"Қаттиқ дарёлар, мармар шамол"
Бўлим 26Кечки шабада ёқимли даражада салқин эди. Берта ва Серена Томаснинг ёнида келажакдаги “диноуй” нинг келажакдаги девори олдидаги келажакдаги кичкина сув ҳавзаси ёнида ўтирар эдилар.
Бундай ҳавзалар бутун ҳудуд бўйлаб кенг тарқалган эди, уларда балиқлар яшар эди, улар шунчалик ўргатилган эдики, кимдир агар ҳавзанинг ёнига борса, улар шу заҳоти ўша ерда тўда бўлиб тўпланиб, бир бирининг устидан деярли сакраб, тепага чиқиб кетадиган даражада отилишар эди. Ҳавзага қўлни ёки оёқларни сувга тушириб, сени сал пал тишлайдиган, у ердан бу ерга харакат қилаётган балиқчалар билан ўйнаш ёқимли эди.
Аммо бу ерда – “динозавр” белида ҳудудни ободонлаштириш ишлари энди бошланган эди. Непалда ишлатиладиган ер иккита категорияга бўлинади – «рўйҳатдан ўтказилган» ва «рўйҳатдан ўтказилмаган». Рўйҳатдан ўтказилган ер мулкдорга юридик томонлама тегишли ва бу расмий ҳужжатларда акс эттирилган, унга боғланиб турган, рўйҳатдан ўтказилмаган ер билан эса фойдаланиш мумкин, аммо унга эгалик қилиш ҳуқуқларини расмийлаштириш мумкин эмас, ва расмий у давлатга тегишли. Бундай ердан беш ёки ўн йил давомида фойдалангандан кейин уни катта бўлмаган пул миқдори эвазига рўйҳатдан ўтказиш мумкин, ва, агар рўйҳатдан ўтказилмаган ер рўйҳатдан ўтказилган ер парчаларининг ўртасида жойлашган бўлса бу анча осонроқ амалга оширилади. Ҳозир База тор хребетда ётган, турар жойдан тепага қараб кетаётган, ер бўлагига эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштира олди, ва унинг майдони атиги уч ёки тўрт анн бўлишига қарамай, расмий нуқтаи назардан энди бутун рўйҳатдан олинмаган, База ва ушбу бўлак орасида жойлашган ер, Базага тегишли бўлган “рўйҳатдан ўтказилган” ер майдонлари орасида жойлашарди, шунинг учун улар катта бўлмаган пора ҳисобига ушбу ерни девор билан ўраб, уни Базанинг ҳудудига бирлаштиришнинг имкониятига эга бўлишди. Таҳминан беш йиллардан сўнг, юристлар ушбу ишни оҳиригача етказишади, ва бу ер расмий ва бутунлай Базанинг мулкига айланади.
Бирлаштирилган ер тор, кенглиги атиги ўттиз, узунлиги эса юз метр бўлган ер тасмасидан иборат эди, унинг четлари пастга туширилган эди, маркази эса бутун узунлиги бўйлаб кўтарилган эди, ва энг ўртасида бир нечта метр узун бўлган қоялар чиқиб турган эди, шунинг учун узоқдан қараганда, бунинг ҳаммаси динозаврнинг орқасига ўҳшаб турарди. Бу ҳудуднинг парк учун ишлатилишини қарор қилишди, ва бундан ташқари, ўртача уй - “диноуй” қурилади, уни ягона яшашга мўлжалланган уй сифатида ишлатса бўлади. Берта ва Серена ҳудудни жиҳозлаштиришда биринчи марта иштирок этиш учун имкониятга эга бўлдилар, ва бу фаолият уларни бутунлай қамраб олди, шунинг учун эрта саҳардан то кечгача улар, йўл йўлакай машғулотларини амалга ошириб, у ерда ковланардилар.
Қурилишнинг атто энг прагматик ва бир кўринишда унча қизиқ бўлмаган масалалари уларда катта ташуббусни туғдирарди – аҳолиси бор ҳудудни ўз қўллари билан Базага бириктириш мумкин эди! Пастга тўда бўлиб тушиб кетаётган, майда майдончларнинг хаотик тўпланиши ўрнига, кенглиги, уларда бирон нима қуриш учун етарли бўлган, учта – тўртта босқич шаклланиши учун, пастки четларни тенглаштириш зарур эди. Кичкина бульдозер, ерни кесиб, ва ўзининг орқасида ковланган ернинг тенг тасмаларини қолдириб, бир томондан иккинчи томонга ҳайдаб юрарди. Ҳосил бўлган босқичларни бостириш учун, унинг орқасидан каток машинаси эмакларди. Ёзги муссонларнинг бошланишигача, ҳар битта пайдо бўлган, янги босқични ўрайдиган ва таянч бўлиб турадиган, тош деворларни қуриш керак эди, деворларга олдиндан сувни оқизадиган қувурларни жойлаштириш керак, акс ҳолда сувнинг кучли оқимлари ерга сингиб кетиб, ўз оғирлиги остида у пастга ўпирилади, ва олдинги ишнинг фойдаси бўлмайди. Пастки қаватнинг баландлиги беш метрга етгани учун, уни ўрайдиган девор остига бир метрли фундамент қазиб, ва унинг ўзининг қалинлигини бир метрли қилиш керак. Маҳаллий ишчилар бутун тўдалар бўлиб, ҳар ҳил ер майдонларида меҳнат қилишарди, ва Берта билан Серена фақат уларни айланиб ўтишга, қандайдир тўғирлашлар киритишга, майда қарорларни қабул қилишга улгурар эдилар. Айрим пайтлари уларнинг ўзлари ишлагиси келарди, бундай пайтда улар тош ва цементни ташиб, кетмон билан ишлардилар. Иккаласидан ташқари, Базанинг яна йигирма яшовчиси айрим вақтлари динозаврнинг орқасида пайдо бўлиб, ишларда қатнашар эдилар – кимгадир ўсимликларни экиш ёқарди, кимдир микро-ҳавзаларни қурарди, кимдир, диноуйнинг қандай қурилаётганини кузатар эди, аммо Серена ва Берта ҳамма жойда улгуришни ҳоҳлардилар – ҳаммаси уларга қизиқ бўлиб туюларди. Улар диноуйнинг лойиҳасида ҳам иштирок этишди. Уни тепадан иккинчи қаватда қуришга, ва уни икки қаватли қилишга қарор қилинди –ҳар битта қаватда олтига беш бўлган катталикдаги биттадан хона. Уйнинг баландлиги олти метр бўлади, шунинг учун томи ернинг устидан озгина кўтарилиб туради, ва томдан чиқаётган айвон қояларнинг орқасига чиқиб туради.
Диноуйнинг иккала қаватининг учта девори бутунлай шишали бўлади, тўртинчиси – ғиштдан. Бутун уйнинг атрофига ўсимликлар зич экилади, бунинг натижасида ушбу уйда турувчилар учун ҳамма томонларга кўриниш фақат битта бўлади – қалин джунгли. Томда ва биринчи қаватнинг томида кенг, шишали тешиклар қилинади, шунинг учун ичкарида кун ёруғлиги жуда кўп тушади. Серена бураладиган йўлкани биринчи режада, кейин ер устида белгилади, у диноуйнинг кириш жойига олиб боради – уйга фақат шу ердан кирса бўлади. Йўлка биринчи янада пастга тушиб, кейин кўтариларди, шунинг учун қалин джунгли ичида жойлашган ҳамма нарса, бутун ташқи оламдан ажратилган эди. Туалет ва душ ғишт деворининг эшиги ортида жойлашган бўлади.
Ҳозир яшил Мордаларни экишга киришса бўлар эди, шунинг учун улар, диноуйнинг ёпиқ дунёси ичида жойлашадиган, катталиги иккига бир метр бўлган келгуси ҳавзанинг олида ўтириб, каталогни варақлаб ўтиришганди. Ҳавзанинг ўзида нилуфар гулларни ва озгина Cyperus halpan экишга қарор қилишди. Диноуйни ўрайдиган джунглининг асосий “қалинлаштирувчиси”ни баланд бўлмаган, Schizostachyum silicatum Widjaja бамбукидан ясашга қарор қилишди, уларнинг орасида эса Araucaria cookii, Eucalyptus citriodora ва Magnolia pterocarpa ларни экишга қарор қилишди. Ташқи томондан бамбук ўрмони Excoecaria bicolor, Gardenia jasminoides, Euphorbia pulcherrima “Lutea” ва Codiaeum variegatum “Delaware” буталари билан ўралган бўлади. Қояларда айвонни ушлаб турадиган таянчлар ўзлари билан Bougainvillea peruviana “Subhra”, Combretum coccineum, Jasminum caerulea ваWisteria sinensis ўрайдилар.
Кундузи, иссиқ айниқса, кучайганида, очиқ ҳудудда эса ундан бекинишга жой бўлмаганида, уларнинг иккаласи пастга, лабораторияларга тушиб кетишди, у ерда улар қизиқиш билан микроскоп ичида, яқинда чиқарилган, грипп вирусининг мутациясини кўришди. Джерри , ўз боласининг фото суратлари билан любоваться қилиб, завқдан деярли сакраб юрарди, ҳудди бу вирус унинг қўтоғини ҳам тортатигандай, аммо унинг ҳусусиятларини яқиндар билиб, улар ушбу “оқсил қатламидаги ДНК парчасига” ҳурмат билан қарай бошлашди. Ўзининг табиий кўринишида вирус енгил тумовни ва бош оғриқни келтирар эди, ва одам шунчаки “шамоллаб қолганини” айтарди. Ушбу шамоллаш, тўғрисини айтганда, антибиотикларга нисбатан жуда мустаҳкам бўлиб чиқарди, ва битта, ҳатто иккита ҳафта кўрпада ётиш режимида таъминлаган эди. Аммо маъно бошқасида эди – вируснинг олинган мутацияси кичкина ҳусусиятга эга эди – ўз ДНКсида нуклеотидларнинг атиги учта қўшимча жуфти, ва ушбу вирус одамнинг ичига кириб, бутун организми бўйлаб қон бўлиб тарқалиб, ДНКнинг соғлом ҳужайраси ичига ўз ДНКсини жойлаштириб туриб, уни заҳарлантирганида, у шу билан бирга янги олинган майдонни ҳам жойлаштирар эди. Энг муҳими шундан иборат эдики, грипп вируси бошқариш учун осон бўлиб чиқди.
- Грипп – одамзоднинг абадий бош оғриғи! – Джерри, унга учрайдиган ҳар битта одамга тўфон сингари ташланиб, унинг ёқасидан ушлаб, тушунтирар эди, – юз йил давомида ҳамма унинг одамзоднинг қандай даҳшатли муаммоси эканлиги, уни ушлаб бўлмаслиги, у жуда ҳам ўзгарувчан эканлиги, ва антибиотиклар билан учрашганда, қандай мутация қилиши тўғрисида бақиришарди – айлана бўйлаб абадий югуриш – бу йии топилган антибиотик, кейинги йилнинг ўзида самарали бўлмай қолади. Ҳўш, нима?
- Ҳўш, нима, - тутилган қурбон, минғирлаб, қўлларидан билинтирмаган ҳолда чиқиб кетишга харакат қилар эди.
- Ҳа, айнан ўша ўзгарувчанлиги уни одамнинг энг ягона ёрдамчисига айлантиради! Биз уни шунчаки, кўтига бир тепиб, бизга керакли бўлган кўринишга эга бўлишни, таба этилаётган штаммни ишлаб чиқаришга мажбур қилишимиз эмас, балки ундан ҳам кўпроқ, биз унга кўрсатишимиз мумкин, айнан қайси жойга биз ҳоҳлаётган нарсани қўйиш кераклигини! Сен тушунябсанми?
- Ҳа, албатта тушунябман, - унинг гапи билан рози бўлишарди, жиннилар билан баҳс қилмай, уларнинг ҳамма гапи билан рози бўлиш кераклигини эсларида сақлаб.
- Э, сен балони ҳам тушунмаябсан! – Қурбонини қўрқитиб, тўполон қиларди гремел Джерри. – Мен ҳозиргина бу бадМордани, еттинчи рақамли хромосома кўчаси, 7q31-32 рақамли “уй”, беш юз саккизинчи ҳонадон манзили бўйича учта жуфт хромосоманинг делециясининг ўрнини босадиган кодонни қўйиб келишга мажбур қилдим, тушундингми? Ва бу йигит бориб, мўлжал бўйича почтани олиб келди, менинг юборганимни қулоқ солиб керакли жойга қўйиб келди. Мковисцидоз, алвидо! Энди, янги туғилган чақалоқ бошдан кечириши мумкин бўлган ҳамма нарса бу грипп. Уни перенатал ташҳисдан кейиноқ даволаш мумкин! Бир кун ташҳисга, яна бир кун – ширингина жуфтни менинг гриппимни юқтиришга, ва яна бир ҳафтадан кейин ичакнинг, уруғдонларнинг, эндокрин железаларнинг ҳужайраларида керакли геннинг экспрессияси жуда яхши амалга ошмоқда, бир нечта ҳафта рўмолчага туфуриш эса – танқидий эмас, кўпи билан ўттиз ёшга бориб, ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида ўлим билан цирроз, гепатит ва пневмонияга яхши алмашув!
- Ва бу энди бошланиши, тушунябсанми? – Биринчи қурбони ҳақида унутиб, у кейингисига ташланарди. – Ҳозир биз янги штаммни чиқаришни бошлаймиз, ҳозирча билмадим қандай, сўрама, ҳозирча билмайман.
Бирон нимани сўрамоқчи ҳам бўлмаган бахтсиз одам, фақат атрофига қараб, қидирарди – ушбу жиннини кимга қараб итаришни.
- Ҳўш.. мана ҳозир бориб, менинг нарсамни 12q22-24 манзили бўйича, ўн иккинчи хромосомага элтиб борадиган, почтальонни тайёрлайман. Фенилаланингидроксилазаларнинг ишлаб чиқарилишига аралашамиз! Нима, сен фенилаланингидроксилаза нима эканлигини билмайсанми? Ҳудоим, ўзи нимани биласан? Наҳотки йигирмата аминокислоталарни эслаб қолиш шунчалик қийин бўлса?? Фенилаланиннинг радикали бўлиб бензол доираси ҳизмат қилади, тирозинда – фенол. Фенилаланиндан тирозинни тайёрлаш учун, атом углероддан биттасини, унинг бензол доираси ичига кирадиган атом водородни узиб олиш керак,ва унинг жойига ОН гидроксил гуруҳини бириктириш керак, яъни гидроксиллаш жараёнини амалга ошириш керак. Ким бу нарсалара билан шуғулланади? Оқсиллар, албатта, ферментлар. Аниқроғи – фенилаланингидроксилаза. Агар, ушбу ферментни кодлайдиган ген бузилган бўлса, унда тамом – тирозин етмайди, фенилаланин эса – етиб ортади. Асаб ҳужайраларнинг аксонлари атрофидаги миелин қатлам тўғри шакллана олмайди, ва мия ўлади. Бу ерда нима муҳим, агар одам фенилкетонурия билан касал бўлса, унда ушбу ҳамма даҳшатлар у билан аста секин амалга ошади, бирданига эмас. Фақат энди туғилган болалар ҳали соғлом ҳисобланади, шунинг учун ҳаммасини айнан шу ерда амалга ошириш мумкин! (қў билан имо – ишоранинг қилинишидан фойдаланиб, қурбон озод бўлиб, қарғадан пишлоқ каби қочишни бошлайди, аммо Джерини бу кам қизиқтиради, ва у гапини олдидаги бўшлиққа акарб тугатади.). Ва унга гриппни ёпиштирамиз, ва ҳайр касаллик.
Джеррини эшитишнинг бундай камдан кам бўладиган имкониятидан фойдаланиб, ва бу харакатлари билан ҳамманинг севгисини қозониб, Серена ва Берта ўз иҳтиёрлари билан унга ўзларини топширишди,ва у яна ҳавсиз бўлиб қолди, уларнинг қўриғи остида узун коридорлар бўйлаб сайр қилиб ва баланд овозда фикрлаган ҳолда.
Аммо ҳозир, келажакдаги ҳавзанинг ён деворида, кечадан олдинги салқинда ўтириб, уларнинг миялари бугенвилиялар ва жасмин билан, ва ҳатто вируслар ҳамда ферментлар билан банд эмас эди.
- Биз акранликларнинг дунёсини астойдил ва диққат билан тадқиқот қиламиз, - гапирди Томас, - ва унинг чегарасининг ортига ҳеч қаерга чиқмаймиз. Ҳозир асосийси – машғулот. Кўникмаларга эга бўлинг, кейин давом эттирамиз, кўникмаларнинг эса бир тўдаси керак. Берта ва Серена уни индамай тинглаб ўтиришарди.
- Мен фақат асосий масалаларни санаб ўтаман. Биринчиси –тирик мавжудотларнинг идрокларини интеграция қилишни ўрганиш.
- Биз буни ҳозир қилмаябмизми нима? – Ҳайрон бўлди Берта.
- Қилябсизлар. Аммо АТда саёҳат қилиш учун, кўникмаларга профессионал даражада эга бўлиш керак, шунчаки қизиқиш бўлмайди. Албатта, идрокларни ҳатто уйғоқ турганда ҳам интегрция қилиш қийин – масалан, қояни кузатиб, қаттиқликни сезасан – мана шу интергация. Сиз уйғоқликда ҳис қиладиган қаттиқлик –у қандай максимал жадалликда бўлади? Сен бунда жисмоний тананинг ҳиссиётини йўқотган ҳолат бўладими?
- Бир нечта марта шунга яқин бўлганман.
- Бу ерда, уйғоқлик дунёсида, кучли қалқонлар бор, улар орқали одамлар ўз бутунликларини ҳимоя қиладилар. Ушбу қалқонларни қувватлаш одати жуда кучли, АТда эса бу механизм бошланғич босқичида намоён бўлади, шунинг учун, бир томондан у ерда интеграция билан тажрибаларни ўтказиш жуда осон, аммо бошқа томондан, қалқон шунинг учун ҳам қалқон деб аталади, чунки у кераги бўлмаган оқибатлардан сақлайди, ва агар биз АТда қалқонсиз иш тута олсак, демак, ўзимизни керак бўлмаган оқибатлардан бошқача тарзда ҳимоя қилишимиз керак.
- Масалан?
- Ҳушёрлик билан. АТларда саёҳатчининг ҳушёрлиги, соғ ақли феноменал, жуда ҳам мукаммал бўлиш керак.
- Биз Флоринда билан бундай тажриба билан шуғулланганмиз! – Эслади Серена. – Бу осон эмас эди:) У бизнинг ҳар битта, деярли ҳар битта харакатимизни, сўзимизни кузатар эди, ва сўрар эди – нимага бундай қилинди, нимага бундай айтилди, бу қандай мақсадга эга, ушбу мақсадга етиш учун бу етарли даражада самаралими, нимага, биз яна қандай вариантларни кўриб чиқдик...Бундай кузатишнинг биро соати, ва ҳудди Эверестнинг тепасига югуриб чиққандай:)
- Ҳа, - бошини ирғади Томас. – Кузатиш тажрибаси – ҳушёрликни машқ қилишнинг ажойиб усули. Ҳимоянинг кейинги воситаси – қатъиятлик, яъни маъсулиятли қарорларни қабул қилиб, қабул қилинган қарорларга амал қилиш. Қатъяитсизлик ҳушёрлигинг таъсирини бутунлай барбод қилиши мумкин.
- Ва биз бу билан шуғулланганмиз! Бир тўда тажрибаларни ўтказганмиз. Алоҳида ўз иродангни бошқа одамлар иродасига қарши қўйишни тажриба қилганмиз – биринчи мен ва атрофимдаги одамлар позициямни адолатли, деб ҳисоблашган вазиятларда, кейин сначала в ситуациях, когда и я сама и окружающие люди считали мою позицию – мен уни адолатли деб ҳисоблаб, атрофимдаги одамлар эса бундай деб ҳисоблашмаганда, мана масалан, бундай кулгиги масала, клубга кириб, у ерда ўтирганларни бирин кетин чекишни тўҳтатишларини талаб қилиш. Одамлар сени ўлдиришга тайёр бўлган даражада нафрат билан тўқнашганингда жуда оғир бўлади. Ва ундан кейин – мен ўзим ва атрофимдаги одамлар менинг позициямни адолатсиз деб ҳисоблашганимизда.
- Албатта, сиз бу билан шуғуллангансиз , - белгилаб ўтди Томас, - акс ҳолда биз сизни ҳатто акранликларга ҳам қўйиб юбормас эдик. Демак, қандайдир идрок интеграция қилинганидан кейин, уни қолган бирикмадан ажратиш керак. Бу, умуман олганда, айнан ҳозир, кўпроқ таъсирга эга бирикма одатдаги, одамсифат бўлиб қолганида, зарур бўлиб ҳисобланмайди, аммо биз буни тажриба учун амалга оширамиз, чунки назарий томондан, ўзга идрокларнинг аҳамиятли бирикмасининг ўзидан ўзи пайдо бўлган интеграциясини ҳисобдан чиқариб бўлмайди, ҳатто душманларча интервенция амалга ошиши мумкин, агар ажралиш кўникмалари йўқ бўлса, ҳаммаси жуда ночор тугаши мумкин.
-Биз ажралиш тўғрисида ҳечнима билмаймиз.
- У ишончни шакллантириш орқали эришилади. Ўзга идрокни ҳис қилиб, унинг ўзга эканлигига қаттиқ ишончни туғдириш лозим. Ушбу ишонч муълум бир таъсирни амалга оширади, унинг аниқ табиатини ва аниқ механизмни биз ҳозирча кўриб чиқмаймиз. Натижанинг адекват бўлиши етарли, аниқроғи – ўзга идроклар концентрацияси одам зарарсиз қабул қилиши мумкин бўлгандан юқори бўлса, ҳаммасининг ёки бир қисмининг узиб ташланиши амалга ошади, қусиш каби нарса.
- “Ўзга” деганда сен ёқимсиз бўлганиними ёки қандайсини назарда тутябсан?
- Ҳар қандай. Ҳар қандай, ҳатто жуда ёқимлиси ҳам, агар у идрокларинг орасида ёритилган идроклар билан резонанс йўли орқали эмас, балки интеграция йўли, яъни – кузатиш орқали пайдо бўлган бўлса.
- Аммо кузатиш ҳам ЁИларни туғдиришни ўз ичига олади?
- Олади. Масалан тоғни кузатишда, сен унга нисбатан ёқтиришни сезасан, аммо, бу ерда сен “унга” сўзи остида нимани назардя тутябсан? Ким ўзи ўша “у”, сен тасаввур қилгандай, сенга нисбатан ёқтириш сезадиган? Чизилган бир нарса, албатта, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, чунки биз, тоғнинг тўғридан тўғри идроги мавжуд бўлмаган вазиятдамиз ҳозир. Ҳар қандай чизиб тўлдириш эса чизиб тўлдириш бўлиб қолади, шунинг учун ҳушёрлик зарур. Аслида, идрокларни ажратиш масаласи фаақт биз уни резонанс тести билан текширмаган пайтгача аҳамиятга эга, яъни унинг ЁИ билан резонанс қилишига ишонч ҳосил қилмагунимизча. Эсингизда сақланг, ЁИ – ҳар доим ва ҳамма вазиятларда – оҳирги арбитр, айрим пайтлари эса қутқарадиган доира. Масалан, қаттиқликни интеграция қилиб, сен ҳали билмайсан – ушбу идрокнинг қандайлигини, ўзи билан нима олиб келишини, ва шунда сен, ҳар эҳтимолга қарши, биринчи унинг ўзга, нотаниш идрок эканлиги борасида ишончни шакллантирасан…
- Ўзга сўзи ўзида салбий тус акс эттирмоқда, - белгилаб ўтди Серена, - ҳудди биз бошиданоқ уни салбий, ёқимсиз, ҳавфли бирон нимага ўргатаётганимиздай, балки қандайдир бошқа атамани танласак яхши бўлар?
- Бу сўз тасодифан танланмаган. Ҳа, у қанчалик салбий эмас, балки ваҳимали тусга эга, бизга эса айнан шу керак – алертлик, ҳавфни кутиб олишга тайёр бўлиш ва оператив равишда реакция қилиш. Шунинг учун – «ўзга». Демак, сен унинг ўзга эканлиги борасида ишонч шакллантирасан. Кейин сен унга белгилайдиган сўз берасан - лангар, у билан кўпроқ резонанс қиладиган сўзни топиб. Кейин– унга бир нечта марта сакрашни тажриба қиласан, бу ҳолатни эслаб қолиш, уни қўлдан бой бермаслик учун. Ундан сўнг эса ЁИни туғдириб, шу билан бирга бу ҳолатга сакрайсан, шундай тарзда текшириб, у ЁИ билан резонанс қиладими ёки йўқми.
- Агар резонанс қилсачи?
- Унла сен уни ўзга деб ҳисобламайсан. ЁИларнинг текширишидан ўтган идрокларни, биз “ёқимли” ёки “яқин” деб атаймиз – битта атама йўқ.
- Унинг ўзга эканлиги борасида ишонч туғдириб, кейин унга нисбатан яқинга каби муносабатни ўзгартириш қийин бўлмайдими?
- Йўқ, - Томас бошини чайқади. – ЁИ билан ўзидан ўзи қолган ҳамма тасаввурларни бартараф қилади.
- Яхши, - ҳулоса қилди Берта. – Демак – кузатиш, белгилаш, “ўзга”, ЁИтекшируви. Ҳозирча ҳаммаси осон туюлмоқда.
- Ҳозирча ҳа. Аммо ҳусусиятлар бор. Шундй идроклар борки, улар ЁИнинг текширувига ҳеч қандай реакция қилмайдилар. Умуман. Резонансда ҳам, антирезонансда ҳам бўлишмайди. Мана шу билан қийинчиликлар туғилади. Биз уйғоқликда олишимиз мумкин бўлган идроклар орасида ҳавфлилари йўқ – шунчаки, агар ушбу идрок қалқон орқали ўтган бўлса, у ҳавфсиз ҳисобланади. Шунинг учун, ялангликда югуриб, сиз қанча бўлса ҳам, ўсимликларни, дарёларни, чивинларни, шудринг томчиларини кузатишингиз мумкин – нимани ҳоҳласангиз. АТлар билан бошқача. У ерда биз, ўзининг ЁИларга нейтраллиги сабабли доим “ўзга” бўлиб қоладиган идроклар билан айрим вақтларда тўқнашамиз.
- Яъни, сенинг атймоқчи бўлганинг, биз уйғоқ пайтимизда интеграция қиладиган барча идроклар шартли равишда ЁИлар билан резонанс қиладими? – Ажабланди Берта.
- Ҳаммаси. Униси ёки буниси билан. Масалан, қаттиқлик қатъиятлик, паришонлик билан, “ғадир будирлик” эса...., ўйинқароқлик, чақириқ билан кучли резонанс қилишади. Балки, ушбу далилдан умумий ва шаҳсий ягоналикнинг фалсафий тузилмасини ишлаб чиқариш мумкиндир, аммо... ҳозирча ҳеч биримиз бундай турдаги фалсафа билан шуғулланмаган, анча қизиқарлироқ машғулотлар бори шекилли:)
Томас озгина ўйланиб, олдинги мавзуга қайтди.
- Демак. ЁИларга нейтрал бўлган идрокларни биз ўзга деб белгилаймиз. Бе темир қоида ва унга амал қилмаслик, ҳушёрликни йўқотиш дегани, ва, ниҳоят, эртами кечми жиддий муаммоларга эга бўлиб қолиш мумкин. Ўзга идроклар бир нечта турга бўлинади,ва биз уларни қуйидаги тартибда ўрганамиз – биринчи тажриба, кейин суҳбат.
- Қизиқ, - Берта ўйланиб қолди. – Демак сезилмалар – бу шунчаки “одам” номли бирикмага кирадиган кўплаб идроклар эканда.
- Ҳа, ва нафақат “одам”.
- Мен ЁИ ёки ТТТга тушиб қолганимда, сезилмаларнинг идроклари йўқ, аммо шундай бўлса ҳам, мен – бу мен эканлигимни мен сезаман, ўзимнинг индивидуаллигимни фарқлайман.
- Нима десам экан… қўпол қилиб айтганда, шундай деса ҳам бўлади, - рози бўлди Томас, бунинг қисман тўғри эканлигига қарамай. Аслида, АТларда ҳам, танадан ташқари тажрибаларда ҳам сезилмалар идрокларини “тортиш” сўзининг иложи бор, яъни уларни орқага интеграция қилишга. Албатта, бу умуман бошқача идрок қилинади...ҳўш, ундан кейин нима?
- Кейин… Ҳиссиётлар, ва яна ўша ўша – бизнинг бирикмамизда кўпла идроклар. Мен уларни бу бирикмадан “чиқариб ташлашим” мумкин, бундай ҳолатлар менга таниш, ҳиссиётларни умуман ҳис қилишнинг иложи бўлмагна пайтда.
- Ҳа, - бошини ирғади Томас. – Бундай ҳолатлар мавжуд, ва уларга етиш қийин эмас.
- Фикрлар ҳам – ҳудди шундай!
- Ҳа.
- Ҳоҳишлар. Бу ерда қийинроқ … менинг унча ишончим комил эмас, аммо менга туюлишича, ҳоҳишларсиз ҳолатлар мавжуд бўлиши мумкин.
- Ҳўш…, - Томас жилмайди, - сен адашмадинг, деб ҳисоблайвер. Бундай ҳолатлар аниқ бор.
- Унда...нима қолади??
- Ўзингни индивидуллик сифатида фарқ қилиш қолади.
- Фарқ қилиш ҳам йўқолиши мумкинми?
Томас истезоҳли кулди.
- Сен нима деб ўйлайсан?
- Агар интуицияга асосланиб, ёритилган фарқ қилишга бор деб гапирсам, унда мен, бунда индивидуаллик бутунлай йўқолади, деб таҳмин қиламан.
- Ҳудди шундай.
- Унда нима бўлади??
- Мен билмайман.
- Хм. Менга, сен ҳаммасини биласан, деб туюлган эди.
- Бу сенинг ўзинг жуда кам билганинг учун, аммо сен кўпроқ нарсаларни билганингда, сен тушунасан – биз ҳаммамиз қанча кўп билишимизни. Биз буни ҳаммасини қаердан биламиз? ЁИларнинг босқичма босқич тадқиқоти етмиш йил олдин бошланган, икки мингинчи йилда.
- Амоо олдин ҳам ЁИларни сезганлар бўлганку!– Қичқирди Серена.
- Мен “тадқиқотлар”ни айтябман, “кечирмалар”ни эмас. ЁИларда сузиш – ҳа, бизга буни амалга ошира олган одамлар маълум. Аммо сен уларнинг қандай тадқиқотларни қилгани ҳақида нима маълум?
- Ҳечнима. Мен ўқиганим айрим пайтларда менинг ичимда акс этарди, аммо қандайдир таажубланишни қолдирар эди – «бу билан нима қилиш керак»? Тажрибадан ташқари, ҳеч бўлмаса “ЁИнинг тадқиқоти” деб аташ мумкин бўлган бошқа ҳечнима билмайман.
- Мана...қачондир биз буни биламиз, аммо ҳозир менга, масалан, айнан идроклар интеграциясини ўрганиш қизиқ, яъни бизга бошида берилган ўша боғич идроклар бирикмаларининг кенгайишини. Менга ўз оламимни торайтириш эмас, кенгайтириш қизиқ, масаланинг ўзи жуда қизиқ бўлиб кўринишига қарамй, ва ким билсин – бундай “торайтириш” ортидан тушимизга ҳам кирмаган “кенгайиш” рўй бермасмикан? Мен билмайман. Ушбу саёҳатга тушадиган Мордаладан кимдир топилганда биламиз буни. Бундайлар ҳозирча йўқ, ёки мен билмайман.
- Бодхчи?
- Менга, ҳар ҳолда, бу ҳақида ҳечнима айтмаган, ўзи у умуман, суҳбатдошининг соҳасига тўғри тааллуқли бўлмаган нарсалар ҳақида ҳеч ким билан ва ҳеч қачон гаплашмайди.
- Мен у билан гаплашишим мумкинми? – Берта сўраб, бирдан қатъиятсизликни ҳис қилди.
- Уни фақат ўзи ҳал қилади. – Томас бошини чайқаб, бу мавзуни давом эттирмади. – Демак. Ўзга идроклар...шартли равишда бир нечта гуруҳга бўлинади. Улардан энг муҳими – «юрассиклар».
- Чиройли эшитиларкан:)
- Чиройли. Юрассиклар иккита турга бўлинади: критик ва оддий. Критик юрассикнинг интеграциясида қаттиқ боғланган бўлиб туюладиган бошқа идроклар орасида алоқанинг бузилиши амалга ошади. Бу, одамларнинг заҳар билан кучли заҳарланганларини таърифлашгандай, ёки сен бирдан кар ёки кўр бўлиб қолгандай, сезолмай қолгандай ёки соғ ақлни йўқотганингдай, бошдан кечирилади. Ва оқибатлари ҳам шундай, тез содир бўладиган ўлим даражасигача.
- Чиройли…
- Оддий юрассиклар ҳам уч турга бўлинади: ингибиторлар, агглютинаторлар ва эмульгаторлар.
Берта компини чиқариб, ёзишни бошлади. Серена, ўйлаб кўриб, унинг орқасидан қайтарди, ва Томас ҳудди маърузадагидай гапиришни бошлади.
- Ингибиторлар интеграцияси идрокларнинг келгуси интеграция қилиш қобилиятининг йўқолишига олиб келади. Бу ҳавфли эмас, аммо тажрибани тўҳтатишга тўғри келади – ҳамма ичига боғланган идрокларни ташлаб, АТдан уйғоқ ҳолатга қайтиб, ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келади. Бошқа салбий оқибатлар ҳали кузатилмаган. Айрим ингибиторларга қарши заҳар топиш имконияти бўлади – бундай идрокларни интеграция қила оламиз натижада, ингибитор шу заҳоти яна қайтиб боғланиб чиқади – бу, албатта, жуда қулай... Агглютинаторлар янада ёқимсиз оқибатларга олиб келади – интеграция қилиб бўлинган идрокларни ажратиш қобилияти йўқолади ёки кескин равишда пасаяди. бу ҳақиқатдан ҳам ёқимсиз ва чарчатади, аммо натижада ҳавфли эмас. Жуда қийин вазиятдан чииқиб кетаётганингда, кучларинг тамом бўлганида, ўзингни сақлаш механизми ишга тушади, ва сени қайта ташлаб чиқаради – ҳолсиз, қийналган, аммо тирик ва билинарли оғирлашишларсиз. Бир нечта кун қайта тикланиш учун, ва сен яна тайёрсан. Бўлдими...ёздингизми?
- Ҳа, тайёр! Ҳужум қилишга сабрим чидамаябди! – Серена ғимирлаб, кўтида деярли сакраб тушарди.
Берта, ҳар доимгидай, унча ўзига ишонган бўлиб кўринмас эди..
- Юрассикларнинг энг тарқалган турларидан учинчсии – эмульгаторлар. Уларнинг таъсири маҳсус: улар перекомпоновка сингари бирнимани амалга оширадилар. Оддий интеграцияда сен ўзингни қандай ҳис қиласан? Бутун бирнимадай, қандайдир “мен” сингари, яъни бизга таниш бўлган идрокларнинг бешта тури плюс, айтайлик, интеграция қилинган юрассиклар. Бунда сен, қайси идрок қаси гуруҳга тегишли экани тўғрисида ўзинга ҳисобот берасан ва ҳар доим буни фарқлайсан. Эмульгатор бу суратга тартибсизлик киритади – уни шартли равишда маст бўлиш билан таққослаш мумкин, ва у жуда ҳам ҳавфли бўлиши мумкин. Айтайлик, сен ҳоҳиш ва ҳиссиётларни ўзингнинг идрокларинг сифатида фарқлашда давом этасан, фикрлар эса ўзга каби идрок қилинишни бошлайди. Ундан ҳам ёмон, сен ўзга идроклардан бирини ўзингники деб идрок қилишни бошласанг – бу ҳушёрликни йўқотиш ҳисобланади, ва бундай вазият критик ҳисобланади, бунда қутқарувчи операция зарур бўлади– дайверни орқага чиқариш керак. Эмульгаторлар дайверга жуда хаотик таъсир қиладилар, аммо ҳозирча буни батафсил кўриб чиқмаймиз .
- Сен, юрассиклар – атиги ўзга идрокларнинг бир тури,ва улар – энг асосийлари деб айтдинг, нимага? – Қизиқиқб сўради Берта.
- Энг асосийлари эмас, энг муҳимлари, - тўғирлади уни Томас. – Юрассикнинг интеграцияси ўлимга олиб келиши мумкин, мана нимага.
- Тушунарли.
- Юрассиклар олами биз томондан ёмон ўрганилган, ва биз уни ўрганишга қандайдир интилмаймиз ҳам, ушбу ҳолатнинг оҳирги эканлигига қарамай. Ҳечнима битта жойда турмайди, ва бизнинг АТдаги билимларимиз ҳам – ҳудди шундай, шунинг учун, ким билсин, балки юз ёки беш юз йиллардан сўнг айнан юрассиклар бизга қандайдир янги оламга эшикни очишар, буни ҳозир ҳеч ким билмайди.
- Бошқаларчи?
- Бошқа ўзга идроклар…, - Томас соатга қаради, - улардан энг қизиқлари, шубҳасиз, “қизиқтирадиган оқимлар”. Улар ўз навбатида, иккита турга бўлинади – «горизонтал», уларни яна “юзаки” деб аташади, ва «вертикал» ёки «кўтариладиган», сизга қайсиси ёқишига қараб. Номларидан, менинг ўйлашимча, юзаки, қизиқтирадиган оқимларнинг бизнинг даламизда бизни чизиқлар устидан ўтказиш қобилиятига эга эканлиги тушунарли, кўтариладиганлари эса бизни “вертикал йўналтирилган оламларга” олиб кетишади... Келинг...бундай қиламиз – ҳозирча бўлди, кечроқ яна бу мавзуга қайтамиз, аввалом бор тажриба керак – кўпроқ тажриба керак, шунинг учун учрашамиз ҳали… ҳали бугун акранликларда учрашамиз.
Ва ҳазил сифатида демонстратив тарзда қўли билан силтаб, у қизларни ёқимли кутиш ажиотаж ҳолатида қолдириб, кетиб қолди.
<<Бўлим 25 Бўлим 27>>