуёки тушда, тез югуришни ҳоҳлаб, уни амалга ошира олмаслик ҳолатидек, чунки оёқ-қўлингиз боғлангандек қимирламайди. Мен ҳозир бундай фикрлаш тажрибаси менда деярли мавжуд эмаслигини гувоҳи бўлаяпман! Мана ўн беш минут ўзим учун қизиқарли бўлган мавзуга яқинлаша олмаяпман.

Ҳолатим игнага кирмаётган ипга ўхшарди …буларнинг ҳаммаси беҳуда, майли жин урсин ҳаммасини, нима учун мен балчиқдан соч толасини чиқаришга ҳаракат қилаяпман, ҳаммаси бўлиб ўн беш минут, аммо шундай таассуротларни ҳис қилаяпманки, гиёки бир соатдан бери ўтин ёргандек … Доимо ҳар қандай нарсага овунишни ҳоҳлайди инсон- ҳаттоки об-ҳаво ҳақидаги сафсатага бўлса ҳам, ҳаттоки маҳаллий менюнинг турли хил эканлигига фикрларни чалғитиш бўлса ҳам... Ва ниҳоят, емакни олиб келишди.

Мен олиб келинган тушликка бехаёл қарадим, мен бир нарсани яхши тушуниб турардим, агар ҳозир ейишни бошласам,  одатдаги жараёнларга бўйсунган бўламан, яъни қадрли фикрларни унутаман.

Овқат эса совуб қолаяпти... Менимча.... бунга кейинроқ қайтаман, чунки мен нима ҳоҳлашимни эслайман, улар ёзилган, бундай лаззатли иссиқ шоколаддан ва ёнғоқ ширинлигидан кейин ҳеч нарса халақит бера олмайди.… Биринчи сониялардаёқ мен ютқазганимни ва бўйсунганимни тушундим, аммо ишончимни жуда тез ўзгартирдим ва мен бошқача ишончни ҳис қила бошладим-деярли ҳеч нарса содир бўлмади, фақатгина саволни кейинга қолдирдим, мен фақатгина овқат совуб қолишини ҳоҳламадим холос-амалиётдаги амалиёт, аммо совуган овқатни истеъмол қилиш бу бемазалик.

Кўчага қорнимни тўйғазиб хурсанд бўлиб чиқдим. Бошқа вақтлардан кўра камроқ ўйлашни ҳоҳладим, мен бутун борлиғим  билан “ҳеч нарса содир бўлмайди” деган бўшлиққа ва дидсиз хаёлга шўнғиб кетдим, ҳаттоки буни ўзим сезмай қодим, чунки истак ҳеч қандай куч талаб қилмайди, фақатгина оқим бўйлаб сузмоқ жуда кучли бўлади. Мен Лакшман Жуладан қарама-қарши томонга шаҳарнинг охирига боришни ҳоҳладим. У ерда, карта бўйича катта ашрамлар мавжуд эди. Маълумотномада ёзилишича, уларда жуда ҳам қаттиқ қоидалар бор экан ва мен дарров қизиқиб қолдим, хўш бундай қаттиқ қоидаларга амал қилсак, “эвазига” улар бизга нима беради.

Мана бу дабдабалик! Менимча бу кимнингдир кошонаси-баланд устунлар, арклар, пальмалар, скульптуралар, фонтанлар, дарвоза ёнидаги полициялар шундан далолат беради. Мармартошли йўллар бўйлаб, диний оқимларнинг махсус формасидаги бир хил апельсин рангли кийим кийган ёш индуслар югуриб юришибди. Уйлашимча бу келажаги бор таълим масканларидан бири ҳисобланса керак.

- Айта олмайсизми бу нима?

Полиция менга шуни ҳам билмайсанми дегандек иржайиб қаради ва шундай деди:

- Ашрам Кришна.Бу ерда қачонлардир «Биттлз» яшаган ва улар бу ерда ўзларининг гуру сини учратишган. …

-А ана гап қаерда

- Бу ерда пандит  бўлиб етишишадими?

- Апельсин ранг кийган бу болаларнинг ҳаммаси бўлғуси пандитлар эканда?

Унинг ҳурматли инсонларга нисбатан айтилган бу сўздан озгина юзи тиришди

- Ҳа.

Қизиқ бу  тағин ким? У юрганда йўл унинг шадам қадамларидан ва кенг елкасидан тўлиб қолгандек бўлди.  Қора сочлари эса Ганга бўйлаб эсаётган тунги шамолдан ёйилиб кетди. У шунчалик тез юрдики, соч-соқоли олинган ажойиб думли бола унга зўрға етиб олди. Аммо у болага қараб, ҳам қўймади шунки у бунга эътибор қаратиш ҳолатида эмас эди. Гиёки ёнида лаганбардор лайчалари бор цезарга ўхшаб кетарди.

Яқинроқда бўлган ҳиндулар унга йўл очдилар, кафтларини бир-бирига тираб гиёки сиғингандек илжайиб қўйдилар. У кимларгадир бошини силкитиб қўйди, бошқаларига эса, илжайиб қўйди. Унинг нигоҳи бутун кенгликни қамраб олиб, гиёки илоҳий хўжайиндек эди … У бирдан тўхтади, тахминан 10 см. Ча нарида мен  кўриниб турардим.У йўлида ҳеч қандай      тўсқинликни ўйлаб ҳам кўрмаган эди. Қудратли ва буюк маска кутилмаган тасодифдан учиб тушди, қалин қошлари ҳайратдан кўтарилди, юзида эса кулгуни ҳосил қилишга ҳаракат қилди, аммо кулгиси озгина қийшиқроқ чиқди ва у шу вақтда мен унинг йўлида бехосият рангни қўйганим учун бундан  жаҳли чиқишга улгурган эди.

- Сенинг жаҳлинг чиқдими?

Ҳашоратлар бирдан жим бўлиб, шамол тўтагандек, болалар ҳам қандайдир беухшов шаклда туриб, тинчиб қолди.

- Нима? –бир оз тўхтаб, у дўстона кулишга ҳаракат қилди.

-Мен сендан сўраяпман, ҳозир мендан жаҳлинг чиқдими?

- О, менинг инглиз тилим жуда ёмон-ёмон!

Атрофим туриб бошлаган ҳаракатини тушуниб олдим, ва яна унинг йўлини тусдим. Юрак ҳаёжондан жуда тез урарди, аммо мен бўйсунмайман, ўзимнинг саволларимга жавоб олишни истайман.

   - Кимдир таржима қила оладими? – мен шу истак билан атрофга қарадим. Унинг атрофида тахминан ўнта ўқувчи, яна камида ўнта бекорчи ва яна ўнта таъзим бажо келтирувчилар бор эди. Қарангки, уларнинг ҳаммаси бир оғиз ҳам сўз айтмади.

- Наҳотки ҳеч ким инглиз тилида гапирмайди?

Бош мандит ҳеч ҳам мени четга олишга жазм қила олмасди ва у янада қизишиб кетди. Албатта, у бундай ғалати вазиятда ўзини қандай тутишни билмас эди.

 - қандайдир қийин вазиятда  йўлда турарди, уни саволга тутиб ва ҳали-бери қўйиб юбориш истаги йўқ эди. У қанақадир ваҳима билан атрофга қаради, унинг нигоҳидан атрофдагилардан ёрдам сўраш илтижоси бор эди.

-Мен шу пайтда бош пандит салбий кечинмаларни ҳис қилаяптими йўқми жуда-жуда ҳоҳлардим?

-Салбий кечинмалар? –у ўз қулоқларига ишонмагани аниқ эди.

- Ҳа, салбий кечинмалар.

У мункайган ҳолда, у ўз ўқитувчисига нималардир деди. Унинг юзида доимий бир хилда бўлган табассум пайдо бўлди. У саволни яхшилаб эшитди-да қандайдир қисқа жавоб бериб, тезроқ кетишга отланди. Аммо мен жавобни эшитмасдан туриб, четга қочиш ниятим йўқ эди.

- Йўқ ҳеч қачон салбий кечинмаларни ҳис қилмаганман.

Ҳа, албатта! У яна бошқа  нима деб жавоб бера оларди!

- Бўлмаса, у яна нимани ҳис қилади? Масалан, ҳозир у нималарни ҳис қилаяпти? Таржима қил..

Яна баттарроқ энсасини қотириб, у бундай беъмани саволни таржима қилди. Мен жавобни олдинроқ олдим, хабар қилинишича бош пандит жуда ҳам шошаётган экан, аммо эртага ҳар қандай саволга жавоб беришга тайёр эканлигини ва мени пужуда соат олдида кутиб туришини таъкидлади. … Мен розилик билдирдим, ҳақиқатдан ҳам уни шоҳона табассуми билан хайрлашганига қараб, бир ўзим тун остида, салқин шамол ва мармар кўчада ёлғиз қолганимни  сезмай қолибман.

  Кимдир менинг елкамдан туртди, - бу европалик аёл эди. У менга инглиз тилини бузиб гапира бошлади.

-Сиз нима ҳоҳлаяпсиз ўзи?

-Мен бош пандит салбий кечинмаларни ҳис қилаяптими йўқми, шуни билишни ҳоҳлайман холос.

Унинг кўзларида қандайдир ғазаб, ҳайрат бор эди ва шу билан бирга кўзлари қинидан чиқиб кетди, у ҳовлиқиб ён-верига қаради, гуёки у бу саволни у эшитганини кўриб қолишидан хавотирда эди.

- У? Салбий кечинмалар?Албатта, йўқ, йўқ албатта. Андрей, тасаввур қилаяпсанми, бу қиз пандит салбий ҳисларни ҳис қилган ёки йўқлигини сўраяпти …

- А,  Сизлар русмисиз!

- Ой, қандай яхши, Сиз ҳам руссмисиз … Бу ерга келганингизга кўп бўлдими?

- Ҳозирча билмайман … Нима учун Сиз у салбий ҳиссиётларни ҳис қилмаганини ишонч билан гапираяпсиз?

- Биз Ашрамда икки ҳафтадан  бери яшаяпмиз, биз у билан кўп марта алоқада бўлдик, аммо ҳеч қачон салбий кечинмалар  ҳис қилганини сезмадим!

-Нима фарқи бор? Унинг бош ролда эканлиги ниманидир айтадику?

- Бўлмасамчи, албатта айтади, -суҳбатга рус эркак ҳам қўшилди, ва у менинг ҳаракатларимдан аниқ норози ҳолда турарди. У мендан деярли 50 йил катта бўлгани учун, мактаб ўқувчисидек кўраётган эди, - бу Сизга қандайдир кераксиз идора эмас, балки катта Ашрамдир.Бу ерда қандайдир жойни эгаллаш учун махсус имтиҳондан ўтиш лозим. …

- Билишимча, пандитлар-улар авлиё эмас ёки бўлмаса фикрни ойдинлаштирувчи қандайдир илоҳий одамлар эмас, улар ўз муқаддас китобларини яхши ўқий оладилар. Бу ерда қандайдир яхши мансабни эгаллаш учун, биринчи ўринда муқаддас китоблардаги матниларни яхши ўқий олишлари ва санскрит тилини яхши билишлари лозим.  Ҳаттоки, бу билан чекланиб қолмайди, бундан ташқари яна қандайдир ноаниқ руҳий такомиллик керак бўлади, бу қандай текширилади, бу ноаниқ. Бу ерда ҳамма нарса, аллақачон расмий бўлиб кетган, қачонлардир ҳақиқий бўлган бўлса бордир-буни текшириб кўриш зарур албатта, ҳеч қачон борича қабул қилмаслик керак. Сиз текшириб кўрганмисиз?

- Кўриб турибман, Сиз ҳамма нарсани яхши билар экансиз, бўлмаса нима учун сўраяпсиз?

-А мен сиздан ҳеч нарса сўрамайман … Ва умуман сиз билан гаплашишни ҳам ҳоҳламайман, чунки мени ёқтирмаслик қилаётганларингизни ҳис қилаяпман. Ёки мени ўқитишни ёки менга киноя қилишга ҳаракат қилаяпсизлар … Шундай қилиб, Сиз бош пандит билан кўп маротаба мулоқотда бўлганингизни айтдингиз – дея яна аёл  томонга бурилдим.

Аёл ҳақиқатдан ҳам, турмуш ўртоғини ковушини тўғирлаб қўйганимдан эзилиб турурди. Ўз навбатида бунга жавобан мени ўтқизиб қўйишга унда куч етишмади, аммо мен яна баҳсни давом эттиришга ҳоҳишим йўқ эди. У Андрейга ваҳима билан қаради  ва нигоҳидан у қандайдир руҳиятни кўтарувчи сўз айтишга ҳаракат қиларди, аммо униси менинг ҳаракатларимдан шунчалик довдираб қолган эдики, қизариб ҳеч қандай сўз айта олмасдан қолди. У тушунди, Аёл ўзини йўқотиб қўйганини тушунди, ва мурдадек оқариб кетган юзидан қандайдир товуш чиқди:

- Ҳа.

- Сиз у билан нима ҳақида гаплашдингиз? Сиз ҳиндичани биласизми?

- Йўқ.

- У инглиз тилида гаплаша олмайди …  Майли хўп, олайлик сиз у билан сўзсиз тушунгансиз, аммо Сиз нима учун бу даражада ишонч билан у салбий кечинмаларни ҳис қилмаганлигига кафолат бераяпсиз? А мана ҳозиргина кўрдим,, мен тўхтаганимда  у жуда кучли норзиликни ҳис қилди.

- Бўлиши мумкин, Сиз унга халақит бердингиз.

- Яъни сизнингча агар мен халақит берсам, авлиё отанинг жаҳлини чиқаришим мумкин?

-Йўқ Сиз мени у даражада тушунмабсиз …Албатта у хурсанд бўлгани йўқ, чунки сизнинг ҳаракатингиз, кечирасиз-у чиройли тарбия эмас эди … Аммо унда  Сиз билан биздаги салбий кечинмалар пайдо бўлгани йўқ ва агар солиштирсак нотўғри бўлар эди.

- Қаранга? Қизиқ, унда қанақа экан салбий кечинмалар? Бу ҳақда Сиз нималар биласиз?

- Лариса, кетдик, нима учун у билан гаплашиб турибсан, кўраяпсанку бу бефойда …

Ва ниҳоят у кетиш учун зарур сабаб топди-ю, юзидаги айбли табассумни яшириб, мени кўз ўнгимдан тезда йўқолиб қолди.

Бундай жанговор кайфиятда мен ҳам олдинга юриб кетдим. Ва шу дақиқа “i” га нуқта қўйишга ҳаракат қилдим. Мен ўтмишимда бир ҳикояни, тўғририроғи атрофида ҳар хил хизматкорлар, сиғинувчилар, севиб қолган қизлар, журналистлар, хуллас калом доимий омма кўриниши қамраб олган  “гуру” га қарши турганимни эслайман. 

Икки йил мобайнида менинг ўзим бу гуруни ёқтириб қолган эдим-уни эркак сифатида эмас, балки ўқитувчи сифатида севиб қолган эдим.

У тушлар олами, юлдузлар, нариги дунё арвоҳлари ҳақида шундай ишонч билан ҳеч қанақа иккаланишларсиз гапирар эдики, гиёки нариги дунёда яшаб келган сайёҳатчи деб ўйлаб қолишдан бошқа фикр топа олмас эдингиз.У  Кастанед, Ошо и Мантак Чиа  билан шахсан таниш эди. Кўп мамлакатларда семинарлар ўтган, Ҳиндистонда кўп маротаба яшаган, ва уерда кўпчиликнинг ҳурматини қозониб, замонавий ўқитувчи ҳурматига сазовор бўлган инсон ҳисобланади. Ҳозир мен билмайман, бу қандай мақсадга қўрилган тижорат эди-ю, аммо ўша вақтларда мен унинг ҳар бир сўзига ишонардим ва ҳайратга тушардим.

Бир йил мобайнида унинг ёнига бориб савол бериш ёки бермасликни ўйлаб иккиланиб юрдим.  Ва ниҳоят лекциядан кейин савол беришга қарор қилдим.

Лекцияда ҳам савол бериш мумкин эдику, аммо бу қўлдан-қўлга ўтиб унинг оёғи остига ташланадиган мактубчилар сифатида қолиб кетарди. Бундан ташқари у бу саволга жавоб беришга улгурмай қолиши ҳам мумкин эди, чунки у оёғи остидаги мактубчаларни олиб биринчи ўзи учун, яъни улар тўғри келадими йўқми танлаб оларди-да кейин жавоб берарди.

Шунинг учун саволга жавоб олиш имконияти жуда кам эди, бундан ташқари аниқлаштирувчи саволлар ҳақида ўйламаса ҳам бўлар эди.

Шундай қилиб, ҳаяжондан қалтираб, ўзимни оммадан ажратиб бир нечта қадам баландликда жойлашган саҳнага чиқишга мажбур қилдим. … Бу мен, мен!,, яъни телевидениянинг орқа қадрида бир неча ой ишлаган инсон.Жин урсин мени … Гурунинг атрофида ўтиб бўлмайдига айлана омма мавжуд эди, уларнинг қўлларида ҳар хил мевалар ва катта аралаштирувчи ускуналар бор эди.. Худдики журъатсиз медузадек, ниҳоят мен унинг ёнига етиб келдим, аммо негадир кўзларига қарашга қўрқар эдим, бундан ташқари саволимни шунчалик қийинчилик билан туздимки, худдики энг қийин жисмоний ишни қилгандек терлаб кетдим. Унинг жавобини гуёки тумандек эслайман. Мен ундан бир йилдан бери менга тинчлик бермаётган бола ҳақида сўрадим. Бу ҳақда тўлиқроқ гапириб беришга ҳаракат қилдим, аммо мен шошиб қолдим, чунки орқадагилар итариб келарди. Ва охирида мен фақатгина елкамга дўстона урилган тасалли ва “ҳаммасини вақт даволайди ” дея берилган маслаҳатдан бошқа ҳеч нарса эшитмадим. ….

  Мен бу ҳолат қандайдир ҳайвоний бемаънилик эканлигини ўша пайтда тушунишга ожизлик қилардим. Шунинг учун унинг лекцияларига қатнашишда давом этдим. Ва диний ишонч менда ҳали йўқолгани йўқ эди. Аммо ҳаётимни қандай ўзгартиш ҳақида ҳеч қанақа фикр ҳам йўқ эди. Унинг нутқи менда шундай юқори ваа қандайдир гипноз тортишувини ҳис қилдирган эдики, унинг сўзларини тушунмасамда қандайдир жазавали ҳис-ҳаяжонни келтириб чиқарарди. Мен фақатгина ўтмишни ғайриоддий баҳолашга кучим етмас эди.

Бир нечта ойлар ўтганда кейин, саволлар бериш ҳоҳиши билан ёндим, шу билан бирга, ўта нотинчлик ҳам бор эди. Бу вақтда мен унга тайёр эдим, умуман олганда ҳаммаси оддий эди, аммо жуда ноаниқ ва қоронғу эди... мен ҳатто унинг кўзларига бир неча бор қарадим ва яна ҳеч нарсани англатмайдиган жавобни қалбул қилиб, лабимни тишлаганча таажубда қолдим. Балки, менинг саволларим тентакликдир, шунинг учун саволларим бежавоб қолаётгандир. Ёки у саволга қандай жавоб беришни билмаётгандир.  … Бундай хаёл мени деярли қўрқитиб қўйди. Мен у уста деган фикрга қанчалик ўрганиб қолган эдим-а. Мен ўқитувчининг дарсларига қатнашиб, ҳаётда фикрдан фикрни тўлдира бошладим, аммо унинг ўқитувчиси бўла олмадим. Уша вақтдан бошлаб, мен тўғилаётган ноқўлайликни ҳис қила бошладим. Бир куни ўз-ўзимдан унинг ширин ва ёқимли табассумини, жозибадор кўриниши ва дилни қувнатувчи юморлари менга малол кела бошлади. Чунки мен аниқ у нима ҳақида гапираётганини тушунган эдим.

- …Ҳақиқий “мен” ҳеч қандай шаклга ва мазмунга эга эмас. У қандайдир шакл билан бирикиб кетади ва шунда “мен” шакли мавжуд деган иллюзия юзага келади . Кундалик ҳаётда  шундай ўзига хослик мавжуд ва уни эҳтиёт қилади. Ақл-бу ўша сиз кўришга одатланган кундалик ҳаётни суяб турувчи дунё ёрдамидаги қуролдир. Ҳақиқий “Мен” га фақат ақл бўйича ёндошиш лозим. Аммо қандай қилиб ақл билан ёндошилади? Бу ҳақида кўплаб амалиётлар мавжуд. Яна бу нафас олиш машқлари ҳамдир. Нафас олиш ритмини ўзгартирган ҳолда сиз ўз онгингиз ҳолатини ҳам ўзгартиришингиз мумкин. … Бу дунё – фақатгина дунёда мавжуд бўлган минглаб нуқтаи назарларнинг биттаси холос, а бизнинг ҳаммамиз орзулар  хаёллар яратган персонажлармиз холос.…

Шу вақтда менда ўрнимдан туриб, тўғридан тўғри савол бериш истаги тўғилди –Кундалин нима дегани, ақл дегани нима, нуқтаи-назарчи, қандай машқларни бажариш лозим … Шунда мен тўсатдан бу сўзлар ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмаслигимни тушундим. Ҳар сафар бу сеҳрли сўзларни эшитганимда қандайдир қавариқ пайдо бўлади-ю, аммо ҳаётимга ҳеч ҳам таъсир кўрсата олмайди. Бу ҳолат гиёҳвандиликка ўхшаб кетади яъни, уни қабул қилганда кайф олиб, қолган кунлар оғриқ ва хафагарчилик ҳис қилинади.  Энди мен гуруга умуман бошқа кўзлар билан қарай бошладим, яъни шундай кўз югуртириб қўйиш эмас, балки кузатиб қарадим. Манимча у бутун зал оғзини очиб, эшитганидан баҳра олаётгандек. … Ҳа йўқ, йўқ бу бўлиши мумкин эмас. Беихтиёр кайф қаърига ўзини ташлаб, у яна бенуқсон коҳинга, илоҳий йогага айланди- хуллас худо томонидан юборилган банда. Йўқ, мен бу каби бўйсуна олмайман.  Ўзимни ўзим тушдан олиб чиқишим керак, яна  ўзимнинг аҳамиятимни оширувчи бўш нигоҳни ва баджаҳл табассумни кўраяпман. Уни кўрмаслик учун қандай қилиб,  ухлаб қолсам экан?  У хаёлимда одамларни қоплаб олган ёвуз сеҳргарга ўхшарди. Энди эса у одамларни ҳоҳлаган куйига солаяпти. Шунда менда у ҳозир ухламаётганимни кўриб қолиб, ҳамма нарсани кўради деган қўрқув пайдо бўлди. … Мен орқадан битта олдин турган қатордан жой эгалладим. Бу эса лекциядан бир соат олдин келинса, эгаллаш лозим бўлган энг яқин жой эди. Кимки кейинроқ келса, полга ўтиришга мажбур бўларди. Агар полда ҳам жой қолмаган бўлса зал йўлаклари, каридорларда тик турарди. … Бирдан у менга ўткир нигоҳ билан қаради. Ичим музлаб кетди. Худди даҳшатли туш эди, қизиқ бошқаларга қандай қараган бўлар эди… Нима қилиш керак? Ёки менгашундай  туюлаяптимикан? Балки у менга бошқаларга қарагандек тикилгандир? Унинг кўзлари менга умуман ёқмаслиги ҳеч нарсани ўзгартирмайди, менимча аввалари унинг кўзларига тикилиб қарамаганман.

-Негадир авваллари мен сени семинарларда кўрмаганман, - деди у деярли пичирлаб, аммо бир метр наридан мен буни эшита олдим.

 Мен у фақат каминага эътибор қаратаётганига ишонмасдан ён веримга қарадим. Атрофимда ўзига жалб қилувчи ҳеч қим йўқ эди. Демак менга..

Сенга сенга, эсанкирама,-деди у бошини қийшайтирганча жавобни кутиб.

Жуда ҳайратланарли, ҳеч бир иштирокчи мен томонга бурилиб қарамади, ҳаттоки у лекцияни бўлиб, мен билан гаплашаётганини пайқамади ҳам. Қаранг-а худди даҳшатли тушга ўхшайди, - атрофдагилар сеҳрланиб қолгандек, мен қўрқувдан гапира олмадим, ҳаттоки қимирлашга ҳолим йшқ эди. Кўзларимнинг олдини туман қоплади, энди ҳеч нарсани кўрмаётган эдим. …Бўзди тамом бўлдим, энди қўрқиш учун куч ҳам йуқ эди …

- Эй,Сен мен томонга йиқилаяпсанми:)

Бу нима эди??? Туш? Ҳа, Ҳа туш … Жин урсин… гуру саҳнада туриб кейинги саволга жавоб берарди, у одатдагидек ҳаммани кулишга мажбур қиларди … Ёки бу туш? Ақлга сиғмас эди, танам ёқимсиз қичишарди. Ҳолатим гиёки будильник қўйиб у жиринглаганда туришга қийналган инсоннинг аҳволини эслатарди. Фақат бир нарса аниқ эди-бу одам мен ҳар доим кўришга ўрганган инсон эмас эди. Ва яна менда унга савол бериш иштиёқи туғилди. Ҳақиқатдан ҳам ким у ўзи? …Чунки у ҳеч қачон ўзи ҳақида, тажрибаси, нималарни ҳис қилганлиги ҳақида ҳеч нарса билмас эдим. Қани энди ҳозир турсам-у унга тўғри савол берсам, у буни йўқ қилиб ташлай олмас эди.! Юрагим шунчалик қаттиқ урганидан, танамда иссиқ ҳарорат ва тер пайдо бўлди-йўқ мендан ташқари 200 дан ортиқ одам бўлган залнинг ўртасида туриб савол бера олмайман… Бундай омманинг олдида уларнинг диққатини тортиш! Уларни ҳаммаси мен томонга қараб, ҳар бир сўзимни эшитганини ўйласам, ерга кириб кетгандекман. … ЭЭ менга бу нимага керак – унга қарши чиқиш, асосийси у ўқитувчи эмаслигини тушундим. Уйга тинчгина кетгим келаяпти. Жуда ҳам... …Тинчгина кетиш фикри хом хаёл бўлиб чиқди, -у ердан калтакланган итдек судралиб зўрға чиқдим. Мен бир ҳафтани фақатгина 60 душанба қатнаган лекцияни унитиш учун сарфладим. Унивеситетда мен уларни унутишга эришгандек бўлардим, аммо ташвиш ва қўрқув жилоси мени мунтазам таъқиб қиларди. Кечалари эса, фақатгина гуру ҳақида, нега буларни ҳаммасини унута олмаётганлигим-у, нима бўлган тақдирда ҳам яшашни давом эттириш ҳақида ўйлардим. Лекцияга кириш ва аудитория ўртасида савол бериш ҳақидаги ҳар бир фикр ваҳимали қўрқувни олиб келарди.

Аммо, мана шу уч ҳафта ичида миямда кўп нарса айланиб юрарди. Ҳаммаси, масалан унинг ҳар бир семинари 150 доллар туриши, бундан ташқари ҳар бир лекцияси дискка ёзиб олиниб сотилиши....Ҳа ҳаммаси, у билан боғлиқ ҳамма нарса унинг мухлислари гирдобига кўмилиб кетди, мухлис эса кўз юмиб очилгунча. Нима учун мен бу ҳақда авваллари ўқимаганман?… Ниҳоят мен қарор қабул қилдим –мени қўрқув билан курашиб, унга савол бераман. Розиман бундан кейин терлаб уят ва таъна остида қолсам ҳам. Биринчи марта уддалай олмадим – лапашангга ўхшаб бутун лекция ўтирдим ва ҳаттоки гурунинг ҳикоялари билан чалғиб қолдим. Уйга инқирозга учраган инсондек етиб келдим. Кейинги сафар уни каридорда юрганини кўриб, йўлини тусган ҳолда савол беришга ҳаракат қилдим, чунки ҳозирча бутун залнинг ўртасида савол беришни уддалай олмаётган эдим. Каридорга бошимни тиққанимни биламан, худдики зиёрат қилаётган одамдек музлаб қолдим… Менимча, ҳеч қанақасига уддалай олмайман – шу тарзда қўрқоқлик ва ахмоқлик тимсоли бўлиб қолавераман.

Даже мэйл уни ёлғончи ва фирибгар деб ҳақорат қилган.Аммо хатга у жавоб бермади, аммо бу муҳим эмас эди, муҳими мен ўзимни зиғирча эркин дея ҳис қила олмаётганим эди.

Юз марта, минг марта, балки миллион марта ўзимнинг нутқимни олдиндан ижро қилиб олдим. Бу сафар ўта қаттиқ қарор билан лекцияга келдим. Бугун ёки ҳеч қачон. Мен ҳар бир одамнинг юзига қарадим, ва шу пайтда унинг ёки бунинг таъсирланиш жараёни деб қўрқиш ахмоқлик экан… Аммо уларга умуман олиб қараганимда мени яна ваҳима босарди. Улар яна кучли, жамоа бўлиб кўринарди. Бу эса мени яна қўрқитарди.

- Нима учун сен доимо мавҳум нарсаларни гапирасан, сен амалиётингдаги воқеалар ҳақида гапир – ўзимнинг овозимни бошқа томондан эшитдим. Бутун дунё тўхтаб қолгандек,-  фақатгана саҳнадаги гурунинг овози ва қомати, яна залнинг ғира-шира қиёфаси.

- Чунки энди гапиришга ҳеч нарса қолмади…

Залда қаттиқ кулгу кўтарилди.

Тўсатдан ваҳима қўлимдан чиқиб кетгандек, унинг ўрнига хол очилиб қолиб, чуқур хотиржамлик ва тинчланиш қамраб олгандек.Мен бошқа одамга айландим- гуёки қайта туғилгандек эдим. Ҳозиргина бу ерда қўрқоқ махлуқ бор эди энди эса у катта маҳобатли мавжудот ва баланд товушдир.

-Ҳозиргина сен бундай қалб ҳақида гапирдинг – унинг овози катта аммо сокин оқимга эга дарёга ўхшарди.

 -  Аммо сен бу нималигини айтмадингку. Сен танадан чиқиш, мусаффо идрок, иккинчи эътибор ҳақида гапирдинг... аммо қалб нима ўзи?

- Чунки сенинг ўзинг мендан у нималигни ёмонроқ биласан!

- Мен умуман гап нима ҳақида кетаётганлигини тушунмаяпман … Мен бунақа қалбни кўрмаяпман ўзимда, агар сен кўраётган бўлсанг, бўла қол тасвирла уни.

- Ҳа қалб нима эканлигини билмайман:)

- Демак сен ёлғончисан?

- Албатта, сен буни дарҳол тушунмагандирсан? Чунки сен бу ерга қалб ҳақида бемаъни саволларни бериш учун эмас,  мени ёлғончи эканлигимни айтиш учун келгансан, шунақами?

  - Ҳа мен сенга ёлғончи эканлигингни, бундан ташқари илоҳий ўқитувчи эмас, балки оддий коммерсант эканлигингни айтиш учун келдим.

-Ҳа, ҳа худди шундай. Бу умуман тўғри, - дея залга мурожаат қилди.

У жуда ажойиб роль ижро этди. Зал  ғоятда завқланди.

- Ҳуп майли давом этамиз …

-Қолганларгачи, уларга унинг тушунтиришларидан қалб нима эканлиги аён бўлдими?

Жимлик ва баъзилар мийиғида кулиб қўйдилар.

- Сиз овозни эшитаяпсизми? – Гуру ваҳимага тушиб бурилди-менимча бу ерда руҳ ...

Ёки бу ерда ҳеч кимни ҳақиқат қизиқтирмайдими?-дедим баланд овозда

- О, ҳақиқатни олиб келди, - дея алжиради оломон ичида кимдир.

Бу ҳаммасими! Ҳеч ким бошқа ҳеч нарса дейишга журъат эта олмади. Жин урсин, уларнинг ҳаммаси мен қандай қўрққан бўлсам шундай ҳолатда, улар ҳам менга қаршилик билдириша олмайдилар, чунки улар ваҳима ичида.

 - Бу циркми ёки озодликка эришиш учун ҳаракатланаётган инсонлар жамоасими?

- Бу цирк! Аниқ цирк ва бу ерда асосий мансабда масҳарабоз! –қичқирди гуру титроқ овоз билан. – Мен бу ғалатироқ қизга эътибор қаратмаслингингизни маслаҳат берар эдим, - қаттиқ кулги кўтарилди яна, лекциямизни давом эттирдик. Агар у Сизга гапирса, бу сиз учун  бу Кастанеда тасвирлаган машқ бўлади. Залда кулги кўтарилди.

Бирдан омма бир маротабалик пластмасса субстанциядек қабул қилди, - гиёки жонсиз ва кўр деворлардек. Менда шу пайт, айнан шу дақиқаларда залда ҳеч ким қолмаган-у, фақатгина бу ерда соқов ва қалбсиз ҲЕЧ НАРСА турар эди. Бундан қандай қўрқиш мумкин эди?

Мен ердан чиққанимда, гиёки мен жуда катта, кучли ва бўшаб қолгандек эдим. Аммо, бу ўзига хос бўшлиқ эди. Унда нотўлалик бор эди. Бу нотўлаликда ҳар қандай вақтда янги воқеалар содир бўлиши мумкин эди. Бундан ташқари, лекциядаги одамларни эсладим ва уларнинг ҳеч қайсисига нисбатан менда ҳеч қандай ёқтирмаслик йўқ эди. Ва мен аниқ тушундимки, менда озодликка эришишдан ташқари ҳеч нарсага куч сарфлаш учун ҳоҳиш йўқ. Бундай куч билан мен ҳамма нарса бўлишим мумкин, -қандай баландпарвоз фикр! – ҳатто бутун дунёни ағдар тунтар қилади. Йўқ менга ҳеч қандай ҳукумат керак эмас, мен революцияни ҳам ҳоҳламайман,-озодлик менга мана бу еримга юрагимда ва миямда мавжуд бўлиши  керак холос.

Мен уйга келдим, атрофимдаги ҳамма нарса янги ҳислардан гумбурлагандек. Мен бундай ҳаракатлар натижасида  ҳамма нарса шундай ўзгариб кетиши ҳақида тасаввур қила олар эдимми?

Доимий образлар ва ойна орқали уларнинг ичидан улкан ва ҳайратнарли дунё- ҳамма томондаги , тушуниб бўлмайдиган қисқа, бир хил гулдуроқ билан тўлган чексиз шафақли осмон. Бу зўрға эшитиладиган гулдуроқ гуёки барча мураккаб куйлардан кўра такоммилроқ бўлиб туюлди.

Мен инсонларнинг зерикарли, букилган ташвишларига, эскирган вагонларга қарадим ва буларнинг барчаси мен учун ҳеч қандай аҳамиятли кўринмас эди...

Кўз ўнгимда фақатгина мафтункор ва ҳайратланарли дунё мавжуд эди- у ҳар қандай вақтда йўқ бўлиши мумкин эди, бир кун келиб кўзимни очсам умуман бошқа ҳаётни кўришим мумкин, аммо менга булар қўрқинчли эмас, нима бўлишидан қаътий назар мен очиқман.

Мен кўзимни юмдим, кўз ўнгимда катта қуёшли ёруғ йул.  У бир вақтнинг ўзида қувонч жаранглари ва тадқиқотни олдиндан сезиш ҳисслари билан тўлган эди.

Ашрамлар мени катта темир қалқонлар билан ўта қаттиқ назорат билан кутиб олишди.

  Биринчи навбатда албатта, ўпишиш, ва умуман физик таъсир ўтказиш таъқиқланади. Қизиқ, руҳий изланишларга зид нарса? Риёкорликнинг тоза сувлари, ҳа биринчи ўринларда ёзиб қўйибди... бу ерда ҳаттоки ўпишиш худди гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик истеъмол қилишдек жиноят бўлса бу инсонлар ким эканлигини тасаввур қилаяпман… Айтганча, бу ерда ҳеч ким йўқ, худди ҳеч ким яшамагандек,-ашрам биноси амалиёт билан шуғулланувчи жойдан кўра казармага ўхшайди. Ашрамларнинг тадқиқотларини жин урсин! Ундан кўра Интернетга бораман почтамни текшираман, алоқа бу ерда тезроқ менимча.

…Ҳаммаси ғалати шу вақтларда. Одамни қийнаб ташлайдиган даражада ғалати. Миямда ҳар сонияда мени безовта қилаётган саволлар: нима қилишим керак? Азоб берарди,-ичимда нимадир қимирлаётгандек, тинч ўтира олмас эдим, ҳаттоки стулда тинчгина ўтира олмас эдим. Яна бу ерда қолиш? Нима учун? Қаерга? Дэндан хат! Беш минутгина мени чалғитди.

  «Салом, менинг қизалоғим:)Ва ниҳоят Непалга етиб келдим, -йўл яқин эмас экан. Мен ҳозир Пакхаредаман. – Ҳимолай менинг ёнимда, бошим устида қор қопланган чўққи, ва айнан шу ерда кўл бўйлаб  тинч кузги ҳаво ҳукмрон. Муссонлар мавсуми ҳали тугагани йўқ –бу йил у чўзилиб кетди, шунинг учун ҳар куни вақти-вақти билан қор ёғиб турибди, гоҳида  кучли ёғмоқда, тоғ ён бағриларида қаттиқ сув оқими, ва бундай ҳавода тоғ баланд тоғларга бормаябман, қачон қуёш кўтарилишини кутаяпман. Қуёш чиққандан кейин икки кун ўтиб, йўллар қурийди, бу ердаги қуёш нурлари ўткир, ва мен йўлимда давом этаман. Шунинг учун бир неча кун Интернетдан фойдаланиш мумкин бўлган жойда бўламан, кейин бир ой ташқи муҳитдан ажралиб қоламан. Сен билан салбий кечинмаларни йўқ қилишдаги ютуқларимни баҳам кўрмоқчиман. Кечадан олдин кун мен узоқ сайёҳатдан эзилиб кетган эдим.  Меҳмонхонага етиб борганимда аллақачон кеч бўлиб қолган эди. Яна қанчадир вақт автопилотда, керакли ҳааракатларни бажариш учун –ресепшн бланкасини тўлдириш, рюкзакни тартибга солиш, душ қабул қилиш учун тўхтадик. Ундан кейин эса ҳамма нарса тинчиб қолгандек, ҳаттоки қўрқиб кетдим- ҳамма нарса, ҳаттоки ҳаёт ҳам  шунчалик бўш ва мантиқсиз бўлиб туюлди.

Қор ёғар эди, ҳамма жой жим-жит, ўша пайт негадир ёшлигимда тунлари тез-тез ўйғониб кетганимни ва ундан кейин ухлашни ҳоҳламай у ёки бу ишлар билан шуғулланиб турганларим ёдимга тушиб кетди. Аммо бу жуда ёмон ҳолат эди, ҳамма ухлаб ётганида, мен ҳам кўпинча қоронғуда ухлашга мажбур бўлганим жуда ваҳимали туюлар эди, ўзимни жуда ҳам ёлғиз ҳис қилардим. Бу эса интернатда жуда ҳам билиниб кетарди. Мен 5 ёшимда она-отам мени интернатга берган эдилар, негаки ҳар куни болалар боғчасига олиб-келиш учун имконият йўқ эди. Мен у ерда бир ҳафта давомида бўлиб, ўйга фақат дам олиш кунлари келар эдим. Бир оз ўлғайиб у –бу нарсаларни ажратадиган бўлиб қолганимда қоронғулик қандай кўринишда кўз ўнгимда номоён бўлгани эсимда. Мен соатлаб жуда ёмон аҳволда ётардим. Ўшанда менда фақат битта истак тонгнинг тезроқ отиши жўш урурди холос.

Кечадан олдин куни мен худди шу ҳисларни бошимдан кечирдим. Юрагим шунақанги қисди-ки ўз-ўзим учун аттанг бўлиб кетдим...Ўшанда мен ёнимда кимдир бўлишини, ҳа, ҳа бир-биримиз ҳақимизда қайғурувчи инсон бўлишини жуда ҳоҳладим. Негаки ҳамма нарса бунчалик тинчиб қолганида бундай бўшлиқни сезмас эдик.

Ва тўсатдан менда қандайдир ғазабми ёки шиддатми билмайман, шунга ўхшаш нарса пайдо бўлди. Ҳақиқий ғазаб Бу қаҳр эмасэди!, Бу кўра олмаслик ҳам эмас эди, бунда ҳеч қандай салбий ҳислар йуқ эди.! Менда қандайдир инсонийлик хислатлар ухлаб ётгандек … Ёки аксинча бу вақтда мен энди Инсонга айлангандек эдими.? Гуёки уваланиб кетган, яъни на ҳислари, на фикри, на жунбушли истаклари бўлган  қояга ўхшардим  Кутилмаганда яна ўзимга раҳмим келиб кетди, ва биринчи сонияларда мен иккиландим-қандай бунақа бўлиши мумкин, мен Буларни ҳаммасини бошимдан кечирдимку …Мен ўша пайтда ўлишга ҳаракат қилаётганимни ва ғазаб тутун каби буғланиб кетаётганини ва у яна қайғуга айланаётганини ҳис қилдим. Мендаги ҳамма нарса ўлимга қарши турди ва бир зумда мен ўзимдаги раҳмни ўлдирдим.Менимча шу пайтда қанақадир портлаш бўлгандек …Асабларим шунчалик таранг эди ва барибир кейинги ҳужумни кутдим ва мен бу вақтда уни бошқа пайдо бўлмаслиги учун ўзимга сўз берган эдим ва тайёрланган эдим. Аччиқ раҳмдиллик эҳтирос-яна уни бир зарба билан миямдан чиқариб ташлайман. Яна тишларимни ғижирлатиб кутаяпман,Ва яна бир қанча эҳтирос … Ва бирдан, Майя бирдан муъжиза юз берди –момоқалдироқли осмон тарқалиб кетгандек, ва у орасида қора булутларнинг қолганларини ҳайдаган, менга хотиржамлик, бундай сокинлик бағишлаган мовий осмон кўрингандек, ўша вақтда мен кулишни ва шу ҳолатда қотиб қолишни ҳоҳлаган эдим.Шунда мен атрофда озгина бўлса ҳам ўзимга нисбатан раҳм, хира кечинмалар бор ёки йўқлигига амин бўлиш учун қарадим, аммо ҳамма ерда сокинлик, нозик нур таратувчи юмшоқ завқни кўрдим холос!  Ва мен бу сокин хурсандчилик эканлигини тушундиму-у, бу номни эслаганимда, ҳеч қандай шубҳасиз бу Лобсанг гапирган жараён эканлигига ишонч ҳосил қилдим.

Бу воқеалар амалиёт кўринишини ярим йўлдаёқ ўзгартириб юборди. Бу вақтгача  ҳамма нарса скептик  таркибга кириб кетгандек, унда бир қонуният бор салбий кечинмаларни йўқ қилиш учун улар имконияти йўқ принципларда бўлиши мумкин.Ва мен булар учун кўп куч сарфладим, ёки қандайдир йўл топиш лозим, ёки ўзимни амалиётга бағишлашим зарур.

Энди салбий кечинмаларни бартараф этиш мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ –Ҳақиқатдан.Ва энди мен биламан нима қилишни.Бу ҳаётимдаги бошқа соҳаларни амалга оширишдан кўра кўпроқ куч талаб қилади, аммо менда етарлича куч йўқ. Ўзинга ўзинг бу борада ҳисобот беришинг ва сенда салбий кечинмалардан озод бўлиш учун етарли куч борлигига ишонч ҳосил қилиш қандай мароқли-я! Майя, мен жуда муҳим тадқиқот ўтказдим-ҳамма нарса ҳоҳиш ва кучга боғлиқ эканлигини тушуниб етдим. Мен бу тун қандай қийналдим, чунки ўзимга нисбатан раҳм шафқатни йўқ қилишни жуда ҳам ҳоҳлардим, ҳаттоки ўлишга ҳам тайёр эдим, фақат бўйсунишни ҳоҳламадим.Ва буни уддасидан чиқдим.

Барча салбий кечинмаларни қандай йўқ қилишга олиб келувчи кучни қаердан олинишини билмайман, аммо мен бир нарсани биламан- бу менинг ҳаёт йўлим, мен нима содир бўлишини тасаввур қила олмайман, мен бу тажрибани яна бир бор иккаланиш вужудга келмасдан унутишим керак.

Сен салбий кечинмаларни бартараф этиш бўйича нималарни амалга ошираётганлигинг, озодлик ва ёруғликка олиб чиқувчи йўлда нималар ҳақида уйлаётганлигинга жуда қизиқаяпман, ёки бу ҳақиқат эканлигига яна шубҳанг борми? Қайси йўлни танлашингдан қаътий назар, менинг сенга нисбатан майин муносабатимга таъсири бўлмайди.

Сени бағримга олиш, кўзларингдаги мулойимликни, кўзларингдаги эҳтирос ҳақида ўйлаш қанчалик муҳим, мен билан ёки менсиз фарқи йўқ сани ҳаётинг изланишлар ва топилмалардан иборатлиги мени хурсанд қилади.

Мени сенинг ҳидинг, дидинг ва умуман сендаги ҳар бир нозик ҳаракатни эчлаб қолганман... Сени пайпоқларингни ечиб, оёқларингни ўпганим, ҳаттоки пайпоғинг ҳиди, ички кийимларингни ҳиди, кўкрагинг, эҳтиросли аъзоларингни, сочларингни ҳамма-ҳаммасини ўзига яраша ҳидалари мавжуд эди.Уларни барчаси бир бўлиб, шунақа ёқимли ҳид чиқарардики, уларни ҳис қилишдек ёқимли таасурот топа олганим йўқ ҳали …

ОО қандай ширин таъм...сен тасаввур қила олмайсан, бошингдан оёғингача бўса олиш қанчалар эҳтиросли –танангни ҳар бир аъзосини ўзига яраша нозик таъми, жинсий муносабатлардаги эҳтирос жуда ёқимли.

Менинг кичкина ҳҳтиросли севгилим, учрашамизми-ёки йўқ билмайман, аммо сен менинг доимо ёдимда, хаёлимда сақланасан.  

Дэни»

 

Эҳтиросдан қизиқ кетган бармоқларим клавиатурага тушиб, тақирлатиб ёза бошлади.

«Дэни, сенга кейинроқ жавоб ёзаман, ҳозир мияни бир жойга қўйиб, ўйлаш керак … Ҳозир мен эҳтиросли  тана аъзоингни кафтимга олиб, қандай таъсирланишини ҳис қилишни ҳоҳлайман. Мен кўзларинга қараб, қўлларим билан уни сийпалаб озгина нам тортган танангни силаб сийпалашни ҳоҳлайман. … Мен сени ҳозироқ қанчалар ҳоҳлайман, ҳозир эҳтиросли дамларни бошдан кечиришни қанчалар истайман. Ёнимда ҳеч ким йўқ бўлганида эди .Сен билан титраган танангни ҳис қилиб,  узоқ  вақт бўса олишни қанчалар ҳоҳлайман. Менга эркаланиш, танангда ўт бўлиб ёнаётган истак жунбушга келаётганда,  сени бағринга кириш  қанчалар ёқади. Доимо сен меининг ёнимда ҳар бир тана аъзомни эркалаб, ниманидир чиқариб юбормаслик учун ўзингни зурға тутиб турганингни эслайман. Дэни, мен сен билан яна учрашишни ҳоҳлайман, сен билан сайёҳат қилишни, ўт-ўланларда ётишни, суҳбатлашишни, бўса олиш, эҳтиросли дақиқаларни бошдан кечиришни яна ҳоҳлайман. Биласанми агар бу воқеалар бўлмаслигига кўзим етмасада, сендан кўнглим узилмайди. Агар ҳозир сен билан бирга бўлишни ўйласам, ўзима нисбатан ҳурматим ошади ва ҳозироқ яшашни бошлагам келади.Мен сенга бу муносабатларнинг давомий йўли ҳақида кўп гапиришим мумкин. Бу хат сени то тоғдан қайтгунингча кутиб туради.Аммо фақат бир нарсани таъкидлашим мумкин, салбий кечинмалоарни бартараф этиш жараёни ҳозирча менда акс садо бермоқда холос. Аммо ҳали ахмоқлик бўлиб кўрингани йўқ, аммо мен бу йўлда тўхтаганим йўқ, бошқа усулларни ва бошқа йўлларни қидиришда давом этаяпман .Мен ҳис қилаяпман биз яна учрашамиз..Балки Дарамсалдан Лобсангача бирга борармиз. Мен буни жуда ҳоҳлайман, аммо буни ҳозирча иложи йўқ, ҳамма нарсани ташлаб кетиш мақсадга мувофиқ эмас. Сенинг қизинг».

Яна бир нечта хатлар, ота-онамдан ҳаттоки 3 хат келибди (улардан бирининг кўрсатиш номи “Ақлингни йиғиштир!”), Янадан, яна битта дугонамдан... улар кампирларни миғ-миғига ўхшаб туюлди...Буларни кейинроқ ўқий қоламан.

Жунгли орқали Сварг Ашрама ва Лакшман Жуладан йўл ёқалаб кетаётиб менда нима учун уларни учириб ташламадим?- деган фикр ўтди. Нима учун ? Нима учун? … чунки ўтмишни олиб чиқиндига ташлаш мен учун қўрқинчли. Мен у ердан кетганимда ўзимни қаҳрамон ҳис қилган эдим. А йўқ  ўзингни изингдан қолган эски ҳаётга қарши туриш қанчалар қийин. Мен ич-ичимдан ёмон кўриб юрган ота-онам бирдан кўз ўнгимда мунғайиб, раҳмимни келтирадиган ҳолга тушиб қолди –бу қанақа жиннилик бўлди? Мана ҳозир хатни ўқимадим, ўзимни яралашни ҳоҳламадим. Барибир уларга раҳмим келди, ўзимни, ўзини нотўғри ҳуқуқини талаб қилаётган махлуқдек ҳис қилдим. Ва миямда фақат биргина, муаммоларни бошқа одамларга салбий таъсир кўрсатмасдан ечиш мумкинку деган хаёл чулғаб олган эди. … Улар сенга ҳақиқатдан ҳам ёмонлик тилашмайдику, бундан фақат уларнинг ўзлари азобланишади. ….» Бу ҳақда бошқа ўйлашни ҳоҳламайман. Буларнинг ҳаммаси чириган нарсага ўхшарди, нима чириган –буни тушуна олмас эдим, аммо бошқачароқ бўлишини қанча кўп ўйласам, шунча кўп азобланаяпман, худдики, ярани тирнаётгандек, ўзимни тўхтата олмаяпман. Бўлди, ота-онам томонга оғиб кетаётганимни тўхтатишим керак. … Юлдузлар қанчалар ёрқин, қанчалар яқин … Яна бу азобланаётган ташвишли башаралар кўз ўнгимда номоён бўлди, яна раҳм кашадек аралашиб хаёлимни бузмоқда. Бу куч нима ўзи? Менинг бутун танам асабларимни таранглигидан кучанмоқда, узиб-узиб нафас олаяпман, қаттиқ қаттиқ нафас билан салбий ҳисларни йўқ қилишга ҳаракат қилаяпман – бошқача яна қандай  куч сарфлашни билмайман. Нимадир ўзгараётганлигини, зимистонни ўтказмайдиган қатлам ёрилаётгандек, аммо раҳмдилликдан қутулиш ҳали бери қучоғини очгани йўқ эди.

Аралаш ва касал тушлар бошимни айлантириб, онам оёғим тагига ўзини ташлаб, кам бўлса ҳам ёзишиб турушимни айтгани хаёлимдан ўтарди.

Тонгни ваҳима билан кутиб олдим, қуёш чиқиб турганига қарамасдан осмон булутли бўлиб кўринарди.  Нонушта қилмасдан блокнотни олиб, ойна томонга ўрмаладим. (ким бу қалин, мустаҳкам панжарали ойнани ўйлаб чиқарган экана?)

Ресепшндан ўта туриб, бош пандит билан учрашим кераклигини эсладим, ва менга таниш одамлардан инглиз тилида яхши гапира оладиган таржимон керак эди. Менга ваъда беришди, аммо мен қирғоққа ҳеч нарсани ўйламай югурдим, менда фақатгина руҳий сиқилиш ҳукмронлик қилар эди холос. Гоҳида бундай ҳолат бутун қиш бўйи давом этарди. Мана ҳозир ҳам, мен бениҳоя бу узоқ ва азобли ҳолат  бўлишга ўзимни тайёрладим, тезроқ  жуда ёмон ҳолатга тушганимда тезроқ яширинишим керак бўлган ечимни  топиш ҳолатига келган эдим. Шу вақт иккита моторелладаги йўловчилардан бири қўли билан кўкрагимга атайлаб тегиб кетди. Сўнгра қаҳ-қаҳ отганча олдинга равона бўлди, мен эса бунақа сурбетликдан довдираб қолдим,  бир қанча сония йўлнинг устида қотиб қолдим, қандай қилиб бундай бемаза ҳиссиётни бартараф этиш мумкин. Зеро бу инсоннинг нафсониятига тегувчи энг ёқимсиз ҳолат! Жин урсин бу ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз эди...

Кумуш ранг тупроқда, тоғ жинсларининг атрофида бир тўда ҳиндулар очиқчасига совуқ сув сачраганидан чийиллаётган  қорароқ европалик аёлга кўз олайтирарди.

Томошабинлар шунақа ёқимсиз эдики, мен ҳатто бу маймунлар олдида атайлаб ечинмадим.

Менга гиёки маҳаллий “эркаклар” нинг доимий касаллик эътиборидан махсус заҳарланиш юзага келганга ўхшайди.

Уларнинг ҳаммаси мендан нимадир ҳоҳлар эди,- кимдир гаплашишни, кимдир қўл бериб кўришни, суръатга тушишни ҳоҳларди...

Уларнинг нигоҳларида соғлом эҳтирос эмас, балки касаллик намуналари мавжуд эди.  Улар менга қараганда, нигоҳларидан қўрқоқ, қутурган ҳайвонга ўхшарди- улар мен билан эҳтиросли ҳаракатларда бўлишни ҳоҳларди ва буни ҳеч қачон бўлмаслигига кўзлари еткач жаҳллари чиқди, аммо буни кўрсата олмас эдилар. Бироқ, уларнинг оғир, қайғули нигоҳларида ҳамма нарса кўриниб турарди.  Мен соя жойни танлаб блокнотимни олдим. Ҳеч нарса юрагимга сиғмаяпти. Мени ҳозир ҳеч нарса ҳаттоки, қабиҳ ҳолатим ҳақида ўйлашга мажбур қила олмас эдим ва  ўзгартириш ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Худдики ботқоқ ичида юргандек, умидимдаги охирги кунлардаги ёзувларга кўз югуртириб чиқдим. Истагим қандайдир ернинг ичидан қизиқарли фикр олиш эди.

 Йўқ-мен аниқ бир нарсани ёзишни ёки ўқишни ҳоҳламас эдим.

 Ён дафтаримни рюкзакка қайта солиб қўйиб, ён-веримга қарадим. Унча узоқ бўлмаган жойда уч кишилик компания ўтирар эди–2 та европалик ва садха, ва чўзилиб нимадир ҳақида гаплашаётган эди …Аҳа, бу қизиқ-садха инглиз тилида жуда кам ҳолларда гапирар эди. Бирдан уларнинг ёнига бориб суҳбатига қўшилиш учун иймандим. ..Бу мен излаётган нарса бўлсачи? Чунки ҳаёт яна менга янги имкониятлар очишини билмайман.  Балки ҳозир уялиб туришни вақти эмасдир? Ишончли қадам билан суҳбат гуруҳига йўналдим, ҳис-ҳаяжон ва қандайдир ўнғайсизлик таъқиб қиларди.

- Мен сени инглиз тилидан гаплаша олаётганингни сездим, чунки чет элликлар билан гаплашааяпсан.Садха одатда инглиз тилида гапирмайди …:)

- Ҳа ҳа менинг дўстим! Мен инглиз тилида гапираман, - ғурур билан деди садха табассум билан. –Ўтир! –деди қумни кўрсатиб.

Менга унинг кўзлари ёқмади, - уларда қандайдир бўшлиқ бор эди. Агар унинг устидан апельсин рангли матоҳни олиб ташласа, оддий маҳаллий ҳиндудан фарқи қолмас эди. У бу болалар билан нима ҳақида гаплашаяпти?

-Сен қандайдир амалиёт билан шуғулланаяпсизми?

- Амалиёт? – тахминимча у биринчи марта бу даражада кучли ҳайратга тушди, -амалиёт билан? Нима демоқчисан бу билан?

- Мен його ёки бошқа руҳий машқлар билан шуғулланганмисиз.

- А-а, ОК, тушунарли…Амалиёт! О, ҳа албатта амалиёт билан …Менинг инглиз тилимда муаммолар бор.

 

- Унда қандай суҳбатлашаяпсизлар? – ажнабийларга мурожаат қилдим.

-Жуда оддий. У наша қанча туришини айтди, мен биз қанча тўлашимиз мумкинлигини айтдик, холос:))))

- Демак у наша савдоси билан шуғулланаяптими???

- А нима сени бунча ҳайратлантираяпти? Ҳиндистонга хуш келибсиз:)

Мен бир сакраб тушдим, садха ва унинг мижозларига эътибор қаратмасдан, йўл бўйлаб сакраб, сакраб йўлда тез юриб кетдим. Яна бир марта қандайдир ҳақиқий нарсани эслаб қолгандек эдим, аммо ростини айтсам, умуман бўшлиқ жойга келиб қолдим. Аммо, бошқа томондан бу ҳаракатдан қувонса бўлади, ноқулайликларга қупол қилиб айтганда тупурдимда, суҳбатлашишга бордим. Бу ҳақиқий машқ мен учун, - мускулларни чиқариш машқларидек. Агар яна қандайдир ҳолатларда бу каби қурқувни енгиб ўтишга тўғри келса, бу мен учун осонроқ кечади. Ва қанчалик ҳайратга солмасин, қурқув қанча кучли бўлса, кейинги сафар шунчалик камаяди. Бунга мен Москвадаги турли хил “руҳий ўқитувчилар”га қарши туриб ишонч ҳосил қилганман.

Наҳотки яна хонамга қайтиб кетсам? У ерда совутувчи варрак тагида ётиш мумкин, сизга ҳеч ким халақит бермайди. Уҳ Ҳиндистон қанчалар шовқинли мамлакат-а! Улар доимо қичқирадалар, мусиқа эшитадилар, ёки ҳеч бўлмаганда ҳуштак чаладилар. Ҳаттоки, бу ерда кичик Ришикешда, мен булардан чарчашга улгурган эдим, Унда Деҳлида нималар бўлаётган экан! Биринчи бир неча соатларда умуман ҳеч нарсани фикрлай олмасдан қолдим, - у ерда ҳеч бир дақиқа ҳам тинчлик йўқ, ҳеч қаерда.  Вентиляторнинг жонга тегувчи овози, сотувчиларни ич-ичингизни ўртаб кетувчи қичқириқлари, глушителсиз моторлар, тўхтамасдан давом этувчи гудоклар, храмлардаги хира товушлар … Ҳа нимани ҳам айтай, улар шунақанги бир-бири билан суҳбатлашадиларки, кўчалар ларзага солади.       

Томом, эртага Дарамсалга билет буютираман. Тоғлар, тебит монастрлари … Турагентлигининг ойнали эшиклари қуёшдан ярқирар эди. Эртага билет йўқми? А  қачонга бўлади? Жин урсин, яна бу ерда уч кун дайдиб юришга тўғри келади! Кучсизликдан бирор нарсани ўзгартириш жуда ҳам аламли.  Хонада кроватнинг устига ўзимни ташладим ва хира тушакка ўзимни ташлаб, мурдага айланиб қолгандек эдим.

Соат бешда таржимон,  тахмин қилганимдек келмади. Ўн беш минутдан кейин кўчага чиқдим, ва кимга қарадим билмадим-у, аммо қарадим.

Шунда бирдан асабийлашиб ўтирган диванимнинг ушлагичини бармоқларим билан тирнаётганимни сезиб қолдим.

Лабимни тишлаганча, портье тепасидаги юмалоқ соатга тўхтовсиз қараб, таржимонни кутардим.

- Хелло, соат 20 такам 6 . Мен Сварг Ашрамга боришим керак, кечикишни асло иложи йўқ. …

Сесканиб тушди.

- А? Ҳа албатта, у ҳозир келади.

- Соат нечада  келишгансизлар?

-Бешда.

- Яна уни қанча кутишим мумкин?

- О-о… Албатта…. Албатта… Сиз ўтириб туринг, тинчланинг.

-Мен кутишдан чарчадим, яна қанча кутишим мумкин.

Ҳиндулар ўтириш имконияти бор жойда ўтирмасдан туриб юрганингизни кўрса ваҳимага тушади- айниқса тур агентлигида. Ҳиндулар- патологик ишёқмас халқ, менимча улар ҳаттоки ўтиришдан чарчаш мумкинлигини тасаввурига ҳам сиғдира олмайдилар. Улар қаерга бўлса ҳам ўтирсалар ҳисоб. Мен бундай тажрибани Москванинг метросида сезган эдим. Агар мен чарчаган бўлсам ҳам, барибир ҳолироқ жойда тургим келади, агар ким биландир яқин масофада қарама-қарши турсак ўтиришга мажбур бўламан. Охирги марта метрода бўлганимда, меҳрибон ота-онамдан қолган ушбу эски одат билан курашиш менга роҳат бағишлаган эди.

- Соат 5.30! – жаҳлим шундай чиққан эдики. – Қани таржимон?

- Ҳозир, Ҳозир …

- Йўқ энди керак эмас.Мен бошқа кута олмайман. Бўлди мен кетдим.

- Кечирасиз-у мени бу ерда айбим йўқ, у билан келишган мен эм.... … -  эшикни қарсиллатиб ёпдим-у, яна кўчада пайдо бўлдим.

Энди кундузгидек шовқин ва иссиқ эмас эди. Мен рикшага миниб, 10 минутда  яшаш жойимда бўлдим.

Узоқдан мусиқа овози эшитилар эди., - менимча бугун навбатдаги диний байрам. Ашрамнинг  кўк гилам ташланган зиналари Гангага олиб боради ва ундан юриш учун оёқ кийим ечилиши шарт. Оёқ кийимингизни ечганингиздан кейин қандайдир ячейка бериб, уни рақамлаб қўйишади. Тахминимча катта Ашрамлардан бири бўлса керак, ҳаттоки рақам ҳам берар экан. Денгиз қирғоғидан унчалик узоқ бўлмаган жойда ғалати юзли Шива ҳайкали қад кўтариб турибди, - ҳар доим ҳам оллоҳ илоҳий авлиёлар юзини тасвирлаш мувафаққиятли чиқмайди, гоҳида улар очиқчасига думбул юзли бўлиб қолади, аммо, бу уларга таъзим бажо келтиришга халақит бермайди.

Атрофни булғуси пандитлар қоплаган, - бир тахлам рангли матоҳни илдириб, доира осиб олган, ялтироқ тарелкаларни кўтариб марҳамат кўрсатувчи бўлмағур гапларни айтиб, барча маҳаллий байрамларни ўтказадилар. Энг пастда, сувда, унча катта бўлмаган тош, -пуджа амалга ошириладиган  илоҳий жой. Гулханга мевалар, гуллар, гуруч ташланади ва буларнинг ҳаммаси худога тортиқ қилинади, -гулхандан чиқаётган тутун орқали у итоаткорларнинг совғаларини қабул қилади.

Халқ тўпланиб, зиналарга жойлашди, афтидан улар воқеалар рифожини кутаётгандек эди.

-Сиз бу ерда нима бўлаётганини билмайсизми?

-Одатдагидек, - пуджа.

- Демак бу байрам эмас?

-Йўқ, йўқ. Бу  байрам ҳар куни бўлади. Бу жуда чиройли:)

Ҳа гўзаллик ҳақида ҳамманинг ўз тушунчаси бор,-деган фикр ўтди бирдан. Ҳиндистонда қанча бўлган бўлсам доимо бундай диний байрамаларда иштирок этган чет элликларнинг ўта завқланаётганликларини гувоҳи бўлаяпман. Уларнинг юзларидаги ифодадан келиб чиққан ҳолда,  гуёки бирор бир кўнгилочар боғда тургандек ҳис қилаётганликларини сезиш қийин эмас эди. Яна бошқа турдаги сайёҳлар ҳам бор, уларда бу каби тадбирлардан унчалик завқланишмайди, аммо шунчалик завқ билан сўзлаб беришадики, улар ҳис қилмаган жараённи эшитувчи ҳис қилади. Кўнгилни айнитувчи тасвир,-масалан, олдингизда зерикарли бирор бир сайёҳ. Аммо у кулгиси келса келмаса тўхтовсиз илжайиб, ёдлаб олинган ушбу  сўзларни,-“О бу ажойиб”, “Сиз буни кўришингиз керак”, “О бунақа ҳаттоки тушимда ҳам кўрган эмасман!” такрорлашдан бўшамайди.

Бош пандит қаерда энди-а? Мен бош пандит бундай шароитда гаплашмаслигини, бунинг устига таржимон топмаганлигимни ўйлаб сиқилдим.

Ҳаммо, менда унинг ёнига бориб, салбий кечинмалар, улардан қутулиш амалиёти ва унинг бугунги кечинмалари ҳақида саволлар бериш истаги йўқолмаган эди. Агар у яна мен билан гаплашишни инкор қилса, ундан ауденция сўрайман...

Бундай олиб қараганда, бу нимага керак? Ҳаммаси маълумку, шундоғам у оддий фирибгар ёлғончи эканлиги маълум.

У ўзининг маънавий ўзлигини, бошқа Ришикешедаги “авлиёлар” каби сота олмайди, аммо у лаганбардорлар диққатида. У камбағал одамда қолдириладиган таассуротни унда кўра олмадим…

Оломон ичида кеча суҳбатлашган эр-хотин ҳам бор эди. Уларнинг пешоналари гуруч ва гуллар билан қопланган эди., - бу храмларда  хизмат кўрсатиш вақтларида амалга оширилади: кўринарли жойда қандайдир савлатли ҳинду ёнида гуллар ва гуруч тўлдирилган тарелка, пудра бошқа томонида эса пул учун катта тарелка қўйиб, галма гал келаётган меҳмонларнинг пешонасига гул ва гуручдан пуркарди. Бундан ташқари, ҳиндунинг атрофида ҳар хил таомлар сочилиб ётарди, мен бунга кўникиб кетган эдим, аммо рус эркаги кўзларига ишонмасдан яна бир бор уларга қараб қўйди.

Тун тушмоқда. Шива  ёруғ чироқлар билан ёритила бошлади, шамол салқинроқ эса бошлади, мусиқа озгина баландроқ янграмоқда ва хаёлий ламбадани янада жонлантираяпти. Пуджи учун белгиланган бутун дарё қирғоғи апельсин рангли кийимдаги ёшлар билан лиммо-лим, барча зиналар эса чиройли кийиниб олган ҳиндулар ва туристлар билан гавжум, фақат ёлғиз у йўқ.  Бўлғуси пандитлар ўзларини мактабдаги танаффусдек ҳис қилардилар., - зимдан бир-бирининг гарданига мушт туширар, бир бирини итариб, бақириб кулар ва энг асосийси уларнинг юз ифодаси бошқаларникидек бўш ва оддий эди.

Омма иккига бўлинди ва шошилмасдан аммо шахдам қадамлар билан бош пандит кела бошлади.У Шивадек ёрқин эди ва Оскар мукофотини олаётган Шварценеггердек табассум қилар эди. У ушбу балнинг хўжайини эди. У ҳаттоки бир неча маротаба йўлда тўхтаб баъзилар билан кўришиб, ўз ҳурматини номоён қилди.Энг қизиғи шунда эдики, у ташқи кўринишга қараб ўзгариб турар эди.

Мен олдимда турган одамларни суриб, унинг ёнига боришга ҳаракат қилаётган эдим, орқамдан пишиллаган овоз эшитилди.

- У ерга ўтиш мумкин эмас! Наҳотки Сиз унга аёллар тасодифан тегиб кетиши ҳам мумкин эмаслигини билмасангиз?

- Ҳа, Ҳа? Ҳеч қачон?

-Умуман ҳеч қачон.

- Буни янгилик деса бўлади … Аммо, мен ҳеч кимга тегмоқчи эмасман, шунинг учун мени қўйиб юборинг, -дея қўлимни силкитиб тортиб олдим. Мени огоҳлантирган одам нима қилишини билмасдан қолди.

- Хелло, эсингиздами биз учрашув ҳақида гаплашган эдик?

Шунақанги ажойиб табассум, ёғ ва бошқа муаттар ҳидлар,-у мендан жуда яқин жойда ўтиб кетди, ва албатта тўхтамади. Унинг орқасида қандайдир нимадир хира шира ёниб турарди, полиция эса одамларни, жумладан мени четга тортарди. Мени шунчалик жаҳлим чиққан эдики, амалиёт ҳақида умуман эсдан чиқарган эдим, мен ҳозир мушукка ўхшаб уни устига сакраб, бу ёлғончини устига сакараб, сўкишни ҳоҳладим...

Бошимда кучли оғриқ пайдо бўлди …

…Бошимни қаерида оғриқ? Ёки жоним чиқишга улгурдими? Тушунмаяпман, ҳеч нарсани тушунмаяпман … Кимдир мени отди! Оғриқ умуман йўқ эди, аммо мен бундай йиқилишим мумкин эмас, -худди портловчи модда орқамга теккандек … Қимирлашга ҳаракат қилаяпман … Бу нима? Бу нима??? Жин урсин, мен одамлар орасида турибман улар мени шунақанги сиқишдики, метродаги тиқилинч ҳам буни олдида ҳеч гап эмас. Мен бу омманинг ичида йиқила олмайман бу нима?  О, бу нима, бу нима ва умуман нима бўлаяпти …

Кучли момақалдироққа ўхшаш овоз мени бошимни кўтарди ва бундан қаттиқ қўрқиб кетдим. Менга  кимдир қаради ва мен унга гуёки тунель тагидан қарадим ва қолганлари хиралашиб аралашиб кетди. Унинг нигоҳи мени жуда қўрқитди, чунки мен худди шер менга жаҳл билан қараб тургандек ўзимни ҳис қилдим. Аммо  у менга ташланмаслигини, у мени фақат ўрганаётганлигини  билиб турардим …. Нафас олишим қийинлашди … Ёки бу вақтда умуман нафас ололмасдан қолдим? Жуда ҳам қўрқиб кетган эдим, оғзим билан нафас олишни ҳоҳлардим, шернинг кўзлари аралишиб кетди… Қулоғим чайиллар, кўнглим айниётган, оёқларим қалтираб, кўзларимни олди қоронғуллашган эди, энди мен ҳақиқатдан ҳам йиқиламан. … Ёнимда турган одамларга тармашиб қолдим, кимнингдир қўли билан ушлаб ярим ётган ҳолда оммадан чиқариб олиб кетди.

 Ўзимни катта меҳрибон махлуқ қўлидаги болачадек ҳис қилдим., - худдики, у мени доимо қўлида олиб юришга имконияти етадигандек, унга бу умуман қийинчилик тўғдирмас эди. … Аммо, совуқ мармартошли скамейкада ўтиргандек эдим.

- Сен бунқанги нозиксан деб ўйламагандим.

Паст ва жуда чиройли овозни эшитдим. Йўқ, у менга таниш одам эмас, шунинг учун ҳам  у менга ёқмади! Аммо, бир марта кўз югуртириб, унга нисбатан ишонч пайдо бўлди.

- Менимча эҳтиросли алоқалар сени тез чарчатса керак?

- ???

У қаҳ-қаҳ этиб кулиб юборди.

- Тўғри қари қиздек! Нима учун мен сендан ўрмонда қанча вақт айланиб юришинг ҳақида сўрай оламан-у, эҳтиросли алоқалар сени чарчатиши  ҳақида сўрай олмайман?

- Чунки бу менинг шахсий ишим, -дея бутун танамани ушлаб ҳамма нарса, барча ҳужжатлар жойидами-йўқми текшира бошладим. Нотаниш инсонга нисбатан пайдо бўлган ишончдан ҳеч нарса қолмаган эди. Полицияни шу заҳотиёқ чақириш лозим!

- Энди кеч бўлди, ҳамма полициялар аллақачон уйларида дам олишаяпти. Бу сенга Америками нима:)

- Нима сен мени фикримни ўқияпсанми?!

 У менинг  шахсий ҳаётимга тегиб кетгани учун жуда жаҳлим чиққан эди, шунинг учун мен уйлаётган нарсани айтганига ҳам эътибор қилишга кучим етмади. Мен буни кейинги ҳужум сифатида қабул қилдим.

- Мен полицияга бормоқчиман!Ўтказиб юбор мени!

- Бу жуда ноўрин усул, биласанми нима учун, чунки сен ҳозир менга жуда ҳам ишонган эдинг, ҳаттоки сени кўтарганимда ўзингни жуда хавфсиз ҳис қилдинг, а энди миянг билан тананг истаклари тўғри келмаяпти

Вужудимда ҳалиям қандайдир титраш бор эди, аммо руҳиятимда эса ғалати хотиржамликни ҳис қилар эдим, бу гуёки ойсиз тундаги чексиз осмонга ўхшаб кетарди.

- Сен нима ҳоҳлайсан? – саволлар фақатгина мени хотиржамлигим ҳақида асосинг борми ёки йўқлигини билиш учун берилаяпти холос.

- Мен сени кеча пандитнинг ёнида турганингни кўрган эдим. Мен ҳали сенчалик ўзини ғалати тутган одамни кўрмаганман.

- Безбетларчами?

- Йўқ шундай самимий. Ўшанда мен нималар бўлаётгани ҳақида билишни ҳоҳладим. Сен бу саволга жавоб бера оласанми?

- Мен тўғрисини билишни ҳоҳлайман.

-Мен Ҳиндистон ҳақида кўп ўқиганман, ва жуда кўп эшитганман. Уларда Ҳиндисон гуёки донолар ва авлиёлар юрти сифатида мадҳ қилинган. Энди эса бундай одамларни излаб топа олмаяпман, ва ҳаттоки ёлғончи ва ўзини ўқитувчи дея ҳисоблаган фирибгарлардан кўз юмсам ҳам.

-Айтмоқчисанки, сен бугун айнан у инсон ким эканлигини яна бир бор аниқлаштириш учун келгансан, тўғрими?

- Йўқ, бунинг учун эмас. Бугун мен унга кеча жавоб бера олмаган бир иккита савол бермоқчийдим холос.

 - Аммо нима учун?

Норозилик аломатларимни кўрсатиб юзимни буруштириб қўйдим. Жин урсин нега энди менга ёпишиб олди?

- Нега сени бу қизиқтираяпти?

- Сени ўзингни ҳаётинг қизиқтирмайдими?

- Йўқ, мен ҳеч ҳам тушунмаяпман бу мени ҳаётим, сенга тегишли жойи борми буни?

- Менинг оддий саволимга жавоб бер – ҳаракатларинг ўзингни бошқараётганлиги ўзинг учун қизиқ эмасми? Агар йўқ, -деб жавоб берсанг ҳозироқ сен билан хайрлашиб, бошқа савол бермаганим бўлсин. Мен ундан бундай юришни кутмаган эдим. Бу шайтон мени фирибгарлик билан ўзига жалб қила олди. Мен унинг саволлари ҳақида ўйлаб ўзимнинг ҳаракатларимнинг сабабини тушунтириб беришга ҳаракат қила туриб, ҳақиқатдан ҳам унинг саволида ҳеч қандай ҳақоратли мазмун йўқлигини тушундим. Нима учун мен ғалати ҳаракат қилганимни тушунмаяпман... Ғуруримни бирдан паймол қилгим келмасдан юмшоқроқ овозда жавоб бердим…

- Нимага энди, ҳаракатларим мени бошқараётганлиги қизиқтиради.

- Яхши. Демак биз яна нима учун сен бу ерга келганинг тўғрисидаги саволга қайтсак бўлади.

- ??? Йўқ, мен умуман тушунмаяпман, сенга ким мен билан бундай гаплашишга рухсат берди …

- Сен билан хушмуомила гаплашишимни ҳоҳлайсанми? Агар сенга фақат хушмуомилалар ёқса мени бу ердан кетганим бўлсин … -у туриб, кетишга отланди.

Мен унинг қўлидан ушлаб қолдим.

- Хуп, яхши яхши … Менинг ўзим бундан нима фойда эканлигини тушунмайман.Менинг ўзимни, хушмуомилалик кўнглимни айнитади, аммо билмайман нима учун, сенинг сўзларинг мени ғалати аҳволга солиб қўяпти, зеро, уларни қандай гапираётганингдан қаътий назар мен ҳеч қанақа тажоввузни ёки қўполликни ҳис қилганим йўқ, аммо бу билан бирга табиий механизм ҳам ишлаб турибди-агар мен қўпол сўзни эшитсам, унинг қандай бўлишидан қаътий назар қўпол таъсирланаман.

-Менимча сенда бундай.... тажриба йўқ …

- …айтмоқчиманки, агар қўпол сўз эркалаб айтилса ва бу жозибадор иборанинг қисми бўлса, у фақат ўйин бўлиши мумкин?

- Ҳа.

- Қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, бундай тажрибага эгаман. Мен гоҳида энг эҳтиросли ўйинларда “қўпол” сўзлардан фойдаланишни афзал кўраман. Менимча гап бунда эмас-ҳаммаси ўйиннинг ўзига боғлиқ ва эҳтиросли ва ёқимли мазмунли суҳбатда қўпол сўзларни айтиш унга бошқача маъно бериб,тескари тушунилиши мумкин. Шунинг учун буларнинг ҳаммасини тушунаман. …  аммо барибир механизм менинг истагимдек ўз йўли бўйича ишлайди.

Бу ҳолатни ўз бўйнимга олганимдан кейин ўзимни жуда ҳимоясиз ҳис қилдим. Гуёки у мени кўчада ечинишга мажбур қилгану, энди ҳар қандай вақтда устимдан кулиши мумкиндек эди.

- Яна шундай воқеа содир бўлиши мумкин, Яна шундай воқеа содир бўлади, чунки нотаниш одамлар билан шахсий ҳаёт ҳақида гаплашиш мумкин эмас,-деган концепция бор сенда. Чунки, мен сенинг ўта эҳтиросли кечинмаларинг ҳақида савол бериб ахлоқсизлик қилдим. Зеро, сен таниш одам билан ҳамма нарса ҳақида гаплашиб бўлади деган фикринг нотўғри.

Нима деб ўйлайсан, сенга қайси одам танишу,  қайсиси яқинлигини қандай аниқлайсан? – Агар мен одамни етарлича узоқ вақтдан бери билсам …

- Тўхта, тўхта! Етарлича узоқ – бу қанча вақтни ўз ичига олади?

- Масалан… Масалан… - жин урсин, ҳақиқатдан ҳам қанча?

- Ҳеч қачон бундай оддий саволлар ҳақида ўйламаган одамлар билан учрашиш жуда мароқли:)

У мени яна гапимдан илинтирди, аммо мен бунда ҳеч қандай ёмонликни кўрмадим.

- Мана, мен  қандай аниқлашим мумкин. Мен яхши таниган инсонни қийинчиликда ўзини тутишига қараб аниқлайман.

- Ўйлаяпман, қандай қилиб аниқласам экан – бу одам менга яхши танишми ёки йўқми? Агар у шу вақтгача мен билмаган жиҳатларини кўрсатган бўлса, ўзини мураккаб вазиятларда у ёки бу маънода қандай тутади, у ҳолда мен уни яхши билишим ҳақида бемалол бирор сўз айтишим мумкиндир.

- Шундаймикан? Агар у буни бошқаларга ўзини кўрсатиш учунгина шундай қилаётган бўлса, билмадим. Агар у қилган мана бу ишни мавҳум бир қўрқуви мажмуаси, ташвишланганлиги, асосий моҳияти билан асосласа-чи?  Ёки сен учун асосларнинг ҳеч қанча аҳамияти йўқми? Ёки сен “соддалик учун” бу ҳақда ўйламасликни афзал кўраяпсанми?  Масалан, мен учун, аксинча, — бу олам қандайлиги тўғрисидаги илк тасаввур аҳамиятга эга эмас, аксинча менга  унинг сабаблари аҳамиятлироқ, ва агар кимдир  менинг нигоҳларимда  кучлилик ва дўстона самимиятни  илғаб буни ўзида лаззат туйишда синамоқчи бўлса, у ҳолда менга бу ёқмайди,  агар  кимдир менга  ёрдам берса ва бунда менга  лоақал чин дилдан ёқтиришдан келиб чиқиб таъсир қилса, бу ҳол менга ёқади.

- Ҳа, буни ҳис этса бўлади…

- Айнан шундай! Ҳис этиш! Сен ниманидир ҳис этишинг учун одам, албатта, мисли кўрилмаган ниманидир қилиши керакми? Ва буни ой ва йил мобайнида билиши зарурми? Бу жуда ғалати эшитилар экан – сен қачонки ўша одам кўз ўнгингда бирор қилиқ чиқариб ўзининг яхши-ёмонлигини билдириши ва буни сенга “ҳис” эттириши ғалати, сен ўшандагина  чиндан ҳис эта бошлайсан.

- Дарҳақиқат, ғалати…

- Ўйлайманки, ҳатто шу ерда ҳам сен ўзингни у билан яхши танишдек ҳис этиб, худди уни азалдан биладигандек, йил, балки бир неча йилдан бери биладигандек тутасан. Бу кўпроқ сенинг ким биландир узоқ вақт мулоқотда бўлиб юрганинг- ким биландир ўқишинг, ишлашинг, қўшни бўлиб яшашинг каби механик тарзда воқеаларнинг бир-бирига тўғри келиб қолишининг соддагина бир кўриниши бўлиши ҳам мумкин… Ана шундай одамга сен ўз ҳаётинг ҳақида уни кўрсанггина гапириб беришинг ва сенда уни ҳар гал кўрганингда  “мен уни азалдан яхши биламан” деган одатий механизм ишлай бошлайди. Аслида-чи, сен у одам ҳақида мутлақо билмаслигинг мумкин, шундай эмасми? Сен фақат шуни биласанки, ва бошингда механик тарзда унинг қилиқларига жавобан шу нарса айлана бошлайди. Сен уни аслида бошқараётган нарсани билмайсан,  у нимани бошдан кечираяпти, қачон нималар билан машғул, сенда фақат беҳуда тўмтоқ фикрлар чарх уради, яъни  сенга айтишганидек  - “агар у бундай қилмаса,  демак у мана бундай ёки мана бундай…”

-Нега бундай бўлаяпти???

-Бундай бўлишининг нима фарқи бор. Бу бутунлай муҳим эмас.  Муҳими бошқа  — буни қандай қилиб бартараф этиш мумкин, буни қандай ўзгартириш.... Юр, сайр қилайлик.

У қўлимдан тутди, шунда  ич-ичимдан мени  бир илиқлик енгил тўлқин каби бир чулғаб ўтди. Мен унинг илиқ ва қуруқ кафтини қуёш тафтида иситган каби сиқдим ва ҳавони кўксим тўлиб бир неча маротаба сипқорганча дадил қадамлар билан олдинга одим ташладим.

 



<< Бўлим 21 Бўлим 23 >>