« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 24


-Сен кимларни ўзингга жуда яқин оласан? – давом этди у.

-Менга ёққанларини.

- Нега сенга илк маротаба кўрганда ҳеч ким ёқавермайдими?

-Баъзан шундай бўлиб туради.

- Ана шундай пайтда сенга ўша одам яқин бўлиб қолмайдими?

-Ҳа, ҳа. Баъзан шундай ҳам бўлади, мен уни гўё бир умр биладигандек ўзимга жуда яқин оламан, лекин кейин унутаман. Баъзан шундай ҳам бўлади...

- Менга айт-чи, сени қўлимга кўтариб олганимда ва сенга сира гап бермаганимда ана шундай ҳисларни бошингдан кечирганмидинг...

- ... ва ҳозиргина қўлимдан тутганингда...

У кафтимни енгилгина сиқди, шу пайт мен унинг зимдан жилмайганини сездим.

- Бу сен учун мени яқин санашинг ва яхши биладиган инсон сифатида қабул қилишинг учун ҳозирча етарли.

- Яқин киши сифатида – ҳа, лекин яхши билиш масаласига келсак, ҳозирча йўқ... негадир  одамларни  “таниш”ни одатий ҳол санаш ва уларга дарҳол мослашиш мен учун ваҳималироқ...

- Агар ўз одатингга амал қилсанг, ҳозир қаерда бўлишингни биласанми? Ўз туғёнларингдан лаззатланиб уйингга қайтиб кетаётган бўлардинг. Лекин сен айни пайтда эҳтиёткорликни бой бергансан, яъни бегона эркак билан зимистонда кетаяпсан, ҳатто унинг асл қиёфасини ҳам билмайсан... Бу ақлсизлик эмасми? Хўш? Ҳушинг қаерда сенинг?

- Эсиз, ҳозир сен билан қўл ушлашиб, суҳбатлашиб ана шундай қоронғулик қаърида юрганимни ўйласам, бошимда  ҳамма нарса айқаш-уйқаш бўлиб кетади... Бу ҳақда, яъни қандайдир хавфли ишга қўл урганимни ўйлашдан тўхтасам, барчаси ўрнига тушади, ва...

-Нима?

-... сен билан ёнма-ён юриш менга ёқади.

- Худди шу нарса менга ҳақиқий тарзда, тирик “таниш” учун етарли, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу фикрга қандай келиш мумкин, - буни бошдан кечириш, бунга ишониш учун, биринчидан, барча негатив эмоцияларни  чеклаш зарур.

-Менинг бошимдан оёғимгача (ёки оёғимдан бошимгача?) кимдир муздек сув қуйгандек,  енгил электр токи ургандек вужудимни кимдир чимчилагандек бўлди. 

-Бўлиши мумкин эмас! Сен “негатив эмоцияларни чеклаш” керак дедингми?

– Ҳа, айнан шундай дедим.

–Сен тўғри йўлдан бориш амалиёти тўғрисида бирор нарсани биласанми?

Афтидан, савол уни заррача ажаблантирмади, унинг қўли мутлақо титрамади, фақатгина бир неча сония жим турди, холос.

-Бу амалиёт тўғрисида нималарни биласан?

-Амалда ҳеч нарсани! Менда ҳозирча бир дунё савол мавжуд ва ҳеч қандай маълумот йўқ. Сен демак, бу амалиёт билан шуғулланасан?

- Айни пайтда мен сенинг саволингга жавоб бера олмайман, чунки жавобим сенга тушунарсиз бўлиши мумкин,  лекин сен мен жавоб бера олишим учун янада аниқроқ савол беришинг мумкин.

-О,  сен негатив эмоциялар тўғрисида гапирдинг. Ўзинг-чи, улардан озодмисан?

- Ҳа.

-Нима, осуда  қувончни бошдан кечириш сенга бегона эмасми?

- Сен Лобсангни биласанми?

- Зерикарли савол.

- Аниқ, аҳмоқлик. ... Сенга қандай кечинмалар ҳамон таниш?

- Наҳотки, менинг шунчалик  ҳеч нарсани тушунмаслигимга имонинг комилми?

- Дейлик, имоним комил. Агар сен ҳеч қандай негатив эмоцияларни бошдан кечирмасанг,– ҳатто энг майда аралашмаларда, унинг ҳар қандай ҳатти-ҳаракатида – у қандай гапиради, қандай юради, эшитади, сўзлайди...– ҳамма-ҳаммаси ҳақида сен ҳеч қандай қийинчиликсиз буларни бошқа одамда кўришинг мумкин. Уларни яшириб бўлмайди. Бошқа нарсаларни ўзлаштиришда ҳам худди шундай кечади. Айни пайтда сен батамом ҳеч кимсан.

Совуққон кўнгилнинг янги кўриниши.

У ҳолда сен нега мен билан сўзлашишдан тўхтамадинг?

-Бу саволни сенинг негатив эмоцияларинг бермоқда.  Эътибор бергин-а, сени сўз билан уйғотиш қанчалик осон, - у менинг қўлимни қўйиб юборди ва мен ўзимни ташландиқдек ҳис этдим. – кўз олдингга тажрибали тренерни келтиргин-а, унинг нигоҳи ҳали ҳеч нарсани идрок эта олмайдиган беш яшар болага тушди, аммо теренернинг нигоҳи тийрак, тажрибаси бор, у билади, бу зеҳни паст болакайдан яхши спортчи чиқадими-йўқми, ажрата олади.

-Тушунарли, тушунарли, - мен яна унинг қўлидан тутмоқчи бўлгандим, у буни истамади.

Такрор кайфиятим тушиб кетди,  ўзимни ўз инжиқликларини ошкора билдиришга қодир бўлмаганлигидан йиғламоқчи бўлган ёшгина инжиқ қизалоқдек ҳис этдим, аммо бунинг натижаси сира яхшиликка олиб келмаслигини ҳам бир қадар тушунардим.

-Эҳтимол, ҳозир сен аҳмоқона гапларим учун мени жазоламоқчи деб ўйлаётгандирсан, шундайми?

-Бундай эмасми?

-Йўқ, бундай эмас. Ҳаммаси оддий, - агар сенга нималарнидир тушунтиришни истасам, яъни сенинг тушунишингни истасам, сира бундай қилмайман, аксинча шахсиятингга тегадиган бирор гап айтган бўлардим. У ҳолда бари чаппасига кетади, яъни сенга берган дарсларимни назарда тутяпман. Бошқача қилиб  айтганда, агар ҳаётинг ҳеч қанақасига ўзгармаса, оддий одам нуқтаи назаридан ҳатто хавфли кўринган ва тушуниш ноқулай бўлган ҳолни тушуниш учун икки ҳисса куч сарфлашга тўғри келади. Агар сен негатив эмоцияларга эрк берсанг, мен сенга ишонтириб айтаман, ўртамизда ҳеч қандай яқинлик, ҳеч қандай тушуниш бўлиши мумкин эмас. Бу сенга нисбатан бегоналикни туяётганимнинг белгиси эмас, сен менга қўл чўзганингда ўзимни тортганимнинг боиси ҳам узоқлашиш мақсадида бўлгани йўқ.  Фақатгина мен ишонч ва самимийликни  араз ва хуш кўрмаслик билан чоғиштириб юборадиган хилқат билан яқинлик қилишни истамайман, холос. Истамайман, холос, тушундингми? “Истамаётганимни ифода этадиган сохта қиёфа ҳам ясамоқчи эмасман”, рости, истамайман.

-Бунинг жазолашдан нима фарқи бор?

-Жазо ҳаётдаги негатив эмоцияларга ва асосий моҳиятга қараб белгиланмайди. Мен ўз майлимга  қараб сен билан муносабатда бўлишга ҳаракат қиладиган одамман.

-Менга ота-онам шунга яқинроқ фикрларни айтишганди...

-Сенинг ота-онанг негатив эмоциялардан озодмиди, ишқилиб?

-Йўқ, албатта. Уларда  менимча ҳеч нарса бўлмаган, биргина негатив эмоциялардан бошқа.

-Нега у ҳолда сен мени улар билан таққослаяпсан?  Сен ўйлайсанки,  булар бир хил нарса, деб – қачон мен сенга самимият  сезяпман десам, агар сенинг ота-онанг сени севамиз, дейишса бунинг барчаси барибир эмасми?

-Лекин мен сен ҳақингда ҳозирча ҳеч нарса билмайман-ку...

-Бу нотўғри. Кўриниб турибдики, сен яна ҳеч нарсанинг фарқига бормайдиган қизалоққа айландинг.    

-Лекин мен ана шундай қолдиролмайман ёки ишонолмайман, сенинг негатив эмоциялардан холи эканлигингга! – мени тушкунлик қамраб олди, унга бегоналикни ҳис этмаётганимни шундай тушунтиргим келдики, у билан гаплашгим келаётганини айтгим келди, лекин барибир мени қандайдир шубҳа эгаллади, ахир, мен бир лаҳзада бошқа бир одамга айлана олмасдим...

-Қурбинг етади!

-Нима?!

-Мен айтдимки,  сен бошқа одам бўла оласан, агар ўзинг истасанг. Бу ўзгаришлар секин-аста рўй беради, деган бир мантиқ бор аслида. Бу нима, қонунми?  Агар шундай бўлса, унда менга шундайлигини исботлаб бер.

-Йўқ, мен буни исботлай олмайман... тушунмадим, сен ҳақиқатан менинг фикрларимни ўқийсанми?  

-Мен одамларни анчайин яхшироқ биламан, негаки кўп вақтимни ўз-ўзини ўрганишга бағишлаганман. Умидсизлик лаҳзаларида тушуниш учун нималар ҳақида ўйлайсан, бунинг учун узоқни кўра билиш шарт эмас... Мен сенинг менга кўр-кўрона ишонишингни истамайман, лекин сен  янада аҳмоқона фикрларга йўллаши мумкин бўлган қарама-қарши позицияни эгаллайсан. Сен ҳеч қандай янгилик кашф қилмайсан,  сен ҳамма нарсани биласан, сенга ҳаммаси тушунарли, сен одамлар билан кўп мулоқотда бўлгансан, ва сенга  тушунарли бўлган кўринишимни сен истагандек  изоҳлашингга ҳам қийинчилик туғдирмайди гўё. Шу билан сен барчасига нуқта қўясан  ва бу ўртамиздаги муносабатни чигаллаштиради. Қандай қилиб мен сен учун ниманидир кашф этайин,  ахир сен шу заҳоти унга ўзингга таниш бўлган ёрлиқни осиб қўясан ва сен уни яққол тушуниб, қандайдир, янги, тушунарсиз нарса билан тўқнаш келгандек ҳис этасан ўзингни?

-Эҳтимол, ҳамма ёқни тор-мор қилган полк бошлиғи ўзини  шундай ҳис этса керак, - армия ҳар томонга тарқалиб кетади, ҳарбий ҳаракатлар устидан ҳеч қандай назорат йўқ, ҳеч қаёққа чекиниб бўлмайди, - ҳамма ёқда тантана қилаётган ёв қўшини… Мен ўзимни ҳеч қачон бунчалик ҳимоясиз ва ночор ҳис этмаган эдим, у менинг бирор жонимда жон қолдирмай кескин гапирарди… Бу ҳам етмагандек, менга яна бир марта ўзимни ҳимоя қилишга чоғлансам такрор мулоқот қилмаслигини айтиб пўписа қилди! Яқингинада мен йўлимга ғов бўлган ҳар қандай ҳужумга тайёр турган ҳимояланган аскар эдим, ҳозир эса қаршимда турган мана бу одам олдида ўзимни ювинди тўкиладиган челакка ағдарилаётган манний бўтқаси янглиғ сездим. Энг даҳшатлиси шундаки, менга шу нарса аён бўлдики, мен айнан ана шундайлар тоифасига кираман, яъни ўзимни ғирт аҳмоқлардек ҳис этяпман ва  ҳеч нарсани илғамаслик  санъатини яратиш учун бу дунёда яшаб қолиш керакми, деб ўйлаб қолдим.   

-Ҳеч қачон бировларга аҳмоқ бўлиб кўринсам керак, деб ўйламаган эканман.

-Сен ҳатто тасаввур қила олмайсан, қанчалик тор фикрлашингни!

-Ҳар ҳолда файласуф эмасман…

-Сен мени ажаблантирмай қўйдинг, Майя!

Менинг исмимни билиши ва қулоғим остида жаранглаган бу гап мени эсанкиратиб қўйган бўлса-да, сир-бой бермасликка интилдим.

-Сен менинг исмимни биласанми?

-Бунинг ҳеч ажабланарли ери йўқ, сен кеча пандит билан шунчалик қаттиқ гаплашдингки… Ўшанда ўз одилона ғазабингни босолмай унга  исмингни қандай айтиб юборганингни ҳаттоки сезмай қолдинг.

-Умуман олганда, нима деганимни ўзим ҳам эслолмаяпман.

-Бир неча вақтгача айтилган сўзларга якун ясалгандек орага сукунат чўкди. Бундан нима келиб чиқди? Тушунмайман. Нимага у ҳолда  бунчалик серқирра “якун”? Наҳотки мен ўз-ўзимда таассурот қолдирган бўлсам? Мана буни аҳмоқлик деса бўлади… узлуксиз шоу, ўз серқирралигини кимгадир исботлашга уринишлар. Нега?

-Бугун нимага келганиниг тўғрисидаги саволга қайтсак.

- Ўзим ҳам билмайман.

-Мен эса биламан. Сен шунинг учун келгансанки, ўз кўнглингда ҳақиқатни юзага чиқармоқчи бўлгансан, яна ёлғончини батамом фош қилмоқчи бўляпсан.

-Демак, бу келишингга арзимаган экан-да.

-Мен бундай демадим. Сабаблар етарли. Агар сен бу саволга аниқ жавоб бера олмасанг, у ҳолда моҳият механик тарзда туғилган экан-да. Бундай ҳатти-ҳаракатлар негатив эмоциялардан холи бўлмаган кишиларда  қандай моҳият учун туғилиши мумкин?

-Мен сен билан ҳаммаси худди айнан шундай бошланганлиги важидан келишолмайман. Биринчи навбатда,  мен ҳақиқатан  билишни истардимки,  у ўзини ким деб ўйлаяпти...

- Бу кеча юз берган мавзудан чекинма ва дарҳол мудофаа позициясига ўтма,  акс ҳолда биз ҳеч қачон бир-биримизни тушуна олмаймиз. Нима, мен атрофдагиларда ўйламай-нетмай эмоционал сўқирдек шошиб гапирадиган  одамдек таассурот қолдираманми?

-Йўқ.

-У ҳолда сенга менинг мулоҳазаларимдан келиб чиқиб фикрлашни тавсия қиламан. Менга қаршилик кўрсатишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўр.

Шу чоғда мен ҳозиргина қаршимдаги одамдан ҳирси безанжир маньяк сифатида шубҳаланиб, эндигина полиция чақирмоқчи бўлганимни англадим. Энди эса ўзим сезмаган ҳолда уни ўз ўқитувчимдек тинглай бошлаяпман,  ва негадир менда у шу тобда ундан кўп нарсаларни  ўрганишим муҳимлигини, у менга бу борада нималарнидир сингдириб бера олишини ҳис этаётгандайман. Рости, илгари ҳеч ким мени унингчалик ўзига ром этмаган ва қизиқтирмаганди...

-Яхши.

-Демак шундай, қачонки сен жамиятга қарши турсанг, сенда энг турфа мотивлар  бўлиши мумкин. Ҳатто сенинг устингдан ҳақиқатни билиш ёки ўз қўрқувларини енгиш истаги ҳукмронлик қилса-да, бу сенинг ақлингни хиралаштирган нарсалардан фориғ эта олмайди.Сенинг истакларингга истасанг-истамасанг, ичиқоралик, негатив муносабатлар,  қасос ўти  ва ҳақиқатгўйлик каби негатив эмоциялар қўшилиб кетади. Шундай эмасми?

-Шундай! Мен ҳамиша ундай ёки бундай бўлишга интилдим. Ҳеч қачон завқли истаклар ва эмоциялар ичиқоралик билан қўшилиб кетади, деб ўйламаганман.

-Бу санъат – ўз айбини ўзига ағдарилишидан сақланишга ўхшаш бир нарса.  Мен учун нима муҳим — кеча мен сенинг қиёфангда ўзи истаган ҳақиқатга эришиш йўлида ҳеч нарсадан тап тортмайдиган революционерни кўргандим. Яна мен сенда аллакимларни кўрдим,  шу боис ҳозир сен билан ёнма-ён кетяпман.

Мен ёнимда бораётган бу одамга негадир ўзимнинг биринчи тажрибам ҳақида сўзлаб бергим келди, ва тантрик гуру тарихи ҳақида чиройли қилиб унга етказдим.

-Ўзинг ичингдаги бетайин қўрқувинг  нимада  ва қандай эканлигини тушуниб етдингми?

- Мен бу ҳақда ҳеч қачон ўйлаб кўрмабман. Қандай экан?

-Сенга бу ҳақда яна ўзим айтишимни кутяпсанми? Ўзингда бу ҳақда ўйлаш истаги туғилмадими? Бунинг сенга сира қизиғи йўқми?

Ўзимни расман уй вазифасини бажараётган мактаб ўқувчиси каби ҳис этдим. .. Мен-ку ўз тарихим билан унда таассурот қолдиргим  келди,  аммо  “танбеҳ”  бир миқдор узилди… Эсиз! Мен айнан нимани хоҳлаяпман ўзи?  Мен эркинликними ёки хотиржам ҳаётни ва  ёқимли суҳбатни истаяпманми ўзи? Ахир бу одам ким бўлишидан қатъий назар, менга ўз  ҳаётимга дахлдор саволларни бериш ёрдамида орқаваротдан ўзимнинг ким эканлигимни англатмаяптими? Ҳозир мен инжиқ бола сингари,  ўғил болаларни бошқаришга кучи етмаган қизалоқдек хафа бўляпман ва бундай лаҳзаларда у билан хайрлашгим, ўз ғуруримни ошкора кўрсатиб қўйгим келарди. Лекин аслида  бу ердан кетгим йўқ,  аксинча бу одам мени  тўхтатишини ва  мен қандайдир кўзи яхши кўрмайдиган кучукча каби бурнидан ип ўтказса бўладиган содда ва ғўр, ночор ёки,  кўлмак ёки бир уюм тупроқ эмаслигимни, қолаверса, мен билан  бундай муомала қилиш асло мумкин эмаслигини тушунишини истардим. Гўёки пружина тортилишни бошлайди,  ва мен мана-мана эътироз,  араз,  бегонасираш, совуққонлик  билан ҳужумга ўтишга шайдек айланардим... Бу механизмни тўхтатиш учун ўзимда куч топиб ўгириламан ва  унинг берган саволи устида бош қотиришга киришаман.

-Эҳтимол бу қўрқув унинг ҳурматли киши бўлганидандир,  унга томон бостириб борганимда мени нималар қилишмасди...

-Сенинг ўзингни бу жавоб қониқтирадими?  Афтидан, сен имтиҳон топширмоқчисан, аниқликка эришмоқчи эмассан чоғи.

-Бўлди, бўлди,  ўйлашни бошладим.

Бир муддат сукутда бордик. Мен қандайдир мавзу борасида узоқ ўйлашга  ўрганмаганман – бу эски одат...  Энг  қизиқарли фикрлар ҳам ҳатто мен томондан қандайдир куч билан туғилади. Агар мен бирор нарсани теран тушуниб етишим, қийин бирор мисол ечишим керак бўлса у ҳолда тушунча бир неча сонияда туғилади, агар туғилмаса,  у ҳолда мен мутлақо ёрдамга муҳтож бўлиб қоламан. Қачонлардир мактабда мен математикадан энг аълочи ўқувчи саналганман. Ҳамма менинг математик қобилиятимга ҳавас билан боқар, мен эса  улар нега бунча ҳавас қилишларига ҳайрон бўлганча бош чайқардим. Ахир, жавоб олишда алгоритм менинг миямда ўз-ўзидан ечилар, мен уни қоғозга тушириб, ҳисобини ёзиб қўярдим, холос. Физика деган фан пайдо бўлиши билан мен синфда энг ёмон ўқийдиган ўқувчига айландим. Мен деярли ҳеч нарсани тушунолмасдим. Бу тушунча  шунчалик куч талаб қилардики, бунга менинг қурбим етмасди. Беш дақиқача чиранишлардан кейин мен физикадан масалани ечолмай жазавага тушар,  дарсликни хонанинг у бурчагидан бу бурчагига улоқтирар, йиғлар ва  гарчи физика факультетида ўқиса-да, менинг дарсларимга заррача ёрдами тегмайдиган акамдан беҳад нафратланиб кетардим. 

Ҳозир мен такрор шунга ўхшаш тўсиқларга дуч келмоқдаман. Миямда ўз-ўзидан пайдо бўлган шунча ғояларга рўпара келиб, тушундимки, бунинг барчаси бекор ва  вакуумда, холос. Энди нима ҳақда ўйлашга ҳам ҳайронман. Бошимга минг хил фикрлар – қўшиқлардан парчалар, қаттиқ маъносиз иборалар, бир парча хотира кела бошлади. Уларни кўршапалаклардек ўзимдан нарига қуваман (уларни ўзимдан ҳеч қачон қувмаган бўлсам-да, айни пайтда бунга ўзимда хоҳиш сезардим) ва яна ўйлашга уринаман.

-Ҳозир нима қилаётганинг ҳақида ҳикоя қилиб бероласанми? – унинг овозида ҳамон ҳеч қандай бегонасираш сезилмасди, аксинча — мен унда ўзимга нисбатан қизиқиш оҳангини туйдим ва  тушундимки,  ҳозир у менга барча-барчасини англаб етишимга ёрдамлашади, ва бундан  дилимда ажиб қувонч туйдим.

-Ўйлаяпман, гуру олдида менинг асосий қўрқувим нимада бўлган?

-Нафақат гуру олдида,  умуман олганда бу тажрибада… “ўйлаяпман” сўзи билан нимани номламоқчисан?

- Энди-ии…

-Бундай эътироз билан чиқишга мажбур эмассан.

-Э-э, шундайку-я…

-Бундай розилик ҳам…

-Кўринишидан менинг барча ҳатти-ҳаракатларим ўтмаслашган. Наҳотки бу ҳақиқатан шундай бўлса? Ёки мен фақатгина у билан аҳмоқманми? Бундай ножўя ҳаракатлар жадаллашганини ўзимда сезмагандим шекилли.

- Турли вариантларни танлайман ва назар ташлайман – қайси бири тўғри келади.

-Мен ҳам шундай ўйлагандим.  Бундай йўл билан энг майда  саволларга  жавоб топиш мумкин, сен учун ўзингга таниш бўлган вариантларни танлашинг маълум. Сенга нима маълум бўлиши мумкин? Фақатгина сенинг ночор тажрибангда шундай бўлиши мумкин.

-Нега сен менинг тажрибамни  ночор санаяпсан?

-Албатта-да, агар анови ҳинду билан таққосласак, унда сени вундеркинд ёки ажойиб шахс деб аташ мумкин. Сени бу таққослаш қониқтирадими?

-Йўқ, қониқтирмайди.

  ҳолда индама, мен сенга ҳақиқий кашфиёт яратишни ўргатадиган ўйлаш тамойили тўғрисида гапирмагунимча  индама.

Яна такрор лақма бўлишни ва ўз-ўзимнинг ноёб фазилатларимни ҳимоя қилишни бошлаш ўта аҳмоқлик саналар эди! Унинг мен билан мулоқот қилишга қандай тоқати етаётган экан-а...

-Ички қўрқувингни ошкора намоён этиб қўядиган аҳволингни бир карра эсла.... Энди эса яна ўз фикрларингни жамлашга уринма, ана шу аҳволда ҳам фикрингни бир жойга тўпла ва тушунишга ҳаракат қил, ўз саволингга аниқ жавоб олишга интил.  Сенинг истагинг ўша вазиятни яшириши керак, яъни грек ёнғоғининг икки томонига ўхшаб... ушбу жараённи бошқа фикрларингга аралаштирма, уларнинг орасига суқма ва бу саволни жамлашга интилаётган истакдан четлан, - бу сени шуурсиз қилиб қўядиган, агар сен ўз мустаҳкам истагингни ундан устун қўймасанг сенга асосий тўсиқ бўлади. Буни унутма.

Шу пайт иссиқ ҳаво забтига ола бошлади. Мен худди ҳар томонидан буғи чиқаётган, қопқоғи иссиқдан отилиб тошаётган чойнакка ўхшардим… Мен шу тобда худди биров тажовуз қилаётганидан хиппа бўғилган одам каби жунжикиб унга маҳкам ёпишган эдим, аммо кўриниб турибдики, кучим қолмасдан бўшашиб қолдим, кўриб турибманки, бундан ҳеч иш чиқмайди… Бу саволга жавоб топишни ҳаддан ташқари истардим. Бу ўз навбатида чиройли ва баландга сакраш билан шуғулланадиган спортчиларнинг спорт турига ўхшаб кетарди. Ёки бу яна бошқа даллилармикан? Ҳа, йўқ, спорт ютуқлари ҳеч нарса эмас, ахир бу тўсиқларни мен ўзим енгмоқчи ва тушунмоқчиман-ку, ахир бу кашфиётлар менинг бутун ҳаётимни ўзгартириб юбориши керак! Ва ниҳоят ҳақиқатан нимадир юз берди, гўёки ғунча озод бўлган, ва унинг гулини ичидан кўриш мумкин. Мен ниҳоят тушундим! Сира тушунолмаяпман бу қандай юз берди, аммо мен ТУШУНДИМ!

-Мен ҳаммадан ҳам ўзгаларнинг жазосидан ва ҳукмидан қўрқдим.

Чеҳрам ўзгаргани ва ногаҳон унга қизиллик югурганини ёғдуда у ҳам сезди шекилли, жилмайди,  мен буни ҳис этгандек бўлдим.

-Худди шу нарса тўғрисида нималарни ўйлаяпсан?

-Бошқа одамларнинг фикри ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасми, - буни гапираётганим ажабланарлидир сенга? — бу қўрқув ҳеч нарсага асосланмаган, чунки ҳақиқатда бошқа одамларнинг фикри ҳеч қачон менинг ҳаётимни ўзгартира олмайди.

-Ана бўлмаса!

Менинг ҳатто овозим ўзгарди, гўёки менга қандайдир доно, билимдон, мияда ва бошда қитиқловчи ва ёқимли туйғулар уйғотувчи ҳар бир фикр ва майин тилларанг ёғду бошимда чарх урарди. Мантиқсиз фикрларни бир четга суриб, энди уларга қайтгим йўқ эди. Шу тобда мутлақо ўйлагим келмас, ва бу нечоғли  ажабланарли бўлмасин, мен шу ҳақиқатан буни  истамасдим, холос. Ўзимни ҳамма нарсадан чекиниб, ана шу майин ёғду сари ургим келарди. Фикрларим равшан тортиб, янада ёрқин ва майин бўла боргани сайин ана шу ёрқин сукунатда кечинмаларимни жамлаш янада чуқурлашиб, қийинлашиб борарди, наздимда.

-Қандай қилиб мен бунга эришдим? Наҳотки, бу шунчалар осонми...

-Самимийлик билан зўр беришда қўшимча иштирок этиш самараси.

-Қўшимча деганинг нимаси?

- Бу муҳим эмас...

...Чирмовуқдек чирмаб олган эшик нақ тумшуғимнинг тагида кутилмаганда пайдо бўлди. Уни яқинда турган оё ёғдуси ёритиб турар, ва уй боғ ичкарисида ваҳимали кўринарди... Ҳозиргина нотаниш одам мени ўз уйига олиб келганини идрок этдим ва бу ерга қачон, қандай етиб келганимизни англолмай карахтланиб қолдим.

-Бу сенинг уйингми? – сўрадим бўғиқ овозда.

У ҳайқириб, самимий оҳангда кулди ва мени ичкарига чорлади.

-Сен ҳамон мени кимнидир зўрлайди ёки ўлдиради, деб тахмин қилаяпсанми?

-Йўқ...

Лекин нимадир мен қўрқувга сола бошлади.

-Ичкарига кир, сенга бу ер ёқади.

 Ичимдаги қўрқув бирдан чекинди ва шу лаҳзада барчаси бир парқу сеҳргардек бошим узра айланиб кетди.  Бу гўё тушга ўхшарди!

Фақатгина уйғониб кетмаслик керак…

Уйдан сезилар сезилмас смола ва аллақандай муаттар нарсалар ҳиди анқирди. Чироқ ёнгач,  мен ўзимни унча катта бўлмаган даҳлизда кўрдим, ундан эса бир неча номаълум хоналарга кириларди.

-Менга уй жуда ёқди: Гўёки бу уй бегона эмас, у менда ўзимники каби таассурот қолдирди…

Ва яна менга шундай туюлдики, мана бу эшик ортида… ярим доира шаклидаги хона тўқ рангда ва иссиқ  тахтадан пол ясалган.  …Кўз нурини қамаштирадиган бу манзарадан аранг ўзимга келдим… Хонадаги ягона жиҳоз – иккита баланд китоб жавони кишида қизиқиш уйғотади. Кенг табақали деразаларга зиғир толасидан зич тўқилган матодан қилинган пардалар осилган… Хона чеккаларига гиламчалар тўшалган, деворларга тираб ёстиқчлар қўйилган… Атрофга назар ташлайман… анови сокин жойда қўним топгим келяпти… Унга шўнғиб кетгим келяпти, ва ўшанда барчаси  ўз ўрнига тушади, манзара янада барқарор ва ёрқин бўлади.

-Тановул қилишни истайсанми?

Унинг саволидан кейингина ўзимнинг беҳад очиққанимни, толиққанимдан оёқларим қалтирай бошлаганини сездим.

-Бу ерда ҳамма нарса қилиш мумкин. Тановул қилгинг келса – мана бу эшикни очсанг, ошхонага кирасан. У ерда нима топсанг, ейишинг мумкин… Ҳожатхона билан чўмилиш хонаси мана бу томонда, чапда, сенинг хонанг эса мана бу. У ерда сенга керакли бўлган ҳамма нарса бор. Ўйлайманки, қоқилмайсан:)

У шундай дея кўздан  ғойиб бўлди.

Хона гўёки менга эски танишига тикилгандек қараб турарди. Кўзимни юмганча ўйга чўмдим, гўё бу нарса аввал ҳам бўлган - мен худди елканда сузаётган каби сокин чайқаламан… у томондан бу томонга… кучлироқ чайқаламан… Ва бу худди арғимчоққа ўхшайди…  Воҳ, эсиз! Ҳозир ўнгга тойиб кетаман! Кўзимни очаман — ҳамма ёқ тинч, ҳеч нарса чайқалмаяпти…  тушунолмаяпман — ухламаяпман чоғи? Ўзимча полни ушлаб кўраман, деворларга, ёстиқларга тегинаман… ҳаммаси тушдаги сингари кўринади, аммо аслида бу туш эмас эди… Қорнимда ғалати оғриқ турди – эҳтимол у мени қандайдир галлюциноген билан тўйинтирган бўлиши мумкин? Йўқ, бўлиши мумкин эмас, у ёвуз одамга ўхшамайди… Барибир мен одатдагидан бошқачароқман. Ҳаттоки нима ўзгарганини идрок этишга ожизман шу тобда… Мен ғоят чарчадим, уйқусизлик мени гирдобига тортиб борарди, унга қарши боролмасдим… Бу ер шунчалар қулай эдики… сира бу ерни қулай деб ўйламагандим! Барчасини ташлаб кетиш… шу ерда қолиш… бу уйда мангуга қолиш, шу одам билан қолиш… У ҳақда ўйлаганимда қорним остида кучли титроқми, оғриқми уйғонганини сездим, аммо мени уйқу ўз домига тортиб борарди.

...Мен қаердаман? Қоронғуликка термуламан, - мен ўзим ухлаб қолган хонада ётардим. Таажжуб, мен бу ерда қачон ухлаб қолдим ва хона чироғини ким ўчирди? Қорним шу даражада очган эдики, қоронғу хонада бирор егулик ёки ошхонани ахтаришнинг ўзи ақлга сиғмайди. Бу қўрқув болаларча бўлиши мумкин, лекин бу менда бутун умрлик ва бутунлай болаларча эмас!:) Ҳали жуда мурғаклигимда бошланган бу ҳис — бу аниқ, ва мен бунинг қандай кечганини жуда яхши эслайман. Билмадим, ўшанда ёшим нечада эди, эҳтимол икки ёшда бўлгандирман. Мен ухлашга ётаман, кўзимни юмаман ва рўпарамда  қоронғу оламни, холлга ўхшаш жойларни кўраман… Олдинга юргим келади, ва мени завқ-шавқ чулғаб олади — олдинда нима бор? Қўрқувдан у ер, бу ерга алангламай ва соямни туширмай қоронғуликка шўнғийман, ундан эса менга иккита баҳайбат оловли йўлбарс ташланиб қолади, улар мени куйдиради ва мени орқага улоқтирадилар… Бир неча тун ана шундай давом этади, бу туш шу қадар ҳаққонийки, жисмимга шундай оғриқ кирадики, мен унинг давоси ва қандай келиб чиққани номаълум аллергияга боши қотган шифокорларнинг ҳақиқий куюги каби нохушлик билан уйғонаман. Мен бу тушлар ҳақида ота-онамга ҳикоя қилиб беришга ҳаракат қиламан, лекин бу уларда бошқариб бўлмайдиган таҳликани уйғотади,- мени дарҳол психиатрга кўрсатишга уринишади, у эса менинг қиёфамда  мутлақо етук, бошқаларга қараганда кўпроқ эмоционал, лекин “ҳеч қандай патология”сиз болани кўради.

Ўшандан буён мен бедорликда қоронғуликдан чўчийдиган бўлиб қолганман. Шу кунгача мен кўрпа остига қўлимни тиқиб ётишга қўрқаман, сабаби ўзимни янада ҳимоясиз сезаман. Агар мен бирор қоронғу хонадонда ёлғиз қолсам, у ердаги чироқ ёқиш нуқталари ўрнатилган жойни ва уларга қандай қилиб боришни билсамгина хотиржам бўламан ва ўзимни бирмунча хавфсизликда сезаман. Ҳозир эса менга бу уйда ошхонага қандай бориш ва чироқни қандай ёқиш мубҳамлиги боис ўрнимдан туриш қўрқинчли эди… Охирги марта Кастенедуни ўқиганимда, мени афсунгарлар “топиш”ларини дуо қилиб сўрашимга бир баҳя қолган… Қандай афсунгарлик ахир, мен қўрқувдан ҳаттоки ошхонага боришга журъат этолмаяпман! Ҳозир ёшим йигирма бешда, бу қўрқув ҳамон мени тарк этмаган, эҳтимол қўрқоқ кимсадек ўлиб кетарман. Ўрнимдан туриб, хонанинг энг қоронғу жойига бораман… Энг қўрқинчлиси — бу номаълумлик. Агар у мени ўз домидан чиқариб юборса, уни қандай қурилганию ва ундан қандай қочиб чиқиш мумкинлигини билган бўлардим... Ҳозир ҳаммаси тинч ва осуда,  ҳозирча ҳеч нарса  кўринмаяпти, қўрқув шунчаки оёқ-қўлларимни фалажлаяпти. Ўзим учун қўрқинчли ернинг ўртасида қаққайиб турибман ва ўша жойда на ўлик, на тирик бўлиб қўлимни ҳам қимирлата олмай ўзимни қаттиқ эпчиллик билан ушлаб турибман ва чироқ  ёқадиган тугмачани пайпасланиб қидира бошлайман.

Ҳеч нарса содир бўлмади, фақатгина атрофдаги жимлик менинг ҳаракатимдан енгилгина учқун чиқарди, холос. Қўрқув аста-секин чекинди… анови бурчакда нима бор? Ўша бурчак, ўша бурчакда… Юрагим яна тез ура бошлади…  Ўзимни ўша бурчак сари  боришга ундайман, аммо негадир бирпасда бирор жойда қоқилиб тушишдан сергакланаман, шу пайт тушуниб етдимки, орқам билан йиқилиб тушишдан қўрқардим, ким билади бу хонада нималар бор?  Ухлашдан олдин доимий муаммом шу эди — қайси томонга қараб ётсам йиқилмайман? Ахир “улар” айёрдирлар, девор ёриқларига ва кроватга  чиқиб олишлари мумкин, - бундай ақлдан озишлар деярли ҳар кеча содир бўлганди… Орқам билан худди қаттиқ доскага суянгандек деворга қапишиб олганман. Юрагим аламли уради… Скрип!!!  Турган жойимда чинқириб юбораман, бир пайт юзим билан хонага қараб турганимни ҳис этдим… менга ҳаво етишмасди, оғзим қуриб қолди… Шубҳасиз, лекин хона бўм-бўш эди, бу шунчаки одатдаги тунги порох эди.  Бугунчага менимча, етар. Ажабланиб сабрсизланаман, менинг қўлим тугмачада турарди, ногаҳон уни овоз чиқармасдан босдим ва хона ёруғлик қучоғида такрор майин ва самимий бўлиб қолди. 

Афтидан, хонада бирор жиҳоз кўринмайди.Ошхона ҳам номига ошхона, биргина совутгичи бор эди… Стол ўрнида — ёғочга ўхшаш каттакон таглик, - гўёки столнинг оёғи кесилган. Озгина идишлар, ҳеч қандай стул кўринмайди, дастрўмолчалар, дастурхонлар, пардачалар, севизлар, - барчаси оддийгина!  Худди мана шундай оддий ҳаёт кечиришни хуш кўраман, лекин ҳатто ҳамма нарса остин-устин бўлиб қалашиб кетган ўз хонадонимда ҳам бундай тартибни ўрнатишни орзу қилмаганман. Мана бу сервиздан меҳмонлар келганида фойдаланиш мумкин, мана бу гулдонни дераза олдига қўйиб, ичига гул солиш керак… Тфу, бу ҳақда ҳозир ўйлашнинг фурсатими? Қачонлардир уйга қайтсам, ҳаммасини ташқарига улоқтираман, энг кераклиларини қолдираман, бас… Дарҳол миямда энг кераксиз ўйлар ғужғон ура бошлади — мен яна беҳуда нарсаларни ўйлай бошладим, кимга қимматбаҳо сервизимни берсам, кимга диванимни… Бу қандайдир васваса эди. Бир неча сония ичида миямни қандайдир бўлмағур рўзғор ташвишлари қамраб олганини ўзим ҳам сезмай қолибман. Мен — қабиҳ, ўз идишлари ва чойшаблари олдида қалтираб турадиган нафталин ва зах ҳиди анқиган кампиршога ўхшардим.  Атрофга разм солдим, - қандай яхши, мени ҳозир ҳеч ким ичкарида кўрмаяпти! Агар у буни кўрганида борми, мени дарҳол ўз уйидан қувиб солган бўларди. Бу қабиҳликни бир нима қилиб бўлсин, ортиқча изоҳга ҳожат қолдирмасдан ўзим енгарман. Бир фикр миямни пармаларди, назаримда мени кимдир ҳозир шу аҳволда кўриб қолса даҳшатга тушарди.

Асал аралашган творог, ёнғоқлар, қора олхўри, - бу ерда ҳамма нарса жуда ширин, мен ҳатто яқиндагина ўзимни кампиршодай тасаввур қилганимни ҳам унутиб қўйдим. Яна бир неча сония ошхонада ўтиргим келди, бу ер бошқа хоналар каби бўлмаса-да, менга жуда манзур эди. Менга таниш бўлган ҳар бир хонанинг ўзига хос хусусияти бордек таассурот уйғотарди. У менга хонам сифатида кўрсатган хонада ҳам унчалик кенг бўлмаган тўшак ва кийимлар учун мўлжаллаб ясалган шкафдан ташқари ортиқча нарса кўринмайди. Кўрпа остига кирдим ва шу ондаёқ менда буғланиш ҳисси туғилди, гўёки мен агар кун ёришса, бутун оламни кўрса бўладиган даражада учар гиламда қоронғу кўкда уча бошлайман. Аввалига шивирлаганга ўхшаш, кейин эса худди тоат-ибодат қилаётганга ўхшаш овоз тушунарсиз тилда эшитила бошлади… Унга яна бир овоз, сўнгра яна бир овоз қўшилгандек эди… Улар тобора яқинлашиб, қайта-қайта хотиржамлик бағишлаганча мени ҳар томондан чулғаб олди гўё. Хобимда эса гўё мен қазо қилганману, атрофимда барча кўз ёши тўкар, фиғон чекарди. Қандай соз, - мен ҳаётдан кўз юмдим,  демак энди уларга тушунтириш, изоҳлаш, ёзишга ҳожат қолмайди, мен мангуга мана шу уйда қолишим мумкин, бу уйда соат ҳам йўқ, ахир… Вақт йўқ, вақт йўқ… -  аниқ овоз ё ёнимда эшитилди ёки  миямда чарх ура бошлади.

 



<< Бўлим 23 Бўлим 25 >>