Мундарижа:
02-02-01) РИТ узлуксиз РаИ ларга эришиш учун керак.
02-02-02) Паразит сўзлардан халос бўлиш. “фойда” паразит сўзининг мисоли.
02-02-03) Сўзлар аҳамиятларини ишлаб чиқиш қоидалари.
02-02-04) Сўзларни тиллаштириш; аниқлаш ва бартараф этиш мисоллари.
02-02-05) Равшан- РаИга эришишнинг тўрт босқичи
02-02-06) Аналоглар заҳридан халос бўлиш.
02-02-01) РИТга эришиш, СҲларни бартараф этиш асносида майдонга келадиган севинчли орзулардан биридир. Бундан ташқари, у, РаИларни, Равшанликда яшашга тааллуқли сифатида, собит равишда намоён этиш учун кераклидир. Агар сиз концепция, инъикосларнинг конкрет тўпламларини англатмайдиган сўзларни қўллаб, тушунсангиз дейиш, сизда инъикосларнинг равшан бир шаклда фарқлаш кўникмаси йўқ, инъикосларни исталган ва исталмаганларга айира олмайсиз, кучли севинчли орзулар намоён эта олмайсиз, ўзгаришлар майдонга келмайди.
РИТга интилган инсон, бу нуқтаи назарнинг у ёки бу далиллари фойдасига тўқнаш келиб, шу дақиқадаги севинчли бир орзунинг борлигига боғлиқ ҳолда, майдонга келадиган СҲларни бартараф этади. Тўмтоқ инсон жаҳл, тажовуз, эътироз этиш учун қайтариб бўлмас бир орзуни ҳис этади.
РИТга интилган инсон, ўз концепцияларини инвентарлаштиришга қизиқиш туяди, бу ишда ташаббусини кўрсатади, ўз нуқтаи назарини, етарли даражада уларни асослаш предметига нисбатан айбситиб қараб чиқади.
Оддий бир инсондан ҳар қандай бир нарса ҳақида сўранг ва, “ўйлашим керак” дея “далилли бир нуқтаи назарга эга бўлиш учун бу борада билимларим етишмайди”, ёки “бу ҳақида ўйладим ва тушунмадим”, ёки ҳеч бўлмаганда “шу дақиқада менга туюляптики…, чунки шу каби бир маълумот мавжуд” каби бир жавобни эшитасиз. Сиз, ҳар қандай жавоб ҳақида тайёр ва эътироз қилинмайдиган нуқтаи назарни эшитасиз, Марсда ҳаётнинг борлигидан бошлаб, колорадо қўнғизи билан курашда трихомонизнинг фойдаси ва ҳаётнинг маъноси жавобларига қадар. Ва, агар унинг фикрига эътироз этишга ҳаракат қилсангиз, ҳамда асосли бир шаклда, жуда ёрқин бир СМ билан қарши олинасиз.
Инсонлар ҳар нарса ҳақида ҳамма вақт ҳар нарсани “билишади” ва бу фикрларнинг тўплами улар яшайдиган дунёни ташкил этади. Концепцияларни бузиш жуда мураккаб, чунки уларнинг ҳар бири мамнунлик, ҳузур, тажовуз ва одатий одатлар учун таянч бўлиб туради. Концепцияларни бузиш сўтилаётган бир пайпоқ каби – бир тешик қилиш етарлидир ва ундан маълум тасаввурларнинг бутун тўплами жуда кўп сонли ёриқлар тарқаб кетади, бу мудҳиш бир қўрқув келтиради, ахир дунё вайрон бўляпти! Инсонлар, самимий ва изчил бир шаклда фикрлашдан қўрқишади, чунки ўшанда бутун догмалардан, “аниқ билимлардан” воз кечиш ва у ёки бу даражада далиллаган нуқтаи назари билан қолишади, бу нуқтаи назари ҳам ҳар дақиқада ўзгариши мумкин. Дунё қаттиқ ва маълум бўлишдан чиқиб кетади, у атрофида кузатишларга таянган тасаввурларнинг ҳаракатли тизими қурилган бир сирга айланади ва сиз, ўзингизни роҳат тўшагидан қувилган каби сезасиз. Ва, фақат концепциялардан қутилиб, сиз унинг роҳатли бир тўшак эмас, қоронғу бир қабл бўлганини англай бошлайсиз.
Инсонларнинг кўпчилиги булар ҳақида фикрлашдан эринишади, улар равшанликни орзу этишмайди, улар навбатдаги дозани олишни исташади (телевизор, таом, оргазм ёки жанжал), маст бўлгунга қадар пиво ичиш ва эртаси тонгга қадар ҳамма нарсани эсдан чиқаришни исташади, чунки эрта тонгдан вақт йўқ – туриш ва ўқиш/институт/ишга кетиш керак. Шу тариқа инсонлар ҳам тўмтоқлик, ҳа калтафаҳмликни ривожлантиришади. Калтафаҳмлик – бу изчил бир шаклда ақл юритиш қобилиятсизлиги – диққатни жамлаш ёки малака етишмайди. Тўмтоқлик фикрлашга қарши мустаҳкам бир истаксизликдан иборатдир (ҳатто, киши яхши кўрадиган мавзуда гапириш ҳам), бу ҳам тажовузкор-ҳимояланувчи бир позиция, СҲларнинг чақнаши, “шу дақиқада фикрлаш учун кайфиятим йўқ”, “сиз ўзингиз ҳам фикрлашмаяпсиз, сўзлар билан ўйнаяпсиз”, “ҳамма мени тушунади ва фақат сиз, негадир, ҳеч ҳам тушунишни истамайсиз” каби иборалар билан ҳамроҳлик қилади. Агар тўмтоқ инсон сизнинг фикрлаш йўлини қабул вилса, бу равшанликка эришиш учун эмас, ихтилофли вазиятдан қочиш учундир – буни унинг кейинги ҳатти-ҳаракатларини ўрганиб, жуда осон пайқаш мумкин.
Ҳаётнинг мураккаб ва чалкаш, уни англаш асло имконсиз экани фикри умум тарқалган фикрдир. Ва, сиз кутубхонага келиб, таниқли бир файласуфнинг китобини очганингизда, нимани кўрасиз? Монада, имманентлик, констрктлар, адолат, шуур, шуур ости, шуур усти, эманация, худо, яхшилик, фойда, зарар… – терминологик бир чалкашлик. Терминлар шу ёки бу термин инъикосларнинг қандай конкрет жамулжамлигини англатмасдан, ҳеч қандай конкрет аниқлаш касб этмасдан бир-бирларининг ортидан йиғилиб қолишган,
РИТга интилган инсон, аввалига бир инъикос ёки инъикослар тўпламини қайд этади, сўнгра уни маълум бир термин билан белгилайди. Тўмтоқ инсон терминларни улар билан инъикосларнинг қандай конкрет тўпламларини белгилаш ҳақида фикрлаш ҳақида ўйламасдан қўллайди. Натижада кисель, “файласуфларнинг асарлари” деб аталган боши берк бир чалкашлик, психик ҳаётнинг ривожланиш қонунлари ўта даражада чалкаш эканлиги ҳақида ишониш майдонга келади. Аммо аслида букаби эмасдир. Улар, ўта даражада оддий. Инсонлар, уч қарағай орасида фақат адашишнинг муқаррарлигига ишонганлари учун адашишади ва “йўл кўрсатувчилар” (психология, “эзотерика” ва фалсафа китоблари) уларни яна кўп адаштиришади. Фақат мавжуд инъикосларнинг таҳлилига таяниб, инсон ўзи фикрлашни бошлашга қўрқади… бу қандай бўлади, мен ўзим фикрлаганим?? Бу шу қадар оддий бўлсайди, бу каби ақлли кимсалар конкрет англашга келмасдиларми? Бу нима дегани – мен шу қадар ақллиман, улар эса шу каби тўмтоқми? Ҳа, улар шу каби тўмтоқ. Улар йўлни топа олишмади, сизда эса уни топиш имкони мавжуд – ҳеч бўлмаганда, Равшан онгга йўл кўрсатувчи бўлган бу китобни ўқиётганингиз учун. Сиз учун бир имконият бор ва ундан қандай фойдаланиш фақат сизга боғлиқ.
Шу тариқа, РИТга кетадиган йўлда ҳукмларга асослашлар излаш керак. Сийқачи чиққан каби туюлади, шундай эмасми? Ҳамма учун аёнки, агар бир фикрни ифода этсангиз, у асосланиши керак. Аммо йўқ, ҳамма ўзининг тўлақонли соғлом мутафаккир инсонлар деб ҳисоблайди ва, бу каби бир ишни олиб боришни бошлаш, ўзингизни “оддий” нарсаларни билмайдиган деб тан олишни билдиради. Мана, Вася ҳам “зўрлаш” нима эканини, ва Танядан ҳам сўранг, у сизга “яхши инсон” нима эканини айтиб беради, мен эса нима – энг ахмоқ лардан бириманси? Мен кўпгина прфессионал мутафаккирлар – математикчилар, физиклар, иқтисодчилар, ҳуыуышунослар, психологлар ва ҳ.к. билан гаплашдим. Шу каби кишилар бўлмаса, ким ҳам бўларди? Мана конкрет фикрлаш байроғи улар олиб боришлари лозим. Аммо парадокс, “мутафаккирлар”, уларнинг олдиларида бу ерда сўраганга ўхшаш– “хотинини ташлаб кетган эр нима учун айбдор” “адолат нима” –саволни қўйган пайтим, бир жаҳл, ғазабга тўлишади. Ва бу, уларнинг ҳеч ҳам фикрлай олмасликлари, фақат, қолган барча инсонлар каби одатий шартловлар йўлида юрганликлари учундир.
Таниқли бир мутафаккирнинг ҳар қандай бир китобини қўлингизга олинг. Ким сизга яна жуда ёқади? Ҳейдеггерми? Ҳегелми? Жосе Ортега-и- Гассетми? Кантми? Шопенҳауерми? У ерда, “имманентлик” ва “трансцендентлик” каби қўрқитувчи иборалар бўлмаган бир сатр топа оласизми? Бу терминларни тушунтириладиган фалсафий луғатга қаранг. Ахир бу, шунчаки электр курсиси-ку! Маъносиз сўзлар оқимидан шокка тушасиз. Табиийки, агар фалсафа дарсидан синов беришни истасангиз, у вақтда домлага “имманентлик” ва “трансцендентлик” сўзларининг маъносини тушунмадим деманг ва, дарсликда “имманентлик” – воқелик, нарса, жараёнга ички хослик”, “трансцендентлик” – англамоқ учун имкониятсиз, тажрибанинг орқа тарафида бўлиш” эканлигини тушунмаслигингиз, сизда “ички хослик” ва “тажрибанинг орқа тарафида” каби инъикослар бўлмагани учун, сизга ҳеч қандай ҳеч қандай англамаганингизни айтманг – бу вазиятда сизга “бефаҳм ва истиқболсиз” деб баҳо беришади. Сиз, “трансцендентлик тушунчаси” нима биласизми? Булар “ўта даражада умум тушунчалар” деб аталган нарсалар – “яхшилик, ҳакиқат, мавжудлик” ва ҳ.к.. Бу сўзларга маъносиз, яъни инъикосларнинг конкрет тўпламларини англатмайдиган сўзлар деб аташ ва уларни қўлламаслик ўрнига, уларни “ўта даражада умум” деб аташди, бунинг фикрлаб ўйламаслик учун мияларига “трансцендентлик” терминини михладилар.
Қаранг – “фалсафа”, “эзотерика”га қарши қандай бир куч билан муносабатда бўлишади! Сиз англашилмас сўзларнинг мудҳиш аралашини кўрганингизда, тезликда “бу терминларни англатадиган тушунчалар қаерда” деб сўраш ўрнига, китобнии “ҳа.. улкан… мен тушуна олмайман” фикри билан ёпасизсиз. Физика китобида ҳам кўпгина анлашилмайдиган сўзлар бор, ахир физика мантиқли ҳукмлар ва кузатишларнинг таҳлили асосида қурилган эмасми ва у ерда қўлланилган ҳар термин шарт равишда таърифланган – бу китобда бўлмаса, дейиш, бошқа китобда. Физика китобида шу каби бир иборани ўзингизга тасаввур этинг: “атом – бу модданинг ичидан хос сифатда қаршимизга пайдо бўладиган пайт экани каби”. Ғалатими? Ахир фалсафада мулоҳаза хиралик бир қоида ҳолига келтирилган, у, бир табиат қонуни даражасига қадар юксалтирилган.
Бизнинг атрофимизни маъносиз сўзлар моғори қоплаган, бу сўзлар асосида қурилган сонсиз концепцияларнинг лойга тўли-тошган ва булар барчаси РИТ ва РаИларнинг намоён бўлишини бўғади.
02-02-02) Паразит сўзлардан тозаланиш РИТга эришиш учун керак, чунки инъикосларнинг конкрет тўпламини англатмайдиган сўзларнинг қўлланиши РИТ билан боғланмайди. Ўзингизга, маъноларини билмайдиган белгилари қўллайдиган бир муҳандисни тасаввур этинг. У ҳеч қачон ҳеч қандай нарсани қура олишмайди.
Паразит сўзларни бартараф этиш ачиниш, йўқотиш туйғуси билан ҳамроҳлик қила билади, чунки уларнинг фикрлашдан чикарилиши бу сўзларни таркибий қисмига оладиган ички концепцияларни дастаклаш имконсизлигига олиб келади. Бундан ташқари, номаълум маъно ташийдиган сўзларнинг қўлланиши, улар билан жонглёрлик қилиш, сонсиз қарама-қаршиликлар топиш, фикрлашлар учун адашиш имконини беради, буларнинг барчаси эса энди сиз маҳрум эдиладиган таассуротларни олиб келади. Паразит сўзлар билан қилинадиган ишни бошқа батафсил мен кейинги параграфларда қараб чиқаман, ҳозир эса “фойда” сўзининг таҳлилига мисол келтираман.
Бу тушунчани икки жиҳатда қараб чиқиш мумкин – “умум оладиган” бир фойда ва, қараб чиқиладиган маълум бир жараённинг доирасининг фойда учун. Инсонлар бу термини ҳар икки жиҳатда ҳам қўллашади.
Умум оладиган бир фойда ҳақида гапирарканмиз, биз қандайдир бир жараён якуний ва оқибатларсиз тугалланишини кўзда тутамиз. Ахир ҳар қандай воқеанинг ҳамма вақт оқибатлари мавжуд ва бу оқибатлар ҳақида биз ҳеч қандай нарса билмаймиз, шунинг учун “умум оладиган фойда” тушунчасининг маъноси йўқ. Бу жуда оддий, шунинг учун фақат бир-икки мисол бериш билан кифояланаман.
Масалан, мен жуда кўп пул ишлаб топдим ва бунинг “яхши”, “фойдали” бўлганини тушундим, чунки бу пулни “фойдали” ва ёқимли нарсаларга сарфлайман. Факат шу каби эмас. Уй сотиб оламанми ёки саёҳатга чиқаманми, уни бировларга совға қиламанми ёки банкка қўяманми, бу шубҳасиз ҳаётим йўналишини ўзгартиради ва кейинги воқеаларни туғдиради. Кўп пул олиш “фойдали” экани ҳақида гапирарканмиз, биз, кейинги воқеаларни мутлақо ёқимли, исталган воқеалар бўлишларини ёки, энг камида, уларнинг ёқимли эканликларини, бу пулларни ишлаб топишдан олдин ёқимли эканлигини таҳмин этасиз. Агар бу каби бўлсайди, “умум оладиган фойдали” бўлган ҳар қандай бир воқеа ҳаётнинг қайтарилмас бир шаклда яхшиланиши учун бир восита бўларди. Агар пул “умум оладиган фойдали” бўлса, у ҳолда бойлар, бой бўлмаганлардан кўра бахтли бўлишарди. Бунинг шу каби бўлишини кўриш учун тийрон кўзли бўлишнинг ҳожати йўқ. Ҳаёт тарзининг ўзгариши унинг сифатини ўзгартирмайди – бир ташвиш ва изтироблар бошқа бирлари билан ўзгартирилади, ҳатто баъзида яна катта бўлганлари билан.
Бошқа бир мисол – мен чопа, суза бошладим, баданим кучли, соғлиғим ҳам яна мустаҳкам бўлди, қувватим кўпайди. Ҳар биримиз, бунинг “фойдали” ўзгаришлар бўлганини айтамиз ва шунга қарамай бу тўғри эмас. Агар бу шундай бўлсайди, у ҳолда соғлом инсонлар хасталикларга берилувчан бўлганлардан кўра бахтлироқ бўлишарди. Бунинг шундай бўлмаслиги аён. Ўрмонда югура бошладим ва оёғимни қайирдим. Яна ғайратли бўлдим, ўз бизнесимни очдим ва инқирозга учрадим. Яна ҳам соғлом бўлдим, Ҳиндистонга саёҳатга кетдим ва терлама юқтириб олдим. Ўрмонга югуриш учун кетдим ва кинога бомадим, иккимиз бирга жуда яхши бўладиган қизни учратмадим… ва ҳ.к.. Биз, шу ёки бу вазиятни қандай оқибатларга келтиришини ҳеч қачон билмаймиз. Пул топдим – “фойда”. Бизнесимни очдим ва инқирозга учрадим – “зарар”. Хафа бўлиб ўрмонга ўзимни осгани кетдим ва севган қизим билан танишдим – “барибир бу яхши эди”. Қиз стерва бўлиб чиқди – “йўқ, барибир мен бошда бу ишларни бекор бошладим”. Бунга тескари равишда, унинг отаси жуда яхши бир инсон чиқди ва мени ўз кафедрасига олди – “барибир бу яхши бўлган эди”. Мендан эса билим одами бўлмади, кафедрадан ҳайдалдим – “ёмон”. Билим одамлигидан воз кечгандан сўнг бошқа бир нарсадан завқ олишимни кашф этдим – “яхши”, ва шу тариқа давом этади – воқеаларни айланиши чексиздир ва шубҳасиз бир шаклда бахтлилик олиб келадиган шу каби ҳеч қандай нарса йўқ, чунки бахтлилик – атрофда нима ва ва қандай ўрнатилганлигида эмас, балки сизга ёқимлибўлган инъикосларни бошдан кечиришдир.
Уни маълум чегаралар учун белгиламоқчи бўлган пайтимиз “фойда” мавжуд эмасдир.
“Соғлиқ учун фойда”ни қараб чиқамиз. Хаста бўлган пайтда докторнинг рецепти бўйича ҳап дори ичишни бошлаш “фойдали” ҳисобланади. Мен ўзим ҳам хаста бўларсам ҳап дори ичаман, чунки бу яхши бўлиш эҳтимолини оширади деб ўйлайман. Аммо буни “соғлиқ учун фойдали” деб ҳисоблаш тўғри эмас, чунки ўшанда бу ҳап дорилар айни пайтда қандай таъсир этиши ҳақида, исталмаган зарарли кўринишлари бор ёки йўқлиги ҳақида сизга тўла ва мутлақ ишончли бир ахборотга эга бўлгансиз деб ҳисоблашга тўғри келади. Бу каби ахборот йўқ ва ҳеч қайси пайт ҳам бўлмайди. Парацетамол кўп йиллар шамоллаш хасталикларига қарши самарали бир восита ҳисобланиб келинди ва фақфат яқинда унинг жигар учун жуда салбий бир таъсирга эга экани маълум бўлди. Аппендикс ва бодом безлари анча пайт баданнинг кераксиз парчалари ҳисобланарди, ҳатто уларни болаларда олдиндан олиб ташлаша бошладилар. Сўнгра эса уларнинг имммун тизимида муҳим рол ўйнашлари юзага чикди. Ҳеч қандай дори охирига қадар ўрганилмаган. Улкан бир восита ширкати йиллаб бутун дунёга тарқатган ҳолда, дори-дармонлар чиқариши мумкин, сўнгра эса бу саратонга омил бўлиши аниқланади – бу каби мисоллар оз эмас. Бу, сизнинг ҳарорат чиққанида аспирин, ичбуруқ бўлганда эса – левомицетин ичишингизда ҳеч нарсани ўзгартирмайди: сиз бу каби ҳаракатни танладингиз ва сизни қониқтирадиган натижани оласиз, аммо бунинг фойдали бўлиши-бўлмаслиги – номаълумдир, чунки “фойда” сўзи бир “манфаат” маъносида келади, шу вазиятда эса тана учун “манфаат” экани ва бу “манфат”ни қандай ўлчаш кераклиги – маълум эмас. Дорилар билан тўлдириб ташланган тана ўзининг қаршилик кўрсатиш қобилиятини йўқотади ва ҳап дориларни яна кўпроқ ва яна тез-тез истайди ва, сиз юқори ҳарароратда экан пайтингиз эса қуйидагиларни ҳал қилишга тўғри келади – ҳароратни антибиотиклар билан (иммунитетни пасайтирадиган, ошқозонни заҳарлайдиган, жигарга таъсир қиладиган) тушириш керакми ёки ўз кучларингиз билан (ва, асорат қолишига таваккал қилиш, узоқ вақт оғриш) яхши бўлиш керакми. Оддий инсон нимани концептуал “фойдали” деб ҳисоблашига боғлиқ ҳолда қарор қилади. “Фойда” ҳақидаги концепцияни бартараф этган инсон имкониятли ахборотни маълумот учун олади, шундан сўнг севинчли орзусига уйғун бир шаклда таянади. Бу сиёсат натижасида биз “жисмоний тана” деб атайдиган нарсанинг у ҳақида доим телба онаси болакайи ҳақида унинг ҳар бир ҳаракатини назорат қилиб, ғамхўрлик қилгани каби қайғуриш керак бўлган кўмаксиз ва тўмтоқ тўнка эмаслиги аён бўлади. Севинчли орзуларга риоя қилиб, сиз РаИ билан резонанс қиладиган ҳайратланарли ёқимли ҳиссиётларнинг янги дунёсини очасиз.
“Бизнес учун фойда”ни қараб чиқамиз. Бизнес учун даромад га эга бўлиш“фойдали” экани ҳар ҳолда ҳамма учун “тушунарли”. Статистика эса, инқирозларнинг 80% айнан фирманинг ўсиши туфайли майдонга келишини айтади, чунки фирма ўз ўсишига раҳна бўлади: кичик фирма ўз жойини ишғол этади, катта фирма учун эса жой бўлмаслиги мумкин; кичик кўламли ишларни бошқарган раҳбарлар, катта бир кўламда буни амалга ошира олмасликлари мумкин; ишнинг тузилмасини ўзгартириш керак, янги кишиларни ишга олиш ва уларни ўқитиш, ҳисобхонани кенгайтириш, янги солиққа тортилишга ўтиш, янги бинони ижарага олиш, янги ва яна ҳам кучли рақобатчилар билан курашиш керак, бошқарув, бюрократия масаласи юзага чиқади ва ҳоказл, ва ҳоказо… ҳам кутган нарсалар, ҳамда ҳатто тасаввур қилмаган нарсалар, ортга қайтиш йўли эса йўқ. Ҳозирда эгалари ҳали кўкда учиб юришлари, фирма эса қулаши мумкин.
“Иш учун фойда” йўқ, чунки, “иш учун фойда” ҳақида гапирарканмиз, “фойда” ўтганидан сўнг бу “иш”нинг ҳамма вақт “яна ҳам яхши” вазиятда қолишини кўзда тутамизки, бу ҳам тажриба билан рад этилади. Биз “ фойдали” санайдиган ҳар бир ҳатти-ҳаракат ортидан турли оқибатларнинг тўдасини келтиради ва, унинг “фойдалилиги” ҳақида гапирарканмиз, шу тариқа барча сўнгги воқеаларни ҳам “фойдали” бўлишини даъво қиламиз. Яъни, агар менинг фирмам бир оз пул ишлаб топса, бу каби бир мантиққа кўра, ҳеч қандай нарсага боғлиқлик касб этмасдан фирмамнинг қайтариб бўлмас ўсишини олиб келади. Йўқса, натижаси нима экани номаълум бир нарсани “фойдали” дейиш қандай бўлади?
Энди фойдани маълум бир вақт чегараси доирасида қараб чиқамиз. “Келажакда ишлар қандай бўлишини, мен билмайман,аммо шу дақиқада фирма учун катта пул ишлаб топиш“фойдали” бўлишини биламан, шунинг учун мен юксак материялар ҳақида фикрламайман, балки фирмамга бевосита ҳозир даромад келтирадиган нарса келтираман – банкадаги ҳисобим, кредит қобилияти ошади, рейтинг ўсади, савдо маркасига истеъмолчилар ишончи ортади, акциялар қиймати ошади, буларнинг барчаси эса бу амалиётнинг “фойдали” бўлганини мезони, деб айтиш мумкин. Битта “ҳозир фойдали” ҳаракатни орқасидан бошқа бир “ҳозир фойдали” ҳаракатни майдонга келтириб, мен фирмамни тараққиёт ва гуллаб-яшнашига келтираман. Шу каби ҳаракат қилишадилар ҳам – “фойдалилик” мезонларини тайин этадилар ва ҳаракатларни майдонга олиб келадилар, бунда ушбу мезонларнинг фақат бу ҳаракатни “фойда” ҳақидаги умум кабул этилган концепцияга уйғунлигини имкон берадиган фақатгина инструментлар бўлганини унутишади, аммо бу концепциялар абадий ҳақиқат нарсалар эмас, улар доимий бир ҳаракатда бўлишади. Бир иқтисодий самаралилик модели бошқасини ўзгартиради, унинг учун бу ерда ҳам ҳеч қандай “фойда” йўқ – фақат кўзланган мақсадларга эришишг қаратилган ҳатти-ҳаракатларни майдонга келтиришлик мавжуд.
“Фойда” ҳақидаги концепциядан озод бўлган инсоннинг позицияси қуйидагича: мен, фалон мақсадга эришишни истайман, мен, фалон ахборотни маълумот учун қабул қиламан, мен фалон ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишни истайман. Бу каби позиция мутлоқ бир қайишқоқлик, ўз севинчли орзуларида равшанлик ва уларни ортидан бориш имкони, механик, севинчсиз ҳаракатлардан озод бўлишни таъмин этади.
02-02-03) Биз маънолари хира бўлган сўзларни қўллаймиз, натижада эса тушуниш ва ўзликни тушуниш камдан кам юзага келади. Мен, сўзларга мутлақ ва аниқ бир маъно беришга ҳаракат қилишни истамайман, чунки бу: а) ҳар қандай чегаранинг шартлашилганлиги кучига кўра имконсиздир, б) мақсадларим учун керакли бир нарса эмасдир.
Мен фақат сўзларнинг маъноларини, менинг орзуларим, равшанлик орзусу, қолган амалиётчилар билан тажриба алмаштиришда орзуларимни амалга оширишда қанчалар имкон бергунча аниқлаштиришни истайман. “Қуш” тили, инъикосларни яна равшан акс эттирадиган бир тилга жой бўшатар экан, тилни яна ҳам тозалашни давом эттириш орзуси пайдо бўлади.
Терминларнинг маъноларини ишлаб чиқиш усули:
1) Терминга аниқлов бераман.
2) Бу терминни яна олдин қўллаган ўн-йигирматача гапларни тузаман.
3) Терминнинг ўрнига ўз аниқловимни қўяман ва қарайман – иборанинг маъноси, уни етказишни истаганим каби етарли даражада равшан ифода этилганми?
4) Агар кўп ҳолларда иборанинг маъноси, бу маънода терминни қўллишнинг ҳаммаси уйғун бўлганини тушунсам, маъноларни яна равшан бўлиши каби каби иборада мен ташқаридаги терминларни қўллайман.
Мисолларнинг давомида қаранг. Шу каби бир савол юзага чиқиши мумкин – масалан, “далил” сўзсини, “натижа”, “кузатиш” каби аниқланадиган сўзларни қандай аниқлайман? Мен, математика ва физика билан шуғулланмайман, мен, амалиётга оид фан – инъикосларнинг муҳандислиги – билан шуғуланаман. Менда номзодлик ҳимояси, мукофот олиш, “билим одами” бўлиш орзусу йўқ, чунки мен мубҳам мақсадларга эришиш, мубҳам муаммоларни ечиш, гўзал назариялар ва аксиоматик тизимлар тузиш каби нарсалар қизиқтирмайди. Мени, жуда конкрет бир муаммо қизиқтиради– кўпроқ ва кўпроқ зақ олиш, жумладан равшанликдан бўлган завқни ҳам, ва мен, тадқиқотларим натижасида муҳим бир аниқликка эга бўлган бир сўзни қўллай бошлаган вақт, яна катта бир завққа эришаман. Таъкидлайман – “атрофлича” эмас, “мутлақ” эмас, “муҳим даражада катта”. “Мутлақ равшанликни” гўёки излайдиган ва яна ҳам катта ва катта оралиқларга равшанлика эришиш учун маълум бўлган қадамларни қўймайдиган инсонлар, натижада умидсиз бир шаклда тўмтоқ бўлиб қолишади, СҲларни бартараф этишни истамайдиган, “мутлақ бир равшанликни” “излаган” ва натижада чириётган биомасса каби нафратли кўпикка айланиб қолишади.
Мен, терминин аниқловини берганим ва уни қўллай бошлаган заҳотим қуйидагиларни пайқайман:
a) ифодаларда яна катта бир равшанлик, аниқлик майдонга келади, ҳамсуҳбат билан ўзаро тушуниш даражаси юксалади, саноқсиз аниқлаштиришлар, орқага қайтишларга мурожаат этиш керак бўлмайди ва ҳ.к..
b) инъикосларни тасвирлаш, чалкашликдари бўлмаган моделларни қуриш, ўзаро муносабатни боғлаш ва тасвирлаш яна осонлашди.
c) таҳлил ва синтез, яъни воқеани унсурларнинг тўпламига бўлиш жараёни ва улар ўртасидаги муносабатларни боғлаш жараёни яна осон бўлди (бу ҳам равшанликин фарқлаш эволюциясига шуур равшанлиги ижобий таъсирини юзага чиқаради).
d) фикрлаш жараёнидан яна катта завқ оламан, РИТ ва турли-туман РаИларнинг яна равшан резонанси майдонга келади.
e) севинчли орзуларнинг режалаштириш ва амалга ошувидан яна равшан аниқроқ қобилиятидан майдонга келадиган равшанликин оқибатларидан яна катта завқ оламан, бу ҳам севинчли орзуларнинг намоён этиши, қувватланиши, эволюциясига олиб келади.
f) тилни тозалаш бўйича иш “зичлаштириш” амалиёти ўзанида ётади – “Самарали Амалиёт Стратегияси” бўлимига қаранг.
Агар мен, “академик” характерли бир далилни дастак қилсам, илк оладиган “мен”, “натижа”, “ёқимли”, “завқ” сўзларини аниқлай бошласам, натижада шу дақиқада қўллаган сўзнинг яна равшан маъносини бераман, гирдобга тушардим, аммо натижада бу сўзни унинг БАРЧА эски, хира маъносида қўллашда давом этардим, чунки менинг орзуларим, жумладан, севинчли бўлганлари ҳам (масалан, суҳбат орзусу), ҳеч қандай ерга кета олмасди, чунки уларни амалга ошириш учун бу сўзларни қўллашга тўғри келарди. Бунинг учун мен ҳали кам бўлган равшанликдан жуда кўп бўлганига, яна кичик завқдан яна катта завққа томон тўғри ҳаракат этаман. Қўлланилган сўзга яна равшан бир аниқлов берганим натижасида мен аниқлов ўзинининг аниқ бўлмаган аниқлов сўзларидан иборат бўлганига қарамай, исталган натижага эришаман. Агар келажакда “натижа” сўзига аниқлов бериш орзуси майдонга келса, мен “далил” сўзининг аниқловига қайтаман ва уни ёки тузатаман, ёки ҳам яна катта бир равшанлик билан тушуна бошлайман. Ҳатто “курси” сўзини биз равшан бир шаклда аниқлай олмаймиз, чунки курси ва ҳар қандай бошқа бир нарса орасида равшан ҳеч қандай чегара йўқ – масалан, пуфик шаклида курсилар бор ва “курси”ни тўрт оёқли сатҳдан фарқли бўладиган қилиш мумкин, ҳатто бегона бир инсоннинг бунга “курси” дейиш ақлига кела билмайди. Ва шунга қарамай биз, оёқлари бўлган ётиқ тахтани “курси” деган пайтимиз, нима ҳақида гапираётганимизни “илоҳий такдир” ҳақида гапирганимиздан кўра яна равшан тасаввур қилишга эгамиз. “Кийим” сўзи, “роҳат” сўзидан кўра яна кўпроқ тушунарли, чунки “роҳат” сўзи фақатгина ёқимли жисмоний ҳисларни билдириш учун эмас, керак-кераксиз ҳар ерда қўлланилади, унинг учун “роҳат” сўзини, буни қуйида қилганим каби, аниқлаб, мен бу сўзнинг номаълумлик даражасини “кийим” сўзининг номаълумлик даражасига олиб келдим, бу ҳам мени қониқтиради, чунки севинчли орзуларни амалга оширишга халақит бермайди.
Тилни тозалаш жараёнида, табиийки, тўсиқлар юзага чиқади, масалан:
a) илк гирдоб – бу саволдан “айланиб ўтиш”, уни кейинга суриш исталади, чунки тилни назорат этишни бошлаш, ғайратлар сарфлаш ва тўмтоқлик ичидан чиқиш исталмайди, сўз қўлланишининг одатий жабҳасида оқиш исталади, ўз эътиборлигини зичлаш исталмайди, чунки доимо ўз тилингизни кузатишингиз керак бўлади.
b) шубҳачи фикрлар гўёки:
*) “бу ниҳоясиз бир ишдир” (бу шубҳачи иш қилина бошлагани ва сўзлар яна равшан бир маънога эга бўла бошлагани ва янги маънолари билан сизнинг сўзни қўлланишингизга қараб ва, ишнинг нима ҳамма вақт боғлиқ бўлмаган, мен бевосита ҳозир исталган оқибатларни кўзда тутдим – бу жараёндан яна катта завқ оламан ва ҳ.к. – аниқ олиниши билан заифлашади).
*) “равшанлики эришиш имконсиздир – барибир ҳар нарса номаълум қолади” (бу шубҳачи ҳам амалиёт бажарилиши даражасига қараб, заифлашади).
*) “барибир ҳам қолган инсонлар мени тушунишмайди, чунки улар сизнинг тушунчаларингизни қўлламоқчи эмаслар” (бу шубҳачи асослардан айрилган, чунки тушунчаларни танлаш усули мулоқотдаги инсонлар сизни бу терминларнинг улардаги мавжуд равшанлик даражасига уйғун равишда тушунишади, сиз уларга нимани назарда тутишингизни англатган пайтингиз, уларда сизни яхши тушуниш имкони бўлади).
02-02-04) Баъзи сўзлар 100% паразитик характерга эга, яъни бирор бир аниқликдан маҳрум ахлоқий категорияларни ифодалайди. Бундай сўзларни ўз нутқимдан буткул чиқариб ташламоқчиман, масалан “ёмон” ва “яхши” сўзлари. Бундай сўзларни ишлатишар экан, одамлар ҳеч қачон ҳеч қандай конкрет нарсани назарда тутишмайди, фақат ўзларининг ижобий ёки салбий муносабатини билдиришади. “Сен ёмон иш қилдинг” – бу нимани билдириши мумкин? Мени нимани аксинча қилмоқчи эдим? Мен эга бўлишни истаган қандай нарсани йўқотдим? Нимага энди мен жисмоний оғриқни сезяпман? Нимага мен у ёки бу СҲларни ҳис эта бошладим? Истаган нарса – ҳеч ким бу ҳақда ўйламайди.
Бошқа сўзлар ноаниқроқ маънога эга бўлиб, ўйланмасдан ишлатилса-да, баъзида одамлар уларнинг остида конкрет, ҳар сафар турлича бўлган нарсани тушунишади – бундай сўзларнинг баъзиларига, агар уларнинг қўлланиш соҳасини чекласак, аниқлик киритиш мумкин. Масалан, “қулай” сўзининг таърифини кўринг: мен бу сўзнинг қўлланиш соҳасини ёқимсиз (жисмоний) ҳисларнинг пайдо бўлиш соҳаси билан белгиладим, қолган барча соҳаларда мен бошқа атамаларни излаб топаман ва натижада чалкашликдан халос бўламан. Мен албатта, ўз нутқимдан классик паразит-сўзларни (“паразит-с”) коммуникатив-паразитларни (“к-паразит”) ва СҲга хизмат қилувчи жаргонизмларни буткул йўқ қилмоқчиман. “Паразит-с”лар остида мажбуран ёпиштириладиган сўзларнинг бутун йиғиндисини тушунаман: “қани”, “гўё”, “яъни”, “худди шу”, “шунга ўхшаш”, “нимайди”, “демак”, “қандайдир”, “аслини олганда”, “шунчаки”, “қачондир”, “умуман”. Уларга “аслида”, “умуман”, “айтишни истардим”, “ҳа, лекин…”, “қаердадир шундай”, “ҳисоблаймиз” ва ҳоказо жаргонизмларини ҳам қўшиш мумкин. “К-паразитлар”лар остида мен сўз ҳисобланмаган фонетик қўшилмаларнинг йиғиндисини назарда тутаман. Одатда кишининг ўзига уларни нафақат йўқ қилиш, балки борлигини аниқлаш ҳам қийин бўлади. Бир йиллик жадал амалиётдан кейин ҳам кўпгина мордлар ўзларининг диққат-эътиборини ривожлантиришдаги прогрессга қарамасдан, мунтазам равишда коммуникатив паразитларни қўллашлари ҳақида ўйлашмаганини ҳайрат билан билиб олишади. Мисоллар:
*) жумладаги биринчи сўзнинг бошланғич ундошини енгил чўзиб айтиш: «ммана нима демоқчиман…»
*) жумлани айтишни бошлаётганда кўзларни қовоқлар билан одатдагидан кучлироқ ёпиш
*) кўзларни одатдагидан кўра кенгроқ очиш (чақчайтириш)
*) жумла қисмлари ўртасида охирги унли товушни чўзиб айтиш: «ўйлайманкиии, мен… бугун мееен..»
*) жумлалар орасида турли «э….», «м….»ларни айтиш.
*) нутқ айтилаётган пайтда одатга айланиб қолган турли ҳаракатларнинг чексиз рўйхатини келтириш мумкин – хилма-хил мимика, баданни қашишлар, чўзилишлар, тананинг турли қисмлари билан амалга ошириладиган турли-туман ҳаракатлар ва бошқ.
Жаргонизмлар – оддий сўзларнинг ўрнини босувчи ва у ёки бу СҲга ҳамроҳ бўлувчи сўзлар. Улар охир-оқибатда оддий сўз билан шу даражада бирлашиб кетади-ки, уни талаффуз қилганингизни сезмай қоласиз. Масалан, “исм” сўзининг ўрнига “лақаб”, қиз – “офатижон”, емоқ (яъни тановвул қилмоқ) – “чайнаш” ва ҳ.к. Бу ерга сон-саноқсиз “зўр”, “дода”, “супер” ва бошқаларни ҳам киритиш мумкин. Паразитларни ишлатишдан келиб чиқадиган салбий оқибатлар бефаҳмлик ва инъикосларни фарқлашга қобилиятсизлик билан чекланмайди (бир жаргонизмларни ёқтирувчи киши ўзининг муаммоси ҳақида шундай ёзади: “ҳар куни қайд этиб боришга бўлган уринишлардан кейин жинни бўлиб қолай дедим, инъикосларни фарқлай олмаслигимни ва нимани қайд этиш кераклигини билмаслигимни англадим. Ҳаммаси битта жадал оқимга, зим-зиё ботқоққа аралашиб кетган” ). Яна муаммо шундаки, ҲАР БИР паразит ўзи хизмат қилишга, қўллаб-қувватлашга чақирилган СҲнинг авжи билан чамбарчас боғланган. Айнан СҲлар, одам паразитлардан фойдаланишни бошлашига сабабчидир, шунинг учун паразитларни сўзсиз йўқ қилиш, кўзга кўринмас ва ҳамма нарсани заҳарловчи, қалин, узлуксиз одатий СФ учун жавобгар бўлган “майда” СҲларнинг узлуксиз авжига нисбатан жиддий зарба бўларди.
Паразитларни йўқ қилиш кўпроқ равшанликка эришиш борасида ёрқин самара бериши мумкин. Атамалар рўйхатини “Атамалар” бобида кўринг.
Ахлатхонага жўнатиладиган сўзларга мисоллар:
«Фойда». Фойдали деб аталадиган ҳаракатнинг оқибати сифатида келажакда нима бўлишини ва қандайдир оқибатлар сиз томондан исталмаган сифатида англанишни билишнинг ҳеч қандай усули йўқ . Баъзида “фойдали” сўзи “ижобий” ёки “мақсадга мувофиқ” маъноларида қўлланилади, айнан шу атамаларни мен бундай ҳолатларда танлайман. Чунки улар ахлоқий категориялар, яъни мутлақ “яхшилик” ёки “ёмонлик”ни билдирадиган сўзлар билан қатий равишда қиёсланмайди. Бу сўздан келиб чиқадиган сўзлар ҳам жуда кўп: “фойдали”, “бефойда” (“бефойда” сўзи кўп ҳолларда мутлақ маънода “ёмон” маъносини билдиради, айнан эса мақсадга мувофиқ бўлмаган, аммо мен барибир кераксиз дубликатларни кўпайтирмаслик ва бу сингиб кетган паразитни, яъни “фойда”сўзининг ҳатто соясини ҳам тикламаслик учун бу сўзни ишлатишни рад этаман).
«Ёрдам». Бу сўз ҳам мутлақ “яхшилик” маъносида ишлатилади ва одам “ёрдам” берганида у шубҳасиз “яхши” ҳаракатни бажардим деб ўйлайди. Агар мен ўра қазишни истасам ва кимдир келиб менга “ёрдам берса”, бу шу кишининг ўз олдига фақат мен ўрани қазиётганим учун у ҳам ўра қазишни мақсад қилганини билдиради. Бунда уни, менга ўрани фақат ўзим қазишим ёқиши мумкинлиги ёки аксинча экани қизиқтирмайди ва мен вазифамнинг ўртасига келиб, уни ҳақиқатан ҳам қазишни хоҳлайманми ёки шунчаки ўзимни қандайдир бир концепция учун мажбурлаяпманми деб ўйлайман. Ва яна “ёрдам” сўзи қандайдир мавҳум “фойда”га бориб тақалади.
Масалан, киши ароқ ичгиси келади, сиз эса унинг шишасини улоқтирасиз, яъни унинг хоҳишига қарши чиқасиз ва буни ҳам “ёрдам” деб айтасиз. Совет қўшинлари 39-йили немис фашистлари билан бирга Польшани икки қисмга ажратиб олишган, Финляндияга қарши уруш эълон қилишган, урушдан кейин Венгрия, Чехословакияни босиб олишган, Болтиқ бўйини босиб олишган – буларнинг барчаси ҳам “ёрдам” дейилган. Чақимчилар совет ҳукуматига бошқача фикрловчиларни лагерларга ташлашга “ёрдам беришган”, совет коммунистлари Югославия, Кубадаги диктаторлик режимларини қўллаб-қувватлаган ҳолда “қардош халқларга” “ёрдам беришган”, хитойликлар эса ҳанузгача Тибет халқига буддизм заҳридан озод бўлишга “ёрдам бермоқда”. Уларни ўлдирилган бир ярим миллион тибет руҳонийларининг қони ҳалиям тўйдиргани йўқ. Одамлар “ёрдам” сўзидан унинг равшан маъноси йўқлиги учун фойдаланишади, шу боис ўзингизга нисбатан ижобий муносабатни келтириб чиқариш учун ҳар қандай ҳаракатни “ёрдам” дейиш мумкин, чунки “ёрдам – бу яхши” деган концепция мавжуд. “Кўмак” сўзини ишлатишни таклиф қиламан. “Кўмак” нима экани тушунарли. Киши ниманидир қилади ва буни у қилаётганини ва қилишни исташини билдиради ва натижани олишни истайди. Сиз эса ўз томонингиздан у шу натижани олиши учун бирор ишни бажарасиз. Бу ерда ҳаммаси етарли даражада равшан.
«Керак». Олий тоифали паразит! Синонимлариям жуда кўп: “лозим”, “зарур”, “шарт” (ниманидир қилиш шарт), “қилса бўлади”, “қилишга мажбур”.
«Ўзаро алоқа». Ушбу сўз остида ахборот алмашувининг мумкин ва мумкин бўлмаган мужмал тўплами тушунилади. У шу даражада мужмалки, ундан фойдаланишнинг иложи йўқ. Бу сўздан халос бўлиш тушунтиришларда муаммога олиб келмайди, чунки ахборот алмашувининг ҳар қандай усули ўз ифодасига эга, уларни исталган пайтда осонгина синфларга гуруҳлаш, бу синфларга ўз ифодасини бериш ва улардан фойдаланиш мумкин. Унинг синонимлари ҳам кўп: “мулоқот” (“биз у билан мулоқот қилдик” – буни қандай тушуниш мумкин? Гаплашилдими? “Салом-алик” билан чекланилдими? Жинсий алоқада бўлиндими? Концепциялар тадқиқоти натижалари билан ўзаро алмашилдими? Кўз тагидан нигоҳлар билан алмашилдими??…). Ундан ҳосил бўладиган сўз – “мулоқот қилмоқ”.
«Ёмон». Антонимлари ҳам кўп: «яхши». «Ўринли» ҳам шунга киради.
«Функционал». Ҳаддан ташқари илмий жаранглайди, “мақсадга мувофиқ” сўзининг синоними ҳисобланади.
«Дўст», «дўстлик», «яқин [киши]», «яқинлик». Бирор бир конкретликдан тўлиқ маҳрум сўзлар. Кишиларнинг гўё бир-бирига яқинлигининг мужмал даражасини белгилайди, аммо бор-йўғи бир бирига бўлган кўникишни ифодалайди. У содиқлик ва ёқтириш тушунчалари билан бирга бўлишни эмас, балки ёқтирмаслик ва нафратни билдириши мумкин.
«Нейтрал». “Лоқайд” сўзиниг синоними.
«Таассуротлар». “Ижобий ҳиссиётлар” атамасининг ўрнини босади, шунинг учун уни ахлатга жўнатса бўлади. Киши СҲдан, азоблардан таассурот олгани ҳақида гапирганида, бу ИҲ билан ўрин алмашувчи СҲларни ҳис қилганини билдиради. Масалан, у рашкдан азобланиши ва қиз уни қандайдир аҳмоққа алмаштирганини тушунганида афсусланишини тасаввур қилиши мумкин. Агар у шахматдан таассурот олгани ҳақида гапирса, бу масалан, ўзидан мағрурликни ҳис қилишини ёки тундликда қолганини билдиради.
«Ҳузур» – ИҲ дан тортиб, то сексуал лаззатгача бўлган инъикосларнинг кенг спектрини ифодаловчи атама, шунинг учун конкрет матндан ташқарида ишлатилганида ахлатга жўнатилади
«Ёқмоқ» – у ҳам ўша ерга.
«Муҳим». “Фойда” сўзига ўхшаб қандайдир мутлақ аҳамиятни ифодалайди. Ахлатга.
«Оқилона». Хушхулқликка мос келадими? Мавжуд тахминлар ва билимларга тўғри келадими – бунинг учун “мувофиқ” сўзи бор. Кўп ҳолларда ҳамсуҳбатнинг концепциясига мувофиқ келади. Ахлатга.
«Оқлайди» – ўша ерга.
«Ёқимли». Бу сўз ҳам маъноларнинг чексиз мужмал спектрини ифодалайди – секс билан боғлиқ бўлмаган, сексуал лаззат билан боғлиқ бадан ҳузури, ИҲ, РаИ – исталган нарса, яъни шу дақиқада киши нимага ИМи бўлса шуларга.
«Ёқимсиз» – бу ҳам ахлатга.
«Маъно» – ахлатга. Агар гап сўз ёки гап маъноси ҳақида борса, “нимани билдиради, нимани ифодалайди” ҳақида гапириш мумкин. «Маънисиз» – бу ҳам ахлатга.
Алоҳида позиция – бу амалиёт нуқтаи назаридан бемаъни бўлган сўз бирикмаларини, яъни ёлғон талқинни мустаҳкамлайдиган бирикмаларни йўқ қилишдир. Морд ўз нутқида бундай жумлаларни ишлатишда давом этганида, бу билан ўзи ўзини ортга, ботқоққа торган бўлади. Бундай сўз бирикмаларига қуйидагилар киради:
«СҲни келтириб чиқаради». Одатий жумла: «унинг кўпол муомаласи ғашимни келтирди». Алмаштириш учун вариант: «у қўпол гапирди, мен ғашликни ҳис қилдим». Ёки янада аниқроғи: «у қўпол гапирди ва мен ғашликни ҳис қилишни истадим ва ҳис қилдим».
«СФ сақланди». Одатий жумла: «СФ узоқ сақланди». Натижада СФни мен ушлаб турмагандай бўламан. Унинг ўзи менинг иштирокимсиз сақланиб турибди, мен – қурбонман. Алмаштириш учун вариант: “мен СФни узоқ ҳис қилдим” ёки аниқроғи: “мен СФни узоқ ҳис қилишни истадим ва ҳис қилдим”.
«Уддасидан чиқмадим» [СҲни йўқ қилишнинг ва ҳ.к.]. Агар сиз СҲни йўқ қилишнинг уддасидан чиқмаган бўлсангиз, бу аслида фақат буни қаттиқроқ истамаганингизни, СҲни ҳис қилиш истаги уни йўқ қилишдан кучлироқ бўлганини билдиради.
Вариант: «СҲни ҳис қилиш истаги уни йўқ қилиш истагидан кучлироқ эди».
02-02-05) Мен РаИ – Равшанликка (қуйида – шунчаки “Равшанлик” – бу сўзни равшан тафаккурдан фарқлаш учун катта ҳарф билан ёзаман) эришишнинг 4 босқичини ажратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.
1) Эслаб қолиш
2) Тафаккурда машқ қилиш
3) Расмий амалиётлар
4) Хатти-ҳаракатда интеграция
1) Эслаб қолиш амал қилувчи ахборот билан танишиб, уни эслаб қолишидан иборат, масалан, у равшанликка эришишнинг тўртта босқичини ажратиш мумкинлигини, улар қандайлигини, қандай расмий амалиётлар мавжудлигини, хатти-ҳаракатда интеграция нимани англатишини ва ҳоказоларни эслаб қолади.
2) “Мен” инъикоси йўқлиги ҳақидаги сўзларни ўқиш, уларга қўшилиш ва… олдингидай яшашда давом этиш мумкин. Одамларнинг аксарияти худди шундай қилади – ўқишади, фикрга қўшилишади ёки қўшилишмайди ва ҳаётларида ҳеч нарса ўзгармаганлигини англамасдан яшашда давом этишади. Тафаккурда машқ қилиш ушбу масаланинг ҳар томонлама таҳлилига кўмаклашади. Айниқса уни тажрибали амал қилувчи билан бирга ўтказиш самарали, бунда томонлар бир-бири билан ўрин алмашади – биттаси “мен – мавжуд” концепциясини ҳимоя қилади, бошқаси уни рад этади. Тажрибали амал қилувчининг иштироки бу босқични тезда амалга оширишга имкон беради, чунки кўп ҳолларда кўриб чиқилаётган концепция одамга шунчалик мустаҳкам ўрнашиб олган бўладики, масалага қандайдир кутилмаган томондан қараш унинг миясига ҳам келмайди.
3) Расмий амалиётлар юзага келган равшан тафаккурни мустаҳкамлайди. Бундай амалиётлар ичида қуйидагилар бор:
а) эришилган равшанликни ифодаловчи жумлани кўп марта, кўп соат давомида овоз чиқариб такрорлаш.
б) фикрлар жараёнини қайта ўқиб чиқиш, уларни осон ўқиладиган, яхши тузилган кўринишга келтириш .
в) “Мен” концепцияси ҳолатида бу инъикосларни бири-кетин саралаш ва қайд қилиш амалиёти бўлиши мумкин: «бу фикр, бу қандайдир “мен” эмас» ва ҳ.к.
г) баланд овозли ички диалогни тўхтатиш амалиёти эффектни кучайтиради – масалан, 5 сония ичида ҳар қандай баланд овозли фикрни бир соат давомида тўхтатиш вазифаси қўйилади – 2-3 сония баланд овозли фикр борлигини англашга берилади ва яна 2 сония уни тўхтатиш учун тақдим этилади.
4) Оралиқ равшан тафаккурга эришиш мумкин, аммо худди у йўқдай, гўё олдинги концепция тўлиқ ҳукмрондай яшаш керак. Равшанлик хатти-ҳаракатга чуқур сингиб кетиши учун махсус амалиётларни бажариш лозим. Масалан, агар биз умумий равишда «ўтмиш» ва “келажак” деб ифодалайдиган инъикослар йиғиндиси йўқ деган равшан тафаккурга эришилган бўлса, унда “ўтмиш”га бўлган ишончни алмаштириш амалиётини бажариш мумкин. Мен кўл бўйида майсада ўтирган чоғимда менинг исмим нима, қайси шаҳарда эканимга бўлган ишончни қўллаб-қувватлаб туришга ҳожат йўқ, фикрларни “бўлган эди” ва “бўлади” сўзлари билан йўқ қилиш мумкин, ишончни циклик алмаштириш билан шуғулланиш мумкин – “мен Иркутскдаман” – “мен Ҳимолойдаман”, иккала вариантда ҳам ишониш жадаллиги қайд этилади. Ишончни циклик алмаштириш бўйича машқлар натижасида “мен Иркутскдаман” фикрига бўлган ишонч ва “мен Ҳимолойдаман” фикрига бўлган ишонч бир хил бўлганини сезсангиз, қолган механик ишончлар (“мен”, “ўтмиш” ва ҳ.к.ларнинг мавжудлигигига бўлган ишончлар) ҳам сезиларли даражада заифлашганини сезасиз ва уларни истагингиз бўйича бошқара оласиз. Ишда сиз келажакда ишларингиз қандай бўлишига, ўтмишдаги келишувларга бўлган ишончни сақлайсиз, чунки бу сиз хоҳлаган натижага эришиш имконини беради. Кўл бўйидаги майсазорда эса сиз бошқа ишончни сақлайсиз, бу ёрқин РаИга эришишга, “ўтмиш” ҳақидаги концепциядан, “мерос бўлиб ўтиш”, “ўзгаришларнинг аста-секинлиги” ва ҳ.к.лар тўғрисидаги уларга асосланган концепциялардан эркин бўлишга имкон яратади. Ушбу тўрт босқичли амалиётнинг натижаси сифатида Равшанлик шуълалари пайдо бўлади.
02-02-06) “Аналогиялар” унчалик зарарли эмас, улар “резонанс берувчи образлар”, яъни РаИ, шу жумладан равшанлик резонансини келтириб чиқарадиган таърифлар сифатида ҳатто самарали ҳамдир. Аммо худди шу аналогиялар, улардан ахмоқона тарзда далил сифатида фойдаланилганда, равшан тафаккурни заҳарловчи қўрқинчли заҳарга айланади.
Аналогиялар ҳеч қандай шароитда (!!!) далиллаш воситаси бўла олмайди. Тажриба йўли билан ҳар қандай баҳсда гўёки ҳар қандай нуқтаи-назарни мутлақо “мустаҳкамловчи” аналогияни осонгина танлаш мумкинлигини осон билиб олиш мумкин. Бу табиий, атрофимизни ўраб турган олам шу даражада хилма-хилки, унда ҳар доим биз тадқиқ қилаётган масалада топишни истаётган қонуниятлар бўйича ривожланадиган ҳодисани топиш мумкин. Агар объектлар алмаштириб қўйилса, унда ахмоқлар учун “далил” пайдо бўлади.
Масалан: менга кимдир, фарзандимга у хоҳламаган нарсани мажбурлаб қилдирган, уни тили йўқ қувончли истакларсиз инфантил нотавонга айлантирган ҳолда, у билан худди она товуққа ўхшаб елиб-югуришим ва у ҳақда қайғуришим бемаънилик эканини айтади. Мен унга эътироз билдиришни истайман ва буни қуйидагича тарзда бажараман: “агар гулни музлатиш камерасига қўса, у ўлади – худди шундай бола ҳам ғамхўрликсиз….”. Ғаройиб, аммо 99% кишиларга бундай “далил” таъсир қилади. Бундай далилларни бир-бирларига рўпара қилганидан кейин одамлар “равшанликка эришиб” (яъни ушбу аналогиялар таъсири остида ҳамсуҳбатнинг нуқтаи назарига қўшилиб), ёки қанча фикрламагин, барибир ҳеч қачон ҳеч нарса равшан бўлмайди, деб ҳар томонга тарқалади.
Аналогиялар руҳий тазйиқ ўтказишнинг фавқулодда муваффақиятли усули бўлгани учун (яъни деярли ҳар бир киши у ёки бу даражада уларнинг таъсири остида ўзининг ишончини ўзгартиради), улар ҳар доим самимий бўлмаган ва ахмоқ одамлар томонидан далил сифатида фойдаланилаверади.