"Турларнинг пайдо бўлиши"

Бўлим 08


Шоҳ қаттиқ қарсиллади, ва Слип жим бўлиб қолди.

«Ҳа… мен ҳам яқинда кадумларга ўҳшаб қоламан. Эҳтиёткорлигимни умуман йўқотибман… ўзимни ақлли деб тассаввур қилибманми нима? Қара, Слип, ўрмон кадумларни адабини бергандай, сенинг ҳам адабингни беради …»

Энди кутиб, бир жойда туриш керак, ундан ҳам яхшиси ўтириш керак. Ҳа, ўтиргани яхшироқ.  Шоҳларнинг устига босиб, бутун атрофга қарсиллаган ҳолатда нималар қилиб қўймаслик мумкин.

Атрофда ҳамма нарса ғадир будир, паҳмоқ, нам, ҳидли, қалин нам ўт, қизил пўстли ва шоҳларида ҳам баданида осилиб турган йўсинли баланд дарахтлар. Майда тиниқ булоқда катта, овал ҳар ҳил рангли барглар.

Тажрибасиз кўзга ўрмон ҳаддан ташқари қора ва шинам эмас кўриниши мумкин эди, ой осмондан қаергадир қочиб кетган, ва ҳамма соялар битта нам, титраётган, олдиндан айтиб бўлмайдиган бир маҳлуқ бўлиб жамланган. Олдин, бундай ойсиз тунларда Слип ҳатто кўринмасликка харакат қиларди, энди эса у бутунлай қоронғуликда қандай қилиб йўл топишни биларди. Бунинг учун атрофинга аланглашнинг, бирон нимага тикилиб қараб, бирон нимани кўришга харакат қилишнинг кераги йўқ  – бунинг умуман кераги йўқ. Кўз қарашни ердан озгина кўтариб, бошни бир томондан иккинчисига қаратиб, шошмасдан, кўзларни ҳудди бўшаштиргандай, юмшоқ ва кенг равишда қоронғуликни қамраб оладигандай қилиб қараш керак, деталларни кўришга харакат қилмай, шунчаки сен кўришни ҳоҳлаган нарсангда диққатни жамлаш керак, шунда, қайсидир бир дамда кўкракнинг марказида жуда нозик, деярли ушлаб бўлмайдиган бир ҳиссиёт пайдо бўлади, у сени мақсадга етаклайди.  Ҳозир энди у бундай нарсаларни бу ердан ярим кунлик йўл масофада бўлган, хавфсиз Қарға адирларининг қалин чакалакзорларида машқа қилганидан кейин осон қила оларди. Тунда шамол хидларни ернинг айни пастидан олиб адирлардан нари, вертикал равишда дарахтларнинг тепасига шиддатли уфлаб юборарди, кейин уларни ғамҳўрлик билан адирлар ўртасидаги ўрмоннинг пастги четига олиб бориб қўярди, шунинг учун сезувчан буриннинг кўзларга айтиб туришидан қўрқмаса ҳам бўлар эди. Бу осон эмас эди, ҳа, осон эмас... Слип ўзининг муваффақиятлари учун ғурурни сезди, аммо шу заҳоти баланд Кариссани эслади ва пайдо бўлган мамнуниятни дарров йўқотди, ва вақтида! – унинг кўкрагида яшовчи беташвиш билим ва у эшитган, кўрган, ҳидлаган, сезган нарсалар ўртасидаги нозик баланс йўқотилмаган эди. Алоқа сал чайқалиб, қайта тикланди, ва у яна бу ўрмоннинг шунчаки овчиси ёки ўлжасига эмас, балки ажралмас қисмига айланди. Ҳа… Кариссадан кўп нарсани ўрганса бўлади. У унинг олдига албатта қайтади, бир марта ҳам эмас.  

 

Слип кўзлари билан атрофни қараб чиқди, ўзининг сезилмаларига қулоқ солди. Ҳа… аниқ… бошқа қора доғлар орасидаги анави қора доғ кўкрагида акс этмоқда. Юмшоқ қадам босиб, танасини бураб, арчанинг паҳмоқ панжаларининг ён тарафларига тегишига жавоб бериб, у бир нечта қадам босди. Қоронғулик йўл очди. Аниқ, бу ерда қулай бўлади. Иккита катта қарағай асосида биргаликда ўсиб, пухта ва бекинса бўладиган чодирни шакл этдилар, ва Слип томирлар атрофидаги баргларни олиб ташлаганида, жой ўйиқ чуқурлашди, энди ғадир будир пўстга орқани суянтириб ўтирса бўлар эди. Илиқ... қарағайлар доим илиқ... илиқ ва қулай. Қайинлар – улар ҳам қулай, лекин озгина узоқлашган, улар ўзлари билан ўзлари бўлади, жамиятни яхши кўришмайди. Энди қотиб қолиб, ҳиссиётларга ва ҳаёлларга берилса бўлади.

…Карисса. У билан қизиқ экан. … Баланд, кулгили … Олдин Слип уни ҳатто жиддий қабул қилмади, ростдан ҳам – бундай ғалати мавжудотдан нимани кутиш мумкин? Улар тасодифан учрашди. Бу унинг чегарагача бориш учун биринчи харакати давомила рўй берди. Унда у жуда ҳам оч қолганди, овқат икки кундан бери йўқ эди, қамишзорли ботқоқлардан то ташлаб қўйилган маконгача бўлган йўлда ҳеч қандай овқат бўлмаслиги аҳир аниқ эдику, лекин қизиқувчанлик идрокдан йироқда эди, бундан ташқари, ташлаб қўйилган ботқоқдан кейин дарёнинг ов қиладиган жойи бошланарди, у ерда эса овқат кўп бўлиши керак эди. Овқатсиз икки кун – умуман олганда, қўрқинчли эмас, ундан ҳам ёмон пайтлар бўлган, Слип ҳам ёш бола эмасди, ва ўрмонда қандай қилиб тирик қолишни биларди, лекин сув бўлмаслиги мумкинлигини, мана буни у олдиндан ўйламабди. Ўзининг миясига сўраш келмаган, Нара эса ҳечнима деб айтмади – ёки унутдими, ёки атайлаб адабини бермоқчимиди, унинг ҳамма ерга бошини суқишга ҳоҳишини йўқотиш учун. Албатта, унга буларнинг кераги йўқ, аҳир унинг ҳамма ишлари яхши, ҳаммасининг ишлари яхши, унга бошига муаммо орттиришнинг нима кераги бор? Мана шундай у… уларнинг ҳаммаси шундай– унинг ҳамма қариндошлари ва дўстлари, ва дўстларининг қариндошлари...мамнуният ...олдин ҳамма баҳт шундан иборат деб ўйлайсан, кейин эса у зирқираётган ярага айланади, ҳудди сен дақиқама дақиқа ўлиб кетаётгандай. Нимага шундай? Нимага бошқалар кун ортидан кун одатдагидай яшай олади, у эса, яъни Слип бундай яшай олмайди? 

Балким Нара ҳам бу ерда бўлмагандир, балки шунчаки мақтанаётгандир? Ким билсин... ҳаддан ташқари кўп гаплар, ҳаддан ташқари кам ҳақиқат. Ҳўш, энди ҳақиқат кўпроқ бўлар.

Биринчи кун у максимал даражадаги тезлик билан харакатланарди, лекин кечга яқин ҳар ҳил томонга қараб ўсаётган, тассаввур қилмайдиган бурчаклар остида бир бири билан ўсиб кетган, туганмас дарахтлар орасида сузишдан чарчади.  Оҳирида, у чанқаганидан шишиб кетган тили билан қалин, қуруқ йўсин билан ўсиб кетган дўнг ерга ётиб олди,ва ҳаётида биринчи марта илдизлари билан ер остидан сув олишга қобилияти бор дарахтларга ҳавачи келди. Қани ҳозир арчаникидай илдизинг бўлса – сувга, иссиққа чуқурликка интилиб кетаётган. Дарахтлар ўзларининг ҳаётлари билан яшашади, сеҳрли, узоқ... Уҳлаб қолаётиб, Слип ярим юмилган қовоқлари орасидан, қарағайлар ва арчаларнинг шоҳлари орасида тўҳтамай ингичка, яшил, нур таратаётган пунктир ипларнинг айланаётганини кўрди. Дарахтлар ўзаро гаплашишади, бу унга аллақачон аён эди, лекин уларни тушунса бўладими?  Шунчаки ипларга қараб ўтирганда ҳосил бўладиган жимжит билимдан фойдаланмай, айнан тушуниш, сезиш – улар қандай ва нимани сезишгандай? Бу, албатта, яна “ортиқча” савол катталарда унга тушган саволлардан биттаси. Агар ундан ҳам яшил ипларнинг чиқиб, живирлаётган рақсга қўшилишини тассаввур қилсачи?.. бир нечта сонияга Слип оддий бўлмаган туйғуни сезди, у унга енгил тегиб ўтди, лекин югуриб келган туш уни узоқларга олиб кетди.

Тун даҳшатли тушларда ўтди. Тушида ҳар ҳил сафсатани кўрарди – бир қарасанг кадумларнинг бақир чақири ва сени ҳозир топиб олиб, ушлаб олишларидан бўлган қўрқув, бир қарасанг дўнг ер ернинг остига кета бошлади, биринчи у хурсанд бўлди, энди сувга етишига, лекин ҳар бир дақиқа билан ҳаво иссиқроқ ва иссиқроқ бўла бошларди, кейин қизиб кетиб, нафас олиш оғриқ келтира бошлади. Паст қичқириқ билан уйғониб, Слип нафас олишга харакат қилди ва томоғининг ростдан ҳам қизиб кетганини ва ҳар битта ютишда оғриётганини сезди – у жиддий ҳато қилган экан. Йўсинда сассиқ ўтлар ўсарди, ва у ён тарафи билан тушида уларнинг устига ётганида, ҳавога аччиқ уруғлар кўтарилган, энди эса у улар билан нафас олди, энди аҳвол чатоқ. Туннинг қолгани ярим алаҳсирашда ўтди, Слип бир иссиқ тушларга шўнғиб кетарди, бир уларнинг ичидан инграш билан чиқиб кетарди. Кўзини юмиши билан, яна дарахтларнинг, буталарнинг, ўтнинг живирлаши бошланарди, ер оёқлар остида елдек учарди ва чапга, тепага, пастга кетиб қоларди… Бу азоб яна қанча давом этаркан,аҚачон кун ёришади? Дақиқа ортидан дақиқа ўтмоқда, Слип кўтариларди, ағанарди, бир томонидан иккинчи томонига қайриларди, ҳушидан кетиб қоларди, ундан чиқиб кетарди, ҳатто туш ҳам уни азоблардан қутқармаётганига аччиқланганидан йиғларди.

Кун озгина ёришганда, у олдинга юришни давом этди, шунга қарамай, у бунинг хавфли эканини тушунарди – шудрингдан нам бўлган ўтда, уни босиб, изларни қолдириб кетиш. Мияда фақат битта фикр бор эди – тезроқ узоқроққа кетиш, қайтишнинг маъноси бўлмаслиги учун, дарёнинг ов жойи магнит бўлиб, тортадиган ва кучларни кўпайтирадиган бўлиши учун. Шудринг томчиларини ялаб кўришга харакат қилдим, лекин бу чанқашни фақат кучайтирди – йўқ, яхшиси буларнинг ҳаммасини унутиш, олға, фақат олға. Бу муҳим кашфиёт – сенинг аҳволинг ёмон эканлиги тўғрисида қанчалик кўп ўйласанг, сен ўзингни шунчалик кўп ёмон сезасан, шунинг учун бу ҳақида ўйлашни умуман тўҳтатиш керак.

Карри унга ўйлашни ўргатганида, ҳамма гапдан ташқари у кадумларнинг умуман ҳеч қачон ўйлашни тўҳтатмасликлари тўғрисида гапирганди – улар шунчаки тўҳтай олмайдилар. Ҳайратли! Қандай ғалати, тушуниб бўлмайдиган мажудотлар! Ўша пайтда унинг уларга ҳаваси келганди, қаранга – у бу ерда ўйлашни сал пал ўрганиш учун тинмай харакат қилса, улар эса… ҳозир эса Слипу ўша пайтда Каррининг нимага ушбу мўъжизакор қобилият тўғрисида ҳасад билан эмас, балки раҳм билан гапираётганини тушунди, менимча, унинг ўша пайтда уларга ҳатто раҳми келган! Лекин, йўқ, бунинг бўлиши мумкин эмас… унда кимга раҳми келган? Мана ҳозир дарсларнинг қанчалик даражада яхши ўзлаштирилганини текширадиган пайт келди. Қорнинг тўқ, чанқамаган ва мамнун пайтинг, бу бир иш, ҳозир эса бу умуман бошқа иш … чарчагансан, югуриб келдинг… бўлармикан иложи?

Қалин ўрмон бирдан сийраклашиб кетди, ер қаттиқлашди, чанг бўлиб кетди, сийрак ўт уни ушлай олмасди. Қушлар тўдалаб атрофда учарди, уларнинг устида қарғалар учарди, яна тепароқда эса – деярли булутсиз осмон, чексиз, етиб бўлмас, ўткир.

Слип саволда диққатини жамлаб, ўзининг ичида жавобнинг туғилишига олиб келадиган ўзгача туйғуни қидира бошлади. У ушбу деярли ушлаб бўлмайдиган бу ҳолатни пайпаслашни ўрганиб олишигача қанча меҳнат ва вақт сарфланган эди. Карри... у шундай фидокор эдики … Раҳмат сенга, Карри… сен мени ўқитишга улгурдинг. Сенинг кунларинг саналганини ҳудди сезганингдай, сен шундай шошилардинг, мени шундай қийнардинг, айрим вақтларда мен ҳатто сенга қичқириб ташлашни ҳоҳлардим. Аммо энди мен эсимдан чиқармайман, йўқотмайман…

Фикр туғилишидан олдиндан завқланиш туйғуси таҳминан ярим дақиқадан кейин пайдо бўлди. Хира, албатта, лекин умуман олганда, буни кечирса бўлади, аҳир чарчоқ даражаси жуда ҳам кучли.  Бу туйғу – кўкракда тортилган торга ўҳшайди, ингичка, жарангдор, агар уни кўришнинг иложи бўлса, менимча, у енгил, нам ўргимчак тўрига ўҳшарди, қуёш нурларида ярқираб турган. Энди “қуш уясини ясаш” керак. Каррига бу образ ёқарди, унга умуман образлар ёқарди – улар ростдан ҳам ёрдам берарди, айниқса бошида. Фикр туғилишидан олдиндан завқланиш туйғусини ҳис этиш, ва шу билан бир пайтда ўз саволингда бор диққатни жамлаш – биттасидан иккинчисига ўтиш, биттасидан иккинчисига, бир марта, иккинчи, учинчи, улар бир бири билан ўзаро ўралиб, қаттиқ ишонч туйғуси юзага келмагунча – мана шуни Карри “қуш уясини ясаш” деб атарди, ва агар қуш уяси иссиқ ва яхши қурилган бўлса, унинг ичида албатта қуш яшашга келади. Фақат кутиш керак ва у албатта келади.

«Ўзинга!» Фикр пайдо бўлди – қуш учиб келди. Мана, энг қийини бажарилди, бу нарса Слип учун доим қийинчилик туғдирарди. Унинг импульсивлиги, ҳамма томонга сачрайдиган, тийиқсиз болаларча қуввати билан, ичида харакатсиз ўтириш, “қуш уясини ясаб” кутиш – ох, нақадар қийин эди… Энди энг осони қолди – жавобни тушуниб олиш. Демак, Каррининг ўзига раҳми келган. Ғалати жавоб... тушунмаябман… агар у кадум бўлмаса, нима қилади ўзига раҳми келиб, аҳир унга ўзининг фикрлашини, менга ҳозир  югуришни тўҳтатиш осон бўлганидай осон эди? Нимадир боғланмаябди, нимадир жойидамас... майли, кейин.

 

Шундай қилиб, бир у ёки бу нарса ҳақида эслаб ва ўйлаб, бир умуман ўйлашни тўҳтатиб, туйғуларга берилиб ўтириб, иккинчи куннинг якунида Слип ниҳоят эски уясига етиб борди. Мўлжаллар тўғри эди. Яхши ҳам, Нара ҳеч бўлмаганда бу нарсада адашмади. Уя осилиб турган қоя остида бекиниб турган, ернинг катта бўлмаган жойи бўлиб чиқди. Атрофда наъматакнинг қалин буталари ўсарди, бир четида қайин осилиб  турарди. Бошқа пайт у  албатта бу табиатнинг идеал маконидан баҳраманд бўларди, лекин ҳозир чиройнинг кераги йўқ  – ҳозир унга сув керак, у эса йўқ эди. Бурниларининг тешикчалари билан у барраликнинг ҳидини сезарди, лекин у қаердан келмоқда? Албатта, агар эртага эрта туриб, атрофларни югуриб қараб чиқса, эртами кечми у сувнинг қайси тарафда эканини фаҳмлайди, лекин яна битта тунни ўтказиш… йўқ, бунинг иложи йўқ.

Умидсизланиш оз оздан яқинлашиб келарди, чунки қоронғуликнинг тушишигача йўналишни топишга имкониятлар камаяди. Айнан шу пайтда Слип чанқоқнинг ўзининг хиёнаткорона ишини бажарганини билди, ва натижада уни диққат билан кузатишаётганини жуда ҳам кеч англади. Баҳти келган экан, бу ҳато фатал бўлмади, агар бу кадум бўлганидами… Аммо бу кадум эмас эди. Ўткир қараш, айёр одатлар – ҳоҳиши бўлса, Слип бир нечта сакрашлар билан унга етиб, ушлаб оларди, лекин унинг ҳозирги ҳолатида эмас.

- Менинг исмим Слип, сен кимсан? (Балки у сувнинг қаерда эканини билар? Унда дўстлик фойдали бўлиши мумкин.)

Ўткир кўзлар бир зумда тошлар ва қуруқ шоҳлар орасида йўқолиб кетди. Оҳ, шайтон… Нима қилсам экан … Ён томонда шитирлаш – манаа эканку, катта тошнинг устида ўтирибди! У қандай қилиб бундай харакатланябди, ҳатто Слип, кузатиш санъатида оҳиргилардан бўлмаган Слип унинг қадамларининг шовқинини ҳам эшитмаябди, ҳидларини ҳам сезмаябди?

- Менга қара, йўқ бўлиб кетма, сенга зарар келтирмайман …

Бурни табассумда тиришди.

- Яна нима:) Ярим ўлган, паҳмоқ чувалчанг тез Кариссага ҳеч қандай зарар келтира олмайди! 

Буни қаранг… Слипнинг кўзлари ерга урилган ғурур билан чақнаб кетди. Ҳечким уни бундай қилиб чақира олмайди, ҳатто у шундай кучсиз бўлса ҳам. Лекин нима ҳам қиларди?  Ғурур билан чанқоқни боса олмайсан, ўзингни енгиб, айёр алвастини қўрқитмаслик учун харакат қилиш керак.

- Менга қара, менга фақат сув керак, айтгин – уни қандай қилиб топиш мумкин? Тун бошланишигача вақт оз қолди, мен икки кундан бери ҳечнима емадим ва ичмадим, ҳоҳлардимки …

- «Ҳоҳлардимки»? – Карисса унинг оҳангини мазаҳ қилиб, гапини бўлди. Сенинг аҳволингда “ҳоҳлардимки”эмас – “илтимос, ёрдам бергин” деб гапиришнинг айни вақти. Нима – ғурур руҳсат бермаябдими?

Слип жуда ҳам ғазабланган эди, айниқса ҳозир бирон нима қилишга кучи йўқлиги уни аччиқлантирарди, ғурур вужудга келган шароитларни уларнинг пайдо бўлганича қабул қилишга ҳалақит берарди. Ғурур – бу оилавий бойлик, унинг ҳамма қариндошлари ўзларининг оилавий ғурури билан фаҳрланардилар … фу… бу қандай сафсата бўлди – ғурури билан фаҳрланадилар … энди эса, унга сўзсиз бойлик сифатида тақдим этилган нарса энди унга халақит бермоқда, шунчаки халакит эмас, тирик қолишга ўтиб бўлмас чегара бўлмоқда, аҳир бу Карисса, менимча, унинг устунлигини умуман қабул қилмоқчи эмас, энди демак паст келиш керак, тирик қолиш учун, у эса бунга ўрганмаган, билмайди  – қандай қилиб паст келишни.

- Карисса, менга сув жуда ҳам керак, ростдан

- Кулгили чувалчанг! Безбетлик ёрдам бермади, энди демак, раҳм билан иш тутмоқчимисан? Менинг сафсатага вақтим йўқ. Ёки сен мендан илтимос қиласан, ёки мен кетаман.

Слип бошқа қарши туришни ҳоҳламасди, ва оғзини очиб энди “илтимос” деб айтмоқчи эди … ва айтолмади! Ҳеч қачон бу нарсанинг қийин эканлигини билмаган экан! Оҳ, бу ер ютгур ғурур… бу қандай бўлди, аҳир мен шундай ҳоҳлаябманку… Слип ниҳоят керакли иборани гапирганида, жағлари ҳудди оғриқдан қимирламай қолгандай бўлди.

- О Ҳудолар! Бизнинг қаҳрамонимиз илтимос қилдидар:) – Карисса ғазабсиз кулиб юборди. – Яхши, мен сенга ёрдам бераман, сенинг кўзларинг чиройли, мен эса чиройли йигитларни эътиборсиз қолдира олмайман …

 

 Чуқур воронка ҳиссиёти Слипнинг кўкрагининг марказидан сал олдинда пайдо бўлди, ҳудди қуюқ, оғир суюқлик секин аста, енгиб бўлмайдиган куч остида яна кучлироқ, чуқурроқ буралиб бошлагандай, бу туйғу унинг ичида ва ташқарисида бир пайтда содир бўларди, ва бу нарса уни хотиралардан яна ҳозирги замонга қайтарди. Бу нимани билдиради? Аҳир бу биринчи марта эмас … Слип иккита қарағай орасидаги ковакка янада зичроқ ётиб, ҳидлаб, қотиб қолди. Ҳозир бўшашиш мумкин эмас, ҳозир тушунишга харакат қилиш керак – “воронка” ҳиссиётининг аҳамияти ўзи нимада, ўрмонга уни ўргатишга имконият бериш керак,  бунинг учун эса ўйлашни тўҳтатиш керак, аҳир фикрлар аниқликни қаттиқ ва булоқда сузиб кетаётган шоҳга ўҳшамаслиги билан яхши, лекин ҳозир каттароқ бир нарса керак – офатнинг қисми, ўрмоннинг қисми бўлиш, шунда у кўрсатади, ўргатади.

“Воронка” ҳиссиёти яна озгина кучайди, ҳозир у унинг баданига нисбатан аниқроқ сезилмоқда. Қайсидир лаҳзада харакатсизлик табиий эмас, қандайдир секинлаштириб қўядиган даражада идрок қилина бошлади, ва шунда Слип биринчи боши билан, кейин бутун танаси билан оз моз кўринадиган харакатларни қила бошлади.  Энди у ўрмоннинг қоронғилиги, харакат қилаётган сояларнинг бостириб келаётган хаоси билан ичидан ҳам, ташқаридан ҳам қўшилиб кетди.  Унинг кўзлари ўрмоннинг кўзларига айланди, унинг қулоқлари билан у ўрмонни тингларди, унинг ҳаёти ўрмоннинг ҳаётига айланди, ва уни буюк Бутундан, денгизни кафт билан олса бўлмайдигандай, чўнтакда ўрмонни олиб кетса бўлмайдигандай ажратиб бўлмас эди. Бу инстинкт – офат билан қўшилишнинг қадимги, кучли инстинкти, у етиб бўлмайдиган иродага асосланган ҳолда ҳаётни беради ва ўлимни олиб келади, у ҳатто энг кичкина гулда, ҳатто энг майда ҳашаротда ҳам мавжуддир.

Бир нечта дақиқадан сўнг, Слипни яна юзага олиб чиқди, ва ҳозир у ўзини океаннинг устидаги ёлғиз тўлқин сингари ҳис этарди – бир вақтда ўзи билан ўзи, ва ҳаммасининг бир қисми сифатида. У яна ўзида фикрларни туғдириб, ўзини кашф этувчи сифатида ҳис этарди, ўзини югураётган, қатъий, ўзига ишонган, ҳалати куч билан бир жойда йиғилган ва ўзининг ҳоҳишига биноан қирғоқсиз океаннинг устида кўтарилишга ҳам, яна пастга чўкиб кетишга ҳам қобилияти бор тўлқин сифатида сезарди.   

 

…Ўша кечаси Карисса унга сувга йўлги кўрсатди, ва Слип самимийликча афсус чекди. Атиги кичкина булоқча, тошлар ва осилиб турган қариқизнинг барглари остида шўнғиб юрган, ва билмадим қайси жойдан ноаниқ жойга хурсанд бўлиб югураётган бир булоқча. Шунга қарамай, бу сув эди! У булоққа бутун бадани билан йиқилиб, ағанарди, сувни сачратарди, ўйнарди,  бир саодатли позада қотиб, азобланган баданининг ҳар бир ҳужайраси билан сувни шимиб, ичарди, ичарди, ичарди... ва ниҳоят, харакатсиз қотиб қолиб, ёнидаги қуруқ ўтга бурнини тиқиб олди. Булоқ янги чегарадан ўтарди,уни айланиб, югуришни давом этарди, ва тўсатдан Слип қувватнинг оддий бўлмаган туйғуси билан тўлиб кетди, у ғалати тарзда унга булоқдан ўтди. Кечки қуёш билан ёритилган булутларга ётиб қараб, Слип ушбу кучсиз туюлган оқимни ҳеч қандай кучлар тўҳтата олмаслигини аниқ англади. Агар уни ёғочлар, ер билан тўлдириб ташласа ҳам, у кучли, бу чегарани барибир бузиб ўтадиган ёки бошқа йўл топадиган кўлга айланади. Бу энг кучсиз гулга ҳам лой тоши каби қуруқ ва қаттиқ бўлган қалинликни итариб чиқишга ёрдам берадиган ўша буюк куч... Слип тўғри унинг бурни олдида ўсаётган эманнинг жажжигина шоҳчасига тикилиб қолди, ва унга булоқдан оқиб келаётган ўша куч мана шу нозик яшил баргда ҳам акс этди. Бу баҳорда ҳечнимага қарамай куртакларни очиб юборадиган ўша кучдир. Буюк куч кучсиз, кўзга кўринмайдиган бўлиб туюладиган  ҳолатларда бекинади, ва уларнинг ҳар бирида синиб, уларни бори бўйича ўзгартиради, ва ҳечнима уларни тўҳтата олмайди. Бу куч Слипда ҳам бор, у бу кучни аниқ сезарди, айнан ўша куч уни мушакли, тез, қатъий қиларди, бу билан бир пайтда у мана бу қариқиз баргини кенг ва яшил қиларди. Буни тушунтириш мумкин эмас эди, сезиш мумкин эмас эди. Слип Каррининг бу туйғуни “абадий баҳорни бошдан кечириш” деб атаганини эслади, Карри кадумларнинг бу туйғуни ҳеч қачон бошдан кечирмасликларини, шунинг учун доим бирон нима билан касал бўлишларини айтарди. Ақлга сиғмайдиган нарса – наҳотки яшаб, буни ҲЕЧ ҚАЧОН бошдан кечирмаслик мумкин?! Қайтадан абадий баҳорни бошдан кечиришга берилиб, Слип лаззат билан унинг ҳаёт билан тўлиб боришини сезарди: яралар битмоқда, чарчоқ ўтмоқда, ва ушбу, унда куч билан бир ягона ритмда ҳудди булоқ сингари сабабстз баҳтнинг ўткир титраши уйғонарди.  

Карисса табассум билан, баланд бўлмаган дўнгга суяниб, унинг булоқдаги ғимир ғимир харакатини кузатарди, ва Слип тўйиб ичганидан ва қирғоққа чиққанидан кейин, уларнинг кўз қарашлари учрашди. Кулгили.. Лекин у унга сувни кўрсатди, ва Слип уни қўрқитишни ҳоҳламасди – у энди унинг ўзининг ишлари билан кетишини кутарди, лекин Карисса ҳеч қаерга кетмоқчи эмас эди.

- Сен мендан бирон нимани кутябсанми?

- Сендан эмас, - Карисса яна бурнини тириштирди.

- Унда кимдан?

- Ўзимдан.

- Яъни?

- Сезишни ҳоҳлаябмансени ўргатиш керакмикан ёки йўқми.

- Мени ўргатиш? Нимага?

- Ғурурли, ахмоқ

- Ғурурлиҳа. Ахмоқйўқ, сен менинг ахмоқ эканимни қаердан олдинг?

- Ғурур бизни доим ахмоқ қилади.

- Демак, менинг дадам ҳам, менинг онам ҳам ахмоқ, менга овни ўргатган бобом ҳам ахмоқ, ва менга ёрдам берган ва мени ўқитган ҳамма қариндошларим ҳам ахмоқ эканде  уларнинг ҳаммаси ахмоқ, шундайми, да?:), - Слип ғазабсиз кулиб қўйди.

- Ҳа, агар уларнинг ҳаммаси ғурурли бўлса, улар ахмоқлар. Ҳаммаси.

- Нимага бундай деб ҳисоблайсан?

Суҳбат Слипни оз моз чарчата бошлади. Албатта, ёрдам бергани учун унга рахмат, лекин, эски уяга ниҳоят қайтиш ва эртанги йўл юриш олдидан уҳлаб олиш керак.

- Агар сен ғурурли бўлсанг, демак сен кучсизсан. Ва сен қанчалик ғурурли бўлсанг, сен шунчалик кучсизсан. Мана масалан ҳозир – мен сенга жуда ҳам муҳим санъатни ўргата олардим, балким ўргата олардим… сен ахмоқ кўринмайсан, лекин сен менинг ёрдамимни фақатгина мен сенга гапираётган нарсалар сенга тегиб кетаётгани учун рад этябсан. Ғуруринг сабабли рад этябсан, сен шунчалик ўзингнинг муҳим инсон эканлигинга, сени ҳурмат қилиш кераклигига ўрганиб қолгансанки. Натижада эса нима? Натижада сен позага туриб, ўз шансингни йўқотасан, ғурур сени сезувчанликдан маҳрум этади, сенда сезувчанлик бўлмаганида эса, сен тўҳташ керак бўлганда, ўтиб кетасан, ва дарҳол югуриш керак бўлганда, тўҳтайсан. Аҳир бу ахмоқлик эмасми? Тассаввур қил, сен ов қилганингда ҳам ўзингни шундай тутишингни  – ҳеч қачон ҳатто териси тушиб кетган, дала сичқонини ҳам ушлай олмабсанда! 

Нимагадир териси тушиб кетган, дала сичқонининг образи Слипга ёқмади. У кесатиб гапирмаётган бўлса ҳам, барибир … буларнинг ҳаммаси қандайдир шубҳали эшитилябди. Озгина ноқулай сезди ўзини. Ғалати тарзда Слип ўзини ҳолатнинг эгаси сифатида сезмади, бу кулгили, баланд Карисса ўзини тутишни биларди, устингдан кулаётганга ўҳшайди, лекин бир қарасанг, ундай эмас – тушуниб бўлмайди.

- Ишонмасанг ишонма, лекин мен яхши ов қиламан.

- Ишонаман. Лекин мен ҳозир бошқа ов ҳақида гапирябман. Мен доноликка бўлган овни назарда тутябман. Қуёнларга бўлган ов жуда ҳам кўп сабрни, чидимлиликни ва оҳирги тез ташланишни талаб этади, аҳир агар сен харакат қила олмай ўтира олмасанг ва ўзингнинг бекинган жойингда шивирлаб ўтирсанг, сен бутун атрофдаги қуёнларни кулдирасан. Доноликка бўлган ов бенуқсон ички сукунатни талаб этади – ҳечнима, ҳеч қандай ғурур, ҳеч қандай хафагарчалик – ҳечнима, бутунлай сукунат, ана шунда ов муваффақиятли бўлади. Шунинг учун, менинг эҳтиромли дўстим, сен айнан ҳозир ўзингнинг танловингни қиласан – ёки сен ғурурли ва ахмоқ бўлиб қоласан, ва мен кетаман, ёки айнан ҳозирдан сен сезгир, қидирадиган ва олдиндан завқланадиган бўласан, ва унда мен сенга ўргатаман.

Хотираларининг мана шу жойигача келиб, Слип иродасига қарши сесканиб юборди, чумолилар тўлқини бутун бадани бўйлаб югуриб ўтди. Ўша пайтда у шишага киришга харакат қилмагани қандай яхши бўлди! Акс ҳолда, буларнинг ҳаммасининг бўлмаслиги ҳам мумкин эди – чегараларга бўлган саёҳатлари ҳам, кашфиётларнинг хурсандчилиги ҳам, Карри билан ҳам учрашмасди,ва умуман...

 

Саҳар бошланарди. Буни Слип ҳатто ёпиқ кўзлари билан ҳавода барраликнинг кучайиб бориши, ва мушаклари тетиклик билан тўлишидан биларди.  Наҳотки бугун у чегараларгача етиб борса? Ташланган уягача икки кунлик йўл, яна бир кун барбод бўлган қоялар бўйлаб – яна сувсиз, ҳеч бўлмаганда овқат билан муаммолар йўқ эди, яна ярим кун нам ва қалин бутазорлар бўйлаб, шунчалик қалинки, айрим пайтларда ҳатто ўтнинг туганмас шоҳлари орасида тешикни топиш қийин эди, ва яна ярим кун жарнинг ёнидан. Наҳотки бу гал ҳаммаси ўҳшаса? Аҳир бу тўртинчи харакатку! 

Ва айнан шу лаҳзада Слип нохуш бир нарсани сезди. Нимадир кўнгилдагидек эмас...лекин нима? Наҳотки бу гал ҳам ҳеч нарса қўлдан келмаса? Кўтарилиб, қотиб қолди. Йўқ, ҳавода ҳечнима йўқ, ҳаммаси тинч. Эрталабки саҳарнинг сал пал ўтаётган нури ҳечнимани кўришга имкон бермасди, лекин шундай ҳам маълум эди, бу ерда бошқа бир гап бор – сен кўра ёки эшита оладиган нарсада эмас. Наҳотки бу рост бўлса – Наранинг ҳали ҳеч ким ўта олмаган чегараларни қўриқлайдиган сеҳрли куч ҳақида гапириб бергани! Слип бу эртакларга ишонмасди. Бу куч нима бўлмасин, у ёки ўрмоннинг бир қисми, ва унда Слип уни сезиб, айланиб ўтиб, алдаб унинг қисмига айлана олади, ёки бу куч ўрмондан ташқарида, ва унда... унда нима қилишни у билмасди. Унинг тажрибасида ўрмоннинг қисми бўлмайдиган ҳечнима бўлмаган. Йўқ, нохуш нарсани бошқа нарсадан қидириш керак, унинг ўзида бир гап бор … бўлган…ҳозир энди йўқ. Демак – ҳаммаси жойидами? Йўқ, ҳавфни олдиндан сезиш туйғусини менсинмаслик аччиқ тажрибаси олдин бўлган эди... Ҳаммасини қайтадан қилиб кўриш керак, ўрганиб чиқиш керак, акс ҳолда душман хужум қилиши мумкин, у эса тайёр бўлмайди. 

Слип яна ётиб, бўшашди, фикрлашини тўҳтатди,индивидуалликни сезиш билан ягона офат туйҳуси орасидаги чегара сал пал йўқолди, у яна юзанинг остига “шўнғиб тушди”...енгли уйқу босди, тана ҳудди бир томонга сурилгандай бўлди...вақти келди.  Слип ҳаммасини бўлиб ўтгандай аниқ қайтаришга харакат қилиб, яна уйғона бошлади. Саҳарнинг яқинлашиши… ҳаво баралликка тўлмоқда, мушаклар ўзгача ички, олдин ифодаланмаган куч билан гуриллай бошлади. Наҳотки у бугун чегараларгча етиб борса? Икки кунлик йўл...тўҳта! Шу ерда, айнан шу ерда бир гап бор. Яна ваҳима туйғуси пайдо бўлди, яна нохуш бир нарса, лекин нима у?? Ҳа, мана у – «наҳотки бугун у етиб борса». Слип бу фикрни қайта қайта қайтарарди, ва ҳозир айнан унинг ҳаётга қора, кучни ва диққатнинг ўткирлигини ютадиган бир нимани чиқараётганини аниқ кўрарди. Бу қандай бўлди... Карри фикрларнинг БУНДАЙ таъсир қилиши мумкинлиги ҳақида ҳечнима айтмаган, унинг бунга вақти ҳам йўқ эди ўзи. Майли, нолишни бас қилиш керак. Айтган, айтмаган, энди ўзингнинг калланг бор. Шундайми ёки йўқми, энди аниқ бўлди бундай каби фикрларнинг душманга ўҳшашини, касалманд қилишини, одамни бўшаштиришини ва сезувчанликни йўқотишини. Хўп, майли, эсимизда тутамиз...

Чегара, у қандай ўзи? Тасаввур этиш қобилияти учли найзалар билан диккайган, қоронғи баланд деворларни намоён этарди, уларнинг устида тўҳтамай момақалдироқ гумбирламоқда, ҳамма жойдан қайноқ сув оқмоқда – ҳудди Юқори Кўлнинг ёнидаги қоялардаги кичкина фонтанчалардан каби. Ҳа, ҳамма нарсага тайёр бўлиш керак, ҳамма нарсанинг бўлиши мумкин, оҳирги лаҳзагача... Мана бу фикр умуман бошқача сезилмоқда!  Унинг таъсири биринчисига умуман қарама қарши, – Слип куч ва қатъиятликнинг тўлқинини сезди, ҳатто у аниқроқ эшитишни ва кўришни бошлагандай туюлди. Энди у ҳеч қачон “наҳотки ҳаммаси қўлимдан келса” фикрининг туғилишига йўл қўймайди, “оҳиригача ҳамма нарсага тайёр бўлиш керак” фикрини эса у ўзиникига меҳмонга чақиради, тез тез келиб турсин, у – унинг дўсти, унга у хурсанд бўлади. Баланд овозда қичқиргиси келди – «мен тушундим!», аммо албатта Слип бундай ҳечнима қилгани йўқ, шунчаки битта ушлаб бўлмас харакат билан ўзининг баданини битта диркиллама гувалачага айлантириб, нозик тарзда уни чегаранинг олдига ташлади. Бадани ўтнинг устида ҳудди ёйиларди, панжалари нам ерда сал кўринадига изларни қолдирарди, қалин ва момиқ думи харакатлари билан бирга чайқаларди. Слип кўзининг қири билан ўзининг танасига назар ташлади ва лаззат билан ўйлади: “Мен қандай чиройли йўлбарсман,а!”.



<< Бўлим 07 Бўлим 09>>