"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 25


- Эртага Тажриба. – Нортоннинг овози оддий эди, бу Торани сезгирлаштирди. Ва фақат уни эмас, шекилли. Суҳбатларнинг паст шовқини пасайиб борарди, оҳири бутунлай мукунат хукмрон бўлди.

- Деярли ҳамма у ерда, - Тарден бугун тунда келади, ва биз бутунлай тайёр бўламиз.

Ҳавода пауза осилиб қолди. Ҳеч ким қимирламасди.

- Тарден, айтганча, хат юборибди.

Ва яна жонсиз сукунат. Бунинг ҳаммаси бекорга эмас. Атайлаб оддий тарзда ишлатилган Нортоннинг интонацияси  ҳеч кимни алдай олмасди.

- Ўқиб бераман. – Нортон инфокристаллни ёқди.

- Нортон…

Бу одамни Тора билмасдикимдир, Кенгашдан, шекилли.

Ишончинг комилми..?

- Ўқиб беришни ҳоҳлаётганимми? –  Кенгашдан одамнинг саволи шубғалар бор бўлгна бўлса ҳам, уларни йўқ қилди. Албатта ҳоҳлайман.

 

«У яна келдиэнди мен уни биламан, у ҳам мени билади. Ҳар ҳил жойлар, атрофимда ҳар ҳил одамлар, аммо битта нарса бир ҳил, мен денгиз қирғоғида югурмоқдаман ёки сайр қилмоқдаман, бирдан катта тўлқин кўтарилмоқда – баландлиги ўттиз метр. Жуда ҳам чиройли, кўк ва ҳаворангнинг ҳаройиб туслари, жуда баҳайбат. Менинг бунинг содир бўлаётганига ишона олмасдим. Аммо ҳозир мен қўрқмаябман ҳам. Қаердадир чуқурда бир нима ҳудди тушиб кетаётгандай, аммо менга қўрқинчли эмас. Мен унга тикилиб қарамоқдаман. У менга жуда ҳам ёқябди. Бошида мен деярли ваҳимага тушиб, югуриб кетишимга сал қоларди. Ўзи, энг биринчи мартасида  – бу Гавайи оролларида эди – мен ҳатто қимирлай олмасдим – мен на харакат кила олардим, на ўйлай олардим, мен шунчаки унга очиқ оғзим билан қарардим, мен ҳудди ўзимни унга бергандай бўлдим – бутунлай, қолдиқсиз, буни таърифлаб бўлмайди – сен, сенинг ёнингда ҳаворанг кит сузиб ўтганида вужудга келадиган завқланиш ва шавқни жуда яхш билсанг керак – катта, тирик, у сени билади, у думининг битта зарби билан сени ўлдира олади, аммо у астойдил харакат қилади, у деярли нозик, жин урсин, ва вафодорлик пайдо бўлади. Баҳайбат тирик башара. Шундай қилиб, тўлқин келганида – бу ундан ҳам кучлироқ, буни таърифлаб бўлмайди. Бир марта бундай тўлқин парчаланиб ҳам кетди! Ўтган куни у атрофимда ҳамма нарсани ювиб олиб кетди – денгиз ўтларини, қумни, тошларни, пальмаларнинг қуруқ ёғочларини, ҳамма нарса қутурган уюрма бўлиб айланарди, қўронғу бўлди, аммо мени – йўқ, мени ювиб кетмади, менга у тугмади. Мен буни қандай бўлганини тушунмаябман. Мен тушунмаябман – бунинг қандай бўлиши мумкинлигини. Мен буни тушунишни ҳам ҳоҳламаябман. Бунинг иложи йўқ, тушунишнинг ҳам кераги йўқ. Агар бу туш бўлганида, агар мен англанган тушлар дунёсида бўлганимда! Мен ҳозир сенга буни ёзиб, тушунябман – сен менга ишонмайсан. Мен ўзим ҳам ишонмасдим. Аммо сен харакат қил – ишон – ҳеч бўлмаса, Тажриба учун. Бу содир бўлмоқда. Биз...оҳ,Нортон, биз ахмоқмиз! Мен фақат ҳозир тушунишни бошлаябман… биз ўзимиз тушунмай туриб, “бизнинг ичимиздаги” дунё ва “биздан ташқаридаги” дунё – ажралган бир нима деган фикрлардан иборат бўлган абстракт концепцияни ўстирганимизда, ҳақиқий ахмоқ эдик… ҳудди олдин “материя” ва “руҳ” ҳақида ҳар қандай сафсатани гапиришгани каби. Биз ҳозир сафсатани гапирмаябмиз, аммо аслида биз унга ишонишни давом эттирябмиз – сўзда биз “жонсиз табиат”нинг йўқлигини тушунгандай бўлябмиз, аммо бу тушунча чўлтоқроқ...Нортон, аслида, бу маҳим эмас – биз кетаётган жойга юришни давом эттирамиз ва эртами кечми ҳеч қандай “жонсиз табиат”нинг йўқлигига ўрганиб қоламиз. Жонсиз табиат – ўлган одамларда, бу аниқ. Ҳозир биз тирилишни бошладик, ва шундай нарсалар содир бўлябдики, ўзингни доимо бармоғингдан тишлашинга тўғри келябди – уҳламаябманми мен? Мен уҳламаябман, қолганларнинг ҳам уйғонадиган пайти келди. Бизнинг бурнимизда – Тажриба, эртага эрталаб. Бугун мен бу хатни жўнатиб, шу заҳоти учиб кетаман. Эртага тажриба, ва мен сизларнинг ҳеч бўлмаганда яна икки соат вақтларинг бўлишини ҳоҳлайман, тушунишларинг учун – биз тайёр эмасмиз. Биз шунчалик тайёр эмасмизки, мен шуни таклиф қилмоқчиманки...умуман тайёргарлик кўришни ташлашни. Сен бу хатни баланд овозда ўқийсан, атрофдагиларнинг юзларига қара – улар мен ҳақимда ҳозир нима ўйлашмоқда? Аммо, сиз ўйланг ўзи нимага “тайёрланишимиз” керак? Биз бу сўзнинг остида нимани тушунамиз? Сен самимий бўлсанг, “тайёрланиш” керакми? Агар сен яхши кўрган қизинг олдига кетаётган бўлсанг – сен “тайёрланасанми”? Фақат ёлғончилар ва фирибгарлар тайёрланади. Рақиб билан, бегона кимдир билан учрашувга тайёрланишади. Бу ерда эса, ким бегона? Ер башараларими? Ғазабли ва ахмоқ одамлар учун душманлар ҳамма ерда – денгиз уларни чўктиради, микроблар ўлдиради, ҳайвонлар тишлайди, бутун дунё – хавфли ва душман сифатида бўлади. Мен тайёрланишни ҳоҳламаябман. Мен бу ўйинларни ўйнашни ҳоҳламаябман – биз кимни алдамоқчимиз? Кимни?! Мен у билан ўйнашни ҳоҳламаябман, тушун, Нортон...мен ҳозир ҳатто сизлар билан айёр бўлишни ҳоҳламаябман...у менинг устимда осилиб турганида – осмонни бекитиб, сен буни ўзингга тасаввур қила оласанми?? У осмонни бекитиб турарди, Нортон!! Бу ерда ким билан айёрлик қиласан?? Тантана ва вафодорлик, бегоналашиш ва завқ бор бўлганида, айёрлик учун жой борми бу ерда?? Менда бунга жой йўқ. Тантана, вафодорлик, бегоналашиш, интилиш йўқ бўлганда эса – бу ерда нима ҳақида гапирса бўлади ўзи? Яна нима ҳақида ўйлаш керак? Агар улар йўқ бўлса – сен кўтдасан, сен ўзинг учун душмансан, сен ўзинг учун қотилсан. Мен сенга гапирябман, Нортон, бизнинг ҳамма ўйинларимизга, режаларимизга, қизиқишларнинг айёр чигалларига туфираман. Болалар вертикал йўналтирилган дунёлар билан бошлаган урушларичи?  Сен нима – ҳозир “ўйин” сўзига ҳайрон қолган бўлсанг керак? Буни бошқача қилиб қандай атаса бўлади? Биз бу дунёларни, ҳудди ҳар бир дақиқада ўлишдан қўрқаётгандай, тадқиқот қилябмиз. У ерга қўрқинчларимиз билан суқилишнинг нима кераги бор? Салбий ҳиссиётларни ҳис этадиган одам микроблар билан курашаб, бунинг олдиндан ютиб бўлмайдиган уруш эканини тушунмагандай, биз ҳам ҳудди шундай тарзда, қўрқинч ва бегоналашиш туйғулари билан тўла бўлиб, онгнинг саёҳатидан қўрқамиз. Болалар, биз ахмоқмиз. Ҳаммами жуда осон. 

Мен яна айтиб бермоқчиману ҳақида. Айри пайтлари тўлқиннинг ўркачидан шамол билан олинган томчилар менинг юзимга, бошимга тушади бундан хурсандчилик, унга нисбатан ёқтириш, завқланиш вужудга келади. У мени шундай пайпаслайдики! Бугун эса у менинголдимга қуёш ботганда келди! Қуёш ботган пайтда, осмоннинг қора фонида қизил нурда мен уни ҳали кўрмагандим. Шундай бўлдики, қуёш фақат тўлқинни бутунлай ёритди, орқасидаги осмон эса қора бўлиб қолди. Тўлқиннинг башараси жуда чиройли бўлди. Чиройнинг экстатик ҳиссиёти – у менга шуни совға қилди.

Нортон. Биз сен билан бутун бир нарса каби – иккаламиз Бодхда ўқиганмиз, иккаламиз биламиз – биринчи учрашувнинг самадхилари нима дегани. Аҳир айнан Бодх мени Тўлқиннинг олдига олиб келди. Мен – тентакман, мен ўйладимки – бу англанган тушга ўҳшаш бир нима деб – энг биринчи “туш” Бодх билан Тўлқин ҳақида эди. Бодх менга цунами кўрсатишни ҳоҳлаётганини гапирарди ва қўлимдан қирғоққа судрарди. Мен унга айтдим - Бодх, бизни ювиб олиб кетадику. У эса йўқ олиб кетмайди. Ҳўп, олиб кетмаса, олиб кетмас. У менга қирғоққа олиб келди, ва бир дақиқадан кейин  олдимизда катта Тўлқин кўтарилди. Ва ҳудди тикилиб тургандай бир жойда турарди. Мен хурсанд эдим.  Кейин яна у билан мен оролда ҳар ҳил одамлар билан яшаганим тўғрисда “туш” бўлди. Улар менга ёқмасди. Бирдан денгиз кўтарилди – тўлқинлар оролнинг ҳамма томонларидан кўтарилди. Одамлар ерга йиқилиб, дуо ўқишни бошлашди. Мен, тўлқинларга тикилиб қараб, кучукчалардай хурсандчиликни ҳис этиб, турардим – бутун, катта бўлмаган орол ҳамма томонлардан шундай баландликдаги девори билан айланган эдики, мен бошимни кўтариб қараб туришим керак эди. Шундай ҳаворанг, баҳайбат нарса!

Етар, учиб чиқишим керак. Сизлар, қандай ҳоҳласангиз иш тутинглар, мен эса...биласанми, мен умуман тажрибада иштирок этмайман. Мана шундай. Ҳоҳламайман. Сизлар ўзингизнинг қумдонингизда ўйнашларингиз мумкин, мен эса йўқ. Мен ҳозир бўлган жирканч бўлишимни тўҳтатганимда – ана шунда менинг бутун ҳаётим тажрибага айланади, тажрибадаги қизиқ ҳаёт ва оддий ҳаётга ажратишлар бўлмайди. Мен вазиятдан фойдаланиб, бизнинг олдимизда очилган тешикка тиқилиб киргим келмайди. Мен у ерга жонли мавжудот сифатида, тенглар орасида тенг сифатида кираман, мен, ҳаёт нурларини, улардан кейинчалик концепциялар қуриш учун, янги кириш жойларини қидириш учун ўғирламай, тирик БЎЛИШНИ ҳоҳлайман. Биз энг муҳимини эсдан чиқарябмиз – ҳаётни. Сен ҳоҳлагангингни қил, мен эса буни қилмайман.»

 

Улар Нортон билан гаплашишган нарсага бу шундай яқинки... Менгеснинг юзинининг ифодасини тушуниш қийин, Айрин ва Чок аниқ бир нимани ўйлаб қолишди, Айенгер эгилиб, Хельдстрёмга бир нимани шивирламоқда, униси сал пал бошини ирғамоқда, Фосса қаергадир, ҳудди девор орқали қараётгандай тикилиб қарамоқда. Унинг ўзи нимани ҳис қилганини бу ҳатто Торага ноаниқ эди. Биринчи умидсизлик ва ғазаб пайдо бўлди, қафасда йўлбарснинг образи  – темир симлари олдида у ғазабди ва кучсиз. Кейин янги идрок пайдо бўлди – эртанги кун йўқ. Мен эртага ҳечнимани бошламайман, бу ёлғон. Эртага мен ҳечнимани бошламайман на Тажриба билан, на усиз. Мен ўлган одамман, менинг эртам йўқ. Фақат мана бу кеча бор. Катта фазо пайдо бўлди, у орқали ўтаётган нозик шабада. Паришонлик. Ҳечнимаси қолмаган одамнинг тўпланганлиги. Тана бирдан ҳудди милтиллагандай бўлди – у гоҳ қалин, гоҳ кесиб ташланган. Муштларни қисди, яна ғўриллашни ҳоҳлади ҳайвонга ўҳшаб, “йўқ” деб бақиргиси келди. “Йўқ” – харакатларни қилаётгандай бўлганда рангли расмларга. «Йўқ» - ҳаммаси яхши бўлиши тўғрисидаги ишонтиришларга. «Йўқ» - мақсадга эришишга, ва кейинчалик хотиржам яшашга. Катта фикр пайдо бўлди, ҳудди кимдир сўраётгандай - «бу, тирик бўлишга интилаётган одамнинг юзими? Ким курашади бу учун? Ўзингни алдама, Тора».

Менинг эртам йўқ, менда фақат шу кеча бор. Агар мен уҳлаб қолсам, унда ҳеч қачон уйғонмайман. Мен ўлган одамман. Менинг эртам йўқ. Бугун ҳаётимнинг оҳирги пайти –мен фақат ухлашимгача яшайман, чунки уҳлаганимдан кейин мен уйғонмайман. «Менинг эртам йўқ» - умидсизлик, ва шу билан бир пайтда ҳар қандай дамда ташланишга тайёргарлик. Қўрқинч йўқ, чунки биламан – эрта йўқ. Мен буни биламан ва шунинг учун ҳечнимадан қўрқишнинг ҳожати йўқ.

Атманнинг кечирмаларидан олдиндан завқланиш пайдо бўлди. Ғазаб атман билан резонансда. У мана мана яқинлашгандай, мени мазаҳ қилаётгандай туюлмоқда. Кўкрак марказидан сал чапроқда – қалин тошча, у сал пал сезилади, аммо чидамаслик вужудга келиб бўлган. Мен эртанги кунга ҳечнимани режалаштира олмайман, чунки эрта йўқ. Масалан, мен эртага Тажриба бўлади, деб ўйлайман. Аммо эртанги кун йўқку, шунинг учун мен  буни фақат бугун қила оламан. Режалаштира олмайман – будильникни соат нечига қўйишни, чунки эртага мен уйғонмайман. Мен режалаштира олмаганим шундай ғалати. Доим эртага, индинга, бир ҳафтадан кейин, бир ойдан кейин нималар қилишим тўғрисида фикрлар пайдо бўлади. Мен ҳатто эртага бу тажрибада иштирок эта олмайман, чунки эрта йўқ. Мен ҳар доим, бирон нимани режалаштириб яшашим бирдан жуда аниқ бўлди. Айрим пайтдан кейин, ҳозир, айнан ҳозир нима қилишим ҳақида ўйлаб, мен аста секин ўлмоқдаман.

Мен совуққа, шиддатли шамолга тушиб қолиб, устимдан сассиқ қаватларни ташлаб юборгим келябди. Бир нима ташқарига интилмоқда, мен бақиргим келябди, танам бўйлаб чумолилар югурмоқда, томоғимда лаззат, умидсизликми? 

Мен катта, ўткир бўртишлари бор, оч сариқ-кулранг тошнинг ёнида, сув оқими остида турибман, тепадан устимга совуқ сув қуйилмоқда, мен пишқириб, бу сувни сачратябман, кулябман, унинг ичига сакраб, қайта сакраб чииқб кетябман. Мен ўша ерда бўлишни қанчалик ҳоҳлаябман. Тоғ дарёларининг башаралирини, булоқларни кўргим, уларнинг жимлигини эшитгим, ҳаммасини ҳидлагим, пайпаслагим, тошларга амим, кўкракларим, қорним, белим, кафтларим билан ёпишгим, уларни танамнинг ҳар битта бўлаги билан пайпаслагим келябди. Уларнинг довушларни эшитгим келябди. Ўша ерга боргим келябди. Тирикларнинг олдига.

Тирик бўлишни ҳоҳлаябман. Тирик ва кучли,кучли панжалари, нам бурни ва тирик қора кўзлари бор кучли ҳайвоннинг боласи бўлишини ҳоҳлаябман.

Яна битта образ пайдо бўлди: башаралар ва аждарчалар. Кузги барглар. Паҳмоқ қор. Мен биладиган, ва ҳеч қачон у ерда бўлмаган жой. Мен уларга қараб юрмоқдаман, ва мен уларнинг олдига борганимда, биз юришни давом эттирамиз, саёҳатимиз давом этади. Бизнинг саёҳатимиз давом этади, ва шиддатли ва ўткир “ҳозир” дан бошқа ҳечнима бўлмайди.

 

Оҳирги кунларнинг иситмаси йўқ бўлди. Ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган эди, тажриба ҳақида ўйлашнинг ҳам ҳоҳиши йўқ эди. Шунчаки сукунатда, қирғоқ бўйлаб юргиси келди. Орқада қадамлар эшитилди, Тора қайрилиб Нортонни кўрганида, фақат сал ҳайрон бўлди. Ўзига бўлган эътиборга касалманд реакцияси ҳам қаергадир йўқ бўлди. Ундан узоқда ёки яқинда, Тора энди уни доимо ёнида, яқин ҳис этарди – сўзсиз вафодорлик бўлган одам каби. Яқин одамга ҳеч қачон пиетет вужудга келмайди.

Рамакришнанинг сўзлари эсига тушди : «Нимага сизлар Ҳудонинг турли қобилиятлари ҳақида шунча гапирасизлар? Бола,отасининг ёнида ўтириб, отасининг қанча сигирлари, отлари, уйлари ва ерлари борлиги ҳақида ўйлайдими?  У отасини жуда яхши кўрганидан, отаси уни яхши кўрганидан шунчаки хурсанд бўлмайдими? Ота боласини кийинтириб, овқатлантиради— нимага Ҳудо буни қилмасин? Аҳир биз ҳаммамиз унинг болаларимиз. Агар у бизни қайғурса, бунинг нимаси ёмон? Нимага ҳар доим буни музокара қилиш керак? Ҳудога вафодор бўлган одам, севгисининг ёрдамида Ҳудони ўзининг қисмига айлантириш керак. У сўрайди у талаб қилади, Ҳудонинг унинг дуоларига жавоб бериб, ўзини унга очишини. Агар сиз Ҳудонинг кучи ва қобилиятлари тўғрисида шунча кўп гапирсангиз, у ҳақида сизга яқин ва азиз мавжудот каби ўйлашга ҳолингиз қолмайди. Демак ундан ҳечнимани талаб ҳам қила олмайсиз. Ҳудонинг буюклиги ҳақидаги фикрлар уни, унга шунчалик интилган одамдан узоқлаштиради. У ҳақида сизга яқин ва азиз мавжудот сифатида ўйланг. Уни фақат шундай тарзда ўрганиш мумкин.»

Нортоннинг келишини кутиб, Тора унга қараб бир нечта қадам ташлади.

- Мен сенга нисбатан вафодорликни сезаман. Айрим пайтларда...мана ҳозир, масалан. Вафодорлик бўлганда, бунинг энг муҳим эканлиги, энг ваъда берадигани борасида аниқлик бор… - Тора, сўз қидириб, жим бўлиб қолди, ва Нортон унинг гапини бўлди.

- Мен ўспирин эдим, биз саёҳатда эдик – бу ердаги каби, ўҳшаш Ер башаралари – денгиз, қум, биз икки қаватли уйчада яшардик. Мен пастда,гамакда ётиб, ҳар ҳил нарсалар ҳақида ўйлаганимда, бирдан ҳаётимни ўзгача, алоҳида аҳамият билан, кашфиётлардан завқланиш билан яшаб ўтишнинг қатъий қарори юзага келди. Тўғри менинг олдимда ва тепароқда оддий бўлмагна бир нарсанинг мавжудлигининг идроги пайдо. Бу ерда Будданинг борлигига ишонч пайдо бўлди. Будданинг шу ерда эканлиги тўғрисида далил менга бошида мумкин бўлмаган ва шу билан бирга, ўткир даражада жозибадор нарса сифатида туюлдики, мен унга нисбатан шунчаки вафодорликни сезардим. Мен бошқа нарса ҳақида ўйлашни ҳам, бошқа нарсани сезишни ҳам ҳоҳламасдим. Кейин бирдан сўрашнинг қаттиқ ҳоҳиши пайдо бўлди, ва мен унинг мени ўқитишини сўрашни бошладим, кўз ёшим оқарди, мен ундан сўрашим мумкинлигининг имконияти борлигидан унга нисбатан бениҳоят  миннатдорчилик вужудга келди. Мен ундан мени ўргатишини сўрардим, мен озод бўлишни, бу танам Будданинг танаси бўлишини, бу англашнинг Будданинг англаши бўлиб қолишини ҳоҳлаётганимни айтдим.  Унинг шу ерда эканлигига, менда ундан сўрашга имконият борлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ эди. У менинг олдимда эканлигига, мендан бир ярим метрча, полдан эса бир ярим-икки метр тепада эканлигига ишонч равшанроқ эди. Шу билан бир пайтда, уни ён тарафларимда идрок этардим, икки тарафимда бир вақтда. Мен уни ўн беш дақиқа давомида сўрадим, жуда ҳам ўзгаргим келди, кечирмаларнинг экстатиклиги бундан кейин яна ўттиз дақиқа давом этди, ва кейин, мен бу воқеани эслаганимда, тез тез пайдо бўларди. Мен, бошқа мавжудотларни ўргатишни ҳоҳлаётганимни, бу жойда очкўзлик ва ахмоқлик қолмаслигини ҳоҳлаётганимни, фақат ёритилган идроклар бўлишини ҳоҳлаётганимни гапирардим. Мен сўрардим – «сен мени ўргатишинг учун нима қилишим керак? Сенга ўрганишни ҳоҳлаётганимни қандай кўрматшим керак?». Мен, унга ўқишни ҳоҳлаётганимни кўрсатиш учун яна нима қилишни билмасдим. Бирдан тинглагим келди. Мен гапиришни тўҳтатдим, ва мен эшитаётганимга ишонч бор эди, ҳеч қандай сўзларни эшитмай турганимга қарамай. Скептик фикрлар пайдо бўларди, аммо уларга қарши ғазаб пайдо бўларди: мен ўзимнинг ахмоқлигим туфайли буни ўтказиб юборишим мумкин эмас. Мен нимани эшитаётганимни билмасам ҳам, тинглайман. Жуда ҳам яхши ҳис этардим ўзимни. Ҳаммасини кейин эслашимга ишонч бор эди. Эсимда йўқ қандай қилиб, аммо мен тинглашни тўҳтатиш кераклигини тушундим. Унга нисбатан ёрқин нозиклик пайдо бўлди. Мен қайтарардим: «Будда,болам, сен шу ердасан, менинг болам». Яна кўз ёшим оқа бошлади. айрим пайтлари чидаб бўлмасликдан ва кўз ёшдан гапира олмасдим, шивирлардим. Кўзларимни ёпганда, унинг менинг олдимда эканлигининг идроги кучаярди. Мен унга яна ўрганишни ҳоҳлаётганимни, кетиб қолмаслигини илтимос қилиб гапирардим. Уни бола деб атардим, ҳеч қачон, қанча вақт керак бўлишига қарамай, ортга қайтмаслигимни, фикримни ўзгартирмаслигимни гапирардим.

Буни қандай тўҳтаганини билмайман, ва менда деразага қараб, у ерда юлдузли осмоннм, кейин коинотни тасаввур этишнинг ҳоҳиши пайдо бўлди, унинг кетгани борасида аниқлик пайдо бўлди, шу билан бирга, “кетди” деб гапириш ахмоқлик. Кейин бирдан  - ўткир аниқлик: Будда ҳамма ерда. Бундан яна чидаб бўлмайдиган ёритилган идроклар пайдо бўлди. Мен шунчаки ётиб, қайтарардим: Будда ҳамма ерда. Бу менинг ҳаётимдаги энг оддий кашфиёт эди. Ва “кетди” идрогига қарамай, мен барибир унинг ёнимда мавжудлигини ҳис қилардим. У ҳозир ҳам менинг орқамда эканлиги туюларди. Аммо бу бошқа мавжудлик, у мен билан бўлиб, мен ундан сўраганимдагидай эмас. У турган бурчакка қараганимда, экстатик вафодорлик вужудга келарди, ва у бурчакдан кетгим келмасди, унга “менинг болам” деб гапириб, нозиклик-вафодорликни ҳис этгим келарди.  Мен туриб, деразага борардим, нимагадир ортимдан ёстиқни судрардим, яна гамакнинг ичига ётардим – ҳаммаси чидаб бўлмайдиган даражада эди. Ва ёстиқ, уни кўтариб юрганимда ҳам, қайта қайта Будданинг ҳамма ерда, мана бу ёстиқда ҳам, бунинг ҳаммаси Будда эканлиги борасида ўткир аниқлик пайдо бўларди. Интилиш бор эди, ундан юракдан ҳамма йўналишларга тарқалаётган, ингичка олтин иплар гўё ёқилгандай бўларди, турли мавжудотларнинг образлари бўларди, мен уларнинг кимлигини билмайман, аммо уларнинг қидираётган мавжудотлар эканига, уларнинг кўп эканига, мен уларнинг олдига боришни ҳоҳлаётганимга ишонч бор эди. 

Тора Томаснинг ўзининг шўнғишдан олиб чиққан матн парчасини ўқиб берганини эслади–  у ерда ҳам Будданинг идроги тўғрисида гап борганди. Бу анча вақт олдин эди – ҳудди бошқа ҳаётда каби. Ўткир аниқлик пайдо бўлди: «вафодорликсиз – боши берк кўчага кириб қоласан».

- Кейин бу ҳолат менга бир нечта марта қайтарди, - давом этди Нортон кичкина паузадан кейин. – Бир куни йигитлар билан тоққа чиққандик, палаткаларда совуқ эди. Мен кимнингдир биринчи дуч келган иссиқ иштонини кийиб олдим. Бошқа йигит, унинг музлаб қолгани учун, уларни кийгиси келаётганини айтди. Кимдир унга ўзининг янада иссиқроқ иштонини таклиф қилди, аммо у йигит улар унга тўғри келмаслигини, унга ноқулай бўлишини айтиб, уларни кийишдан бош тортди – бу ахмоқдик эди, чунки  ҳаммамизнинг бўйимиз деярли бир ҳил эди, ва биз деярли ҳеч қачон эътибор бермасдик – кимнинг кийими эканлигига, аммо у ўзиникида турарди. Мен, унинг бу иштони нимана кийгиси келаётганини, ва мен нимага кийгим келаётганини тушунардим – улар кўтга ёпишиб турарди, ва мен қизларнинг мени айнан шу иштонда кўришларини ҳоҳлардим.Унга иштонни беришнинг ҳоҳиши пайдо бўлди, фақат “керак” бўлгани учун эмас, очкўз бўлмасликнинг ҳоҳишини ҳис этгим келгани учун, мен унга бераётганимдан, у боланинг очкўзлигига салбий муносабатда бўлмаётганимдан хурсандчиликни сезгим келди.  Мен уларни ечиб, унга бердим, ва мен хурсандчилик ичига сакраб тушдим. Бирдан кўкракда, томоқда ва юракда экстатик лаззат пайдо бўлди, кўз ёшларим оқиб кетди, ва менда бор ҳамма нарсани, ҳамма қимматбаҳо нарсаларни, ёритилган идрокларни, бериш мумкин бўлган ҳаммасини бериб юборишнинг кучли ҳоҳиши вужудга келди. Бу ҳолат бир нечта дақиқа давом этарди ва жуда мустаҳкам эди. Ўша пайтда мен вафодорлик ҳар доим беришнинг хурсанд ҳоҳиши билан бирга келишини аниқ тушундим.

Қумни мулойим ялаётган майда тўлқинлар бирдан қирғоққа тез тез оқиб кела бошлади, бир бирининг устидан опоссумларга ўҳшаб сакраб. Торанинг диққатини уларнинг шовқини ўзига тортди, ва у жилмайди, бироқ шу заҳоти Нортон гапираётган нарсада эътиборини жалб қилди.

- Мен, яна эгалик қилмоқчи бўлган нарсаларимни эслаб, уларни бераётганимни хурсанд бўлиб тасаввур этардим. Биз кечқурун уҳлашга ётганимизда, вафодорликнинг кейинги тўлқини пайтида, мен бирдан гамакда уҳлашга кетаётганимда, Будданинг мавжудлигининг энг биринчи идрогини эсладим. Ва яна унинг ҳудди менинг олдимда, палатканинг шипи остида, балки ундан ҳам тепароқда турганидай идрок аниқ пайдо бўлди. Кўкракда олмосли қаттиқлик вужудга келди, ҳудди менинг танам бузилмас, қаттиқ, диаметри бир метрга тенг бўлган шар билан “кесиб ўтилгандай”. Ва кўз ёшлар билан вафодорлик. Унинг яна келганидан ёрқин миннатдорчилик.   Мен яна унга индамай ниманидир гапира бошладим, бу сўзларда маъно йўқ эди, унинг бўлишини ҳоҳламагандим ҳам – шунчаки унга бир нимани гапиргим келарди – ҳудди бу вафодорликка, унга айланиш интилишига чиқиб кетишга ёрдам бергандай. Вафодорлик кескин кучайди, ва мен бериш ҳоҳишини яна эсладим, яқин кимгадир бир нимани бераётганимни тасаввур этдим, ва бирда кўкракда, томоқда ва юракда экстатик лаззат пайдо бўлди. Айниқса юракдаги лаззатга чидаб бўлмас эди. Бу лаззат ёрқин чақнаганда, баданим атрофида лаззатнинг бутун булути пайдо бўлгандай бўларди, баданнинг ўзи эса, унинг атрофидаги фазо сингари, нозик лаззатга тўла эди.

Нортон жим бўлиб қолди, ва беш дақиқа улар шунчаки сув четидан юришди, жим, мақсадсиз.

- Сен Брэдберини ўқиганмисан? – Савол кутилмаган эди, ва Тора ҳатто бир нечта сонияга ўзини йўқотди. – Унинг битта саёҳатчининг ўтмишга – динозаврлар пайтига бориб, у ерда капалакни эзиб келгани, ва ўзининг пайтига келиб, мамлакатни бошқа президент бошқараётганини кўргани ҳақида ҳикояси бор.

- Ҳа, ниманидир эслаябман. – Тора саволнинг нимага берилганини аниқ тушунмаётган эди.

- Ўтмишга микроскопик таъсир келажакда катта силжишларга олиб келиши мумкин.

- Ҳўш… - Тора ҳатто жавоб беришга сўз топмади. – Нима бўлибди?  Агар сен дайверлар ҳақида гапираётган бўлсанг, улар ҳеч қаерга саёҳат қилмайдилар, улар шунчаки маълумотга эга бўладилар, ҳудди телевизор кўраётгандай.

- Мен дайверлар ҳақида эмас. – Нортон қадамини секинлаштирди, ва улар сувнинг энг четидан юриб кетдилар. – Мен концепция тўғрисида гапирябман. Бу ҳикояда ифодаланган концепция одамлар орасида қаттиқ мустаҳкамаланган – кичкина таъсир катта ўзгаришларга олиб келиши мумкинлиги ҳақидаги концепция. Аммо бу ростдан ҳам шундаймикан?

- Ҳеч қачон бу ҳақида ўйламаганман. – Тора елкасини қисди. – Бунинг қандай аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини кўрмаябман.

- Сен эса шошилма. Кел, биргаликда ўйлаймиз.

Қаердадир олдинда қизларнинг ва йигитларнинг чийиллашлари эшитилди, ва океанда ёрқин чақнашлар бўлиб дельфинларнинг орқалари кўринди.

- Менимча, улар бир бирини бизга нисбатан, яхшироқ тушунишади, - Тора ўйланиб қолиб, лабини тишлади. – Кел, ўйлаймиз – лекин мен ҳозирча тушунмаябман – бу ерда нима ҳақида ўйлаш мумкин.

- Мисол учун, урушдан олдинги одамни олайлик. Унинг харакатлари юз фоизга унинг ғамгинликларга асосланган – салбий ҳиссиётларга, концепцияларга. Айтайлик, бу одам идишни ҳар куни, унинг тунга қолмаслиги учун, ювиши шарт эканлигига ишонади. Айрим пайтлари у ювишни эсидан чиқаради ва ўзини айбдор ҳисоблайди, аччиқланади ва ҳоказо. Одатда у уни ҳар куни ювади. Ва мана бизнинг вақт ичида саёҳатчимиз пайдо – қисқача уни “шайтон” деб атаймиз – ва бу одамнинг остига банан пўстини ташлайди. Униси сирпаниб, йиқилади, сўкинади, эри билан урушади ва ҳоказо – воқеаларнинг тартиби ўзгармас бўлиб қолди. Аслида ҳам шундайми? Таъсир кўрсатиб келган ҳамма механизмлар, таъсир қилишни давом этишмоқда, ва бир соат кечми ёки эртами идиш ювилади. Бу бошқа жараёнларга таъсир кўрсатармикан?

Тора ҳозирча тушунмасди – Нортоннинг қаерга олиб бораётганини, ва уни бир қулоқ билан эшитарди.

- Айтайлик, идиш ювилишига қандайдир бошқа харакатлар боғлиқ эди. Масалан, эр ўзининг салатини меҳмонларнинг келиши олдидан тайёрламоқчи эди, салат идиши эса ювилмаган. Таассурот кўрсатиш ҳоҳиши ва бошқа механизмлар уни меҳмонлар келиши олдидан харакат қилишга мажбур қилади, у ишларини бир четга суриб, ўша салатни қилиб битиради. Агар қилмасачи? Унинг келажагида бирон нима ўзгарадими? Одамлар жуда тез бирон нимани қилгиси келиб, одатда қилмайдилар – мана шу белгили вазият бирон нимани ўзгартирадими?

- Йўққа ўҳшайди.

- Менинг ишончим комил, ўзгартирмаслигига.  Трактор йўлда, агар маст ҳайдовчи рулни у томондан бу томонга бурса ҳам юради, харакатнинг йўналиши ва тезлиги унча ўзгармайди. Оддий, ғамгин одамнинг ҳаётидаги воқеаларнинг содир бўлиши ўша тракторнинг харакатига ўҳшайди. Агар бир хурсанд ҳоҳишлар билан яшайдиган одамнинг ҳаётини олиб қарасакчи?

- Ҳўш… банан пўстида сирпаниб тушганидан кейин,  у шунчаки кўтарилиб, қилаётган ишини давом эттиради.

- Тўғри. – Нортон пауза қилди,ва ушбу экскурс амалга оширилаётган мақсадга яқинлашиши керак эди шекилли. – Энди бунга бошқа тарафдан қарайлик. Айтайлик, мен ўзгармоқчиман. Айтайлик, мен ҳозир мен учун оддий бўлиб ҳисобланган идроклар таркибини ўзгартирмоқчиман. Сен ўзгаришни ҳоҳлармидинг?

- Менми? – Тора ҳатто қўлларини икки томонга очди. – Албатта!

- Сен бунинг учун нима қиласан?

- Қачонсен менинг гапиришимни ҳоҳлаябсанми...

- Ҳа, шунчаки менга қисқача қилиб, аммо бошидан, ўз идрокларингни ўзгартиришнингасосий принципларини гапириб бер. Тасаввур этгинки, сен фикрнинг маъносини келаётган авлодларга беришинг керак, қўл остида эса фақат тош ва искана. Тошда сўзларни ўйиш – осон иш эмас, шунинг учун унча кўп гапиргинг келмайди.

- Яхши. – Тора фикрларини жамлади. – Ҳоҳланаётган ўзгариш деганда мен идрокларнинг шундай алмашинишини тушунаманки, бунда ёритилган идрокларнинг улуши каттароқ бўлади. Қарз, айб, эгалик қилиш ҳоҳиши туйғулари – ҳеч қачон ЁИлар ҳажмининг кўпайишига олиб келмайди. Бунга фақат хурсанд ҳоҳишлар олиб келади, яъни, олдиндан завқланиш билан бирга келадиганлар. Олдиндан завқланишсиз ҳам таркибни ўзгартириш мумкин, аммо бунда ЁИларнинг улуши фақат камаяди, бу эса натижада бутунлай руҳсизлик кайфиятига, иложсизликка ва ахмоқликка олиб келади. Одам жадал равишда қариб кетатёган роботга айланади. Шунинг учун, олдиндан завқланиш – бу ўзгаришларга бўлган калит.

- Ҳоҳлаган йўналишингда ўзгаришинга сенга фақат ғамгинликларнинг механизмлари ҳалақит бермоқда, шундайми? ЁИларнинг улуши кам бўлган ҳолатларни сезиш одати, шундай эмасми?

- Ҳа.

- Ҳар ҳил тажрибаларни қўллаб, сен ўзингнинг мақсадинг қилиб ўша механизмларни йўқотиш, бартараф этиш, бузишни қўясанми?

- Ҳа. Энди мен тушундимўтмишдан капалакнинг бу ерда нима аҳамияти борлигини. Тушундим. Банан пўсти. Тушунарли. Йўқ, мен бу турафдан қарамадим… - Тора қўл панжаларини бошининг орқасида бирлаштириб, чўзилди. – Умумий фикрлашлардан бизга аниқки, одатларнинг изи жуда чуқур. Одамнинг оёғи остига банан ташла– ва ҳечнима ўзгармайди. Таъсирнинг масштаби қанчалик катта бўлса – ушбу таъсир изсиз ўтадиган ҳолатлар масштаби шунчалик катта. Демак, мен сенга энди савол беришим мумкин… - Тора диққатини жамлаб, ҳар битта сўзини ўйлаб, давом этди. – Ҳатто бир нечта савол. Биринчи мен томондан амалга ошираётган харакат менинг одатларимга етарли даражада кучли таъсир этишига нимага ишончим комил? Иккинчиси – зарур бўлган таъсир даражасини қандай қилиб баҳолаш мумкин?

- Биз натижасини кузатишимиз мумкин. – Сўз қўшди Нортон.

- Кузатишимиз мумкин. Мен шундай қиламан. Ҳамма шундай қилади. Агар натижа йўқ бўлса, ўзиникига эришиш ҳоҳиши кучаяди, яна ва яна харакатлар қилишга ҳоҳиш пайдо бўлади. Олдиндан ҳеч нарса маълум эмас, аммо катта аҳамиятга эга эмас, чунки натижанинг борлиги ёки йўқлиги аниқлайди  – у ёки бу харакатларни амалга оширишни давом эттириш ҳоҳиши пайдо бўлиш бўлмаслигини.

- Тўғри, - тасдиқлади Нортон. – Биз қандай билишимиз мумкиннатижа борлигини? У қанчалик мустаҳкам?  Сен ҳозир тажрибаланувчиларнинг орасида яшаб ўтган ҳаётингни ҳаёлингда ўтказиб кўриб, айтиб бера оласанми – қандай ўзгаришлар қайтариб бўлмайдиган бўлиб чиқди?

- Айта оламан. Аммо бу вақт олади. Мен бундай рўйҳатни тузмаганман

- Сен тузиб кўр. Сен ҳайрон қоласан – унинг қисқа эканлигига. Ушбу рўйҳатнинг ортида қолган барчаси – бу сен “мустаҳкам эмас”, “яримтали” ва ҳоказо деб аташинг мумкин бўлган натижалардир – биз натижанинг йўқлигини бекитадиган кўплаб сўзлар мавжуд.

- Мен бунинг натижанинг йўқлиги экани билан рози эмасман… мен бандай дердим, айрим пайтлари шундай бўладики, мен орқамга қараб, мана бу ёки у вазиятда қайтариб бўлмайдиган ўзгариш рўй берганига ўзимга ҳисобот бераман. Масалан рашк. Мен бир нечта йил уни йўқотишга харакат қилганман. Ҳар доим ҳам харакатларим бенуқсон бўлмаган. Қайсидир лаҳзада эса мен бундай бошқа ҳеч қачон бўлмаслигига, рашкнинг адолатли туюлишига, уни ҳеч қачон бир лаҳзага бўлса ҳам чўзишга ҳоҳиш бўлмаслигига эътибор бердим, ва уни йўқотиш ҳоҳиши – чархланган устара каби, рашк бир зумда ёқтиришга ёки бошқа ЁИларга ўзгаради. Демак натижа бор.

- Бор,  – кўнди Нортон. – Сени ушбу натижанинг содир бўлишининг тезлиги сенга боғлиқ эмаслиги сени қониқтирадими?

- … Нима десам экан… қониқтиради шекилли… ҳозиргича қониқтирган, мен шундай ҳисоблардим…

- Нима бошқача бўлиши мумкин эмасми?

- Нима десам экан, агар ҳар доим бўлмаса, қоидагидай ҳа, менга боғлиқ эмас деб ҳисоблардим. Ҳаа. – Тора ўйланиб қолиб, жим бўлиб қолди. – Трактор бўлябди. Мен ўзим ҳақимда, ўзининг идрокларини бошқара оладиган озод одам сифатида ўйлайман шекилли. Аслида эса… аслида нима келиб чиқмоқда… келиб чиқмоқдаки, мен  қандайдир харакатлар қиламан, ундан кейин ўзимга гапираман: «кейин бўладигани – қандай бўлса бўлади, у менга боғлиқ эмас». Бу ерда умуман парадокслар бошланади… мен қачондир бу ҳақида ўйлаганман – биринчи бўлиб “мажбурлаш” атавизми юзага чиқади – ҳар ҳил графиклар, қоидалар, аммо бостириб келаётган заҳарланиш тезда ўзига келтиради – график бўйича хурсанд ҳоҳишларни амалга оширишнинг иложи йўқ.

Хурсанд ҳоҳишларни фақат хурсанд ҳоҳиш бўлганида амалга ошириш мумкин, агар бундай ҳоҳиш ҳозир йўқ бўлсачи, уни қаердан олиш керак? Мен ҳозир бутунлай боши берк кўчада эканимдан аниқлик натижадан олдиндан завқланишнинг яна пайдо бўлишига олиб келади, ва яна хурсанд ҳоҳишлар амалга ошади, аммо айрим пайтларда бу аниқлик ҳам йўқ бўлади, “мен ҳозир боши берк кўчада” фикрининг ўзи эса етарли эмас. Ёпиқ доира ҳосил бўлди. Ҳар ҳил “керак” лар билан туғдирилган механик ҳоҳишлар ёрдамида ундан чиқишнинг иложи йўқ  – ҳолат фақат заҳарланади. Ундан хурсанд ҳоҳишлар ёрдамида чиқиш – улар йўқ. Қолгани – кутиш. Ҳа, - Тора силкинди – бу айнан мен қилаётган нарса – мен кутаман. Агар мен бундай ҳолатга тушиб қолсам, мен шунчаки кутаман, хурсанд ҳоҳишнинг қачон пайдо бўлишини. Ва агар мен таққосласам… айтишим мумкинки, бундай мажбурий йўл мувуффақиятли бўлиб чиқади… мен уни муваффақиятли ҳисоблайман. Мана. Нафасим етмай қолди:), - Тора кулиб юборди. – Умуман олганда, ҳаммаси тушунарли менга, аммо бу ҳақида кам ўйлайман, шунинг учун идрокларни фарқлаш ва шакллантириш қийинчилик билан амалга ошади менда.

- Ҳаммаси тўғри. – Нортон боши билан, тасдиқлаган ҳолда, ирғади. – Ҳаммаси тўғри, шундай бўлади. – Жим бўлиб қолиб, у сўроқ маъносида Тора қаради.

- Сен мендан бирон нимани кутябсан … - тиззаларига ўтириб, Тора қумни қўли билан олиб, унинг бармоқлар орасидан оқиб тушишини кузатарди. – Балки қандайдир пассив эмас, бошқача кутиш мумкиндир? Нимадир қилиш мумкиндир? Бир нима қилганингда, заҳарланмай, ЁИлар томонига юришинг учун, харакат хурсанд ҳоҳишларга, олдиндан завқланишга асосланган бўлиши керак, бизда эса масаланинг шарти бўйича олдиндан завқланиш айрим пайт даври мобайнида намоён қилинмаган.

Бир дақиқа сукунатда ўтди.

- Ўзингни бошқа одамнинг таъсири остига қўйиш – ҳечнимани ўзгартирмайди, чунки бу таъсирни ўзгариш мақсади билан сезишни ҳоҳламоқ – масаланинг шарти бўйича ҳозирги дамда йўқ бўлган олдиндан завқланишни ҳис қилиб, харакатларни амалга ошириш дегани.

Яна бир нечта дақиқа Тора, кўзларини юмиб, фикрлашларда заиф жойни топиш учун, ҳамма гапирилган гапларни миясида ўтказарди.

- Енгиламан, - ниҳоят гапирди у. – Сенга ҳечнима айта олмайман,Нортон. Ҳозирча ҳечнима айта олмайман мен ҳоҳлаябман...биласанми ниманимен харакат қилиб кўрмоқчиман, тажриба ўтказаман, эътибор билан қарайман… ах сен!! – Тора, куйгандай, сакраб туриб, қаергадир, океан томонга бармоғи билан кўрсатиб, “ах сен...х сен...” деб қайтарарди.

- Етиб бордими?:) – Паст овозда кулди Нортон.

- Етиб бордиетиб борди, жим, жим, мен ҳозир шакллантирябман, бўлмасам аниқлик сузиб кетябди..ҳир бу ўша элемент, занжирнинг бир қисми...ҳозир...йиғилганда...аҳамиятли...майли, жин урсин уни, ҳозирча аниқроқ бўлмаябди аҳамиятли дегани, аниқлик тажрибаси бу менинг ҳечнима қилмай, кутиб ўтиришдан бошқа қўлимдан ҳечнима келмаслиги дегани, ва бунга кўнмасликнинг ҳоҳиши пайдо бўлганда, унда хурсанд ҳоҳиш пайдо бўлади, тадқиқот қилишга олдиндан завқланиш пайдо бўлади...бу жараённи тадқиқот этиш, ва бу янги, айнан янги элемент, чунки олдин мен ҳаётнинг айнан шу парчасини тадқиқот олдин мен ҳаммасини шу ерда ташаб қўярдим, чунки тадқиқот қилишга ҳоҳиш йўқ эди, олдин мен шунчаки ўтириб, кутардим, аҳир тадқиқот қилишга хурсанд ҳоҳиш йўқ эдида, ҳозир эса у бор, агар у бор бўлса, унда янги элемент қўшилади, ва мен тажрибалар ўтказиб, бу босқични тадқиқот қилишим мумкин. Мен бодхда ўқиган эдимку «ғамгинликларни сезиш – бу бир нарса. Уларни сезиб туриб, тадқиқот этиш – умуман бошқа нарса. Масалан, ниманидир ўзгартириб, қараш мумкин – идрокларнинг қандай ўзгаришини, ёзувларни қилиш, шу заҳоти ёки кейинроқ таҳлил қилиш. Яшашнинг биринчи усули – бу ўлимга қараб йўл. Иккинчиси – ҳаётга қараб йўл.». Ҳа, нимагадир мен фаҳмламагандим, бу ёндашувдан фойдаланишни… Бошлашни ҳоҳлайман. Мени ҳар доим “қайтариб бўлмас ўзгариш” атамаси ўзига ром этган. Уни учратганимда, унга нисбатан мавҳум нарсага нисбатан каби муносабатда бўлар эдим– қаттиққўл коммандосларнинг узоқ ҳаётидан бир нима. Қайтариб бўлмас ўзгариш. Ҳозир ўзимни шундай ҳис қилябманки… ҳудди… ҳудди мен қўлимда ушлаб турганимдай… айтганча, мен тажрибада иштирок этмаябман, мана нимани айтмоқчи эдим. Ҳа. Вақтим йўқ. Дельфинларни жуда ҳам яхши кўраман, ва мен ўйлайманки, бу уларга шундай ҳам аён, мен кечроқ бир иштирок этаман, сизлар ўзингиз ўша дунёларда ағананглар, йўлбарсларга келсак, билмайман – аммо йўлбарсчалардан томим кетади, йўлбарсга салом, ва идрокларни интеграция этиш билан эҳтиёт бўлинглар – қара, тирноқларинг ўсиб чиқмасин! – Тора кулиб юбориб, панжаси билан силтади ва уясига юра бошлади. унинг думи ёйилган эди ва нозик шабада унинг майин туклари билан ўйнарди.

Нортон яна бир неча дақиқа туриб, кейин бир нечта қадам ташлади ва қирғоқнинг энг четига бориб, нам қумнинг устига ўтирди. Чайқалаётган сув айрим пайтлари унинг панжаларига етиб борарди, ва қумнинг ичига, енгил, ёрилаётган пуфакларни қолдириб, қумнинг ичига кетарди, кундузги чўғ пасайиб бўлган эди, ва ёқимли илиқ ҳаво ўзи билан бутун дуёни горизонтгача тўлдирарди. Болаларнинг овозлари аллақачон қаердадир узоқда тинчиган эди, дельфинлар ҳам аллақаерга кетиб бўлган эди. Нортон сал билинадиган даражада нафас олди, ва унинг юзи бирдан кўринмас олтин тусга эга бўлди, ҳудди сув устидан югуриб кетаётган қуёш йўлкаси унинг юзига жойлашгандай. Тўсатдан атроф жим бўлиб қолганда, ғира шира қоронғуликнинг ҳиди келиб қолганди. Унинг олдида кўтарилиб, катта тўлқин қотиб қолганда, гўё ҳавонинг ўзи ҳам харакатсизланиб қолгандай.  



<< Бўлим 24 Бўлим 26>>