"Турларнинг пайдо бўлиши"
Бўлим 21- Бу нотўғри. – Менгес астойдил баҳайбат, диаметри бир ярим метр бўлган тошбақани бошидан силади. Унинг бўртиб чиққан, маъноли кўзлари қизиқиш билан саёзликда ётган одамларга тикилиб қарарди. Тора ҳам қўлини чўзиб, унинг пўсти қалин қўлтиқларини силади – қўлингни теккизганингдан қандайдир ғалати, қарама қарши туйғу, ҳудди юмшоқ тошни силаётганингдай. Тошбақа секин қайрилиб, Торанинг биқинига катта, орқа ласти билан итариб юборди ва чуқурликга қараб кириб кетди.
- Балки, айнан нима?
- Йўлбарс ва дельфинлар билан ҳиқоя бехосдан содир бўлгани нотўғри. Балки у сизларни ҳайрон қолдиргандир, лекин бизни эмас. Ҳайвонларни ўрганиш билан профессионал даражада шуғулланадиган одамларни эмас.
- Демак ҳайвонлар билан контакт кутилган эканда? Ундай ҳолда улар билан қандайдир мулоқотни бошлашга мустақил тарзда харакат қилиб кўрса бўларди.
- Кутилган эмас, аммо эртами кечми бунинг рўй беришини ҳисобга олишган. – Менгес сузиб кетган тошбақанинг йўналишига қараб бармоғини узатди.– Бу нарса эртами кечми кимдирдан бошланиши керак эди – 200 йиллаб яшайдиган мана бу тошбақалардан, ёки қарғалардан, ёки дельфинлардан...
- Йўлбарсларчи? Дельфинлар билан ҳаммаси тушунарли – улар билан контактни беш юз олдин ўрнатишга харакат қилишган, аммо йўлбарслар…
- Хавфли йиртқичлар, шундайми? – Жилмайди Росомаха. У Менгес билан бирга учиб келди, ва ҳаммасига қараганда у ҳам тажрибада иштирок этиши керак эди. Росомаха тўғрисида Тора унинг коммандос бўлиб, айрим вақтларда кучукчалар ва типратиканлар мактабида дарс беришини биларди.
– Қачондир шундай бўлган ҳам, - у давом этарди, – йўлбарслар шунчаки хавфли йиртқичлар, қарғалар – шунчаки беозор шахар қушлари, дельфинлар –шунчаки ёқимли дўстона денгиз сутэмизувчилари бўлишган. Ҳайвонлар шунчаки атроф муҳитнинг қисми эди, бундан ортиқ эмас. Аммо уларнинг ҳадди харакатларини ўрганаётганлар йигирманчи асрдаёқ ниманингдир ўзгараётганига эътибор беришди. Иҳтисослаштирилган биологик журналларда аҳамиятли бирон ниманинг белгилари сифатида эмас, балки ҳазил тариқасида қабул қилинган мақолалар пайдо бўла бошлади. Битта биолог оддий шахар қарғаларининг навбат билан нотекис томга чиқиб олиб, у ердан пастга қараб кўтларида тушиб, ерга отилиб тушиб, кейин яна тепага учиб кетишганларини кузатган. Бошқа биолог вақтларини бошқача ўтказган қарғаларнинг галасини кузатган: битта қарға тепароққа чиқиб олиб, қандайдир буюмни ташлаб юборарди, қолганлар эса уни ушлаб олишга харакат қилишарди – уни биринчи бўлиб ким ушлаб олса, ўша ўз навбатида тепага учиб чиқарди ва шундай давом этиларди – доира бўйича. Нооддий бўлмаган ўйинлар. Олдин бундай нарсаларни кузатишмаган, ёки гапиришга арзийдиган деб ҳисоблашмаган.
- Мен шунга ўҳшаш бир нимани кўргандим! Менга қарғалар ёқади, айниқса йириклари, кўк-пўлат рангдагилари, ва мен уларнинг бирон нима қилишаётганларини, бир томондан иккинчи томонга учаётганларини, ўйинлар ўйнаётганларини, гаплашаётганларини кузатаман…
- Ҳа, - Росомаха Торанинг гапини бўлди, - ҳозир бундай қарғаларни тез туз кўрса бўлади, биз уларнинг мукаммал ўйинларни ўйнашларига, уларнинг етарли даражада мукаммал ижтимоий ташкиллаштиришларининг борлигига, уларнинг тили борлигига ўрганиб қолганмиз, аммо бунда беш юз йил олдин бу ажабланарли эди – олдин бундайси шунчаки бўлмаган– қарғалар шунчаки у ердан бу ерга учиб, аҳлатхоналарда топганларини ейишарди. Йиртқичларга нисбатан ҳам одамлар ўзларининг фикрларини ўзгартиришга мажбур бўлишди. Олдин уларни қандайдир роботлар сифатида тасаввур этишган – йиртқич оч қолиши билан, у ўлжанинг ортидан югуриб бориб, раҳмсиз тарзда уни ўлдириб, еб ташлайди. Бироқ – яна ўша йигирма биринчи асрдаёқ одамлар бирин кетин ғаройиб нарсаларни кузатишадиган бўлишди – бабуинни ўлдирган қоплон, уни ҳадди умуман керак бўлмаган нарса сифатида ташлаб, унинг боласи билан ҳудди ўзининг боласи каби ғимирлашни бошлайди – у билан ўйнайди, уни дарахтларга чиқишни ўргатади, овқатлантиради – нимадир ўзгара бошлади. Ёки косаткалар – йиртқич денгиз сутэмизувчилари – тюленьларни овлашни янги усулини ўрганишибди – тюлень ўтирган муз парчасини денгизна нарироққа ҳайдашади, бутун тўдаси билан тезликда келиб, музнинг олдида кескин тўҳташади – кўтарилган тўлқин тюленьни муз парчасидан йиртқичларнинг тўла ҳукмининг остига ювиб юборади – улар мана шу ерда ташланиб, уни еб қўйишса… аммо улар емайдилар!
- Сикишадими нима?:)
- Балки сикишар:), - Росомаха кулиб юбориб, орқасига ётди. Сув унинг бўртиб турган кўкракларидан айланиб, унинг устидан товланиб оқарди. – Бир нечта дақиқадан сўнг улар тюленни қайтиб музнинг устига итариб юбориб, сузиб кетишади. Буни қандайдир тушунтириш керак, биринчи, касаткаларнинг бундай тарзда болаларини ов кўникмаларига ўргатишади деб ўйлашган, кейин эса болаларнинг бу ерда ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлиги аниқланди – улар шунчаки бундай тарзда ўйнашади, ғувиллашади. Ҳайвонлар шундай тарзда дўст бўлишни бошлашди. Ҳа, улар бир бирига овланиб, ейишни давом эттиришди, аммо барибир ҳам дўст бўлишни бошладилар – ўлжаларни энди танлай бошлашди, таббий танлов ўзгарди – олдин йиртқичлар ҳаддан ташқари қариларни ёки ёшларни, касалларни ўлдиришарди. Энди танловнинг яна битта қоидаси қўшилди – йиртқичлар улар ёки уларнинг оила аъзолари дўст бўлганларга ов қилмай қўйишди.
- Бундай мисоллар кўп, - қўшилди Менгес, - жуда ҳам кўп. Йигирма биринчи асрдан бошлаб – ҳамма қоидаларга биноан душман бўлишлари керак бўлган ҳайвонарнинг ўртасида дўстлик, ёрдам бериш, ўзаро ўйинларни ўтказиш муносабатларининг ўрнатилиши ҳақидаги кузатишларнинг сони жуда кўпайиб кетди. Лекин узоқ кузатишмади – ўша пайтларда бошланган динийи урушлар ҳамма қолган нарсаларни четга чиқариб қўйишди – одамларнинг биология ва астрономия билан иши бўлмай қолди – тирик қолсалар бас эди. Тўрт юз йилдан кейин, янги тартиб ўрнатилиб, биз яна ҳайвонларни кузатишни бошлаганимизда, биз айрим нарсаларни ўтказиб юборганлигимиз, жуда жиддий томонлама ўтказиб юборганлигимиз аниқ бўлди. Мен ҳатто ўйлайманки…, - Менгес танаффус олиб, Торанинг кўзига қаради, - мен ўйлайманки, агар биз вақтида тўҳтамаганимизда, ҳайвонлар одамзоднинг ўзини йўқ қилиш жараёнини тугатишарди. Улар ҳатто ҳозир ҳам бизни ҳар қайси лаҳзада йўқотишларига қобилиятли эканликларини ўйлашга асос бор, ҳудди миллион йилларга планетани босиб олган, ёвуз, жирканч вирусга сингари. Улар бу пайт давомида кўп нарсага ўрганишди. Сен, мана дельфин ва йўлбарслар биз билан контактга чиқишга тайёр, деб ўйлаганингда, сен бу ҳақида шавқ билан, бу бизнинг кичкина укаларимиз, биз уларни бошидан силаймиз, эркалаймиз, улар қандай аққли, қаранг,а деб ўйлайсан… - борми бундай нарса, улар билан ички суҳбатинг давомида шундай қилиб эркалаб гаплашасанми?
- Нима десам экан…. ҳа, ҳа бўлса керак.
- Мен эса бундай қилиб гапирмайман. Мен тайёрланаман. Мен, биз тирик қолишимиз учун, чидай оладиган энг муҳим имтиҳонга тайёрланаман.
- Тушунмаябман… - Тора коралларнинг устига панжалари билан туриб, балансни сақлаш учун қўллари билан сувни ҳайдарди. – Қайси маънода – тирик қолиш учун?
- Мен ўйлайманки, улар шунчаки тушунишни ҳоҳлашябди – бизни бу планетада қолдириш керакми ёки ёмон ўтга ўҳшаб йўқ қилиш керакми.
- !!! – Торанинг кўзлари думалоқ бўлиб, жағи ҳақиқатдан ҳам осилиб қолди.
- Мана у, - Менгес кулди, - гомо сапиенс – табиат қиролининг реакцияси. Унинг сассиқ танасини кимдир планетанинг юзидан итариб юбориши мумкинлиги ҳақида фикр унга ниҳоятда куфроний бўлиб туюлади. Шубҳаланма – агар ҳоҳлашса, итариб ташлашади. Одамлар бундай урушга ҳеч қачон тайёргарлик кўришмаган, ва агарда ҳайвонлар уни бизга эълон қилишса – шубҳаланма, биз ҳаммамиз жуда тез ўлиб кетамиз, бу ерда ҳечнимани ўйлаб чииқшнинг ҳам ҳожати йўқ, ҳаммаси шундай ҳам аён. Аммо биз…, - давом этди Менгес, оғзини очмоқчи бўлган Торани тўҳтатиб, - биз, албатта, ҳаммасини ўйлаб чиққанмиз. Бизнинг ҳеч қандай шансимиз йўқ. Агар улар ҳоҳлашса – биз йўқ бўламиз. Ва агар олдин бу “агар” сўзи шунчаки гипотетик, қўрқинчли фильмлар учун ғоя бўлган бўлса, ҳозир бу бундай эмас. Энди ҳайвонлар ростдан ҳам одамларга уруш эълон қилиш учун тўплана оладилар. Бизнинг бу ҳали омадимиз келгани, уларнинг эволюцияси бизнинг урушларимиз ўзидан ўзи битадиган нуқтагача етиб келмаганида, биз урушларимизни битириб олганимиз.
- Ақлга сиғмайди ! – нафас чиқарди Тора. – Демак улар миллионлаб йиллар давомида ривожланишган, ва…
- Эволюция – бу чизиқли жараён эмас.
- Чизиқли эмас? Тушунмаябман. Унда қандай?
- Мен айтдимку – у чизиқли эмас. У аслида қандай – биз билмаймиз, аммо биз унинг чизиқли эмаслигини биламиз. Агар мисол учун ҳайвонларнинг жуда зарарли ғуррани йўқотиш учун тўпланиш қобилиятини олсак, бу қобилият олдин ҳам намоён бўлган. Эсингдами – динозаврлар бўлган? Уларнинг йўқ бўлиб қолгани эсингдами?
- Мен уларнинг Ерга олтмиш беш миллион йил олдин урилган йирик метеорит сабабли ўлишган, ва кўтарилган чанг…
- Фақат жуда аҳмоқ одам бундай сафсатага ишониши мумкин, - Менгес унинг гапини бўлди. – Одамлар шунчаки ўйлашни ҳоҳлашмаган, уларга қандайдир жуда осон ривоят керак бўлган, ва улар уни ўйлаб чиқишган. Чанг экан, қаранг… Кейин эса, демак, сутэмизувчилар пайдо бўлишганми?
- Шундай бўлса керак…
- Ҳаммаси бундай бўлмаган. Сутэмизувчиларнинг динозаврлардан кейин эмас, улардан олдин пайдо бўлишгани ҳудо билсин қанча вақт олдин аён бўлганда. Сутэмизувчилар ерда саксон миллион йилдан бери яшаб келишмоқда, яъни улар, биз билан яшаётганлари каби, динозаврлар билан йигирма миллион йил қўшничилик қилишган. Кейин, шартли равишда гапирганда, “уларнинг жонига тегди”.
- Аммо метеорит! Аҳир у ростдан ҳам динозаврлар йўқ бўлган пайтда ерга тушганку. Бу аниқ, чунки ўша йилларнинг тупроғида жуда юқори бўлган концентрация топилган…
- Метеоритлар олдин ҳам тушишган, сен нима деб ўйлаябсан – бу ягона шундай метеоритми?
- Аммо келиб чиқябдики… сен нима, метеоритнинг тушиши ва динозаврларнинг йўқ бўлиб кетиши – шунчаки тасодиф демоқчимисан?
- Йўқ, тасодиф эмас, менимча – умуман тасодиф эмас. Қирғоққа қараб йўл олайлик, – Менгес қайрилиб, пляжга қараб сузиб кетди. – Бу албатта тасодиф эмас. Шунчаки қулаб тушган метеорит ҳайвонлар фойдаланган имкониятни яратиб берди – кучсизланиб қолган динозаврлар ҳайвонларнинг зарбларига узоқ вақт қаршилик кўрсата олмасдилар. Ва ўлиб кетишган. Агар динозаврлар айнан метеоритдан ўлиб кетишганларида – унда нимага ҳайвонлар ҳам улар билан бирга ўлиб кетишмаган?
- Барибир ҳам бу ғалати… - Тора ишонқирамай бошини чайқади, - қандай қилиб ҳайвонлар...майли, агар юзта шер битта апатозавр ёки тиранозаврга ташланишса – бу кучук учун бургалар каби бир нарса! Ва, ундан кейин – динозаврлар катта, уларга шунчаки, метеоритнинг тушишидан кейин ўсимликларнинг ўсиши секинлашганидан кейин овқат ҳам етмаган бўларди.
- Сен ҳали кичкинасан ва кам биласан. Сен, ҳеч бўлмаганда, жуда кам билишинг ҳақида ўзингга ҳисобот берсанг бўлади. Албатта, сенинг кучукчалар ва типратиканларнинг мактабида эмас, оддий оилада ўсганлигинг билинмоқда… мана ўша ерда ҳамма бўлмағур гапларни йиғиб олгансан. Динозаврларнинг катта ва қўрқинчли бўлганликлари тўғрисидаги бир бирига тўғри келмайдиган иллюзия ҳатодир. Уларнинг асосий массасида динозаврлар катта бўлишмаган – катталиги от ёки қўйга тенг бўлган. Яхши ташкиллаштирилган ҳайвонларнинг гуруҳи бундай ўлжа билан қийинчиликсиз бас келишади. Аммо, бу ташкиллаштиришнинг даражаси ҳозиргидай бўлмаган, шекилли, ва яна биз билмаган бирон нималар, шунинг учун динозаврлар нисбатан секин ўлишган – уларнинг йўқ бўлиш жарани миллион йилларни олган, шекилли. Энди эса – ҳаммаси бошқача. Энди ҳайвонлар бошқа – эволюциянинг янги ўрамида. Ҳайвонларнинг бизга маълум бўлган ўйинларини ва машқларини таҳлил қилиб, биз аниқ биламиз – улар бизни саноқли йиллар ичида ўлдиришади. Ҳаммамизни. Агар ҳоҳлашса. Албатта, биз ўзимиз уларга бунда ёрдам бердик, деярли бутунлай ўзимизни ўзимиз ўлдириб... Шунинг учун, Тора, бизнинг олдимизда шунчаки йўлбарсчалар билан мулойим суҳбат эмас, имтиҳон турмоқда. Ушбу планетада қолиш ҳуқуқига эга бўлиш учун имтиҳон. Мана шунинг учун ҳам...,- Менгес, улар қирғоққа чиқиб, тепага бориб, таҳтали тўшамага ётиб олгунларигача бир пасга гапиришни тўҳтатди, - шунинг учун ҳам мен учун қолгани – иккиламчи. Онгнинг саёҳати – ажойиб, Бодхи ва аждарчалар – ғаройиб, тараққиётчилик ва янги дунёларни ўзлаштириш – зўр таассурот қолдиради, аммо буларнинг ҳаммаси иккиламчи. Муҳими – биз қолишга лойиқ эканимизни кўрсатиш. Бизлар – динозаврлар эмаслигимизни. Бизнинг салбий ҳиссиётларнинг заҳаридан озод бўлиш заруриятини тушунишга етиб келганимизни, ёритилган идрокларда саёҳат қилишни жуда ҳам ҳоҳлашимизни. Шунинг учун ҳам мен бу тажрибада кўрпани бор кучим билан ўзимнинг устимга тортаман. Шу билан бирга ўзимга қарши ҳам! – у куч билан бармоғини Тора томонга кўрсатди, ва унинг қараши қатъий ва қаттиқ эди. – Мен биламан, сенинг тараққиётчилик фикридан завқ билан сиядиганларнинг бири эканлигингни. Сен ЁИларга интилаётган мавжудотларга ёқтиришни ҳам, янги таассурот ва саргузаштлардан олдиндан завқланишни ҳам ҳис қиласан... аммо мана нимқ ҳақида ўйлаб кўр – агар биздан ҳеч ким қолмаса, ким сенинг бошқа дунёларда бўлган, шартли равишда айтсак “йигитча ва қизларингга” ким ёрдам беради? – Менгес бошқа ҳечнима гапирмай, унга тикилиб қарарди, ва Торанинг, агар ҳайвонлар одамларга уруш қилишса, унинг ҳақ эканлигини, ҳамма нарсанинг ўз маъносини йўқотаётганлигини тан этмасликдан бошқа иложи йўқ эди, ва бошқа дунёлардан келган интилаётган мавжудотларни тарбиялаш орзусини ҳозироқ амалга оширишдан бош тортиш қанчалик қийин бўлмасин, ҳозир муҳим бўлган нарса – бошқа. Ҳозир энг муҳими – ўзимизнинг тирик қолишимиз. Бизнинг ҳам ривожланганимизни, биз ҳам ҳоҳлаётганимизни ва бирга ривожланишимизни исбот қилиш.
- Кутилмаган бўлди… - Тора саросимага тушиб қолди, фирклари чалкашиб кетарди ва ҳеч равшанланмасди. – Олиб қарасанг – урушлар тугаган, биз ғолиб чиқдик, тарихда биринчи марта одамзод ЁИларни ҳис этишга интилаётган, ёки, камида ушбу мақсадга чиқмайдиган одамлар жамиятига айланди, биз Ерни ва ҳайвонларни қайта тиклашни бошладик, аҳир биз шунча нарсани қилишни бошладик, ҳайвонларнинг бизни йўқ қилишлари мумкин эканлиги қандай бўлиб қолди? Айнан ҳозир! Мен тушунардим – икки юз йил олдин, ҳаммаси қонда бўлганида, майли эди, аммо ҳозир?...
- Ғалати ҳечнима йўқ, - Менгес джойстикни олиб, голографик экранни очиб, қандайдир қисқа белги қилиб олди. – Сен учун икки юз йил – бу бутун ҳаёт. Улар учунчи? Уларнинг онги бизникидан жуда кучли даражада фарқ қилади, биз ҳатто ҳали билмаймиз – қандай даражада. Биз индивидуал онгга эгамиз, улар эса – «қавмли» ёки «турли»га – буни қандайдир номлаш кам – буни ўз терингда ҳис этишинг керак. Улар – бу уларнинг бутунлай тури, балки шунчаки тур эмас, балки уларни юз минг, миллионлар йиллар давомида бирлаштирган янада кенгров синфдир. Менда, Росомахада, мана ҳатто сенда ер башаралари, шу билан бирга, ўсимликлар, тошлар, ҳайвонлар идрокларини интеграция қилишнинг у ёки бу даражадаги тажрибаси бор. Сен биласан, Ер башаралари идрокларини интеграция қилишнинг ўзига ҳос белгиларидан бири – “вақтдан ташқари бўлишнинг” маҳсус туйғуси эканини, ва бу – бизларни бу йўлда кутаётган хатарларнинг бири. Аммо биз йўлнинг энг бошидамиз, биз тупроқни эндигина пайпаслаб кўрябмиз, биринчи тажрибаларни ўтказябмиз, ва ҳатто биринчи тажрибаларнинг кўрсатмоқда – ҳайвонларнинг онги бизникидан нақадар кучли фарқ қилишини. Улар , эҳтимол, бизнинг ўзгарганлигимизни, одамзоднинг бошқа бўлганига эътибор ҳам беришмагандир. Балки – эътибор беришган, ва шунинг учун ҳам контактга чиқишган.
- Демак, оққуш, қисқичбақа ва чўртан... – деб минғирлади Тора.
- Ким? – Менгес ҳайрон бўлиб қошларини кўтарди. – Яна қандай чўртан?
- Оққуш, қисқичбақа ва чўртан келишиб туриб, аравани тортганликлари ҳақида рус масал – биттаси денгизга тортади, бошқаси осмонга, учинчиси эсимда йўқ қаерга. Аҳир сизлар ҳаммангиз мақсадларингиз аҳамиятли эканига ишонасизлар, ва ҳаммангиз бир бирингизга қарши бўлсангиз, бундан нима чиқади? Наҳотки сизлар – СИЗЛАР, ва ўзаро келиша олмайсизлар?
- Келишиш? – Менгес кулиб юборди. – Барибир ҳам сен бу ерда бўлаётган нарсаларни ёмон тушунасан – сенга, ҳаммасига қараганда, ота-онанг томонидан ёпишитирилган қандайдир стереотиплардан ҳеч ажрала олмаябсан. Аксинча, биз келишиб олдик. Биз келишдик – ҳар биттамиз, уни кўпроқ ўзига тортаётган нарсани қиламиз. Биз бу ҳақида ҳали энг бошида келишиб олганмиз – Янги Дунё Баёнотномасида. Бундай турдаги қарши чиқишлар ҳар доим вужудга келади, шунчаки сен бунга ўрганмагансан – мен дарахтни шу ерда экгим келябди, сен эса – у ерда. Ҳар биттаси ўзининг ҳоҳишини амалга ошириш учун харакат қилмоқда – аргументлар келтиради, томонини оладиганларни йиғади, кўндиради. Натижада савол қандайдир тарзда ҳал бўлади, чунки унинг қарори билан ҳеч ким чўзгиси келмайди – аммо, сен ҳар кунги ҳаётингда дуч келадиган саволлар – майда, уларга сенинг ҳаётинг ҳам, айниқса бошқа одамларнинг ҳаёти ҳам ва айниқса, одамзоднинг келажаги ҳам боғлиқ эмас. Ва сенинг олдингда ҳақиқатдан ҳам катта аҳамиятга эга бўлган савол туриб қолса, биз янги дунёни уларнинг асосларида қуришга келишиб олган принциплардан бош тортишнинг, қўрқиб қочиб қолишнинг ҳоҳиши кучли бўлади. Майкнинг, ўз болаларини йўргаклаётган ота-оналарнинг идрокларини интеграция этганлиги тўғрисида ҳиқояси эсингдами?
- Эсимда.
- Ҳудди шундай нарса. Ота-оналар бундай ўйлашади – ҳа,албатта, балки бу ҳақиқатдан ҳам унча яхши эмасдир – болани йўргакка ўраш, аммо ҳар доим шундай қилишган, биз қабул қилингандай иш тутмасак ёмон бирон нима бўлиб қолсачи? Кел, ҳозир, қабул қилингандай қиламиз, кейин эса ўйлаб кўрамиз... Ушбу “кейин” албатта шу бўйича ҳеч қачон содир бўлмайди. Бу ерда ҳам ҳудди шундай – сен айтасан – хавфли иш, кел уни қиламиз… олдингидай – хурсанд ҳоҳишларни босиб ва ҳоказолар. Биз бундай ҳоҳламаймиз – биз танланган йўл бўйича иш тутамиз – хурсанд ҳоҳишларнинг эркин рақобати орқали – ёритилган идрокларда саёҳатга.
«Пляжда ётдим – баланд қайиқдан бир-икки метр нарида. Мен ётиб, ишончнинг циклик идрогини амалга оширардим. Қарға учиб келиб, қайиқнинг ён тарфига ўтирди, ва менга тикилиб қараб,бақиришни бошлади (жуда ҳам баланд қичқиришлар, буни қарғиллаш деб атаб ҳам бўлмайди). Ўн беш дақиқача бақирди! Уни бир неча марта шамолдан учиб кетарди:) – қаттиқ шамол эсарди, ва бундай уфиришлар пайтида у айрим пайтларда вақтида эгилиб, тирноқлари билан ушланиб қоларди, аммо таҳминан саккиз марта уфиришлар у кутмаганда пайдо бўлиб, уни қайиқнинг устидан учириб юборарди. Икки марта у деворнинг орқасига тушиб кетарди, ва у ердан бошини чиқариб, қарғиллашни давом эттирарди. Бир марта у деворнинг, ушланиб бўлмайдиган, кевлар қисмига ўтириб, унинг устидан бир метр масофани, қанотларини очиб, ва келаётган уфиришга қаршилик кўрсатган ҳолда, сирпаниб ўтди. Барибир қайсарлик қилиб, қайтиб келиб, юзимга қараб қарғилларди. Унга нисбатан вафодорлик пайдо бўлди. Биз ҳалигач атрофимиздаги ҳайвонларни, қушларни, ўсимликларни, океанни – бизга нисбатан ривожланмаган бир нарсага нисбатан бўлгандай муносабатда эканлигимиз ҳақида фикрларга қайтдим. Биз тирик мавжудотларни энди ўлдирмаябмиз, аммо уларнинг қандайдир ривожланмаган эканликларига ишонч бизни тарк этмаябди. Мен ҳайвон ва ўсимликларнинг коммуникатив ўрганишлари бўйича тадқиқотларнинг бутун уюмини ковлаб топганман – ва яна бир марта ишонч ҳосил қилдим – ҳаммаси ҳали олдинда. Бу дунёни ўзимиз учун кашф этиш ҳали бизнинг олдимизда, ёки аксинча – ўзимизни улар учун кашф этиш. Англанган тушлар ёки идрокларни интеграция қилиш орқали ёки бошқача қандайдир тарзда. Менда ҳалиям қолдиқларнинг, тирик башараларнинг – ҳайвонлар, тоғлар, осмоннинг - идрокларини интеграция қилиш мумкинлиги ҳақида фикрларга нисбатан атавистик қўрқинчларнинг мавжуд эканлигини билдим. “Сен одам бўлмай қоласан” каби фикрлар пайдо бўлмоқда – оқимли принтерда билогик аъзоларини нашр этиш технологияси эндигина ривожланишни бошлаганида одамлар шунга ўҳшаш бир туйғуни бошдан кечирган бўлсалар керак. Индивидуалликни йўқотишдан қўрқинч, “ўзгаларнинг бостириб киришидан” қўрқинч. Кашф этилган минтақага янгидан қадам босаётганда, у ерда алоҳида турадиган қишлоқларни барпо этаётганда, одамлар шунга ўҳшаш бир туйғуни сезишган бўлсалар керак – “одам кўриниши” йўқотишдан бўлган ҳоҳиш, ноъмалум бўлган нарсадан қўрқинч. Бизнинг олдимизда ушбу тирик мавжудотлар олдида бу қўрқинчни енгиб ўтиш вазифаси турибди. Биз ўзимизнинг “бетакрор” индивидуаллигимизда бекиниб, чўкиб кетгимиз келадики, бунинг натижасида биз ҳатто ёритилган идрокларнинг кучли равишда фақат Ер башараларига яқинлашиш, идрокларни олиш, одамлар олдин горизонтларини денгизлар ортига қилинган саёҳатлар орқали кенгайтирганлари каби горизонтларимизни кенгайтириш ҳоҳиши билан резонансда бўлишини ҳатто билмаймиз ҳам.
Ўсимликлар бир бири билан гаплашишади! Биз буни анча пайтдан бери биламиз шекилли, аммо бир уюм материалларни битта жойга тўплаганингда, ушбу мавзуга нисбатан алоҳида ажратилган билимлар ҳудди одатдаги “улар барибир тўла қимматга эга эмас”, “уларнинг қўлидан нима ҳам келарди”, “ҳа, аммо буни тўла мулоқот деб бўлмайди, улар ўзи нима ҳақида гаплашиша оларди” каби иборалар билан қамраб олингандай бўлиб чиқади. Ҳа, мана бу энг муҳими бўлса керак – «улар ўзи нима ҳақида гаплашиша оларди»? Биз – одамлар – бизнинг ишларимиз жуда ҳам муҳим, агар бизнинг ҳамма қилаётган ишимиз урушишдан, атрофда ҳамма нарсадан нафратланишдан, пиво ичиб, телевизор кўришдан иборат бўлса ҳам – барибир – биз – табиат қиролларимиз. Масалан, акас буталари эса нима ҳақида гаплашишлари мумкин… бу кулгили жуда ҳам, бу аҳир атиги ёғочлар билан баргларку. Шуниси ажабланарлики, қадимги одамлар – ўзларининг ғамгинликларида чириб кетаётган, урушдан олдинги бадбашаралар, 100 %га бўлган ишонч билан уларнинг – табиатнинг асли қироллари, дунёдаги энг муҳим мавжудотлар деб ҳисоблашган. Эхтимол – бу догма қанчалик кучли бўлса, одам шунчалик кўп даражада ахмоқ ва эътиборга арзимаган бўлади. Менинг ичимда ёритилган идроклар ёрқин ва тоза равишда намоён бўлишганда, Ер башараларига нисбатан тепадан қарашнинг ҳатто ишораси ҳам йўқ – уларни эзгинг, уларга берилгинг, вафодорликни сезгинг, эркалагинг, уларга ўз идрокларингни бериб, уларникини олгинг келади.
Акас буталари, уларнинг баргларини жирафа ейишни бошлаганида, қўшни буталарни хатар ҳақида огоҳлантирувчи феромонларни таратишади. Буни одамлар бундан беш юз йил олдин билиб бўлишган. Ажойиб. Ва буни билиб, улар тинчишди – ажойиб – завқланиш мумкин – энди акас буталари шунчаки ёғочлар эмас – улар бир нимани таратишади. Одамларнинг мияларида бу нарса маҳсус шестеренкалар – кимёвий жараёнлар сифатида намоён бўлган. Одамлар бундай ўйлашган – «аҳа, қизиқ, қандай кимё экан у ерда». Улар уларнинг таналарида амалга ошаётган нарсаларнинг ҳаммаси – ҳудди шундай кимё эканини, ва умуман олганда – агар одамни гўштқиймалагичдан ўтказса, у ҳам қандайдир кимёвий бирикмаларнинг қандайдир миқдоридан иборат эканлиги аниқ бўлишини инобатдан чиқариб ташлашган. Аммо бу дегани, мана бу ҳамма элементларнинг – “одам” экан деганими? Бу нима, қандайдир мураккаб бир фикрми? Одамнинг – шубҳасиз гўшт тўплами, аммо нафақат бу эканлигида аниқликка эришиш шунчалик қийинми? Олдинга қадам ташлаб, ўзинга – тоғ – бу тошлар уюми, аммо фақат шумикан деб айтиш шунчалик қийинми? Уларнинг бу нарса билан ишлари йўқ эди. Шунинг учун айнан ҳозир, биз, гап тушунмайдиганларга ўҳшаб, чангютгичларнинг янги ва янги моделларини яратишни тўҳтатиб, ёритилган идроклардан дарак бор одамларга қизиқ бўлган иш билан шуғулланишни бошлаганимизда – фақат ҳозир биз ўша акас буталарининг феромонларни фақат хатар яқинлашганда таратмай – билки, аслида уларнинг ҳар доим таратишини билдик, бу нима ажабланадиган нарсами? Гулларнинг доим ҳид таратиши ажабланарлими? Биз бунга ўрганиб қолганмиз – ҳўп, ҳид таратишар, уларни юлиб олиб, гулдонга солиш керак. “Ҳид таратади” нима ўзи бу? Ва уларнинг ҳар ҳил “ҳидларни таратиши” аниқ бўлди – кимёвий моддаларининг турли ҳил бирикмаларининг ниҳоятда катта миқдори – бурун учун илинмас, аммо асбоблар уларни жуда осон ушлаб олишади. Аҳир бу тилку! Улар “эшитадиган” нарсаларга нисбатан реакция қилишади. Улар учун хира электрмагнит далалар дунёси – бу биз учун китобхона ёки кинотеатр сингари бир нарса. Улар сезади, реакция қилади, хабар беришади, улар яшаб, мулоқот қилишади, ва уларнинг тили – эхтимол катта – бизнинг – табиатнинг ахмоқ қироллари тилидан минг марта кўпроқ мукаммал ва бойдир. Биз ёритилган идрокларда саёҳат қилишни, тирик башараларнинг идрокларини интеграция қилишни ва кўплаб бошқа нарсаларни амалга оширишни бошлаганимиз учун қандайдир аср кашфиётлар олдида турибмиз – қачонлардир ярим тирик одамлар – “ҳа, ёритилган идроклар, наркотикка ўҳшаш бир нима – жиннига ўҳшаб кулиб юрасан” - деб ўйлаганларини тасаввур этиш ҳатто кулгили. Деярли бир пайтда пайдо бўлган, Кастанеда ва Бодхининг китоблари...айтганча – бир вақтда пайдо бўлгани тасодифмикан? Бодх ва Дон Хуаннинг кўринишларидаги ушбу ўҳшашлик тасодифмикан? Мен архивларни ковладим – эсингдами, башараларнинг уларда Бодх билан рўй берган воқеаларни қандай тасвирлаганлари? Бошида – “ўҳшашликларнинг” ғалат оқимлари, Бодх эндигина шакллантирилган ва ҳали берилмаган саволларга жавоб берганида, башара ҳали ҳеч кимга айтмаган ҳоҳиш ва кашфиётларни изоҳлаганда, аллақачон эсдан чиқарилган одамни, унинг ташқи кўринишини, одатларини ва уйини тасвирлаган ҳолда, эслашга ёрдам берганида – ундан кейин, Ярка томонидан таърифланган ғалати воқеачи – эсингдами у? Мен буни назарда тутябман:
«Мен, Бодх, Л. и С. Автобусда кетаётгандик – у ерда пастда оддий автобус ўриндиқлари, уларнинг тепасида эса, ҳудди поездагига ўҳшаб, яна, уларнинг устида ётадиган токчалар бор. Мен ва Бодх мана шундай битта токчанинг устида кетаётгандик – унинг бир тарафида бутун девор билан тенг деразаси бор, иккита томонидан ҳам деворлар – чегаралар, тўртинчи тарафи эса деворсиз, у ерда коридор ва парда.
Биз чегараларга суяниб, бир биримизнинг қаршимизда ўтирардик. Бодх юзини деразага қаратиб, жойини алмаштирди, ва бундан келиб чиққан ҳолда, пардага орқаси билан ўтириб олди. Мен бунга эътибор бермадим, чунки биз айрим пайтларда жойимизни алмаштирар эдик. Бир нечта дақиқадан сўнг, мен Бодхнинг оддий тарзда ўтирганига, унинг позасида таранглаштирилган белга ўҳшаш ҳеч нима – тўғри ёки букилган каби бирон ниманинг йўқ эканлигига эътибор бердим. Мен бу фикрларга эътибор бердим – ўзи нимага мен унинг табиий ўтирганига эътибор бердим? Ва унинг ўзини орқага ташлаб, оддий девор ёнида сингари ўтирганига эътибор бердим. Аммо унинг орқасида девор йўқ! Унинг орқасида фақат ҳақо оқимларидан чайқалаётган парда, парданинг орқасида эса коридор.
Менинг кўзларим тўғри маънода пешонамга чиқиб кетиб, жағим осилиб қолди. Мен ҳозирдан ҳушимдан кетиб қоламан деб ўйладим. Бодх менинг устимдан куларди, ҳазиллашарди, мен эса шунчалик катта даражада ҳайратда эдимки, ҳатто гапиришга ва харакат қилишга имконим йўқ эди. Гапира олганимда, биринчи гапирганим – «Сен, прессингни кучайтирсанг керак» бўлди. Мен уни пайпаслаб кўрдим - пресс, орқасини, сонларини – аммо ҳамма мушаклар умуман бўшашган эди. Мен унинг устига ўтирдим, суяндим, итардим, аммо у шу бўича бўшашган ҳолда ўтириб, орқасига бир сантиметрга ҳам тушмасди, агар у прессини кучайтирганида шундай бўлар эди – у бундай итаришлардан йиқилиб тушган бўларди. У менинг устимдан ҳазиллашарди, кейин эса оёқларини кўтариб, уларни деразанинг устига қўйди, шунинг учун, агар у мушаклари сабабли бундай ақлга сиғмайдиган позани ушлаб турганида, ҳозир, тепага кўтарилган оёқлари билан аниқ йиқилиб тушарди.
Мен унинг устида бир соатга яқин ўтирдим. Ва ўтирган пайтим давомида уни “левитация қилаётганини” кўрган пайтимдагидай каби ажабланардим (фақат харакат қилиб, гаплаша олардим). Бодх эса бу пайтда хотиржам эди, овози кучланишдан титрамасди, нафас олиши текис эди, у мен билан гаплашарди, ҳазиллашарди, эзғиларди. У менинг панжаларимни эзиш учун бир нечта марта олдинга эгиларди, кейин эса орқага ташланарди. Ва унинг харакатлари гўё у деворга суянаётгандай бўларди, яъни биринчи орқага бўлган аста харакат, кейин эса кўринмас деворга юмшоқ туртки». Бундай воқеани қандай тушуниш керак? Бир томондан мен Ярканинг алдаётганини таҳмин қилмаябман, бундан ташқари, ҳаммасини битта башаранинг ёлғони деб таърифлаш учун бошқа ғалати воқеалар етарли. Шунга қарамай, менда механик бўлган ишонч бор: «бундай бўлиши мумкин эмас» - ва менинг Ярканинг ростлигига шубҳам йўқлигида аниқлик, бундай бўлиши мумкин эмаслиги борасида паразитар ишончни камайтирмаябди. Механик ишончларнинг бундай юкини бартараф этиш учун, ушбу йўналишда маълум тажриба, маълум харакатлар, натижаларни мустаҳкамлаш зарур – биз, СҲларни ва концепцияларни йўқотишда амалга ошираётган ҳудди ўша харакатларни амалга оширишимиз керак. Ҳайвонлар ҳам бир бири билан гаплашишадику – мен яна териб олган маълумот уюмини ковлашда давом этмоқдаман. Буларнинг ҳаммаси аллақачон аён шекилли, аммо айнан нима аён? Маймунларнинг йигирмата ишорани ўрганишлари мумкинлигими? Итларнинг юзта буйруқларни тушунишлари мумкинлигими? Биз яна ҳаммасини ўзимизга ўҳшатиб, ҳаммасини ўзимизнинг кўз қарашимиз билан баҳоламоқдамиз – ҳудди биз – олам марказидаймиз. Ҳайвонларнинг шунчаки бошқа мулоқот шакллари борлигини биз шунчаки тушунмаймиз. Масалан, улар довушларни ультрадовуш диапазонида чиқаришади – биз уларни шунчаки эшитмаймиз. Биз, дельфинлар чиқарадиган, ғаройиб мукаммаллигидаги довушларни эшитганимизда, ва уларни тушунмаганимизда, биз шунчаки...бу довушларнинг ҳечнимани билдирмаётганига ишонишни бошлаймиз. Яхши позиция – агар бизнинг дельфин тили каби мукаммал тилларгача ривожланишимизгача ҳали миллион йил бор бўлса, демак… улар шунчаки ахмоқ ва уларнинг тили ҳечнимани билдирмайди. Яхши, биз бу ниҳоятда катта ахмоқликда ниҳоят нуқта қўяётганимиз. Нуқта қўйишни бошлаябмиз. Мен бу ҳақида қанча кўп ўйласам, шунчалик юқори даражада ҳайвонларнинг бизни одамзод тарихида биринчи бўлган “суҳбат”га таклиф қилишаётганида, улар учун эмас, биз учун жуда катта шанс мавжуд экани билан розиман.
Бошқа вақт йўқ, нуқта.»
Ҳатни жўнатиб, Тора ҳаёлан Пурнанинг қорнини ялаб, сакраб турди ва шиддатли равишда йўлидаги уйчанинг деворини тепиб, кимгадир қичқирди: «биз сизларга кўрсатамиз!» - ва – ақлдан озган гиппопотамга ўҳшаб, йўлкадан оролнинг ичига югуриб кетди.
<< Бўлим 20 Бўлим 22>>