"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 19


Хона қоя шаклида марказий зол ва тенг тушиб турган ёқимли нур билан тўла ён тарафдаги камгаклар билан қурилган эди. Ҳамма жойдан тошларнинг башаралари чиқиб турарди. Тора жойлашиб олган катта ёстиқ креслонинг ёнида баҳайбат кайнайт турар эди – бир баландлиги бир ярим метр бўлса керак. Унинг ўралашиб кетаётган ва тепага интилаётган колонналарнинг жилосиз – кўк чақнаши қарашни ҳудди ичкарига тортиб кетаётгандай бўларди. Бошқа томондан тошнинг қурилмаси тўлқинли бўлиб, пиритнинг ярқираб турган уюмларига оқиб ўтарди. Энг пастида иккита рангли кристаллар чиқиб турарди – асосдаги оч сариқ топаз кўз учун билинмайдиган тарзда тўқ сиёҳ ранг аметистга айланарди. Аметистнинг айрим кристаллари деярли қора эди.  Тора кўзини бир нечта марта тошдан оларди, лекин шу заҳоти орқага қайтарди – унинг кўринишига тўймай қолаётганидай туюларди. Бундай тошни “жонсиз табиат” деб аташга тил ҳам бормайди.

Томас унинг қаршисидаги креслога ўтирди, эркаклар турганларича қолдилар.

- Мени бор нима ҳақида сўрамоқчимисан? Тараққиётчилик тўғрисидами?

- Ҳа. Бизнинг қанча вақтимиз бор? – Тора кўтарилиб, ёстиғини унга яқинроқ судради.

- Мен ҳозир қилаётган ишимиз тўғрисида қисқача гапириб бераман. – Томас қўли билан ўзининг йўлдошларига қараб силтади, - келинглар, қўшилинглар. Мен унинг бу ишга кўр юмронқозиқ сингари тиқилишини ҳоҳламайман. Фосса бу қизнинг ақлли эканини айтди.

Ўзи учун кутилмаган ҳолда Тора уялиб кетди, ва унинг уялиши кўринишини тушунганидан, у ундан ҳам кўпроқ кучаярди – сув уюрмасидагидай. Ахмоқона вазият – ҳозир у ўзини умуман ақлли қиз каби тутмаябди…

- Менинг тушунишимча, сен қаердадир ниманидир ўқигансан ёки эшитгансан. – Томас сўрагандай ёки тасдиқлагандай бўлди.

- Жуда кам. Жуда кам маълумот. Менгес айтишича, коммандос умуман ёпиқ гуруҳ, ва айнан уларнинг тараққиётчилик мавзуси билан шуғулланиб, ҳисоботларни тўғри Кенгашга юборишлари учун...

- Кенгашга ҳамма ҳисоботлар ҳам юборилмайди. Ҳатто уларнинг катта қисми ҳам юборилмайди. – Томас унинг гапини бўлди.

- ? Бу қандай бўлиши мумкин?? – Тора лол қолди. Демак, фақат сизлар маълумотга эгамисиз? Лекин нима учун? Бунинг маъноси нимада? 

- Мен бўлажак коммандосларнинг биринчи гуруҳини Бодхга олиб боришга рози бўлганимда биринчи қўйган шартим эди.

Шайтон. Торага энди етиб келди, унинг ҳозир ҳикоялар ва ҳар ҳил нуқтаи назарларни эмас, балки унинг айтишича Бодх ва аждарчаларда ўзи ўқиган одам билан гаплашаётгани  – ўзи ҳам, коммандосларнинг биринчи гуруҳи билан ҳам. Мана айнан шу мана шу одам (бу иккитаси ким бўлди?). Тора Бодх билан учрашувлар ҳақида одобли-таҳмин қилиш тарзида эмас, апелляциясиз-тасдиқловчи ҳолда гапиришаётганини биринчи марта эшитиб турганди. Қудуқга тушиб кетаётгандай туйғу пайдо бўлди (ахмоқона таққослаш – қудуқ ичига тушиб кетганингда, шайтон билсин, ўзингни қандай ҳис этасан).

- Унинг учун буларнинг ҳаммаси эртак, - эркаклардан бири гапирди.

Унинг овозини дўстона деб бўлмасди

- Сен кимсан? – Тора унга, озгина қатъиятсиз тарзда мурожаат қилди.

- Ҳа, маълумотнинг аҳамиятли қисмига фақат биз, коммандослар, эгамиз, – Томас, унинг саволига эътибор бермагандай давом этарди. Сен селекцион марказларининг бирида икки йил давомида малака оширгансан,ва унинг юзаки, факультатив танишув бўлганига қарамай, сен барибир коммандос бўлмаганларга ўтиш учун руҳсат бўлмаган маълум чегаранинг мавжуд эканлигини тушуниб етдинг

- Селекцион марказсен нима ҳақида гапирябсан? – Тора тушунмасдан сўради.

Томас кулиб юборди.

- Селекцион марказ, бу деганибу менинг миямга келмаган мен ўйлардимкимен ҳаммасини рост деб ўйлардим. Институтларнинг ёш ходимларини юборишадиган малака ошириш курсларига ўҳшаш бир нарса.

- Фақат қисман, - давом этди Томас. – Қисман бу ҳақиқатдан ҳам малака ошириш курсларикурсантлар яна қаердадир ўргана олмайдиган кўникмаларни ўрганишади: салбий ҳиссиётларни аъло даражада йўқотиш, англанган тушларга шўнғишнинг биринчи тажрибалари, баданни ёритилган идроклари билан ювиш кўникмаларидан, тўҳтамайдиган ёритилган фондан иборат бўлган жуда ҳам жиддий жисмоний тайёргарлик, ва, албатта сен самимиятни кучайтириш тажрибаларини (ҳа...мен буни ҳаётим оҳиригача унутмайман), кўп кунлик, тўҳтамайдиган хужумларни амалга ошириш кўникмаларини, ва кўплаб бошқа нарсаларни эсингдан чиқармаслигинг керак. Буларнинг ҳаммасини бундай тўпланган шаклда бошқа ҳеч қаерда топа олмайсан. Барча саккиз гуруҳда ишлайдиган ҳамма дайверлар ва институтларда ишлайдиган кўпчилик одамлар, ва ҳатто фазо ҳолатларининг тадқиқотчилари касбига умуман алоқаси бўлмаганлар ҳам бундай малакани ўтишади. Масалан, сенга таниш бўлган Пурна бизда ўқиган.

- Йўғе! – Тора самимий даражада ҳайрон бўлди. – Мана бу ростдан ҳам кутилмаган нарса бўлди… у ўзини шундай тутадики… камтарин десаммикан, кўримсиз тарзда…

- Шу билан бир вақтда бу – селекцион марказ. Биз янги одамларни қидирамиз ҳар доим, ҳамма жойда энг қобилиятли, энг самимий (ҳўш...бу аниқ мен эмас...), коммандос бўла оладиган.

Торанинг ҳатто нафаси тўҳтаб қолди.

- Томас…

- Сен нима деб ўйлаган эдинг? – У кулиб юборди. – Сен нима, биз ҳали қаноти чиқмаган, ҳали туҳумидан чиқмаган ёшни танлаб, уни биринчи дайверларнинг командасига, кейин эса мана бу тажрибага, унинг одамзод тарихини ҳудо билсин қайси тарафга бурашини билмай туриб оламиз деб жиддий ўйладингми?

- Менинг ўйлашимча, бу ЎЗҲнинг намоён бўлиши. Ҳа, айнан Ў Зэ Ҳэ – ўз-заифлигининг-ҳиссиёти, - деди иккинчи эркак. – У ўзи ҳақида ўзининг самимиятлиги, аниқликга, ЁИларга бўлган интилиши сабабли ҳамманинг орасида ажралиши мумкин бўлган одам сифатида ўйлай олмайди. У ўзини кулранг сичқон каби ҳис қилгиси келади – бу тинчроқ, болажон, ҳа, мен розиман, бу тинчроқ – бурчакда ўтириб, бурнингни ҳам чиқармайсан, сенинг ўрнинга эса ҳаммасини катта амакилар ва ҳолалар ҳал қилишади, шундайми?!

Гапнинг оҳирига қараб, унинг овози баландлашиб борарди, ва у шу билан бирга жаҳлдор бўлиб кўринишига қарамай, Тора нимагадир ўзини учрашувнинг бошидагига нисбтана хотиржам сезди.

- Сен ўзингга айта олмайсан: «мен қарорларни қабул қиладиган одамман. Мен иш учун жавоб берадиган одамман. Мен, нафақат менинг келажагим, балки мана шу зўр Ернинг, мана шу зўр ва эхтиросли одамларнинг келажаги боғлиқ бўладиган одамман.» Сен унга қарор қилишни топшириқ қилиб берадиган, ҳаммасини ҳисобга олиб, ўйлаб, ҳисоблаб, сезиб ва кейин келиб «мен қарор қилдим – биз мана бундай қиламиз» деб айтадиган одам эмассан. Кейин эса – ҳаммасини, бутунлай ўзингни, ўзингнинг ҳамма кучингни одам қўлидан келадиган ва ундан ҳам кўпроқ нарсани натижага эришиш учун, вафодорликнинг, аниқликнинг бизга таниш ва нотаниш бўлган ёритилган идрокларнинг янги фазоларига етиш учун бериш.

- Унинг исми Моран, - бирдан қўшилди Томас. – Марти Моран.

Торанинг мазаси умуман қочди. Шу етмай турганди энди Моран ҳам. Унинг учун Моран – ҳар доим абстракт бир нарса эди, улар билан эрталабдан кечгача шуғулланиши мумкин бўлган одамгина таърифлай оладиган, деталли даражада ишлаб чиқилган қўлланмалар, идрокларнинг ҳаддан ташқари аниқ фиксациялари билан тўла, Ер башаралари идрокларининг интеграцияси бўйича фундаментал асарнинг биринчи бетидаги атиги бир исм эди.

- Айтчи, Моран…, - Тора атайлаб ўйланиб гапирди, - демак, сен… бизнинг тажрибамизнинг катта кўрпаси остига кирсанг, унинг учини Ер башараларининг идроклари томонига тортаркансанда, шундайми? Сен ушбу ғалати йўлбарс ва ушбу ғалати дельфинлар билан икки томонли, маъноли контактнинг имкониятини топиш учун бу тажрибада ҳамма мумкин бўлган нарсани сўриб оларкансанда?

Иккинчи эркак баланд овозда кулиб юборди, Томас унга катта бармоғини кўрсатди, Моран эса фақат пишқирди.

- У шундай қилади, шубҳанг ҳам бўлмасин. Мерк. – Ўзини таништирди иккинчи эркак.

- Аҳа…, - Тора деярли кайфияти тушиб, чўзиб гапирди. – Сен ҳам бу ердамисан

Бу сўзларни эшитиб, учаласи ҳам кулиб юборди, уларнинг кетидан Тора ҳам ўзини ушлай олмади.

- Фақат “ Сенинг “Ташқи қаватларнинг резонансли ўтказувчанлигининг ҳусусиятлари”китобингни ўқиганман дема»» -уни ҳамма ўқиган, биз ҳаммамиз уни ўқиганмиз, – қўшди у.

- Табиийки, сен ҳам кўрпанинг учини Бодхга ва аждарчаларга қараб йўл топишнинг воситаларини қидиришга тортасан, шундайми?

- Фақат бу эмас. Мен, масалан, Рамакришнанинг ёнида ўтириб, унга тикилиб қарагим келарди. Вивеканандани тириклай кўргим келарди. Будда Гаутамага тинглагим келарди. Мен кўп нарсани ҳоҳлайман.

- Фантастикага ўҳшайди…, - минғирлади Тора.

- Мен Бодхга қараб интилаётганимда ҳам менга шуни, - гап қўшди Томас. – Аммо, менинг фикримча, энг катта фантастика Рамакришна, Дон Хуан, Гаутама сингари одамларнинг шунчаки “ўлишлари” мумкин бўлганида. Демак – тараққиётчилик. – У оёғини оёғига қўйиб, гапиришни бошлади.

- Бизга бошқа дунёларда ўн иккита цивилизация ҳақида маълум деб ҳисобланади, тўғрими? Тўғри, - Торанинг жавоб беришини кутмай, у ўзи жавоб берди.– Мен ҳаммасини батафсил гапирмай, шунчаки “бошқа дунёлар” ҳақида, уларни ҳусусиятлари бўйича ажратмай гапираман. Акранцлар, этерлар, сейенлар… сен уларнинг ҳаммасини биласан. Лекин, аслида ҳаммаси бундай эмас…

- Бу УМУМАН бундай эмас, - гап қўшди Мерк.

- Ҳа. Аслида бизга ҳозир ўн еттита цивилизация маълум. Улардан бештасининг мавжудлигини биз ҳозирча намойиш қилмаябмиз, чунки улар билан контактлар мобайнида муаммоларнинг бирикмаси биз “контакт” ҳақида гапира олишимиз мумкин бўлган бамаъни даражадан ошиб ўтади. Ҳаммасидан ҳам олдин, бу бир бирига тўғри келиш муаммоси, яъни биз у дунёнинг қисми бўлиш учун ўзимизнинг ичимизга сингдиришимиз керак бўлган идрокларнинг бир бирига тўғри келмаслиги. Бу – тараққиётчиликга тўғридан тўғри алоқаси бўлмаган асосий масалалардан бири, чунки тараққиётчилик – бу, биз уларга ўтишни йўлга қўйган дунёлардан бўлган мавжудотларга таъсир. Шунга қарамай, тараққиётчилар бу масала билан ҳам шуғулланишади, чунки унинг муваффақиятли ҳал бўлиши янги контактларга олиб келади, контактнинг ҳар битта янги тури эса – бу нафақат бошқа дунёларда тажрибаланувчиларни қидирб топиш, балки шунчаки ўзининг тажрибасини ҳам бойитишдир.

- Бир бирига тўғри келмаслик қандай намоён бўлади? – сўради Тора.

- Бир нечта вариантлар бор, - Мерк кафтини очиб, бармоқларини буклай бошлади, - бундай тўғри келмаган идрокнинг интеграциясида (биз бундай идрокларни “юрассиклар” деб атаймиз) бошқа, мустаҳкам боғланган бўлиб туюладиган идроклар орасидаги алоқа бизга маълум бўлмаган сабабга кўра бузилиши мумкин. Тажрибада бу нарса сен ҳудди бирданига кар ёки кўр бўлиб қолганингдай, ёки ҳушингни, ёки – ундан ҳам хавфлироқ – соғлом идрогингни йўқотганингдай намоён бўлади. Агар биз бунчалик кўп эътиборни суғуртага бермаганимизда, биз юрассикларнинг кашфиёти учун кўп азоб чекишимизга тўғри келарди… Тўғри келмасликнинг иккинчи варианти – юрассикнинг интеграциясида бошқа идрокларни интеграция этиш, ёки – янада, ундан ҳам хавфлироқ бўлган – интеграция қилиб бўлинган идрокларни ажратиш. Учинчиси…

- Кейин, Мерк, кейин, - унинг гапини Томас бўлди. – Кел ҳозир бошқа муаммолар ҳақида гаплашамиз – тараққиётчилик муаммолари ҳақида. Эсингдами – «Ҳудо бўлиш қийин» номли Стругацкихларнинг асари?

- Ҳа, мен уларни яхши кўраман улар ёзган ҳамма нарсани ўқиганман прочитала все, что они написали:)

- Космосга учишдан ташқари одамлар ўзларига контактнинг бошқа турларини тасаввур қила олмаганликлари сабабли, фантастика ҳам шунга мос эди. Ҳақиқатда эса ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди. Агар Стругацкийлар ўзларига тараққиётчиликнинг асосий муаамосини ижтимоий томондан ривожланмаган, архаик, жангдор ва догматик жамият кўринишларига қарши чиқишда кўрган бўлсалар, асосий масала умуман бошқа бўлиб чиқди – ижтимоий эмас, герменевтик бўлиб чиқди. Бизга улар билан мулоқот қилиш қиийн эмас, бизнинг тушунишимиз қийин – улар билан қандай мулоқот қилиш кераклигини, ва – қандай кулгили бўлмасин – айнан ким билан гаплашиш кераклигини. Энг кулгили… ҳозир у бизга кулгили кўринади, ўша пайтда эса бизга умуман кулгили бўлмаган… энг, мен айтардимки, намойиш қилса бўладиган мисол – бу бизнинг биринчи хатомиз – акранцлар. Қараб турсанг – бундан осон нима бор – мана улар – қайсидир даражада қисқичбақаларга ўҳшаш, тошларда югуриб юрган, денгиз уларни ялаб тушираётган мавжудотлар. Уларнинг ўртасидаги оғир ижтимоий муносабатлар яққол кўриниб турибди, ҳатто ўйлаб, мақсадли равишда ўзгартирилган атроф муҳитнинг аниқ излари бор – бўл, уларга нисбатан ўтказувчанликга диққатингни жалб қил, чунки англанган тушларда у жуда ҳам осон равишда амалга оширилади, идрокларни интеграция қилиб, Дженкинснинг муолажасини ўтказ… биласанми, бунинг – нима эканлигини?

Эхтимол, бу риторик савол эди, шунга қарамай Тора жавоб бермади.

- Умумий тарзда биламан. Мен коммандосларда малака оширганимда, бизда ушбу муолажа ўргатишган иккита-учта шўнғиш бўлганди – битта шўнғишда бир мартадан.

- Икки-уч марта! – қичқириб юборди Мерк. – Томас, бу профанация… нимага кераги бор бунинг? Иккита-учта мартада нимани ўрганса бўлади? Мен ҳаммасини тушуниб олишимдан олдин Дженкинс муолажасини минглаб марта ўтказган бўлсам керак...

- Ҳамма шоҳга илиниб қола олмайсан. – Томас гапининг тўғрилигига ишонган ҳолда гапирарди. – Қучиб бўлмайдиган нарсани икки йил давомида қучиш мумкин эмас.

- Бу муолажа расмий харакатлардан иборат, уларнинг натижалари бўйича биз икки томонлама контактнинг бор йўқлигини баҳолашимиз мумкин. Менинг билишимча, Дженкинс – математик, у юз йил олдин хаос назарияси, эхтимоллик назарияси, информатика, герменевтика ва яна ҳудо билсин нимадан фойдаланган ҳолда шайтон билсин қандайдир мукаммал айиришларни ўтказган, ва натижада контактнинг мавжудлиги борасида расмий бўлган критерийларни ишлаб чиқарган, кейин эса харакатларнинг ўзини ўйлаб топиш қийин эмас..

- Ҳа, ҳаммаси тўғри. – Тасдиқлади Томас. – Аслида биз ушбу муолажадан фойдаланётганимизда тез тез ҳато қиламиз, лекин уни ҳеч ким яхшиламоқчи эмас, чунки шунчаки бу маъносиз – барибир контактнинг бор йўқлиги тезда аниқланади. Мана... контакт созланган эди, ҳамма бир бирини ўрганишни бошлади, ҳаммаси зўр эди – сенсация, мақола ортидан мақола, ой ортидан ой ўтмоқда, болалар ўйинчоқ қисқичбақалар билан ўйнамоқда, ксенологлар қисқичбақасимон тананинг тузилиши ҳусусиятлари тўғрисида диссертация ёзмоқда, ва тўсатдан – “Заҳиралар”да қисқагина ёзув – қисқичбақалар умуман ҳечнимани тушунишмайди – пўкак каби ўтмас. Улар билан ҳеч қандай контакт йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас. Муаллифни ҳатто озгина деворга сиқиб қўйишибди, ва профессионалсизлик ҳақида саволни қўйишди, “муаллифнинг ўзи ким” сингари саволлар. Аммо тажрибаси бор дайвер-коммандос ёзган экан. “Ҳайвонотда” иштирок этишдан бош тортди, шунчаки дўстлари билан яна бир жуфт ўнталик шўнғишларни амалга оширди ва жавобини топди: биз мулоқот қилганлар қисқичбақалар эмас экан, улар...биз океан деб ҳисоблаган нарса экан! Бунга ишонишнинг иложи йўқ эди, бу иккинчи муаммо – биринчи музга урилаётган тош сингари харакат қиласан, тушуниш учун – биз идрок қилаётган нарсадан биз англаш қобилиятига эга бўлган  мавжудот деб ҳисоблайдиган нарсалар эканини, кейин эса бор кучинг билан харакат қилиб, натижада олинганга ишонгинг келмайди. Чунки бу умуман инсоний нарса эмас, бу бошқа, бизнинг онгимиз бундай нарсаларга ўрганмаган, бизнинг фарқлашимиз шунчаки ишламайди, айниқса сен ўзингни ўзга идроклар билан ўзгартирилган онгда ўзингни унча соғлом сезмаётганлигингнинг шароитида.

- Натижада “океан”нинг ўзининг индивидуаллигига эга, аралашмайдиган оқимлардпн ташкил эканлиги келиб чиқдими? – гапирди Тора.

- Қўпол қилиб айтганда – ҳа, - Мерк креслодан туриб, мушакларини ростлаган ҳолда ўтириб туришни бошлади. – Аниқроқ қилиб айтганда, оқимлар умуман олганда аралашмайдиган эмас эди – улар қисман аралашарди, ва айнан мана шундан уларнинг бир бири билан бўлган мулоқоти деб атаса бўладиган нарсанинг жисмоний тарафи ташкил топарди. Биз акранйларни мана ўнталаб йиллар давомида ўрганиб чиқябмиз, лекин саволлар ҳар доимгидай жавобларга нисбатан кўп – масалан – улар қандай қилиб бир бирига бир лаҳза ичида ҳар қандай масофада маълумотни бера олишади – иккита «оқим»  узлуксиз равишда “мулоқот қила олишади”, агар уларнинг орасида минглаб километрлар бўлса ҳам.

Оқимларнинг аралашиши – шунчаки мулоқот функцияси эмас, балки метаболизм функцияси экани, мулоқот эса маълумотни бериш йўли орқали эмас, ҳолатларни ўтказиш йўли билан содир бўлиши ҳақида нуқтаи назар мавжуд, бу ҳолатлар ўз навбатида улар томонидан белгиланган хатлар сифатида шарҳланади. 

- Қисқичбақалар ким бўлиб чиқди? – қизиқди Тора.

- Қисқичбақалар. Уларни эсингдан чиқар. Учинчи муаммо, - давом этарди Томас, - ёрқин ифодаланган тараққиётчилик тусига эга. Айтайлик, биз тил топадиган цивилизацияни топдик. Айтайлик, биз уларнинг ривожланиш даражасини қайсидир ишлаб чиқилган шкалалар бўйича аниқладик. Айтайлик, биз унинг ёритилган идрокларни маданиятлаштиришга қизиқиши бор мавжудотларини топдик…

- Улар учун ёритилган идроклар – биз учун бўлганидай бир ҳилми? – Тора унинг гапини бўлди.

- Маъносиз савол, - Моран Томасдан олдин жавоб берди. – Маълум бир идроклар улар қандай бўлса шундай бўлиб қолади, ва бошқа бирон нима бўлмайдилар. Масалан роҳат идроги роҳат идроги бўлиб қолади, бошқа бир нарса эмас. Бир икки марта қайтариш бўлиб қолди… йўқ, мен мана бундай айтаман. Агар қандайдир мавжудот роҳатни сезиш қобилиятига эга бўлса, унда у ёритилган идрокларнинг бирини сезишга қобилияти бор дегани. Унинг айнан роҳатни сезаётганига ишонч ҳосил қилиш бошида туюлгандай осон эмас. Биз роҳатни, бошқа ЁИларнинг бир қаторини ўрганганимиз каби, ўрганиб чиққан бўлсак ҳам, уларнинг ҳар биттаси бўйича экспертларга эга бўлсак ҳам, бу мавжудот ҳам ҳудди шундай ишни қилиб ўтганлигини англатмайди. Ўзинга бизларнинг ўзи билан одамзодни беш юз йил олдин намоён қиладиган цивилизация билан боғлансак. Фақатгина саналган одамлар ЁИларни сезиб ва тадқиқот қилиб, уларни кам ёки кўп даражада аниқ ажратиб, уларни резонансли даражада таърифлай олардилар. Сен бундай шароитда таърифлашларни қандай қилиб таққослайсан? Резонансли комбинаторикани қандай қилиб ишлатасан? Майли, бу бошқа савол, ҳозир бу ҳақида эмас. Демак қандайдир мавжудот роҳатни сезиш қобилиятига эга бўлса, демак у ушбу идрокни сезмоқда. Ушбу роҳат мавжудот учун ҳудди шундай даражада жозибадор кўринмоқдами йўқми – бу бошқа савол.  Бошқа сўзлар билан айтганда – биз, одамлар, ўзларимизнинг ҳоҳишларимизни кузатиб, ЁИларнинг одам сезиши мумкин бўлган нарсалар орасида энг-энг жозибадор эканлиги тўғрисида ҳулосага келамиз. Аммо бу жозибадорлик умумий характерга эгами ёки бу шунчаки инсоний қобилиятми? Ҳалигача бу саволга битта маъноли жавоб йўқ. Менимча, ҳа – ЁИнинг юқори даражадаги жозибадорлиги умумий характерга эга, ва агар ҳудди шундай бўлса, унда бизнинг олдимизда катта перспектива очилади, чунки бошқа дунёлардан бўлган одам ва мавжудотлар ниҳоят ягона, уларни юқори даражада бирлаштирадиган нарсага эга бўлишади  – ёритилган идроклар. Бу дегани биз таниш бўлмаган ҳолатларнинг бирида биз нафақат бир биримизни қайсидир тарзда тушунамиз, балки умуман янги босқичдан бўлган бирлик, умумийлик туйғусини сезамиз. Мени, ҳозир туюлганидай, табиати бўйича узоқ бўлмаган мавжудотлар билан контактнинг эхтимоллиги эмас, ҳайвонлар билан – бизга жуда ҳам яқин бўлган мавжудотлар билан контакт қизиқтиради. Ҳаммаси биз ўйлагандай бўлиб чиқса, унда ҳайвонлар билан контакт бизнинг тадқиқотларимизда етмай турган ҳалқага айланади. Ҳаммаси жуда ҳам осонлашади.

- Демак, бошқа мавжудотлар учун ЁИлар юқори жозибадорликка эга эканлигини таҳмин қилиш учун асос борми ёки йўқми? – Тора унинг олдин тараққиётчиликга озгина романтик-туманли бўлган қизиқиши энди маълум чегараларга эга бўлаётганини сезди, аммо бундан қизиқиш фақат кучайиб борарди. Ҳозир – у суҳбатдан бир нечта сонияга чалғиганда, унга ҳаётнинг мана бундай қайрилганини, буларнинг ҳаммаси ёнимиздан ўтиб кетиши мумкинлиги иложсиз нарса бўлиб туюларди.

- Ҳа, асослар бор. Биз ЁИларни туғдириш тажрибаси билан етарли даражада жадал ва самимий ҳолда шуғулланишни бошлаган тажрибаланувчиларни камида бир нечта дунёларда топдик. Бунда, бизнинг критерийларимизга асосланиб қараганда, бу одамлар ривожланиш бўйича ўз цивилизациясининг бошқа вакилларидан анча олдинда – аммо биз албатта ўзларимизнинг критерийларимиз бўйича аниқламаймиз. Бу ерда аниқ бўлмаган анча нарса бор.

- Агар бундай тажрибаланувчилар бор бўлса…, ўйланиб қолди Тора, - қара, агар биз уларнинг дунёларида пайдо бўла олсак, унда нимага улар бу ерда пайдо бўла олмайдилар?? Бу зўр бўлардику – биз уларникига борардик, улар бизникига.

- Хўш… - Мерк ўйланиб қолди. – улардан бизга қараб харакатларида ҳеч қандай принципиал фарқлар бўлмаслиги керак – ҳудди бизга керак бўлганидай, уларга у ёки бу усул билан фарқлайдиган онгнинг одатдаги позициясини қимирлаб ташлаш, ўзининг ортидан олиб кетаётган ҳар қандай оқимни ушлаб олишлари керак … ўзининг англашини вақт орасидаги позицияларда мустаҳкамлашни ўрганиш керак… ҳа, ҳаммаси деярли  бир ҳил. Ҳозир биз энг бошидамиз – бизнинг қўл остимиздагидаларнинг ҳеч қайсиси ҳали саёҳатга қобилиятли бўладиган даражада ўз ғамгинликларидан етарли даражадаги эркинликка ва жадал ЁИнинг тажрибасига эга эмас. Мен ҳам кўришга жуда ҳам қизиқиб кетябман – қандай бўлишини – бошқа дунёлардан келган мавжудотлар бу ерда...яқинда кўрамиз, деб умид қиламан.

- Улар кўпми – бошқа дунёлардан бўлган тажрибаланувчилар?

- Йўқ. – Томас бошини чайқади. – Улар кўп эмас. Биз энг бошидамиз. Масалан, менинг қўл остимда тўққизта одам. Биз ҳозирча уларни бир биримизга бера олмаймиз – айтганча, бу яна тараққиётчилик юзасидан бўлган муаммо. Ҳар битта тараққиётчини қандайдир потенциал тажрибаланувчига ҳудди “ташлагандай” бўлади – ёки бир бирига муносабатни йўлга қўйишга ёрдам берадиган идрокларнинг резонанси ҳақида гапириш керак. Битта тажрибаланувчини бошқа дунёдан иккита дайвер олиб келгани борасида мисолларни бармоқларда санаш мумкин. Бу ишни қийинлаштиради.

- Бу… бу жудаям қизиқми? – Тора олдиндан завқланиш ва қизғинлик билан Томаснинг кўзларига қаради, - бошқа дунёлардан келган тажрибаланувчилар билан шуғулланиш.

- Мен уларга нисбатан ёқтиришни ҳам, вафодорликни ҳам сезаман. Аниқроғи – БИЗ уларга вафодорликни сезамиз, - гапини тўғирлади  Томас. – Фақатгина жахолат одамлар учун буларнинг ҳаммаси агар бу мавжудотлар бошқа дунёлардан бўлса, унинг устига “қандайдир англанган тушлар”дан бўлса, ва шунингдек одамлар бўлмаса, вақтида эса умуман одамларга ўҳшамаган бўлса фақатгина назарий аҳамиятга эга бўлади. Бу – албатта, ксенофобиянинг қолгани. Жахолат  одамлар ўзларини доим олам ўртасига қўйиб қўйишади, уларнинг тасаввурида қолган дунё айнан уларнинг қимматдан қиммат бўлган шаҳсияти атрофида айланади. Шунинг билан бирга, одам қанчалик ахмоқ бўлса, ўзини шунчалик муҳимроқ деб ҳисоблаган. Ер – Оламнинг маркази, Қуёш ва элдузлар эса унинг атрофида айланганларидан бошлашган. Кейин негрларнинг – бирор ҳислатлари етарли бўлмаган одамлар эмасликларига, улардан фақат қул сифатида фойдаланиш мумкинлигига ишонганлар. Ва, албатта, доим – катталаринг бирор хислатлари етарли бўлмаган қисмлари эканликларига ишонишган. Ва ундан ҳам кўпроқ, албатта, ҳайвонларнинг – одамга роҳат келтириш учун яратилган момиқ бир ўйинчоқлар эканликларига ишонишган. Ҳозиргача шунга ишонишади. Бу эса жуда хавфли.

- Сен бирор хислатлари етарли бўлмаган қисмлар бўлиб ҳисобланганлар эртами кечми ўз ҳуқуқлари учун урушни бошлаганларини назарда тутаётган бўлсанг керак? – Торага, у олдин ўйламаган нарсаларнинг етиб бораётганлигига ўҳшарди. – Ҳа… қуллар қўзғолонларни бошлашарди, ва қуллар тизими қулаб тушди. Индуслар каби “бирор хислатлари етарли бўлмаган ирқлар” ўзларининг мамлакатларида қўзғолон кўтаришди, ва инглизларнинг “ҳамма хислатлари жойида бўлган” ирқи у ерда илдизи билан ўн тўққизинчи асрда қуритилган эди. Қурбонлар кўп эди… Лекин йигирманчи асрда немисларнинг янги “ҳамма хислатлари жойида бўлган” ирқи қолган “бирор хислатлари етарли бўлмаган” билан тўқнашди, бир оз вақт олдин эса “ҳамма хислатлари жойида бўлган” пролетарийлар – « бирор хислатлари етарли бўлмаган » буржуйлар билан. Натижада  – ўн миллионлаб мурдалар. « ҳамма хислатлари жойида бўлган » мусулмонлар ўзларининг ҳукмдорликларини ғарбнинг “ифлослари” орасида ўрнатмоқчи бўлди.миллиард. “бирор хислатлари етарли бўлмаган” болаларнинг “ҳамма хислатлари жойида бўлган”катталар билан бўлган уруши саккиз милиардни олиб кетди – бу деярли бутун планетанинг аҳолиси. Агар… «бирор хислатлари етарли бўлмаган» ҳайвонлар одамларга уруш эълон қилсачи? – Тора ўйланиб қолди.– Ҳайвонларга нисбатан момиқ, ривожланмаган ўйинчоқларга каби бўлган нуқтаи назарни синдириш қийин...ҳатто ҳозир, ҳайвонларнинг биз олдин ўйлагандан анча англайдиган мавжудотлар экани аниқ бўлганидан кейин, барибир улар ҳақида, ушбу планетада ўзларининг фикрлашларига мувофиқ равишда яшаш учун ҳуқуқлари ҳақида гапиришни бошлайдиган мавжудотлар сифатида ўйлашни бошлаш қийин…

Бир дақиқа ичида сукунат давом этди. Тора кайнайтга тикилиб қолиб, унинг жилосиз –ҳаворанг қирраларини силаб ўтирарди.

- Ҳайвонларнинг душманларга айланишларини тасаввур қила олмайман. Бу мумкин бўлмаган нарса менимча. Улар шундай дўстона...аммо...уларнинг ҳаммаси ҳар ҳил...кучуклар, дельфинлар, рўдаполар, отлар...уларни ғазабли тарзда тасаввур этиш қийин. Айрим ҳайвонлар одамларга нисбатан умуман бефарқ, мен ҳатто уларни ҳим ғазабли бўлиб тасаввур эта олмайман. Уларда ўзларини англашнинг имконияти пайдо бўлган бир пайтда биз уларни барбод қилишни бошласак...Йўқ, уларни ким ҳам ҳозир барбод қиларди? Бу ақлга сиғмайдиган нарса. Менинг фикримча, одамзоднинг омади келгани бу ҳали, чунки ҳайвонлар одамларнинг ёритилган идрокларни биринчи ўриндаги қимматлик деб билишларидан олдин эмас, балки ундан кейин бундай эволюцион даражадаги сакрашни амалга оширдилар.

- Ҳа, албатта, - кўнди Томас, -ҳайвонлар ва одамларнинг ўртасида келишмовчиликнинг юзага келиши эхтимолдан узоқ, технологияларнинг даражаси ҳам одамларга ўзларини нисбий хавфсизликда сезишларига имкон беради, бундан ташқари замонавий дунёда ҳайвонларга нисбатан муносабат шундайки, менимча биз уларга ёқтириш, нозиклик туйғуларини ҳис этмаган одамни топа олмаймиз. Барибир ҳам – мен ҳайвонларнинг атроф муҳитга бўлган етарли ҳислатлари бўлмаган қўшимча сифатида ҳисобланишини потенциал даражада хавфли деб ҳисоблайман. Шунинг учун, бизнинг англанган контактни топишимиз билан (агар топсак), биз одамларга бу ҳақида маълумотларни бериш учун, ҳайвонларга нисбатан янги маданиятни шакллантиришни бошлашимизга харакат қилишимиз керак бўлади. 

- Ксенофобиячи?

- Ҳўш…бизнинг юз йилдан ортиқ муддат ичида, одамлар ЁИларга эркин равишда эриша оладиган дунёда яшаётганимизга қарамай,  кўпчилик ҳали ҳам у мавжудотларнинг “тушларда яшамаётганларини” тушунишмаябди – шунчаки англанган туш одамлар учун зарур – айниқса, биз ҳали ғамгин ва комил бўлмаган мавжудотлар бўлган биринчи босқичда – ўз ахмоқлигимизни, жонсизланиб кетган фарқ қиладиган онгни енгиб ўтиб, ўша мавжудотлар яшаётган дунёларга эришишимиз зарур. Одамзод ўзининг қисқа иштончаларидан ўсиб катта бўлишигача кўп вақт, кўп вақт ва меҳнат талаб этилади. Одамларнинг тарихи аслида энди бошланмоқда, аммо бу янги тарих – салбий ҳиссиётларсиз, ксенофобиясиз тарих, шунинг учун одам эволюциясининг темплари олдинги асрларга нисбатан ўн баравар, юз баравар кўпайиши лозим. Биз мана шуни кўрамиз. Мен бунинг айнан шу ерда, шартли равишда айтганда “Ерда” содир бўлишини ЖУДА ҳоҳлайман. Аммо ҳозир – мен бошқа дунёлардан бўлган тажрибаланувчилар билан шуғулланиб юрган ҳамма йиллардан кейин мен уларга нисбатан кам бўлмаган вафодорликни сезаман.  Мен улар учун курашаман. Биз курашамиз. Хурофотни йўқ қилиш учун эса – менинг назаримда энг самарали усул бу биргаликдаги ҳаёт, ижод ва биргаликдаги тадқиқотлар. Бир биримизнинг ҳаётига тезроқ кириш ва яқинлашишга эришиш керак – одамларнинг бошқа дунёларга бўлган саёҳатларининг конвейерини, уларнинг бизга бўлган саёҳатларининг конвейерени ишга тушириш керак – албатта ҳаммани эмас, фақат тажриба фикрларини қабул қилишни тушуниб олганларни …

- Йўқ, бундай кетмайди! – Тора унинг гапини бўлди. У ҳам жойидан сакраб туриб, Меркни итариб юборди, ва Мерк бошининг устидан ағанаб ўтиб, тезда сакраб, оёғига туриб олди. – Сен биз билан шуғулланаётганинга қанча бўлди? Сенинг қўл остингдагилар башаралар эмас, ҳеч бўлмаса думлар бўлмагунича яна қанча шуғулланасан? Аҳир концепцияларнинг босими кучли, ва сен тасаввур қил – “ўзингнинг давринг учун” ) ўзингни   нисбатан ривожланган, айтайлик, ўн бешинчи асрнинг одами сифатида тасаввур қил. Сенинг атрофингда – хурофатларнинг, ахмоқликнинг ва қолган васвасанинг зўравонлиги амалга ошмоқда. Бир пайти, шартли равишда айтганда “ҳудолар” пайдо бўлиб, сенга кўплаб, шубҳасиз ақлли гапларни айтишади, ва бу гаплар сенинг ичингда ёритилган идрокларнинг нури билан акс этади. Сен, - Тора бармоғи билан Моран томонга кўрсатди, - улар билан мулоқот қиласан, ва сенга уларнинг шубғасиз тўғри эканлари туюлмоқда, сен завқни, вафодорликни ҳис қилябсан. Ҳа, буни тасаввур қилиш мумкин. Шубҳасиз,  ўрта асрларда ҳам ЁИларга интилишни бошлаган одамлар бўлган. Ҳўш, кейинчи? Ҳудолар кетади, ва сен ўзингнинг кулбангга қайтасан – ўзингнинг қабиладошларинга. Барча концепцияларнинг таъсири кўп марталаб кучайиб бормоқда, шабҳалар, скептиклар, қўрқинчлар пайдо бўлмоқда...бундайда биз узоққа кетмаймиз.

 

Тора лабрадоритнинг катта тоши олдида ўтириб олди. Ушбу, тарқалган нурда товланаётган башарага қараб ўтириб, ўйлаш ёқарди. 

- Бодхи нимадан бошлаганини эсингизга туширинг. У, албатта, башара ва аждарчаларни қидирган, лекин улар ҳаммаси бирдан пайдо бўлмаган битта битталаб доналаб. Шу билан бирга у деярли кечаю кундуз қочоқларни қидириш, улар билан мулоқот қилиш, уларнинг қидируви учун янги воситалар яратиш билан шуғулланган – сайт яратган, китоб ёзган, бошқа тилларга таржима қилган, башараларнинг яшаш жойларини қурган. Янги маданиятни яратганлар ва ташувчилар, албатта, башаралар ва аждарчалар бўлишган, аммо қочоқлардан ташкил топган ижтимоий қатламнинг мавжуд бўлиб, ривожланганлиги катта аҳамиятга эга эди! Қочоқлар бошқа қочоқларни қидиришарди, бундан ташқари эса – ҳатто ҳозир бизнинг жамиятимиз – бу башаралар ва аждарчаларнинг жамияти эмас! Уруш пайтида ҳам, ҳозир ҳам – жамиятимизнинг асоси, кучимизнинг фундаменти бўлиб – айнан думлар ва қочоқлар ҳисобланади. Башаралар, аждарчалар, коммандос бу устаранинг қирраси, аммо устаранинг ўзи бу айнан уларқочоқлар. Уларга аҳамият бермаслик – самарали бўлмаган тарзда иш юритиш дегани. Агар сен, Томас, ва сен билан бирга ишлайдиган коммандос – агар сизлар кучларингизни айнан башараларнинг янги дунёларда тарбияланишига беришингизни ҳоҳласангиз – бу жудаям зўр ғоя, мен бу ҳақида ўйлаган ҳар гал, энтузиазмдан деворга чиқиб кетгим келади, аммо мен… нариги дунёларда қочоқларнинг жамиятини яратиш учун курашишни бошлашимни тасаввур этсам, ундан кам бўлмаган даражада энтузиазм ва завқни ҳис этаман. Сен...йўқ, ҳаммангиз – менинг гапим билан розимисиз?

- Розимиз. – Моран қўлларини икки томонга очди.  – Биз бутунлай розимиз. Муаммо, биз қочоқлар жамиятининг аҳамиятини тушунмаётганимизда эмас. Муаммо бизнинг кучимиз ҳали камлигида. Биз ҳозирча фақат йўлни қурмоқдамиз. Европаликлар томонидан Американи ўзлаштириш 1492 йилда бошланди, аммо океан орқали ўтказилган йўл кўпми камми ишга туширилганича яна икки юз йил ўтди. Биз янги дунёлар ва янги цивилизацияларни очмоқдамиз. Биз уларни тушунишни эндигина ўрганмоқдамиз. Ва, албатта, бизга яқин бўлган ва бизга ўҳшаган цивилизацияларни топган пайтимизда, биз у ерда айнан башарани топгимиз келади, чунки... сен қочоқлар ҳақида тўғри гапирябсан, фақат сен қочоқларнинг жамиятининг ўзи деярли ҳаёт кечира олмасликларини назардан четда қолдирябсан. Бодхи бўлганида ҳаммаси амалга ошган, чунки у – ўша Бодхи – айнан ўша ерда бўлган. Чунки у натижада тизимни шакллантирувчи ҳалқага, мағизга, янги жамиятнинг камертонига айланган биринчи башара ва ажларчаларни топган. Агар етакчи йўқ бўлса – қочоқлар жамияти ҳаёт сура олмайди. Шунинг учун ушбу иккита йўналиш параллел равишда ривожланиши керак, ва бизнинг шунчаки қўлимиз йўқ. Жуда яхши мана сен қочоқлар тўғрисидаги фикрдан сийиб юборай дейсан. Жуда яхши! Олға! Шу нарса билан шуғуллан. Ўзингга шерикларни топ. Гуруҳни тўпла – ҳозир бизда дайверларнинг саккизта гуруҳи мавжуд. Уларнингфақат иккитаси коммандосдан иборат плюс бир нечта коммандос бошқа гуруҳларда ишлашади. Сен каби қочоқларнинг жамиятини бошқа дунёларда тарбиялашнинг ғояси билан қизиқадиган яна одамларни топгин. Масалан – сейенлар, каанцлар, аунтлар – энг оддий одамлар, улар деярли биздай ва умуман олганда биздай. Эсингдами, қанча бўлган...а, сенинг эсингда йўқ:). Эслайсизларми, - у Мерк ва Томасга қараб мурожаат қилди, - биз сейен ва каанцларни топганимизда қанча шовқин бўлган? Одамлар юз йиллаб ҳаёл суришган – бошқа планеталиклар қандай экан деб. Ва ниҳоят – биз бошқа дунёларни топдик, ва “бошқа планеталикларнинг” биздан этерлар каби жуда ҳам фарқ қилиши ёки сейенлар ва каанцларга ўҳшаб қисман ёки тўла ўҳшаш бўлиши мумкинлиги аён бўлди. Мана, - у яна Торага қараб давом этди, - мана сенга иккита дунё. Ўзаро тушуниш учун ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳеч қандай тил тушунмовчиликлари йўқ…

- Айтганча, тилда тушунмовчиликларнинг бўлмаслиги қандай бўлади? –Тора унинг гапини билди. 

- Ҳўш, бу қолганига ўҳшаб ажабланарли нарса. Бу савол – ушбу дунёлар жисмоний маънода қаерда жойлашган - саволи билан яқин даражада боғлиқ. 

- Ҳа, бу ҳам – буларнинг ҳаммасини қандай қилиб тушуниш мумкин – аҳир улар ҚАЕРДАДИР бўлишлари керак, мен назарда тутаётганим – бу жойларнинг қандайдир жисмоний координаталари бўлиши керак, бу нима, бошқа планеталарми?

- Йўқ, - Томас кулиб юборди, - бошқа планеталар билан боғлиқ бўлган фикр икки-уч юз йил олдин тамом бўлган. Сен нима, астрономия ҳақида ҳечнима билмайсанми? Мен йигирмаю қанчадирам ёшингга бориб, торлар назариясида мутаҳассис бўлмаслигингни тушунаман, лекин атрофдаги олам тўғрисида энг оддий нарсалар...

- Мен жуда кам биламан, - Тора қулайсизликни сезиб, уни йўқотди ва олдиндан завқланишни туғдирди. – Шундай бўлиб қолди, нима ҳам дердим. Лекин оҳирги пайтда мен жуда кўп ўқимоқдаман, ўзимни тўҳтата олмаябман:)

- Нима ўқидинг?

- Оҳирги икки йил ичида мен инглиз ва немис тилларида кўп китобларни ўқидим – тилларни ўрганишни яхши кўраман, япон тилини ўрганишни бошламоқчиман. Асосан – тарих, астрономия, биология, биокимё бўйича китоблар. Қанча кўп ўқисам, шунча кўп биламан, ўқишни давом этишга ҳоҳишим кучайиб кетябди. Оҳирги пайтда математика ва физикадан оддий китобларни ўқишни бошладим. Энг бошидан – менга шошилмасдан, ўйлаб туриб квант физиканинг, нисбийлик назариясининг, элементар тушунчларини қараб чиқиш, масалаларни ечиш ёқади. Ўқишга ва кўпроқ, кўпроқ билишга ҳоҳиш шунчалик кучли эдики, мен ҳатто касал бўлиб қолдим – ёритилган фоннинг борлигини назорат қилмай қўйдим, расмий тажрибаларни ташлаб қўйдим, югуриб, сакрашни қўйдим, ва икки йил олдин қарасам, қари, эзилган, касал ва маълумотга эга ҳоҳишдан жинни бўлиб қолган эканман, бу ҳоҳиш ўзи билан хурсанд ҳоҳишни ва янги нарсаларни билишдан олдиндан завқланишни алмаштирди. А, майли, - Тора кулиб юборди, - силкиндим, ётиб дам олдим, ва шу пайтда коммандос менга улар билан боришимни таклиф қилишди – ҳудди тиниқ осмонда момақалдироқдай бўлди – мен у ерда кўп нарсага ўргандим, ва бундай ҳатоларга энди йўл қўймайман. Ҳўш, нима бўлди энди планеталар билан?

- Планетлар билан ҳаммаси осон – уларнинг саноқсиз миқдорини топишди, шу билан бирга Ерга ўҳшашлари, лекин уларда ҳаёт аниқ йўқ. Аниқроғи – унинг у ерда борлигини тасдиқловчи асослар йўқ. Шунинг учун, биз “Коинот” деб тушунадиган жой фақат одамларни экспансияси учун тўғри келади – агар биз у планеталарни эгаллаб олмасак, бошқалар эгаллаб олади.

Аммо уруш бошланди, ва ҳаммаси барбод бўлди, “чалкашган ҳолатлар” билан тажрибалар тўҳтатилди, ва ҳозирги пайтгача, билимларни ва технологияларни ташувчиларнинг қолганларига қарамай қайта тикланмади – ҳозир одамларнинг бундай лойиҳаларни амалга ошириш учун миқдори кам. Буни келажакгача қўйиб турамиз. Балки бу яхшиликгадир – йигирма биринчи асрнинг бошида Катта Коллайдернинг тушиб кетгани ҳақида ўқигандирсан? Уни бутун олам билан қуриб, олдинга силжишга умид қилишган – олдинга силжиш бўлди, лекин кутилгани эмас – тажрибаларнинг бирида қандайдир кичкина қора тешиклар пайдо бўла бошлади, ва Франциянинг ярми икки юз йилга одам яшамайдиган ҳудудга айланди...бу хавфли. Агар бу технологияларни қайти тикласак ҳам – фақат Ернинг устидамас. Ер битта, олдинга силжишларнинг ҳаммаси бирга олинганда ҳам унга арзимайди.

Томас сўлагини ютиб, Моранга қўлини силкитди – сен гапир, фақат қисқароқ. Музлатгичнинг ёнга бориб, у консолларга буюртма берди. Бир нечта сониядан кейин унинг қўлида ҳозиргина тайёрланган тарвуз шарбатининг стакани бор эди.

Моран хонада бўйлаб юрди олдинга, орқага ва давом этди.

- Буни яхшироқ тушуниш учун, сен яна кўп нарсага ўрганишинг зарур. Лекин, қўпол қилиб айтганда, Коинот бўш. Лекин одамлар бу борада оз вақт ғамгин бўлишди – биринчи урушлар бошланди, кейин биз англанган тушлардан фойдаланиб бошқа дунёларни кашф этдик. Уларнинг жисмоний томонлама қаерда жойлашганликлари тўғрисида савол, торлар назарияси билан таниш бўлмаган инсонга туюлганидан анча осондир. Ушбу назариянинг биринчи хомаки режаларни, менимча, Фейнман йигирманчи асрнинг ўртасида таклиф этган, кейин бу назарияга Виттен жиддий тарзда киришди, янги замонда эса ҳамма у билан шуғулланишни бошлашди, чунки Катта Коллайдернинг ҳавога кўтарилмаганича, унда шундай даражадаги ушбу назариянинг шубҳасиз тасдиқланиши ва ғоятда қизиқ бўлган тажриба маълумотлари олиндики, биз ўзларимизнинг урушларимиздан диққатимизни тортиб, ишга киришганимиз билан, биз дарҳол анча олдинга силжидик.     Торлар назариясининг умумий маъноси сенга маълум, мен бу ҳақида, албатта, гапириб бермайман.

- Жуда ҳам умумий маъноси, - тасдиқлади Тора. – Ўзимизга қандайдир бир ўлчовли торни тасаввур қиламиз, ва агар унинг устига битта тўлқин тушса – унда бу битта элементар заррача, агар иккитаси бўлса – бошқаси, ва ҳоказо, шунга мувофиқ ҳолда заррачаларнинг ўзаро таъсирини ва ўзаро ўзгаришини торларнинг ушбу тебранишларида таърифлаш осон. Аммо ундан кейин шундай математика бошланадики, мен уни келаётган ўн йилликда ҳам тушуна олмайман…

- Ҳа, математикаси оғир, аммо биз уни енгиллаштирамиз, - Моран ишонч билан гапирди.Бундай тез тез бўлиб туради биз энди бошлаётиб, кўп нарсаларни билмаганимизда, оддий таърифларни топиш қийин, квант механикаси ҳам олдин ҳар биттаси бир нечта варақ катталигидаги мисоллар билан таърифланган, кейин эсафазовақтнинг фрактал назарияси ишлатилиб бошланганидан кейин, ҳаммаси осонлашди. Торлар назариясидан, аниқроғи – кўпроқ перспективали бўлган - О-гетеротик торларнинг назариясидан келиб чиқадики, бизнинг фазомиз уч баравар катта эмаслиги, ҳатто тақсимланган ўлчовидамас, у жуда ҳам мукаммал топологияга эга. Жуда ҳам мукаммал…, - у бир нима ҳақида ўйланиб қолди, аммо шу заҳоти давом этди, - “Калаби-Яу ҳилмаҳиллиги” атамаси сенга ҳеч нимани билдирмаса керак…

- Йўқ, - кулиб юборди Тора. – Билдирмайди.

- Умуман олганда, бизнинг дунёмиз кўплаб, жуда ҳам мукаммал бўлган, ўзаро боғланган ўлчовларга эга, шу билан бирга уларнинг фақат айримлари очилган. Қачондир одамлар Ернинг – ясси эмас, думалоқ эканлигига қийинчилик билан ўрганишган – уларга қаердадир “антиподлар”нинг мавжуд бўлиб, уларнинг “оёқлари билан тепага” қараб, Ердан тушиб кетмасликлари уларга жуда ҳам абсурдли нарса бўлиб туюларди:) Бу ерда ҳам ҳудди шундай – ҳозир буни тасаввур этиш жуда қийин. Лекин биз буни уддасидан чиқамиз. Шундай қилиб, маъно шундаки ушбу бутун чигал чизмада стабилликнинг оролчалари бор, ва улар мавжуд бўлган у ерда ҳаётнинг бўлишининг эхтимоли бор ва биз бу сўзларни тушунганимиз маънода мавжуд бўлиши мумкин. Бу ердан жуда ҳам қизиқ фикр келиб чиқади…

- Моран…, - Томас уни ҳазил-ғазабли тариқада огоҳлантирди. – Сен суперторлар назарияси бўйича лекциясида эмассан. Қисқа қилиб гапир. 

- Мен ҳозир, ҳа...фикр шундан иборатки, агар биз ҳозирги дамда бўлган стабил ҳолатларнинг миқдорини баҳолай олсак, унда биз юқори чегарани ҳам олдиндан била оламиз – биз тирик мавжудотларни қидира оладиган дунёларнинг ўзи қанчаси кашф этилиши мумкинлигини. Англанган тушлар – бу шунчаки бизга туғилганимизда табиатдан берилган усул, биз унинг ёрдамида идрокларни комбинация қилиб, бошқа дунёларга, яъни Калаби-Яунинг ҳилмаҳиллигидаги бошқа мустаҳкам туманларга эриша оламиз. Аслида, бу нарсанинг бунчалик ажабланарли жойи йўқ, масалан, агар қадимги одамлар қайиқларни қуриб, океандан сузиб ўтиб, янги ерларни кашф этган қадимги оламни олиб қарасак, улар ҳудди шу нарсани қилишган – уларга туғилгандан берилган қўллари, ҳаёллари ёрдамида қайиқларни қуриб, уларга ўтириб, сузишган – аҳир бу ўз идрокларини комбинация қилиш деганику, аниқроғи – сезишларни. Шунчаки биз энг қадимги замонлардан ўз сезишларимизни ўзидан ўзи бошқаришга шунчалик ўрганганмизки, натижада буни ажабланарли, ғаройиб бир нарса деб қабул қилишни тўғтатдик. ощущений. Гўдак бола бу йўлни янгидан ўтади, шунинг учун ҳомила бўлишдан бошлаб, ривожланишнинг кейинги жараёнида бўлган ўзимиз ҳақимиздаги хотираламиз бизга ҳаммасидан ташқари яна оддий бўлиб туюладиган ҳолатлардан завқланишга бўлган йўқотилган қобилиятни берди.

- Мен ҳали ўзимни ундай узоқ эслай олмайман…

- Ўрганасан. Бу унча қийин эмас. Мана, масалан, гўдак ўтнинг устида ётиб, у кейинчалик “ҳаворанг осмон” деб атайдиган бир нимани идрок этади. Кейин у “бир нимани” амалга оширганидан кейин, бу идрок йўқолади ва ундан сўнг у кейинчалик “қўл осмонни бекитмоқда” деб атайдиган бошқа идрок пайдо бўлади. Кейин эса у бу воқеаларнинг алоқасини сезади, кейин эса – у катта бўлганида, ҳаммасини сўз билан атайди– у шунчаки гапиради “мен қуёшни қўлим билан ёпдим”, ва ҳайрат ўтади, шу пайтда у – мушаклари таранглашиши учун қўлини қандай қилиб кўтариши ҳақида тушунчага ҳам эга эмас – у шунчаки шуни ҳоҳлаябди, ва шу нарса содир бўлмоқда. Англанган тушларга бўлган саёҳатларда ҳам ҳудди шундай – бизга берилган, ва биз бундан фойдаланамиз – биринчи биз бир зумда эмас, аста секин уҳлашни ўрганамиз, бу тажрибани кўпайтирамиз. Аҳир одатда одам уҳлаб қолиб, эрталаб уйғонадику – бу ерда нимани тушунса бўлади...бизнинг тажрибаларимизда эса биз тажрибаланувчини бир туннинг ичида юз марталаб уйғотамиз, ва унда концентрация қилинган тажриба пайдо бўлади, ва у уҳлаш босқичларини билишни бошлайди, уларнинг фарқига боради, уларга ном беради, кейин оралиқдаги босқичларни топади, ва ундан кейин – бизнинг ичимизга олдиндан солинган қобилиятлар сабабли – биз жараённи шунчаки кузатишни эмас, унга аралашишни ҳам, натижада – уни бошқаришни ҳам ўрганамиз. Англанган тушларга бўлган саёҳатлар билан ҳам ҳудди шундай – қадам ортидан қадам. Ва қайсидир лаҳзада, бизнинг идрокларимиз эгилувчан, эластик бўлганларида, биз у ерга у ёки бу идрокни қўшамиз, тўсатдан стабилликнинг янги соҳаси аён бўлади – биз буни “янги дунё йиғилди” деб атаймиз. Ва мана шу дунё торлар назариясининг ёрдамида таҳмин қилинган дунёга мувофиқ бўлади. Шунинг учун бошқа дунёлар – узоқ коинотда эмас – у ерда ҳам ҳудди ўша, бизнинг дунёмиз. Бошқа дунёлар – физик тарафдан ҳудди “мана шу ерда”гидай, лекин улар бошқа ўлчовликларда жойлашиб, биз у ерга бизнинг оддий ҳолатимизда, Ойга бора олмагандай бора олмаймиз – Ойга бориш учун биз идрокларимизни (биз буни ракетани қуриш, скафандр ва ҳлказолар деб атаймиз) зарур бўлганидай комбинация қилишимиз зарур. Ва бошқа дунёлар билан – ҳудди шундай, фақат бизнинг сезишларни эмас, аниқроғи нафақат сезишларни, балки беш йўлдан иборат бўлган бутун идроклар бирикмасини комбинация қилишимизни, нафақат комбинация қилишимизни, балки одамларга олдиндан берилган йўллардан бўлмаган идрокларни интеграция этиш қобилиятидан фойдаланишимизни ҳисобга олмаганда. Кўриб турганингдай, ҳаммаси осон, бу ерда тасаввуф йўқ, тушунарли бўлмаган ҳечнима йўқ. Шунчаки ўрганиш керак. Нисбийлик назариясига ҳам ўрганишган, ҳатто ньютоннинг гравитациясига ҳам ўрганишган – ҳамма нарсага ўрганиш керак, бу эса бизнинг олам ҳақидаги эскириб қолган фикрларимизни барбод этади.

- Тиллар биланчи? – Эслатди Тора.

- Дунё йиғилганида, у бутунлай йиғилади. Ва сен бошқа дунёга тушиб қолганингда, сен у ерда қисмлаб эмас, бутунлай пайдо бўласан. Агар этер бизнинг дунёмизда пайдо бўлганида – умид қиламанки, эртами кечми, биз уларни “таклиф қилишга” ўрганамиз – у бу ерда, биз уларникига тушиб қолганимизда уни идрок қилганимиздай, мавжудот сингари эмас, оддий одам каби пайдо бўлади – чунки биз “одам” деб атайдиган идрокларнинг таркиби бу дунёда мавжуд бўлишга, ўйлашга, ҳиссиётларни сезишга имконият беради. Назарий томонлама, албатта у бизнинг дунёмизда бошқа ҳар қандай мавжудотнинг шаклини танласа бўлар эди, лекин бу фақат назарияда… деталларга чуқурлашмайлик. Шунинг учун, биз у дунёни тўплаганимизда, биз автоматик равишда уларнинг тилида гапиришнинг ҳам, унда она тилимизда каби гаплашишга ҳам имкониятга эга бўламиз. Аниқроғи – уларнинг ҳамма тиллари. Инглиз ёки япон тилини сен ўрганишинг керак, уларнинг тилларини эса сен ҳаммасини дарҳол биласан. Лекин билгин, - Моран креслода орқасига суянди, - мен сенга гапираётган ҳамма нарса бу ҳатто илмий –популяр баённома эмас, балки жуда ҳам осонлаштирилган, жуда ҳам чизмали баённомадир. Аслида ҳаммаси жуда ҳам мукаммал, қизиқроқ, албатта, жуда ҳам қизиқроқ! 

- Тушунарли… Жуда ҳам қизиқиб кетябман! Томас, сейенлар ва менинг иштирогим нима бўлди?

- Нима бўларди – ҳаммаси шу шу – шерикларни қидир – профессионал дайверлар бўлмаган янгиларни, ёки мавжуд бўлганларни ўз гуруҳингга чақириб ол... фақат менинг гуруҳимдан эмас, албатта, - у кулиб, қўшиб қўйди, - ва олға. Гапиришнинг ҳожати йўқ. Қил! Тур, бу ердан кетиб, ниманидир қилгин, одамларни қидир, улар билан шуғуллан, ишлашни, бирга тадқиқот қилишни ўрганинглар. Бизда селекция марказлари борлигини сен энди биласан – у ерда тўҳтамай минглаб одамларни ўқитиш жараёнлари ўтади, уларнинг кўпчилиги, албатта, қочоқлар, аммо ҳеч ким олдиндан билмайди – кимдан нима чиқишини, балки қайсидир дамда юз фоизли қочоқ башара ёки думга айланар. Ёки айланмас – ҳеч ким билмайди.

- Ҳозир сейенлар билан ким ишламоқда? – Тора ҳудди ҳозироқ туриб, сейенларга қараб югуриб кетмоқчи бўлганидай озгина олдинга эгилди.

- Асосан мен ва менинг гуруҳим, лекин айрим вақтларда бошқалар ҳам иштирок этади. Гуруҳимда ўн иккита тажрибаланувчи одам бор. Сен улар билан танишишинг мумкин, аммо эсингда сақла, улар билан мулоқот қалинлигини назорат қилиб туриш керак.

- Яъни?

- Агар янги келган одам ёки қочоқ билан кўп вақт ўтказса, унда у мустақиллигини йўқотади, дўстоналикда, қатъиятсизликда ботишни бошлайди, турли саволларга ўзи жавоб қилишга мустақил равишда харакат қилмай, улар билан сенинг олдингга, ҳудди ойисининг ёнига бўлгандай югуриб келади. Уларни, улар сен билан ҳаддан ташқари тез тез учраша ва гаплаша олмайдиган шароитга қўйиш керак. Бизнинг масаламиз – хурсанд ҳоҳишларга тўла, мустақил, қувватли мавжудотни топиш ва унга ёрдам бериш. Ўзи сенга жуда ҳам бизнинг селекция марказларимизда ишлашни маслахат қиламан – у ерда малака олаётганлар билан мулоқотда тажриба орттириш, уларни ўргатиш ва улар билан бирга ўрганиб, тажрибаланувчиларда ғамгинликларни енгиб ўтиш жараёни қандай амалга оширилишини диққат билан кузатишни.  Сен шу билан бирга у ерда ўзингга қизиқ бўлган одамларни ҳам топишинг мумкин.

- Мен ҳоҳлайман! Мен буларнинг ҳаммасини жуда ҳам ҳоҳлайман. Мен ҳатто ҳозир тажрибани кутмай, қандайдир селекция марказига боргим келябди. Пурнага таклиф қилмоқчиман. Мен Пурнага таклиф қилсам, нима дейсан бунга? Менимча, у қизиқиб қолиши мумкин. У секин харакат қилади, ҳудди уҳлаётгандай, лекин айрим пайтларда унда қувват ҳам, эхтирослилик ҳам борга ўҳшайди... 

- Сен нима, маъқуллашни кутябсанми? – Томас паст овозда сўради.. – Сен бизнинг олдимизга маъқуллашларни олиш учун югурасанми? Қил! Тур, кўтингни кўтар ва харакат қил! Мен сенга айтиб бўлдим. Ўзингнинг соғлом ақлингга, олдиндан сезишларингга, тажрибангга, ёритилган идрокларингга, хурсанд ҳоҳишларингга таяниб туриб харакат қил!  Ҳатолар қил, улардан ҳулоса чиқар, янгиларини қил, харакат қил! Агар биз бу ерда ўтириб, бир биримиздан маъқуллашларни сўраб ўтирсак, ҳеч нима рўй бермайди. Сен нима, мен ҳамма нарсани, масалан, ҳозир Чокнинг болалари қилаётган нарсаларни маъқуллаб ўтираман деб ўйлайсанми? Ёки сен шўнғишдан қайтмасликка қарор қилган ва ҳозир ўтириб, ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўйиб, ўзларининг қўл остидагилари билан шуғулланиб ўтирган Квейс, Трикс ва Магнусни маъқуллайман деб ўйлайсанми? Йўқ, мен уларни маъқулламайман.

- Нимага? Нимага сен уларни маъқуламайсан?Тора ҳайрон бўлиб сўради.

- Мен уларни маъқулламайман эмас. Мен шунчаки уларни маъқулламайман. Маъқуллаш ва маъқулламаслик– бу биз шуғулланаётган нарса эмас. Бу ердаги ҳаммамиз эхтиросли жонли, катта ва маъсулитяли инсонлармиз. Бизни бизнинг хурсан ҳоҳишларимиз ва бизнинг ЁИларимиз етаклайди. Биз, бизни тортаётган нарсани амалга оширамиз. Албатта, биз биргаликда ишлаб чиқарадиган белгиланган чегаралар бор, лекин улар умумий характерга эга ва кўпинча ҳолларда бизни чекламайдилар. Агар мен “Пурна” десангуни ол. У билан шуғуллан. У билан бирга ўқинглар. Сизларга ёрдам берадиган тажрибали дайверларни топинглар, ёрдамни талаб қилинглар, уни ўз қўлингизга олиглар – бу ерда садақа беришмайди, бу ерда ҳар битта одам ўзининг иши билан банд, аммо ҳар биттаси бошқа қизиқаётган одамга кўмакалашиш учун ўз машғулотларидан эътиборини тортади. Характ қил!

Ўзининг уйчасига йўлка бўйлаб кетаётганида Тора ҳаммасининг ўзгарганини сезди. Ҳамма ҳаммаси. Томасга бўлган муносабат ўзгарди – у икона  бўлишни тўҳтатиб, жонли ва яқин одамга айланди. Бу қандайдир бир зумда пайдо бўлди– ўзидан ўзи, Тора ҳатто сезмади ҳам– айнан қайси дамда уларнинг орасидаги дистанциянинг йўқ бўлганини – балким, Томас унга бармоғи билан кўримсиз равишда зинада харакат қилган пайтдадир. Тажрибага муносабат ўзгарди. Агар Тора олдин ўзини таклиф қилишиб, кейин йўқ бўлишни буюрадиган, четдан келган одам деб ҳисоблаган бўлса, ҳозир бу унинг шаҳсий ишига айланди. Агар мисол учун, ҳозир унга орқага институтига ёки Чукхунгга, ёки ҳоҳлаган ерига кетиши мумкинлигини айтишса – у бўйсунган ҳолда қайрилиб кетмай, ўзининг иштироги учун курашади – у Менгеснинг, Томаснинг, Меркнинг олдига бориб, Кенгашга мурожаат қилиб, барча сўроқларига жавобларни тўғри кўзларига қараб туриб талаб этишини тасаввур қилганида нимагадир ЎЗҲ вужудга келмади.

Тажриба мақсадларнинг умумий тушунилиши ўзгарди. Тараққиётчилик абстракт, чиройли масала бўлмай қолди – Томас, ўзларининг шўнғишларида курашадиган мавжудотларга нисбатан бўлган вафодорлик Торага ўтди. Ҳа. Яна вафодорлик. У суҳбат давомида бир нечта марта тўлқин бўлиб пайдо бўлди. Ёрқин тўлқинлар бўлиб. Кеча Фосса билан бўлган суҳбатдагидай.

Уйчада иккита йигит ва қиз бор эди – улар шаҳмат ўйнаб ўтирардилар,ва улар қандайдир комбинацияни ишлаб чиқаётиб, унга умуман эътибор беришмасди. Торага бу жуда ҳам маъқул келди, у айвонга чиқиб олиб, икки ёки уч соатга бутун ташқи дунё билан алоқани узди.  

 

«17 ноябр, 2010 й. тушлик пайти.

Иккинчи кун мобайнида вафодорликнинг тўлқинларини сезябман. Томас, Моран, мерк билан бўлган суҳбатдан кейин ёритилган фон доимий тарзда мавжуд. Ҳозир – мен вафодорликни фаол даражада туғдиришни бошлаганимда, унинг акс садолари бутун танамда, ҳар ҳил қисмларида жавоб беради. Мен ҳатто ҳозир ҳам вафодорликнинг айнан қаерда акс этаётгани кўрсатишим мумкин, мен бу оқимни тўҳтата олмайман, у ҳаммасини синдириб кетмоқда, “мен” олдин ҳамма бўлганни, жадал кўз ёшлар деярли тўҳтамай оқмоқда, вафодорликнинг ҳар битта тўлқинидан. Бадан титраб, доимо озгина вибрация қилади, ғўрилламоқда, нафас олишим кучаймоқда, оғирлашмоқда, 39-40дан паст бўлган ҳарорат сезилмоқда, баданим айрим вақтлари силкиниб кетмоқда, буралишни, эгилишни ҳоҳлайман. Бошимни орқага ташлаганимда – бўйнимда чўғни сезаман, лаззат кучайиб бормоқда, “чиқиб кетмоқда” сўзлари билан резонансда бўлмоқда – нима, қаерга, нимага чиқиб кетмоқда – мен буни билмайман, аммо унинг чиқишга харакат қилаётганидан лаззат туйғуси мавжуд. Шунча кўп ЁИлар ёнмоқдаки, мен уларнинг нима билан резонансда бўлишларини, қайси жуфтлар билан ёниб чиқишини аниқ айта олмайман. Улар жуда кўп,ва уларнинг ғаммаси шундай ёрқин, жадал, улар бир бирини қулоқларидан тишлаётган, босаётган, бир бирининг устидан сакраб ўтаётган, пайпаслаётган, ўйнаётган шер болаларига ўҳшаб ёпирилиб келишди. Лабим титрамоқда, башарам ёниб турибди, бутун танамда ҳар ҳил жадалликдаги ЁИлар ёнмоқда, туганмас саёҳатнинг экстатик завқи. Олдин алоҳида ЁИлар билан резонансда бўлган ҳамма ёритилган омиллар битта расмга қўшилди. Олдин бу парчалар эди, ҳозир эса уларнинг ҳаммаси бутун, чуқур ва чидаб бўлмайдиган бир нарсага тўпланишди. 

Ҳамма ЁИлар ёпишиб, кўп маротаба кучайди. Тананинг чегаралари йўқ – мен қачондир “ўзим” деб чақирган барча нарса – ўчди, уни тўфонли тўлқин олиб кетди –ҳаммасини, қолдиқсиз.  Пастги панжалар титрамоқда, бутун тана бўйлаб “чумолилар” юнурмоқда, ҳаммаси чидаб бўлмайдиган даражада ғўриллаб, товланмоқда.

“Янги башаралар, янги аждарчалар” иборасини доим қайтармоқдаман, вафодорликка чидаб бўлмайди. Ишервуднинг Рамакришна тўғрисидаги китобини очдим, битта варақдан кўп бўлмаган матнни ўқидим, танамдаги ғўриллаш чидаб бўлмайдиган даражада бўлди. Чумолилар югуриб ўтиб, лаззат билан кучли резонанс қиладиган вибрация вужудга келди, пандаларда кучли вибрация вужудга келди – кафтларда, кейин у жуда тез равишда тирсаклар бўйлаб тарқала бошлади – сен оёғингда кўп ўтирганинда вужудга келадиган туйғуга ўҳшайди, аммо бунда бу оғриқ келтириб, ёқимсиз бўлса, мен ҳозир сезаётган сезишлар жуда ҳам ёқимли. Бармоқларим ҳудди магнитлаб қўйилгандай қотиб қолди, мен уларни қимирлата олмасдим, мен уларни фақат ҳавода ушлаб, бор овозим билан йиғлашим мумкин эди. Уларни қимирлатишни бошлаганимда – улар ҳудди 10га магнитлангандай туюлди, бутун танам титраб кетмоқда, мен терлаябман, титраб кетябман, ҳарорат 40 дан паст эмас, кейин яна битта завқнинг маркази пайдо бўлди – қорнимда, киндигимдан сал тепада, кейин учинчиси  – пастги панжаларда. Мен йиғлаябман, мени ҳозир ҳудди парчаларга йиртиб ташлайдиганлар бир туйғу, буни тўҳтатиб бўлмайди. “Ишқилиб пастдаги болалар эшитиб қолмасин, ҳалақит бермасин” фикри. Овозимни чиқариб “янги башаралар, янги аждарчалар” деб айтдим - «ёниш» - менинг танам ичимдан ёнди, бир сонияга уни ичидан портлатиб юборди, бармоқларимда учларни аниқ сезябман- мен завқ, чидаб бўлмайдиган вафодорлик билан учқунланиб турган ўнта кичкина доирачани сезмоқдаман.

Бармоқларда сезишнинг жадаллиги шундайки, ўткир оғриқ пайдо бўлмоқда, аммо ҳатто бу оғриқ лаззатни кучайтирмоқда. Энг жадал ғўриллаш, титраш, кичкина бармоқдан тирсакгача 10 даражадаги вибрация – иккала панжамда завқнинг тасмаси. Кейин пастги панжалар яна ғўриллашни бошлади, айниқса чап панжа. Ётиб, ҳечнима қила олмаслигимни тушундим, тўҳтамай йиғладим, бунга чидаб бўлмас эди. Сезишлар жуда аниқ эди, бунинг қанча вақт давом этаётгани ҳақида ўзимга ҳисобот бермасдим. Овозимни чиқариб сўрадим : «Бодхи, менга нима бўлябди?», саволни санамаган ҳолда қайтарардим. Қўрқинч пайдо бўларди – ғалати қўрқинч, оддий эмас, зич ва қўрқинчли эмас, қўрқинч ҳам эмас… наҳотки ЁИлар айнан мана шундай намоён бўлса? Унда қандай қилиб яшаш керак? Хурсанд ҳоҳишлар кучукчалар каби типирчилаб қолишди– улар кўринишни ҳоҳлайди, улар яшашни ҳоҳлайди. Бир нечта дақиқадан сўнг чидаб бўлмайдиган сезилмалар пайдо бўлгани каби бир зумда йўқ бўлди. Бундай кейин – жиддийлик, лаззат ва ёритилган фон сифатида вафодорлик пайдо бўлди, аммо бу ЁФ у ёнишлардан анча фарқ қиларди.

Бирдан  – ичимдан келаётган овоз каби: «ёрқин экстатик ЁИларнинг биринчи тажрибалари айнан мана шундай ўтади – вафодорлик ҳаммасини чиқариб ташлайди. Кейин бирлаштиришни ўрганасан, ташқи кўринишлар йўқ бўлади, экстатик ЁИлар фақат ёрқинроқ бўлади». Кучли фикр. Ғалати фикр. Фикрда қандай бўлса шундай бўлганидан ишонч.

Ўн беш дақиқа мобайнида – жимжитлик, чирой туйғусининг, олдиндан завқланишнинг, чақириқнинг, ёқтиришнинг, чексиз хурсандчиликнинг юмшоқ тўлқинлари – югуриб келиб, қочишади. Кейин – бегоналашиш. Биринчи ҳудди шундай нозик тарзда, кейин яна ва яна кучайиб борди. Бегоналашиш ва вафодорлик – ЁИларнинг янги жуфтими? Мен қандай қилиб вафодорликни бегоналашиш билан бир пайтда сезишим мумкин? Аҳир бегоналашиш одатда – ҳамма нарсадан узоқлашишни, совқликни билдиради, вафодорлик эса кимгадир нисбатан бўлади, улар қандай қилиб бирга мавжуд бўлишлари мумкин?

Айрим вақт ичида – тушунмовчилик. Кейин– яна аниқлик, яна баланд фикр: «бегоналашишни синаб, билиб ол – унинг нима эканини, сафсата гапларни гапирмасдан».

ЯхшиЭнди менда уларнинг битта жуфт билан синалиши мумкинлиги борасида тажрибам  бор. Вивекананданинг расмларига қарадим, яна вафодорлик ва бегоналашиш вужудга келди. Вафодорлик бошқа тусга эга бўлади, у чуқурроқ идрок этилади, “юпқа”, “чуқурлик” сўзлари билан резонансда бўлади, сени ҳозир парчаларга йиртиб ташлашлари мумкин бўлган туйғу бу чидаб бўлмайдиган вафодорлик эмас, нозик вафодорлик. Яна Вивекананданинг расмларига қараганимда экстатик жадалликдаги миннатдорчилик пайдо бўлди, унинг нима учун эканлигини ва нимага пайдо бўлганини айта олмайман, аммо мен қараганимда – у нозик вафодорлик ва чақириқ билан вужудга келди.

Демак, концепция менда бор : «миннатдорчиликни бирон нима учун сезиш мумкин». Бундай концепция ўз муҳимлиги туйғусини намоён қилиш менга бирон нима қилишди мен ҳам миннатдорман. Бартер. Миннатдорчилик шунчаки бу мавжудотнинг борлигидан, кимдир самимиятга, ЁИларни сезишга харакат қилиб интилганидан пайдо бўлиши мумкин. “Бир нима” учун миннатдорчилик, айниқса сен ўша “бир ниманинг” сен учун фойдали бўлганини тушунсанг, бу миннатдорчилик эмас.  и я благодарна. Бартер. Хуйня. Благодарность может возникать просто потому, что это

 Рамакришнанинг расмини очди. Вафодорлик пайдо бўлди, аммо буниси мен Вивекананданинг расмларига қараганимда сезганимдан фарқ қилади. Вивеканандага қараганимда, чақириқни, мени ўша жойга тортаётганини сезардим. Рамакришнанинг расмлари эса вафодорлик ва шижоат билан резонансда бўлади, аниқлик пайдо бўлади: фақатгина шиддатли ва узлуксиз кураш бирон нимани ўзгартириши мумкин. Қатъитялик.

Яна уларнинг расмларига қарадим: мен Вивеканандага қараганимда, шундай жадалликдаги ҳайрат, чақириқ ва вафодорликни сезаманки, бу мен энг юқори даражада ҳис этган пайтим бўлди.  Бу мавжудот нотаниш каби қабул қилинмайди, аниқлик йўқ – бу идрокни аниқ қилиб қандай аташ кераклигининг, аммо у “бир зумдаги таниш” сўзлари билан резонансда бўлади. Ўша мавжудотга яна ва яна қарадим, ва мен бу мавжудотни билганимдай ўзимни ҳис қилардим. Кейин кескин ва ўткир равишда мен бу мавжудотни узоқ пайтдан бери билишимни, қаттиқ севганимни эсладим, мен унга нисбатан шундай вафодорликни сезардимки, мен уни ҳеч қачон унутмаслигимга ишончим комил эди, аммо унутдим. Ҳозир эса мен эсладим, мен эсладим унга нисбатан бундай кучли вафодорликни сезганимни, вафодорлик яна кучайди, кечагига нисбатан янада ёрқинроқ бўлди, мен тушуна олмасдим – уни қандай қилиб унутишим мумкин эди?! Шубҳалар пайдо бўлмасди – мен у мавжудотни жуда ҳам узоқ вақт мобайнида яхши кўрганман. Мен йиғлашни бошладим, вафодорлик, мен қачондир бошимдан кечирганга нисбатан янада жадалроқ ёнди. Деворнинг қулаб тушгани, ва мен ҳаёлимга сиғадиган даражада ҳоҳлаган максимал вафодорликни сеза олишимдан таассурот.»

 



<< Бўлим 18 Бўлим 20>>