Óéãà


Симпатларнинг жамияти. Мордалар маданияти.

Мордалар жамиятининг мустаҳкамлиги.

 

У ниҳоятда юқори. Аҳир Ошо ишқибозларидан, футболни яхши кўрадиганлар ёки “яшиллар” партияси томонини оладиганлардан фарқ қилиб, бу жамиятда, бошқа ғар қандай жамиятни эртами кечми вайрон қиладиган, ғазаб, душманлик, ҳасад ва бошқа омиллар мавжуд эмас. Албатта, истиснолар ҳамма жойда бўлади, қочоқ бирдан ўзини четга олиб, шунчаки симпатга айланадиган вазиятлар ҳам бўлади.

Морда-жамият шуниси билан ажралиб турадики, унинг ҳар битта иштирокчиси у ёки бу даражада ёқтиришни ва бошқа ҳар битта иштирокчига ёрдам бериш ҳоҳишини сезади.  Бу Мордалар жамиятини бошқа ҳар қайси жамиятга нисбатан ўн, юз маротаба мустаҳкам қилади. 

Мордалар жамиятининг мустаҳкамлиги шунингдек унинг аъзолари ўзларидан СҲларни ва ахмоқликни чиқариб ташлашлари эвазига кучаяди. СҲлар ва ахмоқлик касаллик деб ҳисобланади, шунинг учун Мордалар жамиятида соғ ақл, хурсанд ҳоҳишлар, ўлчанган қарорлар ва ўзаро ёрдам биринчи ўринда. Ўзидан ўзи бу соғ ақл, СҲлар ёки ахмоқлик билан бузилмаганда, ниҳоятда кучли, мусткаҳкамлайдиган омил бўлиб ҳисобланади.

 

Мордалар жамиятига қандай кириш мумкин?

 

Ўзингни намоён қилиб. Менинг почтамга (ундан ҳамма Мордалар ёзади) сен – қандай яшашинг, қандай қизиқишларинг борлиги, нима қилишинг, нима ўҳшаб, нима ўҳшамаслиги, нима сезишинг ва бошқалар ҳақида ёзгин – ҳудди сен ҳаёлингда яқин одаминга ёзаётганингдай, шу билан бирга, қочоқлар ёки яқин симпатлар билан мулоқот қилгин, агар имконият бўлса. Ва, агар Мордалар сен билан қизиқиб қолса, улар буни кўрсатишади. Расмларингни юборсанг ундан ҳам яхши – қанча кўп бўлса шунча яхши, фақат постановочные эмас, энг оддийларини, юзинг яхши кўриниб турганларини – бу одамни яхшироқ ҳис қилишга ёрдам беради. 

 

Агар сени қабул қилишмасачи?

 

Бундай ҳам бўлиб туради, кам ҳолларда эмас. Масалан, симпат Мордалар почтасига ҳат ёзади, аммо унга ҳеч ким жавоб бермаябди. Аммо бир икки марта жавоб бериб, кейин жавоб бермай қўйишди. Ҳа, бундай ҳам бўлиб туради. Ҳўш, нима қилиш керак? Ҳар ҳолда ваҳимага тушиш керак эмас. Ўзинга қизиқ ва яқин бўлган одамларни қидириш – масалан симпатларнинг форумларида, шунчаки атрофингдаги ҳаётда. Ўз сайтингни ярат, бошқа жамиятларга кир ёки ўзингникини ярат – ҳаёт давом этади, шундай яшашга харакат қилгинки, қизиқ бўлсин. Ва, албатта, агар ўзгараётганингни сезсанг, ҳечнима сенга Мордалар почтасига бир йилда – ярим йилда бир марта ҳат юборишинга ҳалақит бермайди – агар сенга қизиқиш туғилса, сенга жавоб беришади.  

 

Мордалар маданияти – бу платформа.

 

Ҳа, Мордалар маданияти – бу молоқот учун асос. Ҳақиқатдан ҳам ЁИлар билан, уларнинг тадқиқоти ва эришишлари билан қизиқаётган одамлар кўпми нима? Улар жуда ва жуда кам. Шунинг учун, ЁИларга эришиш ва ғамгинликлардан озод бўлиш мавзусининг ўзи одамларнинг жуда тор доираси – Мордалар, аждарчалар ва думлар учун ҳаёт маъносига айланиши мумкин. Қолганлар учун Мордалар маданияти – бу ҳамма унинг устида ва унинг атрофида ўзларининг ҳаётларини, қизиқишларини, жамиятларини қуриб чиқишлари мумкин бўлган платформа. Симпатларни ва Мордаларни ҳар ҳил нарсалар боғлаши мумкин – умумий бизнес, умумий қизиқишлар, умумий саёҳат ва ҳоказо, аммо бу алоқалар жуда мустаҳкам платформада жойлашишади – Мордалар жамиятининг фикрларини, ўзаро ёқтиришни, қизиқишларнинг тўқнашишини, ёрдам беришга ҳоҳишнинг қабул қилинишини.

 

Бизнес, пул олиб келиши ва Мордалар маданиятнинг молиявий асосини мустаҳкамлашидан бошқа нима билан қизиқ?

 

Мен Морда қочоқларнинг ҳамда симпатларнинг бизнесини қувватлашимдан яна бир сабаб, унинг менга қизиқ бўлган одамларни бирлаштирадиган асосий платформа устидан мустақил платформа бўлиши мумкин ва бўлади ҳам.

Масалан, янги одам келади, айтайлик, ёши 18 – 25. Мордалар у билан қизиқади, перспективалари бор. Уни нима қилиш керак? Бир томондан, у тажриба ғояларига қизиқиш билдирмоқда, Мордалар маданиятига қандайдир тарзда ёрдам бермоқчи, аммо у буларнинг ҳаммасини қандай амалга ошириши мумкин? Балки уни олиб, Мордалар қишлоқларида, Ҳимолойда яшайдиган қилиб қўйиш керакдир?  У ерда у нима қилади? Унинг ҳаёти унга китоблар, унинг ўзи ва Мордалар етадиган даражада тўлиқми? Албатта, йўқ. Аксинча – унинг ҳаёти деярли бўш, интеллекти ривожланмаган, руҳий томони СҲлар билан заҳарланган, унинг ижтимоий тажрибаси жуда оз, унинг ҳаёт олдидаги қўрқинчи ниҳоятда катта. Шунинг учун, унинг Мордалар қишлоқларида, Мордалар билан саёҳатлардаги “кузатадиган ҳаёти”  унинг, у ўз ҳислатларини намоён қиладиган, одамлар билан мулоқот қилиш, ўзини ва бошқаларни бошқариш, режалаштириш, молиявий маблағларни бошқариш кўникмаларини ва бошқалар ва бошқаларни ривожлантирадиган фаол ҳаёти билан алмашиб турган ёндашув кўпроқ мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тажриба кўрсатиши бўйича, бизнес – бундай ижтимоий томонлама фаол малаканинг оптимал шакли – янги келган одам ҳам тажрибага, ҳам касбга эга бўлади, бу уни ўзига ишонган қилади, у ўзининг интеллектини, ўзининг бошқарувчи қобилиятларини фаол равишда ривожлантиради, айтганча, у уларни кейинчалик мувафаққият билан кейинчалик “ўз идрокларининг инженериясига” нисбатан қўллайди. Вақт ўтиб, бу янги одам ўзининг интилишларига асосланган ҳолда танлаш имкониятига эга бўлади – балки у ушбу ҳамма ишларни ташлаб, ўзининг вақтини ЁИнинг тадқиқотига ёки китобни ўқишга ёки ёзишга ва дайвинг, теннис ва бошқалар каби турли ҳил кўникмаларни ривожлантиришга бағишлайди – унда у Мордаларнинг қишлоқларида яшаб, ҳоҳлаган ишлари билан шуғулланиши мумкин бўлади. Балки у ўзи ҳам ижтимоий-фаол ва кузатадиган ҳаётни алмаштириб туриб яшагиси келар. Балки у бизнесга янада чуқурроқ киргиси келар, ўзининг бирон нимасини яратгиси келар, уйлангиси ва оила қургиси ва ҳоказо. Унинг танлови пайдо бўлади. Ўзини бу дунёда мустаҳкамлашга йилларни йўқотишнинг ўрнига, у жуда ҳам дўстона муҳитда шаҳсан ва профессионалр даражада тез ўсиши мумкин. Аҳир бу қизиқарли эмас? Мен учун – жуда ҳам. Ва мен кўриб турганимдай янги келган одамлар учун ҳам жуда қизиқ.

Ёки бошқа вариант – янги одам, унинг маълум ҳаёт тажрибаси бор, унинг ёши 30да, унинг бизнеси ёки касби бор, ва у ривожланишни, бизнесини кенгайтиришни ёки шунчаки қулайроқ шароитларда яшашни ҳоҳлайди, у симпатларнинг зичроқ тўпланган жойларига ёки молиявий марказларга (масалан, Москвага) яқинроқ кўчиб бормоқчи, битта ўзи ёки оиласи билан – буни амалга ошириш осонмо? Бу осон эмас. Аммо агар у симпатлар бизнесининг мавжуд бўлган “эркин учлари” орасида ўз жойини топса, ҳаммаси анча енгил ва ёқимли тарзда амалга ошади. Ва симпатларнинг орасида ишбилармонлик қанчалик кўп ривожланиб, кенгайиб борса, ба жамият шунчалик тез кенгайиб боради, у шунчалик фаол даражада ўзининг бизнес тузилмасига янги элементларни интеграция этиш эвазига мустаҳкамланиб боради.

 

Ҳўш, “Мордалар маданияти” ўзи бу нима?

 

Бу қуйидагиларнинг бирикмаси:

а) Мордалар маданиятининг ғояларини қувватлайдиган одамларнинг (симпатларнинг, қочоқларнинг ва бошқалар)

б) уларга ёқадиган у ёки бу одамни ундай ёки бундай даражада киритишлари мумкин бўлган шаҳсий ҳаётларининг

в) бу муносабатлар қандай маълум шаклда ифодаланмасин, бир бирига нисбатан ёрдам бериш ва ёқтириш асосида қурилган ораларидаги муносабатларнинг

г) ушба одамларга тегишли бўлган моддий бойликларнинг

д) уларнинг турли ҳил соҳаларда бўлган ижодий фаолиятининг маҳсулотларининг.

Мордалар жамияти – бу очиқ жамият. Бу ерда ирқчилик ҳам, миллатчилик ҳам, бошқа ҳеч қандай “-чилик”лар мавжуд эмас. Бу ерда ҳеч кимни ирқи, жинси, касби, ёши ва бошқалар бўйича ажратишмайди. Ҳар бир одам – сен ҳитойлик ёки русмисан, кичкина бола ёки ёши катта одаммисан, бой ёки камбағалмисан, президент ёки қоровулмисан, йигит ёки қизмисан, гетересексуал ёки бисексуалмисан, ва ҳоказо, ким бўлишингдан қатъий назар, сен Мордалар жамиятини қабул қилишинг ёки у сени қабул қилиши даражасида Мордалар жамиятнинг қисми бўлишинг мумкин.  Аммо агар одам ўзининг миллатини ёки жинсини ёки ёшини ўзгартира олмаса, унда айнан мана шу “тўғри келиш даражасини» ҳар ким ўзгартириши мумкин, чунки улар фақатгина унинг шаҳсий ҳислатларига боғлиқ, уларни эса, бизга аниқ маълум бўлишича, ҳар қандай даражада ўзгартиришнинг иложи бор, агар бунинг учун ўз хурсанд ҳоҳишларина асосланган ҳолда қатъиятлик ва матонатни қўшиб турган ҳолда харакат қилса.