"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 33


- Мен қандайдир сирларни айтиб беришни режалаштирмаябман, - бошлади Трайланг, мен шунчаки ҳозир суҳбатнинг мавзуси тегишли бўлган одамлар билан шунчаки гаплашгим келябди – эбу Кенгаш аъзолари, ва яна бир нечта одам.

Хона деярли бўш эди– Торани қўшганда, яна ўнтача одам қолган эди, шунинг учун Кенгаш аъзоларининг ҳамма ўн иккита голографик образлари бемалол “жойлашишлари ” мумкин эди, бир бирининг устига ўтирмасдан.

- Пастки Ҳудудлар ҳақида, - давом этди Майринк. – Мен улар ҳақида суҳбатимни тугатмоқчиман, бизнинг ажойиб дайверлар эса, эътибор бермасдан ўз ишлари билан машғул бўлсинлар. – Ҳозир сиз у ерда кузатувчилар сифатида юрибсизлар, ва ўзингизга нисбатан ғазабни туғдирмоқдасизлар.

- Бошқа иложимиз йўқ, - деб гапирди узун, ингичка бармоқли, семиз тиззали ва футболкадан сал кўриниб турган йирик эмчакли аёл. – Агар биз у ердан шунчаки кетиб қолсак, хаос бошланади.

- Йўқ, у ердан “шунчаки кетиш” керак эмас, Марта, аммо у ерда қараб турадиганлар ҳам керак эмас. Сизларга...сиёсатчилар керак.

- Ким?? –ҳайрат умумий эди.

- Сиёсатчилар. Урушдан олдинги тарихни ўқиб чиқинг.

- Биз “сиёсат” нима эканини ва урушдан олдинги дунёда қандай рол ўйнаганини жуда яхши биламиз, - деди икки юз – икки бз эллик ёшдаги эркак. – Аммо… биз у сиёсатчиларни қаердан оламиз...улар, ўзи нима қилади?

- Уларсиёсат билан шуғулланишади, Кельт :), - жилмайди Трайланг. Улар одамларга фикрларни юқтирадилар, кўпайиб келаётган автоном ташкилотларнинг риводланиш дастурини таклиф қилишади, ишончни қозонишади

- Ишончни қозониш?! – қичқирдиДжеффри. – Оранглар орасида?? Уларнинг ишончини қозониш учун, уларга ўҳшаган бўлишингиз керак, акс ҳолда, улар бизни бир тийинга олишмайди!

- Бу ундай эмас, - қарши чиқди Трайланг. Жамиятда хаос бўлганда, жамиятдан келажакни олиб қўйишганда ва фақат уларнинг ўлиб кетишларини кутишганда, хукмдорликни янада ғазабли ва ахмоқроқлари ўз қўлларига олишади бир дақиқали ҳиссиётларни, энг оддий реакцияларни туғдирадиганлар. Аммо, агар бу жамиятга келажакка умидни беришса, бу жамият шу келажакни қуришни бошлайди. Менинг назаримда, сизлар кураш билан қизиқиб кетиб, ғазабли бўлган элементларнинг, олов ва темир билан янги дунёнинг экинларини йўқ қилмоқчи бўлганлардан, ўлиб кетганларини билмай қолдингиз. Сиз Пастки Ҳудудларга қараб турувчилар сифатида қарайсизлар, аммо бу ҳар доим бузилган қараш – ўзингиз билмаган ҳолда бўлса ҳам.

- Бизда ҳали у ердан қочоқлар бор у ерда яшашни ҳоҳламай, бизга келганлар.

- Албатта, аммо ҳўп деб айтинг, уларнинг орангларнинг жамиятига бўлган қараш унча объектив эмас, -  Трайланг ўзиникидан қайтмасди. – Шундай қилиб, уларга келажакка умид беринг ва улар қуришни бошлашади. Шунда улар йўлдан урадиганларга, йўлдан урадиганларга қулоқ солишмайди…

- Айтганча, йўлдан урадиганларимизни эсимиздан чиқармасак бўлди, - яна қўшилди Марта, - агар биз уларга кўп озодлик берсак, унда ҳеч бўлмаганда, зўрлашга ҳар қандай чақириқларни тўҳтатиш керак, бизга қарши туришга, терроризмга бўлган чақириқларини қатъий равишда илдизида йўқ қилиш керак.

- Оҳ, йўқ…, - чуқур нафас олди Трайланг, - сиз БУНИ ҚИЛИШИНГИЗ КЕРАК ЭМАС... болалар ва қизлар, урушдан олдинги тарихни ўрганинг. Мен тушунуман, ҳаммангиз келажакка интилаётганингизни, бу ажойиб, аммо бурнингиз остида – шиш, йиринг. Уни муштингиз зарби билан эзсангиз, йиринг бутун атрофга тарқалади ва ҳаммага юқади. Сиз бирга тинч яшашингизга тўғри келади, ҳа, эски пайтда шундай доктрина бўлган – тинг биргаликдаги яшашнинг. Ва ҳеч қачон зўрлашга бўлган чақириқларни бартараф этманг!

Ҳамманинг таажубланиб қолиши унга жавоб бўлди.

- Трайланг!

- аҳир…

- бунинг иложи йўқ!

- мен тушунмаябман…

- Тўҳтанг…, - Трайланг қўлининг ишораси билан олдида ўтирган тиниқ қоматларни тинчлантирди. – Сиз тушунмаябсиз...агар сиз ҳозир зўрлашга чақириқларни таъқиқлаб қўйсангиз, сўз эркинлигининг томоғига оёғингиз билан босасиз – буларнинг ҳаммаси бўлган, наҳотки тушунмасангиз буни? Биринчи зўрликка чақириқларни таъқиқлашган – ажойиб, чақириқлар камайди шекилли, терроризм ҳам. Ундан кейин “терроризмга чақириқ” тушунчаси аста секин йўқола бошлади...ҳар битта сиёсий партия, ҳар битта хукмдор тизим, ҳар битта кучли корпорация унинг қизиқишларига, қонуний ёки очиқ ноқонунийларига, хавф келтираётган ҳамма нарсада “экстремизмни” кўра бошлади. натижада ҳар қандай танқид “экстремизм”га айланди, ҳамманинг оғзини ёпса бўлар эди – газета ёки журналистга ёки блоггерга – кимга бўлса ҳам! Ва жуд тез орада ТЎТни ҳам экстремизм деб ҳисоблаб, уни мувофиқ қонунга асосланган ҳолда айблашган пайтлар келди...Йўқ, болалар, бу қайтарилиши керак эмас. Сўз эркинлигида олиб чиқишлар бўлиш керак эмас, акс ҳолда бу эркинлик бўлиб ҳисобланмай қолади. Бакра гўшти фақат биринчи барраликда бўлиши мумкин. Иккинчи барралиги – бу сассиган бакра гўшти.  Эски замонда шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, “сўз эркинлиги” ўзининг бирламчи маъносини сақлаб қолганида, масалан Голландияда болалар билан секс йигирма биринчи асрнинг бошида таъқиқланган эди, ҳатто ўзида секс билан шуғулланаётган болаларнинг расмларини сақлаш жиноий иш бўлиб ҳисобланарди, ҳудди, параноидал даражада сексдан қўрқадиган бутун дунёдагидай каби, ўша пайтда болалар билан сексни руҳсат қилишга чақираётган партия қонуний бўлганига қарамай. Шунинг учун, буни қолдиринг – майли улар зўрлашга, қўзғолонларга, терактларга чақиришсин. Ҳар биттаси билсин – ҳеч кимни сўзлари учун жазолашмайди, трибунадан гаплари учун қамаб қўйишмайди. Сизнинг вазифангиз  – бошқа нарсада. Одамларга, гапираётган одамнинг шунчаки гапиришини, қўлига қуро олиб, отадиган одам эса – жиноятчи, ва қаттиқ – ўлим жазосига қадар жазоланишини тушунтиринг. Ўшанда ўша гапираётганлар унча яхши кўринишмайди: у “хиёнаткорни ўлдир” деб бақиради – ва унга барибир. Ўша гапирганини эшитган ўспирин эса, қўлига автоматни олиб, отишни бошлайди – ва бутун ҳаёти бузилади. Нима деб ўйлайсиз – одамлар, ўша амвондан илоҳий қасд қилишга чақираётган семиз мушукларнинг шунчаки жирканч йўлдан урадиганлар эканини тез тушуниб олишадими? Мен сизни ишонтираман  – бу тез бўладими ёки сиз ҳоҳлаганча тез бўлмайдими, аммо бу аҳолини зўрлик ва ғазабга қарши вакцинация қилишнинг энг самарали йўли. Тушунтиринг, тушунтиринг, чарчамай тушунтиринг – мана ўлдиришга чақираётган активистнинг сурати – мана у қорни тўқ, мамнун, полиция унга тегмайди, ва унга гапиради «кечирасиз, жаноб, мана бу трибунага кўтарилишингизга Сизга ёрдам берайликми – зинаси жуда ҳам ҳавфли»; эшитган одам, туфуриб кетиб қолди – қорни тўқ ва мамнун, унинг трибунадан айтилган гапларини эшитиб, туфуриб кетмаган эса, автоматни олиб, ростдан ҳам отиб юборди – мана у қамоқда, мана унинг бахтсиз ота-онаси, мана унга хукм ва мана – ғамгин натижа. Ва бу доимий бўш, маъносиз гаплар – «теракт ортида ким турибди»… Ўтмишнинг прессасини “ким отган”ликнинг факти қизиқтирмаганҳўп, кимдир отибди, кимдир портлатибди, топишди, топишмади, булар майли, аммо ким “унинг орқасида турган”? Ким ўргатган? Сийҳёий қизиқишлар қолган ҳамма нарсани босади. Муҳими – терактдан, рақибга айбни тушириш учун фойдаланиш, “ким ўлдирди” саволи энди муҳим эмас эди, шунга асосланган ҳолда жиноятчилар ўзларини деярли қурбон деб ҳисоблайдилар.

- Трайланг тўҳтаб, чуқур нафас олди. – Манатушунарлими? Тушунтиришлар оддий бўлиши мумкин, ва улар оддий бўлиши керак, ҳатто примитив, аммо намойиш қилиниши керак. Жиноятчиларни қидиришда эътиборингизни жалб қилинг  – жазодан қочиб бўлмаслик ҳаммадан ҳам аниқроқ жиноятнинг олдини олади – бу юз йилдан бери аён. Шунингдек, жиноятларни олдини олишда диққатингизни жалб қилинг – сўзлар учун эмас, қилинган ишлар учун маъсулиятни кўтариш пропагандасида, чўзилманг, аҳир ҳеч қандай – на кучли, на кучсиз дават шунчаки назарий нуқтаи назардан ҳам ким нимани гапираётгани, нимага чақираётгани устидан назоратни амалга ошира олмайди, аммо бундай назоратнинг харакатлари албатта маҳфий хизматларнинг катта харажатларига олиб келади, давлат полицияга айланади, ҳар битта одамнинг орқасидан кузатилади, почта қайта текширилади, суҳбатлар тингланади, кейин олинган маълумот коррупционер ёк жиноятчилар томонидан ишлатилади, маҳфий хизматларнинг ўзи давлатни рак шишига ўҳшаб ўраб олади, ҳамма шарбатларни сўриб чиқади, хукуматга кириб олиб, давлатда ноқонуний ва тўлиқ ҳуқуқли давлатга айланади. Сўз эркинлигининг ҳар қандай босилишни эса оғир жиноят сифатида таъқиб этинг,шунда улар ҳиёнатчиларни ўлдиришга чақиришади, бошқалар эса – ёритилган идрокларга, ёки меҳнатга, оиланинг мустаҳкамланишига, яхши ҳаётнинг ўсишига, ҳордиқ чиқариш турларининг кўпайишига, ва ҳеч кимга оғир жазолаш қўрқинчи остида тегиш мумкин эмас. Ҳўш, нима деб ўйлайсиз – одамлар кўпроқ нимага жавоб беришади – ўлдиришга чақириқларгами ёки қуришга, яхши ҳаётга эришишга, бир бирига нисбатан ёқтиришни сезишга, саёҳат қилишга, бойишга, таълим олишга бўлган чақириқларгами? Бу ерда ўйлашнинг ҳам ҳожати йўқ, тарих кўрсатиб бўлган – ким ғолиб чиққанини, бу билан бирга, бу ғалабага жуда оғир шароитларда эришилган эди – ҳозиргидай эмас.

Трайланг жим бўлиб қолиб, лабларини қўлини билан сурди, юзини, кўзларини эзди.

- Мен сиёсат ҳақида гапиргандим. Таъсир кўрсата оладиган сиёсатчи бўлиш – бу дегани тўда каби бўлиш ва албатта тўдадан чиқиб келиш дегани эмас. Ундан қанча бўлса ҳам фарқ қилиш мумкин, ва шунда ҳам катта таъсирга эга бўлиш керак  – айрим шаҳсий ҳислатларнинг қандайдир бирикмасига эга бўлиб, албатта, ҳозирги тарихий шароитларни тўғри ишлатиш керак. Мен кўп гапирмаслик учун бир нечта мисолларни келтираман. Қачонладик Ҳиндистонда миллий сиёсий етакчи Ганди бўлган. Ғалати одамча – кичкина, кўримсиз, кўзойнакда, қулоқлари катта ва умуман олганда кулгили. Очиқ оёқ кийимида яланг оёқ юрарди, чойшабга ўраниб, ҳинд қоидаларига асосан. Қараб турсангиз – майли, маҳаллий миқёсда сиёсатчи бўлиши мумкин, аммо унинг бошида ишни ҳақиқий бўрилар бўлган европалик, жаҳон сиёсатида, унга, кўримсиз бир одамчага нима бор! А, йўқ, Ганди жаҳон сиёсатида билинарли даражада аҳамиятга эга бўлган. Мана, унинг ҳислатларидан бирини тасвирлайдиган мисол. Унинг оддий одамлар билан кўплаб учрашувларнинг бирида, унинг олдига қизи билан аёл келди, ва уларнинг оиласида унга эҳтиром ва ҳурмат билан муносабатда бўлган Гандидан унинг қизига кўп шоколад емоқ – зарар эканлигини айтишини илтимос қилди, бўлмасам у жуда кўп емоқда …

- Қаранг – бу унча “оддий ҳалқ” бўлмаган:), - кимдир эътибор берди.

- … ҳа:), аммо у билан учрашувга ростдан ҳам ҳар ҳил одамлар келиши мумкин бўлган. Ва Ганди уларга икки ҳафтадан кейин келишларини айтган. Икки ҳафта ўтгач аёл яна қизи билан унинг олдига келди, ва Ганди айтди – қизим, кўп шоколад ейиш – зарарли, ундан ўзингни ёмон ҳис қиласан. Ажабланган одамлар сўради – нимага сен буни икки ҳафта олдин айтмадинг, нима кераги блор эди қолдиришнинг? Бунга Ганди жавоб берди – «икки ҳафта мобайнида мен шоколад едим, ва менинг аҳволим ёмонлашаётганига ишонч ҳосил қилдим, олдин менинг бунда тажрибам бўлмаган». Албатта, бу ҳолатда Гандининг соғ ақлигда шубҳаланиш мумкин, чунки биттаси битта нарса ҳоҳлаши мумкин, бошқага бошқа нарса, аммо унинг ростгўйлигига шубҳаланиш мумкин эмас. Сиёсатчилар – бу, уларда маълум механизмлар ишлаётган одамлар, шу билан бирга айб, инсоф,ва бошқа туйғулар. Ганди улар томонидан сиёсатнинг инсофи сифатида қабул қилинган, ва уларнинг унга ҳурмат билдиришлари қисман ростакам эди, қисман – ўз статусини кўтариш, шу билан бирга ўзининг кўзларида ҳам.

- Яна қандай ҳислатлар бўлиши мумкин? Уларнинг миқдори ҳаддан ташқари чекланамаганми, аҳир сен сиёсатчиларда чирой туйғусини ҳис этишинг билан таассурот қолдира олмайсанку?

- Бундай демаган бўлардим. Мисол қилиб йигирманчи аср ўртасида Франция президенти – Жискар д’Эстенни келтиришим мумкие. Унинг “Хукмронлик ва ҳаёт” хотиралар китобини ўқиб чиқинг. Ундан қолган таассурот ғалати...ўзи президент ёзганми уни?? Президент. Жуда ҳам муваффақиятли. Ундан бошқа ҳеч ким, менимча, бундай ёрдам ва ҳурматга эга бўлмаган, эски дунёнинг оғиригача. Унгача ҳам. Агар савол берсангиз – бутун дунёдаги бошқа сиёсатчиларга ўҳшаб, бу президент ўзининг фуқароларини нима билан ром қилган, мен бундай жавоб берардим: у уларга чуқур ҳис қиладиган одам бўлиб туюлган. Ва тасаввур этинг – бунга жавоб беришган. Одамлар ҳудди ўзида топа олмаган нарсаларини унда топишгандай бўлган.

- Самимийлик билан уларни аниқ қизиқтириб бўлмайди:)

- Яна нотўғри!

- ??

- Ҳа, нотўғри. Одамларни самимийлик билан қизиқтириб, буюк сиёсатчига айланиш мумкин. Йўқ, албатта, буюк сиёсатчи бўлиш учун битта самимийлик етарли эмас, чуқур ҳис қиладиган ва ростгўй одам бўлиш каби етарли бўлмагандай, аммо, шунга қарамай, самимийлик сиёсатчининг қолган бошқа харакатларини бирлаштирадиган кучна айланиши мумкин. 

- Бунга ҳам мисол борми?

- Албатта. Нима деб ўйлайсизлар нимага йигирманчи асрда, ўн миллионлаб немислар -  ўқиган миллатларнинг бири бўлган, фалсафа, мусиқа, сиёсат, тарих, бошқа фанларда зўр бўлган немислар, бирдан ҳаммаси ақлдан озиб Гитлернинг ортидан курашишга ва ўлдиришга кета бошлашди? Аҳир бу буюк томпишмоқ – бу буюк фожеа! Наҳотки бутун маданият ҳечнимага арзимаса? Наҳотки маданият – бу шунчаки, унинг остида динозавр катта тишларини кўрсатаётган ўрам бўлса? Йўқ, ўрам эмас. Биринчи тажрибаланувчилар айнан ўша, мусиқа, китоблар, фанлар ва ёритилган идроклар билан резонансда бўлган.ю уларнинг биринчи тўлқинларини келтирган  маданиятдан катта бўлишган.  Унда нимага? Гитлернинг чиқишларининг видеотасмаларини кўрсангиз етарли, ҳаммаси аён бўлади. Ҳа, жуда манфаатли тарихий пайт  – очкўз Европа, Германияни барбод қилди, унга варвар шароитларини осиб қўйди, улар натижада офатга, коллапсга олиб келди, одамлар бошқа бундай яшай олишмасди. Ҳа, умумий душман кўрсатилган эди – бу ҳар доим қулай – одамларни ҳақиқий ёки ўйлаб топилган душман атрофида йиғиш – биз у душманнинг ўйлаб топилганми йўқлигини ҳозир музокара қилмаймиз, аммо Исраэль Шахакнинг “Яҳудийлар тарихи, яҳудийлар дини: уч минг йиллар оғирлиги” китобини ўқиб чиқиш ортиқчалик қилмасди. Ҳа, у ёки бу нарсалар бўлган, аммо, менинг фикримча, Гитлернинг образида асосий, тизимлаштиручи, цементлайдиган бир нима бўлганки, у одамларга ЖУДА самимий кўринган, ва бунинг натижасида – жуда ишончли. Унинг чиқишларининг тасмаларини кўриб чиқинг ва ўз фикрингизни тузинг. Кейинчалик “гипнотизм” ва қолгна нарсалар ҳақида гапиришган. Бу сафсата. Гитлер таассурот қолдирган – қайтараман – айнан жуда самимий ва жиддий одамнинг таассуротини қолдирган – ва айнан шу ҳислат, қаердадир Камбоджада эътиборсиз қолган бўлганида ҳам, маданий, ривожланган мамлакатда ўзининг ролини ўйнади.  Ва бу шубҳасиз. Ва бу нарса қисман ғарб маданиятини реабилитация қилади. У ротсдан ҳам самимий бўлганми, қандай даражада ва қайси пайтда – бу тарихчилар учун савол, бироқ йигирманчи асрда бундай тадқиқот учун – унинг хулосалари қандай бўлишига қарамай – қамоққа тушиш мумкин эди. Ўша пайтда мавжуд бўлган BBC корпорацияси йигирманчи асрнинг оҳирида нацизм тўғрисида катта ҳужжатли фильмни туширган, у ерла ҳаммасининг орасида немислар билан  интервьюлар келтирилган – оддий одамлар билан, ва шунингдек, Гитлернинг гапларини эшитган интеллектуаллар билан ҳам. Улар қари, аммо ўзининг таассуротларини ҳали унутишгани йўқ – кўриб чиқинг, тингланг – уларнинг гапларини.

- Агар керак бўлса, биз ўзимизнинг сиёсатчиларимизга бундай ўтмишнинг сиёсатчилари тўғрисидаги маълумотни керакли миқдорда берамиз, - кулди Менгес, ва шунда, бизнинг ҳурматли Кенгашимиз бизнинг тадқиқотларга катта эътибор билан муносабатда бўлади. 

- Ҳўш, Менгес, биз қачон белгили тарихчиларга бирон нимада йўқ деганмиз?

- Йўқ дегансиз, дегансиз:)

- Бизда барибир сиёсатчилар йўқ. – Джеффри жиддий эди ва суҳбатни дўстона томонга бурмоқчи эмас эди. – Сиёсатчилар эса сиёсий курашда шаклланади, улар ҳалқ ҳаётининг энг ўртасида катта бўлишади, сиёсатчи ҳалқ томондан “ўзиники” бўлиб қабул қилиниши керак.

- Балки, Джеффри…, - Трайланг деярли чарчаб гапирди.

- Сенда ҳамма шароитларга мисолларинг борга ўҳшайди:)

- Шундай деса бўлади. Екатерина Иккинчини эслангрус қироличасини. Бундан ўзга одамни тасаввур ҳам қилиш қийин эди – немис! Немис маликаси, бошида рус тилини билмаган ҳам – мамлакатни ушлайдиган рус қироличаси!! Ундан ташқари харакат қилаётган ҳамма нарсани сиккан, буни деярли бекитмаган ҳам. Натижада рус ҳалқи кимни ҳурмат қилган унга ўҳшаб – тирик пайтида ҳам, юз йилдан кейин ҳам? Балки, Петр Биринчини (айтганча, у ҳам юзталаб, мингталаб бўлмаса, қиз ва аёлларни сикиб ташлаган, ва у ҳам буни бекитмаган), бўлди шу билан. Аммо мен розиман – албатта, ушбу ўйинларда, тил бириктиришларда игҳштирок этган, шпион, ёлғончи, лоббистлар бўтқасида аралашган одамга сиёсатчи бўлиш осонроқ. Оздан бошланг сизда бор нарсадан бошланг.

- Бизда ҳозирча ҳечнима йўқ.

- Йўқ, бор. Сизларда, Пастки Ҳудудлардан ҳам ўтиб кетган бўтқада қайнаб ўтган, туғма сиёсатчи бор.

- ??

- Ундан сўранг, - Трайланг Торага бармоғи билан кўрсатди.

- Мендан?? – Тора қуриб кетган тили билан зўрға гапирарди, – икки соат, кейин яна бир соат, ҳечнима гапирмай ўтирсанг фақат тилинг қуриб кетмайди.

- Меҳмонлар сеникику

- Меҳмонлар? Вайу? Сен қаердан била… а… тушунарли, энди нимага “ёки” деганинг

- қандай ёки?

- қандай вайу?

- қани меҳмонлар?

Тора эътибор марказига тушиб қолди,ва бундан ўзини ноқулай сезарди.

- Ўша одамларни таклиф қилинг, -давом этарди Трайланг, - бизнинг дунёмиз ҳақида гапириб беринг, Пастки Ҳудудларга бориб, у ерда бизнинг қизиқишларимизга мос келадиган сиёсатни ўтказишни таклиф қилинг улар ўзининг дунёсидан шундай даражада фожеали равишда чиқариб ташланганларидан сўнг бу уларни қизиқтиради деб ўйлайман. Вайу аниқ ҳоҳлайди – у туғма сиёсатчи, ўрганадиган одами ҳам бўлган…Майя эса…

- Майя – менинг тушунишимча, ўша қиз, мен уни кўришга ҳам улгурмадим…

- Ҳа.

- Майя… - Тора ўйланиб қолди.

- Майя, - минғирлади Хельдстрём, - наҳотки ўша бўлса??

- Ўша, Томас, ўша. Уларнинг иккаласиу ва Вайу, ҳозир Торанинг уйчасида ўзларига келишмоқда, мен ўйлайманки, сизлар нима ҳақида гаплашишни ва келишишни топасизлар.



<< Бўлим 32