Óéãà


Симпатларнинг жамияти. Мордалар маданияти. Симпатлар жамиятининг тизими.

 

Ҳар қайси жамиятда тизим, иерархия пайдо бўлади. Футболни ёқтирадиганлар жамиятида ҳаммаси тўғрисида ҳаммасини, камроқ ва умуман озгина билиб, аммо кўп биладиганлар билан ўтиришни, бирга пиво ичиб, телевизор олдида ўйин томоша қилишни ёқтирадиганлар бор. Шахматистлар, теннисистлар, альпинистлар ва бошқалар ҳам, разрядлар, рейтинглар ва қолган фарқлайдиган принципларга асосланган ўзларининг иерархиясига эга. Тизимсиз жонли ҳечнима йўқ.

Симпатларнинг жамиятида ҳам ўзининг тизими бор. Симпатларнинг юқори эшелонидан бошлайман. Шунчаки симпатлардан фарқ қилиб, улар тушуниш адекватлигига ва идроклар Селекциясининг усуллари ва принципларини қўллашларига, Принципларга таяниб иш тутишга қизиқиш даражаси ва бошқаларга нисбатан жуда ҳам жиддий текширувдан ўтишади (текширув мен юқори эшелоннинг бошқа аъзолари томонидан амалга оширилади).

Аждарчалар  – бу тез тез ёритилган идроклар (ЁИлар), аниқликни, хурсанд ҳоҳишларни сезиб, шунингдек, қатъий равишда, компромиссиз, ва олдиндан завқланиш билан ўзларида салбий ҳиссиётлар, ахмоқлик, механик ҳоҳишлар билан курашадиганлар.

Мордалар – ҳудди шу нарсаларни, аммо аждарчаларга ўҳшаб юқори даражада қатъий амалга оширмайдиганлар. 

Думлар – бу, ҳали Мордалар ва аждарчалар сингари идроклар селекциясида профессионал бўлмаган, бироқ бу йўналишда, шунингдек, Мордалар ва аждарчалар ёрдамида харакат қилаётганлар.

Аждарчалар, Мордалар ва думлар симпатлар жамиятида юқори эшелонни ташкил қилади, ва уларнинг ўзларининг умумий номи бор - шунчаки «Мордалар» - бу одамларнинг ўҳшаш томонларини, деталларга кирмай туриб, кўрсатиш мақсадида, қолганлар учун осонроқ бўлиши учун – селекция тажрибасига самимий ва мустаҳкам қизиқишни. Улар бир бири билан мулоқотга интилишади, селекция билан шуғулланадиган одамларга кучли даражада ёрдам беришни ҳоҳлайдилар, ўзларини ва Мордалар маданиятини ривожлантиришни ҳоҳлайдилар. Думлар ҳам Мордалар ҳам аждарчалар бўлишлари мумкин – ҳаммаси уларнинг қизиқ ҳаётга, ЁИларга, СҲлардан ва ахмоқликдан озодликка боғлиқ.

Қочоқлар симпатларнинг кейинги қатламини ташкил этишади – бу идрокларнинг селекцияси билан айрим вақтларда шуғулланадиганлар, уларни мамнуният, оддий ҳордиқ чиқариш усуллари, шунингдек ҳолсизлик ва оддийлик билан аралаш ЁИлар қониқтиради. Улар хурсанд ҳоҳишларни кучли бўлмаган даражада ва кам ҳис этишади. Уларнинг бошқа қочоқлар, шунингдек, Мордалар билан гаплашгиси келади. Уларга қўшма ишлар ва лойиҳаларга эга бўлиш, бир бирига бир бирининг қизиқишларини ривожлантиришда ёрдам бериш ёқади, аммо шу билан бирга, селекция тўғрисида суҳбатлар уларда қизиқишга нисбатан кўпроқ зерикишни уйғотади. Қочоқлар думлар бўлишлари мумкин, масалан уларнинг шаҳсида қандайдир кутилмаган жараён натижасида, ёки уларнинг қимматликларининг тизимига аҳамиятла ўзгариш киритадиган қандайдир воқеа натижасида, аммо бунинг эҳтимоли жуда кам.

Аждарчалар, Мордалар, думлар ва қочоқлар “Мордалар-қочоқлар” деб аталади ва “Мордалар маданиятининг” мағизи бўлиб ҳисобланади. Улар ҳамма Морда заҳираларидан фойдалана олишади – ҳоҳлашса шунчаки Мордалар қишлоқларида яшашлари, Мордалар маблағларидан ўз ҳоҳишларини амалга ошириш учун фойдаланишлари, Мордалар бизнесида иштирок этишлари ва Мордалар-қочоқлар билан саёҳат қилишлари мумкин. Улар Мордалар маданиятининг, бюджетининг ва бизнесининг, қишлоқлар қурилишининг ва бошқаларнинг турли ҳил масалаларида иштирок этишлари мумкин, ёки ўзларини четга олишлари мумкин.  

Мордалар-қочоқлар ва мен мустақил равишда белгилаймиз – уларндан ким аждарча, ким Морда, ким дум ва ким қочоқ бўлиб ҳисобланишини. Бунинг учун биз аттестациянинг расмий усулларидан ва бошқалардан фойдаланмаймиз, ва бу нарса асосланган фикрлар ва шаҳсий бавосита таассуротлар билан эркин алмашиш натижасида рўй беради. Бундай усулни кооптация усули деб аташ мумкин, бунда профессионаллар жамияти ўзларининг сафларига, албатта, субъектив критерийларнинг маълум тўпламидан фойдаланган ҳолда, кимнидир қабул қилишади ёки қилишмайди. Мордалар маданиятида ҳали ушбу савол бўйича қандайдир аҳамиятлик келишмовчиликларнинг вужудга келган (музокаралардан сўнг) ҳолати ҳали бўлмаган. Бунинг ажабланадиган жойи ҳам йўқ, профессионал альпинистлар жамияти аҳамиятла келишмовчиликларсиз ўзаро – кимнинг кўпроқ ёки камроқ даражада қобилиятли ёки кучли эканини келишишлари мумкин бўлиши ажабланарли бўлгандай каби.

Одам камида қочоқ бўлиб ҳисобланиши учун битта муҳим критерийни ажратиш мумкин: у бошқа Мордалар-қочоқлар билан бирга яшаш учун тўғри келиши керак. Бу унинг албатта улар билан яшаш кераклигини билдирмайди, ва кўп ҳолларда Мордалар-қочоқлар алоҳида туришади, аммо бу принципнинг ўзи мувафаққиятли деб тан олинди. Агар Мордалар-қочоқлар ўзларига қайсидир инсон билан яшай олишларига ҳисобот берсалар, айнан мана шу нарса ушбу одамнинг камида қочоқ деб аташга йўл қўядиган ўша яқинликнинг интеграл критерии бўлиб ҳисобланади.

Ундан кейин “сеттерлар” гуруҳи келади. Сеттерлар – бу шундай одамларки, улар “симпатлар принциплари”га қўшилиб, қочоқлар билан айрим вақтларда мулоқотга интилиб, аммо ўзларининг етарли бўлмаган самимийлиги, СҲлар, ахмоқлик, кузатувчанлик ва бошқалар туфайли қочоқ бўлиб ҳисобланмайдиганлар. “Сеттер” сўзи, у зўр кучукни англатгани учун танланган эди, ва шунингдек “сеттлер” – турадиган сўзи билан ўҳшаб кетади. Сеттерлар симпатлар билан шуниси билан фарқ қиладиларки, улар умумий қизиқишлари бор жамиятни ярата оладилар, бир бирлари билан тинч яшай оладилар. Сеттерларнинг бирламчи таркиби мен ва Морда қочоқлар томонидан белгиланган эди, энди улар мустақил равишда, ўзаро келишишган ҳолда, ўзларининг таркибларига бошқа симпатларни қўшишлари мумкин.