"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 17


- Сенга тажрибада ажратилган рол учун сен ушбу осилиб турган жағинг билан унча тўғри келадиганга ўҳшамайсан, - Фосса, табассум соясисиз Тора унинг олдида турган кўринишини таърифлади. – Агар сени гувоҳ ролига танлашган бўлишса, майли шундай бўлсин, мен таҳминан тасаввур қилябман уларни сенинг идроклар бирикманг нимаси билан қизиқтирганини. Лекин, умид қиламанки, анқайиб қолиш – бу сенинг кутилмаган нарсаларга бўлган ягона реакциянг эмас деб. Яна умид қиламанки, иккинчи гувоҳнинг…

- Иккинчи? – Тора унинг гапини бўлди. – Менга бу ҳақида гапиришмаган. Ким у?

- Расшифровка тугамагунича сен бу ҳақида билмайсан. Гувоҳлар бир бирини қанча кам билса, уларнинг шахсий муносабатлари гувоҳликларни нотўғри кўрсатишга таъсир қилишларининг эхтимоллиги шунча кам.

- Демак учинчиси ҳам бўлиши мумкин эканде?

- Ҳар нима бўлиши мумкин.

Фосса Торани қўлидан тортдиа беш дақиқадан кейин улар сув остидан сал кўтарилиб турган коралларнинг қаторларига айланаётган оролнинг у тарафига чиқишди. Сув келиши пайтида кораллар сув остига бутунлай кетиб қолиб, ниқоб ва найча билан жаннатни шакллантиришарди, сув кетиши пайтида эса чигал лабиринтларни ҳосил этишарди – оролнинг давоми. Коралларнинг ўнталаб, юзталаб турлари: тўқ-жигарранг, жуда ҳам мияга ўҳшаб кетади, яшил топаз рангидаги яна шундай “миялар”, диаметри метргача бўлган косалар, “фил қулоқлари”, кулранг “арча панжалари” – куйдирадиган, улардан ҳосил бўлган куйган излари икки ҳафта давомида йўқ бўлмайди, қизил “қора арчалар”, оқ панжали, ясси “дарахтлар” – ҳудди гуллаётган олма дарахтларига ўҳшашади, кораллар ингичка таёқчалар кўринишида – сувости “бамбук”, тасаввур этиб бўлмайдиган чакалакзор бўлиб ўралашган, сув илонлари уларнинг ичида сузишни жуда ҳам яхши кўришади – уларнинг тишлаши ўлимга олиб келади. Сув остида доим аниқ билиш зарур – нимага тегиш мумкин, нимадан эса узоқроқда юриш керак. Кобранинг тишлаши ўлимга олиб келади, шундай бўлса ҳам, сувости илонларнинг заҳари ўн баравар хавфлироқ – сувости ҳаёт эволюциясининг ўн миллионлаб йили акс этмоқда. Ҳатто, хавф келтирмайдиган,  катта бўлмаган коник ракушка билан бўлган алоқа ҳам ўлимга олиб келиши мумкин – қўлга санчилган заҳарли нина қутқарилиб қолиш учун умуман ҳеч қандай имконият қолдирмайди. Рўдаполар – ажабланарли, дўстона мавжудотлар, лекин агар сен рўдапонинг терисида сен ёрқин ҳаворанг доираларни кўрсанг – узоқроқда юр – бу қайтариб бўлмайдиган ўлим. Сувости ҳаёт сохта. Нозик, ҳудди ўргимчак тўридан тўқилган мавжудот сени бир неча дақиқа ичида заҳари билан ўлдириши мумкин, шу билан бир пайтда хавфли ва ғазабли кўринадиган, тошнинг остидан катта очилган оғиз билан чиқаётган муреналар ўзларини силашга, қучоқлашга йўл қўйишади. Наҳанг балиқлар – ушбу ҳаддан ташқари кучли ва жадал, одамга ташланиб, бир неча сония ичида парчаларга йиртиб ташлашлари мумкин бўлган мавжудотлар умуман ҳеч қачон ташланмайдилар (одам учун хавфли бўлиб ҳисобланганлиги учун йўқ қилинган бир нечта турларни ҳисобга олмаса). 

Етмиш метрдан бошлаб ва ундан чуқур бўлган чуқурликда коралларнинг ҳилма ҳиллиги, қолган сувости ҳаёти сингари, кескин камаярди, ва ҳамма ранглардан фақат кўк-кулранг-яшил қоларди – қолганлари сувнинг қалинлиги билан тусини йўқотишарди.

Бир неча аквалангистлар, шўнғишни бошлабми, битирибми сувнинг юзасида узоқроқда сузиб юришарди, ва Тора иссиқ сувнинг гидрокостюм остига оқиб тўлдираётганини, танани қамраб олаётганини, ёрқин қуёшда ярқираётганини дарров тасаввур қилдим.

Ернинг сояли доира жойига кўрсатиб, Фосса суҳбатни ўша жойда давом эттиришни ҳоҳлаётганини билдирди.

- Сенинг соддадиллигининг одамни ҳайратга солади, - бошлади у. – Сен менга тажрибанинг тарқалишининг энг бошида яшаган одамларни эслатябсан. Қачондир соддадил тажрибаланувчиларнинг биттаси ўзининг кундалигида унинг дунё ичидаги ёритилган идрокларни сезаётган одамлардан таркиб топган тасаввурида ҳоҳиш конфликтларига жой бўлмайди. Бундай ҳаёллардан ҳаёт салбий ҳиссиётларсиз зерикарли ва бир ҳил экани тўғрисидаги нуқтаи назаригача ҳам оз қолмайди – ўша вақтларда деярли ҳамма шундай ўйлаган. Қуллар ўзларининг қуллигига бор кучлари билан ушланган, ва озодлик уларнинг олдида оз мунча қўрқинчли кўринишда намоён бўларди – қуллар ушлаган ҳамма жамиятлар учун оддий тарих, одамлар салбий ҳиссиётлар ва ақидаларнинг қуллари бўлган жамият ҳам уларнинг қаторига киради. Ўша кундаликнинг муаллифи ўзига ёритилган идроклар хурсанд ҳоҳишларни йўқ қилмай, аксинча ҳар ҳил одамлар орасидаги ҳоҳишлар конфликтларини нафақат камайтирмайдиган, балки аксинча, ўн баравар кўпайтирадиган даражада тирилтириши борасида ҳисобот бериш учун анча маълум харакатлар қилишга тўғри келган.  салбий ҳиссиётлар, догматик ўйлаш, ҳоҳишларни йўқ қилиш одати билан ўлдирилган, догматик ўйлаш одамлар жамиятида қарорлар ёки шунчаки авторитар тарзда ёки мустаҳкамланиб қолган стереотипларга асосланган ҳолда қабул қилинади. Бир қарашда – конфликлар деярли йўқ, агар кимдир бошқаси билан баҳслашса ҳам, жанжал қилса ҳам, баҳс тез орада тугайди – биттаси иккинчисининг фикрини йўқ қилади ва масала ҳал қилинади. Аргументлаш уларга деярли нотаниш бўлган – масалалар қўпол ёки нозик руҳий босим қилиш тарзида ечилган. Ундан ҳам кўпроқ – аргумент келтириб баҳс қилиш харакатлари ҳар доим жадал ғазабга дуч келган. Энди, кўрайлик– бизда, замонавий жамиятда қарорларнинг қандай қабул қилинишини. Айтайлик, биз янги қишлоқни қурмоқдамиз. Ва ҲАР БИР ОДАМНИНГ – ўзининг фикри, ҳоҳишлари мавжуд. Мен ана у ерда дарахт экмокчиман – менга шундай қилсам чиройли туюлябди, у билан ёки бу билан резонансда бўлябди. Мен эса уни бу ерда уни экким келмаябди, мен мана бу ерда ҳоҳлаябман, ва бундай дарахт эмас, мана бундай дарахт, мен умуман бу ерда ҳечнима экким келмаябди, агар мен бу ерда ўтли ялангликни тасаввур этсам, менда мана бундай олдиндан завқланиш пайдо бўлмоқда... Агар четдан содда қараш билаг қараса – туганмас қарама қаршиликлар. Салбий ҳиссиётларда яшайдиган одамлар биз бундай ҳолатда ҳеч қаерга силжий олмаслигимизни аниқ ўйлашган бўлишарди. Бироқ, аслида ҳаммаси тескариси бўлади, чунки айнан мана бу ерда дарахт экиш – бу фикс-фикр эмас, бу ҳоҳиш. Тортишув иштирокчиларининг ҳар бирида намоён бўладиган кўплаб ёритилган идрокларидан бири. Бизнинг ҳоҳишларимиз қарама қарши бўлса ҳам, бир биримизга бўлган ёқтириш бор, ва бу масалани тезлик билан ҳал қилиб, давом этиш ҳоҳиши, ўйноқилик, эротик тортиш ва яна ҳудо билсин нималар. Ва мана шундай шароитларда турли ҳил одамларнинг ҳар ҳил йўналишдаги ҳоҳишлари тез компромиссга олиб келади, ва, албатта, биттаси мамнун бўлиб, қолганларнинг ҳоҳиши эса қониқмай қоладиган натижага эмас. Ҳар битта одам мамнун бўлади, ҳар ҳил даражада бўлса ҳам. Таърифлашнинг ҳожати ҳам йўқ деб ўйлайман, бу сенга шундай ҳам тушунарли.

- Менинг ҳаёлимга ҳам келмаган, ёритилган идрокларга интилаётган одамлар жамиятини бир ҳил ўйлайдиган ва бир ҳил ҳоҳлайдиган одамларнинг қадам ташлаб юрадиган колонна кўринишида тасаввур қилиш, - Тора Фоссанинг у ҳақида мана шундай ўйлаётганига ҳайрон қолди.

- Шундайми? – Фосса диққат билан ва унинг одатига кўра тикилиб Торага қаради.

Фоссанинг кўз қараши ҳам ёқимли эди, ҳам унга қарши ҳимоя реакцияси юзага келмасди, лекин нима деганда ҳам – Тора унга чидай олмасди. Аниқроғи– ҳар доим ҳам қўлидан келмасди. Балки ўзидан шубҳаланишни бошлагани учундир, суҳбат жуда ҳам нооддий эди.

- Сен нима, тушунмаябсанми? – маъноси бўйича бу ҳайрон бўлиш саволи бўлиши мумкин эди, аммо Фоссанинг овозида ҳайрон қолиш оҳанги яна йўқ эди. Ушбу, маъноларнинг ва оҳангларнинг доимий парчаланиши Торани боши берк кўчага олиб кирию қўярди.

- Фаҳмлашни бошлаябман. Менимча, сен тажриба иштирокчиларида...бўлиши мумкинлигини назарда тутябсан...

- «Бўлиши мумкин»? – Фосса гапини бўлди. – Нима, бўлмаслиги ҳам мумкинми?

- … ҳар ҳил ҳоҳишлар, - танаффусдан кейин Тора иборани тугаллади. – Нима десам эканнима бўлибди? Сен ўзинг айтгандинг,  

Шу пайтда Фосса Торани иккинчи марта қаттиқ ажаблантирди, чунки тезда олдинга харакат қилиб, уни қуёшли боғичига қаттиқ урди  шу даражада қаттиқки, нафаси бир зумга тўҳтаб қолди.

- Ҳафагарчилик пайдо бўлдими? – у Торага тикилиб қараб, қизиқди.

- Йўқйўқ, аниқ пайдо бўлмади. Менга айрим вақтларда сенга нисбатан ғалати туйғу пайдо бўлади, - Тора ўзи учун кутилмаган пайтда гапирди. – Ёки нимадан билмайман қўрқиш туйғусими… аммо ҳафагарчилик ёки бегоналашиш туйғулари пайдо бўлмаябди.

- «Сен ўзинг гапиргандинг» - импотентлик ибора. Бу аргумент эмас. Ўзинг учун гапириш кучига эга бўл. Агар сен мен гапирган ёки сен ҳисоблаганингча мен гапирган нарсани тўғри деб ҳисобласанг, буни ўзингнинг номингдан гапир, кимдирнинг орқасига бекинмай, ўзинг шу фикрни аргумент келтириб гапиришга тайёр бўлган пайтингда гапир. 

Фарқ шундаки  – буни қандай қилиб гапиришда: «сен, одамларда ҳар ҳил ҳоҳишларнинг бўлишини гапиргансан» ёки «одамларнинг ҳар ҳил ҳоҳишлари бор» каби гаплар Торага ушлаб бўлмайдиган бўлиб туюлди, лекин фақатгина у Фосса талаб қилганидай гапиришни бошламаганича.

- Одамларнинг ҳар ҳил ҳоҳишлари бор. Бу тажрибада шундай бўлишининг ҳеч ғалати жойи йўқ, нимага буни “тарафлар” деб аташ керак? Нима кераги бор иштирокчиларни тасаввур қилинаётган баррикаданинг икки тарафи бўйича сунъий равишда айиришнинг? Бу ерда ҳақиқий конфронтация йўқку, аҳир “ҳоҳишлар конфликти” атамаси анча пайтдан бери контактнинг салбий ҳиссиётлар бирикмаси сифатида мавжуд бўлишини билдирмайди – бу шунчаки хурсанд ҳоҳишларнинг рақобати.

- Конфронтация йўқ? Буни қаердан биласан?

Савол Торани яна боши берк кўчага олиб кирди.

- Қандай конфронтация бўлиши мумкин, агар тажрибада иштирок этаётганлар… - Тора сўз қидириб, тўҳтаб қолди.

- «Маорифлашган одамлар» бўлсами? – «ёрдам берди» Фосса. – Сен, масалан, экстатик ёритилган идрокларни тўҳтамай ҳис этябсанми? Майли, экстатик бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаса шунчаки ёритилган идрокларни сен тўҳтамай ҳис этасанми?

Ва яна Тора бундай иборани киноясиз айтишнинг иложи йўқлигига онт ичиши мумкин эди, лекин у Фоссанинг оҳангида ҳам, юзининг кўринишида ҳам кинояни кўра олмади.  

- Йўқ.

-Йўқ. – Тасдиқлади Фосса. – Энди ўйлаб кўр. Биз ҳаммамиз, таҳмин қилганда, тўҳтамай ЁИларни сезмайдиган одамлармиз. Биз ҳаммамиз тажриба натижасида сени бутунлай қамраб олган, нафақат сен, балки тажрибада қатнашмаётган, аммо унинг натижаларини сабрсизлик ва олдиндан завқланиш билан кутаётган кўплаб бошқа тадқиқотчилар муҳим бўлган  ҳаётий саволнинг ҳал бўлиши мумкин бўлган вазиятига тушиб қоламиз. Бизларнинг орамизда ҳеч кимда – энг жиддий дақиқада – тажрибани ўзининг тарафига озгина итариб юборишга енгиб бўлмайдиган кучдаги ҳоҳиш пайдо бўлмасмикан? А?

Тўсатдан Тора Менгеснинг гапини эслади: «сен бу билан энг кутилмаган ва кераги бўлмаган пайтда тўқнашасан». Мана, у нимани назарда тутган экан … лекин очиқчасига айтмаган…

- Сен мени менинг сенга бўлган одоб сақлашимни, ёки умуман олганда ғазабимни текшириш учун, ёки сенинг маслаҳатингни яхшироқ эслашим учун урдингми?

- Униси ҳам, буниси ҳам – ҳаммаси бирга. – У жавобга дарҳол эга бўлди, ва ундан ташқари – Фосса Тора гапини энди тугатаётганида жавоб беришни бошлади.– Биз баданни вазиятларни эслаб қолиш учун ишлатамиз, бу табиий ва самарали. Ва, албатта, сенинг реакциянгни текширмоқчи эдим.

Тора қорнига ётиб, оёқларини ҳавода силтаб, ўйланиб қолди.

- Албатта, сен гапираётган нарса менга тушунарли ва уни тасаввур этишнинг иложи бор, - Тора кафтларига тикилиб, ҳудди баланд овозда фикрлаётгандай бўларди. – Агар тажрибанинг қайсидир босқичида…

- Сен, мен ўйлагандан ҳам кўпроқ содда экансан, - Фосса унинг гапини бўлди. – «Қайсидир босқичида»? Қайси бирида экан? Менимча, бешинчи ёки ўнинчидами? Балки биринчидадир? Балки ҳар бир босқични инобатга олармиз?

- Яъни, - тушунмади Тора.

- Учрашув қаерда бўлади? – қисқа сўради Фосса.

- Шўнғишдан чиқмасликни танлаган Квейс ва Магнус уни қандайдир нейтрал бўлган ҳудудда, фессон турдаги дунёлар томонида яратишади.

- Шундайми? – Фоссанинг кўз қараши янада қаттиқлашди. – Вертикал йўналтирилган дунёларчи?

Тора овозини чиқариб фикрлаётгани каби кўринишини бас қилди, ва горизонтда кўриниб турган “қизиқ – менинг оёқчаларим ва кўтчам унга ёқябдимикан” ҳаёли изсиз йўқ бўлиб қолди.

- Бунинг иложи йўқ умуман! – У ҳатто тирсакларида кўтарилди.Аҳир бу...тақиқланганку, қатъий қарор қабул қилинган...бу хавфли! Масалан, менинг деярли тажрибам йўқ...

- Ҳа, хавфли. Лекин ЖУДА перспективали, чунки иродасига қарши ёки унга асосланган ҳолда, айтганча биз буни билмаймиз, ўзининг индивидуаллигини фарқлаш қобилиятидан маҳрум қилинган мавжудотлар учун вертикал йўналтирилган дунёлар деярли она уйи сифатида бўлишлари керак, шу билан бир пайтда фессон туридаги дунё... 

- Яъни… болалар олиб, менинг ҳаётимни ўзларининг....учун хавф остига қўйишадими... 

- Улар сенинг ҳаётингни айнан ҳозир хавф остига қўйишмаябди деб ўйлаябсанми? Улар шўнғишда қолиб, ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўйишаётганларини эсингдан чиқардингми? Сен ўзларининг ҳаётини хавф остига қўядиган одамлар билан бирга жиддий иш қилмоқчи бўлаётганингни тушуниб етябсанми ўзи? 

Сукунат.

- Албатта, уларнинг хатари ўйланмасдан қилинмаган. Бу хатар ҳар томонлама ўйланиб қилинган. – Фосса давом этарди. – Ва сенинг ҳаётингни ҳам хатар остига қўйишмайди …

- Демак – аниқ қўйишмайдими?!! Яъни сенинг бунга ишончинг комил? – Тора деярли қичқириб гапирди.

- Мен айнан ҳозир Кенгашга сен бош тортаётганингни айтишим мумкин. – Фоссанинг қўлида қаердандир пайдо бўлган коммуникатор пайдо бўлди.

- Қани, тўҳтачи! –Тора ўзи учун кутилмаган ҳукмдорлик билан бақириб юборди ва ўзининг қўлини Фоссанинг қўлига қўйди.

- Мана кўрябсанми, - Фосса жилмайди, - сенинг ҳаётинг хавф остида эканини билиб туриб, сен бошингни тортмаябсанми?

- Йўқ!

- Қолганларчи, нима – сен сингари бундай қатъиян эмасми? Бунчалик мақсадга интилишмайдими? Қолганлар ҳам ҳаётларини хатар остига қўйишга тайёр. Ва муаммо улар нафақат ўзларини хатар остида қўйишларидан иборат эмас – бу бирикмадаги ишнинг ҳусусияти – ўзингни хатар остига қўйсанг – шеригингни ҳам хатар остига қўясан. Шундай қилиб, муаммо йигитлар ҳамма учун кутилмаган ҳолда вертикал йўналтирилган дунёларда учрашувни ташкил этиб, сенинг ҳаётингни хатар остига қўйишларида эмас.

- Демак, ҳамма учун кутилмаган эканде? – Тора кулиб қўйиб, бирдан унга етиб борди – аҳир Тора ҳозиргина кулиб тургандику! Воқеа!..

- Жиддий қилиб гапирганда, бунинг айнан шундай бўлишига ҳеч ким шубҳаланаётгани йўқ.

- Ҳа… қизиқ. Менимча, ҳеч ким ичида шубҳаланмаётган яна бирон нима бор? 

- Албатта.

- Жуда зўрку! Демак, бизнинг режамиз бор,ва биз ҳаммасининг бошқача бўлиши барчага аён эканлигига қарамай жиддий тарзда музокара қилмоқдамиз, шундайми? 

- Шунга ўҳшаш бир нима, бироқ биз режани жиддий музокара қилаётганимиз, чунки бу савол ҳақиқатдан ҳам жуда жиддий. Сен магистрал йўлдан четга чиқиб кетишларини таҳмин қилишинг мумкин, аммо бу “четга чиқишлар”нинг кўпроқ асосий режанинг қандай даражада ҳақиқий кўринишига боғлиқ. Бу шунчаки намойиш эмас. Бу – асос, бошлаш учун майдонча. Мияда умумий режага эга бўлиб туриб, хавфсиз ва самарали ёки ҳатто умуман бошқа йўл топиш анча енгилроқ. Аҳир бизнинг режамиз – бу БИЗНИНГ режамиз. Тажрибада эса нафақат биз қатнашамиз, бундан ташқари – биз ҳатто иштирокчиларнинг доирасини аниқ қилиб чиза олмаймиз, чунки иштирокчилар ҳечнимага қарамай, олдиндан ўйлаб чиқилган чизмага қараб иш тутишадиган вазият – қониқарсиз, хавфли, перспективасиз. Ишончим комил, Кенгаш тажриба учун ўйинни мустақил равишда олиб бориш хатарини ўзларига ола олмайдиган тадқиқотчиларни танламаган бўларди.

- Унда нимага биз ҳаммасини очиқчасига тан олмаймиз?

- Ва тажрибадан чиқиб кетасан. Кенгаш сенинг номзодингни шу заҳоти рўйҳатдан чиқариб юборарди. Ўйлаб кўр, уларнинг ўрнида сен ҳам ҳудди шу ишни қилган бўларди. Агар биз режамизнинг шартли равишда шундай деб расмий равишда тан олсак, хаос бошланади. Бизнинг бутун ишимизни ёмон тушунадиган кўп одам тажрибани ўтказишга тўсқинликларни яратишлари мумкин – фақатгина инсонпарвар идроклардан келиб чиққан ҳолда, албатта…

- Буни қаранг! – Тора кўтига ўтириб, тиззасини буклаб, уларни қучоқлаб олди ва бир бирининг устига қўйилган кафтларига иягини тиқиб, чайқалиб ўтирарди. – Демак, Кенгаш ҳаммасини тушунади…

- Мен айтганимдай, муаммо бунда эмас. Агар болалар сени, тажрибасиз гувоҳни вертикал йўналтирилган дунёларга ташлашса, шубҳанг бўлмасин, улар сенинг ҳаётинг учун ҳудди ўзлариники учун бўлгандай курашишади ва жавоб беришади. Бунга шубҳа бўлиши мумкин эмас. Бу шимолдан Чо-Ойюга мўлжаллаган тажрибасиз одамни ҳудди К2нинг тепасига олиб чиқишгандай бўлади. Унга арқонлар, перилалар осишади, суғурталашади ва ҳоказо.

- Унда нима?

- Муаммо шундаки, ҳар биттамиз, - Фосса “биз” сўзини ажратиб гапирди, - тажриба иштирокчилари, ўзининг хатарида қанчалик узоқ боришини билишига ишончи комил. Лекин бу ишончнинг мавжуд бўлиши ҳаммасининг айнан шундай бўлишини англатмайди. Мана, масалан,сен қизиқиб кетиб, йўлдан четга чиқиб кетишинг мумкинлигини умуман билмайсан. Сен – гувоҳсан. Ва сен ҳақиқатдан ҳам фақат гувоҳ бўласан деб ўйлаябсан. свидетель. Аммо ҳамманинг буни билиб, ўзларининг режаларида сен ўзинг фаол, тўла ҳуқуқли иштирокчисига айланишни жуда ҳам ҳоҳлаб қолган пайтгача гувоҳ бўлиб қолишингни инобатга олишларига шубҳа қилмасанг ҳам бўлади. Ва ҳеч ким ҳеч қачон билмайди – бутун тажрибада аслида кимнинг муҳим бўлган ролни ўйнашини. Бу мен ҳам бўлишим мумкин. Бу сен ҳам бўлишинг мумкин.

Торанинг жағи яна осилиб қолди.

- Яъни сен ҳам, Менгес ҳам, Кенгаш ҳам, ва..а бошқа гувоҳ ҳам, умуман ҳамма буни билади ва ўзларининг режаларида инобатга олишади

- Айнан шундай. Мен соддадиллигинг камайганини кўриб турибман. Сен шахмат яхши ўйнайсан – сен кўп таҳталарда бир вақтда ярмига боғланган кўзлар ва ўзгариб турадиган қоидалар билан ўйнашинга тўғри келгандай  бўлади. 

Тора яна чуқур ўйланиб қолди. Сув оқиб келиши бошланди, ва кораллар, пушта ортидан пушта бўлиб сув остига кетишни бошлади. Аквалангистлар аллақачон қаергадир йўқ бўлишди, уларнинг ўрнига эса дельфинлар сузиб келди. 

- Айтганча, - минғирлади Тора, - аҳир биз уларнинг нимани ҳоҳлаётганлари ҳақида тушунчага ҳам эга эмасмиз. – У дельфинлар тарафга қараб бошини ирғади. – Мен бунинг ҳатто билмайман қандай...қандайдир аниқ бўлмаган – сентиментал бир нима эканлигини таҳмин қилганимни, аниқроғи – ҳаёл сурганимни ўзимга ҳисобот бермаган эканман, булар эса – тирик, англайдиган мавжудотлар аҳир, уларнинг маданияти, агар у ҳақиқатдан ҳам мавжуд бўлса, одамзодникига нисбатан анча катта… Мен ўзимни қандайдир хукмдор-ширин ролда тасаввур этардим. Нимага? Шунчаки биз ҳар ҳил бомбаларни, нафратни, ахмоқликни ўйлаб топиб, планетамизни сал қолса барбод қилмаганимиз учунми? Катта иш…

Фосса гапини бўлмай, жим турарди. Лекин унинг ҳали гапни тугатмаганлиги кўриниб турарди.

- Менга саволимга жавоб керак, - деди у ниҳоят.

Тора тушунмаган ҳолда хўмрайди, лекин гапнинг энг биринчи савол тўғрисида кетаётганини дарров тушунди.

- Аммо мен барибир ҳозирча тушунмаябман мен нима деб жавоб беришим мумкин. Сен ўзи қайси тарафлар ҳақида гапирябсан?

- Бир нечта магистрал йўналишлар бор. Бодх ва аждарчаларни қидириш. Ер башаралари билан англанган контактни қидириш – булоқлар, дарахтлар, тоғлар, ҳайвонлар...ва ниҳоят Ернинг ўзи билан. Саёҳатни саёҳатнинг ўзи учун қидириш – энг турли дунёларда, шу билан бирга, улар билан таққослаганда вертикал йўналтирилган дунёлар ўйинчоқ бўлиб кўринадиган дунёларда. Экстатик ёритилган идроклар орқали одамнинг келгуси эволюциясининг йўлларини қидириш. Қанча бўлди?

- Тўртта, - Тора диққатини жалб қилган ва сергак бўлиб кўринарди.

- Яна тараққиётчилик ҳам бор – кириш жойлари англанган тушлар орқали бўлган дунёларда тажрибаланувчиларни қидириш. Қидириш ва уларга ёрдам бериш. Буларнинг ҳаммаси жуда ҳам қизиқ, буни кимам инкор этарди? Мана масалан сенинг айтилганларидан қайси биридан юрагинг тезроқ уриб кетябди?  

- Оҳиргиси.

- Билардим. – Фосса ўзининг тиззасини шалпиллатиб урди.

- Сенинг катта шахмат ўйинида бирон нима аниқландими? – кулди Тора. – Аҳир мен энди бошлаябманфаҳмлашнибунинг қанчалик қийин эканини, ва яна...яна сенга юкланган маъсулиятнинг нақадар катта эканини! Аҳир сен бизнинг суғуртамиз бўласан, сен ҳаммасини кўришинга, ҳисобга олишинга, ўйлаб кўришинга,ва...ҳал қилишинга тўғри келади! – Фосса Торанинг олдида қандайдир янги кўринишга эга бўлди. Унга нисбатан қандайдир нозик бир туйғу туғила бошлади, лекин қандай… Тора фарқига бормасди.

- Менимча, мен учун вертикал йўналтирилган дунёларга иккита-учта шўнғишларнинг тажрибаларига эга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлади… ва яна тараққиётчиларнинг иши тўғрисида кўпроқ билиш, ҳеч бўлмаганда ўзим учун кўпроқ аниқликка эга бўлиш учун – менинг ичимда нима енгиб бўлмайдиган ҳоҳиш сифатида уйғониши мумкин, қаерга куч билан етаклаб кетиши мумкин. Бу ҳақида мен кўпроқ билишим учун ким билан гаплашсам бўлади? Аҳир ҳозир бу ерда, тажрибада қатнашиш учун тадқиқотларнинг олдинги чеккаларида турадиган шунча одам йиғилади… мен бундай имкониятдан фойдаланишни ҳоҳлайман, бундан ташқари, менинг ҳисоблашимча, агар мен кўпроқ билсам, тажриба пайтида янада ҳушёр бўлишим мумкин. Йўлбарс ва дельфинлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳам – уларни диққат билан қайта ўқишим керак, ва яна… - Тора ожиз бўлиб, жим бўлиб қолди. – Тажриба пайшанба куни бўлиб ўтадику! Балки, бошқа вақтга ўтказиш керакдир?

- Ҳовлиқма. – Фосса ҳар доимгидай қаттиқ ва хотиржам эди. – Мен ўйлайманки, сен бизнинг ҳеч қачон тайёр бўлмаслигимизни тушунишинг керак.

- Ҳа. – Тора паузадан кейин бу билан рози бўлди.

- Шунчаки ҳоҳишларингга қараб иш тут, ҳаммаси осон. Ҳоҳлаганингни қил, ёки умуман ҳечнима қилма, лекин ҳовлиқма, ўзингни кучантирма. – Фосса яна бир марта – о ҳайрият! – жилмайди. – Тараққиётчилик тўғрисида Томас билан гаплаш – у қаердадир шу ерда. Ва бугун тунда тугатишни ҳаёлинга ҳам келтирма – четлатаман. Ҳатто эхтироснинг чеккасига ҳам яқинлашма. Оҳирги марта эхтиросни ҳис қилганингдан кейин қанча кун ўтди? 

- Эллик саккиз.

- Ярайди. – Фосса сакраб туриб, ақлга сиғмайдиган тарзда сакраб, чакалакзорда ғойиб бўлди.

Тора яна бир қанча вақт давомида қуёш ботаётган осмонга қараб ўтирди. Ҳечнима ҳақида ўйлагиси келмасди. Шунчаки ўтириб, ушба океанни, фантастик даражадаги ранглар билан товланаётган осмонни ўзига сингдиришни, ўйнаётган дельфинларга нисбатан мулойимликни сезишни ҳоҳлади, ва айнан шу пайтда Тора бирдан тушунди – ҳозир Фоссага нисбатан айнан нимани сезганини – ушбу ҳиссиёт яна бир марта вужудга келди, ёрқин, равшан даражада, ҳудди океан ва осмон билан резонансда бўлганидай – бу бепоён, кўз ёшгача олиб борадиган вафодорлик эди.

 

«16 ноябр, 2010 й.

18.20: Яна вафодорлик. У пайдо бўлган ҳар гал, бу унинг энг юқори бир нима -  барча ЁИларнинг тепаси эканлиги аниқлиги билан бирга вужудга келади. Шунинг билан бирга, менинг саёҳатим энди бошланаётганига аниқликни ҳис этиш. Ушбу пайтгача мен шунчаки “чемоданларни йиғиб ўтирган эканман”. Вафодорлик намоён бўлган пайтда, янгидан янги лаҳзаларга қандай бўлса ҳам эришишнинг кучли ҳоҳиши ҳар гал пайдо бўлади.  Ҳатто яқинлашиб келаётган тажрибадан бўлган олдиндан завқланиш иккинчи даражали бўлиб қолади. Ҳамма кучингни, вақтингни бериб, битта бўлса ҳам дақиқани йўқотмасликни ҳоҳлайман – ва вафодорликка эришишни.

18.25: Ёритилган омиллар камроқ. Лекин улар ҳар гал кўпаймоқда.

18.30: Қоидагидай, вафодорликка параллел ҳолда биргаликда “туганмас саёҳат” ва “чақириқ” пайдо бўлмоқда, бунда чақириқ шундай жадалликда бўладики, шубҳа, скептиклар туғдирмайди – мен ҳеч нарсага қарамай кетябман.

18.35: Қатъиятлик ва жиддийлик пайдо бўлмоқда – олдинга силжишга шиддатли ҳоҳиш. Кўкракда енгил вибрация, нафас тезлашди, мен вафодорликдан бошқа яна бир нимани сезаётганим тўғрисида аниқлик пайдо бўлди. Бу идрок… мен аниқ кўрсата оламан – танамда қаерда акс этаётганини – кўпроқ, кўкрак қафасининг чап тарафида. У нозиклик ва “тўфон тугади, денгиз устида балиқчи қуш сузмоқда, ҳавода барра, денгиз ҳиди. Тўфоннинг тўҳтагани сабабли, денгиз бундай даражада қамраб оладиган, катта ва чуқур бўлиш ҳусусиятларини йўқотмади, у турли ранглар билан товланиб, завқлантиришини йўқотмади, фақатгина тўфон тинчиди”. 

18.40: Мен вафодорликни сезаётганимда, унинг фонида турли ҳил хурсанд ҳоҳишлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳоҳишларнинг қолганларидан ўзининг жадаллиги ва ўзгача туси билан аҳамиятли равишда фарқ қилишини сездим, улар янада зичроқ ва бутунроқ бўлиб қабул қилинади. Мен уларни “кучли хурсанд ҳоҳишлар” деб атагим келади. Масалан, мен ғамгинликлар билан курашиб, ЁИларни сезишни ҳоҳлайдиган барча мавжудотларга нисбатан вафодорликни сезаман, ва ушбу вафодорликнинг фонида менда бундай мавжудотларнинг тажрибасига ёрдам бериш учун кучли ҳоҳиш пайдо бўлади, яна англанган тушларга саёҳатларни ўша дунёлардан бўлган, уларнинг орасида шунингдек ЁИларга интилаётганлари ҳам бор бўлган мавжудотлар билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўлиш учун ўзлаштиришнинг кучли ҳоҳиши пайдо бўлади. Кичкинтойлар билан шуғулланишнинг кучли ҳоҳиши бор – Кремер сингари. Мен ушбу ҳоҳишларни айнан кучли деб атагим келади, чунки улар яна жадал олдиндан завқланиш, вафодорлик, хурсанд ҳоҳишларни амалга оширишнинг кучли ҳоҳиши билан бирга кузатилади.

18.50: Кучли ҳоҳишларда вужудга келадиган мана бундай ҳиссиётларни фиксация қиламан: амда ва пастки панжаларда қитиқ, кўкрак қафасида босим, мени “у ерга” тортиб кетаётганнинг, ҳоҳишларни амалга оширишга тортаётганнинг, уларни амалга ошириш учун мумкин бўлга барча нарсани қилишнинг образи вужудга келмоқда. Оғзим атрофида хира электр токининг сезилиши – бурундан иякгача ингичка қитиқлайдиган иплар чўзилмоқда.

1 гипотеза: улар билан бир жуфтда вафодорликни сезсанг, ҳоҳишларнинг турлари ўзгаради.

2 гипотеза: мен бошқа ЁИлар билан биргаликда вафодорликни сезсам, вафодорликнинг ўзи ҳам, ЁИлар ҳам ўзгаради. “Вафодорлик-нозиклик” аккордида вафодорлик “вафодорлик-жиддийлик” аккордига нисбатан бошқа тусга эга. Вафодорликни бошқа ЁИлар билан жуфтларда тадқиқот қилиб, фарқларни фиксация қилгим келябди.

18.55: 3 жадалликдаги экстатик ЁИ пайдо бўлди. Унинг ичида ЁИлар товланаётгандай образ пайдо бўлди, улар ярқирамоқда, улар шунчалик кўпки, чегаралар кўринмайди – битта ЁИ иккинчисининг ичига қуйилиб кетаётгандай, улар бир бирини ҳудди кучайтираётгандай, янгидан янги туслар пайдо бўлмоқда. Ушбу тусларни шартли равишда фарқига боришнинг механик бўлган ҳоҳиши пайдо бўлмоқда– скептик ва қўрқинчларни йўқотябман – ЁИлар кучаймоқда. Жойидан қўзғалган поезднинг образи, ўпирилиб тушаётган ва уни тўҳтатиб бўлмайдиган кўчкининг образи. Мен сезаётган нарсамдан лаззат олгим келябди, ушбу пальма-башарага тикилиб қараб, унга нисбатан вафодорликни сезгим келябди. Кўкрагимда янги ҳиссиётлар, улар “кўкрак қафасининг синиши” сўзлари билан резонансда  бўлмоқда. Кўкрак қафасидан бир нима чиқиб кетаётиб, ташқи қатламни синдиришга харакат қилмоқда, ва бу синдириш лаззат билан бирга кузатилмоқда.

19.10: “Мен 10га самимий эмасман” позициясини эгаллаябман, шижоят харакат қилиш ҳоҳиши.

19.15: Хурсандчилик -6, пастги панжаларда чумолиларни сезябман, “сидирилган тери” тиззалардан амгача панжалар уларни пайпаслаганда турли ҳил ЁИлар вужудга келмоқда, уларни кучли даражада пайпаслашнинг ҳоҳиши йўқ, сал тегишни ҳоҳлайман бундан нозиклик ва лаззат пайдо бўлади. Тирсаклардан бармоқларнинг учларигача устки панжаларда ва бутун башарада – ичимдан ҳаммаси ёниб кетмоқда.

19.30: Баданимда чўғ, жадаллик пасаймаябди, бутун баданим тўлқинсимон тарзда титрамоқда, мен ундан сесканиб кетябман; кўкрак қафасимда вибрация. Вафодорлик.

19.35: Очиқликнинг ёритилган фони + 5 нозиклиги, бармоқлардан ёпишқоқ, зич бўлмаган “бирон ниманинг” оқиб чиқаётганидай туйғу вужудга келмоқда, у оқиб чиқиб, лаззат билан кучли резонансда бўлмоқда. Бармоқлар учларининг чегаралари сезилмаябди, улар ҳудди океаннинг илиқ ҳавосига эриб кетаётганларидай».

 



<< Бўлим 16 Бўлим 18>>