« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 05


Кўлнинг тошли қирғоғи, унинг ортидан йўл бошланади, хирароқ кўринади. Ҳар ўн метрдан сўнг автоматчиклар туради, ўйдим чуқурлардан шовқин билан бузилган эски машиналар, увадаси чиққан моторикшилар ва ҳинд эпосидан картинкалар билан чизиб тўлдирилган тўқ сариқ юк машиналари сапчиб юради. Кичик ва қаеридир қуриб тугатилмаган ва фақат жой жойи бўялган уйлар гўё ёпишган чучвара каби бири бирига ёпишган... улар жуда илгари қурила бошлаганга ўхшайди, шу қадар илгари, улар эскириб улгурган ва уларнинг кўриниши деваорлари йиқилиб тушадигандай. Уйлардан бири эшигидан менга ҳаяжон ва қизиқиш билан ўта ифлос болалар тўдаси қараб турибди... Балким, улар умуман ювинмаслар? Пахмоқ, оёқ яланг,  йиртилган кийимда, хунук мишиқи бурунлилар, лекин ҳаммасида улар юзлари бичими чиройли ва асло болаларникига ўхшамайди... Қорнида ғалати ҳолсизлик, зўриқиш пайдо бўлади, гўё нимадир мендан унга чўзилди ва қўшилди, барча танам билан нозик ўзига тортишни ҳис қиламан ва бир вақтнинг ўзида шафқатсиз ажратиб қўйишни ҳис этаман. Билмайман, нимага, лекин аниқ тезроқ бу жойдан кетиб қолишни истайсан киши.

Яна ноқулай олдга чиққан ўриндиқли ҳинд “Волга”си, яна қашшоқлик, бутунлай ҳалокат ва ифлослик ва қачонки аҳоли яшовчи туманлар охири тугаганда, мен ҳайрат билан ўзим учун енгил тортиб нафас чиқардим.

Тўғридан тўғри йўл устида қояли баланд бўлмаган тик тепалик қирлар турарди, чапда-водий, тоғлар, чексиз гуруч далалари ёнбағирлари. Водий фарватери бўйича кул ранг тошлар орасида майда ариқча эгилиб оқади, у менинг барча тоғ дарёлари катта, қатъий ва жўшқин бўлади деган тасаввурларимни бекор қилади.

- Муссонлар даврида бу дарё қуюлади ва ўн марта катталашади, -Шафининг овози гўё кадр ортидагидай чиқди.

Булутли, ва гарчанд қуёш доимо булут орасидан чиқса ҳам узоқдаги тоғлар туман билан қопланган ва шундай таассурот берадики, водий ҳеч қаерга кетмайди, бўшлиққа кетади. У ерга назар ташлаб, водий йўқ бўлган жойга қараб тасаввур қиламанки, у ерда умуман ҳеч нарса йўқ, мана бу ерда менга маълум дунё охир бўлади, ва мен кичик оролчадаман, атрофида ҳар тарафдан тубсиз чексизлик. Ва айнан худди шундай, юксак тоғларнинг энг узилган жойига қандай бориш мумкин ва пастга қараш мумкин, жарга ёки горизонтдан узоққа қараш мумкин, нафасни ичга ютиб ушбу орол четига етиш мумкин ва тубсизликка қараш мумкин, ушбу тубсиз бўшлиққа назар ташлаш мумкин, у ўз қиёфасига эга бўлмагандай туюлиши мумкин, лекин фақат бир боқишда шундай.

Даланинг қаеридадир деҳқонлар ишлайди, модомики энг қора ишларни аёллар қилади ва ўсмирлар бажаради, эркаклар эса фақат ишни бошқаради. Қизиқ, бошқа эркаклар нима билан машғул?

- Шафи, нимага далада фақат аёллар ишлайди?

- Чунки бу аёллар иши.

- Қайси маънода?

- Аёллар доимо далада ишлаган. Эркаклар эса аёллар қилган нарсаларни сотишади.

- Лекин ахир бу даладаги ишки-бу жуда оғир иш, эркаклар эса аёлларга ёрдам берса бўлармиди. Ахир аёллар бундан ташқари уй ишлари билан ҳам машғул бўлади, болалар билан ва нимага улар ишларининг бир қисмини бўлсада енгиллаштириш мумкин эмас?

Унинг юзларида норозилик кўринди ва менга салбий муносабат намоён бўлди. Мана, унинг табиати! Ҳали мен менга таклиф қилган тор ғилдирак изида турибман, мен ясама жилмайишнинг итоатгўй физиономиясини оламан. Мен бир томонга кичик қадам қилишим билан одам муқаддас равишда ишонган нарсасига шубҳа қилиб, шуни дарҳол кўраманки, у буни ўзида тасаввур қилади. Самимий тушим маскаларни олиб ташлайди ва ёлғон нарсаларни фош қилади, мен охир оқибатда ҳақиқат билан дуч келаман ва бу дуч келиш қандай жонли! Дунёни дастлабки тартибида бу дарздан ҳақиқий мулоҳаза қилиш ўсиш бориши отилиб чиқади, у фантома эмас, балки ҳақиқий тажрибага асосланади, унинг натижасида ҳаётга ҳақиқий қизиқиш, тадқиқот қувончини қамраб олувчи жонли эҳтирос пайдо бўлади. Менинг учун нима қизиқарли-тушунарли, таниш, қулай, юзаки картон дунёда яшашми ёки мени шу қадар ҳалол пайқамасликка ўргатган ўша ҳодисаларга қарши чиқишми? Жавоб бир хилдек туюлади, лекин бу улкан куч қаердан келади, кундаликлик кучи қаердан. Ширин овозли хурлиқо қандай жазб қилади, мафтун қилади ва тинч уйқу бьилан ухлатади ва ҳатто сен қаёққа ўзинг йўл олганинг борасида хира хотиралар ҳам қолмайди.

- Мэм,  бу ерда қандай бўлса барчаси ўшандай. Бу барчани қониқтиради, ва ҳеч ким ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмас. Бу Аллохнинг иродасига зид бўлади.

Ҳа, энди бу билан баҳслашиб бўлмайди, қачонки майдонга Аллоҳ ёки Масиҳ чиқса, мен фақат сояга чекинишимга тўғри келади, чунки ўз худолари аҳдларидан ортда қолувчи нафратдан бўлак, мен ҳеч нарса ола олмайман- на қизиқарли баҳс, на тажриба олиш, на соғлом далиллар.

Ҳиндистонда аёллар уй хайвонларидан ортиқ эмас. Бу муболаға эмас, ҳеч қандай тенгҳуқуқлик борасида гап бўлиши мумкин эмас! Аждодларнинг минг йиллик хиралаштируви, саводсизлаштируви билан ўстирилган одатлар бу ерда ҳалиям шу қадар рашқ билан сақлаб келадики, Хиндистондаги бошқача аҳлоқли бу сўзнинг тўғри маъноси диққат қилмаса ҳаёти хавф остида қолади. Лекин, мен ҳозирча бу ҳақда билмагандим. Мен шунингдек аёл ва эркак кўчада ҳатто қўлларидан ушлашиши мумкин эмаслигини билмагандим, ҳар қандай полициячи яқин келиб қўлингга сўйил билан солиб қолиши мумкин. Бу Деҳли кўчаларида рўй беради! Бу барча чексиз овлоқ жойлар тўғрисида нима гапирса бўлади, у ерда умуман хали  тош даври, ундан орқага қарамасдан қочишни истйсан, кўрган нарсаларингни унутиб қочишни истайсан.

Эрга берилаётган қиз учун қариндошлар куёв ва унинг оиласига пул тўлашга мажбур, ахир энди улар бу молни боқишлари керак. Пул бўлмаса, унда келин оиласи алдов қилади, қизни эрга беради, пулни кейин бермайди. Ҳалиям бу вазиятларда куёвларнинг баъзи оилалари буни қилишлари қўрқинчли тушда ҳам бўлмайди. Улар қизни ёқади... Бу ҳақиқатни Ҳиндистонда аёл ҳуқуқлари учун бутун умр курашувчи бой ҳинди аёл айтиб берди.

Ёки мана яна даҳшатлар сериясидан ҳикоялар-у дунёнинг барча ахборот ленталарини айланиб ўтди. Ҳиндистонда ҳалиям касталар гуллаб яшнамоқда, ва ҳалиям паст каста вакили билан ўз ҳаётини боғлаш аслида мумкин эмас. Мана бир ёш паст каста вакилини севиб қолди ва қариндошларнинг барча урунишларига қарамасдан ўз севгилисидан бош тортишни истамади. Уларни ўрнакли даражада жазоладилар- қадрдон қишлоқ аҳолиси умумий йиғинида жазоладилар-албатта, худолар ва аждодлар иродасига тўлиқ мувофиқ тарзда. Бу яхши, ҳукм чиқарувчи “иккисини осувчи”қарияларнинг доно юзларни тўғридан тўғри тасаввур қиламан. Бу ҳозир рўй беради-бизнинг давримизда. Мен тараққиёт ва ақл даврида яшаяпман деб ўйлардим...

Уй моли билан аёлни таққослаш умуман тўғри, чунки ҳинди сигирини ўлдириш учун қатл қилиши мумкин, аёлни ўлдирганни эса бир неча йилга қамайди холос. Лекин мен аёллар шафқатсиз ҳинди эркаклар эзувчи ҳинд маданиятининг қандайдир қурбони деб ўйламайман. Ҳар бир киши ўз ҳаётини ўзича бузади. Рус эркаки заҳарли нарсани ҳидлайди ва алкоголга берилади, европа эркаги маъносиз фаровонликда ўтиради, ҳинд аёли эса итоаткор мол бўлишни танлайди ва ўзи ҳам жон куйдириб барча маҳаллий одатларни сақлайди ва ўз болаларини аждодлари одатларига тўлақонли мос тарзда тарбиялайди. Қаҳри қаттиқлик жазавагача етган ҳиссиётлилик билан одамда қисман бирлашган, ўзига кучайган ачиниш тўсатдан равшан нафратга айланиб қолади, ва Ҳиндистондаги аёлларнинг камситилган ҳолати она олдида болаларнинг фанатик сиғиниши билан бирга келади. Кимдир буни қарама қаршиликларнинг гармоник тизими деб ҳисоблайди, менинг фикримча бу шунчаки икки тарафи ҳам бир хил тангалар-Алихўжа Хўжаали, бири бирида қолишмайди.

...Равшан саридаги аёллар бошларида ўтларнинг улкан боғламларини олиб юради, деярли буғдой каби. Равшан яшил, атиргул ранг, қизил, сариқ, ҳаво ранг газламаларга ўралган ажойиб қоматли ингичка фигуралар, шошмасдан гуручнинг яшил йириклашиши шарбатли бўлагига эга тўқ сариқ майдон бўйича олдинга юради.

- Хэлло! – ўзини тута олмади ва йўл бўйида кетаётган аёллар ва қизларга қўл силтади. Аҳмоқона, албатта... ўз хушёқтирганимни уларга ифода қилишни истасам яна нима қилиш қолди, билмайсан, буни қандай яна қилиш керак!

Уларнинг кўзлари ялтиради, башаралари кулгидан очилиб кетди, албатта бу қандай дўлварлик, ёқимли... Қизиқ-улар мен уларни суратга олишимга қандай қарайди? Яширин тажовузни кутаман, албатта, (мен Ғарбий Украинада эмасман ахир), лекин камида роҳатсизланиш... Лекин йўқ, қаторга туришди, сариларни тўғрилади-барчаси худди ўшандай кулгили, лекин ёқимли тарзда жиддий, шошмаган... Бой кийимларда юрувчи товусларни кимдан ўрганиш керак! Тантанали ўлчади. Кутмоқда.

- Мэм, бу улар учун бахт. Ҳеч ким ҳеч қачон уларни суратга туширмаган, улар фотоаппарат нима эканлигини фақат миш миш гаплардангина биладилар, -Шафи аралашди.

- Умид қиламанки, улар қўрқишмайди?

- Йўқ, мэм, нимага, СИЗдан қандай қўрқиш мумкин! – мана ёлғончи, сенинг барча ибораларинг менинг ўз иззат нафсим ҳиссини ёғлаш учун қурилади ва талаффуз қилинади, ва бу унда бўла бошлади. Мен аллақачон шу нарсага ўрганиб қолдимки, мен “мэм” илтифотсиз ва ҳатто ҳукмрон бўла оламан, лекин наҳотки мени мана бу арзон иборалар ва мойловчи оҳангларда шу қадар осон ва енгил тутишади? Ахир равшанки, буларнинг бари лаганбардорлик, иккиюзламалик, ва барибир гоҳида бу ўйинни энди ҳаққонийсига ўйнашлигимни пайқай бошлайман.

- Шафи, сўра, агарда керак бўлса, мен уларга тўлашим мумкин...

- Мэм, Сиз аллақачон улар учун бутун умр эслаб юрадиган тартиб қилиб қўйдингизми?

Ҳа, бу аёллар таъминланган ҳинди аёлларга қараганда анча ёқимлироқ таасссурот қолдиради. Вояга етган аёллар ҳам ҳатто жуда ёқимли кўринади-қомати келишган, новча тана, жиддий юз, лекин ташвиш изисиз, хотиржам, бироқ сўлғин эмас, на ғам, на мамнунлик, ва улар бутунлай аҳмоқона кўринмайди. Уларнинг барча қиёфаларида асосий гўзаллик бор. Бизнинг қишлоқ қизларимиз эсга тушди-абадий урушқоқ, абадий тўхтовсиз ташвиш ва жаҳлнинг ювиб бўлмас доғлари акс этган юзли мустаҳкам норози беҳаловат аёллар. Самогон, албатта. Бизнинг аёллар борасида фикрлар элас элас ташвиш келтирди, қани уларни ҳаммомда...

Чақириб оламан, фотоаппаратни «Play» режимига қўяман, экранда олинган суратларни кўрсатаман. Улардан гулхан, қоракуя ва эски жулдур ҳиди сасийди. Худойимей, қанча ташвишланиш, оқ тишли равшан жилмайиш, кулгилар! Ҳазл билан тортишади, дупурлашади, бутун томоқлари билан кишнашади, юзларини яширади, уялади. Мана бундай чаққонликни кутмагандим, улар чарчаган деб ўйлагандим... ахир мендаги чарчоқ  жаҳли чиққанлик, зерикишга ўхшарди, уларда йўқ.…

Яна бир соат ёқимли вақт, лекин бир хил тондаги манзаралар, ва йўл ҳам илонизига айлана борди. Қарағайли ўрмонлар равшан яшил бахман майса гилами бўйлаб тепага кўтариларди. Қарағайларни не қадар севаман! Қатрон ҳиди, нинача таъми, момиқ панжалар...баъзан деярли улардан тилло ёғду чиқишини кўраман, улар қуюқ ҳид билан аралашади ва ҳисларни қаергадир узоққа олиб кетади, анча илгари эсдан чиққан болалик хотиралар, хотира жин кўчаларига ёки мен қаердадиг ҳали энди бўладиган жойга.

Ахийри гольф учун майдон кўринишидаги кичик майдончага етиб келамиз, кичик қояли тоғларга ўтувчи йирик яшил тўлқинга ўхшаш қирлар. Бу машиналарнинг охирги тўхтаб туриш жойи, ва у ерда улар саёҳатчилар бўлмаганига қарамасдан жуда кўп.  Офтобсиз ва салқин, очиқ кафелардан бирига чой ичишга боряпман, унинг атрофида узун ёғоч стол бор ва турли тусдаги стуллар... Наҳотки хорижлик? Барча белгилари ўхшайди. Ҳозирча юрдим, уни келишган эркакдай тасвирлашга улгурдим. Эрта болалигимдан севиб қолишни истайман ва мен таваккалига барчани бирдан севиб қолдим. Баъзан эслаш уят бўлган бундай бадбашараларга тушиб қолдимJ

Жуда яқин келаман, ва у гўё мени ҳис қилди ва ўгирилди. Механик кулги, баналь саломлашиш, бўш кўзлар, юзнинг очиқкўнгил фарқсиз ифодаси-фақат йўл ва нарзни мухокама қилиш мумкин бўлган энг одатий хорижлик. Лекин мен барибир саломлашаман ва ёнига ўтираман... Нимага???

-Сен қаердансан? – автомат эркак товуши билан биринчи бўлиб навбат билан иборани тупурди.

Ахир нимага айнан “сен қаердан”, “қаерга кетяпсан”, “Ҳиндистонда қанчадан буёнсан”... нима уларнинг бари пластилинданми? Нимага “сен ўз саёҳатингдан нима излаяпсан”, ёки “Нима деб ўйлайсан, нимага бу тоғлар бундай кайфият уйғотади, қачондир тун ўртасида уйғонсанг ва туриб сайр қилишингни ҳам билмайсан, ёки ухлаб қолишда давом этишга харакат қилишни ҳам билмайсан”, ёки... Ха нима бўлса айтиш мумкин ёки сўраш мумкин, агар қалб картондан бўлмаса, агар қандайдир ҳаёт у ерда илиса, бироқ, кўринадики, улар аниқ картондан...

- Россиядан,  - ланж бўлиб жавоб бераман, лекин барибир жилмайиб тураман.

(Ҳозир айтади – «О! Россия!!»)

- О! Россия! Ҳечам Россияда бўлмаганман. Мен ўйладим, барча рус қизлари бўйи баланд ва пишиқ, сен эса кўпроқ француз қизга ўхшайсан. Мен эса Англиядан. Сен Англияда бўлганмисан умрингда?

- Йўқ, мени қандайдир Европага тортмайди. Айниқса, энди... тушунади, тушунмайди? Йўқ, тушунмадим. Энди эса айтади – «ҳа, бу ерда бутунлай бошқача», гўё эсвос кўрмайди, бу ерда барчаси бошқачалигини тушунмагандай....

- О ҳа! Бу ерда ҳаммаси бошқача..

Умуман бу картон одамларнинг суҳбатлашиш усули, улар умумқабул қилинган муҳри бор фикрлар билан алмашинади ва “эски яхши Европанинг хола ва амакилари билан суҳбатни қўллаб қувватлаш учун ярайди”. Бунда уларнинг кўзларига қарамаслик керак, улар бу вақтда ҳеч нарсани ифода қилмайди, яъни ҳеч нарса, ва улар билан муносабат қилганда ёқимлиларидан эмас, юмшоқроқ айтганда ҳис қилишни ифода қилади. Агар Ҳиндистонга саёҳат қилувчи Европалик бўлиб ҳис қилишни истасанг, қандайдир жонлиликка, унга мазали йўғон сосискани кўрсат ёки қандайдир бирюлкани кўрсат, ўшанда унинг кўзлари ўйнайди ва ҳаётга қизиқишни яхшилаб ўйлаб кўриш мумкин бўлган олов билан ёнади.

- Бу ерга одамлар нимадир қидириш учун келади, Европада эса одамлар ишлайди, -ноаниқ нимагадир кулиб юборди.

- Мен бошқа ишламайман.

- Ким бўлиб?

Суҳбат бамаъни бўлиб борди.. унинг кўзларига жим тикиламан, лекин у ерда ҳеч нарса ўзгармади, шунчаки патефон игнаси кейинги йўлакка ўтди, бир марта у тўхтаб қолди. Келгусида қандай савол?

- Сенга Жамму ва Кашмир ёқадими?

- Йўқ, бу ерда ўта зўриққан муҳит, эҳтимол, барча қўрқади, ҳар қандай куни уруш бошланиши мумкин.

(Фақат ўн йил аввал бу ерда нима бўлганини айтиб бериш керак эмас...)

- Ҳа, ўн йил аввал бу ерда бошқача бўлган. Ҳа Дал Лейкда бўш жойни топиш мумкин эмасди, саёҳатчилар шу қадар кўп эдики. Барчаси ҳозиргидек уч кунга эмас, бир неча ойга келарди. Биз уйга қайтишни истамасдик, бу ерда бизнинг уйимиз, ердаги жаннатимиз бор эди, идорада ўтиришни истамаганлар учун жаннат, карьера қилишни истаб костюм кийувчилар учун жаннат. Бу дунёдаги энг романтик жой эди, у ерда ўзинг қандай бўлсанг ўшандай бўлишинг мумкин эди. Биз оролда ажойиб кечалар ташкил қилардик, бу ерда бутун дунёдан энг зўр джи жейлар бўларди...  –ҳамма яхши нарсалар ортда қолди деб гапирди, ва энди фақат хотиралар қолди, у эслагандагина, у ҳақиқий яшайди. Яна гўрнинг ҳиди келди. Бўлди, бошқа қила олмайман, ҳақиқийсиз бу одам билан тезроқ қанда      й хайрлашсам?... Нимадир елкага тегди, ва бу ҳис нози акс садо билан танага урди. Бурилиб кўраманки, бизга йигит келмоқда, менга қарайдил... у бундай қараганда менга ёқади... гўё мени жалб қилишидан шубҳа қилмайди... лекин ўзига ишонгани учун эмас.

- Ў, мана Дэни! Бу эса Майя, у рус тасаввур қиляпсанми?

- Салом, Майя, -Дэни қарама қарши ўтирди, ва мен унга қарай олардим.

Афтидан у ўттиз ёшларда. Ёқимли юз-бутунлай чиройли ҳисобланган юзга ўхшамайди, лекин унда нимадир менинг учун ёқимли нарса бор. Одатдагидан бир оз бошқачароқ кенг мускуллар, нотўғри шаклли бурун (эҳтимол, синиш оқибати), хотиржам, лекин бефарқ кўзлар, унда интеллект ва жиддийлик ярқирашини кўриб қолишни истайсан, ўпиш ёқимли туюлган лаблар... ва айниқса у ўз юзида чучмал фанер кулгисини тўхтовсиз сақлагани ёқади, кўп хорижликлар шундай қилади ва мулоқот давомида ва ҳаттоки улар шунчаки кетаётганда шундай қилади. Шуни ҳисоблаш керакки, бу жилмайиш шу нарсадан дарак берадики, ҳаммаси жойида, улар ҳаётдан мамнун ва бизга ҳам шундай жилмайиш ва шундай ҳаёт бўлса. Худо сақласин! Бу қотиб қолган ажинда ҳеч қандай ёқимли нарса кўрмаяпман, мен аввалбошдан пайқай бошлаган энг одатий аҳмоқона одат ўзимдан кейин хорижликлар билан унча кўп мулоқотдан сўнг энг аҳмоқона одат. Бу вақтларда ҳолат ўлик ва зерикарли, юздаги ҳис эса зўриққан ва сунъий, шунинг учун мен мулоқот давомида ҳақиқатан истаган вақтдагина (жудаям тез тез истамайсан) жилмайишни, қолган вақтларда юзни хотиржам ва зўриқмаган ҳолда сақлашни диққат билан кузатишга қарор қилдим.

- Сен анчадан буён Ҳиндистондамисан?–  унинг овози менга ҳақ ёқади.

- Бешинчи кун.

- Бешинчи кунми? Сен ўзингни қандай ҳис қилаётганинг, дўзахдагидайми йўқми тасаввур қила оламан?

- Ҳа йўқ, энди йўқ. Бу ерда анча хотиржам, айниқса Деҳли билан солиштирганда, гарчанд мени ҳар бир қадамда алдашгани каби ҳислар тарк этмади.

- Ҳа, у шундай, тўғрироғи бор... Хона учун қанча тўлайсан? Сен ахир Дал Лейкда сузиб юрувчи уйларда яшайсанку?

- Ҳа. Нонуштани ўз ичига олганда йигирма доллар.

Улар иккаласи ҳам кулиб юборди.

- Бу ерда икки киши учун хона бир суткасига уч тўрт доллар туради, бутун кун бўйича овқатланиш беш олти доллар кўпи билан.

Шафи бу суҳбатни эшитмайдими?.. У унча узоқда турмаяпти, назар ташлайди, ва юзи ҳужёр, ҳатто норози. Эҳтимол бу қўнғиз хавфсираяптики, бизнинг суҳбатимиз нархга тегишли бўлади, уни бундан бошқа нима ташвишлантирарди?

- Йўғ э? Жиддийми? –хафсаласи пирлик ҳайратга айланди. Жин урсин!  Мен Деҳдлидаёқ бу ерда уч кун яшаш учун тўлаб қўйдим.

- Бу кенг тарқалган усул,  - сен саёҳатчилар бошқармасига тушасан ва улар сенга энг кетмайдиган молни олишга кўндиради... Эҳтимол, сен уларга Ҳиндистонда биринчи марта эканлигингни айтгансан.

- Аҳа.

- Бу ҳақиқатгўйлик билан ўзига ўлим ҳукмини олиш мумкинJ Асло буни айтиш керак эмас, энг осон вариантда пулингни йўқотасан, сенда рўй бергани каби.

- Улар барча даҳшатлар билан қўрқитди, айтишдики, бир қанча кун аввал икки рус қизини меҳмонхонада парчалаб сўйиб кетишди...

- Ахир табиий... ва шу туфайли сенга ЎЗ меҳмонхонасини таклиф қилда, шундайми?

- Ҳа.

-Улар бундай усулларга уста бўлиб кетган..

- Мана айтгандай, шикарада кўл бўйлаб сайр қилиш қанча туради?

- Икки юз рупий кўпи билан. Тўрт доллар.

- !... Тушунарли...

- СендаLonely Planet маълумотномаси борми?

- Йўқ, бу нима?

Дэни юк халтасидан ярқираган муқовали қалин китобни чиқарди ва уни менга чўзди.  (Кўз қири билан Шафи оҳиста юзлари қизарганини кўраман.)

- Йўл бошловчи. Баҳосиз нарса. Бу ерда –барча маълумотлар Ҳиндистон тўғрисида-нархлар, меҳмонхоналар, саёҳатлар. Бурчаси ўта муфассал берилган, хариталари, жадваллари билан, булар билан адашиб қолишнинг имкони йўқ.

-Бу ерда уни сотиб олиш мумкин?

- Ҳар қандай китоб дўкониданми! Нимадир, китоб дўконлари Ҳиндистонда сени хурсанд қилади... агарда сен албатта эзотерика бўйича китоблар билан қизиқсанг.

Жин урсин, албатта мен эзотерик адабиёт билан қизиқаман! Охирги вақтларда фақат шуларни ўқийман, гарчи баъзан жоним билан Гессе ёки Кафкани варақлашим мумкин... Ахир Дэни ва англичанин мутлақо тасодифий тарзда бирга ва моҳиятан бири бирига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Эротик ҳаёллар қўзғалди, чатишиб кетди, дельфин каби ўйнайди, гоҳи бири бири билан юзада сакрашади, гоҳ сув тубига кириб кетади. (Сен ахир бу ҳақда ўйлайсанми? Сен ахир менинг терим ушлаганда қандайлигини, кўкракларим чиройлилигини ёки йўқлигини, кетим дингилламалигини бир марта ҳам ўйлаб кўрмагансан...) Бош оҳиста айланади, ва менга бу ҳолат ёқади, у мутлақо етарли, ҳатто агар ҳеч қандай давом бўлмаса, бу ихлоссизликни келтирмайди, ахир мен ҳеч нарса кутмайман, мен ҳозироқ лаззатланяпман.

- Бу ерда тоғларда от олиш мумкин, -Дэни фақат менга мурожаат қилади!

Ўша ерда англичанин олдида у менга биз уни “ташлаб кетмоқчилигимиз” учун ёқимли ёки аҳамиятсизлигига қарамасдан ноқулайлик пайдо бўлади, (мана энди биз ҳам пайдо бўлди:) Ёки у тушунди ёки аслида қандайдир бошқа нарсани истади (буни мулоҳаза қилишни умуман истамайман, тезроқ ундай ажрашни истайман), лекин шундай ёки бошқача “Оҳ! Бу менинг учун эмас!” гапи билан англичанин абадий менинг назаримдан ғойиб бўлди. Атмосфера қуюқлашди, осмон бўшашди ва тилло рангга айланди, биз Дэни билан бири биримизга қараймиз, Кашмир шунчаки назар ташлашларнинг базўр тутилувчи рақси учу безак бўлиб қолди.

- Дэни… - томоғига тиқилиб қолди, йўталиб қолди, ҳатто томоғи қуриб қолди..., – Дэни, бизга гид кера бўлади? – ўз ўзидан, биз билан бирга Шафи бўлишини жуда жуда истаяпман, лекин агар биз адашиб қолсак..

- Йўқ, қаерда керак. Ҳиндистоннинг туристик жойларида умуман камдан кам гид керак бўлади, агарда сен албатта бир қанча кун тоққа кетмасанг, ҳа, тоғ маршрутларининг катта қисми яхши эгалланган, одамлар оёғи босган, у ерда адашиб қолишинг мумкин эмас.  Ҳиндилар, албатта вазиятни оширади, айтишадики, ҳатто ҳожатхонага бориш учун ҳам гид керак бўлади. Йўл йўлакай эса улар албатта бехосдан сени дўконга олиб боради ёки ресторанга ўз амакисига ёки акасига. Ҳиндиларга кўр кўрона ишонма, баъзан улар жуда айёр бўлишида, гарчи кўпинча улар хавфили бўлсада. 

- АжойибJ Кетдик, мен ўз гидимга мени бу ерда кутишини айтаман.

Шафи равшан тарзда нарозлик келтирувчи жилмайишни тассвирлайди. Тушундим, демак, йўқолиб қолди, унга бошқа ҳеч қандай ишончим қолмади, энг даҳшати эса унга эҳтиёжим йўқ. Зўриққан товуш билан жавоб беради, уч соат ичида бу ерда нима кутади.

- Нима сен унга ўз шартингни айтасан?-Дэни қатъий, лекин ғазабланмай айтди, бу эса дарҳол менда хушёқий қўзғалишини туғдиради.- у кун бўйи тўламадими?

- Ҳа, лекин...

- У ерда ҳеч қандай “лекин” бўлиши мумкин эмас. Майя, унга сен қанча тўладинг?

Мен саросимага тушиб қолдим, -фақат низолашиб қолмайлик... Дэни айтсамми, Шафи-шунчаки ўткинчи йўловчи эмас, ва мен умуман унинг норози башарасини яна икки кун кўргим келмайдими? Лекин қарор қилишга вақт йўқ, барчасини ўйлаб кўриш керак... нима бўлса бўлсин!

- Эллик доллар.

Аҳа, Шафи юзи қорайиб кетди, - эътибор билан у юзининг хотиржам ифодасини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Ўқитувчисини ёмон кўрадиган мактаб ўқувчисига ўхшаб қолди, лекин бу вазиятда у кекни ҳечам ифода қила олмаслигини тушунувчи ўқувчига ўхшаб қолди. Афтидан, ҳатто тишлари қисилди...

- Эллик долларми?? Ҳайдовчиси билан машина кун бўйига эллик доллар туради, сен эса ишинг ўттиз беш доллар туради дейсан? Ўттиз беш долларга сен бу ерда шунчаки ўтиришга рози эмассамн ва чой ичишга рози эмассан, қанча керак?

Кўзларини тушириб жим бўлиб қолди, ва мен ноқулайлик, хушёқиш ва қандайдир менга янги бўлган қувончни бир вақтнинг ўзида бошдан кечираман. Дэни қарайман, -у хотиржам ва ўзига ишонган. Ҳаддан ташқари кам ҳолларда ҳаётимда ўз ҳаракатларим билан одамларни улар учун мана шундай ноқулай вазиятларга тушириб қўйган ҳолатлар бўлган, бу мен доимо хушёқишни бошдан кечирганим учун эмас, балки гарчанд мен ўзимни шундай ёки бошқача оқлаган бўлсамда чизилган катакчаларнинг ўрнини эгаллаш даҳшатли эди. Ва мана ҳозир мен дарҳол ҳис қилдимки, менга бу вазият ёқади, унда ҳаёт жўшлиги эшитилади, ва менинг мажбурий ноқулайлигим-бу нимадир мутлақо бегона нарса сифатида ташлаб юборилувчи пўстлоқдир.

Шафининг жавобини биз кутмадик, ва Дэни айтдики биз беш ёки олти соатдан сўнг қайтамиз.

Тор асфальт йўл тоғларга олиб боради, у ҳали яқинда бўлиб ўтган ёмғирдан сўнг нам турибди. Осмон зич туман билан қопланган, лекин энди қуёшнинг яқинлашиши сезилади, -у мана қатламни ёриб ўтади. Гольф учун йирик майдонларда қаердадир илмоқли чўпли фигуралар ётади. Тик тошли қияликларда бўлган қарағай ўрмонлар, -унда ўйнаб юра олмайсан, унда фақат ҳайратдан бақрайиб қараш мумкин... ҳатто шу ерда ҳам, ифлос шаҳардан узоқда ва автоматчиклардан нарида ҳар бир тармоқда зўриқиш бор...220J-шундай ҳис борки-тегиниб кўр, ток уради.

- Дэни, сенга бу ер ёқадими?

- Иккиламчи ҳис. Агар одамлар қурган барчасини олиб ташласанг, балким чиройлироқ бўлади. Аксинча йўқ, бу ерда қандайдир ташвишли.

- Мен ҳам буни ҳис қиламан, лекин ҳеч қандай тушуна олмайман, нимадан. Эҳтимол бу ерда тоғларда, шаҳардагидек бўлмаса керак... Ёки бу мен шунчаки дам ола олмаётган бўлсам керак, таассуротлар юкини ташлаш керакми?

-, одамлар кайфияти барча жой руҳига асло таъсир қилмайдими деб сен ўйлайсанми?

- Билмайман... буни нима билан тушунтириш мумкин? Нима билан буни ўлчаш мумкин?

- Ўз ҳислари билан, бошқа нима билан.

- Ўз ўзидан равшан... Умуман олганда маълумJ Ўз ҳисларингсиз олам нималигини умуман тушуниш мумкинми ахир? Ахир нима тушунган бўлсамда, бу барибир МЕНИНГ ҳисларим бўлади, МЕНИНГ сезгиларим. Мен кўпинча бу борада ўйлайман. Лекин мен яна нимани кўраман, менинг ҳисларим ҳеч нарса билан алмаштирилмас бўлмайди. Бугун бу битта нарса бўлиши мумкин, эртага бошқача, вазият бир хил бўлиши мумкин. Мисол учун, бу жойлар. Менда эртага уларни бугун қандай бўлса ўшандай кўришимга ишонмайман, бу бу ерда ва тўғридан тўғри барчаси қийинчилик билан тўйинган, ахир бу менинг ва айнан бир лаҳзалик дунёни идрок қилишим аҳамиятлилиги бўлиши мумкин деб ўйлашга ҳеч қандай асос йўқ. Гарчанд... сен мана айтяпсанки, сен ҳам худди шундай ҳис қиляпсан, ха бу мулоҳазалар гўё мохиятга тегмай юзада сузаётгандай, умуман мулоҳаза қилиш моҳиятга таалуқли бўладими? “Моҳият” нима дегани? Афтидан тушунаманки, ифода қила олмайман... ёки тушунмайман.. умуман қора ўрмонJ

- Барибир бугун сен бу жойни айнан бундай қабул қиласан. Сенинг ҳолатинг, одамлар юзи, тоғлар, ҳаво, йўловчилар оҳанги, улар қарашлари-буларнинг барчасида сен зўриқишни бошдан кечирасан, шундай эмасми?

-         Ҳа, шундай. Лекин, бундан чиқди, бу зўриқиш менга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлади.

Ўйланиб қолди... унинг юзида ҳеч қандай норозилик ёки ҳайрат акс этмаган ва бу ёқимли  ,  ҳақиқатдан ҳам ёқимли. Мен  учратган ва турли ҳил мавзуларда суҳбатлашишимга тўғри келган инсонларнинг кўплари ҳаддан ташқари бетоқатликни намоён қилишади, уларнинг дунёқарашлари ҳеч бўлмаганда бир сезиларли хафни солади, агар улар ниманидир тушинтира олишмаса унда  ҳавотирга тушишади. Агар нимададир аниқлик бўлмаса  онсонгина урушни  бошлашади. Одамлар ўзларининг фикирларида қатиқ туриб олишади  ҳатоки гап  қўлда кир ювишнинг кир ювиш машинасига қиёслангандаги устунлиги ҳақида гап кетганда ҳам. Бир мартта шу мавзуда 3 соат баҳслашганимни эслайман, кир ювиш машинасининг усинликлари ва вақт тэжаш учун устунлиги ҳақида бахслашилганди , лекин ёш оилалардан бири қўлда кир ювиш усулини тозалик ва озодаликка эришишнинг ягона усули деб ҳисоблашган эди.  Уч соатдан кейин биз бир биримизни кўргани кўзимиз йўқ эди, бир тўҳтамга кела олмадик ваҳолангки келишиб олсак бўларди, шундан сўнг бир мартта ҳам учрашмадик. Менинг суҳбатдошларим  ҳар доим  агар мен баҳсни уларнинг фикрига қарши очиқ қолдирсам ўз фикирларини ёқлаб чиққани имкон топишарди.    Ҳаттоки эътироз баҳсга мойил бўлганда ҳам , янада каттароқ нохушлик келтириб чиқарарди, шунинг учун мен одамлар билан мулоқатга кириш   – шунчаки мазах бўлиш , бу ҳаттаоки мулоўот ҳам эас деб ўйлайман. Одамлар ҳуди паралелга ўхшаган тўғри   - ҳеч қачон бир – бирлари билан мулоқотда кесишишмайди, бир-бирларини мулоқотда тобтаб ўтаётганларини билади ҳам .

- Бу маълум бўлган дунёқараш, - олам бизнинг ичимизда эмас , лекин мен буни тушинмаяпман, - деди Дэни бир неча дақиқалик жимликдан сўнг. – Бу мутлоқо аниқ  , мен бўлмайман, олам тўҳтаб қолмайди. Масалан эртага ўлишим мумкин, ва менаниқ биламан , дунё қолади, чунки ҳар куни кимдир ўлади,  олам эса мангу . Одамлар келишади ва кетишади, лекин олам йўқ бўлиб кетмайди. Шунчаки менинг оламим йўқ бўлиб кетади … лекин ҳали бу бир топишмоқ  – қандай қилиб бундай бўлиши мумкин? Менимча бу энг қийини,– мен йўқ бўлиб кетишим  … мен буни тушунмайман, мен бу ҳақида ўйлашни хохламайман ,мен бу ҳақида нима деб ўйлашни ҳам билмайман.

 - Сен билан сухбатлашиш  ёқимли, Дэни. Бир бир тўхтамга келмасак ҳам барибир мароқли  . Мне хаттоки менга чунчалик нима ёқишини ҳам билмаймани – балки, самимийликдир?

- Қизиқ…

- Аниқ нима?

- Сен самимийликни асосий қилиб оляпсан … мен ҳозир айтаман – негалигини, лекин сенга олдин ай тишим керак …

Дэни жим бўлиб қолди ва тўхтади, мен ҳам, бир оз вақт биз бир биримизга қараб турдим. Жимжитлик, бу бир қанча дақиқа ичида бўлган жимжитлик, бутунлай оғир эмас, унда доимо бўлгани каби зўриқиш йўқ.

- Ахир самимийлик нафақат сенинг сўзларингда бор, Дэни, балки сенинг жимжитлигингда ҳам. Сен мен нимани кўзда тутаётганимни тушунасанми?

- Йўқ, тушунмайман.

Умидсизликнинг енгил қўзғалиши.

- Тушунмайсанми?

-Йўқ... лекин ҳис қиламан! Яхши ҳис қиламан!:)

Биз кулдик, ва кичик тоғ қарғалари бизнинг кулгимизни юксакларга, ялангликларга олиб кетиб қолди.

- Сен мен билан ўйнашяпсанми:) –ҳазил билан елкасига урдим.

- Албатта. Ва сенга бу ёқмайди. Мен илк маротаба буни билгандим, сенинг кўзларингни кўргандаёқ сезгандим.

- Мен ҳам...

- Бизни ўраб турган олам мавжудлиги борасида нима? Қаерда биз тўхтадик?

- Самимийлик борасида сен менга нимадир айтишга ваъда берганингда, эсдан чиқдими?

- Ҳа... мен мана аниқлашга уриниб кўрдим, менинг учун нима энг асосий, энг, энг, хеч нарсани деб йўқотмайдиган энг асосий нарса. Ақл арзимган нарса, мен келажакда ўта ақлли бўлиб яшашга розиман. Гўзаллик? Йўқ... Самимийлик. Самимийлик бу ўз танловимни қутилиб бўлмас тарзда тўхтатган нарса. Усиз мен мурдаман. Шунингдек менга ўз ўзидан бошқа ҳеч қандай аҳмоқлик йўқдай, хунуклик йўқдай, ҳиссизлик йўқдан туюлади, буларнинг барчаси энг асосийсини йўқотиш, ўз ўзига самимий бўлишни йўқотиш оқибатидир.

Мен унинг қўлларидан тортдим.

- Дэни, эҳтимол жўшқинлик ҳам самимийликка боғлиқдир?

- Сен мен билан ўйнашяпсанми?:)

- Ва бу сенга ёқадими:) …Олға кетдик. Шундай қилиб мана. Мен дунё бизнинг ичимизда мавжуд эмас деб айтмаяпман, фақатгина айтаманки, билмайман, нимадир менинг ҳисларимдан ташқарида ёки ичимда мавжудми, буни билишга менда ҳеч қандай услуб йўқ. Агар ушбу тоғларни ҳис қилиш бўлса, демак, бу қандайдир “мен” борлигини билдиради ва “улар” “мендан ташқари” ҳам мавжуд ва қандайдир “ҳис қилиш”жараёни “мен билан” “улар томонидан” жараёни мавжуд? “Ташқари” нима дегани, “мен” нима дегани? Мен айтишим мумкин бўлган барча нарса, “тоғлар ҳисси” деб атаганим каби нарсадир, шу туфайли ҳатто “ичимда” бирон нима мавжуд бўлиши тўғрисидаги саволни қўйишнинг ўзи тўғри эмас, ёлғон, чунки келтирилганни далил сифатида қабул қилинганидан келиб чиқиб, “мен” бу “ташқи” демак ва алоҳида буларнинг барчасидан ҳислар мавжуд, биз эса айнан бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз.. …Тушунмайман, буни менинг ҳаётимга қандай тадбиқ қилса бўлади, ахир мен айнан “тоғларни ҳис қилиш” мавжуд, “мен”, “тоғларни” “ҳис қилувчи” эмаслигини ўйлай бошлай олмайман. Ёки бу айнан носамимийликдир? Ифода қилишда қулайлик учун келтирилган ёлғонларга мурожаат қилиш керакми? Барибир... мен руҳият бўйича кичик мутахассисман, лекин самимийликка интилувчи одам сифатида фақат битта нарсани айтишим мумкин, ҳис қилиш, идрок мавжуд, ва мен билган барчаси, бундан ташқари яна нимадир мавжуд, буни билмайман. 

Дэни тезда менинг фикримни тушуниб олди.

- Яхши, демак мен “қуёш иссиқлигини ҳис қиламан” ёки “осмонни кўраман” ёки “товушни эшитаман” деган ҳислар бу жойда борлигини борасида гапира оламан, лекин билмайманки, қуёш, осмон, товуш ўзини нима. Эҳтимол бундай, ҳаққоний айтганда, бу фақат мен ҳақиқатан тушунган мавҳум фикрлашдир. 

- Мен ҳам:) Кейин нима бўлади. Ахир агар сен бурилиб қарасанг, унда тоғлар қолади, ва сен бурилганда буни текшириб кўришинг мумкин. Бу уни сен ҳис қилмаганда унинг мавжудлигини билдиради. 

Биз иккимиз ҳам кулиб юбордик, ушлаб бўлмаган тарзда ноаниқликка кетаётганимизни тушуниб кулиб юбордик..

- Йўқ, “тоғларни кўряпман” деган ҳислар менда бурилганимда йўқлигини бу билдиради, яна қайрилиб қараганда у яна пайдо бўлади.

- Лекин ахир сен у сенинг ортингда мавжудлигини эслайсанми, шунчаки сен уни кўрмайсан.

- Мен агарда бурилсам, унда тоғларни ҳис қилишимни ўйлашим мумкин, ҳозир эса фақат тоғлар ёки тоғларнинг ўйдаги тимсоли мавжуд. Узоқ вақт миямда қолган бир иборани мен китобдан қачондипр ўқигандим, Дэни оҳиста жонланди ва қадам ташлади. Бу ибора бундай жарангларди:  «Мен ҳеч қачон билмасдимки, орқамда нима бор, мен ахир доимо олдинга қарайман. Ким билади, балким мен ҳозир кўрган барча нарса ғойиб бўлар, мен ўгирилганда.».

- Сен бу ҳақда ҳеч нарса била олмайсан, сен нимани ҳис қилсанг ўша ҳақида гапиришинг мумкин... Ҳаа... буларнинг барчаси билан нима қилиш керак, Дэни?

- Ҳозирча ҳеч нарса, у жиддийлашди, лекин менинг учун бу шунчаки мавҳум фикр, мен бунда равшанликни топишга интиламан, ва баъзан бунинг имкони бор, лекин кўпинча йўқ.

Ҳа, афтидан, бу боши берк кўча. қизиқ -  бу одам ўзини ўзи маърифатли, ёрқин қилиши мумкин, мустақил тарзда ҳақиқатга эришиши мумкин ёки кўрсатувчи ва тушунтирувчи бўлиши керакми? Биринчи фикр менга кўпроқ ёқади, лекин ўз мисолим билан тасдиқлай олмайман. 

- Мен сен билан гаплашишим хақиқатан ўзимга ёқади. Бундан ҳайратланишдан тўхтамайман:) Сен кўп ўқиганмисан, кўп ўйлаганмисан?

- Ҳа, мен кўп ўқиганман... кейин ўқиганларимни ўйладим, кейин яна ўйладим, сўнгра ўқишни ташладим, чунки бу ҳаётимда ҳеч нарсани ўзгартирмади. Бадиий адабиёт менга ҳиссиётдан бошқа ҳеч нарса бермади, камдан кам қўлимга нимадир тушиб қолса.. мен сенга бир қанча номларни айтишим мумкин, лекин улар сенга кўп нарса айтади, бу рус ёзувчилари– Бунин, Набоков, Газданов…

- Бунин ва Набоковни биламан!

- ? Одатда фақат Достоевскийни билишади, билмайман одамларни нимаси билан жалб қилади, бутунлай бемаъни... Мана, руҳшунослик, дин, турли амалиётлар бўйича китобларни ўша вақт ўқиганман, лекин у ерда хиралик ва алдаганлик ҳисси пайдо бўлган битта ҳам китоб топмади, барчасида бутунлай ноаниқлик, атамаларда ҳам, ёритилган ҳолатларга эришиш усулларида ҳам. Мана, Кастанеданинг ўн бир томини мен беш марта ўқиб чиқдим ва яна ўқийман,лекин бу илиқ тўлқинларда чўмилиш кабидир, кўтарилиб тушиш, чунки “айнан нима қилиш керак” саволига жавоб унда ҳам йўқ. Энди фалсафа... бу ҳамма Гегеллар, Кантлар – бунга умуман гап бўлиши мумкин эмас. Ахлат. Ўқиганмисан?

- Ҳа ўқиганман:) Шопенгауэр, Ницше, Кант, Сартр… Қачонлардир фалсафа менинг жони дилим, ўта қизиққан мавзум бўлган... бадиий адабиёт ҳам илҳомлантирган, охирги вақтларда Кортасар, Льоса...

- Бу сенинг хаётингни ўзгартирдими?

- Ҳа

 

- ?? Ҳа?

- Ҳа

-Қандай қилиб?

- Мен ишонмай қўйдим, фалсафани ниманидир билишига, рухшунослик билиши мумкинлигига, бу кўзни очди.

- А, ҳа... Мана мен ҳам шу борада:) Бу ботқоқда уч йил юрдим, бутунлай буларнинг барчаси фонтома, мавҳумликлар, ўз ҳаётингга тадбиқ қилишга ноаниқ бўлган абстракциялар эганлигини тушунмагунча уч йил юрдим. Шундай қилиб қўшиб қўйдим, сен тушунасан, бу қандай рўй беришини:) – йўқ, жин урсин ҳеч нарса чиқмади... мана ҳозир мен ўқимайман, ҳеч вақо ўқимайман. Балким қачондир агарда нимадир ҳақда ёзгим келса нимадир ёзаман:)

- Қизиқ ғоя:) Фақат бутун адабият яратилган кўп ваъда қилувчи кўп маънолиларнинг сояси ҳам бўлмаслиги учун ҳақиқий нарсалар қилгинг келади. Бутун вақт кутасан, мана ҳозир янги тушунишда қандайдир бир ўпирилиш бўлади,лекин охир оқибатда ҳеч қандай муайян нарса очилмайди... Бадиий шакл ёзувчилар томонидан безак сифатида ишлатилади, улар ортида ҳаётни мазмунини бутунлай тушунишни яширишади, ва энг даҳшатлиси, бу барча мураккаб сюжет қурилмалар бу тушунмасликнинг ўзини ҳам яшириш учун яратилади. Шунчаки кишини ғазаблантирадиган ёлғон. Қачонки мен дастлаб ўз ўзимга бутун инсоний маданиятнинг барча “олам”ини ёлғончилар деб айтишга куч топдим... қанчалар вақт менга одам бу тадрижий ривожланиш табиатининг боши берк бутоғи бўлиб туюлди.

- Мизантропиядан шу қадар узоқ эмас.

- Ҳақиқатдан шу қадар узоқ. Бундан ташқари, одамлар ва улар маданиятида тўлиқ кўнгил қолиш билан бирга, менда ҳақиқий хушёқишни бошдан кечиришим мумкин бўлган шундай санъат ва одамларни топишга ўта кучли истак қолди, шу туфайли мен мезантроп бўлмадим.

- Биласанми, мен ҳатто замонавий файласуфлар ва “донишмандлар”билан учрашаман. Одамлар қандай яшаганини кўриш қизиқ бўларди, ахир бу қандайдир бир муҳим ҳаёт, донишманд ҳаёти... йўқ. Барчаси бир хил, ошхонада картошка, хотин бигудида, заифлик, соғиниш, ҳақиқатгўйлик, тажовузкорлик, нафрат..

-Хотини соч қистиргичда – бу даҳшат:)

Танаси унда ширин тўлқинли кулги уйғотди, у ерда йўл юқорига кетганда ва тезда биз кўтарилиш жойига келдик.

Анчадан буён мен тоғда бўлмаганман! Эльбрус... Ўша тоққа чиқишдан кейин ўйладимки, бошқа ҳеч қачон хатто қирга ҳам яқин бормайман, Бундан кейин пиёда сайр ҳам қилмайман. Бешафқат фалокат, менинг тушларимни бир неча ойга тинчини йўқотган фалокат.

- Оттами ёки кўтариш юк кўтаргичдами?

Қизиқ, нима учун иккита чипта кассаси? Ўз кўзларимга ишонмайман, битта касса аёллар учун, бошқаси эркаклар учун! Бунақаси бўладими?

- Ҳиндистон учун ўзига хос ҳодиса, Дэни клди, айниқса мусулмон штатлари учун. Маҳаллий автобусларда ҳам худди шундай, бир томондан эркаклар учун ўриндиқ, иккинчи томондан аёллар учун.

Кассага яқинлашиш жойи темир ушлагичлар билан бўлинган. Ҳа, мана бу жамият – эркаклар ва аёллар ҳатто битта навбатда ҳам туришлари мумкин эмас! Бу динийликдан кўра кўпроқ параноя касалини эслатади. Йўқ энди, бу ўйинларингни менсиз ўзларинг ўйнайверинглар! Мен ўз ўғил болам билан бирга дераза ёнига бораман, мени ҳибсга олинглар, агар истасаларинг.

- Дэни, бунинг учун менга нима бўлади?:) –енгил ташвишланиш барибир бор.

- Ҳеч нарса, сен хорижликсанку!

Ҳар эҳтимолга қарши ҳар тарафга қарайман. Бир неча туристлар ва ҳиндилар бизга тоғдагидан кўра кўпроқ назар ташлайди, лекин биз тарафга ҳеч қандай ҳаракат ҳеч ким қилмайди.

Фуникулёр кабинасига яна бир неча одам чиқади, бизга қарамагандай кўрсатади ўзини, ғалати тилда гапшалади, ғалати ҳайвонлар товушига ўхшаш тилда гапиради, зўр бериб хоҳолаб клади. Ахир юз фоиз бизни муҳокама қилишади. Улар албатта беғараз, лекин барибир жуда ноқулай ҳис. Жин урсин уларни, бақраяверсин, тушунмайман, мен шундай ҳиссизликни... мен биринчи марта тоғда бўлганда, бизни кутаётган тепаликдан бошқа ҳеч нарсага қарай олмаганман. 

 

 



<< Бўлим 04 Бўлим 06 >>