« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 06


...Бу икки йил муқаддам содир бўлганди. Менинг ўшандаги севгилим устаси фаранг альпинист эди... балким шу туфайли мен унга ошиқ бўлиб қолгандирман? Илк болалигимдан қояларга, қор босган тепаликларга боғлиқ бўлган барча нарсалар мени лол қолдирарди. Гарчанд  бу туфайли экани эҳтимолдан узоқ, ўз мураккаблигига кўра бир қанча машҳур чўққилардан ташқари унинг заҳирасида яна биринчи синф шаҳвоний туйғулари бор эди... Мен узоқ вақт уни мени тоққа олиб чиқишига кўндирдим, лекин қадди қомати туфайли шерик сифатида мос келмади, чунки мушкул вазиятларда суғурта, кафолат бера олмасди. Мана ахийри унинг эски дўсти пайдо бўлди. У уч йил шаманлар ва нагвалларни издлаб Мексикада вақт ўтказди, бироқ афтидан ҳеч нарса топа олмади, ва Москвага қайтиб келди. Бу апрел ойининг бошлари эди, вақт май байрамларида тоққа чиқишга тайёрлашниш учун айнан етарли эди, ва тезда менда музўяр болта, мушуклар, катта халта, йирик партўшак ва оқшом совуқларидан, шафқатсиз шамол ва қор бўронидан қутқарадиган барча мумкин бўлган бошқа асбоблар бор эди. “Бутун форма” кийиб олиб, мен фазогир ва ўзга сайёралик қоришмасини эслатардим, ва қачонки Москвада ҳақиқий баҳор бошланганда, биз мен ўрганиб қолгандан умуман бошқача қишга қараб кетдик.

Олег дарҳол менинг эътиборимни ўз тажовузкор бўлмаган одамовилик ва бир неча ғалати ташқи кўриниш билан тортди. Мен бу ғалатилик нимадан эканлигини тушуна олмасдим, лекин у “бу оламдан эмас” деб ҳисобланадиганлардан эди, модомики баъзан бу одамлар бориб турган аҳмоқ, баъзан эса жуда айнан бир хил ва ҳушёр мулоҳаза қилувчи бўлиб чиқади. Олег борасида менда ҳали маълум бир фикр туғилмади, бироқ ёлғиз унинг ёнида бўлиш анча ташвишли эди. Мен бу ташвишга кўринарли қандайдир сабаб топа олмасдим, ва охир оқибатда бу одам аслида кимлигини аниқлаб олиш учун фурсатни барча кутарди, лекин у афтидан мени билан гаплашиш истаги билан ёнмасди. Андрей ҳикояси қараганда, авваллари Олег жуда киришимли эди, ва очиқ одам эди, “давранинг юраги” эди ва бугун ва ўтмишнинг бундай мос келмаслиги менинг қизиқишимни уйғотди, Мексикага саёҳатгина шу қадар кескин уни ўзгартирдимикан, шундай қилиб мен охирги икки йилда унга нима бўлганини сўраш учун ҳар қандай мос келувчи вазиятни кутардим.

Воқеалар кескин ривожланиб борди. Эрта тонгда уйғониб Зелинограддаги Андрейнинг уйи олдида тушликка яқин биз Минводада бўлдим, машинани олдик, ва йўл йўлакай “Кола” шишасига примуслар учун бензин тўлдириб, куннинг тахминан 4 чи соатларида Хурзук-шимолий тарафдан Эльбруска кетиш йўлидаги охирги қишлоқда бўлдик. Шароитнинг бундай тез ўзгариши таассурот қолдирди! Хурзукда биз таксидан ўз нарсаларимизни чиқадрдик, улар уюмини дарё бўйлаб тепаликка олиб борувчи сўқмоққача ташидик ва юк халталарни қайта жойлашни бошладик. Иш тартиби кулгили кўринди. Биз барча нарсаларни битта йирик уюмга чиқардик, уларни қопларга тиқиштирдик, ҳар бир қопни қўл торозида ўлчадик ва юк халталарга бўлиб чиқдик. Ҳаммаси бўлиб бу ерда қанча эди! Қарғани ҳар қандай юлтироқ нарсалар жалб қилса, менинг кўзларим ҳам ҳар бир янги темир парчасига доимо қадалиб қоларди ва мен қатъийлик билан номани аниқладим ва ҳар бири нимага мўлжалланганини билиб олдим: жумар, карабин, саккизовлон, музўяр болта, музўёр бурги, бостиргич, муз болға, примус учун заҳира насоси, худди ўша примус учун заҳира қистирмалари... у не қадар мушкул-примус? Натижада менинг юк халтам тахманан 17 килограм чиқди, болаларга эса 27 килограмдан тўғри келди ва қоронғуга қадар юқорига чиқиш учун сарфланган қолган бир неча соат  кўтарилиш қийин бўлишига шубҳа қолдирмади.

Бир кундан кейиноқ биз йирик “дазмол”- қоя тумшуғи зовури қорини босиб  абадий қорлар орасида бўлдик. Ушбу ишнинг мушкуллиги ва бир хиллилигига қарамасдан мен деярли доимо кучли қувончни бошдан кечирдим-ахир атрофда ҳамма жойда ТОҒЛАР эди! На сўзлар билан, на суратлар билан бу кенгқамровли кенгликни, бепаёнликни изҳор қилиб бўлмайди, бу улкан осмонўпар, шафқатсиз, лекин енгил шамолли қояларга яқин бориш ҳаяжони … Энди қоронғу туша бошлади, биз ётишда ҳозирланганда қоронғу туша бошлади. Ўлик тинч ҳавонинг ўрнини кутилмаган шамол оқими олиши туфайли жуда осон бўлган палаткаларини жойлашга қатнашиб, мен шуни билдимки, энг енгил ҳаракат ҳам чарчатиб қўя бошлади, бошдаги ошиб бораётган оғирлик фиркни бир жойга қўйишга ҳалал берарди-тоғ касаллиги бошланди. Мен ёлғиз бўлиш учун палаткадан ўттиз метр узоқдаги яхши кузатиш жойини танладим. Мутлақо булутсиз осмон. Шу қадар жимжитликки, фақатгина қаердадир ўта узоқда дарё шилдираб оқиши эшитилади ёки бу хомҳаёл? Ҳар бир товушни имкон борича аниқ эшитиш шу қадар ғалати, одатий ҳаётда атрофдаги шовқинли фон қамраб олувчи одатий ҳаётда-ўз нафас олиши (мен қизиқарли нафас оларканман!), қўлнинг ҳар қандай ҳаракати, бош, оёқ ҳаракати, мен ҳатто қор тушишини эшитаман! Атрофда фақат абадий қор билан қопланган тоғлар, ҳеч қаерда бирон бир ҳаракат йўқ, қуёшнинг охирги нурларини тутиб тепаликлар музлаб қолган... бир лаҳза ўтибоқ, тоғлар деярли оловли бўлиб қолди, мен сехрланиб кун ботиш ва қор ўйинига боқардим ва тўсатдан бу картина мени тутиб олгандай бўлди, оловли салқинлик бармоқ учларидан қўлларга кўтарила бошлади, мен остимда суянчиқни ҳис қилмай қўйдим, қулоқларда ғовур ғовур пайдо бўлди, аввало зўрға ушлаб қоларли, лекин қатъий ошиб борувчи. Мен бурилиб ёрдам чақирмоқчи бўлдим, лекин тоғдан назарни қочира олмадим, тезда танам ҳеч нарса сезмай қўйди, ва энди ҳеч кимга бурилиб қарай олмасдим, қачонлардир мен билан бўлган жойда, энди ҳеч вақо йўқ эди, оловли баҳайбат салқилик билан гумбурлган ҳеч вақо йўқ, ва шу йўқликда МЕНИНГ таассуротларим қандайдир мўжиза билан сақланган. Мен билмайман, бу қанча давом эди, афтидан бор йўғи бир неча лаҳза. Барчаси жуда оддий якун топди-гўё кимдир аста секин светни ўчирди ва мен билдимки, нимадир кетимни музлатди ва барча танам бир оз қимирламай ўтиришдан увишиб қолди. Демак бу ҳеч бир қанча лаҳза давом этмади!

Бундайлари илк бора мени билан рўй берди. Мен ўрнимдан турдим ва бир оз заифлик ҳис этдим, бироқ бу ёқимли заифлик эди. Афтидан, дўстларим буни пайқашмади, улар ҳатто тоққа чиқишда ўнлаб мавжуд бўлган кундалик ишлар билан банд бўлувчи менинг тарафимга қарашмади. Ўзимга ҳам тушунарсиз бўлган сабабга кўра мен қатъий уларга ҳеч нарса айтмасликка аҳд қилдим.

Қуёш чиқиши билан, ўша лаҳзадаёқ шунчаки ўта совуқ бўлди. Ҳеч қачон мен шу қадар иссиқ ўта даҳшатли совуқ билан бир лаҳзада алмашинишини ҳеч қачон тахмин қила олмасдим! Биз тезда ўз кечки овқатимизни еб бўлдик, палаткага етиб келдик ва паҳмоқ ётоққа ташландик, улар энди ўта қалин кўринарди менга. Оқшом ҳеч нарсани англатмайдиган қандайдир бир туш кўринди, тўсатдан нимадир шишиб кетди, гўё янада равшанлашиб борувчи ёруғлик пайдо бўлди. Бу ҳар тарафдан эди ва ундан яширинишнинг иложи йўқ эди. Мен қўрқувдан қичқириб юбордим, менга у ҳозир мени йўқ қиладигандай, парчалайдигандай туюларди ва ўша вақтда жойимдан қўзғалиб уйғониб кетдим. Қоронғудан келган Андрейнинг уйқу аралаш овози нима бўлди деб сўради. Мен унга ўша ғалати тушни айтиб бердим, у бу тоғ касаллиги бўлса керак деб бошини қимирлатди ва мени бағрига босди ва яна ухлаб қолди. 

Эрталаб Олег мени уйғотди, у қуёш кремини, бейсбол кийимини ва чанғи учун қуёшдан сақловчи кўзойнакни берди.

- Палаткадан бусиз ҳеч қачон чиқма, ҳатто кечқурун ҳам, у мен билан беҳафсала бола каби гаплашди ва бу туфайли менинг ғурурим оҳиста тушди, ахир мен ўзимни намоён қилишга ҳечам улгурмадим, у бўлса афтидан мен ҳақимда аллақачон унча яхши фикрда эмас.

Тоғлар ҳақиқатан кўзни қамаштирди ва том ва кўчма маънода. Чангсимон қуёш тўғридан тўғри улар устида эди, шамол ҳам йўқ эди, мен иссиқ кийимларни еча бошладим ва натижа футболка устида енгил шамол тўсувчи кийимда қолдим. Биз секин юқорига кўтарилдик, қўлларимизда музўярлари қисган холда кўтарилдик. Ҳеч нарса ҳеч қандай қийинчиликдан дарак бермасди, айниқса фалокат...

 



<< Бўлим 05 Бўлим 07 >>