Óéãà


Симпатлар жамияти. Мордалар маданияти. Яратиш босқичлари.

 

1999 йилда, ушбу бутун лойиҳани бошлаётганимда, мен унинг узоқ пайт давом этадиган ва жуда кўп нарсаларни қамрашини билардим. Ва жуда қизиқ бўлишини ҳам. Шундай бўлса ҳам ҳақиқат ундан ҳам қизиқ бўлар экан. 

Биринчидан, мен  қизиқ, тўлиқ, бахтли ҳаёт билан яшамоқчи бўлганлар учун қандай усулларни таклиф қилаётганимнинг умумий таърифини яратиш зарур. Ҳар ҳил ёндашувларни бирин кетин алмаштириб, мен ниҳоят энг оддий ва прагматик вариантда тўҳтадим – ҳаммасини қандай бор бўлса баён қилишда – қўшиб айтишларсиз ва ўйнашларсиз. Шундай қилиб “Жозибадор идрокларнинг селекцияси” китоби, ва ундан кейин бошқалари вужудга келди.

Ундан сўнг изоҳлар, тушунтиришлар, ҳақиқий мисолларни таърифлаш кабиларни яратиш зарур эди. Бу мисоллар эса, ҳақиқий одамларнинг ҳақиқий тажрибасидан келиб чиқиш керак эди. Шундай қилиб, мақолаларнинг тўпламлари, саволларга жавоблар пайдо бўлди.

Кейин бир ҳил ўйлайдиганларнинг жамоасини яратишни бошлаш зарур эди. Бу мен ўйлагандан юз марта қийинроқ бўлиб чиқди. Биринчи “тажрибаланувчилар” аслида селекция билан қизиққан одамлар эмас экан, ва улар аста секин қаергадир ғойиб бўлишди. Уларнинг бир қисми кейин қайтиб келди. Вақт ўтиб мен ҳам тажриба орттирдим, ва жараён амалга ошишни бошлади, шунинг учун, ҳозирги пайтга келиб симпатларнинг жонли, ростдан ҳам мавжуд бўлган ва етарли даражада мустаҳкам, ривожланаётган жамияти бор.

Ундан кейин мен селкция ғояларига қўлланмаларнинг қуруқ баёни ва қонунларни таърифлаш орқали эмас, балки идрок томонлама қизиқтириш орқали олиб келадиган китобларни ёзмоқчи бўлдим. Шундай тарзда, Майя-1, Майя-2, Майя-3 ва "Ёритилган дунёдан қочиб бўлмаслик" вужудга келди. Яна мен турли қисқа ҳикояларни ёзишга қизиқаман, давом этаман.

Ундан ҳам олдин, мен ҳеч қандай жамиятни молиявий асоссиз қуриб бўлмаслигини англаб тушундим. Бу соҳада кўплаб харакатларни амалга оширишга тўғри келди, ва натижага эришилди ва бу жараён давом этмоқда.

Кейин мен идроклар билан фақат илмий бўлган иш учун йўналишни кўрсатгим келди, бунинг натижасида «Овизика» пайдо бўлди.

Кейинчалик мен одамларнинг ўз қизиқишларини ривожлантиришларига ёрдам бергим келди – шундай қилиб атом физикасида, генетикадан Морда-ўқув китоблари пайдо бўлди – буни ривожлантиришни давом эттирамиз.

Ва, албатта, одамларнинг буларнинг ҳаммасини ҳар ҳил тилларда ўқий олишини ҳоҳладим – шундай қилиб бошқа тилларга таржима қилиш жараёни бошланди.

Ва яна ҳоҳлардимки, симпатларнинг ўзларининг инфраструктураси бўлишини ва унинг яратилиши, ривожланиши ва ундан фойдаланишнинг ўзининг бирлаштирадиган омил сифатида хизмат қилишини, шунинг учун мен дунёнинг турли ҳил чиройли бурчакларида қишлоқларни қуришни ҳоҳлаябман, ва мана улар қурилмоқда.