« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 14


Қуёшнинг мулойим нурлари тагида илиқда уйғониш жуда ёқимли, ҳеч қаёққа шошмаслик мазза. Бугун мен шунчаки айланишни, ёндафтар билан дарахт тагида ўтиришни, қуёшда тобланиш, Дэни билан суҳбатдан эслаган барча нарсаларни ёзишни, мен ҳеч қаерда ўқимаган тўғри йўл сирли амалиёти борасида ўйларимни ёзишни истайман. Айтгандай, нимага? Эҳтимол бу сирли амалиёт? Менга махфийликка, сирга қатнашганликни ҳис қилиш ёқарди, руҳий амалиёт билан боғлиқ бўлган сирга айниқса қатнашишни ҳис қилиш ёқарди, ва мен бу амалиёт ҳақида у оддий банда учун ёпиқ бўлгани учун айнан бу амалиёт борасида ҳеч нарса эшитмадим... тарвақайлаб кетган қарағай остида ўтириб, мен муқаддас руҳ марҳаматига бағишланган диний маросимлар тўғрисида ўйладим, бўш ён дафтар билан сершоҳ қулоқчалари билан ва деярли қўғирчоқ сифат кўзлар билан ўй юритдим.

Жин урсин! Бутун умрни ширин орзуларда шундай ўтказиш мумкинми! Болаликда мен ҳар куни ухлашдан аввал кўп ўйлардим, ва деярли бу ўйлар беҳуда нарсалар тўғрисида эди, лекин бу унитилганларга шўнғишга имкон берар ва қандайдир лаззат олишга йўл берарди, чунки деярли барча қолган вақт мен истаган нарсамдан бошқасини қилишга мажбур эди ва бу мажбурий талаб тўхтовсиз қорамтир осмонда осилиб турди, унинг ёнидан ҳақиқий қувонч билан суғорилмаганди. Мен тўғридан тўғри бу қўрғоўшиннинг аччиқ таъмини ҳис қиламан... қўрғошиннинг таъмини мендан қаердан биламан?...ҳа... болалар билан ариқчада гулхан ёқдим ва аккумулятордан қўрғошинни суздириб чиқадрдик.… ғишда конуссимон тешик қиласан, оғир пирамида ҳосил бўлади, иссиқ, аччиқ қўл ифлос бўлади... онанинг чийилдоқ товуши қулоқда: “сен, қизалоқ бу болалар даврасида нима қиляпсан? Бу болалар кимлар... Нимага сен у ёқда бошқа кимдир билан дўстлашмайсан...” Лекин орзулар менинг ҳаётимни заррача ҳам ўзгартирмади, зерикарли ва хира кунлар дам олиш кунларининг сиам эгизаклари билан алмашинди, улар ортидан яна иш кунлари бошланди. 

Мана ер ости қоронғулиги, унда мактаб ҳаётининг катта қисми ўтган,  - бу салбий ҳисларми ёки бошқа нимадирми? Наҳотки мана БУни йўқотиш мумкин эди? Ҳозир бундайи йўқ, лекин ҳозир мен тўлақонли яшаяпманми? Бир хилда йўқ. Қоронғулик бўзаришга айланди, йил фаслига боғлиқ алмашинувчи фарқлар, об ҳаво ва ҳолатларнинг механик кетиши. Ёзда у ёришади ва илиқ қуёш остида эсдан чиқаришга йўл беради ёки кечқурунги салқинда эсдан чиқаришга имкон беради, қишда ёпишқоқ ва ҳатто ташвишли бўлади, қисман суст оқувчи қиш тушкунлигига айланади.  Ахир қанча бундай бўлиши мумкин...ахир уларнинг барчаси қандайдир уддалай олади, яшайди, резинани тортади...лекин мени бундай ҳаёт мутлақо қониқтирмайди, мен уни ҳозироқ ўзгартиришни истайман. Лекин ҳозир нима қилиш керак? Ҳозир менда ҳеч қандай салбий ҳис йўқ, демак ҳеч нарсани йўқотиш керак эмас...Маъқул, шундай ёзаман, -“салбий ҳислар йўқ... ҳеч бўлмаганда мен уларни пайқамайман. Ҳозирча кўрмайманки, ҳозироқ уни йўқотиш мумкин”. Ўз қайдимни айлантирдим..., Ҳа қалин эмас.

Ва бундан ташқари, менинг изланишларим билан боғлиқ барча фикрлар ва ҳодисталарни ёза бошлашга қарор қилиш тўсатдан бебош қувончлни келтирди, шу қадар равшанки, ўша ерданоқ чиқиб қаергадир кетишни истайсан, нимадир шошилинч қилиш, гарчи манаву жуда баланд ҳимолой осмонига ёйилган қарағайгача етиб олиш керак ёки беш километрча спирал тарзда тоққа кўтарилувчи яшил сўқмоқлар бўйлаб чопиш керак...Шундай қилиб мен ўз амалиётим кундалигини юрита бошладим.

Бошқа ўтиргим келмади ва мен ахийри Рерихлар музей уйига қарашга аҳд қилдим. Кириш олдида мени қари, лекин анча дадил кампир кутиб олди, у афтидан барчани киргизарди. У ўткир, лекин енгил назар билан боқди, бу ноқулайлик ва бир вақтни ўзида қизиқиш туғдирарди, бир марта ҳам кулмади ва зинани кўрсатди, бу иккинчи қаватга олиб борарди. Ҳа, қаттиққўл қоровул...Лекин, у менга ёқди, умуман кампирга ўхшамайди. Чуқур ажинларига қарамасдан, уни анча кичик ёшдагилар билан боғлаши мумкин ҳеч нарса йўқ эди, шундай таассурот қоладики, у бутун умр ҳозирги каби айнан боқадигандек. У билан гаплашгим келди, лекин у уйнинг ичига кириб қўйди ва эшикни ёпди. Қизиқиш олдинга қуварди, ва мен эшик олдига шу қадар яқин келддимки, ҳатто унинг ҳидини ҳам равшан ҳис этдим, ҳўл, тўқ ва муссонлар даврида оҳиста ярқировчи оғир эшик ҳиди. Тоғ равшан қуёши тагида илиқ ва гуллаган эски эшик ҳиди.

Мен оҳиста эшикни тақиллатдим, лекин ҳеч ким жавоб бермади, ва мен яна тақиллатдим, анча қаттиқроқ энди. Яна жавобдан асар ҳам йўқ. .

- Сиз нима истайсиз, мисс?

Кутилмаганликдан қалтираб, гўё яшириниш яхши бўлгани учун ушлаб қолганидек, қалтираб мен ўгирилдим. Менинг олдимда ёши катта эркак турарди, ва дарҳол тушунарли бўлдики, у ҳам бу ерда яшайди. Сирли аёлдан фарқли ўлароқ, у оҳиста кулди ва мен ўшандаёқ у билан тил топиша олишимга қарор қилдим. 

- Бу ерга ҳозироқ аёл кирди, кекса аёл. Мен у билан гаплашишни истардим. Бу мумкин бўлдими? Уни сиз чақира оласизми?

- Йўқ, уни чақира оламан деб ўйламайман.

- Нимага?

- Бу вақтда у одатда банд бўлади, ва мен ҳеч қачон уни безовта қилмайман.  

- Убу уйда назоратчими?

У нимагадир кулди.

- Нимадир шунга ўхшаш, лекин бунинг умуман аҳамияти йўқ...Мисс, ҳозир уй ичига кириш мумкин эмас, шу туфайли иккинчи қаватга балконга кўтарилинг ва деразадан ичкарига қаранг, кейин эса мана бу ердан суратни тамошо қиласиз, у қўлини уйнинг чап томонига силкиди, ва мен тушундимки, ўз дўстсеварлигига қарамасдан, у бутунлай суҳбатга фикрини жамламаган, ва бундай ташқари назоратчи аёл ҳақида ҳеч нарса гапиргиси йўқ.

Бир оз ҳафсаласи пир, мен иккинчи қаватга кўтарилдим ва ҳайрат билан у ерда балконда айланиб юрган, деразага ёпишиб турган, бутун дунёдан келган бармоқлар билан из қолдирилган деразага ёпишиб турган саёҳатчиларни кўпрдим. Мен ҳам дераза ёнига келдим, ундан зўрға ярим қоронғу хонага қараш мумкин эди, у ҳеч қандай таассурот қолдирмади. Кейинги ойнага яқинлашаман, ва яна бир хонани кўраман...стол...стуллар...сервант...китоблар... Ахир нимага мен буни қиляпман? ... Балкон бўйлаб секин юраман, бурчакка буриламан, пастда катта дарахт тагида кичик ҳовлида оч сариқ рангли гуллар ва қизил маросим упаси билан безатилган ҳинд худолари тош шакллари турибди. Мен ҳозир гаплашган эркак девордан махсус супурги билан ахлатри супурмоқда, ва менга ёққан ва ҳатто нимадир ҳақида тушунарсиз хира хотирлаш берган кескин кўнгилга тегадиган ҳидни тутовчи хушбўй ҳид билан тозалайди.

Ўша жойга яқинроқ келишни истайман ва мен пастга тушдим. Назоратчи (ёки муқаддас хизматчи?) менинг ҳозирлигимни ҳис қилди ва ўгирилди, ва бир қанча вақт жим қараб турди, гўё мени билан гаплашсами, гаплашмасамми деб ўйлагандек. Ҳайратли, лекин унинг назари тўғридан тўғри кўзларида ўзгарди, четлатилган мулозаматлидан ва ҳатто аҳмоқоналикдан у тўла тўкис ўзига тортувчанликка айланди ва ҳаттоки агарда унинг кўзларига анча узоқ вақт тикилганда ҳеч қандай бошқа усул билан изҳор қилиниши мумкин бўлмаган қандайдир нарсани билиш мумкиндей туюлди.

- Сен суратга тушишга келмадингми?

- Йўқ, мен шунчаки бу ерга яқин келгим келди.

-Нимага сен хонага қарамадинг?

- Унинг нимаси қизиқ?

У кулиб юборди.

- Мен билмайманJ, лекин ҳар куни бу ерга одамлар келади, кўп одамлар ва хонага ойнадан қарайди. Баъзилар ҳатто бир марта келмайди. Ақлга сиғмайди, улар нимага бундай қилади. Кимдадир стул тургани, ёки оқшомки тувак турганининг нима фарқи бор?

Шунга қарамасдан, у жуда ҳатто инглизчани яхши гапиради, ҳозир у беш дақиқа аввалгига қараганда кўпроқ суҳбатга шайланган. Балким, унда менинг ғайритабиий ҳулқ атворим таассурот қолдирган, мен ўйладимки, ўша ерда ўз аҳамиятлилик ҳисси билан тўлган ҳолда мен ўзимни атрофдаги одамларда қолдирадиган таассуротдан ташқари ҳеч нарсани пайқамайдиган бурилмайдиган шишган чўлбақа каби ҳис қила бошладим. Анча нохуш, хиралашувчи ҳолат, нимага мени бунга жалб қилади? Мен ўзимдан чўлбақа пўстини ташладим ва яна қизиққон ёш қизалоққа айланиб қолдим.

- Аниқ, аниқ, мана мен бир икки марта деразадан қарадим ва тушундимки, қандайдир аҳмоқлик қиляпман. 

- Улар эса сенга ёқади?у менинг диққатимни тош худоларга жалб қилди.  

- Билмайман, айнан нима, лекин бу жойда нимадир аниқ нарса ёқади. Бу нимадир жуда зерикарли, мен ҳали буни сўзларда ифода қила олмайман.  

- Бу жойда ҳозирлик бор, у “ҳозирлик” сўзига урғу қўйди, лекин мен айнан у бу сўз билан нимани кўзда тутганини тушунмадим.  

- Ҳозирликми?

- Улар тирик,  - у буни шу қадар шунчаки айтдики, ва шу вақт шу қадар ҳис билан айтдики, мен бир оз ўзимни йўқотиб қўйдим.  

- Ким?

Бошни оҳиста силкиб, у тош худоларни кўрсатди ва мен бутунлай ишончда қолишим учун бу шандай қилинганди: у уларга билинмайдиган қилиб кўрсатарди, гўё қўрқиб, улар тирик эканлигини тушунмайдиган одам билан гаплашаётганинидан норозиликни чорлаши мумкинлигидан қўрқиб кўрсатарди.

Я не знала, как мне реагировать. Он не похож на психа или фанатика, но, разумеется, я никаким образом не могла даже ненадолго представить себе, что вот эти примитивные, старые, кое-где поломанные статуи – живые.

- Мен қандай муносабат билдиришни билмасдим, у менга кўз узмасдан қарашда давом этди.

- Улар нима ҳақида гаплашади?

- Сен ишонмайсан, ҳа? истеҳзоли илжайди у.

- Йўўқ, ишонмайман. Мен айнан сенга ишонмаслигим учун эмас, балки мен умуман диндор эмаслигим учун ишонмайман ва ҳозирча мен ўз кўзларим билан улар қандай гаплашаётганини кўрмайман, мен бунга ишонмайман. Қўлимдан келмайди, тушунасанми?:)

У менга кар ва кўрга ачингандай қаради.

- Буни кўриш ва эшитиш учун, шунчаки қараш ёки шунчаки эшитиш кифоя эмас.

- Бунинг учун нима керак?

- Ўз қалбини очиш ва ишониш керак. Нафақат шунчаки ишониш, балки уларни барча ўз қариндошлари ва дўстларидан кўпроқ севиш керак. (Кулгули... ўз қариндошларидан кўра кўпроқ севиш...)

- Сен аслида улар қандай гапирганини кўрдингми ёки сен шунчаки бунга ишонасанми?

- Мен кўрдим, лекин менинг сўзларим сенинг учун барибир беҳуда. Ғарб одамлари исботни истайди, мен буни сенга қандай исботлашим мумкин? Агарда мен бошдан кечирувчи  севгини уларга нисбатан бошдан кечира олсанг, ўшанда сенда шубҳа қолмасди. Сен ўз олдингда тош ҳайкални кўрасан, мен эса тирик руҳни кўраман. Сен  ҳаракатланаётган, гаплашаётган, кулаётган жониворларни кўришга одатлангансан, минг афсуски, бошқа қолган ҳолатларда уни кўришга одатланмагансан. Уни қаердаки кўришнинг иложини топсам, ўша ерда тирик руҳни кўришни ўрганаман ва агарда бу одам бу одам бўлса, агарда бу тош тошни англатса. Қанақасига Худони ўз кароматларида чеклаш мумкин? Агарда унда бу дунёни яратиш донолиги етса, унда ўзининг ҳар қандай яратувчанлигида севган қалбларини кўрсатиш учун бу донолик қандайдир етади.

- Мен бунга ўхшаш нарсани Рамакришна китобида ўқидим.

- Ҳа, - унинг кўзлари иштиёқ билан ёнди, - Рамакришна Кали онанинг севикли фарзанди эди. У буни истаган пайт унга доимо келиб турарди. У уни ҳамма жойда кўрарди, чунки уни шу қадар севардики, ҳатто бир неча йил ухламаган. У қачонки унинг ҳозирлигини ҳис қилмай қўйганда, ерга ташланди ва унинг қайтишига ёлвориб юзидаги қонни артди. У уни шу қадар зўр ихллос билан севардики, у унга бошни олувчи маҳлуқ каби эмас, балки ўз севикли фарзанди билан ўйновчи она каби келарди. Наҳотки сен бу ҳақиқатан бўлганига ишонмайсан?

- Билмайман...Мен қачонки Рамакришна ва Кали ҳақида ўқиганда, мени қамраб олган ҳислардан йиғлаб юбордим, не қадар жонли ва самимий булар ёзилганди...лекин барибир тош менинг учун фақат тош бўлиб қолди.

- Бу иккитасидан биттасини англатади, – ёки қачонки худолар ўзини сенда жо қилишни истаб қолгандаги, ёки сенинг севгинг кучи ҳали ҳеч нарса бўлмагандаги вақт келмади. 

- Лекин, ахир бутун умр шундай ўтиши мумкин!!!

- Жим, жимJ Сен нима деб ўйлайсан – Учрашувнинг кутишнинг ўзи вақтни бекорга йўқотиш? Поезд кутиб вокзалда қолишдай гап, шундайми? Йўқ, бу ерда умуман бошқача. Бу кутиш-бу сен барча қалбингни тўшовчи ибодатдир. Нима қилмайин, мен У ҳақида ўйлайман, ...Кали тўғрисида. Гўёки севиб қолган қиз каби, у идиш ювади, овқат тайёрлайди, қўшни билан гаплашади, лекин у бир лаҳза ҳам ўз севгилисини унутмайди. 

- Бироқ мен бирор марта ҳам кўрмаган бўлсам, бу ҳақда қандай ўйлашим мумкин? Сен тимсолни яхши кўрасан, бундай чиқди?

- Йўқ, аввал сен шунчаки одамлар мавжудлиги каби худолар мавжудлигига ишонасан. Мен билмайман, улар қаердан келади ва қаерга кетади, лекин шу нарсага ишонаманки, улар ўзида севги, билим, гўзаллик, иштиёқ, илҳомни жо қилади... мен ўзимда тасаввур қиладиган барча қимаатли нарсаларни, ва минг марта кўп нарсаларни, чунки мен бор йўғи кичик одамман, ва Улар ўзларига жо қилган нарсаларни, ўзимга сиғдира олмайман. Ва агарда сенинг имонинг етарлича кучли бўлса ва умидсиз бўлса, бир кун сен эрталаб турасан, ўз одатий ишингни қиласан, ўгирилиб бу кунгача бутун умр сажда қилган худони кўрасан. 

- Сенда бу рўй бердими?

Жимжитлик.

- Сенда шунга ўхшаш нарса пайдо бўлдими? Нимага сен бу ҳақда гапиргинг келмайди?

- Ахир сен сенга ўз севгилинг келганда ўз ётоғингга учинчисини таклиф қиласанми?

(Нима талаб қилиш ҳатто жуда қизиқарли бўларди... J)

- Рамакришначи? У ахир ўзининг Кали билан учрашувини айтиб бердими?

- Рамакришна ўзига буни эп кўра олмади. У ўзи худо бўлди, худо истаган нарсасини қила олади...ўзига сажда қилганлардан фарқли ўлароқ. Мен ўзимнинг худо билан муносабатларим ҳақида гапира олмайман. Худони биламан деб кўчаларда қичқирадиган вайсақиларга ишонма. Бундайлар Ҳиндистонда кўп, лекин уларга фақат ўз пуллари ва сенинг эътиборинг керак. 

- Ўзидан ниманидир тасаввур қиладиганларни, ёлғончилардан қандай фарқлаш мумин?

-Агарда сен ёлғончи қўлига тушиб қолсанг ва уни самимий одамдан фарқлай олмасанг, демак сенинг карманг ўша, сенинг ўзингда ёлғон бор. Билмайман, сен қандай қилиб уларни фарқлай оласан. Бу менинг учун меҳнатни талаб қилмайди. Агарда мен одамга тикилсам, ва менинг худога эҳтиросим кучаяди, ўшанда мен бу одам вайсақи деб ҳисоблайман. 

- Мени билан қандай бўлди?

- Сени билан менда иккиламчи ҳис бўлди. Сен менга ёқдинг, лекин қандайдир ноаниқ тарзда, ва мен ўйладимки, сен бу ерга барча бу ерга келгани каби таассуротлар излаб келдинг. 

- Ахир...қисман бу шундай бўлганди. Лекин бошқа мақсад ҳам бор эди. Менда Шамбала ҳақида туш кирди ва мен эсладимки, Рерихлар бу сирли мамлакат ҳақида кўп ёзган. Шу туфайли мен Наггарга келдим. Мен назоратчини кўрганимда, саёҳатчилик қизиққонлиги учун эмас, балки унда нимдадир жозибадорлик бўлгани, унга қизиқиш ҳис қилганим боис у билан гаплашишни истадим... Шамбала борлигига ишонасанми?

- Сен худолар ва Шамбалалар борасида шунчаки осон гапирасан, гўё гап қандайдир бир саёҳат ҳақида кетаётгандек. Албатта, мен унинг борлигига ишонаман, лекин бу ўзини намоён қилиши мумкиндек мавжуд эмас.

- Сен нимани кўзда тутаяпсан?

- У фақат оддий одамлар учунгина мавжуд эмас, чунки унга оёқ билан етишнинг ҳеч имкони йўқ, қандайдир асбоб билан кашф қилишнинг имкони йўқ, чунки у бу дунёга кирган, кўзинг билан кўрадиган ва қўл билан сезадиган бошқа дунёда мавжуд.

- Мен бу бошқа дунёга кириш жойи бор деб ўқидим.

У яна кулиб юборди, ўз оғирлигини оёқдан оёққа ташлаб турди, язши тозаланган қизғич сариқ ранглар ётган товоқ томонда қолдирди. Бу ранг аралашмасини у осонликча лабларга тегизди ва кўзларга тегизди, уларни келгуси ёмғиргача безатиб, гуллар бир сиқимини оёқ остига қўйди.

- Сен, эҳтимол, катта қулфли шундай сеҳрли эшикни тасаввур қиласанми, уни очасан, у ерда Шамбала. Шундай эмасми?

- Шундай, шу кабиJ

- Шамбалага тушиб қолиш учун, умуман бошқа эшикни очиш лозим, ва эшик мана бу ерда, у қоринни кўрсатди.

Умуман у қоринни кўрсатишини кутмагандим! J Бошда, кўкракда, юракда, бу тушунарли бўларди, лекин қоринга?..

- Менинг учун мана нима жуда муҳим – сен уни қаердадир ўқиганинг, ёки эшитганинг ё бўлмаса бу сенинг шахсий тажрибанг эканлигини айттб берасанми?

- Ҳозирча менда ҳеч қандай тажриба йўқ, ҳозирча йўқ...лекин мен ўз ўқитувчимга ишонаман. У айтдики, агарда менинг амалиётим қаттиқ бўлса, бу жойда, у яна қоринни кўрсатди, мен ҳеч қандай бошқа нарса билан чалкаштирмайдиган махсус ҳислар намоён бўла бошлайди ва бу шундан гувоҳлик берадики, бу чакра очилмоқда, ва айнан Шамбалага биринчи эшик ҳисобланади.

- Сен “ҳозирча йўқ” дейсан. Бу қачонлардир рўй беришига аминмисан?

- Мен, албатта, амин бўлмайман, ахир бу менинг севгим кучига боғлиқ, худога мойиллигимга боғлиқ, лекин охирги вақтда нимадир ташқарига чиқишга интилаётгандек киндик атрофида қоринда ғалати бузилиш намоён бўла бошлади...ёки гўё қандайдир бир манба очилмоқчидай, ер қатлами бўйлаб ўзига эшик очмоқчидай. Бу ҳис ноодатий, лекин ёқимли, ва мен аниқ биламанки, бу касаллик эмас, чунки қачонки бу ҳис мавжуд бўлганда, менинг худога ихлосим айниқа равшанлашади.

- Демак, бу ерда, Кулуда, Шамбалага кирадиган ҳеч қандай кириш жойи йўқми?

- Йўқ, албатта.

- Демак Рерих алдоқчи бўлганми?

- Алдамчими? Ҳа, йўқ...ўйлайманки, у ҳаёлпараст бўлган. Балким у бу ерда кўчма маънода Шамбалани топганми? Балким одамларда ҳеч қачон алангага айланмайдиган худога интилишларининг жиндек учқунчаларини ёқиш учундир? Эҳтимол, у онгли равишда одамларни уйқудан уйғотиш мақсадида бу ёлғонга боргандир? Буни билмайман, албатта, лекин у эътибор ёки пул керак бўлган одамга ўхшамасди. У самимий изловчига ўхшарди.

Фотоаппарат чақноғи икковимизни ҳам кўзимизни олди ва мен музейдалигимни эсладим. Бизнинг устимизда вақтичоғ бефарқ юзли бир гуруҳ саёҳатчилар осилиб турарди, улар менга ва суҳбатдошимга гўё биз ҳам шунчаки экспонатдай тикилиб қарарди. Бир зумда назоратчи бутунлай бошқа одамга айланди, бузуқ инглизчада гапирувчи аҳмоқона назар ташловчи оддий ҳиндига айланди. 

- Мэм, бу ерда тоғларда кўплаб чиройли жойлар мавжуд. Сизга эртага Чандракхани довонига чиқишни жудаям маслаҳат бераман. Ўғлим Сизнинг йўл кўрсатувчингиз бўлиши мумкин, у кўп пул олмайди.

Мен бундай танаффусдан шошдим ва енгил хафачилик бизни булут билан қоплади. Ҳеч нарса тушунмай, мен улар бошлаган суҳбатни қўлладим.

- Яхши...мен ўзим ҳам бу ерда тоғларга чиқмоқчи эдим...лекин балким эртага эмас, акс ҳолда менда...

Назоратчи мени бўлди.

- Мэм, мен Сизга эртага  довонга боришни маслаҳат бераман.

Жўртага қилинган маъносизлик орқали унинг юззлари ифодаси қандайдир нарсани ялтиллатдики, бир зумда мени ўзини қўлга олган, тинч, жиддий қилиб қўйди.

- Яхши. Мен эртага эрталаб боришни истайман.

- Демак, эртага эрталаб Раж Сизни меҳмонхона атрофида кутади. Қайси меҳмонхонада тўхтадингиз?

- Наггар Кастл.

-Ў, бу қиммат меҳмонхона, ҳурмат билан бош ирғади. Демак, эртага эрталаб соат еттида.

- Қачон яна сен билан кўриша оламан? Сен бу ерда ҳар куними?

- Барчаси худолар иросига боғлиқ, мэм, - ва ўз супургисни ушлаб, у ахлатни супришда давом этди ва буринни фил ва одам шакллари билан мойлай бошлади.

 



<< Бўлим 13 Бўлим 15 >>