Óéãà


Симпатларнинг жамияти. Мордалар маданияти.

 

Симпатларнинг принциплари.

 

“Симпат”нинг ўзи ким? Симпат – бу “Симпатларнинг принциплари” билан рози бўлишини эълон қиладиган одам. Симпат бўлиб ҳисобланиш учун бошқа ҳечнима талаб қилинмайди. Одамнинг ҳақиқатдан ҳам симпатларнинг принципларини қабул қилиши, уларни етарли даражада тушунишини ва бошқаларни текшириш, аттестация қилиш ва бошқача йўллар билан тасдиқлаш учун ҳечнима амалга оширилмайди. Шунинг учун, сипмат билан гаплашиб, ўзингга бу ҳақида ҳисобот бер.  

Ўзингни симпат деб атаб, сен қуйидаги “Симпатларнинг 7 Принциплар”ини тўғри деб ҳисоблашингни тасдиқлайсан:

 

№1 принцип:

1а) Ёқтириш, севиб қолиш, хурсандчилик, чирой туйғуси, нозиклик, олдиндан зақланиш, вафодорлик, ўйноқилик, паришонлик, қатъиятлик, қайсарлик, доимий баҳор туйғуси, чақириқ, тантана, бегоналашиш ва бошқалар каби ёритилган идроклар (ЁИ) фақат жозибадор бўлиб ҳисобланади, уларни бошдан кечириш жуда ёқимли, ва мен ўзим ҳам уларни бошқа одамларга нисбатан кўпроқ ва жадалроқ бошдан кечиришни ҳоҳлардим. 

1б) ЁИларни сезиш ёки сезмаслик одам ҳаётини бахтли қилади, ёки, шунга асосланган ҳолда, бошқа ҳар қандай шартларга нисбатан бахтсиз қилади.

1в) ЁИни сезишга “сакраш” учун, яъни уларни айнан ҳозир сезишни бошлаш учун, “ёритилган омиллар”дан (ЁО) фойдаланиш мақсадга мувофиқ – ушбу ЁИлар билан қалин ассоцияда бўлган хотиралар ва образлардан.

1г) ЁИ бир бири билан “резонансда бўлиш” ҳусусиятига эга, бу ҳусусият шундан иборатки, битта ЁИ қанча жадал бўлса, бошқа ЁИлар шунча тез пайдо бўлади. ЁИ шунингдек хурсанд ҳоҳишлар (ХҲ) билан резонансда бўлиш ҳусусиятига эга, у одам ХҲни қанча кўп сезиб, амалга оширса, унда ЁИлар шунча тез тез пайдо бўлишдан иборат, ва аксинча – одам ЁИларни қанча кўп ҳис қилса, унда ХҲлар шунча тез пайдо бўлади. ЁИ онгли фикрлаш билан резонансда бўлиш ҳусусиятига эга, бу ҳусусият шундан иборатки, одам қанча кўп фикрлаб, догмаларга қараб иш тутмаса, у ЁИларни шунча тез ҳис қилади, ва аксинча – одам ЁИларни қанча кўп ҳис қилса, у догмаларга қараб иш тутишни шунча юқори даражада тўҳтатиб, онгли фикрлаш билан иш тутади.

1д) Одамнинг ЁИларни қанча кўп ҳис қилса, унинг шунча кам даражада касал бўлиб, қари бўлиш даражаси пасайиши тўғрисидаги далил катта аҳамиятга эга.     

 

 №2 принцип:

1а) Уларнинг сонига кирадиган аччиқланиш, ғазаб, нафрат ва бошқалар каби ғазабли, салбий ҳиссиётларни (ҒСҲ) ҳис қилиш жуда зарарли ва ҳавфли одат бўлиб ҳисобланади, у эса ўз навбатида, қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қиладиган, ўз шахсиятини бузишнинг, урушларнинг, конфликтларнинг, душманча ва деструктив қарама қаршиликларнинг, офатларнинг, стрессларнинг ва бошқа бузадиган ҳолатларнинг бевосита сабаби бўлиб ҳисобланади.  

1б) Ўзингга нисбатан раҳм, ўз заифлигингнинг ҳиссиёти, иложсизлик туйғуси, зерикиш ва бошқалар каби эзадиган салбий ҳиссиётларни (ЭСҲ) сезиш зарар келтирадиган ва ҳавфли одат бўлиб ҳисобланади, у ўз шахсиятини бузишнинг бевосита сабаби бўлиб, қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қилади. 

1в) Такаббурчилик, кузатувчанлик, устунлик туйғуси, эгилувчанлик ва бошқалар  каби такаббур салбий ҳиссиётларни (ТСҲ) ҳис қилиш зарарли ва ҳавфли одат ҳисобланади, ва у ЭСҲ ва ҒСҲларнинг пайдо бўлишнинг бевосита сабаби бўлиб, натижада ўз шахсиятини бузишнинг бевосита сабаби бўлиб, қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қилади.

1г) Биз кўплаб ўзимиз ҳоҳламайдиган одатларни тўҳтатишимиз мумкин бўлгандай, биз  ҳар ҳил салбий ҳиссиётларни (СҲ) сезишни одатини ҳам тўҳтатишимиз мумкин. СҲларни тўҳтатиш технологияси “СҲларни бартараф қилиш” деб аталади ва жуда ҳам осон ҳисобланади: СҲ пайдо бўлган пайтда, ўзингни қандайдир “ёритилган идрок”ни (ЁИ) ҳис қилган пайтингни эслашинг лозим. ЁИни айнан ҳис қилиш керак, ва СҲ шу заҳоти ўчади. Кейинги лаҳзада у яна пайдо бўлиши мумкин, ва яна уни бартараф қилиш техникасини амалга ошириш мумкин. СҲларни йўқотиш технологияси шундай оддий далилда асосланганки, ЁИлар бу нафақат жуда ҳам ёқимли ва уларга нисбатан ҳоҳиш бўлган идроклар бўлиб қолмасдан, балки улар СҲлар билан умуман тўғри келмайди ва уларнинг бир пайтда пайдо бўлишлари мумкин эмас.

1д) Одамнинг ушбу технологиядан қанчалик қатъий ва босқичма босқич фойдаланишига қараб, СҲлар камроқ ва паст даражада жадалроқ намоён бўлишни бошлайди, янада осонроқ ва самаралироқ йўқотилади, ЁИлар ва бошқа ёқимли ҳолатлар (мамнуният, қулайлик, бахт ҳиссиёти ва бошқалар) эса, аксинча тез тез вужудга келиб, янада тиниқроқ, жадалроқ, доимий бўлади.

 

№3 принцип:

3а) Онгли фикрлаш бўлиб фақатгина мантиқ қоидаларининг ёрдами билан асосланган таҳминлар билан ишлайдиган фикрлаш ҳисобланади. Фақат мавжуд бўлган тажрибадан келиб чиқадиган тасдиқлаш асосланган таҳмин ҳисобланади. Тажриба ёки шахсий бўлиши мумкин, ёки ушбу одам томонидан ишончли деб ҳисобланадиган омилдан олинган бўлиши мумкин. Бунда у ёки бу омилнинг ишончли эканлиги тўғрисидаги тасдиқлашнинг ўзи асос талаб қилади, ва ҳар ҳил одамлар бу ишончликнинг даражаси билан рози бўлмасликлари мумкин. Масалан, қуйидаги ибора фирклашнинг мисоли бўлиб хизмат қилади: «Мен картошкани кул билан ўғитлайман, чунки, бундай қилсам картошка тезроқ ўсади деб таҳмин қиламан. Мен бу таҳмингда ўзимнинг катта бўлмаган тажрибамга ва мен маълумотнинг ишончли омили деб ҳисоблайдиган агроном журналидаги мақолаларга  асосланаман, чунки унинг редакциясига, уларнинг профессионал билимларига мен ишонадиган ва уларга ишонмасликка ишончли маълумот бўлмаган, академиклар ва агрономиядаги бошқа мутахассилар киради. Бошқа томондан, менга агрокимёнинг – мен ўзим амалий ва назарий томонлама ўрганишим мумкин бўлган фан эканлиги маълум.» бу фикрлашда айрим нарсалар шубҳа келтириши мумкин, қўшимча асосларни талаб қилиши мумкин, аммо шунга қарамай, умуман олганда, бундай ибора фикрлашнинг мисоли бўлиши мумкин. Мана бу ибора эса фикрлашнинг мисоли бўлиб ҳисобланмайди: «Мен овқатланишдан олдин дуо қиламан, чунки шундай қилиш кераклигини биламан».

3б) “Онгли фикрлаш”нинг натижаси бўлмайдиган ҳар қандай фикр аниқланиши бўйича “догма” ёки “ахмоқлик” ҳисобланади. Ахмоқлик (догмалар) СҲлар билан бир қаторда қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қиладиган, ўз шахсиятини бузишнинг, урушларнинг, конфликтларнинг, душманча ва деструктив қарама қаршиликларнинг, офатларнинг, стрессларнинг ва бошқа бузадиган ҳолатларнинг бевосита сабабларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Кўп ҳолларда догмалар одамни салбий ҳиссиётларни ҳис қилишга ва деструктив харакатларни амалга оширишга асос бўлади. 

 

№4 принцип:

4а) Кўпроқ одамларнинг ўзларининг хурсанд ҳоҳишларини (ХҲ) амалга оширишларига кўпроқ имкониятлари бўлиши жуда ҳам яхши бўлган бўлар эди – яъни уларга олдиндан завқланиш, хурсандчилик, қизиқиш, энтузиазм билан кузатиладиган ҳоҳишлар киради. ХҲларни ҳис қилиш ва амалга ошириш одамнинг қизиқ тажриба олишига асос бўлади, унинг жисмоний танасини, руҳий ҳаётини ривожлантиради, ЁИларнинг ривожланишига олиб келади, одамнинг ҳаётини тўлиқ ва қизиқ қилади. 

4б) ХҲларни босиш (ўз догмалари ёки бошқа одамлар томонидан зўрлаш орқали) СҲлар ва догмалар билан бир қаторда қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қиладиган, ўз шахсиятини бузишнинг, урушларнинг, конфликтларнинг, душманча ва деструктив қарама қаршиликларнинг, офатларнинг, стрессларнинг ва бошқа бузадиган ҳолатларнинг бевосита сабаби бўлиб ҳисобланади.

4г) Догмалар, кимгадир кўрларча бўйсуниш, қоида ва таъқиқларга кўрона амал қилишга асосланган ва олдиндан завқланиш билан амалга ошмайдиган механик ҳоҳишларга (МҲ) амал қилиш зарарли ва ҳавфли фаолият бўлиб, қулайлик ва роҳат ҳолатларига, бахтли, қизиқ ва тўлиқ ҳаётга тўсқинлик қиладиган, ўз шахсиятини бузишнинг, урушларнинг, конфликтларнинг, душманча ва деструктив қарама қаршиликларнинг, офатларнинг, стрессларнинг ва бошқа бузадиган ҳолатларнинг бевосита сабаби бўлиб ҳисобланади. Масалан, “кўп вақт ётиш ёмон, ойим мени урушади” фикрига асосланган, эрталаб кўрпа остидан тезроқ чиқишнинг ҳоҳиши механик ҳисобланади, чунки, догмага асосланган, жазоланиш қўрқинчи билан мустаҳкамланган ва олдиндан завқланиш билан бирга келмайди.

 

 №5 принцип:

5а) Агар сенда догмаларни мажбуран ўрганишга, сенинг хурсанд ҳоҳишларинга қарши биронта фаолиятга мажбур қилишларига қарши чиқишга ҳоҳиш туғилса, унда бу қарши чиқиш, у қандай қатъий ва матонатли бўлишига қарамай, қонун чегараларидан чиқмаслиги зарур.

5б) Ҳудди шу нарса сенинг бошқа одамга, у зўрлайдиганлар деб ҳисоблайдиганларга қарши чиқишида ёрдам беришинга ҳам тегишли. Қўзғолон ва тўнтарилишлар – бизга ҳос эмас. Ўзингни қўймаслигинг зарур таъсир остига. Ҳаммаси қонунчилик чегарасида амалга оширилиши керак.

 

№6 принцип:

Кўпроқ одамларнинг таълимга, маълумотга нисбатан кўпроқ имкониятлари мавжуд бўлиши жуда ҳам яхши бўлган бўлар эди, чунки бу одамга ҳар ҳил нуқтаи назарлар билан танишишга, ва бунинг натижасида догмаларга қарши эмлашга, фикрлашни ўрганишга, аниқликдан хурсанд бўлишга имконият беради. Шунингдек, у атрофидаги олам тўғрисида билим олиши, ўз қизиқишларини уйғотиб, янада тўлиқ ҳаёт кечириши, ўзининг руҳий ҳаётини бойитиши мумкин.

 

№7 принцип:

7а) Кўпроқ одамнинг ўз сексуал ҳоҳишларини (СҲ) амалга оширишнинг имкониятлари бўлса, жуда ҳам яхши бўларди, чунки сексуал ҳоҳишларни амалга ошириш, сексуал ҳиссиётларни, эротик идрокларни сезиш одамга севиб қолиш, нозиклик, ёқтириш, очиқлик ва бошқа ЁИларни сезиш учун катта имкониятларни тақдим этади, юқори даражада хурсандчилик, лаззат, роҳат келтиради.

7б) Сексуалликни босиш, шунингдек, сексуалликнинг эркин намоён бўлишини таъқиқлайдиган, сексуал ҳоҳишлар учун айб ва уятни сезишни  ишонтирадиган догмаларнинг насаждение одамга қарши бўлган энг оғир жиноятларга киритиш лозим.  

7в) Иштирокчилар ундан лаззат олиб, уни ўз ҳоҳишларига биноан амалга оширишга рози бўлган секснинг ҳар қандай турларини табиий ҳисоблаш зарур, ҳатто сенга ўзингни иштирокчи ёки муҳлис сифатида тасаввур қилиш ёқмаса ҳам.

 

Изоҳ:

СҲларни сезмаслик – бу уларни сезмаётганингдай ўзингни кўрсатиш билан бир ҳил нарса эмас. Одоб – бу замонавий ривожланган одамларнинг маънавий қонуни ўзининг мақсадига эришмайди, чункт ташқи кўринишидан одобли ҳисобланган, аммо шу билан бирга ғазабни ҳис этаётган одам барибир ғазабли одам ҳисобланади, чунки ушбу ғазаб ҳар қандай тўғри келадиган вазиятда юзага чиқади.    

Шунга қарамай, ўзи ахмоқлик ва ғазабни ҳис қилиб бўлса ҳам, симпатларнинг принципларига таянадиган одам билан бу принципларни қувватламайдиган одам ўртасида катта фарқ бор. Симпат СҲлар, ахмоқлик билан унинг ўзи бу зарарли одатлар билан бутунлай қамраб олинган пайтда ХҲларни босиш орқали курашишни ҳоҳламаслиги мумкин, аммо хотиржамлик дамларида у симпатларнинг ғояларини тарқатиб, уларнинг харакатининг принципларини қувватлаш заруриятида ўзининг аниқлигини мустаҳкамлаши мумкин. Симпат, шунингдек, зарарли одатлар харакатини улар ҳавфли, деструктив қиррага яқинлашганларида тўҳтатишга, ва бунинг натижасида, ўз ҳаётининг бузилишига тўсқинлик қилишга аҳамиятли даражада кўпроқ имкониятга эга.

Салбий ҳиссиётларни бартараф этиш ва ЁИларни қувватлашнинг амалий ва назарий асосларини янада батафсилроқ ўрганмоқчи бўлган симпатлар учун менинг сайтимда www.bodhi.ru ушбу мавзуда менинг китобларим мавжуд.