"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 10


«Ҳаво кам» - бу фикр биринчи бўлиб пайдо бўлди, ва унинг маъноси тушунарли бўлганича, ниҳоятда катта тезликда образларнинг бир қатори ўтиб кетди: еттита рафтерлар, қоялар, кулгу, кимнингдир ҳайрон қолган- завқланган юзи,ҳаммаси бор кучи билан ўнг томонга сузишмоқда, рафт тўҳтамай катта тошга қараб сузиб кетмоқда, тўсатдан қалин сувда чуқур ўпирилиш, осмонни ёпган икки метрли тўлқин; эшкак, сувнинг вертикал тарафига умидсиз зарб, нафасни адаштирган ва деярли рафтдан чиқазиб юборган тўлқиннинг зарби, рафтнинг тошга урилиши, учиш, яна зарб; зарбдан қочган рафтни бутун осилиб турган вазни билан қирғич каби ўткир тошга қисмоқда, чап қўлдан, елкадан терини шилмоқда, пастга итармоқда. “Қўл билан ҳаммаси ёмон бўлади” деган фикр пайдо бўлди, кейин бошқаси “нима бўлса бўлсин, ҳозир тирик қолиш керак”. Буларнинг ҳаммаси бир сонияда ғаройиб тарзда учиб ўтди, ва ниҳоят, тугалланган фикр пайдо бўлди : “мен тошнинг остидаман”. Ҳақиқий ҳавфни сезиш ҳиссиёти ҳайратга солмади, кўпроқ мобилизация қилди. Ҳавонинг оз эканлиги, тошнинг остидан чиқиб бўлмаслигини билгандан кейин ҳам ваҳима туйғуси бир сония ҳам мавжуд бўлмади. Бундай ғалати кучсизликдан, деярли харакатсизликдан ҳайрат вужудга келди, кейин эса – бугунги куннинг яна битта образи – иккинчи рафт, остона олдида етарли тезликни олмай, бесўнақай тарзда тошлардан тушди ва тубга келиб чиқаётган сувнинг кучлидан кучли оқимлари билан миҳланиб қолди – йирик оқимлар тепадан оқарди, болалар деярли белигача сувда бўлиб, бор кучи билан сувни чиқариб ташлашябди, лекин фойдасиз– рафт, миҳлангандай, битта жойда турибди, деярли яримга букилган, оқимлар уни тўғри остонанинг ёнида сув “чуқурига” уришмоқда, ҳамма энди сакрамоқчи бўлиб турганида, битта кучли бир ҳил харакат билан рафтни сув гўштқиймалагичидан итариб ташлай олдилар. Бу чақнаш – хотира аниқлик киритди – мен харакатсизланиб қолмаганман, шунчаки мени тошнинг остига ҳудди шундай тарзда сув оқими итариб киргизмоқда. Бу ерда бениҳоят қатъиятликнинг чақнаши бўлди, кейин эса – қизиқтириб кетаётган оқимда эркин учиш ва юмшоқ ағанаш, ҳафо умуман тамо бўлди, тепага умидсиз силтаниш ва ҳайрон қолишнинг кейинги чақнаши – тепага бошқа кўтарилишга жой йўқ, ҳаво эса ҳали йўқ, атрофда – қалин, бурқираётган кўпик. Вазиятни бир зумда баҳолаш ва қарорни қабул қилиш: «кўпик – бу сув плюс ҳаво, танлов йўқ – нафас олишга харакат қиламан» - нафас олиш – аста секин, сувни тишимдан, тилимнинг устидан ва тегидан ўтказиб – натижа бор!!

 

Қирғоққа сузиб, Трапп ўзининг олдида эшкакни итариб кетаётганини кўрди. Буни кутмаган эди! У қаердан пайдо бўлди? Наҳотки бутун пайт давомида у ун қандайдир мўъжизали тарзда ўзининг ёнида ушлаб келаётган бўлса? Лекин, бу хайрон қолдириши керак эмас  – онг асосий масалани ҳал қилиш учун етарли даражада торайтирилган эди. Балки айнан шу эшкак оҳирги харакатни амалга ошириш учун асос бўлгандир? У бу лаҳзани эслашни қандай ҳоҳламасин – ҳоҳ ҳозир Кали – Гандакининг сирпанчиқ тошларига чиқаётган пайтида бўлсин, ҳоҳ кейин бўлсин – шу бўйича эсламади, ва бу нарса унинг учун топишмоқ бўлиб қолди – у ўлимга олиб келадиган қопқондан чиқиб кетиш учун нима қилгани.

Олдинда  – икки юз метр нарида – қирғоқда ағдарилган рафт ётарди, ёнида бошқаси келиб турганди, ва Трапп уларнинг олдига сирпанчиқ тошлар ва нам қумнинг устидан секин юриб кетди. Чам биқинидаги оғриқ аста секин кучаярди ва натижада тўсатдан кучайиб кетди, ва у шу пайтда қўли ҳақида эслади. Ёқимсиз бир нимани кўришга тайёр бўлиб, у нафасини тўҳтатиб, яраланган жойларини қараб чиқди,ва – ҳайрият – қўли бутунлай соғ эди. Уни, рафт билан тошнинг ўртасида қисилиб қолган ҳолатда судраётганида, унга терининг гўшт билан бирганликда шилинаётгани туюларди. Тери ростдан ҳам анча жиддий яраланган эди, айрим жойларда парчалар осилиб турарди, лекин унда ортиқ эмас. Зарблардан ва сиқишлардан қўл албатта кўкаради, сарғаяди, нолийди, лекин булар майда нарсалар – икки ҳафтадан кейин изи ҳам қолмайди. Демак, тош билан омади келган унинг сув остидаги қисми силлиқ экан. “Агар мени мана бундай тошдан судраганидачи” деб ўйлади Трапп, оқим бўйлаб пастда жойлашган тошни кўриб – у бутунлай, устара каби ўткир, турли ҳил кесаклардан иборат эди, «мана унда мендан нима қоларди, билмайман». Омадим келди. Чап биқинда эса барибир жиддийроқ бир нима бўлиб ўтган …

«Мен эса шлемни кийишни ҳоҳламагандим!» - Трапп, рафтга шлемсиз ўтирганини эслаб, бошини чайқади. Қуёш шундай ёқимли даражада иситардики, шамол эснарди, ва бошга қаттиқ шлемни кийишга умуман ҳоҳиш йўқ эди. Ва мамнуниясизлик ва киноя билан у олиб борадиган одамнинг қаттиқ позициясига кўнишига тўғри келди – ҳамма шлемларда ва қутқарадиган жилетларда сўзсиз бўлишлари керак. Агар қалин жилетда чап биқин шундай даражада яраланган бўлса, унда кийимсиз бадан билан нима бўларди?

Ҳозир, рафтларга секин кетаётиб ва хотирасида бўлиб ўтган нарсаларнинг сузиб чиқаётган расмларни кўриб чиқиб, у аниқ тош ва рафтнинг чети билан орасига тушган, бошининг устидан зарбни эслади. У ана шу зарбдан ҳушдан кетган бўлса керак, бахтига, у ҳали тошнинг остида чўкиб кетмасидан олдин у ўзига келди.  

Югуриб келган болалар ташвишланган кўринарди. Уни сувга ташлаганидан кейин, рафт сувда деярли вертикал равишда туриб қолган экан, ва болалар фақатгина Траппнинг тошга боши билан урилиб, рафт билан қисиб қўйганини кўришга улгуришган экан, ундан кейин рафт бутунлай ағдарилиб, команданинг кўпроқ қисмини ўзининг тегида қолдирган экан, шунинг учун ўткир ҳиссиётлар ҳаммага етди.

Рафт, Берта ўтирган, ўнг тарафига туришни бошлаганида, у ҳудди кадрлаб кўрсатадиган, секинлаштирилган съёмкада каби, Траппни рафтдан итариб ташлаганини кўрди. Идрокнинг тезлиги бир нечта мартага юқорилашди. Баданнинг рафтнинг ўртасига тез ташлаши – балки уни тенглаштириш қўлдан келар. Лекин вазннинг ўзи етарли бўлмади. Рафтни бир кучли талаш билан ағдарганда, у унинг остида деярли энг ўртасига тушиб қолди.

У бор кучи билан унинг остидан чиқишга харакат қилди, лекин сув оқимлари уни орқага итарарди. Ушбу, унинг кучлари ва ҳаво тугаган бир пайтда, бирдан у олдин бошидан кечирмаган янги ёритилган идрок пайдо бўлди, бу идрок қатъиятлик ва паришонлик билан резонансда бўларди. Уни таърифлаш учун тўғри келадиган сўзлар: “танлов йўқ”, “фақат тирик қолиш мумкин”,  ягона қаттиқ цементланганлик. У ниҳоят уни тепадан уриб турувчи рафтдан қутилганидан кейин, унинг ҳалиям жўшқин оқимларнинг ичида эканлиги аён бўлди, ва хаотик даражада парчалаётган тўлқинлар нафас олишга йўл қўймаябди. Тўлқин ортидан тўлқин Бертани ёпарди, ва шу лаҳзада у айнан шу ерда, Кaли – Гандакида, паришон ўрмонларнинг, нам ва нурсиз қояларнинг орасида ўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида равшан аниқлик пайдо бўлди – ҳаммаси айнан шу ерда ва айнан ҳозир тугаши мумкин. Ушбу аниқликдан кейин Берта, ўзи учун кутилмаган ҳолда 500 - ишончини ва 500 - олдиндан завқланишини туғдирди,  ва уни кейинги тўлқин ёпишидан олдин, у чуқур нафас олиб, сувнинг остига кетиб қолишга улгурди, у ерда уни тез ва юмшоқ оқимлар кутиб олди. Қайта сувнинг устига чиқиб, Берта иккинчи рафтни ўзининг ёнида кўрди. Эшкакни ўн мартача эшганидан кейин, у бортнинг ёнидан тортилган арқонни ушлаб олди.

Кечқурун оловнинг ёнида суҳбат вақти вақти билан қайта қайта бўлиб ўтган нарсаларни эслаб, англаб олиш харакатларига қайтарди. Энг аҳамиятли ҳулосалардан бири, команданинг харакатлари энг жиддий дақиқаларда ҳаддан ташқари шалпайган ва қатъий эмас бўлганликлари ҳақида эди. Рафт вертикал равишда кўтарилганда, у уни балансини тўғирлашга харакат қилди  – қолганлар секин харакат қилди, ва вақтни қўлдан бой бердилар – бу ерда ҳаммасини сониялар ҳал қилади. Траппнинг сузиб чиқмаганлигини ва йўқолиб қолмаганлигини ҳамма тушунгандан кейин, команданинг харакатлари келишилмаган бўлди.

- Мен сенинг йўқ эканлигингни тез англадим, -  Серенанинг юзи тушунмовчиликни ифодаларди. Кенг жойлашган кўзлар, кучли тана, қаттиқ сонлар унинг лифтнинг занглаган рельсларини яланг қўллари билан қоядан тортиб чиқараётганини тасаввур қилишни ҳоҳларди одам. Лекин қандайдир ступор бўлди, мен болаларга сени қидириш керак эканлигини қичқирдим, лекин ҳамма эсанкираб қолди, ўзини йўқотиб қўйди. Мени ўзи кимдир эшитдими? 

- Мен эшитдим, лекин ҳаммамиз уни бу вазиятда кўрмаябмиз деб ўйладим. Мен биринчи рафтнинг олдида ағанаб ётган одамларни санашни бошладим, лекин уларни қандай қилиб санаш мумкин… кўриниш жуда ёмон эди, бошлар гоҳ пайдо бўларди, гоҳ йўқоларди, катта тўлқинлар, рақсга тушаётган рафт…

- Мен ҳам эшитдим, лекин аниқлик йўқ эди …

- Биз камида бу вазиятни чайнамаслигимиз, уни ўз ҳолига қўймаслигимиз, аксинча ўзимизга муаммо тўғрисида ҳисобот бериб, нима қилишимиз мумкинлигини бирга ўйлашимиз керак эди, -  Серена ўзининг сўзида қатъий турарди.

- Ҳечнима қилса бўлмас эди, мен айтдимку мени тошнинг остига итариб ташлаганини, - Трапп қўлларини икки томонга очди. – Бу ерда ҳечниманинг иложи йўқ эди. Ўлим жуда ҳам яқин эди. Буни англаш жуда ғалати.

Чигиртканинг баланд овозда чийиллаши ялангликнинг устидаги сукунатни гўё ечиб, кучайтиргандай бўлди.

- Ўртача миқдорда етмиш йилга яқин одамларнинг ўлимнинг чегарасида бўлганларида ўзларини қандай сезишганини билмайман, - Трапп паузадан кейин давом этарди. – Лекин ҳозир, икки юз йил ҳам чегара бўлмаганида … бу айниқса ғалати – ўлимни яқиндан сезиш.

- Ҳа йўқ, менинг ўйлашимча – улар ҳам ҳудди шу нарсани сезишган, - кимдир секин гапирди. – Ўлим яқинлашганда¸ҳар доим, менимча,  кам яшаганингдай туюлади, ҳар доим тирик қолишнинг умидсиз ҳоҳишининг агонияси пайдо бўлиши керак. Мен,  масалан, буни ўзимга шундай тасаввур этаман.

- Сен чиқиб олган пайтингни нимага эслай олмаябсан? Наҳотки сен ҳечнимани эсламасанг? – Берта, Траппга ўҳшаб, Серенага азоб келтираётган нарса билан унча ташвишланмаган кўринарди.

- Эсимда йўқ. Шайтон билади. Менинг калламга келадиган ягона тушунтириш … аҳир ўша лаҳза – бу ниҳоятда кучли диққатни жамлаш эди, юқори даражадаги қатъиятлик, ҳаммаси ҳал қилинаётган пайт. Мен қандайдир катта харакатни қилганим эсимда, лекин қандай – буни эслай олмайман. Ушбу ниҳоятда юқори даражада қатъиятлик ва катта харакатни амалга ошириш учун тайёр бўлиш менинг одатдаги ҳолатимдан жуда ҳам фарқ қилади – балким, шунинг учун ҳам хотирам ҳозир ўша пайтда бўлиб ўтган нарсаларни қайтара олмаябди – ҳолатларнинг фарқи катта.

- Барибир ҳам! – сукунатни Серенанинг овози бузди.Барибир менга сизларнинг кучсизликларинг, харакатларда диққатни жамламасликларинг ёқмаябди. Трапп ва Берта албатта бу вазиятларга хотиржам муносабатда бўлишлари мумкин, аҳир улар “дайверлар”, ва балким, улар ҳавфли ҳолатлар билан тез тез тўқнашар. Уларнинг турмуш тарзи бошқа, ва мен бирон нима айтишга қийналаман. Лекин мен ўзим учун гапиришм мумкин – мен қатъиятсизлик билан ва шалпайган ҳолда харакат қилдим. Сизлар диффузия каби ҳолатни биласизми? Бу бизлар билан рўй берган ҳолат. Ҳар биримиз бошқа кимнингдир маъноли бир нарса қилган деб ўйлади, натижада эса – ҳечнима қилинмаган эди.

Берта Серена гапираётган пайтда унга ёқтириш ва қизиқиш билан қарарди, оғзини очган эди, лекин кейин фикрини ўзгартирди.

Иккита қовурға синган эди,  ва қолган саёҳатни Трапп битта жойда ўтирган ҳолда амалга оширди – рафтнинг олдинги чап қисмида, лекин энди етакчи эшкакчининг ишини фақат номига қилган ҳолда. Ҳатто нақас олиш қийин эди, қолгани ҳақида гапиришнинг ҳодати ҳам йўқ. Вақти вақти билан у оғриқни енгиб ўтиш тажрибасига эга бўлиш учун бор кучи билан эшкак эшишни бошларди – бу қайсарлик ва қатъиятлик, ва ўзи учун ҳайрон бўлган равишда, ҳайвонсифатлик, ва деярли ўйноқлик билан резонансда бўлар эди. Лекин базага қайтишида уни мажбур бўлган жисмоний харакатсизлик ва жароҳатланган томонида лаззатни туғдиришнинг кучайтирилиши кутарди.



<< Бўлим 09 Бўлим 11>>