Uzbek change

Error

×

Муқаддима

Main page / Asosiy sahifa / Мафтункор ҳолатлар селекцияси – 2005 / Муқаддима

Муқаддима

Агар сен омадсизликка йўлиқсанг, У ҳолда, ҳар қандай ҳолатда, омадсизлик сенинг бошига тушади, қачонки сен ўзингда буюк ишларни амалга ошириш учун дадилликни олар экансан, демак на ғалаба, на мағлубиятни билгувчи совуқ ва лоқайд орасида, сенга ҳеч қачон жой бўлмайди.

Теодор Рузвельт

Contents

     

    Менинг исмим – Бодхи.

    Бу китоб амалий қўлланма ҳисобланади. Бунда унга чиндан ва тиришқоқлик билан риоя этиш ҳар қандай кишини имкон борича қисқа ва равшан йўл билан  уқубатлардан (салбий эҳтирослар, ёлғон концепциялар, эгри-тўғри истаклар, кўнгилсиз ҳиссиётлардан) озод бўлишга, кашфиётлар, равшан инъикослар билан тўлган бутунлай бошқа ҳаётни бошлашга томон олиб борадиган усуллар баён этилган.

    Китоб замонавий ҳаётга мослаштирилган ва етарлича деталлаштирилган, чунки мен ўқувчида шунчаки эҳтиросларнинг чайқалишини келтириб чиқаришни, ундан сўнг эса пасайиш ва олдинги сўниқ ҳаётга қайтиши кириб келишини истамайман, балки равшанлашган инъикосларга тўғридан-тўғри йўл кўрсатишни истайман.

    Вазифанинг энг ками – ўлим пайтида онг равшанлиги тўлиқ сақланадиган ҳолатгача эришиш, бу туғилишлар орасидаги ҳолатларда ва узилишларсиз кейинги туғилишларда, кўнгил қоронғилигига берилмасдан, ОзВнинг узлуксиз намоён шаклларида бўла туриб, азоб-уқубатлардан тўлиқ эркин ҳолатда ўз амалиётимни давом эттиришим имконини беради. Бунга эришган киши ва оддий одамлар ўртасида ётган улкан жарликни ифодалаш қийин.

    2000 йили бу китобни ёзишни бошлаганимда, бу бекорга эмаслигига, у кимдадир қандайдир резонанс уйғотишига, нима билан яшашни “билиш”га олиб келишига умид қилгандим. Бу қачон ва қандай содир бўлади – билмасдим. 2005 йилга келиб, китобни минглаб одамлар тўлиқ ёки қисман ўқишди. Уларнинг икки юзга яқини мен баён этган методларни қўллашга уриниб кўрди, ва бир неча ўнтасигина бунга шу даражада қизиқишдики, ҳозир энди азоб-уқубатларни “етиштиришга” қайтишни тасаввур ҳам қилишолмайди. Менинг китобим минг ёки икки минг йилдан сўнг оммавий талабга эга бўлишига ишонаман, унгача эса бир-икки кишигина эркин жонзодга айланишни истаб қолиши мумкин. Бу китоб айнан улар учун – ҳозирнинг ўзида ёки 20 йилдан кейин, ёки 2000 йилдан сўнг порлоқ тасаввурлар дунёсининг саёҳатчилари бўлишни истаганлар учундир. Китобимнинг мавжуд бўлишининг ўзи ҳозирги кишиларнинг кўпчилигида салбий муносабатни – ўртамиёна скепсисдан кучли нафратгача бўлган ҳисларни келтириб чиқармоқда. Булар ҳам салбий ҳиссиётларни ҳис қилишда давом эттиришни хоҳловчилар (ахир мен уларни бартараф этишнинг тўғридан-тўғри методини беряпман-да), ҳам сон-саноқсиз догмаларга ботиб қолганлар (ахир мен шахсий тажрибага таянмайдиган барча нарсани, барча догмани тарқатишнинг тўғридан-тўғри методини, эркин равшан онгни ривожлантириш методини беряпман-да), ҳам ўзини исталган динга мансубман деб ҳисоблайдиганлар (ахир мен диний институтлар, худолар ва бошқа воситачилардан қатъи назар исталган кишини порлоқ тасаввурга етакловчи методни беряпман-да), ҳам ўзини эзотерик деб ҳисоблайдиганлар (ахир барча “эзотерика” фанлари онг равшанлигига эришиш йўли мислсиз узоқ ва мураккаблигини айтишади, мен эса жуда оддий ва тушунарли методикани беряпман, у ҳатто кўнгли қоронғиликка жуда чўкиб кетган кишиниям азоб-уқубатлардан халос этиши ва унинг бор-йўғи бир неча йиллик матонатли меҳнати туфайли эндиликда эркин жонзод сифатида кейинги йўлни бошлашига олиб келиши мумкин!) ва ҳоказо, ва ҳоказо.

    Айниқса “эзотерикларни”, мен ўзим “жўжахўроз” эканим, менда на дипломлар борлиги ва на “яширин мактабларни” тугатмаганим, ҳеч кимнинг қўлида таҳсил олмаганим, нуфузли кишиларга таянмаслигим, муқаддас битикларга суянмаслигим, аммо шунга қарамай ўзим матонатли меҳнатим, равшанликка ва азоб-уқубатлардан халос бўлишга томон самимий интилишим туфайли топган Равшан онг томон тўғридан-тўғри йўлни таклиф қилаётганим ғазаблантирмоқда. Менда бу йўлни таклиф қилиш ваколатларини тасдиқловчи ишонч ёрлиқлари йўқ ва мен фақат ўзимнинг ҳамда бошқа амалиётчиларнинг қувончли хоҳиш ва тажрибаси асосида ҳаракат қиламан холос.

    “Ақлли” китоблар жуда кўп ёзилган… аммо улардан қай бирини ўқиманг, камида учта савол туғилади:

    1) Конкрет нима қилиш керак? Қандай қилиш керак? Майда, аммо кўп ҳолларда қийин масалага айланадиган тўсиқларни қандай енгиб ўтиш керак?

    2) Агар китобда нимани ва қандай қилиш кераклиги ҳақида маслаҳат берилган бўлса, унда иккинчи савол туғилади: нима учун? Нимага айнан шундай? У ёки бу ҳаракатларни бажаришга вақтимни кетказиб, натижада ўзим учун ёқимли бўлган нарсани олишимга қандай қилиб ишонч ҳосил қилишим мумкин?

    3) Кейин нима қилиш кераклигини қандай тушуниб етиш лозим? Йўриқномалар манбаига боғланиб қолиш керакми?

    Менинг китобимда биринчи саволга жавоб бор, иккинчи савол ўз-ўзидан йўқолади, чунки, биринчидан саъй-ҳаракатларни амалга оширишда сен ихлос, эътиқодга эмас, балки фақат олдиндан сезиб ҳузурланиш билан бирга кечадиган қувончли истакка таянасан, ва шу тарзда сен ўз ҳаракатларингдан ҳозирнинг ўзидаёқ, уларнинг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар ҳузурланасан. Иккинчидан, саъй-ҳаракатларингнинг натижаларини дарров кўрасан ва улардан шу пайтнинг ўзидаёқ ҳузурланасан – агар сен ҳозирнинг ўзида салбий ҳисни бартараф қилсанг, унда ҳозирнинг ўзида порлоқ тасаввурлар тўлқинини ҳис қиласан.

    Учинчисига тўхталадиган бўлсак, унда менинг амалиётим билан шуғулланар экансан, ўз-ўзингга компасга айланасан, методларни равшанлик билан қабул қиласан, ўзинг учун бевосита ёқимли бўлган ҳолатларга олиб келувчи қувноқ хоҳишлар ва шунга ўхшаш порлоқ тасаввурларни ҳис қиласан. Менинг йўлим азоб-уқубатларни тўғридан-тўғри бартараф этиш ва порлоқ тасаввурларни ундиришга интилишдан иборат. САЛБИЙ ҲИСЛАРНИ ҲИС ҚИЛИШНИ ТЎХТАТИШ МУМКИН – уларни босмаслик, оқламаслик, “қандай бўлса, шундайлигича қабул қилмаслик” эмас, балки айнан ҳис қилмаслик.

    Ҳимолой тоғларида доно устоз раҳбарлигида равшан онг томон ҳаракат қилишинг мумкинлиги ҳақидаги хомхаёллар ўрнига, шу ернинг ўзида ва ҳозир онг ичра охири йўқ, қувончли ва қизиқарли саёҳатга чиқишинг мумкин.

    Кўнгил қоралигига ботиб кетган жонзод бўлиш мумкин – нафратланиш, рашк қилиш, ҳасад қилиш, ўлим тилаш, сабрсиз бўлиш, очкўз бўлиш мумкин!

    Шунга қарамай чора бор, агар сенда ўзинг учун ёқимли бўлган тасаввурларни ҳис қилиш ва амалий қадамни босиш истаги бўлса, албатта. Шундай ҳолатга тушиб қолган экансан, унга конструктив муносабатда бўл. Нимага бундай бўлганининг аҳамияти йўқ. Энди нима қилиш кераклигини тушуниш ва буни қилишни бошлаш керак.

    Ғарб кишиси – машина, уй ва “барча бинойи одамлардай бўлиш” мақсадининг тарафдори, у ўзининг бор ҳаётини гаровга қўйишга тайёр, ўзидаги тирик нарсани ушбу сунъий ва унга мажбурлаб сингдирилган нарсалар учун босиб қўяди. Фақат хушхулқлик туфайлигина ўнлаб йиллар никоҳини ушлаб туриши мумкин, урф бўлган машина ва уй учун эса нафасни ростлаб олмасдан ўнлаб йиллаб офисга қатнаши мумкин. Замонавий ғарб одами енгиб ўтишни билади. У – зоҳид, аммо зоҳидчилик хунук иш, чунки одамлар ёқимли тасаввурларни ҳис қилиш йўлидаги тўсиқларни эмас, аксинча ўзларининг қувончли истакларини енгиб ўтишади.

    Замонавий киши – фидокор, фақат бу фидокорликнинг мақсади беъмани, у ташқаридан сингдирилган ва у кишини узлуксиз азоб-уқубатларга олиб келади.

    Баъзида “билиш” ҳисси пайдо бўлади, бу анчадан бери ўзингга ўзинг айтмоқчи бўлиб юрган, ишонмоқчи бўлган, кескин, фундаментал ҳақиқат ҳис қилинадиган нарсангга тегиб кетганингда вужудга келади ва шунда саъй-ҳаракатни амалга ошириш осон бўлади, куч ҳам, ишонч ҳам топилади. Атрофимизни ўраб турган дунёнинг сиқуви ҳаддан ташқари катта бўлиб, бошқача яшаш, бошқача ҳис қилиш, ҳаёт умуман бошқача, ҳақиқий бўлиши мумкинлигига ишончни йўқотиш мумкин.

    Мен кимдир ўқиб, ҳаётда шундай имконият борлигини, буни амалга ошириш мумкинлигини тушуниб етиши учун ёзяпман. Чунки мана бу одам – унинг амалиётига амал қилаётган оддий, икки қўли бор, иккита оёғи ва битта боши бор одам шундай яшаяпти – демак буни шунга самимий интилган истаган киши қила олиши мумкин. Бу китоб – қандай яшаш мумкинлигини кўрсатувчи мана шу тирик ҳақиқий мисолни намойиш этишнинг қувончли хоҳишининг ифодасидир. Мен ўзимга бармоғим билан кўрсатиш ва – қара, мен бошқача яшаяпман, сен ҳам худди шундай яшашинг мумкин ва сенинг олдингда ҳаммаси очиқ, сенга мажбуран сингдиришган ҳамма нарсага, заиф, ахмоқ, ноҳақ, гуноҳкор эканингга ва сен уни-буни “қилишинг зарур” дейишларига тупур, – дейишдан уялмайман. Порлоқ тасаввурлар дунёсида саёҳатга олиб келувчи амалиётни бажаришингга ишон.

    Китобим қуйидаги фикрларда мен томонда бўлганларнинг барчасига мўлжалланган: ўзингга қандай йўлни танламагин, ҳар қандай ҳолатда оғир кўнгилсизликлардан (салбий ҳислардан, механик концепциялардан, механик истаклардан) халос бўлиш ўзинг танлаган йўлдан олға силжишингга ёрдам беради. Ҳозирнинг ўзидаёқ ҳаётимни “ичидан” биладиган, амалиёт билан таниш, онгли танқидни очиқдан-очиқ ёлғон билан аралаштирган ҳолда мени ва амалиётимни ҳақоратлайдиган бошқа амалиётчилар билан мулоқот қилувчи кишилар қаердандир пайдо бўлмоқда. Тўғри йўл амалиёти “билимдонлари” ва шарҳловчилари ҳам пайдо бўлади, улар атамаларни хоҳлаган йўриғига ўйнатиб, унга “аниқлик” киритишади, “яхшилашади”, “тушунтиришади”, юқоридан туриб танқид қилишади, ўз ёрдамларини бошқа амалиётчиларга таклиф қилишади. Улар амалиётчиларнинг менинг ёки менинг шерикларимнинг ўқувчилари ёки ёзилган барча нарсани шу даражада яхши биладиган ва шунинг учун ҳеч қандай тасдиқланишга муҳтож бўлмаган шунчаки амалиётчилар, деб баёнот беришади. Ҳатто шундайлар ҳам пайдо бўлишдики, улар мужмаллик билан мен билан юзма-юз мулоқотга ишора қилишмоқда, ўзларини менинг собиқ ўқувчиларим ёки ҳатто ҳаммуаллифларим деб эълон қилишмоқда. Ёлғонни рад этиш – бемаъни машғулот. Биринчидан, у рад этганингдан ҳам кўпроқ пайдо бўлаверади, иккинчидан эса, бунга вақтимни сарфлашни истамайман. Китобимнинг мазмуни ким учун долзарб бўлса, у ўзи ҳаммасини тушуниб олаверади. Мен бор кучимни амалиёт технологияси соҳибларининг, порлоқ тасаввурлар соҳибларининг сони кўп бўлишига сарфлаяпман, токи улар эксперт, эталон, бошловчилар учун маслаҳатчилар сифатида чиқа олишсин. Шундай одамлар пайдо бўляпти ҳам – улар ўзларини “мордалар” дейишади, чунки “морда” сўзи уларда ҳайвонларга нисбатан мулойимлик билан қиёсланади. Менда мезонларнинг аниқ тушунчаси мавжуд, шунга қараб мен “морда”ни “но-морда”дан ажратаман. Биз яна “дум” терминидан ҳам фойдаланамиз. Амалиёт билан шуғулланувчи, аммо ОзВ сари интилишда ҳали самимийлик, қатъийлик, ўжарлик, аниқликка эришмаган одамни шундай деб чақирамиз. У “мордани” “морда” қилади, аммо у бунга эришиши мумкин деб ўйлашимизга асос бор. Агар сен ППП масалалари бўйича маслаҳатлашаётган киши “морда” ёки “дум” эканига, ёки кўнгилсизликлари бўйича камида сенга тенг одам эканлигига аниқлик киритишни истасанг – бу ҳақда мэйл орқали мендан сўрашинг мумкин.

    Бу китоб Интернетдаги сайтимда http://bodhi.ru/ жойлаштирилган ва вақти-вақти билан реал вақт режимида тўлдирилиб турилади. Сайтда бошқа амалиётчиларнинг ҳам мақолалари жойлаштирилган, хусусан “Майя” китоби ва бошқа материаллар. Агар амалиёт билан шуғуллана бошлаган бўлсанг ва сенда бошқа амалиётчилар билан мулоқот қилиш истаги туғилса, шу сайтдаги конференцияда қатнашишинг мумкин. Бундан олдин, китобни эндигини ёза бошлаган пайтимда, агар одамлар фойдаланадиган сўзлардан фойдалансам, бу сўзлар муайян маънога эга ёки йўқлигидан қатъи назар, ўқувчига ҳеч бўлмаганда ниманидир етказишим, у олдин дуч келган барча нарсалардан фарқ қилувчи ғояни дарров рад этмаслиги учун ҳеч бўлмаса минимал аниқлик киритишим керак, кейин эса амалиётнинг ўзи уни шундай ўзгартирадики, у қандай қилиб ўз онгини тозалай бошлаганини сезмай қолади, деб ўйлардим.

    Ҳозир эса ўз ёндашувимни ўзгартирдим, чунки, биринчидан, бундай хира баён этиш услуби ўзимгаям ёқмаяпти, иккинчидан, мен амалиёт билан фаол шуғулланувчи кишилар пайдо бўлаётганига ишонч ҳосил қилдим. Улар учун китобни иложи борича аниқроқ қилмоқчиман. Шунинг учун айни пайтда китобни ўзгартиряпман ва китобхонлар сони камроқ бўлишини тушунаман, чунки мутоала пайтида кўпиксимон таассуротларни ҳис қилиш имконияти камаяди, аммо қолганларининг сифати ошади. Бу эса аслида ўз азоб-уқубатларини тугатишни истамаётганларга эътиборимни қочирмаслик учун менга маъқул.

    Мен бир нечта китоб ёзишга қарор қилдим, уларнинг ҳар бири ўз юкига эга: “Равшан онгга томон йўл” қуруқ йўриқнома, маълумотнома бўлади. “Майя”да биз Скво билан анча бадиийроқ шаклда амалиётчиларнинг ҳаётини тасвирлаймиз. У конкрет йўриқномалардан кўра кўпроқ таассуротларни беради. “Йўлбарс юриш” ҳам Майянинг вазифасини бажаради, аммо унинг баён қилиниш шакли кўпроқ ўсмирларга тўғри келади. Сексуал СЭ ҳақидаги ҳикоялар тўплами сексуал ривожланишга жуда қизиқадиган ва ўзининг жинсий майлларидан ўзини ўзгартирувчи двигател сифатида фойдаланишга мойил кишилар учун. Улар ушбу тўпламда ҳам сексуалликни ривожлантириш, жинсий яқинлик билан боғлиқ ёки сексуал жозибадорлик туфайли юзага чиқадиган кўнгилсизликларни енгиб ўтиш соҳасидаги, ҳам таассуротлар борасидаги амалий тавсияларни топишади. “Амалиётчилар мақолалари тўплами” мордалар ўз амалиётида дуч келадиган тор доирадаги масалаларни батафсил ёритишга мўлжалланган ва шунга ўхшаш. Мен бир талай китоблар сериясини чиқаришга қарор қилдим (кейин мордалар ҳам ёзишни яхши кўришади). Ҳар бир китоб, ижоднинг ҳар бир элементи ўзида амалиётнинг турли қобиқларга ўралган “мағизи”ни мужассам этади. Аслида мен янги маданиятни – НЭдан ниш уриб чиқадиган, ўз илдизини ёрқин таассуротлардан, қувончли хоҳишлардан олувчи маданиятни барпо этмоқчиман. Китобни таҳрир қилаётиб, ўзимга савол бердим – нима учун мен эркак ўқувчига мурожаат қиляпман? Нега “агар хоҳласанг” (аёл кишига) ўрнига “агар хоҳласанг” (эркак кишига) деб ёзяпман? Чунки шундай қабул қилинган, аммо тажриба шуни кўрсатяптики, фаол ва самимий ППП амалиётчилар асосан айнан қизлардир. Буни нима билан изоҳлашниям билмайман. Балки эркакларга мажбуран сингдирилган ижтимоий рол ва ўша концепциялар ҳамда у билан боғлиқ НЭлар қизларникига қараганда ҳалокатлироқдир? Эркак – бу ўзининг муҳимлигини ҳаддан ташқари қаттиқ ҳис қиладиган, деярли ўзига бино қўйган, тажовузкор ва шундан келиб чиққан ҳолда калтафаҳм инсондир. (“Аҳмоқлик” – интеллектуал иш кўникмасининг йўқлиги бўлса, “калтафаҳмлик” – бу салбий ҳислар жунбуши туфайли изчил ва аниқ фикр юритишга қобилиятсизликдир, шунинг учун ҳатто энг ривожланган интеллектуаллар ҳам одатда калтафаҳм бўлишади). Қизлар эса аксарият ҳолларда ўзларини камситилгандай ҳис қилишади, ўзларига ачинишади, ишонишмайди, бу эса ўртача ҳисобда унчалик ҳалокатли юк бўлмайди. Нима бўлган тақдирдаям, мен эркак ўқувчиларга эмас, аёл ўқувчиларга мурожаат этишга қарор қилдим, чунки шаклланиб бўлган қолипга амал қилишга асосни кўрмаяпман. Бу айниқса эркакларнинг нафратини қўзғатишига шубҳам йўқ, зотан, бу қанчалик кулгули кўринмасин, уларнинг деярли барчаси ўзларини “илғор” ва “ақлли” кишилар деб билишади, улар учун қизлар эса – бу иккинчи нав.