« Майя-1 »

« Форс-Минор »

Бўлим 37


Ҳиссиз уйғониш. Дарҳол тонг отдими?. Тонг… Мени аллақандай нарса ўз остига олиб, босди, пачақлаб ташлади.  Бу билан қандай курашиш мумкин? Ҳозир мен буни савол сифатида эмас, балки буткул имконсизлик тариқасида тилимга чиқараяпман. Кеча ўтлоққа югуриб келгач, у ерда “ўзимизникилардан” ҳеч ким йўқлигига гувоҳ бўлдим. Бир соат давомида атрофни айланиб юрсам ҳам ҳеч ким пайдо бўлмади. Нега Тайга келмади? Меҳмонхонасига борган эдим, ресепшенда у хонани топшириб, таксида аллақаёққа кетганини айтишди. “Сиз Майямисиз? У сизга хат қолдириб кетди”. Мана сенга ҳиссиётлар ҳақида ҳикоя... Ташлаб кетишди.. демак “ростданам ташлаб кетишди”. Нима мен бошқа нарса билан машғул бўла олмайманми?.. Миямда фикрлар ғужғон ўйнар, бир-бирига илакишар, қатор терилиб, яна  ҳар томонга сочилиб кетарди. Хатда ҳеч нарса ёзилмаган бўлиб, фақатгина  Дарамсаладаги манзил кўрсатилган эди, холос. Пастига эса у ерга мен келаси йилнинг кузига боришим мумкинлиги қайд қилинганди.

Кеча куннинг иккинчи ярмини худди тушдагидек ўтказдим. Ҳиссиз сайёҳлар оқимига қўшилиб,  яқин ойларга режа туза бошладим. Бир пасдан сўнг барча фикрларимни қувиб, буддизм дунёсини томоша қилардим. Кечки пайт ҳам кўнгилни айнитадиган даражада бўлди.. Трусигим ўз-ўзидан намланиб, ишқий ҳаяжон тўлқинлари бирин-кетин баданимни ювиб ўтар, қўлларим ўзимга буйсинмаган ҳолда шортигим ичига йўрғаларди... бир оздан сўнг ҳса мен ҳиссиз қўғирчоқ каби ҳамма нарсага бефарқ қараб ўтирардим... кечки овқага икки марта бордим...нима учун?... интернетсда уч соат ўтириб, янгиликларни ўқидим... почтамни очиб ҳам кўрганим йўқ... калламга турли ҳаёллар келар... ҳозирнинг ўзида шу ерда ўртоғи билан Алеш пайдо бўлиб қолса эди-уни қоронғироқ бурчакка судраб борардим...кейин эса... ҳеч нарса ҳаёлимга келмади. Худди калламда тешик пайдо бўлган-у, мен ана шу тешикни қўлимга илинган нарса билан ёпишга ҳаракат қилаётгандайман. Бугунги кун ҳам ана шу тешикка кириб кетса керак? Бунинг нимаси ғалати? Мен ўзлигимга, келган жойимга, яъни Бодхгайга қайтдим. Ахир мен шу тарзда яшаганмидим?! Албатта ана шундай қилиб яшагандим. Бўлиши мумкин эмас... албатта шундай...мен доимо ана шу тешикни ҳис қилиб келганман-бу менинг юрагимдаги, онгимдаги, яна танамнинг қайси бурсагидаги вакуумдир. Уни эса янгиликлар, хат, секс, сўнгги пайтлари эса тўғри йўл амалиёти деган тиқин билан ёпмоқчиман. Нима ўзгарди... ҳеч нарса ўзгармади. Бу худди гугурт этикетларини йиғишга қизиқиш, кейин эса теннисга қизиқиш билан баробар- ҳаммаси ўзгараётгандек, аммо барибир барчаси ўз аслича қолаверади. Менда ҳам ҳеч нарса ўзгаргани йўқ., ҳеч нарса... бир қанча воқеаларни мароқ билан эшитдим, тушлар кўрдим, қаҳваҳонада бир болакайни лаззат қучоғига  ташладим, кўп гапирдим, турли нарсаларни ўйладим, қизиқ одамлар билан учрашдим, кўп нарсани ҳақиқатдан ҳам тушундим, аммо ҳеч нарса ўзгармади....Сен нима деб ўйлаган эдинг- обоймага тушишинг билан, сени милтиқнинг стволига жўнатиб отиб юборишади ва сен комилик томон учиб кетасан деб ҳаёл қилганмидинг? Бу ерда ҳеч қандай обойма йўқ, сени қабул қиладиган ёки ташқарига улоқтирадиган ҳеч ким йўқ, ҳеч кимга  имтиҳон топширмайсан, ҳеч ким сенга дарс ўтмайди... бизни қандай қилиб ўтстиришган, қандай тарбия беришган ўзи? Нега шу пайтгача МЕН  ўз олдимга вазифа қўйишим кераклигини, ўзимдан имтиҳон олишим, меҳнат қилишим,  ҳаёт мазмунини излашим, мезонларни ишлаб чиқишим лозимлигини тушуниб етмадим?

Мен ўз гарданимга олишим керак бўлган масъулиятдан ҳаяжонланиб кетдим...биз худди эмаётган гўдак сингари қафасда ўтирамиз, бизга турли хил кўкракларни тутишади- мана бунисини эм, яхши, энди мана бунисини, ўйлашнинг кераги йўқ., фақатгина амалга ошириш керак, чунки баҳолар тизими мавжуд, аъло баҳо олсанг сендан яхши одам йўқ! Ким бу баҳоларни ўйлаб топган? Нега улар айнан ана шу кўринишда? Нега бу нарсагага эмас, бошқасига интилиш керак? Буни ўйлаш ҳам керак эмас. Аммо ҚАЧОН ўйлайсан? Сен худди соссискага ўхшайсан, ҳеч нарсадан шубҳа қилмаслигинг, ўйламаслигинг лзим, фақат шундагина сен энг яхши ўрамга ва банкага эга бўласан. Нега айнан шу ўрам ва шу банка энг яхшиси деб ўйлайсиз?? Менга бу нарса нима учун керак? Москвадаги уйимдаги кийим жавонида бир неча минг долларлик кийимларим бор-курткачалар, кофтачалар, туфлилар, кроссовкалар, турли хил кўйлаклар, топиклар. Бу ерда эса мен мана иккинчи ойдирки эски иккита футболка, шим ва иштонда ва бир неча трусикни алмаштириб юрибман... Тайга трусикларининг ҳидини эслаб, менинг қиним ширин сесканди.. ўсмирлик чоғимда  бирор бир ёққа кетиб, машҳур актриса бўлишга уйга эса джип машинаси ва ноёб пўстинда қайтишни орзу қилардим.- мана улуғвор джипда уйим  олдига келиб тўхтайман, ноёб пустинда ундан тушаман, ҳамма мени кутиб олдаи, менга ҳасад қилишади...кўнглим аниб кетди... энг ёмони буларнинг бари қайтиб келмоқда... аммо бу нарса менга керак эмас, буни мендан сўраб ҳам ўтиришмайди, мана мен янгиликларни ўқияпман, экскурсияга бориб келдим,  кўнглимдаги мавжуд тешик билан ўтирибман-у, ана шу тешикни нима билан ёпишни билмайман, аммо ана шу тешик мавжуд бўлса бу ҳолда яшаб бўлмайди, чунки у ҳар томонга ўзининг заҳарли туфугини сочмоқда. Илгари мен қандай яшаган эканман-а? Ҳар куни нима иш билан шуғулланганман? Ҳар куни бирор иш чиқарди, бирор жойга боришим керак эди, ишим кўплигидан уларга хаттоки вақтим ҳам етишмасди! Мен бу ишларни нима учун қилаётганимни билмаган ҳолда қандай бажардим экан-а? Албатта, нима учун қилаётганимни билганман. Пул нима учун керак? Пўстин сотиб олиш учун. Пўстин нима учун керак? Уни кийиб, сайрга чиқиш учун, Уни кийб сайрга чиқишни нима кераги бор? Биров кўриши учунми? Кўриб менга ҳавас ва ҳасад қилишлари, улар мен қанчалик ақлли, чиройли эканлигимни, кўп пул топа олишимни билишлари учун!

Бу қандай “жонзот” бўлди?  Балки жонзот эмас, бўшлиқдир? Ундай бўлса ким ва нима учун ҳаракат қилишим керак? Бу ҳақида ўйлаганингда ичингда бир нима узилгандай бўлади...уйдан чиқасан, ишлайсан, қувонасан, хафа бўласан, буларнинг бари тушунарли, аммо нима учун қилаётганингни ўзингдан сўрасанг-ҳеч нарса тушунарсиз! Шунинг учун ҳам бу нарсаларни ўзингдан сўраб ўтиришни ҳожати йўқ, бошингга шлагбаум қўйиб, унининг орқасига мутлақо қарамаслигинг керак. Ана шу тарзда яшаяпмиз, аниқроғи мен яшаяпман. Аммо сени ташқарига олиб чиқиб, айнан ҳақиқатга башарангни тиқишганидан сўнг қандай қилиб шлагбаум қўйишинг мумкин?... Мен худди санчиқдаги пиширилган қўй гўштига ўхшайман, на олдинга қараб юра оламан, на орқага қайта оламан, нима қилишим керак? Ҳозирнинг ўзида нима қилишим лозим? Каравотдан оёқларимни тушурайми? Нима учун... Илгарилари бу ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмас эдим, чунки доимо бирор бир мақсадим бор бўлиб, унга интилардим. У мақсадларнинг барчаси сийқаланган, безатилган, бир биридан тўсиқлар билан ажратилиб, навбатга қўйилган эди, ўрамга ўралганди...ахир мен бирор маротаба ҳам БУНИ НИМА УЧУН қилаётганимни ўйлаб ҳам кўрганим йўқ-ку!

 

 Бундай ўйлаш учун масъулиятни ўз зиммангга олишинг керак, мен қачон масъулиятни зиммамга олганман? Шу ерга ўтириб “ҳозир мана бундай қилиб яшайман, мана бу мақсадларни амалга ошириш учун интиламан, кейин қолганини кўрамиз” деб ўйлаганимдан буёнми? Бу ҳақида мен ҳеч қачон ўйламаганман, мақсадларни долзарблигига қараб навбатга қўймаганман, ахир ҳаёт мазмунининг ўзида мазмун йўқ деб ҳисоблашадику, чунки бу қулай. Ундан кўра кичкинтой бориб коса-товоқларни юв, дарсингни қил!... буни нимасини ўйлашим керак, яқинда кечки овқатни тановвул қилишим лозим, мен эса ниманидир ҳали қилганим йўқ... қизиқ... бир умр ҳаракат қилиб, ҳеч нарсага улгурмайсан...БУЛАРНИНГ БАРЧАСИ НИМАГА КЕРАК? Ана шу энг зарур савол, ҳеч қачон кундаланг бўлиб турмайди, у ҳаттоки саволлар рўйхатида ҳам йўқ! Тупукларингни ҳар тарафга сочишни бас қил!...ҳа хамма шу тарзда яшайди, мен ҳам шу тарзда яшаганман, ҳозир эса одатларимнинг кучи мени эски ўзанга қайтармоқчи бўлаяпти, аммо мен аввалгидай эмасман, янги мен ҳеч ҳам эскисининг қобиғига сиғмайди, демак ҳаётни янгидан бошлаш зарур, янгидан эмас, умуман бошқача тарзда яшамоқ керак. Мен АВВАЛО буларнинг барчаси нимага керак, мен нимани исташимни аниқлашим, кейин эса ана шу ҳаётни амалга ошириш воситаларини излашим, ўз олдимга мақсадларни қўйишим, ортиқча нарсаларни миямдан чиқариб ташлашим керак...аммо мен бундай қила оламанми? Менда у ёки буни танлаш учун имконият борми? Ҳозир мен каравотда ўтириб, ундан оёқларимни ерга тушира олмаяпман, чунки менда бундай қилиш учун имконият борми ёки йўқлигини билмайман! Имконият йўқ бўлса ўзимга БАРЧА нарсаларнинг моҳияти ҳақида саволни беришим керак. Имконият йўқ, демак миям ачиб, орқага қайтишим лозим. Миям ачиб... қизиқ...миям ачиб, демак...Ўзи қандай қилиб одамларнинг мияси ачийди? Қизиқ, айнан ана шу миям ачиб орқамга қайтишим менинг суғурта полисим, яъни  бирор фалокат юз берганда қўнишим мумкин бўлган заҳира аэродромни ўзику! Мияси ачишни ким ўйлаб топган? Ўзи мия қай тарзда ачийди? Мия ачиш дегани, инсоннинг деградацияга учраши демакдир. Мени доимо олдинга юришга ундаган нарса ана шу деградациядан қочиш бўлган. Мен бирор маротаба кимдир деградацияга учраганини кўрмаганман. Менда бундай тажриба йўқ, шунинг учун мен ҳеч нарсани деградация қилаяпти дея олмайман... сен ақлли бўлиб, кейин аҳмоқ бўлиб қоласан деганими?... Йўқ бундай нарсани ҳеч қачон кўрмаганман. Буни ким топган бўлсада аввало ўзини кузатган шекилли?! Аммо деградацияни қайси мезонлар билан ўлчашади? Бунда қозилар ким бўлади? Сен пиёнистасан- бутун миянгни алкогол билан заҳарлагансан, илгарилари тенгламаларни  осон ечардинг, энди эса  шишаларни санайсан, илгари бир километрни бемалол югуриб ўтардинг, энди эса юз метрга зўрға судралиб борасан. Деградация. Тангламаларниеча олишинг ва узоққа югуришинг бирор нарсани ҳал қиладими ёки бирор бир аҳамиятга эгами? Юз ёшдан ошган тибетлик монах-қария юз метрни зўрға босиб ўтиб, хаттоки санашни ҳам билмайди, шунга нима бўлибди? Унинг кўзларида ҳаёт  ёлқини жилванади, истараси иссиқ, бизнинг қарияларга нисбатан пайдо бўладиган жирканиш ҳисси унга нисбатан пайдо бўлмайди, пиёнистадачи-унинг кўзлари аввало тирик эди, энди эса ўликми? Шубҳали... бу ҳаётда яшамаган одамнинг нигоҳи тирик бўлиши мумкинми? Нима учун яшаётганини бирор маротаба ҳам ўйлаб кўрмаган одам ҳаётини зўр бошлаган, университетни тугатган, яхши иш топган, ялтироқ туфлида юради, қўлида дипломат... кейин эса хотини унга ҳиёнат қилади, у ича бошлайди, энди унинг туфлиси йўқ, қўлида дипломат ўрнига латта сумка, аммо моҳият ўзгардими у аҳмоқ эди, аҳмоқлигича қолди, деградацияга учрагани ҳам йўқ... Ҳозир инсон ўзи билан қандай ахборот олиб юришини, у кийинганми, туфлиси борми ёки йўқ,  менга мутлақо фарқи йўқ... Мени унинг кўзларида ҳаёт борми ёки йўқ, ана шу нарса кўпроқ қизиқтиради,яъни унинг нигоҳида уммон мавжланадими ёки тунука идишдаги пивоми? Агарда пиво бўлса, у ўлик, ҳеч қаёққа деградация ҳам қилмайди, агарда кўзларида ҳаёт жилваланса, балки ана шундай одам деградацияга учраб, тунукага айланар?? Билмайман... Бу ҳақида ҳеч нарсани билмайман. Шунинг учун ҳам мен заҳира аэродромларидан воз кечаман, улардан юз угираман. Агарда мен каравотимда ётаверсам бирор нарса ўзгарадими?... ҳеч нарса ўйламаслигим, ҳеч нарса қилмаслигим керак, ётаман, ётаман ва ётавераман... чунки ҳар қандай фикрдан, ҳар қандай истакдан бутун танамда оғриқ туради, “нима учун” деган савол куйдириб, ҳеч нарса қилишга йўл қўймайди, кейин нима бўлади? Мен қаёқдан билай? Нима бўлишини  билмагунимча бу ерда ётиб қийналаман. Қани кўрайликчи кейини нима бўлар экан?

Ана шу фикрдан сўнг енгил тортдим. Маъносиз оғриқ танамни қўйиб юборди, ҳозир соат неча бўлди?...Қизиқ бу менга нима учун керак? Бу нимани ўзгартиради?.. саккиз, ўн, ўн икки...- бу навбатдаги автоматизм... мен йўқман, ўрнимда катта автомат бор, мен эса қаердаман.. мен ўзлигимни топишим керак.. фикрларим яна чалкашиб кетди, худди бир айлана ичида юргандекман... кейин эса мени уйқу элитди...

 

…Метро, қаёққадир шошаётган кўплаб одамлар.. Уларнинг юзиларига тикиламан, ҳаммаси худди чўкиб ўлган одамларга ўхшашади- шишган, кўкимтир, ҳақиқий мурдалар бўлсада, қимирлашади. Уларнинг орасида бўлиш менга ёқмайди, танамни нимадир куйдира бошлади, нима қилишни билмайман. Танамдаги ачишиш кучайиб бораяпти? Нима қилишимни билмаяпман. Мурдаларнинг ҳидидан кўнглим айниб кетаяпти, Мен уларнинг кўзларига боқаман...улар кўз эмас..ўлган медузалар, мана шу тирик  чўкиб кетган мурдалар ёнимда туриб тебранаяпти, ўзини менинг устимга ташлаяпти..мен Сартни ёрдамга чақира бошладим, ҳар бир қичқириғимдан сўнг ўзимни анча енгил сезаман, аммо фақат қичқириш билан иш битмаслигини тушунаяпман, Сарт мени топа олмайди, сасияётган мурдалар ичидан чиқишим керак, Сарт мени топиши керак, аммо унинг диққатини ўзимга қандай жалб қиламан? Бирдан ҳаёлимга ажойиб фикр келди- қувонишим керак! Ана шунда у мени аниқ  топади,адашмайди. Мен бақиришда давом этаяпман, шу билан биргаликда қувонаяпман ҳам. Бир оздан сўнг танам енгиллашганлигини, мурдалар эса қаёққадир йўқолганини сездим, аммо бир неча сониядан сўнг улар яна пайдо бўлишди, мен эса Сартни ёрдамга чақиришда давом этдим, ана шу дақиқада барча ёқимсиз ҳиссиётларим қаёққадир йўқолди ва мен ухлаётганлигимни тушуниб етдим.

Бу жуда ҳам ғалати эди, ўзи менга нима бўлди? Мен тинмай ўзимга ўзим қайтарардим: “Сарт, менга онгим тиниқлигини сақлашга ёрдам бер, Сарт ёрдам бер...!” Равшанлик. Тушда ҳам инсон онги турлича бўлиши мумкин экан! Бу оддий ҳаётдагидек- энг учига чиққан пиёниста ҳам у ўйлаётганлиги, яшаётганлиги, юраётганлигини  сизга айтиши мумкин- ташқарида у ҳудди мен каби “уйғоқ” бўлиши мумкин, аммо уйғоқлик ўртасида ҳам фарқ катта! Тушда инсон миясида ҳам худди шундай жараёнлар кечади. Биллурдек тиниқлик баданим бўйлаб оқмоқда... мени механик хатти-ҳаракат гирдоби ўзига тортаётгани нақадар ёқимли, мен ухлаяпман... йўқ, бу туш эмас, аммо унда атрофимда нималар содир  бўлаяпти? Мен қаердаман? Атрофимда метро ҳам, мурдалар ҳам йўқлигини сезмай қолибман. Атрофни кўриш учун бор кучимни тўплашим керак, кўриш қобилиятим ишлаяптию, аммо мен ҳеч нарсани кўрмаяпман-тушунарсиз... нима қилсам экан...топдим!... Мен ўша одамни ёрдамга чақирмоқчиман...аммо, жин урсин! Исми нима эдия? “Мен сенинг исмингни биламан ва сени чақирмоқчиман, аммо сени қандай чақирсам экан, унинг кўзларини  ҳаракатларини эслашга уриниб кўраман, айнан СЕН келишингни истайман”. Мен сен сўзига бор кучимни бердим. Оқиб кетаётган чизиқлар маълум бир шаклга кира бошлади, бирданига мен қурилаётган бино ичида пайдо бўлдим, унинг ичида деворлар, бетон пол бор бўлиб, ҳеч ким йўқ эди. Мен полда ётибман, шунда ҳам ухлаётганимни аниқ билиб турибман. Мен ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим, аммо бу жуда ҳам қийин иш эди. Ўзимнинг соямни деворда кўрдим- фикр пайдо бўлди, тушда соям қандай бўлар экан, синаб кўриш истаги тўғилди. Соя худди ўнгдагидек эди. Мен яланғочман, деворда ўз шаклимни кўраяпман. Менинг олдимдаги совуқ деворни ушлаб кўрдим, қизиқ, қўлим уни ёриб ўта олармикан? Унга қараб икки-уч қадам ташлашим билан ҳаётдаги кулранглик ҳиссини туйдим. Балки уни йўқ қиларман? Бошқа фикр падо бўлди “истамайман”.. Бирор нарса қилиш хоҳиши тўғилди, аммо бу туш-ку!.. Бу ерда ҳамма нарсани қилиш мумкин, мен жинсий алоқа қилгим келаяпти, айнана ана шунда пайдо бўладиган ҳиссиётлар мени мана шу кулрангликдан узоқроққа олиб кетадигандек. Бу ерда мен истаган йигитимни ўзим ясай олиш мумкинлигим фикри мени руҳлантирди. Юриш қийин эди. Танам менга ҳалақит берапти, демак ундан қутилиш керак. Шу фикрдан сўнг енгиллашдим ва узун йўлак бўйлаб югириб кетдим ва дераза олдида турган йигитни кўрдим. У унчалик ёқимтой эмас эди, аммо у билан ишқий ўйинлар ўйнаш истаги бўлгани учун олдинга интилдим ва орқамда унинг қадамларини сездим. Кулранг ҳолатда ишқий ўйинлар ўйнаш истаги ёқимсиз ҳолат, одатда бу  мен истаган нарсалар эмас, аксинча йигит нима истаса  мен шуни қилишимга олиб келади. У менга етиб олиши мумкинлиги фикри истагимни сўндирди, мен қоққан қозиқдек тўхтадим- йўлак пастга қараб эниб, у ердаги ҳаво қуюқ эди, мен тушишим билан у мени ёпишқоқ нарса сингари ўраб олди. Иродамнинг кучи билан ана шу ёпишқоқликни силтаб ташлаб яна бақириб “ўша одамни” чақира бошладим. Мен учун барча нарса йўқолди, ўзимнинг  ўзимдан қочишим билан ҳаммасини бузиб ташладим...

Ғалати шаҳар...ёз, ҳаво жуда ҳам иссиқ, тор кўча, ёрқин ранглари учиб кетган кийимларда бир гуруҳ одамлар, уларнинг барчаси қашшоқ. Шабодасиз иссиқ ҳаво тушнинг реаллигини суюлтириб юбораяпти. Мен хаттоки Ҳиндистонда ҳам бунчалик иссиқликни кўрмаганман, фақат эшитганман. Менинг ҳиссиётларим ўзгарди, ташвишлардан холи бўлдим. Мен бегона жойда пайдо бўлиб, барча нарсалар учун очиқ бўлган сайёҳман. Ҳар бир дақиқа атрофда нима содир бўлишидан қатъий назар  ҳаётга тўла. Янгидан янги ранглар, аммо уларнинг барчаси менга таниш! Наҳотки айнан ана шу ҳолатда доимо яшаш мумкин бўлса? Ҳа, ҳа, ҳа! Бир пайтлари мен доимо ана шу ҳолатда яшардим. Нафақат ўзимни катталардек сезган болалик пайтимда, балки бу бошқа ҳаётим хотиралари эди. У доимо мен билан бирга, УНИ унутиб бўлар эканми?

Мен қандайдир дукончанинг олдига бориб, сотувчидан “У ҚАНИ?” деб сўрадим. Атрофимдаги одамлар менга қараб, бошларини чайқашди ва менга ҳурмат билан тикилишди. Мен айнан “УНИ” чақира олганим учун ҳам мени ҳурмат қилишаётганини сезиб турардим...мен аниқ унинг шу ердалигини ҳис қилаяпман... аммо у шу ерда эканлигини қаердан билишимни тушунмаяпман! “У қаерда?”- такроран сўрадим мен. Сотувчилар у бу ерда икки кун олдин бўлганлигини, у ҳозир йўқлигини, аммо у албатта мен билан учрашишини  айтишди. Албатта шундай бўлади...бошини чайқаётган сиймолар қаёққадир сузиб кетишди, ҳаммаси қоришиб кетди, шамол иени олдинга олиб кетаётир, менинг кулгим келаяпти, мен кулардим ва ўзимни тўхтата  олмас эдим. Ана шу кулги менинг вужудимни тўлдирар, ундан қандайдир нохушликни чиқариб ташлар, қувар эди...

Қайтадан уйғонганимда мен тетик эдим. Мен ҳеч нарса режалаштирмаётган бўлсамда, ҳозир туриб, ювиниб, нонушта қилгани қаҳваҳонага боришимни, кейин почтамни очиб, барча хатларга жавоб беришимни яхши билардим. Аммо мана шу юминлар асосий муаммони четга сурмас эди. Нега энди биринчи маротаба уйғонганимда жуда ҳам тушкун ҳолатда, ҳозир эса кайфиятим зўр? Шу саволга қандай қилиб жавоб беришни биламан! Ришикешда мен анча нарсани ўргандим...

Қаҳвахонада ширин ласси ва сабзавотли омлетга буюртма бериб, стулга ястаниб ўтирдим. Демак биринчи уйғониш. Мен нима қилишим кераклигини тушунмаётганлигимни тушунаман. Иккинчи уйғониш ҳам айнан шундай. Яна биринчиси- мен нега туришим, кийинишим кераклигини билмайман. Иккиничиси ҳам шундай. Буларнинг фарқи нимада? Нега бу ҳолатлар бир бирига ўхшамайди? Ўз ўзимга такрорлайман: “тушунишни истайман, тушунишни истайман”. Овоз чиқариб айтилган фикр (тўғри  қўлланилган термин!) қанча кўп такрорланса,  тушуниш истагини йўқотар экан, чунки сен савол берилишининг ўзи тушуниш истаги деб, қабул қиласан. Мураккаб нарсанинг оддийроғига алмашиниш  жараёни юз беради. Мен саволни қайтарашни бас қилиб,  савол ҳолатини англашга ҳаркат қилиб, уни тушунишга ҳаракат қилдим. Истак фикр эмас. Ўзига хос руҳий эквилибристика… бизни вилосипед ҳайдашга, тенгламаларни ечишга ўргатишадию, аммо оддий ҳиссиётларимизни бошқаришга ўргатишмайди. Яна мавзуга қайтаман- биринчи уйғонишимни эслайман, иккинчисини эслайман- фарқи нимада? Тушунишни истайман... йигирма сония вақт ўтди... бунинг нақадар мураккаблигини ким билибди дейсиз... Яна бир марта. Фикрлар ва хотиралар- бу ўтиб кетган хотираларни эслаш учун ташланган илмоқ, тушуниш истаги- хўрак. Балиқни кутаман-тушинишни истайман. Яна бир марта-биринчиси, иккинчиси...нега? Биринчиси...шошилма..биринчиси...энди иккинчиси... Бўлди!!

Бир нарса чаққандек стулдан сакраб турдим. Тиззаларимни столга уриб олдим, нимадир ерга тушди, қуёшдан ҳимоя қилиб турган соябон қимирлаб кетди, ҳеч нарсани синдирмадимми? Йўқ, ҳаммаси яхши. Худди балиқ тутгани каби. Орқага, орқага! Столнинг четини тишларимни ғижирлатиб ушлайман, стулга ўтираман. Фикрлар ва нохўшликларга мени олиб кетишига йўл қўймаслигим керак! На фикр бор, на образ. Ҳозир мен кимгадир ўзимнинг ҳиссиётларимни сўзлаб бермоқчи  бўлсам, бунинг уддасидан чиқа олмас эдим. Бироз қўрқув ҳам пайдо бўлди-у айтилмай қолиб кетсачи? Тоғдан тош юмалатгандек, енгил ҳаракат қилдим, фикрлар дарҳол тушунчани ифодалаб, пайдо бўлишди. Демак фиекрлар тушунча томон олиб бормайди, аксинча, аввал тушунча пайдо бўлиб, улар фикрни ўраб олишади. Бу нарса шунчалик тез содир бўладики, ҳаммаси тескарисидай туюлади. Фикрларни саралаш орқали “ўйлаш” тушунчаси инсоннинг ана шу хатосига асосланган!

Фикрларни бир ёқдан иккинчи томонга кўчириш орқали тушунча пайдо қилиш мумкин эмас.. Тушунча  фикр юритишдан фарқли ўлароқ мутлақо бошқа нарса.. қандай... буни билмайман, бу муҳим эмас. Муҳими иккита кашфиёт қилганимда. Тушунча тушуниш истаги пайдо бўлганидан сўнг пайдо бўлади, истак эса кучли, ёрқин, концентрланган бўлиши лозим, у шундай бўлиши учун, у мен учун муҳим, ҳақиқатдан ҳам муҳим бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳам одамни калтаклаб бирор бир нарсани тушинтириб бўлмайди. Шунинг учун ҳам болани калтаклаб тарбиялаш уларнинг ақлига ақл қўшмайди, балки уларни конспект қилишга, бирор нарсани кўчириш механизмига айлантиради.. бу эса ҳақиқий ижодкорликдан анча йироқ, айнан шу тарзда ҳақиқий тафаккур намоён бўлади!

Ҳозир мен биринчи уйғонишимга қайтишни истайман, уни қоғозга туширмоқчиман. “Кўрамиз, бундан нима чиқар экан” ана шу асосий ибора, мен уни уйқуга кетишимдан олдин бир неча маротаба такрорлаганман. Бир нарсани қандай қилиш кераклигини билмаслик азоб, ана шу азоб, тушунмаслик, таҳминларни ТАДҚИҚ этиш эса мутлақо бошқа нарса.

Биринчи холатда мен фақат азобланаман, бунинг учун ичиб олиб,  уйқуга кетиш, ҳамма нарсани эсдан чиқариш, сени ҳимоя қиладиган клапан ишлаб кетишидан нажот исташ кифоя. Иккинчи ҳолатда азобларинг орқасида турган, азобланаётган мавжудотни тадқиқ этувчи  кимса пайдо бўлад, тадқиқотчининг ана шу позицияси кутилмаган натижаларни келтириб чиқаради- дарҳол ўзгаришлар, кузатишлар, кашфиётлар, таққослашлар бошланади. Тотал умидсизлик, ўзликдан чиқа олмаслик йўқолади, ҳаёт танамда ниш уради, мен тезда савол бера бошлайман, демак,  менда тушуниш истаги пайдо бўлади, тушиниш эса ўзгаришларга олиб келади...ҳаммаси аксинча, агарда сен ўлжадан овчига айлансанг, сен ўзингни, яъни ўз ичингдаги ўлжанг изидан борасан.



<< Бўлим 36 Бўлим 38 >>